📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
​— Мен барибир турмушга чиқаман! Настарин сизни бутунлай унутади, ҳали кўрасиз! — у телефонни зўрға ўчириб, йиғидан ўзини тўхтатолмай қолди.
​🍃🍃🍃
​Ойимнинг янги эри — Раҳм амаки ёнимга келганда, хонага оғир сукунат чўкди. У сочларимни силаркан, қарашларидаги совуқликдан танам титраб кетди. Мени ҳар доим "қизим" деб чақирадиган бу инсоннинг ҳозирги нигоҳлари мутлақо бошқа нарсани сўзларди...
— Намунча қўрқмасанг? Сени хафа қилмайман-ку... — у яқинлашиб, қўлларини елкамга қўйганида, қаршимда мутлақо бегона ва қўрқинчли кимса турганини англадим...

КАТТАЛАР ХАТОЛАРИ ДЕБ ҲАЁТИ БАРБОД БЎЛГАН ҚИЗ ТАҚДИРИ ҲАҚИДА СЎЗЛОВЧИ АСАР.
❤3👍1
🗣Ҳадя

🔹Бир камбағал деҳқон ошқовоқ экибди. Полизда ошқовоқлардан бири шундай катта бўлиб етишибдики, бундай катта ошқовоқни кўз кўриб, қулоқ эшитмаган экан. Деҳқон ўзида йўқ хурсанд бўлибди. Аммо бундай катта, ажойиб ошқовоқни нима қилса бўлади деб, ўйланиб қолибди. Уни Хоқонга ҳадя қилишга аҳд қилибди. Ошқовоқни аравага ортиб бир амаллаб Хоқоннинг кўшкига олиб бориб ва ҳадяни унга эҳтиром билан топширибди.

♦️Хоқон ҳам уни олиб хурсанд бўлибди. Хурсандчилиги кўз кўриб, қулоқ эшитмаган, катта ошқовоқни олганидан эмас, балки шу деҳқон ўзининг энг яхши деб билган нарсасини самимият билан унга совға қилиб берганидан экан. Шунга яраша Хоқон ҳам унга муносиб жавоб қайтармоқчи бўлибди. Унга бир қанча дуру-марваридлар солинган қути ҳадя қилибди. Деҳқон ҳам раҳматини айтиб, хурсанд бўлганча уйига қайтибди. Йўлда унга бир хасадгўй инсон йўлиқибди. Деҳқондан хурсандчилиги сабабини сўраб, билиб олгач, ҳасаддан ичи ёна бошлабди.
➡️Ҳали тўхтабтурсин! Бу ярамас қайда йўқ битта ошқовоқ билан шунча ҳадяга эришган бўлса, мен хоқонга энг зўр отимни олиб бораман, ҳадянинг каттасини анашунда кўрасан, – дебди.

🔹Отхонадан отини чиқариб, энг сара матолар билан, энг чиройли аслаҳалар билан уни безабди, эгарлабди. Отини шундай чиройли қилиб безаганидан унга ўтиришга ҳам кўзи қиймабди. Уни еталаганча, мағрур ҳолда хоқоннинг кўшкига борибди.
Хоқон ушбу кимсани зимдан кузатиб мақсадини, ниятини билиб қолибди.
↪️Олиб келган совғасини қабул қилгач, унга шундай дебди: – Энди сенга ҳам муносиб ҳадя берсам. Бу шундай нарсаки кўз-кўриб қулоқ эшитмаган, ажойиб нарса. Яқинда бир деҳқон менга совға қилган эди. Каттакон ошқовоқ, шуни сенга ҳадя қилдим, олиб кетишинг мумкин, – деб унга ошқовоқни берибди.

Эй нафсим! Шуни эсдан чиқармаки амаллар ниятларга боғлиқдир. Ният катта амалларга нуқсон етказиб, кичик қилиб қўйгани каби, кичик амалларни ҳам авзал қилиб, катталаридан аълороқ қилиб қўйиши мумкин.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤13🔥5👍3😁3
МУЛОҲАЗА УЧУН...

(Албатта ўқинг!)

Аҳмад Биджон ҳазратлари маъруза ўқиётган минбардан бир зумга бошини кўтарадилар. Масжид эшиги олдида ўз акаларини кўрадилар. У кулиб турар эди. Ҳазрат нега акалари масжидга кирмаётганига ҳайрон бўлади. Сўнг маъруза қилишда давом этади. Лекин хаёлидан акасининг нега бундай қилгани ҳеч кетмайди.

Кечқурун эса оналарига бўлиб ўтган воқеани сўзлаб беради: «Она! Бугун мени диққатимни ўзига жалб қилган ҳодиса рўй берди. Бугунги маърузам чоғида масжид эшиги олдида акам кулиб турар эди. Аммо ичкарига кирмади. Бунинг сабабини ундан билиб бера оласизми?»

