🧕 Muslimalar kundaligi
1.62K subscribers
3.67K photos
3.55K videos
4 files
6.87K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋🕋🕋

🌸🎉АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА
РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКАТУҲ

🌺🩷 🌺🩷
      ЖУМА ТОНГИ
МУБОРАК БЎЛСИН
АЗИЗЛАРИМ!🌸🎉


🌹Азизларим Роббимнинг марҳамати ўлароқ берилган бу кунда ЖУМА барчамизга муборак бўлсин!

•🌼Тортиқ бўлсин сизга дуо-
🌺саломлар
•🌼Дуода энг гўзал ширин
🌺каломлар.
•🌼Илоҳо уйингиз нурларга
🌺тўлсин,
•🌼ЖУМА айёмингиз муборак
🌺бўлсин!

Aзизларим жуманинг ҳайру барокати сизга бўлсин!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#bismillah...

Judayam kuchli tozalab yo’llarni ochadi har qanday qiyin holatdan chiqishga kuchli yordam beradi, aniq chegara va sanog’i yo’q qancha ko’p aytilsa shuncha foyda


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1
❗️Жума куни кимга нимани раво кўрсангиз ўшани юборинг дейишади!

Мен сизларга шу жойларга бориб,
Жума намозларини ўқишликни сўрайман амийн.

🕌Жума айёмингиз муборак бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ALLOHning muborak ismlarini o’rganamiz!
Yaqinlaringizga ham ilining

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️Жуфтим❤️
🌼Балким мен мукаммал
🤩Аёл бўла олмасдирман,
🌼Аммо ҳар қандай
🤩вазиятларда
🌼Яхши ёмон синовли
🤩кунларда
🌼Доим ёнингизда бўламан.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 ona mehri

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢3❤1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🍂

Зулхумор қўшни қишлоққа етиб келганда соат кундузги иккиларни қоралаб қолганди.
"Болам роса йиғлаб қолди шекилли,- ўйлади Зулхумор юраги бежо урганча,- кўкрагим ҳам тош қотиб азоб беришга ўтди "
Зулхумор маршрутли дамасдан тушиб ўз қишлоқлари томон йўлга ошиқди.
Ана уйларига яқин қолди . Зулхумор уйга етиб олиши билан боласини бағрига босади-ю, бутун дунёни унутиб унга кўкрак тутади. У она деган номга мушарраф бўлгандан буён илк бор ўғлидан маълум муддатга ажрашиши эди. "Болам,- деди ўзининг ҳам қорни очганидан қадамлари чалишиб кета бошлаган Зулхумор,- бераҳм онангни кечир. Менсиз аҳволинг нима кечди экан-а, тойчоғим? Мен бунчалар қолиб кетаман деб ўйламагандим. Бувинг ҳам обдон таъзирларини еб ўтиргандирлар? "
Зулхумор шундай ўйлар исканжасида қиялик йўлда оёғи остидаги чуқурчани кўрмай қолди.

- Гуурссс!

Зулхумор аввалига нима бўлганини фаҳмлай олмай қолди.

Кўп ўтмай ўнг қўли ва оёғида кучли оғриқни ҳис қилди. У бир амаллаб ўрнидан турди-ю, юришга ҳаракат қилди, бироқ оёғи безиллаб қадам бостиргани қўймади. Яхшики, хонадонига яқин қолгани.
Зулхумор чап оёғига гавдасини ташлаганча оқсоқланиб бир амаллаб уйларига етиб олди.
Борса боласи бешикда пишиллаб ухлаб ётган экан. "Ҳайрият"- енгил нафас олди Зулхумор ва шундагина жони кўзига кўринди.
Қайнонаси эса Зулхуморнинг аҳволига куйиб кетди:
- Кўзингга қараб юрсанг бўлмасмиди, болам,- деди у куйинганча Зулхуморнинг оёғини қўли билан оҳиста силаб,- яхшики оёғинг билан қўлинг синмабди. Эти узилибди, аммо бунисининг оғриғи қайтага сингандан, чиққандан кучли бўлади. Майли ҳечқиси йўқ энди босиб-босиб шўрпаҳта боғласак, тез орада кўрмагандек бўлиб кетасан.
Кел бешикни ёнига чўзил. Бирпас нафасингни ростлаб ол. Болангдан кўнглинг тўқ бўлсин. Яқинда ухлади. Қорниям тўқ. Жамила қўшниникидан эчки сути олиб чиқиб пишириб қайнаган сув қўшиб ичириб қўйди.

