Янги iOS 14 тизимининг Android фойдаланувчиларига ҳам қизиқ бўлган имкониятлари.
Олдинроқ "Android да аллақачон мавжуд бўлган, iPhone янги iOS 14 тизимининг имкониятлари" сарлавҳали хабаримизда iOS 14 бета тизимининг баъзи хусусиятлари ҳақида хабар берган эдик.
Адолатли бўлиши учун, янгиланган iPhone iOS 14 тизимининг бошқа смартфонларда учраймадиган ва тез орада Android тизимида ҳам пайдо бўлиши мумкин бўлган баъзи имкониятлари ҳақида маълумот берамиз.
- Вақтинчалик хотирани (буфер обмена) ҳимоялаш функцияси
Янги тизим вақтинчалик хотирадан маълумотларни ўқиётган иловаларни аниқлаш имкониятига эга. Агар ушбу ҳолат кузатилса, тизим бу ҳақда фойдаланувчини огоҳлантиради ва қайси иловалигини кўрсатади.
Бу хавфсизлик қўшимчаси фойдаланувчини кузатиш билан шуғулланадиган иловаларни аниқлашга имкон берди. Улар орасида TikTok, PUBG Mobile, Fruit Ninja, Viber ва яна кўплаб иловалар мавжуд. ( "Буфер обмена" нима ва у қаерда жойлашган?)
- Атроф-муҳит товушларини аниқлаш
Айтайлик, сиз наушникда мусиқа тинглаяпсиз ва эшик қўнғироғи чалинди. Шунда телефонингиз билдиришнома орқали сизга бу ҳақда хабар беради. Баъзи фойдаланувчилар уйларида сув томаётгани ҳақида ҳам хабар олишган.
- Корпуснинг орқа томонига тегиб бошқариш
Янги хусусият ёрдамида фойдаланувчи смартфонни корпуснинг орқа томонига тегиб бошқариш имкониятига эга. Масалан, корпусни икки марта "тақиллатсангиз" экран тасвирини (скриншот) олиши ёки смартфонингиз "ақлли уй" тизимига уланган бўлса, квартирада чироқларни ёқиб ва ўчириши мумкин.
- CarKey функцияси
Смартфонингиздан фойдаланиб автомобилни очиш ёки моторини ишга туширишга имкон берадиган "калит" функцияси.
#маълумот
@gsmgurus_FAQ

"Бу ижтимоий тармоқ қиёфасидаги маълумот йиғиш хизмати": дастурчи TikTok кодини текширди.
Bangorlol лақабли Reddit фойдаланувчиси TikTok иловасининг ишлаш приципини кўриб чиқиш мақсадида дастур кодини ўрганиб чиққанлигини таъкидлади.
Маълум бўлишича, илова ижтимоий тармоқ учун одатий бўлмаган қуйидаги маълумотларни тўплайди:
- Қурилма параметрлари тўғрисидаги маълумотлар (процессор тури, идентификаторлар, экран ўлчамлари, хотира ва бошқалар)
- Бошқа ўрнатилган иловалар ҳақида маълумотлар, шу жумладан TikTok ўрнатилгандан сўнг ўчирилганлар
- Тармоқ ҳақида маълумот (IP-адрес, Mac-адрес, Wi-Fi га уланиш нуқтаси номи)
- Root хуқуқи мавжудлиги
- Баъзи ҳолларда, ҳар 30 секундда GPS орқали геолокацияни аниқлаш
Энг ёмони, рўйхатдаги маълумотларнинг аксариятини тўплаш буйруқлари масофадан туриб созланиши.
Bangorlol шунингдек, Instagram, Facebook, Reddit ва Twitter иловаларини ҳам ўрганиб чиққанлигини таъкидлади ва уларнинг ҳеч бири TikTok каби кўп маълумот тўпламайди.
Хизмат хавфли эканлигини, илгари Penetrum компанияси ушбу илова қурилма ва фойдаланувчи тўғрисида жуда кўп маълумотларни тўплайди, хавфсизлик сиёсати шахсий маълумотларни учинчи томонга тақдим этишга имкон берувчи Alibaba серверларидан фаол фойдаланади, шунингдек, хавфли дастурий ечимлардан фойдаланади деб маълумот берган эди.
TikTok ойига 800 миллион фаол фойдаланувчига эга ва узоқ вақтдан бери кўплаб мамлакатлардаги 25 энг машҳур иловалар рўйхатига киритилган.