Онаси унинг илтимосини бажариш учун эртасига катта ўғли Муҳаммад Биджонникига боради. Суҳбат ас­носида ундан нимага кеча маърузани масжид ичига кирмасдан, эшик олдида тинглаганини сўрайди.

Шунда у: “Менинг укам билимдон олим. Унинг сўзлари маъноларга бой. Унда одамлар диққатини ўзига жалб қилиш ва қалбларига кириб бориш қобилияти бор. Анчагина одамлар унинг илмидан, тажрибасидан баҳра олгани келишибди. Мен ҳам масжидга унинг гўзал маърузасини тинглагани бордим. Мен фаришталарнинг қанотларини очиб, унинг маърузасини тинглаётганларини кўрдим. Уларни босиб олишдан қўрқиб ичкарига кирмадим”, дебди.

Унинг бу сўзларидан қувонган она уйга қайтиб, кичик ўғли Аҳмад Биджонга ҳаммасини тушунтириб берди. Хурсанд бўлиш ўрнига қиёфасида ўзгариш пайдо бўлди. Буни онаси сезиб, сабабини сўради.

Шунда у: “Нимага акам фаришталарни кўрадию, мен кўрмайман? Сабаби нимада?”, деди. Кутилмаган са­волдан онаси ҳайрон бўлиб қолди. Ҳазрат Аҳмад Биджон эса давом этарди: “Онажон, сиз сабабини били­шингиз керак. Озроқ ўйлаб кўринг, балки эсларсиз”.

Бироз вақтдан сўнг кўзларида ёш билан онаси: “Унда сен ҳали эмизикли эдинг. Мен намоз ўқиётган эдим. Сен эса йиғлаётган эдинг. Шу пайт қўшни аёл кириб қолди. Салом беришга (намоз тугашига) озгина қолган эди. Йиғламаслигинг учун у сени эмиза бошлади. Салом бериб бўлиб, ўша заҳоти сени унинг қўлларидан тортиб олдим, аммо сен бир-икки қултум эмиб улгурган эдинг. Сўрасам, таҳоратсиз экан. Мен сени ҳеч қачон таҳорат олмай эмизмаганман. Сабаби шу бўлса керак”, деб жавоб берибди.

Манба
tafakkur.uz

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥14❤12👍5😁1
Катта мақсадларингни ўлдирмоқчи,
бўлмасанг уни кичик фикрлайдиган
одамларга айтма.

Стив Жобс
👍10
OʻTKINCHI DUNYO


MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA


muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤11🔥2
#У‌ткинчи_дунё


#No_190


#муаллиф_Қосимова_Нодира


Розия, ўша кундан буён ўша уйда яшаб юрган эди. Розия уйни сотган одамларни топа олишмади. Улар топилгунича, ўша уйда яшашига рози бўлган Самад. Уйни сотганларни, қидиришга киришди.
—Уйни олган одамни топдим, эртага уйга чақирдим. Лекин сизни бу ерда эканингизни айтмадим.
Самад, кечги овқат маҳали гап бошлади.
—Рахмат сизларга. Агар уйга киритмаганингизда, қаёққа борардим бола билан?
Розия, бошини эгди
—Эртага келса, кейин сизни бу ерда ушлаб олиб ўтира олмаймиз. Қолиб кетган пулингизни оласиз ва бу ердан кетасиз.
Самад гапни калта қилди.
—Хўп рахмат.
Пулимни олсам, бирор жойдан ижара уй оламан.
—Болангизни отаси борми?
Самадни аёли гапга қўшилди.
—Хха, бор.
Розия тутилиб қолди
—Қаерда, ва сиз нега бундай ахволдасиз?
—Мени эримни иккинчи аёли бор экан, мен бундан бехабар эдим. Бир куни уйимга бостириб келиб, уйимизни ёқиб юборди.
Эрим вафот этди, ва мен шу ахволга тушдим.
—Вой шўрим. У аёл қамалдими?
—Йўқ, отаси бой экан ишни ёптириб юборди. Мени аризамни хам қайтариб олишга мажбур қилишди.
Розия кўз ёшларини артди.
—Сиқилманг синглим. Хаммаси яхши бўлади.
Розияни қўлини сиқиб қўйди.


