Ҳурматли абонентлар!
⠀
Айни дамда тақдим этилган хизматлар учун қарздорлик юзага келган тақдирда, телефон алоқаси ва Интернетга уланишни узиб қўймаслик тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 23 мартдаги 176- сонли қарорининг банди Интернет тармоғида муҳокама қилинмоқда.
⠀
Мазкур банднинг мобил алоқа хизматларини кўрсатишда қўлланилиши ушбу қарорда ўз аксини топмаган.

Telegram
Beeline Uzbekistan
Уважаемые абоненты!
⠀
В сети обсуждается пункт Постановления Кабинета Министров Республики Узбекистан №176 от 23.03.2020 года «О дополнительных мерах по предотвращению распространения коронавирусной инфекции» о неотключении доступа к телефонной связи и к…

Смартфонда билдиришномаларни қандай бошқариш керак?
Билдиришномалар (Уведомления) смартфоннинг муҳим хусусияти бўлиб, унинг фойдалилигига қарамасдан, баъзилари диққатингизни жамлаш ва сергаклик қобилиятингизга халақит беради.
Бир кунда, фойдаланувчилар экранни тўлдирадиган ва баъзан одамларни асабийлаштирадиган ўнлаб ёки ҳатто юзлаб турли хил билдиришномаларини олишлари мумкин. Билдиришномалар матн, овоз, вибрация, белги ва фоточақноқ ( вспышка) ёрдамида билдирилади.
Билдиришномаларни бошқаришнинг уч хил йўлини келтириб ўтаман:
1. Билдиришномалар сатрида қабул қилинган билдиришномани босинг ва кичик меню пайдо бўлгунга қадар бармоғингизни тахминан бир секунд ушлаб туринг.
Пайдо бўлган менюдан "Билдиришномаларга рухсат" белгисини ўчириб қўйиш орқали ушбу илова кўрсатадиган барча билдиришномалар кўрсатилишига рухсат берилмайди.
"Бошқа Созламалар" менюсида эса ҳар бир билдиришномани алоҳида созлаш имконияти мавжуд. Масалан "Безовта қилинмасин" режимида ҳам ушбу иловадан билдиришномаларни олиш, экран блокировка режимида кўрсатилиши, овози чиқмасдан фақат вибрация орқали билдириш, илова иконкасидаги белгиларнинг кўриниши ва ҳоказаолар.
2. Созламалар ➔ Барча иловалар менюсидан керакли иловани топиб устига босинг ва билдиришномалар бўлимидан керакли созламаларни амалга оширинг.
3. Созламалар ➔ Билдиришномалар менюси барча смартфонларда ҳам бўлмаслиги мумкин, лекин энг қулай ва кўпроқ созламаларни айнан шу жойдан амалга ошириш мумкин. Масалан барча иловалар иконкасидага белгиларни танлаш ёки ўчириб қўйиш, билдириш усуллари, билдиришномалар қабул қилинганда экраннинг активлашиши, индикатор орқали билдирилиши ва ҳоказолар.
#маълумот

Мамлакатда карантин даврида мобил қурилмаларни IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш
Ҳурматли абонентлар, 2020 йил 23 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги» 176-сон қарорига мувофиқ, «Кулранг рўйхат” бўлган мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини блокировка қилиш муддати 2020 йил 1 июнгача узайтирилди.
Тизим оператори карантин, шахсий еҳтиёткорлик ва гигиенага риоя қилишингизни маслаҳат беради! Мамлакатимизда еълон қилинган карантин маъмурий қоидаларини еътиборсиз қолдирманг! Бу сизнинг манфаатингиз учун!
Карантин даврида мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин:
1. 1170 қисқа рақамига SMS юбориб: https://uzimei.uz/#reg-by-sms;
2. USSD сўров орқали: https://uzimei.uz/#reg-by-ussd;
3. Тизим оператори веб-сайтида: https://uzimei.uz/#register;
4. ЯИДХП веб-сайтида: www.my.gov.uz.
* Изоҳ, расмий каналдаги имло хатолари сақлаб қолинди.

