📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.1K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​📥 @SaqlaBot орқали юклаб олинди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰1
OʻTKINCHI DUNYO


MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA


muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9
#У‌ткинчи_дунё


#No_175


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Қизим, кўзимни нури мунчоғим
Оппоқ либос шунақанги ярашибдики, фаришта мисолисан.
Сен ва опангга қилган зулмларим ва ёмонликларим учун кечир, оллоҳим мени шу даражада жазоладики, ўз боламни қаршисида туриб, пешонасидан ўпиб оқ фотиха бера олмасам, бир ёстиққа бош қўйган, умр йўлдошим кўз олдимда бошқа аёл билан бахтли бу кўрсатса.
Бу не холки, қилган ёмонликларим олдида ожиз ва беқарор қолсам.
Қани эди хаёт орқага қайтсаю, сен ва опангни кипригимда катта қилиб, хеч қачон кўнглингизга қарши чиқмасам. Сен ва опанг доим дуоларимдасизлар.
Бахтли бўлинглар, ёнингда туриб тўйингда бош бўлмасамда, оллоҳим четдан бўлса хам, қийналсам хам кўриш бахтини берди.
Хеч қачон ўйламаган эдим. Ўз фарзандимни тўйида, бир четда кузатиб, кўз ёшларга кўмилиб ўтираман деб. Не бўлса хам, бахтли бўлсанг бўлгани.
Куёв бола хам жуда келишган экан, бир бирингизга жудаям моссизлар. Бу мосликка хеч қачон кўз тегмасин.
Латофат вароқни таклади, ўрнидан туриб қоғозчани, ёш болачага бериб Мунисани кўрсатди.
Мунисано қўлига қоғоз етиб боргач, югуриб кўчага отилиб чиқиб кетди.
—Қўлингдаги нима?
Аббос, Мунисани туртди.
—Билмасам, ху анави болача бериб кетди.
Муниса қўлидаги қоғозни стол устига қўйиб, даврада рақсга тушаётган дугоналарига қаради..
—Синглим, хозир дадам билан Нур ойимни даврага чақирамиз. Сен хам пастга тушсанг, бирга рақс тушардик.
—Хўп, шундай қилинг бу ерда ўтиравериб, зих бўлиб кетдим.
—Бу нима?
Мунира қоғозни қўлига олди.
—Бир болакай ташлаб кетди, кимдир бериб юборибди
—Очиб ўқичи, қайси ошиғинг экан?
Мунира, Мунисани қулоғига шивирлаб кулди
—Э борингге..
Муниса кулиб, қоғозни қўлига олди, Мунира жилмайиб пастга тушиб кетди.
Мунира қоғоздаги ёзувларни ўқиркан, кўзларидаги ёшни тўхтата олмасди.
Кўзлари жовдираб, атрофга қарарди. Ўзи излаган чехрани топа олмай халак эди.
Аббос хам даврадагиларга қараб, Мунисага ахамият хам бермас эди.
—Қани тур кетдик..
Мунира келиб, Мунисани тортиб тургизди
—Нега йиғлайсан, юр бугун хурсандчилик кун. Бу дилномани кейин ўқийсан.
Мунира, Мунисани қўлидаги қоғозни олиб чўнтагига солиб, Мунисани мажбур олиб тушиб кетди.
Муниса пастга тушса ҳамки, кўзлари билан Латофатни қидирарди. Мунирага хат хақида айта олмасди хам. Содиқ билан Нур Мунисани қўлларидан ушлаб, рақс тушишга мажбур қилишарди, Мунисани кўнглига эса бу нарсалар сиғмасди.
Онасини соғинганини ич-ичидан хис қиларди.


💫💫💫💫


—Ол дўстим, озгина ичиб олсанг чимилдиқда хаяжонланмайсан.
—Қўйсангчи, илк кечага маст ахволда кираманми?
Биласан мен ичмайман.
—Ичмаслигингни биламан, чимилдиққа киргач, келинни олдида уялиб қолма дейман. Буни ичсанг, озгина куч бўлади.
Аббосни дўсти анчагина спиртли ичимликни ичирди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤36👍14🤔3
#У‌ткинчи_дунё


#No_176


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Нега хурсанд эмассан синглим? Чехрангни оч, йиғлайвериб кўзларинг ишиб кетибди.
Тўй тугаб куёвни уйига келишгач, Мунира Мунисани қучди.
—Опа, ойи..
—Келинимиз тайёрми?
Куёв бола кирмоқчи.
Мунисани гапи бўлинди..
—Ха тайёр, мана мен чиқяпман кираверсин.
Мунира ўрнидан туриб, Аббосни янгасига эргашди.
—Майли синглим, чиройли ўтир. Мен яна кираман хўп.
Мунира, мўлтираб ўтирган синглисига қараб кўзини қизиб қўйди.
—Хўп..
Мунисани оёқ қўли қалтираб, хаяжонланарди.
Бироздан кейин Аббос хонага тебраниб кириб келди.
—Ассалому алайкум.
Муниса бошига шарф ташлаб салом солди.
—Ваалайкум ассалом.
Кўп яшанг...
Аббос кастюмини ечиб, диванга отди.
—Беринг кастюмингизни илиб қўяман.
Муниса, шарфини столга илиб, дивандаги кастюмга қўл узатди.
—Бу шарт эмас, буёққа кел.
Аббос, Мунисани қўлидан ушлаб ўзига тортди.
—Бу нима қилганингиз?
Муниса, Аббосни қўлини силтаб ташлади
—Ха ёқмадими?
Аббос, диванга ёйилиб ётиб, алжираб кулди.
—Ха ёқмади. Ичганмисиз? Қўпполлашманг..
Муниса қатъий гапирди
—Ха сизга акангизни қўпллашгани ёқиб қолганмиди?
Аббос, қўлига суяниб ўтирди.
—Нима?
Муниса жойида қотиб қолди.
—Ха, нима? Ростдан хам шундайми?
Аббос, хуник кулиб жойига ётди.
Мунисани кўзларидан беихтиёр ёш оқарди.
—Майли ухла, бошимни оғритдинг.
Аббос, ёнбошлади.
Муниса пиқ-пиқ этиб ўтириб йиғларди.
—Ха уйқинг келмаяптими?
Аббос ўрнидан турди.
—Менга умуман гапирманг, кўзимга хам кўринманг.
Муниса нафрат билан қаради
—Ха ким кўринсин кўзингизга?
Аббос, Мунисани қўлидан махкам сиқиб ўрнидан тургизди.
—Қўйиб юбор қўлимни..
Муниса бу сафар қўлини тортиб ола олмади.
—Нос қилма, барибир қиз бола эмассанку, тўғрими?
Аббос куч билан, Мунисани диванга отди.
Муниса бир сўз дейишга тили ожиз қолди, бўғзига тиқилган нарсадан овозини хам чиқара олмади.. Аччиқ кўз ёш тўкарди холос.


