#Уткинчи_дунё
#No_188
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Менга қара, бир ойлик харажатларни, хисоб китоб қилиб келасан, манабу хужжатда эса кирим.
Хаммасини бехато хисобла, кримни хам чиқимни хам.
Мунира секретарига хужжат узатди.
—Хўп бўлади, манабу ўтган ойни хужжатлари, вақтингиз бўлмай кўриб чиқмадингиз.
Секретар қиз қўлидагини Мунирага берди.
—Анави шикафни очиб, ўша ерга қўй. Ўша ерда кўришим керак бўлганларни тўплаб қўйганман. Тўй билан бўлиб, хеч вақтим бўлмади. Бугун тушликка хам чиқмай, шу иш билан шуғулланамиз. Сен тез тайёрлаб кир, ва менга қарашиб юборасан
—Хўп бўлади.
Секретар қиз чиқиб кетгач, ёнидаги бир неча хужжатларни олиб, имзо чекиб тайёрлаб, шкафдаги хужжатларни олдига олди.
—Эххе, анча мунча хужжат тўпланиб кетибдику?
Мунира ёнидаги папкаларга қараб, хўрсиниб қўйди. Бир бошдан текшириб, расмийлаштириб имзо чекиб тайёрлаб чиқарди.
Уч тўртта хужжатдан кейин чарчоқ хис қилди. Столда турган муздек сувдан хўплаб, столга суянди.
—Мунира опа, хужжатлар тайёр. Буни хам кўриб берсангиз ойни ёпамиз.
—Ха кел, буни менга бер. Сен манабу ерга ўтир, шуларни бугун тугатишимиз керак.
—Хўп, буларними?
Секретар қиз секин қолганларини текширарди
—Опа, бу хужжат адашиб кириб қолганми?
Ёки хали базага киритмадингизми?
—Нима экан у?
Мунира қарамай ҳужжатларни имзоларди
—Қариялар уйидаги, кимнидир хужжати. Базага киритмабсиз.
—Ха, эсладим. Ўшаниям кўриб бермабман.
—Мўйдинова Латофат Одилжон қизи..
Мунира бу исмни эшитиб таққа тўхтади
—Ким?
Мунирани қўллари қалтираб, кўзлари ёшланди
—Яхшимисиз?
Ёрдамчи қиз Мунирани кўриб қўрқиб кетди.
Мунира индамай хужжатни қўлига олди.
—Нахотки топдим, нахотки онам шу ерда бўлса.
Мунира югуриб ташқарига чиқиб кетди, ортидан ёрдамчи қиз шошиб кетди.
💫💫💫💫
—Келин, қўлингиз ширин экан. Хаммасини ўзингиз қилдингизми?
Камол оғзини артиб, Мунисага қаради
—Албатта ўзим тайёрладим.
—Яхши, энди чойни ичиб бўлгандирсиз.
Туриб хамма жойни бир сидирға артиб тозалаб чиқинг.
—Эрталаб хамма жойни тозалаб, артиб хам қўйганман. Брусчаткалар хам ювилди.
Муниса жилмайиб гапирди.
—Ха яхши, ундай бўлса
Мен йўлга тайёрланай, хотин тур нарсаларим тайёрми?
—Хамма нарсангиз тайёр.
Саодатни ғаши келиб қаради.
—Ундай бўлса мен кийиниб чиқай.
Камол эшик олдига бориб, эшик ойнасига бармоғини юргизди.
—Манабу ойналар мен чиққунча артилган бўлсин.
Мунисага бир қараб қўйди.
Энди чойини хўплаган Муниса, тиқилиб қолай деди.
—Хўп бўлади дадажон.
Ўрнидан туриб, чиқиб кетди.
—Дада, шу шартми?
Ўзи ерга ёруғ тушмай ишга тушган, бемалол бир пиёла чойини хам ичирмадингиз.
Аббос гина қилди.
—Қилса ўзига яхши. Уйга келган одам, менга эмас ўзига рахмат айтиб кетади. Сен бизни ишимизга аралашма.
Камол хонасига кириб кетди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤55⚡5🌚5
#Уткинчи_дунё
#No_189
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Ойи...
Мунира қалтираб деворга суянганча, хонага кириб келди.
—Қизим...
Латофат ортига ўгирилиб, қотиб қолди.
Мунира югуриб бориб, Латофатни қучиб, қон йиғларди.
Латофат хеч нимани англамай, тинмай йиғларди.
—Ойижон, сизни қанча қидирдим.
Мунира хиққиллаб гапирди
—Мени қидирдингми?
Мен ношудни қидирдингми?
—Йўқ, ундай деманг. Сиз ношуд эмассиз, сиз мени онамсиз.
Мунира, бошини қимирлатиб йиғларди.
—Мени кечир, сен ва синглингга қилган ёмонликларим учун кечир.
—Буларни ўйламанг, хаммасини унутинг. Фақат яхши нарсаларни ўйланг, энди мен ёнингиздаман.
Сиз мени кечиринг, ёнгинамда бўлсангиз хам, шу ерга ташлаб қўйибман. Мен қандай қиз бўлдимки, ўз онасини қариялар уйига ташлаб қўядиган..
Мунира Латофатни махкам қучоқлаб тинмай йиғларди.
Мунира елкасини ушлаган қўллар, аста пастга тушиб, елкасига қўнган бошдан, музлаб кетди.
—Ойи, Ойижон..
Мунирани кўзлари каттариб кетди.
Секин елкасидан ушлаб, ўзига қаратди. Латофатни хушсиз танаси, Мунирани қўлларида турарди.
—Йўққ... Ойижонннн...
Мунирани қичқириғидан, шифокорлар етиб киришди.
💫💫💫💫
Хумора Сардорни кечира олмади, Хумора ўзига келгач ўқишга топширди.
—Қизим, имтиҳон жавобларинг чиқибди.
Хуморани дадаси хурсанд уйга кириб келди.
—Ростданми?
Нима бўлибди дадажон? Кирибманми?
Хумора хурсандлигидан, тинмай савол берарди.
—Албатта, кирибсан...
Энди онангни олиб Туркияга кетамиз.