Батареяни кўп сарфлайдиган 2020 йилдаги энг ёмон 5 та Android илова.
Каналимиз орқали бир неча марта таъкидлаб ўтганимиздек, смартфон батареяси сиғимининг катталиги унинг кўпроқ муддат ишлаб беришини кафолатламайди.
Нима учун смартфон батареяси тезда тугайди? деб номланган хабаримизда "Ўрнатилган иловаларнинг сони ва сифати" ҳам сабабчи сифати кўрсатилган эди.
Бугунги хабаримизда биз, фон режимида (яъни илова асосий ойнасини очмасангиз ҳам доимий ишлаб турадиган) зарядни "шавқатсиз" ишлатадиган, баъзида батарея фоизларини кўз ўнгимизда сарфлайдиган иловалар ҳақида маълумот берамиз.
Techengage мутахассислари ушбу иловаларни, 2020 йилдаги ТОП-5 энг ёмон иловалар деб номлашди.
Snapchat.
Snapchat иловаси - бу энг шафқатсиз ва батарея кушандаларидан бири. Билдиришномалар (уведомления) хизмати доимо смартфонни уйқу режимидан уйғотади ва шу билан батареяни доимий равишда сарфлайди. Snapchat шунингдек, реал вақтда фойдаланувчи жойини тақдим қилиш учун жойлашувни аниқлаш хизматларидан кенг фойдаланади. Илованинг асосий вазифаси - видеокамерадан фойдаланиш, суратга олиш, суҳбат лентасини фаол кўриш кабиларнинг барчаси бизнинг кўз ўнгимизда зарядни йўқ қилади. Билдиришнома ва жойлашувни аниқлаш функцияларини ўчириб қўйиш вазиятни бироз яхшилаши мумкин, аммо Snapchat дан фойдаланганда батарея қувватини сақлаб қолиш мушкул масала.
Netflix.
Netflix батарея қувватини тез сарфлайдиган асосий иловалардан биридир. У ҳақиқатан ҳам батарея қувватини телефонингиздан "сўриб олади". Netflix шунингдек тез-тез билдиришномалар юборади ва бу батареяни тугашининг яна бир сабаби.
Севимли филмларингизни ва телевизион кўрсатувларни компютер ёки смарт телевизордан томоша қилиш яхшироқдир - смартфонингизни сақланг.
* Изоҳ, Netflix - бу дунёнинг исталган нуқтасидан энг юқори даражадаги филмлар ва телешоуларни томоша қилиш учун онлайн кўнгилочар платформа. Бизнинг юртимизда кўпроқ Mediabay, ITV, Allplay, Beeline TV каби иловалардан фойдаланилади.
Смартфонингиздаги YouTube - энг кўп батарея истеъмол қилувчи иловалардан бири.
YouTube деярли барча смартфонларда ўрнатилган. Кўпчилигимиз видео томоша қилиш учун кўп вақт сарфлаймиз. Аммо, бу онлайн видео иловалари батарея қувватининг кўп қисмини истеъмол қилади. Шунинг учун қатъий назорат керак. Иловадаги "Танаффус қилишни эслатиб тур" (Напомнить мне сделать перерыв) функциясидан фойдаланиб, YouTube ни томоша қилиш вақтини чеклашингиз мумкин - бу озгина чалғишга ва батареяни тежашга ёрдам беради.
Facebook мобил иловаси.
Ижтимоий тармоқлар учун энг катта иловалардан бири Facebook, батарея қувватининг асосий ва фаол истеъмолчиси. У доимо фон режимида ишлайди, янгиланишларни, контактларни синхронлаштиради, билдиришнома хизматини ишга туширади ва турли хил фон жараёнларидан фойдаланади. Агар сиз ушбу ижтимоий тармоқдан фойдалансангиз, тизимда ўрнатилган фон режимида ишлаш ва билдиришномаларни кўрсатиш имкониятларини ушбу илова учун ўчириб қўйиб, батарея сарфланишини кескин камайтиришингиз мумкин.
* Изоҳ, Facebook дан у қадар фаол фойдаланмасангиз, браузер орқали www.facebook.com сайтидан ёки илованинг Lite версиясидан фойдаланишни маслаҳат берамиз.
Facebook Messenger.
Telegram, Viber, WhatsApp - ушбу хабар алмашиш иловаларининг ҳеч бири Facebook Messenger каби батареяни кўп сарфламайди. У доимо фон режимида , контактларни синхронлаштиради ва вақти-вақти билан билдиришномаларни юборади. Бундан ташқари, аввалгидек Facebook асосий иловасидан хабар юборишни чеклашгандан сўнг, ушбу иловани алоҳида ўрнатиш керак. Аммо илованинг тўлиқ версияси ўрнига Messenger Lite ўрнатишни тавсия қиламиз. Сабаби ушбу версия бюджетли смартфонлар учун - у смартфон процессорини камроқ юклайди ва одатда батарея сарфи нуқтаи назаридан жуда тежамкор бўлади.
Албатта, бу рўйхатда бутун дунё фойдаланадиган иловалар кўрсатилган, лекин бошқа илова ва ўйинларда ҳам батарея "кушандалари" учраб туради. Улар ҳақида ҳам каналимизда маълумот беришга ҳаракат қиламиз.

