📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.21K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бисмиллаҳ

♦️♦️♦️🔺🔺♦️🔺

🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ    
        🌹 ҚАДРДОНИМ! 

🍃🌺🍃  ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
         МУБОРАК БЎЛСИН!🍃🌺

🌸🍃Қалбимиз тўрида иймон порласин
🌸🍃Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
🌸🍃Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
🌸🍃Жума аёмингиз муборак бўлсин!

🌸🍃Яратган Роббимга ҳамду санолар,
🌸🍃Унинг Расулига бўлсин дуолар.
🌸🍃Исму амалингиз Жаннатда турсин,
🌸🍃Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

К,адрли қадрдонларим ..
Тунингиз осуда утдими . Инсон тани учун энг фойдали  ором  булган уйк,у онларингиз х,аловатли булган деган умиддаман .

Тонгда куз очмок,лик бахти насиб этгани учун Аллохимга х,амд айтамиз .
Бугунги ЖУМА кунининг файзу барокатини , хайру саховатини ўзимга , оила а'золаримга , жигарларимга ва сиз дил як,инларимга , юртимизнинг хар гўшасидаги барча муслималаримизга тиладим .

ВАК,Т куз очиб юмгунча . Умр ўтаяпди сезмай хам к,олаяпмиз .

#
УМР ўтаяпди  зувиллаб ,
К,улогимга неларнидир шивирлаб ,
Х,аёт ўтинаман секинроқ юр ,
Кўнглим к,олмасин х,увиллаб .

Бугун айтай кўп кўп саловат ,
Аллоҳ жонимизни қилсин саломат ,
Икки дунё саодати умиди ила ,
Ҳар онимиз бўлсин ҳаловат .
#

Ҳаммага хушкайфият ҳамроҳ булсин дея
Тонги саломда сиз билан ШАХЗОДАнгиз бирга булди 😘.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤10👍4
#СУБҲИДАМ
-2-

Сезиб турганингиздек , фан олимпиадасида она тили ва адабиёт фани бўйича қатнашиш Суюманинг чекига тушган ва у мудом фан ўқитувчиси Шоҳиста опанинг ишончини оқлаб келган эди.

* * *
11-"В" нинг аввалги таркиби оғир - босиқ ўсмир йигит- қизлардан ташкил топган эди . Барчасининг ўз олдига қўйган юксак орзу- мақсадлари бор эди ва бу мақсадларнинг асоси битта эди. Бу синф ўқувчиларининг барчаси олий ўқув юрти талабаси бўлиш орзусида эдилар...
Улар дарсга жиддий ёндошар, дарсдан сўнг эса қўшимча машғулотлардан бош кўтармас эдилар .

Аммо ... Ҳамма гап ана шу аммода ...

Синфга янги қўшилган ўқувчиларнинг ичида иккита қизнинг яхши ўқишини айтмаса, қолганлар ... Битта нарсани тан олиш марднинг иши . Бу саккиз нафар ўқувчи ўзлари билан синфга бир олам нур олиб келишган эди. Ўша нур ... Фозил эди .