- Раҳмат, ойи,- ўғлининг ёнига беҳол чўзилди Зулхумор, - яхшиям борсизлар.
Шу кўйи Зулхумор ётиб қолди. Қайнонаси билиб айтган экан. Қўл-оёғининг оғриғи кечга бориб кучайиб кетди. Бир томондан қўл-оёғи оғриқ берса, иккинчи томондан ич оғриғи азоб берарди.

-59-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢9❤4
🧕 Muslimalar kundaligi
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋 Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 🍂 Зулхумор қўшни қишлоққа етиб келганда соат кундузги иккиларни қоралаб қолганди. "Болам роса йиғлаб қолди шекилли,- ўйлади Зулхумор юраги бежо урганча,- кўкрагим…
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Яхшиям бахтига қайинсинглиси Жамила бор экан. Зулхумор ётиб қолганда барча ишларни тиндириб турди.
Эртаси куни Зулхумор боласи ухлаганда бекорчиликда телефонини қўлга олиб тармоққа уланди.
У кеча поликлиникада танишган аёл-Санобар улаб берган гуруҳларни кўздан кечирар экан, "Оёқ-қўлим лат еб, поликлиникага бориш ҳам ўлда-жўлда қолиб кетадиган бўлди,- дея ўйлади,- балки кеча УТТ текширувидан олган хулосани ва лаборатория таҳлилларини шу гуруҳдаги шифокорларга кўрсатиб бирор маслаҳат оларман. Лабораториянинг рақами бор, таҳлил натижалари чиққан бўлса илтимос қилсам шаҳсий профилимга ташлаб беришар"
Зулхумор шу хаёллар билан Санобар мақтаган "Ҳаёт шаъми" гуруҳига кўз ташлади.
Гуруҳда мулоқат авжида эди. Кимдир дардини айтган, кимдир шифокорлардан аввал унга маслаҳат берган, яна биров бошқа муаммоларига тўхталган эди. Ёзишмаларнинг кўпи шифокорларга раҳматномалардан иборат экан.
-Ассалому алайкум, - деб ёзди Зулхумор илк бора гуруҳга,- саломатмисизлар?

- Ваалайкум ассалом,- дарҳол Зулхуморнинг саломига алик қайтарилди,- мана шу гуруҳдаги шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари билан албатта саломатмиз. Менинг исмим Ҳатира. Ёшим эллик олтида. Менимча сиз ёш бўлсангиз керак?

-60-
👍5❤1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Зулхумор асл ёшини тармоқда ёзишга чўчиди. Шу билан аёлнинг саволини жавобсиз қолдиргиси келмади.
-Ҳа,-деб ёзди у,- қизингиз тенггиман.
- Вой болажоним-ей, -дарровда жавоб ёзилди гуруҳда,- бу гуруҳда кўриниш берганингизга қараганда сизни қандайдир дард безовта қиляпти шекилли. Тортинмай ёзиб қўяверинг, бу ерда ҳаммамиз аёллармиз. Ундан кейин бу гуруҳ сиздек шифо истаб юрган аёлларга кўмак учун очилган. Бу беш кунлик дунёда одамдан яхшилик қолади, қизим.

- Раҳмат, онажон,- аёлга нисбатан меҳри ийди Зулхуморнинг, - мени ҳам шу гуруҳга ҳудди сизга ўхшаган бир меҳрибон аёл қўшди.

