🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

энг ширин бир бўлаги бўлиб улгурган эди...

Ҳилола шу тариқа анча вақт хаёл суриб ўтирди. Сўнг ўзини сал очиққан ҳис қилиб , ошхонага йўл олди. Ҳилола бу хонадоннинг паст - баландини озроқ бўлса-да олган эди. Акромжон Россияда ўқиётган вақтида Мирсаид ака Маҳина опа билан Ҳилолани усталардан хабар олиш баҳонасида бу ерга икки - уч бор олиб келганди. Шу сабаб ошхона қаердалигини Ҳилола тусмоллаб бехато топиб борди.

Ҳилола чироқлари чароғон ҳовлининг узун зинасидан юриб бориб ошхонага кирганда газ плитаси ёнида куймаланиб турган ўзи қатори дилбаргина жувонга кўзи тушиб жойида таққа тўхтаб қолди :

- Ҳамидааа !

Ҳамида Ҳилолани кўриб суюниб кетди :

- Вооой , ассалому алайкум, - деди у жилмайиб ва ҳаялламай келиб Ҳилола билан бегонасирамай қучоқлашиб кўришди

- Мен сизни бу ерда кўраман деб ... - Ҳилола сўзини давомини айта олмай ерга қаради.

Ҳамида унга изоҳ бера туриб кулимсиради:

- Қайнона-ойижоним "Тўй бўлган уйда ҳеч бўлмаса бир кеча она ўрнида она бўлиб қолмайсиз-ми? " деб ташлаб кетдилар . Аммо Хўжайин хўроз қичқирмай етиб келишлари аниқ.Ҳозир уйқум ўчиб кетди шунга қолган майда - чуйдаларни бироз саранжомлай деб шу ерда '"ижод" қилаётгандим .

Ҳилола Ҳамида билан аввалдан анча таниш бўлгани учун очиқ чеҳрали бу аёлдан кўнглидагини яшириб ўтирмади

- Менинг эса сал қорним очгандек бўлиб , у бу нарса тамадди қилиб олиш илинжида чиққан эдим. Аслида менинг ҳам сизга ўхшаб уйқим ўчиб кетди. Ҳозир сизга қарашиб юбораман.

- Ўзи айтарли иш қолмаган экан.Барчасини ресторан ходимлари жой- жойига қўйиб кетишибди. Келинг сизга шерик бўлиб чой ичаман. Қаршимасмисиз ?

Ҳилола мамнун бош чайқади :

- Йўғей , нега қарши бўлай?! Жон дейман .

Икки аёл зумда дастурхон ҳозирлашди. Ҳамида озроқ суюқ овқат иситди:

- Олинг опажон. Барибир суюқ овқатга етмайди-да . Ичсангиз танангиз яйрайди.

Ҳилола унга миннатдорона боқди :

- Раҳмат, Ҳамидахон ... Очиғи ҳозир қуда холамдан жуда миннатдор бўлиб турибман. Сизни қайнона - ойижонингизни айтаяпман-да. Яхшиям сизни қолдириб кетибдилар . Қаранг сиз билан мазза қилиб суҳбатлашиб ўтирибмиз.

- Эээ , ойижонни ҳиссалари ўғилларидан чиққан. Мана кўрасиз. Боя айтдим- ку, каллаи сахардан болаларни баҳона қилиб чопиб келадилар.

- Хаа ,- жилмайди Ҳилола ,- шунақа керак экансиз- ки , бир зумга айрилишни истамас эканлар. Сиздек аёлларни бахти бекам аёл дейишади.

- Тўғри , опажон ... Керакли бўлиб яшашга нима етсин. Ўзим ҳам Хўжайин бир -икки кунга иш билан узоқроққа кетсалар , бир нарсамни йўқотиб қўйган кишидек гаранг бўлиб қоламан.

- Ҳамидахон... . Мен сизга бир нарса айтмоқчи эдим,- деди Ҳилола тараддудланиб ,- тўғрироғи кечирим сўрамоқчи эдим...

- Ииии , тинчликми ?! Нега ?! - ҳайрон бўлди Ҳамида ,- сиз кечирим сўрашга лойиқ иш қиладиганлар тоифасидан эмассиз- ку ?! Мен сизни яхши биламан...

Ҳилола хўрсинди :

- Илтимос , мени кечира олсангиз кечиринг. Мен акангизга турмушга чиқишга ҳақли эмас эдим. Уларнинг тенгги эмаслигимни ўзим ҳам яхши биламан. Аммо ...

- Қизиқ ?! - Ҳилоланинг сўзларини бўлди Ҳамида ,- акамнинг тенглари ким экан унда ?!

- Улар мендек турмуш кўрган аёл эмас , балки не- не қизларга муносибдирлар . Мен ... Мен...

- Сизга ким айтди бу гапларни?! Кимдир , нимадир дедими ?!

- Йўўўқ , ҳеч ким ҳеч нарса дегани йўқ , мен ўзим...

- Ҳаа энди тушундим,- енгил тортгандек гапирди Ҳамида ,- сиз мендан ҳижолат бўляпсиз экан-да. Хуллас гап бундай.

Агар Аллоҳ сиз иккингизни бир- бирингизга тақдир қилмаганда никоҳингиз ҳеч қачон ўқилмаган бўлар эди.

Агар сиз иккингиз истасангиз- у , аммо ҳарчанд уринсангиз ҳам турмуш қура олмасангиз , демак бу Аллоҳнинг иродаси эмас бўларди. Шундай экан , мен ёки бошқалар ким бўлибмиз- ки , Аллоҳнинг иродасига қарши чиқсак.

Шахсан мендан сўрасангиз акамга сиздек аёл жуфти- ҳалол бўлганидан мамнунман. Энди уларнинг тақдирлари ҳақида ортиқча ташвиш чекмайман. Сиз бу хонадонга ўзингиз билан бир олам ҳотиржамлик олиб келдингиз.

