🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
#Бuсмuллаҳ

Ассаламу алайкум Азизларим!!!
🫧Январь ойининг яна бир қутлуғ куни муборак бўлсин!!!

🌸🕊
Аллоҳ сизга
ниятларингиз ижобат
бўладиган қувончли, 
ҲАЙИРЛИ➖ОМАДЛИ КУН АТО ЭТСИН!!!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Қизил Сабзи шарбати циститни даволайди. Ҳа сиз жуда ҳам тўғри ўқидингиз.

✅ Аёллар учун жудаям фойдали.
Цистит касали учун жудаям фойдали

✅ Қандай ичилади?
200 гр соф қизил сабзи шарбатини бир кўтаришда
ичилади. 2 соатда умуман циститни асорати ҳам
қолмайди 100% синовдан ўтган.

Тасир қилиш доираси:

✅ Ҳар ҳил дори уколлардан ҳам тез фойда беради.

✅ Агар сизда биринчи 200 граммдан кейин
қолмаса (мободо) яна 200 гр ичасиз.

Бу касалликдан мутлақо қутиласиз.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
#Хикоя

Кечаси она болаларига дарс тайёрлашда ёрдам беришга чоғланди. Аввало, уларга халақит бермаслик учун тўрт ёшли ўғлини нима биландир машғул қилиш мақсадида қўлига қалам ва оқ қоғоз берди. Сўнг қолганларига хотиржам ёрдамлашмоқчи эдиҳамки, қайнотасига кечки овқатини бермагани хаёлига келди.  
Қайнота ховли чеккароғида жойлашган бир хонада яшар, касаллиги туфайли ташқарига камроқ чиқарди. Аёл имкон қадар қайнотасининг хизматини қилар, эри ҳам унинг хизматидан рози эди. Аёл ўрнидан туриб, отанинг кечки овқатини олиб бориб берди ва бирор эҳтиёжи бўлса чақириши мумкинлигини айтиб болалари олдига қайтди. Кичкина ўғлини қизиқиш билан нималарнидир чизаётганини кўриб:
Нима чиздинг, – дея эркалатиб сўради.
Ўғли онасининг гапига жавобан қўлидаги қоғозни кўрсатди. Қоғоз юмалоқ, тўртбурчак шакллар билан тўла эди.
Она:
Бу нима, – деди.
Бола: – Катта бўсам мен ўзим яшайдиган уй хоналарини чиздим, – деди. Кейин ҳар бир шаклни “Бу ошхона, у ерда овқатланаман, буниси ётоқхона, у ерда ухлайман, буниси меҳмонхона...”, дея бир-бирига туташ бўлган шаклларни бирма-бир тушунтира кетди. Она қоғознинг чеккасида, бошқаларидан алоҳида ва кичик қилиб чизилган шаклни кўриб “Бу қандай хона, нега уни бошқа хоналардан ажратиб, алоҳида  қилиб қўйдинг”, деди. Бола “У хона сизники, у ерда сиз бобомдек катта бўлганизда яшайсиз”, деди. Бу гап онанинг қулоғига чақмоқдек урилди, қалбини ларзага солди.
Эртаси куни биринчи қиладиган иши меҳмонлар учун безатилган хонага қайнотасини кўчириб ўтказиш бўлди. Кечки пайт келган эри бу ҳолни кўриб, хотинидан ҳайратланиб, нима гаплигини сўради. Хотини “Қариганимизда ўзимизга яшаш учун жой ҳозирлаяпман”, деди. Эр гап нимадалигини тушуниб, мамнуният билан кулиб қўйди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍17❤1
#SAODAT
#No_6
#By_Nafisa_Malikova


