📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.1K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

Тушунсанг- чи , ахир ўқишга кириш менинг неча йиллик орзуим .

- Розия , қўй куюнма . Биласанми , мени бобом доим битта гапни айтадилар . "Аллоҳга осон , ҳамма мушкулларни тугунини ечувчи ўзи" деб . Улар яна айтадиларки , "Аллоҳ бирни олганда сабр қилсанг, шу сабрингга яраша зиёдаси билан иккини беради".

Сен ҳам ноумид бўлма. Ундан кўра Аллоҳдан чин дилдан сўраб дуо қил. Ойчеҳра муаллиманинг ўрнига янада яхшиси келсин . Мен ҳам сенинг учун шундай деб дуо қиламан . Бу дунёда иложсиз нарсанинг ўзи йўқ ...

Розия йиғлашдан тўхтаган эди . У сўник овозда Нодирга беҳафсала жавоб қайтарди:

- Бу нарсанинг иложи топилиши кўзимга жуда қийин масала бўлиб кўринаяпти. Аммо қўлимдан бошқа нима ҳам келар эди?!...

*
Мадина ўтин олишни ҳам унутиб девор ортидан узоқлашди.

У хонадон бекаси тарафидан ўзига ажратилган шинамгина хонага кирар экан, бир қарорга келиб бўлган эди. Шу сабаб узоқ ўйланиб ўтирмай таниш рақамни терди . Рақам эгаси кўп куттирмай тармоққа уланганда Мадина салом - алик қилди- ю , гапни дангалига кўчиб қўяқолди :

- Ойи , мен шу ерда яна бирор фурсат қолмоқчиман ...

* * *

Мана иккинчи хафтага ўтди-ки , Мадина Шўхлисойда. У билан бирга келган ойиси ишхонасидан чақириб қолишганлиги учун қизини қолдириб кетишга мажбур бўлди . Аввало бу қарорга келиш Малика опага осон бўлмади , аммо қизининг рангпар чеҳрасига шу ердалигида аста - секин қон югура бошлаганини кўриб ўзини бу тўхтамга келишга кўндира олди. Қолаверса улар дам олиш учун келиб тушган хонадон эгаси Раҳбар ая ҳам Малика опага жуда маъқул келиб қолган , ҳар иккисининг сўзи - сўзига , дили - дилига мос келиб қолган эди.
Малика опа Раҳбар аяга Мадинани яна бир хафтага қолишини айтиб , ўзи насиб қилса шунча кундан кейин қайтишини тайинлаб кетган эди.

Малика опа шаҳардаги педагогларнинг малака ошириш институтида биология кафедраси бошлиғи бўлиб ишлар эди. У бу йил ҳисобидан олган таътилида қизи билан Шўхлисойда чарчоғларини ёзишни обдон ният қилган эди. Аммо бахтга қарши ўзларидан бир қават тепада жойлашган физика кафедрасига янги ишга кирган ходим иш тугагандан сўнг сув жўмрагини ўчирмаган , орада нимадир бўлган- у, ёпилмаган жўмрак суви аввал ўз , ундан кейин Малика опанинг кафедрасига тошиб , қанчадан қанча ҳужжатларни бўктирган , яқиндагина таъмирдан чиққан хонанинг аҳволини ҳам маймунлар йиғлайдиган даражага олиб бориб қўйган экан .

Малика опа Раҳбар аяга бир хафталарда келаман деб кетди- ю , ишхонасига бориб ахволни кўргач чучварани буткул хом санаганлигини тушунди.
Опа бу ердаги ишлар нафақат бир хафта , балки бир ой мобайнида ҳам тугамаслигини қалбан сезиб бўшашди. Чуқур хўрсинди ...

* * *

Мадина қатъий аҳд қилган эди. У эрта саҳардан Раҳбар холага қарашган бўлди-ю , кун чошгоҳга яқинлашган вақти йўлга отланди. Бу вақтда Раҳбар ҳола хонадонининг пастки боғ қисмида жойлашган чорпояларни банд қилган меҳмон аёллар билан гурунглашгани тушиб кетган эди.

Мадинанинг отаси икки йил аввал шаҳардан оғайнилари билан дам олишга чиққанида Раҳбар аянинг хонадонидан уч кунга қўним топишган ва бу жой унга ниҳоятда манзур бўлиб қолган эди.
Аянинг ҳовлиси икки қисмдан иборат эди. Тепа қисмида хонадон эгасининг беш хонали уйи жойлашган бўлиб , ярим терак пастликда жойлашган қуйи қисмида тахминан қирқ сотихча дарахтзор ховли бўлиб , унинг бир четига пастак , аммо шинам ва саришта, алоҳида қилиб қурилган яна олтита хона жойлашган эди.

Раҳбар аянинг турмуш ўртоғи дўстлари билан бу ердан бир соатлик наридан ер олиб деҳқончилик қилар эди ва шу сабабли уйда кам бўлар эди. Уларнинг бир қиз, бир ўғиллари бўлиб , қизларини беш йил аввал узатишган , Тошкентда олий таълимни битирган ўғиллари эса шаҳарнинг ўзидан қўним топган экан.

Мадинани аёлнинг ёнида қолганидан кўнгли тинчиган Юсуф амаки ҳам уч кундан буёғига аёлига кўриниш бермаган эди.
Раҳбар аяларнинг ҳовлилари жуда катта бўлганлиги сабабли , ён қўшнилари Нозила келинойининг катта ўғли Баҳром уй эгаларининг руҳсати билан уларнинг чорбоғлари тарафидан эшик очиб шаҳардан дам олишга

@Xazon_Rezgi /2
❤34🔥9🤔5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💗Ўртанча келинлар борми?

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
📝Лаънатланган танга...