Ҳиндистон TikTok, WeChat, Likee, UC Browser, Shareit ва бошқа Хитой иловаларини мамлакатда тақиқлади
CNBC маълумотларига кўра, Ҳиндистон электроника ва ахборот технологиялари вазирлиги хитойлик дастурчи компанияларининг 59 та иловасини тақиқлади.
Ҳукумат ушбу иловалар мамлакат суверенитети ва яхлитлигига, шунингдек, давлат хавфсизлиги ва жамоат тартибини ҳимоя қилишга зарар етказиши мумкин деб ҳисоблайди.
TechCrunch маълумотларига кўра, тақиқлаш, баъзи иловалар фойдаланувчи маълумотларини ўғирлаш ва яширин равишда Ҳиндистондан ташқарида жойлашган серверларга узатиш учун фойдаланилгани ҳақида кўплаб хабарлар пайдо бўлгач амалга оширилди.
#маълумот
Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
- Хитой жосуслик иловаси кўплаб Android қурилмаларига таҳдид солмоқда
- Android учун машҳур антивируслар хавфли айғоқчилар бўлиб чиқди

Telegram тармоғида фойдали ва сифатли каналларни излаш ҳақида
Аслида, бугунги танланган мавзу каналимизда шу йилнинг апрел ойида ёритилиши керак эди. Лекин, мавзунинг кўлами ва Дуров (Telegram яратувчиси) жамоаси ушбу йўналишда ҳам бирор янгиликни тақдим қилар деган умид якуний хулосаларимни орқага сурди.
Афсуски, ҳали-ҳанузгача Telegram алгоритмлари ўз тармоғидаги канал ва гуруҳларни сифатли ва ноёб (такрорланмайдиган) маълумотларига кўра, фойдаланувчиларига тавсия қилиш имкониятига эга эмас.
Таққослаш учун Youtube тармоғини олайлик, сизни қизиқтирган бирор бир видеороликка қўшимча равишда тармоқдаги бошқа видеоларни кўриш ҳам тавсия қилинади. Эътибор беринг, тавсия қилиш алгоритмлари кўпроқ Like (👍) йиққан, шарҳлар қолдирилган, фойдаланувчилар охиригача кўрган видеоларни танлайди. Яъни, сифатли ва ноёб видеолари мавжуд каналларни топишга Youtube нинг ўзи кўмаклашади.
Youtube ва Telegram тармоқларни таққослаш ва ўрганиш жараёнида ачинарли бир ҳолатни қайта-қайта ўзим учун исботладим. Ўзбек тилидаги "энг машҳур" контент кўнгилочар ёки кликбейт усулида берилган енгил-елпи таркибдан иборат. Инглиз ёки рус тилидаги контентда эса фан ва технологиялар мавзулари машҳур.
Мисол учун, электрон давлат хизматларини масофадан (онлайн) амалга ошириш учун керак бўладиган "электрон калит сертификатини (ЭРИ )олиш" видеоролигини Youtube да икки ой ичида бор йўғи 84 марта кўрилган бўлса, қанақадир кулги жамоаси концертини бир ой ичида 5,7 миллион марта кўришган. Хулоса ўзингиздан.
Telegram тармоғида фойдали ва сифатли контентни топиш осон эмас. Буни амалга оширишда Telegram жамоаси ҳозиргача бирор-бир расмий манба, хизмат ёки алгоритмларни тақдим қилмаган.
Керакли каналларни топишнинг уч хил усули ҳақида маълумот бераман:
1. Telegram илованинг ўзидаги қидирув тизими ёрдамида каналларни излаб топиш. Бу усул бугунги кунда самарасиз бўлиб, керакли натижани бермайди. У ҳақида каналда ёзган эдик.
2. Тавсиялар ёрдамида. Яъни, ўзингиз учун фойдали деб билган каналларни яқинингиз ва дўстларингизга ҳам тавсия қилиш. Бу усулдан каналлар ҳам ўзаро реклама учун фойдаланишади, ўзим ҳам бир неча марта фойдали каналларни тавсия қилганман.
3. Норасмий бўлса ҳам, яхши натижа бера оладиган статистика, таҳлил, рейтинг хизматларидан фойдаланиш. Ўзим бевосита фойдаланадиган https://uz.tgstat.com/ хизмати ҳақида кейинги хабаримизда тўлиқ маълумот бераман.
Ушбу хизматдан нафақат оддий фойдаланувчилар балким, канал яратувчилари ва реклама берувчилар керакли ва "сохта" каналларни топишлари мумкин.
#маълумот #Telegram #Телеграм