Уйга бориб нарсаларимни қўйдим...
-Саодаттттт....
Санобарнинг овози эшитилди...
-келавер...
Ойнадан қараб чақирдим...
Ҳовлида акам томорқамизни чопаётганди....
-Санобар яхшимисан???
Учинчи акам негадир Санобарга бошқача муомила қиларди...
-ака дугонамга гап отманг!!!-шўхлигим тутиб қиқирладим...акам ҳижолат бўлиб менга норози нигоҳда қараб қўйди...Санобарни ҳам юзи қизарди...
Ичкарига кириб тўнғиллади...
-нега ундай дединг???
-акамга кўз сузма бўлмаса....-шодон кулдим...
-жинни...-деди ростакамига ҳафа бўлиб...
-бўлди ҳафа бўлма...ўзим келин қиламан...-дедим самимий жилмайиб...
-бореее...юр ундан кўра кинога...
Киночига пул йиғиб бердик...ўша пайтлар кинолар деворга улкан мато ёпганча қўйиб бериларди...
-айтдим нега йигитлар клёш шим кияяпти десам Жиммидан мода бўлибдида!!!
Санобар билан Саломат қиқирлади...ҳамма синфдошлар ва қўшнилар кинони ҳис ҳаяжон билан кузатарди...ўзимга зимдан қадалган нигоҳни сезардим...қарасам яна кинога қараб олиши кулгумни қистатди...Саша бошқа синфдошлардан нимасидир билан ажралиб турарди...
-Саодат Жасур сендан кўзини узмаяпти!!!-деди Санобар пичирлаб...
-кўзи оқиб тушгунча қарасин ишим йўқ!!!-дедим кинога кўз тикиб...
Қўшни қиз Барно мени имлади...
-акамга қараб юборинг!!
Тушунқирамай Элчин акани ёнига бордим...
-яхшимисан Саодат!!!
Элчин ака гапни нимадан бошлашни билмай иккиланди....
-ҳалиги...Муҳаббат яхшими???
Кулдим...
-ўзидан сўранг!!
Элчин ака қизарди....
-опангни севгани йўқми???
-мен ўртакашлик қилмайман ака....опамнинг совчиси кўп!!!
Афтидан Элчин ака мени тушунди шекилли жилмайди...
-унда опангга совчи жўнатаман...борақол кинони кўравер!!!
Ортимга бурилдим...опамнинг севган йигити ким экан...ҳеч ҳам кўрмаганман....уни опам бошқа жойдан деганди...ҳатто расмини ҳам кўрсатмади.....
Саша афтидан Элчин ака билан гаплашганимни бошқача тушунди шекилли ҳўмрайиб олди....ахмоқ Жасур эса ўриндиқимга мен севган шоколадни қўйиб кетибди...
👍10❤4
Кино тугаб ҳамма ўрнидан турди....шоколадни икки дугонамга бўлиб бердим.....