- Бу гуруҳ олий тоифали шифокор, генеколог Мавлуда Рўзиева томонидан очилган. Улар аёл-қизларда учрайдиган турли жинсий касалликлар бўйича маслаҳат бериб борадилар.Кўп ҳолларда ўз клиникада ҳам даволайдилар,- батафсил тушунтириш берди Ҳатира опа,- сиз гуруҳимиз админи "Админ хоним" нинг шахсий профилига кириб ўзингизда бўлаётган барча ўзгаришларни ёзиб маълумот олишингиз мумкин.
Шу пайт суҳбатга "Админ хоним" профилининг ўзи қўшилди.
- Ассалому алайкум, Зулхумор Қодирова! Гуруҳимизга хуш келибсиз. Сизга ёрдамимиз тегса ўзимизни бахтиёр ҳис қилардик.
Зулхумор ўзига бўлган эътибордан тўлқинланиб кетди. У ғинший бошлаган ўғлини бешигини тебратиб ухлатгач ёзишга тутинди.

-61-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤4👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ШАНБА ТОНГИ МУБОРАК!!

🌺Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🌺 Бошлаётган кунингиз,
хайрли-барокатли ўтсин!

🌺Ризқингиз кенг, ҳар бир босган
қадамингиз тавфиқ,
тавбаларингиз қабул,
дуоларингиз ижобат бўлсин!

🌙Аллоҳни паноҳида бўлинг🤲

💐Шанба кунингиз хайрли
ўтсин, азизлар!!


Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Ваалайкум ассалом, ассалому алайкум, админ хоним! Узр исмингизни билмаганим учун шундай мурожаат қилмоқдаман. Бу гуруҳга бир яхши инсоннинг тавсияси билан уландим. Бундан мақсад ўзимда кузатилаётган баъзи ўзгаришлар бўйича маслаҳат олмоқчи эдим.

Кўп ўтмай Админ хонимдан жавоб келди:

- Илтимос, шахсий профилимга ўтиб мурожаат қилсангиз.

Зулхумор кўп ўйлаб ўтирмай "Админ хоним" нинг шахсий профилига ўтди:

- Ассалому алайкум.

- Ваалайкум ассалом, менимча сиз аёлларда учрайдиган касалликлар ҳақида маълумот олмоқчисиз, шундайми?

- Ҳудди шундай!

- Сизга олий тоифали шифокор, гинеколог Мавлуда Рўзиева консультация берадилар. Консультация нарҳи ***минг сўм.
Агарда шу нарҳ сизни қониқтирса ***-карта рақамига тўлов қиласиз ва тўлов чеки нусҳасини шу профилга юборасиз.
Шунингдек, қуйидаги анкета саволларига тўлиқ жавоб ёзасиз.

Зулхумор админ хонимга "Ҳўп бўлади" дея жавоб ёзди ва қизиққанча анкета саволларини ўқий бошлади.

-62-
😢1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Анкета саволлари қуйидаги сўзлар билан бошланган эди:

Ассалому алайкум ҳурматли, мижоз! Сиздан қуйида берилган саволларга тўлиқ ва рўйи-рост жавоб беришингизни сўраймиз. Айрим саволлар сизга бошқача туюлиши мумкин, бироқ шуни яхши билинг-ки, улар бежизга берилмаган. Бу саволларга жавоб олиш орқали сизга тўғри ташхис қўйишга ва касалингизни самарали даволашга мушарраф бўламиз дея умид қиламиз.
Барчасига тайёр бўлсангиз бошладик:

1. Исмингиз, отангизни исми, фамилиянгиз.
2.Ёшингиз.
3.Турар манзилингиз.
4.Иш жойингиз
5. Эрингизнинг исми, отасини исми, фамилияси, ёши, турар манзили, иш жойи.
6.Қачон турмуш қургансиз? Фарзандларингиз борми?(Бор бўлса неча нафар, ёшлари нечада?)
7.Юқумли касалликлар билан оғриганмисиз? Эрингизчи? Оғриган бўлсангиз қайси юқумли касалликлар билан оғригансиз? Қачон?
8.Айни вақтда нима безовта қиляпти?

