📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#СУБҲИДАМ
-8-

ҳайрон бўлиб Фозилга тикилишди:

- Нима эсимиздан чиқибди ?

- Ҳақиқатдан ҳеч нарсани эслолмаяпсанларми ?!

- Йўўўқққ, ўзинг эслатвор ...

Фозилни авзои бузилди . Уни жаҳли унча-мунчага чиқмасди . Аммо ҳозир ..
- Қойилман , беш баҳо санларга...
Дилафрўз икки кундан бери дарсга келмайди . Бирортамиз унга нима бўлдийкин деб ўйлаб ҳам кўрмадик .

Фозилнинг сўзини Барно шарт бўлди :

- Қизлар дарсдан кейин бирров кириб ўтмоқчийдик , хабар олишга . Бугун . Дарсдан кейин. Шунақа режамиз бор эди ...

- Йигитларчи ? Нима Дилафрўз йигитларга синфдош эмасми ?! Бўлди , ортиқча гапни йиғиштирайлик , отлан ҳамманг ...
Қуёшжон ! Етар, куёв эканман деб тўрда ялпайиб ўтираверма . Ўзинг қўл- оёғи чаққон боласанку, зипиллаб магазинга бориб тўртта нон билан майда - чуйда қиб келсанг.
Фозил чўнтагини кавлашга тушганида синфдаги йигитлар уни тўхтатди :
- Тўхта , пулни ҳаммамиз ташлаймиз .
Фозил жилмайди :
- Гапни сарасини айтганда қутлуғ уйга қуруқ бориш уят . Аммо лекин борганда дастурхонга қўлларингни чўзиб мани уялтирмаларинг . Қизлага ўхшаб "қорним тўўўқ" деб роль ўйнасаларинг яна ҳам яхши.
Гапимни тушундиларингми ?!

- Фозил , чой узатишса ичсак майлими ? ,- Шавкат Фозилга тегишди .

- Майли окаси . Лекин униям ярмини ичма. Бир хўплам ичсанг етади.

- Сан етади десанг демак етади . Аммо бизни Тошкентда ўзи чойни бир хўплам қуйишадику , айниқса меҳмонларга ...

- Шовкат , оғайни , намунча чойсирадинг?! Нима бизлардан беркитиб қази еганмисан ? Бўпти санга шу сафар руҳсат. Қанча чой ичсанг шунча ич. Бўккунингча ич. Ёрилиб ўл ... ма !
Кетдик ... Кўп гап Шовкатга юк бўлмасин .
Хамма эшикка отланди .
Дилноза Суюманинг енгидан тортиб қолди . Улар охирида синфдан чиқадиган бўлишди.

- Суюма "Б" даги Назира сенга Козимдан хат ташлаб кетди .

Суюма Дилнозанинг қўлида бояги дафтарни кўрди. У энсаси қотганини яширмади :

- Эээээ , қўйсанг-чи .

Дилноза гап келса ҳеч кимни аямайдиган хилидан эди :

- Юрагинг тўкилмай қўяқолсин , бу севги мактубимас. Козим сендан кечирим сўраб ёзибди буни .

Суюма бироз ўйланди , Мактубда нималар ёзилгани унга ҳам қизиқ туюлди . Қўлини дафтарга чўзди :

- Майли бер, фақат уйда ўқийман ... Юр боллардан қолиб кетмайлик...

Суюма ва Азиза хонадан илдамлаб чиқиб кетишди .