Мобил фирибгарликлар: қўнғироқларда телефон рақамини қалбакилаштириш
Фирибгарлар SIP маълумотларни узатиш протоколидан (IP-телефониянинг бир тури) фойдаланиб қўнғироқларда хоҳлаган телефон рақамини кўрсатиши мумкин.
Телефон рақамини алмаштириш хизматларининг ҳар қадамда учраши (пуллик) ва хоҳлаган фойдаланувчи учун мавжудлиги, фирибгарларга кенг имкониятларни очиб беради.
Масалан, сизга маълум бўлган телефон рақамидан қўнғироқ қилиб лотереяда ютганлигингизни, қариндошингиз номидан ёрдам сўраши ва банк картасини "блокировка қилиш" тўғрисида SMS-хабар юбориши мумкин.
Асосий мақсад эса потенциал жабрланувчининг пулини фирибгарлик билан олишдир.
Ушбу турдаги фирибгарлик қурбони бўлмаслик учун эса, у ҳақида маълумотга эга бўлиш (ушбу хабар шу мақсадда ёзилди) ва текшириш усулларини билиш лозим.
Текширишнинг асосий усули - қўнғироқ қилинган рақамга қайта қўнғироқ қилиш. Шунда сиз фирибгарга эмас, рақамнинг ҳақиқий эгасига қўнғироқ қилиб тушасиз.

Telegram тармоғида керакли каналларни Tgstat (Telegram Analytics) хизмати ёрдамида излаш.
Бугунги мақоламизда, Telegram тармоғида фойдали ва сифатли каналларни излашнинг учинчи усули ҳақида маълумот берамиз.
#мақола

Telegraph
Telegram тармоғида керакли каналларни https://uz.tgstat.com/ хизмати ёрдамида излаш.
Бугунги мақоламизда, Telegram тармоғида фойдали ва сифатли каналларни излашнинг учинчи усули ҳақида маълумот берамиз. Ушбу усулнинг каналимизда маълумот берилган икки усулдан афзалликлари: излаш кенг қамровли бўлиб, категориялар, калит сўзлар, рейтинг ва…
"Telegram тармоғида керакли каналларни Tgstat хизмати ёрдамида излаш" мақоламиз ёрдамида ўзингизга керакли бирор канални топа олдингизми?
Anonymous Poll
21%
Ҳа
23%
Йўқ
10%
Ушбу хизматдан илгаридан хабарим бор эди
16%
Менда ушбу хизматга зарурият йўқ
31%
Энди фойдаланиб кўрмоқчиман
Telegram тармоғида нечта канални кузатиб борасиз?
Anonymous Poll
7%
5 тагача
13%
10 тагача
23%
10 дан ортиқ
57%
20 дан ортиқ
Telegram тармоғида ўзбек тилидаги сифатли ва фойдали каналлар етарлими?
Anonymous Poll
23%
Ҳа
35%
Йўқ
30%
Кўпайгани яхши, рақобат учун
5%
Бори ҳам етиб ортади
7%
Мени қизиқтирган мавзуда умуман йўқ
Beeline 4G тармоғи фойдаланувчилари учун ҳақиқий янгиликлар.
Юртимиздаги ягона хусусий GSM оператори Beeline ўз абонентларига ҳақиқий бонус ва янгиликларни тақдим этишда давом этмоқда.
1. Beeline 4G тармоғида ҳақиқий чексиз интернет! (Бу каби хизмат бошқа операторларимизда ҳозирча йўқ)
4G UNLIM 1 кунга - 10 000 сўм!
4G UNLIM 1 ойга - 50 000 сўм!
2. Beeline мазкур йилнинг 1-июндан 14-июнига қадар қўшимча 249 та янги базавий станциялар ишга туширилгани ҳақида хабар беради!
Шунда, йил бошидан ҳаммаси бўлиб 1017 та янги базавий станциялари ишга туширилди.
Янги ўрнатилган базавий станцияларнинг аниқ манзиллари билан https://beeline.uz/uz сайтида танишиш мумкин.
Асосий эътибор 4G тармоғини бутун Ўзбекистон бўйлаб кенгайтиришга қаратилган. Шунинг учун мамлакатимизнинг ҳатто энг чекка ҳудудларида ҳам абонентларни сифатли алоқа билан таъминлаш бўйича ишларни давом этамиз!
3. 4G тармоғининг фойдаланувчисига айланинг ва 4G бонусга эга бўлинг - ҳар ой 4 ГБгача трафик! Шунчаки! Ўз гигабайтларингизни Beeline иловаларидан олишингиз мумкин!
Каналимизда олдинроқ таъкидлаганимдек, Beeline бошқа мобил операторларимизни инновация ва рақобатга ундайдиган ҳозирча ягона компания.
Балким, Humans виртуал мобил алоқа оператори фаолиятини бошлагач (шу йилнинг 18 августидан) рақобат муҳити янада яхшиланар.
#beeline #оператор
Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
- "Beeline" даромад ва мижозлар базаси камайгани ҳақида хабар берди
- Мобил операторларда 4G (LTE) тармоғида бонус ва акциялар ҳақида
- Виртуал мобил алоқа оператори: бу нима ва у қандай ишлайди? (Humans ҳақида)

