📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.1K subscribers
6.95K photos
3.23K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё


#No_121


#муаллиф_Қосимова_Нодира


Орадан кунлар бир бирини қувиб ўтарди.
Мунира яхши бўлиб, шифохонадан чиқди. Болалар нимжон бўлгани сабабли, уйига хамшираларни ёрлашди.
Муниса опасини хамма ишларини ўзи юргизар, кунда келиб Мунирадан хабар олиб кетарди.
—Муни, бугун қолақол кеч бўлиб қолди.
Шом пайти бўлгани учун Мунира Мунисани юборгиси келмасди.
—Опа, дадам ишдан келадиган пайти бўлиб қолди. Бориб бирор нима тайёрлай.
—Шошма, Жама олиб бориб қўяди.
—Майли яхши бўларди.
Муниса сумкасини қўлига олди.
Мунира эшикда турган Жамани чақириб, Мунисани ташлаб қўйишини айтди.
—Кеч бўлганда, кетмасангиз бўлмайдими?
Жама ойнадан ташқарига қаради.
—Дадам келади ишдан, ўзини ёлғиз ташлаб қўйишни хохламайман. Келишига иссиқ овқат бўлса яхшида.
—Ха яхши, мен қараб тураман кириб кетгунизгача. Сиз қўрқмай бораверинг.
Жама етиб боришгач, машинадан тушиб, Муниса кетган томонга қараб турди.
Муниса калит суқмоқчи бўлганда, эшик очилиб кетди.
—Кетаверинг, дадам келибди.
Муниса Жамага қараб гапирди
—Майли, яхши дам олинг.
Жама машинасига ўтириб, хайдаб кетди.
Муниса, уйга кириб ичкаридан қулфлади.
—Дадажон, дадаааа....
Муниса дадасини қидириб бақирди.
—Дада эмас, акааа
Ичкаридан Муслим чиқди
—Сиз бу ерда нима қиляпсиз?
Муниса бироз чўчиб гапирди.
—Сени кўргани келдим ва сенга хам опангни эридек бой эр топиб қўйдим.
Муслим, Мунисага яқинлашиб келаркан, хуник тиржайди
—Яхшиликча бу ердан кетинг йўқса .
—Йўқса, нима бўлади?
Муслим, Мунисани гапини бўлди.
—Хозир дадам келиб, абжағингизни чиқаради.
Муниса ўзини дадил тутишга уринсада, барибир қўрққани билиниб турарди.
—Хе.. ўша дадангни..
Муслим сўкинди.
—Менга ундай гапларни гапирманг. Дадамни эса хорам тилингизга олманг..
—Ўчир овозингни..
Муслим, Мунисани иягидан махкам сиқди
—Қўйиб юбор..
—Жуда очилиб кетибсан.
Муслим Мунисага яқин келди
—Ақлинг жойидами?
Муниса типирчиради
—Жойида эди, сени кўриб ақлдан оздим.
Муслим Мунисани деворга тиради
—Озгина кўрмасам шунча гўзаллик..
Муслим Мунисани тўзғиб кетган сочларини орқага олди.
—Катта қиз бўлиб қолибсан..
Муслим, Мунисани бошдан оёқ текширди
—Ака қўйиб юборинг..
Муниса йиғлаб юборди
—Йиғлама, хеч ким билмайди. Сен ва мен...
Муслим, Мунисани икки қўлини деворга тираб, махкам сиқди
—Сиз мени акамсиз, мен эса ўз синглингиз, сизни орингиз, сизни шанингизман..
Муниса қалтираб гапирди
—Хеч нима қилмайди. Айтяпманку, хеч ким билмайди деб..
Муслим, Мунисани бўйнига лаб босди
—Бас қил..
Муниса, Муслимни оёғи орасига тегди.
Муслим, жахл билан Мунисага қаради.
—Энди мендан яхшилик кутма
Муслим Мунисани даст кўтариб, ичкарига олиб кириб кетди.
Муниса бақириб питирлаганча акасига кучи етмай қолди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤21🔥20😢5
#У‌ткинчи_дунё


#No_122


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Дадажон уйга қайтдингизми?
Мунира, Содиқга қўнғироқ қилди
—Озроқ ишларим кўпайиб кетди. Ой охри ҳисобот топшириш пайти.
—Синглим уйга кетганди, телефонини кўтармаяпти.
Мунира хадиксираб гапирди
—Хавотир олма, эшикни ичкаридан қулфлаб, ухлайди.
Шунга эшитмаяпти шекили.
—Майли дадажон, уйга боргач менга қўнғироқ қилинг.
—Хўп, хижолат бўлмай болаларга яхши қара. Мен узоғи икки соатда етиб бораман.
—Майли яхши ишлаб олинг.
Мунира, телефонни ўчириб кўнгли ғашланиб, ташқарига чиқди.
—Жама, Мунисани ташлаб қўйдингизми?
—Ха дадангиз келиб бўлган экан. Уйга кириб кетди
—Нима? Дадам билан хозир гаплашдимку? Дадам ишда экан.
Мунира ховлиқиб гапирди
—Эшикни очаман деганди, эшик очиқ экан дадам келибди кетаверинг деди...
—Юринг мени олиб боринг...
Мунира шошди
—Хўп, лекин Ботир акадан сўраш керак
—Синглимни хаётини олдида, бировдан рухсат сўрашим шарт эмас
Мунира машинага ўтирди
—Хўп ...
Жама машинани ўт олдирди
—Шошманг. Уйни калитини олиб олай.
Мунира Жамани жавобини хам кутмай, югуриб кириб кетди.
Эшикдан кириб илгакдаги калитни олиб, тез ортига қайтди.