Дилафрўзнинг синфда ўз ўрни бор эди . У жуда тиришқоқ, зеҳнли ва чиройи бир олам бўлган қиз эди. Аслида бу синфдаги қизларнинг ҳаммаси ҳам атайлаб йиғилгандек гўзал қизлар эдилар. Хаттоки гавдали ва дуркунгина Дилнозанинг ҳам ҳусни ўзига етгунчалик эди .
Машҳур ижодкор " Ўн саккизга кирган қизнинг хунуги бўлмайди" деб хунук қизлар, уларни овутиш ҳақида айтган бўлса керак . Аммо 11-"В" нинг қизлари бундай далдага сира ҳам мужтож эмас эдилар, чунончи Дилафрўз ҳам .
Дилафрўз жуда ёшлигидан шифокор бўламан дер эди. Уларнинг оиласидан эса бирон марта шифокорлар чиқмаган экан. Ўқитувчилар сулоласи бўлмиш бу оиланинг бекаси Салима опа ҳам мактабда меҳнат фанидан дарс берар эдилар. Улар қизлари Дилафрўзни ўзлари каби ўқитувчи бўлишини истаганлари ва шифокорлик жуда ҳам маъсулиятни касб эканлигини ҳис қилганликлари учун қизларини бу орзусидан қайтаришга кўп урингандилар. Аммо Дилафрўз аҳдидан, орзусидан қайтмади . У ўз ниятида қатъий туриб олди :
"Фақат шифокор бўламан!" .
Она ўз номи билан она ! Салима опа Дилафрўзнинг шижоатига , қарорига ахири тан бергач , унга энг яқин кишиси сифатида ёрдам қўлини чўздилар . Улар Дилафрўз ўнинчи синфга ўтганида шаҳар касалхонасида ишлайдиган яқин дугоналаридан илтимос қилиб Дилафрўзни "кўзи пишсин учун" ўша ерга "санитарка" қилиб норасман ишга жойлаб қўйган эдилар. Дилафрўз баъзан тушдан кейин, асосан эса шанба дарс тугаганидан бошлаб, якшанба кун бўйи вақтини касалхонада ўтказарди. У барча ишларни оғринмай қилар, айниқса операциядан чиққан беморларнинг бошида соатлаб парвона бўлар эди. У дастлабки ишга кирган кунлари касалхонада анча қийналганини ўзи яхши эсларди. Айниқса операция хонасидаги , столидаги қонларни ювиб - тозалаганда кўнгли жуда беҳузур бўлар , аммо ортга чекинишни

ХазонРезги
❤37👍7
💨 Билагингизда нечта чизиқ бор?

1 та ёки 4 та? Чизиқлар нечталигига қараб ўзингиз ва саломатлигингиз ҳақида билиб олинг!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Икки дугона мaшинада сайрга чиқишибди

– "Тушиб қарачи, светафорда қайси ранг ёнди?"

😂😂
😁7❤3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍅🥒ҚИШГА  БОНКА ЁПИШ СЕЗОНИ БОШЛАНДИ. 😱🥶ҚИШГАЧА ОТВОРМАСДАН ТУРИБ БЕРАДИГАН ПОМИДОР БОДРИНГ МУЗЛАТИШНИ  РЕТЦЕПТИ ФАҚАТ БИЗДА❗️🥰

🙋🏻‍♀МЕНИ 50-ЙИЛЛИК ТАЖРИБАГА ЭГА БУВИМНИНГ ҚИШГА БОНКА ЁПИШ🥫 РЕТЦЕПТЛАРИ БИЛАН БЎЛИШИБ БОРАМАН

🥒БОДРИНГ ТУЗЛАМА🥒

🍅ПОМИДОР МАРИНАДЛАШНИ ОСОН УСУЛЛАРИ🍅

🍆 БАҚЛАЖОНЛИ ИКРАЛАР 🍆

😍😍ОСОН ҚИШГАЧА БУЗУЛМАЙДИГАН РЕТЦЕПТЛАР КАНАЛДА
👇
https://telegram.me/joinchat/-szBIDl4PalmODJi
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кимдир қилса ғийбатимни
Сезмаганга олиб қўйдим.
Ранжитмасдан бирон кимни
Худойимга солиб қўйдим.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7
OʻTKINCHI DUNYO


MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA


muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍12❤5
#У‌ткинчи_дунё


#No_233


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Гўзалим ишларингни қилиб бўлган бўлсанг.
Низом, Шайдони сочидан силаб қўйди.
—Ха деярли, ошхонани тартиблаб қўйсам бўлгани.
—Тез бўлиб кийиниб чиқ, бир айланиб келамиз.
—Қаёққа борамиз?
Шайдо хурсанд бўлиб кетди
—Бугун сенга қишлоғимизни кўрсатмоқчиман.
—Ростданми?
Шайдо хурсанд бўлиб сакраб, чапак чалди.
—Ёш боласана?
Низом кулиб қўйди.


💫💫💫💫


Орадан кунлар ўтарди, бу орада Мунира хам қайтди, Мунисани ой куни яқинлашиб қолган, Шайдо ўша уйга кўникиб кетди. Қайнонаси хам анча Шайдога мехрибон бўлиб қолди.
—Мунира, битта бемор келган шунга қараб қўясизми?
Кеча кўзи ёриган.
—Ха хозир, озгина ишларим бор.
Ахволи яхшими?
—Ахволи яхши, шунчаки кўздан кечириб қўйишингиз керак.
—Хўп, қани йўл бошланг. Кейин ишларимни қиламан, сиз навбатчиликни топширасизми?
—Ха, мен кетишим керак. Қабул қиладиган хамшира хали келмабди.
—Мен қабул қилақоламан.
Мунира, хамширани ортидан юриб, зал бўйлаб кетишарди.
—Мана бу хонада, кечаси келган бемор.
Эшикни очиб ичкарига киришди.
—Муборак бўлсин.
Мунира чақалоққа қараб, онасига қаради.
—Мунира...
—Опа..
Мунира шошиб олдига борди.
—Сизмисиз?
—Ха мен.
Марям Мунирани қучди.
—Табриклайман опажон. Жуда хурсандман.
Мунира севинчини яширмади.
—Рахмат катта.
—Бу нечанчиси?
Мунира чақалоқни қўлига олди.
—Иккита бор эди, учта бўлганди, энди тўртта бўлишди.
—Сиз учун хурсандман.
—Сиздачи?
—Менда иккита, Назо опамда битта.
Мунира жилмайди
—Назо опам хам фарзандлик бўлдими?
Марям хайрон қаради
—Албатта, ўғил фарзандлик бўлди.
—Зўрку..
—Мунира опа, синглингизни олиб келишди .
Хамшира ховлиқиб ичкарига кирди
—Вой, Мунисаними?
Мунира шошиб ўрнидан турди
—Майли опа мен яна кираман. Яхши докторга топширинг, кейин алохида хонага кўчиринглар.
Мунира югуриб чиқиб кетди.
—Сингилжон..
Мунира югуриб залга келди
—Яхшиям шу ерда экансиз.
Муниса зўрға гапирди.
—Албатта ёнингдаман гўзалим. Ўзингни қўлга олиб, ичкарига кир ахир сен кучли қизсан.
Мунира, Мунисани белларидан силаб, ичкарига олиб кириб кетди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍37❤31👏12🥰7💔2
,, Ўкинчи дунё ,, асарини якунлаб қўямизми ёки эртани кутамизми 🤔
❤104🔥37🥰15💔4👍1
Реаксия ва фикрларингизни кутамиз👍

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰71👍67🔥33❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭐️Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.
🤩0️⃣〰️🤩🤩🤩🤩


🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩

💗Яхши ният ва тилаклар ила уйғонинг хаётнинг гўзал онларидан, гўзал тонгларидан бебаҳра қолманг.

💙Сутдек оппоқ қалбингиз, болдек ширин сўзингизни бир бирингиздан аяманг, бу дунёда биздан қоладигани яхшилигу, ширин хотиралардир.

💙Доим яхши ниятлар билан ҳар тонгни карши олар эканмиз Аллоҳни Ўзи қўллаб қувватласин.

