GSM GURUS F.A.Q
1.99K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
4000 мАч аккумулятор хажмига эга бўлган смартфон, 3300 мАч хажмдаги смартфонга нисбатан батареяси кўпроққа етадими?
Anonymous Quiz
49%
Ҳа
13%
Йўқ
38%
Смартфон техник параметрлари ва тизим имкониятларига боғлиқ
​USB орқали уланиш турлари: MTP, PTP, USB-модем, MIDI

Смартфонларни компьютерга улаганда турли хил уланиш режимлари кўрсатилади ва ҳаммасини ҳам номидан нима эканлигини англаб олиш қийин. Қуйида энг кўп тарқалган уланиш режимлари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Файлларни узатиш (MTP ёки Media Transfer Protocol). Ҳар қандай мавжуд файлларни ўтказиш, мусиқа, видео, расмлар, ҳужжатлар ва бошқалар. Компьютерда Windows 7 тизимидан бошлаб қўшимча драйвер ўрнатишни талаб қилмайди ва хавфсиз узиш шарт эмас. Ушбу режим, смартфонларни бошқа қурилмаларга (компьютер, телевизор) флеш хотира кўринишида улаш (UMS) режими ўрнида қўлланилади. Охирги йилларда чиқарилаётган барча смартфонлардан флеш хотира кўринишида улаш имкониятидан воз кечилган.

Расмларни (тасвир) узатиш (PTP ёки Picture Transfer Protocol). Ушбу режимда смартфонингизни компьютерга ёки ноутбукга улаганингизда расмлар ва видеолар ўтказишингиз мумкин.

USB-модем/боғланиш (RNDIS ёки USB Ethernet). USB модем сифатида улаш, яъни смартфондан интернет қурилмаси сифатида фойдаланиш. Компьютерингизда интернетдан фойдаланмоқчи бўлсангиз ва у Wi-Fi технологиясини қўллаб қувватламаса ушбу режим айнан сиз учун.

MIDI. Смартфонингизни MIDI қурилмаси сифатида ишлатишга имкон беради. MIDI - электрон мусиқа асбоблари ўртасида маълумот алмашиш учун стандарт рақамли аудио ёзув формати.

Фақат зарядлаш. Бундай ҳолда смартфондаги маълумотларни ўқишга рухсат берилмайди, фақат компьютерингиз ёки ноутбукингиздан қувват олади.

Баъзи смартфонлар компьютерга биринчи уланишда танланган режимни, доимий равишда танланган сифатида эслаб қолади. Масалан, агар сиз "Фақат зарядлаш" ни танлаган бўлсангиз, смартфонингизни компьютерга улаганингизда ҳар сафар у шу режимда уланади. Бошқа режимга ўтиш учун ҳолат сатридан (Строка состояния) кераклисини танланг.

#маълумот

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
​Қайта йиғилган (refurbished) смартфон нима?

Ривожланган давлатлардаги ҳолат:
Айтайлик, сизда янгисига ўзгартирмоқчи бўлган смартфонингиз бор. Сиз смартфон сотадиган компаниянинг дўконига борасиз, эски қурилмангизни уларга берасиз ва эвазига чегирма билан янгисини оласиз. Ҳамма хурсанд ва рози.

Сиз берган смартфонингиз заводга қайтарилади, у ерда "ёшартириш" амалиёти ўтказилади, масалан корпус ва экран алмаштирилади. Кейин қурилма дўконга қайтиб келади ва арзон нархда қайта йиғилган деб сотилади. Одатта, ташқи кўринишидан ишлатилган смартфонлигини била олмайсиз, чунки корпус янгисига алмаштирилган бўлади. Энг муҳими, қайта йиғилган смартфонлар янгиларидаги каби бир хил кафолатга эга - улар муаммолар юзага келганда алмаштирилиши ёки кафолат муддати давомида бепул таъмирланиши мумкин.

Билиш керак бўлгани, бундай смартфонлар янги эмас, лекин бу ҳар доим ҳам улар ишлатилган дегани эмас. Ривожланган давлатларда "янги эмас" - бу қутидан чиқарилган ёки завод пломбаси шикастланган барча нарсаларга таалуқли. Ушбу қурилмалар қонуний равишда янги сифатида қайта сотилиши мумкин эмас ва қайта йиғилган (refurbished) тоифага киритилади ва камида 10-15% нархини йўқотади

Бошқа давлатлардаги ҳолат:
Афсуски, фирибгарлар ҳам бу вазиятдан фойдаланишади. Гап шундаки, нафақат таниқли компаниялар смартфонларни тиклаш билан шуғулланишади, балки айрим сотувчилар ҳам.