💫💫💫💫


—Ака, илтимос айтганингизни қиламан, фақат мени номусим билан ўчашманг.
Ароқ ҳиди анқиб турган Муслимдан жирканиб гапирди
—Кўп гапирма, кайфиятимни бузма..
Муслим алжираб гапирди
—Ифлос номард экансан..
Муниса бақирди
—Нима десанг розиман. Бугун меники бўласан..
Муслим, Мунисани кўйлагини ертиб ташлади
—Бас қил.. йўқол..
Муниса куч билан Муслимни ўзидан итарди.
Куч билан ўрнидан туриб, эшикка югурди.
—Қаёққа кетяпсан?
Муслим ўрнидан Мунисани билагидан маҳкам сиқди


💫💫💫💫


—Дадам айтгандек ичкаридан қулфлаб ухлаб ётибди шекили?
Тез чиқаман..
Мунира Жамага гапириб эшикни очди.
Ичкарига кирдию, Мунисани овозидан оёқ қўли бўшашиб кетди.
Секин юриб, хонага яқинлашиб, Мунисани устида тинмай ташланаётган Муслимни кўриб қотиб қолди.
—Ё Аллоҳим..
Мунира ерга ўтириб қолди. Бақирай деса овози чиқмайди, ёрдам берай деса, оёқ қўли ўзига бўйсунмас эди.
Кўзларидан эса тинмай ёш оқарди.
Бирдан кўзи дераза четида турган, катта пичоққа тушди.
Ўзида куч тўплаб, пичоқни олиб хонага бостириб кирди.
Бор кучи билан, Муслимни биқинига пичоқни тиқиб олди.
Мунисани устига тушган Муслимни олиб.
—Бу мени хаётимни барбод қилганинг учун..
Ўнг сонига пичоқни суқди.
—Бу эса, синглимни бадном қилмоқчи бўлганинг учун.
Чап сонига хам пичоқни суқиб, қўлидаги пичоқни ерга ташлаб ўтириб қолди.
Муслим оғриқ зарбидан хушини йўқотди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍25❤15🤔9🔥4👏2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бисмиллах

БУГУН 🤝🤝⬇️🤝🤝🤝🤝
🤝🤝🤝🤝
🤝🤝🤝🤝🤝🤝
⭐⭐⭐⭐⭐⭐⭐⭐

Ассалому алайкум
Хайрли тонг
Жума айёмингиз муборак бўлсин! 🌺

🌸🌷Шукур етдик шу кунга,
🌸🌷Кўнгил тўлар таскинга,
🌸🌷Ҳаж мақоми мискинга,
🌸🌷Жума муборак бўлсин.


✨ЖУМАНИНГ ХАЙРУ БАРОКАТИ СИЗГА БЎЛСИН ҚАДРДОН!!! 🌷

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
​​📝АКИЛЛИ КАЙНОНА!

ХАР БИР КЕЛИНГА ШУНАКА КАЙНОНА УЧРАСИН ИЛОХИМ.
БИЗНИНГ ХАМ БОШИМИЗДА КАЙНОНА БУЛИШ БОР ИНША АЛЛОХ. БУ ИБРАТЛИ ХИКОЯ БИЗ УЧУН ХАМ МУХИМ АЗИЗ ДУГОНАЖОНЛАР ...


....Бир замонлар жуда оқила адолатли аёл бўлган экан. У аёлни икки ўғил фарзанди бўлган экан. Аёл фарзандлари ҳаққига улар тўғилиши биланоқ жуда кўп дуо қилар экан. Уларга солиҳа умр йўлдошлари келишини, келинлари уйини фаришталарига айланишини орзу қиларкан.
....У йиллар давомида бўлажак келинлари билан илк учрашувга алохида тайёргарлик кўрибди. Орадан йиллар ўтиб фарзандлари улғайишибди ва катта ўғли оила қурибди. Туйнинг эртасига аёл келинини хузурига чорлаб шундай дебди: Қизим.!..бугундан бошлаб кўзимни нурини сизга омонат қилиб топшираман. Уни йиллар давомида асрадим ва бугун тушуниб етдимки уни айнан сиз учун асрадим. Бугундан бошлаб уни сизга топшираман. Мен унинг онасиман у учун энг азиз инсонман. Унга умрим давомида қўлимдан келган барча яхшиликларни қилдим. Умримни қурбон қилдим.
....Нима учун биласизми.? Келин жимгина ерга караб бош ирғиди. Ҳаётда яккаю ягона ниятим, жигарбандимни бахтли бўлиши эди. Уни бир умр бахтли булишини дуо қилдим ва ўзим уни бахтсизлигига сабабчи булишдан паноҳ сўрадим.
....Мен узбек аёлиман.! Ким у узбек аёли.? Қаерда номи тилга олинган узбекни.? Қуръондами ё хадисда.? Ҳеч каерда.!
....Аллоҳ учун фақат бир тоифа аёллар бор! Улар МУСЛИМА аёллар.
....Хоҳ ўзбек, хоҳ оврупа, хоҳ шарқ аёллари бўлсин Аллоҳдан панох топгувчилар бу, муслималар.!
....Муслима аёл қандай бўлади.? Муслима ўзи учун фақат Қуръон ва хадисни дастур қилиб олади. На минг йиллик урф одатлар, на одамларни гапи уни бошқара олмайди.
....Шу йиллар давомида ҳаётда адашмаслик учун, озми кўпми яхшилардан ўрнак олишга интилдим. Кўп нарсалардан бохабар бўлдим. Йиллар давомидаги изланишларим натижаси шуни кўрсатдики, ҳеч бир Қуръон ёки хадисда аёл қайнона қайнотасига хизмат қилсин, уларни бахтли қилиш аёлни бурчи, қозон товоқ, кир чирдан боши чиқмасин, доим қайнонани чизган чизиғидан чиқмасин. Қайнонасини "рози қиламан" деб, эри билан ораси бузилсин деб, ёзилмаган экан.
....Аксинча Эр, Эр ва яна Эр хаққи деб ёзилган экан. Шундай экан сиз бу уйга мен учунмас эрингиз учун келдингиз. Ягона ва асосий вазифангиз Эрингизни бахтли қилиб, Одобли ва иймонли зурриёдларни етиштиришдир.
....Бу йўлда сизга ҳеч ким ва ҳеч нарса тўсқинлик килмаслиги шарт.!
....Энди қайнона ва қайнотага келсак, улар ҳеч жойда тилга олинмаганлигидан шу аён бўладики, ....ундай инсонлар бу ҳаётда йўқ!!!! Бу дунёда фақат ОТА ВА ОНА мавжуд. Қайнона ва қайнота бу ота ва она демакдур. Яъни сиз уларга ота ва онангизга қандай муносабатда бўлганингиз каби муносабатда бўлишингиз керак. ....Қайси фарзанд ота онасига мажбурлик ё иложсизликдан хизмат қилади.? ....Қайси фарзанд ота онасини бехурмат қилади.? ....Аксинча ҳар бир фарзанд ота онасини мехр билан парваришлайди. Қалбида битмас муҳаббат билан хизматига шай туради. Албатта мен солих, охиратини уйловчи фарзандларни назарда тутяпман. Кизпошшам.! ....Шуни билингки, мен йиллар давомида сизсиз яшадим. Доим ўзимга ва Аллоҳга суяндим. Менга сизни хизматларингиз чикори. Мен бу ишларни умр буйи бажардим бундан кейин хам бажара олишимга шубхангиз бўлмасин. Сиз бу уйга менга эмас, ўғлимга хизмат қ илишга келдингиз ва фикр хаёлингиз боламда бўлсин. "Қайнонамдан балога қоламан" деб фикрингизни мен билан банд қилманг. Бирон ишга рухсат олмоқчи булсангиз аввало эрингиздан олинг, У сизни хожангиз.
....Сизга фақат бир нарсани эслатиб ўтмоқчиман. Биз эрингизни энг якин инсонларимиз. Инсон бир инсонни чин дилдан севса у севадиган ва қадрлайдиган ҳамма нарсани севади. Мана шу асл Муҳаббат. Эрингизга шундай муҳаббат қўйингки уни кўрадиган кўзларига айланинг. Хар гал у сизга қараганида ўзи севадиган жамиийки жонзоту махлуқларга муҳаббатни кўрсин. Бу унда сизга нисбатан янада кучли муҳаббат уйғотади. Ич ичидан сиздан рози булади.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤43🔥3👍1
📝 КАБРИСТОНДАГИ БОЛАКАЙ...
(вокейлик асосида ёзилди)