⭐️Душанба кунингиз файзли, мазмунли ва яхшиликларга тўла бўлсин!


Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Узок,даги дил яқинларим .
Х,амма зўрми .
Буунги кун барчага хайрли ва барокатли бўлсин .

Шунчаки табассум қилинг , бу юкқмли , сизга қараган одам беихтиёр табассум қилади кейин  .

Юрган йўлингизда тиржайиб юринг демаяпман , шунчаки атрофга бахтга тўлиб , очиқ чеҳра билан қаранг .
Юзингиз ўз ўзидан гулдек очилиб кетади , беихтиёр табассум қилаётганизди ўзингиз сезмайсиз ....

Ҳа майли , табассум қилибми , қилмайми , эрталабдан бошланган иссиқдан қош чимирибми , хўмрайибми хуллас калом ҳафтанинг биринчи куни , янги иш кунини бошлаб олдингизми .
Омадингизни берсин .

Манга ҳар доимгидек бугун мазза қилиб ухлаш куни .
Аммо билсангиз аксига олади .
Ишга борадиган куним уйқудан кўз очолмайман .
Бугун эса бомдоддан бери ухлолмайман ....
Ўзимни шунча мажбурладим , Шахи бугун дам олиш кунинг ухла деб , йўқ уйқум эшитмади , миям ҳар доимги ишини рефлексдек такрорлаяпти .
Туриш керак ...

Қани яна бир оз уйқуни бўғиб ётай , бўлмаса туриб ўзимга иш топаманда .

Сизларга эса хотиржамлик ёр бўлсин .
Яхши кунларда куришгунча ....

Тонги саломда сиз билан ШАХЗОДАнгиз бирга булди 😘.

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤10👍7🥰2
,, СУБҲИДАМ ,, сизга ёқдими . Ўқиймизми .
Фикрларингизни кутаман .

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍57❤7🔥6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Томирларда оқаётган
Қонимиз бир Жигарлар
Тикан кирса оғрийдида
Жонимиз бир Жигарлар!

Жигарларга юборинг.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍4❤3
ОНАЖОНИМНИ ЭСЛАБ ✍

Тўрт килоча , сузма қатиқ олиб келувдим .
Катта тоғорада музхонага қўйилган сув билан айрон қилдим .

Озгинагина сарёғи чиқди .
Олиб қўйдим .
Айронини қалингина сурп - бўздан тикилган халтачага солдим .
Оғзини бақувватгина ипи билан сириб боғладим .

Деразани очқичига илиб , тагига тоғорача қўйиб қўйдим .

Ўхшамади ....

Ниммадир бошқачада ....

Қизим айтиб қолди ,
--- Ойи ҳаммасини тўғри қилаяпсиз .
Аммо бу ерда онангизни , яъни моможонимнинг қўллари йўқ , моможонимнинг мехри йўқ , моможоним қилган сепаратирдан қаймоғи олинмаган қатиқ йўқ , моможоним қатиқ пишадиган куви йўқ , ҳатто айронини солиб осиб қўядиган зардоли дарахти йўқ , энг муҳими моможоним йўқлар ....
Сиз шуларни ҳаммасини қўмсаяпсиз ,-- деди ....😢

Қўмсаш ...
Йўқлар...
Ортга қайтмас дамлар ...

Онажоним эрта салқиндан кувига ҳаракат бошлардилар .
Бир эмас иккита катта халта тўла суви қочган қатиқни сал суюлтиргунларича , ман тоғамни холодилнигида қўйиб музлатиб қўйилган муз сувни олиб келардим .
Музларни челакдаги сувга солиб қўйиб , ўша сувга қатиқни айрон қилиб олардилар .
Кейин маълум миқдорда кувига солиб ургичи билан уриб куви қилардилар .

Ман қидолмасдим , чайқалиб атрофга тўкиларди .
Онам эса бир маромда моҳирона урардилар .
Онам математикани , механикани тушунмасдилар , онам муҳандис эмас эдилар ...