Баъзи "ишбилармон" сотувчилар 1-2 ой фойдаланилган ёки сувга тушиб таъмирланган смартфонларни ҳам, пломбаланган қутиларда "янги" кўринишида сотишади.
Қайта йиғилганлиги тўғрисида эса кўпинча индашмайди, фақатгина экран четидан чиқиб турган "клей" қолдиқлари ёки эски эгасининг тўлиқ ўчирилмаган маълумотларини кўриб қолсангиз, смартфон қайта йиғилганлиги ҳақида айтиб қолишади.

Қайта йиғилган ёки ишлатилган смартфонлар ёмон ишлайди ёки муаммолар тез-тез учрайди дегани эмас. Лекин, янги нархида сотилиши ва устига-устак платаси "қовурилган" (кўр-кўрона таъмирланган) ҳолатлари ҳам кўп учрайди.

Қайта йиғилган (refurbished) тоифаси фақатгина смартфонларга таалуқли эмас, ноутбук, телевизор, компютер деталлари ва бошқа қурилмаларда ҳам учрайди.
Apple қурилмаларининг (iPhone, iPad, Mac, watch) расмий ва норасмий қайта йиғилганлари бошқа қурилмаларга нисбатан кўпроқ.

#маълумот

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
Ҳуқуқшунос ва журналист Баҳодир Аҳмедов каналида: ҳуқуқий таҳлиллар,
давлат ва жамият ҳаётидаги ҳолатлар ҳақида сараланган маълумотлар берилади. Ҳазилли постлар ҳам мавжуд ва эҳтиёт бўлинг ўткир сарказм ҳам шу ерда.

Мутолаа учун 👉 @bahodirahmedoff
​Яндекс.Мусиқа энди Телеграмда.

Норасмий бот. Яндекс.Мусиқа хизматининг Telegram тармоғидаги тўлиқ версияси.

Ушбу бот сизга куннинг плейлистини (рўйхати) ва бошқа ақлли плейлистларни, шахсий плейлистларингизни, шунингдек севимли қўшиқларни тинглаш имконини беради. Сиз қўшиқларни ёқтириш (like) ёки аксинча белгилашингиз, қўшиқ матнларини кўришингиз ва буларнинг барчасини Telegram ни тарк этмасдан бажаришингиз мумкин.

Ўзбек тилидаги қўшиқлар ҳам анчагина.

@music_yandex_bot

#Telegram #Бот #Телеграм
​Google Duo нима ва Samsung Galaxy смартфонларида Android 10 янгиланишидан сўнг нега видео қўнғироқ йўқолиб қолди?

Google Duo нима?
Google компанияси икки маротаба мобил мессенжерлар "бозорига киришга" уриниб кўрди. Бунга мисоллар, етарлича шухрат қозона олмаган Google Talk ва Hangouts. Учинчи уриниш олдингиларига нисбатан муваффақиятли бўлди, чунки бозорда чиндан ҳам қизиқарли Google Duo иловаси пайдо бўлди.

Google Duo иловасида сиз видео қўнғироқлар орқали оилангиз, дўстларингиз ва танишларингиз билан суҳбатлашишингиз мумкин.
Турли қурилмалар ва платформаларда (iOS/Android/PC) Duo дан фойдаланиш учун, Google ҳисоби (аккаунт) керак бўлади.

Duo иловаси ўрнатилган барча қурилмаларда видео қўнғироқлар қўллаб-қувватланади. Суҳбатдошлар турли хил телефонларга эга бўлишлари мумкин.
Duo гуруҳидаги видеомулоқотларда бир вақтнинг ўзида 12 тагача одам қатнашиши мумкин.

Samsung Galaxy смартфонларида Android 10 янгиланишидан сўнг нега видео қўнғироқ йўқолиб қолди?

Google компанияси Android тизимининг яратувчиси сифатида бошқа компанияларга маълум бир шартларни қўя олади. Масалан, Xiaomi янги смартфонларида кўпчилик ўрганиб қолган MIUI қўнғироқ қилиш иловасининг ўрнига, Google томонидан тақдим этилгани ўрнатилгани.

Худди шу йўсинда Samsung Galaxy смарфонларида ҳам интернетсиз видео қўнғироқлар ўрнига, интернет орқали ишлайдиган Google Duo видео қўнғироқлар иловаси ўрнатила бошланди.
Яхшиямки, Samsung Galaxy смарфонлари фойдаланувчиларида ушбу иловани ўчириш ва видео қўнғироқларни олдинги ҳолатига қайтариш имконияти берилган.

Иловани ўчириш учун, худди шу номдаги иловани (Google Duo) Play Маркетда топиб, ўчириш тугмасини босинг. Баъзида шу жойдан иловани янгилаб, кейин ўчириш тугмасини босиш мумкин.

#маълумот #Duo
​Нима учун смартфон қизийди?

