📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.1K subscribers
6.95K photos
3.23K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
ҚАРИЯПМАН БОЛАМ

.....Сут солинган коса онанинг қўлидан тушиб кетиб, синди. Ўғил бор овози билан онасига бақирди САЛ ШУСТИРИРО БЎЛИНГ ОНА...
ва ғазаб билан хонани тарк этди.
ОНАНИ ДИЛИ ОҒРИДИ..
Она кичик бир мактуб битди. Ўғил кўчадан қайтганда она одатдагидек курсида ўтирганча ухлар, мактуб эса кўксида турган эди.
Ўғил аста мактубни қўлига олиб ўқий бошлади:

«Ўғлим, меҳрибоним, кўзимнинг қувончи! Афсуски, мен қариб қолдим. Қўлларим қалтираб, овқат кийимимга тўкилиб кетяпти. Энди олдингидек тетик, чиройли, хушбўй эмасман. Сендан илтимос, мени маломат қилмагин. Мени ёмон кўрма.
Либос ва поябзалимни ўзим кия олмаяпман.Кийишга қийналяпман.
Илтимос, менга ёрдамлашгин. Оёқларим ҳам юришга қийналяпти. Таҳорат қилиш учун ҳаммомга бораётганимда, қўлларимда ушлаб олгин. Сен юришга ҳаракат қилган пайтларингда, йиқилиб кетмаслигинг учун қўлларингдан неча марта ушлаб олганимни бир эсла.Ўзини вақтинг бўлмаса болаларинга айт Бувилага қараб турила зинадаги оёқ кийимлани тахла бувинг қоқилиб кетмасинла дегин.

Хотирам заифлашиб қолганидан ва секин гапираётганимдан малолланма.Мени жеркима кеча айтгансизу деб..
Сен билан гаплашганимда мени хурсанд қиладиган биргина нарса сенинг ёнингда эканимдир. Гаплашганимизда менга кулиб қарагинг мехр билан. Онажоним деб қуйгин гох гохида.
Болалигингда кулгуларинг билан мени хурсанд қилардинг. Бугун ҳам табассумингни мендан дариғ тутма.
Мен қариб қолдим.
Мен ўлимини кутиб яшаётган қарияман. Сени туққанимда ёнингда эдим. Вафот этар чоғимда сен ҳам ёнимда бўлгин».

Сўзимиз охирида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта «Онангга!» деганларини эслатиб қўймоқчимиз.

Эй Роббим! Оналаримизни Жаннатдан маҳрум қилмагин! Умрларини узун, ризқларини баракали, гуноҳларини мағфират қилгин!

АЛЛОҲИМ ҲАР БИР ОНАНИ ЭЪЗОЗЛАГИН ҚАРИГАНДА АЗИЗУ МЎТАБАР ҚИЛГИН...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤36👍2🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍒​​Бу хаётда уйнаб
кулиб.

🍒 Яшаш керак

🍒Сиқилишга хеч
нарса арзимайди..🌹🌷

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨Вақт кимни
қанақалигини кўрсатади.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг
❤️

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6
OʻTKINCHI DUNYO


MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA


muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👏5❤1
#У‌ткинчи_дунё

#No_142

#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Опа, дадамга шу аёлни олиб берайлик.
Муниса, каридорни тозалаб юрган аёлга, ишора қилди.
—Нур опаними?
Мунира, хайрон бўлди
—Ха, мен анча гаплашиб шароити билан танишдим.
Бир ўғли бор экан, эри фарзанди туғилмасдан аввал оламдан ўтган экан.
—Ахир ёшку бу аёл.
—Дадамчи, қарими?
—Йўқ, демоқчиманки...
—Хеч нима деманг, шу аёл билан гаплашинг. Кўнглини билинг, агар рози бўлса бундай ишлаб юрмайди. Дадам билан мазза қилиб яшайди.
—Майли, гаплашиб кўрамиз.
Мунира ўйланиб қолди.


💫💫💫💫


Орадан кунлар бир бирини қувиб ўтарди.
Розияни хам кўзи ёришига оз қолди, Хуморани хам хомиладорлик хуснига хусн қўшарди, тўлишиб гўзаллашиб борарди.
—Хуморахон қизим, тайёрланиб чиқинг. Бекор ётган уйимиз бор, ўша ерга бориб бир сидра тозалаб келамиз. Дадангиз билан гаплашгандим, ўша уйни сотиб тоғдан дача оламиз деди.
Каромат, телефонни столга қўйиб, Хуморага гапирди
—Вой ростданми ойижон.
Тоғли жойларни жуда яхши кўраман.
Хумора, қўлини сочиққа артиб Кароматни олдига ўтирди
—Набирамга тоза хаво керак деяпти дадангиз.
Кароматни гапини эшитган Розияни кўзларидан, Хуморага нисбатан нафрат сачради.
—Майли мен кийиниб чиқай унда.
—Эрингиз уйда эмаслигидан фойдаланиб, бориб келамиз.
Кетишимизни, уйга келмаслигини тайинлаб кетамиз.
Каромат, Розияга бир қараб қўйди.
Розия ичидаги аламини боса олмай, жиддат билан туриб кетди.


