#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
гўштсиз пиширилади,чунки институтдаги талабаларнинг аксарияти турли вилоятлардан келишган. Биласан ошга гўшт солинса , унинг нархи ҳисобига ошнинг ҳам нархи ошиб кетади. Натижада кўпчилик талабалар пул тежаш мақсадида ош емай қўяди. Ошпазларимиз эса "Барча талабалар истаган вақтида тўйиб ош есин" деган мақсадда ошнинг нархини ҳамёнбоп қилиб арзонлатишган. Бунинг учун гўштнинг ўрнига ошга ...
Мадина шу ерда сўзлашдан тўхтади . Бироз танаффус сақлаб ўқувчиларга айёрона кулимсираб тикилди :
- Ана ўша гўштнинг ўрнига ишлатиладиган , паловхонтўранинг мазасини манаман деган ошлардан қолишмайдиган арзон маҳсулотнинг нима эканлиги жавобини сизлардан кейинги дарс кутиб қоламан.
Хоооп ...
Истовчилар учун яна бир қўшимча савол бор . Бу савол дунёқарашингизни кенгайтириш мақсадида берилмоқда . Гап ош ҳақида кетганлиги учун шу савол хаёлимга келиб қолди- да. Хуллас , ўзбек ошини тайёрлаш шунчалик нозик жараён экан- ки , уни пиширишни қойилмақом уддалай олган инсон бемалол бошқа бир неча хил таомларни ҳам санъат даражасида пишира олар экан.
Саволим шундан иборат :
Ош, яъни паловни пиширишни уддасидан чиққан инсон яна нечта таомни бемалол пишира олиши мумкин деб ўйлайсиз ?
Мадина синфга юзланди :
- Демак , сизларга уйга вазифа қилиб юқоридаги иккита саволга жавоб ва фанга алоқадор учта янгилик топиб келиш , шунингдек дарсликнинг биринчи параграф мавзусини қисқача конспект ёзиб келиш топширилади...
* * *
- Мадина қизим , биринчи кундан чарчамадингми ? - Рахбар ая уни кўча эшик олдида кутиб ола туриб дарровда ҳол- аҳвол сўради.
- Ассалому алайкум ,аяжон, Мадина илдам келиб уч хафта ичида қадрдонидек бўлиб улгурган Раҳбар ая билан сўрашар экан , унга эркаланган бўлди , - очиғини айтсам чарчадим деган сўзни ишлатишга уяламан- у , аммо бугун биринчи кун бўлганлиги сабабли бироз толиқдим дея оламан. Мен бугуннинг ҳисобидан тўрт соат дарс , икки соат қўшимча машғулот ўтдим. Илк дарс ва машғулотлар бўлганлиги туфайли асосан мен гапирдим , шунга бироз жағим оғриб кетди ...
Раҳбар ая Мадинанинг кўнглининг очиқлигидан завқланар экан , унга таъкид маъносида гапирди :
- Қизим, тезда кийимингни алиштириб чиқ , дўппидеккина ош қилдим , сен билан бирга овқатланиш учун ўзим ҳам емай кутиб ўтиргандим.
Раҳбар аянинг "Ош" деган сўзи Мадинага бугунги биринчи дарсини эслатди , у аяга кулимсираганча "Хўп бўлади, мен тезда чиқаман" деди-ю , ўзига ажратилган хонага йўл олди.
* * *
Мадинанинг назарида бугун тезда кеч тушганга ўхшади . У алла- паллагача эртанги кун дарсларига тайёрланди.
Тайёргарлигидан кўнгли тўлиб бошини ёстиққа қўйганда тун ярмидан оғай деб қолган эди.
Мадина ўрнига чўзилар экан ҳар кунги одатини қилиб ўзига ўзи шивирлади :
- Кўнглим эгаси ...
Шаҳризод ака...
Мадинангиз бугун устоз бўлди.
Сиз истаганингиз каби ...
Ҳудди бирга орзулаганимиздек...
Мадинанинг кўзларидан дувиллаб ёш қуйилди ...
Шаҳризод ...
#давоми_бор /9
Муаллиф: Хазонрезги
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤26👍10🥰2
🤩🤩🤩🤩🤩
🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩
👀 Siz hali ham:
❌ Ozishga harakat qilib, lekin baribir natija ololmayapsizmi
❌ “Dietalar ishlamaydi” deb o‘ylaysizmi?
❌ Qanday ovqatlanish kerakligini bilmay qiynalayapsizmi?
OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ
OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ
✔️ Barcha natijasi isbotlangan eng samarali metodlar
✔️ Oziq-ovqatni cheklamasdan ozish
✔️ Kunlik ovqatlanish va mashqlar bo‘yicha shaxsiy maslahatlar
KURS NARXI HAMMA UCHUN QULAY
🤩) OY 🤩🤩 MING
🤩) OY 🤩🤩🤩 MING
🤩) OY 🤩🤩🤩 MING
https://t.me/SOGLOM_OZISH_111
https://t.me/SOGLOM_OZISH_111
https://t.me/SOGLOM_OZISH_111
guruhga kiring kok yozuvni bosing kirasiz

❤1
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
4 - ҚИСМ
Шаҳризод Мадинадан икки ёш катта эди.
Эди...
Мадина уни йўқотганига икки йил бўлган бўлса ҳам ...
Мадина университет магистратурасининг биринчи босқичида ўқиётганида ота - онаси уни узатиш пайига тушиб қолишди. Ҳар гал кўнглига қараладиган Мадинага бу сафар қулоқ солмадилар :
- Насиб қилса ўқишингни давомини турмушга чиқиб ҳам давом эттираверасан ...
Йўқ ...
Мадина совчилардан совчиларга чой дамлаб олиб кирмади .
Ҳали у йигит билан , ҳали бу йигит билан учрашувга чиқмади.
Авваллари Мадинани узатмоқчи бўлиш фикрида қатъий қарор қилмаганлари учун номзодларга эътибор ҳам бериб ўтиришмаган эди.
Шаҳризод эса ... У Мадина учрашувга чиққан илк йигит эди.
Шу бўйи Мадина бошқа йигит билан учрашувга чиқмади. У У отасининг яқин дўстини ўғли бўлган Шаҳризод билан илк кўришганданоқ бири иккинчиси учун яралганликларини тан олганди.
Ортиқча мулозаматларсиз ... Ортиқча ўлдим- куйдимларсиз ...
Аммо бир бирларини гўёки минг йиллардан буён танийдигандек ҳис қилдилар ўзларини.
Шаҳризод нуфузли олийгоҳни битирган , отасининг қўл остидаги фирмада ижрочи директор лавозимида ишлар эди.
У нима учундир ўзбек йигитларига ўхшамас эди. У ҳинд йигитларига, тўғрироғи актёрларига ўхшар эди. Келишган , ўктам , кўркам ...
Шаҳризоднинг сифатларини ҳақида ёзилса , бу рўйҳат ҳали бери тугамаслиги аниқ эди.
Унинг бу оламни тарк этишига ҳам айнан шу ғайриоддий кўриниши ва чиройи сабаб бўлган эди.