Смартфон ишлаши пайтида меъёрида қизиши нормал ҳодиса. Лекин сиз смартфондан фаол фойдаланмаган пайтда ҳам жуда тез қизиб кетса, бу нима учун содир бўлаётганини ва қизиб кетишни қандай қилиб олдини олиш мумкинлигини билишингиз керак.

Смартфон - бу оддий компьютер сингари мураккаб техник қурилма. Пластмасса ёки металл корпус ичида мураккаб вазифаларни бажарадиган кучли процессор ва бошқа микросхемалар жойлашган. Улар ишлаши пайтида иссиқлик энергияси домий равишда чиқарилади, шунинг учун смартфон маълум даражада қизийди. Компьютерлардаги совутиш тизимини (кулер) смартфонларда қўллашнинг имкони йўқ, бу учун бўш жой ҳам мавжуд эмас. Корпус ясалган материал (пластмасса, металл), техник параметрлар ва смартфон ишлаб чиқарувчисининг махсус технологияси кабилар ҳам қизиш даражасига таъсир кўрсатади.
Фойдаланувчи смартфонида қанчалик мураккаб вазифаларни бажарса, қурилма шунчалик қизийди.

Кўп ҳолларда, ишлаб турган смартфоннинг қизиши фойдаланувчини безовта қилмаслиги керак. Смартфон ишлаб чиқарувчилари домий равишда чиқариладиган иссиқлик энергияси қурилманинг микросхемаларига зарар етказмаслигини олдини олишган. Фаол фойдаланилмаётган смарфтон ҳарорати 50-70 градусгача тез-тез ва доимий қизиши хавфли ҳисобланади.
Айниқса, бизнинг минтақамизда ёз фаслида тўғридан-тўғри қуёш нурлари остида қолдирилган (ойна токчасида, автомобилда) смартфоннинг иссиқлик таъсирида ишдан чиқиши ҳолатлари кўп учрайди.

Смарфтоннинг иссиқликдан асраш керак бўлган энг заиф қисми - бу батарея. Литий унинг таркибий қисмларидан бири бўлиб, паст эриш ҳароратидаги металл ҳисобланади. Бундай батареялар учун энг юқори иш ҳарорати 60 градус. Унинг учун атрофдаги ҳарорат кўтарилган шароитда доимо қолиш зарарли. Аввалига батарея қуввати тез-тез тугашни бошлайди, кейин эса бутунлай ишламай қолиши мумкин. Батареяни 50 градус ҳароратда сақлаш пайтида, тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, сиғимнинг пасайиши олти марта ортади.

Смартфоннинг экрани ҳам иссиқликка таъсирчан ва юқори ҳароратда қизиши нима оқибатларга олиб келиши ҳақида каналда маълумот берганмиз (1. 2).

Процессор ва платадаги кўплаб микросхемалар кўпинча 70-85 градус ҳароратда ишлаши мумкин.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
Смартфонни тўғри зарядлаш ва батареясига оид қўшимча маълумотлар.
Смартфонни тез зарядлаш (Fast, Quick charge) нима?
Нима учун смартфон батареяси тезда тугайди?
Иловаларнинг фон режимида ишлаши нима?
Нима учун телефонни қайта ишга тушириш (перезагрузка) умумий муаммоларни ҳал қилади?

#маълумот

Смартфонларнинг қизиш фасли бошланди ва шу сабаб ушбу хабарни билмаганларга билдиринг, дўстларингизга ҳам улашинг.
https://t.me/gsmgurus_FAQ/791
👍1
​Смартфон ишлаб чиқарувчиларнинг маркетинг ҳийлалари

Смартфонлар бозоридаги рақобатнинг юқорилиги, ишлаб чиқарувчи компаниялар мижозларнинг эътиборини ўзига қаратиш учун рекламанинг турли хил усулларидан фойдаланишади.
Лекин, маркетинг ҳийласи деб оддийроқ номланган қуйидаги усулларни қандай номлашни ўзингиз ҳал қилинг.

- Қалбаки фотосурат
Энг кенг тарқалган усуллардан бири, профессионал фотоаппаратда олинган фотосуратларни смартфонда олинган деб даъво қилиниши.

- Benchmark (қурилманинг иш тезлигини баҳолаш ва таққослаш) иловаларини алдаш
Тез-тез ҳар хил смартфонларнинг бенчмарк иловаларидаги (AnTuTu, PCMark) рўйхатини ва юқори балларига кўзингиз тушган бўлса керак.
Синтетик тестлардаги баҳолаш, смартфоннинг одатий фойдаланиш жараёнидаги тезлигини баҳолаш эмас. Лекин шундай бўлсада айрим фойдаланувчилар ушбу тестларга ишонишади.
Муаммо шундаки, смартфон ишлаб чиқарувчилари benchmark иловаси ишга туширилганлигини аниқлаб, вақтинча махсус "кучайтирилган" режимга ўта оладилар.
Қизиқ, интернет тезлигини ўлчаш сайтларини (серверлари) ҳам аниқлаб, махсус режимни қўллаш мумкинмикан?

