GSM GURUS F.A.Q
1.99K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
​TikTok иловасини юклаб олишлар сони 2 миллиард белгидан ўтди

Каналимизда энг машҳур ижтимой тармоқлар ҳақида яқинда маълумот бериб ўтгандик, лекин тезлик билан оммалашаётган TikTok ҳақида унутган эканмиз.

TikTok - қисқа видеоларни яратиш учун видео-хостинг.

SensorTower аналитик компаниясининг сўнгги маълумотларига кўра, TikTok ижтимоий тармоқ иловаси iOS ва Android қурилмаларида 2 миллиард юклаб олиш кўрсаткичидан ошиб кетган. Бу 1,5 миллиард ўрнатишга эришилганидан беш ой ўтгач содир бўлди.
* Изоҳ: иловани юклаб олишлар сони билан фаол фойдаланувчилар сони фарқланади. Масалан, Telegram иловаси Android қурилмалар учун мўлжалланган Google Play маркетдан 500 миллион марта юкланган, лекин тармоқнинг умумий фаол фойдаланувчилар сони 400 миллион.

Бошқа кўнгилочар иловалар каби, TikTok иловаси COVID-19 коронавирус пандемияси пайтида янги фойдаланувчилар ва юклаб олишларнинг ўсиши чўққисига чиқди.

TikTok мобил иловаси фойдаланувчиларга ўзлари ҳақида қисқа видеоларни яратишга имкон беради, улар кўпинча фондаги мусиқа билан бойитилган, фильтр ёрдамида тезлаштирилиши, секинлашиши ёки таҳрирланиши мумкин.

TikTok асосан кўнгилочар ёшлар тармоғи (13 ва 24 ёш) ва ўсмирлар орасида машҳур.

#маълумот #ижтимоийтармоқлар
Қайси ижтимоий тармоқни фойдали ахборот* (маълумот) бериш манбаси сифатида тарифлайсиз?

Фойдали ахборот - ҳаёт ва яшаш тарзимизни яхшилашга таъсир қиладиган маълумот.
Anonymous Poll
10%
Facebook
71%
Telegram
5%
Instagram
3%
Twitter
10%
Youtube
0%
Одноклассники
1%
TikTok
​Қўшиқ ёки мусиқа ва ижрочиси номини қандай топиш мумкин?

Сиз телевизор ёки радиода бирор мусиқа ёки қўшиқни эшитиб қолдингиз ва унинг ижрочисини ёки қўшиқ номини топмоқчисиз . Бундай вазиятда мусиқани аниқлашнинг турли хил илова ва хизматлари сизга ёрдам беради.

Shazam. Ушбу йўналишдаги энг машҳур илова, у бир неча сония ичида мусиқа парчасини тинглаб, барча керакли маълумотларни сизга тақдим қилади.

Google Ассистент. Ҳар доим ҳам алоҳида иловалар ўрнатишга зарурият йўқ, чунки деярли барча Android смартфонларда мавжуд бўлган Google Assistant овозли ёрдамчисига "Окей, Google", "Что это за песня?" деган сўровни жўнатиб ҳам керакли натижани олиш мумкин.
Худди шунга ўхшаш овозли ёрдамчи "Яндекс — с Алисой" ҳам ушбу вазифани амаллай олади.

SoundHound. Shazam нинг энг катта рақобатчисидир, шунинг учун қайси илова энг яхшисини танлаш қийин.

Распознавание музыки. Атрофингиздаги мусиқани аниқлашнинг энг яхши усули. Бу жуда оддий ва фойдаланиш осон.

@YaMelodyBot – мусиқанинг номини топиб берадиган Yandex Telegram боти. Қўшиқ ёки мусиқани 5-10 сониялик аудио хабар кўринишида микрофон белгиси орқали жўнатинг.

Midomi - файлни юклаб олишни талаб қилмайдиган онлайн мусиқани аниқлаш хизмати. Фақат битта тугмани босинг ва дастур сиз топмоқчи бўлган трекни тинглашни бошлайди.

AudioTag - қидиришни бошлаш учун сайтга кириб, керакли бўлакка эга файлни юкланг ёки унга ҳаволани келтиринг.

Юқорида кўрсатилган илова ва хизматлар интернет тармоғидан қўшиқ номи ва ижрочисини топиб беради, лекин кўчириш учун бошқа манбалардан фойдаланасиз. Масалан, Telegram ботлар каналмизда мавжуд (1. 2).

#маълумот #APK
​Нима учун смартфонни мукаммал ўрганиш керак?

Қуйида ёзганларим фақатгина смартфоннинг афзалликлари эмас, чунки уни харид қилиш кўпчиликнинг қўлидан келади, муҳими унинг имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш.