—Ессс...
Хумора хурсандчиликдан, дадасини бўйнига осилиб олди.
—Ха ота қиз, бунча хурсандсизлар?
—Ойижон, тез орада бу ердан кетамиз...
Хумора онасига қаради.
—Қаерга кетамиз?
—Туркияга...
Иккиси тенг гапирди.
—Бунча яхши.
Онаси хам хурсанд бўлди.
—Майли мен харакатимни қилай.
Хумора югуриб хонасига кириб кетди.
—Дадаси, ахир қизингизни оиласи буткул бузилиб кетадику, Туркияга кетса.
—Нима оиласи, уни оиласини сени жонажон жиянинг бузиб бўлган.
Энди у оила, оила бўлмайди.
Жиянинга айт, гўрсўхта куёвингга хотин бўлсин.
Яна бу уйга қадамини босса, илигини синдираман.
Бир сафар дадасини юзидан индамадим.
Жахл билан гапирди
—Дадаси, неча бора айтдим, ўша Розияни уйингга киритма деб. Қизингизни ўзида айб, хатто ўшани деб биздан хам кечганди.
—Кўнгли бўшлигидан фойдаланган, энди ақли кирди. Лекин у билан бошқа яшамайди.

❤51🔥14👍11⚡3🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 Ассаламу алайкум энг яқин инсоним!
БУГУНГИ бошлаган кунингиз
Ҳайрли ва файзли кун бўлсин!!!
🌸🍃 БУГУН 4️⃣➖ИЮЛЬ. ШАНБА куни 💙
🌹🌸 Бугунги кун
🌹🌸 ризқингизга
🌹🌸 барака
🌹🌸 кўпдан
🌹🌸 кўп
🌹🌸 омад
🌹🌸 бахт
🌹🌸 уйингизга
🌹🌸 тинчлик
🌹🌸 тотувлик
🌹🌸 соғлик
🌹🌸 олиб келсин.
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
БУГУНГИ бошлаган кунингиз
Ҳайрли ва файзли кун бўлсин!!!
🌸🍃 БУГУН 4️⃣➖ИЮЛЬ. ШАНБА куни 💙
🌹🌸 Бугунги кун
🌹🌸 ризқингизга
🌹🌸 барака
🌹🌸 кўпдан
🌹🌸 кўп
🌹🌸 омад
🌹🌸 бахт
🌹🌸 уйингизга
🌹🌸 тинчлик
🌹🌸 тотувлик
🌹🌸 соғлик
🌹🌸 олиб келсин.
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍5❤1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Меҳрнинг муҳаббатнинг , қадрнинг , иззат ҳурматнинг ошнолари гўзал опа сингилларим .
Ҳаммага хайрли кун .
Яхшимисизлар , мароқли ҳордиқ олдингизми . Бугун дам олиш кун деб яна бошини ёстиққа қўйган бекажонлар мароқли ҳордиқ тилайман .
Тошкент осмони икки хил .
Кунчиқар томон қоп қора булутли , қуёш бобонинг ўзидан олдин кўринган заррин нурлари хўмрайган булутлар орасини қиличдай кесиб ўтиб ярқиллаб кўринади . Кунботиш томони эса тип тиниқ , зарра ғубор йўқ .
Бу деган кун очиқ бўлади , бу қора булутлар тарқаб кетади дегани .
Кеча кечқурин шамол тўполон билан ёққан ёмғир , жала ҳамма ёқни ағдар тўнтар қилган . Шўхлигини ҳаддан оширган шамол кўпқаватли уйлар олди , ариқларида чиқиндиларни тўплаган , жала , дўл аралаш ёққан ёз ёмғири кўлмаклар ҳосил қилган .
Бара топсин супурувчи амаки араваларини суриб атрофни супуриб , чиқиндиларни олиб юрибдилар .
Атроф тинч , кўпчилик ҳали ухлаб ётибди .
Фақат қушларнинг шодон чуғурлашию , беданаларнинг пит пилдиғи эшитилиб турибди . Бир беданавоз , бедананинг сайрашини эшитсанг яшаган сари яшагинг келади деган экан .
Унчалик бўлмасада бу ажойиб қушнинг сайраши чиройли эшитилади , сизларга хам илиндим , бир эшитиб кўрингда . Автобуснинг қизил чироғига тўхтаб бир паст туриб қолдик . Олдиндаги машиналар негадир чапга озроқ бурилиб ўтиб кета бошлашди .
Яқинлашганимизда кўрдик , бир машина йўл четида тўхтаб қолган экан .
Ҳайдовчиси эса йўл четида чиройли майдон қилиб бир текисда экилган кўчатларнинг бирови кеча шамолда йиқилиб йўлга шохи тушиб ётганини кўриб тўхтаган экан . Кўлидаги ягона қуроли машина кулючи билан кўчат остини ағдариб , кўчатни тиклаб ,қаддини кўтариб кўмиб қўйди .
Тўғри бу ишни ободонлаштириш ходимлари қиларди . Аммо улар хабар топиб келгунича
шу туришида турса баъзи машиналар шохини учини босиб эзғилаб кетарди .
Қадди кўтарилган кўчат шохларини кериб , халоскорига қараб раҳмат дегандек барглари силкиниб , кулиб қолгандек туюлди манга .
Эрталабдан ажойиб мотиватсия . Кўнглим алланечук кўтарилиб манзилимга етиб келдим .
2026 й 4 июл
Кунингиз ҳаловатда ўтсин азизларим , ҳар доимгидек ШАХЗОДАнгиз 😘 сиз билан бирга .

❤15🥰5👍1
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
14 - ҚИСМ
шартини айтибди.
- Ҳозир , - дебди у шогирдига қўлидаги болтасини сермаб,- икковимиз манабу қоронғу хонага навбатма- навбат кирамиз ва шу болта билан кундага икки марта урамиз . Кимнинг болтани икки марта ургандаги изи ҳам бир изда чиқса ўша ғолиб чиқади . Келишдикми ?
Шогирд рози бўлибди. Дастлаб хонага шогирд кирибди. Ичкаридан икки марта "Тақ", "Тақ" деган товуш эшитилибди.