Зулхумор анкета саволларини ўқир экан, кўнглида "Бу саволларга ярим кундан ошиқ жавоб ёзсам керак" деган хаёл кечди. Кўп ўтмай "Бунча саволга жавоб ёзсам, ўзим ҳам ўзимга ташҳис қўйиб, даволаб ҳам ташлай оламанов " дея ўйлади.
Анкетанинг охирида "Расмингиз ва паспорт маълумотларингиз" деган саволни кўрган Зулхумор ҳайрон бўлди: "Бу нимага керак экан?"
Зулхуморнинг кўнглида туғилган саволни сезгандек бу саволдан кейин унга қавс ичида изоҳ берилибди. Ушбу маълумотлар сизнинг электрон тиббий картотекангизни шакллантириш ҳамда сизда кузатилаётган касалликни даврлаш учун керак бўлади.
Кўнгли тўлган Зулхумор бироз тин олди-ю, эътиборини жамлаб анкета саволларига жавоб ёзишга киришди.

-63-
❤4😢1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🍂

Йигитлар Хонзоданинг саволига миқ этиб жавоб қайтаришмади. Бунга сайин Хонзода баттар қуюшқондан чиқа бошлади:
- Нега жавоб бермаяпсизлар? Ё лунжингизда қурт шимаяпсизларми? Гапдан олинглар-ей, чақ-чақлашиб кетайлик. Ким айтади сизларни битта қизга кучи етган тўртта сўқимдек эркак деб!?

- Сенгаям жим кетишни маслаҳат бераман,- деди ҳайдовчининг ёнидаги олд ўриндиқда ўтирган йигит, - бўлмаса...

- Бўлмаса нима!? Оғзимни скотчлайсанми? Вуууй, қўрқиб кетдим. Илтимооос, ундай қилма!?- йигитни мазаҳ қилишда давом этди Хонзода,- гапирмасам ўлиб қоламан. Ана ундан кейин битта қизга тўртта эркак жўнатган бошлиғингга нима дейсанлар!? Э айтганча, паспортларингга жинсларинг нима деб ёзилган? Шунчаки қизиқ-да?
-Шунчалик қизиқми? - олд ўриндиқдаги йигитнинг овозидан асаби бузилгани сезилди,- унда...

- Унда-бундани иста-май-ма-а-а-н,- йигитни сўзини бўлди Хонзода,- нима қизиқиб ҳам бўлмайдими? Афтларингга қарасам соқол чиққан экан, шунга эркак бўлсаларинг керак деб ўйлаяпман. Аммо ортимдан қувлаб юрганларингга қараганда чў та шубҳалида бу масала?
- Жуда тили узун қиз экансан, билиб қўй, тил узунлиги бошга бало!
- Йўғ-ей!? Яхши айтдинг эслаб қоламан, - зўраки бурнини тортди Хонзода,- аслида бошида тилим калта эди. Кейин шунақа уз-у-у-у-н бўлиб кетди. Ҳай майли, сенлар билан гаплашиш қизиқмас экан. Малол келмаса машина ойнасини озроқ очиб қўйларинг, сасиб кетди. Қўрқмаларинг, бақирмайман. Ундан кейин-чи битта маслаҳат: келаси сафар қиз овлашга чиқсаларинг кондиционери ишлайдиган машина миниб чиқларинг. Озгина чўмилиб олсаларинг ҳам зарар қилмасди,- Хонзода чуқур, чуқур нафас олиб ҳавони искади,- ўзи қайси бирингдан шиптир ҳиди келяпти?
- Ўчир овозингни!? Ҳаддингни бил! - деди Хонзодани ёнида ўтирган йигит,- йўқса ўзимга жавоб бермайман!

- Вой-в-ў-ў-ў! -лабини чуччайтирди Хонзода, - нега сенга тегиб кетяпти!? Шиптир деб сени айтганим йўғ-у-у-у!?

Ундан кейинчи, азизим, ўзингга жавоб беришинг керак. Сабабини айтайми? Сабаби шефларинг мени соғ-омон етказиб боришни тайинлаган. Қани бошимдан бир тола сочим тўкилсин-чи, сенларнин нима қиларкан?

-64-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЗИЗЛАРИМ 🌺

🪷🍀 Бошлаётган кунингиз,
хайрли-барокатли ўтсин!

🌿🌺 Қанчадан бери амалга
ошмаётган орзуларингиз рўёбга
чиқсин!