💫💫💫💫


—Ойижон, шу домдами уйимиз?
Хумора олдин келган домга хайрат билан қаради.
—Ха шу, учинчи қават.
—Нима? Яқиндагина ижарага одам қўйдингизми?
Хуморани юраги, тезлашиб кетарди.
—Ха йўғе, бу уйни олганимиздан буён хеч ким яшамайди, дадангиз пул ушлашга олиб қўйганди. Битта калити Сардорда туради, дўстлари билан баъзида келиб туришади.
Каромат тепага кўтариларкан гапирди. Ортида Хумора оёқ қўли бўшашиб кетди
—Қанақасига? Ахир яқиндагина опамни шу уйдан олиб кетган эдикку

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤30🔥14🌚4
#У‌ткинчи_дунё


#No_143


#муаллиф_Қосимова_Нодира

—Ўғлим, қизимни айлантиришга олиб кетяпман..
Каромат марурғаниб гапирди.
—Қаёққа ойижон?
—Докон айланамиз, кейин бир жойга бориб келамиз.
—Хўп майли. Ўзингиз биласиз.
—Уйга умуман келма, биз ўзимиз уйга қайтганда қўнғироқ қиламиз. Уйда бегоналар бор биласану.
—Хўп майли, мени ишларим кўп, хали уйга бора олмайман.
Эхтиёт бўлиб бориб келинглар.


💫💫💫💫


—Сардор мазам бўлмаяпти...
Розия, Сардорга қўнғироқ қилди
—Ёлғон гапирма, мени аврайман деб ўйлама.
Сардор дўқ урди
—Нега сизни алдайман? Тезроқ келинг, ахир болангизку...
Розия йиғлаб гапирди
—Хозир ойимга қўнғироқ қиламан, боради.
—Йўқ илтимос ўзингиз келинг. Ўлиб қоламаннн
Розия баттар йиғлади
—Хозир етиб бораман.
Сардор, қўрқиб кетиб телефонни ўчириб тезашинасига минди.


💫💫💫💫


—Бу ерга Сардор кимнидир қўйганмикин?
Каромат, ерда сочилган кийимларни кўриб эшик олдида тўхтаб қолди.
Хумора хамон бир сўз дейишга холи йўқ эди.
Деворни ушлаганча уйга кирди. Розияни кийимлари, уёқ буёқда сочилиб турарди.
—Ойи, ахир.. ахир бу... Опам Розияни уйику..
Хумора ерга ўтириб қолди
—Нима? Қанақа Розия?
Кароматни юраги ўйнаб кетди
—Шу уй, шу уйдан олиб кетгандик..
Хумора тутилиб тутилиб зўрға гапирди
—Адашаётгандирсиз?
—Йўқ.. асло.
Аниқ шу уй эди. Демак Сардор акам ва РОЗИЯНИ ўртасида..
—Асло йўқ... Бундай бўлиши мумкин эмас..

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤27🔥16🤔2
#У‌ткинчи_дунё


#No_144


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Ахволинг яхшими?
Сардор дарвозани очиб кириши билан, Розияни кўриб олдига шошди.
—Яхши эмасман, яшашни хам хохламайман. Розия хиққиллаб йиғлади
—Нега бундай деяпсан?
Сенга нима бўлди?
Сардор, Розияни елкасидан тутди.
—Севганимни севолмасам, бир кеча бирга бўлолмасам, ёнида эркалолмасам, фарзандини кўтариб юрсаму, холинг нима деб айтмаса.
Нега керак бундай яшаш, ёнимда хотинингизни эркалаб олиб юрасиз, ўшанда мени ўйлаб хам қўймайсиз.
Розия, Сардорни махкам қучоқлаб олди.
—Ўзингни бос, асабийлашма сенга мумкин эмас.
Сардор нима қилишни билмай қолди.
—Қандай босай, манабу бола сизни болангиз..
Розия Сардорни қўлини ушлаб, тинмай питтирлаётган қорнига қўлини қўйди.
Сардорни юраги хапқириб кетди.
Оталик, мехри жўш ургандек бўлди.
Секин Розияни қорнини силашни бошлади.
—Кечир жоним, сени шу ахволингда қийнаб қўйдим. Энди бундай бўлмайди, ваъда бераман.
Сардор Розияни ўзига тортиб махкам қучди.
—Сизни севаман, сизни деб эримдан оиламдан кечганман, сиз эса битта хотинингиздан кеча олмадингиз.
Розия Сардорни қучоғида тинмай йиғларди.
—Йиғлама, кел буёққа.
Сардор, Розияни қўлидан ушлаб очиқ айвонга олиб борди.
—Мени ташлаб кетмайсиза?
Розия мўлтиллаб қаради.
—Хеч қачон, болам туғилсин алохида уй олиб ўша ерда яшаймиз. Сен энди йиғламагин.
Сардор Розияни юзидан ўпди.
—Сиз ёнимда бўлсангиз, хеч қачон йиғламайман.
Розия Сардорни лабига лабини босди.
Анчадан буён, хис қилмаган тафтдан боши айланди иккисини хам.


