GSM GURUS F.A.Q
1.99K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
​Белгилар комбинациясидан фойдаланган ҳолда, iPhone смартфонини ишдан чиқарадиган янги хато топилди.

Twitter фойдаланувчилари iPhone ёки бошқа ҳар қандай iOS қурилмаси тизимини тўхтатиб қўйиши ва баъзи вазифаларни бажармаслигига сабаб бўладиган янги хатоликни аниқлашди. Бу, синдҳи тилидаги матн ва белгиларининг комбинациясидан иборат вируснинг Эможиси (Emoji) ёки Италия байроғи бўлган пуш билдиришномани олганидан кейин содир бўлади.

2015-йилда шов-шувли шунга ўхшаш хатодан фарқли ўлароқ, у суҳбатлар (чат) ёки браузер саҳифаларида пайдо бўлса, бу матн хавфли эмас. Бироқ, баъзи ҳолларда, ушбу хатолик қурилмани қайта ишга туширишга (перезагрузка) олиб келади ёки қурилма қотиб қолади, шундан сўнг уни фақат прошивка орқали тиклаш мумкин.

Лекин, телефон безорилари Twitter ва бошқа ижтимоий тармоқларда хабарлар юбориб, аллақачон ушбу хатодан фойдалана бошлашди. Уларнинг қурбонига айланмаслик учун, Apple томонидан расмий тузатиш юборилмагунча, созламалардан пуш билдиришномаларни ўчириб қўйиш тавсия этилади.

#iPhone #iOS
​Дунёдаги энг яхши мессенджер Telegram янги имкониятлар билан бизни янада хайратда қолдирмоқда.

Кутиб олинг, илованинг янги версиясини кўчириб олиб, янада қулай имкониятларга эга бўлинг. Ушбу янгиланиш ҳақида каналимизда ҳам ёзган эдик.

400 миллион фойдаланувчилар, 20,000 стикерлар, такомиллаштирилган сўровномалар ва таълим тестлари муаллифлари учун €400К (400 минг евро).

Эндиликда, Telegram фаол фойдаланувчилари 400 миллион нафарга етди.

Стикерлар каталоги
• Янгиланган стикер панелида профессионал рассомларнинг 20000 та стикери мавжуд. Бўлимни очиш учун ʼ+ʼ белгисини босинг.

Такомиллаштирилган сўровномалар
• Викторина саволларига тушунтиришлар қўшишингиз мумкин. Иштирокчилар жавобни танлагандан сўнг тушунтиришни кўришади.
• Сўровномалардаги янги таймер, @QuizBot ботидан фойдаланиб яратилган савол-жавобларга қанчада жавоб бериш вақтини кўрсатиб беради.

Таълим тестларини яратиш бўйича танлов
• Таълим тестлари муаллифлари, мукофот жамғармаси 400 000 евро бўлган мусобақада қатнашишлари мумкин, қатнашиш учун @QuizBot дан фойдаланиб таълим мавзуларида тест яратишингиз керак.

Анимацион ўйин
• Алоҳида хабарда эможи 🎯 юбориб, нишонни уришга ҳаракат қилинг.

Тўлиқ тафсилотлар рус тилида:
https://telegram.org/blog/400-million/ru

Иловани юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=org.telegram.messenger&hl=uz

#Telegram #Телеграм #иловаянгилик
​Спам: "Нигерия мактублари" ва "омадли ютуқлар" ҳақида

Каналимизда яқинда, "Спам нима ва унинг ҳозирда кўп қўлланилаётган турлари ҳақида" маълумот бериб ўтгандик.
Спамнинг турлари ва уни қўллаш усуллари шу даражада кўплиги сабаб, яна бир нечаси ҳақида маълумот бериб ўтмоқчиман.

Бир тасаввур қилинг, 2011 йил статистикасига кўра, бутун электрон почта ёзишмаларининг 80% ни спам хатлари ташкил қилган. Бу дегани, сизнинг электрон почтангизга келаётган хабарларни филтрлаш учун қанчадан-қанча ресурс сарф қилинган.
Шунда ҳам, баъзида электрон почтамизнинг кирувчи хатларида, бизга нотаниш одамдан катта пул маблағига эгалик чиқишимизга шаъма қиладиган хабарларга кўзимиз тушади.
"Нигерия мактублари" деб ном олган ушбу хабарларда, спам, электрон почта қабул қилувчидан пул ундириш учун фирибгарлар томонидан ишлатилган.
"Нигерия мактублари" деб номланишига сабаб, бундай хатларнинг катта миқдори Нигериядан келган.

Ушбу электрон почта хабарларида, гўё хатни қабул қилувчининг қандайдир тарзда катта миқдордаги пулни олиши мумкин (масалан, фамилиядошингиздан мерос қилиб олиш) ва жўнатувчи унга бу масалада ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида ёзилган бўлади.
Кейин хат юборувчиси, ҳужжатларни расмийлаштириш, ҳисоб очиш, саёҳат ёки транспорт харажатлари учун тўлаш кераклигини баҳона қилиб сиздан "озроқ" пул ўтказишни сўрайди. Ушбу пулни жалб қилиш фирибгарларнинг мақсади. Ушбу турдаги фирибгарликнинг тор номи скам деб номланади ва у Telegram тармоғида ҳам мавжуд.