Фозил ўрта баҳоларга ўқир эди. Балки ҳаракат қилса , аъло баҳоларга ўқиши мумкин ҳам эди- ю , бу ҳақда сўраганларга " Э ҳамма олим бўлаверса , подани ким боқади , между прочим ўша олимларниям қорни очиб , иши подачига тушади барибир" қабилидаги гаплари билан савол берувчиларнинг мот қилишнинг уддасидан чиқарди
Фозил жуда ҳам гапга уста йигит эди. Гарчи синфдаги йигитларни бир жойга тўплаб қўйса , эътиборни ташқи кўриниш бўйича унчалик тортмаса- да , аммо даврада ... Фозил ҳар қандай давраларнинг жони эди .
Фозилнинг дастидан сентябрнинг биринчи хафтаси тугамасдан синф ўқувчилари катта танаффусда мактаб ошхонасига тушлик қилгани чиқмай қўйдилар.
Энди барча ўқувчилар уйларидан у, бу егуликларни ўраб , папкаларига солиб , синфнинг ўзида енгил тушлик қилиб олишга ўта бошлашди. Бунга яхшигина сабаб бор эди.
Катта танаффусга қўнғироқ чалиниб , ўқитувчи синф хонасини тарк этиши билан Фозил қўлидаги дафтардан юмалоқлаб тайёрлаб олган "микрофон"и билан ўртага чиқарди ва ҳар кунги томошасини бошлар эди . У ҳар куни ўзи билан "Г" синфдан ўтган дўсти Ёрқин ва шу синфнинг Дилноза исмли қизининг тўйини ўтказар , ўзининг айтиши бўйича "ҳизмат- беминнат" ўртакаш эди.
Ёрқин исми жисмига монанд ёрқингина бола эди. Аммо уни асл исми билан ҳеч ким чақирмас эди . Сочи , қош-у киприклари , ҳаттоки юзидаги майин тукларигача сап- сариқ бу йигитчани ҳамма эркалаб "қуёш", "қуёшжон" дер эди . У эса тақдирга тан берганиданми , ё табиатан ювошлиги сабабми бир оғиз "Ҳей, сенлар нега мени ундай деяпсанлар ? Ахир ўзимнинг отам қўйган исмим бор ?!" деб бир эмас, балки ярим оғиз ҳам эътироз билдирмас эди .
Дилноза эса ... Эҳ- ҳееей , Дилноза шунчалик шаддод ва ўжар қиз эди- ки , бундайлар ҳақида фақат "Ўтганнинг ўроғини, кетганнинг кетмонини олади" деган ибора жудаям юмшоққина қилиб айтилган дейиш ўринли бўларди халос. У йўқ жойдан ҳам жанжал чиқариш ва ғолиб бўлишнинг обдон хадисини олган , асосий рақибликка ўзига ўхшаган йигитларни танлаб яхшигина таъзирини бера оларди. Аммо нечундир у Фозилнинг тўй хазилларида ўзига топширилган "келин" ролини бажонидил ижро қилиб берар эди . Унинг кўнгли Ёрқинга тушиб қолгандир деган гумондан ҳоли бўлиш учун , Дилнозанинг унга жусса жиҳатдан салкам бир ярим баравар келишини назарда тутилса яхши бўлар эди . Синфдошларнинг , хатто энг жиддий йигитлар Фазлиддин , Шавкатларнинг ҳам хонадан чиқиб кетмаганлигига кўра , Фозил ўз ишини қойилмақом уддалаётганлиги кўриниб турарди.
Бугун хам тўртинчи соат инглиз тили дарси тугаши билан , ўқувчилар тезлик билан кейинги дарс бўладиган биология хонасига етиб олдилар ва дарров эшикни ичкаридан беркитиб олдилар .
Ҳамма портфелидан уйидан ўзи билан ола келган тушлигини ўртага қўйганда бинойидек дастурхон тузалди.
Ва ... Фозил парталарни бирлаштириб тузалган дастурхоннинг тўридан қўлбола "микрофони" билан жой олди :

- Ааааааассссаааоооммууу алейкоооом , азиз висол оқшомига келган ҳурматли меҳмонлар !!!
Тўй деб келганларнинг боши тўйдан чиқмасиииин !
Камтарин қулингизнинг сўзларига чапак чалиб далда бериб турганларнинг еганлари қўй бўлсин , минганлари чет эл мошинаси , уйланган қизи Ашвария Райга , турмушга чиқадиган йигити Хонлардан биттасига ўхшайверсин .

Xazon_Rezgi
❤36😁8👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёдаги энг Гўзал
Инсоним...
Ҳа бу сиз...
Бу Гуллар сиз учун 🌸🌸😘💜😍

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жуда секин келин ва унинг қайнонаси😂

Хаммага яхши кайфият

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁9❤6
КЕЛИН

Бозор ....
Энди очилаётган , сотувчилар энди келиб дўконларини очаётган бўлсаларда бозорнинг ўзига хос шовқини бор .

Ҳозирги куннинг иссиқларида зарур хариди бўлган одамгина бозорга тушиши мумкин .

