Маладес зўр ўйнади йигитлар . Шундай сехрли диёр Америкада , шундай мухташам аренада тўп суришни ўзи хам катта гап .
ИнШаАллоҳ кейинги ўйинларда йигитларга омад тилаймиз .
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔥23🥰6❤3
ЁМОН ЁМОНЛИК ҚИЛАР ЭКАН
СИРЛИ ЎЛИМ.
Аввалроқ отамиз, кейин онамиз ҳам бу дунёни тарк этди. Ўшанда акам ўн олтида, мен ўн икки ёшда эдим. Бошимизни силайдиган қариндош-уруғимиз йўқ эди. Онамнинг укаси, яъни яккаю ягона тоғам ичкиликка берилганди. Шу важдан ҳам ота-онамдан кейин акамга суяниб қолдим. У бор масъулиятни елкасига олди. Вояга етмаган акамнинг қўлидан нима ҳам келарди? У одамларнинг экин-тикинларига ва бошқа ишларига кўмаклашади. Берадиган иш ҳақи масаласида эса ҳатто тортишмасди ҳам, шунинг учунми уни ишга таклиф қилувчилар кўп. Хуллас, биз, ака-сингил тинч-хотиржам яшардик. Мен саҳармардондан туриб, ҳовлимизни ва дарвозамиз ёнидан ўтадиган асфальт йўлни ҳам анча ергача супуриб қўярдим. Уйда иккимиздан ортиқ одам бўлмаса-да, акамнинг топгани рўзғордан ортмасди. Акам мен ҳақимда ўйлашини билардим. Унинг наздида гўё устимдаги кийимларим кундан-кун эскираётгандай. Шу сабаб акам кўзларини мендан олиб қочади.
Бир куни эрталаб одатдагидай дарвозамиз атрофини супуриб-сидираётгандим. Бирдан дарвоза олдида Камол ошпазнинг кўк рангдаги машинасини пайдо бўлди. Мен супуришдан тўхтаб, ўзимни четга олдим. Чунки машина айнан менинг ёнимда тўхтаган эди. Ошпазнинг қаттиқ тикилишидан ноқулай аҳволга тушдим. Унинг қараши ёқмагани учун уй томон бурилдим.
— Аканг уйдами? — деб сўради у.
— Ишга кетганди…
— Ишга? Қандай ишга? — истеҳзоли кулди у. — Унга иш тайёр турган эканми? Келгандан сўнг айтиб қўй, бизникига борсин. Томорқада ишлаш керак. Пулини олади. Тушундингми?
У ўзини хожалардай мағрур тутди. Кейин нимадандир кўнгли тўлмаган алфозда менга суқланиб қаради ва:
— Сен ҳам бориб янгангга қарашгин. Кир-чир дегандай… Устингдаги кийимларинг жуда униқиб қолибди. Чиройлисидан олиб бераман… Яхши хизмат қилсанг бўлди, — деди.
Мен айб иш қилиб қўйгандек ўзимни уй ичига урдим. Кечки пайт акамга Камол ошпазнинг гапларини айтдим, фақат ҳаммасини эмас. Бекор қилган эканман. Уч кундан кейин акам ишга кетганида у яна уйимизга келди. Ҳеч ким йўғида келгани учун жаҳлим чиқди. Мана, бугун ўша яна хомсемиз дарвозамиз қошига келиб тўхтади.
— Сен қиз нега бизникига бормадинг? Ахир тайинлаган эдим-ку. Янгангни касалхонага олиб бориб ташладим. Рўзғор юмушларига қарашиб тур, хўпми? Қачонгача хор-зорликда яшамоқчисан? Қара, калишинг ҳам йиртилибди. Акангнинг топгани ўзининг қорнидан ортмаса керак, — деди куйинчак оҳангда Камол ошпаз ва кутилмаганда уйга зўрлик билан кирмоқчи бўлди. Бироқ оқсоқол келаётганини кўриб, ошпазнинг ранги қув учди ва машинасини тез ўт олдириб жўнаб қолди.
Мен унинг гапларини ҳазм қилолмадим. Ғазабдан лабларим титрарди. Ўшанда ўзимни таҳқирлангандай сездим ва узоқ йиғладим. Бироқ бирор соатлардан кейин у яна қайтиб келишини билмагандим. Билганимда уйда акамни кутиб ёлғиз ўтирмасдим. Ошпаз қайтиб келганида эса… Буни айтишга ҳам тилим бормайди.
Бу иснодга қандай чидайман, энди акам шўрлик нима деган одам бўлди? Бир номарднинг қўлида гулдай сўлдим. Энди яшашимдан фойда йўқ. Акажон, мени кечиринг!»
.......