Юқоридагига ўхшаш яна бир ҳолат ҳақида айтиб ўтаман. Электрон почтангизга ёки Интернет сайтлардан фойдаланиш жараёнида, "Сиз қимматбаҳо буюм (одатта iPhone) ютуб олдингиз, совғангизни олиш учун, сўровномани тўлдиринг" каби реклама баннерларига ҳам дуч келамиз. Сўровномани тўлдириш жараёнида, совғангизни етказиб бериш учун талаб қилинган пул ёки фишинг (сохта) сайтлари орқали картангиздан ечиб олинадиган маблағ, фирибгарларнинг "ўлжаси" ҳисобланади.

Наҳотки, омадим келди деб ўйлаган одам ўзига-ўзи савол бермайди, "нимани ҳисобидан ва сабабдан", нотаниш сайт ёки одам сизга катта маблағни ёки қимматбаҳо совға-саломни деярли текинга бериб қўяди. Ҳеч эшитиб ёки кўзиз билан кўрганмисиз, биров интернетдан катта маблағни қўлга киритганини ёки қимматбаҳо совға олганини.
Бугуннинг тренди, бирор егулик сотиб олиб ёки ичимликнинг қопқоғини йиғиб шоуларда миллионлар ютиш эса, баъзиларни омад ҳамма жойда борлигига ишонтириб бўлган шекилли.

#маълумот #спам
Xiaomi расман MIUI 12 бета-тестини ва унга янгиланувчи смартфонларни эълон қилди

MIUI 12 намойиш куниёқ тарқатила бошлаши ҳақидаги хабар рост бўлиб чиқди – Xiaomi аллақачон унинг синови учун фойдаланувчиларни рўйхатга ола бошлади.

Батафсил: https://www.terabayt.uz/?p=62892

Ахборот технологияларига оид сўнгги хабарлар: @terabaytuz
​Мобил операторлар реклама СМС ларидан қандай қутилиш мумкин.

Реклама СМС-хабарлари ҳам ҳар қандай хизмат каби фойдали ва ҳақиқий бўлсагина яхши, лекин у жуда кўп такрорланса ва алдамчи бўлса ундан воз кечган маъқул.
Кераксиз СМС хизматларидан воз кечиш мумкинми ва фойдаланувчи розилик бермаган СМС хабарларининг ҳуқуқий асослари ҳақида маълумот.

* Изоҳ: Реклама СМСларни бекор қилиш хизмати қуйидаги мажбурий хабарлар учун амал қилмайди:

Мақсадга мувофиқ маълумотнома СМСлар – Нархларга киритилган ўзгаришлар, компания тарифлари, хизмат кўрсатиш шартлари ва абонентларга хизмат кўрсатилишига таъсир этувчи бошқа турдаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар;

Ижтимоий характерга эга СМСлар – Масъул давлат идоралари талабларига кўра, мамлакат аҳолисини хабардор қилиш мақсадида юборилувчи хабарлар (Minzdrav, DSQ, FVV, IIV).

Мобил операторлар орқали жўнатилаётган реклама СМС ларидан қутулиш:
- Ucell Компаниясидан кирувчи Реклама СМС лардан воз кечиш учун *230# қисқа рақамига бепул сўров юборинг.

- Beeline: Барча ахборот-кўнгил очар обуналарни ўчириш учун 1 сонини СМС тарзида 115 рақамига юборинг.

- Mobiuz расмий интернет сайтида маълумот топа олмадим, балким шахсий кабинет орқали ўчириш мумкин. *111*0271# коди орқали ўчириш мумкинлигини, ўқувчиларимиз хабар беришди.

- Uzmobile: Бунинг учун обунани мустақил равишда ўчиришга уриниб кўринг, агарда ўчиришнинг имкони бўлмаса, контент провайдернинг қўнғироқлар марказига қўнғироқ қилиш лозим. Ёки обунани ўчириш учун операторга ариза қолдириш ҳам мумкин. (Пастдаги расмга эътибор беринг, уни қандай мустақил ўчириш мумкин? Шахсий кабинет ёки махсус USSD код орқали ўчириш, бу оператор учун ўтган аср технологияси бўлса керак.)

Савдо дўконлари ёки бошқа хизматлар орқали жўнатилаётган реклама СМС ларидан қутулиш:
Бу турдаги СМС рекламаларга асосан ўзингиз қачондир розилик билан телефон рақамингизни қолдирган хизматлардан келаётган хабарлар киради. Одатта, хизматнинг алоқа номерларига қўнғироқ қилиб СМС хабарларини ўчиртириш мумкин ёки смартфонингиздаги "қора рўйхат" имкониятидан фойдаланинг.

СМС-хабарномаларнинг ҳуқуқий асослари.
Афсуски, операторларимиз расмий сайтларидаги "Оммавий оферта" ва "LexUZ" Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг миллий маълумотлар базасида ушбу йўналишдаги маълумотларни топа олмадим. Шу сабабли, Россия давлатининг қонунчилигидаги баъзи маълумотларни келтириб ўтаман:

"Реклама тўғрисида" қонунига биноан, маҳсулотни ёки хизматни тарғиб қилувчи SMS-хабарларни юбориш SMS реклама сифатида белгиланади. Шунингдек, реклама чалғитувчи бўлмаслиги ва ишончли бўлиши керак.

