GSM GURUS F.A.Q
2K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
UZIMEI тизимидаги мобил қурилмалар вақтинчалик умумий авф қилинганга ўхшайди.

Шу кунгача рўйхатдан ўтмаган ёки муддати тугаган қурилмалар рўйхатдан ўтди, деган хабарлар кела бошлади.

Ушбу хабарни тасдиқловчилар шарҳларда маълумот ёзиб қолдиришларини илтимос қиламиз.
​Нима учун смартфон қотиб ишлайди?

"Маълум вақт ўтиши билан фойдаланилаётган янги смартфон қотишни бошлайди" деган гапни тез-тез эшитамиз.
Ҳақиқатдан ҳам вақт ўтиши тизимнинг ишлашига таъсир қиладими ёки нима сабаб смартфон қотиб ишлайди?

- Ички хотиранинг тўлиб бориши
Вақт ўтиши билан фойдаланилаётган смартфонда ички хотиранинг тўлиши, тизим ва иловалар учун бўш жой топишда қўшимча вақтни талаб қилади. Шу сабаб, кеш файлларни ўчириш ва маълумотларни ташқи хотирага (SD карта, USB флешка) кўчириш тавсия қилинади.

• Android тизим иловаларида Кеш нима?
• Смартфон хотирасидаги "Бошқа" (другое) бўлими нима билан банд?
• Telegram кеш файлларини қўлда ёки автоматик ўчириш
• Play Маркет ва Android янгиланишини Wi-Fi уланганда ўчириб қўйиш

- Иловалар сонининг кўплиги
Иловалар ички хотирадан жой олишидан ташқари, уларнинг аксарияти фон режимида ишлайди ва тезкор хотира, процессор вақти ва интернет трафикни сарфлайди.
Ўрнатилган иловаларнинг рўйхати билан танишиб чиқинг ва афсусланмасдан, ҳеч қачон фойдаланмаган ва охирги икки ҳафта ичида ишга туширмаган иловаларни ўчириб ташланг. Иловаларни расмий манбалардан (Play Маркет) ўрнатинг ва бошқа фойдаланувчилар шарҳларига эътибор беринг.

• Ишлатилмаган иловаларни топиш, нусхалаш ва ўчириш ҳақидаги маълумот
• Иловаларнинг фон режимида ишлаши нима?
• Нима учун телефонни қайта ишга тушириш (перезагрузка) умумий муаммоларни ҳал қилади?

- Заифлашган батарея
Ҳар қандай батарея эскиради ва нафақат унинг қуввати пасаяди, балки унинг ҳаддан ташқари қизиб кетишига олиб келади ва бу процессор иш унумдорлигининг пасайишига (троттлинг) ва операцион тизим интерфейси ва иловаларининг қотишига олиб келиши мумкин.

• Смартфон процессоридаги ядролар сони нимага таъсир қилади?
• "Умри тугаётган" смартфон батареясини қандай аниқлаш мумкин?

- Дастурий таъминотдаги хатолар
Операцион тизим - бу смартфоннинг барча аппарат ва дастурий қисмларининг тўғри ишлаши учун жавобгар бўлган энг мураккаб ва энг муҳим дастур ҳисобланади. Баъзида ишлаб чиқарувчиларнинг шошма-шошарлиги туфайли юзага келган хатоларни тизим янгиланишларини ўрнатиб бартараф этиш мумкин. Лекин, ҳар доим ҳам тизим янгиланиши ижобий натижа бермаслиги мумкин.

• Тизим янгиланиши ҳақида шахсий кузатувларим

- Ички деталларнинг эскириши
Смартфон эҳтиёт қисмларининг ҳам "яшаш даври" мавжуд, фойдаланган ва вақт ўтган сари ўз ресурсларини йўқотиши табиий ҳол.
Ички хотиранинг куйиб қолиши баъзида тўсатдан ёки тизим қотиши ва турли хил хатолар кўрсатилиши билан содир бўлади. Ўз тажрибамдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, арзонлаштирилган (бюджет) смартфонларда ўрнатилган ички хотира (eMMC), флагманларда ўрнатилаган (UFS) хотирадан, ишлаш тезлиги ва "яшаш муддати" билан катта фарқланади.

Бундай смартфон тизими созламаларини завод параметрларига тўлиқ тиклаш билан ҳам тузатиб бўлмайди, уни хизмат кўрсатиш марказида малакали таъмирлаш керак.

Савол: Смартфонингизда қотиш ҳолатлари бўлиб турадими ва муаммони қайси усул билан бартараф қилгансиз?

#маълумот
🔥1
​Смартфон процессоридаги троттлинг нима?

Турли хил бенчмарк (қурилманинг иш тезлигини баҳолаш ва таққослаш) иловалари ва YouTube-блогерларнинг смартфонлар имкониятларини тавсифлаш (unboxing) видеоларида ҳам троттлинг атамаси кенг қўлланилади.
Яқинда каналимиздаги "Нима учун смартфон қотиб ишлайди?" хабаримизда ҳам троттлинг атамасини эслаб ўтгандик.

Смартфон процессори нима?
Процессор қурилманинг юраги ҳисобланади. Ушбу кичик чип бутун қурилманинг ишлаши учун жавобгардир. У қурилманинг бошқа элементлари (аудио контроллер, график тезлатгич, оператив хотира ва ҳ.к.з) билан доимий алоқада бўлиб, бутун тизим учун буйруқ маркази ҳисобланади. Шубҳасиз, асосий юкни процессор бажаради.