Смартфон илм-фан ва технология ютуқларининг жамланмаси ва унинг битта ўзи бир неча қурилмаларни ўрнини боса олади (алоқа воситаси, компьютер, фотоаппарат ва ҳ.к.з)

- Кун давомида смартфонимизни ўртача 150 марта текширамиз ёки бутун бўш вақтимизда фойдаланишимизни ҳисобга олсак, ушбу йўналишдаги саводхонлигимизни ошириш ўта муҳим

- Фалон пулга харид қилинган қурилма имкониятларидан тўлиқ фойдаланиб, сарфлаган маблағимиз мақсадсиз кетмаганлигини билиш учун

- Замонавий ахборот технологиялардан унумли фойдаланишда смартфонлар аллақачон компьютер қурилмаларини ўрнини эгаллаб бўлган

- Ҳозирда смартфонлар нима қила олмайди деган саволга бериладиган мантиқий жавоблар, яна бир йил ичида актуал бўла оладими?

- Смартфондан унумли фойдаланганда нафақат маълумот олиш, ҳунар ўрганиш, балким билимингизни сотиш, ҳунар ўргатиш ва масофадан ишлаш ҳам мумкин

- Смартфон ҳаётимизнинг бир қисмига айланиб улгурган, кундалик юмушларимизнинг аксариятини смартфон ёрдамида бажарганимиз, вақтимизни тежашга ҳам хизмат қилади

- Смартфондан унумли фойдаланиш бир неча ўнлаб касб эгаларинининг "қозони қайнашига" ҳам сабабчи, масалан буюртма такси ҳайдовчилари

- Онлайн хизматлардан фойдаланиш: "интерактив давлат хизматлари", электрон чипталар харид қилиш, банк хизматларидан фойдаланиш, маҳсулот буюртма қилиш, такси хизматидан фойдаланиш, мактабдаги болангизни баҳосини билиш ва жойини аниқлаш ва ҳоказолар смартфондан бажариладиган оддий юмушлар сирасига киради

- Автомобил эгаларига эса бегона манзилни излаб топишда, йўл ҳодисалари ва тирбандликларни олдиндан билишда смартфоннинг ёрдами беқиёс

- Смартфондаги ҳар хил иловалар ўз соҳасининг усталари томонидан яратилган ва улар ёрдамида жисмоний ҳолатимизни яхшилашимиз, вақтимизни тўғри тақсимлашимиз ва хорижий тилларни ўрганишимиз мумкин

- Ўз касбимдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, смартфонларни мукаммал ўрганиш ушбу йўналишда яхши касб эгаси бўлишингизга ҳам хизмат қилади. Республикамиздаги 19 миллион абонент мобил интернет хизматидан фойдаланишини ҳисобга олсак, миллионлаб қурилмаларга хизмат кўрсатувчи мутахассисларга (уста ёки дастурий таъминот) домий талаб мавжуд. Республикамиздаги дастурий таъминот йўналишида хизмат кўрсатаётган мутахассисларнинг сони эса тахминан 2000 дан ошмаса керак (усталар учун Telegram каналим ва энг катта гуруҳлар умумий сонини ҳисоблаганда)

Юқоридагилар фақатгина менинг фикрларим ва улар тўлиқ якунланмаган, бугун сабаби бўлгани учун (кейинги хабарда) шошилинч ёздим.
Сизда ҳам қўшимча изоҳлар бўлса албатта ёзиб қолдиринг "Открыть комментарии" тугмаси орқали.

Смартфонларнинг албатта ёмон томонлари ҳам бор, фақат ундан қандай фойдаланишингизга боғлиқ.

#мулохаза

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
​Бугун каналимиз 1 ёшга тўлди.

2019 йил 7 май ушбу каналга биринча хабар қолдирилган кун.

Канал очишдан асосий мақсад, мижозларимиз томонидан ҳар кун сўраладиган деярли бир хил саволларга жавобларни бир жойга жамлаш ва шахсий саводхонлигимизни ҳам ошириш бўлган.

Ушбу йўналишдаги ўзбек тилидаги канал, гуруҳ ва сайтларни излаш натижа бермагани учун, биринчилардан бўлиб канал юритишга қарор қилдим. Бунгача ҳеч қачон канал ва гуруҳлар юритмаганим учун, канал юритиш, ботлар ва бошқа маълумотларни ўзим ўрганиб чиқдим.

Каналда нималар ёзишим ва обуначиларим кимлар бўлиши ҳақида аниқ тасаввурга эга эдим. Шу учун мавзу танлаш ёки аксарият саволларга тезда жавоб ёзишда қийинчиликларга учрамадим.

Канал номи ва нима учун кирилл алифбосида
Ўз соҳамда (телефонларга хизмат кўрсатиш) асосан хорижий тилларда маълумот излаб ўқиганим учун, GSM, GURU, FAQ каби сўзлар одатий ва ҳар доим учрайдиган.
Айнан нимага шу сўзлар танланган, нимага "Androidxona", "Bilimlar bulog'i" кабилар эмас. Асосий сабабларидан бири, обуначиларимиз албатта қизиқувчан бўлиши кераклиги, яъни канал номидан бошлаб қизиқиши кераклиги ва бу сўзлар нима экан деб изланиши мақсад қилинган.