GSM GURUS F.A.Q
Photo
Бирор-бир интернет сайтга маълуот олиш учун биринчи марта кирдингиз ва юқорида расмда кўрсатилган ойна чиқиб, фойдаланишни давом эттиришингиз учун, "Блокировать" ёки "Разрешить" кнопкаларидан бирини танловини берди.
Сиз нимани танлайсиз?
Сиз нимани танлайсиз?
Anonymous Poll
57%
Блокировать
28%
Разрешить
8%
Смартфондаги орқага (назад) кнопкасини
3%
Сайтни ёпиш (Х) кнопкасини
4%
Менда бунақа нарса ҳеч чиқмаган
👍1
Push билдиришномалари нима?
Смартфоннинг ҳолат қаторидаги(cтрока состояния) ҳар хил янгилик ёки реклама билдиришномаларини кўриб, бу қаердан пайдо бўлиб қолди? деб қизиққан бўлсангиз керак.
Бугун каналимизда мисол сифатида келтирилган расмга эътибор беринг, одатта доимий фойдаланиб келган интернет сайтларимизда бу каби билдиришномалар жўнатиш ойнаси пайдо бўлмайди. Сабаби "Рухсат бериш" ёки "Блоклаш" кнопкасини танлаб бўлганмиз.
Сизга нотаниш бўлган сайтга бир мартага маълумот олиш учун кирдингиз ва пайдо бўлган ойнада "Рухсат бериш" (Разрешить) кнопкасини танладингиз. Бу билан сиз, шу сайтга кирмаган ёки умуман браузер иловангиз очилмаган ҳолида ҳам push билдиришномалар (асосан реклама) қабул қилишга ва домий обунага розилик бердингиз.
Push билдиришномалари нима?
Push билдиришномалар (push-уведомления) интернет сайт ўз ўқувчиларига компьютер ва мобил қурилмаларда юборадиган қисқа хабарлардир. Бундай хабарномалар фойдаланувчини ўзи ташриф буюрган сайтга қайтаради.
Мобил қурилмаларда браузер ёпилганда ҳам Push билдиришномалар юборилади
Фойдаланувчи мустақил равишда push билдиришномалар рўйхатига обуна бўлади.
Фойдаланувчи интернет сайтга кириши билан браузерда обуна бўлиш ойнаси автоматик равишда пайдо бўлади. Фойдаланувчи ойнада ўзи хоҳлаган вариантни танлайди: билдиришномаларни кўрсатишга рухсат бериш ёки блоклаш. Агар у "Рухсат бериш" тугмачасини танласа, у сайтдаги билдиришномаларни юбориш учун обуначига айланади.
Push билдиришномалари фойдаланувчи учун фойдалими?
Push билдиришномаларини доимий фойдаланиладиган ва асосан фойдали маълумотларни жўнатиб турадиган сайтлар учун қўллаш мумкин. Масалан янгиликлар, чегирмалар ва ҳоказолар.
Бошқа ҳолатларда "Блоклаш" тугмасини танлашни маслаҳат берамиз. Рухсат берилган сайтларни кўриш ва ўчириш ҳақида каналимиздаги ушбу маълумот орқали танишишингиз мумкин: https://t.me/gsmgurus_FAQ/314
#маълумот #маслаҳат

Ucell билан #Уйда_Ўтирамиз
Ucell абонентларга ҳар қандай вазиятда ҳам алоқада қолишлари учун қўшимча қулайликлар яратишда давом этмоқда.
27 мартдан 31 мартгача Prepaid тариф режаси абонентлари #Уйда_Ўтирамиз хизматларига бепул уланиши имкониятига эга бўлишади.
Уланиш учун нима керак? Фақат балансингиз мусбат бўлиши кифоя.
*464# USSD-буйруғини териш орқали хизматга уланиш мумкин. Хизматини фаоллаштирилганда нималарга эга бўласиз?
Сизга уланган кундан бошлаб 30 кун давомида қуйидаги хизматлар бепул тақдим этилади:
Тармоқ ичида чиқувчи қўнғироқлар учун 1000 дақиқа
Ўзбекистон бўйлаб 1000 та СМС.
100 мегабайт Интернет.
Хизматга 27 мартдан 31 мартгача, баланс мусбат бўлганда бир марта уланиш мумкин.
Бундан ташқари, кечадан бошлаб Ucell абонентлари учун «Special» ва «Active» линияларидаги дақиқалар миқдори ва интернет-трафикларининг мисли кўрилмаган тарзда ўсиши таъминланди.
Тарифга қараб ўсиш 2 Гб дан 4 Гб гача бўлади
Батафсил:
http://ucell.uz/uz/subscribers/services2/special_offers2/stay_home_service

Forwarded from Ucell
#UydaQoling, Ucell esa yaqinlaringiz bilan aloqada qolishingiz uchun yanada ko’proq qulayliklar yaratadi!
28-martdan yoshi 55 dan boshlangan abonentlar uchun biz imtiyozli “Minnatdormiz!” tarifiga o’tish imkoniyatini ochmoqdamiz.
Mazkur tarifda abonent to‘lovi yo‘q hamda O‘zbekiston bo‘yicha qo‘ng‘iroqlar uchun bepul daqiqalar taqdim etiladi.
Ayni paytda “Minnatdormiz!” tarifiga abonentlarni qo‘llab-quvvatlash markaziga (8123) qo‘ng‘iroq qilib, ulanish mumkin.
Batafsil: www.ucell.uz/btq
---------
#СидитеДома, а #Ucell создаст ещё больше удобств, чтобы вы оставались на связи с родными!
С 28 марта для абонентов в возрасте от 55 лет мы открываем доступ к льготному тарифному плану «С благодарностью!».
На этом тарифе отсутствует абонентская плата и предоставляются бесплатные минуты для звонков по Узбекистану. В данный момент на тариф «С благодарностью!» можно перейти, позвонив в службу поддержки абонентов Ucell (8123).
Подробнее: www.ucell.uz/btp