Синглисининг ўлими учун қайғураётган ака кўнглидаги гаплар: «МЕН СИНГЛИМНИ АСРОЛМАДИМ…»
«Синглим ҳам улғайиб қолганди. Уни кўз қорачиғимдай асрашим, бегона кўзлардан асраб-авайлашим лозимлигини яхши тушунардим. Нариги маҳаллада яшайдиган Камол ошпазнинг ўғли Жамол уйимиз атрофида анчадан буён ўралашиб юрганини сезардим. У уйда йўқлигимдан фойдаланиб, синглимга зиён етказиб қўймасин-да, деб ўйлардим. Нега бундай қилдинг, жон синглим? Унинг кимлигини айтсанг бўларди-ку! Мени аягансан. Менинг ўша номардни ўлдириб қўйишимдан ва қамалиб кетишимдан қўрққансан. Менимча, бу ўша такасалтангнинг иши! Уни ўлдираман. Агар эшигим тагида ўралашиб юрганини кўриб, суробини тўғрилаб қўйганимда, бундай кунлар йўқ эди. Биламан, у ҳам ўзимизга ўхшаган етим, бироқ отасининг эркатойи бўлгани учун саёққа айланган. Кўпчилик ўша бахтиқаро аёл хомсемиз ошпаз ҳар куни калтаклайвергани учун ўлиб кетган, дейди. Камол ошпаз ҳақида эшитганларим жуда ёмон ва хунук гаплар. Ундайларнинг бу ёруғ дунёда бўлмагани яхши эди, дерди онам.
Давоми бор...👇

❤38😢1
Дадам вафот этганидан кейин онамга ҳам бир-икки суюқлик қилганини эшитганман. Яна унинг шаҳар чеккасида ҳам уйи борлиги ва ўша ҳовлида ёшгина жувон унинг хизматини қилиб юришини билардим. Яқинда ошпазнинг уйига бориб ишладим, бироқ бу сафар кўпроқ берди. У ҳеч қачон бундай сахийлик қилмаган. Ё тавба, ким бўлди бу дарвозамизни устма-уст тақиллатган? Оқсоқол-ку! «Шу кеча анави ошпазни ўлдириб кетишибди! — деди у ҳаяжонини босолмай, томдан тараша тушгандай. — Хотини касалхонада экан. Ўғли уйда йўқ. Кеча оқшом ўғли иккаласининг жанжалини қўшнилар эшитибди. Ўғлининг отасига: «Мен уни яхши кўраман!» деб бақирганини айтишди. У шўрлик ҳали бола-ку, кимни ҳам яхши кўриши мумкин, қизиқ. Мен бу гапга тушунмадим. Балки, қўшнилар янглиш эшитишгандир. Хуллас, ўғлим, қишлоқнинг гўркови ошпазга қабр кавлашдан бош тортди. Ҳозир қабристонга борасан. Мен ўғлимни юбордим. Икковинг пешингача амалланглар. Мен одамларга хабар берай…» Устимдан муздек сув қуйилгандай бўлди. Бу қандай каромат? Наҳот синглимнинг жонига қасд қилишига бу воқеаларнинг алоқаси бўлса?»
Отасини ўлдириб қўйган ўғил кўнглидаги аламлар: «ЭНДИ ПАДАРКУШ ДЕГАН ТАМҒА БИЛАН ЯШАШГА МАЖБУРМАН»
«Мен сени жонимдан ортиқ кўрардим. Отам буни билатуриб шу ишга қўл урди. Мен отамни кечирмайман. Асло! Мен уйингга бориб, сенга бор гапни айтмоқчи бўлдим, бироқ улгурмадим. «Сен бу ердан кетишинг керак», демоқчи эдим. Отам кеча маст бўлиб келди ва ҳаммасини айтди. У сенга, мен севган қизга тажовуз қилди. Мен буни кечиролмадим. Сенинг ўлганингни эшитдим-у, уни уйқусида ўлдириб қўйдим. Энди менга ҳеч нарсанинг қизиғи йўқ. Чунки дунёда сен йўқсан, Муяссар! Муяссаргинам, сенга муяссар бўлолмадим. Энди менга ҳам осон бўлмайди. Бир умр падаркуш деган тамға билан яшашга мажбурман. Эй, Худо, нималар қилиб қўйдим?»
Бундай воқеа-ҳодисалар онда-сонда бўлса ҳам учраб туради. Ахир ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди-ку! Нега бир гулдай қиз ҳаётни бемаврид ташлаб кетди? Нега ёшгина йигит отасининг қотилига айланди? Нима учун бир йигит синглисини асролмагани учун бутун умр надомат чекиб яшаши керак? Нега?.
Тамом...

❤21😢8
ҚАРИЯПМАН БОЛАМ
.....Сут солинган коса онанинг қўлидан тушиб кетиб, синди. Ўғил бор овози билан онасига бақирди САЛ ШУСТИРИРО БЎЛИНГ ОНА...
ва ғазаб билан хонани тарк этди.
ОНАНИ ДИЛИ ОҒРИДИ..
Она кичик бир мактуб битди. Ўғил кўчадан қайтганда она одатдагидек курсида ўтирганча ухлар, мактуб эса кўксида турган эди.
Ўғил аста мактубни қўлига олиб ўқий бошлади:
«Ўғлим, меҳрибоним, кўзимнинг қувончи! Афсуски, мен қариб қолдим. Қўлларим қалтираб, овқат кийимимга тўкилиб кетяпти. Энди олдингидек тетик, чиройли, хушбўй эмасман. Сендан илтимос, мени маломат қилмагин. Мени ёмон кўрма.
Либос ва поябзалимни ўзим кия олмаяпман.Кийишга қийналяпман.
