GSM GURUS F.A.Q
2K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
Forwarded from GSM GURUS F.A.Q (gsmgurus bot)
​Мобиль алоқа тармоғи абоненти бошқа тармоққа ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш (MNP) тартиби ҳақида -2

Хабарингиз бўлса керак, MNP хизмати ҳақида каналда қисқача маълумот бериб, ушбу хизматни амалда қўллаш таклифи билан "Mening fikrim" порталига мурожаат қолдирган эдим. Ушбу мурожаат порталда муҳокамага қўйилиши учун 15 кун экспертиза жараёнидан ўтиши керак эди.
Афсуски, 20 кун муддат ўтишига ҳам қарамасдан мурожаат на муҳокамага қўйилди, на рад этилди ва "экспертиза жараёнида" ҳолатида қолиб кетди. Порталдаги " Қайта алоқа" хизмати орқали юборилган қўшимча мурожаатларга ҳам жавоб берилмади.

Бугун эса ушбу хизмат ҳақида тўлиқроқ маълумот бериб, унинг устунликлари ҳақида манбалари билан кўрсатиб ўтаман. Балким экспертиза жараёни тезлашиб қолар.

MNP НИМА?
Mobile Number Portability (MNP) - бошқа операторга тўлиқ рақамни ўтказиш хизмати. Рақамингизнинг тўлиқ, шу жумладан кодини ҳам сақлаган ҳолда мобил алоқа операторингизни ўзгартиринг.

Сизнинг рақамингиз ҳаётингизнинг ярми.
Унда:
- банк ва дисконт карталари
- ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлар
- сайтлар ва мобил иловаларга кириш
- дўстлар, қариндошлар ёки мижозларнинг контактлари

Мобил рақамингиз - бу сизнинг шахсий маълумотингиз. MNP хизмати билан сизнинг рақамингиз операторларга эмас, балки сизга тегишли бўлади.

Операторлар турли сабабларга кўра ўзгартирилади:
- қулай тариф режаларини танлаш
- маълум бир худудда энг яхши алоқа тармоғини танлаш
- мобил Интернет тезлиги ва қўшимча бонуслар
- оператор хизматдан норозилик. Масалан, пулли обуна, сифатсиз қайта алоқа
- корпоратив алоқани тақдим этган иш берувчининг ўзгариши

Бошқа мамлакатларда MNP хизмати борми?
Дунёда, операторни ўзгартиришда рақамнинг сақлаб қолиниши истеъмолчининг қонуний ҳуқуқи ва телекоммуникация бозорида соғлом рақобат белгиси деб ҳисобланади. Айни пайтда ушбу хизмат 80 дан ортиқ мамлакатларда мавжуд.
Жумладан, АҚШ ва Европа кабилардан ташқари, Белорусия (2012), Россия (2013), Арманистон (2014), Озарбайжон (2014), Қозоғистон (2015), Украина (2019) ва Африканинг 6 та давлати.

"2019 йил 21 сентябрда MNP хизмати доирасида абонент рақамини ўтказиш бўйича сўровлар сони сони 28 миллионга етди. Бу ҳақда Федерал алоқа агентлиги (Россвязь) матбуот хизмати хабар берди.

"Алоқа сифатини яхшилаш бизнинг фаолиятимизнинг устувор йўналишларидан биридир", - дейди, Алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири ўринбосари Денис Свердлов. Ишончимиз комилки, MNP нинг жорий этилиши уяли алоқа хизматларининг сифати ва қулайлигига ижобий таъсир қилади: абонентларнинг фикрига кўра энг яхши операторни танлашига тўсқинлик қилган асосий тўсиқлардан бири олиб ташланади. Ўз навбатида биз MNP принципини амалга ошириш учун барча зарур қонуности ҳужжатларини ўз вақтида тайёрлашга ваъда берамиз. Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, рақамни кўчириш хизматини тўғри амалга ошириш билан Россияда тахминан 3 миллион абонент ундан фойдаланади. " 2012 йил 14 декабр.

Бошқа операторга ўтишга қарор қилган абоенентларнинг шарҳларида, "ариза беришим билан эски операторимдан қўнғироқ қилиб, сабабларини сўрашди ва махсус 50 % чегирмали тариф режасига ўтказиб беришди" каби фикрларига кўзингиз тушади.
Мана соғлом рақобат, тасаввур қиласизми, операторингиз (UzMobile) сизга қўнғироқ қилиб истакларингиз билан қизивча ва операторни тарк этмаслигингизни сўраб илтимос қилса.

Манбалар 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8.

#MNP #Meningfikrim #оператор

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
​Adobe Photoshop Камера иловасини юклаб олиш имконияти пайдо бўлди

Ўтган йилнинг ноябр ойида эълон қилинган фотосуратлар олиш Adobe Photoshop Camera бепул иловаси, ниҳоят Google Play Маркетга жойлаштирилди. Adobe Sense сунъий ақл (AI) технологиясига асосланган бўлиб, у суратдаги объектларни таниб олиш ва фотосуратларнинг янги даражасига эришиш учун энг мос филтрларни тавсия этиш имкониятига эга.

Филтрлардан ташқари, Photoshop Camera реал вақт режимида ноодатий эффектларни кўриш, шунингдек, расмга олишдан олдин автоёруғлик, соя ва бошқа фотосурат тафсилотларнинг автоматик созлашларини амалга оширишга имкон беради. Шунингдек, расмларга ишлов беришда қўлланиладиган "линзалар" ҳам мавжуд.

Adobe Photoshop Camera иловасини Google Play Маркетдан юклаб олишингиз мумкин, лекин Android 9 ва ундан юқори версия талаб қилинади. Илова инглиз тилида.