Иш кидириб юрганимда бир танишим иш борлигини айтиб колди. Нима иш деб у билан гаплашганимда, кабристон коровуллигини айтди. Ёшим хам элликга якинлашиб колганлиги ва огир ишларга энди унчалик ярамай колганлигим сабаб, шу иш менга маъкул келди. Бир томондан савоб иш килишимга имкон хам топилди. Ишим унчалик огир эмас, асосийси кабристонда мол, куй бокишга ва кабристонда дайди итларни юришига йул куймаслик эди. Чунки кабристонни бир томони очик эди. Асосан бу ер тинч ва осойишта эди.
Одамлар бу дунёдан утган якинларни кабрини зиёрат килгани ва кабрларини бегона утлардан тозалаш учун келишади. Кабристон катта булганлиги сабаб биз икки киши коровуллик килардик. Икки кун мен ва икки кун шеригим коровулликда турардик. Коровулхонамизга хамма шароитни килиб куйганмиз. Шеригим етмишларга кирган бува булиб, жуда хотиржам босик характерга эга инсон.
-- Нормамат, кечалари хеч нарсадан куркмаяпсанми? Хар хил товушлар эшитилиши мумкин шу сабабли сен калимангни кайтариб ётавер. Узи жимиб колади. Сен янги булганинг учун бу гапларни куркмасин деб айтаяпман!- деб колди бир куни смена алмашаётган куни Шомурод бува.
Мен уни гапларини эшитардиму, ичимда яна куркинч хислари мени вужудимни дахшатга соларди. Эсимда биринчи тун навбатимда, кечсарок кун ботар пайти кабристонни айланиб чикдимда, коровулхонага кирдим. Чой куйдим, картошка билан тухумни ковуриб узимга кечки овкат тайёрладим. Утириб овкатланиб булгач дастурхонга дуо укиб краватимга ёнбошладим. Бахорни куни бир караса ёмгир ёгиб колади, бироз утгач куёш чикиб кетадиган паллалар. Хаёл суриб утирдим, кейин бироз чалгиш учун китобни олиб мутола кила бошладим. Ташкаридан каттик шамолнинг овози эшитила бошлади. Коровулхона деразачасидан пардани кутариб карадим, коровулхона чирогининг ёруглигидан камишларни шамолга каттик тебраниши куриниб турарди. Ахамият бермадим, яна китоб укишда давом этдим. Кейин бошка товушлар, худди кимнидир йиглаган ва кулган овозлари шамолни шовкини аралаш эшитила бошлади. Бир узим, кишлоккача анча масофа бор. Коровулхона эшигини ичкаридан кулфлаб олганман куркканимдан. Хар замонда деразани хам кимдир таккиллатгандек булиб кетади. Тонггача ухломадим. Калимамни такрорлаб ётавердим. Тонг отиши билан халиги овозлар уз узидан тинчиб колди.
Кейинчалик бу овозларга куникиб кетдим. Кунлар утавериши билан бир болакай мени диккатимни торта бошлади. Доим кабристонга келар, куп маротаба мен билан дуч келарди. Деярли хар куни уни бир вактда, бир йуналиш буйича учратардим. Шундай кунлардан бир куни мен уни тухтатиб, узимни кизиктирган саволларимга жавоб олиш учун саволлар бердим. Уша болакай менга куйидагича жавоб берди:
-- Мени онам кутаяпти.- дерди.
Карасам хакикатдан хам болакай борадиган кабр олдида бир аёл утирганлигига кузим тушди. Болакай хам бориб уша аёлнинг ёнига бориб утирди. Улар бир бирлари билан гаплашишарди, аммо мен узокда булганлигим сабаб нима хакида гаплашишаётгани менга эшитилмасди. Шунда мен узимча уйладимку, биргалашиб, бобоси ёки бувисиними,балки кабрда уни эри ва отаси ётган булса зиёрат килгани келишгандир деб уйладим.
У аёл хали жуда ёш ва гузал хам булиб, угли эса отасиз колган, деган уй хаёлимдан утди. Бир куни мен шеригим билан уша болакай ва аёл хакида гапириб бердим. Уни айтишича у хам уша болакайни куп маротаба учратганини аммо уни онасини кузи тушмаганлигини айтди. Бир куни уша болакайни келаётганини курдим. У мен билан жуда илик саломлашди, мен уни кетишини кузатиб турдим. Кетгач, кизикиб уша кабр томон йул олдим. Уша кабрда ким ётибди экан. Узимни шубхали саволларимни аниклаштириш учун хам бордим. Чунки мен хеч качон дарвозадан хеч канака аёл кирганини курмагандимда. Доим углини кабр ёнида кутиб утирганига гувох булгандим. Факат хайрон колган куйи елкамни кисиб узимга таниш булган йулакдан уша кабр ёнига бордим.
❤44🤔5👍4
OʻTKINCHI DUNYO


MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA


muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰3
#У‌ткинчи_дунё


#No_123


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Кеч бўлганда бу ерда нима қиляпсиз?
Содиқ ишдан қайтиб, эшик олдида турган Жамани кўриб хайрон бўлди
—Мунира хоним, синглисидан хавотир олиб келганди
—Йўўўққққ оппаааа
Ичкаридан келган қичқириқдан иккиси хам югуриб киришди.
—Нима бўлди?
Хонага кириб иккиси хам қотиб қолди.
Мунисани бир ахволда ўтиргани, Мунирани эса қўллари қон чеккада хушсиз ётгани, яна бир томонда эса Муслимни қонга беланиб ётганини кўрган Содиқ, деворга суяниб қолди.
Жама югуриб бориб, Мунисани очиқ баданига, илиниқ турган кастюмни ташлади.
Шошиб тез ёрдамга ва Ботирга хабар берди.


💫💫💫💫


—Энди қамаламанми?
Мунира ўзига келиб, титрарди
—Қўрқма, мен сени қамалишинга йўл қўймайман.
Ботир Мунирани қучди
—Мунис яхшими?
—Яхши уни хам шифохонага ёткиздик. Даданг хам яхши.
—Анави итчи? Ўлдими?
—Хозир операцияда, уч соатдан буён.
—Нега қилдирасиз? Ўлиб кетиши керак эди.
—Осонгинами? Шунчалик осон ўлишини хохлайсанми?
Мунирани кўз олдида, бўлган воқеалар гавдаланди.
—Йўқ, итдек хор бўлишини хохлайман..
Мунира нафрат билан гапирди.
—Мумкинми?
Ичкарига милиция ходими кириб келди
—Тинчликми?
Ботир милиция ходимига қаради.
—Аёлингиздан кўрсатма олишимиз керак.
—Икки дақиқага чиқиб туринг.
Ботир, милиция ходимига имлади
—Хўп, фақат тезроқ
—Хўп бўлади.
—Хеч хам хавотир олма, мен сени қамалиб ёки айбдор бўлиб қолишингга йўл қўймайман.
Ботир, қўрқиб кўзлари ёшланган Мунирани сочидан силади
—Мен қамалиб кетсам хам афсус қилмайман.
—Хеч нимани айтма. Адвокатимни олдида гапираман дегин, бошқа гапга ўтма. Мен шаҳардаги энг кучли адвокатларни ёрлайман.
—Қилган ишимга жавоб беришим керак.
—Аканг хам қилган ишларига, жазо олди тамом.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤29👍22🏆1
#У‌ткинчи_дунё


#No_124


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Келаверинглар... Мана шу уй.
Олтита хонаси, ошхона ва хаммомларидан ташқари.
Розия икки эркакни уй кўришга олиб кирди.
—Уйни ивирсиб кетганини ҳисобга олмасак, менга маъқул.
Харидор атрофга қаради
—Тозалаш осан. Агар келишиб қолсак, одам солиб тозалатиб бераман.
—Ичкариларни хам кўрайлик.
—Юринглар.
Манабу рўпарадаги ошхона, буёқда ётоқхона, бу ер болалар хонаси.
Розия Бирма бир хоналарни кўрсатишни бошлади.
Латофат эшикдаги овозни эшитиб, ташқарига чиқди.
—Бу ерда нима бўляпти?
Булар ким?
Латофат Розияга бақирди.
—Ўчир овозингни, мийяси айниган кампир.
Розия ўшқирди
—Ким бу аёл.
Харидор иккисини бақиришидан хайрон бўлди
—Ижарачи, ўзидан уй эгаси ясаб олган.
—Бизга муаммо бўлмайдими?
—Уй меники, уни қариялар уйига жойлайман. Бечорани хеч кими йўқ, эри ва фарзандлари юз бурган.
—Ким булар дедим?
Латофат яна бақирди
—Булар клентлар, уйни сотяпман.
—Мен тирик эканман, бу уйга сени тишинг ўтмайди
—Буни вақт кўрсатади. Кимни тиши ўтишини
—Опа, сиз хижолат бўлманг. Икки ой бу уй бизга керакмас, бемалол яшаб туришингиз мумкин.
—Хеч қачон уй сотилмайди. Бу уй мени дадамни уйи.
Латофат жахл билан гапирди
—Ана, кўрдингизми? Айтгандимку мийяси айниган деб.
—Майли бу аёлни тинч қўяйлик, ўзингиз хал қиласиз. Уй менга ёқди, мен четга чиқиб келаман, кейин уйни таъмирлаб кўчамиз.
Розияга секингина гапирди харидор
—Майли, буёғидан хавотир олманг. Келишингиздан аввал хабар берсангиз бас.