- Тез ва қисқа муддатда миллионлаб сотувлар
Маълум бир смартфон сотувнинг илк кунидаёқ 60 секундда сотиб тугатилгани ва компания бундай бир неча миллион доллар фойда қилганлиги ҳақидаги хабарлар. Айтайлик, 1000 долларлик смарфтондан 1000 дона сотилса ҳам миллион доллар бўлади. Хитой, Ҳиндистон каби аҳоли сони миллиарддан ошадиган давлатлар учун 1000-2000 дона смартфонни қанча муддатда сотиш мумкин?

- Номи ўзгартирилган "янги" смартфонлар
Масалан, бирор давлатда яхши сотилмаган смартфонни янгича номлаб бошқа давлатларда сотилиши.
Кўпинча тизимни янгироқ версияси ўрнатилиб инновацион янги смартфон кўринишида "қайта туғилади".

Сиз қайси усулларни биласиз? Изоҳда ўз фикр-мулоҳазаларингизни ёзиб қолдиринг.

Мавзуга
оид каналимиздаги қўшимча маълумот: Нима учун смартфонда 108 мегапикселли камерага зарурият йўқ.

#маълумот

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
​YouTube нинг таймлайн имконияти такомиллашди

Google дастурчилари корпорация хизматларини ривожлантириш, янги фойдали хусусиятларни тақдим этиш учун тинимсиз меҳнат қилмоқдалар. YouTube ҳам бундай истисно эмас, унинг фойдаланувчилари бир мунча вақт олдин жуда қулай "Бўлим" (Главы) функциясидан хабар топдилар. Унинг моҳияти видеонинг хронологияси* (таймлайн) энди узун видеоларда навигацияни соддалаштирадиган ва керакли қисмни қидириш бўлимларига бўлинганлиги.

* YouTube янги фойдаланувчилари учун маълумот: Timeline (таймлайн), видеони жойлаштирган фойдаланувчи томонидан яратилган бўлимлар. Масалан, 30-40 ёки ундан кўпроқ вақт давом этадиган видеонинг маълум бир қисми сизга қизиқ бўлиши мумкин ва фақат шу қисмни таймлайндан танлаб кўришингиз мумкин.

Бўлимларнинг ўзи блоггер томонидан видеонинг тавсифида кўрсатилади, тизим эса маълумотларни шу жойдан олади. Қисмлар сони учтадан кам бўлмаслиги ва уларнинг узунлиги 10 сониядан кам бўлмаслиги керак.
Сиз ушбу янгиликни оддий браузер, шунингдек Android ва iOS қурилмаларидаги иловалар ёрдамида синаб кўришингиз мумкин.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
Android учун YouTube иловасининг баъзилар билмайдиган фойдали имкониятлари
"Тасвир устида тасвир" (картинка в картинке, PiP) режими нима?

#маълумот #Youtube

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
​Хитой жосуслик иловаси кўплаб Android қурилмаларига таҳдид солмоқда

Forbes маълумотларига кўра, камида юз миллион Android қурилмаларида Хитойда яратилган жосуслик иловаси ўрнатилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда нашр, ахборот хавфсизлигига ихтисослашган VPNpro компаниясига таяниб хабар берди.

Хусусан, Google Play да 100 миллион мартадан ортиқ кўчирилган машҳур бепул VivaVideo видео муҳаррири тадқиқотчилар томонидан "жосус илова" деб номланди.

VivaVideo иловаси, фойдаланувчининг маълум бир геолокация (жойлашув) тўғрисидаги маълумотларни тўплайди ва у бу вазифани кунига 14 000 мартагача амалга оширади, ҳатто ундан фойдаланмасангиз ҳам. Яна бир VidStatus иловаси (50 миллион марта ўрнатилган) GPS координаталарини аниқлаш, контактларни ўқиш ва ҳатто қўнғироқ қилиш имкониятини амалга ошириш учун рухсат сўрайди.

Иловаларда кузатилишдан ўзингизни ҳимоя қилиш учун уларга қўнғироқлар тарихи, СМС ёзишмалари, контактлар ва бошқа маълумотларга кириш ҳуқуқини бермаслик кифоя.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
- Иловалар учун рухсатлар ва уларга нима учун эътиборли бўлиш керак.
- Google Play дан қўнғироқлар ва хабарларга кириш ҳуқуқига эга бўлган 98% иловалар ўчирилди.
- Android учун машҳур антивируслар хавфли айғоқчилар бўлиб чиқди.