💫💫💫💫


—Опажон, мен борақолай. Болалар хали кичик менсиз ухлашмайди. Дадаси қийналади менсиз.
Мунира, шифохонадаги энг яқин икки опасини, янгаликка олиб келганди.
—Кетавер қизим, бемалол. Ўзим шу ердаман хижолат бўлма.
—Яхшиям сизлар борсизлар. Йўқса мен нима қилардим?
Мунира, опасини қучди.
—Биласанку сени ўз қизимдек кўраман. Мунисани хам албатта.
—Эрталаб келаман, тонг сахардан. Муниса кетганимни хам билмайди.
—Майли борақол, буёғидан хавотир олма.
Мунира шошиб келаркан, Мунисани хонасидан келаётган овозни эшитиб таққа тўхтади.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤38👍6🤔3
#Бонус

#У‌ткинчи_дунё


#No_177


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Сен ўзингни ким деб ўйлаяпсан?
Аббос, Мунисани силтаб ташлади.
—Менга қўлингизни теккизманг, сиз массиз.
Муниса, Аббосни ўзидан итарди
—Сен мени хотинимсан, хохлаган пайтим қўлимни теккизаман.
—Мен сени хотининг эмасман. Тушуняпсанми хотининг эмасман
—Акангга хотин бўлганмисан?
Муниса юзига тушган тарсаки зарбидан ерга учиб тушди.
Елкасидан ушлаб ушлаб тургизган, халаскорига мўлтираб қаради.
—Сен нима қиляпсан?
Нега мени синглимга қўл кўтарасан?
Мунира, Аббосни юзига тарсаки тушурди
—Айб ўзида, нега менга ноз қилади?
Аббос алжираб диванга ётиб, хотиржам кўзини юмди
—Ярамас хали қараб тур, сени бундай қўйиб қўймайман.
Мунира жахл билан гапирди.
—Тур синглим кетамиз. Бу ахлоқ хали кўрадиганини кўради.
—Йўқ опа, кетмайман.
Муниса чиззасини қучганча, хиққиллаб гапирди
—Нега кетмайсан, шу ярамас билан яшамоқчиман демагин.
Мунира, Мунисани олдига чўккалаб ўтирди
—Хозир кетадиган бўлсам, анниқ мени қиз бола эмас экан деб гап чиқаришади. Мен бу гаплардан қўрқмайман, дадамни қадди букилиб қолишидан, яна юраги ҳурж қилишидан қўрқаман.
—Дадамга ўзим тушунтираман. Ўрнингдан тур.
—Йўқ, кетмайман опа.
Хонадан чиқинг, мен дам олмоқчиман.
—Одамларни гап сўзларига тупур, ўзинг учун яша синглим.
—Опа, бу бола маст. Мастликда нима деса деяверадида. Қўяверингчи, эртага ўзига келсинчи.
Муниса ўзини босиб гапирди
—Хаёт сеники, қарорингни хурмат қиламан.
Мунира, секин хонадан чиқиб кетди.
Муниса диванда беозоргина бўлиб ухлаётган Аббосга қараб, кўз ёшларига ғарқ бўлди.


💫💫💫💫


—Келдингми онаси?
Мунира уйга кириши билан, Ботир қўлида Асмо билан кутиб олди
—Ха келдим.
Мунира хафсаласиз гапирди
—Тинчликми?
Ботир Асмони Мунирани қўлига берди
—Тинчлик, эртага гаплашайлик майлими?
—Албатта, мен ўғлимни олдига кириб дам оламан. Роса чарчадим.
—Майли яхши дам олинг. Мен қизим билан хонамизда ётақоламиз.
Мунира Асмони юзидан ўпди.
—Менчи?
Ботир юзини тутди
—Э борингге..
Мунира, Ботирни юзига енгил уриб қўйди.
—Қизим, ўзи ўпиб қўяди. Сен ўпмасанг ўпма.
Ботир кулиб қўйди
Мунира Асмони олиб хонага кириб кетди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤36👍13🤔8😢4👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💤АССАЛОМУ АЛАЙКУМ.
💤БУГУН
💤 30-ИЮНЬ
💤СЕШАНБА
💤ТОНГИ.
🌸АЗИЗЛАРИМ. ☘️🌸
🌸БУГУНГИ
🌸КУНИНГИЗ
🌸ХАЙРЛИ БЎЛСИН.

Яратган эгамга шукрлар бўлсин!

Керакмас ҳаётдан ўксиниб, нолиш,
Ўткинчи ғамларни юракка олиш,
Нолисак гуноҳдир, Аллоҳдан ҳар иш,
Яратган Эгамга шукрлар бўлсин !

Кўзларим шу тонгни кўргани учун,
Юрагим тўхтамай ургани учун,
Яна бир қутлуғ кун бергани учун,
Аллоҳим ўзинга шукрлар бўлсин
.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мутоалаа_завқи

Муаллиф: Хазонрезги

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

📚Онлайн қисса

Каналга уланиш 👇:


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3👍2
👆👆👆👆аввалги қисмлар

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

7- ҚИСМ

отаси ишлайдиган корхонанинг раҳбарининг турмуш ўртоғи экан. Аёл корхона раҳбари муҳим йиғилиш ўтказаётганлигини , уни бир мунча муддат кутиб туриш кераклигини айтиб , Дилёрани корхона ошхонасида бир пиёла чой ичишга таклиф қилади . Унинг таклифини қабул қилган Дилёра у билан ошхонага йўл олади. Гап орасида аёл Дилёранинг кўнглига қўл солиб , оиласи бошига тушган барча савдолардан хабардор бўлиб олади. У анча вақтгача қизни овутишга , далда беришга ҳаракат қилади, шунинингдек бу ерга келганлиги сабабини ҳам сўрайди.
Дилёра корхона раҳбаридан кредит олишга ёрдам сўраб келганлигини , агар раҳбар ўртада кафил бўлиб кредит олиб ва дадасининг қарзларини шу йўл билан ёпиб берса , бу қарзларни ойма- ойига бир амаллаб тўлашга ҳаракат қилишларини айтади.
Дилёранинг суҳбатдоши бўлган аёл "Қиз бола бошинг билан бир умр ишлаб ҳам бунча қарзни тўлай олмайсан, тўлашинг учун ёмон йўлга кириб ўзингни сотишинг керак , нима сени шунга ҳам розимисан ?! " дейди .