Ишлаш жараёнида процессор қизийди - бу унинг ўзига хос хусусияти. Юқори ҳарорат деярли ҳар қандай электрон компонентларни шикастлаши мумкин, шунинг учун ишлаб чиқарувчилар қурилмани совутиш масаласига жуда жиддий қарашади. Компютер ва ноутбукларда ушбу муаммо фаол совутиш тизимини ўрнатиш орқали ҳал қилинади. Уларнинг ўлчамлари тўғридан-тўғри чипсетга уланган ва уни доимо совутиб турадиган алоҳида совутгич (кулер) ва радиаторни жойлаштиришга имкон беради.

Смартфон ва планшетларда бу унчалик осон эмас. Қурилма корпусининг минимал қалинлиги совутгич ёки радиаторни жойлаштиришга имкон бермайди. Муаммо, ортиқча иссиқликни ўзига оладиган ва уни орқа қопқоққа йўналтирадиган махсус термал бирикмалар ёрдамида ҳал этилади. Бу пассив совутиш тизими.

Юқоридаги совутиш тизимининг имкониятлари етарли бўлмаган ҳолатлар бўлади. Масалан, оғир иловалар ва кучли графикали замонавий ўйинлардан фойдаланганда. Процессор оғир юк остида ишлай бошлайди ва жуда қизийди ва қурилманинг орқа қисми энди уни совута олмайди. Процессорнинг шикастланишига олиб келадиган ҳолатнинг олдини олиш учун, ишлаб чиқувчилар троттлинг тизимини тақдим қилишган.

Процессордаги троттлинг нима?
Троттлинг (CPU Throttling) - бу критик ҳароратга етганда ишга тушириладиган ва процессор ишлаш тезлигининг (частотаси) кескин пасайишига олиб келадиган ҳимоя механизми. Бундай ҳолда, чипсетнинг унумдорлиги кескин камаяди ва унинг ҳарорати пасаяди. Ушбу вақтда фойдаланувчи, ишлаб турган оғир илова қотишни бошлаганини ва смартфон секинроқ ишлай бошлаганини сезади.

Турли хил қурилмалар учун троттлинг тизимининг ишга тушиш чегараси турлича бўлиши мумкин. Баъзилар учун критик ҳарорат 45 даража, бошқалари учун 55. Бу қурилмаларнинг электрон компонентларининг сифати ва имкониятларига боғлиқ. Паст сифатли смартфон ва планшетларда ҳаддан ташқари қизиш паст ҳароратларда ҳам юз беради, чунки уларда пассив совутиш умуман бўлмаслиги мумкин.

#маълумот
👍1
​Google хизматларисиз ҳаёт: янги Huawei смартфонларидаги Play Маркет ўрнидаги AppGallery нима?

Хитой билан савдо уруши туфайли, 2019 йил охирида АҚШ америкалик компанияларнинг Хитой фирмалари билан ҳукуматнинг махсус лицензиясиз ҳамкорлик қилишини тақиқловчи санкцияларни жорий этди.

Android тизими тўлиқ очиқ ва бепул бўлишига қарамасдан, Google мобил хизматлари (Google Mobile Services, GMS) ва иловалари, Америка компанияси саналмиш Google нинг мулки ҳисобланади.
Шу сабаб янги Huawei смартфонларида Google хизматлари ўрнатилмаган - Gmail, Google Хариталар, YouTube ва янги иловаларни юклаб олиш дўкони Google Play Маркет. Бунга жавобан Huawei ўзининг AppGallery иловалар дўконини ишга туширишга ва Harmony OS деб номланган ўз операцион тизимини ишлаб чиқишга мажбур бўлди.


AppGallery нима ва у ерда нимани топиш мумкин
AppGallery - бу 2018 йилда ишга туширилган иловалар дўкони. Масалан, Samsung қурилмаларида ҳам худди шундай Galaxy Store (Apps) деб номланган иловалар дўкони мавжуд. Одатта аксарият фойдаланувчилар бу каби иловалар дўконига мавзулар (тема) ёки смартфон ишлаб чиқарувчисига тегишли бўлган иловаларни юклаб олиш учун тасодифан киришади.
Санкциялар қўлланилгандан сўнг Huawei га AppGallery асқотди ва уни Google Play Маркетга рақобатчи сифатида кучайтира бошлади.
AppGallery да Google га тегишли иловалар мавжуд эмас. Барча янги Huawei смартфонларида Google иловалари ўрнини босувчи бошқа муқобил вариантлар ўрнатилган.

Google хизматларисиз Huawei смартфонларини харид қилиши тавсия қиламизми?
Агар смартфонингиздан фақат алоқа воситаси сифатида, видео кўриш ёки мусиқа плеери учун фойдалансангиз, унда Google хизматларисиз ҳам амаллаш мумкин.
Агарда смартфон имкониятларидан максимал даражада фойдаланишни режалаштирсангиз Google хизматлари мавжуд Huawei смартфонларини (2019 йилгача чиққан) танлашингиз керак.

Google хизматлари мавжуд бўлмаган Huawei смартфонлар (Y5p, Y6p, Y8p, Y5 2019, Y6 2019, Y7 2019, Honor 10i, P Smart Z, P40 серияси, Mate 20 ва 30). Тўлиқ рўйхат ушбу ҳаволада.

Норасмий усулда, мутахассис ёрдамида Huawei смартфонларига Google хизматларини ўрнатиш мумкин.

#маълумот #Huawei #AppGallery
​Смартфон учун хотира картасини қандай танлаш керак?

Эртами-кечми, аксарият фойдаланувчиларда смартфон учун хотира картасини сотиб олиш ва уни қурилманинг ички хотирасини кенгайтириш учун ишлатиш масаласи юзага келади.