#маълумот #янгилик

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
​Мобиль алоқа тармоғи абоненти бошқа тармоққа ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш (MNP) тартиби ҳақида -2

Хабарингиз бўлса керак, MNP хизмати ҳақида каналда қисқача маълумот бериб, ушбу хизматни амалда қўллаш таклифи билан "Mening fikrim" порталига мурожаат қолдирган эдим. Ушбу мурожаат порталда муҳокамага қўйилиши учун 15 кун экспертиза жараёнидан ўтиши керак эди.
Афсуски, 20 кун муддат ўтишига ҳам қарамасдан мурожаат на муҳокамага қўйилди, на рад этилди ва "экспертиза жараёнида" ҳолатида қолиб кетди. Порталдаги " Қайта алоқа" хизмати орқали юборилган қўшимча мурожаатларга ҳам жавоб берилмади.

Бугун эса ушбу хизмат ҳақида тўлиқроқ маълумот бериб, унинг устунликлари ҳақида манбалари билан кўрсатиб ўтаман. Балким экспертиза жараёни тезлашиб қолар.

MNP НИМА?
Mobile Number Portability (MNP) - бошқа операторга тўлиқ рақамни ўтказиш хизмати. Рақамингизнинг тўлиқ, шу жумладан кодини ҳам сақлаган ҳолда мобил алоқа операторингизни ўзгартиринг.

Сизнинг рақамингиз ҳаётингизнинг ярми.
Унда:
- банк ва дисконт карталари
- ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлар
- сайтлар ва мобил иловаларга кириш
- дўстлар, қариндошлар ёки мижозларнинг контактлари

Мобил рақамингиз - бу сизнинг шахсий маълумотингиз. MNP хизмати билан сизнинг рақамингиз операторларга эмас, балки сизга тегишли бўлади.

Операторлар турли сабабларга кўра ўзгартирилади:
- қулай тариф режаларини танлаш
- маълум бир худудда энг яхши алоқа тармоғини танлаш
- мобил Интернет тезлиги ва қўшимча бонуслар
- оператор хизматдан норозилик. Масалан, пулли обуна, сифатсиз қайта алоқа
- корпоратив алоқани тақдим этган иш берувчининг ўзгариши

Бошқа мамлакатларда MNP хизмати борми?
Дунёда, операторни ўзгартиришда рақамнинг сақлаб қолиниши истеъмолчининг қонуний ҳуқуқи ва телекоммуникация бозорида соғлом рақобат белгиси деб ҳисобланади. Айни пайтда ушбу хизмат 80 дан ортиқ мамлакатларда мавжуд.
Жумладан, АҚШ ва Европа кабилардан ташқари, Белорусия (2012), Россия (2013), Арманистон (2014), Озарбайжон (2014), Қозоғистон (2015), Украина (2019) ва Африканинг 6 та давлати.

"2019 йил 21 сентябрда MNP хизмати доирасида абонент рақамини ўтказиш бўйича сўровлар сони сони 28 миллионга етди. Бу ҳақда Федерал алоқа агентлиги (Россвязь) матбуот хизмати хабар берди.

"Алоқа сифатини яхшилаш бизнинг фаолиятимизнинг устувор йўналишларидан биридир", - дейди, Алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири ўринбосари Денис Свердлов. Ишончимиз комилки, MNP нинг жорий этилиши уяли алоқа хизматларининг сифати ва қулайлигига ижобий таъсир қилади: абонентларнинг фикрига кўра энг яхши операторни танлашига тўсқинлик қилган асосий тўсиқлардан бири олиб ташланади. Ўз навбатида биз MNP принципини амалга ошириш учун барча зарур қонуности ҳужжатларини ўз вақтида тайёрлашга ваъда берамиз. Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, рақамни кўчириш хизматини тўғри амалга ошириш билан Россияда тахминан 3 миллион абонент ундан фойдаланади. " 2012 йил 14 декабр.

Бошқа операторга ўтишга қарор қилган абоенентларнинг шарҳларида, "ариза беришим билан эски операторимдан қўнғироқ қилиб, сабабларини сўрашди ва махсус 50 % чегирмали тариф режасига ўтказиб беришди" каби фикрларига кўзингиз тушади.
Мана соғлом рақобат, тасаввур қиласизми, операторингиз (UzMobile) сизга қўнғироқ қилиб истакларингиз билан қизивча ва операторни тарк этмаслигингизни сўраб илтимос қилса.

Манбалар 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8.

#MNP #Meningfikrim #оператор

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
​Zoom фойдаланувчилари конференцияларда қатнашиш имкониятини йўқотмасликлари учун иловани янгилашлари керак!