Шогирд чиққандан кейин кундани олиб чиқиб қарашса унинг болта излари салгина фарқ билан изма- из тушган эмиш .
Шогирд илжайибди:
- Бундан ортиқ натижа бўлмайди. Агар сиз менинг натижамдан ҳам зўр натижа кўрсатсангиз , тан берганим бўлсин.
Устоз унга жавобан индамабди. Ичкарига кириб кетибди. Зум ўтмай у ердан болтанинг икки маротаба кундага зарб билан солингани эшитилибди.
Устоз ташқарига чиққанида , ён-атрофдаги гувоҳлар хонага кириб кундани олиб чиқишибди.
Улар не кўз билан кўришса- кии ...
Кундада устоз икки зарб билан битта , ҳа , ҳа айнан битта из қолдирган экан .
Шунда шогирд ўзини устозини оёқлари остига отибди.
- Устоз , мени кечиринг ... Устоз ҳамиша , ҳамма вақт устоз бўлиб қолар экан . Илтимос менга бу синоатнинг сабабини тушунтиринг. Қандай қилиб қоронғида икки зарб билан битта из ҳосил қила олдингиз ?
Шунда устоз :
-Устоз шогирдларига юз хил усулни ўргатади. Бироқ юз биринчи усулни нодон, хиёнаткор шогирдлардан ҳимоя сифатида уларга ўргатмасдан ўзида олиб қолади ,- дебди.
Нодир ривоятни айтиб бўлгач , Мадинага юзланди:
- Мадина опа , илтимос шу жумбоқни ечишга қарашиб юборинг . Ўша устоз қандай қилиб кундада битта из ҳосил қилган ? Жавобини биласизми ?
Мадина ўқувчиларга қараб жилмайди :
- Жавобини-ку , биламан, аммо уни сизларга айтсам ҳалолликдан бўлмайди- да. Уни ўзингиз ўйлаб , изланиб топишингиз керак. Келинг яхшиси худди шунга ўхшаган ҳикояни жавоби билан айтаман. Шунда биринчи саволнинг жавобини топиш унча қийин бўлмай қолади. Хўп , эшитинг бўлмаса .
Бир куни бир нечта улфатлар йиғилишиб сергўшт палов пиширишибди. Ош сузилиб дастурхонга келтирилганда бирдан чироқ ўчиб қолибди. Шунда даврабоши бўлган эркак қолганларга шундай дебди:
- Ҳадемай чироқ ёнади. Унгача лаганни устидаги гўштни еб қўймаслигингиз учун қўлларингиз банд бўлсин . Бунинг учун барчангиз ҳар иккала қўлингиз билан чапак чалиб туришингиз керак . Ҳар бир улфат ёнидаги шеригининг чапагига қулоқ солиб турсин.
Қисқаси даврадагиларнинг барчаси бехато чапак чалишга тушиб кетишибди. Кўп ўтмай чироқ ҳам ёнибди. Аммо улфатлар не кўз билан кўришсин- ки, лагандаги ошнинг устида гўшт дегандан асар ҳам йўқ эмиш.
Нега дейсизми ? - Мадина ўқувчиларга айёрона кулимсиради ,- негаки улфатлардан бири чап қўли билан юзига шапалоқ уриб чапак овозини чиқарган , ўзи эса ўнг қўлида ошдаги гўштни паққос туширган экан.
Ўқувчилар баралла кулиб юборишди. Мадина уларга ҳайриҳоҳ нигоҳ ташлаб ўқитувчилар хонасига йўл олди.
Ичкарида эса у яна бир қизғин бахснинг устидан чиқди.
- Рост , қариялар бир ишни билишмаса қилишмаган ,- дея фикрини маъқуллар эди Рихсихон ,- чувалчанг ҳақиқатдан ҳам шифобахш жонивор .
- Кел қизим , - деди Мадинанинг саломига алик олар экан Фаҳриддин ака , -келақол , сен ҳам мунозарамиздан бебаҳра қолма. Кун тартибидаги асосий масала - чувалчанг . Бу ҳақда бирор маълумот борми сенда?
- Жудаа унчалик кўп маълумот йўқ- ку , аммо қўшнимизнинг сариқ касал бўлган болаларига уни майдалаб тўғраб устидан сув қуйиб , ўша сувни ичирганларини кўрганман . Ичидаги иссиғини олади дейишганди ўшанда .
- Кўрдизми , домла ? Бу бор гап . Табиатдаги бирор нарса беҳикмат яратилмаган. Ўша чувалчангнинг сувини-чи синган-чиққанларда ҳам ичиришар экан. Суяк зирқирашига фойдаси катта эмиш- деди Шоҳиста ҳам гурунгдан четда қолмай.
- Мен сизларга ҳозир бир воқеани айтиб бераман , - деди Фахриддин ака ўтирган ўрнида бир қўзғалиб олиб ,- аммо лекин бу бўлган воқеа. Шоҳистанинг синган- чиққан деган гапидан сўнг эсимга тушди- да. Хуллас буни менга қайнонам айтиб бергандилар . Бир куни нимадир
@Xazon_Rezgi / 40

❤36👍6🎉1
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
бўлибди-ю , уларнинг беллари чиқиб кетибди. Белларини қарсиллатиб солиб қўйган табиб амаки, уни маҳкам боғлаб қўйибди. Сўнгра раҳматли қайнона бувимга чувалчангни майдалаб тўғраб чучвара пишириб беришни сўрабди.
Қайнона бувим жудаям пазанда аёл эдилар . Улар табибни айтганини зум ўтмай муҳайё қилибдилар. Улар қизларига чувалчангли чучварани қатиқлаб , устига ошкўклар солиб иштаҳаочар қилиб тайёрлаб келибдилар. Қайнонам эса битта чучварани ёриб кўрсалар ичидаги нимталанган чувалчанглар сувга тушгандан кейин зулукдек катта-катта бўлиб оқариб ётганмиш. Уни кўриб қайнонамнинг кўнгиллари беҳузур бўлиб қаттиқ ўқчибдилар. Чиранганларидан беллари иккинчи қайта ўз жойидан чиқиб кетибди.
