📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.21K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё


#No_121


#муаллиф_Қосимова_Нодира


Орадан кунлар бир бирини қувиб ўтарди.
Мунира яхши бўлиб, шифохонадан чиқди. Болалар нимжон бўлгани сабабли, уйига хамшираларни ёрлашди.
Муниса опасини хамма ишларини ўзи юргизар, кунда келиб Мунирадан хабар олиб кетарди.
—Муни, бугун қолақол кеч бўлиб қолди.
Шом пайти бўлгани учун Мунира Мунисани юборгиси келмасди.
—Опа, дадам ишдан келадиган пайти бўлиб қолди. Бориб бирор нима тайёрлай.
—Шошма, Жама олиб бориб қўяди.
—Майли яхши бўларди.
Муниса сумкасини қўлига олди.
Мунира эшикда турган Жамани чақириб, Мунисани ташлаб қўйишини айтди.
—Кеч бўлганда, кетмасангиз бўлмайдими?
Жама ойнадан ташқарига қаради.
—Дадам келади ишдан, ўзини ёлғиз ташлаб қўйишни хохламайман. Келишига иссиқ овқат бўлса яхшида.
—Ха яхши, мен қараб тураман кириб кетгунизгача. Сиз қўрқмай бораверинг.
Жама етиб боришгач, машинадан тушиб, Муниса кетган томонга қараб турди.
Муниса калит суқмоқчи бўлганда, эшик очилиб кетди.
—Кетаверинг, дадам келибди.
Муниса Жамага қараб гапирди
—Майли, яхши дам олинг.
Жама машинасига ўтириб, хайдаб кетди.
Муниса, уйга кириб ичкаридан қулфлади.
—Дадажон, дадаааа....
Муниса дадасини қидириб бақирди.
—Дада эмас, акааа
Ичкаридан Муслим чиқди
—Сиз бу ерда нима қиляпсиз?
Муниса бироз чўчиб гапирди.
—Сени кўргани келдим ва сенга хам опангни эридек бой эр топиб қўйдим.
Муслим, Мунисага яқинлашиб келаркан, хуник тиржайди
—Яхшиликча бу ердан кетинг йўқса .
—Йўқса, нима бўлади?
Муслим, Мунисани гапини бўлди.
—Хозир дадам келиб, абжағингизни чиқаради.
Муниса ўзини дадил тутишга уринсада, барибир қўрққани билиниб турарди.
—Хе.. ўша дадангни..
Муслим сўкинди.
—Менга ундай гапларни гапирманг. Дадамни эса хорам тилингизга олманг..
—Ўчир овозингни..
Муслим, Мунисани иягидан махкам сиқди
—Қўйиб юбор..
—Жуда очилиб кетибсан.
Муслим Мунисага яқин келди
—Ақлинг жойидами?
Муниса типирчиради
—Жойида эди, сени кўриб ақлдан оздим.
Муслим Мунисани деворга тиради
—Озгина кўрмасам шунча гўзаллик..
Муслим Мунисани тўзғиб кетган сочларини орқага олди.
—Катта қиз бўлиб қолибсан..
Муслим, Мунисани бошдан оёқ текширди
—Ака қўйиб юборинг..
Муниса йиғлаб юборди
—Йиғлама, хеч ким билмайди. Сен ва мен...
Муслим, Мунисани икки қўлини деворга тираб, махкам сиқди
—Сиз мени акамсиз, мен эса ўз синглингиз, сизни орингиз, сизни шанингизман..
Муниса қалтираб гапирди
—Хеч нима қилмайди. Айтяпманку, хеч ким билмайди деб..
Муслим, Мунисани бўйнига лаб босди
—Бас қил..
Муниса, Муслимни оёғи орасига тегди.
Муслим, жахл билан Мунисага қаради.
—Энди мендан яхшилик кутма
Муслим Мунисани даст кўтариб, ичкарига олиб кириб кетди.
Муниса бақириб питирлаганча акасига кучи етмай қолди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤25🤔5🌚2
#У‌ткинчи_дунё