Аввало, хотира карталари бир-бири билан нафақат унга ёзилиши мумкин бўлган маълумот (фотосуратлар, видеолар, ҳужжатлар, иловалар ва бошқалар) миқдори ёки ҳажми билан, балки ундаги ушбу маълумотларнинг ёзиш ва ўқиш тезлиги билан ҳам фарқ қилишини билишингиз керак.

Ҳажмига қараб карталар microSD, SDHC ва SDXC турларига бўлинади:
• microSD: 2 дан 4 Гб гача, улар деярли муомаладан чиқарилган. Ушбу карталар microSD, SDHC ёки SDXC ни қўллаб-қувватлайдиган барча қурилмаларда ишлайди.
• microSDHC: катта ҳажмли карталар - 4 дан 32 Гб гача.
• microSDXC: юқори ҳажмли карталар - 32 Гб ва ундан юқори (ҳозирда 2 ТБ гача бўлган карталар мавжуд).

Картанинг тури одатда унинг олд томонида махсус белги билан кўрсатилади.

Тезлик класси
Хотира карталари маълумотлар билан ишлаш тезлигида фарқ қилади. Тезлигига қараб, улар классларга бўлинади: 2, 4, 6, 8 ва 10. Ушбу рақамлар ёзиш ва ўқиш тезлигини билдиради: 2 Мбит/с дан 10 Мбит/с гача ва ундан юқори.

Тезлик класси картанинг олд томонида "С" ҳарфига рақам билан кўрсатилади.
Қуйидаги расмда: чапдаги карта 10 Мбит/с тезликда ишлайди, ўнг томондаги эса 4 Мбит/с. (Албатта, тезлик қанча юқори бўлса, шунча яхши)

UHS стандартини қўллаб-қувватлаш
Ultra High Speed (UHS) стандарти - бу юқори тезликда маълумотларни узатиш технологияси. UHS технологиясини қўллаб-қувватловчи карталар мегабит ўрнига секундига ўнлаб мегабитларда ўлчанадиган тезликка эга. Барча UHS технологиясини қўллаб-қувватловчи карталар - 10 класс ҳисобланади.

UHS стандарти бўйича тезлик, картанинг олд томонида "U" ҳарфи ичида ёзилган рақам билан кўрсатилади: 1 ёки 3. Биринчи ҳолда, карта маълумотлар билан 10 Мбит/с ёки ундан юқори тезликда ишлайди. Иккинчисида - 30 Мбит/с тезликда.

Хотира картасини қандай танлаш керак?
Аввало, хотира карта асосан нима учун ишлатилишини ҳал қилишингиз керак: камерада видеоларни ёзиш, расмлар ва бошқа маълумотларни сақлаш ёки ўйинлар ва иловаларни ўрнатиш учун.
Айтайлик смартфон камерасида видео ёзиб олиш учун картангиз қанчалик тез бўлса, шунча юқори сифатли видео ёзишингиз мумкин.
Масалан, видеони HD ёки Full HD форматида ёзиш учун секундига 4 дан 30 МБ гача бўлган ёзиш тезлиги эга карта керак бўлади. Аммо видеони 4K форматида ёзиб олиш картадан секундига 10 дан 60 МБ гача тезлик талаб қилинади.

Хотира картасини танлашдан олдин, қурилмангиз қўлланмасини кўринг ва қайси турдаги хотира карталарини қўллаб-қувватлашини билиб олинг.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Смартфондаги 32 Гб хотирага тахминан қанча маълумот ёзиб бўлади
• Хотира (microSD) карталаридаги учраб турадиган муаммолар ва "LOST.DIR" папкаси нима?

#маълумот
👍2
​Telegram учун фойдали ботлар:

• @Reader_Robot - Китоблар ва аудиокитобларнинг катта маълумотлар базасига эга бот. Ўзингиз учун қулай форматда юклаб олинг.

• @lircbot - Қўшиқ сўзларини қидириш учун бот.

• @audio_storm_bot - Бот сизга матнли сўровлар ёрдамида ва овозли хабар орқали (худди Shazam сингари) мусиқани топишда ёрдам беради.
Плейлистларни яратади ва уларга аудио ёзувларингизни қўшади.
Ботда жанр ва кайфият бўйича тўпламларда юзлаб плейлист мавжуд.

• @SmartConverter_bot - қулай бот конвертори. Файлларни, видеофилмларни, стикерларни, ҳаволаларни, матнни бошқа форматларга ўзгартира олади ва видеоларни ҳажмини кичрайтиради.

• @SaveYoutubeBot - YouTube дан видео, аудио ва бутун плейлистларни мусиқаси билан юклаб оладиган бот.

• @EnglishSimpleBot - Инглиз тилини ўрганиш учун бот. Гапларни ўқиш, сўзларни белгилаш, ақлли сўз танлаш алгоритми ва грамматик вазифаларини таклиф қилади. Бундан ташқари, иштирокчилар рейтинги мавжуд.

• @WWPagerBot - @telegа.email манзили билан электрон почта тизимида рўйхатдан ўтишингиз ва тўғридан-тўғри Telegram иловасида хабарларни қабул қилишингиз мумкин бўлган бот.

• @GetYoutubeMp3Bot - Бот сизга турли хил форматдаги видео ва мусиқаларни YouTube дан юқори сифатда юклаб олишда ёрдам беради, шунингдек уларни сиз танлаган керакли қисмларга ажратади.

Каналимизда 100 дан ортиқ турли хил Telegram ботлар ҳақида маълумот мавжуд. Ўзингизга кераклисини топиш учун #Бот хештегини танланг.

#Telegram #Бот #Телеграм
👍1
​OLED экранларида кўзнинг чарчашини қандай камайтириш мумкин?