Zoom ва YouTube иловалари қанча трафик сарф қилади
Кўпчилигимиз онлайн видео хизматлари кўп трафик сарф қилишини биламиз. Видео сифати ва ўлчами (разрешение) қанчалик юқори бўлса, шунча кўп трафик сарфланади.
Агар сизда интернет чекланган бўлса, онлайн видео вақтидан келиб чиқиб соатига қанча трафик сарфлашингизни ҳисоблаш мумкин.
Трафик тугаши билан асосий ҳисобингиздаги барча маблағни огоҳлантиришсиз ечиб олишни UzMobile операторида кузатганман.
Zoom иловаси компьютер версияси трафик сарфи
Икки кишилик видеомулоқотда:
Одатий видео сифати соатига 540 мегабайт.
HD (1280 × 720) - соатига 1.08 гигабайт.
Уч ва ундан ортиқ иштирокчилар билан видеоконференцияда:
Стандарт сифат - соатига 810 мегабайт.
HD - соатига 1.35 гигабайт.
Мобил иловада видео сифати созламалари йўқ. Гуруҳ конференциясидаги видеомулоқотда бир соатда тахминан 800 мегабайт трафик сарфланади.
Тавсия қилинадиган интернетга уланиш тезлиги эса: икки кишилик видеомулоқотда- 600 кб/с, HD режимида - 1,2 Мб/с.
YouTube
Видео ўлчамидан (разрешение) келиб чиқиб минутига тахминан трафик сарфланиши:
144p - 1,90 МБ
240p - 2,70 МБ
360p - 4.40 МБ
480p - 7.70 МБ
720p - 14.50 МБ
1080p - 27,61 МБ
Масалан, 480p ўлчамдаги 1 соатлик видео 460 мегабайтни сарфласа, Full HD (1080p) ўлчамида эса деярли 1,7 гигабайт сарфлайди.
YouTube иловасида видеонинг пикселлар сонини (ўлчами) танлаш мумкин. Бунинг учун экраннинг юқори ўнг бурчагидаги менюга (уч нуқта) киринг ва "Сифати" ни танланг ва керакли пикселлар сонини белгиланг.
#маълумот
Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
- Смартфон экранининг ўлчамлари (разрешение) нима ва қайси бирини танлаш керак?
- Интернет тезлиги қандай ўлчанади?
- Қайси мобил мессенжер энг кам трафик сарфлайди?

Канал мавзусига оид саволларингиз борми?
Биз, ўзининг ва бошқаларнинг вақтини ҳурмат қила оладиган, рақамли этикет қоидаларига амал қиладиган, смартфон фақат "овунчоқ" воситаси эмаслигини тушуниб етган ва шахсий саводхонлигини оширишга ўзи ҳам ҳаракат қилаётган фойдаланувчиларимизнинг саволларига жавоб беришга тайёрмиз.
Савол беришдан олдин, саволингизни ўзида мавжуд бўлган калит сўзлар билан каналимизда изланг. Бунинг учун:
- Telegram каналимизда керакли маълумотни излаб топиш
- Каналимизда ёзиб борилаётган маълумотларнинг қисқа мундарижаси
- Гуруҳимизда қидирув хизматидан фойдаланиб кўринг
Каналимизнинг номидаги "F.A.Q" қўшимчаси бекорга танланмаган, бу қисқартманинг маъноси инглиз тилидан Frequently Asked Question(s), яъни, бирор бир мавзуга доир тез-тез бериладиган саволлар ва уларга жавоблар жамланмаси.
Каналдаги маълумотлар фойдаланувчиларимиз гуруҳимизда бераётган саволлари асосида ёзиб борилмоқда.
Жавоби топилмаган саволларингизни гуруҳимизда ёзинг!
Гуруҳимиздаги 1000 га яқин обуначи ва 15 та "Yordamchi Admin" унвонидаги тажрибали фойдаланувчилар саволларингизга жавоб беришга ёки каналимиздаги керакли жавобни топиб беришга беминнат кўмаклашишади.
Одатий кундалик ҳаётимиздаги қонун ва одоб-ахлоқ қоидалари сингари канал ва гуруҳимизда ҳам амал қилиниши керак бўлган қоидалар мавжуд.
Эсда тутинг! Сизга ёрдам бераётган ёки саводхонлигингизни оширишга кўмаклашаётган одамлар ўз вақтларини аямасдан, шахсий манбаларини сарфлаб бу ишларни бажаришяпти ва ҳеч қандай мажбуриятни олишмаган.
Эсда тутинг! Сизга ёқмаган гуруҳ ва каналларда қолишингиз мажбур эмас ва бизнинг қоидалар ўзаро ҳурмат ва ёрдамга асосланган. Биз обуначилар сонидан кўра сифатни афзал биламиз.
Канал ва гуруҳдаги маълумотларнинг сизга ёрдами теккан бўлса, гуруҳимизда ўрганган билим ва тажрибангизни бошқалар билан бўлишинг.
#мулоҳаза #рақамлиэтикет
Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
- Илм-фан ва технология ютуқларининг жамланмаси смартфон ва интернетдан баъзи ёшларимизнинг қандай фойдаланаётгани ҳақида
- Нима учун смартфонни мукаммал ўрганиш керак?