Mobil telefoningiz hisobida mablag'ingiz tugadimi?
Xavotirga o'rin yo'q! Hisobingizda pulingiz tugasa ham, aloqada qoling!
Endi "Mobil avans" xizmati qo'shimcha to'lovsiz. Tizim keyingi hisob to'ldirilishida faqatgina avans pulini yechadi, undan bir so'm ham ortiqcha yechmaydi!
Batafsil: www.ucell.uz/u66
----
Закончились средства на счету мобильного телефона?
Не беда! Всегда оставайтесь на связи, даже если счёт на нуле!
Теперь услуга «Мобильный аванс» без дополнительных оплат за сервис. Система снимет только сумму аванса при следующем пополнении баланса, ни сума больше!
Подробнее: www.ucell.uz/u65

Telegram, WhatsApp, Viber: қайси мобил мессенжер энг кам трафик сарфлайди?
Дунё бўйлаб миллионлаб одамлар турли хил мессенжерлардан, файллар алмашиш, маълумот қидириш ва хизматлар учун фойдаланадилар. Ҳаммада ҳам, Wi-Fi дан фойдаланиб, ҳар доим ҳам иловаларга доимий уланиш имконияти мавжуд бўлмаслиги мумкин. Шу сабабли, Интернетга кириш имкониятидан маҳрум бўлмаслик учун Интернет трафикингизни имкон қадар тежашингиз керак.
Савол туғилади:мессенжерлар қанча трафик сарфлайди, айниқса кўпчилигимиз маъқуллаган Telegram?
Италия оператори SosTariffe энг машҳур мессенжерлар орасида трафикни сарфлаш статистикасини ўрганиб чиқиб, қайси бири энг кам мобил мегабайтни ишлатишини аниқлади.
Таққослашда еттита мессенжер - WhatsApp, Telegram, Hangouts, Line, Viber, Facebook Messenger ва Skype иштирок этди.
Мутахассислар LTE тармоқларидан фойдаланган ҳолда бир соат давомида тест синовларини ўтказишди. Натижаларни расмда ўзингиз кўринг: Telegram энг кам трафик сарфлайди, Skype ва Facebook Messenger эса энг кўп трафик сарфлаган деб тан олинган.
Синов учта фойдаланиш режимида амалга оширилди:
- Кичик: 20 та юборилган ва 20 та қабул қилинган хабарлар, 5 та юборилган ва 2 та қабул қилинган расмлар.
- Ўрта: 40 та юборилган ва 40 та қабул қилинган хабарлар, 10 та қабул қилинган ва 5 та юборилган расмлар.
- Юқори: 100 та юборилган ва 100 та қабул қилинган хабарлар, 50 та қабул қилинган ва 20 та юборилган фотосуратлар.
Қуйидаги жадвалдан кўриниб турибдики, Telegram WhatsApp дан олдинда. Telegram мессенжери 1 соат фойдаланиш учун 0,42 МБ дан 3,75 МБ гача бўлган мобил трафикнинг энг кам сарфлаши билан ажралиб турибди, бу Facebook мессенжерига қараганда 35-40% га кам.
Бошқа иловалар соатига 0,65 дан 6,23 МБ гача бўлган WhatsApp дан кўра кўпроқ трафик сарфлашган.
Hangouts ва Line хизматлари WhatsApp га нисбатан 6-18% кўпроқ трафик сарфлашган. Энг фаол режимда бўлишига қарамай, Line 5.85 МБ ва WhatsApp 6.23 МБ сарф қилган.
Viber, Facebook Messenger ва Skype интернет трафикнинг энг талабчанига айланди. Шундай қилиб, Viber 1,56 МБ дан 15,25 МБ гача, Facebook ва Skype эса соатига 2,05 МБ дан 22,22 МБ гача керак бўлди.
Telegram мессенжери батарея сарфига ҳам алоҳида маълумот бериб ўтамиз, лекин олдиндан айтиш мумкинки, тўғри созланган иловада (билдиришномалар, автоматик файллар юкланиши) муаммолар кузатилмаган.
Юқоридаги натижалар албатта Telegram расмий иловаси ҳақида, мод версияларда (Plus, Telegraph, Vidogram) бошқа натижа бўлиши мумкин.