-Саша кино сенга ёқдими???
Овоз эгаси Дилобар эди...чиройликкина туркман қиз эди...негадир Сашани гапга тутаётгани энсамни қотирди....
Саша менга қараб қўйганча гапни қисқа қилди...
-кино ҳам муҳит ҳам ажойиб эди!!!
Уни менга қараб айтдимми ёки Дилобарга тушунмай қолдим...Дилобар мамнун жилмайди...
-эртагача Саша!!!
Дугоналарим билан секин одимларканмиз ортимиздан қадам товушлари эшитилди...
-қўриқчи керакмасми қизлар???
Яна безбет Жасур...
-сендек қўриқчидан кўра итларга таланганим яхши!!!
Санобар мени туртиб қўйди...
-мендан ҳали ҳам ҳафамисан Саодат???
Жасурни овози чорасиз одамникидек янгради...
-Жасур эртага гаплашасан Саодат билан энди кет!!!-деди Саломат
Жасур истамайгина ортга чекинди....
-сен катта синфга ўтсанг нима қиларкин Жасур???-кулди Санобар...
-Саааодаттт...
Ортимдан ғалати талаффуз эшитилди...
-Саша???
Саша бизга етиб келиб жилмайди...
-йўлим шу ёққа эди...кузатиб қўйсам майлими сизларни???
Русча маданият билан сўраган илтимосини қизлар ерда қолдиролмади....
-майли....-дейишди жилмайиб...
-уйинг шу тарафдами???-дедим ҳайрон бўлиб...
-шу тарафга кўчиб келдик...сабабини биласан!!-деди сирли жилмайиб...нимага шаъма қилганини тушундим Назокат опа шу тарафда яшар эди...балки отаси билан турмуш қурар...қизлар бири олиб бири қўйиб уни гапга тута бошлади....кўзларидан мен билан кўпроқ суҳбатлашгиси келаётганини сездим...
-Саадат сенда "Меҳробдан Чаён"борми???
Уйга етай деб қолганда сўраб қолди Саша....
-биздагиси бўлмайдими???
Саломат қувлиги тутиб жилмайди...унга ўқрайдим...
-майли бизни йўлимиз буёққа...
Саломат ва Санобар йўлни нариги тарафига бурилганча югуриб кетишди...
-ҳа бор...ўқимаганмисан???
У вақтни чўзмоқчидек секин юрарди...
-йўқ...эртага олиб кела оласанми???
-ҳўп...хайр энди уйга кирақолай...-дедим дарвозам тарафга юриб...
-Саадаттт.....
Ортимдан Сашанинг майин овози эшитилди....
-исмимни тўғри айт!!!-дедим ёлғондакам жахл қилиб...у жилмайганча
-бугун юлдузлар жудаям чиройлия!!!-деди мендан кўзини узмай...осмонга боқдим...қишлоқда тоза ҳавода юлдузлар бирам чиройли кўринадики....чиндан ҳам осмон гўзал эди....мендан узоқда эса Саша кўзларимдаги осмонга тикилганча жим турарди....

Уйга кирсам кичик акам опамни уршаётганди....
-сен кимга тегмоқчисан ўзи Муҳаббат???

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍31❤2
📚Уй шароитида болаларга Қуръон ёдлатиш бўйича баъзи бир кўрсатмалар:

1. Ота-оналардаги иҳлос ва тўғри ният (болаларга ҳам шуни ўргатиш керак). Фақатгина Аллоҳ учун қилинган амал ёки ибодатлар қабул қилинади ва охиратда мукофоти берилади.

2. Ўрнак бўладиган ота-она. Болам Қуръонни яхши кўрсин, ҳурмат қилсин, ёдласин, унга амал қилсин деган ота она энг биринчи ўринда ўзи унга ўрнак бўлиши керак. Агар болалар ота оналарини доимо Қуръон ўқиётганларини, ёдлашга ҳаракат қилаётганларини, тушунишга ҳаракат қилаётганларини кўрсалар уларга тақлид қилишга харакат қилади. Афсуски баъзи ҳолатларда ота-оталар болаларини қори бўлишларини хоҳлашади, лекин ўзлари Қуръондан анча узоқда ёки етарли вақт сарфлашмайди. Бу нарса болада ҳам тушунмовчиликлар уйғотади.

3. Қуръонни тўғри ўқишни ўрганиш (тажвид ва тартил билан) – ота оналар аввал ўзлари Қуръонни тўғри ва чиройли ўқишга ҳаракат қилишлари ва кейин болаларга ҳам ўргатишлари керак. Мукаммал ўқиш қийин лекин доимо одам ўз устида ишлаб борса албатта яхшиланади.

4. Доимийлик ва мунтазам режим. Кунлик тартибни ўзгартирмасдан олиб боришлик Қуръонни ёдлаш ва ёдлаганларини эсидан чиқармаслик учун жудаям зарур.

5. Қуръон дарси учун тўғри муҳит- кунлик тартиб билан бирга дарс қилинаётган муҳит ҳам тўғри бўлиш керак. Ҳар хил эътиборни оладиган нарсалар, чалғитадиган (телевизор, компютер, ўйинчоқлар каби) дан ҳоли бўлган тинч жой жуда муҳим. Ўқитаётган/кузатётган ота-она ҳам имкон қадар тўлиқ эътибор бера олиши керак (телефонда гаплашишлик, бошқа ишлар/юмушлар билан машғул бўлиш каби).