Тўйларига икки хафта қолганда Шаҳризодни ... ўлдириб кетишди.
Ўшанда ярим кечада шаҳарнинг бир четида жойлашган тунги клубдан маст - аласт , кайфи тароқ ҳолда чиққан жиноий тўданинг бир гуруҳ аъзолари кўча юзида машинасининг матори "иш кўрсатгани" учун уста қидириб йўлда кетаётган Шаҳризодни клуб ташқарисида кўриб чет эллик йигит деб ўйлашади ва изига тушишади.
Шаҳризоднинг қўлидаги қимматбаҳо соати , кийиб олган ҳашамдор кийими умрига зомин бўлишига кифоя бўлди...
Гиёҳвандлар анойи эмасди, улар Шаҳризоднинг соатини эвазига қанча чеким заҳри қотил келишини чамалаган , йигитнинг ёнида шундай юришига яраша яна талай пул бўлиши керак деб тахмин қилган эдилар . Улар Шаҳризоднинг машинани тузатиш борасидаги саволларига "йўқ" деб жавоб берган бўлдилар- у , йигит ортига қайрилиб йўлида давом эта бошлаши билан малъун ниятларини амалга оширишга киришдилар .
Шаҳризоднинг умрига ортидан мўъжаллаб зарб билан урилган ҳандалак катталигидаги қиррадор тош нуқта қўйди. Нафси ҳакалак отган йигитлар кўча гулзоридаги дизайн ўрнида ишлатилган тошни вақтида илғаб улгурган эдилар ...
Ким билсин ...
Буларнинг бари йигитнинг пешонасига битилган тақдири, азалидир. Бу саволнинг жавоби танҳо бўлмиш зот Танҳо парвардигорга аён эканлиги рост ...
Бу дунёда эса Шаҳризоддан рост бўлиб улгурган яна бир ҳақиқат қолган эди...
Бу Мадина ва унинг дунёларга тенг муҳаббати эди...
Мадина Шаҳризодни учратгунга қадар кўнглини бошқа бирон йигитга бермаганди. У фақатгина уни- Шаҳризодни чинакамига севганини йигитни йўқотганидан сўнг билди.
Бир машҳур ёзувчи шундай ёзган эди :
" Дарахтнинг бор салобати у йиқилганидан кейин билинади"
Мадина бу сўзларни кейинчалик кўп эслади .
Одатда , инсон бирон еридан жароҳат олса , дастлаб ўша жароҳатнинг аччиғи , оғриғи дарровда билинмайди.
У қачон азоб беради биласизми ?
Битаётганда ...!
Барча азоб битиш жараёнининг механизми ишга тушганда билинади ...
Энг оғриқлиси ҳам шу экан ...
Инсон кўнглидаги жароҳатнинг битиши учун баъзан йиллар керак бўлар экан .
Савол жавоби эса кўп ҳолда мавҳум бўлиб қолиши ҳам мумкин экан :олинган жароҳат охиригача битармикан ? Бунинг иложи бормикан ўзи ?! Битганда ҳам ундан қолган чандиқ уни эслатаверса керак ...
Эслатаверса керак ...
Айниқса "ана , ана келин бўламан" деб орзуларнинг еттинчи эмас, етмишинчи осмонида учиб юрган қиз учун ...
Мадина қалбан синган эди ...
Мадинан руҳан юксалди.
У Шаҳризодни юрагига дафн қилган эди.

❤36
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
Дафн қилинган жойдан эса ирода ва шижоат униб чиққан эди.
Шу воқеаларга ҳам сал кам икки йил бўлибди.
Аммо Мадина учун икки кунчалик вақт ўтмагандек эди.
Ота- онасининг галдаги турмушга чиқиш ҳақидаги бирорта сўзига ҳам бирорта бўлса ҳам умид учқуни беролмаганлигининг сабаби шу эди Мадинанинг ...
Мадина билан Шўхлисойга келиш қизининг борган сари "тош қўғирчоққа" айланиб бораётганлигини кўрган онанинг навбатдаги ҳаракати эди.
Мадинанинг қишлоқда қолиши ва мактабда ишлашига руҳсат берилишига ҳам бор сабаб шунда эди...
"Зора шу орқали қизим дардларидан чалғиса ва яна аввалги ҳолига қайтса ..." - бу Малика опанинг қизи ҳусусида қилган навбатдаги умиди эди.
Айнан шу умид билан бир неча ойлардан буён чет давлатда муҳим лойиҳани амалга ошираётган турмуш ўртоғини кўндирган ҳам Малика опа эди.
* * *
Эртаси куни Мадина мактаб дарвозасидан кириб бориши билан ўқувчилар уни дарровда ўраб олишди.
- Ияя, буни қара-я , Мадина қизим , нима бу болаларга афсун ўқиб қўйдингми ?! Дарровда сени ўз давраларига қўшиб олишди. Билмаган одам сени ҳам уларнинг синфдоши деб ўйлайди.
Мадина математика ўқитувчиси Фаҳриддин аканинг сўзларига жавобан ўнг қўлини кўксига қўйганча паст овозда салом бериб ичкарига оҳиста йўл олди. У ўзига ҳамроҳ бўлиб улгурган ўн биринчи синф ўқувчиларига жавобларини дарсда тинглашини айтиб , синф журналини олиб чиқиш учун мактаб даҳлизидаги энг биринчи хона - ўқитувчилар хонасига қадам босди.
Мадина ўқитувчилар хонасида спорт кийимидаги Каримберди устоз ва тез орада синашта бўлиб қолган Шоҳиста исмли тил- адабиёт фани ўқитувчиларини учратди.
Мадина улар билан сўрашар экан, Шоҳиста унга жилмайиб сўз қотди :
- Мадинахон , нималарни бошлаб юрибсиз ?
- Нима қилибман , Шоҳиста опа ?! - Мадина ҳайрон бўлиб елка учирди
- Эээ , ўқувчиларим кечадан буён бошимни ачитиб юборишди . Ош ҳақида иккита савол берган экансиз - у ? Нодир демаганлари ҳатто кечаси соат ўн яримда ҳам қўнғироқ қилса денг . Хўжайинимнинг кўзлари энди уйқуга кетган экан. Менгина тушмагур ҳар доимги одатимни қилиб телефонимни овозсиз режимга қўймаган эканман- да . Телефонимнинг чақирув овозига Юлдуз Усмонованинг "Сабо бўлиб" қўшиғини қўйиб қўйгандим . Бир вақт "Лай - ла - лай " деб Юлдуз опа ашулани шарт бошлаворсалар денг .
Шоҳиста кулгидан ўзини тўхтатолмай гапиришдан танаффус қилиб қолди .
Мадинанинг кўз ўнгига Шоҳиста опа тасвирлаб берган саҳна кўриниб кетиб, унинг ҳам юзларига табассум ёйилди:
- Вооой , қизиқ бўлибди-ю , давоми нима бўлди ?