💫💫💫💫


—Ўша куни нима бўлди? Қандай қилиб акангизни пичоқлаб қўйдингиз?
Милиция ходими, Мунирани сўроққа тутди.
—Озгина тортишиб қолгандик, синглимга қўл кўтарганди. Шунга жахл устида шундай қилдим.
Мунира бепарво гапирди
—Шунчаки тортишувда, шундай иш қилиш мумкинми?
—Мумкин экан. Мени азалдан акамда адоватим бўлган, ва буни аламини олдим. Бундан афсус қилмайман.
Мунира хиссиз гапирди.
—Бу гапларини ёзманг, жахл устида гапиряпти. Мен гаплашиб олай, кейин сизга кўрсатма берамиз.
Адвокат йигит Аббос илтимос қилди.
—Ботир акани хурмати бор. Майли бу ёзувни ўчирамиз
Милиция ходими чиқиб кетди.
—Нега бундай қиляпсиз? Ахир бошқа гап борку, ахир акангиз синглингизни...
—Бас қилинг, синглимни номини умуман қўшманг. Қамалиб кетсам хам, синглимни номига доғ тушмаса бўлгани.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤39😢14😁3
#У‌ткинчи_дунё


#No_125


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Ахир қамалиб кетсангиз, болаларингизчи?
—Улар жуда кичик, дадаси ўзи катта қилиб олади, лекин синглим бир умр бахтсиз ўтишига қараб тура олмайман. Мен кўрмаган бахтни синглим кўрсин дейман.
Мунирани кўзларидан беихтиёр ёш оқарди.
—Мен синглингиз билан гаплашиб олишим керак
—Синглим воқеа жойида бўлмаган, тушуняпсизми гапимни? Умуман номи тилга олинмасин.
Мунира асабий гапирди
—Акангиз ўлмай қолди, сизни хам қутқариб қолиш имкониятимиз катта. Фақат бир муаммо бор.
—Яна қандай муаммо?
—Энди акангиз, бир умр юра олмайди.
—Бундан фақатгина хурсандман. Мен қилган ишимдан афсус қилмайман.


💫💫💫💫


—Хумор гўзалим нима гаплар?
Розия телеграмдан Хуморага ёзди
—Тинчлик опа. Худди сиз айтгандек қиляпман, на эримни, на қайнонамни назаримга илмаяпман.
—Боблайсан, бошидан шундай қилсанг, кейин сен нима десанг шуни қилишади.
—Хатто эримни ўзимга яқинлаштирмай қўйдим. Охири сизни уйга олиб келишимга рухсат беради.
—Рахмат сенга асалим. Ёзганларимизни ўчириб юбор, эринг ўқиб қолмасин.
—Албатта ўчираман. Лекин телефонимни ушлатмайман хам.
—Майли синглим, яна гаплашамиз. Хабар бериб тур янгиликлардан.
—Лақма, мени айтганимни қилавер, қўш қўллаб эрингни ўзимга берасан...
Розия айёрона жилмайди


💫💫💫💫


—Опа, хақиқатни айтмайман деб оёқ тираманг. Сиз айтмасангиз, ўзим кўрсатма бераман.
—Оғзингни очмайсан, чурқ этсанг ўлдираман.
—Опа, мен ўлиб бўлганман. Сизни қамалиб кетишингизни, фарзандларингизни етим бўлишини хохламайман.
Мунира йиғлаб гапирди.
—Сен умуман аралашма, дадамга қара. Ботир ака ўзи хал қилади. Сени номингни қора бўлишини хохламайман.
"Акаси номусига тегишга уринган" деган тамға билан яшаш нима эканини биласанми?

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤42👍21😢11🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🩷🩷⏏️❤️🩷⏏️❤️🩷❤️🩷
🌸⬇️🌸⬇️🌸⬇️🌸⬇️
​​​​​​АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
БУГУН
❤️❤️🩷🩷🩷🩷🩷
ШАНБА ТОНГИ
МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАРИМ! 🌤🕊
🤩🤩🤩🤩🤩🤩
🤩🤩🤩🤩🤩🤩
Тонг нури қалбингизни ёритсин,
Юрагингизга хотиржамлик насиб этсин.
🤩🌸🤩🌸🤩🌸🤩🌸
Ҳар қадамингига барака,
Ҳар ишингизга омад ёр бўлсин.
💌💌🩵💌💌🩵💌💌
Дуоларингиз осмонларга кўтарилиб,
Қабуллар билан қайтсин 🤲✨

Аллоҳнинг ҳимояси ва раҳмати сиз билан бўлсин.❤️
Бугунги кунингиз хайрли ва сермазмун ўтсин! 🌺

🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩
Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
АСССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Олис олисларда умргузаронлик қилаётган меҳридарё , қалби қайноқ , адабиётга ошно , ўзи қувноқ , ҳаёт синовларини мардона енгиб шукроналик билан қад ростлаб юрган , умидворлик , орзумандлик нажоти билан яшаб юрган қадрдонларим .
Яратганнинг ҳикмати ила отган яна бир янги тонги муборак .
Бугунги дам олиш кунингизда режалаган ишларингиз бекаму кўст амалга ошсин .
Эрталабки салқинда шу пайтгача бир дунё ишини қилиб келиб супада чой ичиб , нонушта қилиб ўтирган самимий мехнаткаш юртдошларим деҳқончилик , боғдорчилик ишларинггизда омад тилайман .
Бузоқчасини қирга ҳайдаб чиққан боланинг далада югуриши кўз олдимга келиб кетди . Офтоб сал кўтарилиб , қиздиргандан сўнг бузоқчасини , қўзи , улоқчасини уйга ҳайдаб келиб сояга қамайди . Бўлмаса офтоб уриб касал бўлади .
Шахарлик болажонлар репититирига боришга тайёрланиўяпти . Улар хам иссиққа қолмаси ўқишига бориб келишади .
Биз ота оналар болаларнинг шу ўқиши , яхши яшаши учун елиб югуриб юрибмизда . Ҳамманинг ишининг , топиш тутишининг баракасини берсин . Амийн....🤲🤲🤲

Кунингиз хайрли ўтсин ШАХЗОДАнгиз сиз билан 😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰14❤11🔥1👌1
​​​📝 Бойлар _ҳам_ йиғлайди.