Мен энди барчасини тушуниб етдим: саломатлигимиз билан боғлиқ муаммолар, молиявий қийинчиликлар, турмуш ўртоғим ҳамда ҳамкасбларимнинг ҳаётидаги барча нохушликларнинг сабаби мана шу эски танга билан боғлиқ.
У қандай қилиб уйимизга келиб қолди? Жуда оддий. Эрим ишдан уйга қайтаётиб, автобус бекатида турганида бир пиёнистани кўриб қолганди. Бу пиёниста барча ўтган-кетганга қандайдир эски тангани арзимас пулга сотиб олишни таклиф этарди. Албатта, ўзига ичимлик олиш учун. Ҳамма рад этарди. Лекин турмуш ўртоғим бечорага раҳми келиб, тангани сотиб олади.
Уйга келиб, эски қадимий тангани арзимас пулга сотиб олганини менга мақтанди. Ўша пайтда бу жуда омадли харид бўлиб кўринганди. Бу менга ҳам маъқул келди. Сабаби, мен қадимги буюмларга қизиқаман. Айниқса, уларнинг тарихи ёқади менга.
Ишхонамдаги бир ҳамкасбимнинг таниш-билишлари жуда кўп. Улар орасида тангалар бўйича мутахассис — нумизматиклар ҳам бор эди. Мени танганинг келиб чиқиши ҳамда баҳосини билиб бериш ҳақидаги илтимосимга у дарров рози бўлди.
Бизнинг “қидирув” ишларимиз натижасида шу маълум бўлдики, танга Николай I даврида зарб этилган танганинг илк тажриба нусхаси экан. Биринчи экзимпляр князликнинг ғазнасида, иккинчиси Эрмитаж коллекциясида, учинчиси граф Толстойда, тўртинчиси коллекционер Минуснинг жамланмасида бўлган. Бешинчи танга ҳақида ҳам маълумотлар бор. У 1912 йили муомаладан чиқариб ташланган экан.
Бу танганинг муомалага чиқарилмаганига Николай I га тангадаги сурат ёқмагани сабаб бўлган экан. Унинг фикрича, портретда боши худди чопиб ташланганга ўхшаб қолган эмиш.
Бу танганинг биз ўрганган тарихи эди. Бизнинг қўлимизга тушиб қолган танга рублнинг тажриба нусхаси бўлган. Назаримда у кумушдан эди.
Бу “хазина” қўлимизга келиб тушганидан бир неча кун ўтиб муаммоларимиз бошланди. Гап шундаки, биринчи турмуш ўртоғим билан яшаётганимизда биз кредит олгандик. Мана шу кредитга мен кафилликни бўйнимга олганман. Ажрашганимиздан кейин у кредитни ўз бўйнига олди. Мен эса уни алимент пулидан халос этдим. Аммо кейинроқ ишхонамга суддан қоғоз келди. Ойлик маошимнинг эллик фоизи кредит тўловига ўтадиган бўлибди. Маълум бўлишича, турмуш ўртоғим анчадан бери кредитни тўламаган, боз устига қамоққа ҳам тушиб қолган экан. Банк учун эса пулни мендан, давлат ишчисидан олиш қулайроқ бўлган. Карахт бўлиб қолдим. Аммо қўлимдан ҳеч нарса келмасди.
Бу биринчи зарба бўлди. Кейин эса ундан ҳам оғирроқ зарбага йўлиқдим. 8 март байрами арафасида ҳозирги турмуш ўртоғимнинг мазаси қочди.
Турмуш ўртоғим спиртли ичимликларни кам ичарди. Лекин бу сафар у бўкиб ичиб олибди. Бу мен уйда йўқлигимда содир бўлганди. Уйга келганимда у ухлаб қолганди.
Майли, ҳечқиси йўқ эртага ўзига келтирамиз,деб ўйладим. Эртасига турмуш ўртоғимнинг мазаси қочди. Ишга бормади.Уни уйда ўзимча даволашга ҳаракат қилдим. Кечга бориб сал ўзига келгандай бўлди. Аммо бу тун мен учун даҳшатли кечди.Ишларимни тугатиб, одатдагидай ухлашга ётдим. Ярим тунда нотаниш эркакнинг овозини эшитдим.Овоз шунчалик аниқ ва яқиндан эдики, унинг гапларини аниқ-тиниқ эшитдим. У менга эмас, балки ёнимда ухлаб ётган турмуш ўртоғимга гапирарди:
Тур, кетдик. Сени яна қанча кутиш мумкин?! — дерди у.
Турмуш ўртоғим бунга жавобан ҳозир ухлаётганини, кейинроқ боришини айтди.
Бу овоз уни қаерга чақирган, билмайман,лекин совуқ терга ботган ҳолда уйғондим. Бунинг ҳаммаси туш эканлигига амин бўлдим.Лекин нега туш бунчалик реал бўлиб кўринмаса, деб ўйлаб қолдим.
Эртаси куни тонгда турмуш ўртоғимнинг мазаси буткул қочди. Тутқаноғи тутиб қолди. “Тез ёрдам” чақиришимизга тўғри келди.
“Тез ёрдам”да келган шифокор эримнинг охирги маротаба қачон спиртли ичимлик ичгани ва бу қанча давом этганини сўради. Лекин эрим тўхтамасдан бир неча кун ичмаганди.У фақат бир кун ичганди, холос.
Шу куни ишга кеч қолиб бордим. Куним қандай ўтганини ўзим ҳам билмайман.Кечқурун уйга келсам, турмуш ўртоғим ўзига келиб қолган, ошхонада овқат тайёрлаётганди. У ўгирилиб менга қаради-ю, тутқаноғи яна қўзиди. Йиқилаётиб бошини ёриб олди. Яна “Тез ёрдам” чақиртиришга тўғри келди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤29😢1
​​Укол қилиб, бошини тикиш учун шифохонага олиб кетишди. Нимага уриб бошини ёриб олгани ҳамон мен учун жумбоқ. Яқинида ўткир нарсанинг ўзи йўқ эди. Ҳаммаси кўз ўнгимда содир бўлгани боис бошини ҳеч нарсага урмаганини кўргандим.
Бошидаги жароҳат туфайлими турмуш ўртоғим ўзини ғалати тута бошлади. Назаримда, транс ҳолатига тушиб қолганди. Қандайдир овозларни эшитар, ишдами-уйдами ажратолмай қоларди. Урилган ерларидаги кўкарган жойларини кетказишга ҳаракат қиларди…
Яна “Тез ёрдам” чақиришга мажбур бўлдим. Шифокор узоқ вақт спиртли ичимлик ичганининг оқибати, деб ташхис қўйди. Эримни даволаниши учун шифохонага ётқизишимга тўғри келди. Касалхонага кетишга тайёрланаётиб ўша тангани ўзи билан олиб олди. Касалхонага борганимизда танга чўнтагидан тушиб кетди. Уни олмоқчи бўлиб эгилганим-да турмуш ўртоғим қўлимни ушлаб олиб, кўзларимга қаради. Бу нафрат ва ғазабга тўла даҳшатли нигоҳлар эди.
Кейинроқ шифокор тангани менга берди. Сабаби, касалхонада бундай нарсаларни олиб юриш мумкин эмасди.
Бўлиб ўтган воқеалардан карахт ҳолда дугонамга мурожаат қилдим. Унинг укаси баъзи-баъзида экстрасенслик қиларди. Улар уйимга келиб, ёрдам беришга рози бўлишди.
Танганинг қандайдир салбий таъсири борлиги ҳақидаги шубҳамни дугонамнинг укаси тасдиқлади. Унинг айтишича, тангага лаънат ўқилиб, кейин ерга кўмиб қўйилган экан. Лекин кимдир уни топиб олган ва у қўлма-қўл бўлиб кетган. Танга кимнинг қўлига тушса, уларнинг барига кўнгилсизликлар келтираверган. У менга тангадан халос бўлишни маслаҳат берди. Мен дарров унинг айтганини қилдим.
Дугонамнинг укаси лаънат менга ҳам таъсир қилганини айтиб, уни олиб ташлаш учун нималардир қилди. Биласизми, бу ёрдам берди. Тунлари тинч ва хотиржам ухлайдиган бўлдим. Мушугим ҳам яна хонамга кирадиган бўлди. Шунга қадар улар эшик тагида турадиган одат чиқаришганди. Аммо ҳозир мени кўпроқ турмуш ўртоғим ташвишга соляпти. Унга энди нима бўлади? Касалхонага борганимда олдига киргани қўйишмаяпти. Ундан ҳали лаънат олиб ташланмаган.
Бунга ишонмаслигингиз мумкин, лекин танга кимнинг қўлига теккан бўлса, уларнинг барчасида муаммолар юзага келди.
Масалан, танганинг тарихи ҳақида маълумот топиб беришга ёрдам берган ҳамкасбим автоҳалокатга учради. Авваллари машинани жуда яхши ҳайдарди. Унинг рафиқаси эса касалхонага ётиб қолди.
Буларнинг бари, балки, тасодифдир. Лекин мен бунга ишонолмаяпман. Сабаби, барча муаммолар шу танга пайдо бўлганидан кейин бошланганди!