Шундаям эрта тонгда келиб , тез тез оладиган нарсасини олиб уйга қайтишни ўйлашади .
Шунинг учун биз сотувчилар ҳам эртароқ келишга ҳаракат қилаяпмиз .

Эндигина жойимни очган эдим хам бир ёшгина келинчак 6,7 ёш ва 12 ёшлар чамасидаги ўғил бола ва 10 ёшдаги қизи билан тез тез юриб келишди .

Биз мактаб бозорига тайёргарлик кўраяпмиз .
Келган харидорга хам
,, оқ кўйлак шим берайми ,, - деб сўраймиз .

-- Йўқ дедилар келинчак .
Мани ўғилларимга уйга ва кўчалик футболка шортик , шалвор беринг , қизимга ҳам керак , фақат тезроқ ,- дедилар .
-- Оқ футболка керакмас қишлоққа жўнатяпман .
Боллага кийимларини кийдириб кўрарканман бесаранжом турган , ҳар дақиқа телефонига қараётган аёлга дедим ,
-- Бунча шошаяпсиз , йўлга чиқасизларми .

-- Йўқ опа қайнонам уйда беморлар қайнсинглимни қўйиб келдим олдиларига . У киши бировнинг одами , уйига тезроқ бориши керак .
Боллари , қайнонаси бор уйида .

Ман хам тезроқ борсам ойижонимни касалхонага олиб ётишим керак ,- деди .
Шунинг учун боллани ўзимни онамникига жўнатяпман .
Қараб туришсин .
Ман қайнонамга қарамасам бўлмайди , онага ўғил қараши керакда .

Келинчак бу гапларини малол олиб эмас мехр билан гапирарди .
Боллани кийимини тахт қилдик ва келинчакни кузатдим .

Бугун эрталабдан яхши инсонга учрадим дедим ўзимга ўзим .
Рост сўзладими ёлғонми ўзига ҳавола бу аёлни . Аммо фикрлаши ажойиб , виждони бор .

Қайнонани онасидек кўриб парвариш қиладиган , ҳатто бирровга онасини кўргани келган қизга ҳам бериб қўймайдиган , қайнона хизматини чин дилдан меҳр билан қиладиган келинлар кўпайсин .

Келинидан мехр кўрган оналар хам уларга суяниб қолади . Дардини қизларигамас келинига айтади . Қизларинимас келинини хизматини хоҳлайди .

Эсимда онажонимни кўргани борсам , ҳатто ош овқатларини беришимга ҳам қўймасдилар .
,, Янгангни чақир ,, деярдилар .
,, Қаттиқ ушлайсан , янганг келсин ,, - деярдилар .
Келинининг қўлига хам ўрганиб қоларкан қайноналар .

Қайноналарнинг дуоси ҳам онанинг дуосидек қабул бўлади ИнШаАллох .


ШАХЗОДА САТТОРОВА .

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤39👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аномал иссиқ.. 🥵🥵🥵