#No_122


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Дадажон уйга қайтдингизми?
Мунира, Содиқга қўнғироқ қилди
—Озроқ ишларим кўпайиб кетди. Ой охри ҳисобот топшириш пайти.
—Синглим уйга кетганди, телефонини кўтармаяпти.
Мунира хадиксираб гапирди
—Хавотир олма, эшикни ичкаридан қулфлаб, ухлайди.
Шунга эшитмаяпти шекили.
—Майли дадажон, уйга боргач менга қўнғироқ қилинг.
—Хўп, хижолат бўлмай болаларга яхши қара. Мен узоғи икки соатда етиб бораман.
—Майли яхши ишлаб олинг.
Мунира, телефонни ўчириб кўнгли ғашланиб, ташқарига чиқди.
—Жама, Мунисани ташлаб қўйдингизми?
—Ха дадангиз келиб бўлган экан. Уйга кириб кетди
—Нима? Дадам билан хозир гаплашдимку? Дадам ишда экан.
Мунира ховлиқиб гапирди
—Эшикни очаман деганди, эшик очиқ экан дадам келибди кетаверинг деди...
—Юринг мени олиб боринг...
Мунира шошди
—Хўп, лекин Ботир акадан сўраш керак
—Синглимни хаётини олдида, бировдан рухсат сўрашим шарт эмас
Мунира машинага ўтирди
—Хўп ...
Жама машинани ўт олдирди
—Шошманг. Уйни калитини олиб олай.
Мунира Жамани жавобини хам кутмай, югуриб кириб кетди.
Эшикдан кириб илгакдаги калитни олиб, тез ортига қайтди.


💫💫💫💫


—Ака, илтимос айтганингизни қиламан, фақат мени номусим билан ўчашманг.
Ароқ ҳиди анқиб турган Муслимдан жирканиб гапирди
—Кўп гапирма, кайфиятимни бузма..
Муслим алжираб гапирди
—Ифлос номард экансан..
Муниса бақирди
—Нима десанг розиман. Бугун меники бўласан..
Муслим, Мунисани кўйлагини ертиб ташлади
—Бас қил.. йўқол..
Муниса куч билан Муслимни ўзидан итарди.
Куч билан ўрнидан туриб, эшикка югурди.
—Қаёққа кетяпсан?
Муслим ўрнидан Мунисани билагидан маҳкам сиқди


💫💫💫💫


—Дадам айтгандек ичкаридан қулфлаб ухлаб ётибди шекили?
Тез чиқаман..
Мунира Жамага гапириб эшикни очди.
Ичкарига кирдию, Мунисани овозидан оёқ қўли бўшашиб кетди.
Секин юриб, хонага яқинлашиб, Мунисани устида тинмай ташланаётган Муслимни кўриб қотиб қолди.
—Ё Аллоҳим..
Мунира ерга ўтириб қолди. Бақирай деса овози чиқмайди, ёрдам берай деса, оёқ қўли ўзига бўйсунмас эди.
Кўзларидан эса тинмай ёш оқарди.
Бирдан кўзи дераза четида турган, катта пичоққа тушди.
Ўзида куч тўплаб, пичоқни олиб хонага бостириб кирди.
Бор кучи билан, Муслимни биқинига пичоқни тиқиб олди.
Мунисани устига тушган Муслимни олиб.
—Бу мени хаётимни барбод қилганинг учун..
Ўнг сонига пичоқни суқди.
—Бу эса, синглимни бадном қилмоқчи бўлганинг учун.
Чап сонига хам пичоқни суқиб, қўлидаги пичоқни ерга ташлаб ўтириб қолди.
Муслим оғриқ зарбидан хушини йўқотди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤12🤔9
#У‌ткинчи_дунё


#No_123


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Кеч бўлганда бу ерда нима қиляпсиз?
Содиқ ишдан қайтиб, эшик олдида турган Жамани кўриб хайрон бўлди
—Мунира хоним, синглисидан хавотир олиб келганди
—Йўўўққққ оппаааа
Ичкаридан келган қичқириқдан иккиси хам югуриб киришди.
—Нима бўлди?
Хонага кириб иккиси хам қотиб қолди.
Мунисани бир ахволда ўтиргани, Мунирани эса қўллари қон чеккада хушсиз ётгани, яна бир томонда эса Муслимни қонга беланиб ётганини кўрган Содиқ, деворга суяниб қолди.
Жама югуриб бориб, Мунисани очиқ баданига, илиниқ турган кастюмни ташлади.
Шошиб тез ёрдамга ва Ботирга хабар берди.