Иловани юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.adobe.lens.android

Баъзи смартфонларда Google Play дан ўрнатиб бўлмаса гуруҳимиздан кўчиришингиз мумкин: https://t.me/c/1374379603/231299

#иловаянгилик #APK

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
- Смартфон камерасидаги дастурий таъминот ҳақида
- Расмлар билан ишлайдиган иловалардаги сунъий ақл ҳақида
- Смартфон камерасидаги сунъий ақл (AI) ҳақида
​Telegram: Хабарларни юборувчига билдирмасдан ўқиш

Янги хабарни кўришингиз биланоқ, юборувчига уни ўқиганлигингиз кўринади (тасдиқ белгиси). Аммо бир неча усуллар билан хабарни юборувчига билдирмасдан ўқиш мумкин экан.
Изоҳ: Ўзим ушбу имкониятдан фойдаланмайман ва бу ечим ҳам эмас, лекин текшириб кўрдим. Гуруҳимизда шу ҳақида кўп сўралгани учун ушбу хабар ёзилди.

Хабарни олганингиздан сўнг, суҳбатни (чат) очманг. Смартфонингизда Интернетни ўчиринг ва шундан кейингина суҳбатга киринг. Янги хабарларни ўқинг ва Telegram ни ёпинг, уни ишлаб турган иловалар менюсидан (экран пастидаги кнопка) ҳам ёпинг.
Шундан сўнг Интернетни ёқиб, яна мессенжерни очишингиз мумкин. Агар ҳамма нарса тўғри бажарилган бўлса, хабарлар фақат сизнинг смартфонингизда ўқилган деб белгиланади, суҳбатдошнинг қурилмасида эса аксинча ўқилмаган.

Норасмий Telegram версияларининг "арвоҳ режими", тармоққа кирган вақтингизни бировга "алдаб" кўрсатиш имконияти барча янги версияларда (Videogram, Telegraph) тақиқланди. Эски версияга қайтиб, хавфсизликдан ва янгиликлардан воз кечиб ушбу имкониятни қайтариш мумкин экан. Лекин бу шунга арзийдими?

#Telegram #Телеграм

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
- Telegram версиялари ҳақида
- Telegram иловаси норасмий версиялари фойдаланувчиларининг айрим шахсий маълумотлари ошкор қилинди
​Мобиль алоқа тармоғи абоненти бошқа тармоққа ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш тартибини жорий этиш ҳақида -3

Мобиль алоқа тармоғи абоненти бошқа тармоққа ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш, тартибини жорий этиш таклифи "Mening fikrim" порталида эълон қилинган куннинг ўзидаёқ маъсул ташкилотнинг буйруғи ҳам муҳокамага қўйилган экан. Якунланиш санаси, 25/06/2020 муддати белгиланган буйруқнинг айрим бандларидан кўчирма келтирамиз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР ЛОЙИҲАЛАРИ МУҲОКАМАСИ расмий сайтида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ.
https://regulation.gov.uz/uz/document/18731

Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

158. Абонентларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мобил алоқа тармоқларида абонент рақамини кўчиб ўтиш хизматини тақдим етиш.

176. Абонент учун абонент рақамини кўчириш хизмати мобил алоқа операторлари томонидан пуллик асосда тақдим этилади.

177. Абонент рақамини кўчириш абонентга 30 календарь кунида кўпи билан бир марта тақдим этилади.

178. Фақат мобил алоқа операторлари учун ажратилган рақамлар кўчириладиган рақамлар бўлиши мумкин. Рақамни кўчириш оқибатида рақамни териш форматини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

189. Мобил алоқа тармоқларида абонент рақамларини кўчириш абонентдан олинган талабнома асосида 8 иш соатидан кўп бўлмаган вақт давомида мобил алоқа операторлари томонидан таъминланади;

192. Шартномани тузиш пайтида вақтинча рақамли SIM-карта актив бўлади ва абонент ҳақиқий кўчирилгунча реципиентнинг алоқа хизматларидан фойдаланиши мумкин.

205. Донор томонидан абонент рақамининг кўчирилиши тўғрисида сўров тасдиқлангунча абонент абонент рақамини кўчириш хизматларини рад этиши мумкин.

221. Ўз тармоғига кўчирилган ҳар бир абонент рақами учун реципиент КРМБ оператори томонидан белгиланган абонент учун абонент рақамини кўчириш хизматининг нархига тенг бўлган бир мартали суммани КРМБ операторига тўлайди.

223. Мобил алоқа тармоқларида абонент рақами кўчирилганда абонентнинг шахсий ҳисоб рақамида сарфланмаган пул маблағлари аниқланган ҳолда, пул маблағларини қайтариш Мобил алоқа хизматларини кўрсатиш қоидаларига ва донор билан тузилган мобил алоқа хизматларини кўрсатиш шартномасига мувофиқ донорнинг офисида абонентнинг аризаси асосида амалга оширилади.

#MNP #Meningfikrim #оператор
​Бизнинг назаримизда энг яхши ҳужжатларни сканерлаш иловалари

Смартфонларнинг кўплаб имкониятларидан бири, ҳужжатларни (документ) сканерлаш (PDF файл) ва бу вазифани амалга ошириш учун ҳам турли хил иловалар мавжуд.
Ўзим синаб кўрган ва фойдаланувчилар ижобий баҳолаган ҳужжатларни сканерлаш бепул иловалари:

Adobe Scan: сканирование PDF, OCR - Босма ва қўлёзма матнни таниб олиш учун оптик белгиларни аниқлаш технологияси эга, Adobe компаниясининг бепул сканерлаш иловаси.
Илова, қурилмангизни матнни автоматик аниқлаш қобилиятига эга кучли портатив сканерга айлантиради. Ҳар қандай материаллар - квитанциялар, эслатмалар, ҳужжатлар, расмлар, визиткалар, маърузаларни Adobe PDF га ўгиринг ва таниб олинган матндан фойдаланинг. (Ушбу иловадан фойдаланиб кўрдим ва ўзимга маъқул келди)

Camscanner-Pdf сканер документов Word,Excel,фото - PDF, Word, Excel жадваллари, фото ва qr код ҳужжатларни сканерлаш учун илова . Ҳужжатларни сканерлаш ва уларни булутда сақлаш, почта орқали юбориш, матнни аниқлаш ва таржима қилиш функциясига ҳам эга.