- Эй , Мадинахон асти сўраманг , асти сўраманг . Хўжайиним дўконда ишлайдилар. Кун бўйи тик оёқда юриб одамларга муомала қиладилар , шу сабабли қаттиқ чарчайдилар - да . Хуллас шунақа қаттиқ чарчаган одамни энди кўзи уйқуга кетганда уйғотиб юборишдан ёмони йўқ-да аслида .
Давомини айтай. Минг узр сўрасам ҳам қўшиқни давомини мен айтдим. Бу орада Нодир тушмагур тинмай қўнғироқ қилаверса денг. Хўжайиним ҳам шартта телефонни олиб унга уландилар . Бу ёғига юрагим така - пука бўлиб кетди: Нодирни бўралатиб сўксалар нима қиламан . Ҳар нима бўлгандаям ўқувчим " деб турибман. Хўжайиним ҳам анча қизиққонлар- да . Нодир эса хўжайинимга шартта салом бериб , сиз берган саволларни айтиб ташласа денг.
Энг қизиғи кейин бошланади.
Хуллас , ярим кечагача саволингизга жавоб қидирдик, аммо ҳеч бир жавоб кўнглимизга ўтирмади.
Эрталаб эса хўжайиним "Ўша қизга алоҳида салом айтиб қўй , битта ош мендан , менимча шу саволи билан қишлоқни ярмини ухлатмаган бўлса керак , отасига раҳмат, бу қиздан сабоқ олган болалар бир жойни ёриб чиқиши аниқ" дедилар .
- Узр , Шоҳиста опа ... Сизни ҳам тинчингизни бузибман ,- деди Мадина ҳижолатомуз .
- Бу галдагиси яхшиликка бўлди-ю . Узр сўрашга ҳожат йўқ . Аммо бир куни жуда ёмон бўлганди. Эътибор берган бўлсангиз қишлоғимиз тоғлик ҳудуд бўлишига қарамай , интернет жуда яхши ишлайди. Аммо бир куни профилактика муносабати билан алоқа узилиб - узилиб қолди. Мен бўш вақтларимда мусиқа тинглашни яхши кўраман. Ўша куни қўлимга ҳинд
/11

❤24🔥4👍2
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
фильми бор эди- ю "Ўғирланмаган келин" ўшандаги қўшиқ тушиб қолди. Мен уни эшитаман деб очиш тугмасини босибман- у , алоқа йўқлиги сабабли қўшиқ очилмай бутунлай ёдимдан чиқиб кетибди. Интернет демаганлари ярим кечада ишлаб кетибди . Энди бу ёғини тасаввур қилаверинг . Ярим кеча . Уйқунинг энг ширин пайти.. . Бир пайт Шоҳруҳ Хон бошчилигидаги бир гуруҳ ҳиндлар қўлларига рангли рўмолчаларни боғлаб "Хошина кодикахе жошима де кене валааа" деб кеб қолишса бўладими ? Ана бу ёғига "Валааа" ни тасаввур қилаверасиз ...
Мадинанинг кулаверганидан кўзларидан ёш чиқиб кетди . У :
- Шоҳиста опа , энди дарсни қандай ўтаман, мавзуни тушунтириб "Валааа" деворсам- а? - деди завқланиб ва давом этди ,- йўўўқ тезда кетмасам бўлмайди , ҳозир яна битта воқеани улаб айтиб юборсангиз , ўзимга жавоб беролмайман.
Мадина ўн биринчи синф журналини олганча эшикка равона бўлар экан Шоҳиста опа унинг ортидан хай-хайлаб қолди :
- Мадинахон! Жон куйдириб шунча ҳикояни бекорга гапирганим йўқ , саволларнинг жавобини айтиб кетинг .
Мадина унга жавобан кулимсиради...
* * *
Мадина ўн биринчи синфга кирганида ўқувчилар уни интиқлик билан кутиб олишди:
- Ассалому алайкум , азиз устоз !
- Ваалейкум ассалом. Ўтиришингиз мумкин. Биламан барчангиз кеча уйга берган вазифам , яъни иккита саволга жавоб топиб келгансиз. Ораларингда тўғри жавоб эгалари бўлишига ҳам ишонаман. Мен сизларга ҳозир мана бу ёпишқоқ капалак нусҳа смайлик қоғозчаларини тарқатаман. Сиз унга исмингиз ва жавобингизни қисқа ва лўнда ёзасиз. Бу орқали жавоб беришдаги холисликни таъминлаймиз, яъни ҳеч бирингиз бошқангизнинг жавобингизни кўчира олмасиз .
Мадина парталарни айланиб смайликларни тарқата бошлади :
- Кимда кимнинг жавоби тайёр бўлса , досканинг чап табақасига ёпиштириб қўйиши мумкин.
Тезда досканинг Мадина айтган тарафи учишга шайланган тилларанг капалакларга тўлди.
- Бўлдик , устоз ,- деди Нодир китоб варақлаётган Мадинага бўйнини чўзганча
- Жуда яхши ...
Мадина доскага яқинлашиб капалакларни орт томонини қайириб ўқий бошлади.
- Анвар :
Биринчи жавоб : ошга қўй ёғи солинади .
Иккинчи жавоб: ўндан ортиқ ...
Раҳима:
Биринчи жавоб : нўхат
Иккинчи жавоб : Эллик хил ...
Мадина шу тариқа барча ўқувчиларнинг жавобларини ўқиб чиқди ва бироз тин олгач , уларни шарҳлай бошлади:
- Болалар . Сизга топшириқ берганимда атайдан ҳикоя орқали дона - дона қилиб тушунтирган эдим. Унда алоҳида ош арзон тушиши ва шу билан бир қаторда мазали бўлиши кераклигини таъкидлагандим. Сиз ҳам айнан ана шу йўлдан боришингиз керак эди. Топишингиз керак бўлган маҳсулот гўшт нархидан тахминан уч ёки тўрт баробар арзон бўлиши лозим эканлиги эътиборингиз марказида туриши керак эди.
Тўғри жавобни айтишдан аввал нотўғри жавобларни бироз шархлаб ўтаман.
Қўй ёғи ...
Қўй ёғига қилинган ош мазали , аммо унинг нархи гўшт нархи билан деярли тенг , баъзи жойларда қимматроқ ҳам бўлиши мумкин. Ундан кейин бу ёғ ишлатилса кўпчилик, айниқса ёшлар ошни хуш кўриб ейишмайди.
Пиёз , сабзи ...
Баъзиларингиз ҳатто картошка деб ҳам ёзибсиз . Йўқ ! Бу сабзавотларнинг кўпи кўп ! Уларни ошиқча қўллаш овқат таъмини бузади , меъёрида қўллаш эса натижа бермайди , шу билан бирга ҳеч қачон гўшт ўрнини босишга даъвогарлик ҳам қила олмайди.
Нўхат , ловия ...
Бу маҳсулотлар гўшт ўрнини қисман босиши шубҳасиз , аммо уларнинг кўпчилик исътемол қилмайди, сабаби булар кўпчилик организмларда акс таъсир кўрсатиши мумкин .