🌹🌱 Ризқингиз кенг, ҳар бир
босган қадамингиз тавфиқ,
тавбаларингиз қабул,
дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲

🌿🌺ШАНБА кунингиз хайрли
ўтсин, азизларим

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Istagan yo’llarni ochuvchi usul #bismillah

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Agar bir ishda ikkilanish bo'lsa uyqu avval «Mulk» surasining 14- oyatini 9 marta va ketida Ya Latif Ya Habir Jalla Jalallahu 9 marta zikr qilib uxlang Allohning izni ila javobni tushizda ko'rasiz Bismillah

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰3❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌸Ассалому алайкум🌸✨

✨✨ Душанба тонги
муборак бу́лсин✨✨✨

✨🌸Умрингизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли булсин!

✨🌸Омонат дунёда омон бўлинг! Аллоҳим Хар бир қилаётган хайрли ишингиздан, босган хар бир қадамингиздан рози бўлсин.

✨🌸Жисмингизга соғлиқ, қалб оламингизга хотиржамлик тилайман!

✨🌸Топганингиз халол бойлик, қилган ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!

✨🌸 Душанба кунингиз хайрли ва файзли бўлсин!

🍁🍁🍁🍁🍁🍂🍂🍂

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Сен жудаям ақлли экансанми? - олд ўриндиқдаги йигит бу сафар мулойим тортиб пўнғиллади,- мабодо шефга жуда керакман деб ўзингга ортиқча баҳо бериб юбормаяпсанми?
- Йўқ! -деди ҳозиржавоблик билан Хонзода,- мен ҳақиқатдан ҳам унга жуда керакман. Аслида у мени ўз ҳузурига соат 13:00га таклиф қилганди. Аммо сабри чидамай соат ўн бўлмасидан сизларни юборибди. Яна ҳурматимни бажо келтириш учун битта машинани овора қилганини кўр!? Мана шу ҳунари билан унга жуда кераклигимни англадим.

- Ҳа яхши. Керак бўлсанг бўлгандирсан-да. Ростини айтсам, нима учун кераклигингни бизга қизиғи йўқ. Биз ўз вазифамизни бажардик. Сени кутишаётган манзилга етказиб келдик.

- Эссизгина. Шундай қилиб сизлар билан суҳбатимиз тугабди-да?

- Ким билсин,- деди олд ўриндиқдаги йигит,- тақдир балки яна учраштирар.

Хонзода чуқур ҳўрсинди:

- Майли, саломат бўлинг,-деди у йигитни сизлашга ўтиб,-аччиқ гапларим учун узр. Шунчаки кайфиятим йўқ эди.

Йигит унга индамади. У машина тўҳтагач энг биринчи бўлиб ундан тушди:

- Қизни иккинчи хонага олиб борларинг,- деди у йигитларга ва бурилиб кета бошлади

- Хайр демайсизми, яхши йигит!? -унинг ортидан бақирди Хонзода,- ҳар ҳолда унча-мунча кўз таниш бўлиб қолдик

- Кўришгунча,- деди йигит ортига қайрилмай, -танишганимдан ҳурсандман.

Хонзодани икки қўлидан ушлаб ичкарига олиб кириша бошлади. У ўзини олиб келишган жой шинамгина икки қаватли офис эканлигини англади.
Хонзодани кўрсатма берган йигит таъкидлагандек иккинчи рақамли хонага итариб киритиб устидан қулфлаб қўйишди.


-65-
😢3
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Хонзода кирган хона ихчамгина бўлса ҳам барча шарт-шароит муҳайё қилинган экан.
Хонзода бурчакдаги стол устида тузалган дастурхонни кўриб унга яқин борди. У кечадан буён туз тотмаган эди. "Булар мени заҳарлашмоқчи, ёки уйқу дори билан ухлатиб қўйишмоқчимасмикан?-дея ўйлади у,-сўнг ўз саволига ўзи қарши чиқди,- бундай қилишмоқчи бўлса дастурхон ёзиб алоҳида тайёргарлик кўриб ўтиришармиди? Ҳали машинада келтиришаётган вақтда улар учун тайёр ўлжа эдим-ку? Менимча улар видеокамера орқали мени кузатиб туришаётган бўлса керак. Эээ, баттар бўлмайдими, менга нима? Адамларни бир гаплари бўларди. "Қиш ўлдирма, ёз ўлдир, оч ўлдирма, тўқ ўлдир" деган. Мен ҳам қорнимни тўйдириб олай-чи, у ёғи бир гап бўлар"
Хонзода кирганда хона бурчагида кичкинагина эшикни кўрганди. У эшикни итариб у ер ўзи таҳмин қилгандек мўъжазгина ювиниш хонаси эканлигини билди. Хонзода юз-қўлини ювиб чиқиб дастурхонга ўтирди ва тортинмай овқатланиб олди.
У овқатланиб бўлгач бироз ўйланиб ўтирди ва сўнг кираверишдаги узун диван-ўриндиққа чўзилиб уйқуга кетди.