💫💫💫💫


—Сиз кирманг, ўзимиз қараймиз.
Мунирани ичкарига қўймай, Латофатни олиб кириб кетишди.
—Эй худо, энди нима бўлади?
Муниса асабий каридорда айланиб юрарди.
Салдан кейин, ичкаридан доктор чиқиб келди.
—Нима бўлибди ойимга?
—Мийясида ўсимта пайдо бўлган, Тамаграфияга тушурдик, ва мана анализлари.
Қўлидаги хужжатни Мунирага узатди.
—Нима, ўсимта..
Мунира, шошиб хулосага қаради.
—Ахир, бу...
Мунирани оёқлари бўшашиб кетди.
—Афсуски ха.
—Энди нима бўлади?
Мунирани кўзларидан ёш оқарди.
—Даволашга ўтказамиз. Сақлаб қола олмасакда, сал бўлсада умрини узайтиришга харакат қиламиз.
—Кўрсам бўладими?
—Албатта, бемалол киринг. Лекин хали ўзида эмас.
Мунира югуриб ичкарига кириб кетди.
Латофатни олдига кириб, қўлларидан тутди.
—Ойи, биламан, дард сизни суст қилган. Аммо мен ҳар куни дуо қиламан. Ҳар тунда ёстиқни ҳўл қиламан. Илоҳим, сиз яна аввалгидек куласиз.
Ҳар бир нафас олганингизда юрагим чўкади: “Бу охирги нафас бўлиб қолмасин,” деб.
Мен ҳали сизга орзу қилган либосни олиб бермадим, кўзларингизга нур қайтара олмадим.
Илтимос, ойи... яна бир оз яшанг. Мени етим қилманг...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤41👍2
#У‌ткинчи_дунё


#No_191


#муаллиф_Қосимова_Нодира



—Мана хужжат, хаммаси хаққоний ва имзо чекиб расмийлаштирилган.
Розия уйни сотган харидор, келиб хужжатларни кўрсатди.
—Мен имзо қўйганман, лекин пулни ярмини бергансиз.
—Бу гапингизга ким ишонади?
Ким пулни тўлиқ олмай туриб, имзо қўяди?
—Тўғри, пул тўлиқ олингач, имзо чекилади. Бу гапингизга мен хам ишонмай турибман.
Самад, гапга қўшилди
—Уйни бўшатганингиздан кейин бераман деганди.
Мен ишонибман.
—Хуллас хохлаган жойингизга боринг. Пулни олган видеоларингиз хам бор бизда, орамиз очиқ.
—Қаматаман, судга бераман.
Розия бақирди
—Бу аёлдан хушёр бўлинг. Яхши аёл эмас экан, суриштириб билганман қандай аёллигини.
—Сен яхшимисан?
Розия ўрнидан туриб бақиришда давом этди
—Ахволингга бир қара, одам қараса жирканади.
Худо уриб қўйибдику сени.
Майли ака, бу аёлни уйингизда сақлаб ўтирманг.
—Майли яхши боринг.
Самад мехмонни кузатиб қайтгач, Розияга қаради
—Сиз хам харакатингизни қилинг, бирор жойдан уй топиб бугун чиқиб кетинг. Мехмондорчилик тугади
Самад ичкарига кириб кетди, Розия нима қиларини билмай ўйланиб ўтириб қолди.


💫💫💫💫


—Ойи, дадамни кузатишга борасизми?
Аббос, Камолни чемадонини судраб ташқарига чиқди
—Йўқ, яна бир дунё дашном эшитаманми?
Саодат, боришни хохламади
—Мунис юр айланиб келасан.
Аббос, Мунисага гапирди.
—Янги келинга кўчада нима бор. Уйда шунча иш, ишларини қилиб ўтирсин. Мана мени эрка қизим, кузатиб қўяди.
Камол ичкаридан, Шайдони қўлтиқлаб чиқди.
—Мени бориш нийятим хам йўқ асли, хавотир олманг дадажон..
Муниса дадажон сўзига урғу бериб гапирди
—Келин, анави уйни ортига ўтсангиз, ғишт тўкилган. Жуда хуник туради, кунда кунда қилиб ташиб, ху анави бурчакка териб қўйинг.
Камол, ховлини бурчагини кўрсатди.
Муниса, савол назари билан қаради.
Ўша орқани хам, ёғ тушса ялагудек қилиб тозаланг. Тўй олди усталар, шошилишда хамма нарсани ўша томонга отиб ташлашган эди.
—Менга гапиряпсизми?
Ёки ўғлингизга?
Муниса қўлини орқага қилиб, бошини тик тутиб гапирди
—Сизга?
Гапини бўлган келинига, ғалати қаради
—Мен аёл кишиман, худди қизингиздек бировни эркатой арзанда қизиман.
Қани қизингизга шу ишларни қилдирасизми?
Мунисани гапидан хаммаси қотиб қолди.
—Қизим нега қилар экан?
—Мен нега қиламан экан?
Бизни уйда эркакларни ишини, аёллар қилмайди.
Роса дамни олиб келиб, бир бошдан тушиб тозалаб берсангиз, мен супуриб туришим мумкин.
Яхши дам олиб келинг.
Муниса тескари қараб, ошхона томон юриб кетди.
Камол умрида хеч ким, бундай муомила қилмагани учун, қотиб қолди
—Бу келинни тили чиқяпти. Кўрсатиб қўяман ҳали
Камол, нафрат билан Муниса кетган томонга қаради
—Қўйсангизчи дадаси. Уйдаги ишларни тиндириб қиляпти, у ростиям эркакларни иши бўлса.
Саодат Мунисани ёнини олди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤50🔥1
#У‌ткинчи_дунё