Зирк...
Зирк ҳам фойдали маҳсулот , айниқса қонни кўпайтиришда унинг аҳамияти чексиз , бироқ унинг кислоталик хоссасининг ошқозонида муаммоси бор инсонларга тавсия этилмайди.
Илик ёғи ...
У арзон , ҳамёнбоп , озуқавий жиҳатдан хаттоки гўштни ҳам йўлда қолдиради.
Мадина ўқувчиларга тантановор оҳангда эълон қилди :
- Мен берган саволимнинг жавоби айнан илик ёғи эди ! Мен айтган ошда ошпазлар иликли суякларни алоҳида қайнатиб олиб , унинг ёғли сувини ошга сув ўрнига қўшар эканлар .

❤37
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
Энди иккинчи саволга ўтаман . Бу савол жавобини узоқ шархлаб ўтирмайман . Олимларнинг фикрича ошни қойилмақом пишира оладиган ҳар қандай инсон яна йигирма беш хил таомни маҳорат билан пишира олар экан ...
Бу маълумот жуда кўп манбаларда келган. Айниқса, таом пишириш бўйича эфир юзини кўрадиган кўрсатувларда бот- бот такрорланади.
Қадрли ўқувчилар ! Барчангиз берган жавобингиз хато эканлигини билиб олдингиз- а ? - Мадина ўқувчиларга айёрона кўз қисди ,- фақат бир ўқувчидан ташқари . У ҳар иккала саволга ҳам тўғри жавоб бера олган. Мен ваъда берганимдак бу ўқувчига учта беш қўяман . У кимлигига ҳамма қизиқяпти , тўғрими ?
Келинг , яхшиси у ўқувчи кимлигини ўзи айтақолсин .
Мен бир , икки , уч деб санаганимда тўғри жавоб эгаси ўрнидан турсин.
Синфга жимлик чўкди .
Мадина завқ билан санай бошлади :
- Бииир ...
Иккиии...
Ҳалиям ўша иккиии ...
Ўн бешта кам уч ...
Ўқувчилар кулиб юборишди :
- Ээээ , устооооз ... Уч деворинг ... Деворақолинг энди ...
- Уччч!!!
Мадина уч дейиши билан ўрнидан турган ўқувчини кўриб қолган синфдошлари ҳайратланиб қолишди :
- Нодииир !
Нодир "Бу мен !" дегандек қошини учириб қўйди .
Синфдагилар қарсак чалиб юборишди .
- Ана энди сени ҳақиқатдан ҳам моҳир ошпаз бўлишингга шубҳам йўқ , Нодир ! Баракалла ,- деди Мадина ҳаяжондан қип - қизариб кетган ўқувчисига боқиб , - энди бугунги мавзуни ...
- Устоз , илтимос , яна шундай савол беринг,- деди Розия ,- илтимос , йиқилган курашга тўймас экан- да .
Мадина унга меҳр билан қаради :
- Яхши . Мавзуни бошлашдан аввал сизларга уйга вазифа қилиб яна иккита савол бераман .
Демак эшитинг .
Биринчиси :
Дастлаб ручкаларнинг қопқоғи тешиксиз ишлаб чиқарилган экан . Кейинчалик эса унга кичкина тешикча очиш урфга кирган. Айнан шу кичик тешикча жуда катта хавфнинг олдини олиши тасдиқланган .
Савол : Ручканинг қопқоғида тешикча очилишига сабаб нима?
Иккинчи савол : Аёллар организмидаги олтиннинг масса улуши эркаклар организмидагига нисбатан кўпроқ экан . Бу билан аёллар севинишлари керак эмас экан . Нега дейсизми ? Нега-ки айнан аёллар организмида бир заҳарли элемент эркакларникига нисбатан кўпроқ учрар экан.
Диққат савол : Бу қайси элемент ?
#давоми_бор /13
Муаллиф : Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:

❤24👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эй, менинг сирдошим, қадрдонгинам,
Дилдошим, дарддошим, мехрибонгинам.
Айтолмайман баъзан дилимда борим,
Жонинг омон бўлсин, дугонажоним.!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Дилдошим, дарддошим, мехрибонгинам.
Айтолмайман баъзан дилимда борим,
Жонинг омон бўлсин, дугонажоним.!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
📝Энг зўр кадр
Озроқ эҳсоним бор эди. Гемотология клиникасининг болалар бўлимига отландим.
Эшик олдида эски аравачада қийшайиброқ ўтирган жуссаси кичкина қизга кўзим тушди. Касал бўлса керак, қўлимдагини шу бечорага бера қолай деб саломлашиб, гапга солдим. Адашибман. Ўзи ҳам бирорта ночорга ёрдам бериш илинжида келган экан. Бўлимга бир гуруҳ артистлар ва тасвирга олиш гуруҳи келгани учун ичкарига киритишмабди. Биргаликда кута бошладик. Ярим соатлардан сўнг аввал камера тутган оператор, сўнг бир тўп машҳурлар, уларнинг ортидан эса ичкарида расмга тушишга улгурмаган оналар ва ҳали оёғида турган болалар югуриб чиқишди.
Селфимания тугагач ҳам бизни ичкарига қўйишмади. Мен-ку майли, атаганимни бирорта онага бериб кетавераман. Аммо аравачада ўтирган қизга ичим огриди:
- Илтимос, бирорта болачани хонасига киришимга рухсат беринг. Озгина бўлса ҳам далда бўлмоқчиман. Ўн дақиқа етади. Ёнига яқин бормайман. Грипп ёки бошқа юқумли касаллигим ҳам йўқ.
-Бўлмайди! Микроб тушади, синглим. Ҳар хил одам кираверса, бозордан нима фарқи қолади!
Ортиқ чидаб тура олмадим:
-Ҳозиргина бир тўп одам чиқди. Уларнинг микроби йўғу, шу савобталаб қизда борми? Уялмайсизми!
-Улар соғлом! Қолаверса, рухсатлари бор, шахсан главрачдан!
Бошқа тоқат қила олмай қолдим. Қўлим кўтарилди. Бироқ қизнинг ўзи аста этагимдан тортиб тўхтатди. Қарасам кўзи жиққа ёш:
-Майли опа, тортишманг. Улар ҳақ! Кирмаганим маъқул.
У ичкарига шошилган аёллардан бирига рўмолчага ўралган иккита беш минг сўмлик ва муқоваси чиройли китобни тутқазди:
- Хола оз бўлса ҳам орттирганимни олиб келавердим. Манави эртакни фарзандингизга ўқиб беринг. Асло тушкунликка тушмасин, у дардни албатта енгади! Мени айтти дерсиз, ҳаммаси яхши бўлади.
Боя эътибор бермабман. Овози ҳам жуссасидек омонат экан. У китобни очиб мундарижага ишора қилди:
-Қаранг, зўр эртаклар бор.
Шу чоқ машҳурларни кузатиб қўйган тасвирчи йигит сумкасига жойланган камерани чиқариб, қизни нишонга олди:
-Илтимос, тасвирга олманг.