Тамом...
❤18🤔1
​#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

чиққан инсонлар учун ажойиб бир гўша ҳозирлаган эди. Нафсиламбрини айтганда бу ерлик аҳолининг асосий даромади айнан шу ҳисобдан, яъни дам олувчиларнинг мароқли ҳордиқ олишлари учун шароит яратиб бериш ҳизматидан бўлиб , Раҳбар аяларнинг чорбоғи эса келгувчиларнинг тилларига тушиб бўлган эди. Бунга сабаб айнан ушбу гўшанинг жуда ҳам файзли ҳамда ҳамёнбоп нархда эканлигида эди. Боғдаги ерга тангадек офтоб тушишига йўл қўймайдиган қулоч етмас чинорлар , боғнинг четидаги деворлар оша гир айлана экилган чирмовуқлар , тош йўлаклар бўйлаб салом бериб турувчи туваклардаги ёронгуллар - бари- бари кишининг баҳри дилини очиб турар, кайфиятига кайфият улашиб турар эди .
Боғнинг киравериш чап қисмида улкан бассейн қурилган бўлиб, унинг суви кунда алмаштирилиб турилар эди. Бассейн ҳовли сатҳидан бир ярим метр баландликда барпо этилган бўлиб унга алоҳида чиройли қилиб қурилган зина ёрдамида чиқилар эди. Бироқ келгувчилар кўпда бассейн тарафга бўйлайверишмас эди. Бунга боғ этагидаги тоғдан тошга урилиб , қорлар эришидан ҳосил бўлган яхдек сувни оқизиб ўтувчи дарё сабаб эди. Таъкидланганидек , дарё суви ҳатто ёзнинг жазирама чилласида ҳам яхдек совуқ бўлса-да , меҳмонлар ва ерли аҳоли унинг бор фойдаси ана шунда деб ҳисоблашар эди.
Боғнинг ўнг тарафида ёзлик очиқ ошхона барпо этилган бўлиб , у ерда меҳмонлар ўзлари учун истаган таомларини ҳозирлай олишлари учун барча шарт - шароит муҳайё қилиб қўйилган эди.

Баҳром келган меҳмонлар билан келишув ишларини олиб борар , боғ ижарасидан тушган даромаддан ўзи сарфлаган ҳаражатлар ва ҳизматига ярашасини олиб , қолганини Раҳбар аяга қўшқўллаб топширар эди . Аянинг турмуш ўртоғлари Юсуф аканинг таъкидлаганимиздек бу ишларга ҳафсаласи йўқ эди. Ая эса келувчиларга баъзан таом тайёрлашга ёрдамлашган бўлар , гоҳи кўнгли тушганлар билан гурунглашар ёки кайфиятига қараб уззу- кун хонасида турли мавзулардаги китоблар ўқиш билан кун ўтказар эди.