💫💫💫💫


—Тез уйга боришим керак.
Хумора довдираб гапирди
—Шошманг, подадан олдин чанг чиқарманг. Англашилмовчилик бўлгандир.
Каромат ўзини дадил тутишга уринди
—Сардор акамга манзилни айтмасам хам, тўғри шу ерга олиб келганида шубха қилишим керак эди.
Хумора йиғлаб юборди
—Аввал уйга борайлик, анниғини билайлик. Кейин бундай гапларни гапирсангиз бўлади. Унгача ўғлимни айблашга хаққингиз йўқ.
Каромат жеркиб берди.


💫💫💫💫


—Энди мен борақолай. Ойимлар келиб қолишади.
Хаммомдан чиқган Сардор Розияга қаради.
—Тезда кетасизми?
Розия Сардорни бўйнига осилди.
—Сочингни қуритиб ол. Келиб қолишса мен уйга келганим йўқ, тушундингга?
Сардор жилмайди
—Албатта, мен сизни кўрмадим.
—Майли мен борай.
—Сардор.
Сардор эшик олдига етганда Розия чақирди.
—Лаббай..
Сардор ортига қаради
—Бугунги кун учун рахмат..

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤42👍9❤‍🔥4🤔4🌚2
МЕҲМОН ОТАНГДАН УЛУҒ