Китоб билан юзини тўсган ожизадан ранжиган йигит таажжубини яширмади:
-Нега? Шундай ҳолатингизда бемор болаларга далда бераман деб келибсиз. Энг зўр кадр бўларди! Сиз китобга қараб турсангиз бўлди.
Қиз бош чайқаб, рози бўлмади.
Сал нарироқда турган режиссёрни эса жаҳли чиқди:
-Кетдик укам. Ҳамма зўр кадрларни ичкарида олиб бўлдик. Баъзилар телевизорда кўринишни хоҳлашмайди. Тўғрими, синглим?
Қиз индамади.
Мен иккита беш минг ва китобни олган аёлни астойдил дуо қилишини кутгандим. У телефонидан кўз узмай миннатдорчилик билдириб, орқароқда турган шеригига бақирди:
-Ўл Замир, қийшиқ обсан-ку! Калламни ярми йўқ. Кўзинг қаттайди? Эссиз, шундай артис келганидаяяяя....
Ўша куни касалхонадан дилим икки карра вайрон бўлиб қайтдим. Нега бунчалик калтабин бўлиб кетдик?
Тўғри, эшик олдида турган тиббиёт ходимининг ўз вазифаси, амал қиладиган йўриқномаси бор. Журналист қиз ҳам қаттиқ чарчаган. Калласини ярми суратга тушмай қолган онага ҳам осон тутмадим. Балки машҳурлар ташрифи уларнинг қалбига оз бўлсада қувонч олиб кирар. Ахлоқи чайналаверганидан бутун жойи қолмаган фалончихон билан селфи тушишни ҳам айби йўқ, чунки у юлдуз!
Аммо охиратда-чи? Балки шу ногирон ожизанинг мавқейи ҳаммамиздан баландроқ бўлар?!
Балки ҳеч қайси оператор, режиссёр, журналист топа олмаган, аҳамият бермаган энг зўр кадрлар аллақачон Аллоҳ назари билан тасвирга олиниб бўлгандир...
Муаззам Иброҳимова

❤23😢13🔥5🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онанг бўлса жаннатинг
Отанг бўлса давлатинг
Аканг бўлса савлатинг
Опанг бўлса рохатинг
Уканг бўлса хурматинг
Синглинг бўлса иззатинг
Кўзинг очиб кўрганинг
Ёринг бу Мухаббатинг
Боланг бўлса тож тахтинг
Шулар сенинг бор бахтинг
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Отанг бўлса давлатинг
Аканг бўлса савлатинг
Опанг бўлса рохатинг
Уканг бўлса хурматинг
Синглинг бўлса иззатинг
Кўзинг очиб кўрганинг
Ёринг бу Мухаббатинг
Боланг бўлса тож тахтинг
Шулар сенинг бор бахтинг
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8👍2
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
6-ҚИСМ
Ўша машҳур Анис Ўктам бўлса ?!
Ахир у Мадинанинг ғойибона дардкаши эмасми эди ?!
"Бедор туйғулар" ...
Мадина Шаҳризоддан ажралиб қолганидан сўнг қанчадан қанча тунларида ана шу "Кўнгил садоси" дан ёйилган "Бедор туйғулар"
ҳамроҳлигида ўтказган эди.
Анис Ўктамнинг овозидаги дард уни ўзига бутунлай мафтун қилган эди.
Ўша вақтларда Анис Ўктам хафтада икки маротаба эфир қилар эди. Кейинчалик эфир вақтлари хафтасига тўрт мартага ошди. Бугун эса Розия "Бедор туйғулар" ҳар куни эфир юзини кўраётганлигини айтди.
Розия айтган Анис Ўктам Мадина танийдиган ўша сўз устасимикан ?! Лекин Розия айтган маълумотлар аниқ - таниқ ўша эканлигини исботлаб турибди-ю ...
Мадина бу ерга келгандан бошлаб унинг эшиттиришларини тингламай қўйганини , аниқроғи бундан чалғиб қолганлигини сезиб , оғир кунларида дилига дилдош, кўнглига таскин бўлган номаълум ғойибона суҳбатдошининг сўзларини жуда соғинганини шу топдагина сезди.
У шундай ўйлар билан Розияни тезда уйига кузатиб қўйди-ю , ўзи ҳам дарҳол ортига қайтди.
У телефонидаги радио саҳифасини очиши билан "Кўнгил садоси" тўлқинларига уланди.
Мадина вақтида телефонини ёқибди. Радиотўлқинларида "Бедор туйғулар" радиоэшиттиришининг машҳур мусиқаси янграй бошлаган эди.
Мадина бу сафар юраги бошқача орзиқиб телефонидан таралган куйни тинглай бошлади .
Кўп ўтмай куй садолари пастлай бошлаб бошловчининг ўктам овози эшитилди.
Мадина ҳар сафар Анис Ўктамнинг дил номаларига қулоқ тутганда, бу исм шариф унинг ўзига танлаган тахаллуси деб ўйлар эди. Сабаби Анис исми суҳбатдош , кўнгилдош деган маънони билдирса , Ўктам исми эса ўз номи билан виқорли , дилга яқин деган маъноларни англатар эди.
Анис Ўктам ...
Бу бошловчининг асл исм шарифи экан ...
Ўзига жуда мос . Мадина шу топда уни ғойибона тинглай бошлаган кунидан буён илк бор кўргиси келди .
Қандай экан- а , бу Анис Ўктам деганлари ...
Мадина ўзича уни тасаввур қилишга уриниб кўрди , аммо бир тўхтамга кела олмади ...
"Кўнгил садоси" да эса Анис тўлиб - тошиб сўзлай бошлаган эди :
"Ассалому алайкум, ассалому алайкум , азиз тингловчим .
Бормисиз , омонмисиз ?
Мана бугунги оқшом ҳам "Кўнгил садоси тўлқинларида бошловчингиз мен Анис Ўктам ва "Бедор туйғулар" меҳмонингиз.
Азизлар , бугун сизлардан келган талаб ва истакларингизни инобатга олган ҳолда қуйидаги мавзуда суҳбатлашишни лозим деб топдим.
Ижозатингиз билан бошласам ...
БОРАР МАНЗИЛИМ ...
Дунёга нима учун келдик ?! Нима сабабдан ёруғ дунё юзини кўриш бахтига мушарраф бўлдик ?
Буни бахт деб аташ мумкинми аслида ?!
Мендан сўрасанг , ҳа бу бахт деб жавоб берган бўлар эдим.
Ахир ўн саккиз минг олам ичида мен хам унутилмабман .
Гарчи бу оламда зарранинг миллионнинг энг, энг, энг кичик улушидаги қийматида бўлсам ҳам , ўзим учун дунё қадар оламман ...
Бу бахт эмасми ?!
Бу менинг ҳам эътиборга лойиқ эканлигимнинг дараги эмасми ?!
Бу бахт бўлмаса нима унда ?!
Ҳаёт йўлларида турли синовларга лойиқ кўрилибман.
Демак ...
Демак нималаргадир арзир эканман-да .