Аммо кувини техник қоидалар асосида шундай аниқликда пишардилар ....
Ғув , ғув деб овоз чиқариб бир маромда айланарди айрон .
Бир қўлда қилсалар ҳам куви ағдарилиб кетмасди , қийшаймасди , атрофга сачрамасди .
Гуп этиб сап сариқ сарёғи чиқарди ....

Ман чиқарган сарёгдай суюқ оппоқ эмас .
Қаттиққина , сап сариқ бўларди ....

Айронларини қозонга солиб туз зиравор солиб , битта қайнатиб яна халтасига солиб осиб қўярдилар .

Суви кетса қуртлар ясаб саватга , патнисларга териб чиқардик .
У қуртларни маззаси жуда бошқача бўларди ....

Бу ишлар анча вақтни оладиган , меҳнат талаб қиладиган ишлар эди .
Онам куви қиладиган куни ман ўртоқларим билан ўйнай олмасдим .

Фойдам тегса тегмаса ўша атрофда айланиб туришим керак эдида .
,, Сувни олиб бер ,, ,
,, халтани оғзини очиб тур ,, ,
,, кувини ушлаб тур ,, ,
,, оловни ёқ ,, .....
Баъзан қочардим ....

Энди ўйласам ахмоқ бўлган эканман . Нега қочаман , мазза қилиб онам билан иш қилмайманми , гапга солиб гапларини эслаб қолмайманми .
Ҳар бир сўзлари олтин эканку Онажонимни ....

Мана энди ўзимни бир сиқим аччиқ қатиқ солинган халтачамга термулииб , ундан томган томчиларга ўхшаб кўз ёшим томиб ўтирибман ....

Онажоним қанчалар меҳнаткаш , билимдон , уйим , болам дейдиган аёл бўлган эканлар ....

Жоним онам -- сизни соғиндим .....

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍

https://t.me/shahzodangizdan
❤27🔥6
​​#СУБҲИДАМ
-9-

асло хаёлига келтирмасди.
Бироқ бу сафар ...
Ўтган куни якшанба эди . Касалхонага шошилинч яқин тумандаги фермадан бир ишчини келтириб қолишди. Вазият жуда оғир ва қалтис эди . У ишчи молларга ем- хашакни чопиб- майдалаб беришга мослашган бир электр ускунани токдан узиб қўйиб таъмирлаётган экан . Унинг бу ишидан бехабар иккинчи ишчи нариги хонадан туриб ... электр токини тармоққа улаб юборади . Қўққисдан ишга тушиб кетган ускуна уни таъмирлаётган йигитни ўткир пичоқлари ёрдамида бир қўлини панжасидан , иккинсисини деярли елкасидан ... узиб юборади .
Фермадагилар ҳай- ҳайлашиб йигитни унинг танасида терисигина уланиб ётган қўллари билан шифохонага етказиб келишади . Аммо қўлларни сақлаб қолишнинг умуман иложи бўлмайди. Шифокорлар жуда кўп қон йўқотган йигитнинг ҳаётини сақлаб қолишганлигига ҳам минг бор шукр қилишади . Улар ўша куни якшанбалигини , касалхонада бошқа санитарлар қатори Дилафрўз борлигини эслайдиган аҳволда эмасдилар . Дилафрўз эса ҳар доимги одатини қилиб операциядан кейин ўша хонани тозалашга киришади . У операция столи ёнидаги жиҳозлар учун ажратилган кичик столчани йиғиштираётиб , усти ёпиб қўйилган қон юқи алланарсага кўзи тушади ва сарандомлаш мақсадида уни бетидаги матони очиб ...
Ҳушидан кетган Дилафрўз ён палатада кўзини очади . Тепасида эса бош шифокордан роса гап эшитган бир гуруҳ ҳодимларнинг иззиллаб турганига кўзи тушади .
Шунақа гаплар ...