💫💫💫💫


—Энди қамаламанми?
Мунира ўзига келиб, титрарди
—Қўрқма, мен сени қамалишинга йўл қўймайман.
Ботир Мунирани қучди
—Мунис яхшими?
—Яхши уни хам шифохонага ёткиздик. Даданг хам яхши.
—Анави итчи? Ўлдими?
—Хозир операцияда, уч соатдан буён.
—Нега қилдирасиз? Ўлиб кетиши керак эди.
—Осонгинами? Шунчалик осон ўлишини хохлайсанми?
Мунирани кўз олдида, бўлган воқеалар гавдаланди.
—Йўқ, итдек хор бўлишини хохлайман..
Мунира нафрат билан гапирди.
—Мумкинми?
Ичкарига милиция ходими кириб келди
—Тинчликми?
Ботир милиция ходимига қаради.
—Аёлингиздан кўрсатма олишимиз керак.
—Икки дақиқага чиқиб туринг.
Ботир, милиция ходимига имлади
—Хўп, фақат тезроқ
—Хўп бўлади.
—Хеч хам хавотир олма, мен сени қамалиб ёки айбдор бўлиб қолишингга йўл қўймайман.
Ботир, қўрқиб кўзлари ёшланган Мунирани сочидан силади
—Мен қамалиб кетсам хам афсус қилмайман.
—Хеч нимани айтма. Адвокатимни олдида гапираман дегин, бошқа гапга ўтма. Мен шаҳардаги энг кучли адвокатларни ёрлайман.
—Қилган ишимга жавоб беришим керак.
—Аканг хам қилган ишларига, жазо олди тамом.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🤔45❤4🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟠🔴🔴🔴🟠
🔴🔴🟠🟠🔴🟠
🔴🔴🔴🔴
🟠🟠ЭРИНГИЗНИ УЙГА ТАЛПИНИБ КЕЛИШИНИ ХОХЛАЙСИЗМИ?🔴🔴

🟠🟠🔴ЖУДА ЁҚИМЛИ КАНАЛ БОР ФАҚАТ АЁЛЛАР УЧУН🔴🟠🟠

🔴🔴 ЭРКАКЛАР КИРМАСИН🔴🔴

🔴АЁЛЛАРГА КЕРАКЛИ ҲАММА СИРЛАР БЕПУЛ ЎРГАТИЛАДИ, КИРСАНГИЗ ЧИҚИБ КЕТОЛМАЙСИЗ🟠

🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠
🟠 https://t.me/+c0pf0NTUwVxmNWVi
🟠 https://t.me/+c0pf0NTUwVxmNWVi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️✨Хайрли тун азизлар!

✨💫Ширин тушлар хамрохингиз бўлсин!

✨💫Ёстиққа бош қўйганда инсон,
Роҳат олар унда жисму-жон.
Оромингиз рохатли ўтсин,
Хайрли тун азиз қадрдон!

✨⭐️Эртанги кунга куч-қувват йиғиб, савобли амаллар қилишга қодир тарзда, соғ -омонликда, багри бутунликда дийдор кўришмоқликни Аллоҳим насиб этсин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ Ассалому алайкум!

💓💓➡️💓💓💓💓
🌸МУРОДБАХШ
💕ПАЙШАНБА
🌸тонги муборак бўлсин!✨

🤩Бахтли инсонлар орасида биз хам яна бир тонгни қарши олдик!✨

🌹 Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, 
💐Файзли,  манфаатли ва баракалироқ бўлсин, Яқинларим!✨

🤩Кун давомида яхшилик ва яхшилар ҳамроҳингиз бўлсин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ,

Қадрликларим , меҳрибонларим .
Яна бир янги кунни хотиржамликда бошлаб олдингизми .