Илтимос, менга ёрдамлашгин. Оёқларим ҳам юришга қийналяпти. Таҳорат қилиш учун ҳаммомга бораётганимда, қўлларимда ушлаб олгин. Сен юришга ҳаракат қилган пайтларингда, йиқилиб кетмаслигинг учун қўлларингдан неча марта ушлаб олганимни бир эсла.Ўзини вақтинг бўлмаса болаларинга айт Бувилага қараб турила зинадаги оёқ кийимлани тахла бувинг қоқилиб кетмасинла дегин.
Хотирам заифлашиб қолганидан ва секин гапираётганимдан малолланма.Мени жеркима кеча айтгансизу деб..
Сен билан гаплашганимда мени хурсанд қиладиган биргина нарса сенинг ёнингда эканимдир. Гаплашганимизда менга кулиб қарагинг мехр билан. Онажоним деб қуйгин гох гохида.
Болалигингда кулгуларинг билан мени хурсанд қилардинг. Бугун ҳам табассумингни мендан дариғ тутма.
Мен қариб қолдим.
Мен ўлимини кутиб яшаётган қарияман. Сени туққанимда ёнингда эдим. Вафот этар чоғимда сен ҳам ёнимда бўлгин».
Сўзимиз охирида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта «Онангга!» деганларини эслатиб қўймоқчимиз.
Эй Роббим! Оналаримизни Жаннатдан маҳрум қилмагин! Умрларини узун, ризқларини баракали, гуноҳларини мағфират қилгин!
АЛЛОҲИМ ҲАР БИР ОНАНИ ЭЪЗОЗЛАГИН ҚАРИГАНДА АЗИЗУ МЎТАБАР ҚИЛГИН...

❤36👍2🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍒Бу хаётда уйнаб
кулиб.
🍒 Яшаш керак
🍒Сиқилишга хеч
нарса арзимайди..🌹🌷
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
кулиб.
🍒 Яшаш керак
🍒Сиқилишга хеч
нарса арзимайди..🌹🌷
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨Вақт кимни
қанақалигини кўрсатади.
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
қанақалигини кўрсатади.
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6
OʻTKINCHI DUNYO
MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA
muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

👏5❤1
#Уткинчи_дунё
#No_142
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Опа, дадамга шу аёлни олиб берайлик.
Муниса, каридорни тозалаб юрган аёлга, ишора қилди.
—Нур опаними?
Мунира, хайрон бўлди
—Ха, мен анча гаплашиб шароити билан танишдим.
Бир ўғли бор экан, эри фарзанди туғилмасдан аввал оламдан ўтган экан.
—Ахир ёшку бу аёл.
—Дадамчи, қарими?
—Йўқ, демоқчиманки...
—Хеч нима деманг, шу аёл билан гаплашинг. Кўнглини билинг, агар рози бўлса бундай ишлаб юрмайди. Дадам билан мазза қилиб яшайди.
—Майли, гаплашиб кўрамиз.
Мунира ўйланиб қолди.
💫💫💫💫
Орадан кунлар бир бирини қувиб ўтарди.
Розияни хам кўзи ёришига оз қолди, Хуморани хам хомиладорлик хуснига хусн қўшарди, тўлишиб гўзаллашиб борарди.
—Хуморахон қизим, тайёрланиб чиқинг. Бекор ётган уйимиз бор, ўша ерга бориб бир сидра тозалаб келамиз. Дадангиз билан гаплашгандим, ўша уйни сотиб тоғдан дача оламиз деди.
Каромат, телефонни столга қўйиб, Хуморага гапирди
—Вой ростданми ойижон.
Тоғли жойларни жуда яхши кўраман.
Хумора, қўлини сочиққа артиб Кароматни олдига ўтирди
—Набирамга тоза хаво керак деяпти дадангиз.
Кароматни гапини эшитган Розияни кўзларидан, Хуморага нисбатан нафрат сачради.
—Майли мен кийиниб чиқай унда.
—Эрингиз уйда эмаслигидан фойдаланиб, бориб келамиз.
Кетишимизни, уйга келмаслигини тайинлаб кетамиз.
Каромат, Розияга бир қараб қўйди.
Розия ичидаги аламини боса олмай, жиддат билан туриб кетди.
💫💫💫💫
—Ойижон, шу домдами уйимиз?
Хумора олдин келган домга хайрат билан қаради.
—Ха шу, учинчи қават.
—Нима? Яқиндагина ижарага одам қўйдингизми?
Хуморани юраги, тезлашиб кетарди.
—Ха йўғе, бу уйни олганимиздан буён хеч ким яшамайди, дадангиз пул ушлашга олиб қўйганди. Битта калити Сардорда туради, дўстлари билан баъзида келиб туришади.
Каромат тепага кўтариларкан гапирди. Ортида Хумора оёқ қўли бўшашиб кетди
—Қанақасига? Ахир яқиндагина опамни шу уйдан олиб кетган эдикку

❤30🔥14🌚4
#Уткинчи_дунё
#No_143
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Ўғлим, қизимни айлантиришга олиб кетяпман..
Каромат марурғаниб гапирди.
—Қаёққа ойижон?
—Докон айланамиз, кейин бир жойга бориб келамиз.
—Хўп майли. Ўзингиз биласиз.
—Уйга умуман келма, биз ўзимиз уйга қайтганда қўнғироқ қиламиз. Уйда бегоналар бор биласану.