Дилафрўзни кўришга келган синфдошлар унинг ҳикоясини эшитиб жунжикиб кетишди.
- Дилафрўз , юракданам бор- де санда. Ман роса қондан қўрқаман ...
Марҳабо ичидаги ўйларини очиқ айтишдан истиҳола қилмади . Унга яна бир гуруҳ қизлар қўшилди :" Мен ҳам , мен ҳам"
Дилафрўз синиқ кулимсиради . Хушрўй чеҳраси янада гўзаллашиб кетди .
- Мен инсонларнинг дардига малҳам бўлишни истайман. Уларнинг "Барака топ , қизим. Сенга тарбия берган ота - онангга минг раҳмат "дейишларини ҳоҳлайман. Тушларимдаям кимларнингдир пешонасини нам сочиқ билан артиб, кимларнингдир қўлларини силаб ўтирган бўламан.
Дилафрўз хўрсинди.
Шу топ Суюмага ўзига - ўзи гапиргандек сўзлай бошлади:
- Мени орзум журналист бўлиш . Кўпчилик мени ўқитувчи бўлса керак деб ўйлайди. Аммо мен мактабни битиргач , журналистикага топшираман. Миллийга . Аслида менинг орзум Дилафрўзники билан бир хил экан. Мен ҳам шифокор бўламан. Фақат инсон руҳининг шифокори. Ширин сўзим , қаламимнинг далдаси билан жонларга малҳам улашиш истагидаман. Мен инсонлар орасида юриб уларнинг ғам- ташвишларини бахт- иқболга , умидга айлантиришни истайман...
Суюма жим бўлиб қолди.

Аҳмаднинг шу топда қитмирлиги тутди :
- Биз ҳам ким бўлишимизни айтайликни ё уйга кетаверайликми ?
Дилафрўз дарҳол эътироз билдирди :
- Ўзи энди келдиларингку, ҳозир синглим гўштли пирог олиб келади . Деярли пишди.
Ҳамма дарҳол Фозилга қаради ва шоша пиша :
- Қорнимиз тўқ - дейишда ва кулиб юборишди.
Фозил ҳам бўш келмади :
- Булар фақат чой ичиши мумкин, чунки ҳаммаси бири - биридан одобли . Одоблилар эса очкўз бўлмайди.
Дилафрўз уларга қўшилиб кулар, синиқиб кетган юзларига аста қон югура бошлаган эди .

Суюма яхши кайфият билан уйга қайтди. Козимнинг хати кечқурун уй вазифаларини тайёрлаш учун папкасини очгандагина ёдига тушди. У Дилноза берган дафтарни варақлаганда ичидан икки варақ алоҳида қоғоз чиқди . Унда чиройли ҳусниҳат билан қуйидагилар ёзилган эди:

- Суюма . Мен бу хатни ёзишимдан мақсад сендан кечирим сўраш эмас. Мен ахир ...

давоми бор....

Муаллиф : Хазонрезги

Канал манзили👇

ХазонРезги
❤26🔥2👍1😍1
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#СУБҲИДАМ
(давоми)
-10-