Дилёранинг кўзларига жиққа ёш тўларкан чуқур изтиробда аёлга боқади "Боши берк кўча деганлари шу бўлса керак , бу саволингизга жавоб беролмайман , мен учун энг биринчи қарз масаласи хал бўлиши керак" дейди.
Шунда ҳамсуҳбат аёл " Қарз масаласини ҳал бўлди дейишинг мумкин, фақат бир шартим бор ... Шунга рози бўла олармикансан ? " дея тагдор савол сўрабди.

Дилёра унга боққанча қотиб қолибди. "'Айтингчи , хозир менда танлов ихтиёри бор деб ўйлайсизми ?!-деб жавоб қайтарибди у , менимча шартингизни айтсангиз ҳам бўлади" ...
Аёл чуқур оҳ тортиб ҳикоясини бошлабди :

- Дилёра ... Бизнинг битта , яккаю ёлғиз ўғлимиз бор. У яхши тарбия кўрган , олий маълумотли. Уни беш йиллар аввал ўзи яхши кўрган қизига уйлантирган эдик . Келинимиз тилла . Уни ўз қизимиздек , йўқ қизимиздан ҳам аъло кўрамиз . Кўриб турибсан , ўзимизга етарлича таъминланганмиз. Аммо ҳаёт шуниси билан ҳаёт экан-ки, бойлар ҳам йиғлар экан . Шундай йиғлаётган бойларнинг бири биз бўламиз. Мана неча йилдир- ки , набира қучиш илинжида эртадан кечгача хушхабар кутамиз.
Ўғлимниям ,келинниям кўрсатмаган докторимиз , олиб бормаган табибимиз қолмади. Ҳиндистон дейсанми , Туркия дейсанми , бу ёғи Париж - хуллас Аллоҳ тақдирда ёзмаса қийин экан. Бандаси биргина тирноқ ясай олмас экан ...
Дилёра ... Сенга бир кўнгли зада аёл сифатида мурожаат қилмоқчи эдим.
Мана бир неча кундир-ки , келиним ўғлим билан ажралишаман деб туриб олган . Аёл кишини биласан . Агар айб эркак кишида бўлса , унга таъна қилмай бир умр жонини фидо қилиб яшайверади , аммо акси бўлса-чи ... Дарров эрининг йўлини очиб қўйиш пайига тушади.
Менинг келиним ҳам шундай асл аёллардан . Шу табиати учун ҳам ундан нафақат ўғлим , балки биз ҳам ажралишни истамаймиз . Тўғри меҳрибонлик уйидан бирорта норасидани асраб олсак бўлади, лекин бунга келинимни кўндириб бўлмади . "Ўғлингиз фарзандли бўлиши мумкин-ку дея туриб олганча...",- аёлнинг товуши бўғилди, у бир сўлиш олди-ю, сўзида давом этди ,- Охири энг мақбул ечим сифатида келиним киритган таклифга кўндик. Ўғлимни иккинчи марта уйлантирмоқчимиз . Албатта бари расмий бўлади. Ўғлим аёли билан қонуний ажрашади, аммо у келиним ҳам шаърий аёли бўлиб қолаверади.

Келадиган қиз ҳам келинимиз сифатида барча ҳуқуқни қўлга киритади.

Дилёра ... Айтмоқчи бўлганим
-Мен барини тушундим , сиз мени ўғлингизга жуфтликка сўрамоқчисиз ,- дейди Дилёра ўйчан ҳолда ,- фақат бир нарсани тушуна олмаяпман ,илтимос шу саволимга жавоб берсангиз ?

- Ҳа , ҳа сўрайвер , қулоғим сенда ...

- Сиз бир кўришдаёқ мени танлаганингиз , таклиф билдирганингизга ажабланаяпман-да . Ахир қандайлигимни билмайсиз- ку ?
- Қандайлигингни юз - кўзинг , қолаверса мана шу отанг учун қилмоқчи бўлган ишларинг айтиб турибди. Мен ўзимни жуда кўпни кўрган аёлман деб ҳисобламасамда , айни лаҳзаларда кўнглим сенга нисбатан бўлган танловим тўғри эканлигини айтиб турибди.
Сен яхшилаб ўйлаб кўр. Сени зўрлаб қарор қабул қилдириш ниятидан йироқман . Сени маълум муддат кута оламиз, лекин жуда узоқ эмас ... Агар бир тўхтамга

/19
❤28🔥6🤔3
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

келсанг ...

- Жавобим тайёр,- ютиниб дебди Дилёра , сухбат бошида ўзингиз айтингиз- ю , менда танлаш имкони йўқ. Айни дамда сиз киритган таклиф эса энг яхши имкон . Бундан ортиғи ҳам , аълоси ҳам бўлмаса керак,- Дилёра овози титраб сўзларини якунлабди ,-
Бизнинг манзилни ёзиб олинг ..."

Шоҳиста юракдан чуқур хўрсинди.

- Мана сизга бир муҳаббат тарихи... , - деди у Мадинага дардли боқиб ,- бошланиши бор , якуни йўқ ...

Бу сирлар орадан бир йил ўтгач очилди . Ўшанда Анис ва Дилёра ўртасида хат ташиб воситачилик қилган синфдошимиз Умида , Дилёра фарзандли бўлгач барчасини Анисга айтибди. Юраги эзилиб кетгандир- да . Нега дейсизми ? Дилёра ўғлига Анис деб исм қўйдирган экан ...