Аспирант ва талаба қиз ўғилли бўлишди.
"Ўзимиз зўрға яшаяпмиз, боқолмаймиз"...
Бир тўхтамга келишиб, болани "васийлик" идорасига бериб келишди.
Гўдакни эса тезда бошқа оила асраб олди.
Жуфтликнинг иккинчи фарзандлари- қизи туғилганда моддий танглик бирмунча йўқолган эди, лекин бирга яшай олишмади.
Эр хотини ва қизини қолдириб, уйдан чиқиб кетди.
Шу бўйи университетдан ҳам кетиб, ўзини пул топишга урди. Мўмай даромад илинжида ҳар қандай ишни қилди.
Аёл эса қизи билан қийналиб бўлсада яшай бошлади, баҳти очилиб қайтадан бошқа одамга турмушга чиқди, яхши одам экан- қизчани ҳам ўз фамилиясига олди.
Асранди бола ҳам, қизча ҳам улғайишди.
Айниқса ўзга оилада, мутлақо бошқа одамларни "ота-онам" деб улғайган боланинг ҳам ҳаёти теккис кетмади, тиришди- тирмашди, бизнесда ваниҳоят омадга эришди.
Шундай кунларнинг бирида асраб олган онаси вафот этиш олдидан унга энг катта сирни "асл ота-онаси бошқа одамлар" эканлигини айтди.
Мотамдан сўнг йигитча анча ўйланди, ваниҳоят асл ота-онасини топиши кераклигини тушунди.
Қидирув билан шуғулланадиган агентларга мурожаат қиларкан, уларнинг "нима учун уларни топмоқчисиз?" деб берган жўяли саволига шундай деб жавоб берди:
-Мени аборт қилиб юбормаганликлари учун уларга раҳмат айтмоқчиман!!!
Қидирувлар натижасида аввал онасини ва синглисини топди.
Ўттиз бир йилдан сўнг учратган онасига ўз "раҳмат" ини айтганда, она ўзини тутиб тура олмади, ўғлини бағрига босишга журъати етмай, ўксиниб узоқ йиғлади...
Синглиси билан ҳам анча тил топишиб олди.
-Отамни ҳам қидириб топмоқчимисиз?- деб савол берди синглиси...
-Кейинроқ, ҳали бунга тайёр эмасман- деб жавоб берди акаси.
Қиз бола-да, отасини ўзи қидириб топмоқчи бўлди, узоқ қийинчиликдан сўнг у ҳақидаги маълумотларни қўлга киритди: отаси ҳозирда- кичкинагина тамаддихонанинг хўжайини экан.
Қиз чиройли кийиниб, кўрсатилган манзилдаги тамаддихонага кириб борди.
Тамаддихона хўжайини-яъни отаси унга пешвоз чиқди, қизни кибор хонимлардан деб билиб мулозамат қилган бўлди:
-Оҳирги пайтлар, тамаддихонам нозик меҳмонлар тез-тез ташриф буюрадиган гўшага айланиб боряпти, бундан камина жуда ҳурсандман, ким ўйлабди дейсиз, бу емакхонага шунақа машҳур одамлар ташриф буюради деб...
Қиз ажабланиб савол берди:
-Масалан кимлар ташриф буюриб туради бу ерга?!
- Машҳур миллиардер Стив Жобс кунда- кунора шу ерга келиб кофе ичиб кетади- деб мақтанди емакхона хўжайини...
Қиз шу ерда ортиқ жим тура олмади:
-Биласизми аслида Стив Жобс ким?! У сизнинг ўғлингиз бўлади, мен эса қизингиз...
Бир умр пул дардида ўзини ўтдан-чўққа урган, болаларини "боқолмаслиги" сабабли ташлаб кетган отанинг оғзи ланг очилиб қолди.
Ҳа... Бу ўша машҳур Apple компаниясининг асосчиси, суриялик аспирант Абдулфаттоҳ Жандали ва немис миллатига мансуб талаба қиз Жоан Шибленинг фарзанди, Пол Жобснинг асранди ўғли, дунёни ўзгартириб юборган учинчи олманинг эгаси- Стив Жобснинг аччиқ ҳаётидан бир лавҳалар эди.
Бежизга Қуръони Каримда "очликдан қўрқиб, болаларингизни ўлдирманг, биз сизларни ҳам уларни ҳам ризқлантирурмиз" деб ёзилмаган...
Жуда кўп қуръоний ҳақиқатларни ҳаётда кўриб ҳайратимизни яширолмаймиз...

P.S: қуйида Стив Жобснинг отасиникига мутлоқ ўхшамайдиган фикрларини эшитишингиз мумкин.
Кўп нарсаларни ҳаётда отадан ўрганасиз, лекин Ҳаётнинг ҳам сизга ўргатадиганлари мутлақо бошқа нарсалар бўлиши мумкин...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤28👍5🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👁👁Кўз нурини ошириш учун видео

Ушбу видеони 30секунд давомида кузатинг. Кўзингизнинг ҳамма рецепторлари ишлаб, машқ қилиб, кучайганини биттада ҳис қиласиз.
❤3
ЖИГАРЛАРИМ УЗОҚЛАШМАНГ..