Мен ахир умуман ёмон гап гапирганим, ёмон ниятга ҳам борганим йўқ эди. Шунчаки , "Суюмага уйланган йигитга мазза бўлади" деганимни биламан, Фозил мени таъсира- тусур тушуриб кетди. Менинг гапимни давоми бўғзимда қолиб кетди.
Адабиёт ўқитувчимиз айтиб бергандилар :
Бир йигит фарзанд кўрибди . Ундан оғайнилари "Ўғлингни исмини нима қўйдинг?" деб сўрашса у йигит : "Худо" дебди. Шунда оғайнилари: " Сенми ҳали болага ҳудо деб исм қўядиган!" деб боланинг отасини уриб ўлдиришган экан. Аслида ўша йигит фарзандига Худойберди , яъни бу боламни Худойим берди деган маънодаги исм қўйган экан."Бердисини айтгунча уриб ўлдирма" деган гап ўшандан қолган экан .
Ўқитувчимиз ўша ҳикояни айтиб берганларида вақти келиб мен ҳам ўша йигитнинг ҳолига тушаман деб ўйламаган эдим . Мен ахир сени ҳар тарафлама ақлли ва зукко қиз эканлигингни таъкидлаш мақсадида гапирган эдим . Аммо Фозил тушунмади. Тушунишни истамади , тўғрироғи. Лекин мен ундан хафа эмасман. Шундай ориятли йигитлар бор экан , ўзбегим қизларининг шаънига гард юқмайди , ахир.
Биласанми , йўқми мени ҳам бир опам , бир синглим бор. Агар улар хақида биров ўзимга ўхшаб нотўғри гапириб қўйса , ўзим ҳам уни аяб ўтирмаган бўлар эдим .
Хуллас , бу хатни ёзишдан мақсадим, мен ҳақимда кўнглингда кир қолмасин деган муддаода эдим.
Мени кечир .
Сени ҳурмат қиламан, чунки сен ҳурматга сазовор қизсан . Вақти келиб мактабни тугатганимиздан кейин кўча - кўйда учрашиб қолсак , бир- биримизга очиқ чеҳра билан боқа оламиз деб ўйлайман.
Эҳтиром билан Козим .

Суюма хатни ўқиб икки кундан бери Козимдан ноўрин хафа бўлганлигини тушуниб чуқур хўрсинди.
Суюма хаёлида Фозилдан гина қилмоқчи , унинг қилган ишига нотўғри деган таъриф бермоқчи бўлди . Аммо ҳарчанд уринмасин бунинг уддасидан чиқа олмади ...

* * *

Фозилга янги мавзу топилди .
Барчаси синф раҳбари Раъно Ҳолиқовнанинг синфга қарата :

- Ҳурматли ўқувчилар ! Эртага соат 15:00 да "Паспорт столи"га йиғиласизлар . Барчангиз расмга тушиб , паспортга ариза топширасизлар. Ўйлайманки , мени у ерга боришим шарт эмас. Ё борайми ? - деган эълон- сўроқларидан бошланди .
Ўқувчилар ҳаммаси бир овоздан:
- Ўзимиз уддалаймиз. Боришингиз шарт эмас,- дейишди ўзларига ишониб .

Ҳақиқатда эртасига кўрсатилган вақтда синфнинг йигирмага яқин ўқувчиси айтилган жойга йиғилдилар. Ўн чоғли ўқувчи кузда паспорт олиб бўлишган экан.

Паспорт ўсмир ҳаётидаги ўзлигини англатадиган илк ҳужжат. Шунинг учун ҳамма ёшлар, айниқса қизлар ундаги расмлари чиройли ва бетакрор бўлишини истайдилар.
Қизлар навбатлари келганда йигитларнинг кўзларини шамғалат қилиб , ён хонада юзларига билина- билинмас пардоз қилиб , секингина суратга тушиб чиқаётганларининг ҳам сабаби шунда эди .
Аммо синчков Фозил ҳаммасини кузатиб турган экан. Унинг хазилига бу сафар айнан пардоз қилган эмас , балки бошқа қизнинг нишон бўлишининг сабаби сал ўзгачароқ эди .

- Эй болалар , қизлар ! Мабодо бирортангизда атир йўқми ?! Қуёшжон , атир сепиб юр дегандим, ёнингда йўқми ?!

Синфдошлар Фозилнинг мақсадига тушуна олмадилар:

- Атирни нима қиласан , шу пайтда?!

- Вей қизиқчимисанлар?! Атир нима қилинади ?! Сепилади- да албатта.

- Буни биламизку-я , аммо шу пайтда нима учун керак бу ?