👍4
Эмодзи, стикерлар, гифлар нима?
Эҳтимол, ушбу сўзларнинг маъноси сизга таниш ва онлайн мулоқотда улардан доимий фойдаланарсиз.
Лекин, тезлиги 56 кб/с бўлган интернет тармоғига телефон линияси орқали рақам териб уланган (Dial-up) авлод вакили ўзим (37 ёш) ва янада каттароқ ёшдагилар учун юқоридаги сўзларнинг барчаси ҳам тушунарли бўлмаслиги мумкин.
Умумий ва қисқа қилиб айтганда, эмодзи, стикер ва гифлар онлайн мулоқотнинг расм кўринишидаги шакллари.
Эмодзи (Кулгичлар)
Эмодзи бу фақат янги кулгичлар эмас, балки сўзлар ўрнига расмларнинг комбинацияси ишлатиладиган график тил. Асосий вазифаси эса, ҳиссиётларни ва кайфиятни ифода этиш.
Ажабланарлиси, ушбу тил учун таржимонлар ҳам бор экан. Масалан, Яндекс таржимонида эмодзидан ўзбек тилига ва аксинча таржима қила оларкан.
👍 ⏭ 🌅 (эртагача хайр)
Стикерлар
Стикерлар, эмодзидан кўра кўпроқ вазифани бажаради. Улар энди нафақат ҳиссиётларни ифодалайди, балки бутун иборалар ўрнида қўлланилади.
Битта стикер учта ёки тўртта эмодзини ўрнини босади - бу фикрни расм шаклида тўлиқ ифодалаш. Telegram фойдаланувчилари орасида стикерлар оммалашган ва илова созламаларидан турли хил тўпламларни юклаб олиш мумкин.
Гифлар
Битта расм яхши, лекин уларнинг кетма-кетлигидан ҳосил бўладиган қисқа мултфилм янада яхшироқ. Бир вақтлар, интернетда визуал тасвирларни пайдо бўлиш жараёни GIF форматидан бошланган ва видеолар ўрнига сифати ёмон қисқа анимациялар ишлатилган.
Кейинчалик технологик тараққиёт GIF ларни четга суриб қўйди, аммо улар кутилмаганда мессенжерлар ва ижтимоий тармоқларда алоқа воситаси сифатида қайтиб келди.
GIF анимациялар ёшларнинг ойлайн мулоқотини сезиларли даражада осонлаштиради: энди, бирор ҳазил ёки латифа ўйлаб топишга зарурият йўқ, тайёр ҳазиломус GIF анимация баҳам кўрилади.
Эълон: Telegram стикерларидан фойдали ахборот олиш воситаси сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Фақат, бизнинг мамлакат учун ва ўзбек тилидаги стикерларни учратмадим.
Шу сабаб, стикерлар яратишда тажрибага эга каналимиз ўқувчилари бўлса, ҳамкорликда бир неча ғояларни амалга ошириш таклифини бермоқчиман.
Хоҳловчилар, гуруҳимизда ёки шу хабарга "комментарии" кўринишида ўз таклифларини қолдиришлари мумкин.

Google Play Protect ҳимояси зарарли иловаларга қарши қандай курашади?
Деярли барча Android қурилмаларида Google компанияси томонидан ўрнатилган хавфсизлик тизими (халқ тилида Антивирус) мавжуд.
Фақатгина Google хизматлари мавжуд бўлмаган (асосан Хитой учун чиқарилган) баъзи смартфонларда ушбу тизим ўрнатилмаган.
Смартфонингизда Google ҳисоби (аккаунт) киритилган бўлса, тизим тўлиқ ишлаб туради ва версиясини (база) янгилаш кабилар талаб этилмайди.
Google Play Protect қурилма хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради, хусусан:
- Play Маркетдан юклаб олган барча иловаларни олдиндан текширади;
- учинчи томон манбаларидан (сайт, канал, гуруҳлар ва бошқа қурилмадан) ўрнатилган иловалар хавфсизлигини текширади;
- таҳдид ҳақида огоҳлантиради ва маълум хавфли иловаларни қурилмадан ўчиради;
- муҳим маълумотларни яширадиган ёки бузиб кўрсатадиган, шу билан исталмаган дастурий таъминот қоидаларини бузадиган иловалар тўғрисида сизга хабар беради;
- иловалар фойдаланувчи рухсати ёрдамида шахсий маълумотларингизга кириш ҳуқуқига эга бўлса ва шу билан ишлаб чиқарувчи Қоидаларини бузса, сизга махфийлик бузилиши ҳақида билдиришномаларни юборади.
Ҳимоя ҳолатини қандай текшириш мумкин
1. Смартфонингизда "Google Play Маркет" иловасини очинг
2. Меню белгисини босинг, кейин Play Protect
3. Қурилмангиз ҳолати тўғрисидаги маълумотларни кўринг.
Play Protect ҳимоясини қандай ёқиш ёки ўчириш мумкин
Муҳим! Google Play Protect ҳимояси одатта ёқилган бўлади. Уни ўчириб қўйиш мумкин, аммо хавфсизлик сабабли биз буни тавсия қилмаймиз.