Оммавий SMS юбориш, фақат олувчининг олдиндан ёзма розилиги билан рухсат этилади (абонент шаклни тўлдирган, оферта шартномасини имзолаган, обуна хизматига расман мурожаат қилган бўлса, розилик олинган ҳисобланади ва ҳоказо.).

SMS шлюзига эга бўлган оператор абонентнинг биринчи сўровига биноан хабарларни юборишни дарҳол тўхтатиши шарт.

SMS хизмати Федерал антимонопол хизмати (ФАС) томонидан назорат қилинади, у шу қонунга биноан, СМС-хабарларни юборишни тўхтатиш тўғрисида буйруқ чиқаришга ва СМС-хабарларни ноқонуний юборган операторларга қарши даъво билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Абонентнинг СМС-хабарларни қабул қилиш учун олдиндан розилиги одатда қоғоз шаклидир. Баъзида суд операторнинг веб-сайтидаги тўлдирилган шаклни хабарларни қабул қилишга розиликнинг расмий тасдиғи сифатида тан олиши мумкин.

#маълумот #спам
​Зарядсиз бир ҳафта: смартфонларда қувватни тежаш режимлари ҳақида.

Қувватни тежаш режими анчадан буён смартфонларнинг аксариятида мавжуд. Гап шундаки, қувватни тежаш режимида турли хил усулларнинг мавжудлиги, айрим фойдаланувчилар учун танловни қийинлаштириши мумкин.

Замонавий смартфон учун бир кун заряд олмасдан ишлаш нормага айланди. Албатта, қурилмадан қандай фойдаланишингизга қараб, у бир неча кунни ташкил қилиши ҳам мумкин. Бундан ташқари, агар хоҳласангиз, смартфонингизни фақат сўзлашиш учун "оддий телефонга" ҳам айлантира оласиз ва бу ҳолатда батарея қуввати бир ҳафтага ҳам етади.

Смартфонингиз созламаларидаги "Батарея" бўлими барча қувватни тежайдиган Созламалар учун "марказ" бўлиб, бу ерда сиз қувват сарфи статистикасини кўришингиз ва қувват тежаш режимларидан бирини ёқишингиз мумкин.

Бўлимнинг юқори қисмида қурилманинг кун давомида ишлатилишига асосланиб, қолган иш вақти ҳақида маълумотлар кўрсатилади. Бу сизга қувват қанча муддатга етишини тушунишга имкон беради. "Оптималлаштириш" тугмасини босиш билан смартфон жорий созламаларни текширади ва муаммо деб топилганларини ўзгартиришни таклиф қилади, масалан, экраннинг кутиш вақтини камайтириш ёки автоматик синхронлашни ўчириш.

Ушбу бўлимда қуйидаги қувватни тежаш режимлари мавжуд:

"Максимал", "Ўйин" режими каби, турли хил смартфонларда турлича номланади. Бу қувват тежаш эмас, аксинча, қувват сарфлайдиган ҳолатлар учун қўлланилади. Масалан, ўйинларни юқори графикада ўйнаш учун, смартфон ўз имкониятларини максимал даражада ишлатади ва шу сабаб батарея нисбатан тезроқ сарфланади.

"Стандарт" ёки "Оптималлаштирилган" қувватни тежаш режимида, иловаларнинг орқа фондаги фаоллигини чеклаш ва айрим билдиришномаларини ўчириш, экран ёрқинлигини пасайтириш, автоматик синхронлашни ўчириш ва айрим смартфонларда процессор ишлаш қуввати ҳам пасайтирилиши мумкин. Смартфонимизда батарея қуввати кам қолганда (5-10%), одатта ушбу режим автоматик ишга тушади. Ушбу режим қанча муддатга қувватни тежашини аниқ айтиш қийин, лекин тахминан 1,5-2 соат ўзимда синалган ҳолат.

"Ultra" режими, сизга смартфон асосан алоқада бўлиш жуда муҳим бўлган ҳолатларда ас қотади . Яъни смартфонингизни қўшимча функцияларини ўчириб, фақат сўзлашиш учун "оддий телефонга" айлантиради. Лекин, қўшимча созламалар орқали, баъзи бир иловалардан (Интернет, Диктофон каби) фойдаланиш ҳам мумкин. Одатта, ушбу режимда экран ранги кулранг ёки қорага ўзгаради ва иш столи ҳам махсус кўриниш олади.
Ушбу режим энг максимал қувватни тежаб бера олади ва қурилмадан қандай фойдаланишингизга қараб бир ҳафтагача заряд олмасдан фойдаланишингиз мумкин.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар: Нима учун смартфон батареяси тезда тугайди?

#маълумот #батарея
Россияда ҳам IMEI код учун тўлов талаб қилиниши мумкин

2021 йилдан бошлаб россияликлардан янги смартфонларни, шу жумладан, чет элдан сотиб олинган алоқа воситаларини рўйхатдан ўтказиши учун тўлов талаб қилиниши мумкин.