Нима учун телефонни қайта ишга тушириш (перезагрузка) умумий муаммоларни ҳал қилади?
Смартфонда муаммолар юзага келганда, мутахассислар сиздан биринчи бўлиб: "Аппаратни ўчириб ёқдизми?" деб сўрашади. Чунки, бу кўп муаммоларни ҳал қилишнинг биринчи қадамидир ёки ҳеч бўлмаганда телефонингизни барқарор ишлашига сабаб бўлади. Лекин нима учун?
Қайта ишга тушириш (перезагрузка) бу - ишлаб турган барча иловаларни автоматик равишда ёпиш ва жараёнларни тўхтатиш. Келинг, "вақти-вақти билан смартфонингизни қайта ишга туширишингиз керакми?", деган саволга жавоб излаб кўрайлик.
Смартфон бу - бошқарув тизими билан жиҳозланган ақлли телефон. Ҳар қандай фон режимида (яъни илова асосий ойнасини очмасангиз ҳам доимий ишлаб турадиган) ишлаб турган иловалар қурилма тезкор хотирасида (оператив) доимий сақланмайди. Агар вазият талаб қилса, янги ишга туширилаётган иловалар учун жой автоматик равишда бўшатилади.
Лекин, ҳар доим ҳам айрим иловалар бутунлай ёпилмасдан тезкор хотирада қолиши ва янги иловалар учун камроқ хотирани қолдириши мумкин. Бу ҳолатда операцион тизим янги иловалар учун тезкор хотирада жой бўшатишга киришади ва бу бир оз вақтни талаб қилади. Ушбу жараён маълум муддат смартфоннинг секин ишлашига сабабчи бўлади.
Қайта ишга тушириш (перезагрузка) ёрдам берадими?
Аслида, ҳаммаси жуда оддий: телефонингизни ўчириб ёқганингизда (перезагрузка), тезкор хотирадаги барча нарсалар тозаланади. Илгари ишга туширилган иловаларнинг барча қисмлари тозаланади ва барча очиқ турган иловалар ёпилади.
Интернетдаги айрим манбалар перезагрузка смартфон учун фойдасиз ёки зарарли ҳам деб фикр билдиришган, Лекин ҳозирги смартфонларнинг деярли ҳаммасида ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатилган "режали автоматик ўчириб ёқиш" имконияти ўрнатилган. Тизимни, ишлаб чиқарувчидан кўра ким яхшироқ билиши мумкин?
Шахсан ўзим, смартфонимда ҳеч қандай муаммолар кузатилмаса ҳам, бир ҳафтада бир ўчириб ёқаман. Фақат эсда тутинг, агарда экран блокида қўл изи (отпечатка) , юз билан очиш (распознавание лица) каби блок турлари ўрнатилган бўлса, смартфон ўчиб ёнгандан сўнг асосий паролни тасдиқлашизни талаб қилади (қўшимча маълумот: https://t.me/gsmgurus_FAQ/139).
Гуруҳимизда (https://t.me/joinchat/BOJCYVHrXlMzdHVqAd1FwQ) берилаётган саволларнинг аксариятининг ечими ҳам смартфонни оддий ўчириб ёқиш.

Смартфонингизни ўчириб ёқиб (перезагрузка) турасизми?
Anonymous Poll
39%
Ҳа, тез-тез
11%
Йўқ, эътибор ҳам бермайман
48%
Фақат муаммолар кузатилганда
0%
Йўқ, асосий паролим эсимдан чиққан
1%
Буни қандай қилади?
Дунёдаги энг яхши мессенджер Telegram янги имкониятлар билан бизни янада хайратда қолдирмоқда.
Кутиб олинг, янги 6.0.0 версиясини кўчириб олиб, янада қулай имкониятларга эга бўлинг. Ушбу янгиланиш ҳақида каналимизда ҳам ёзган эдик.
Папкалар ва бошқа янгиликлар
• Агар чатлар кўп бўлса, уларни папкаларга гуруҳлашингиз мумкин.
• Сиз ўз папкангизни созлашингиз ёки стандарт тавсиялардан фойдаланишингиз мумкин.
• Ҳар бир папкада сиз чексиз миқдордаги чатларни қадаб (pinned) қўйишингиз мумкин.
• Папкалар орасида алмашиш учун экраннинг ён томонига суринг.
• Барча чатлар рўйхатидан чатни яшириш учун Архивдан фойдаланинг. Билдиришномалар ўчирилган чатларда янги хабарлар пайдо бўлганда ҳам, унда қолади.
• Канал администраторлари ўзларининг каналларининг машҳурлиги ва обуначилар фаоллиги тўғрисидаги батафсил статистикани кўришлари мумкин (босқичма-бочқич қўшилади).
• Омадингизни синаб кўриш ва тасодифий ҳосил бўлган рақамни олиш учун ҳар қандай чатга 🎲 юборинг.
• 🦠, 🤒, 😷, 🤕, 🤧, 🤢, 🧼 и 🚑 анимацион эмоциялар қўшилди.
#Telegram #Телеграм #иловаянгилик

Telegram иловасининг бу янгиланиши, ўз каналини ҳақиқий одамлар учун юритадиганлар ва меҳнат қилаётганларга катта совға ва янгилик бўлди.
Сохта аъзоларни йиғиш ва шуни ҳисобидан реклама орқали бир-икки сўм маблағ топаётганларга эса яна бир зарба деб ҳисобласак бўлади.
Юқорида кўрсатилган расмларда, ушбу канал (https://t.me/gsmgurus_FAQ) статистикаси. Бу орқали канал юритувчиси, ўқувчиларнинг тизимда ўрнатилган асосий тили ва қайси вақтларда актив бўлишлари ҳақидаги маълумот берилган.
Маълумотлар, канални юритишда администратор учун жуда муҳим.