/203
👍13😁1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Опажон... Энди сизни келинойи десам ҳам бўлар а ?

Ҳилола беихтиёр "Ҳаа" дегандек бош силкиди .

- Келинойи... Яхши хабарингиз бор. Қайнонангиз Мастура аям менга ҳам ўз онамдек азиз бўлганлар. Улар ўзлари бош- қош бўлиб мени узатгандилар. Аям оламдан ўтганларида иккинчи қизимни дунёга келтирган эдим. Шу сабаб мендан уларнинг вафотларини беркитишган. Кейинчалик эшитганимда қанчалик йиғлаганимни биласизми ?!

Ўшанда Акромжон акам "Ҳамида , кўп куюнма. Аямга Ҳилола қизлари ҳеч нарсага зориқтирмай, бекам- у кўст қарабди , умриларининг охиригача уларни дуо қилиб ўтибдилар" дегандилар. Мен сизни ўша вақтдан буён жуда яхши кўриб қолганман.

Кейин эса қолган воқеалар бўлиб ўтди. Мен йиллар ўтган сари сизнинг матонатингизга, шижоатингизга қойил қолиб , тан бериб келдим.

Сиз мен учун ёш бўлсангиз- да , ҳазрати аёл тимсолисиз .

Яширмайман ...

Акам сизга уйланмоқчи эканликларини ҳали ўзингизга айтмасдан туриб аввал менга айтгандилар...

"Ҳамида , мен шу аёлга турмуш қуриш таклифини бермоқчиман, шунга фикринг қанақа ?!" деб сўраганларида дастлаб нима дейишни билмаганман. Аммо яхшилаб ўйлаб кўриб "Сиздек топилмас аёл акамнинг ҳаётида яна қайтиб учраши даргумон" деган қарорга келдим.

Сиз қайта турмушга чиққанингиз учун ўзингизни айбдор санаманг. Бу нарса юқорида айтганимдек энг аввало Аллоҳнинг иродаси. Қолаверса кичик Сулаймон ҳам оталик бўлиб ўсишга ҳаққи бор.

Отасиз ўсиш нималигини мен ва акамдан сўранг...

Бу битмайдиган яра ...

Инсон учун бу дунёда ўрнини ҳеч ким ёки ҳеч нарса боса олмайдиган , алишиб ёки алиштириб бўлмас қадриятлар бор. Шулардан бири отага фарзанд бўлиш бахти ... Буни бошига тушган тушунади.

Келинойи ...

Бу вазиятда ҳаммадан ҳам сизга оғирлигини биламан.

Сиз ўзингизни Сулаймон акамнинг ҳотирасига ҳиёнат қилишда айблашдан тия олмаслигингизни , гуноҳкорлик ҳисси ҳар бир томирингизни чангакдек юлқиб , мислсиз азоб бераётганини бир аёл сифатида жуда яхши тушунаман.

Бир тарафда эса одамларнинг гап - сўзлари.

Аммо ўзингиз бир мушоҳада қилиб кўринг-чи ?!

Раҳматли Сулаймон акам сизни шундай абгор , тилка ва тилим , тўкилиб адо бўлиб аста - секин шамдек эриб, сўниб боришингизга рози бўлган бўлармидилар ?!

Мендан сўнг "Ер билан битта бўлиб тупроқдек ҳокисор яшагин , ҳоҳлаган инсон сени истаганча тепкиласин, шундан баҳра олсин, сенинг барча ҳуқуқларинг, аёллик бахтинг мен билан қабрга кириб поймол бўлиб бўлган, умид , орзу , иқбол деган нарсаларнинг кўчасидан етти кўча нари юр , фақат инсонларга вафо тимсоли бўлиб кўринишдан чарчамасанг бўлгани , қолгани бир тийин" дермидилар ?

Мен...

Сулаймон акам сизни жуда қаттиқ суйганларини эшитганман, келинойи. Қаттиқ суйган инсон севиклиси учун барча нарсага тайёр бўлади. Ҳатто суйганини ўзлиги, жонидан ҳам устун қўяди. Тўғрими ? Сулаймон акамнинг эса жонилари сиз бўлгансиз. Улар қабрларида тинч ётишлари учун ҳам сиз бу дунёда бахтли бўлишингиз шарт.

Сиз Сулаймон акам учун ҳам дунё неъматларидан баҳра олиб яшашда давом этишингиз шарт.

Токи нафас олар экансиз яшаш учун ҳеч қачон кеч эмас ...

Сиз "Ҳамида заб ақлли аёл экан-ми?!" деб қойил қолаётгандирсиз а ?

Мен ҳозир гапирган гаплар менинг эмас , Акромжон акамнинг сўзлари эди аслида ...

Ана шунақа ...- Ҳамида шунча гапни эшитиб лол бўлиб қолган Ҳилоланинг қўлларидан тутди ,-
эээ келинойи, гапирсам гап бирам кўп . Тонг отгунча ҳам тугамайди.

Энди бироз чўзилайлик. Ҳадемай тонг отади ...

* * *

Ҳилола бир- бир босиб ғира- шира хонага кирганда Акромжон Сулаймонни бағрига босиб осуда ухлаб ётганининг устидан чиқди.

Сулаймон ҳам Акромжоннинг бўйнидан маҳкам қучиб олганди.

Ҳилола уларнинг ҳар иккисига тикилди :

- Болам , сен учун қанчалик ҳурсандман,- кўнглидан ўтказди у ўғлига қараб , сўнгра Акромжонга юзланди ва хаёлан деди,- сиздан қарзимни уза олармиканман...