Россия Алоқа вазирлигининг маълумотларига кўра, рўйхатдан ўтган уникал идентификатор (IMEI ) йўқолган ёки ўғирланган ҳолда телефонни блоклаш имконини беради.

Бир гуруҳ сенаторларга кўра, IMEIʼни Россияда мажбурий рўйхатдан ўтказиш 2021 йил июлдан бошлаб жорий этилади. Ушбу мажбурият импортерларга (яъни, смартфонлар мамлакат ҳудудида рўйхатдан ўтган ҳолда сотилиши керак), шунингдек, чет элда смартфонни мустақил равишда сотиб олган фуқароларга юкланади.

Рўйхатга олиш тўловининг тартиби ва ҳажми ҳукумат томонидан белгиланади (биринчи версияда 100 рубл (13,5 минг сўм) миқдорида тўлов ўрнатилди). Қонун кучга киргунга қадар ишлатилган қурилмани рўйхатдан ўтказиш бепул. Рўйхатдан ўтмаган ёки бир хил IMEI рақамига эга бўлган ускуналар уяли алоқа оператори томонидан блокланиши мумкин.

Эслатиб ўтаман, Ўзбекистон Республикасида ҳам ушбу тизим 2019-йил 1-декабрдан пуллик асосда (битта IMEI-кодини рўйхатдан ўтказиш учун тўлов 44 600 сўм) йўлга қўйилган.

Қозоғистон республикасида 2019-йил 1-январдан ушбу тизим мобил операторлар ёрдамида бепул амалга оширилиб келинмоқда. Абонентдан фақатгина телефон рақами, СТИР (ИНН) ва қурилма IMEI кодини СМС тарздида жўнатиш сўралади.

"MeningFikrim.uz" веб-портали орқали тушган жамоат мурожаати: "Мобиль қурилмaлaрнинг IMEI кодлaрини рўйхaтдaн ўткaзишни соддaлaштириш ҳақида" кўриб чиқилиши учун етарли овоз тўпланган, лекин овоз бериш учун яна 16 кун бор.

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ўтказган брифинг (21.02.2020) натижалари ҳам ҳозирча маълум эмас.
Кундан-кунга каналимиз турли хил смартфонлар ва Android тизимига оид маълумотлар билан тўлиб бормоқда.
Берилаётган маълумотлар доимий керак бўлишини ҳисобга олиб, каналимизда ёзиб борилаётган маълумотларнинг қисқа мундарижасини тузиб чиқдим.

МУНДАРИЖА

Ушбу рўйхатда учрамаган маълутларни, каналда калит сўзлар билан изланг ёки хештеглар орқали кўриб чиқинг. Қўшимча саволларга эса гуруҳимизда тезда жавоб оласиз.

Тан олиб айтадиган бўлсам, ўзим ҳам канал учун маълумот тайёрлаш жараёнида билимимни ошириб боряпман. Бошқача айтганда, қанча кўп ўргансам, шунча кўп нарсани билмаслигимни билиб боряпман. Канални яратиш мақсадларимдан бири ҳам билим олиш.
Смартфон ёрдамида замонавий ахборот технологияларини ўрганиш нима учун ва қай даражада муҳимлигини алоҳида мақола кўринишида маълумот бермоқчиман.

Бугунги хабаримни эса, канал ва гуруҳ доирасида менга ёрдам бераётган ўқувчиларимизга миннатдорчилик билдириш учун ёздим.

Бугунги кунда каналда 500 дан ортиқ хабарларда турли хил маълумотлар мавжуд. Одатта, аксарият ўқувчиларимиз каналда керакли маълумотни топа олмаса гуруҳимизга мурожаат қилишади. Керакли маълумотларни каналдан топиб ёки ўз билимлари даражасида савол билан мурожаат қилаётганларга кўмаклашаётган гуруҳимиз аъзолари, айниқса "Yordamchi Admin" мақомидагиларга алоҳида миннатдорчилик билдираман.

Қувонарлиси, гуруҳимизда ўзим шахсан таниш бўлмаган инсонлар, бир жамоа бўлиб каналимиз ўқувчиларининг муаммоларини ҳал қилишга беғараз ёрдам бераётганлиги. Айнан шу кўринишдаги рус ва инглиз тилидаги форум ва гуруҳларга ҳавас қилиб, гуруҳимиз яратилган эди. Ўйлайманки, смартфон ва ахборот технологиялардан унумли фойдаланишда аҳолимизнинг саводхонлик даражасини яхшилашни сиз ва бизга ўхшаган кўнгиллилар уддалаймиз.

Канал ҳақида ҳам таклиф бераётганлар оз эмас, юқоридаги мундарижа ҳам ўқувчимизнинг тавсиясига биноан тузиб чиқилди. Сизда ҳам гуруҳ ва канални оммалаштириш ёки бошқа тавсиялар бўлса, @YordamGSMGURUSBot орқали менга хабар жўнатинг.
👍1
​Иловалар учун рухсатлар ва уларга нима учун эътиборли бўлиш керак.