* * *

Мадина Шўхлисойдаги мактаб аянинг уйидан унча узоқ эмаслигидан хабардор эди . У саккиз хонадон нари жойлашган мактабга қишлоққа келишларида бир кўзи тушган бўлса , яна иккинчи маротаба аянинг қизи Азизани кузатиб қўйиш баҳонасида назар ташлаган эди. Ҳозир иккиланмай мактаб томонга далил қадам солишининг ҳам шундан эди.

Мактаб оддий бўлса-да , саришта экан . Мадинанинг нигоҳи дастлаб мактаб ҳовлисини супуриб юрган паст бўйли , тўлачадан келган ёшгина аёлга тушди .

- Ассалому алайкум , - деди Мадина унга яқинлашар экан чўчитиб юбормаслик учун оҳиста овозда .

Мадинанинг ўйлагани тўғри чиқди . Аёл ўз хаёлларига берилганлиги унинг чеҳрасига дабдурустдан ёйилган саросимадан яққол сезилди. Унинг Мадинага боққан юзларига зумда қизил югурди. Афтидан у Мадинани бирор тегишли ташкилотдан келган тафтишчи деб ўйлаганди. Мадина ҳам аёлнинг гумонларини тасдиқлагандек ундан :

- Менга мактабингизни директори керак эдилар ,- дея сўради ва қўшимча қилди ,- у киши бугун ишдамилар ?

- Ҳа , ҳа ишдалар ,- аёл қўлидаги супургини бир четга ташлади ва Мадинага йўл бошлади ,- марҳамат , юраверинг ...

Мактаб икки қаватли эди. У мактабдан кўра кўпроқ сиҳатгохни эслатарди. Бунга сабаб бино киравериш ҳовлисига тартиб билан экилган игна баргли дарахтлар эди.
Ўзини Рихсихон деб таништирган бояги аёл технология фанидан дарс берадиган ўқитувчи экан . Мадина ўзидан тўрт - беш ёшлар чамаси катта бу аёлнинг табиатининг очиқлигига қараб туриб завқи келиб кетди. Унинг "Қарасам , ҳовли супириладиган бўлиб қолибди , шунга ғашим келиб тозалаб қўяй дегандим , фаррошмиз Нафиса опа кўринмадилар , менимча яна буйраклари безовта қилган чиқар" деган сўзларини эшитиб Мадина "Рихсихонда одамгарчилик жуда кучли экан- да" деган хулосага келди.

- Учқун ака , сизни бир қиз сўраб келди , - Рихсихон директор хонасини охиста чертгач ичкарига кирмай овоз бераркан.

- Кираверсин , - деган овозни эшитгач Рихсихон Мадинага ишора қилди :
" Марҳамат"

Мадина ичкарига киргач , ҳайратдан...

#давоми_бор /3

Муаллиф : Хазонрезги

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤31
👆👆👆👆аввалги қисмлар

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

кўзлари катта - катта очилди. Унинг тасаввури бўйича мактаб директори катта , жуда бўлмаганда ўрта ёшли инсон бўлиши керак эди. Мадина ҳали ўттиз ёшларни ҳам қораламаган очиқ юзли , қошлари атай бўяб қўйилгандек қоп- қора , чақноқ кўзли йигитни кўриб бироз эсанкиради, аммо тез орада ўзини қўлга олиб салом берди :

- Ассалому алайкум .

Учқун кийинишидан тортиб соч турмагигача "шаҳарлик" эканлигини "сотиб" турган бу қиз ҳақида худди Рихсихонга ўхшаб гумонга борди шекилли , ўрнидан туриб меҳмонга қўли билан ўтиришга ишора берди :

- Ваалейкум ассалом,- деди у Мадинага ортиқча тикилишдан ўзини тийиб , сўнг қўшимча қилди - келинг , меҳмон . Қаерлардан сўраймиз энди?

-Келдим,- жилмайганча жавоб берди Мадина, - Тошкентдан сўрайсиз энди. Исмим Мадина . Фамилиям Азизова .
Мадина Азизова бўламан

- Ўўўххўў, Тошкентданман денг , танишганимдан ҳурсандман . Мен Учқун Шавкатович бўламан.- Учқун Мадинага жавобан кулимсиради , - билсак бўладими бизни йўқлашингиз сабабини ?!

- Албатта , -деди Мадина "Билмасдан ҳам иложингиз йўқ" деган оҳангда,- мен ҳузурингизга бир масалада келгандим . Сизни вақтингизни олмай гапнинг дангалига кўчиб қўяқоламан .

- Хўўўшшш...

- Хуллас , мен кеча тасодифан мактабингиздаги кимё фани ўқитувчиси турмушга чиққанлиги сабаб ишдан бўшаганлигини эшитиб қолдим. Шунга агар ўрниларига ўқитувчи топмаган ва ишга олмаган бўлсангиз , "Мени шу лавозимга қабул қила оласизми?!" деган таклифда келган эдим. Кўнглингиз ҳотиржам бўлиши учун шуни айтишим мумкин- ки , мен Миллий университетнинг кимё факултетини имтиёзли якунлаганман . Бакалавр ва магистратура йўналишини ...

Учқуннинг қошларига тугун тушди. У ажабланиб қолганлигини яширмай савол беришдан ўзини тия олмади:

- Мени кечирасиз- у , аммо сизни бу ерда ишлашга ундаётган сабабни тушунишни истар эдим . Ундан кейин ... Менга қолса мактабга шу ерда муқим қолиб ишлайдиган устозни ишга олсам дегандим ...

- Менимча бу борада сизда танлаш имкони йўқ , - Мадина унга жиддий тикилди ,- айниқса ҳозир . Аммо шуни айта оламан- ки , мен ушбу ўқув йилининг бошидан охиригача ишдан бўшамасликка ваъда бераман . Шу давр мобайнида сизда ҳам бошқа кимё фани ўқитувчисини дараклашни имкони бўлади.
Менга келсак , ишлаш учун бу ерни танлашимга сабаб ,- Мадина бу ёғини яхшилик талабида ёлғонлади ,- соғлиғимда бироз муаммолар бор, шунга шифокорлар тоғ ҳавоси ва егуликларини тавсия қилишган эди. Мен бу ерга уч ойга келгандим , энди эса бир йил қолишни мўъжаллаб қўйдим . Бу азбаройи инсонларингиз ва табиатингиз ёққанлигининг шарофатидан ...