Фаҳриддин ака ҳикоясини тугатар - тугатмас хонани гур кулгу босди.
Мадинанинг ҳам кулавериб кўзларидан ёш чиқиб кетди...
Бугунги кунги дарслар тугаганида Розия Мадина билан уйга қайтар экан , ундан суюнчи олишга шошилди:
- Устоз , боя эрталаб синфимиз сизга берган саволнинг жавобини Маткарим тўғри топди. Устоз қоронғи хонада кундага аввал болтанинг учли , сўнгра орқа тўмтоқ тарафини урган экан . Шунда иккита овоз- у , битта из чиқарар экан.
Устоз , сиз бу жумбоқнинг жавобини билар эдингиз - а ?
Мадина Розияга "Ҳа" дея бош силкиди.
- Устоз , мен ҳам сизга ўхшашни истайман , жудаям истайман ,- деди Розия энтикиб .
- Бугун тест ечамиз ,- деди унга жавобан Мадина , - эртароқ чиқишга ҳаракат қилгин хўпми ?
- Хўп , устоз , хўп ...
* * *
Мадина иш билан овора бўлиб бугун телефонини деярли қўлига олмаган эди.
У кечки чой вақти иккинчи рақамининг телеграмм манзилига уланганида Анисдан келган бир талай хабарларни кўриб ҳайрон бўлди. Аниснинг ўзида қандай гапи борлигига қизиқиб бирин- кетин хабарларни ўқишга тутинди :
- Салом , Комила. Ҳайрли тонг ...
Бугун барвақт уйғондим. Шу сабаб бўлса керак , сизга хайрли тонг тиламакка шошилдим.
Кайфиятлар яхшими ?
Янги либослар яратиш устида ишлаяпсизми ?
Сиздан бир илтимос бор эди ?
Менга ўқишим учун яхши бир шеър керак эди. Умид ҳақида бўлса зўр бўлар эди- да.
Ёрдам бера оласизми ?
Негадир энг гўзал туйғу умид ҳақида шеър ўқигим келяпти...
Мадина кўп ўйлаб ўтирмади . У тезда шахсий файлидан ўзи севиб ўқиб юрадиган шеърни топди ва Аниснинг телеграмм манзилига жўнатиб юборди.
Мадина "Бедор туйғулар"нинг бугунги сони айнан шу шеър билан бошланишини ҳали билмас эди. Эшиттириш аввалида куй билан ҳамоҳанг тарзда Аниснинг ўктам овози янгради :
Ҳали Аллоҳимдан қанча қарзим бор,
Бажармаган суннат, қанча фарзим бор,
Ким ҳаққи раҳматни айтмадим бир бор,
Кимлардан қилолмай қолган арзим бор
Мукаррам ул зотдан сўровларим кўп ,
Ёлвориш , илтижом , оҳларим бисъёр .
Дилим қилган тавбам дастларида хўп,
Тан олган гуноҳим кўзгуда такрор
Ўқилмаган китоб , ошмаган орзу,
Кўзларим тикилган манзиллар қанча
Юрагим қатида зулматтус қайғу ,
Фироқда қоврилган кунларим анча...
Тарози паллада қайси амалим,
Эзгу тарафлари босармикан тош
Шукримнинг, зикримнинг, сабрим поёни,
Кипригим тиғида муаллақ бир ёш
Новдаман - орзуим осмонни бўйлаш,
Япроқман - бир куни узиламан чирт
Бандаман - мумкинми бир оғиз сўйлаш,
Мен ахир УМИДга тушганман шогирд
Ҳали Аллоҳимдан қанча қарзим бор...
Мадина Аниснинг сеҳрли овозига маҳлиё бўлиб ,тепасига келиб қолган кимсани сезмай қолганди. Бу инсон Мадина билан ...
/41
Муаллиф: Хазонрезги

❤24👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸СИЗГА БИР МАШИНА МЕҲР ЮБОРДИМ.. 🌟
🌸Қабул қилинг сизни
Аллоҳ учун яхши кўраман .
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🌸Қабул қилинг сизни
Аллоҳ учун яхши кўраман .
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓АНТИҚА САВОЛ
🧍♂️Одам танасида шунқай бир жойи борки номи бир давлат пойтахти. Бу нима?
Мияни бир сиқиб кўрамизми? 😅
ЖАВОБИ.. 👇
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🧍♂️Одам танасида шунқай бир жойи борки номи бир давлат пойтахти. Бу нима?
Мияни бир сиқиб кўрамизми? 😅
ЖАВОБИ.. 👇
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
Бир қабиланинг ажойиб урф-одатлари
Бир Африка қабиласида қизиқ ва ноёб урф одат бор. Агарда шу қабилада кимдир ёмон ёки гуноҳ иш қилиб қўйса, уни майдон ўртасига олиб чиқиб, бутун қабила ўраб олишар экан. Кейин эса икки кун давомида шу хато қилиб қўйган инсонга илгари қилган барча яхши ишларини эслатишар ва ўша яхшиликлари учун унга миннатдорчилик билдиришар экан.
Уларнинг айтишича, ҳар бир инсон дунёга яхши бўлиб келади. Уни мухит-жамият шакллантиради. Ҳар бир инсон севгига, бахтга, тинчликга, хавфсизликга мухтож, аммо ушбу неъматларнинг ортидан қувганда инсон хато қилиб қўйиши мумкин. Улар биргалашиб хато қилган инсонни руҳини кўтаришга ва аслида у кўп яхшиликлар қилган ва яхши инсонлигини эслатиб, уни асл холига қайтаришга харакат қилишар экан...
Бизга ҳам яхши инсонлигимизни эслатиб турувчи яқинларимиз омон бўлсинлар...