GSM сўзи мобил қурилмаларларни (телефон) англатади, ушбу соҳасида фаолият юритадиганлар GSM усталар ва маълумот манбаларимиз ҳам GSM сайтлар, гуруҳлар ва форумлар деб юритилади.

GURU - одатда бирор соҳада билимга эга мутахассис ёки билимларини бошқаларга ўргатувчи шахс. Бу каби мутахассислар ҳамма соҳаларда бўлади, "эксперт" ёки "мутахассис" ўргатувчи маъносини бермагани учун танланмаган эди. GURUS эса кўпчилик маъносида, яъни бир-биримизга ўргатиш орқали кўпчилик бўлиши назарда тутилган.

F.A.Q - бирор бир мавзуга доир тез-тез бериладиган саволлар ва уларга жавоблар жамланмаси. Аксарият сайт, канал ёки гуруҳ қоидаларида фойдаланувчи савол билан мурожаат қилишдан олдин, ҳамма учун ёзиб қўйилган F.A.Q да жавоб излаши кераклиги, агарда топа олмаса, кейин мурожаат қилиши шарт қилиб келтириб ўтилади. Лекин кўпчилик эътибор бермайди, шу сабаб биз F.A.Q сўзини кенгроқ тарғиб қилиш учун канал номига қўшганмиз.

Кирилл алифбоси танлангандан мақсад, интилувчан ва қизиқувчан ёшларга бизнинг канал қизиқ бўлса, демак улар учун қийин бўлмаган алифбони ўрганиш ҳам осон кечиши ўйланган. Тан олиб айтганда ҳам, кирилл алифбоси ўзбек тилидаги маълумотларнинг (китоб ва ҳ.к.з) базаси салмоқли ва бу алифбони ўрганиш ёшларимизга аниқ зарар қилмайди. Ундан ташқари, жуда кўплаб катта ёшдагилар смартфонларни ишлатишга ва ўрганишга интилувчан, лекин хотира ва бошқа сабаблар учун жуда қийналишади. Албатта, ёши катталарнинг ҳисобини олиб ҳам кирилл алифбосини танлаганмиз.

Бугунги кунда каналдаги 500 дан ортиқ хабарлардан ташқари, канал боти ва гуруҳида берилган саволларга ҳам 3 мингдан ортиқ жавоб хабарлари ёзишда канал админи сифатида ўзим фаол қатнашаман.
Гуруҳ аъзолари ва ёрдамчи админларига раҳмат, сабаби улар ўрганганларини бошқалар билан бўлишиб, бир-бирларига ёрдам бераётганлари учун.

Каналдан тўғридан тўғри ҳеч қандай моддий манфаат ҳозиргача кўрмадим ва бу мақсадни кўзламаганим учун ҳам ҳаракат қилмадим (ҳар хил рекламаларни каналга эп кўрмадим). Лекин, билимим ошгани ва бошқаларга ёрдамим теккани учун ҳам канал шу пайтгача актив бўлди ва тўхтатишга сабаб ҳам йўқ.

Каналда ёзилган маълумотларнинг аксариятини (80%) ўзим ёзганман, бошқаларини эса бошқа тиллардан таржима қилганман. Маълумотларнинг такрорланмаслиги ва соҳа мутахассиси томонидан ёзилганлиги ўқувчиларизга қизиқ бўлса керак деб ўйлайман.
Маълумотларни ўз каналларида манба кўрсатмасдан кўчирадиган ўқувчиларимиз ҳам кўплигидан, демак тўғри ва фойдали маълумотлар берилаётганлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим.

Албатта, камчилик ва эътирозлар ҳам бор, булар ҳақида ўқувчиларимиз асосли хабарларини ёзиб қолдириришлари мумкин, "Открыть комментарии" тугмаси орқали.
#сарҳисоб
👍2
​Google Assistant, Bixby, Алиса, Siri каби овозли ёрдамчилар нима ва имкониятлари

Умумий қилиб айтганда овозли ёрдамчилар одамларга кундалик вазифаларни ҳал қилишда ёрдам бериш учун яратилган.
Каналимизда бир неча марта маълумот берганимиз, сунъий ақл (AI) айнан овозли ёрдамчиларда тўлиқ ўз ифодасини топган. Яъни, саволларингизга берилаётган жавоблар ёки улар томонидан бажарилаётган вазифалар олдиндан тайёрлаб қўйилган жавобларга эмас, балким сунъий ақлга асосланган.