—Хўп майли, мени ишларим кўп, хали уйга бора олмайман.
Эхтиёт бўлиб бориб келинглар.
💫💫💫💫
—Сардор мазам бўлмаяпти...
Розия, Сардорга қўнғироқ қилди
—Ёлғон гапирма, мени аврайман деб ўйлама.
Сардор дўқ урди
—Нега сизни алдайман? Тезроқ келинг, ахир болангизку...
Розия йиғлаб гапирди
—Хозир ойимга қўнғироқ қиламан, боради.
—Йўқ илтимос ўзингиз келинг. Ўлиб қоламаннн
Розия баттар йиғлади
—Хозир етиб бораман.
Сардор, қўрқиб кетиб телефонни ўчириб тезашинасига минди.
💫💫💫💫
—Бу ерга Сардор кимнидир қўйганмикин?
Каромат, ерда сочилган кийимларни кўриб эшик олдида тўхтаб қолди.
Хумора хамон бир сўз дейишга холи йўқ эди.
Деворни ушлаганча уйга кирди. Розияни кийимлари, уёқ буёқда сочилиб турарди.
—Ойи, ахир.. ахир бу... Опам Розияни уйику..
Хумора ерга ўтириб қолди
—Нима? Қанақа Розия?
Кароматни юраги ўйнаб кетди
—Шу уй, шу уйдан олиб кетгандик..
Хумора тутилиб тутилиб зўрға гапирди
—Адашаётгандирсиз?
—Йўқ.. асло.
Аниқ шу уй эди. Демак Сардор акам ва РОЗИЯНИ ўртасида..
—Асло йўқ... Бундай бўлиши мумкин эмас..

❤27🔥16🤔2
#Уткинчи_дунё
#No_144
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Ахволинг яхшими?
Сардор дарвозани очиб кириши билан, Розияни кўриб олдига шошди.
—Яхши эмасман, яшашни хам хохламайман. Розия хиққиллаб йиғлади
—Нега бундай деяпсан?
Сенга нима бўлди?
Сардор, Розияни елкасидан тутди.
—Севганимни севолмасам, бир кеча бирга бўлолмасам, ёнида эркалолмасам, фарзандини кўтариб юрсаму, холинг нима деб айтмаса.
Нега керак бундай яшаш, ёнимда хотинингизни эркалаб олиб юрасиз, ўшанда мени ўйлаб хам қўймайсиз.
Розия, Сардорни махкам қучоқлаб олди.
—Ўзингни бос, асабийлашма сенга мумкин эмас.
Сардор нима қилишни билмай қолди.
—Қандай босай, манабу бола сизни болангиз..
Розия Сардорни қўлини ушлаб, тинмай питтирлаётган қорнига қўлини қўйди.
Сардорни юраги хапқириб кетди.
Оталик, мехри жўш ургандек бўлди.
Секин Розияни қорнини силашни бошлади.
—Кечир жоним, сени шу ахволингда қийнаб қўйдим. Энди бундай бўлмайди, ваъда бераман.
Сардор Розияни ўзига тортиб махкам қучди.
—Сизни севаман, сизни деб эримдан оиламдан кечганман, сиз эса битта хотинингиздан кеча олмадингиз.
Розия Сардорни қучоғида тинмай йиғларди.
—Йиғлама, кел буёққа.
Сардор, Розияни қўлидан ушлаб очиқ айвонга олиб борди.
—Мени ташлаб кетмайсиза?
Розия мўлтиллаб қаради.
—Хеч қачон, болам туғилсин алохида уй олиб ўша ерда яшаймиз. Сен энди йиғламагин.
Сардор Розияни юзидан ўпди.
—Сиз ёнимда бўлсангиз, хеч қачон йиғламайман.
Розия Сардорни лабига лабини босди.
Анчадан буён, хис қилмаган тафтдан боши айланди иккисини хам.
💫💫💫💫
—Тез уйга боришим керак.
Хумора довдираб гапирди
—Шошманг, подадан олдин чанг чиқарманг. Англашилмовчилик бўлгандир.
Каромат ўзини дадил тутишга уринди
—Сардор акамга манзилни айтмасам хам, тўғри шу ерга олиб келганида шубха қилишим керак эди.
Хумора йиғлаб юборди
—Аввал уйга борайлик, анниғини билайлик. Кейин бундай гапларни гапирсангиз бўлади. Унгача ўғлимни айблашга хаққингиз йўқ.
Каромат жеркиб берди.
💫💫💫💫
—Энди мен борақолай. Ойимлар келиб қолишади.
Хаммомдан чиқган Сардор Розияга қаради.
—Тезда кетасизми?
Розия Сардорни бўйнига осилди.
—Сочингни қуритиб ол. Келиб қолишса мен уйга келганим йўқ, тушундингга?
Сардор жилмайди
—Албатта, мен сизни кўрмадим.
—Майли мен борай.
—Сардор.
Сардор эшик олдига етганда Розия чақирди.
—Лаббай..
Сардор ортига қаради
—Бугунги кун учун рахмат..