©АбдулҲадийҲафиз

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😅Buzila olmayotgan erlarimizga jo'natib qo'yamiz

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Роббига интилган Қория

Баҳор ойининг ёмғирли тонгида дугоналардан қўнғироқ бўлиб, қория дўстлардан бири оламдан ўтгани хақидаги хабар келди. Нонуштани чала ташлаб, Аллоҳимнинг дўсти хузурига сунги видога ошиқдик. Боргач, мен аёллар тўпига, хожам рижоллар тўпига сингиб кетдик.

Хонага кириб бордим...
Уй ўртасидаги катда ок юзли, қора қошлари камондай бўлиб 45 ёшдаги Зулхумор исмли аёл ой бўлиб ётар эди. Атрофини мехрибонлари ўраб олган, бири чиқиб -бири кириб хайрлашарди.
Йиғи-сиғи гох босилиб, гох утаб кетар. Орамиздаги пешқадамлар
-Майитни озорламанг, деб огоҳлантириб, йиғининг кучини сўз билан кесар эди.
Не холки, уйланмаган уч уғил, она ортидан бўзлаб қолаётгандек эди.

Қорияни Аллоҳ хузурига ювиб-поклаб, оппоқ либосларини кийинтирдик. Худди, маьшуқасига ясанган ошиқ каби. Қория 3 йилдан бери саратон дарди билан оғриб, азоб чеккан экан.Кўксидаги ўртача кунгабоқар каби, саратон касаллигининг асорати бўлган яра четларига кўзим тушиб қолди.
Бечорагина қандай азобларни тортган, қандай машаққатни кўтарган экан-а...
Аллоҳ қориянинг тортган жабру жафо, дардини гунохларига каффорот этсин, илохим.
Кафанланиб, мушк-анбарларга хушбўйланган майитнинг жанозаси ўқилди. Уй-ховли одамларга тўлган эди.
Тобутни сўнги манзилга элтишга ошиққан одамлар елкасида ,бизнинг қориямиз дунё ховлисини тарк этди.

Хожаси Азизжоннинг сўзи бўйича,
Жуфти ҳалоли билан аҳил-инок умр кечирибди бирор марта жанжаллашмай. Қачонки, хафа холда кўча эшикдан чиқмоқчи бўлганида, завжаси эшикни тўсиб,
-Мендан рози бўлмагунингизгача, сизни қўйиб юбормайман дер экан. Хатто, қўшик куйлаб ёки рақс тушиб бўлса ҳам хожасининг кўнглини кўтариб хушнуд этишни ўзига одат қилган экан.
Мадраса кўрган, илмга чанқоқ ,Қурьонни севувчи қория умрининг сўнги йилларида Қурьондан турли ранглардаги таралиб турган нурларни кўриш даражасига Аллоҳнинг фазли ила етишибди. Етган дардига шукрда бўлиб, бирор маротаба нолимаган, кўксидаги дардини силаб,
-Бу менга Аллоҳимдан етган, Алҳамдулиллах мен розиман...дер экан.

Қориямизнинг, мадрасада бирга ўқиган дугонаси айтишича, яқинда
Муҳаммад пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи вассаллам хазратни туш курибди. Муҳаммад пайғамбаримиз чап томондаги бўш ўринга туш эгасини таклиф этибдилар. Шунда,
-ўнг томонингизга ким ўтиради ё Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи вассаллам, деб сўрабди дугона.
-Бу жой Зулхумор дугонангизга, у сиздан кўра тақводорроқ дебдилар
Муҳаммад пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи вассаллам хазратлари.