- Яхши ,- деди Учқун чиройли очилиб , -аммо масаланинг яна бир тарафи борда .

- Кечирасиз , Учқун ака. Тўғри мени танимаганингиз учун турли мулоҳазаларга боришингиз табиий ҳол албатта , аммо улар жудаям кўп экан- да ...- деди Мадина нимтабассум билан ўз фикрини намоён қилар экан.

- Энди буниси сизнинг фойдангиз учун эди . Гапнинг қисқаси мактабимиз гувоҳи бўлганингиздек салобатли кўринса- да , аммо ўқувчи сонимиз бирмунча кам. Бизда биринчи синфдан ўн биринчи синфга қадар синфлар сони биттадан . Ўқувчилар сони эса бир юз тўққиз нафар . Айтмоқчи бўлганим дарс соатлари кам . Хусусан кимё фанидан ҳам . Сиз сўраб келган фандан дарс соати англаб турганингиздек атиги ўн икки соат , яъни етти, саккиз , тўққизинчи синфларда икки соатдан, ўн , ўн биринчи синфларда эса уч соатдан . Дарс кам бўлгандан кейин маошингиз ҳам ...

- Бу ёғидан ташвиш чекманг,- Мадина директорни ҳотиржам қилишга уринди, - ҳамма гап пулда эмас . Қолаверса дунёнинг устуни ҳам пулдан ташкил топмаган .

- Менимча бир - биримизни тўғри тушундик ,- Учқун Шавкатович "келишдик" деган маънода қўлларини кенг ёйган бўлди , - хооооп. Демак бугун числоимиз августнинг йигирма еттиси. Сизни ишга расман қабул қилиш буйруғи иккинчи сентябрдан чиқади. Унга қадар қизиқсангиз мактабимиз билан танишишингиз мумкин .
Учқун Шавкатович даҳлизга овоз берди :

- Зиёдааа !

Ташқаридан "Лаббай" деган овоз эшитилди ва кўп ўтмай остонада ўн етти , ўн саккиз ёшлардаги қиз кўринди.

@Xazon_Rezgi / 4
❤37👍4
Forwarded from REKLAMA HIZMATI @ErkatoyAdmin (Erkatoy reklama admin ✍️)
📢❗️❗️❗️
#Diqqat_savol‼️

Rasmdagi qaysi ayol uning xotini deb oʻylaysiz diqqat bilan qarang va toping
🤔⤵️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
🔥🔥
Муаллиф: #Назли

   #ЎГАЙ_ОНА

Жамшид ўгай  қизининг  хонасига ярим тунда қадам босди.
Ўзини ухлаганга солиб ётган Маҳлиё юзига тегинган қўл сабаб, кўзларини катта-катта очди — Дада, тегманг илтимос тегманг... юролмаслиги сабаб қўли билан юзини беркитди... тинмай овози борича гапириб йиғларди..
❤4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🧑🏻‍🏫Болам олим бўлсин десангиз райҳон едиринг

🌿Энг кўп асосий витаминлар райҳонда мавжуд

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4🔥2
💛Ҳақиқий эркакларга насиҳат! 💛

1. Қачон аёлинг ўзини заиф ҳис қилса, унга отадек бўл.
2. Қачонки аёлинг йиғласа, унга онадек бўл.
3. Қачон у хатога йўл қўйса, унга худди акадек бўл.
4. Қачон у шикоят қилса, у билан худди дўстдек бўл.
5. Қачон у қўрқганда уни маҳкам тутиб бағрингга бос, севувчи эр бўл.
6. Қачон у маслаҳатга муҳтож бўлганда сен унга худди опадек бўл.
7. Унга, сен у билан доим бирга эканлигингни ҳис эттир!

У бир сени деб ота-онасини, ака-укаларини, опа-синглилларини ташлаб келди.
Шунинг учун унинг бутун яқинларини ўрнини босишинг керак.
Аёлингни ҳаётида энг яқин инсонига айлангансан, унутма.
Аёлни кўнглига қараб, эркаликларини кўтариш пасткашлик эмас, балки мардлик...

💙💙💙💙💙💙💙
Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤11
OʻTKINCHI DUNYO


MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA


muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤10
#У‌ткинчи_дунё


#No_169


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Ассалому алайкум.
Сардор бошини эгди.
—Саломингни пишириб е..
Нега бу ерда ўралашиб юрибсан?
Лазиз Сардорни ёққасидан олди
—Хотинимни кўришга келдим.
—Хотиним дема, энди сени хотининг эмас.
—Нега экан. Мен хали уни жавобини берганим йўқ.
—Сени жавобингни ўша куни, ўша исқиртни қўйнингга солганингда билган. Энди қизимни тинч қўй, қорангни кўрмай. Мен ишларимни хал қилиб олай, сен билан алохида хисоб китобимиз бор.
—Хамма қилган ишларимга жавоб бераман. Лекин Хуморани хеч қачон, тинч қўймайман. Мен бир марта хато қилдим, лекин Хумора сиз яшай олмайман.
—Яшай олмаганингда, бировни этагига осилмасдинг.
—Тушунинг, Хуморани учратмасимдан олдин, Розияни учратганман. Агар Хуморани учратишимни билганимда, Розияга қиё хам боқмасдим.
—Гапни кўпайтирма, бу ерда ортиқ сени кўрмай.
Сен билан, алоҳида гаплашамиз. Осонгина қутулиб қолдим деб ўйлама.
Лазиз, Сардорни туртиб ўтиб кетди.