❤42👍9❤🔥4🤔4🌚2
МЕҲМОН ОТАНГДАН УЛУҒ
Биз азалдан бой-бадавлатмиз. Давлатимиз мил-мил! Бой бўлмасак, оқпошшо ҳазрати олийларининг мўътабар назарлари Туркистонга тушармиди? Қайси аҳмоқ қашшоқ юртга азза-базза лашкар тортиб боради? Ўшанда, бундан салкам юз эллик йил аввал десангиз, қудратли чор Русиясининг аскарлари Тошкентга «муждика» чалиб кирган экан. Ҳамма хурсанд! Ўйин-кулги... Буни қарангки, бир кампир тандирдан янги узилган иккита нон кўтариб, остонага чиқибди. Меҳмон — атойи Худо! Сийлаш керак! Шунда шоп-шалоп таққан аскар қилич билан бир уриб, кампирни икки нимтага бўлиб ташлабди. Қани, инсоф билан айтинг-чи, аскар болада нима гуноҳ? Ҳамма айб кампирнинг ўзида! «Ассалому алайкум, саллот болам, хуш кепсан, уруш қилавериб, одам ўлдиравериб силланг қуриб кетгандир, иссиғида еб олақол, болам», демайдими? Умрида патир нон кўрмаган саллот шўрлик қаёқдан билсин, бу хотин нон беряптими, заҳарми? Оқпошшо олий ҳазратлари хўп инсонпарвар бўлган эканлар-да! Тошкент босқинини эшитиб, диллари оғрибди. Полковник Черняевни қаттиқ койибдилар ва унга «генераллик унвонини» бериб, бриллиант сопли олтин қилич ҳадя этибдилар. Шаҳримиз биқинидаги Черняевка деган ном ҳамон ўша «шонли ғалаба»дан дарак бериб турибди. ...Кейин «ҳуррият» бўлиб замонлар ўзгарди, ҳамма тенг бўлди. Ҳамма бир-бириникига меҳмонга борадиган одат чиқарди. Йигирманчи йиллари Тошкентга Самара деган жойдан меҳмонлар келди. Минг-минг меҳмон... Тошкент — нон шаҳри, деганлари рост экан. Бозорлар тўлиб кетган. Бир томонда — ширмон бозор, бир томонда — қаймоқ бозор. Фақат бу юртнинг одамлари ғалати. Новвой саватга нонини уюб қўяди-да, қўшниси билан гап сотади. Оғзида нос. Деҳқон қовун тўла аравасини қаровсиз ташлаб, чойхонада ёнбошла-аб, кўк чой ичади. Заргарни айтмайсизми, заргарни! Дўконига қулф осишга ақли етмайди, тентак! Эшигини ип билан боғлаб, пешинда мачитга югуради. Бу ёқда нима бўлаётганидан хабари йўқ, намоз ўқийди фанатик! Йў-ўқ! Одам бир нарсани астойдил хоҳласа, тез ўрганаркан. Меҳмонлар бир «шмон» қилган эди, мезбонлар кундуз куниям эшигига қулф солиб ўтирадиган бўлишди. Қўнғироғини боссанг, аввал дурбинда мўралаб қарайди. Кейин эринмасдан етти пуштингни суриштиради. Ундан кейин камида олтита қулфни шарақ-шуруқ қилиб очади. Ана ундан кейин эшигини қия қилади-ю, ичкаридан ўртачароқ бузоқдек ит югуриб чиқади-да, «қўлингни кўтар!» дейди. Мана буни чинакам «сивилизасия» деса бўлади! Фалокатни қаранг! Тошкентда ер қимирлади. Ёмон қимирлади! Тошкентдай шаҳри азим ялписига қурилиш майдонига айланиб кетди. Кошоналар, осмонўпар иморатлар... Каллахонадаги овсар бўлса, тайёр уйга кўчмайди. «Ҳа, нима гап?» — «Маҳалламдан чиқмайман, дўмингга кўчмайман. Тобуткашларимдан ажралмайман!» Э, ўргилдим димоғ-фироғингдан. Шундоқ уйлар бўш ётса-ю, сен ноз қилсанг?! Нима? Участка керак? Марҳамат, хоҳласанг Қурбақаободга кўч, хоҳласанг — Тошбақаободга! Лой теп, ғишт қуй, сомон сувоқ қил... Битиб қолар ахир, ўша участканг! Беш йилдами, ўн йилдами... йигирма йилдами... Сенда нима кўп — бола кўп! Эрта-индин ёнингга кириб қолади. Биргалашиб лой чангаллайди... Вой-бў! Шу чурвақаларнинг ҳаммаси сеникими? Қачон улгурдинг, хумпар?! Худо ҳаққи, ҳайронман! Қайси хонадонга кирсанг, атрофингда бола ўралашади. Тўртта, олтита, ўнта, ўн иккита. Биттасининг хотини ўн олтита туғибди-я, тавба! Бу юртнинг эркаклари белига матўр боғлаганми, нима бало?! Бир гап айтайми? Обке қулоғингни! Ажойиб мутахассислар келган. Ўшаларга хотингни обор! Бор-йўғи икки марта учрашса бас. Матўринг қизимоқ тугул портлаб кетсаям, хотининг туғмайди. Тамом-вассалом! Тўғри-да, хотинни авайлаш керак. Уям дам олсин-да, феодал! Қайси куни шу гапни айтиб, балога қолдим! Зўрға қочиб қутулсам, денг. Ерга ётқизиб савалардиям-да! Бўлмасам-ку, оддий калхўзчи экан ўша «қаҳрамон ота!» Э, қаҳрамон бўлмай, ҳар нима бўл! Салкам бир соат баҳслашиб, ниятимни тушунтиролмасам-а! Нима дейди денг? «Нега энди бошқа томонларда ўн болали оилани мақтаб, дунёга достон қилади-ю, сен менинг ишимга аралашасан? Нега эр-хотиннинг тўшагини ҳидлайсан?» Э, тўшагинг бошингда қолсин-э! Ичим ачиганидан айтяпман-да, нодон!