Смартфон экрани қурилманинг муҳим қисмларидан биридир. Чунки фойдаланувчи смартфонни бошқаришда айнан унга қарайди. Дисплей матрицаларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган турли хил технологиялар мавжуд. Уларнинг ҳар бири ўзининг афзалликлари ва камчиликларига эга.

Аксарият флагман смартфонларда органик светодиодлар - OLED технологияси қўлланилган экранлар ишлатилади. Улар ажойиб контрастга, мукаммал қора рангларга эга ва бундан ташқари бир қанча қизиқарли технологияларни (букланувчи экран) амалга ошириш имконини беради. Аммо камчиликларига, паст ёрқинлик (яркость) даражасида узоқ муддат фойдаланганда кўз чарчаши, қизариши ва баъзиларда бош оғриши киради.

Ёрқинлиги қанча паст бўлса, экраннинг пулсацияси шунча кўпроқ намоён бўлади ва кўзлар шунча кўп чарчаши мумкин. Экраннинг милтиллаши (ШИМ) одамнинг кўзига кўринмайди, аммо уни бошқа смартфон камерасини қурилма экранига қаратганда кўриш мумкин.

Юқорида кўрсатилган муаммони ҳал қилиш учун OLED Saver (https://play.google.com/store/apps/details?id=org.js.oledsaver&hl=ru) иловасини юклаб олишингиз керак бўлади.

Ушбу илова экраннинг максимал ёрқинлигини ўрнатади ва унинг устига ярим шаффоф филтрини қўллайди ва шу билан милтиллашни (ШИМ) олиб ташлайди ва фойдаланувчи ўрнатган паст ёрқинликни сақлайди.
Иловани ишга туширганингизда, барча сўралган рухсатларни беришингиз керак, акс ҳолда у ишламайди. ШИМ ни камайтириш режимини ёқиш иловани фаоллаштиради.

Бироқ, ушбу режимдан доимий равишда фойдаланиш тавсия этилмайди, чунки экраннинг узоқ вақт давомида максимал ёрқинлиги баъзи пикселларнинг куйишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолда фойдаланувчи экранида соялар пайдо бўлиши мумкин.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• IPS ёки AMOLED қайси дисплей тури смартфонлар учун яхшироқ?
• Нима учун AMOLED экранларда соялар пайдо бўлади ва буни қандай олдини олиш мумкин?

#маълумот #APK
​Смартфонларни техник хусусиятларига кўра таққослаш

Кундан-кунга смартфон моделлари кўпайган сари уларнинг танлови ҳам кенгайиб боряпти. Бир-бирига жуда ўхшаш ва фақат номида фарқланадиган смартфонлар ҳам кам эмас.
Смартфон харид қилмоқчи бўлган каналимиз ўқувчилари гуруҳимизда маслаҳат сўрашганда, камида 3-4 модел орасида танлашга тўғри келади. Ушбу вазиятда, смартфонларни таққослаш сайтлари ва фойдаланувчиларининг фикрлари ҳам танловда ёрдам бериши мумкин.

Қуйида гуруҳимизда энг кўп таққосланаётган смартфонлар рўйхати ва уларнинг тахминий нархи (интернет дўкондаги) ҳақида маълумот берамиз.
Таққослаш сайтлари:
1. https://nanoreview.net/ru/phone-compare (ўзбек тилида - Google таржимони орқали)
2. https://versus.com/ru
3. https://sravnismart.ru/vs/

Гуруҳимизда энг кўп таққосланадиган смартфонлар:
1.
Xiaomi Redmi 8 ва Samsung Galaxy A10s (1 670 000 ва 1 754 000 сўм)
2. Xiaomi Redmi Note 8 ва Samsung Galaxy A21s (1 924 000 ва 2 284 000 сўм)
3. Xiaomi Redmi Note 9 ва Samsung Galaxy A31 (2 387 000 ва 2 855 000 сўм)
4. Samsung Galaxy A21s ва Huawei P Smart Z (2 284 000 сўм ва 2 286 000 сўм)
5. Samsung Galaxy A51 ва Xiaomi Redmi Note 9S (3 377 000 ва 2 909 000 сўм)

Изоҳ: Таққослаш сайтлари смартфонлар ҳақида умумий маълумотни беради ва вақтингизни бироз тежайди. Албатта харид қилмоқчи бўлган смартфонингиз ҳақида тўлиқ тавсифни ва бошқа фойдаланувчилар фикрларини ҳам ўрганиб чиқинг.
Каналимизда ҳам шахсий тавсиямизни беришга ҳаракат қиламиз.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Қайси смартфонни харид қилишни сўраб, мурожаат қилаётган ўқувчиларимиз учун намуна
• Телефон сотиб олмоқчи бўлганларга маслахатлар
• Афсона: Машҳур бренд смартфонини сотиб олганда, қуруқ реклама учун хам ортиқча пул тўлайсиз
• Смартфон ишлаб чиқарувчиларнинг маркетинг ҳийлалари

#маълумот #смартфон
​⛔️ Instagram-аккаунтингизни бегоналардан қандай яшириш мумкин

👨‍👨‍👧‍👧 Instagram — бу очиқ ижтимоий тармоқ ҳисобланади. Аммо ҳамма ҳам ошкораликни хоҳламайди. Агар расмларингизни обуначиларингиздан бошқалар кўришини истамасангиз, қуйидагиларни бажаришингиз керак:

1️⃣ Илова созламаларига ўтинг (экраннинг бурчагида бир-бирининг устида жойлашган учта горизонтал чизиқлар).
2️⃣ Созламалар — Махфийлик — Ҳисоб махфийлигини танланг (Настойки — Конфиденциальность — Конфиденциальность аккаунта).
3️⃣ Ушбу бўлимда "Шахсий ҳисоб" (Закрытый аккаунт) тугмасини ёқишингиз керак бўлади.