Анис булардан воқиф бўлгач , иккинчи марта куйди. Бу сафаргиси ... уни жизғанак қилиб юборди. У қишлоқдан буткул бош олиб чиқиб кетди. Ўшандан буён Анисни қишлоқда ҳеч ким кўрмади.

Ўшандан буён Раҳбар ая ва Юсуф оталар Анисни ўзлари бориб кўриб келишади. Улар "Вақти келиб Анисни дил яралари битар , бир кун қишлоққа қайтар" деб ўзларини юпатишар эди. Аммо бу воқеаларга мана саккиз йил тўлаяпти ҳамки ... "Унинг уйланишга кўндиришдан кўра осмондаги ойни узиш осон бўлса керак" дейдилар Раҳбар ая ҳар доим ...
Анис ҳозир йигирма саккизда.
Бир куни синфдошимиз Асқар Аниснинг "Кўнгил садоси" радиосида бошловчилик қилаётган эфирини эшитиб қолибди. Мана салкам уч йилдирки бутун қишлоқнинг кўзи "Бедор туйғулар" билан уйқуга кетади.

Унга жуда ўрганиб қолганмиз. Анис дастлаб Маҳзун тахаллусида эфирда чиқарди. Аммо бутун қишлоқ уни тинглаётганини кўнгли сездими ё бошқа сабаблими анчадан буён Анис Ўктам номида ижод қила бошлади. Унинг номи ўзгарди- ю , аммо овозидаги маҳзунлик ўзгармади. Унинг кўп чиқишлари манзилли. Манзил эгаси эса - У . Дилёра ...

Ана шунақа гаплар , Мадинахон.

- Дилёра опачи ? Улар иккинчи хотин бўлиб яшаб қолавердиларми ? - Мадина кўнглидаги саволига жавоб олишни истарди.

- Дилёра келин бўлиб тушган хонадон эгалари жуда яхши инсонлар экан . Турмуш ўртоғиниям кўп мақташади.
Мадинахон , бу ёғини сўрасангиз Дилёра келин бўлиб тушганидан тахминан беш йиллар ўтгач , унинг кундоши оламдан ўтибди. Бедаво касалга учраган экан-да. Айтишларича , Дилёранинг ўғли кичкина Анис ўшанда "Ойижон"лаб додлаб жанозага келганлардан йиғлаганни ҳам йиғлатганмиш, йиғламаганни ҳам йиғлатганмиш.
Анисни тили биринчи ўша аёлни "Ойижон" дейиш билан чиққан экан.
Ҳозир Дилёранинг яна битта қизи бор. Исми Лола. Лола- Дилёранинг кундошининг исми бўлган экан ...

Анис ҳақида билганларим шулар.

Мадинахон , олтинчи соат бошланай деб қолибди. Сизнинг дарсингиз йўқ шекилли ?

- Қўшимча машғулотим бор,- деди Мадина ҳозирги эшитганлари таъсиридан чиқишга қийналиб жавоб қайтар экан .

- Кетдик бўлмаса , - Шоҳиста дастурҳондан турар экан юзига фотиҳа тортди .

* * *

- Устоз , бугун ойим холамларникига бориб келмоқчи эдилар . Улар яқинда касалхонадан операция бўлиб чиққандилар. Шунга "Дарсинг тугаши билан келгин" дегандилар. Қўшимча машғулотдан жавоб бера оласизми ?

Ирода исмли ўқувчининг саволига Мадина кўп ўйланиб ўтирмай "Хўп" деди- ю , ортидан қўшимча қилди :

- Фақат бир шарт билан . Ўтилганларни синфдошларингдан сўраб, билиб оласан ва уйга берилган топшириқларни бажариб келасан .

Ирода бош силкиб Мадинанинг сўзларини маъқуллади , у "ҳайр" деб синф хонасидан чиқар экан , зум ўтмай ортига қайтиб устозининг қўлига буклолиқ қоғоз тутди.

- Устоз , бу кеча берган саволингизнинг жавоби эди. Илтимос , бир кўриб беринг ,- у синфдошларига қараб тушунтирган бўлди ,- эртагача ичим пишиб кетади.

Мадина қоғозчани очиб Ироданинг дона- дона қилиб ёзган жавобига кўз югуртирди.

Биринчи жавоб :

Нега ручканинг қопқоғида тешикча бор?

Ручканинг қопқоғи болалар томонидан энг кўп ютиб юбориладиган нарса экан. Болалар ютиб юборганида нафаси бўғилиб қолмаслиги учун, ручкалар қопқоғида тешикча билан ишлаб чиқарила бошлаган экан.

Иккинчи жавоб :

Аёллар организмида симоб эркаклар организмидагидан кўпроқ учрайди.

- Тўғрими , устоз ?

/20
❤36👍1
​#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

- жовдираганча сўради Ирода.

- Айт-май-ман ! - деди Мадина унинг жиғига теккан бўлиб , жавобини эртага биласан.

- Илтимооос , устоз , айтақолинг ,- ялинди Ирода кета олмай,- фақат "тўғри" ёки "нотўғри" десангиз бўлди .

- Ўшаниям айтмайман, қани уйингга марш ! - Мадина унга шундай дея туриб синфдагиларга билинтирмай чап кўзини "тўғри" деган маънода қисиб қўйди.

Ирода унинг ишорасини тушуниб , иккинчи қайта хайр деди- ю , ҳурсанд ҳолда синфни тарк этди .

-Бугунги машғулотимизнинг мавзуси ...
Мадина қўшимча машғулот мавзусини ёзиш учун доскага яқинлашди ...

* * *

Бугун Розия ишларини барвақт бажариб бўлибди . У кечки соат ўн тўққизда Мадинанинг ҳузурига ўзи эшик тақиллатиб келди :

- Устоз, вақтингиз бемалолми?

Мадина Розия билан уч соатча шуғулланди. Мадина у билан шуғулланган сари қизнинг заковатига , ўзи томонидан берилган материални осонликча ўзлаштириб олишига қойил қолар эди. Улар иккита мавзуни батафсил кўриб чиқишганидан сўнг Мадина Розияни уйига кузатиб қўйди.