Zoom 5.0 такомиллаштирилган шифрлаш стандарти билан таъминланди.
Zoom, дунёдаги энг машҳур видео қўнғироқ хизмати, хавфсизлик муаммоларини ҳал қиладиган янгиланишни эълон қилди.

30-майдан бошлаб ҳар қандай конференцияда иштирок этиш учун Zoom 5.0 ёки платформанинг кейинги версиясидан фойдаланишингиз керак. Zoom олдинги версиялари эгалари энди ушбу хизматдан фойдалана олмайдилар.

Янгилашнинг иккита усули бор - Zoom юклаб олиш маркази орқали ёки конференцияда қатнашмоқчи бўлганингизда тегишли сўров пайдо бўлганда. Бундан ташқари, фойдаланувчилар ҳеч қандай янгиланишсиз браузерда Zoom веб версиясидан фойдаланиб видео қўнғироқларни амалга оширишлари мумкин.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
- Онлайн таълим ва видеоконференция учун: Google Meet ёки Zoom хизматларининг афзалликлари.
- Google Duo нима?

#Zoom #APK

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
​Диққат: Android смартфонларни ишдан чиқарадиган фон расмлари (обойлар) пайдо бўлди!

Интернетда Android смартфонлар тизимини ишдан чиқарадиган обойлар (расм) ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Шу каби расмларни бош ёки блокировка экран учун фон расми сифатида ўрнатишнинг ўзи кифоя.

Зарарли расм оддий манзара фотосуратига ўхшайди, лекин уни смартфоннинг экранига фон сифатида ўрнатсангиз, у чексиз равишда қайта ишга тушишни (перезагрузка) бошлайди. Муаммони, "хавфсиз режим" (безопасный режим) орқали ёки барча маълумотларни тўлиқ ўчириш (заводской сброс) йўли билан ҳал қилиш мумкин. Муаммо ҳақида бирданига бир нечта йирик нашрлар - Android Authority, 9to5google, Engadget ва бошқалар хабар беришди.

Фойдаланувчиларнинг фикрига кўра, ушбу хато Google Pixel, Nokia, Samsung, Xiaomi, OnePlus ва бошқа смартфонларда ҳам учраши мумкин.

Муаммо ранглар майдони билан боғлиқ. Android смартфонлари sRGB майдони билан ишлашга мосланган ва бу расмлар эса RGB майдонига тегишли. Шунинг учун, муаммо Android 10 ва олдинги версиялар учун долзарбдир, лекин Android 11 нинг бета-версиясида тузатилган ва учраймайди.

Ice Universe лақабли таниқли инсайдер "Samsung " аллақачон муаммога муносабат билдиргани ва кейинги смартфон янгиланишида хатони тузатишни режалаштирганини твиттер орқали ёзди.

Ўқувчиларимиздан, ҳозирча интернет тармоғи ва бошқа бегона манбалардан фон расмлари (обой) ўрнатмасликларини сўраб қоламан.
Шахсан ўзим, турли хил смартфонларда ушбу муаммони синаб кўряпман. Samsung Galaxy Android 5.1 тизими ўрнатилган смартофнида ушбу муаммо кузатилмади.

Қўшимча хабарлар каналда ёзиб борилади.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
Белгилар комбинациясидан фойдаланган ҳолда, iPhone смартфонини ишдан чиқарадиган янги хато топилди.
#маълумот

Ушбу хабарни билмаганларга билдиринг, дўстларингизга ҳам улашинг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
👍1
​Мактаб ёшигача бўлган болажонлар учун ўрганиш ва ақлни чархлаш иловалари

Смартфондаги ўйинлар, албатта, "машҳур" отишма, пойга ёки бошқа ўйинларга вақтни бефойда сарфлаш учун керак эмас. Фарзандингизга янги билимларни эгаллашга ва фойдали нарсаларни ўрганишга ёрдам берадиган ажойиб иловалар мавжуд.

Болаларнинг смартфон (планшет) билан вақт ўтказиши деярли одатий ҳолга айланиб улгурди, бунга ўзимиз ҳам яққол мисол. Шундай экан, фойдали илова ва хизматлар билан уларни машғул қилиш катталарнинг вазифаси деб ўйлайман.

Афсуски ўзбек тилидага илова ва хизматларнинг сони жуда ҳам кам, борлари ҳам деярли унутилган. One Million Uzbek Coders ("Бир миллион дастурчи") лойиҳаси балким муаммонинг ечимидир?

Ушбу рўйхатдан ташқари тижорий бўлмаган илова ва хизматларни билсангиз "комментарии" шаклида ёзиб қолдиринг.