✅ Аккаунтингиз "Шахсий ҳисоб" (Закрытый аккаунт) га ўтгандан сўнг, барча маълумотларингиз (расм, видео) фақат ҳозирги обуначиларингиз учун кўринадиган бўлади (лекин, ёпиқ аккаунтни ҳам кўриш норасмий усуллари мавжуд).

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Нима сабаб Instagram тармоғида блокланиш мумкин
• Google, ижтимоий тармоқ ва мессенджерлардаги аккаунтни тўлиқ ўчириш мумкинми?
• Эсдан чиққан аккаунтлар логин ва паролини қандай тиклаш мумкин

#маълумот #Instagram #Инстаграм
​Янги смартфон харид қилдингизми?

Қурилмангизнинг имкониятларини синаб кўриш ва текшириш учун "Test Your Android" иловасини юклаб олинг ва барча маълумотларни битта иловада олишингиз мумкин.
30 та элемент ва датчикларни текшириш имконияти + махсус утилиталар (QR код сканери, фонарик, овоз ўлчагич, даража)

Иловада ўзбек тили ҳам мавжуд, меню тугмаси орқали (учта нуқта) танланг.

Иловани юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=hibernate.v2.testyourandroid

#APK #маълумот
​Android иловалардаги шорткатлар (shortcuts) функцияси ҳақида

Android 7.1 версиядан бошлаб смартфонларда жуда қулай ва вақтни тежайдиган шорткатлар (shortcuts) функцияси мавжуд.
Шорткатлар баъзи бир илова функцияларига қисқа босиш орқали осонроқ киришда қўлланилади.

Масалан, смартфонингиз иш столидаги (рабочий стол) қўнғироқ қилиш (телефон) иловаси ёрлиғи устига бармоғингизни ушлаб турганда қўшимча менюда янги контакт яратиш, қидириш ва тез қўнғироқ қилиш имконияти пайдо бўлади.

Шорткатлар функцияси барча иловаларда ҳам бўлмаслиги мумкин, лекин тобора оммалашиб бормоқда.
Ўзим телефон, контакт (рақамни тез сақлаш), камера ва электрон тўлов (Apelsin, Payme) иловаларида шорткатлардан фойдаланаман.

Савол: Смартфонингизда шорткатлар функцияси борлигидан хабарингиз бормиди ва қайси иловаларда кўпроқ фойдаланасиз?
Фикрлариингизни хабар остида ёзиб қолдиринг.

#маълумот
Zoom хизматининг бешта ўзига хос хусусияти

Zoom иловаси ҳақида эшитмаган ўқувчи ёки талаба бўлмаса керак. Онлайн таълим ва видеоконференцияларда кенг фойданилаётган Zoom хизматининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот бермоқчимиз.

1. Zoom дан ҳисоб қайдномаси яратмасдан (учетная запись) фойдаланиш
Бирор конференцияда (онлайн дарс) иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишингиз шарт эмас. Шунчаки иловани ўрнатиб конференция ташкилотчиси юборган ҳавола ёки қуйидаги кўрсатилган усуллар билан уланишингиз мумкин. Ҳисоб қайдномаси фақат конференция яратишда талаб қилинади.

2. Конференцияга учта усулда уланиш
Конференция яратилгандан сўнг, ташкилотчи иштирокчиларни (ёки фақат битта суҳбатдошни) учта усулда таклиф қилиши мумкин:
- иккала иштирокчида ҳам Zoom аккаунти яратилган бўлса бир-бирига қўнғироқ қилиш орқали;
- иштирокчи дарҳол мулоқотга киришиши учун конференция рақами ва паролини тақдим этиш орқали;
- суҳбатдошга конференция ҳаволасини юбориш орқали (ушбу усулда иштирокчи ҳеч қандай рақам ва парол киритмайди).
Иккинчи ва учинчи усулларда иштирокчидан ҳисоб қайдномаси яратиш талаб этилмайди, фақат ўрнатилган илованинг ўзи етарли.

3. Бир нечта қурилмалардан экранни бўлишиш (кўрсатиш) имконияти
Zoom иловаси компютер, планшет ва смартфон экранидаги таркибни бошқалар билан бўлишишга имкон беради. Бу, иштирокчиларни бирор иловадан фойдаланишга ўргатиш ёки презентация ва видеороликларни кўрсатишда қўл келади.

4. Микрофонни ёқмасдан овозли видеони эфирга узатиш имконияти
Агарда иштирокчиларга бирор видеони шарҳламасдан фақат ўзининг овози билан кўрсатишни хоҳласангиз ёки ён-атрофингиз шовқин бўлса микрофонни ўчириб қўйиш фойдали бўлиши мумкин.

5. Каналда 100 тагача фойдаланувчини йиғиш имконияти
Zoom иловаси чатлари барча керакли фойдаланувчиларни битта гуруҳ чатига бирлаштириш имкониятига эга. Ташкилотчилар хоҳишига кўра чатда барча иштирокчилар хабар қолдириши ёки фақат конференция вақти ва у ҳақида маълумот ёзиладиган канал кўринишида фойдаланиш мумкин.

Zoom иловасидан фойдаланиш осон бўлишига қарамай, каналимиз ўқувчиларида баъзида саволлар учраб туради. Саволларингизни шу хабар остида ёзиб қолдиринг.

Эслатма: Zoom иловасидан фойдаланиш учун смартфонингизда Android 5 версиядан юқори тизим ўрнатилган бўлиши керак ва илованинг версияси ҳам 5.0 дан паст бўлмаслиги зарур (эскироқ Android тизималарида ҳам фойдаланиш усули мавжуд, бироқ бироз мураккаб).