Бирор саволга тез жавоб топмоқсичиз ёки вазифани тез амалга оширмоқчисиз ва смартфонингизни қўлингизга олиб матн теришга имконият йўқ, шу вақтда овозли ёрдамчини овоз билан (Окей Google, Алиса) ёки Уйга (Домой) кнопкаси орқали чақириб саволингизни ёки вазифани айтсангиз кифоя.
Фақат бир кичкина муаммо, ҳозирча ҳеч қайси овозли ёрдамчи ўзбек тилини тушунмаслиги, лекин айнан шу рус тилини ушбу иловалар ёрдамида ўрганишингизга ҳам сабаб.

Ушбу турдаги иловалар смартфондан фойдаланиш учун кўзойнак тақишга мажбур бўлганигизда ёки ёзишни билмаган ёш болалар керакли маълумотни излаб топишларида ҳам анча қулай.

Деярли барча Android смартфонларида Google компаниясининг рус тилини тушунадиган Assistant овозли ёрдамчиси ўрнатилган, қолган иловалар ҳақида қисқача:

Bixby - Samsung компаниясининг ўз қурилмаларида ўрнатилган овозли ёрдамчиси. Имкониятлари камроқ ва рус тили ҳам бўлмаганлиги учун текшириб кўрмадик.

Яндекс Алиса - Яндекс компанияси томонидан яратилган овозли ёрдамчи. Иловани Google Play дан юклаб олиш мумкин ва шахсий тавсиям албатта фойдаланиб кўринг. Яндекс нинг бошқа хизматларидан фойдалансангиз, масалан музыка, такси ва ҳ.к.з. илованинг имкониятлари янада кенгаяди.

Siri - Apple компанияси қурилмаларида (iPhone, iPad ва бошқа) ўрнатилган овозли ёрдамчи. Имкониятлари кенг, лекин рус тилидаги бошқа иловаларга нисбатан хатолари кўп. Ушбу илова Android учун бўлмаса ҳам, ушбу турдаги яратилган биринчи илова эканлиги сабаб маълумот бердик.

Овозли ёрдамчилар нима қила олади (Яндекс Алиса мисолида):
- об-ҳаво, валюта курслари, жойлашувни аниқлаш ва ҳоказо
- бирор манзилга бориш учун мақбул йўналишларни тузиш
- мусиқа ёки Youtube даги видеони қўйиш, Такси чақириш
- режалаштириш
- Интернетда керакли саволларга жавоб топиш
- справочник вазифасини бажариш
- қизиқарли суҳбатлар қуриш
- ўйнаш, масалан шахарлар номи каби
- ва яна юзлаб функциялар https://dialogs.yandex.ru/store/essentials

#маълумот #Assistant #Алиса
​"Beeline" даромад ва мижозлар базаси камайгани ҳақида хабар берди

Компания буни, IMEI рўйхатдан ўтиш орқали йиғиладиган янги акциз тўлови методологияси билан изоҳлади.

Beeline Ўзбекистон мижозлар базаси 2020 йилнинг биринчи чораги якунлари кўра 7,7 миллион фойдаланувчини ташкил этди, дейилади операторнинг бош ижрочи VEON компанияси 7 май куни эълон қилинган баёнотларида.

Beeline мамлакатдаги ягона хусусий GSM оператори ҳисобланади. Давлат операторлари ўз кўрсаткичларини ошкор қилмайдилар, шунинг учун ушбу йўқотишлар умумий кўринишда қанчалик аҳамиятли эканлигини баҳолашнинг иложи йўқ.

Бу бир йил аввалги кўрсаткичдан (9 млн) 13,8 фоизга кам. 2019 йил охирида бу 8,1 миллионни ташкил этган. Компания буни, мобил харажатларни доимий амалга оширмаган мижозларнинг чиқиб кетиши билан изоҳлади.

Операторнинг умумий даромади жорий йилнинг биринчи чорагида, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 фоизга камайиб, 521,5 млрд сўмни, шу жумладан мобил алоқа хизматлари кўрсатиш – 3 фоизга тушиб 515 млрд сўмни ташкил этди.

VEON буни, IMEI рўйхатдан ўтиш орқали йиғиладиган янги акциз тўлови методологияси билан изоҳлади. "Ушбу салбий омилларга мослаштирилса, даромад динамикаси 2019 йилнинг биринчи чорагига нисбатан бир текисда бўларди", деб таъкидлади компания.

Beeline компанияси ҳақида шахсий фикрим:
- мобил операторларимиз ичида инновацияга интиладиган
- чет эл бошқаруви сезилилиб турадиган
- бошқаларни рақобатга ундаётган
- бачкана маркетинг ҳийлаларидан ҳоли (масалан, ваъда қилинган чексиз трафик чекланмаслиги)
- ҳақиқий бонуслар

Яна афзалликлари ва камчиликлари ҳақида, "Открыть комментарии" тугмаси орқали ёзиб қолдиринг.