Ўзбек тилида:
- Bilimdon Bolajon - Alifbo, Raqamlar, Hayvonlar, Mevalar, Sabzavotlar, Ranglar
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.bilimdon.bolajon2

- БИЛИМДОН - 4 та арифметик амални тез ўрганинг(қўшиш, айириш, кўпайтириш, бўлиш)
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.uzprog.bilimdon

- Топишмоқлар - Ушбу илова ўйин тарзида сизга топишмоқларни топиш ва заковатингизни оширишингизга хизмат қилади.
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.topishmoqlar

- Bolalar qo'shiqlari - https://play.google.com/store/apps/details?id=webspektr.bolalar.qoshiqlari

Рус тилида:
- Алфавит — азбука для детей. Учим буквы и звуки.
https://play.google.com/store/apps/details?id=jqsoft.games.kids.alphabet

- Говорящая азбука алфавит для детей. Учим буквы https://play.google.com/store/apps/details?id=com.AntonBergov.Alfavit

- Учимся читать по слогам. Угадай букву
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.AntonBergov.UgadaiSlovaMalish

- Математические игры - упражнения для мозга
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.agandeev.mathgames.free

- Английский для детей. Фиксики. Учим язык к школе
https://play.google.com/store/apps/details?id=ru.publishing1c.fixies.eng

Telegram канал
https://t.me/bolalikkunlarimda - Ўзбек халқ эртакларининг аудио талқини.

#APK #болалар

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
- Болалар назорат учун бир неча программа
- DNS созламаси ёрдамида Интернетни тезлаштириш, реклама, вирус ва фирибгарлардан ҳимояланиш ва болалар хавфсизлигини таъминлаш

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
​Мобил телефонлардан саломатлик учун хавфсиз фойдаланиш бўйича ота-оналарга Роспотребнадзор тавсиялари:

1.
Мобил телефонда суҳбат 2 дақиқадан ошмаслиги ва қўнғироқлар орасидаги минимал пауза камида 15 минут бўлиши керак. Телефонни қулоғингизга яқин тутишдан кўра хабар ёзиш анча хавфсизроқ.

2. Мобил телефонни қулоқдан узоқроқ масофада, пастки қисмидан ва вертикал ҳолда ушланг.

3. Телефонни, суҳбатдошингиз жавоб бергандан кейин қулоғингизга олиб келганингиз маъқул. Қўнғироқ вақтида мобил телефон, ушбу жойда алоқа шароитларидан қатъи назар, ўзининг максимал қуввати билан ишлайди. Шу билан бирга, қўнғироқ бошланганидан 10-20 сония ўтгач, нурланиш даражаси минимал мақбул даражага туширилади. Телефонни дарҳол қулоғингизга қўйиш ҳам бефойда, чунки биринчи узун сигнал дарҳол пайдо бўлмайди.

4. Кўп болалар, тез-тез СМС-хабарлар юборишади ёки смартфонларга ўрнатилган ўйинларга ҳаддан ташқари берилиб кетишади. Ўсиб бораётган қўл ва бармоқлардаги бундай доимий ва узоқ муддатли кучланиш суяклар ва бўғимларнинг турли ўзгаришига олиб келиши мумкин.
Бундан ташқари, ўйнаш пайтида бола кичкина тасвирга термулиб, узоқ вақт давомида ёритилган экранга доимо кўздан бир хил масофада қарайди. Бу кўзлар учун жиддий зўриқиш бўлиб ва кўриш қобилиятига жуда салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

5. Суҳбат пайтида металл рамкалик кўзойнакни ечиб қўйиш тавсия этилади: бундай рамканинг мавжудлиги фойдаланувчига таъсир қилувчи электромагнит майдон интенсивлигининг ошишига олиб келиши мумкин.

6. Ухлаётганингизда мобил телефонларни ёнингизга қўйиш тавсия этилмайди.

7. Ҳар доим мобил телефонингизни ёнингизда сақламанг, масалан, шим чўнтагингизда.

8. Мобил телефон билан алоқа чекланган бўлиши керак, айниқса унга эҳтиёж бўлмаганда.

9. Мобил телефонни сумкада олиб юриш маъқул, узоқ вақт давомида мобил телефонни камарингизда ёки кўкрак чўнтагингизда сақламанг.

Шахсий тавсиям: мобил тармоққа (телефонда гаплашиш)эҳтиёж бўлмаса, Парвоз режимини" (Режим полета) ўрнатинг.
#маслаҳат

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
- Фильтр синего света (Кўк ранг филтри) | Кўзни ҳимоя қилиш
- Телефон ва смартфонларнинг SAR (нурланиш) даражаси ёки хавфсиз телефонни қандай танлаш керак

Каналга
уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
​Ушбу расмдаги йўл белигилари нимани англатади?

Жавобингизни, "Открыть комментарии" тугмаси орқали ёзиб қолдиринг.
​Фаббер (инглизча phubber) - шаҳарда ҳаракатланаётганда ёки суҳбат пайтида суҳбатдошга эмас, балки мобил телефон ёки бошқа электрон қурилмаларга кўпроқ эътибор берадиган киши.