Об ҳаволар қандай сизларда .
Бизда эрталабдан иссиққина ,
Тошкентнинг тип тиниқ осмонида эраталабки майин эсган шабодага ҳамоханг митти қушлар чарх уриб учиб юрибди . Улар хам кун қизиғида соя бўғотларга ўзини уради .
Шу қайноқ ёз фаслида барчага , инсонлаарга ва жониворларга , қушларга , қўйингки барча тирик жонга сабр ва ҳаловат тилайман .

ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤12🔥1
* * *


Узоқ-узоқлардан термуламан жим,
Дуолар қиламан умрингиз тилаб.
Ҳар тун кузатаман сизни оромга,
Ҳар тонг уйғотаман суйиб, эркалаб!

Хар кун қаҳвангизга қўшаман шакар,
Ва ўзим ичаман истамасам ҳам.
Бизни ўртамизда иккита шаҳар,
Сиз бошқа оламда, мен бошқа олам!

Кун бўйи тириклик, рўзғор, уй, ташвиш,
Аммо хаёлингиз ҳамиша ҳамроҳ.
Сизга имкони йўқ ёнимга келиш,
Менинг бормоқлигим энг ширин гуноҳ!

Нега кўйлагингиз ёқалари кир,
Неча кун тўкилмай ётибди кулдон?
Кўйлагингиз ювиш кимгадир тақдир,
Кулдонни бўшатиш кимгадир армон!

Ҳар тун соғинчларни ёстуққа тўкиб,
Тонгда дунёсидан қилмайман гина.
Ўша ҳўл ёстиқнинг жилтини сўтиб
Яна жилт тикишдан толади игна!

Сиз ишга жўнайсиз,
Мен остонада,
Сизга ўптираман ўғлим, қизимни.
Сўнгра тушларимда телбахонада,
Йиғлайман деворга босиб юзимни.

Ишдан қайтасизу, кутмайди ҳеч ким,
Совиган овқатга қарайсиз ҳиссиз.
... Бугун уловингиз ўриндиғида,
Қўлингизни қучиб йиғлади бир қиз!

Малика Тавфиқ
❤7🔥2
Яна бир янги асар бошлашга нима дейсизлар .
Албатта севимли адибамиз ХазонРезги - Гулбаҳор опанинг ижодларидан .

Ҳаёт қувонч ва ташвишларига бой , ибратли ҳаётий асар ....

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👏34❤7🥰3
АКАЖОНЛАР ✍

Онангиздан кейин йўқлагувчиз ,
Айб қилсангиз дўқлагувчиз ,
Кўринмасангиз излагувчиз ,
Акажонлар йўқлаб туринг синглингизни .

Бир ҳовлида қувалашиб ўсгансиз ,
Болаларнинг калтагидан тўсгансиз ,
Учирай деб ҳалинчаклар осгансиз ,
Акажонлар йўқлаб туринг синглингизни .

Чарчаганда ташвишлардан ,
Қилинган ,қилинмаган кўп ишлардан ,
Узатворсангиз излайсиз тушлардан ,
Акажонлар йўқлаб туринг синглингизни .

Опаси , синглиси борнинг Онаси тирик ,
Акаси , укаси борнинг Отаси тирик ,
Қош чимирсаям хотинийиз ,
Акажонлар йўқлаб туринг синглингизни .

Қийналганин ҳеч ҳам билдирмайди ,
Сизни номусларда куйдирмайди ,
Мехрингизни жавобсиз қолдирмайди ,
Акажонлар йўқлаб туринг синглингизни .

Буғдойзорни кезиб ўтса бўлар ,
Сизни кўрса шодон кулар ,
Юзларичи онангиздек яшнаб кетар ,
Акажонлар йўқлаб туринг синглингизни ....