💫💫💫💫


—Қаранг сизни кўргани ким келди?
Муниса, ичкарига кириб Розияга гапирди.
Розия секин Мунирага қаради, Мунира Розияни юзига қараб қотиб қолди.
—Нега кирдингиз?
Розия секин ортига қараб олди
—Ойим қаерда?
Мунира гапни кўпайтиришни хохламади.
—Мен билмайман, ўша уйда қолган.
—У уй сотилиб кетибди.
—Нима???
Розия сабчиб ўрнидан турди
—Ха, уйга боргандим бегона оила яшаётган экан
—Қанақасига? Ахир хали пулини бермаган бўлса..
Қачон қайтиши хам анниқ эмасдику?
Розия секин жойига ўтириб, ўзига ўзи гапирди.
—Сиз сотгандингизми?
Муниса шошиб гапирди
—Ха, лекин пулини беришмаган эди. У пулларни олиб, юзимни операция қилдиришни режалаб тургандимку..
Розия йиғлаб юборди
—Ўзи сизларга нима бўлди?
Тоғам, Нигиш Зари қаерда?
—Нигинааа, Нигина оламдан ўтди.
Розия хиққиллаб гапирди
—Нима?
Икки қиз хам, музлаб кетди.
—Нималар деяпсиз?
Мунирани кўзлари ёшланиб, секин столга ўтириб олди.
—Афсуски, қизим оламдан ўтди, бунга сабаб эса сизни онангиз.
—Нима демоқчисиз?
Мунира, Розияга қаради.
—Қизимни бесўроқ, ўйингоҳга юбориб ўлдирди, менга тухмат қилиб эрим билан ажратиб юборди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤42👍16⚡2
#У‌ткинчи_дунё


#No_170


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Ойим сизни тинч хаётингизни хам буздими?
Мунира қалқиб кетди.
—Қўйсангизчи, адвокатбе бошқача гапларни айтдику?
Муниса, ишонгиси келмасди.
—Айтяпманку, менга тухмат қилди деб. Ўша квартирага хам ойингиз, укам сени ташлаб кетиб, ўша ерда яшаяпти деб, мени алдаб жўнатди. Борганимда безори эркаклар ўша ерда экан мени зўрлашди.
Розия йиғлаб гапирди.
—Ростданми? Болачи, бола тоғамникими?
Муниса, хам ғалати ахволга тушиб қолди.
—Албатта, Мунира шу болани бирорта бефарзандларга бериб юборинг. Мен ногирон бола билан, қандай кун кўраман.
—Хеч қачон, ахир ўғлингиз йўқ. Пахлавондек ўғил кўрдиндиз, хали ногирон деб ном қўйиб олманг. Шунчаки нуқсонли дедим. Ўзи у болани кўрдингизми?
—Йўқ, ногирон деганингиз учун, кўришни хам хохламадим.
—Хамширага айтаман, олиб киради. Анча яхшисиз ўзингиз олдингизда олиб ётинг.
Мунирани жахли чиқди.
—Тоғам қаерда?
Муниса гапга қўшилди
—Зарини олиб қаёққадир кетган экан, қизимни кўришга борганимда хам, опам сочимдан судраб кўчага улоқтирган. Қизимни олиб кетганини айтган.
—Ойим шу даражада вахшийлашиб кетганми?
Мунира ўйланиб қолди
—Шунинг учун хам, умуман қидирманг. Хаётингиздан чиқиб кетгани яхши, ундай онани боридан йўғи яхши
Муниса жахл билан гапирди.


💫💫💫💫


—Сен бизга, ачиқ қилма. Хаммасига ўзинг айбдорсан, мен сенга юз марта айтдим.
Ўша билан гаплашма, уйинга олиб боришни ўйлама деб.
Рахима, тумтайиб ётган қизига дакки берди.
—Ойи, бурнимни тагида, менга хиёнат қилиб юрган экан. Нахотки мен буни сезмаган бўлсам.
Ўша куни уйга борганда, мени кўриб қотиб қолганди.
Мен лақма, мени кўришга келди деб ўйлабман. У бошқа мақсадда келган экан, шуни хам сезмабман. Ўз уйимда ўз эрим ва опам.
Хумора йиғлаб юборди
—Айбни биздан қидирма, мен эринг ва қайнонг қанча қаршилик қилдик. Сен хатто мендан кечиб хам юбординг. Неча ойлаб хабар олмадинг, бирор марта келиб кўрмадинг. Нега? Ўшани деб.
Ўша эрингни деб оиласидан воз кечган, қизини ўлимига хам ўзи сабаб бўлган.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤34👍11😢5🔥2
#У‌ткинчи_дунё


#No_171


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Оббо, тоза жонга тегдингу сен. Бунча мижғовсан?
Муслимни минғиллаши жонига теккан доктор аёл, жеркиб гапирди.
—Мени ойимни олдига олиб боринглар, ойим яхши қарар эди, сизлар менга қарамаяпсизлар.
Муслим ёш боладек минғиллади.
—Онангни қаерда эканини билганимда, қўш қўллаб ташлаб келардик. Энди ўлгунингча шу ерда яшайсан ёки токи онанг олиб кетмагунча, кўп асабимга тегма жахлим чиқса, битта укол билан асфала софилинга жўнатиб юбораман.
Аёл, Муслимни қулоғига яқин келиб гапирди.
—Мени поччам қанақанги бой эканини биласизми?
Бир деганда сиздақаларни ўнтасини йўқ қилиб юборади.
Муслим хам бўш келмади
—Кулгимни қистатма, ўша бой поччангни уйига сиғмадингми? Ёки бой поччангни хам уйи йўқми?
Аёл мазахлаб кулди.
—Хали тузалиб кетай, сен билан хисоб китоб қиламан.
—Аввал тузал, кейин гаплашамиз.
Аёл ташқарига чиқиб, хамшираларга бақирди.
—Бу хонага хеч биринг киришма, овқат хам берилмайди. Оч қолса ақли киради, бурро тиллари калта бўлиб қолса зора.
Эшикни тарақлатиб ёпиб чиқиб кетди.
Муслим ортидан сўкинганча қолди.