Хонзода қанча ухлаганини билмади. У эшик қулфининг шақирлаб очилганидан уйғониб кетди. Хонага уни бу ерга олиб келган йигитлардан бири кириб буюрди:

- Мен билан юр. Ўзбошимчалик қилишни хаёлингга келтирма.

Хонзода унга сўзсиз эргашди. Йигит уни узун коридорнинг энг тўридаги охирги хонага бошлаб борди.

- Сени шу ерда кутишяпти.

Хонзода йигит очиб берган хонага кирди-ю, бу хонанинг ҳашаматидан йигитларнинг бошлиғи шу ерда бўлса керак деб чамалади. У ичкарига қадам босгач тўрдаги креслода оёғини чалиштирганча юзига газета ёпиб ётган кишига кўзи тушди.

- Салом,- деди Хонзода такаллуф қилиб ўтирмасдан, - амрингизга кўра мени олиб келишди. Ўйлашимча сиз Ҳорун Рашидов бўлсангиз керак-а?

-66-
👍6❤1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Эркак жавоб бермай, қандай ётган бўлса шундай ётаверди:

- Ҳееей, - деди Хонзода овозини баландлатиб,- сизга гапиряпман!? Ё юзингизга газета ёпиб ётишингизни томоша қилишга чақирдингизми мени?

- Сенга "Тил узунлиги-бошга бало!" дебмидим? -эркак юзидаги газетани олиб стол устига улоқтирди ва қаддини ростлаб ўтирди.
Хонзода бир қадам ортга тисралди:
- Сиз!?- ҳайратини яшира олмай эркакга тикилди у,- демак...?

Бу бир неча соат аввал Хонзодани ушбу офисга олиб келганлар орасидаги ўша олд ўриндиқда ўтирган йигит эди.

Хонзода дарҳол ўзини қўлга олиб истеҳзоли кулимсиради:

- Вой тавба, кимгадир "Ҳорун Рашидов кўчада қизларни ортидан қувиб, ўғирлаб юради" десам ишонармикан?

- Сени ўғирлаш ниятим йўқ эди,- Рашидов ҳам Хонзодага монанд кулимсиради,- шунчаки танишмоқчийдим. Ўзинг-ку, оёғингни қўлингга олиб югурган. Кейин менгаям қизиқ бўлди. Шунинг учун йигитларга "Чопларинг!" деб буйруқ бервордим.

- Мен сизни таҳминан эллик ёшларда бўлса керак деб тасаввур қилган эканман.

- Ҳалиям ёш эмасман, бу йил ўттиз олтига тўлдим.

- Ўттиз олти ҳам катта ёш эмас, бироқ кўринишдан ундан ҳам ёшга ўҳшайсиз,- деди Хонзода,- ҳўп мана мен. Нима учун мени излагандингиз? Ҳа айтиб қўяй, "Кечаги воқеа учун узр сўрайсан" демоқчи бўлсангиз сўрамайман.

- Кел ўтир,- қўли билан Хонзодага жой кўрсатди Рашидов,- биринчидан сени кўргим келганди. Кечаги воқеани менга етказишганда "Тап тортмай Давронга қўл кўтарган қиз ким экан?" деган савол туғилди менда. Ундан кейин "Afsona" даги видеотасвирларни кўриб сенга қизиқишим янада ортди.

- Шундай денг!? Унда шунинг учун Маҳмуд акадан мени топширишини қатъиян талаб қилган экансиз-да!? Бари шунчаки оддий бир қизиқиш денг!?


-67-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤14👍4🥰1