#No_192


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Энди қаёққа бораман?
Бола билан кўчада қолдим, борар эшигим, қадам босгулик остонам йўқ.
Ўз хаётимни ўзим барбод қилдим, гулдек оиламни ўғил туғаман деб, барбод қилдим.
Мана ўғил хам туғдим, лекин бу энди менга татияптими?
Розия йўл бўйи йиғлаб, Нигинани қабри бошига келди.
—Жоним қизим, мени кечир. Мени деб бу ёруғ оламга тўймадинг. Сени хазон қилдим.
“Мен онаман... аммо қандай она?”
Ҳар тун жимжитлигида фақат сенинг овозинг қулоғимда жаранглайди.
Менга “Она” деб айтган охирги сўзинг — гўё юрагимга муҳр бўлиб қолган.
Энди эса... мен сени ер бағрига жўнатган аёлман.
Сени ҳимоя қилишим керак эди — аммо ҳимоя қилолмадим.
Ҳаттоки сенинг изтиробларингни ҳам пайқамабман.
Сен менга қараб ёрдам сўраган бўлсанг-чи? Мен-чи? Мен фақат танбеҳ бердим, қаттиқ гапирдим...
Балки сен яккаланиб, менга энг керакли дақиқада яқинлик кутгандирсан...
Энди кеч, хаттоки бир марта тушимга кирмайсан, мендан хафалигингни биламан, она бўлиб қўлимни дуога очиб, сени жойингни жаннатда бўлишини сўрамабман. Сен фариштадек бегуноҳ ва шахид кетгансан, илохим жойинг жаннатларда бўлсин. Мен доим сени йўқлаб келаман қизим, шунда зора гуноҳга ботган қалбим ва танам енгилласа.
Розия қабр бошида тинмай йиғларди, анча пайт ўтириб секин йўлга тушди.
Қош қорайиб қолган махал, Розия эшик қўнғироғини чалди.
—Нега келдинг?
Рахима, Хуморани кўриб кўксини чангаллади.
—Уйингизга киритинг она, борарга жойим йўқ.
Розия ўғлини махкам қучди
—Кет, мени сендек қизим йўқ.
Рахима кўзларида ёш билан гапирди
—Дунё мендан юз ўгирди, сиз ўгирманг она.
Розия зорланди
—Хароминг билан кўчада қолдингми?
Ичкаридан акаси чиқиб келди
—Акажон, мени кечиринг.
Розия ўзини акасини оёқлари остига ташлади.
—Хумора сенга кам жазо берибди. Биратўла ёқиб юбориши керак эди, шунда биз хам исноддан қутилардик. Бу ерга манави итваччанг билан қадамингни босма.
Юринг ойи
Акаси, Рахимани қўлидан ушлаб ичкарига олиб кирди.
—Эрингдан, қизингдан, биздан ўшани деб кечган эдинг. Ўшани деб гулдек қизингни ўлдирдинг.
Энди ўшани олдига, қўлингдаги харомингни олиб бор.
Дарвозани тарақлатиб ёпиб, ичкаридан қулфлади.
Розия дод деганча қолди. Нима қиларини билмасди, секин ўрнидан туриб йўлида давом этди.
Қош қорайиб, хамма жойни зулмат босди. Кўчада маст аласлардан бошқа хеч ким йўқ эди.
Розия, минг бир хаёл ва қўрқув билан дарвоза қўнғироғини бир неча бора чалди.
Жавоб бўлмагач, дарвоза олдидаги скамейкага боласи билан ёнбошлади

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤44👍12😢11👏5🔥4🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Субҳаноллоҳ

Қош нима вазифани бажаради?
Ҳамма тана аъзоларини ўз вазифаси бор. Лекин айнан қош қандай вазифани бажаради
.

Жавоби... 👇
🔥2❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌤ХАЙРЛИ ТОНГ🌿🌺🌿

🤩Ассалому алайкум
        🤩ва раҳматуллоҳи
             🤩ва барокатуҳ.
               