💫💫💫💫


—Нега ўйланиб қолдинг.
Ботир хонага кириб, Мунирани юзидан ўпди.
—Ўзим шунчаки.
Болалар ухлашибдими?
Назо опам олиб чиқиб кетганди.
Мунира, билинтирмасликка харакат қилиб гапирди.
—Ухлашди, болаларни олдидан чиқяпман. Назо икки болани икки ёнига олиб ухлаяпти.
Болалар хам, катта бўлгани сари, Назони яхши кўриб қолишяпти.
Ботир севиниб гапирди
—Яхши кўришсинда, у хам оналари.
—Рахмат сенга, мени айбимни сен беркитиб турибсан.
—Хамма хам адашади. Мухими хатони тушуна билиш.
—Хозирги ақлим бўлганда, хамма хотинимдан фарзанд кўрган бўлардим. Болаларим хам катта бўлиб қолишарди.
—Албатта беш қўлни баробар деб ўйлаб, янглишгансиз.
—Мен хаммани ойимдек деб билибман. Хақиқий мухаббат, хақиқий аёл тафтини, хақиқий эрлик масъулиятини сендан кейин билдим. Сен мени саодатимсан. Агар сени учратмаганимда, халиям разолат ботқоғидан чиқа олмас эдим
Ботир Мунирани пешонасига лаб босди.
—Менга яна ширин фарзандлар туғиб берасанми?
Ботир, кўзини қисиб қўйди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤53🔥5👍2
БЕДОР ТУЙҒУЛАР 2 қисм кундузи

ЎТКИНЧИ ДУНЁ 3 қисм кечда берилади

Мароқли мутоола тилайман .

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤18👌8🔥2
Ўрмонда шер ўғлини уйлантирибди. Ҳамма ҳайвонларни тўйга айтибди, фақат қуённи айтмабди. Тўйида ҳамма ҳайвонлар ўйнаётган экан қуён, бостириб кириб:
— Ҳой, шер, сен мени тўйинга чақирмадинг-а ҳозир ҳисоб-китоб қиламиз, — деса
Шер тулкига:
— Бор чиқиб ҳал қил, — дебди.
Тулки кўчага чиқиб кетибди. Тарс-турс бўлиб бир оздан кейин қуён қайтиб кирибди:
— Шуми зўринг? Яна борми, — дебди.
Шер тўнғизга ишора қилибди. Тўнғиз ҳам чиқиши билан тарс-турс бўлиб яна қуён қайтиб кирибди:
— Яна зўринг борми, - деса
Шер бўрига қараб:
— Бор ўзинг ҳал қилиб юбор, — дебди.
Бўри кўчага чиқиб кетибди, яна тарс-турс бўлиб, бўри қайтиб кирибди. Ҳамма жойи қон, оёғида зўрга турармиш. Шер нима бўлди, деса, бўри зўрға бошини кўтариб...


Давомини ўқиб, кулгидан думалаб қоласиз 😂👇
❤4🌚1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баъзида дардлар даво бўлиши мумкин. Сен билмайсан Аллоҳ эса билгувчидир...

Кўзлар ухлади, юлдузлар ботди, сен эса ҳамон тирик ва қойимсан ! Шукр қил дилга яқиним. Ер тескари айланмайди, сувлар ортига оқмайди, шундай экан сен ҳам ўтмишингни ўйлашни бас қил!

Сўзлари асрга, фикрлари эса асрларга татийдиган замондошим, хайрли ва файзли тун тиладим сизга!



Хайрли Тун

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8🥰3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 Ассалому Алайкум!
🧡🧡🧡🧡🧡🧡🧡 тонги муборак бўлсин 🌱

❤️ Қалбингиз иймонга
❤️ Уйингиз қувончга
❤️ Юзингиз нурга
❤️ Кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Барчага кун давомида омад ёр бўлсин

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

- Зиёда бизда котиба ва лаборант вазифасида ишлайди ,- қизни таништирди Учқун Шавкатович , сўнг ўз навбатида қизга Мадинани таништирди ,- бу синглимиз эса бугундан бошлаб мактабимизда кимё фанидан дарс берадилар . Исмлари Мадина , фамилиялари ...

Мадина ҳозиржавоблик билан жавоб қайтарди :

- Азизова менинг фамилиям.

Зиёда очиққина қиз экан , Мадинага очиқ чеҳра билан салом берди :

-Ассалому алайкум , устоз. Хуш келибсиз, жамоамизга

Мадина унинг саломига алик олар экан Учқун Шавкатович Зиёдага топшириқ тариқасида сўз қотди :

- Зиёда , Мадина опангни мактабимиз , асосийси кимё кабинети билан таништир . Ўқитувчилар билан эса йигирма тўққизинчи августдаги педагогик кенгашда таништирамиз ...

Мадина директорнинг вақтини ортиқча олишни истамади , зеро у билан боғлиқ барча масалалар ўз ечимини топиб бўлган эди .

Зиёда Мадина билан ярим соатдан ортиқ мактабни айланиб , ҳамма хоналарни бирма- бир таништирди .

Мадина навбат кимё хонасига келганда у ернинг саранжом эканлигини кўриб кўнгли таскин топди.

" Ўқувчилар бежизга Ойчеҳра устозларини мақташмаган экан ,- дея ўйлади Мадина , - ўша қиз барча ишга виждонан ёндошгани хонанини тутишидан ҳам кўриниб турибди".

Мадина шу билан икки кундан мактабга педагогик кенгашга етиб келди . Учқун Шавкатович уни жамоага таништирар экан, ўрнидан туриб йиғилганларга хиёл таъзим қилган бўлди .
Математика устози Фахриддин ака бутун жамоага эшиттиб паст овозда кўнглидаги айтиб қолди:

-Мактабимизга дуо кетганми, билмадим . Қачон қараса бири- биридан чиройли кимё устозлари келади-я. Ойчеҳрани-ю шу чиройи деб ҳоли жонига қўйишмаганди , энди Мадинани қизғаниб юрагимизни чангаллаб ўтирарканмиз-да . Ойчеҳрамиз гўё осмондаги ой эди. Мадина эса ҳуддики қуёш ... Ё тавбангдан кетай Қодир Эгам , ўзингдан ўтадиган зўр мусаввир йўқда ...