Биз азалдан бой-бадавлатмиз. Давлатимиз мил-мил! Бой бўлмасак, оқпошшо ҳазрати олийларининг мўътабар назарлари Туркистонга тушармиди? Қайси аҳмоқ қашшоқ юртга азза-базза лашкар тортиб боради? Ўшанда, бундан салкам юз эллик йил аввал десангиз, қудратли чор Русиясининг аскарлари Тошкентга «муждика» чалиб кирган экан. Ҳамма хурсанд! Ўйин-кулги... Буни қарангки, бир кампир тандирдан янги узилган иккита нон кўтариб, остонага чиқибди. Меҳмон — атойи Худо! Сийлаш керак! Шунда шоп-шалоп таққан аскар қилич билан бир уриб, кампирни икки нимтага бўлиб ташлабди. Қани, инсоф билан айтинг-чи, аскар болада нима гуноҳ? Ҳамма айб кампирнинг ўзида! «Ассалому алайкум, саллот болам, хуш кепсан, уруш қилавериб, одам ўлдиравериб силланг қуриб кетгандир, иссиғида еб олақол, болам», демайдими? Умрида патир нон кўрмаган саллот шўрлик қаёқдан билсин, бу хотин нон беряптими, заҳарми? Оқпошшо олий ҳазратлари хўп инсонпарвар бўлган эканлар-да! Тошкент босқинини эшитиб, диллари оғрибди. Полковник Черняевни қаттиқ койибдилар ва унга «генераллик унвонини» бериб, бриллиант сопли олтин қилич ҳадя этибдилар. Шаҳримиз биқинидаги Черняевка деган ном ҳамон ўша «шонли ғалаба»дан дарак бериб турибди. ...Кейин «ҳуррият» бўлиб замонлар ўзгарди, ҳамма тенг бўлди. Ҳамма бир-бириникига меҳмонга борадиган одат чиқарди. Йигирманчи йиллари Тошкентга Самара деган жойдан меҳмонлар келди. Минг-минг меҳмон... Тошкент — нон шаҳри, деганлари рост экан. Бозорлар тўлиб кетган. Бир томонда — ширмон бозор, бир томонда — қаймоқ бозор. Фақат бу юртнинг одамлари ғалати. Новвой саватга нонини уюб қўяди-да, қўшниси билан гап сотади. Оғзида нос. Деҳқон қовун тўла аравасини қаровсиз ташлаб, чойхонада ёнбошла-аб, кўк чой ичади. Заргарни айтмайсизми, заргарни! Дўконига қулф осишга ақли етмайди, тентак! Эшигини ип билан боғлаб, пешинда мачитга югуради. Бу ёқда нима бўлаётганидан хабари йўқ, намоз ўқийди фанатик! Йў-ўқ! Одам бир нарсани астойдил хоҳласа, тез ўрганаркан. Меҳмонлар бир «шмон» қилган эди, мезбонлар кундуз куниям эшигига қулф солиб ўтирадиган бўлишди. Қўнғироғини боссанг, аввал дурбинда мўралаб қарайди. Кейин эринмасдан етти пуштингни суриштиради. Ундан кейин камида олтита қулфни шарақ-шуруқ қилиб очади. Ана ундан кейин эшигини қия қилади-ю, ичкаридан ўртачароқ бузоқдек ит югуриб чиқади-да, «қўлингни кўтар!» дейди. Мана буни чинакам «сивилизасия» деса бўлади! Фалокатни қаранг! Тошкентда ер қимирлади. Ёмон қимирлади! Тошкентдай шаҳри азим ялписига қурилиш майдонига айланиб кетди. Кошоналар, осмонўпар иморатлар... Каллахонадаги овсар бўлса, тайёр уйга кўчмайди. «Ҳа, нима гап?» — «Маҳалламдан чиқмайман, дўмингга кўчмайман. Тобуткашларимдан ажралмайман!» Э, ўргилдим димоғ-фироғингдан. Шундоқ уйлар бўш ётса-ю, сен ноз қилсанг?! Нима? Участка керак? Марҳамат, хоҳласанг Қурбақаободга кўч, хоҳласанг — Тошбақаободга! Лой теп, ғишт қуй, сомон сувоқ қил... Битиб қолар ахир, ўша участканг! Беш йилдами, ўн йилдами... йигирма йилдами... Сенда нима кўп — бола кўп! Эрта-индин ёнингга кириб қолади. Биргалашиб лой чангаллайди... Вой-бў! Шу чурвақаларнинг ҳаммаси сеникими? Қачон улгурдинг, хумпар?! Худо ҳаққи, ҳайронман! Қайси хонадонга кирсанг, атрофингда бола ўралашади. Тўртта, олтита, ўнта, ўн иккита. Биттасининг хотини ўн олтита туғибди-я, тавба! Бу юртнинг эркаклари белига матўр боғлаганми, нима бало?! Бир гап айтайми? Обке қулоғингни! Ажойиб мутахассислар келган. Ўшаларга хотингни обор! Бор-йўғи икки марта учрашса бас. Матўринг қизимоқ тугул портлаб кетсаям, хотининг туғмайди. Тамом-вассалом! Тўғри-да, хотинни авайлаш керак. Уям дам олсин-да, феодал! Қайси куни шу гапни айтиб, балога қолдим! Зўрға қочиб қутулсам, денг. Ерга ётқизиб савалардиям-да! Бўлмасам-ку, оддий калхўзчи экан ўша «қаҳрамон ота!» Э, қаҳрамон бўлмай, ҳар нима бўл! Салкам бир соат баҳслашиб, ниятимни тушунтиролмасам-а! Нима дейди денг? «Нега энди бошқа томонларда ўн болали оилани мақтаб, дунёга достон қилади-ю, сен менинг ишимга аралашасан? Нега эр-хотиннинг тўшагини ҳидлайсан?» Э, тўшагинг бошингда қолсин-э! Ичим ачиганидан айтяпман-да, нодон!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤24🤔5
Ўн битта болани бошингга урасанми, шунча болани боқишнинг ўзи бўладими? Боланг кўпаймаса «порахўр» бўлмасдинг, «қўшиб ёзувчи» бўлмасдинг, «боқиманда» бўлмасдинг. Яхшиям Гдлян, Иванов деган «азаматлар» бор экан! Минглаб одамларни қамоққа тиқди. Нима? Туҳмат дейсанми? «Ўзбек иши» ҳақорат дейсанми? Туҳматми, баломи-баттарми, ишқилиб адолат ўрнатди-ку! Ҳа, энди, тўқайга ўт кетса, ҳўлу қуруқ баравар ёнади-да! Сен айтган бегуноҳлар беш йил ётар, ўн йил ётар... Жони соғ бўлса, чиқиб келади-да, бир кун... Оббо! Яна гапиради-я! Бошқа юртлар билан нима ишинг бор? Порахўрлик марказда ҳам бўлган бўлса, бўлгандир. Қўшиб ёзиш Ростовда бўлган бўлса, бўлгандир. Текинхўрлик Кавказдаям бўлган бўлса, бўлгандир. Сенга нима? Марказдан ишнинг кўзини биладиган «раҳбар кадрлар» келди. Эшитяпсанми, марказдан! Ўзбекистонда «тартиб ўрнатиш» учун! Хўп, инженер пиллачига йўл-йўриқ кўрсатса нима бўпти? Ё ўзиям қуртга айланиб, пилла ўрасинми? Денгизчи, дейсанми? Авваламбор, денгизчи полизчига ақл ўргатаётгани йўқ. Иш талаб қиляпти. Қолаверса, қовун деган сабил сув ичадими? Ҳа, баракалла! Сувнинг қадрини аллақандай саводсиз деҳқон биладими ё ўн етти йил уммонда сузган денгизчими? Ўйлаш керак-да, дўстим! Менга қара, ука! Сен-чи, ақлинг етмаган ишларга аралашма, маъқулми? Пахтангни суғор, узумингни хомток қил, томорқангдаги жўхорингни қайир... Кейин... хотинингни дўхтирга обор. Бола туғавериб, минорка товуққа ўхшаб қопти, шўрлик! Э, биродарлар! Нимасини айтасиз! Ошкоралик, демократия деган гаплар чиқдию одамлар бузилди. Пўристой бир калхўзчига гап тушунтираман деб миям ачиб кетса-я! Ота-боболаримизнинг одатини унутдик. Тушунинглар ахир. Меҳмон дегани отангдан улуғ бўлади! Менга қолса ҳалиям ўша гапим-гап: келаверинглар, азиз меҳмонлар! Марҳамат! Уйимизнинг тўри — сизники! Бизга остона ҳам бўлаверади. Агар остонага сиғмай қолсак, ҳовлига чиқамиз. Ҳовлига сиғмасак, кўчага чиқиб кетамиз. Бордию кўчага сиғмай қолсак, буниям йўли бор. Осмони фалакдан пайдар-пай учар ликопчалар тушиб турибди. Ўшанга ўтирамизу ҳайё-ҳайт деб, ўзга сайёраларга учиб кетамиз!
1985 й.