Умрининг сўнги дақиқаларида ғайб пардаси кўзлардан кўтарилганда ётган жойида
-Пайғамбарларни кўряпман, ниманидир гаплашяпдилар. Балки мен хақимдадир? Дебди.
Жон чиқардаги сўнги каломи
- Мен қабул қилинибман !
деган сўз бўлибди.
(Балки олий жаннатларгадир ишора)

Хожам
- Умримда тобут кўтариб бу каби ажиб ишга дуч келмаган эдим.
Шунчалик Роббига интилган қория бўладими...?!
Тобут бизнинг қулларимизда бўлсада, манзилга учиб кетгудек тезликда эди.
Тобутнинг тўрт томонидан галма-гал кўтаришга улгурмай, одамлар ортида қолиб кетгудек бўлдим. Назаримдаҳкўринмас кучлар тобутни манзилга элтаётгандек эди, балки фаришталар ёрдамга келганмикан?
Қазилган қабри тепасидаги бир туп дарахт-бута, Аллоҳнинг марҳамати ила кўкариб турган экан,
Хадича онамизнинг қабри тепасидаги яшнаб турган дарахтни ёдга солиб...
Не ажабки, солих банданинг энг баҳтли куни Робби Аллоҳга йўлиқадиган куни бўлса.

Эй, хотиржам нафс!
Роббинга сен Ундан ,У сендан рози бўлган холда қайт!
Бас, бандаларим ичига киргин. Ва жаннатимга киргин!

Фажр 27-30 оят

София Султон

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍16❤2😢1
#SAODAT
#No_7
#By_Nafisa_Malikova


-ака мени тинч қўйинг!!!
Акам опамни сочини ғижимлади....
-тегсанг онам айтганга тегасан...йўқса мактабни ҳам битирмайсан!!!
Опам тинмай йиғларди...
-Фахриддин ака....
Чопиб бордим...акамни силтаб опамни қучдим...
-опа тинчланинг!!!
-эсинг кирдими Муҳаббат???-деди акам ўқрайиб...
Акамни итардим...
-ака бўлди етар!!
Акам бошқа пайти жуда ҳам меҳрибон эди....аммо онамни қарорларини ҳурмат қиларди...
Акам ошириб юборганини сезди шекилли биздан узоқлашди...
-қочиб кетаман!!!
Муҳаббат опам нима деяётганини билмаётгандек туюлди...
-опа!!!
Юзини силадим...у ғамгин жилмайди....
-Саодат сен ўқи илтимос хўпми???
Хўп дея бош силкидим...у ёшли кўзларини чексиз осмонга қадади....
-шу юлдузлардан бирига айланиб қолгим келаяпти!!!
Осмонга қарадим...боягина ғоят гўзал кўринган юлдузлар энди қора тун бағрига сингиб кетган умидсиз нурдек кўринарди...


Эрталаб Саша сўраган китобни олганча мактабга йўл олдим...мактабга кираверишда Жасур ва Саша бир бирини оғзини қон қилганча муштлашар...қолганлар эса ажратишга ҳаракат қилиб уддалай олишмасди...қизлар эса томоша қилиб пичир пичир қиларди...Дилобар мени кўриб ҳўмрайди....
-ҳаммаси сени деб!!!
-нима???-тушунқирамай жахл билан тикилдим....
-ана ўзи келди....-дея бақиришди синфдош йигитлар мени кўриб Саша ва Жасурга имо қилишиб...улар таққа тўхтаб мен тарафга бирдан тикилишди....менга умидвор боқиб турган кўзларга қараб бир зум иккиландим...
-бу ерда нима бўляпти???
Саша жим бўлганча лаби четидан оқаётган қонни қўли билан артди...Жасур ҳам уст бошини тўғирлади...
-шунчаки бир нарсани келишиб олдик!!!-деди Саша тилга кириб Жасурга жим бўл дегандек тикилиб...
-шундай!!-Жасур ҳам Сашадан кўзини узмай унинг гапини тасдиқлади...
Кимдир ўқитувчимизни айтиб келган шекилли Назокат опа етиб келиб роса танбеҳ берди....ҳамма дарсга!!!
Математика устозимиз рўза тутмаслигимизни қаттиқ уқтирди....ўша пайтлар ҳеч кимга рўза тутишга йўл қўйишмасди....бизни оилада доим яширинча тутиларди....бу сафар ҳам бир амалларман...
-энди назорат иши оламан ҳамма жойини ўзгартирсин!!!
Саша чаққонлик қилиб мени ёнимга ўтиб олди...
-мен математикдан ҳеч кимга кўчиришга бермайман!!!-дедим қатъий огоҳлантириб....у жилмайди...
-эссиз...мен берасан деб ўйлагандим!!!