❤24🤔5
Ўн битта болани бошингга урасанми, шунча болани боқишнинг ўзи бўладими? Боланг кўпаймаса «порахўр» бўлмасдинг, «қўшиб ёзувчи» бўлмасдинг, «боқиманда» бўлмасдинг. Яхшиям Гдлян, Иванов деган «азаматлар» бор экан! Минглаб одамларни қамоққа тиқди. Нима? Туҳмат дейсанми? «Ўзбек иши» ҳақорат дейсанми? Туҳматми, баломи-баттарми, ишқилиб адолат ўрнатди-ку! Ҳа, энди, тўқайга ўт кетса, ҳўлу қуруқ баравар ёнади-да! Сен айтган бегуноҳлар беш йил ётар, ўн йил ётар... Жони соғ бўлса, чиқиб келади-да, бир кун... Оббо! Яна гапиради-я! Бошқа юртлар билан нима ишинг бор? Порахўрлик марказда ҳам бўлган бўлса, бўлгандир. Қўшиб ёзиш Ростовда бўлган бўлса, бўлгандир. Текинхўрлик Кавказдаям бўлган бўлса, бўлгандир. Сенга нима? Марказдан ишнинг кўзини биладиган «раҳбар кадрлар» келди. Эшитяпсанми, марказдан! Ўзбекистонда «тартиб ўрнатиш» учун! Хўп, инженер пиллачига йўл-йўриқ кўрсатса нима бўпти? Ё ўзиям қуртга айланиб, пилла ўрасинми? Денгизчи, дейсанми? Авваламбор, денгизчи полизчига ақл ўргатаётгани йўқ. Иш талаб қиляпти. Қолаверса, қовун деган сабил сув ичадими? Ҳа, баракалла! Сувнинг қадрини аллақандай саводсиз деҳқон биладими ё ўн етти йил уммонда сузган денгизчими? Ўйлаш керак-да, дўстим! Менга қара, ука! Сен-чи, ақлинг етмаган ишларга аралашма, маъқулми? Пахтангни суғор, узумингни хомток қил, томорқангдаги жўхорингни қайир... Кейин... хотинингни дўхтирга обор. Бола туғавериб, минорка товуққа ўхшаб қопти, шўрлик! Э, биродарлар! Нимасини айтасиз! Ошкоралик, демократия деган гаплар чиқдию одамлар бузилди. Пўристой бир калхўзчига гап тушунтираман деб миям ачиб кетса-я! Ота-боболаримизнинг одатини унутдик. Тушунинглар ахир. Меҳмон дегани отангдан улуғ бўлади! Менга қолса ҳалиям ўша гапим-гап: келаверинглар, азиз меҳмонлар! Марҳамат! Уйимизнинг тўри — сизники! Бизга остона ҳам бўлаверади. Агар остонага сиғмай қолсак, ҳовлига чиқамиз. Ҳовлига сиғмасак, кўчага чиқиб кетамиз. Бордию кўчага сиғмай қолсак, буниям йўли бор. Осмони фалакдан пайдар-пай учар ликопчалар тушиб турибди. Ўшанга ўтирамизу ҳайё-ҳайт деб, ўзга сайёраларга учиб кетамиз!
1985 й.
Ўткир Ҳошимов
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
1985 й.
Ўткир Ҳошимов
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤16🤔8👍3
🌙 ОҲУ ВА УНИНГ ШОХЛАРИ!
Оҳу булоқ бўйида сув ичар экан, сувдаги аксини кўриб, ингичка ва озғин оёқларидан норози бўлди. Аммо бошидаги чиройли, сертармоқ шохларини кўриб, фахрланди.
Шу пайт овчилар пайдо бўлди. Оҳу жонини сақлаб қолиш учун қочди. Айнан ўзи ёқтирмаган ингичка оёқлари туфайли у овчилардан узоқлашиб кетди.
Бироқ қочиб бораркан, қалин ўрмонга кириб қолди. У ерда эса ўзининг мақтанган шохлари дарахт шохларига илиниб, чиқолмай қолди. Кўп ўтмай овчилар етиб келиб, уни тутиб олишди.
Ҳаёт ҳам шундай. Баъзан биз қадрламайдиган нарсаларимиз бизга энг катта ёрдам беради. Баъзан эса ғурурланиб юрган жиҳатларимиз ўзимиз учун тўсиққа айланиши мумкин.
Хайрли тун, азизлар! Тунингиз осойишта ва файзли ўтсин. 😴

❤7👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!
БУГУН ✨✨✨✨✨✨✨
🕋Муборак Жума куни сизга ва оилангизга хайр-барака, қалб хотиржамлиги ва соғлик-саломатлик олиб келсин.