Демак менинг ҳам имконга ҳуқуқим бор экан-да...
Кураша олишимга умид билдирилганини англатмайдими бу?
Буларнинг барчаси нима эканлигини биласизми ?!
Билмасангиз билиб олинг !
Буларнинг барчасидан келиб чиқадиган хулоса битта :
Ишонч !
Чин банда бўлишимга ишонч билдирилганидир бу!
Энди айтингчи , мен бахтли бўлмай ким бахтли бўлсин...
Менинг дунёга келишим йўловчилик мақомини олишим учун чипта берилишидир ...
Мен йўловчиман...
Борар манзилим маҳшар ...
У ерга бормоғим учун ҳамроҳим солиҳ амалларим бўлса қандай яхши эди ...
Шунга умид қиламан
Аллоҳим , мен йўлдаман...
Умидворинг йўлда ...
Ўзинг қўлла ...
Бу йўлда қўллагувчим якка ўзинг...
Ахир бу қисматни менга бичган , бу дунёга йўловчи қилиб йўллаган ўзингсан...
Мен эса...
Мен эса яна сен томон йўлга тушдим ...
Ҳукмимни олиш учун...
Аллоҳим ...
Ҳукмим қўлингда ...
Энг ҳайрлиси ҳам ўзингдан раъво ...
Кетмоқдаман...
Борар манзилим маҳшар ...
/16

❤38👍1
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
Мадина Аниснинг сўзларини тинглар экан, кўзларига милт- милт ёш қўйила бошлади ...
" У жуда тўғри гапирди ,- ўйлади Мадина ўпкаси тўлганча,- мен ҳам борар манзили маҳшар бўлган йўлнинг йўловчисиман ... Йўлим эса турли синовлар билан зийнатланган . Бу йўлда баъзан бахтли кунлар бўй кўрсатади , баъзан эса армонлар домига ғарқ бўламиз ...
Энг муҳими эса ...
Энг муҳими ҳотиманинг ҳайрли эканлигида ...
Ҳотимамиз ҳайрли бўлсин , илоҳим ..."
Мадина шу хаёллар оғушида кўзи илинганини сезмай қолди ...
* * *
- Шоҳиста опа , - деди Мадина эртаси куни мактабнинг мўъжазгина ошхонасида тушлик қилишар экан ,- сиздан бир нарса ҳақида сўрасам майлими ?
- Бемалол , Мадинахон , агар менда берадиган саволингизнинг жавоби бўлса , бажонидил . Сўрайверинг ...
- Шуу... - Мадина гапни нимадан бошлашни била олмай чайналди, - шууу...
- Шу-шуламай шарт гапинг қўйинг - да , Мадинахон , ахир айтишади- ку "Шарт гапирмоқ- мард гапирмоқ"деб, - Шоҳиста Мадинага далда берган бўлди .
- Шоҳиста опа , Раҳбар аямнинг ўғиллари ўша машҳур радиобошловчи Анис Ўктам экан- а ? Буни кеча тасодифан Розиядан эшитиб қолдим. Тавба бу ерга келганимга салкам бир ой бўлибди-ю , Раҳбар аям бир оғиз Анис менинг ўғлим демабдилар.
Мадинанинг саволини эшитган Шоҳистанинг юзидан зумда қони қочди. Мадина ўз саволи билан унга оғриқ берганини дарҳол фаҳмлади.
- Шоҳиста опа , саволим ноўрин бўлдими ? - деди у бўшашганча , - бу ерда мен билишим керак бўлмайдиган бирор гап бўлса , унда жавоб бермай қўяқолинг ...
- Йўғей , саволингиз ноўрин эмас , қайтага шу саволни менга бериб яхши иш қилдингиз . Раҳбар ҳоламдан сўраганингизда уларнинг яраларига билиб билмай туз сепиб қўйган бўлардингиз ... - бўшашганча жавоб қайтарди Шоҳиста.
- Сўзларингиздан бу ерда бир жиддий гап борга ўхшайди.
- Мадина , бешинчи соат дарсингиз бормиди ? - Шоҳиста дабдурустдан бошқа мавзуда савол бериб қолди .
Шоҳистанинг саволига Мадина "йўқ" дея бош чайқади .
- Унда яхши . Менда ҳам бўш соат эди. Сизга барчасини бафуржа сўзлаб берай деган эдим- да.
Мадина жойига ўрнашиб ўтирар экан, қаҳвали бокални қўшқўллаб ушлади.
- Анис , менинг синфдошим бўлади, - Шоҳиста Мадинанинг кўзлари катта- катта очилганини кўриб кулимсиради ,- ҳайрон бўлманг , Мадинахон , менинг ёшимдан кўра кўринишим каттароқ кўринади . Сал тўлачароқлигим бунга сабаб бўлса керак- да . Хуллас , мен сиздан ўйлаганингиз каби ўн ёшлар эмас , тўрт ёш каттароқман халос. Сиз ҳижолат бўлманг , буларни шунчаки маълумот учун айтаяпман , ундан кейин Анис ҳақида батафсил билсангиз деган эдим- да.
Хуллас , Анис менинг синфдошим бўлади. Раҳбар аяни ва Юсуф отани кўргансиз - ку, икковлари ҳам хушсийрат инсонлар . Уларнинг фарзанди Анис ҳам жуда кўркам йигит. Уни бир кўрган одам , ортига қараб яна бир қарасам дейдиган даражада ўктам. Айтганча , унинг фамилияси ҳам Ўктамов эканлигидан хабарингиз бўлса керак.
Анис мактабда фақат аъло баҳоларга ўқиган. У доимо журналист бўлишни орзу қилар эди . У мактабда ўқиш давридаёқ қўшни қиз Дилёрага кўнгил қўйган экан. Дилёра биздан икки синф пастда ўқирди. Айтганча у Розиянинг амакисини қизи бўлади. Розияни ва укасини амакиси боқиб олганлигини эшитган бўлсангиз керак. Бу энди бошқа алоҳида ҳикоя. Хуллас Анис ва Дилёра бир- бирларига қаттиқ кўнгил қўйишган экан .
Аммо ... Шу билан барчаси тамом. Нега дейсизми ?
Мактабни битиргач Анис Тошкентга ўқишга кетди. У биринчи уринишданоқ журналистикага ўқишга кира олди.
Дилёра эса мактабни битиргач ўқишга киришни орзулаган экан. Аммо орзу орзулигича қолиб кетди.
Нега дейсизми ?
Анис иккинчи босқични битиргач , ёзги таътилга келганда Дилёранинг тўйини устидан чиқади.
Шундагина қизнинг кейинги вақтларда нима учун қўнғироқларига жавоб бермаётганлиги сабабини тушунади .

❤30🤔1
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
Маълум бўлишича Дилёранинг отаси ўзи ишлайдиган ишхона раҳбарининг ўғлига қизини турмушга бераётган бўлади. Ўшанда Анис ҳар қанча ҳаракат қилмасин Дилёра у билан учрашишга рози бўлмайди , қайтага орага қўйилган одамдан "Мени кечир , чин севги нима эканлигини яқинда билдим , мен ўз тенгимни , умримга мазмун, ҳаётимга ранг- баранглик бахш эта оладиган инсонни энди учратдим, вақти келиб сен ҳам ўз тенгингни топишингга тилакдошман" деган мазмунда хат чиқариб юборади.