Microsoft Office Lens PDF Scanner - илова ёрдамида расмларни таҳрирланадиган Word ва PowerPoint, шунингдек PDF файлларга ўзгартира оласиз. Бундан ташқари, уларни OneNote ва OneDrive булут хизматларига сақлашингиз мумкин.

#APK
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
​Кликбейт нима?

Кликбейт (инглиз тилидан click "босиш" + bait "илмоқ") - бу веб-таркибни таърифлайдиган атама бўлиб, мақсади, онлайн реклама орқали даромад олиш, айниқса ахборотнинг сифати ёки аниқлигига зарар етказиш ҳисобидан.

Баъзи ҳолларда даромад олиш асосий мақсад эмас. Босиш сонини кўпайтириш ва Интернет, хусусан, ижтимоий тармоқлар орқали материалларнинг тарқалишини рағбатлантириш учун шов-шувли сарлавҳалар ёки жозибали тасвирлардан фойдаланилади.
Мақсад, энг яхши тарзда маъносини етказиш эмас, балки фойдаланувчиларнинг кўпчилигини материал берилган саҳифага киришларига ишонтириш, кликбейт сарлавҳалари одатда ахборот мавзусининг моҳиятини ёритиб бермайди ва ёлғон қўлланилади.
Шунингдек, кликбейт фирибгарлик ва зарарли дастурларнинг тарқалиши учун ҳам қўлланилади.

Характерли белгилари:
- сарлавҳа ўқувчини ўзига жалб қиладиган, аммо ахборотнинг моҳиятини очиб бермайдиган тарзда яратилиши
- ўқувчи билан мулоқот туйғусини яратиш учун намойиший олмош сўзларидан ("бу", "ўша", "шу") фойдаланиш
- ўқувчига "сен" деб мурожаат қилиш

- қарама-қаршилик, ўқувчининг чалкашлиги ёки ҳиссиётини уйғотишга ҳаракат қилиш
- Сиз ишонмайсиз!", "Сиз ҳеч қачон топа олмайсиз..." ва бошқа шунга ўхшаш жумлалардан фойдаланиш
- кўплаб нуқталар, савол ва ундов белгиларидан сабабсиз фойдаланиш

- тавсифланган нарсанинг аҳамиятни бўрттириш
- тўлиқ бўлмаган жумлалар, одатда ажаблантирадиган ёки завқлантирадиган нарсалар
- олдиндан кўриш саҳнасида (превью) жозибали ёки ҳайратланарли фотосуратлардан фойдаланиш

- таниқли шахс билан содир бўлган ўлим ёки бахтсизликлар ҳақида ёлғон маълумотлар
- фойдали ваъда: осон даромад, бепул ёки айниқса арзон маҳсулотлар, катта тежаш
- маълум бир фойда келтирадиган бирор сирни баҳам кўриш учун ваъда

#маълумот
Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
- Огох бўлинг! Интернетдаги "зараркунанда" ва фирибгарлар
- Telegram даги SCAM белгиси нимани англатади?

@gsmgurus_FAQ
​Telegram иловасининг iOS учун янги версиясида, каналларни обунасиз ўқиш мумкин.

Кўнгилочар каналлар бозорида кликбейт реклама усулини қўллайдиганлар учун яхшигина зарба.

Айниқса охирги йилда рекламадан яхшироқ фойда олиш учун ёпиқ каналларни яратиш машҳур бўлиб, баъзи каналлар администраторлари очиқ каналларини ҳам ёпиқ (приватный) каналга ўтказдилар.

Ўқувчилар ёпиқ каналдаги маълумотларни обуна бўлмасдан кўра олмасдилар, бундан реклама берувчилар кликбейт рекламасини яратишда фойдаланганлар. Эндиликда, ёпиқ каналларга обунасиз 5 минут ичида унинг таркибини кўришингиз ва маълум бир постга ўтишингиз ҳам мумкин.

Ҳозирча бу фақат iOS ва MacOS Telegram версияларида ишлайди. Одатта Android версияси ҳам тез янгиланишларни олади. Умид қиламиз, 1-2 кунда ушбу имконият барча учун пайдо бўлади.

Эслатма
: Бу имконият агарда каналга 200 дан ортиқ фойдаланувчи обуна бўлган бўлса ишлайди, ундан кам бўлганларини обунасиз кўра олмайсиз. Яъни, Telegram ҳақиқатан ҳам махфийлик зарур бўлган каналлар учун ушбу функцияни қолдирди. Одатта, бирор ташкилотга ёки ўқув курсларига оид каналлар кам сонли обуначиларга эга. Аммо, "Кликбейт қиролларига" жиддий зарба берилди.

Ёпиқ Telegram каналини кўришни бошлаганингиздан сўнг 5 дақиқа ўтиб, илова сизга канал ёпиқ эканлиги ҳақида огоҳлантиради ва кўришни давом эттириш учун унга обуна бўлишингиз кераклигини эслатади.
Обунасиз кўриш фақат биринчи марта ишлайди, қайта кирганингизда илова дарҳол обуна бўлишингизни сўрайди.