• Иловани Play Market дан юклаш имконияти бўлмаса, расмий сайтидан юклаб олиш
• Zoom ва YouTube иловалари қанча трафик сарф қилади

#Zoom #APK #маълумот
Forwarded from GSM GURUS F.A.Q (gsmgurus bot)
Смартфонда бажариладиган ёмон одатлар 2:

Смартфонингиз ёки унинг ички хотираси умрбоқийлигига ишонишни тўхтатинг
!

Ахборот технологиялари ривожланган даврда, муҳим маълумотларни йўқотиш, эҳтимол фойдаланувчи учун энг катта йўқотишлардан бири бўлиши мумкин. Замонавий одамнинг компютерида ёки смартфонида иш ҳужжатларидан тортиб эсдалик расмларига қадар жуда кўп муҳим маълумотлар сақланади. Аммо шунга қарамай, аксарият фойдаланувчилар шахсий маълумотларини захира қилишмайди.

Смартфон ёки компютер ички хотирасининг ўлмаслигига ишониш хавфли ва зарарли одатдир. Бу ҳақида каналимизда бир неча марта эслаб ўтганимиздек, ички хотира манбаси (ресурси) чегараланган бўлиб ва унинг ишлаш муддати ишлаб чиқарувчидан тортиб технологиясига ҳам боғлиқ.
Ушбу ёмон одатдан халос бўлинг ва ҳеч бўлмаганда бир ойда бир энг керакли маълумотларнинг захира нусхаларини яратишга одатланинг. Устига-устак, бугунги кунда ташқи қаттиқ дисклар ёки флешкалар нисбатан арзон.

Смартфонингизни кераксиз илова ва ўйинлар билан тўлдиришни тўхтатинг!

Агар фойдаланувчи янги иловаларни фаол равишда ўрнатадиган бўлса, эртами-кечми унинг смартфонининг иш столи ҳар хил иловалар билан тўлиб кетади. Аввалига бу халақит бермайди. Аммо вақт ўтиши билан иловаларнинг жуда кўплиги чалкашликка олиб келиши мумкин.

Бунинг олдини олиш учун смартфонингизни мунтазам равишда тартиблашни одат қилинг. Иловаларни тоифаларга ажратиб олинг ва белгиларини улар билан ишлаш сизга қулай бўлиши учун тартибланг. Бу бир неча соатни олиши мумкин, аммо охирида сиз сарфлаган вақтингиздан афсусланмайсиз. Иловаларни тартибга солгандан сўнг, смартфон билан ишлаш анча қулай ва ёқимли бўлади. Бу қоида шахсий файлларга (расм, видео, mp3) ҳам тегишли.

Махфийлик созламаларига эътибор бермаслик!

Замонавий фойдаланувчи ижтимоий тармоқлар тубига шўнғишга ва шахсий ҳаётини бутун дунё билан баҳам кўришга тайёр. Лекин у одатда, махфийлик созламаларини ўрганиш учун вақт топа олмайди. Бу ёмон ва хавфли одат. Агар сиз бирон бир ижтимоий тармоқдан фойдалансангиз, у сиз ҳақингизда қандай маълумотларни тўплашини ва бошқаларга кўрсатишини билиб олинг.

Facebook махфийлик созламалари: https://www.facebook.com/settings?tab=privacy
Instagram махфийлик созламалари: https://www.instagram.com/accounts/privacy_and_security/
Google махфийлик созламалари: https://myaccount.google.com/privacy

Шу мавзуда каналда берилган маълумот: https://t.me/gsmgurus_FAQ/544
Samsung, Huawei ва Xiaomi смартфонлари график қобиғидаги қўшимча имкониятлар ҳақида

Android смартфонлар тизими бир хил бўлгани билан уларда ўрнатилган график қобиқларнинг (оболочка) имкониятлари турлича.
Бугунги мавзуда, канал ва гуруҳимиз ўқувчилари ёрдамида, юқорида кўрсатилган смартфон ишлаб чиқарувчиларининг бирида мавжуд, бошқасида бўлмаган дастурий қулайликлар ва имкониятлар ҳақида маълумот берамиз.

Қуйида келтирилган баъзи бир имкониятлар, қўшимча ўрнатиладиган иловалар ёки норасмий прошивкада бўлиши мумкин. Лекин, бугунги маълумотда график қобиқнинг ўзида мавжудлари ҳақида фикрлашамиз.

1. Samsung Galaxy смартфонларида мавжуд, интернетсиз видео қўнғироқ Huawei ва Xiaomi да йўқ. (Афсуски, қўшимча илова ёки прошивка ҳам ёрдам бермайди)

2. Huawei ва Xiaomi смартфонларида мавжуд, алоҳида иловаларга интернетни чеклаш имконияти Samsung Galaxy да йўқ. (Қўшимча илова ёки норасмий прошивка ёрдам беради)

3. Samsung Galaxy ва Huawei смартфонларида мавжуд, бармоқ изи сканерининг (отпечатка) қўшимча имкониятлари Xiaomi да йўқ. (Қўшимча илова ёрдам беради)

4. Huawei ва Xiaomi смартфонларида мавжуд, иловаларни қулфлаш (парол ўрнатиш) ва битта смартфонда иккита фойдаланувчи (второе пространство) имконияти Samsung Galaxy да йўқ. (Қўшимча илова ва норасмий прошивка ёрдам беради)

5. Huawei ва Xiaomi смартфонларида мавжуд, интернет тезлигини ҳолат сатрида кўрсатиб туриш ва Wi-Fi уланиш нуқтаси (точка доступа) ёқилганда трафикни чеклаш имконияти Samsung Galaxy да йўқ. (Қўшимча илова ва норасмий прошивка ёрдам беради)