#давоми_бор /204

Муаллиф : Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍53
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Yig'lama😢

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤1
• Мен 4 ёшдаман: Отам энг яхши ва афзал инсон!
• Мен 6 ёшдаман: Отамни барча инсонлар танийди.
• Мен 10 ёшдаман: Отам жуда ажойиб инсон, лекин хулқлари бир оз таранг.
• Мен 12 ёшдаман: Гўдаклик пайтимда отам меҳрибонроқ эдилар.
• Мен 14 ёшдаман: Отам таъби нозик ва таъсирчан бўла бошладилар.
• Мен 16 ёшдаман: Отамнинг давр билан ҳамқадам бўлиши имконсиз...
• Мен 18 ёшдаман: Отам кун ўтган сари тажанг ва жиззаки бўлиб бораяптилар.
• Мен 20 ёшдаман: Отамни кечириш менга жуда оғир бўлиб бораяпти... Ҳайронман онам қандай қилиб уларга бунча йил сабр қилиб келаяптилар?!
• Мен 25 ёшдаман: Отам қилаётган хар ишимга қарши чиқадилар...
• Мен 30 ёшдаман: Отам билан келишиш амри маҳол бўлиб қолди. Қизиқ, бобом ҳам отамнинг ёшлигида улар билан роса оввора бўлиб, ташвиш чекканмиканлар?
• Мен 40 ёшдаман: Отам мени бу ҳаётда маълум интизом ва қоидаларга кўра тарбия қилдилар, мен ҳам болаларимни ана шундан тарбия қилишим даркор.
• Мен 45 ёшдаман: Таажжубланаман... Отам ҳаммамизни қандай қилиб тарбия қилишни уддаладилар экан...
• Мен 50 ёшдаман: Болаларимни назорат қилиб бошқариш қийин бўлаяпти. Отам бизни тарбиямизга жон куйдириб, ғамхўрлик қилганларида қанчалар машаққат чеккан бўлсалар?.
• Мен 55 ёшдаман: Отам узоқни кўра билган одам бўлиб, бизнинг учун бир мунча нарсаларни олдиндан режалаштириб қўйган эканлар. Отам меҳрибон ва жуда ажойиб инсон эканлар...
• Мен 60 ёшдаман: Отам энг яхши ва афзал инсон!

P.S.: 4 ёшимиздаги бошланғич нуқтага қайтишимиз учун 56 йил керак бўлди, вақти бой бермасдан ота-онамизга лутфу эҳсон қилайлик. Фарзандларимиз бизга, биз ота-онамизга қилган муомаладан кўра яхшироқ муомала қилишларини сўраб Аллоҳга илтижо қилайлик.

Ибрат учун яқинларга улашинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤2😢2
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Опажон... Энди сизни келинойи десам ҳам бўлар а ? Ҳилола беихтиёр "Ҳаа" дегандек бош силкиди . - Келинойи... Яхши хабарингиз бор. Қайнонангиз Мастура аям менга ҳам ўз онамдек азиз бўлганлар. Улар ўзлари бош- қош бўлиб мени узатгандилар.…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

69 - ҚИСМ

Ҳамида билиб айтган экан.

Ахир шунча йиллик турмуш ўртоғининг феълини у билмаса ким билсин ?!

Ҳилола янги хонадонида қуёш чиқмай уйғонганди. У нонуштага чой қўйиш учун ошхонага кирганида стол устига бир варақ қоғозга

"Ассалому алайкум , ака, келинойи. Биз кетдик. Куёвингиз келиб олиб кетяптилар. "Чиройли қилиб кузатиб қўймадик- а?!" деб кўнглингиз ҳижил бўлмасин. Ўзимни хафа қилмай тугунимни ойижонимни ёнларида уялиб қолмайдиган қилиб тугиб олдим. Бу тарафидан ҳотиржам бўлишингиз мумкин. Кўрганда кўришгунча ...

Ҳамида

( "Хафа бўлиш йўқ" кўрсатуви учун махсус)"

дея ёзиб, устига бокал бостириб қўйилган хатни олиб ўқир экан , кайфияти жуда кўтарилиб кетди.

- Жилмайиш сизга жуда ярашади ...

Ҳилола ўгирилиб остонада ўзига тикилиб қолган Акромжонга кўрди .

- Ассалому алайкум ... Ҳамидахон мени эрта тонгдан кайфиятимни кўтариб юбордилар, - қизариб уялганча бошини эгди Ҳилола ,- буни қаранг нималарни ёзибдилар.

Акромжон Ҳилола узатган қоғозни олиб ўқиди ва ўзи ҳам кулимсиради :

- Ҳа Ҳамида ўзи шунақа гапга "чечон". У тобора қайнонасига ўхшаб кетаяпти. Қуда ҳолам шунақа одам тафтини оладиган ажойиб инсонлар. Ишонсангиз инсоннинг айбини ҳам шунақа чиройли қилиб тушунтириб қўядилар- ки , танбеҳ эшитганнинг ўзиям у кишига минг марта раҳмат айтади.

- Ҳааа кўриниб турибди , - деди Ҳилола ,- мен нонушта ҳозирлашга киргандим . Ҳозир ўн дақиқада тайёр бўлади.

- Сулаймон ҳали уйғонмади. Нима қилай уйғотиб чиқайми ? - сўради Акромжон, - аммо роса ширин ухлаяпти , турғизишга ҳечам кўз қиймайди- да.

- Бугун якшанба , боғча йўқ. Майли ухлайқолсин ,- деди Ҳилола чаққонлик билан ҳаракат қилар экан.

- Яхши ,- деди Акромжон қониқиб ва Ҳилолага савол назари билан қаради ,- мен сизга қарашворайми ?! Нима қилай ?

- Деярли бўлдим. Ҳозирча сизга иш йўқ. Кечаги йиғиндан бир дунё егуликлар қолибди. Ҳозир чой дамласам бўлди. Сиз ўтириб туринг.

Акромжон безатоғлиқ дастурхонга ўтирди.

Ҳилола унга чой қуйиб узатаркан деди :

- Марҳамат олинг.

- Раҳмат ,- деди Акромжон ,- ўзингизга ҳам қуйинг.

- Хўп...