Ҳар бил илованинг тизимдаги рухсатларига эътиборли бўлиш кераклиги ҳақида бир неча хабарларда эслатиб ўтганмиз. Бугун шу мавзуга алоҳида тўхталмоқчимиз.

Эътибор берган бўлсангиз, Google Play Маркетда ҳар бир илованинг "Бу илова ҳақида" бўлимида "Илова учун рухсатлар" батафсил кўрсатилган. Ундан ташқари иловани ўрнатиб ишга туширганимиздан сўнг ҳам, тизим ҳар бир рухсат ҳақида алоҳида огоҳолантириб фойдаланувчининг ҳам розилигини олади.

Оддий ва хавфли рухсатлар
Баъзи рухсатлар бошқаларга қараганда кўпроқ эътибор талаб қилади. Уларнинг баъзилари, масалан, Интернетга кириш ва фаол хизматларни ишга тушириш, "оддий" деб тарифланади, чунки улар фойдаланувчи учун хавфли эмас. Бошқалар, масалан, телефон, СМС, микрофондан фойдаланиш ва ташқи хотирадан маълумотларни ўқиш ёки ўчириш каби рухсатлар "хавфли" ҳисобланади.

Ҳар бир ўрнатиб бўлинган илова нима рухсатлардан фойдаланаётгани ҳақидаги маълумотни тизим созламаларидаги "Иловалар учун рухсатлар" (расмга қаранг) бўлимидан кўришингиз мумкин.

Мисол учун, текширилмаган манбалардан (сайтлар, Shareit, Telegram гуруҳлар ва ҳ.к.з) илова шаклидаги китоб ўрнатдингиз ва у микрофондан фойдаланишга рухсат сўради. Албатта, сизда китоб иловасига нима учун микрофондан фойдаланиш рухсати керак бўлиши мумкин деган савол туғилиши керак. Ушбу турдаги иловаларга, хотирага маълумот ёзиш рухсати керак бўлиши мумкин, лекин бошқа рухсатлар сўралганда эътиборли бўлган маъқул.

Яна бир мисол, микрофондан фойдаланиш рухсати диктофон, овозли бошқарув ва мессенжер (Telegram) каби иловалар учун керак бўлади. Лекин, тизим созламаларидаги "Иловалар учун рухсатлар" менюсидан хоҳлаган иловангиз учун бу рухсатни ўчириб ва керак бўлганда қайта ёқиб қўйишингиз мумкин.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот: Google Play дан қўнғироқлар ва хабарларга кириш ҳуқуқига эга бўлган 98% иловалар ўчирилди.

#маълумот
👍1
​​Альберта ҳукумати коронавирус тарқалишини аниқловчи ABTraceTogether мобил иловасини тақдим қилди. Унинг ёрдамида провинция фуқаролари коронавирус билан касалланган одамлар олдида бўлганини аниқлаш мумкин.

Дастур қандай ишлайди:
- Телефонингизга дастурни ўрнатасиз (iOS ва Android тизимлари учун)
- Дастур Bluetooth орқали доимий равишда атрофдаги телефонларни қидиради. У фақат ушбу илова ўрнатилган бошқа телефонларни топа олади. Илова ўрнатилмаган телефонлар билан алоқа қилолмайди
- Масалан, бозорга тушдингиз. Сиз бозор қилаётган пайтда дастур бошқа телефонлар билан алоқа қилади ва барча алоқа қилган телефонлар уникал рақамини ёдлаб олади
- Айтайлик, бозорда бўлганлар ичида коронавирус аниқланди. Тест ижобий чиққанидан сўнг, у одам, табиийки, карантинга олинади. Альберта соғлиқни сақлаш вазирлиги бемордан ABTraceTogether дастурига кириб, дастурдаги маълумотлар базасини вазирлик билан улашишни сўрайди.
- Агар бемор рози бўлса, илова орқали у яна қайси фойдаланувчиларга яқин келгани ҳақидаги маълумотларни марказий серверга юборади. Бу иш мажбурий эмас, балки ихтиёрий
- Марказий сервер «57348753487 идентификаторли кишида касаллик аниқланди» деб барча қурилмаларга хабар беради
- Агар сиз юқоридаги одамга яқинлашган бўлсангиз, унинг идентификатори телефонингизда сақланиб қолган бўлади. Шу сабабли сизнинг қурилмангиз вазирликдан маълумотни олганидан сўнг сизга хабар беради — «сиз касалга яқинлашган экансиз», деб.
- Шундан сўнг сиз 811 рақами орқали докторга мурожаат қилиб, энди нима қилишингиз кераклиги сўрашингиз мумкин.

Дастурдан мақсад — касалланганларга яқинлашганларни аниқлаш ва тезкор тест қилиш.

ABTraceTogether фақат аҳолининг сезиларли қисмини жалб қилгандагина муваффақиятли ишлайди, чунки илова фақат у ўрнатилган бошқа қурилмалар билан боғлана олади. Дастурни ўрнатиш ва ундан фойдаланиш ихтиёрий.

Дастур ишлаб чиқувчиси бўлмиш Альберта провинцияси ҳукуматининг сўзларига кўра, телефон эгасининг қаерда бўлгани кузатилмайди, GPS ишлатилмайди. Касал одам ҳақида маълумот тарқатилганида фақат бемор телефонининг уникал идентификатори узатилади; унинг исми, қаерда бўлгани сир сақланади.