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5😁1
​#​СУБҲИДАМ

-3-

Қайси Хонга ўхшашини эса қизпошшаларимизнинг ўзлари танлаб олишсин . Мен сизларнинг юксак дидингизга ишонаман. Ха гапимга қарсак чалмаганларнинг уйида сичқонлар ҳассага таяниб қолмаса розимасман .
Демак , шу жойига битта - чаааапппаааак !
Хўш, энди келин ва куёвимизни мадх этишни бошлаймиз .
Мана куёв бола мазза қилиб Гулмира олиб келган картишка сомсани еб ўтирган Қуёшжон.
( Фозил айланиб бориб сомса еб ўтирган Ёрқиннинг бошига бир тушурди ва хаммага эшиттириб шивирлади :" Қачон одам бўласан? То есть қачон нармальний куёв бўласан?! Санга ўргатвуриб ўзимда қолмади , туршакжон , айтганча Қуёшжон ! Бўпти, бугун охирги огоҳлантириш. Билиб қўй Дилноз айниса, бунақа тўйни етти ухлаб бир тушингда кўрмайсан . Кароче эртага атир сепиб ке . Ҳидингдан бошимиз бир айлансин. Барибир янги куёвларни файзи бошқача бўлади- де " ) . Фозил Ёрқинни огоҳлантиргач яна даврага юзланди:
- Олинглар мехмонжонлар , тортинманглар , ҳаммасини пули тўланган . Беҳижолат...
Эҳ бу кунларга етгунча Тўравой акамиз ( Ёрқинни дадаси) не- не меҳнатларни қилмаганлар дейсиз. ( Фозил ёлғондакасимига кўзларини енгига артиб, бир бурнини тортиб олди) . Мана ... Мана энди роҳатини роҳатда кўрадилар. Тўғрими , келинпошша Дилнозахон. Ҳақиқатда роҳатларини роҳатда кўрадиларми ? Ишқилиб кунларини кундан кўрсатмайсизми ?!
Дилноза оғзи тўла нон билан кулди . Ўнг қўлини кўтариб бош бармоғини кўрсатади : "Отвечаю !"
Фозил уни бошқа гапиртиргани қўймайди:
- Ана нима дегандим , эй Дилнозга гап йўқ ! Э чарс - чурс- ей !"
Вааай , куёв жўра ва келин янгага сўз бермабман- ууу ! Эй Шокир нимаббало , уйингда овқат кўрмаганмисан , тавба ! Ҳаммани йилини эсдан чиқаришим мумкин , аммо сени йилинг асло эсимдан чиқмайди, чунки сени йилинг овқат ! Ке тарих учун бирнималар девор .
Шокир портфелини елкасига видеоаппаратга ўхшаб ушлаб олган Фозилга қараб қўлини зўр маъносида букди- ю , илжайди :
Ёз тарихга , Суюма пиширган пирог четкий чиқибди !
Фозил энди Суюмага бурилди :
- Суюмахонииии ,
Оқ буғдойни нонииии ,
Ҳамма ёмон кўрсаям ,...
Им ... кимни айтсам экан- а ? Майли ... Нима бўлса бўлар ...
Фозил ҳар сафар шундай хазиллашишни қўймас эди :
- Ҳамма ёмон кўрсаям
Адаси Йўлдош амакимни жониии "

Ҳар куни шу аҳвол . Ҳар куни бир хил сценерий...
Аммо бу синфдошларнинг жонига тегмасди. Чунки тўй ўша , келин - куёв ўша , ўртакаш Фозил ўша ... Фақат унинг беғубор хазиллари ҳар куни янгидан янги эди . Кундалик тўй орасида баъзан "юбилейлар" ҳам ўтказилиб турарди. Баъзан Фозилнинг ҳазилларига дарс пайтларидаям талаб ва таклиф тушиб турарди. Кўпинча мактаб директорининг қарорига кўра ўқитувчилар шошилинч "беш минутлик" йиғилишга чақирилиб қолганда , Фозилнинг куни туғиб қоларди .
Бутун синф Фозилни фақат шундай ҳазилкаш , дилкаш , кўнглида кири йўқ йигит сифатида қабул қилган эди . Аммо унинг бутунлай бошқа қалбли эканлигини кўришлари учун февраль ойидаги бир тадбирга қатнашишларига тўғри келди. Ўшанда тўққизинчи февраль- буюк бобомиз ғазал мулкининг султони Алишер Навоийнинг туғилган куни эди .
Таваллуд кунини нишонлаш учун юқори синф ўқувчилари ва бир қатор ўқитувчилар мактабнинг фаоллар залига йиғилдилар. Тадбир бошланганидан ярим соатлар вақт ўтганда саҳнага Суюма чиқди . Суюма бошида дакана дурра , энгнида беқасамдан узун мурсак ,ёқаси ва енглари тўрли уқалар билан безатилган оппоқ кийимда "Муножаат" қўшиғига ўйнай бошлади. Ҳамманинг кўзи Суюмада эди . Суюма ҳар сафардаги каби бугун ҳам бутун йиғилганларни ўзига сеҳрлаб олган эди.
Қўшиқ авжига чиққанида ...
Бирдан залнинг орқа ўриндигида таъсир - тусир тўпалон бўлиб кетди. Даставвал ҳеч нимани тушунмаган ўқитувчилар тезда орқа қаторга отилдилар. Уришганларни ажратганларида ўртада пастки лаби йиртилиб қон оқаётган , тобора кўзи кўкариб бораётган Фозил ажралиб кўриниб қолди . У ...