❤9🔥7👍1
ШУ ИСТИҒФОРНИ ТЎХТАМАЙ АЙТИНГ ВА БАРЧА ЕТОЛМАГАН АРМОНЛАРИНГИЗГА ЙЕТАСИЗ, ИН ША АЛЛАХ
ИСТИҒФОРНИ ЁДЛАБ ОЛИШ УЧУН БОСИНГ
👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/+F3I2X8DYfKc3MTIyл
ИСТИҒФОРНИ ЁДЛАБ ОЛИШ УЧУН БОСИНГ
👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/+F3I2X8DYfKc3MTIyл
❤2
ЁНИНГГА ҚАЙТАМАН
Мен сендан йироққа кетдимми учиб,
Қошингга зоғлардек қайтаман бир кун,
Эҳтимол ёдингдан кетганман ўчиб,
Ёнингга тоғлардек қайтаман бир кун.
Дил-кўнгил ойнангга тушганда ғубор,
Қор эмас бошингга ёққанида зор,
Ҳазонлар қалбингга тўлганда эй ёр,
Умрингга боғлардек қайтаман бир кун.
Кўзимдан томчилар соғинчим, оҳим,
Қадрингни билмадим мудҳиш гуноҳим,
Зимистон тунларим ёритган моҳим,
Юзингга доғлардек қайтаман бир кун.
Пойимга гул тўша, гулларни тўша,
Ортига қайрилмас йилларни тўша,
Умрингга зеб берган бахтиёр ўша,
Болалик чоғлардек қайтаман бир кун.
Хуршид Карим......
Мен сендан йироққа кетдимми учиб,
Қошингга зоғлардек қайтаман бир кун,
Эҳтимол ёдингдан кетганман ўчиб,
Ёнингга тоғлардек қайтаман бир кун.
Дил-кўнгил ойнангга тушганда ғубор,
Қор эмас бошингга ёққанида зор,
Ҳазонлар қалбингга тўлганда эй ёр,
Умрингга боғлардек қайтаман бир кун.
Кўзимдан томчилар соғинчим, оҳим,
Қадрингни билмадим мудҳиш гуноҳим,
Зимистон тунларим ёритган моҳим,
Юзингга доғлардек қайтаман бир кун.
Пойимга гул тўша, гулларни тўша,
Ортига қайрилмас йилларни тўша,
Умрингга зеб берган бахтиёр ўша,
Болалик чоғлардек қайтаман бир кун.
Хуршид Карим......
❤3🔥3
📝БОЛАМНИ ҚОН ҚАҚШАТДИМ...
(Хаётий вокеа)
Мен бедаво дардга чалинган аёлман. Бироқ бу ҳақда зорланиб оғиз очишга ҳақим йўқ. Қилган гуноҳларимга яраша жазолаётганимни яхши биламан.
Бўй етган қизларнинг ҳаммаси вақти-соати етганда узатилади. Мен ҳам отамнинг розилиги билан турмушга чиқдим. Эрим билан икки-уч ой яхши яшадик. Кейинчалик менга қоронғу бўлган турмушнинг сирлари очилди. Эрим ёшликдан ичкиликка берилган экан, ота-онаси уни бу йўлдан қайтаролмаган. Бунинг устига биздан бу одатини сир тутишган. Эрим ичиб келиб, мени сабабсиз калтакларди. Отамнинг уйига доим юз-кўзларим кўкариб борардим. Чунки калтак емаган кунларим оз бўларди. Сўнгги марта уйдагиларни кўргани борганимда отам эримнинг уйига қайтиб жўнатмади. Мен бир ойча дадамникида юрдим. Бир кун уйдагилар йўқлигида эрим келди. «Ичмайман, уйга қайт!» дея Худонинг зорини қилди. Шунда кутилмаганда отам ва акаларим келиб қолиб, эримни роса калтаклаб уйига жўнатишди. Пиёниста эрим юрак ютиб бошқа қайтиб келмади. Мен уйга қайтиб боролмасдим, қайтишни ҳам истамасдим. Ахир у ерда беш ой яшаб, уч ойида калтак едим ва ҳомиламдан айрилдим. Шу сабаб мен учун ортга йўл йўқ эди.
Орадан икки йил ўтди. Уйимизга тағин совчилар кела бошлади. Отам мени хотини вафот этган одамга узатишга қарор қилди. Унинг бир ўғил ва бир қизи бор эди. Катталарнинг қистови қатъий бўлмаса-да, ўша одамга турмушга чиқдим. Бу оилага кўникишим осон кечмади, лекин иккинчи умр йўлдошим оқкўнгил одам эди. Ҳаммаси изига тушиб кетганига қарамай, мен болаларга меҳр беролмадим. Уларни ўзимга ёт тутардим. Ўзимни гўё бу уйга фақат шу икки болага қарашга олиб келинган энагадай ҳис қилардим. Отаси йўқ пайтларда улардан аламимни олардим. Ҳеч қачон етимларга ширин гапирмаганман. Мен келганимга икки ой бўлмасидан болаларни холалари олиб кетиш тараддудига тушишди. Бу гапни эшитиб қувондим. Эрим томон норози бўлди, бироқ болаларнинг холаси ўгай қизим Барнони олиб кетди. Шавкат эса биз билан қолди. Опаси кетганидан кейин бола ўзгарди. Гапирсам, гапимга жавоб қайтармас, иш буюрсам, шумшайиб турарди. Унинг бу қилиғидан жаҳлим чиқиб бечорани аёвсиз калтаклардим. Баъзан нон тугул сув ҳам бермасдим. Кўп ўтмай ўзим кетма-кет фарзандли бўлдим. Эсимда, учинчи фарзандимнинг чилласи чиқадиган куни онам келинлари билан бизникига меҳмонга келадиган бўлди. Ўша кун дастурхонни роса безадим. Бир айланиб келиб, меҳмонхонага мўраласам, ширинликларга кимдир тегинган экан. Албатта, бу ишда Шавкатнинг қўли бордай туюлди менга. Уни ўғрига чиқариб, роса урдим. Ўз болам акасини аёвсиз калтаклаганимни кўриб, ширинликларни ўзи еганини айтди. Шунда ҳам тинчимадим, барибир, уни жазоладим. Шавкат бирор марта отасига ё холаларига зорланиб, менинг урганим ҳақида оғиз очмаган. Ўгай бўлиб ўгайлигимни кўрсатганимни ҳеч қачон бошқаларга билдирмаган. У шундай мард бола эди. Бечора калтакларнинг дастидан оёқ-қўллари қалтираб, таёққа маҳкам ёпишиб олар, кўзларидан шашқатор ёш оқарди. Мўлтираб турган нигоҳи «Онажон, мени урманг. Менга раҳм қилинг», дегандай бўлаверар, доим товуш чиқармай йиғларди. Менинг эса унга сира раҳмим келмаган.