Ҳилола аста чой хўпларкан, Акромжонга сўз қотди :

- Сиздан битта нарсани илтимос қилмоқчи эдим,- деди қимтиниб.

- Эшитаман...

- Бир- биримизга ким деб мурожаат қилишга ҳам қийналаяпмиз- а ? Мени бемалол сенсираб Ҳилола деб чақирсангиз бўлади. Кишилар кўзига ҳам шу қулайроқ. Энди сизлаб мурожаат қилишингиз шарт эмас ...

- Яхши ... Аммо бирдан сенсираш ҳам ноқулай бўлса керак ... Дарровда кўникишим қийин-да ...

- Мен ҳам сизга аввалгидек мурожаат қила олмайман. Шунга ...

- Акромжон ака деяверинг... Малол келмаса албатта ...

- Йўғеей нега малол келар экан ?! Майли сиз айтганча чақира қоламан...- Ҳилола Акромжонга рози бўлиб бош силкиди ,- мана бу пишириқ жуда зўр экан. Татиб кўринг-чи ?

Айтгандек , сиздан бир нарса сўрамоқчи эдим ...

- Сўранг ... Эээ....сўрайқол ,- Акромжон шундай деб кулиб юборди ,- бирданига сенсирай ноқулай туюлди , узр...Ғалати бўларкан.

- Ҳеч қиси йўқ . Ҳадемай ўрганиб кетасиз.

- Ҳаа - я , нима деяпгандинг ?!

- Биласизми ?! Музлатгичда ҳам , нариги хонада ҳам кечаги йиғиндан анча егулик, мева- чева , салат, овқатлар ортиб қолибди. Сиз ,мен ва Сулаймонга бу таомлар жуда кўплик қилади. Бекорга увол бўлиб ачиб қолади. Шунга хўп десангиз мен егуликларни пакетларга жойласам , сиз эса ...

- Яхши, жуда тўғри ўйлабсан. Уларни жойлашга ўзим ҳам қарашиб юбораман. Кейин уларни махалла бошидаги таъмирлаш ишлари кетаётган мактаб усталарига олиб бориб берсам бўлармикан ?!

/ 205
👍28
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Зўр фикр- ку бу... Яна Ҳамидахонникига ҳам элтсангиз яхши бўларди. Ўзим олдим дебдилар- у , аммо ака бўлиб сизни олиб борганингиз бошқача- да ...

- Яхши ... Сен ҳам борасанми ?! Ҳамидани уйини кўриб келардинг ?!

- Мен бугундан кўчага чиқсам уят бўлар ... Хўп десангиз Сулаймонни сиз билан бирга борсин . Аммасининг болаларини анчадан буён кўрмаган.

- Нега хўп демас эканман ?! Ўғлим албатта мен билан кетади.

- Ишга киришдикми бўлмаса ?!

Ҳилола бурда нонларни саралар экан , кўзи ишда бўла туриб Акромжонга савол берди:

- Акромжон акааа ?!

Акромжон "ялт" этиб Ҳилолага қаради. У ўз исмини илк бор Ҳилоланинг оғзидан эшитгани учун кўнгли бошқача бўлиб кетганди. :

- Лаббай...

Ҳилола нигоҳи бошқа тарафда бўлгани учун ундаги ўзгаришни фаҳмламади :

- Сиз қандай таомларни ёқтирасиз ? ! Сўраганимни сабаби билиб олай дегандим- да. Бундан бу ёғига шунга қараб овқат пиширардим .

Акромжон паст овозда тўлқинланиб гапира кетди :

- Мен одатда таом танламайман. Мазали , ширин бўлса бўлгани. Тўғри баъзи - баъзи вақтларда одамни кўнгли ниманидир тусаб қолади.
Шу чоққача ёлғиз яшадим. Гоҳида кўриб турганингдек Ҳамида келиб мен яхши кўрадиган , кўнглим суст кетадиган аммо ўзим ўхшатиб тайёрлаб ололмайдиган хамир овқатларни пишириб берарди. Бу таомларни уйда пиширилгани барибир бошқача-да. Биласанми , онамлар жуда пазанда аёл бўлганлар. Шу даражада моҳир пазанда эдилар- ки , хатто гўшт солмай пиширган таомлари кўпчилик аёлларнинг гўштни кўп солиб тайёрлаган овқатларидан ширин бўларди. Ўша таомларни мазаси ҳамон ёдимда.
Кейин Мастура аямлар ҳам жуда ширин таом пиширар эдилар. Бундан айтмасам ҳам яхши хабардорсан.
Улар Акромжон ўғлимга деб атайлаб мен яхши кўрган манти , хоним , сомсаларни пишириб каминани кутиб ўтирардилар. Биласан- ку , Отам овқатга жуда талабчанлар. Бахтларига аям уларга ўзлари истагандан ҳам зиёда ширин таом тайёрлаб берардилар.

Ундан кейин...

Мастура аям жудаям сезгир аёл эдилар а ? Менга билинтирмай гап ташлаб туриб кўнглим нимани истаётганини дарров билиб олардилар ва бир зумда ўша таомни муҳайё қилардилар.
Мен сениям улардан қолишмайдиган пазанда эканлигингни биламан. Ишонсанг шу чоққача сизларникига борганимда дастурхон устига қўйилган биронта таомдан камчилик топа олмаганман.

Мен ўзим севиб кўп такрорлайдиган бир ҳадис бор . Маъно- мазмуни тахминан шундай эди: "Қайси-ки эркакга солиҳа аёл жуфт қилиб тақдир қилинган бўлса , унга ярим давлати ато этилибди. Қолган ярмини эса ўзи ишлаб топсин".

Бу гапларни нима учун айтаяпман?