БУГУН 🤩🤩🤩🅰️🅰️🅰️🅰️
🌸☕️ Якшанба тонги муборак

🌹Қадрли қадрдоним, сизга ва оилангизга дунёдаги энг яхши тилакларни тилайман, умрингиз ва ризқингиз зиёда бўлсин ИН ША АЛЛОҲ !💜

БУГУНГИ КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ИШЛАРГА БОЙ БЎЛСИН!!!🌸

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2👍2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Яхшиларим , яхшиликни суйгувчиларим ҳамма зўрми .
Дам олиш кунини янги режалар билан бошлаб олган бекажонларим , чарчаманг . Компот ёпаяпсизми , мураббо қилаяпсизми куч қувват тилайман .
Қайнонажон келинизди оёғига ёпишган набирангизни бир пастгиа олиб турсангиз , қўшни хола билан гурунг қилиб келгунизча келиниз ишини қилиб олардида . Бу зумрашаларни чалғитиб , алдаб , сулдаб қилаверардику онаси оловга айланишса , иссиқ сувга ундаса хавфлида . Нарироққа чалғитиб турсангиз тез битади ишларингиз .
Бугунги дам олиш кунида эркаклар ҳам уйда , аёлларга қарашса яхши бўларди .
Буни маззасини қишда кўришади .
Сергелимизнинг ярақлаган кўчасидан ишга бориш учун автобусландим ....
Кеча муҳтарам президентимиз меҳмон бўлган Тошкентнинг чекка тумани бўлган Сергелимиз кундан кунга чирой очмоқда . Келинг азизларим меҳмонга . Меҳмон қиламан .
Бўлса Тошкентча норину , лаваш бўлар , бўлмаса қуртобаю , чўпон пиёва ҳам мазза кетади . Сутли қора кофе бўлмаса , аччиққиа кўк чой бўлар.
Келаверинг дилдошларим....

ШАХЗОДАнгизни дуо қилиб қўйишни унутманг 😘.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤27👏3
🍃🌹ОНАНГИЗДЕК МЕҲР БЕРИНГ, КЕЛИНЖОНЛАР❤️

Она бўлди қучоғида ўсди ўгил.
Ва тўлдикий орзуларга умидвор дил.
Ҳар нега ҳам керак аввал мулойим тил.
Онангиздек меҳр беринг, келинжонлар.

Чин меҳрла улғайтирди омад тилаб.
Орзусига сизни орзу қилиб улаб.
Доғ тушурманг кутганида сизни йиллаб.
Онангиздек меҳр беринг, келинжонлар.

Асфусларга кўмилтирманг юрагини.
Яшасин кўп билиб сизга керагини.
Ўрасан дер билиб қўйинг эксанг нени.
Онангиздек меҳр беринг, келинжонлар.

Ҳаёт йўлда асли сизга муаллимдур.
Ҳар баҳтингиз кўриб яшаб олар ҳузур.
Кўнглингизга тегса дейман минг бор узр.
Онангиздек меҳр беринг, келинжонлар.

Ҳулкарой Ҳожамовна

Реаксиялар босишни унутманг (❤️😍👍🔥)
Яқинларингизга ҳам улашинг...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8
АСКАР ЎҒЛИМ

Ўғлим, сен Мусаввир Зотнинг
Менга берган «санъат асари».
Бу кун муқаддас юртнинг
Хизматига шайланган аскари.

Ўғлим, сен юртбошимнинг
Ишонган фарзанди, халқнинг сарвари.
Онанг умиди-ю, отангнинг сирдоши,
Муқаддас Ўзбекнинг содиқ аскари.

Ўғлим, сен мардсан, мағрурсан,
Ишонч-ла ташланган қадаминг шахдам.
Балки Мангуберди, балки Темурсан,
Халқинг дуолари сен билан ҳар дам.

Ўғлим, кўксимга сиғмас севинчим,
Ниятларинг бўлсин ижобат.
Дуодаман, ёлғиз ўтинчим:
«Аллоҳимга қилдим омонат».

ШАХЗОДА САТТОРОВА

https://t.me/shahzodangizdan
❤2
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

16- ҚИСМ

Василахон укаси билан гаплашар экан юзларига нур инди.

Мен эса ана ўша дақиқаларни кўз ўнгимдан кетказа олмаяпман , - дея сўзларини якунлади Раҳбар ая .

- Аяжон , бундай жигаржон инсонлар орамизда жуда кўп- ку , - дея изоҳга шошилди Мадина