Анис алам аччиғига чидай олмай жаҳл устида ўша куннинг ўзидаёқ шаҳарга қайтиб кетиб қолади.
Анис шу кетганча орадан бир йил ўтганда қишлоққа қайтади. Қишлоққа қайтгач эса бир йил давомида Дилёрадан бекорга ранжиганини , аслида қиз бечорада заррача айб йўқлигини , у турмушга мажбурият юзасидан чиққанлигини хабарини олади.
Асл воқеа эса кўринганидан бутунлай бошқача бўлган экан. Дилёранинг отаси ўзи ишлайдиган корхонада цех бошлиғи вазифасида ишлар эди. У чет элдан келтирилган бир қанча станокларни янги лойиҳа бўйича ишга тушираётганда , ўзининг эҳтиётсизлиги сабаб уларга катта кучланишдаги ток бериб юборган , натижада умумий нархи бир неча нолларда баҳоланадиган станоклар куйиб , ишга яроқсиз ҳолга келиб қолган экан . Дилёранинг отаси Акром ака бу станокларнинг пулини бир умри эмас , дунёга келишнинг қайта- қайта эҳтимоли бўлганида ҳам , ўн марта такрор- такрор дунёга келса-да тўлай олиши умуман иложсиз эканлиги очиқ- ойдин кўриниб турган масала экан .
Акром ака эса масалага барибир ечим топибди. Ўзича барчасидан осонгина қутилиш имконини ҳам ...
Ўшанда Дилёра кўнгли ғаш бўлганча шом қоронғилигида боғ этагидаги молхонага бориб янги бўшанган сигирларидан хабар олишни ихтиёр қилмаганида отасидан бир умрга айрилиши аниқ эди.
Аллоҳ кўнглига солган-да Дилёранинг ... У ўзини осиш ниятида молхона тўсинига арқон боғлаётган отасининг оёқлари остига ўзини отади:
- Аввал мени осинг , сўнг ўзингизни ...
Эртаси куни қиз бола боши билан корхона раҳбарининг ҳузурига борган Дилёра қабулхонада ўзига синчков тикилаётган аёлни учратади. Маълум бўлишича у аёл ...
#давоми_бор /18
Муаллиф: Хазонрезги
Муаллиф номини ўчирманг ❗️

❤24🔥3
Forwarded from Post Bot
FAQAT AYOLLAR UCHUN MAXSUS
TEZ QO'SHILIB OLING ARAB RAQSLARINI TEKINGA ONLINE O'RGANAMIZ
┏━━━━━━━━━━━━━━┓
彡👉🏻❤️ K I R I SH ❤️👈🏻 彡
┗━━━━━━━━━━━━━━┛
https://t.me/gieshalar_siri/42078
https://t.me/gieshalar_siri/42078
Homiy:
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Амма яхшимисиз, юрибсизми бизникига келинг 🥰
Аммажонларга юбориб қўямиз.
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
Аммажонларга юбориб қўямиз.
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤6
OʻTKINCHI DUNYO
MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA
muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA
muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9
#Уткинчи_дунё
#No_175
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Қизим, кўзимни нури мунчоғим
Оппоқ либос шунақанги ярашибдики, фаришта мисолисан.
Сен ва опангга қилган зулмларим ва ёмонликларим учун кечир, оллоҳим мени шу даражада жазоладики, ўз боламни қаршисида туриб, пешонасидан ўпиб оқ фотиха бера олмасам, бир ёстиққа бош қўйган, умр йўлдошим кўз олдимда бошқа аёл билан бахтли бу кўрсатса.
Бу не холки, қилган ёмонликларим олдида ожиз ва беқарор қолсам.
Қани эди хаёт орқага қайтсаю, сен ва опангни кипригимда катта қилиб, хеч қачон кўнглингизга қарши чиқмасам. Сен ва опанг доим дуоларимдасизлар.
Бахтли бўлинглар, ёнингда туриб тўйингда бош бўлмасамда, оллоҳим четдан бўлса хам, қийналсам хам кўриш бахтини берди.
Хеч қачон ўйламаган эдим. Ўз фарзандимни тўйида, бир четда кузатиб, кўз ёшларга кўмилиб ўтираман деб. Не бўлса хам, бахтли бўлсанг бўлгани.
Куёв бола хам жуда келишган экан, бир бирингизга жудаям моссизлар. Бу мосликка хеч қачон кўз тегмасин.
Латофат вароқни таклади, ўрнидан туриб қоғозчани, ёш болачага бериб Мунисани кўрсатди.
Мунисано қўлига қоғоз етиб боргач, югуриб кўчага отилиб чиқиб кетди.
—Қўлингдаги нима?
Аббос, Мунисани туртди.
—Билмасам, ху анави болача бериб кетди.
Муниса қўлидаги қоғозни стол устига қўйиб, даврада рақсга тушаётган дугоналарига қаради..
—Синглим, хозир дадам билан Нур ойимни даврага чақирамиз. Сен хам пастга тушсанг, бирга рақс тушардик.
—Хўп, шундай қилинг бу ерда ўтиравериб, зих бўлиб кетдим.
—Бу нима?
Мунира қоғозни қўлига олди.
—Бир болакай ташлаб кетди, кимдир бериб юборибди
—Очиб ўқичи, қайси ошиғинг экан?
Мунира, Мунисани қулоғига шивирлаб кулди
—Э борингге..
Муниса кулиб, қоғозни қўлига олди, Мунира жилмайиб пастга тушиб кетди.
Мунира қоғоздаги ёзувларни ўқиркан, кўзларидаги ёшни тўхтата олмасди.
Кўзлари жовдираб, атрофга қарарди. Ўзи излаган чехрани топа олмай халак эди.
Аббос хам даврадагиларга қараб, Мунисага ахамият хам бермас эди.
—Қани тур кетдик..
Мунира келиб, Мунисани тортиб тургизди
—Нега йиғлайсан, юр бугун хурсандчилик кун. Бу дилномани кейин ўқийсан.
Мунира, Мунисани қўлидаги қоғозни олиб чўнтагига солиб, Мунисани мажбур олиб тушиб кетди.
Муниса пастга тушса ҳамки, кўзлари билан Латофатни қидирарди. Мунирага хат хақида айта олмасди хам. Содиқ билан Нур Мунисани қўлларидан ушлаб, рақс тушишга мажбур қилишарди, Мунисани кўнглига эса бу нарсалар сиғмасди.
Онасини соғинганини ич-ичидан хис қиларди.
💫💫💫💫
—Ол дўстим, озгина ичиб олсанг чимилдиқда хаяжонланмайсан.
—Қўйсангчи, илк кечага маст ахволда кираманми?
Биласан мен ичмайман.