ABTraceTogether иловаси яқинда Apple ва Google компаниялари томонидан эълон қилинган тизимга жуда ўхшаш. У тизим ҳали тайёр бўлгани йўқ, шунинг учун Альберта ҳукумати бу дастурни ишлаб чиқди.

Бундай иловалар Сингапур, Жанубий Корея ва Австралия ҳукуматлари томонидан ишлаб чиқилган. Альберта эса Шимолий Америкада бундай дастур ишлаб чиққан биринчи худудга айланди. Бундан ташқари, провинция аҳоли сони бошига тест қилиш бўйича дунёда етакчилардан бири.

Провинция Бош вазири Жейсон Кенни куни кеча карантиндан чиқиш режасини тақдим қилди. Ушбу илова режанинг бир қисми бўлиб, ундан вируснинг қайта тарқалишини олдини олиш учун фойдаланилади.

Суратда: ABTraceTogether дастуридан скриншот.

@zambarakning_oqi
​Xiaomi смартфонлари фойдаланувчиларни кузатишда айбланмоқда

Forbes* манбалари айтишларича, Хитой компаниясининг смартфонлари фойдаланувчиларнинг ушбу қурилмада нималар қилаётганлари тўғрисидаги маълумотларни ёзиб олади. Кейин барча маълумотлар Xiaomi томонидан ижарага олинган серверларга юборилади.
* Forbes - Американинг молиявий-иқтисодий журнали, дунёдаги энг нуфузли ва таниқли иқтисодий нашрлардан бири.

Масалан, стандарт Xiaomi браузери кирилган барча сайтлар, шунингдек қидирув сўровлари ва янгиликлар лентасида нашрларнинг кўринишини ёзиб олади. Бундан ташқари, фойдаланувчи инкогнито (яширин) режимидан фойдаланганда ҳам ҳар қандай ҳаракатлар ёзиб олинади.

Манбалар шунингдек, қурилмалар хотирадаги қайси папкалар фойдаланувчи томонидан очилаётганлигини кузатиши мумкин. Forbes маълумотларига кўра, ушбу маълумотларнинг барчаси, Сингапур ва Россиядаги серверларга юборилади.

Xiaomi махфийлик масалаларини инкор этиб, компания смартфонларидаги барча маълумотлар шифрланганлигини қўшимча қилди. Унинг вакиллари тан олишларича, улар браузердаги фойдаланувчининг ҳаракатлари ҳақидаги маълумотларни йиғишган, аммо бу фойдаланувчиларнинг анонимлигини бузмаган ҳолда бажарилган. Бироқ, Xiaomi инкогнито режимида маълумотларини тўплашни рад этади:

"Xiaomi яқинда Forbes нашрида чоп этилган мақоладан ҳафсаласи пир бўлди. Ушбу материалда шахсий маълумотлар хавфсизлиги ва ҳимояси тамойиллари билан боғлиқ позициямиз ҳақида нотўғри тушунча мавжуд. Фойдаланувчиларимизнинг маълумотлари хавфсизлиги ва Интернетдан фойдаланиш хавфсизлиги Xiaomi учун энг устувор йўналишлардандир."

Компания матбуот хизматининг қўшимча қилишича, Xiaomi маҳаллий қонун ва қоидаларнинг барча талабларига қатъий риоя қилиш ва бажаришга ишонади. Компания, шунингдек, "юз берган англашилмовчиликнинг" изоҳ бериши учун Forbes га мурожаат қилган.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот: Xiaomi жосусликда айбланмоқда.

#янгилик #Xiaomi
Бирор бир маҳсулот ёки хизмат тури ҳақидаги суҳбатдошингиз билан мулоқотдан кейин, айнан шу турдаги рекламалар смартфонингизда кўрсатилганми?
Anonymous Poll
28%
Ҳа
33%
Йўқ
39%
Эътибор бермаганман
​Инкогнито режими нима? Яндекс.Браузери мисолида

Инкогнито - бу сизнинг сўровларингиз ва ташрифларингизни сир сақлашга имкон берадиган режим. Инкогнито режимида мобил Яндекс.Браузер киритилган пароллар ва авто-тўлдириш маълумотларини, қидирув сўровларини, кўриш тарихини ёки манзилларини сақламайди. Бироқ, ўзгарган созламалар, юклаб олинган файллар ва яратилган "закладкалар" сақланади.

Инкогнито режимининг хусусиятлари
!Диққат. Инкогнито режими сизни кўринмас қилмайди. Масалан, ижтимоий тармоққа кирсангиз, тармоқда бўлганингиз билинади. Бундан ташқари, у сизнинг смартфонингизни вируслардан ҳимоя қилмайди.

Инкогнито режимида мобил Яндекс.Браузерининг қуйидаги имкониятлари мавжуд бўлмайди:
-инкогнито режимида ишлаётган ёрлиқларни синхронлаш;
- Дзен тавсиялари;
- Wi-Fi уланиши хавфсизлиги;
- янги ёрлиқ виджетлари;

Инкогнито режимига ўтиш учун
1 .Браузердаги уч нуқта (меню) белгисини танланг (агар белги бўлмаса, смартфондаги меню тугмасини босинг).
2. Инкогнито ёрлиғини танланг.
3. Сўровни ёки сайт манзилини киритинг ёки таблодан сайтни танланг.