2. Меню белгисини босинг, Play Protect ни танланг ва "Созламалар" бўлимидан ҳимояни ёқиб ўчиришингиз мумкин.
Google Play Protect ҳимояси қандай ишлайди
Google Play Protect иловаларни ўрнатиш пайтида текширади ва қурилмангизни вақти-вақти билан текшириб туради. Агар потенциал хавфли илова аниқланса, Play Protect :
- Сизга билдиришнома юборади. Қурилмангизни ҳимоя қилиш учун билдиришномани босинг ва Ўчиришни танланг.
- Агар сиз уни ўчирмасангиз, иловани блоклайди.
- Иловани ўчиради. Кўпинча хавфли иловалар автоматик равишда ўчирилади, шундан сўнг тегишли хабар пайдо бўлади.
#маълумот #антивирус

Мобил операторлардаги "Интернет-трафик ўтказиш " ва "Дақиқаларни мегабайтларга алмаштириш" хизматлари
Мобил оператор хизматлари орасида энг кўп маълумот сўраладиган:
"Интернет-трафик ўтказиш" ва "Дақиқаларни мегабайтларга алмаштириш" - хизматлар барча операторларда пуллик, тариф режаларига қараб чекловлар мавжуд, амал қилиш муддати ва кунлик максимал ҳажми чекланган.
Тўлиқ маълумотни хизматларнинг ҳаволаси орқали танишиб чиқинг.
Ушбу хизматлар фақат битта оператор доирасида амал қилади. Яъни, Beeline дан UzMobile ёки бошқа операторга ва аксинча интернет-трафик ўтказиш иложсиз.
UzMobile
- Мегабайтларни тезкор ўтказиш
Мувафаққиятли пул ўтказмаси учун хизмат нархи 500 сўм
*122*99ХХХХХХХ * трафик#
https://uztelecom.uz/index.php/uz/jismoniy-shaxslarga/mobil-aloqa/gsm-2/xizmatlar/qollab-yubor
- “Фойдали алмашинув” хизмати - дақиқа ёки мегабайтларни фойдали алмаштиринг!
https://uztelecom.uz/uz/jismoniy-shaxslarga/mobil-aloqa/gsm-2/xizmatlar/foydali-almashtiruv
Beeline
- Мулоқот улашинг!
Яқинларингиз ва дўстларингиз учун трафик етарли эмасми?! Дақиқалар ёки мегабайтларни улашинг!
https://beeline.uz/uz/products/services/sharing.html
- Дақиқалар ва мегабайтларни алмаштириш
Тарифингиз бўйича қўшимча дақиқа ва мегабайтлар олмоқчимисиз?
https://beeline.uz/uz/products/services/obmen-minut-na-mb.html
Ucell
- Интернет-ўтказма
Интернет-трафикни дўстингиз билан баҳам кўринг!
Хизматни бошқариш *525# USSD-менюси орқали амалга оширилади.
https://ucell.uz/uz/subscribers/internet/inet_services/internet_transfer
- Осон алмашув
Дақиқаларни мегабайтларга алмаштириш ва бошқалар
Нархи - 5000 сўм
Фаоллаштириш: *757#
https://ucell.uz/uz/subscribers/services2/special_offers2/exchange_minutes_to_megabytes
UMS
- Иккала хизмат ҳам бу оператор учун "бегона" экан.
#маълумот #оператор
Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
- Мобил операторлар хизматларини бошқариш ва мижозларни қўллаб-қувватлаш маркази билан боғланиш

