🧕 Muslimalar kundaligi
1.64K subscribers
3.63K photos
3.53K videos
4 files
6.83K links
Download Telegram
#SAODAT
#No_6
#By_Nafisa_Malikova


Уйга бориб нарсаларимни қўйдим...
-Саодаттттт....
Санобарнинг овози эшитилди...
-келавер...
Ойнадан қараб чақирдим...
Ҳовлида акам томорқамизни чопаётганди....
-Санобар яхшимисан???
Учинчи акам негадир Санобарга бошқача муомила қиларди...
-ака дугонамга гап отманг!!!-шўхлигим тутиб қиқирладим...акам ҳижолат бўлиб менга норози нигоҳда қараб қўйди...Санобарни ҳам юзи қизарди...
Ичкарига кириб тўнғиллади...
-нега ундай дединг???
-акамга кўз сузма бўлмаса....-шодон кулдим...
-жинни...-деди ростакамига ҳафа бўлиб...
-бўлди ҳафа бўлма...ўзим келин қиламан...-дедим самимий жилмайиб...
-бореее...юр ундан кўра кинога...
Киночига пул йиғиб бердик...ўша пайтлар кинолар деворга улкан мато ёпганча қўйиб бериларди...
-айтдим нега йигитлар клёш шим кияяпти десам Жиммидан мода бўлибдида!!!
Санобар билан Саломат қиқирлади...ҳамма синфдошлар ва қўшнилар кинони ҳис ҳаяжон билан кузатарди...ўзимга зимдан қадалган нигоҳни сезардим...қарасам яна кинога қараб олиши кулгумни қистатди...Саша бошқа синфдошлардан нимасидир билан ажралиб турарди...
-Саодат Жасур сендан кўзини узмаяпти!!!-деди Санобар пичирлаб...
-кўзи оқиб тушгунча қарасин ишим йўқ!!!-дедим кинога кўз тикиб...
Қўшни қиз Барно мени имлади...
-акамга қараб юборинг!!
Тушунқирамай Элчин акани ёнига бордим...
-яхшимисан Саодат!!!
Элчин ака гапни нимадан бошлашни билмай иккиланди....
-ҳалиги...Муҳаббат яхшими???
Кулдим...
-ўзидан сўранг!!
Элчин ака қизарди....
-опангни севгани йўқми???
-мен ўртакашлик қилмайман ака....опамнинг совчиси кўп!!!
Афтидан Элчин ака мени тушунди шекилли жилмайди...
-унда опангга совчи жўнатаман...борақол кинони кўравер!!!
Ортимга бурилдим...опамнинг севган йигити ким экан...ҳеч ҳам кўрмаганман....уни опам бошқа жойдан деганди...ҳатто расмини ҳам кўрсатмади.....
Саша афтидан Элчин ака билан гаплашганимни бошқача тушунди шекилли ҳўмрайиб олди....ахмоқ Жасур эса ўриндиқимга мен севган шоколадни қўйиб кетибди...
👍10❤4
#SAROB_JILVASI

#No_6
#By_Nafisa_Malikova


-кома ҳолатига тушиб қолди!
Докторлар афсус билан бош чайқади.
Манучеҳр хотинини нозик ва жонсиздек турган қўлларини сиқиб йиғлади..
-тур жоним..тур илтимос! Сезсизликни менга раво кўрма..

🌺🌺🌺🌺🌺🌺

-қўшимча сут билан боқамиз!
Ҳамшира бундай ҳолатларни кўравериб ўрганиб кетганми кўзлари қизариб кетган онага оддий ҳолатдек буюрди.
-қизим..
Онаизор йиғлаб-йиғлаб қўшимча сут қидирди.
-сен касал бўлгунча мен касал бўлмайманми? Ҳали ўнг гулингдан бир гулинг очилмай умринг шу касалхонада ўтадими?
Қўшимча сутни ҳам тури кўп экан..танлай олмай қийналди.Олиб келганда очиққан болакай ичиб-ичиб олди.Бир парча эт дунё ташвишларидан ҳоли касалхона идишида ухлаб ётарди..

🌺🌺🌺🌺🌺

-ойи..ёлғон денг!
Касалхона суратларини томоша қилаётган болакай охири зерикдими холасига боқди.
-хола..аяаа..
Замира хола йиғлаб юборди.
-бу қоракўзларим қолиб мени бағрим эзилиб кетяпти!
Паризод онасини қучиб йиғлаб олди.Опасини ёнига кирганда поччаси телбадек опасини қучишга уринган ҳамширалар эса уни ажрата олмай ҳалак..
-керак эмас менга бола..у керак! Солиҳа..
Поччамга ичим ачиб кетди.Ёш энди ҳаёт сурурини сурадиган вақтда бу кўргулик одамни эсанкиратиб қўяркан..опам эса уйқуга кетган гўзал маликадек оппоқ рангда ётарди.Худди ҳозир уйғонадию келдингми бемаъни деб мени жиғимга тегадигандек..
-опа!
-бўлди бу ердан чиқинглар..ўлмаган беморга аъза очяпсиз!
Поччамни зўрға чиқариб юборишди..ҳатто уйидагилари келса ҳам ҳеч ким овута олмади.Поччамни шу кеч қайтиб кўрмадим..