Яна бир янгилик, сизни канал ёки гуруҳга ким таклиф қилгани ҳақида маълумот берилади. Обуначи "ўғриларига" ҳам бирор фойдали иш билан машғул бўлишларига тўғри келади шекилли.

#Telegram #Телеграм

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
- Telegram тармоғидаги канал, гуруҳлар нима ва уларни излаб топиш

@gsmgurus_FAQ
​eSIM-карта нима?

Ушбу мавзуга тўхталишимизга сабаб, яқинда regulation.gov.uz порталига жойлаштирилган "Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" ҳужжат лойиҳаси бўлди. (қизиқ, ушбу ҳужжатдан кўпчиликнинг хабари бормикан?)
Қисқаси, eSIM атамасининг ушбу ҳужжатда қўлланилиши яқин келажакда мобил операторларимизда ҳам ушбу технология тадбиқ этилишига умид беради. Қўшни Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари мобил операторлари eSIM технологиясидан фойдаланишга ўтиб бўлишган.

eSIM-карта нима?
eSIM одатий SIM-картага рақамли алтернатива бўлган "абонентни идентификация қилиш модулини" англатади. Оддий SIM-картадан фарқли равишда, eSIM -карта смартфонга ўрнатилган бўлади.
Сиз смартфонингиз слотига SIM-карта ўрнатишингиз шарт эмас, махсус QR-кодини сканерлаш орқали eSIM профилини ўрнатсангиз бўлди. eSIM профилида мобил тармоққа уланиш учун барча зарур маълумотлар мавжуд.

eSIM (embedded SIM) бу:
• оддий СИМ-картадан кўра кўпроқ хотира;
• битта қурилмадаги бир нечта рақамлар (ҳаттоки ҳар хил операторлар);
• фақат битта eSIM ва nano-SIM ни фаоллаштириш имконияти;
• жисмоний СИМ карта модулидан фойдаланишнинг ҳожати йўқ.

Технологиянинг қулайлиги оператор офисига бормасдан ҳам eSIM активлаштириш мумкин. Айниқса, маълум муддатга хориж давлатларига сафар қилганингизда махсус иловалар (Airalo: eSIM Store) ёрдамида трафик ҳам харид қилишингиз мумкин.

#маълумот
Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
- Wi-Fi Calling (қўнғироқ) нима?

@gsmgurus_FAQ
​Смартфон камерасидаги макро режими нима?

Макро суратга олиш - бу кичик объект деярли бутун кадр майдонини эгаллаб олган, фотосуратларни яратишнинг энг машҳур турларидан бири. Бу усулда оддий кўринишда кўринмайдиган энг кичик тафсилотларни ҳам кўриш имконияти мавжуд.

Кичик объектларни суратга олиш макро суратга олиш ҳисобланади. Одатта, макро фотосуратларда гуллар ва ҳашаротлар тасвирланган. Бугунги кунда заргарлик буюмлари ёки биз ҳар куни учратадиган турли хил буюмларнинг фотосуратлари ҳам жуда машҳур.
Макро суратларини олишда замонавий смартфонларнинг имкониятлари кундан-кунга кенгайиб бормоқда. 4-5 камера модули ўрнатилган кўплаб смартфонларда макро суратлар учун (2 мегапиксел) алоҳида сенсор ажратилган ва ушбу режим орқали ҳам ажойиб фотосуратларни яратиш мумкин.

#маълумот #камера

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
- Смартфон камерасидаги оптик стабилизация нима?
- Смартфон камерасида сифатли фотосуратлар олиш маслаҳатлари

@gsmgurus_FAQ
👍1
​Смартфондаги бармоқ изи сканерининг (отпечатка) қўшимча имкониятлари.

Смартфонларда ўрнатилган бармоқ изи сканери, экран қулфини очиш ва алоҳида иловаларни ҳимоялаш (Telegram, Click, Payme) каби вазифаларда фойдаланилади. Лекин, унинг имкониятлари биз ўйлаганимиздан кўра кўпроқ ва уларнинг бир нечаси ҳақида маълумот берамиз.

Суратга олиш
Кўпгина смартфонлар созламаларида камеранинг экрандаги суратга олиш тугмаси ўрнига бармоқ изи сканеридан фойдаланиш имкониятини топишингиз мумкин. Баъзи ҳолатларда жуда қулай усул.

Расмларни кўриш
Аслида, бармоқ изи сканери оддий сенсорли экран (ноутбуклардаги каби) бўлиб, у бошқариш имкониятига ҳам эга. Шунинг учун, сканердан расмларни (ёки китоб саҳифаларини) ўтказиш учун ҳам фойдаланиш мумкин. Агарда ҳажми катта смартфондан фойдалансангиз бу қулай ва иккинчи қўлдан фойдаланиш ҳам шарт эмас.

Будилникни ўчириш
Одатда, смартфон ишлаб чиқарувчилари, аксинча, будилникни ўчиришни иложи борича қийинроқ қилишга ҳаракат қилишади, сабаби ухлаб қолмаслигингиз учун.
Сизда, бармоқ изи сканерини ёрдамида будилникни ўчириш имконияти ҳам мавжуд.

Қўнғироққа жавоб бериш
Бу, айниқса, совуқ об-ҳавода ас қотади. Совуқда баъзи смартфонларда сенсор таъсирчанлиги ёмонлашади ва қўнғироққа жавоб бериш қийинлашади. Бунинг ечими сифатида бармоқ изи сканеридан фойдаланишингиз мумкин, у ҳатто қаттиқ совуқда ҳам ишлайди.