Мадина қайтишда Раҳбар аянинг хонаси ёнидан ўтар экан, бу хокисор аёлнинг муштдеккина бўлиб хаёлларига чўмиб ўтирганига кўзи тушиб юраги чим этиб ачишди. У Анис хақида ўйлай бошлаганини ўзи ҳам сезмай қолганди. Кейин эса аслида Анис кун бўйи ўйларини банд қилганини Рахбар аянинг дивани бошида жойлашган тумба устидани радиога кўзи тушгач англади .
Мадина боя Розия чиққанда овқатланишдан сўнг шундоқ қолган ошхонадаги идиш - товоқларни ювиб, тозалаб келганида "Бедор туйғулар" ҳокими Анис кириш сўзларидан сўнг бугунги ҳикоясини эндигина ўқиб эшиттиришни бошлаган эди :

ОҚИБАТ

Ака тиришқоқ эди. Ака яхши топарди . Ука эса яхшигина боқибеғам эди. Тўғри-да , жонини койитиб нима? Акаси бор-ку! Хамма нарса ҳоҳлаган вақтида муҳаййё .
Ака бирон марта ўзига ўзи савол бермасди .Нима учун фақат мен ҳаракат қилишим, ишлаб топишим , таъминлашим керак деб . Бахтига аёли ҳам ўзига ўхшаган диёнатли чиқди.
Шу зайлда кунлар ўтди . Ука ҳам уйланди, бола-чақа орттирди. Тенг-тенги билан, ўхшатмасдан учратмас деганларидек, келинпошша худди уканинг ўзи, яъни аёл нусҳаси бўлди.
Йиллар ўтди. Канвойилар айтганларидек, замона айланиб "бошлар оёқ , оёқлар бош " бўлди. Ҳақиқатдан ҳам ... оёқлар бош бўлди.
Кунларнинг бирида ака оғир касалга учрагани маълум бўлиб қолди. Ҳарчанд беркитмасин бу ошкор бўлиб кетди. Аввал бошда билинмади, аммо вақт ўтган сари аканинг бор жамғарган пулларининг охири кўрина бошлади. Ҳеч ким касал бўлмасин экан. Касаллик ўзи бир дард бўлса, бошқалардан бетни шилиб бирон бир ёрдам сўраш иккинчи дард бўлар экан.
Ака касалхонада. Ука хабар олиб турибди . Эл қатори. Бирон нарса керак бўлса айтинг дейди тил учида. Унинг бу мулозамати аканинг кўзини ёшлайди. Шунча қилган меҳнатимни билди-я, дейди ўзича рози бўлиб ва ҳеч нарса керакмаслигини , керак нарса бу унинг ўзи, яъни ука эканлигини айтади. "Худога шукр !" Бу уканинг сўзлари . Ука руҳсат олиб ортга қайтади.
Бўлмади. Аканинг аҳволи оғирлашганда , унинг аёли минг истихола билан унинг ёнига қарз сўраб борди.
-Икки хафтада қайтарамиз, боқувдаги иккита буқамиз бор-ку , ўшаларни сотиб пулини олиб келиб беради жиянларингиз,- дейди янга ўғилларини тўйига атаб бораётган буқалари эсига тушиб ва баҳона топганидан қувониб.
Ука айтилган миқдордаги пулни индамай олиб чиқиб янгасига тутқазди. Янга қувонганича касалхонага жўнади.
Аканинг аҳволи шунча муолажадан кейин ҳам ўнгланиши қийин бўляпти.
Эрта сахардан жиринглаган эшик қўнғироғидан янга бир сакраб тушди.
- Ишқилиб тинчлик бўлсин-да! Катта ўғли отасининг олдида эди...
Эшикни очганда қайнисининг авзойини кўриб талмовсиради. Ўзида йўқ ука эса салом-аликсиз :
- Кеннойи , сизларда лафз борми ўзи ? Нима дегандингиз ? Кеча кечгача кутдим. Ахир кеча ...

#давоми_бор /21
Муаллиф: Хазонрезги

Муаллиф номини ўчирманг ❗️

Каналга уланиш 👇:


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤30🤔6
🪷 Т и л а к
        
💛Ҳар кимнинг ҳовлиси тўйхона бўлсин,
💛Ҳар кимнинг топгани тўйга буюрсин. 
💛Дуога қўл очинг яхши ниятла,
💛Келинлар қучоғи фарзандга тўлсин.

💛Отасиз ўсмасин бизни гўдаклар, 
💛Онасиз ўсмасин бизни гўдаклар.
🩵Синмасин кўнгиллар дарз кетиб зимдан,
💚Ушалсин орзулар, эзгу тилаклар.
 
🌹Сизни уйингизда ёр ёр янграсин,
🍒Қўчқорлар аталсин элни тўйига.
💙Йигитлар кўнглига солиб хавасин, 
🌷Адраслар ярашсин қизлар бўйига . 

🩷Йўқолиб кетмасин дилда меҳрингиз 
🧡Йўқлови йўқларни, йўқлаб қўйингиз
💙Тошларни йиғлатсин кўзда меҳрингиз, 
💜Меҳрдан бошлансин ҳар дам кунингиз.


✉️✉️✉️✉️✉️✉️✉️
Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
Forwarded from Post Bot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎁 Сеҳр жоду қилиш кундан кунга авж олиб бормоқда!

💔 Cехр жодуланган одам аломатлари қандай бўлади?

- Уйқусизлик.
- Асабийлик.
- Чарчоқ.
- Овозлар ва ёруғликнинг ёқмаслиги.
- Бош, елка, суякларда оғирлик.
- Кўп эснаш, унга яқин турганларнинг ҳам эснаши.
- Кўнгил айниши,бош айланиши.
- Хаётдан, яшашдан тўйиш.
- Кучли маҳзунлик.
- Бесабаб юрак сиқилиши.
- Бошда кучли оғриқ.....

Сизда ҳам шундай аломатлар кузатиладими?

😱Батафсил давомини пастдаги тугмани босиб кўришингиз мумкин👇👇👇
❤1
💦💦💦

Шукр бир боғ бўлса, неъматлар шикордир. Оллох, севган қулини балога дучор қилади: сабр этса ўзи учун сайлайди, шукр этса кучлироқ суяди, бошқалардан айиради.