Бу сафар саволлар жуда ҳам мураккаб эди....Сашага қарасам бир зумда белгилаб чиқган....у кузатаётганимни сезиб мен тарафга қаради...кўзларимни олиб қочдим...
-ёрдам керакмасми???-деди самимий овозда....
👍6❤1
-йўқ!!!-дедим қайсарлик билан яна вароқга тикилиб...у қилиғимга кулди...аммо индамади...кейин секин ўзига ўзи гапиргандек бўлиб жавобларни ўқий бошлади...кар эмасман эшитаётгандим...у айтган жавоблардан кейин ҳисоб китобим тиниқлаша бошлади...Саша мени ҳисоблай бошлаганимни кўриб ҳотиржам тортди шекилли жим бўлди...
Иккиланганларимни ҳам тезда ечиб бўлдим...аммо Сашага раҳмат дея олмадим...
-қани ҳамма топширсин!!!
Устоз вароқларни йиғиб олгач ҳаммамизга бир бир қаради....
-менимча ҳамма чанқади!!!
Қўрқув ичра бир биримизга термулдик...ахир ичимизда рўзадорлар бор эди....устозимиз эса оғиз очмагунча қўймайди...
-қани бу партадан бошлаймиз!!!
Ишқилиб бизни партагача сув тугаб қолсинда....безовталигимни Саша ҳам сезди...
-нимадир бўлдими???-деди паст овозда...
-ҳеч нарса...-дея оғир ютундим...менимча Саша ҳам гап нимада эканлигини сезди....Санобар ҳам тутган эди...у сувни ёнида бир зум жовдираганча устозга термулди...
-мен чанқамадим!!!
Зулхумор устозни қошлари чимирилди....
-рўзадормисан???
Санобар йиғлаб юборди...
-илтимос устоз!!!
Зулхумор опа сувни олиб мажбурлаб Санобарнинг оғзидан қуйди....
-сенга ким қўйибди рўза тутишни!!! Дохий буни ман этганда...сиёсатга қаршимисан???
Бутун синф қўрқув билан бу дахшатли манзарани кузатарди....
Навбат бизни партага етди....
Менимча идишдаги сув ҳали ҳам кўп эди...кўпчилик рўзадорлар рўзаси бузилганга ҳиқиллаб ўтирарди...
Навбат Сашага етди...унинг мовий кўзларида ўзига ишончни кўрдим...у рус бўлса ҳам бизни вазиятимизни қалбан ҳис этиб турарди гўё....
У чиқиб сувни шу қадар кўп ичдики....идишда сувни қолдирмади ҳам....
-тўхта Саша...бўлди қил!!!
-нега???
-сени рўза тутмаслигингни биламанку...Саодатни навбати эди...сен нега чиқиб олдинг ўзи???
У мен томонга қараб сездирмай жилмайди...
-менимча Саодат чанқоғини қондира олмайди....
👍20❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸Т у н и н г и з
о с у д а б ў л с и н

✨🌛Яшаш гузал, хаёт мураккаб. Инсон олдидаги синовларга бардошли булиши керак.
✨🌛Қийинчиликлар олдида бушашманг, ўзингизни кучли эканлигингизга ишонинг қадрдоним.
✨🌛Хаёт доим давом этади. Ёмон кунлар ўтиб кетади.
Табассум килинг, хаммасига бардошли булинг.
✨🌛Сабр қилган етар муродга. Аллохга омонатсиз азизлар.
Ширин тушлар хамрохингиз булсин!

🌛🌛🌛🌛🌛🌛🌛🌛


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1
Juma Ayyom muborak...
Albatta bir Jumangiz InshaAlloh Makkada bo'lsin🕋

✨Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad.
✨Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad.
✨Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Juma'ning hayri va barokati sizga bo'lsin eng yaxshilarim🌚🫶🏻🕋

✨Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad.
✨Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad.
✨Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad.