Билдиришномалар сатрини очиш
Одатда билдиришномалар сатри экраннинг юқорисидан пастга силанганда очилади. Аммо замонавий смартфонлар шунчалик каттаки, буни битта қўл билан бажариш қийин бўлиши мумкин. Шу сабабли, ишлаб чиқарувчилар фойдаланувчиларга бармоқ изи сканери ёрдамида ушбу панелни очиш имкон беришган. Фақатгина созламаларда керакли функцияни фаоллаштирсангиз бўлди.

#маълумот

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
- Эслатма! бармоқ изи ёки юз билан очиш фойдаланувчилари учун
- Битта смартфонда иккита фойдаланувчи

@gsmgurus_FAQ
​Смартфонлардаги Dolby Atmos технологияси: бу нима ва у қандай ишлайди?

Смартфонлардаги бир нечта камералар ва юқори аниқликдаги экранлар билан бугунги кунда кўпчиликни ажаблантириб бўлмайди, лекин овозни яхшилаш учун ҳали ҳам имконият мавжуд.
Шу сабаб, смартфон ишлаб чиқарувчилари харидорлар эътиборини қозониш учун қурилмаларида турли хил технологиялардан фойдаланишади.

Dolby Atmos - кино кўриш режимида 3D эффектини яратиш учун махсус мўлжалланган овоз технологияси. У аввал кино саноатида пайдо бўлди ва кейин телевизор ва уй кинотеатрларига фаол кириб бора бошлади.

Смартфонларда Dolby Atmos юқори сифатли виртуал овоз муҳитини яратиш учун ишлатилади. Албатта, бунга ҳар доим ҳам смартфон карнайи ёрдамида эришиш қийин, шунинг учун бу хусусият наушниклар билан яхшироқ ишлайди.

Смартфонларда Dolby Atmos технологиясини биринчилардан бўлиб Samsung компанияси қурилмалари қўллаб қувватлаган бўлса, бугунги кунда кўплаб бошқа компаниялар смартфонларида ҳам ушбу технология мавжуд. (Huawei, Xiaomi, OnePlus, Realme, OPPO)

Dolby Atmos технологиясидан кино кўриш, мусиқа тинглаш ва ўйинларда ҳам фойдаланишингиз мумкин. Бунинг учун қўшимча иловалар ўрнатиш шарт эмас, шунчаки смартфон созламаларидан Dolby Atmos режимини фаоллаштиринг.

#маълумот

@gsmgurus_FAQ
​Смартфонга сув (суюқлик) кирганда нима бўлади ва тавсиялар.

Аввало, смартфон платасидаги ток ўтказувчи йўлларига (дорожка) зарар етади, улар сув кирганда оксидланади (окисление). Дистилланмаган сувда турли хил тузлар ва аралашмалар мавжуд, улар электрокимёвий коррозия реакциясига киришиб, қурилмани ишдан чиқарадиган занг ҳосил қилади.

Батарея, сув кириши билан ўчмайди ва ишлашда давом этади. Йўллардаги электр токи коррозия жараёнини бошлайди. Шунинг учун, қурилмани сувдан чиқарганда биринчи қоида, иложи бўлса, батареяни олиб ташлашдир. Агарда батареяни олишни имкони йўқ бўлса, унда қурилмани ўчириб қўйишингиз керак. Тўлиқ қуриганидан кейин уни ёқиш мумкин бўлади.

Сувни чиқариш учун қурилмани силкитиш ҳам мумкин эмас. Чунки сув янада тарқалиши хавфи мавжуд. SIM-карта ва хотира картасини олиб қўйган маъқул.

Баъзилар чангютгичдан фойдаланишни маслаҳат беришади, аммо бу хавфли, сабаби электростатика ҳосил бўлиб, платани коррозияга қараганда тезроқ ишдан чиқариши мумкин.

IP67/68 ҳимоя турига эга бўлган (чанг ва сувдан ҳимоя) ва ташқи кўринишидан зарар етмаган қурилмалар махсус усуллар билан қуритиш шарт эмас. Шунчаки ҳаво айланадиган жойда қуритиб кўринг, балким сув платагача етиб бормагандир.

Сувдан кейин қурилма туздан эҳтиёткорлик билан тозаланади (мутахассис томонидан), чунки туз разъем (USB) ва бошқа қисмларни ёпиб қўйиши мумкин. Тозаланмаган тақдирда бундай қурилмаларда карнай, микрофон кабиларда муаммолар кузатилади.

#маълумот

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
- Телефон сувга (суюқликка) тушганда нима қилиш керак. (соха вакили фикри)

@gsmgurus_FAQ
​IP67 ва IP68 ҳимоя стандартлари. Бу нима ва уларнинг фарқи.

Смартфон ёки фитнесс-браслет техник хусусиятларида IP67 ёки IP68 каби ёзувларга кўзингиз тушган бўлса керак? Ушбу кўрсаткич қурилманинг сув ​​ва чангдан ҳимоя қилиш даражасини белгилаб беради.

IP (ингл. International Protection ёки Ingress Protection) - бу қурилмаларни қаттиқ жисмлар ва сув киришидан ҳимоя қилиш даражаси бўйича таснифлашнинг халқаро стандартидир.
Ҳимоя даражаси рақамлар билан белгиланади. Икки ҳарфдан (IP) кейинги биринчи рақам қаттиқ жисмларга қаршилик даражасини билдиради. Иккинчиси суюқликдан. Ушбу параметр зарур синовлардан сўнг мутахассислар томонидан ўрнатилади.