📿Қилган барча эзгу дуоларингиз ушбу улуғ кунда ижобат бўлсин.
❤️Жума айёмингиз муборак бўлсин!🤲🤲🤲
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖

❤5👏1
Inson o‘zi qanday bo‘lsa yonidagi insonlar shunday o‘ylaydi lekin unday bo‘lmaydi chunki bu hayotmizda mobaynida Zulmat va yorug‘ilik yoki tun va kun yaxshi yamon so‘z bo‘lib sinonimlarga ajratilgan demak o‘zgalar o‘zga shaxs yamon deyishdan oldin o'zmizni kibru manmanlikgim so'ndirlayli eng yamon amallar bu g'iybat ko‘rmay turib ayiblash ekan .
Hasanhon Qo‘qon So‘z
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Hasanhon Qo‘qon So‘z
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
ЖАВОБИ ОДДИЙ
Радио эшиттиришлардан бирида тингловчиларга бир савол берилиб, ўша саволга тўғри жавоб берган иштирокчига жуда қиммматбаҳо совға эълон қилинди. Ўша савол қуйидагича: “Бир кичик қайиқ бўлиб, унга тўрт фан олимлари, яъни физик, кимёгар, астроном ва биолог минишибди. Бир оз вақтдан кейин ҳалиги қайиқ чайқалиб, чўка бошлабди. Зудлик билан олимлардан бири қайиқдан тушиши керак. Акс ҳолда тўртовлари ҳам денгизга ғарқ бўлишади. Бу муаммодан қутулиш учун қайси олим қайиқдан тушиб қолиши керак?”
Ушбу савол эълон қилингач, радиостудия телефон қўнғироқларига тўлиб кетди. Қимматбаҳо совғани қўлга киритиш учун ҳар бир иштирокчи саволга батафсил жавоб беришга уринар, илмий жиҳатдан ёндошиб, турли жавоб вариантларини айтар эди.
Олимлар орасидан жамиятга фойдаси камроқ тегадигани тушиб қолиши керак деб, бирлари физик олимни кўрсатса, бошқаси астрономни, яна бири биологни, баъзилари эса кимёгарни кўрсатарди. Аммо барчанинг жавоби нотўғри бўлиб чиқаверарди.
Охири эндигина 6 ёшга тўлган қизча тўғри жавобни айтди: “Қайиқдан вазни энг оғир олим тушиб қолиши керак!”
Ҳа, жавоб жуда оддий бўлиб, илмий ёндошишга, тафсилотларга киришишга асло ҳожат йўқ эди. Ҳаётда шундай муаммоларга дуч келамизки, уларни оддий, содда йўллар билан ҳал этиш мумкин бўлади. Бироқ биз кўпинча уларни ҳал қилиш учун узоққа кетиб қоламиз, тафсилотларига киришиб кетамиз, ўзимизни кўп уринтириб қўямиз.
©интернет

❤14🔥10
ТУҒИЛМАСДАН ТО...
Уйингизга меҳмон келди. Зиёфат қияпсиз. Ҳовлингизнинг бир четида кабоб пишяпти... Аёлингиз секин келиб, қулоғингизга шипшийди. «Дадаси, кабоб тарқатишдан аввал икки сихини ажратиб қўйинг: қўшнининг келини бошқоронғи...» дейди.
Бунинг отини нима дейиш керак? Бунинг оти инсон боласи туғилмасиданоқ меҳрга муҳтож бўлади, бир-бирларингиздан меҳрни аяманг, дегани бўлади.
Арзимаган баҳона билан икки киши ғижиллашиб қолди. Униси ҳам ўзича ҳақ, буниси ҳам. Индамай турсангиз жанжал катталашиб кетадиган. Шунда эсли бир одам ўртага тушиб, айтади: «Ҳай-ҳай-ҳай, тобуткашсизлар-а, барака топкурлар, бир гапдан қолингар», дейди. Ёниб турган олов ўша заҳоти ўчади.
Бунинг отини нима дейиш керак? Бунинг оти инсон ҳаётдан кўз юмганидан кейин ҳам меҳрга муҳтож бўлади, бир-бирларингдан меҳрни аяманглар, дегани бўлади.
Бунинг оти ўзбек удуми, ўзбек менталитети, дейилади!

👏16❤9🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💁♀Кимки бу дуони ўз фарзандига умри давомида бир маротаба бўлса ҳам ўқиса...
👉Фарзанди ёмон ахлоқдан
👉Ёмон дўстликдан
👉Ёвуз инсонларнинг ёвузлигидан ҳимояланади
Бало ва мусибатдан ҳимояланади..
🧕Манимча бу барча ота-оналар орзуси бўлса керак....
Келинг унда чин ихлос билан бу дуони ўқиймиз 👇🏻👇🏻
https://t.me/+8y_-FtWHmotiZWRi

❤2
У ЯСИН СУРАСИНИ 40 КУН ЎҚИДИ...КEЙИН ЭСА...