Бизнинг назаримизда керакли ва фойдали программалар:
• SHAREit Lite - файлларни осон алмашиш учун илованинг енгил версияси.
Ушбу илова ҳақида эшитмаган фойдаланувчи бўлмаса керак?
Турли хил файлларни қурилмалар ўртасида осон алмашиш "шароитини" яратиб берган илованинг тўлиқ версияси аллақачон "комбайн" га айланиб улгурган эди. Яъни, фақат файл алмашишдан ташқари, файл ва тозалаш менежери, плеер, антивирус ва ҳ.к.з функцияларга қўшимча рекламалар билан "тўлдирилган" илованинг охирги версияларидан фойдаланиш деярли имконсиз бўлиб қолганди.
Юқорида келтирилган муаммоларинг ечими сифатида илова ишлаб чиқарувчилари унинг енгил версиясини тақдим қилишди.
Google Play Маркетдан юклаб олиш маълум давлатлар учун рухсат этилгани сабабли, иловани гуруҳимиздан юклаб олинг.
Каналимизда илованинг рекламасиз ёки муқобил вариантлари (ShareMe) ҳақида ҳам маълумот мавжуд.
• fooView | кўплаб хусусиятларга эга сузувчи тугма.
fooView (Float Viewer) - бу сеҳрли сузувчи тугма. Севимли веб-сайтлар, иловалар, ўйинлар, файллар, мусиқа, расм ва видеоларингизга битта қўл билан ишораси билан киришга имкон берадиган восита.
fooView барча ҳаракатларингизни соддалаштириб, вақтни тежашга ёрдам беради.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.fooview.android.fooview
• Stickergram - Telegram / WhatsApp учун статик стикерларни яратиш ва таҳрирлаш учун жуда оддий ва қулай восита. Стикерларни тўғридан-тўғри Telegram кешидан олиши мумкин.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.amir.stickergram
• Google Measure - смартфон камераси орқали объектларни ўлчаш учун илова.
Текис юзада жойлашган нарсаларнинг узунлигини, кенглигини ва баландлигини ўлчаш, масалан гилам ўлчами, диван кенглиги ёки столнинг баландлигини.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.google.tango.measure&hl=ru
• SoundAssistant - Galaxy смартфонлари учун расмий Samsung иловаси. Ушбу илова сизга смартфондаги турли хил овоз хусусиятларини бошқариш имконини беради.
Қўшиқлар овозини созлашдан ташқари, ҳар бир илованинг товушини созлашингиз мумкин. Масалан, ўйин ўйнаётганингизда ёки бошқа иловалардан фойдаланаётганда мусиқа баландлигини ошириш ёки камайтириш имконияти ва бошқалар.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.samsung.android.soundassistant
#APK

Смартфон соғлиғингизни яхшилаш ва назорат қилишда қандай ёрдам беради?
Даволанишдан кўра, касал бўлмаган яхшироқ. Қутқаришдан кўра, огоҳлантириш осонроқ. Шундай эмасми?
Технологиянинг ривожланиши билан замонавий смартфонлардан нафақат қўнғироқ қилиш ёки интернетдан маълумот олиш, балки соғлиғингизни назорат қилиш учун ҳам фойдаланишингиз мумкин.
Фойдаланувчи маълумотларини сақлайдиган, таҳлил қиладиган ва баъзи ҳолатларда масофадан туриб малакали тиббий ёрдам олишга имкон берадиган онлайн кундалик, календар ва бошқа "ақлли" иловалардан фойдаланган ҳолда танангизнинг ҳолатини кузатишингиз ва айрим касалликларнинг пайдо бўлишининг олдини олишингиз мумкин.
Бугунги кунда деярли ҳар бир смартфон ишлаб чиқарувчи ушбу турдаги иловаларни тақдим этган ва уларни бошқа компания қурилмаларига ҳам ўрнатиш мумкин (баъзи имкониятлардан фойдаланиш учун фитнес-браслет ёки смарт-соат керак бўлади).
- Google Fit
- Samsung Health
- Mi Fit
- Huawei Health
Юқорида кўрсатилган ёки Google Play Маркетдаги бошқа шу турдаги иловалар ёрдамида:
- босим (давления) ва юрак уриш тезлигининг ўзгаришини ўлчаш
- қўйилган қадамлар ва босиб ўтилган километрни ҳисоблаш
- уйқу сифати ва давомийлигини кузатиш
- калория ва сув истеъмолини назорат қилиш
- тўғри овқатланиш ва вазнни назорат қилиш
- жисмоний фаолиятни кузатиб бориш (югуриш, сузиш, велосипед ва бошқалар)
- қондаги кислород даражасини ўлчаш мумкин (Samsung Galaxy S серия смартфонларида пульсометр мавжуд)
Смартфон ишлаб чиқувчилари доимий равишда соғлиқни назорат қилиш ва яхшилаш учун кўплаб "ақлли" технологиялар ва иловаларни яратмоқдалар. Албатта, яқин келажакда уларнинг имкониятлари кенгайиб боради. Масалан, Huawei тана ҳароратини ўлчай оладиган смартфон яратганидек.
Ҳозирча смартфон ва гаджетлар юқори аниқликдаги тиббий ускуналарни ўрнини боса олмайди, аммо улар ёрдамида соғлиғингизга ғамхўрлик қилиш ва тананинг ҳолатини кузатиш анча осон.
#APK #маълумот