#beeline
​Мобил операторларимиздаги қулай тариф режалари ҳақида умумий муҳокама

Мобил операторлар энг оғриқли мавзу эканлигини олдинги хабаримиздаги изоҳлар (комментарии) сонидан англаш ҳам мумкин.

Ўқувчиларимиз "шаштини" қайтармасдан, мобил операторларимиздаги қулай тариф режалари ҳақида изоҳларини ёзиб қолдиришларини илтимос қилардим. Айниқса ҳар хил операторларни солиштириш усули билан, мисол учун қуйидагича:

Uzmobile 39 900 сўмлик "Street"тариф режаси қараганда Ucell 35 000 сўмлик “Special 35” тарифи қулайроқ.

Сабаблари:
- Чиқиш қўнғироқлари лимити 2000 дақиқа, Uzmobile да 750 дақиқа
- Ucell 4G сифати яхши ҳамда кўп худудларда ишлайди
- Ucell бу тарифидан бошқа тарифлари ўтиш ҳам мумкин ва уларнинг сони кўп
- Бошқа қулайликлари, (мисол учун, тариф режасидаги интернет куйиб кетмайди ва кейинги ойга ўтади)

Нимага ҳар хил оператор танланганлиги сабаби, кўпчиликнинг қўлида 2 сим карталик (Duos) смартфонлар ёки операторини алмаштирмоқчи бўлган фойдаланувчиларга танлашда ёрдам бўлади.

Ҳозир ўзим Uzmobile дан Ucell га ўтиш учун тариф излаяпман, смартфоним 2 сим бўлгани учун интернет ва сўзлашиш учун алоҳида тарифлар ўрнатмоқчиман.
Uzmobile энг ёмон томони тариф режаларинг камлиги ва бир-бирига ўтиб бўлмаслиги.

Изоҳларингизни "Открыть комментарии" тугмаси орқали ёзиб қолдиринг.

#операторлар #тарифлар
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Топилма учун ашё эгасидан 20 фоизгача мукофот талаб қилиниши мумкин

❗️Йўқолган ашёни топиб олган шахс бу ҳақда уни йўқотган шахсни дарҳол хабардор этиши ҳамда топилган ашёни шу шахсга қайтариши шарт.

🔎 Топилган ашё қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номаълум бўлса, ашёни топиб олган шахс топилма тўғрисида ички ишлар органига, тегишли давлат органларига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига маълум қилиши шарт.

⏳Агар йўқолган ашёни олишга ҳақли бўлган шахс топилма тўғрисида ички ишлар органига ёки тегишли давлат органига хабар қилинган пайтдан эътиборан 6 ой мобайнида аниқланмаса ашёни топиб олган шахс унга эгалик ҳуқуқини олади.

💰Ашёни топиб олган шахс уни олишга ҳақли бўлган шахсдан топилма учун ашё қийматининг 20 фоизига қадар миқдорида мукофот талаб қилишга ҳақлидир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​Мобиль алоқа тармоғи абоненти бошқа тармоққа ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш тартиби ҳақида

Телефон рақамини сақлаган ҳолда бошқа мобил алоқа операторига ўтиш хизмати (MNP ёки "мобил қуллик" ни бекор қилиш) ҳақида олдинроқ ҳам каналда маълумот бериб ўтгандим.

Ўзбекистон Республикаси Президенти 14.05.2018 йилда имзолаган "Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарорида "2018 йил якунига қадар мобиль алоқа тармоғи абоненти бошқа мобиль алоқа тармоғига ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш тартибини " ишлаб чиқиш назарда тутилган.

Лекин юқоридаги тартибнинг тақдири ва натижалари ҳақида изланиб бирор маълумот топа олмадим.

MNP хизмати кўплаб давлатларда татбиқ этилган, масалан қўшни Қозоғистонда ҳам эски мобил рақамингизни сақлаган ҳолда бошқа мобил операторга ўтиш хизмати (MNP) 2016-йил 1-январдан буён мавжуд.
"Канадада телефон рақамини оператордан операторга ўтказиш мумкин. Бу операция бепул ва рақамим бир соат ичида янги операторга ўтди." деб ёзмоқда Канадада истеқомат қилувчи юртдошимиз Фарҳод Файзуллаев.

Бу тартибни амалда қўллаш, мобил операторлар ўртасида соғлом рақобатни вужудга келтиради. Бундан ташқари, абонентларни қўшимча SIM-карталардан озод қилади, мақбул танлов имкониятини яратади ҳамда хизмат ҳақларининг тушишига сабаб бўлади. Айниқса, охирги икки ойда ушбу хизматга талабнинг кўплигини ўқувчиларимиз ҳам тасдиқлашса керак.