Қайси йили ёдимда йўғ-у, лекин отаси иш юзасидан Янги йилда узоқ сафарга кетадиган бўлди. Ишхонадан ҳамкасби келиб, уйга бозорлик билан болаларга совғалар ташлаб кетди. Ичида эримнинг номидан менга хат ҳам бор экан. У ҳаммамизни байрам билан табриклаб Шавкатга аталган совғани бериб қўйишимни сўраган экан. Мен эса очкўзлик қилиб, унга аталганини тутқазмадим. Ўгай боламдан яшириб, ўз болаларим билан бўлишдим.
Шавкат еттинчи синфда ўқиб юрган кезлар эди. Кутилмаганда касал бўлиб қолди. Чунки бечора болагинамнинг қорни нонга тўймасди. Мен эса уни аямасдим. Хуллас, Шавкат қаттиқ шамоллаб қолди. Бу ҳақда эшитган холаси Шавкатни олиб кетди. Шу билан болам бизникига қайтмади. Аҳён-аҳёнда отасини кўргани келиб турарди. Бир куни ўқитувчиси табелга қўл қўйдиргани уйимизга келди. Мен ўшанда илк марта ўгай ўғлимнинг мактабда жисмоний тарбияни айтмаганда ҳамма фандан аълога ўқишидан хабар топдим. Ўқитувчисидан раҳмат эшитдим. Ўшанда ҳам виждоним қийналмаган. «Мен ҳам онаманми?» деб ўйламаганман.

❤27
Бу орада Шавкат бизникига умуман келмай қўйди. Унинг ҳарбий билим юртига ўқишга тайёргарлик кўраётганини отасидан эшитдим. Ўғлим ўқиди, ишлади, лавозими кўтарилди. Ўзи уйланди, уй қурди. Ҳа, мана шундай эпчил чиқди бу бола. Шавкат менинг ёнимда яшаганида бир оғиз ширин сўзимни аяганман, лекин ўғлим ёмонликларимга яхшилик билан жавоб қайтарди. Шавкат укасини ўгай, деб айирмади. Уни ўзига эргаштирди. Ўқишга киришига кўмаклашди. Ишга жойлашишида ҳам ёрдамини аямади ва ҳозир ҳам қўллаб туради.
Мен ҳозир касалман. Бугун бир норасида етимни уриб-тепкилаган қўл-оёқларим дағ-дағ титрайди. Бу ўгай боламни қон қақшатганим эвазига берилган жазо! Мен унинг кўкрагидан итаргандим, у эса онам, деб мен билан отасига ҳаж сафарини адо этишимизга шароит яратишга тутинди. Мазам йўқлиги учун боролмадим, отаси эса бориб келди. Кўпинча кўрпа-тўшак қилиб ётганим учун Шавкатжон докторларга ўзи олиб бориб кўрсатди. Хуллас, ёрдамини аямаяпти. Мен эса уяламан. «Ахир бу болага не кунларни кўрсатмаганман, нега у мени аяйди?» дейман. Одам ҳам шунчалар оқибатли бўладими?
Бир кун туш кўрдим. Тушимга онам кирибди. Онамнинг оламдан ўтганига анча бўлганди. Уни кўриб, қувонганимдан қучмоқчи бўлдим. Бироқ онам мени итариб, яқинлашишга қўймади. «Сен менинг болам эмассан. Гуноҳларинг қилган савоб ишларингдан кўп. Кимга озор берганингни ўзинг яхши биласан. Унинг олдига бор-да, шу қалтироқ қўлларинг билан бошини сила. Бағрингга бос. Шундай йиғлагинки, кўзларингдан оққан шашқатор ёшлар тинмасин. Худо де, ўша жабрдийда сени кечирсин. Гуноҳларингни Худо кечирсин. Айтганимни қил, бўлмаса, менинг ёнимга келма. Агар гапимга қулоқ солмасанг, менинг сендай болам йўқ!» деди-да, кетиб қолди. Бу тушдан эсанкираб қолдим. Наҳот мени Худо кечирмаса?! Наҳот Тангри мендан юз ўгирган бўлса?! Болажоним, Шавкатжон, мени кечир! Кўзлари сўқир онангни кечир! Сенга оналик қилолмаган онангни кечир!..
Ҳурматли таҳририят ходимлари, бу гапларни ёзишимдан мақсад менга ўхшаган етимларга она бўлганларнинг кўзлари очилсин, дейман. Улар ўзига тўғри хулоса чиқариб олса яхши бўларди. Мен қилган ишларимдан минг-минг пушаймонман. Бахт, аслида, ҳаммага кўнглингни очиб, сендан меҳр кутадиганларга меҳр улашиш экан…

❤16🔥6
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
15- ҚИСМ
салкам икки ойдан буён бирга яшаётган бўлса-да, ҳеч қачон уни бемаврид безовта қилмаган Раҳбар ая эди.
- Мадина, - деди у ҳижолатпарастлик билан,- қизим , қарагин-чи кўзимга бир нима учиб киргандек бўлди. Ҳеч чиқаролмадим. Чайиб ҳам кўрдим, аммо қадалиб кетаяпти.
Мадина "Бедор туйғулар"ни қулоқчинда тинглаётган эди. Шундай бўлса- да , Раҳбар ая олдида жиноят устида қўлга тушгандек қип- қизариб кетди . Аммо унинг бу ҳолати Аяга сезилмади. Мадина тезда ўзини босиб олди-да "Ҳозир , аяжон " деганча қўлидаги телефонининг фонарини ёқди.Шу билан бирга стол устидаги дори қутиси ичидан тоза бинт олиб Аяга яқинлашди:
- Аяжон , кўзингиз қийналиб қолибди-ку. Мана , мана ...,-Мадина аянинг кўзига кирган қора нарсани бинт ёрдамида секин чиқариб олди ,- ана бўлди.