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7👍1
OʻTKINCHI DUNYO


MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA


muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥9❤1
#У́ткинчи_дунё


#No_221


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Қандай шамоллар учирди?
Келинг ака.
Аббос, Ботирни қучоқ очиб кутиб олди.
—Шу сизни йўқлаб келадиган кун хам бор эканда божа..
Ботир, Аббосни қучоқлаб саломлашди
—Яхши, бўлар экан-ку..
Қайнисинглим устимдан арз қилдими? Синглисини хафа қилганим учун?
Аббос кулиб жойига ўтирди
—Эр ва хотинни ўртасига тушиш нийятим йўқ. Шу қоғозга имзо чек ва мен кетай. Биласан гапни чўзишни ёқтирмайман.
Ботир хужжатларни Аббосга узатди
—Нима мен билан Мунисани ажратмоқчимисиз?
Аббос, хужжатни очиб ичини ўқишни бошлади
—Менга ним наф, сени ажратиш?
—Қаерга кетяпти? Яна қизимни олиб.
—Анқарага, онасини даволаниш пайти келибди. Муниса олиб борадиган бўлди бу сафар. Ўтган сафар Мунира олиб борганди.
—Тез қайтишадими?
—Йигирма бир кунда қайтишади. Ёки бир ойда.
—Демак, болани четга чиқиши учун, мен имзо чекишим керак.
Бир шартим бор.
Аббос ручкани олиб, Ботирга қаради
—Қандай шарт?
Ботир энса қотирди
—Анқарадан қайтгач, ўзингиз Мунисани кўндириб олиб келиб берасиз, мени уйимга.
—Вазиятдан мени хабарим йўқ.
Мен шу ишларни хал қилай, кейин сен билан алохида эркакчасига гаплашамиз
Вазиятга қараймиз, мен сенларни уйингиз бузилишини хохламайман.
Соғ бўл.
Ботир ўрнидан туриб, хужжатларни қўлига олди.
—Қачон бўшаганингизда, айтсангиз ёнингизга бораман.
Жиддий нарса йўқ, шунчаки қизишиб кетдим.
—Мана неча йилдан буён, опасига чидаб келяпман. Энди сен хам мажбурсан укам. Аёл киши шунақа бўлади, хақиқий эркакни аёли эрка бўлади.
Ботир Аббосни елкасига уриб қўйиб, чиқиб кетди.


💫💫💫💫


—Дадажон бизни кузатиб қўясизми?
Муниса кетиш олдидан, Содиқни қучди.
—Кел шу ерда хайрлашиб олайлик. Онангни уйига бора олмайман, сабабини хаммадан кўпроқ сен биласан.
Содиқ Мунисани елкасига уриб қўйди.
—Майли дадажон. Сизни хафа қилиб қўйдим.
—Нега хафа бўламан?
Аксинча мен сени хафа қилдим.
—Хеч хам. Мен.сиздан хафа бўлмайман, мен сизни яхши кўраман дадажон.
Муниса йиғлаб хайрлашди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥11❤7
#У‌ткинчи_дунё


#No_222


#муаллиф_Қосимова_Нодира


Орадан бир йил ўтди.
—Қизим, келганимизга хам анча бўлди, мен энди борай.
Эринг билан шу ерда қолишни хохласанг, қол.
Мен Ўзбекистонни соғиндим.
Латофат узоқларга қараб гапирди
—Ойи, куёвингиз ишини хам шу ерга кўчирди. Хозирча кета олмаймиз, ўзимни даволанишим хам шу ерда давом этишини хохлайман.
Муниса, иш қилиш баробарида гапирди.
—Шунга сени мажбур қилмай деяпман. Лекин мен кетишим керак.
—Хали куёвингиз келсин, билет суриштиради. Яна озроқ турсангиз, личеня пайтингиз хам келиб қолади
—Йўқ, яна икки ой кута олмайман. Фарзандингни хам шу ерда дунёга келтирасанми?
—Унисини билмайман, Аббос акам кетамиз деса кетаверамиз.
Синглиси ўша уйдалиги сабаб, бормайман деяпти.
—Аканг қаерларда юрган экан?
Даволаниб яхши бўлиб кетаман деганди.
Мана неча йиллар ўтди, бирор марта излаб келмади. Ёки мен изламадим.
Латофатни кўзларидан маржон ёш оқди.
—Сизга сиқилиш мумкин эмас, Оллоҳ насиб қилган бўлса, албатта кўришасиз.
Муниса, Латофатни олдига келиб, елкасидан тутди.
—Қизим энди эринг билан яхши яша, бечора қанча ортингдан ялинди, хаттоки шу ергача келди.
—Хўп бўлади. Сиз бизни ўйламанг, мана Ширин хам катта қиз бўлиб қолди.