Юқоридагиларни инобатга олиб, "Mening fikrim" Жамоавий мурожаатлар порталида таклиф яратдим.
Агарда таклиф етарлича овоз тўпласа, Олий Мажлис палаталари томонидан кўриб чиқилиши керак ва амалда қўлланиши тезлашади.

Юқоридаги таклифимга бефарқ бўлмаганлар, "Mening fikrim" порталида рўйхатдан ўтиб (Электрон ҳукумат имкониятларидан фойдаланишда ҳам керак бўлади), ушбу мурожаат порталда муҳокамага қўйилгандан сўнг (15 кун) қўллаб қувватлашларини сўраб қолардим.

#MNP #Meningfikrim
​ЭЛЕКТРОН КАЛИТНИ ОНЛАЙН ОЛИШ

Электрон рақамли имзо - бир қатор давлат хизматлари учун сизнинг Online тарздаги калитингиздир.

https://e-imzo.uz/#how_to_get
Google Lens (Объектив)| иловасининг қўшимча фойдали хусусиятлари


Қўлда ёзилган матнни тўғридан-тўғри компьютерингизга нусхалаш, ноаниқ сўзларни қидириш, хорижий сўзларни ўрганиш ва овоз билан ўқиш.

Google нинг кўплаб иловалари орасида, биз унчалик кўп эътибор бермайдиган Google Lens ёки "Объектив" мавжуд. Ушбу илова матнларни ва смартфон камерасига тушган турли хил нарсаларни таний олади ва бу ҳақида олдинроқ ҳам маълумот бергандик. Янгиланган Google Lens иловасининг баъзи имкониятлари:

Қўлёзма матнни қоғоздан компютерга нусхалаш
"Google Объектив" ни очинг ва камерани қўлда ёзилган матнга йўналтиринг. Илова уни белгилаб олишга имкон беради. Кейин "Компьютерга нусхалаш" (Копировать на компьютер) ни танланг, шунда матн таниб олинади ва сўнг компьютерингизнинг вақтинчалик хотирасига (буфер обмена) кўчирилади.
Бунинг учун, компьютерингизда Google Chrome браузери ўрнатилган бўлиши ва смартфон билан бир хил аккаунт активлаштирилган бўлиши керак.


Хорижий сўзларнинг маъносини ва уларнинг талаффузини билиш
"Google Объектив" 100 га яқин тилни таний олади. Камерани номаълум тилдаги матнга йўналтиринг, уни танланг ва "Таржима" ни (Перевести) босинг.
Бундан ташқари , "Тинглаш" вариантини танлашингиз мумкин. Илова сўзни ёки тўлиқ матнни овоз билан талаффуз қила олади. Бу имконият хорижий тилларни ўрганаётганларга ҳам фойдали бўлиши мумкин.

Номаълум атамаларнинг таърифларини қидириш
Китоб ўқиш жараёнида бирор бир мураккаб атамага дуч келсангиз,уни қидириш учун смартфон клавиатурасига ёзишингиз шарт эмас. Керакли сўзни танланг ва пастдан юқорига суринг, шунда Google қидирув натижасини кўрасиз.

Иловани юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.google.ar.lens&hl=ru

Афсуски, Google Lens иловаси ҳозирча барча смартфонларда ҳам тўлиқ ишламаслиги мумкин.
#APK
​Facebook компанияси Instagram Lite иловасини ёпди

Facebook га тегишли Instagram хизмати ўз иловасининг енгил (Lite) версиясини ёпди. Ўрнатилган илова ишга туширилганда у қўллаб-қувватлаш якунланганлиги ҳақида хабар беради, шунингдек Play Маркет ва App Store дан ҳам ғойиб бўлди.

Instagram Lite иловаси сизда ўрнатилган бўлса ҳам, ундан фойдалана олмайсиз, бунинг ўрнига Instagram сизга илованинг одатий версиясини юклаб олишни ва уни топишингиз мумкин бўлган дўконга йўналтиришни таклиф қилади.

Instagram Lite - бу соддалаштирилган Instagram. Трафикни тежаш учун баъзи функциялар қисқартирилган ва фотосуратлар, видеолар кўпроқ сиқилар эди. Бундан ташқари, илова смартфон хотирасида камроқ жой эгаллаб, тезкор хотирани камроқ сарфлаб, процессор ва батареяга ҳам нисбатан юк бўлмаган.

Facebook ва Instagram ушбу иловага катта умид бағишлаган эди. Бу камбағал давлатларда одамлар қимматбаҳо смартфонларни сотиб ололмайдиган ва арзон ва тезкор Интернетга эга бўлмаган мамлакатларда машҳур бўлади деб тахмин қилинган эди. Афтидан, бу режалар иш бермаган. Шунга қарамай, Facebook да ҳали ҳам айнан шу мақсадда ишлаб чиқарилган Facebook Lite иловаси мавжуд.