Навигация режимида Инкогнито ёрлиқлари қуюқ кул ранг билан ажратилган.

#маълумот #браузер
​Yandex компаниясининг хизматлари.

Яқин-яқингача ахборот технологиялари соҳасидаги халқаро компанияларнинг юртимиздаги фаолияти деярли кўзга кўринмаган десам адолатдан бўлади. Охирги икки йилда вазият ўзгаришни бошлади ва Яндекс компанияси халқаро мақомга эга бўлган компаниялардан биринчилардан бўлиб Ўзбекистон бозорига эътиборини қаратди.
"Яндекс" - бир неча мамлакатларда веб-қидирув тизимига, Интернет порталларига ва хизматларига эгалик қилувчи ахборот технологиялари соҳасидаги халқаро компания.
Ушбу компания, Ўзбекистон фойдаланувчилари учун янгидан-янги дастурий маҳсулот ва хизматларни тақдим қилаётгани ва қолаверса уларни ўзим синаб кўрганлигим сабабли бир нечаси ҳақида маълумот бермоқчиман.

https://yandex.uz/all - ушбу ҳавола орқали барча Яндекс хизматлари, иловалари ва дастурларини кўришингиз мумкин.

Тавсия қиладиганларим:
- Яндекс.Дзен. Мақолалар, расмлар, видеолар мавжуд хизмат ёки мобил илова. Дзен сизга мос келадиган мақолаларни танлайдиган ақлли алгоритмларга асосланган. Фильмлардан тортиб саёҳатларгача бўлган ҳар қандай мавзуни ўқинг, янги муаллифлар, машҳур блоггерлар ва таниқли оммавий ахборот воситалари томонидан ёзилган. Хизмат ўзимга маъқул келгани учун, мен ҳам канал яратиб мақолаларимни жойладим. GSM GURUS F.A.Q (zen.yandex.ru/id/5e42d040080a7476f0b79364
) деб номланган каналга аъзо бўлинг ва маъқул бўлган ёки бўлмаган мақолаларимга овоз (Like) беришни унутманг.

- Яндекс.Маркет. Россия интернет магазинлардаги нархлар. Техника, айниқса смартфонлар ҳақидаги фойдаланувчиларнинг шарҳлари жуда фойдали.

- Tas-ix сайтлари бўйлаб қидириш. TAS-IX бу нима?

- Хариталар. Шаҳарда жойлар, транспорт қидириш ва навигация. Ўзбекистон учун энг яхши хариталардан, ўзим жойлар ҳақида одамлар ёзиб қолдирган шарҳларни ўқиб тураман, лекин рус тилида.

- Почта. Спам ва вирусларсиз электрон почта қутиси. Жуда қулай ва тез, айниқса Lite версияси.

- Яндекс маҳалла. Танлаган худудингиздаги одамларнинг ҳар хил мавзулардаги муҳокамалари.

- Яндекс plus. Мусиқа, КиноПоиск, Такси ва Яндекснинг бошқа хизматларига обуна
Дастлабки уч ой учун 599 сўм, кейин ойига 15 999 сўм.

- Яндекс таржимон. Бу хизмат оддий сўзлардан ташқари сайтлар, ҳужжатлар ва ҳатто расмлардаги матнни таржима қила олади. Ўзбек тили, лотин ва кирилл алифбосида мавжуд. Хизматнинг Telegram боти: @YTranslateBot

- Яндекс.Деньги электрон ҳамён хизмати ҳам Ўзбекистонда фаолиятини бошлаган. Бу хизматдан интернет тўловларда фойдаланса бўлади. Ўзим, Google Play Маркет учун энди фойдаланиб кўрмоқчиман.

#Yandex #Яндекс
​Yandex компаниясининг иловалари.

- Яндекс.Браузер. Сайтлар юкланишини тезлаштириш, хавфли ва ҳаёсиз рекламаларни блоклаш имкониятига эга. Енгилроқ Lite версияси ҳам мавжуд.

- Яндекс.Такси. Тошкент, Фарғона, Наманган, Марғилон шаҳарларидаги такси хизматлари. Бу ҳақида алоҳида ёзиш ниятим бор, қисқа қилиб айтадиган бўлсам, арзон ва керакли хизмат тури.

- Яндекс.Навигатор. GPS орқали автомобилда йўл кўрсатади ва керакли маневрларни овоз билан айтиб туради. Интернетга уланганда Навигатор тирбандликлар ва йўл транспорт ҳодисаларни ҳисобга олади.

- Яндекс.Мусиқа. Бу мусиқа ва подкастлар учун ўзбек сўм билан тўлашингиз мумкин бўлган биринчи халқаро стрим хизмати ҳисобланади. Хизматнинг каталоги 50 миллиондан ортиқ трекларни ўз ичига олади ва Ўзбекистонда ҳозирги замон мусиқаси билан доимо янгиланиб борилади ва интерфейс ҳам ўзбек, ҳам рус тилларида ишлайди. Telegram bot - @YaMelodyBot орқали эса қўшиқ номини аниқлашингиз мумкин.