- Ҳозир тушунтириб бераман. Расмга атир сепиб тушсам , паспортим очилганда , гуп этиб ҳиди келади . Мазза бўлади , ўшанда . Тўғрими , Жамила?

Шундагина синфдошлар бор гапга тушунишди . Улар ўткир атир ҳиди гуркираб келиб турган Жамилага савол назари билан боқишди

- Ҳа нима, ҳамманг менга қарайсанглар , мен паспортга расмга тушиш учун атир сепиб келганим йўқ , - бўш келмади Жамила,- шунчаки , кеча жиянларим меҳмонга келишганди. Хаммамиз ошхонада овқат қилаётганимизда улар уйда "хола-хола" ўйнашибди . Қисқаси бизникига борсанглар нонлардан ҳам атир ҳиди кеб ётибди. Саккиз ёшли жияним "стилист"бўлибди- де.
Фозил ҳам мириқиб кулганча яна гап ташлади:
- Қойил, гап йўқ. Демак , настарин гуллагунча баҳорий ифорлар ҳамроҳимиз

Xazon_Rezgi
❤32🔥5
🚨 Sizni kelajakda nima kutayotganini bilsangiz... hayotingizga boshqacha qarardingiz!

😱Afsuski, odamlarning 95%i bitta xato tufayli umr bo'yi pul, baxt va xotirjamlikdan uzoqlashib yashaydi...

🫵Siz ham shu xatoni qilyapsizmi?

Asl sabab tashqarida emas...
U sizning ichki dasturlaringizda bo'lishi mumkin.

Shu sabab:
❌ Pul qo'lda turmaydi.
❌ Ishlaringiz orqaga ketadi.
❌ Oilada tushunmovchiliklar ko'payadi.


😳 Eng qizig'i, siz ham o'zingiz haqingizda hali bilmagan haqiqatni bilib olishingiz mumkin...

👇 Bugungi dars shu haqida boʻladi tezda qoʻshiling
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
HAMMA HAR QANDAY SHAROYITDA OZA OLADI❤️

Uyingizga bor narsalardan alohida menyu tuzib beriladi.

🎁 Faqat 20 nafar qiz uchun maxsus chegirma!

Vazn qotib qolganmi???
Umuman ozolmayapsizmi???
Ishtaha karnaymi??
Qorningiz kattami??
Dieta qilolmaysizmi???
Sport qilolmaysizmi??,
Garmonlar o'zgarishi bormi???
BARIBIR OZAMIZ☝️


⏳ Keyin emas. Hozir yuqotib qoʻymaslik uchun tez ulanib oling

📩 Murojaat uchun yozing.👇👇👇

@Nilufar_Dietolog

https://t.me/ozish_oson8787
https://t.me/ozish_oson8787

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
Тақдирим бекатини бўм бўш қолдириб
Манзилинг олислаб кетиб борарсан
Мен ёзган мактубни қалбингга солиб
Бехосдан жимгина кулиб қўярсан

Хар лахза ёдингни безаб тураман
Унутиш сен учун осон бўлмайди
Хар кун юрагингни чертиб юраман
Сени хеч ким мендек билмайди

Ўша вақт аламлар емирар кўксинг
Бурчакка бекиниб кўзёш тўкмагин
Афсуслар қилиб кунлар ўтса хам
Мени йўқлигимга холинг сўкмагин

Маржондай тизилиб кўзимда ёшим
Соғинчинг қасдидан етмас бардошим
Бедорлик олсада тунлари уйқум
Ютганда захардек ботади ошим

Сен дея армонлар кўксим куйдирар
Хар кун дийдорингдан кутмоқдаман хат
Ёдингда қолган ўша суратимга
Ўзингча номимдан қўясан дастхат

Қара, сенингсиз бедорман кунлар
Хар хил сўроқлардан чарчади юрак
Тентираб телба қилсанг хам холим
Хаста юрагимга фақат СЕН керак

✍Нилуфар Саидовна


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8