Ҳимоя даражалари ўртасидаги фарқлар
IP67 ва IP68 - Биринчи рақам (6) қаттиқ моддалардан, иккинчиси (7 ёки 8) суюқликдан ҳимоя қилади.
Агар мобил қурилма IP67 стандартига мувофиқ ҳимояланган бўлса, уни сувга тушириш мумкин. Албатта, атайлаб эмас. Агарда нам муҳитдаги вақт 30 дақиқадан ошмаса, смартфон тизими шикастланмайди. Чуқурлик - бир метрдан ошмаган. Асосий шарти эса - чучук сув. Бундай ҳолатда, смартфон таъмирлашни талаб қилмасдан муаммосиз ишлай олиши мумкин.

IP68 бугунги кунда энг кўп тарқалган кўрсаткич. Ушбу кўрсаткичга эга мобил қурилма жиддий синовларга тайёр. IP68 стандарти билан ҳимояланган смартфонларни ишлаб чиқарувчилар, фойдаланиш бўйича алоҳида тавсиялар ва кафолат ҳолатларини ҳам белгилаб беришади.
Масалан, Samsung компанияси, Galaxy S20 смартфонлари чучук сувда 30 дақиқа ва бир ярим метргача чуқурликда шўнғишга бардош беришини таъкидлайди.

IP68 ҳимоя стандарти асосан флагман смартфонларда қўлланилади. Аниқ бирор бир смартфон ҳақида маълумот олмоқчи бўлсангиз, www.devicespecifications.com/ru/ сайти орқали қурилма техник хусусиятларида IP68 ёзувини изланг. Ҳимояга эга бўлмаган смартфонларда ушбу ёзув кўрсатилмайди.

Смартфонлар ҳақиқатан ҳам сув ўтказмайдими?
Ҳимоя даражаси тўлиқ сув ўтказмаслик эмас, балки сувга чидамлиликдир. Шунингдек, қурилма узлуксиз ишлаш жараёнида, ҳатто энг юқори ҳимоя стандартлари ҳам ўзининг асл хусусиятларини йўқотиши табиий ҳол.

Ҳатто 50 сантиметр чуқурликда ҳам сув қурилманинг ишлашига таъсир қилиши мумкин. Агар қурилма сувга баландликдан тушса, меъёридан ортиқ босим юзага келади. Юқори босимга дош берувчи смартфонлар эса махсус корпус билан жихозланади ва улар IP69K стандарти билан ишлаб чиқарилади.

Сув тубида суратга олиш учун махсус камералардан ёки чехоллардан фойдаланган маъқул.

#маълумот

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
- Смартфон моделларинг умумий сериялари хақида

@gsmgurus_FAQ
👍1
​Telegram учун фойдали ботлар:

@Email2TelegramBot - Телеграмда электрон почта яратиш ва хатларни қабул қилиш имконини берувчи бот. (Доимий фойдаланиш учун Gmail, Яндекс.Почта хизматлардан фойдаланишни маслаҳат бераман)

@TorBoxBot - таниқли торрент-трекерларидан бепул қидирув ва юклаб олиш, шунингдек Andoid иловалари ва ўйинларининг кенг маълумотлар базаси.

@SongRefBot - мусиқани қидириш ва юклаб олиш учун бот. Қўллаб-қувватланадиган платформалар: Apple Music, Yandex Music, SoundCloud, Spotify, YouTube, Deezer ва бошқалар.

@kinoxaBot - Энди севимли филмингизни қидириш учун Телеграмдан чиқишингиз шарт эмас.

@videoconverter_bot - Ушбу бот сизга видеоларингизни Telegram учун қулай видео-хабар форматига айлантиришга ёрдам беради, шундан сўнг сиз ушбу видеони ўз каналингизда жойлаштиришингиз мумкин.

@TelescopyBot - бот видео файлларни думалоқ видео хабарларга ўзгартиради.

#Telegram #Бот #Телеграм

@gsmgurus_FAQ
​Telegram учун фойдали ботлар: Ўзбекистонлик фойдаланувчилар учун

@gpuzbot -Ўзбекистондаги ташкилот ва компаниялар базаси.
Шунингдек, валюта курслари, коммунал тўловлар, об-ҳаво, телефон рақам кодлари, шошилинч хизмат телефон рақамлари ва бошқа фойдали маълумотлар. Ўзбек ва рус тилини танлаш имконияти мавжуд.

@mibuzbot- Мажбурий ижро бюроси коммунал хизматлар ва қаттиқ маиший чиқиндилар учун тўловларни амалга ошириш боти.
Шунингдек бот орқали фуқаролар фойдаланилган коммунал хизматлар бўйича қарздорлигини кўриши ва ҳисоблагич кўрсаткичларини фотосуратга олиб, ушбу ботга жўнатиши мумкин.

@uz_avtovash_bot - автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматларининг жойлашув манзили бўйича излаш Telegram боти.

@huquqiy_maslahatbot - Адлия вазирлигининг ҳуқуқий маслаҳат боти. У орқали фуқароларнинг масофадан туриб йўллаган саволларига ҳуқуқий тушунтиришлар ва маслаҳатлар бериб борилади.

@davxizmataloqa_bot - давлат хизматлари соҳасида саволларга жавоб бериб бориш учун яратилган Давлат хизматлари агентлиги Telegram боти.

@notariusmaslahatibot - Нотариуслар маслаҳати. Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг нотариат соҳасига алоқадор саволларга жавоб олиш учун яратилган Telegram боти.

Сиз ҳам Ўзбекистонлик фойдаланувчилар учун керакли ва тижорий бўлмаган Telegram ботларини билсангиз "комментарии" шаклида ёзиб қолдиринг.

#Telegram #Бот #Телеграм

@gsmgurus_FAQ
​Android ўзи нима ва нима учун керак?