- Қайдам ,- ўйланиб жавоб қилди унга Раҳбар ая,- кўчамизнинг бошида Ориф деган йигит яшайди. Ўшанинг акаси бир куни катта камомадга тушиб қолди. Ўзи пули борида бурни осмон эди-да аканинг . Орифлар кўпчилик аслида . Худди яқинда ҳикоя қилиб берган Василахоннинг жигарларига ўхшаб серфарзанд оиладан чиқишган . Хуллас, аканинг бошига иш тушганда барча жигарлар орқа- ўнгига қарамай тумтарақай қочишди. Ичида эса биргина виждонлиси шу Ориф экан. "Акам камомад туфайли ўзини бир нима қилиб қўйса онам менга акамни қайтадан дунёга келтириб бермайди" дея аёлига бас келиб , шартта ховлисининг ўртасидан бўлиб сотиб юборди. Пулини эса қўшқўллаб акасига тутқазди.
Энди давомини эшит, болам.
Орифнинг пули эвазига акаси ўзини тезда тиклаб олди . Икки - уч йил ичида савдоси янада гуркираб авж олиб кетди.
Синовли дунёда бу - дунё . Бир маъмур бўлган , бир хор бўлмасдан қолмас экан. Вақт айланиб энди Орифнинг бошига акасининг куни тушди , яъни аёли дардга чалиниб пулга муҳтож бўлиб қолди. Энди Ориф ноиложликдан эшикма - эшик юриб аёлининг дориси учун пул сўрай бошлади. Энг катта умидни эса бундан бир неча йил аввал ўзи жонига оро кирган акасидан қилади. Аммо бирга туғилиш бор экан- у , жонга оро кириш йўқ экан.
Қаршисига мунғайиб , бош эгиб келган аканинг укага жавоби нима бўлган биласанми ?

"Ўзим ҳам жўжабирдек жонман , бу бағримни тортсам у бағримга етмай қолаяпти. Агар хув бирда берган пулингни миннат қилиб келган бўлсанг , ўшанда "фийсабиллоҳ" деган сен ўзинг эдинг , энди ўша сўзларни айтиб яна камига пул сўраб келиб ўшанда топган савобингни бугун йўққа чиқариб қўйишинг тўғри эмас , жон укам. Қолаверса , мен ўша вақтда сендан пул сўраган ҳам эмасман , сен ўзинг ўз кўрсатарга пул бергансан. Гапни лўндаси , ҳозир пул йўқ" дебди .

Ориф бояқиш турган жойида бир чайқалибди- ю , аммо ўзини тутибди.

- Узр ака, мени кечиринг. Мен гумроҳ кимдан сўрашни билмабман. Ахир сўраганни қуруқ қайтармайдиган зот турса- ю , мен сизни бемаврид безовта қилибман . Минг бор узр ,- деб қўлини кўксига қўйиб чиқиб кетаётса , акаси уни тўхтатибди :

- Тўхтачи , ука. Сенинг айтаётганинг ким ўзи ?

Ориф бу саволга бош чайқабди:

- Кечиринг , ака. Унинг кимлигини ҳозир айтолмайман . Сабаби у менга шу топда жуда керак. Сиз эса банд одамсиз . Вақтингизни олмай .

Ориф акасининг хай- хайлашига қарамай унинг хонадонини тарк этибди.

Биласанми қизим, бу дунё торозиси адолат билан ишлайди- да . Бу ҳақда кўп бор айтганман. Чунки тарозининг эгаси энг адолатли зот.

Орифнинг бир вақтлар акасига қилган яхшилиги кўп ўтмай бошқа тарафдан ўн баробар бўлиб қайтди. Унинг ўғли коллежда ўқиб туриб тадбиркорлик бўйича тузган режаси танловда ғолиб бўлиб , банкдан анча катта суммада имтиёзли кредит олди. Ўша ўғли номига фирма очилиб тадбиркорликни ривожлантиришди. Кўп ўтмай Орифжоннинг ҳам бағрига шамол тегди. Аёли ҳам соғайиб кетди. Аммо аканинг "кетининг куйгани қолди" .

- Аяжон , нима деганингиз бу тушунмадим ? - деди Мадина ажабланиб.

- Э бу эскитдан қолган бир гап-да қизим. Бир вақтлар раҳматли онам айтиб берар эдилар .
Қадим замондаги очарчилик вақтида бир опанинг уйига синглиси меҳмонга келган экан. У вақтда опа бир кафт унни амал - тақал қилиб топган, ундан хамир қориб нон ёпган пайти экан .
Нон пишай деб турганда узоқдан синглисининг қорасини илғаган опа , нонни тандирдан узибди- ю , қизғаниб шошганидан қаерга беркитишни билмай шарт устига ўтириб олибди.
Ноннинг хиди сингилга барчасини сотиб қўйибди. Сингил "Мазам йўқ" деб ўрнидан тура олмаётган опасига :

"Опа бу кунлар ҳам ўтар -кетар , кетингизни куйгани қолади" деб ортга қайтган экан. Шунақа қизим , барча яра тузалар экан- у , қалб яраси битмас экан.

Қизим, гапиравериб сениям уйқудан қўйдим- а ?
/44
❤26👍11
​#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

Вақт ҳам алламаҳал бўлиб қолди.

Энди ухлаб , дамингни ол .

- Йўғей, аяжон . Қайтага гаплашиб дилим роса яйради. Айтганча кўзингиз яхши бўлиб қолдими ? - деб сўради Мадина Раҳбар аядан.