Telegram тармоғидаги канал, гуруҳлар нима ва уларни излаб топиш.
Telegram - бу фақатгина икки суҳбатдош ўртасидаги мулоқот қилиш иловаси эмас, балким хизматлардан фойдаланиш (ботлар), маълумот олиш (каналлар) ва оммавий мулоқот (гуруҳлар) қилиш тармоғи.
Ўзбекистон, МДҲ давлатлари орасида Telegram тармоғи энг кўп оммалашган ва фойдаланувчилар сони (аҳоли сонига нисбатан) кўплиги жихатидан энг катта аудиториялардан бири.
Демак, юртимизда Telegram тармоғидаги юритилаётган канал ва гуруҳлар сони ва сифати ҳам юқори даражада бўлиши керак. Шундоқ эмасми? Бир неча қисмдан иборат хабарларимизда, шулар ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.
Telegram тармоғида, асосан каналлар маълумотни етказиш усули ҳисобланади ва гуруҳларга нисбатан кўпроқ фойдаланувчиларга эга. Шунинг учун, қуйида каналларни излаб топиш ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Мавзуни давом эттиришдан олдин, канал ва гуруҳ ҳақида озроқ тушунча бераман (бу ҳақида билмаганлар ҳам талайгина). Ботлар ҳақида каналимизда ёзган эдик.
• Telegram каналлар - кенг оммага оммавий хабарларни узатиш воситаси ҳисобланади. Масалан, GSM GURUS F.A.Q очиқ канал.
• Telegram гуруҳлар - бу алоҳида суҳбат тури бўлиб, унда кўплаб иштирокчилар бирданига мулоқот қилишлари мумкин. Масалан, GSM GURUS F.A.Q Chat ёпиқ гуруҳ.
Кўп фойдаланувчилар Telegram гуруҳлари ва Telegram каналларини чалкаштириб юборишади.
Аслида, гуруҳлар - бу 200 мингтагача одам суҳбатлаша оладиган чатлар. Яъни, бу каналларда бўлгани каби бир томонлама мулоқот эмас, балки тўлиқ алоқа жараёни.
Гуруҳлар ва каналлар очиқ ва ёпиқ. Иккинчи ҳолда, сиз Telegram ҳамжамиятига фақат таклиф ҳаволаси орқали қўшилишингиз мумкин.
Асосий фарқ шундаки, Telegram каналларидаги хабарлар фақат администратор (ёки ушбу лавозимга тайинланган фойдаланувчилар) томонидан нашр этилади. Гуруҳда эса барча иштирокчилар хабар ёзишлари мумкин.
#Telegram #Бот #Телеграм

Telegram илованинг ўзидаги қидирув тизими ёрдамида каналларни излаб топиш.
Telegram тармоғида минглаб каналлар бор, сиз учун керакли бўлган канални қандай топишни тушуниш муҳимдир. Буни амалга ошириш қийин бўлиши мумкин. Агар сиз канал номини аниқ билмасангиз ёки эслай олмасангиз, бу янада мураккаб.
Каналларни излаб топишнинг бир неча усулларини келтириб ўтамиз:
Ҳозирча илованинг ўзидаги қидирув тизими (тепа ўнг қисмидаги "лупа" белгиси), тармоқнинг фойдаланувчи, бот, канал ва гуруҳларини излаб топадиган расмий ягона тизими.
Ушбу усулдан ўзим деярли фойдаланмайман, чунки илованинг ўзидаги қидирув тизими анча "хом" ва бу ҳозирчалик Telegram нинг энг катта камчилиги.
Канал излашда, фойдаланувчида деярли ҳеч қандай танлов йўқ. Масалан, Google қидирув тизимида маълумот излаганда тил, вақт, давлат ва бошқа жихатларини танласангиз бўлади ёки тизимнинг ўзи фойдаланувчига мослашади. Ундан ташқари, Telegram умумий қидирув натижаларининг фақат дастлабки учта натижасини кўрсатади. Бундай ҳолда, қидирув натижалари нафақат каналлар ёки гуруҳларни, балки тахаллуслари ёки номлари сўровга ўхшаш бўлган мунтазам фойдаланувчиларни ҳам ўз ичига олиши мумкин. Канал ёки гуруҳнинг қайси бири, айнан сиз излаётганингиз эканлиги ҳар доим ҳам аниқ эмас.
Бир мисол келтирайлик: агар биз Telegram тармоғида, Click тўлов тизими ҳақида маълумотларга эга канал қидирмоқчи бўлсак, қидирув сатрига "click.uz" каби сўзларни киритиш мантиқан тўғри.
Telegram да канал топиш учун биз сўровни киритамиз ва учта натижани оламиз - бу жуда кичик танлов.
Натижада бизда учта канал бор ва барчасининг номи бир-бирига яқин. Агарда биз Telegram даги маълум бир канални топишга ҳаракат қилсак, унда кераклисини ҳар бирига кириш орқали аниқлашимиз мумкин. Бироқ, сиз излаётган каналнинг ушбу ўзига хос топ-3 да бўлиши эҳтимоли паст.
Лекин ўзбек тилидаги каналлар учун натижа, умуман Click тўлов тизимига алоқадор бўлмаган рўйхатни бериши мумкин. Яна бир ҳолатни айтиб ўтиш зарур, "уддабурон" юртдошларимиз машҳур бўлган одамлар, сайтлар, брендлар, хизматларни номидан унумли фойдаланиш учун, худди шу номдаги ёки бир неча ҳарф билан фарқланадиган каналларни ҳам очиб қўйишган. Маълумотлар эса ҳақиқий каналдан кўчириб қўйилади ёки реклама мақсадида фойдаланилади.
Сизга керакли канални топишга ёрдам берадиган Telegram қидирув панелидан фойдаланиш бўйича баъзи маслаҳатлар:
- Обуна бўлишни истаган каналнинг номини диққат билан текширинг. Шахс ёки ташкилотларнинг расмий саҳифаларини излашда, саҳифанинг номидан кейин қўлланиладиган кўк рангдаги тасдиқ белгисига ҳам эътибор беринг
- Агар излаётган каналингиз номини билмасангиз, тахминий сўзларни киритишингиз мумкин. Лекин, бу усулда керакли канални топиш эҳтимоли камаяди.
- Энг ишончли усул канал номи ("@ канал_номи" каби) орқали қидириш.
Энг яхши ва ишончли усуллардан бири, Telegram каналлари каталоглари ва тавсиялар ёрдамида излаш. Бу ҳақида "Telegram тармоғида сифатли канал ва гуруҳларни излаб топиш" деб номланган навбатдаги хабаримизда маълумот берамиз.