Yaqinlaringizni birinchilardan bo'lib tabriklang! 🤍🌷

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Muhammadloiq qori - Kahf surasi / Мухаммадлоик кори Кахф сураси
Oyat Uz
• Kahf surasi

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
ЭРТАГА ЖУМА! САЛАВОТНИ КЎПАЙТИРАЙЛИК! ҚИСҚА ВА ЁДЛАШГА ОСОН || SALAVOT
Muslima Soliha
❤️ Salovat

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❄️ #Ҳайрли_тонг

Тонгда уйғонишнинг ўзи бир мўъжиза! Биз буни доим такрорлангани учун ҳам унча ҳис этмаймиз.

😀 Ассаламу Алайкум! Вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ!

Жума тонги муборак бўлсин.

❄️ Қалбингиз иймонга
❄️ Уйингиз қувончга
❄️ Юзингиз нурга
❄️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

❄️ Эзгу ишларда ўзиб кетувчилардан бўлиш сиз-у бизларга насиб этсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
#SAODAT
#No_8
#By_Nafisa_Malikova


Ундан шу қадар миннатдор эдимки...сўз билан таърифлай олмасдим....бутун синф қарсак чалиб юборди Жасурдан бошқа....
-ўтир жойингга!!!
Зулхумор опа асабийлашиб яна ҳаммамизга динимиз ҳақида нотоғри маълумотлар бера бошлади...
-раҳмат!!!-дедим Саша жойига ўтиргач хижолат бўлиб....у кулди...
-фақат раҳмат билан қутулмайсан!!!
Кулиб юбордим...
-менга ҳам шунча сув ичирмассан???
-менимча 1ойга етадиган сув ичдим туядек!!!
Бирга кулдик....биринча марта...одатда синфдош йигитларга эътибор бермасдим...мен ўқишни...эрта турмуш қурмасликни истардим...аммо Саша мени биринчи ўғил бола дўстимга айланганди...


Дарс тугаганда Саша менга етиб олди...китоб ёдимга тушиб унга китобни тутқиздим....
-Сени туғилган кунимга таклиф этсам келасанми???
-бормайман деган вариантим ҳам борми???-дедим жилмайиб...
-йўқ афсуски...-деди кулганча...
-хўп...нима совға ҳоҳлайсан???
-туғилган кунимда айтаман!!-деди сирли жилмайиб....Санобар ва Саломат келиб қолди...
-Сизлар ҳам келинг...-деди Саша яна бир марта такрорлаб...сўнг биздан узоқлашди....
-Офарин...шунча сувни ичдия!!!-деди Санобар ҳам ҳурсанд бўлиб ҳам ҳомуш тортганча...
-айтма...бечора ҳожатга қатнаб чарчади...-деди Саломат кулиб...
-сиқилманглар қизлар...Аллоҳ кўриб турибди тутган рўзамизни...бузаверсин қайта қайта тутамиз!!!-дедим жилмайиб...
-эртага Сашани туғилган кунига нима кийиб борамиз???-деди Санобар ўйланиб...
-акам рухсат берармикин???
Акамни феълини биламан...қиз болага ўтиришларда нима бор дерди доим...
Уни фақат Санобар кўндира олади...охиста Санобарни туртдим...
-Санош....
У ниятимни тушуниб кескин бош чайқади...
-йўқ...нима демоқчилигингни тушундим...
У қоча бошлади...кулганча Саломат билан уни қистовга олдик...
-қара лекин...бошқани келин қилсам армонларда қолиб кетасан сочингни юлиб....
Санобар ортимдан қува кетди...