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги

Xazon_Rezgi

Каналга уланиш 👇:
❤44
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳақ гапни айтибдилар бобо .

👍✍👍

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍8❤7🔥1
ҚАЙНОНАМ МЕНИ ЁМОН.... 😢
🌙 1-ҚИСМ
Келин ҳар куни қайнонасининг эшиги олдида бир неча дақиқа тўхтаб қоларди.
Ичкаридан йиғи овози эшитиларди...
Лекин эшик очилганда, қайнона ҳеч нарса бўлмагандек кулиб чиқарди.
— Ҳаммаси яхши, қизим...
Бир куни келин чидай олмади.
Қайнона бозорга чиққан пайт эшикни секин очди...
Хонага кириши билан кўзи стол устидаги эски дафтарга тушди.
Дафтарнинг биринчи бетида биттагина жумлани ўқиди...
"Келинимга мендан кейин беринглар..."
Келиннинг қўллари титрай бошлади.
Варақларни очди...
Ҳар бир саҳифада унга аталган мактублар...
Ҳар бир мактубнинг охири эса бир хил жумла билан тугарди:
"Бу гапларни сен мен йўқлигимдан кейин ўқийсан..."
Шу пайт эшик тарақлаб очилди...
Қайнона қайтиб келган эди...
Келиннинг қўлида дафтарни кўриб, ранги оқариб кетди...
— Қизим... Сен... уни ўқиб қўйдингми?..
👇 ДАВОМИ ҳамманинг юрагини эзади...😢
❤13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🩷Дилингизга оғирлик эмас, енгиллик;
❤️кўзларингизга ёш эмас, қувонч;
🩷ҳаётингизга ташвиш эмас, бахт ҳамроҳ бўлсин.

❤️Барча яхши ниятларингиз рўёбга чиқсин. 🌹

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤1🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Agar qo‘shnilarimiz mashina oladigan bo‘lsa uyda janjal. 😁
😁7❤1👍1
OʻTKINCHI DUNYO


MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA


muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤12👏2
#У‌ткинчи_дунё


#No_227


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Ўзига келдими доктор?
Ичкаридан чиққан докторлар олдига, Саодат югуриб борарди.
—Ўзига келди, лекин тўлиқ эмас. Кечгача яхши бўлиб қолади
—Нима керак бўлса айтинг, хаммасини етказаман.
—Хозирча етарли, камчилик бўлса айтамиз.
—Қачон олиб кетсам бўлади?
Дадаси бу ерда кўп қолишини хохламаяпти.
Саодат бошини эгди
—Холатига қараб рухсат берамиз, бизга жавобгарлиги бор.
Янаям милициявозлик бўлмади, бу холларда милиция аралашуви бўларди.
—Рахмат, сизга хам.
—Сиз хижолат бўлманг, турмуш ўртоғингизни феълини билдим, лекин у хам бундай бўлишига сабаб бор.
Қизини ори номуси барбод бўлган отани, ичи тугаб бўлади.
Тирик мурда, ўз хаёлларидан нима ўтаётганини эса фақат ўзи билади. Ортиқча босим ўтказмаганингиз маъқул, ўзига келиб олиши учун.
Доктор бошқа гап гапирмай, индамай кириб кетди.