Солиҳа аёл деганда жуда кўп ҳислатни ўзида жамлаган зукко аёл тушунилади. Фикримча у фаҳм- фаросатли , илмли , тадбиркор бўлиш билан бир қаторда пазанда ҳам бўлади. Аёли пазанда бўлган эркак эса ҳаётдан завқ олиб яшаши шубҳасиз, чунки ўша эркак аёли айнан ўзи учун маълум бир соатларни ошхонада куймаланиб ўтказишини яхши билади. Бундан кўнгли тўлиши табиий албатта.

Айтишади- ку "Кўчадан уйига шошилса эркак, уйида фаришта яшайди демак" деб .

- Акромжон ака , сизни бунчалик гапга устасиз деб ўйламагандим, рости ,- деди Ҳилола таажжубини яшира олмай, - очиғи қойил қолдим. Сиздан жуда яхши суҳбатдош чиқар экан. Битта саволга шунчалик кенг маъноли жавоб бердингиз- ки , ўзимда "Шууунча талабни бажара олармиканман ?" деган шубҳа уйғонди ва битта яҳлит хулосага келдим . Сизга ўйлаб савол бериш керак экан.

Акромжон хандон отиб кулиб юборди :

- Йўғеей нимага унақа дейсиз ? Овқат танламайман дедим- ку ?! .

- Яхшиям танламаганингиз ?! Танласангиз нима қилардим ?!

- Ойижон , қорним очди ...

Ҳилола кўзларини ишқалаб ошхонага кириб келган Сулаймонни жилмайиб қарши олди :

- Аввал юз - қўлингни ювиб олайлик , кейин чой ичиб оласан.

- Чанқамадим , қорним очди ...

Ҳилола Сулаймонни қўлидан етаклади :

- Хўп, болам , хўп...

Сулаймон юз- қўлини ювиб келгач Акромжонга салом берди :

- Ассалому алайкум , Адажон. Яхши тушлар кўрдингизми ?!

. /206
👍17
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Акромжон Сулаймонга қучоғини очди :

- Ваалейкум ассалом , мени полвон ўғлим. Мен- чи, зўўўр тушлар кўрдим. Тушимда иккаламиз машинамда кўп жойларга борибмиз ?!

Сулаймоннинг кўзларида ҳайрат мавжланди :

- Йўғеей , Диснейлендгаям бордикми ?!

- У ергамас , Ҳамида аммангникига борибмиз . Сен уни ўғли Камрон билан ўйнаган эдинг-ку ? Эсингдами ?

Сулаймоннинг юзи ёришди :

- Адажон , Камрон "Битта қўзичоғимни сенга бераман деганди"

- Зўр- ку?! Демак , қайси қўзичоқни олишни ҳам танлаб келамиз.

- Бугун олиб келмаймизми ? !

- Аввал қўзичоқ туриши учун қўйхона қуриб олайлик. Ҳозир кўча совуқ . Унга алоҳида уйча қуриб бермасак, совуқ қотиб қолади.

- Адажон, ўша қўзичоқ ойисининг ёнида қолақолсин. Уларни бир- биридан ажратсак онасини соғиниб йиғлаб маърайди. Мен борганимда қараб келаверарман.

- Унда кун исиганда ўзингга бозордан она- болали қўй олиб бераман.

Сулаймон жилмайди:

- Раҳмат, Адажон.

- Қорнингни тўйдириб ол. Унгача мен машинани қиздириб , манави нарсаларни жойлаб тураман.

- Ойижон , сиз ҳам биз билан борасизми ?!

- Мен кейинги сафар бораман. Бугун шу ерда қолиб сизларни кутиб ўтираман...

- Ҳаа , эртага дарсларингиз кўпми ?!

Ҳилола Сулаймоннинг бурнидан эркалаб чимчилаб қўйди :

- Шунақа , тойчоғим...

Акромжон билан Сулаймон шу чиқиб кетишганча кун пешиндан оққанда қайтишди. Улар Ҳилоланинг "Овқат иситайми?" деган саволига бараварига "Қорнимиз тўқ" деб жавоб беришди.

- Ҳамида ва қудахолам салом деб юборишди. Сени олиб бормаганимга мени озроқ уришишди ҳам. "Дарсига тайёрланиши керак экан" деб зўрға қутилдим . Сенга қаймоқ ва қурт бериб юборишди,- деди Акромжон қўлидагиларни Ҳилолага узатар экан, - Янгийўлнинг сут - қатиғи роса мазали-да ...

- Саломат бўлишсин,- деди Ҳилола унинг қўлидагиларни олар экан, - келаси сафар албатта сизлар билан бораман.

Ҳилола улар келгунча Акромжон ва ўғлининг кийимларини саралаган , дазмол босган , шу тариқа майда - чуйда ишлар билан ўзини чалғитган эди.

- Овқат қилай десам , музлатгичда ҳали овқат бор. Уйда ҳам бугунча қилинадиган ишлар йўқ экан,- деди Ҳилола Акромжонга ҳисобот берган бўлиб.

- Келинг... Э кел унда телевизор кўрамиз. Бугун бир кино кўрайлик. Айтганча, яхшиси Сулаймон билан мультфильм кўрамиз. Мен анча мультфильмларни " Ўғлим билан кўраман" деб интернетдан ёзиб олганман. Юринглар- чи , шу баҳонада бир бошдан танлаб кўрамиз,- Акромжон уларни меҳмонхонага бошлади ,- тўғриси ўзим ҳам қачон телевизор кўрганимни эслолмайман.

Кўриш учун "Музлик даври" мультфилмини танлашди.

Бироқ , мультфильм бошланганига кўп ўтмай Сулаймон ухлаб қолди.

Акромжон уни диванга аста тўғрилаб ётқизиб қўйди :

- Тойчоқни йўл чарчатиб қўйди. Аммо тоза мазза қилди ўзиям, - у шундай деб Ҳилолага кулимсиради,- мультфильм "отмен". Сулаймон уйғонса бошидан кўрамиз...

- Акромжон ака, сизга бир гап айтмоқчи эдим,- Ҳилола унга ялинч ифодада термулди...