Ўткир Ҳошимов

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤16🤔8👍3
🌙 ОҲУ ВА УНИНГ ШОХЛАРИ!

Оҳу булоқ бўйида сув ичар экан, сувдаги аксини кўриб, ингичка ва озғин оёқларидан норози бўлди. Аммо бошидаги чиройли, сертармоқ шохларини кўриб, фахрланди.

Шу пайт овчилар пайдо бўлди. Оҳу жонини сақлаб қолиш учун қочди. Айнан ўзи ёқтирмаган ингичка оёқлари туфайли у овчилардан узоқлашиб кетди.
Бироқ қочиб бораркан, қалин ўрмонга кириб қолди. У ерда эса ўзининг мақтанган шохлари дарахт шохларига илиниб, чиқолмай қолди. Кўп ўтмай овчилар етиб келиб, уни тутиб олишди.

Ҳаёт ҳам шундай. Баъзан биз қадрламайдиган нарсаларимиз бизга энг катта ёрдам беради. Баъзан эса ғурурланиб юрган жиҳатларимиз ўзимиз учун тўсиққа айланиши мумкин.

Хайрли тун, азизлар! Тунингиз осойишта ва файзли ўтсин. 😴

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!
БУГУН ✨✨✨✨✨✨✨
🕋Муборак Жума куни сизга ва оилангизга хайр-барака, қалб хотиржамлиги ва соғлик-саломатлик олиб келсин.

📿Қилган барча эзгу дуоларингиз ушбу улуғ кунда ижобат бўлсин.

❤️Жума айёмингиз муборак бўлсин!🤲🤲🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5👏1
Inson o‘zi qanday bo‘lsa yonidagi insonlar shunday o‘ylaydi lekin unday bo‘lmaydi chunki bu hayotmizda mobaynida Zulmat va yorug‘ilik yoki tun va kun yaxshi yamon so‘z bo‘lib sinonimlarga ajratilgan demak o‘zgalar o‘zga shaxs yamon deyishdan oldin o'zmizni kibru manmanlikgim so'ndirlayli eng yamon amallar bu g'iybat ko‘rmay turib ayiblash ekan .

Hasanhon Qo‘qon So‘z


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
ЖАВОБИ ОДДИЙ

Радио эшиттиришлардан бирида тингловчиларга бир савол берилиб, ўша саволга тўғри жавоб берган иштирокчига жуда қиммматбаҳо совға эълон қилинди. Ўша савол қуйидагича: “Бир кичик қайиқ бўлиб, унга тўрт фан олимлари, яъни физик, кимёгар, астроном ва биолог минишибди. Бир оз вақтдан кейин ҳалиги қайиқ чайқалиб, чўка бошлабди. Зудлик билан олимлардан бири қайиқдан тушиши керак. Акс ҳолда тўртовлари ҳам денгизга ғарқ бўлишади. Бу муаммодан қутулиш учун қайси олим қайиқдан тушиб қолиши керак?”

Ушбу савол эълон қилингач, радиостудия телефон қўнғироқларига тўлиб кетди. Қимматбаҳо совғани қўлга киритиш учун ҳар бир иштирокчи саволга батафсил жавоб беришга уринар, илмий жиҳатдан ёндошиб, турли жавоб вариантларини айтар эди.

Олимлар орасидан жамиятга фойдаси камроқ тегадигани тушиб қолиши керак деб, бирлари физик олимни кўрсатса, бошқаси астрономни, яна бири биологни, баъзилари эса кимёгарни кўрсатарди. Аммо барчанинг жавоби нотўғри бўлиб чиқаверарди.
Охири эндигина 6 ёшга тўлган қизча тўғри жавобни айтди: “Қайиқдан вазни энг оғир олим тушиб қолиши керак!”

Ҳа, жавоб жуда оддий бўлиб, илмий ёндошишга, тафсилотларга киришишга асло ҳожат йўқ эди. Ҳаётда шундай муаммоларга дуч келамизки, уларни оддий, содда йўллар билан ҳал этиш мумкин бўлади. Бироқ биз кўпинча уларни ҳал қилиш учун узоққа кетиб қоламиз, тафсилотларига киришиб кетамиз, ўзимизни кўп уринтириб қўямиз.

©интернет
❤14🔥10
ТУҒИЛМАСДАН ТО...