💫💫💫💫


—Мен қаерда хато қилдимки, қизим бу ахволга тушди.
Бировдан кам қилмай, йўқчилик ортидан шу йўлга кирмасин деб, оғзидан чиққанини мухайё қилдим.
Фохишани қизи бўлгани билан, туғулган онидан ўзимиз тарбиялаб, катта қилган бўлсак. Онасини хатто юзини кўрмаган, хидини туймаган.
Энди хаёти нима бўлади?
Одамлар орасида, қандай юради?
Мен шу тозалик жиннисилим сабаб, кўп одамларни кўнглини оғритдим, келинимни хам бошига солмаган куним қолмади, Саодатчи?
Неча йилдан буён менга чидаб келади.
Камол қоронғу хонага кириб, ўтган умрини сарҳисоб қилганча, кўзларидан ёш оқарди.
—Дадаси кирсам майлими?
Саодат эшикни қия очиб гапирди.
—Киравер.
Камол кўзидаги ёшни артди.
Саодат хонага кириб чироқни ёқди.
—Қизингни қишлоқдаги дўстимни ўғлига розилик бердим. Шу ой охри олиб кетишади.
—Дадаси ахир у йигит юрмайди, ногиронлар аравасида ўтирадику?
Саодат хайрат тўла нигоҳи билан Камолга қаради.
—Ундан бошқа одам қизингни олади деб ўйлайсанми?
Камол бир нуқтага термулганча гапирди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤21🔥12🤔6👏2
#У́ткинчи_дунё


#No_228


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Дўстимни хаммасидан хабари бор, ўғлини хам.
Бу энг зўр имконият, буни қўлдан чиқара олмайман. Кўчадаги гап сўзлар жонимга тегди.
—Гап сўзларни деб, қизингизни ўтга ташламоқчимисиз?
—Ўша пайтда онам қанча қаршилик қилганди.
Зотини суриштириб, кейин асраб ол деб. Мен қулоқ солмаган эдим, қизалоқ хам онасидек бўлмасин деб, хеч кимни гапига кирмаган эдим.
Хаммасига ўзимни хам хиссам катта, чунки ўзим эркалатиб, кўкка кўтариб катта қилган эди.
Камол кўксини чангаллаб гапирди.
—Бу Аллоҳни ёзган ёзиғи.
Илтимос ўзингизни қийнаманг, пешонага ёзганини кўраверамиз. Бундан буёғига, Шайдони бахтли бўлиши учун курашамиз. Туққан она эмас, боққан она, мен қизим учун хамма нарсага тайёрман.
—Тезроқ шифохонадан олиб чиқ. Тўй тараддудини кўр, мен озроқ машинада айланиб келмасам, бўғилиб кетяпман.
Камол ўрнидан туриб чиқиб кетди.


💫💫💫💫


—Тайёргалик каттаку?
Мунира Назони уйига кириб, уйни безатилганини кўриб севиниб кетди.
—Албаттада, холажониси. Амиримни туғулган кунигада хаммаси, фақат бувижониси етиб келса бўлгани.
Назо Амирни кўтариб, Мунирани олдига келди.
—Йўлга чиқишди, холаси хам етиб келади. Ўзбекистонга қайтишяпти, оиласи билан.
Мунира, Амирни кўтариб юзидан ўпиб қўйди.
—Зўрку, ва нихоят қайтяпти ми?
Қани мени ассаларим?
Назо Мунирани ортига қаради.
—Улар бохчада, дадаси олиб келади. Бугун сизларникида қоламиз, опаси билан акаси роса ўйнатишадида.
—Жуда соғинган эдим. Уч кундан буён кўрмай.
—Соғинганингизни чиқариб беришади, жудаям шўх бўлиб кетишяпти.
Мунира, болани Назога бериб столга ўтириб кулди.
—Ишга бормадингизми?
—Бордим, озгина қиладиган ишларни қилиб, келавердим. Оғир бемор бугунга йўқ экан, Муниса келса ишни ташлаб, ўзим четга малака оширишга кетмоқчиман.
—Зўр бўларди. Болаларни менга ташлаб кетасиз.
—Дадаси болаларни хам олиб кетамиз деяпти. Хам тижорат хам саёҳат дегандек.
—Ха, унда яхши.
Назо Мунирани олдига ўтирди.
—Ёрдамчи чақириб қўйганман. Хозир келишса, дастурхон безакларию, ширинликларгача ўзлари тайёрлар экан.
—Майли ундай бўлса, болани энагасига беринг. Биз бозорга бориб, хамма камларни қилиб келайлик. Болалар бохчадан қайтишгач, хатто исмингизни хам эслай олмай қоласиз.
Мунира болаларни эслаб кулди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤39👍9👏4
#У‌ткинчи_дунё