- Нима экан , қизим ? Нуқтадек нарса жонимни кўзимга кўрсатиб қўйди- я ? Инсонни барча ерида жони жон-да .
- Нималигини билмадим , Аяжон. Кўзингизни бармоғингиз билан ишқалаганингизда эзилиб кетибди, нима бўлсаям,- Мадина шундай дея туриб кичик бинт бўлакчасини илиқ кўк чой дамламасига ботирди ва аянинг кўзларига босди,- ҳозир кўзингизнинг қовжираши қолади.
- Раҳмат қизим, умринг узун бўлсин,- деди Раҳбар ая бинтли хўл малҳамни кўзига босганча , - сени менга учраштирган Аллоҳимга минг шукр . Аллоҳим ҳам шу муштипар бандамнинг дилига малҳам бўлсин деб сенгинани қандан қаёқдан олиб келиб менга юзлаштириб қўйди- я ...
Раҳбар аянинг ўпкаси тўлди . Индамай ерга тикилди .
Мадина унинг бошқа гапларни айтолмай тили тутилганлигини сезди. Ахир она бечора ўз фарзанди устидан бировларга қандай шикоят қилсин ? ! Ҳолбуки уни кўнгил инсони қилиб тарбиялаган ҳам ўзи ...
Йўқ ... Ая ўғлидан нолимайди. Норози ҳам эмас ... У фақат куяди... Ўғлининг юрагидан чиққан , дардидан бунёд бўлган олов тафти узоқ Тошкентдан туриб ўз ота, она маконини ҳам куйдиряпти. Натижада,ҳаммадан ҳам яна ўша онанинг ўзи куймоқда...
Мадина Раҳбар аянинг ёнига бориб ўтирди . Уни оҳиста қучди.
- Аяжон... Нимадандир сиқилгандексиз ? - деди у дардга дармон бергудек овозда.
- Ҳааа , қизим ... Шундай ,- деди Раҳбар ая ҳазин овозда ,- баъзан инсонларнинг яхшилиги , меҳр- муҳаббати ҳам кўнгилга бошқача таъсир қилар экан . Мен боя қишлоғимизда жойлашган сиҳатгоҳдаги дугонам Муножатнинг ёнига боргандим. У жуда бошқача аёл-да . Гаплашиб гапларига тўймайсан . У билан суҳбатлашган инсоннинг руҳи чўмилади. Ўзини қушдек енгил ҳис қилади Шу сабаб тушлик вақтини мўъжаллаб битта товоқчага ошни босдим- у , Муножатнинг ёнига учдим.
Борсам унинг хонасида бир аёл ўтирибди. Ҳа айтганча , Мурожат сиҳатда бош ҳамшира бўлиб ишлайди. Қисқаси улар, яъни дугонам билан ўша аёл дарровда "келинг- келинг" дея мени тушлик дастурхонига таклиф қилишди.
Дугонамнинг ҳузурида ўтирган аёлнинг исми Василахон бўлиб , юқори қон босимининг безовта қилиши туфайли сиҳатгоҳга келган экан . Эллик беш ёшлардаги дуркунгина , юзларидан кўп ўқиганлиги билиниб турган бу аёл келганига уч кун тўлмай Муножат билан роса чиқишиб қолибди. Уларнинг мени ташрифим билан бўлиниб қолган суҳбатлари бироздан сўнг қайтадан жонланди. Василахон ўз ҳикояси бошлади :
- Оилада ўн нафар фарзандмиз . Саккиз қиз , икки ўғил. Ота- онамиз тарбияни яхши беришганлиги учун бўлса керак , ёки палаги тоза инсонлар тоифасидан эканмиз-ми ( Василахон "Бир мақтангим келди- да шу жойида" дея жилмайди) , гапнинг индаллоси улар оламдан ўтиб кетишганлигидан кейин ҳам аҳилчилигимиз мустаҳкамланса мустаҳкамланди- ки , аммо асти йўқолмади.
Мен оилада еттинчи қизман. Мендан сўнг икки сингилим ва бир укам бор.
Бундан саккиз йил аввал ўша энг кенжамиз бўлган укамнинг буйрагида муаммо аниқланди . У кундан - кунга нари кета бошлади. Бормаган докторимиз , учрамаган табибимиз қолмади. Охирги чора эса буйрак кўчириш жарроҳлиги дейишди. У пайтда бундай жарроҳликлар фақат Ҳиндистонда қилинар экан. Барча жигарлар бир бўлиб укамга ўз буйрагимизни берадиган бўлдик . Бунинг учун махсус шифохонага бориб буйрагимиз укамга тушадими , йўқми - шуни текширтириш учун
/42

❤33
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
обдон турли хил таҳлилларни топширдик .
Менимча ўша шифохонанинг ойлик режасиям биз топширган таҳлиллардан бажарилди десам муболаға бўлмайди. Негаки , укамга нафақат биз жигарлар , балки фарзандларимиз ҳам донорлик қилишга рағбат билдиришган эди- да . Бунинг сабаби битта эди . Ўша касал бўлган укам , исми Мансуржон, умри давомида барчага фақат ва фақат бўлса дастмояси , бўлмаса ширин сўзи билан яхшилик қилиб келган эди.
Ваниҳоят таҳлил натижалари чиқди. Укамга менинг ва мендан кейинги синглимнинг буйраги мос келди. Қариндошлар йиғилиб ўзаро маслаҳатлашиб , бир тўхтамга келишди. Укамга синглим буйрагини берадиган бўлди. Мен эса уларни ҳар иккаласини ўзим бош-қош бўлиб Ҳиндистонга олиб борадиган бўлдим. Қолган барча жигарлар ўртага борди-келди йўлкира пули , сафар ҳаражатлари ва операция учун олинадиган нархдаги пулни йиғиб беришди.