Умр деган учиб борар гўё қушдай,
Ёшлигимиз ўтиб кетди ширин тушдай,
Ҳаётимиз ўтказмайлик совуқ қишдай,
Жигарларим узоқлашманг, жигарларим.

Жигар қилиб яратарми яна бизни,
Хасрат ғажиб еб боряпти танамизни,
Мозорида тик қўймайлик онамизни,
Жигарларим узоқлашманг, жигарларим.

Майда гапга юрагимиз тилинмасин,
Ғийбатчилар қармоғига илинмасин,
Тўй, байрамда йўқлигингиз билинмасин,
Жигарларим узоқлашманг, жигарларим.

Жигар қолиб, бегонага чой бермайлик,
Уйга келса, қош чимириб жой бермайлик,
Шундай гўзал онларимиз бой бермайлик,
Жигарларим узоқлашманг, жигарларим.

Бегоналар дардимизни ютиб турмас,
Йиқилганда елкасини тутиб турмас,
Ғаниматмиз, вақт тулпори кутиб турмас,
Жигарларим узоқлашманг, жигарларим.

Ёв эмасмиз, битта гапдан қолиш керак,
Қош,қовоқни ғанимларга солиш керак,
Ҳар замонда бирга ҳордиқ олиш керак,
Жигарларим узоқлашманг, жигарларим.


Жигарларим аразлашманг, жигарларим.

✍Мактуба ШАЙДО


Яқинларга Улашинг.. 🌸

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍5❤1
ОНА ✍

Қизиникига етиб келгунча кун тиккага келди. Кеча қизи кичгинам шамоллабди деганига бир хабар олай деб келаяпти. Дарвозага эндигина етганида ичкаридан куёвнинг бақиргани , сўкингани, шарақ этиб тушган шапалоқ овози-ю, қизининг «воой» дегани эшитилди. Юраги гурс-гурс уриб тўхтаб қолди. 1-чи синфда ўқийдиган набираси чинқириб юборди:
— Адажооон, ойимни урманг! — деб йиғлаган овози эшитилди .
Онаизор шарт ортига ўгирилди, тез-тез юриб муюлишдаги бекатга келди. Озгина дам олиб, титроғини босиб олиб, қўлига телефонини олди. Қизига телефон қилди.
Ажабо :
--- Алё, ассалому алайкум , - деб телефонга жавоб берган қизининг овози фавқулодда тетик , жарангдор эди.
Бўғзига йиғи тиқилган Онаизор ўзини зўрға тутиб, сокин овозда гапирди:
— Кичгинанг яхшими, иситмаси тушдими, болам?
— Ҳа, онажон, хавотир олманг. Дадаси духтирга олиб бориб келдилар, дори ичираяпман, яхши ҳозир, — деди қизи дадил овозда.
— Ҳа, яхши бўлса бўлди, қизим. Куёвим, қайнонангни уйидагилар ҳам яхшими? — йўлида сўради она, беҳолгина.
— Яхши, ҳамма яхши. Куёвингиз сўраяптилар сизни .
— Ассалому алайкум, ойи, яхшимисиз. Боллани ўйламанг, думалаб-сумалаб катта бўлишади. Ўзиз бардаммисиз?
Куёвининг сўзларига синиққина жилмайган она:
— Худога шукр, болам. Сизлар яхши бўлсангиз, биз яхшимиз-да, — деди.
— Тайёрланиб туринг, эртага бориб олиб келаман. Онам билан бирга боллани олиб тоққа чиқиб келамиз, кун иссиғида салқинлаб келамиз, — деди куёв.
Юраги чок-чокидан ситилаётган бўлса-да:
— Хўп, хўп, болам, омон бўлинглар, — деди Она.
Онаизор телефонни ўчирди-ю, бекатнинг орқа томонига ўтиб, ўксиб йиғлаб юборди:
— Онанг ўлсин, қизимм….. 😢


ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😢27❤23🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Келинни топгани ўзиники

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Тикув цехида ишлайман. Барчаси аёл қизлар. Бошлиғимиз аёл киши жуда қаттиққўл. Гавдаси ҳам эркакни қоматига ўхшайди. Одамга шунақа қарайди кўзидан ҳам қўрқамиз. Бази қизларни хонасига чақиради соатлаб қолиб кетишади... Хонасига кириб чиққан қизга ой охирида мукофот пули тушади. Ҳеч ҳам буни тагига етолмасдим.... Менга нисбатан ҳам муносабати яхши. Мени мастер қилиб қўйган ишчилар устидан. Бир кун хонасига чақирди бугун қолиб иккимиз ҳисобот тайёрлаймиз деди. Қизларга қолишимни
айтдим. Бу ерда бир неча йиллик ишлаган опалар менга ғалати қарашди. Бошларини силкитиб қолма ишорасини беришди. Ичимда ҳасад қилишяпти дедим. Тун...... Опа иккимиз ишлаяпмиз. -

Севганинг борми?? Ким биландир яқин муносабатда бўлганмисан?

- Йўқ опа мени ҳаёлимда иш елкамда рўзғор юки ,- дедим. Мени сенга бир таклифим бор.....

У мен ўйлаган аёл эмасди. Ўша куни мени...