DNS созламаси ёрдамида Интернетни тезлаштириш, реклама, вирус ва фирибгарлардан ҳимояланиш ва болалар хавфсизлигини таъминлаш.
Бу мавзуда каналимизда қисқача маълумот бериб ўтгандик, бугун эса DNS ва унинг фойдаси ҳақида тўлиқроқ маълумот берамиз.
DNS нима?
DNS - ҳар бир сайтнинг рақамли манзили кўрсатилган Internet манзиллар китоби. Масалан, yandex.ru 213.180.204.11 манзилда "яшайди".
Ҳар сафар веб-саҳифага кирганингизда браузер DNS тизимида унинг манзилини қидиради. Сизга энг яқин бўлган DNS-сервер қанча тез ишлаётган бўлса, сайт шунча тез очилади.
DNS-сервер қандай ишлашини, Яндекс.DNS (https://dns.yandex.ru/android/) мисолида кўриб чиқамиз.
Тезлик
Yandex нинг турли шаҳар ва мамлакатларда жойлашган 80 дан ортиқ DNS-серверлари мавжуд. Ҳар бир фойдаланувчининг сўровлари унга энг яқин бўлган сервер томонидан кўриб чиқилади, шунинг учун "Базовый" (77.88.8.8) режимида Яндекс.DNS ёрдамида сайтлар тезроқ очилади.
Хавфли сайтлардан ҳимоя қилиш
Интернетдаги баъзи сайтларда компьютер ва смартфонга зарар етказадиган зарарли код мавжуд. Баъзида вирусни ишончли сайтдан ҳам юқтириш мумкин. Бошқа саҳифалар кибер жиноятчилар томонидан пароллар ва маълумотларни ўғирлаш ёки телефон ҳисобларидан пул ечиш учун яратилган. Агар шу каби сайтларни очишга ҳаракат қилсангиз, Яндекс.DNS "Безопасный" (77.88.8.88) ва "Семейный" (77.88.8.7) режимида маълумотларни юклашни тўхтатади ва фойдаланувчига огоҳлантириш кўрсатади. Яндекс.DNS, Yandex алгоритмлари ва Sophos имзо технологияси асосида ишлайдиган ўзининг антивирусидан фойдаланади.
"Катталар учун" материаллардан ҳимоя (болалар хавфсизлиги)
Кўп фойдаланувчилар ўзларини ёки фарзандларини катталар сайтларидан ҳимоя қилишни исташади. Яндекснинг оилавий қидириш алгоритмлари шу каби сайтларни аниқлаши мумкин. "Семейный" (77.88.8.7) режимида Яндекс.DNS билан тармоқда "катталар учун" сайтлари очилганда, фойдаланувчи фақат қулфни кўради.
DNS-сервердан қандай фойдаланиш мумкин.
Android 9.0 Pie тизимидан бошлаб, DNS ни ўзгартириш созламаларда мавжуд. Излаш учун Созламаларнинг қидирув қисмида DNS калит сўзини ёзишингиз кифоя.
Настройки => Подключения => Другие настройки => Персональный DNS-сервер => Имя хоста провайдера персонального DNS-сервера=> керакли адресни ёзамиз.
DNS-серверлар фақатгина Яндексда эмас, бошқа компанияларда ҳам мавжуд. Масалан: dns.google (интернетни тезлаштириш ва хавфсизлик учун)
ёки
dns.adguard.com (рекламалардан халос бўлиш учун)
Айрим смартфонлар DNS-сервер созламаси мавжуд бўлмаслиги мумкин. Ушбу ҳолатда DNS Changer (https://play.google.com/store/apps/details?id=com.burakgon.dnschanger) иловасини юклаб олинг.
Умуман смартфонни созлашни ёқтирмайдиганлар учун эса Adguard иловасини юклаб олишни маслаҳат берамиз. Ушбу илова ҳақида каналимизда маълумот бериб ўтганмиз, фақатгина қўшимча қилиб айтишимиз мумкин. Иловада маълум бир сайтларга ҳам таъқиқ ўрнатишингиз мумкин ва болаларни ҳимоялаш учун "OpenDNS Family Shield" DNS-серверини танланг.
#маълумот #APK #реклама