Кўп ўтмай Ҳиндистонга етиб бордик. Биласизми , авваллари донорликка ҳиндларнинг ўзлари аъзоларидан беришар экан . Кейинчалик бу нарса жуда авж олиб кетиб , ҳиндлар шунинг орқасидан кун кўришга ўтиб қолмасин деб уларга бу борада қонуний чекловлар тайинланибди . Биз борганимиздан кейин ўша клиникага яқин жойдаги меҳмонхонага жойлашдик. Меҳмонхонадан эса бир таржимон йигит ёлладик . Буйрак алиштирадиган клиникага барча таҳлил натижаларини тақдим қилиб ва операция пулини тўлаганимиздан кейин уч кун ичида укам ва синглим жарроҳлик столига олинишди.
Оҳ , опа- я ! - деди Василахон ўртаниб ,- ана ўша ерда билдим жигарларимнинг қадрини. "Ош еганда ёт яхши , тош чайнасанг қариндош" деб бежиз айтишмаган экан . Операция неча соат бўлганини ҳам фаҳмламабман . Негаки битта ўзим , бегона шаҳар ... Йиғлашга
эса Аллоҳимдан ҳаё қилдим ўшанда. Тилимда фақатгина "Ё Қодир Эгам, дард берган ўзинг , шифосини ҳам ўзинг бер! Юртимга , йўлларимизга интизор тикилган қора кўзларимиз ёнига ёруғ юз билан етказгин" дейман нуқул .
Укам билан синглим операциядан чиқишгач уларни кўришим мумкинлигини айтишди . Қалин ойна билан тўсилган хонадан уларни кузатдим. Қийин экан- эй, бирам қийин экан ... Иккита жонингга жон риштаси билан боғланган азизларинг нечталаб осма укол-у, турли аппаратларга уланганча ҳуд - беҳуд бўлиб ётишса-ю, сен бу ёқда уларга термулуб ўтирсанг .
Синглимга эртаси куниёқ жавоб беришди . Уни меҳмонхонага олиб келиб парваришлай бошладим. Унга суюқ овқат пишириб , тайинланган маҳсулотларни ётган жойига қўяман- у , устидан қулфлаб ўзим укамнинг ёнига чопаман. Шундай қилиб бир оёғим касалхонада, бир оёғим меҳмонхонада бўлиб қолди.
Синглим- ку , тез ўзига кела бошлади . Аммо укам ўтакамни ўттиз қилиб ёриб юборди.
Биласизми, инсон танасига бошқа танани қабул қилишни истамас экан. Асосий жисм четдан уланган , қўпол қилиб айтадиган бўлсак , пайванд қилинган қўшимча аъзо учун бор кучи билан қаршилик қилар экан.
Мансуржондаям ҳудди шундай бўлди. Унга қўйилган буйрак нақд ўн бир кун ишламади. Укам бояқиш аппаратда ётибди . Синглимдан кўчириб ўтказилган буйракни танаси қабул қилмайди . Мен юм- юм йиғлайман. Шифокорлар юпатади. Ўзимдан ўтганини биргина ўзим билдим , биргина Аллоҳ билди.
Укам касалхонада мўъжалдан кўп ётгани учун қўшимча пул сўрай бошлашди . Шу етарли дейишади- ю , Тошкентдан пул келиб тутқазишим билан , кейинги кун яна ҳаражат....
Ваниҳоят укамнинг танасидаги донор буйрак ўн иккинчи куни ишга тушиб кетди.
Бир ярим ой деганда уйга қайтдик . Бундан буён укам ҳар ойда дори ичиб яшайди. Дорилари Ҳиндистоннинг ўзидан келади. Шифохона ҳисоб рақамига пул ўтказамиз , эвазига дори юборишади .
Мана шунақа қилиб укамнинг ҳаётини Аллоҳнинг иродаси билан сақлаб қолдик . Ҳозир синглим ҳам яхши , укам ҳам ...
Укам шу йиллар ичида иккита қиз узатди. Учинчи қизини тўйи ўн беш кундан кейин ...
Василахон сўзларини якунлаганда қўлидаги телефонига қўнғироқ бўлиб қолди . Экранга қараган аёлнинг юзлари ёришди. Бизга бир қаради- ю , жилмайиб изоҳ берди :
- Укам ...
/43
Муаллиф : Хазонрезги

❤31🔥2
Forwarded from 🎀 ZAMONAVIY FASONLAR🎀
13 ёшли қиз қичқирганча зинадан югурди. Унинг бўйнининг ҳолати шунчаки оғриқли ва дахшатли эди.
Бир куни, телефон орқали суҳбат пайтида, онаси қизининг қичқираётганини эшитди. Қиз зинадан қўлларини бўйнига босганча югуриб тушди. Онаси кўрган нарса уни ҳайратда қолдирди ...
Қизининг бўйнида эса...😱😳👇
https://t.me/blogerlar_bekati/25886
Xomiyimiz:💴 HAMMASI 25 MING SO'M 📢
Бир куни, телефон орқали суҳбат пайтида, онаси қизининг қичқираётганини эшитди. Қиз зинадан қўлларини бўйнига босганча югуриб тушди. Онаси кўрган нарса уни ҳайратда қолдирди ...
Қизининг бўйнида эса...😱😳👇
https://t.me/blogerlar_bekati/25886
Xomiyimiz:
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2🥰1
Тиш оғриғидан халос бўлишнинг содда усули
☑️ Агар тишингиз оғриб, безовта қилаётган бўлса, қуйидаги тавсиядан фойдаланишингиз мумкин.
☑️ Бунинг учун 1 стакан иссиқ сувга 1 чойқошиқ истеъмол содаси, бир чимдим туз ва бир неча томчи йод эритмасидан томизиб, яхшилаб аралаштиринг.
☑️ Ана шу дамламада оғиз бўшлиғини бир неча маротаба чайсангиз, оғриқ бартараф бўлади.
Яқинларга юбориб қўямиз.

👍3❤2
#olindi
124 ming payğambar toğri yólga kirgizolmagan,
lekin bir shayton 5 daqiqada yóldan chiqargan insonlar uchun,qadrli vaqtizni sarflamang..
Qóyvoring ketaversin..
©️: TG/ sukunat_sirii

❤9