Android ҳақида гап кетганда, баъзилар ушбу атама нимани англатишини тушунмайди. Android смартфонми ёки операцион тизимми? Умуман операцион тизим нима? Кўпчилик учун бу савол жуда оддий бўлиб туюлиши мумкин, аммо ҳамма ҳам буни тўлиқ англаб етмаган.

Бу атаманинг бир неча маънолари мавжуд: одамсимон робот, шу номдаги филм ва операцион тизим.

Каналимиз мақсадидан келиб чиқиб ва ушбу атаманинг смартфонлар операцион тизими билан боғлиқлигини ҳисобга олиб, бугун Android операцион тизими ҳақида маълумот берамиз.

Бугунги кунда Android энг машҳур мобил операцион тизим бўлиб, келгуси йилларда ҳам пешқадамликни сақлаб қола олади. Чунки, 2019 йил маълумотларига кўра, Android смартфонларнинг жаҳон бозоридаги улуши 87% ни ташкил қилган ва ягона рақиби эса Apple iOS тизими (бозордаги улуши 13% ).

Android логотипи (белгиси) - яшил робот.

Дастлаб, ушбу операцион тизим шу номдаги — Android Inc компанияси томонидан ишлаб чиқилган. 2005 йилда Google Интернет-гиганти томонидан сотиб олинган.

Биринчи Android қурилма - HTC Dream (T-Mobile G1). Камина ҳам айнан шу смартфоннинг дастлабки фойдаланувчиларидан.

Операцион тизим эса - қурилма ресурсларини бошқариш учун мўлжалланган ўзаро боғланган дастурлар ёки иловалар тўплами.
Кўпчилигимиз компютерлардаги Windows операцион тизими ҳақида эшитганмиз ва унда ишлаб кўрганмиз.
Android ҳам асосан сенсорли экранлар билан ишлаш учун мўлжалланган операцион тизимдир. Шу сабабли, чўнтагингиздаги замонавий смартфонни ихчам компютер деб ҳисоблаш мумкин. Операцион тизимсиз қурилма бу - ишламайдиган қурилма ёки бошқача айтганда "қиммат ғишт".

Дастлаб, Android операцион тизими фақат смартфонларда ишлатилган, аммо бугунги кунда унинг кўлами сезиларли даражада ўзгарди. Масалан, Android тизимини планшетлар, электрон китоблар, ақлли соатлар, ўйин приставкалари, ноутбук, нетбук, ақлли кўзойнак, телевизорлар ва бошқаларда учратишингиз мумкин.

Сиз қайси мобил операцион тизимлардан фойдаланиб кўргансиз ва уларнинг Android тизимидан нима фарқлари бор?
Фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.

#маълумот

@gsmgurus_FAQ
👍1
​Android да аллақачон мавжуд бўлган, iPhone янги iOS 14 тизимининг имкониятлари

2020 йил 22-июнь куни Apple ўзининг операцион тизимларида бир нечта йирик янгиланишларни, жумладан iPhone учун iOS 14 ни тақдим этди. Ушбу платформада жуда кўп ўзгаришлар мавжуд ва уларнинг аксарияти Android смартфонларда яратилган имкониятлардан олинганлигини пайқаш қийин эмас.

Виджетлар
Виджетлар энди иш столига (рабочий стол) жойлаштирилиши мумкин, улар интерактив бўлиб, ўлчамлари созланади. (Смартфонда виджет нима ва у нима учун керак?)

Кирувчи қўнғироқ кичик ойнаси
Кирувчи қўнғироқ энди бутун экранни қамраб олмайди, балки ишлаётган илова ёки ўйиннинг устида экраннинг юқори қисмида жойлашган кичик билдиришномада кўрсатилади. Android да телефон қўнғироқлари интерфейси худди шу тарзда амалга оширилади.

Браузер ва почта иловасини танлаш
Apple электрон почта билан ишлаш ва сайтлардан фойдаланишда стандарт қўлланиладиган иловаларни танлашга рухсат берди. Google ҳеч қачон браузер ва электрон почта иловаларини Android фойдаланувчиларига "тиқиштирмаган", Android да сиз ҳар доим учинчи томон иловаларидан тўлиқ ва ҳеч қандай чекловларсиз фойдаланишингиз мумкин.

Иловалар кутубхонаси
iPhone иш столининг (рабочий стол) ўнг томонида "Иловалар кутубхонаси" пайдо бўлди. Бу Android даги саралаш имкониятига эга ўрнатилган иловаларнинг рўйхати билан бир хил. Android фойдаланувчилари камдан-кам ҳолларда барча иловаларини иш столига жойлаштирадилар, асосан энг кўп ишлатиладиган иловалар у ердан ўрин эгаллаган.

"Тасвир устида тасвир" (картинка в картинке)
iOS 14 иш столида ёки бирон бир ишлаётган илова устида жойлашган кичкина сузувчи ойнада видеоларни кўришга имкон беради. Android да кўплаб иловалар аллақачон буни амалга ошира олишган (масалан, YouTube ва Telegram). ("Тасвир устида тасвир" режими нима?)

"Безовта қилинмасин" (Не беспокоить) режими
Энди iPhone, худди Android смартфонлари каби, экранни айлантириш орқали, "Безовта қилинмасин" режимига ўтиши мумкин. Ушбу режимда аксарият билдиришномалар ўчирилади. (Смартфондаги "Безовта қилинмасин" режими нима?)

Овозли териш
iOS 14 даги клавиатура матнни овоз билан ёзиш имкониятига эга бўлди. Android да бу имконият узоқ вақтдан бери мавжуд бўлиб, у ҳам клавиатура, ҳам учинчи томон иловаларида қўллаб-қувватланади. (Матнни овоз билан ёзиш илова ва хизматлари)

App Clips
App Clips - ўрнатмасдан (QR-код ёки NFC орқали) ишга тушадиган ва тез фойдаланадиган мини-иловалар, шундан сўнг улар смартфонда қолмайди. Бу тўрт йил олдин Google томонидан тақдим этилган Instant App технологиясининг тўғридан-тўғри клони.