Соддалаштирилган Instagram версиясидан ҳали ҳам фойдаланиш мумкин. Бунинг учун браузер орқали instagram.com сайтига кирсангиз кифоя, бу усул ҳам Instagram Lite иловасидек ишлайди ва кўринади. Бундан ташқари, браузерда ресурсларни тежаш учун сиз трафикни сиқиш имкониятини ёқишингиз мумкин.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот: Мобил трафикни (интернетни) тежаш усуллари 2-қисм

#Instagram #янгилик
​Матнни овоз билан ёзиш илова ва хизматлари

Смартфонингизда матнни овоз билан ёзиш имкониятидан ҳеч фойдаланиб кўрганмисиз?
Ушбу технологияни бир неча йиллардан бери ривожлантириб келаётган ва бугунги кунда жуда яхши натижаларга эришган компанияларнинг иловалари ҳақида маълумот берамиз.

GBoard Клавиатура
Овоз билан ёзиш технологиясидан фойдаланадиган Google маҳсулоти. Ушбу клавиатурадаги микрофон тугмасини танлаб, кўпгина иловаларда матнни овоз билан ёзишингиз мумкин.
GBoard ҳатто офлайн (интернетсиз) режимда ҳам яхши ишлайди, фақатгина керакли тил пакетларини (афсуски, ўзбек тили фақат интернет орқали) юклаб олсангиз бўлди. Иловани текширганимизда, ўзбек тили лотин алифбосидаги матн хатоларсиз ёзилди, кириллда озроқ муаммолар мавжуд. Сўзларни тез ва жуда аниқ танийди ва тиниш белгиларини қўяди.

Яндекс.Клавиатура
"Яндекс" ҳам узоқ вақт давомида рус тилидаги нутқни аниқлаш технологиясини ривожлантираётган ва бу соҳада жуда яхши натижаларга эришган компаниялардан бири. Шу сабаб, уларнинг клавиатурасида овоз билан ёзиш жуда яхши йўлга қўйилган. Илова Интернетга уланишни талаб қилса ҳам, сўзларни нисбатан аниқ ва тез танийди.
Овоз билан ёзиш режимига ўтиш учун клавиатурани кенгайтиринг ва микрофон белгисига ушлаб туринг.

SpeechPad овозли блокноти
SpeechPad, Google нутқни аниқлаш технологиясидан фойдаланади. Тез ишлайди, тиниш белгиларини тушунади. Илова шунингдек офлайн режимда ҳам ишлайди. SpeechPad да яратилган матн осонгина кўчирилиши ва исталган сайтга ёки исталган иловага жойлаштирилиши мумкин.

Алоҳида илова ўрнатишга ҳоҳишингиз бўлмаса ёки ушбу технологиядан компьютерда ҳам фойдаланиб кўрмоқчи бўлсангиз, унда Google компаниясининг веб хизматларидан фойдаланиб кўринг. Яъни, интернет ва Google аккаунтнинг (почта) ўзи етарли.
https://docs.google.com/ ушбу хизматда ҳаммамиз учун таниш бўлган Word ҳужжатлар билан ишлаш дастурига ўхшаш имконият берилади. Афзаллиги матнни овоз билан киритиш имконияти ва қўшимча иловалар ўрнатишга зарурият йўқлиги. "Инструменты" менюсидаги "Голосовой ввод" пунктидан овоз билан ёзиш фаоллашади.

#APK #Gboard #маълумот
​Смартфон процессоридаги ядролар сони нимага таъсир қилади?

Одатта, смартфон процессорида ядролар сони қанча кўп бўлса, у шунчалик кучли бўлади. Аммо ҳақиқатан ҳам шундайми? Балки ядролари сони процессор кучига таъсир қилмас?

Агарда биз, мисол учун, битта ядроли ва икки ядроли процессор ҳақида гапираётган бўлсак, унда иккинчисининг ишлаши яхшироқ бўлгани сабабли вазифаларни нисбатан тезроқ бажара олади. Бу борада баҳслашиш қийин.

Сўнгги йилларда тўрт ва саккиз ядроли процессорлар оммалашиб кетди. Айнан уларнинг орасидаги фарқ сезиларли даражада катта эмас. Биласизми нима учун? Аслини олганда, замонавий саккиз ядроли чиплар ҳар хил вазифаларни ўзаро тақсимлайдиган иккита тўрт ядроли процессорлардан иборат. Тўрт ядроли иккита тўплам ишлатилади ва улардан бири пастроқ тезликка эга. Нима учун? Оддийроқ вазифани бажариш керак бўлганда, масалан, смартфонда иловалар менюсининг очилиши, вазифани пастроқ тезликка эга бўлган процессор бажаради. Агарда, қўшимча ресурсларни талаб қиладиган ўйинларни фаоллаштирсангиз, у ҳолда янада кучли ва тезроқ процессор ишга тушади.