#давоми_бор /207

Муаллиф : Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍52❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭐️➖ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАРИМ!➖ ⭐️

⭐️➖Кўз қалбга эргашади. Агар қалб юмшоқ бўлса, кўз ёш тўкади. Бордию қотиб кетса, кўз ёш тўкишдан тўхтаб, қурийди! Аллоҳ қалбларимиздаги иймон нурини равшан айлаб, ибодатига муҳаббатли қилсин! Файзли оқшомингиз ибодат нури ила ёришсин!➖⭐️

🌙 Хайрли тун!🌙

⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
Juma Ayyom muborak...
Albatta bir Jumangiz InshaAlloh Makkada bo'lsin🕋

✨Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad.
✨Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad.
✨Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Juma'ning hayri va barokati sizga bo'lsin eng yaxshilarim🌚🫶🏻🕋

✨Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad.
✨Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad.
✨Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad.

Yaqinlaringizni birinchilardan bo'lib tabriklang! 🤍🌷

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7🥰1
Тонг отиб, мехрибоним,янги кун келса,
Гуллар ифори ила шаббода елса.
Сиз кулиб қаршиланг ниятлар билан,
Ажабмас бирма бир ижобат бўлса.

Ассалому алайкум қадрдон инсоним.

Қиш фаслининг  яна бир жума тонги  муборак  бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1🥰1
Muhammadloiq qori - Kahf surasi / Мухаммадлоик кори Кахф сураси
Oyat Uz
• Kahf surasi

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
ЭРТАГА ЖУМА! САЛАВОТНИ КЎПАЙТИРАЙЛИК! ҚИСҚА ВА ЁДЛАШГА ОСОН || SALAVOT
Muslima Soliha
❤️ Salovat

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Акромжон Сулаймонга қучоғини очди : - Ваалейкум ассалом , мени полвон ўғлим. Мен- чи, зўўўр тушлар кўрдим. Тушимда иккаламиз машинамда кўп жойларга борибмиз ?! Сулаймоннинг кўзларида ҳайрат мавжланди : - Йўғеей , Диснейлендгаям…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Эшитаман.

Ҳилола чуқур тин олди.

- Биласизми, додажон билан аммажон бугун бизсиз , айниқса Сулаймонсиз ҳувиллаб кун ўтқизишган бўлса керак. Хўп десангиз , эртага тонгдан у ерга сюрприз қилиб борардик ва нонуштани улар билан бирга қилардик. Сиз у ердан ишга кетаверардингиз . Сулаймонни эса боғчага додажон ташлаб келардилар. Мен эса тушликкага у ердаги йиғар - терарни қилиб , кейин ишга ўтардим. Кейин кечга уйга қайтаверадик. Шунга нима дейсиз?

Акромжон бир муддат жим бўлиб қолди. Сўнг аста тилга кирди :

- Яхши фикр. Аммам , айниқса Отам жуда ҳурсанд бўладилар.

Нонуштага уйдан у бу нарса олиб оламиз, бўладими ?!

- Хўп бўлади. Йўқ демаганингиз учун сизга катта раҳмат,- зумда Ҳилоланинг оппоқ юзларига қизиллик югурди .

- Ҳилола, Сулаймон уйғонгунча бирорта бадиий фильм кўрамизми ?!

- Акромжон ака, аср намози вақти бўлиб қолди. Аввал намоз ўқиб олайлик . Майлими ?

Акромжоннинг кўзларида ҳайрат акс этди :

- Сен намоз ўқийсанми ? Ўйловдим- ки...

Ҳилола Акромжоннинг саволидан ҳайрон бўлди:

- Вой , нимага намоз ўқимас эканман, Акромжон ака ?! Бунинг нима ҳайрон қоларли жойи бор, тушунмадим ? Ахир менга жаннатга кириш кафолати берилмаган- ку ?! Қолаверса тириклик чоғидаёқ "Жаннат муждаси берилган" ўн нафар саҳобаи - киромлар ҳам намозга энг полвон инсонлар бўлишган.

- Мен шунчаки сени намоз ўқиганингизни кўрмаган эканман- да , шунга сўрагандим,- деди Акромжоннинг лавлагиси чиқиб ,- кейин тасаввуримда замонавий, ўқимишли аёл гўёкиии...

Ҳилола Акромжонни ортиқ уялтиргиси келмади :

- Қизиқсиз а ? Мени намоз ўқиганимни қаердан ҳам кўрардингиз ? Бизникига борганизда ёнингиздан ўтишга ҳам уялардим- ку. Намозни эса кўпинча ичкарида аммажон билан ўқирдик. Баъзан эса ўз хонамда.
Ундан кейин ўқимишли аёл ... ҳам Аллоҳнинг бандаси...

Мен "уларни" йўқотганимдан кейин таскин- тасаллини айнан Аллоҳнинг зикридан излардим. Энг афзал даъво ҳам шу-ку аслида...

Ҳилола шундай деб Акромжонга юзланди :

- Юринг , намоз вақти ўтиб кетмасин ...

Акромжон таҳоратини янгилаб келганда Ҳилола қўшни хонага иккита жойнамоз тўшаб қўйган экан.

- Сиз юқорига ўтинг. Мен ортингиздан жой оламан.

Акромжоннинг юзларидан олов чиқиб кетди. Умрида биринчи марта бутунлай ўзгача туйғу билан намозини адо этди. У илк бор ўзини оила бошлиғи деб ҳис қилди.

Бу ҳис бошқача ёқимли экан...

* * *

- Бугун ойижонинг билан ухлайсанми ? Ёки мен билан ?! - ётарда сўради Сулаймондан Акромжон...

- Ойижон , бугун ҳам адажоним билан ухласам хафа бўлиб қолмайсиз-ми ? Кеча янги эртак айтиб бераман дегандилар ...

Ҳилола ўғлини кўнглига қарашни маъқул кўрди :

- Яхши , аввал сени чўмилтириб чиқай , кейин улар билан бирга ухлайверасан...