Инсонларнинг баъзилари Оллоҳнинг қаҳри учун, баъзилари эса Оллоҳнинг меҳри учун шукр қиладилар. Иккаласи х,ам хайрлидир. Чунки шукр қаҳрни лутфга айлантирган бир зидди заҳардир.

Ношукрликнинг боши очкўзликдир. Очкўз кимса ҳар доим қўлига киргандан кўпроғини истайди. Уни шу куйга солган бало суқдир. Кетганидан кам келиш шукр йўлидаги бир тўсиқдир.

Ҳамд билан шукр ўртасидаги фарқ оддий: шукр неъматларга жавоб бўлади, яъни "Мен унинг энг гўзаллигига ёки йигитларига шукр қилдим",-- дейилмайди. Ҳамд эса умумийдир.

Мен қачон маҳзун бўлсам, юрагимни юпатувчи бир нидо юксалар Сабр ғоридан: " Лаа таҳдан, инналлох, маъана!".
"Қайгурма! Албатта, Оллоҳ биз билан!" Уни севиш учун уни кулдиришинг керак дейишган эди, аксинча у ҳар гал табассум қилганида, мен севиб қолаяпман.

Мавлоно Румий.
.

💦💦💦
❤13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мутоалаа_завқи

Муаллиф: Хазонрезги

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

📚Онлайн қисса

Каналга уланиш 👇:


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍1
👆👆👆👆аввалги қисмлар

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

8- ҚИСМ

мол бозорга тушиб новвосларни сотиб, қарзингзи қайтаришингиз керак эмасмиди ? Ўзингникидан топ деганлари шу эканда а? Мен яна бир хафта мол бозор очилиб , молингни сотиб, пулимни қилиб бершингизни кутолмайман. У ер , бу ердан тўғрилаб беринг . Аборотдан қолиб кетяпман.
У терс бурилди- ю , йўлига равона бўлди.
Эшикка беҳол суянганча , қайнисининг ортидан термулиб қолган янганинг кўзларидан милт-милт ёш қуйиларди.

Янга бир ўзи йиғламаётганди.

Унинг ёнида неча йиллик ҳамроҳ " ОҚИБАТ" кўз ёш тўкарди...

Ҳикоя тугади... Сокин мусиқа овози тинди . Эфирда Аниснинг ўктам овози эшитилди .

-Мана азиз , дўстлар , - ҳикоясини якунлади Анис Ўктам , - бу дунё ўзи бир кам деб бежиз айтилмас экан. Кимларгадир яхшилик қилар экансан-у аммо эвазига кўп ҳолларда ундан жавоб қайтиши даргумон экан .

Аммо сиз сира кайфиятни туширманг.

Дунё тарозиси ҳамиша адолат билан ишлайди. Бунга асло шубҳа қилманг. Сиз яхшилик уруғини экдингизми , у ерга қадалдими , бир куни униб чиқиши бор ҳақиқат. Сиз бугун бировга яхшилик қилдингизми , жавоби албатта келади , у буткул бошқа кимса орқали бўлса ҳам.
Ноумид бўлманг. Ноумид фақатгина шайтон бўлиши мумкин. Аммо қиёматда шунчалик кўп инсонлар ҳидоят қилинар эканларки , хатто шайтони лаъин ҳам "Мен ҳам кечирилар эканмиканман ?!" деган умид қилишга тушар эмиш ...

Билгувчи Аллоҳ...

Азизлар , шунинг билан "Бедор туйғулар" радиоэшиттиришимизнинг бугунги сони ўз ниҳоясига етди. Сўзим охирида сизларга шуни эълон қилмоқчи эдим-ки , эртанги сонимизда камина Анис Ўктамга жонли эфир орқали шу кунга қадар тайёрлаган ва эфир юзини кўрган эшиттиришларим орқали туғилган фикр- мулоҳазаларингиз бўлса тўғридан тўғри қисқа 070* рақамларига СМС тарзида ёзиб юборишингиз мумкин. Мен иложи борича , қўлимдан келганича барчангизнинг мактубларингизга эътибор қаратишига ҳаракат қиламан.

Эътиборингиз марказида "Бедор туйғулар" ва мен камина бошловчингиз Анис Ўктам бўлди.
Эртанги ғойибона учрашувгача саломат бўлишга мажбурсиз...

Мадина Аниснинг эфир охиридаги сўзларини тинглаб ўйланиб қолди.

Унинг кўнглида Анисга айтадиган анча эътироз йиғилиб қолган эди.

Мадина телефонининг анчадан буён ишлатилмай турган иккинчи сим картадаги рақамини текшириб кўрди: " Рақамга пул ўтказгандан буён амал қилиш муддати ўтиб кетмадимикан ? "

Рақам ҳисобининг ўчиришига ҳали беш кунгача муҳлат бор экан. Мадинанинг бу борада кўнгли ҳотиржам бўлганча , ёстиққа бош қўйди.

Унинг ўйлаб оладиган нарсалари кўп эди ....

* * *

Мактабда еттинчи синф энг тўпалончи синф сифатида ном чиқарган экан . Мадина ҳам бу ҳақдаги узун - қулоқ гапларга дарсга кирган илк кунлариданоқ иқрор бўлган эди...

Мадина дарсни қанчалик қизиқтириб ўтишга ҳаракат қилмасин, ўқувчиларнинг фикрларини жамлашни иложини топа олмай қийналди

- Сизлар ҳамма ўқитувчининг дарсида ҳам ўзингизни шундай тутасизми ? - деди у бўғилганча ..

- Йўқ , устоз ,-деди шўхликда ўғил болалардан қолишмайдиган Нозима , - масалан она тили устози Шоҳиста опанинг , кейин синф раҳбаримизнинг дарсларида жим ўтирамиз .

- Нега мени дарсимда тинмай тўпалон қилишга ҳаракат қилаяпсиз унда ? Нима мен Шоҳиста устозингиздан ёмон дарс ўтаяпманми ? Дарсларим сизларга маъқул эмасми ?

- Йўқ нега ? Дарсларингиз қизиқ аммо негадир шунақа тўпалон бўлаяпти-да. Буни сабабини ўзимиз ҳам била олмай ҳайронмиз ...