Унда, 8 ядроли процессорлар айнан 8 ядроли эмасми? Худди шундай, бу иккита тўрт ядроли процессорлар, аммо "жарангдор" эшитилмаганлиги сабаб, бундай процессорлар 8 ядроли деб аталади.

Савол туғилади - барча вазифаларни битта процессор, яъни кучлироғи бажара оладиган бўлса, унда нима учун бизга иккинчи процессор керак бўлади? Жавоб қувват тежалишида. Сабаби, иккита процессор батареянинг ишлаш муддатини сезиларли даражада ошириши мумкин.

Айтайлик, икки ядроли процессор ёрдамида ҳам яхши натижага эришиш мумкинми ёки смартфон қотиб ишламайдими? Мумкин, албатта бунда смартфон ишлаб чиқарувчисининг дастурий таъминоти катта аҳамиятга эга. Google ва Apple компаниялари ўзларининг баъзи смартфонларида дастурий таъминотнинг "кучини" исботлаб беришган.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот: Aфсона: Snapdragon процессори Exynos, Kirin, Mediatek дан анча кучли ёки аксинча.

Фаол ўқувчиларимизга савол: Процессорни текшириш иловаларидаги (AnTuTu ва бошқа бенчмарклар) турли хил тестларнинг аксарият смартфон фойдаланувчилари учун аҳамияти борми?

#маълумот
👍1
​Иловаларнинг фон режимида ишлаши нима?

Аксарият Android смартфон фойдаланувчилари фон режими ҳақида эшитган бўлишлари мумкин, аммо бу нима эканлигини, баъзилари эса билишмайди.

Фон режими, оддийроқ қилиб айтганда, алоҳида иловалар ёки вазифалар фойдаланувчи иштирокисиз ишлайдиган режим.

Мисол учун, смартфонингизда интернет сайтлардан маълумот ўқиб турганингизда, Telegram ойнаси очилмаган бўлса ҳам хабар келиши билан илова бу ҳақида сизга хабар беради. Агарда, Telegram фон режимида ишламаган ёки ишлаши тақиқлан бўлганда, сиз келган хабар ҳақида билдиришнома олмасдиз. Умуман олганда, фон режими домий ишлаб туриши керак бўлган иловалар учун жуда зарур.

Лекин, баъзи иловалардаги дастурчи томонидан йўл қўйилган хатолар ёки зарарли иловалар туфайли тизим нотўғри ишлашни бошлайди. Масалан, батарея тезроқ сарфланиши, қурилма қизиши, қотиб қолиши ва ҳоказолар. Бундай ҳолатларда, қурилмани қайта ишга тушириш (перезагрузка) ёки иловани фон режимидан олиб ташлаш муаммони ҳал қилиши мумкин.

Фон режимида ишлаётган маълум бир иловада муаммолар кузатилса, смартфонда қувватни тежаш режимини ўчиринг ёки тизим созламаларидан фон режимида ишлашга рухсат беринг.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот: Нима учун телефонни қайта ишга тушириш (перезагрузка) умумий муаммоларни ҳал қилади?

#маълумот
​2020 йил бошидаги энг оммабоп смартфонлар аниқланди.

Strategy Analytics компанияси жорий йилнинг биринчи чорагида Android операцион тизимида ишловчи энг оммабоп смартфонлар рейтингини эълон қилди.

Рўйхатни Samsung Galaxy A51 бошқаради. Январ-март ойларида унинг сотуви қарийб 6 миллион донани ташкил этди, бу жаҳон бозорининг қарийб 2,3 % га тўғри келади.

Иккинчи ўринда 1,9% улуш билан Xiaomi Redmi 8. Юқори учликни 1.7% натижа билан Samsung Galaxy S20+ якунлаган.

Кейинги ўринларда Samsung Galaxy A10s ва Xiaomi Redmi Note 8 смартфонлари бор, уларнинг ҳар бири бозорнинг тахминан 1,6 фоизини эгаллаган. Уларнинг ортида 1,4% улушга эга Samsung Galaxy A20s эгаллаган.

Агар смартфонлар бозорига умуман қарайдиган бўлсак, у янги пандемия туфайли жиддий зарар кўрган.
Strategy Analytics маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида дунё бўйлаб тахминан 274,8 миллион дона смартфон реализация қилинган. Бу ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан 17% кам бўлиб, етказиб бериш 330,4 млн.донага тенг бўлган.

#янгилик
Xiaomi Redmi 5 Plus ва Redmi 6 Pro смартфони фойдаланувчиларига огоҳлантириш!

Компания тарқатган иловалар янгиланишидаги "Рабочий стол MIUI" смартфонингизда айрим муаммолар келтириб чиқаради.

Илова ўрнатилгандан кейин, қайта-қайта кўрсатилаётган хатоликларни ушбу илова янги версиясини ўчириб ҳал қилиш мумкин (расмда кўрсатилган).
#Xiaomi