💫💫💫💫💫


—Шайдо қизим юр даданг йўқлигида, нонушта қилиб ол.
Саодат, Шайдони уйғотгани кириб туртди.
—Хеч нима егим йўқ. Негадир холсизман, иштаҳам йўқ.
Шайдо мадорсиз гапирди.
—Вой, турчи қани. Тез нонушта қилайлик, докторга олиб бораман.
—Дадам мени кўчага олиб чиқсангиз ўлдиради.
—Ўлдирмайди, қани юр.
Саодат Шайдони мажбур ошхонага олиб борди.
Столга ўтириши билан, Саодат Шайдони олдига тарелкада қуймоқ қўйди.
Шайдони кўнгли айниб, югуриб хоммомга кириб кетди
—Вой бу қиз тушмагурни, ошқозони бузилганга ўхшайди.
Саодат Шайдони ортидан қараб қолди.
—Қизим яхшимисан? Рангинг оқариб кетибди.
Ҳаммомдан чиқиши билан, Саодат кутиб олди
—Мен кириб ётақолай, озгина мазам бўлмаяпти.
Шайдо, секин юриб хонасига кириб кетди.
—Дадаси Шайдони мазаси бўлмаяпти, тез докторга олиб борайлик.
Саодат Камолни олдига кирди
—Унга жин хам урмайди. Ховлиқма, кўчага чиқишга бахона қиляпти. Хеч қаерга бормайсан, уйда ишингни қил.
Камол жахл қилди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤29🔥8🤔4👍3
#У‌ткинчи_дунё


#No_223


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Хамма ухладими?
Телефонига келган эсемесни ўқиб, Шайдони афти буришди.
—Ухлашди лекин келманг.
Тезда жавоб қайтарди
—Нега бормайман?
Соғинмадингми?
—Кайфиятим йўқ, мазам бўлмаяпти.
—Эшикни секин очиб кираман, йўқ десанг хам. Калит мендаку.
—Ўша калитни хам қанча қидиришди. Охири тақдирга тан беришди.
—Севги, шунақа бўлади гўзалим.
—Э қўйсангизчи, хозир кайфиятим йўқ. Соат икки бўлди, уйингизга кетинг.
—Тез кетаман, хозир кираман.
Охирги эсемесдан кейин, Шайдо чуқур хўрсинди.
—Ишқилиб бу юришимни дадам билиб қолмаса бўлгани, ўзи шу телефонни хам яшириб юрибман.
Шайдо қўлидаги кнобкали кичкина телефонига қараб қўйди.


💫💫💫💫


—Шайдо, Шайдо....
Тонг сахардан, хали тонг хам ёришиб улгурмай, Саодат Шайдони хонасини ичкаридан қулфланганидан хайрон бўлиб таққиллатди.
—Лаббай ойи..
Шайдо кўзини ишқалаб гапирди
—Эшикни оч қизим, яхшимисан?
—Хозир..
Шайдо устидаги чойшабни очиб, ёнида ётган йигитини кўриб капалаги учиб кетди.
Ўрнидан туриб, қотиб қолди
—Ойи, бораверинг хозир чиқаман.
Шайдо гангираб қолди.
—Тез чиқ. Бугун докторга олиб бораман сени.
Саодат кетди
—Хой туринг, ухлаб қолибмиз, энди нима бўлади?
Дадам иккимизни хам чопиб ташлайди.
Шайдо, очиқ баданини ёпиб йиғлади
—Нега уйғотиб қўймадинг ахмоқ.
Тимур хам довдираб қолди
—Шунга айтдим сизга, келманг деб.
Шайдо бошини ушлади.
—Сен чалғитиб турасан, мен қочиб қоламан.
—Қандай чалғитаман?
Ахир мен ошхонадан нарига ўтмасам.
Шайдо уфф тортди
—Сен, чиқиб ойингни чалғит. Дадангни хам кузат, бу биринчиси эмаску, ўтган сафар хам чиқиб кетганман эсингдами?
—Мен ювиниб чиқай, сиз хам тайёр туринг. Вазиятга қараб сизга хабар бераман.
Шайдо югуриб хоммомга кириб кетди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😢25❤23🤔8👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💓ЎЗИНГИЗНИ СЕВИНГ АЁЛЛАР. 🌸