- Буни қара қизим , кўзимнинг безовталиги ҳам ёдимдан чиқиб кетибди- ку,- кулимсиради Ая ,- майли яхши ётиб тур , ширин тушлар кўргин...

- Сиз ҳам , Аяжон ...

Мадина Раҳбар аяни кузатиб қўйгач , боя ёқиқ қолиб кетган телефонини қўлга олди. У кейинги кунларда одат тусига кириб қолгани учун Аниснинг рақамига кўз югуртирди .

Анис унга ҳеч қандай хабар жўнатмабди. Мадина гарчи ич- ичидан тан олмаса-да , бироқ дилидан ўксинди. У ўзини босишга ҳаракат қилар экан, алам билан оҳиста шивирлади :

- Анис ака менга ҳайрли тун тилаш кафиллигини олмаган . Мен унга ҳеч ким бўлмасам. Нима энди бир - иккита хабар ёзишганимга ундан эътибор талаб қилаверишим тўғрими ? Тўғри, очиғини айтганда унинг овозига шайдоман. Ва шу билан нуқта. Бошқа ўзига боғлайдиган ҳеч нарса йўқ орамизда. Бўлиши ҳам мумкин эмас. Мен ахир бу ерда Розия ва ўзимни деб юрибман. Розияни ниятини ушалтирсам , сал бўлса ҳам дардим арир , шунга чалғирман дегандим . Ҳақиқатдан айтганда ҳам шундай бўлмоқда.

Аммо бу маъюслик қайдан келмоқда унда кўнгилга?

У киши ... Шаҳризод акадан кейин муз босган кўнглим вақти - вақти билан бағридаги музликларни четга суриб ғалаёнларга юз бурмоқда.

Пўртаналарга ҳозирлик кўраётгандек...

Йўқ ...

Йўқ ...

Мен нималар ҳақида ўйлаяпман. Биргина овозини эшитиб , суратини кўриб ... Ўзимни қўлга олишим керак . Ахир шу вақтгача бундай эмасдим- ку? Шаҳризод аканинг вафотидан сўнг бирдан тўйим тўхтагач ҳам келган совчиларнинг қаторлари адо бўлмади. Аммо ҳеч бири гўё мустаҳкам қўриқланадиган давлат чегараси каби кўнглим қулфини бузиб кира олмади .

Нима улар ичида хушрўй йигитлар йўқмиди ?

Сўзамоллари- чи ?

Жуда кўп эди.

Жуда кўп ...

Менимча мени Анис акага жалб қилган нарса ўзим каби унинг ҳам кўнглининг яримлиги бўлса керак ...

Йўқ !

Керак эмас , балки айнан шундай ...


Мадина шулар ҳақида ўйлар экан ётган жойида кулимсиради:

- Бу ёғи неча пулдан тушди , Мадинаой?! Ўзи қазган чоҳга йиқилиш шунчалик бўлар- а ? Мен Анис акага сабоқ бериб қўймоқчи эдим , аммо воқеалар оқими мени ўз ўзанига тортиб кетди.

Эҳҳ...

Мана яна ўзим жабрдийдаман. Бироқ нима бўлган тақдирдаям ўйинни охиригача етказаман. Анис акани оиласи бағрига қайтараман . Иложи борича ... Бу йўлда ортга қайтиш йўқ ...

Мадина ўрнидан туриб ўтириб олди. Тиззаларини қучганча деразага боқиб туриб янги чиққан ойга қараб хўрсинди:

- Бир оғиз "ҳайрли кеч" деб ёзиб юбориш шунча қийинмиди ? ...

* * *

Мадина хаёллар оғушида кеч уйқуга кетганлиги учун, тонгда барвақт тура олмай қолганди. Эрталаб жиринглаган телефон қўнғироғи уни уйғотди. Мадина ёстиқдан бош кўтармай телефонга қўл узатиб уни олди ва экранига қаради .

Қўнғироқ қилувчи рақам эгасини кўриб Мадинани уйқуси ўчди :

- Тинчликмикан ? Ахир бу инсон уни ҳеч қачон телефон орқали безовта қилмаган эди. Рақам анчадан буён сақланган бўлишига қарамай бу қўнғироқ ҳам илк бора ...
/45
Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:

@ibratli_xayotiy_xikoyalar
❤39👍14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SAVOLNI_JINNISI 🥶

Йигитларда 5 та ҳарф,
Қизларда 2 та ҳарф.

Бу нарса нима?
Топсангиз соғлом фикрли инсон экансиз 😁

Агар хаёлингиз бурилиб кетётган бўлса у жавоб эмас 🚫🤣

Жавоби пастдаги тугмада😉👇
❤2
ТАҚДИРДА БЎЛМАСА...