Дахшат.....
❤2
OʻTKINCHI DUNYO


MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA


muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7🔥4
#У‌ткинчи_дунё


#No_126


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Шу қоғозга имзо чекксансиз бас, мен четга чиқиб кетаман, келгунимча уйни бўшатиб қўйсангиз бўлди.
Клент, Розияга уй хужжатларини узатди
—Албатта, сиз хавотир бўлманг.
Уйни бўм бўш қилиб қўяман.
Розия, хужжатга имзо чекди.
—Уй бўшагач, сизга пулни нақд санайман. Манабу хамир учидан патир.
Клент Розияга пулни маълум бир қисмини узатди.
—Майли, буниси хам бўлаверади.
Қачада қайтасиз?
—Уч ёки тўрт ойларда қайтаман.
—Унгача уй ичидаги нарсаларни сотишга хам улгураман.
Розия кулиб гапирди
—Бу энди сизни ишингиз, мен келганда уй бўшаган бўлса, бас.
Бу нусхаси сизга.
—Майли, яхши қолинг.
Розия ўрнидан турди.
—Мен эртага чиқиб кетаман, сизга ишондим.
—Мен хам ишондим, ахир сизда қанча пулим қолди
—Сиз бу ёғидан хавотир бўлманг. Пулингиз нақ, келишим билан пулни бериб, калитни оламан.


💫💫💫💫


—Опамни ўрнига мен кўрсатма бераман.
Муниса адвокатни олдига кирди
—Сиз кимсиз?
Аббос Мунисага тикилиб қолди.
—Мен Ботир акани қайнисинглиси бўламан.
—Келинг, столга ўтиринг.
Аббос ўрнидан туриб, столни кўрсатди
—Опангиз сизни аралсшувингизни хохламаяпти.
—Мен хохлайман. Опам мени деб қамалиб кетишини хохламайман.
—Сиз ўзингизни қийнаманг, мен бугун акангиз билан гаплашгани шифохонага бораман.
Олдин гаплашай, кейин яна сиз билан боғланаман.
—У ифлос нима дерди?
Опамни ва мени айбдор қиладида.
Мунисани кўзи ёшланди
—Хавотир олманг, мен опангизни қамалишига йўл қўймайман.


💫💫💫💫


—Хуллас, шу уйдаги хамма мебел ва гиламлари сотаман. Кириб кўришингиз мумкин. Хаммаси ўзимни сарпомда келган, хали кўп ишланмаган.
Розия бир аёл билан ичкарига кириб келиб, нарсаларни кўрсатди.
—Хали янги экан, лекин бу нарсаларингиз арзонга кетади
—Қанчага кирса хам, сотилса бўлди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤45
#У‌ткинчи_дунё


#No_127


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Қуда яхшимисиз?
Каромат қудаси, Рохилага қўнғироқ қилди
—Ассалому алайкум, опажон яхшимисиз?
—Рахмат ўзингиз яхшимисиз?
—Шукур опажон, қизим хафа қилмаяптими?
—Сиз билан гаплашиб олиш учун, қўнғироқ қиляпман.
—Тинчликми? Бирор нима қилдими?
—Жиянингиз бор экан, исми бирнима эди. Хуллас бизни уйимизга келиб яшайман деб, хид қиляпти.
—Қайси жияним?
—Эри уйдан хайдаб солган, биров билан ушлаб олган экан-ку ўша.
—Розиями? Сизларни уйингизни қаердан топибди?
Ахир уни тўйга хам айтмаган бўлсак, уни устига ойиси хам алоқани узган бўлса?
Муаттар ўйланиб қолди
—Мен қаердан билай, бошим қотган. Нима қилишни билмаяпман, бизни умуман назар писанд қилмай қўйди. Кунда уруш чиқаряпти.
Боя эшитиб қолдим, ўша билан гаплашаётган экан.
Айтганингизни қиляпман деяпти.
—Опажон, илтимос қизимни кечиринг. Бугун уйга жўнатинг, ўзим тарбиялаб қайтариб юбораман.
Муаттарни юраги бетоқланди
—Хўп, шунга сизга айтай дегандим, қанча насиҳат қилдим, лекин қулоғига олмади.
Каромат, куйикиб гапирди
—Сиз сиқилманг опажон. Қизим хали ёшда, ким нима деса ишонаверади.


💫💫💫💫


—Синглингиз билан адавотангиз бормиди?
Шифтга термулиб ётган, Муслимни олдига Аббос кирди
—Йўқ, мен уни бой эр топиб эрга бердим. Яхшилигимга ёмонлик бўлди.
Муслим, паст овозда гапирди
—Ўзидан анча катта эркакга турмушга бериш, бу яхшилик саналмайди. Очкўзлик, ўз фойдасини ўйлаш дейилади.
—Нега келдингиз бу ерга?
Муслим, кўзини шифтдан узиб, Аббосга қаради
—Гаплашиб олишимиз керак.
У уйга қандай кирдингиз?
—Мен хеч нима айтмайман.
—Айтишингиз шарт. Синглингизни бир эмас иккита чақалоғи бор, улар онасиз қандай катта бўлади.
—Нима чақалоқ? Қанақа чақалоқ?
Муслим хайрон қаради
—Синглингиз эгизак фарзандлик бўлган. Улар жуда кичик.
—Мени давойим йўқ. Хохласангиз ариза ёзиб бераман.
—Сиз даво қилмасангиз, давлат даво қилади. Менга ўша кунги воқеани айтиб беринг.
—Хуллас мен четга анча мунча пул беришим керак эди.
Мен Ўзбекистондаги уй ва машинамни сотиб, четга кетганман. Бир фоҳишани гапига ишониб, кейин у мени алдади ва мени пуллаб юборибди.
Улар мендан фойда олиша олмагач, ўрнимга синглим Мунисани сўрашди. Мен жонимни қутқариш мақсадида, рози бўлдим.
—Синглингизни қаердан танийди улар?
Аббосни кўз олдига Муниса келиб, қошлари чимирилди
—Ўзим айтдим ва расмини кўрсатдим. Улар рози бўлишди, кейин мени ўзбекистонга юборишди, бир одамлари билан.
Дадамни манзилини топиб, қулф уйни хам очиб беришди.
Хуллас мен маст эдим, нима бўлганини эса эслай олмайман, ўзимга келганимда эса, бу ахволдаман.
Муслим хўрсиниб қўйди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤51⚡2👍1