Android 9.0 Pie системасида DNS созламаси орқали Интернетнини тезлаштириш, хавфсизлигини таъминлаш ва рекламалардан халос бўлиш.
Телефонда: Настройки => Подключения => Другие настройки => Персональный DNS-сервер => Имя хоста провайдера персонального DNS…

👍2
Мобил операторларимиздаги тариф режасини ўзгартириш ва мегабайтни ўтказиш хизматлари ҳақида.
Бугун танланган мавзуда Uzmobile мобил оператори мисол сифатида келтирилган бўлсада, вазият барча мобил операторларимизда бир хил эканлигини, уларнинг расмий саҳифаларидан билиб олишингиз мумкин.
Гап шундаки, ҳозирда бутун дунёда кечаётган вазият туфайли кўпчилигимиз уйда ва баъзиларда мобил алоқа ва интернет хизматларидан фойдаланишга зарурият бўлмаслиги мумкин. Асосий сабаб, уйимизда ўрнатилган симли интернетдан (FTTx/VDSL, ADSL) фойдаланиб турганлигимиз.
Харажатларни камайтириш мақсадида, тарифингизни оддийроғига ўзгартириб, эски ойдан қолиб кетган трафикни бировга ўтказиш хизматидан фойдаланишга зарурият туғилиши мумкин. Лекин, ушбу хизматлардан олдин фойдаланмаган бўлсангиз ва мантиқан ҳеч қандай муаммо ва қўшимча харажатлар бўлмайди деб ўйлаган бўлсангиз адашасиз.
Муаммолар:
- Деярли барча операторларимизда тариф режаларини ўзгартириш хизмати пуллик. Мисол учун Uzmobile операторидаги "Oddiy 10"тариф режасининг абонент тўлови 10 000 сўм, лекин бу тарифга ўтиш учун ҳам 10 000 сўм тўлашингиз керак бўлади. Ундан ташқари фақат маълум бир тариф режаларидан ушбу тарифга ўтиш мумкин. Асосий маълумотлар ҳар доимгидек саҳифанинг энг пастки қисмида ёзиб қўйилади.
Албатта, қизиқиш учун Қозоғистон, Беларусь, Россия каби давлатларнинг мобил алоқа операторлари расмий интернет сайтларига (beeline.kz, mts.by, mts.ru, megafon.ru)кириб кўрдим. Пуллик тарифни ўзгартириш тугул, шу сўзларни рус тилида (смена, поменять, перейти) сайтнинг ўзида ҳам топа олмадим. Эски мобил рақамингизни сақлаган ҳолда бошқа мобил операторга ўтиш хизмати ҳақида каналда ёзган эдик, фақат шу хизмат учунгина ҳақ ундирилиши мумкин.
* Эътибор беринг, бугун тушликдан сўнг, яъни янги тўлов ойи бошланиб бўлгандан кейин, ушбу тариф режасига ўтиш вақтинча бепул қилинди.
- Яна бир муаммо, ўз ҳисобингиздаги интернет трафикни бошқа абонентга ўтказиш хизмати.
Бир неча йиллардан бери бошқа давлат мобил операторларида мавжуд ушбу хизматни, маҳаллий операторларимиз яқинда йўлга қўйишди. Масалан, Uzmobile шу йилнинг 12-мартидан "Қўллаб юбор" хизматини ишга туширди. Бу хизмат ҳам юқорида кўрсатилган хориж операторларида бепул.
Uzmobile операторида 500 сўм экан, ҳеч қанча эмас деб, бошқа абонентга трафигингизни ўтказишда ҳам чеклов мавжуд. Яъни, тариф режалари доирасидаги Интернет-трафикни ўтказилишига йўл қўйилмайди.
Юқоридаги муаммоларга ўзим, хизматлардан фойдаланиш жараёнида дуч келдим. Яна ким билади, нечта хизматлар ҳам худди шундай, мантиққа тўғри келмайди. Сиз нима дейсиз, исталган тарифга хоҳлаган пайтда бепул ўта олиш ва абонент тўлови эвазига берилган мегабайтларни бировга ўтказиш пуллик хизматлар бўлиши керакми? Бу ҳақида "Открыть комментарии" кнопкаси орқали изоҳларингизни ёзиб қолдиринг.
Пастдаги расмда, Россиянинг МегаФон мобил операторининг ўз абонентларига карантин даврида тақдим этган бонуслари.
#бонус #акция #оператор #ucell #beeline #uzmobile #ums