Рўйхатни давом эттиришни ўқувчиларимиздан сўраб қоламиз. (Мақсад қайси смартфон яхши ёки ёмонлигини аниқлаш эмас, гуруҳимизда кўплаб саволларuа жавоб топиш)

Фикрларингизни шу хабар остида ёзиб қолдиринг. (махсус "фикр" ёки "комментарий" тугмаси сизда кўринмаса, Telegram иловасини янгилашни ёки гуруҳимизда фикрларни ўқишни тавсия қиламиз)

#маълумот
​Chrome браузери фойдаланувчилари учун фойдали маслаҳатлар

Chrome - Google компанияси томонидан яратилган энг машҳур браузер. Аксарият смартфонларнинг ўзида ўрнатилган ушбу илованинг баъзи бир имкониятлари ҳақида:

- Қоронғи режимни ёқиш
Android 10 тизимидада, Chrome кўринишини тизим мавзусига мос равишда ўзгартиради. Олдинги версияларда мавзуларни "Созламалар" → "Мавзу" (Настройки → Темы) бўлимида алмаштириш мумкин.

- Ёрлиқларни (вкладки) суриш орқали алмаштириш
Chrome браузерида ёрлиқлар (варақ) ўртасида алмашиниш усулларидан бири бу ёрлиқлар тугмачасини босиш ва рўйхатдан кераклисини танлашдир. Лекин бошқа усули ҳам бор: манзил сатри устида бармоғингизни чапга ва ўнгга суриш ёки ёрлиқларнинг тўлиқ тўпламини кўриш учун сатрдан пастга суриш.

- Онлайн бўлган заҳоти саҳифаларни юклаб олиш
Интернет алоқа яхши бўлмаганда бирор саҳифага кириш керак бўлса, Chrome ушбу ечимни таклиф қилади.
Офлайн режимда (интернет бўлмаганда) керакли сайтни очинг (ҳаволани босиш ёки манзил сатрига ёзиш орқали) ва "Саҳифани кейинроқ юклаш" (Загрузить при подключении) тугмасини босинг. Тармоққа улангандан сўнг, Chrome саҳифани сақлайди ва бу ҳақда сизга хабар беради.

- Ёрлиқларни тез ёпиш
Ёрлиқ тугмасини бир сония ушлаб туринг ва очилган ёрлиқни ёпиш учун меню пайдо бўлади.
Ушбу усул ёрдамида янги ёрлиқлар ҳам яратишингиз мумкин, лекин бу усул оддий менюдан фойдаланишга қараганда тезроқ эмас.

- Саҳифаларни PDF форматда сақлаш
Юқорида айтиб ўтилганидек, Chrome саҳифаларни телефонингизда офлайн кўриш учун сақлашга имкон беради. Агар сақланган саҳифани кимгадир жўнатмоқчи бўлсангиз ёки уни бошқа иловалар ўқиши мумкин бўлган форматда юкламоқчи бўлсангиз, буни ҳеч қандай қўшимча воситаларсиз амалга оширишингиз мумкин.

Юкламоқчи бўлган саҳифани топинг ва кейин асосий менюда "Улашиш" (Поделиться) тугмасини босинг. "Чоп этиш" (Печать) ни танланг ва принтерни "PDF сифатида сақлаш" (Сохранить как PDF) га ўзгартиринг. Кейин файлни юклаб олиш учун кўк тугмани босинг. PDF файл формати деярли ҳар қандай компютерда, телефонда ёки планшетда очилиши мумкин.

- Ҳар қандай сайтда ҳажмни ўзгартириш
Кўпгина ҳолларда, мобил телефонлар учун оптималлаштирилган сайтлар матн ҳажмини фойдаланувчи қўлда ўзгартиришига имкон бермайди.
Тақиқни четлаб ўтиш учун, Chrome созламаларини очинг, "Қулайликлар" (Спец. возможности) тугмасини босинг ва "Ҳажмни мажбурий ўзгартириш функциясини ёқиш" (Принудительно включить масштабирование) параметрини танланг. Энди исталган саҳифани катталаштиришингиз мумкин.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Бизнинг назаримизда энг яхши Браузерлар (Web browser)
• Google Chrome "Ҳолат қаторидаги" реклама билдиришномаларни ўчириш
• Android учун Chrome иловасининг яширин созламалари

#маълумот #Chrome
Forwarded from GSM GURUS F.A.Q (Murod)
Смартфонингиз тизимида қайси тилдан фойдаланасиз?
Anonymous Poll
41%
Oʻzbek tili
49%
Русский язык
9%
English language
1%
Бошқа тил
​Смартфон камерасида оптик, рақамли ва гибрид ZOOM нима?

Янги смартфон моделлари камерасининг имкониятларида "100X ZOOM" (100 карра яқинлаштириш) каби ёзувларни учратамиз. Бу бирор янги технологиями ёки маркетологларнинг навбатдаги ҳийласими ва тасвирни ZOOM (яқинлаштириш) усуллари ҳақида маълумот берамиз.

Оптик ZOOM нима?
Оптик яқинлаштиришда, камера тасвирни олишдан олдин уни "яқинлаштиради". Бу камера объективидаги линзаларни бир-бирига нисбатан жисмоний ҳаракатлантириш орқали амалга оширади. Ушбу усулда сиз суратга олмоқчи бўлган объектга шартли равишда "яқинлашасиз". Линзалар объект тасвирини катталаштиради ва сифатини йўқотмасдан суратга олишга имкон беради.