- Яндекс.Клавиатура. Ақлли ва аниқ автоматик тузатиш, суриш ва овозли киритиш, кулгичлар, гифлар ва стикерлар, шунингдек ўрнатилган таржимон + ўзбек алифбоси.

- Яндекс.Диск. Шахсий файлларни сақлаш учун замонавий ёндашув.. Расмларни (чекланмаган), видеоларни ва бошқа ҳужжатларни сақланг ва уларни Интернетга кириш имкони бўлган дунёнинг исталган жойидан очинг.

- Яндекс.Мессенджер. Чатлар, каналлар, видео қўнғироқлар ва исталган жойдан қулай фойдаланиш мессенджери.

- Яндекс виджети. Соат, қидириш, об-ҳаво ва тирбандлик смартфоннинг асосий экранида.

- Барча иловалар. Фойдаланиб кўрмаганман, лекин иловалар: Яндекс.Метро, Яндекс.Электрички ва КиноПоиск.

#Yandex #Яндекс
​Расмий равишда - Google Тошкентда кешлаш (Google Global Cache ёки GGC) серверини ўрнатди. Бу нуқта глобал харитада пайдо бўлди.

Барча провайдерлар учун ҳар қандай Google хизматларига кириш (масалан, Google Play Маркет, YouTube) тезлиги ошиши керак.

Айни пайтда айрим фойдаланувчилар Google хизматларига маҳаллий (Tas-ix) тармоқ тезлигида киришни бошлаган.
https://peering.google.com/#/infrastructure

#янгилик
​Онлайн таълим ва видеоконференция учун: Google Meet ёки Zoom хизматларининг афзалликлари.

Масофадан туриб ўқиш ва ишлаш шароитларида видеоконференцияларни ташкил қилиб берадиган илова ва хизматларга мурожаат қиламиз.
Аввалида, кўпчилик Zoom иловасидан фойдаланишни маъқул кўришган бўлса, энди ушбу турдаги бир неча хизматлар мавжуд. Биз тавсия қиладиганимиз Google Meet хизматининг афзалликлари ҳақида маълумот бериб, Zoom хизмати билан солиштириб кўрамиз.

1. Компьютерингизда видеоконференция хизматидан фойдаланмоқчи бўлсангиз https://meet.google.com/ сайтига кириб, ҳеч қандай қўшимча дастурлар ўрнатмасдан хизматдан фойдалана оласиз.
Zoom хизмати учун эса алоҳида дастур ёки браузер учун плагин ўрнатиш зарур.

2. Google Meet видеоконференцияга таклиф учун ҳеч қандай логин ва пароллардан фойдаланмайди, яъни махсус ҳаволани фойдаланувчиларга юборгандан сўнг, ҳар бир қатнашувчини Google аккаунти орқали текширилиб, кейин киришига рухсат берилади.
Zoom хизматида паролни билган хохлаган фойдаланувчи конференцияга уланиши мумкин.

3. Google Meet хизматида қўнғироқларни амалга оширишда вақт чеклови сентябргача бекор қилинган, ундан кейин эса 60 минут деб белгиланган.
Zoom хизматида эса 40 минутлик чеклов мавжуд.

4. Google Meet хизмати хавфсизлиги ва барқарор ишлаши вақт билан синалган. Google компанияси ўз дастурий маҳсулотларидаги хавфсизликни таъминлашда тажрибаси катта. Ундан ташқари, Google Meet конференциядаги мулоқотни шифрлаш имкониятига эга.
Zoom хизмати хавфсизлиги билан яқинда катта муаммолар юзага келди.
"Facebook ва Даркнетга юз минглаб фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари сизиб чиқмоқда, қўнғироқларнинг ёзуви эса очиқ фойдаланишга чиқариб юборилмоқда.
Мутахассислар борган сари платформанинг янгидан-янги ожиз томонларини топишмоқда."

5. Google Global Cache серверининг Ўзбекистонда ўрнатилиши, Google хизматларига уланишдаги тезликни ҳам яхшилаши мумкин.

Иловани юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.google.android.apps.meetings&hl=ru&gl=ru

#маълумот #APK
​Барча Facebook иловаларининг умумий аудиторияси 3 миллиард фойдаланувчидан ошди

31 мартда бу кўрсаткич 2,99 миллиард кишини ташкил этган эди.

Facebook барча иловалари, Instagram, WhatsApp, Messenger ва шу жумладан ижтимоий тармоқнинг ўзи фаол фойдаланувчилари апрель ойи охирига келиб 3 миллиарддан ошди. Бу ҳақда компаниянинг бош директори Марк Цукерберг маълум қилди, дея хабар беради Venture Beat.

Яқинда хабар берганимиздек, Telegram фаол фойдаланувчилари сони 400 миллион нафарга етган эди.

#янгилик
Ер юзида яшаётган одамларнинг умумий сони қанча?
Anonymous Quiz
4%
5,8 млрд.
11%
6,3 млрд.
57%
7,7 млрд.
28%
8,1 млрд.