Илгариги замонларда Самарқандда бир эгар-жабдуқ устаси бўлган экан. У ўғли билан бирга эгар ясар, эскирганларини таъмирлар, ота-бола шу тарзда кун кечириб, тирикчилик қилишар экан.
Эгарсоз уста касби тақозосидан бўлса ким билади, иш пайтида ўзи ўтирадиган ўриндиқни ҳам эгардан ясаб олган экан. Бу эгарнинг яширин бўлмачаси бўлиб, уста ундан пул сақлайдиган қути сифатида фойдаланаркан. Аммо эгарнинг ичида хазина борлигини ҳатто ўз ўғли ҳам билмас экан.
Кунлар, ойлар ўтиб, меҳнат қилинибди, пул топилибди ва ўша яширин жойда тўпланаверибди. Пешонага ёзилгани экан, бир куни отанинг савдо сабаб бир ойга Самарқанддан кетишига тўғри келибди. Ота дўкондаги бор эгарларни ва устахонани ўғлига омонат қолдирибди. Сафарга чиқишдан олдин эса ўғлига ўзи ўтирадиган эгарни асло сотмасликни қаттиқ тайинлабди. Отаси йўқлигида ўғил у тайинлаган эгардан ташқари барча эгарларни сотиб тугатибди.
Бироқ кунлардан бир куни кечқурун бир йўловчи келиб, эгар сотиб олмоқчи бўлибди. Харидорнинг қистовларига дош беролмаган ўғил, бироз фойда кўриб қолиш илинжида, асл баҳоси 10 ақча (қадимги туркий кумуш танга) бўлган ўша отаси ўтирадиган эгарни 30 ақчага сотиб юборибди.
Ота сафардан қайтгач, эгардан ясалган ўриндиғи жойида йўқлигини кўриб, унинг қаердалигини сўрабди. Ўғил уни сотишга мажбур бўлганини, лекин уч баробар кўп фойда кўрганини ҳаяжон билан айтганида, отанинг эси чиқиб кетибди. Ичидан пишиб, куйиб-ёнса-да, ҳеч кимга ҳеч нарса демай, ота иш-ўқини ташлаб йўлга равона бўлибди. Самарқанд, Бухоро деб кезмаган жойи, бош урмаган карвонсаройи қолмабди, аммо на чора, эгарини топа олмабди.
Савдогарнинг қанча ой, қанча йил излангани номаълум. Лекин жуда чарчаб, ҳолдан тойганидан тилидан қуйидаги байт тўкилибди:
Тиззамда қолмади мадор, насиб излай-излай,
Айлантирди бизни қисмат, Самарқанд-у Бухорони бўйлай.
Эгарни барибир топа олмаслигига кўзи етган ота уйига қайтиб, яна ишга киришибди. Эгар сотиш ва таъмирлашни давом эттирибди.
Орадан йиллар ўтиб, бир эгар эскиргулик вақт ўтибди... Бир куни бир киши эгарини таъмирлатиш учун дўконга келибди. Уста йиллар олдин йўқотган ўша қадрдон эгарини дарров танибди, аммо сир бой бермабди.
Эгар эгасига қараб:
«Бу эгаринг жуда эскириб кетибди, кел, мен сенга янгисини бераман, буниси эса менда қолсин», деб эгарни қайтариб олмоқчи бўлибди.
Бундан жуда хурсанд бўлган мижоз янги эгарни олиб, йўлида давом этибди. Савдогар эса дарҳол ўз эгарини текшириб кўрибди ва пуллари жойида турганини кўргач, суюнганидан қуйидаги байтни пичирлабди:
Не ҳожат сенга кезмоқ Самарқанд-у Бухорони,
Сенга тақсим бўлган қисмат келар излаб ўзи сени.

Явуз Озелмаснинг
«Дунё кўзимга кирди» китобидан

Шавкат Ўймовутли тайёрлади

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤23🔥8👍1
ТУШ ✍

Бугун тушимга онам кирибди ,
Ҳовлида райҳонларин саралаб юрибди ,
Қўллари белида қаддини ростлаб ,
Дарвозага қараб кулиб турибди .

Дарвозага бўйласам интиқ ,
Юрагимда соғинчдан санчиқ ,
Умид билан қараб , кўрибман ,
Отам маюс турарлар опам мушфиқ .

Қўлим очиб бориб қучай десам ,
Хиралашди кўзим олди юмиб очсам .
На онам бор , на отам бор , опам қани ,
Майли эди яна бир бор тушимда кўрсам .

Айрилиқнинг залворлари оғир экан ,
Ҳар дақиқа эслаб юрак оғрир экан ,
Дуоларим уларгадир бизга эса ,
Жаннатда кўришмоқлик умиди- ла сабр экан .

ШАХЗОДА САТТОРОВА .✍

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥6❤3👍2