Уйингизга меҳмон келди. Зиёфат қияпсиз. Ҳовлингизнинг бир четида кабоб пишяпти... Аёлингиз секин келиб, қулоғингизга шипшийди. «Дадаси, кабоб тарқатишдан аввал икки сихини ажратиб қўйинг: қўшнининг келини бошқоронғи...» дейди.
Бунинг отини нима дейиш керак? Бунинг оти инсон боласи туғилмасиданоқ меҳрга муҳтож бўлади, бир-бирларингиздан меҳрни аяманг, дегани бўлади.
Арзимаган баҳона билан икки киши ғижиллашиб қолди. Униси ҳам ўзича ҳақ, буниси ҳам. Индамай турсангиз жанжал катталашиб кетадиган. Шунда эсли бир одам ўртага тушиб, айтади: «Ҳай-ҳай-ҳай, тобуткашсизлар-а, барака топкурлар, бир гапдан қолингар», дейди. Ёниб турган олов ўша заҳоти ўчади.
Бунинг отини нима дейиш керак? Бунинг оти инсон ҳаётдан кўз юмганидан кейин ҳам меҳрга муҳтож бўлади, бир-бирларингдан меҳрни аяманглар, дегани бўлади.
Бунинг оти ўзбек удуми, ўзбек менталитети, дейилади!

Ўткир Ҳошимов

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👏16❤9🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💁‍♀Кимки бу дуони ўз фарзандига умри давомида бир маротаба бўлса ҳам ўқиса...

👉Фарзанди ёмон ахлоқдан
👉Ёмон дўстликдан
👉Ёвуз инсонларнинг ёвузлигидан  ҳимояланади
Бало ва мусибатдан ҳимояланади..


🧕Манимча бу барча ота-оналар орзуси бўлса керак....
Келинг унда чин ихлос билан бу дуони ўқиймиз 👇🏻👇🏻
https://t.me/+8y_-FtWHmotiZWRi
❤2
У ЯСИН СУРАСИНИ 40 КУН ЎҚИДИ...КEЙИН ЭСА...

   
Бир муслима ҳикоя қилади:

Одамзод яшар экан бошидан бахтли ва синовли кунларни кечириши табиий ҳол. Бундан анча йиллар аввал ҳосилига интиқлик билан кўз тикиб  турган уч гектар олхўри боғимиз қийғос гуллаб турган вақтида бир кечада ўзини совуққа олдирди. Биз эса ўшанда боғ учун шунча қилган меҳнат , киритган сармоямизга чапак чалиб қолавердик.
   

Ҳаммадан ҳам ёмони умиддан жудо бўлиш экан. "Мол аччиғи - жон аччиғи" деганлари топиб айтилган гаплигига ўшанда  амин бўлгандик.  Хўжайиним бир кунда куйиб, унниқиб  кетдилар.
  
Гарчи бари синов Аллоҳдан эканлигини яхши англаб, ҳис қилсак- да ўзимизни ўнглашимиз қийин бўлди.
   
Мен ҳам тушкунликка тушдим , аммо билдирмаслик ҳаракатидаман. Эру- хотин бир биримизга далда бериб термуламиз. Хўжайин қўл силкидилар :
    - Бош омон бўлса дўппи топилади. Кетганга ачинмайлик. Сабр билан дуо қилайлик- чи, бизга аталгани ҳам бизни четлаб ўтмас.

Хўжайиним дуо дейишлари билан хаёлимга ярқ этиб узоқ йиллар аввал  бўлиб ўтган бир воқеа келди. 
    Ўшанда ўн тўрт ёшлардаги ўспирин қиз эдим. Бир куни уйқудан турсам ўнг қўлимнинг усти қизариб , қичишиб турибди. Иккита ерида эса ҳудди ари чаққани каби қизил нуқта кўринади . Ўша нуқталардан кўнгилни беҳузур қиладиган симиллаган оғриқ тарқаларди. Орадан уч кун ўтмай ўша нуқтачалар ҳуникдан-ҳуник ғудда сўгалга айланди.  Бир ой ичида эса иккала қўлимда ўнлаб катта-кичик сўгаллар пайдо бўлди. Мен ҳатто ўзим қараганда сесканиб ,  жирканадиган сўгаллар ва бундай ҳолга тушиб қолганлигим учун тинимсиз йиғлар эдим. Ота - онамнинг кўрсатмаган шифокорлари , қаратмаган табиблари қолмади. Ҳар бир муолажадан кейин дардим аримас , қайтага  баттар авж олар эди.
   

Шундай кунларнинг бирида уйимизга дадамнинг бир оғайнилари ўз онаси билан меҳмонга келишди.  Меҳмон ая менинг қўлларимни беркитиш учун  енгимни узун қилиб тушириб кийиб олган кийимимни кўриб ҳайрон бўлди.  Шунда ойижоним ўкинч билан бор воқеадан у кишини ҳабардор қилдилар.
   