Смартфонлардаги кенг бурчакли камера - нима учун керак ва қандай ишлайди?
Мобил қурилмалар бозорида сўнгги икки-уч йилликнинг асосий тренди бир нечта камерали смартфонлардир.
Асосий камера модулига қўшимча, кенг бурчакли объектив нафақат флагман, балким ўрта бюджетли смартфонларда ҳам ўрнатилган.
Қайси камера кенг бурчакли ҳисобланади?
Бу фокус узунлигига боғлиқ. У қанча қисқа бўлса, тасвирни олиш бурчаги шунча кенг бўлади. Агар фокус узунлиги эквиваленти 15 дан 35 мм гача бўлса, мобил камера кенг бурчакли ҳисобланади.
15 мм дан кичик бўлган қиймат ултра-кенг бурчакли (ширик) тасвирларни олиш имконини беради.
Нима учун кенг бурчакли камералар керак?
Расмга олишда кўриш майдонини кенгайтириш учун. Камера кадрда кўпроқ объектларни сиғдириши мумкин ва бунинг учун сиз тасвирга олиш жойидан узоқлашишингиз ва мос келадиган кўриш бурчагини излашингиз шарт эмас.
Смартфонлардаги кенг бурчакли камералар қуйидаги турдаги тасвирларни яратиш учун ишлатилади:
- Чиройли манзара. Қуёш ботиши ёки ғайриоддий табиат ҳодисаларини суратга олишда, кенг бурчакли камера идеал танловдир. У саҳнанинг янада кенгроқ майдонини қамраб олади. Бу эса кадрга кўпроқ объектлар сиғдириб, расмнинг умумий кўринишига таъсир қилади.
- Гуруҳ расмлари. Одатий вазият: гуруҳ бўлиб расмга тушганда баъзи одамлар кадрга сиғмай қолади. Смартфонлардаги кенг бурчакли камера бу муаммони ҳал қилади. Фокус узунлиги туфайли, гуруҳ расмида кўпроқ бўш жойга эга бўлади.
- Бинолар ичида тасвирга олиш. Кенг бурчакли камера кўпинча кичик биноларда фотосуратлар яратиш учун қўлланилади. Суратга кўпроқ нарсаларни сиғдириш учун, расмга олаётган одам яхшироқ ракурс ва бурчакни излашга мажбур бўлмайди.
#маълумот #камера
Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
- Смартфон камерасидаги макро режими нима?
- Смартфон камерасидаги оптик стабилизация нима?
- Смартфон камерасида сифатли фотосуратлар олиш маслаҳатлари

Смартфондаги қўшимча камера модуллари қандай ишлайди ва нима учун керак?
Замонавий смартфонлар камералари кўпинча иккинчи, баъзан эса учинчи, тўртинчи ва ҳатто бешинчи модулга эга. Агар сиз қўшимча камерани ёпиб қўйсангиз, расм сифатида ўзгариш сезмаслигингиз мумкин, смартфон ҳеч нарса бўлмагандек суратга олади. Нега бундай?
Аксарият ҳолларда қўшимча камера модули портрет режими ёки бирор эффектни қўшиш учун керак (кенг бурчакли сурат, макро режими). Одатий суратга тушганда қўшимча камералардан фойдаланилмайди.
Қўшимча модул фақат асосий камера билан биргаликда ишлайди ва унинг ишлашига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Бундан ташқари, у мустақил равишда ишлай олмайди, оддий сўз билан айтганда, қўшимча модулдан оддий расмларни яратишда фойдаланилмайди.
Қўшимча камера фақат камера созламаларида керакли режимни танлаганингиздан сўнг ёқилади. Масалан, макро ёки портрет режимида.
Шунингдек, қўшимча камера модули оптик зум функциясини бажариши мумкин. Бундай ҳолда, объектив тасвирнинг сифатини ошириш учун керак, лекин расмнинг ўзини эмас.

Нима сабаб янги смартфонлардаги қўшимча камералар ўрнига, битта яхши фотокамера объективи ўрнатилмаган?
Тўғри жавобни топинг.
Тўғри жавобни топинг.
Anonymous Quiz
18%
Яхши фотокамера объективи нархи қимматлиги сабаб
17%
Смартфон корпусида етарлича жой бўлмаганлиги сабабли
43%
Маркетинг ҳийласи
22%
Смартфонда олинган суратлар фотокамераникидан сифатлироқ бўлиши учун