#маълумот

@gsmgurus_FAQ
​Мобил фирибгарликлар: пуллик рақамларга қўнғироқ ва "биз бу ерлик эмасмиз" усули

Интернет ва рақамли технологиялар ривожланган сари, фирибгарларнинг усуллари ҳам кўпайиб ва такомиллашиб бормоқда. Бугун, ижтимоий тармоқларимизда энг кўп муҳокама қилинаётган фирибгарликларнинг икки усули ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Мавзу ўқувчиларимизга маъқул келса мобил фирибгарликларнинг турли хил усуллари, айниқса "социальная инженерия" усули ҳақида ҳам кенгроқ маълумот беришга ҳаракат қиламиз.

- Пуллик рақамларга қўнғироқ қилиш ёки хабар жўнатиш
Сизга хориж рақамидан қўнғироқ қилишади, лекин жавоб беришга улгурмасингиздан алоқани узиб қўйишади. Сиз қизиқувчанлик қилиб қайта қўнғироқ қиласиз ва автоматик жавоб бериш (автоответчик) ёки узун сигналларни эшитасиз. Ҳар икки ҳолатда ҳам қўнғироқ пуллик: сизнинг ҳисобингиздаги пул фирибгарнинг ҳисоб рақамига тушади.

Интернетдаги баъзи ваҳимачиларнинг: "Агар сиз уларга қайтариб телефон қилсангиз 3 секунд ичида контакларингизни кўчириб оляпти, агар телефонингизга банк картангиз уланган бўлса униям ечиб оляпти." хабарлари ҳақиқатга яқин эмас.
Қизиқувчан бўлманг! Зарур бўлса керакли одам яна қўнғироқ қилади.

- "Биз бу ерлик эмасмиз" усули
Асосан эълонлар сайтлари ва гуруҳларида учрайдиган усул. Харидор қиёфасидаги фирибгар сизнинг маҳсулотингизни сотиб олмоқчи эканлиги ҳақида хабар беради, аммо бошқа шаҳарда ёки давлатда яшайди ва картангизга пул ўтказиш орқали тўлашни таклиф қилади. Маҳсулотни эса, тўловни қилиб бўлгач бирор таниши олиб кетиши ҳақида айтиб ўтади.

Тўлов учун у сиздан карта рақами, эгаси, амал қилиш муддати, пул ўтказиш учун деб картага боғланган мобил рақамингизни ва СМС хабаридаги кодни айтишингизни сўрайди.
Керакли маълумотларни олгач, фирибгар картангиздаги барча маблағингизни ечиб олади.
Эсингизда бўлсин: бир марталик кодларни (асосан СМС орқали келадиган) ҳеч кимга, ҳатто банк ходимиман деб таништирганларга ҳам айтманг.

#маълумот

@gsmgurus_FAQ
​Виртуал мобил алоқа оператори: бу нима ва у қандай ишлайди? (Humans ҳақида)

Виртуал операторлар ёки MVNO (Mobile virtual network operator) - бошқа операторнинг мавжуд инфратузилмасидан фойдаланадиган, лекин ўз бренди остида хизматларни сотадиган мобил алоқа оператори.

Улар таянч станциялари инфратузилмасини сақлаши, тармоқ қамровини таъминлаши ва радио частота диапазонидан фойдаланиш учун қимматбаҳо лицензия сотиб олиши шарт эмас, чунки буларнинг барчаси хост-провайдер томонидан амалга оширилади ва MVNO шунчаки трафикни катта ҳажмда улгуржи нархда сотиб олади ва чакана нархда қимматроқ сотади ва шу билан ушбу фарқдан даромад олади.

Виртуал оператор одатий операторлардан барча хизматлари интернетда онлайн тарзда тақдим этилиши билан фарқ қилади. Яъни, хизмат кўрсатиш офислари ўрнига мобил иловадан ва қўнғироқ марказлари ўрнига онлайн чат хизматларидан фойдаланилади. Уланиш, хизматларни бошқариш ва хизматнинг қолган қисми - мобил илова орқали амалга оширилади.

2018 йил маълумотларига кўра, 79 мамлакатда 1300 та фаол MVNO операторлари мавжуд. Масалан, MVNO нинг 139 оператори АҚШда, Японияда - 80, Буюк Британияда - 77 , Россияда (Тинькофф мобайл, Yota)- тахминан 40 дан ортиқ.

2019 йил июнда Қозоғистонда izi бренди остида ишлайдиган янги виртуал мобил алоқа оператори фаолиятини бошлади.
izi операторида , мижоз интернет-пакетлар ва дақиқалар учун абонент тўловни тўламайди, шунингдек, ушбу тўпламлар ойнинг охирида ўчмайди ва сиз ҳамма нарсани сарфламагунингизча фойдаланишингиз мумкин. Агарда мижозга дақиқалар ва СМС керак бўлмаса, у уларга пул тўламаслиги мумкин.

MVNO оператори бозорни яхши ўрганиб, бошқа операторлар таклиф қилмаган хизматлар орқали ўз абонентларига эга бўлади.

Юртимизда Humans бренди остида реклама қилинаётган компания ҳам виртуал мобил алоқа оператори хизматларини кўрсатиши режалаштирилган. Умид қиламизки ушбу йўналишдаги биринчи компания сифатли ва инновацион хизматлари билан мобил алоқа бозоримизда рақобат муҳитини яратишга туртки бўла олади.

#маълумот #оператор #MVNO

@gsmgurus_FAQ