💗Сизлар борсиз, сўзимизда садо бор
💕Сизлар борсиз,ишк, ахлида гадо бор
💗Сизлар борсиз минг бир дардга даво бор
🌸Мен офтобга алишмаган аёллар

📎Офтоб ожиз асли онам олдида
🌷Бибихоним юрагимнинг ёдида
💤Сиз яшайсиз қоракўз
 дуосида
☁️Мен офтобга алишмаган Аёллар

❤️Мохитобим дилбар гул чехра Аёлларим.

🩷🌸🩷


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуёшга қарши табиий "крем" суртиб олибди 😅

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍5❤2😁2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#АНОНС

Янги қисса премьераси

#СУБҲИДАМ
Муаллиф: Хазонрезги
❤4
🔥ДИҚҚАТ, ПРЕМЪЕРА 🔥

#СУБҲИДАМ

МУАЛЛИФ: ХАЗОНРЕЗГИ
-1-

Янги ўқув йилини қаршилаган 11- "В" синф ўқувчиларини мактаб талай янгиликлари билан қарши олди .
Мактабга учта янги ўқитувчи ишга қабул қилинибди. Рус тили ўқитувчиси Роза опа нафақага чиқибдилар, инглиз тили ўқитувчиси Дилбар Соатовна Фарғонага кетибдилар , сабаби эрлари ҳарбий бўлганликлари учун ишлари ўша вилоятга кўчирилган экан. Аммо 11- "В" учун энг муҳими бу эмас эди . Ҳамма гап уларнинг синфига яна бир қанча, яъни 8 нафар ўқувчиларнинг қабул қилинганлигида эди. Ҳайрон бўлманг ! Бунча ўқувчи бирданига четдан келмаган эди . Хуллас таълимнинг айрим қоидаларига мувофиқ туман халқ таълими бўлими қарорига кўра ўтган ўқув йилида мактабни тугаллаган 10- "Г" синф ўқувчилари қолган "А", "Б" ва албатта "В" синфларга бўлиб юборилган эди .
Мактаб ҳаёти синфларни ўз- ўзидан табақалаштириб қўяди . Барига сабаб ўқувчилар . Уларнинг мактаб фаолиятида тутган ўрнига қараб синфлар "Ижодкорлар" синфи , "Тўпалончилар"синфи , "Спортчилар"синфи каби номинацияларга даъвогарлик қилиб қолишар эди. 11-"В" синфи эса "Иқтидорлилар" синфи эди .
Тўғри, янги ўқув йилида уларнинг сафига қўшилган ўқувчиларнинг кўпчилигининг ўзлаштириши ҳаминқадар эди, аммо бу аллақачон "Иқтидорлилар" номини олиб бўлган синфнинг обрўсига таъсир кўрсата олмади .
"В"- да 34 нафар ўқувчи ичида мактабни олтин медаль билан битиришга даъвогарлар сони 12- нафар эканлигини , уларнинг барчаси турли фан олимпиадалари бўйича вилоят , республика совриндорлари эканлигини айтишнинг ўзиёқ , синфнинг бошқа таърифига изоҳ қолдирмаслиги аниқ эди . Шундай иқтидорли ўқувчилар ичида ... Суюма ажралиб турарди. Бундай бўлишига бир талай сабаблар бор эди ва энг биринчи ўриндагиси унинг Яратган томонидан беҳад гўзал чирой билан сийланганлиги эди .
Баъзи аёл - қизларга пардоз қилиш , бўяниш умуман ярашмайди. Улар бўянсалар хунук бўлиб кетадилар, сабаби улар табиатан чиройли бўладилар. Сал ишлатилган пардоз ҳам бундайларнинг ҳуснига доғ бўлиб ҳизмат қилади .