-бугун бирор жойга борасанми???-деди опам қизиқиб...
-ҳа....-дедим нима кийишни билмай...опам жилмайди...кейинги пайтлар ғамгин жилмаядиган бўлиб қолганди...
-ўзим тикиб бераман...қанча вақтимиз бор???-деди хушчақчақ овозда....у жуда қўли гул чевар эди...онам деярли кийим обермас аммо у буни билдирмасди...доим нималардир яратиб...кўйлак шунақанги чиройли чиқгандики....
-буни учрашувга кияман деб ният қилгандим..насиб қилмаган экан...-деди ҳўрсиниб...
-у йигитга айтдингизми???-дедим қизиқиб...
-ҳа...-деди опам атрофга олазарак боқиб...-олиб қочиб кетаман деяпти....
👍9❤1
#SAODAT
#No_9
#By_Nafisa_Malikova



-опа эсингиз жойидами???-дедим жахлим чиқиб...
-қочмайман агар мени мажбурлашмаса....-деди опам мени тинчлантириш учун...
-у йигит яхши йигитми???-дедим яширин поччамга қизиқиб...
Опамни юзига ширин табассум югурди...
-у жуда ҳам келишган...самимий...энг муҳими ўқимишли...
Таърифлашидан келишган актёр тасаввуримда гавдаланди...демак опамга мос...
-фақат ҳеч кимга айтма кичкинтой!!!-деди опам қатъий...
Дарров ҳўмрайдим...
-кап катта қизман...севги нималигини билмасам ҳам тушунаман!!!
-ҳафа бўлма Садочам...-деди опам сирли жилмайиб...-мактабда Саша деган бола келибдими???
Юзим негадир қизарди...
-мен кўйлакни кийиб кўрай!!!


Кўйлак менга жуда ҳам ярашганди...ўрим сочимни ечгандим узун сочим белимдан пастга тушди...
-мендан кейин аниқ сени сўрашга тушади бу хотинлар!!!-деди опам ҳавас билан термулиб...
-мен бу қишлоққа келин бўлмайман!!!
Ҳар бир гапга фаришталар овмин дейиши ёдимдан кўтарилган эди ўша лаҳза...



-опа...сизга ишондим онам сўраса дугонасиникида денг!!!
-юрагингга борманда сени...онамни амаллайман аммо сезиб қолса таёқи сингунча уради икковимизни!!!-деди опам кулганча....онам ҳали ишда эди...бунақа ўтиришга илк марта қатнашишим...совғага нима олишни билмай яқинда ўзим ҳавас учун чеккасига чиройли нақш ўйган рўмолчамни олиб олдим...
-Саодатттт!!!
Мени кўрган Санобарни оғзи очилиб қолди...
-Муҳаббат опа зўр опада!!!-деди атрофимда айланганча кўйлагимни ушлаб...
-дугонанг ҳам чиройлида!!!-дедим ўзимни кўз кўз қилиб хазиллашганча....
-Саломат элдан бурун кетди...биласанку ўтириш жинниси...лабига онасини бор бўёғини суртиб олибди...
Бўяниш деса Саломат доим лабига хунук қизил бўёқ суртиб оларди...



Сашани ҳовлиси анча катта эди...руслар азалдан уй жойга унча қизиқавермайди деб эшитгандим...бўйнида занжирли ит ҳовлида сайр қилиб юрар...барча синфдошлар ташриф буюрганди...мени кўришиб бир зум тикилиб қолишди...бироз ҳижолат бўлдим...
-ўғлим...яна меҳмон келди...кел қизим!!!
Ўша куни қоронғуда кўринмаган эди юзи...Сашани дадаси ёқимтойгина инсон экан...амаллаб безатибди дастурхонни...перашкини кўриб жилмайдим...рус дастурхонини усиз тасаввур қилиб бўлмайди...
-Саадаттт....
Ортимдан Саша чақирди...ўгирилдим....мактаб формасидан бошқа кийим унга ярашибди...уни кўзларида ҳайрат ва қувонч акс этди...
-келмайсан деб ўйлагандим!!!
-ахир ўзинг қарздор қилиб қўйдингку!!-дедим самимий жилмайиб...
-фақат шу учун келдингми???
Меҳр ва хавотир акс этиб турган кўзларига боқиб нима дейишни билмай қолдим...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍31❤3
😍 1 yoki 2? ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🥰2😍1