#No_229


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Ким?
Кечасида дарвоза қўнғироғи чалингач, Камол ташқарига чиқди.
—Очинг..
Аббос секингина гапирди.
—Ўғлимм...
Камол Аббосни кўриб қотиб қолди.
—Ассалому алайкум дадажон.
Аббос Камолни қучоқлаб саломлашди.
—Келасан деб ўйламаган эдим. Қийин вазиятда ёлғиз қолиб кетгандим.
Камолни кўзи ёшланди.
—Кечиринг, жахл қиламан деб хаммага жабр қилдим.
Аббос бошини эгди.
—Келинг қизим..
Камол, Мунисага қаради. Муниса қизим деган сўзидан тўлқинланиб кетди
—Ассалому алайкум дадажон.
Муниса хаяжон билан гапирди
—Ваалайкум ассалом, қани киринглар.
Камол, Мунисани қўлидан, Ширинни олиб ичкарига таклиф қилди.
—Онаси қара кимлар келди?
Камол бақириб, Саодатни чақирди.
—Ха дадаси..
Саодат бошига румолини ўраганча югуриб чиқди
—Вой болааммм...
Саодат, остонада ўтириб қолди
—Болажонлариммм
Саодат қўлини чўзди. Аббос билан Муниса югуриб бориб қучишди.
—Билгандим, бир куни албатта қайтишингни билгандим..
Саодат тутилиб, йиғлаб гапирди
—Кечиринг она, сизларни ёлғизлатиб қўйганим учун.
—Қани ичкарига кирамиз, хонангиз шундоғича турибди, онанг хар куни бир тозалаб чиқади.
Кунда уйни тозалаб еғиш хам шартмас.
Камол, секингина гапирди.
Муниса билан Саодат бир бирига қараб елка қисиб қўйдилар.


💫💫💫💫


—Қизим яхшимисан?
Саодат, кўзларидан беихтиёр тинмай ёш оқаётган Шайдони олдига ўтирди.
—Кечиринг ойижон.
Шайдо пичирлади.
—Ўйланма қизим, хаммаси яхши бўлади.
Саодат, Шайдони елкасини силаб гапирди.
—Сизни ишончингизни оқлай олмадим. Хеч ким кўрмайди, билмайди деб хохлаганимни қилдим. Натижада эса, мана энди турмушга чиқсам хам фарзандлик бўлишим анниқ эмас экан.
Шайдо бир нуқтага термулганча гапирди.
—Докторлар худо эмас. Аллоҳ хохлаган бўлса албатта фарзандлик бўласан.
—Ўзингизни хам, мени хам алдаманг. Энди пешонамда борини кўраман.
—Қизим аканг қайтди ....
—Нима???
Шайдо хайрон бўлди.
—Ха улар қайтишди. Энди келинойинг билан тортишиш, ишидан ўян тўпиш йўқ.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤50👏9🔥6🥰4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌙 ХАЙРЛИ ТУН ҚАДРДОНИМ

✨🌹Ҳаётда ҳамма яхши нарсалар учун курашиш керак.
🎀Бахт учун, Севги учун, Жаннат учун,
⭐️АЛЛОҲ розилиги учун Охиригача...

✨🌹 Тундан сокинлик, тонгдан
ризқу - барокат насибадори
бўлиш насиб қилсин...

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️Қадрли қадрдоним, бугунги қувончли кун

18 — И Ю Л  🎉

🎁 Таваллуд айёмингиз
🎈 муборак бўлсин! 🎊
🎁 Умрингиз узоқ,
🎈 ризқингиз бутун бўлсин!
🎁 Оилангиз бахтига доимо
🎈 соғ-у, саломат бўлинг🥰🎊

Ўзингизни янада гўзал ҳис қилишни истайсизми? 💄

Унда бу канал сиз учун👇


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5👍3
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ  .