Мадина индамади. У масаланинг ечими қаерда эканлиги ҳақида хаёл сура бошлади ...

* * *

- 7-"А" синф ўқувчилари ёмон болалар эмас. Фақат бирозгина шўх , халос . Ундан кейин аввалги синф раҳбарлари Ойчеҳра эди. Унга жуда ўрганишган экан . Ўқувчиларга шу Ойчеҳранинг ишдан кетгани алам қилаяпти шекилли. Мен ҳам бешинчи синфда бир йил шу синфга раҳбарлик қилганман . Аммо яхши тил топишган эдик,- деди Шоҳиста Мадинанинг синф мулоҳазаларини эшитгач

- Мен айбим нимадалигини сира била олмаяпман . Уларга яхши гапириб ҳам кўрдим , ёмон ҳам ... Аммо сира фойдаси бўлай демаяпти.

/22

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤30👍8
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

Мисол учун Рисолат . Кўринишидан биб- бинойи қиз . Журнални кўрдим , бошқа фанлардан аълога ўқир экан . Аммо мени фанимдан учга ҳам тортадиган сиёҳи йўқ. Хаёли бирам паришон-ки.
Салоҳиддин деганларида тормоз йўқ ... Дарс пайти ўз - ўзидан юриб кетадими-ей . Биласизми , битта нарса мени қаттиқ ҳайрон қолдирди . Ўша Салоҳиддиннинг кимё дафтари шунақа чиройли юритилинган экан- ки , нақд санъат асари дейсиз . Хатто қиз болалар бунақа чиройли дафтар тутишолмиди.
Анави Тожиддинов Самандар эса бирам қўрс . Ҳар бир гапимга эътироз билдиради. Ўша муштумдек боладан безиллаб қолибман .

Мадинанинг сўзларини бир оғиз бўлмай тинглаган Шоҳиста жилмайди :

- Биласизми , Мадинахон ,- деди у дона-дона гапиришга ҳаракат қилганча ,- сиз бу мактабда янгисиз . Шу сабаб бу ўқувчилар ҳам сизни ҳудди бошқа гулзордан кўчириб келинган гулдек ўз гулзорларига қабул қилишга қийналишаяпти. Ҳар қандай янги экилган гул ҳам бирданига барқ уриб кетмайди-ку , бунинг учун унга вақт керак.
Энди ўқувчиларга келсак. Рисолат жуда яхши ўқийди . Аммо кейинги пайтларда уйидаги муҳит бироз ... Нима десам экан- а ? Хуллас ота ва она ўз ишларидан вақт орттириб фарзандларига етарлича эътибор беришмаётган оила бу . Рисолат бошланғич синфда ўқиганида онаси эртадан - кечгача унинг атрофида парвона бўларди. Ўқишига ҳам керагидан ортиқ эътибор беришарди.
Энди онаси ишга кирибди . Рисолатни эса ўз ҳолига ташлаб қўйибди. Менимча Рисолатга айнан шу нарса , унга эътибор бермай қўйганликлари қаттиқ таъсир қилган . Сизга нисбатан муомаласи ҳам айнан шунинг жавоб реакцияси бўлиши керак .

Салоҳиддин эса ота меҳрини кўрмаган бола . Отаси уни гўдаклик чоғидаёқ онаси билан ташлаб бошқасига уйланиб кетган . Бир сўз билан айтганда бола бечора бир оғиз ширин сўзнинг гадоси . Унга тез - тез "Сен яхши , сени яхши кўраман" денг, натижасини дарҳол кўрасиз . Мисол учун оддийгина дафтар текшираётганда гап орасида мақтаб ўтинг , шунда кўрасиз унинг кайфиятини қанчалик кўтарилишини.

Самандар эса жуда ғурурли бола . Унга катталардек муомала қилишингизни кутади. Унинг дунёқараши ҳам синфдошларидан анча илгарилаб кетган. У айнан шу сабабли оддий дарсларда тзерикиб қолади. Самандарга кўпроқ вазифа юклаш ва банд қилиб қўйиш керак. Шунда ўзини синфдошларидан айрича тутмайди.

Қолган ўқувчиларга ҳам алоҳида - алоҳида муносабат ўрнатинг . Феъл- атворларини ҳисобга олган холда .
Бу болалар хозир ўтиш ёшида . Уларга биз катталарнинг ёрдамимизга жуда муҳтож.

- Шоҳиста опа , сизга каттакон раҳмат , менга жуда зўр ёрдам бердингиз . Энди сизни кўрсатмаларингиз билан вазиятни қўлга олишга ҳаракат қиламан ,- Мадина Шоҳистага ташаккур изҳор қилди ва унинг кўрсатмаларини дилига яхшилаб тугиб олди ...

* * *

Рахбар ая тушликка бир қасқон қилиб манти пишириб қўйибдилар . Улар ишдан қайтган Мадинага :

- Қизим , атайдан икки ҳисса қилиб овқат пиширдим . Кечқурунгаям етади. Сен ҳам баҳонада дамингни бемалол ола оласан , ахир кечаси билан Розия билан дарс қилиб , унга тушунтириб чакагинг тушаяпти,- дея қилган ишига изоҳ берган бўлди.

- Йўғей , ая . Болаларга дарс ўтиб ўзим ҳам яйрайман,- деди Мадина ,- очиғи улар ўтилган мавзуни қайтариб тушунтириб бера олишса , берилган масалани ечиб кўрсатишса шунақанги қувонаман- ки. Буни сўз билан таърифлаб бериш қийин. Ўзимни худди эккан мевали дарахтим сара ҳосил қилгандек бахтиёр ҳис қиламан .

- Умрингдан барака топ , қизим. Хафта ўтмай қишлоқдагиларнинг ҳам тилига тушиб қолдинг . Барчалари дуои жонингни қилиб ётишибди. "Кўпнинг дуоси - кўл" , қизим , худо ҳоҳласа мартабанг жуда улуғ бўлади , мана мени айтди дейсанг. Ол қизим , мантига қара . Катта- катта е , совумасин .

Мадина Раҳбар ҳолага жилмайди :

- Қўлингиз бирам ширин- ки ...