Ая эса кўп ўйланмадилар. Мени ўз ёнига чақириб ўтказдилар ва сочларимни силаб қуйидаги маслаҳатни бердилар:
- Қизим. Дардни берган Аллоҳ шифосини ҳам беради. Фақат сен бунга ишонишинг ҳамда ихлос қилишинг керак бўлади. Шу вақтгача қанча шифокорга қаратибсизлар , аммо "бош шифокор"ни назардан қочирибсиз. Мен оламлар Роббиси - Қодир Эгам ҳақида гапиряпман.

Энди қизим бундай қиласан. Сен қирқ кун мобайнида чин дилдан ихлос билан "Ясин сураси"ни ўқийсан. Ўқиб қўлларингга дам солсанг ҳам бўлади. Унутма, фақат ихлос билан ўқи. Бир кунда қанча қодир  бўлсанг , кўнглинг қанча ўқишни тиласа шунча ўқишинг мумкин.
    Мана мени айтди дейсан, бор дардинг шу билан ариб кетади.
Мен аянинг сўзларига жудаям ишондим. Ўша куннинг ўзиданоқ "Ясин" сурасини ўқишга киришдим.
Ва ...
    Ва мўъжиза юз берди !
Ўн кунларда сўгалларим қуриб қовжирай бошлади. Буни кўриб "Ясин"ни  янада азм-у жаҳд билан  ўқий бошладим.
  Ая айтган қирқинчи кунга бориб сўгаллардан ному нишон қолмаган эди.
   

Боғ билан боғлиқ бўлган воқеадан кейин "Ясин" сураси бекорга кўнглимга келмагандир деган хаёлга бордим ва бор гапни Хўжайинимга айтдим. Эр - хотин иккимиз дилимизга таскин,  ишимизга ривож беришини сўраб қалблар шифоси бўлмиш "Ясин" сурасини  ўқий бошладик. Дастлабки ҳис қилганимиз энг биринчи ўринда кўнглимизнинг ёп- ёруғ , руҳимизнинг эса енгил бўлиб қолганлиги бўлди.
   

Кўп ўтмай деҳқон хўжалигимизга катта фермадан бир киши излаб келди. У боқаётган қорамоллари учун озуқавий қовоқ ва қанд лавлаги экиб беришимизни сўради. Унинг таклифи маъқул бўлиб шартнома имзоладик. Кузга бориб ҳосил кўтарилганда эса ҳайратдан оғзимизни очиб қолдик. Фермага топширилган сабзавотлар шу қадар оғир тош босди-ки , бу баҳорда олхўри мевасидан чамалаган фойданинг бир неча баробар ортиғига тенг келар эди.

© Гулбаҳор Рахматуллаева

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤46👍18🔥10
ОПАМДАН ҲАЁТ ДАРСИ .✍

Мани хўжайиним овқатга жудаям инжиқ . Ўзи овқат қилиб ейдиган эркак талабчан бўлади .
Дастурхон бошида шу бир нарса дермиканла деб турамиз , қизим икковимиз .
Бир кун навбатдаги танбехни олганимиздан кейин айтдим ....

###

Дадаси , сизга чой узатсам қўлим қалтирайди ,
Пешонамда реза тер ялтирайди ,
Хатто овқатимиз хижолат , шўрмасмикинман деб,
Қизингизни дили гашланиб титрайди .

А бундо овқатни ейлик хотиржам ,
Дастурхонда бўлиб хамма жам ,
Шўрми , аччиқми неъматку бу ,
Пиширибди қизингиз , алқаб қўйинг сиз хам .

Ха майли , борингизга шукур ,
Танбехларингиздан х,ам оламиз хузур ,
Ёқмаган бўлса минг бор узр ,
Кейинги сафар қиламиз бундан х,ам зўр .

##

Дадаси кулдилар . Шундан бери жимгина овқатланаяпмиз . Ахир жахл қилсам , қовоқ уйсам , қизим хафа , ўзим зериккан ,овқат ейилмаган .
Нимага керак тинчлик яхшику , тўгрими .

ШАХЗОДА САТТОРОВА .


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤13👍13
#хулоса

«БЕГОНА ҚЎНҒИРОҚ»