Ҳилола болалар хонасидан Сулаймоннинг кийим ва сочиқларини тахт қилиб олиб чиққанида ювиниш хонаси эшиги ёнида Акромжонга дуч келди.

Акромжон Ҳилоланинг қўлидагиларга ишора қилди :

- Менга берақол. Ўғлимни ўзим чўмилтираман. Албатта қаршилигинг бўлмаса ...

Ҳилола "қаршилигим йўқ" деган маънода бош чайқади.

Ҳилола ошхонадаги идишларни ювиб - тозалаб қайтганда Акромжон Сулаймонни худди кечаги каби эркалаганча бағрига босиб эртак айтиб ётарди.

Ҳилола кўнгли тинчиб ортига қайтди. У меҳмонхонадаги кечаги жойига ўрин тўшаб чўзилди.

Ҳилола бошини ёстиққа қўйган, кўп ўтмай ўз ихтиёрини уйқуга топширди. Қоп-қора , қуюқ серкиприк шаҳло кўзлар ором аталмиш тун маликасига асир тушди.

У анча вақтдан буён бу қадар осойишта ва мириқиб ухламаган эди.

/208
👍23❤1🥰1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

* * *

Тонг сахардан кун салқин бўлишига қарамай Мирсаид ака ҳовлида эди. У дарвозанинг шақиллаб очилишидан ҳайрон бўлиб , ўша тарафга қаради-ю, юрагидан қуёш чиқиб кетгандек бўлди.

- Қизиииим ... - деди у набираси Сулаймонни етаклаб олган Ҳилолага кўзи тушгач.

- Додажооон , - кичик Сулаймон онасининг қўлини қўйиб юбориб, талпинганча Мирсаид ака тарафга чопди.

Мирсаид ака энгашиб Сулаймонга қучоғини очди.

- Ассалому алайкум , додажон, яхши ухлаб турдингизми ?! Мен сизни жудаям соғиниб кетдим. Кейин адажоним сизни кўришга олиб келдилар.

- Вой ўзимнинг асал болам . Мен ҳам сени соғиндим. Адажонингни ўзи қани ?

- Ассалому алайкум, додажон, - Ҳилола сал нарида туриб ийманиб салом берганча кўча тарафга ишора қилиб , - улар ҳам келяптилар.

Шу вақт қўлида чиройли тўқилган саватчада егуликлар кўтариб олган Акромжон кўринди.

- Додажон , адажоним-чи менга онаси билан боласи қўй олиб берарканлар. Баҳорда. Ииииивв ,- Мирсаид акадан дарров суюнчи олди Сулаймон, - ундан кейин-чи ...

- Ўғлим, додажонингни беллари оғриб қолади ерга туш ,- деди Ҳилола , - қолган гапларингни уйга кирганда гапириб берасан.

- Хўп бўлади , Ойижон... Аммабувимга ҳам гапириб берсам майлими ?! - Сулаймон ойисидан руҳсат теккач, "Аммабувижооон , биз келдииик " деб баланд овозда эълон қилганча уйга чопди.

- Ассалому алайкум , ота ,- деб салом берди уларнинг ёнига етиб келган Акромжон, Мирсаид ака билан кўришиб,- саломатмисиз ?!

- Ваалейкум ассалом , болам. Мен жуда яхшиман. Қаранглар сизлар келиб уйимиз ҳам файзга тўлди. Қани уйга ...

Нонуштадан кейин Акромжон ишга отланди.

- Адажон , ишга кетяпсизми ? - сўради Сулаймон лабини чуччайтириб ,- майлими боғчамга додажоним билан бирга борсам ?!

- Агар додажонинг хўп десалар майли , полвон ,- деди Акромжон унга кўзини қисиб

Сулаймон Мирсаид акага юзланди :

- Додажооон ...

- Сени ўзим олиб бораман- да боғчангга,- Мирсаид ака кичкинтойни кўнглини тинчитиб Акромжонга қаради ,- ўғлим тушликка келасанми ?!

- Узр, Отажон . Бугун ишларим бироз кўпроқ эди. Бир йўла кечки овқатга келаман.

- Ҳа майли , - саволига жавоб олиб ҳотиржам тортди Мирсаид ака,- унда кечга ўз қўлларим билан бир ош дамлайман.

- Яхши ўтиринглар ,- Акромжон Мирсаид ака фотиҳа ўқигач, кўча эшикка йўл олди.

- Яхши бориб кел, ўғлим,- Маҳина амма шундай деб Ҳилолага имлади . Ҳилола ўрнидан сўзсиз туриб Акромжонни кузатиб қайтди.

- Мени марказга тушда бораман. Унгача бироз у ёқ , бу ёққа қараб олай,- деди Ҳилола ва жилмайганча ошхонага йўл олди.

- Аллоҳга шукр. Ҳилоланинг кайфияти яхши, ранг-вошиям анча тиниқиб қолибди, - деди Маҳина амма унинг ортидан қараганча укасига, - илойим болаларимиз бахтларида қаришсин.

- Додажон , адажонимлар роса кўп эртак билар эканлар. Менга ҳар куни кечқурун айтиб бераяптилар. Мазза ,- суюнчи олди Сулаймон. Ўтган куни "Человек- паук" ни , кеча "Қовоқвой"ни айтиб бердилар .

- Болам , бир ўзинг хонангда ухлашга қўрқмаяпсанми ?- меҳр билан Маҳина амма

- Нега қўрқаман , аммабувижон ? Адажоним билан иккаламиз катта диванли хонада ухлаяпмиз- ку. Адажоним ёнимда бўлсалар хеч нарсадан қўрқмайман.

Маҳина амма укасига тагдор назар ташлади :

- Ойижонинг-чи , у қаерда ухлаяпти ?!

- Ойижоним телевизорли уйда ухлаяпдилар.