/23

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤37👍14
​#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

- Ош бўлсин , қизим.
Қара кам ухлаганингдан кўзларингни таглари кўкариб кетибди. Эрта бирси кун онангга нима деб жавоб бераман? Аслида тоққа келган меҳмонлар тоғ ҳавосида тез - тез қорни очиб , кўп- кўп овқат еб тўлишиб кетгувчи эди. Аммо сен қизни тинканг қуриб қоляпти. Сен овқатдан кейин бирпас чўзилиб олгин хўпми ? Бугун Розиянинг уйидагилари қўшни қишлоққа тўйга кетишади. Шунга Холисхон "Болалар сизникида туриб туришса майлими ?! " деб сўраганди . Хуллас ...- Раҳбар ая жилмайди , - бугун ўқувчиларинг кўп бўлади.

- Майли , - деди Мадина ҳорғин аммо қаноатли овозда , - келаверишсин . Болалар жону дилим . Уларни жудаям яхши кўраман ...

* * *

Мадина икки соатча мизғиб қолибди. У кўзини очганда вақт шомга яқинлашиб қолган эди. У дарров ўрнидан туриб юз- қўлини ювгани ҳовлига чиқди .

Раҳбар ҳола айтганча бор экан . Ҳовлида Розиядан ташқари яна тўрт чоғли ука - сингиллари Раҳбар аянинг ёнида чуғурчуқдек тизилишиб данак чақиб ўтиришарди.

Улар Мадинани кўриб дарров салом беришди. Мадина болаларга бош ирғаб , ювиниш хонасига бориб юз- қўлини тезда чайиб келди.

- Салом, болалар,- деди у болаларга кулимсираганча , - хўш бугун ким мен билан дарс қилади?

- Ман , ман ! - болаларнинг энг кичиги тўрт ёшлар атрофидаги жингалак сочли қизалоқ Мадина томонга талпиниб келди. У Мадинага етай деб қолганда уялиш кераклиги ёдига тушиб қолдими , бирдан тўхтаб қолди ва ўнг қўлини кўрсаткич бармоғини тишлаганча ерга қаради.

Мадинанинг ўзи қизалоқ томонга яқинлашиб тиззалади :

- Вууй бу қизни ширинлигини , исминг нима , асалим ?

Қизалоқ Мадинанинг товушидаги эркалаш оҳангидан талтайган бўлди :

- Асааай исммим...

- Асалми ? - Мадина унга кўзларини катта- катта очиб қаради

- Ҳиимм ... - деди қизалоқ

- Исмингни росса билиб қўйишибди- ю ? - деди Мадина қизалоққа жилмайиб ,- қани уйга кирамизми ? Манда - чи , Асалга берадиган бир нарсаларим бор.

Болалар Раҳбар аяникида соат тўққизгача қолиб кетишди. Улар у қадар тўпалончи ҳам эмас эканлар . Мадина ва Розиянинг дарсларига ортиқча халал ҳам беришгани йўқ . Асал қўшни хонада мултьфильм кўрганча ухлаб қолибди.
Мадина қўшниларнинг шунақа ёш қизчалари борлигига ҳайрон бўлди, сабаби Шоҳистанинг ҳикояси бўйича Холисхон опанинг набираси Анис етти ёшларда бўлиши керак эди- да.
Мадинанинг қизга боққан ўйчан нигоҳини кўрган Раҳбар ая кулимсиради :
- Асалимиз , жиянидан кичик хола ...

Мадина индамади , у саволига жавоб олганди. Мадина Асалга аста яқинлашиб устига чойшабни тортиб қўйди.

Болалар чиқиб кетишгач , уй бир пасда хувиллаб қолди. Рахбар ая "Намозимни ўқиб олай" деганча хонасига кириб кетди.

Мадина ҳам ёзув- чизув ишларига андармон бўлганча стол устидаги қоғозларга кўмилди...

Соат ўнта кам ўн бирда Мадинанинг қўл телефони жиринглади . У будильникни муҳим ва маълум режа учун созлаганини эслаб апил- тапил стол устини саранжомлади.

Мадина хонасига кирганида "Бедор туйғулар" нинг таниш мусиқаси эшитила бошланган эди ...

Эфир орқали Аниснинг "Ассалоооомуу алайкум" деган ўктам овози жаранглади.
" Ҳақиқатдан овози ўктам ,- деб ўйлади Мадина , - Аллоҳ уни овоздан қисмаган- да" ...
Мадина шундай деб хаёл сурганча ўйлаб қўйган режасини амалга ошириш учун пайт пойлай бошлади.

Анис эса ...

#давоми_бор /24
Муаллиф: Хазонрезги

Муаллиф номини ўчирманг ❗️

Каналга уланиш 👇:


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤39🔥14🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😱😱"OTA OʻZ QIZINI URIB KOʻR QILIB QOʻYDI..."

🔥🔥Bu shunchaki sarlavha emas... Bu ko‘pchilikni larzaga solgan film voqeasi.

Film Battol ota va oʻz oʻrniga ega boʻlmagan onaning oqibatida qizi bir umrga nogiron boʻlib qoladi 😢

Davomini koʻrish uchun obuna boʻling 👇👇
❤1
❤️Қадрлигим,яқин инсонингизни кўнглини кўтаринг...🎀
Арзимаган ҳадяча,ширин сўз,бағрингизга босиш....
❤️❤️
⭐️Дунё ғанимат...
⭐️Сиз ғанимат...
⭐️Биз ғанимат...

❤️❤️
Мани кўнглимни кўтаришди ...
Ҳадя хам олдим , арзимаган , кичгина эмас , қадрли ва қимматбаҳо ҳадя олдим ...
Шукур , қадрим , хурматим бор экан .
Меҳр изҳоридан кўнглим чоғ , сўзламоққа сўз ожиз ....
Аллоҳим уларни ярлақасин , фарзандларининг роҳатини ризқининг барокатини кўриб юришсин ...
🤲🤲🤲

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Фамилянгиз бош харфини устига босинг😳

Дунё сизга нима учун пул тўлашга тайёр эканлигини кўрсатади?


А Б Д Е Ф Г Л Д Р С Т

Я Ч И Т Ю Й Ц У К Е Н

Ш З Х Ж Д Л О Р П В Ы



Жавобларини кўриш 👇
❤3