Суюма шундайлар тоифасидан эди . Оппоқ юзлар, қалдирғоч қанотидек қошлар, серкиприк шаҳло кўзлар , ақиқ лаблар ва шу лабнинг ўнг тарафи устидаги мошдек ҳол . Бир ўрим қилиб орқага ташлаб юриладиган узун сочлар ҳеч қачон шаккок қайчининг дийдорини кўрмаганлиги кундек равшан эди.
Суюманинг "ҳаридорлари" олтинчи - еттинчи синфда ўқиб юрган вақтларданоқ юқори синф йигитлари орасида бўй кўрсатиб қолган бўлсалар-да , ҳеч қачон унинг яқинига йўлай олишга юраклари бетламаган эди. Бунга энг асосий сабаб Суюманинг қаттиққўл отаси эди. "Йўлдош тажанг" деса , энг қитмир кишиларнинг ҳам попуклари пасайиб қоларди. Йўлдош ака бир сўзли , тутган ерини кесадиган ва шу билан бирга ўта ҳақиқатпарвар киши эди. Унинг кўп келишмовчиликларда иштирокчи ва алал- оқибат мудом ғолиб бўлишини билган одамлар яхшиси у билан баҳс- мунозарага киришмай қўяқолишнинг энг афзал йўл эканликларини аллақачон тан олиб бўлишганди .
Суюма шундай инсоннинг қизи эди . Суюманинг ҳаммага суюмли қилган иккинчи жиҳати унинг жуда ҳам гўзал рақс ижро этиши эди . У ҳар қандай мусиқа ва қўшиққа рақс тушмасди , фақатгина ўзбек миллий мумтоз санъат дурдоналарига ўйнар эди ҳалос . "Сумбула", "Тановор", "Муножот", "Мустаҳзод" ...
Мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилар шу рақслардан биттаси ижро этилмаган тадбирни тадбир ўрнида кўришмас эди . Улар яна Йўлдош ака шунча қаттиққўллиги билан нима учун Суюмага рақс тушишига руҳсат бериб қўйганлигига ҳайрон бўлардилар, бу саволнинг ечимини топа олмай кўпда ажабланганлари ажабланган эдилар. Бунинг эса қатор сабаблари бор эди . Биринчидан Йўлдош ака кенжа қизини жуда яхши кўрарди. Иккинчидан у Суюмага ишонарди. Учинчидан "Қиз бола бировнинг ҳасми . Отасининг даврида, отасининг бағрида майли бир яйраб олақолсин" дерди, аммо ўзининг бу мулоҳазасини ҳеч кимга билдирмаган эди . Тўртинчидан Йўлдош аканинг ўзи ҳам мумтоз санъат шинавандаси эди ...
Навоий ва Бобур ғазалларини , Нодира ва Увайсий ашъорларини маромига етказиб ўқишда ҳам Суюманинг олдига тушадиган қиз мактабда топилмас эди.

Xazon_Rezgi
❤34👍7🔥6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#DAXSHAT BOʻLGAN VOQEA

😭 ALDANGAN AYOL QISMATI...‼️

Turmush o'rtog'ini eng yaqin insonlari tortib olishini u xayoliga ham keltirmagandi...

😱Ammo bir kun kelib, o'z akasi singlisining oilasini buzdi. Uni eridan ayirib, boshqaga uzatdi.

😢Bir ayolning ko'z yoshlari, singan orzulari va adolat izlagan yuragi...

Bu voqeani barcha ayollar koʻrishi shart hayotiy real voqealarga asoslangan.

👇Davomini tomosha qiling...
❤2
Онажонимни кўп бора шу машғулотда кўрганман .

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3