- Ҳммм , шундоқ дегин ...- Маҳина амма укасига нимадир демоқчи бўлди-ю , аммо фикридан қайтди, бунинг ўрнига Сулаймонга қаради ,- чойингни охиригача ичиб олақол болам... Кейин боғчасига кетади - а, мени асалим...

- Хўп , аммабувижон ...

/209
👍18❤1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

* * *
Ҳилола ўқув марказига келганда биринчи бўлиб Дилнозага учрашди :

- Ассалому алайкум, опажон. Мен келдим.

Дилнозанинг уни айланиб- ўргилиб кутиб олди :

- Воой, бунча яхши ?! Сизни ҳали бери ишга чиқмассиз деб дарс жадвалига ўзгартириш киритмоқчи бўлиб тургандим. Айни вақтида келдингиз- да .

- Тўғрисини айтсам уйда зерикдим. Кейин программадан қолиб кетсам уни етказишга ўзим қийналаман. Шунга машғулотларга келақолдим.

- Қаранг- да !

Сизга руҳсат берган куёв болага беш баҳо !

Кўпчилик янги куёвлар "Ҳеч бўлмаса бир хафта уйда ўтир!" дерди.

- Уларнинг ўзлари мендан ҳам аввал ишларига чопдилар ,- кулимсиради Ҳилола ...

- Шуниси яхши. Эркак киши уйдан эрталаб чиқиб кетиб, кеч бўлганда қайтишига нима етсин .

Икки дугона дарс бошлангунча анча диллашишди.

- Бунёдбек ака Германияга ўқишга кетадиган бўлибдилар . Улар таълим соҳасида янги - инновацион технологияларни яратиш бўйича халқаро танловда қатнашиб ғолибликни қўлга киритибдилар. Энди олти ой ўша ерда малака оширар эмишлар.

- Ҳааа , улар учун ҳурсанд бўлдим ,- деди Ҳилола ,- Бунёдбек ака ҳақиқатда яхши инсонлар . Аммо мен уларнинг олдиларида ҳижолатли бўлиб қолдим ...

- Эээ ҳали бу ҳаммаси эмас,- Ҳилолани суюнтиришда давом этди Дилноза,- Бунёдбек аканинг ҳаёти изга тушадиган кўринади. Улар ўзларига ўхшаш илмни қадрлайдиган бир олима қиз билан унаштирилибдилар . Энди тўйни тезлаштириш пайида эмишлар. Германияга бирга кетишмоқчи экан.

- Ана шу хабар мени кўпроқ ҳурсанд қилди. Ишонинг... - Ҳилоланинг кайфияти жуда кўтарилгани табассум инган кўзларидан билиниб турар эди...

#орадан_икки_ой_ўтди

- Опа , сизда гапим бор эди, - деди Мирсаид ака бир куни ёлғиз қолишганда Маҳина аммага ,- шу десангиз ..
Шу Акромжон билан Ҳилола ...

Маҳина амма ўтирган жойида йиғиштирилиб олди :

- Нима демоқчи эканлигингни англолмадим , ука ... Тушунтириброқ гапиргин- да бундоқ ...

- Опа, бу иккиси набирам билан ҳар куни бизнинг уйда .

- Хўўўш... Ахир бу айнан кўнглингдагидек иш эмасми ?!

- Шундоқликка шундоқку-я , бироқ мен бир нарсани фаҳмладим- да. Ўйлашимча булар , яъни Ҳилола билан Акромжон эр - хотин эмас ... Шунчаки келишиб олиб киши кўзига роль ўйнаб юришибдими дейман.

Гарчи ҳужжатда ҳам , домла ўқиган никоҳ орқали ҳам тан- маҳрам бўлишган бўлсалар- да, менимча улар жуфт эмас , балки яхшигина дўст бўлиб олишган. Ўзларича "Ҳеч ким шубҳа қилмайди" деб яримта кўнгилларини тўлдириб юришибди шекилли халос.

Маҳина амма ҳазин кулимсиради:

- Мен буни сезганимга анча бўлган. Ҳақиқий эр- хотин бир- бирига бунақа муомалада бўлмайди-да . Бир - бирларини жуфт деб қабул қилганларида нигоҳлари бошқача боққан бўларди . Аммо уларнинг бу таҳлит йўл тутишганини сезиб, рости ҳар иккисига бўлган ҳурматим янада ошди...

Нега дейсанми ?!

Инсонийлик ҳали яшаётган экан... Ҳали ҳам бир ожизанинг қадр- қиммати , шаъни учун ўзини қалқон қиладиган эркаклар бор экан.

Мана исботи ...

Мени биласан-а ... Кунда ,кун ора ортиқча гап чайнаб ўтирадиганлардан кўра Акромжонга ўхшаган шарт кесадиган марди - майдонларни ҳурмат қиламан. Эркак кишининг қандайлиги ана шундай масалаларда билинади. Аёллардан фарқиям шу . Хуллас эркак "эр как ?!" бўлиши керак, эртакмас !

Яна ўзимизга тегишли масалага қайтсак.

Акромжон ўз ҳаётини Ҳилоланинг шаъни учун фидо қилибди . Бу масаланинг бир тарафи . Асосий тарафи нима-да , айтай-ми ?
Акромжон буларни барини сени деб қилган.

- Мени деб ? !

- Бўлмасам-чи , нима деб ўйловдинг , ука?! Ахир Ҳилоланинг шаъни , Сулаймоннинг келажаги , қолаверса одамларнинг гап- сўзини ўйлаб хазилакам қийналмадингми ?!

Биласанми , бу дунёда ҳеч бир амал жавобсиз қолмайди. Яхшилик ҳам , ёмонлик ҳам...

Акромжон бир вақтлар бошини силаганинг ҳаққини Ҳилолага уйланиш орқали тўла- тўкис адо этди.

Эндиги юриш сендан...

#давоми_бор /210

Муаллиф : Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍36
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💔 Ogʻriqli

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8💔2❤1