Узоқ узоқларда умргузаронлик қилиб юрган қадри ва қадди баланд гўзал , дил яқинларим . Х,аммага хайрли тонг , хайрли кун .

Дуоларимиз такрор ...
Тилакларимиз уша , уша ...

К,айнок, ёз фаслининг эрталабдан елкаларни жаззиллатган жазирама  кунларидан бири , шанба ишликларнинг , ўқишга борадиганларнинг дам олиш куни , баракали кунларидан яна бир куни , муборак булсин .

Ҳаловатда , хотиржам ўтсин кунингиз .
Автобус ойнасидан лип лип ўтиб бораётган уйлар , дарахтлар , машиналарга , кўм кўк , ғуборсиз тиниқ осмонга термулиб хаёл суриб кетаяпман .

Катта жайдари супургисига даста боғлаб олиб қулочкашлаб йўл четини супураётган опахон кўзимга таниш кўринди ...

Яхшилаб қарадим , ҳа у мени ўзимку .
Ёшлигимда онамни катта кенг , супалари бетон қилинган , кўп жойи эса қилинмаган , ер ҳолича турган ҳовлисига кўлоблатиб сувни сепиб , томорқамизда ўсган , пишганидан сўнг отам ўриб олиб , шохчалаб тахлаб , худди шунақа катта , катта қилиб боғлаб берган супургиларда тез тез супуриб олардим .
Уйнинг супургиси эса кичгина , майин бозор супурги бўларди .

Хаёл олиб қочди . Қишлоғимнинг кўчаларида юргандай бўлдим .

Иссиққа қолмай деб тонг қоронғусида хамир қорган ва эрталаб тандирда қип қизил бурсилдоқ нонларни ёпиб пишириб  олган келинжон , елиб югуриб юрибди .

Биламан уйларни супуриб , пашшаларини рўмол билан қувиб чиқариб , уйни пардаларини тушириб , юпқароқ парда бўлса , қўшимча чойшаб уриб , қоронғилатиб қўйибсиз .  Болаларни каттароқларини уйғотиб иш қилдириб бўлмайди , кичиги бир нарсадан қуруқ қолгандай , ялангоч битта иштончада оёқ остига ўралашади .

Келини эрталабки салқинда ишини қилиб олгунича шумтака невараларини амаллаб сўрида олиб ўтирган , қайнонажон хам , тиғдай санчилаётган қуёш нурига қўлини соябон қилиб қараб қўяди .
Келини қилиб берган муздаккина айрон билан сарёғ ва иссиқ нонни олиб салқин уйга , чолини олдига кириб кетади .
Орада ,, невараларига кир уйга , офтоб уради ,, - деб танбех бериб ўтади .

Ана бир сира ишларини саранжомлаган келин хам болаларини салқин уйга киритишга ошиқади .
Қишлоқда ҳар бир уйда коденсанер бўлмасди .

Қўлбола конденсанер ҳаммамизни уйимизда бўлган ....

Уйниниг гиламини пастини қайириб кўллатиб сув сепиб қўярдилар онам .

Ўша жойдан қадрдон ер ҳиди , хозирги конденсанерладан қолишмайдиган салқинлик уфуриб турарди .
Ҳатто оддийгина вентеляторимиз ҳам борлигини эслолмайман .

Аммо хеч ким иссиқ деб нолимаган беҳаловат бўлмаган .
,, Аномал ,, иссиқ нима билмаганмиз .

Мазза қилиб хаёл суриб келаётган ўйларимни оператор қизнинг кейинги бекат ,, Дўстлик ,, бозори деган овози бузди .

Ширин хотиралардан кўнглим масрур ва махзун бўлиб манзилимга етиб келдим .

Кўрганда кўришгунча омон бўлинг қадрдонларим .

Сизлар билан тонги саломда ҳар доимгидек ШАХЗОДАнгиз бирга бўлди 😘 .

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤23🥰4👍3