Фахриддин аканинг таърифи сабаб ўн етти кишидан иборат бўлган педагогик жамоа баробарига Мадинага тикилишди. Мадина уларнинг эътиборидан ўнғайсизланиб ерга қаради . Сутга чайилгандек оппоқ юзларига қизиллик югурди.

Мадина ҳақиқатдан ҳам гўзал эди.

Белигача бўйлаган жингалакка мойил қалин, қоп- қора сочлари, унинг рангидан ҳам тўқроқ пайваста қошлар , узун , қуюқ серкиприк шаҳло кўзлар , ангишвонадек бежирим бурунча-ю , унга мос ақиқ лаблар - буларнинг бари бир бўлиб қизга гўзал эмас, балки бениҳоя гўзал деган таърифни бериб турар эди.

- Ойчеҳрамиз жуда заковатли эди , ўйлаймиз-ки Мадинабону синглимиз ҳам улардан қолишмайдилар.

Мадина бу сўзларни айтган тил ўқитувчисига "ишончингизни оқлайман" деган маънода табассум ила бош ирғади.

Мадинанинг дарси иккинчи сентябрь куни иккинчи соатдан бошланди . Дарс 11 - синфда эди.
Мадина дарсга кирар экан кўнглида бундан бир хафтача олдин шом вақти суҳбатига беихтиёр гувоҳ бўлган қиз билан танишгиси келди.

Нодир исмли йигитнинг бу синфда ўқиши қанчалик номаълум бўлса , Розия исмли қизнинг шу синфда ўқиши шунчалик аниқ эди.
Мадина синфга киргач ўқувчилар томонидан берилган саломга алик олди- ю , дарсни ўзини таништиришдан бошлади.

- Менинг исм фамилиям Мадина Азизова. Сизлар Мадина опа деб чақирсангиз ҳам бўлади. Аслида ҳам сизлар билан орамиздаги ёш фарқи худди опа ва ука ёки сингилчалик. Университетни кимё факултетини тамомлаганман. Насиб қилса сизларни кимё фани билан мактабни тугатганингизга қадар ўқитиш ниятим бор.

Энди эса сизлар билан танишиб олсак. Хўўўш ... Синфда ўн тўрт нафар ўқувчи бор экан .

Рўйхатни фамилиядошим бошлаб берар экан - ку.

Азизов Маткарим

- Мен

Баланд бўйли йигит ўрнидан турди.

- Маткарим , келажакда , яъни мактабни битириб ким бўлмоқчисан? - Мадина йигитчага қизиқиш билан боқди

Маткарим муштига йўталди :

- Шу десез ,устоз , келажакда каааатта бизнесмен бўлмоқчиман.

- Ўххў , зўрку ! Аммо бизнес ҳам турли йўналишларда бўлади . Сен қайси йўналишда бизнес қилмоқчисан?

- Мен мана шу қишлоғимизда туристлар учун зўр дам олиш ансабли яратмоқчиман . Уч юлдузми , беш юлдузми , хуллас ўша нечадирам юлдузли меҳмонхона.

@Xazon_Rezgi /5
❤50👏14👍10
Қизимга.

Арзимас нарсалар учун ўзингни сиқма. Пайт келиб, ачинасан.

Ҳеч эсимдан чиқмайди. Битирувчи синф эдим. Ҳарбий чақириққа тайёрлов деган дарс бўларди. Рус тилида ўтилар, устозимиз жудаям қаттиққўл эди. Бир куни уйга  "Калашников автомати"  мавзуси берилди. Ёдлаш эсимдан чиқибди. Мазмуни тахминан қуйидагича:
"Автомат Калашников тирик жонзотларни отишга мўлжалланган қурол..."
Шуни рус тилида айтиб бериш керак.
Устоз ўткир кўзлари билан синфни бир кўздан кечирди-да менга келганда узоқроқ тикилиб қолди. Дарс қилмаганимни сездириб қўйдим чоғи
— Собитова, доскага чиқ! Мавзуни гапириб бер, — деди.
Табиийки, жавоб беролмадим. Ўзбекчасини биламан, русча айтиб беролмайман."2" баҳо олдим. Умримда биринчи марта. Яна битирувчи синфлигимда! Шунчалик сиқилдимки, овқат еёлмай қолдим. Уйдагиларга айтишга уяламан. Ўйласам,  уйқум қочиб кетади, хушнуд давраларда ўтирсам, эсимга тушиб қолса, юрагим сиқилиб, рангим оқаради. Бу дарс бир ҳафтада бир марта ўтилар, ўша куни бизлар  мактабга ҳарбий либосда борардик. Шу бир  ҳафта давомида мавзуни бутунлай ёдлаб олдим.
Кейинги дарсда яна синф тахтасига чақирилдим. Бу сафар шариллатиб ёдлаб бердим. Устозимиз "5"  баҳо қўйди, аммо ўша " икки" таъсирида чоракда
"4"  баҳо олдим.  Унисига яна юрагим қон бўлди.
Ҳозир ўша сиқилганларимни ўйлаб кулгим келади. Шу дарс менга ҳаётим давомида , умуман, керак бўлмади. Умрим бино бўлиб, автоматни қўлимга ушлаб ҳам кўрмадим, эсимни таниб, нафақат, Калашников автомати, балки дунёдаги  барча қуроллар тирик жонзотларни ўлдириш учун ишлаб чиқарилганини  тушуниб етдим.

Энди биламанки, инсон боласи гоҳида  хато қилади, кейин уни тўғирлайди, баъзан "икки" олса, баъзан "беш"  олади. Ҳамма соҳада зўр бўлишга интилиш аҳмоқликдан бошқа нарса эмас экан..

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍17❤12👌4🤔3