Бир муслима ҳикоя қилади:
Одамзод яшар экан бошидан бахтли ва синовли кунларни кечириши табиий ҳол. Бундан анча йиллар аввал ҳосилига интиқлик билан кўз тикиб турган уч гектар олхўри боғимиз қийғос гуллаб турган вақтида бир кечада ўзини совуққа олдирди. Биз эса ўшанда боғ учун шунча қилган меҳнат , киритган сармоямизга чапак чалиб қолавердик.
Ҳаммадан ҳам ёмони умиддан жудо бўлиш экан. "Мол аччиғи - жон аччиғи" деганлари топиб айтилган гаплигига ўшанда амин бўлгандик. Хўжайиним бир кунда куйиб, унниқиб кетдилар.
Гарчи бари синов Аллоҳдан эканлигини яхши англаб, ҳис қилсак- да ўзимизни ўнглашимиз қийин бўлди.
Мен ҳам тушкунликка тушдим , аммо билдирмаслик ҳаракатидаман. Эру- хотин бир биримизга далда бериб термуламиз. Хўжайин қўл силкидилар :
- Бош омон бўлса дўппи топилади. Кетганга ачинмайлик. Сабр билан дуо қилайлик- чи, бизга аталгани ҳам бизни четлаб ўтмас.
Хўжайиним дуо дейишлари билан хаёлимга ярқ этиб узоқ йиллар аввал бўлиб ўтган бир воқеа келди.
Ўшанда ўн тўрт ёшлардаги ўспирин қиз эдим. Бир куни уйқудан турсам ўнг қўлимнинг усти қизариб , қичишиб турибди. Иккита ерида эса ҳудди ари чаққани каби қизил нуқта кўринади . Ўша нуқталардан кўнгилни беҳузур қиладиган симиллаган оғриқ тарқаларди. Орадан уч кун ўтмай ўша нуқтачалар ҳуникдан-ҳуник ғудда сўгалга айланди. Бир ой ичида эса иккала қўлимда ўнлаб катта-кичик сўгаллар пайдо бўлди. Мен ҳатто ўзим қараганда сесканиб , жирканадиган сўгаллар ва бундай ҳолга тушиб қолганлигим учун тинимсиз йиғлар эдим. Ота - онамнинг кўрсатмаган шифокорлари , қаратмаган табиблари қолмади. Ҳар бир муолажадан кейин дардим аримас , қайтага баттар авж олар эди.
Шундай кунларнинг бирида уйимизга дадамнинг бир оғайнилари ўз онаси билан меҳмонга келишди. Меҳмон ая менинг қўлларимни беркитиш учун енгимни узун қилиб тушириб кийиб олган кийимимни кўриб ҳайрон бўлди. Шунда ойижоним ўкинч билан бор воқеадан у кишини ҳабардор қилдилар.
Ая эса кўп ўйланмадилар. Мени ўз ёнига чақириб ўтказдилар ва сочларимни силаб қуйидаги маслаҳатни бердилар:
- Қизим. Дардни берган Аллоҳ шифосини ҳам беради. Фақат сен бунга ишонишинг ҳамда ихлос қилишинг керак бўлади. Шу вақтгача қанча шифокорга қаратибсизлар , аммо "бош шифокор"ни назардан қочирибсиз. Мен оламлар Роббиси - Қодир Эгам ҳақида гапиряпман.
Энди қизим бундай қиласан. Сен қирқ кун мобайнида чин дилдан ихлос билан "Ясин сураси"ни ўқийсан. Ўқиб қўлларингга дам солсанг ҳам бўлади. Унутма, фақат ихлос билан ўқи. Бир кунда қанча қодир бўлсанг , кўнглинг қанча ўқишни тиласа шунча ўқишинг мумкин.
Мана мени айтди дейсан, бор дардинг шу билан ариб кетади.
Мен аянинг сўзларига жудаям ишондим. Ўша куннинг ўзиданоқ "Ясин" сурасини ўқишга киришдим.
Ва ...
Ва мўъжиза юз берди !
Ўн кунларда сўгалларим қуриб қовжирай бошлади. Буни кўриб "Ясин"ни янада азм-у жаҳд билан ўқий бошладим.
Ая айтган қирқинчи кунга бориб сўгаллардан ному нишон қолмаган эди.
Боғ билан боғлиқ бўлган воқеадан кейин "Ясин" сураси бекорга кўнглимга келмагандир деган хаёлга бордим ва бор гапни Хўжайинимга айтдим. Эр - хотин иккимиз дилимизга таскин, ишимизга ривож беришини сўраб қалблар шифоси бўлмиш "Ясин" сурасини ўқий бошладик. Дастлабки ҳис қилганимиз энг биринчи ўринда кўнглимизнинг ёп- ёруғ , руҳимизнинг эса енгил бўлиб қолганлиги бўлди.
Кўп ўтмай деҳқон хўжалигимизга катта фермадан бир киши излаб келди. У боқаётган қорамоллари учун озуқавий қовоқ ва қанд лавлаги экиб беришимизни сўради. Унинг таклифи маъқул бўлиб шартнома имзоладик. Кузга бориб ҳосил кўтарилганда эса ҳайратдан оғзимизни очиб қолдик. Фермага топширилган сабзавотлар шу қадар оғир тош босди-ки , бу баҳорда олхўри мевасидан чамалаган фойданинг бир неча баробар ортиғига тенг келар эди.
© Гулбаҳор Рахматуллаева
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤46👍18🔥10