—Ичмаслигингни биламан, чимилдиққа киргач, келинни олдида уялиб қолма дейман. Буни ичсанг, озгина куч бўлади.
Аббосни дўсти анчагина спиртли ичимликни ичирди

❤36👍14🤔3
#Уткинчи_дунё
#No_176
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Нега хурсанд эмассан синглим? Чехрангни оч, йиғлайвериб кўзларинг ишиб кетибди.
Тўй тугаб куёвни уйига келишгач, Мунира Мунисани қучди.
—Опа, ойи..
—Келинимиз тайёрми?
Куёв бола кирмоқчи.
Мунисани гапи бўлинди..
—Ха тайёр, мана мен чиқяпман кираверсин.
Мунира ўрнидан туриб, Аббосни янгасига эргашди.
—Майли синглим, чиройли ўтир. Мен яна кираман хўп.
Мунира, мўлтираб ўтирган синглисига қараб кўзини қизиб қўйди.
—Хўп..
Мунисани оёқ қўли қалтираб, хаяжонланарди.
Бироздан кейин Аббос хонага тебраниб кириб келди.
—Ассалому алайкум.
Муниса бошига шарф ташлаб салом солди.
—Ваалайкум ассалом.
Кўп яшанг...
Аббос кастюмини ечиб, диванга отди.
—Беринг кастюмингизни илиб қўяман.
Муниса, шарфини столга илиб, дивандаги кастюмга қўл узатди.
—Бу шарт эмас, буёққа кел.
Аббос, Мунисани қўлидан ушлаб ўзига тортди.
—Бу нима қилганингиз?
Муниса, Аббосни қўлини силтаб ташлади
—Ха ёқмадими?
Аббос, диванга ёйилиб ётиб, алжираб кулди.
—Ха ёқмади. Ичганмисиз? Қўпполлашманг..
Муниса қатъий гапирди
—Ха сизга акангизни қўпллашгани ёқиб қолганмиди?
Аббос, қўлига суяниб ўтирди.
—Нима?
Муниса жойида қотиб қолди.
—Ха, нима? Ростдан хам шундайми?
Аббос, хуник кулиб жойига ётди.
Мунисани кўзларидан беихтиёр ёш оқарди.
—Майли ухла, бошимни оғритдинг.
Аббос, ёнбошлади.
Муниса пиқ-пиқ этиб ўтириб йиғларди.
—Ха уйқинг келмаяптими?
Аббос ўрнидан турди.
—Менга умуман гапирманг, кўзимга хам кўринманг.
Муниса нафрат билан қаради
—Ха ким кўринсин кўзингизга?
Аббос, Мунисани қўлидан махкам сиқиб ўрнидан тургизди.
—Қўйиб юбор қўлимни..
Муниса бу сафар қўлини тортиб ола олмади.
—Нос қилма, барибир қиз бола эмассанку, тўғрими?
Аббос куч билан, Мунисани диванга отди.
Муниса бир сўз дейишга тили ожиз қолди, бўғзига тиқилган нарсадан овозини хам чиқара олмади.. Аччиқ кўз ёш тўкарди холос.
💫💫💫💫
—Опажон, мен борақолай. Болалар хали кичик менсиз ухлашмайди. Дадаси қийналади менсиз.
Мунира, шифохонадаги энг яқин икки опасини, янгаликка олиб келганди.
—Кетавер қизим, бемалол. Ўзим шу ердаман хижолат бўлма.
—Яхшиям сизлар борсизлар. Йўқса мен нима қилардим?
Мунира, опасини қучди.
—Биласанку сени ўз қизимдек кўраман. Мунисани хам албатта.
—Эрталаб келаман, тонг сахардан. Муниса кетганимни хам билмайди.
—Майли борақол, буёғидан хавотир олма.
Мунира шошиб келаркан, Мунисани хонасидан келаётган овозни эшитиб таққа тўхтади.

❤38👍6🤔3
#Бонус
#Уткинчи_дунё
#No_177
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Сен ўзингни ким деб ўйлаяпсан?
Аббос, Мунисани силтаб ташлади.
—Менга қўлингизни теккизманг, сиз массиз.
Муниса, Аббосни ўзидан итарди
—Сен мени хотинимсан, хохлаган пайтим қўлимни теккизаман.
—Мен сени хотининг эмасман. Тушуняпсанми хотининг эмасман
—Акангга хотин бўлганмисан?
Муниса юзига тушган тарсаки зарбидан ерга учиб тушди.
Елкасидан ушлаб ушлаб тургизган, халаскорига мўлтираб қаради.
—Сен нима қиляпсан?
Нега мени синглимга қўл кўтарасан?
Мунира, Аббосни юзига тарсаки тушурди
—Айб ўзида, нега менга ноз қилади?
Аббос алжираб диванга ётиб, хотиржам кўзини юмди
—Ярамас хали қараб тур, сени бундай қўйиб қўймайман.
Мунира жахл билан гапирди.
—Тур синглим кетамиз. Бу ахлоқ хали кўрадиганини кўради.
—Йўқ опа, кетмайман.
Муниса чиззасини қучганча, хиққиллаб гапирди
—Нега кетмайсан, шу ярамас билан яшамоқчиман демагин.
Мунира, Мунисани олдига чўккалаб ўтирди
—Хозир кетадиган бўлсам, анниқ мени қиз бола эмас экан деб гап чиқаришади. Мен бу гаплардан қўрқмайман, дадамни қадди букилиб қолишидан, яна юраги ҳурж қилишидан қўрқаман.
—Дадамга ўзим тушунтираман. Ўрнингдан тур.
—Йўқ, кетмайман опа.
Хонадан чиқинг, мен дам олмоқчиман.
—Одамларни гап сўзларига тупур, ўзинг учун яша синглим.
—Опа, бу бола маст. Мастликда нима деса деяверадида. Қўяверингчи, эртага ўзига келсинчи.
Муниса ўзини босиб гапирди
—Хаёт сеники, қарорингни хурмат қиламан.
Мунира, секин хонадан чиқиб кетди.
Муниса диванда беозоргина бўлиб ухлаётган Аббосга қараб, кўз ёшларига ғарқ бўлди.
💫💫💫💫
—Келдингми онаси?
Мунира уйга кириши билан, Ботир қўлида Асмо билан кутиб олди
—Ха келдим.
Мунира хафсаласиз гапирди
—Тинчликми?
Ботир Асмони Мунирани қўлига берди
—Тинчлик, эртага гаплашайлик майлими?
—Албатта, мен ўғлимни олдига кириб дам оламан. Роса чарчадим.
—Майли яхши дам олинг. Мен қизим билан хонамизда ётақоламиз.
Мунира Асмони юзидан ўпди.
—Менчи?
Ботир юзини тутди
—Э борингге..
Мунира, Ботирни юзига енгил уриб қўйди.
—Қизим, ўзи ўпиб қўяди. Сен ўпмасанг ўпма.
Ботир кулиб қўйди
Мунира Асмони олиб хонага кириб кетди.

❤36👍13🤔8😢4👏1