Кунларнинг бирида бегона телефон номердан қўнғироқ бўлди, гўшакни кўтарганимда нариги тарaфдан:
– Дада, мен сизни қаттиқ соғиндим, жуда қаттиқ соғиндим, тезроқ келсангизчи. Дада! – деган кичкина қиз боланинг умидли, маҳзун овози эшитилди. Беиҳтиёр кулимсирадим:
– Болакай, адашдинг, номерни хато терган кўринасан, – деб телфонни ўчирдим.
Тўрт яшар ўғлим бор. Ҳаёлимга фарзандим келди. Бу қизча ҳам милионлаб шунақа ширинтойларнинг биридир–да деб қўйдим.
Аммо кутилмаганда яна ўша телефон номеридан қайта қўнғироқ бўлди. Эртасига ҳам ўша номердан ўша қизча хазин овозда мени йўқлайверди. Хар сафар:
– Дада, қачон келасиз? Сизни қаттиқ соғиниб кетдим! – ўша сўзлар.
Телефон ўчирилгач яна қайта қўнғироқ бўлаверди. Мен қўнғироқни ўчириб қўявердим. Қайта–қайта қўнғироқ бўлаверди. Охири телефонни кўтаришга мажбур бўлдим:
– Дада, мен сизни қаттиқ соғиндим! Мен жуда қаттиқ қийналиб кетдим... Дада! Қай даражада сизни соғинганлигимни биласизми! Онамнинг айтишича бу сизнинг янги номерингиз экан. Адашишим мумкин эмас. Онам сизни ишлагани кетган дейди. Дада, бизни боқаман деб қийналиб, ишлаб юрганингизни биламан. Агар кўргани келиш учун имконингиз бўлмаётган бўлса, хеч бўлмаса телефонда суҳбатлашиб, эркалаб қўйинг! Ғойибона бўлсада, бетимдан, кўзимдан, қӯлимдан ўпиб эркалаб қўйинг!
Меҳрим жўшибкетди. Унинг бетидан, кўзидан, қулғидан ғойибона ўпиб эркалаб қўйдим:
“Эркатойим, қизалоғим”, – деб эркаладим.
– Раҳмат!... Дадажон!... Жуда ҳам хурсандман!... Жуда ҳам бахтлиман!... – Узулиб–узулиб айтилган сўзлардан кейин телефон ўчди.
Бир соатлар ўтар–ўтмас ҳалиги номердан қайта телефон бўлди. Бу сафар овоз соҳиби кичкина қиз эмас, балки боланинг онаси эди:
– Жаноб, сиздан узр сўрайман. Кечадан бери сизни бироз қийнаб қўйдик. Шу сабабли сиздан кечирим сўрамоқчи бўлиб телефон қилаётган эдим. Қизалоғим анчадан бери соғлиғи яхшимас. Оққон касаллигига дучор бўлган. Дадаси яқинда автохалокат натижасида вафот этди. Машъум хабарни қизалоғимга айтишга журъат қила олмадик. Ўтган даврда унинг ёлғиз овунчоғи дадаси эди... Дадаси уни қаттиқ яхши кўрарди... Уни эркалаб, ширин сўзлар айтиб дарддан қийналган вақтида унга далда бўлиб келган... Дадаси вафот этгандан кейин у қаттиқ азоб ичида қолди... Охири қизимнинг қийинчиликларига, зорланишларига чидай олмай телефондан сонларни тавакал ёзиб “шу дадангни янги номери”, деб бергандим... Аммо ёлғоним сабаб бўлиб бошқа кишиларни безовта бўлишини ўйламаган эканман...
Нариги томондан аёлнинг ичи тўлиб, ўксиб–ўксиб йиғлаётгани билиниб турарди. Ушбу гапларни базўр қийналиб гапираётганди. Шунда:
“Қизингиз ҳозир яхшими?” , – деб сўрадим. Аёл эса йиғисини яширишга уруниб, бироз сукутдан кейин:
– У кетди, мени ёлғиз ташлаб кетди, қизалоғим, дадасининг олдига кетди. Сиз уни эркалаб қўйганингиздан кейин дадасини овози эшитилган телефон гўшагини қаттиқ қучоқлаб, юзида табассум билан омонатини топширди...!
Юрагим эзилиб кетди, нима дейишимни билмай қолдим...
Ўқиб кўзларим ёшланди, сизларга хам улашдим.

Яқинларингизни қадрланг токи улар сизларни тарк этмасидан бурун...


Якинларга жунатиб куйинг
✅
https://t.me/+EMQbJRC6kt8yMzg6

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤19😢19👏7
Тикув цехида ишлайман. Барчаси аёл қизлар. Бошлиғимиз аёл киши жуда қаттиққўл. Гавдаси ҳам эркакни қоматига ўхшайди. Одамга шунақа қарайди кўзидан ҳам қўрқамиз. Бази қизларни хонасига чақиради соатлаб қолиб кетишади... Хонасига кириб чиққан қизга ой охирида мукофот пули тушади. Ҳеч ҳам буни тагига етолмасдим.... Менга нисбатан ҳам муносабати яхши. Мени мастер қилиб қўйган ишчилар устидан. Бир кун хонасига чақирди бугун қолиб иккимиз ҳисобот тайёрлаймиз деди. Қизларга қолишимни
айтдим. Бу ерда бир неча йиллик ишлаган опалар менга ғалати қарашди. Бошларини силкитиб қолма ишорасини беришди. Ичимда ҳасад қилишяпти дедим. Тун...... Опа иккимиз ишлаяпмиз. -

Севганинг борми?? Ким биландир яқин муносабатда бўлганмисан?

- Йўқ опа мени ҳаёлимда иш елкамда рўзғор юки ,- дедим. Мени сенга бир таклифим бор.....

У мен ўйлаган аёл эмасди. Ўша куни мени...

Дахшат.....
❤3🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гулнора исмли танишингизга юбориб қўйинг.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