Рақамли ZOOM нима?
Рақамли яқинлаштириш усулида, камера сиз жисмонан жойлашган масофадан тасвирни олади. Ундан кейин, яқинроқдан тасвирга олмоқчи бўлган қисмингизни дастурий таъминот ёрдамида катталаштиради. Расмнинг бир қисми кесилиб, камерангиз сенсорида мавжуд бўлган максимал мегапикселлар сонигача чўзилади. Натижада тасвир ўлчамлари камайиб, сифати пасаяди.

Гибрид ZOOM нима?
Гибрид яқинлаштириш - бу оптик ва рақамли яқинлаштиришнинг бирикмаси.

Айнан ушбу тасвирни яқинлаштириш усули замонавий смартфонлар камерасида қўлланилмоқда. Юқорида берилган маълумотдан маълумки, оптик яқинлаштириш рақамлига нисбатан устунликка эга ва тасвир сифатини сақлаб қола олади.
Муаммо шундаки, смартфон ишлаб чиқарувчилари камера имкониятлари рекламасида аниқ рақамларни ёзишмайди. Масалан, Samsung Galaxy S20 Ultra камераси 100 карра яқинлаштириб олиш имкониятига эга дейилган бўлсада, бор йўғи 4 карра оптик яқинлаштириш усули, қолгани эса рақамли (дастурий) яқинлаштиришдан иборат. Худди шу маркетинг усулини, Xiaomi (Mi 10) ва Huawei (P40) смартфонларида кузатиш мумкин.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Aфсона: Камерада қанча мегапиксел бўлса, расмлар шунчалик яхши бўлади
• Нима учун смартфонда 108 мегапикселли камерага зарурият йўқ
• Смартфондаги қўшимча камера модуллари қандай ишлайди ва нима учун керак?

#маълумот #камера
Иловаларни клонлаш: бир вақтнинг ўзида ижтимоий тармоқлар ва ўйинларда турли хил аккаунтлардан фойдаланиш

Иловаларни клонлаш, битта иловада (масалан, Facebook, Instagram) бир нечта ҳисоб қайдномасидан (аккаунт) фойдаланиш имконини беради. Баъзи смартфонлар ва иловаларнинг (Telegram) ўзида ҳам ушбу имконият мавжуд, лекин чекланган иловаларни қўллаб-қувватлайди.
(бир нечта аккаунт, шахсий ва хизмат вазифангиз учун юритилаётган ижтимоий тармоқларни бошқариш учун ҳам қулай бўлиши мумкин )

Смартфонингизда иловаларни клонлаш учун қуйидагиларни бажаринг:

- Parallel Space
(https://play.google.com/store/apps/details?id=com.lbe.parallel.intl&hl=ru) иловасини юклаб олинг ва очинг.

- Дастурни ишга туширганингизда клонлаш мумкин бўлган иловаларни олдиндан кўриб оласиз. Агар рўйхатда керакли илова мавжуд бўлса, унинг олдига тасдиқ белгисини қўйинг ва "Parallel Space га қўшиш" (Добавить в Parallel Space) тугмасини босинг.
Агарда сизга керакли илова дастлабки рўйхатда бўлмаса ҳам, бирон бир илова ёнидаги катакчани белгилашингиз ва Parallel Space га қўшишингиз керак, акс ҳолда кейинги босқичга ўтолмайсиз. Дастлаб WhatsApp, Gmail ва FB Messenger каби иловалар мавжуд бўлади.

- Энди тегишли белгини босиш орқали очиладиган клонланган иловаларнинг рўйхатини кўрасиз. Агар сизга керакли илова бўлмаса ёки бошқа иловани клон қилмоқчи бўлсангиз, "Иловани қўшиш" (Добавить приложение) тугмасини яна бир марта босинг.

- Шундан сўнг смартфонингиздаги бошқа иловаларни клонлашингиз мумкин бўлади

Клонлаштирилган иловани очиш учун, аввал Parallel Space га кириб, кейин керакли илованинг белгисини босиш керак бўлади.

Худди шу турдаги бошқа иловалар:
- Dual Space - Multiple Accounts & App Cloner (https://play.google.com/store/apps/details?id=com.ludashi.dualspace&hl=uz)
- App Cloner (https://appcloner.app/)

#маълумот
👍3
​Смартфонда рекламалар сонини кўпайтирадиган 21 та зарарли ўйинлар

Мобил иловаларни ишлаб чиқувчилар ўз лойиҳаларини, илованинг ўзида ўрнатилган реклама модуллари орқали монетизация (даромад олиш) қилишади. Агарда барчаси қоидаларга мувофиқ амалга оширилган бўлса, бу Google томонидан тақиқланмаган. Лекин баъзи ҳолларда, тезроқ ва кўпроқ даромад олиш илинжида, илова ишлаб чиқувчилари рухсат этилган чегарадан чиқиб кетишади (SHAREit иловаси ҳам яққол мисол).

Avast компанияси реклама кўрсатиш учун яширин компонентларга эга бўлган йигирмадан ортиқ Android ўйинларни аниқлади. Бундай иловалар (одатда ўйинлар) жуда машҳур ва қизиқарли сифатида кўрсатилади. Аслида, бундай иловаларнинг асосий вазифаси реклама кўрсатиш ва фойдаланувчилар ҳақида маълумот тўплашдир.

Рўйхатда 21 та ўйин мавжуд бўлиб, улардан учтаси аллақачон Google Play Маркетдан ўчирилган.

Shoot Them
Crush Car
Rolling Scroll
Helicopter Attack
Assassin Legend
Helicopter Shoot
Rugby Pass
Flying Skateboard
Iron it
Shooting Run
Plant Monster
Find Hidden
Find 5 Differences
Rotate Shape
Jump Jump
Find the Differences - Puzzle Game
Sway Man
Desert Against
Money Destroyer
Cream Trip
Props Rescue

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
#реклама хештеги орқали

#маълумот
👍2