Айрим шаҳарларда, кўчада ҳар доим телефонга қараб ҳаракатланадиган пиёдалар учун махсус йўлак қисми мавжуд.

Масалан, Англиянинг Манчестери шаҳар маъмурияти томонидан, телефонга термулиб қадамини секинлаштирадиган пиёдалар учун махсус йўлак ташкил этди.

Фабберлар учун махсус йўлак машҳур Hardman булварида очилди . 75 метр узунликдаги йўлак велосипед йўлига ўхшайди. Йўлак пиёдаларни бир-бири билан тўқнашишдан ҳимоя қилиши керак.

Бундан олдин Варшава (Полша) ва Хитойнинг Сиан (олдинги хабардаги расм) шаҳрида фабберлар учун махсус йўлаклар ташкил этилган эди.

#маълумот
​Фотосканер Google

Фотосканер - бу Google Фото жамоасининг янги иловаси бўлиб, у сизга севимли фотосуратларингизни телефонингиз камераси ёрдамида сканерлаш ва кейин уларни сақлаш имконини беради.

- Сиз нафақат расмни суратга оласиз, балки унинг такомиллаштирилган рақамли нусхасини яратасиз.

- Оддий қадам-бақадам кўрсатма билан фотосуратларингизни ёрқин доғларсиз (блик) сканерланг.

- Кесиш бурчаклари, аниқлаш асосида автоматик равишда амалга оширилади.

- Сканерлаш натижасида тўлалигича тузатилган перспектива билан тўғри тўртбурчак шаклдаги нусхалар олинади.

- Рақамли нусхалар, ҳар доим фотосуратлар қандай сканерланган ҳолатда бўлишидан қатъий назар тўғри айлантирилади.

- Юқори сканерлаш тезлиги.

- Google Фотода излаш имконияти билан сақлаш.

Иловани юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.google.android.apps.photos.scanner&hl=ru&gl=ru

#APK

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
​Мутахассис смартфон зарарини камайтириш усуллари ҳақида маълумот берди

Мобил қурилмалардан фойдаланиш жараёнидаги хавфларни камайтиришнинг бир неча усуллари мавжуд, дейди Эрна Фариза Мод Пут, Малайзиянинг Perdana University тадқиқотчиси. Гап смартфондан фойдаланишда юзага келадиган оғриқ, микротравма ва тананинг турли қисмларида безовталик ҳақида.

Мутахассис ўз тавсияларини таълим муассасаси сайтида эълон қилди. Мана улар:

- Қулай смартфон сотиб олиш
Сотиб олинган қурилма фойдаланишда қулай бўлиши керак. Уни қўлида ушлаб туриш одамга осон бўлиши керак, шунинг учун бош бармоқ ва кўрсаткич бармоғи орасидаги масофа қурилманинг кенглигига мос бўлиши мақсадга муофиқ.

- Хабар матнини тўғри ёзинг
Кўпчилик СМС ёзиш қоидасини эътиборсиз қолдиради ва бунинг учун битта бармоқни ишлатади. Оғриқни камайтириш учун икки қўлнинг бармоқларини ишлатишингиз керак, шунингдек матнни овоз билан ёзиш усулидан фойдаланишингиз мумкин.

- Смартфонингизни тўғри ҳолатда сақланг.
Смартфондан фойдаланганда қаддингизни текис сақланг - орқа ва елкангизни тўғри тутинг, экранга пастга қараманг ва телефонингизни тиззангизга қўйманг. Қурилмани кўз даражасида ушлаган маъқул.

- Телефонингиздаги тезкор кириш тугмаларини созланг
Иловаларга кириш учун овозли буйруқлардан кўпроқ фойдаланган маъқул. Энг кўп фойдаланадиган иловаларни асосий экранга чиқариб қўйинг. Узоқ муддатли суҳбатлар учун сиз Bluetooth эшитиш воситасидан фойдаланишингиз мумкин.

- Жисмоний машқларни бажаринг
Кунига бир неча дақиқа машқ қилиш керак: қўллар, билаклар, бўйин ва елкалар асосий нуқталар.

#маслаҳат

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
- Матнни овоз билан ёзиш илова ва хизматлари
- Google Assistant, Bixby, Алиса, Siri каби овозли ёрдамчилар нима ва имкониятлари

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
Эътиборли ўқувчиларимиз учун савол?

Экрани ўчиқ турган смартфонда камерани ишга туширишнинг энг тез усули қандай?

Қандай усул ва қайси смартфонда текширилгани ҳақида жавобингизни "Открыть комментарии" тугмаси орқали ёзиб қолдиринг.