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍40❤2😢2
#AGYOR #No_6
#Nafisa_Malikova

Ичкарига қоп қора кастюм шимда қўлида гуллар билан Беҳруз кириб келди...наҳотки бу гуллар менга аталган бўлса...охирги марта қачон гул олганим ҳам эсимда йўқ ҳатто...у мулозамат билан ота онам билан қуюқ сўрашди...навбат менга етганда қўлидаги чиройли атиргулларни менга узатди...қўлларим қалтираб зўрға олдим...стол атрофига ўтирдик...
У дадам билан минг йиллик танишлардек суҳбат қурарди...уни томоша қилиб чарчамасдим...онам мени енгил туртиб қўйди...
-кўриб турибсан Беҳруз қизим жуда содда...одамовироқ...-деди дадам мен томонга меҳр ила қараб...Беҳрузни нигоҳи менга қаратилди...кўзларимиз тўқнашди...
-аслида қиз бола шундай бўлиши керак....-деди жилмайиб...уни ўткир нигоҳларидан кўзларимни олиб қочдим...
-мен ҳозир келаман...-дея ўрнимдан турдим...
Юрагим жуда тез урарди...бу нимаси...ошхонада Машхура опага қарашмоқчи бўлдим..мевали ликопчани олиб чиқаётиб йўлакда қўлдан тушириб юбордим..шунақаям нўноқ бўламанми...синиқларга тегмасимдан олдин бегона қўл қўлимни ушлади...рўпарамда Беҳруз менга ҳавотир билан қараб турарди....
-қўлингиз қонамадими???-деди қўлимни кўзига яқинлаштириб...
-йўқ...аммо идиш...-дедим афсус билан....
У жилмайганча мени ўрнимдан турғизди....
-ҳеч қиси йўқ...юринг....
Унга яқин турганимга ҳаяжоним янаям кучайди...
-ҳар бир нарсага шунақа куюнасизми???-деди яқиндан қараб...тасдиқ маъносида бош силкидим...
-жуда ҳам нўноқман....
-асло....фариштадексиз ишонинг...содда ва беғубор...-деди қўлимни қўйиб юбормай маҳкам сиқиб....Биргаликда залга чиқдик...у охиста қўлимни бўшатди...
У кетаётганда онам уни кузатиб чиқиб кетди....дадам эса менга юзланди....
-қизим...нима дейсан??? Жуда яхши йигит қара....-деди менга умид билан боқиб.....
👍37🔥2🥰2
#Taqdir_bitiklari

#No_6
#By_Nafisa_Malikova


Кўнгил билан яшайдиган инсонларга осон эмас...


Раъно юраркан кўз ёшларини тўхтата олмас хаёлида Ойсулувнинг сўзлари чарх урарди...Аллоҳим менга ҳам ўғил бер ёлвораман! Пичирлади лаблари...бозор яқинидаги скамейкалардан бирига ўтирди...сал нарида эр хотин ширингина ўғлини эркалатарди...
-биттагина носбойингдан бер!
Болакай шимчасига қўлини босиб отаси томон отди...ота дунёларга сиғмай кулганча ҳавога отилган "нос"ни олиб бурнига босди...
-оҳ оҳ той болада мени ўғлим!-деди эркак фахр билан...
Раъно уни ўрнига Элнур акасини қўйиб кўрди...бирон марта қизларини эркалатиб суймаган эри балки ўғли бўлганда ўзгачароқ бўлармиди? Ҳавас билан ёш оилани кузатарди...қорнида эса нимадир балиқчадек сузиб юрарди...

🌺🌺🌺🌺🌺🌺

-қаерга кетасан ўтир!-деди Донохол ёлғондан ёзғириб...
-унда мен борақолай меҳмонинг бореканку!-деди Элнур ҳижолат тортиб...аммо эркак эмасми аёлнинг дуркун кўринишидан кўз узиши қийин бўлди...
-э ака ўзи зўрға келдинг ўтир мен нон олиб келаман!-дея Донохол дугонасига ишора қилди...Қундуз кўзини жилмайиб қисиб қўйди...Элнур ясатилган стол олдига ўтириб чой ичмоқчи эди бир қўл қўлини тўхтатди...
-ўзим қуйиб бераман!
Хиёл энгашганча Элнурга жилмайиб турган аёл эркакнинг нигоҳи бир зум қаерга қаратилганини сезиб баттар ишваланди...
-пиёлангизни узатинг!
Элнур хонани тўлдирган атир исидан ғалати ҳисларни туйсада ўзини ҳиёл босди...
-озроқ қуйинг ҳозир кетаман!
Қундуз ёшгина эркакка қараб чаккимассан деди хаёлан...эрсиз қийналиб юрганди ўзи яхши имконият!
❤18
OVCHI

#No_6
#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA


Онаси шунча урса ҳам миқ этмаган Наргиза ҳолдан тойди.
-ойи пулни..Сафирага бердим!-деди кўзи мўлтираб-дадаси касал экан.
-сендан бошқа ҳеч кими йўқмикин бечорани-деди онаси тутоқиб-мен билмайман жойига қайтариб топиб келасан пулни! Дугонанг менга ёқмайди юрма у билан дегандим сенга,мана охири уйдан пул ўғирлашни ўрганибсан!
-кечиринг ойи илтимоссс..-деди Наргиза ялинчоқ овозда.
-тур бор синглигни боғчадан олиб кел,бошим оғриб кетди-деди онаси бошини ушлаб.
-ойи..чой берайми?
-тур йўқол кўзимга кўринма ундан кўра..
Наргиза кўкарган жойларини яшириб кўчага чиқди.Чиқасола Шербекка телефон қилди.Бу сафар йигит гўшакни уйқусираб кўтарди.
-ҳа нима дейсан?-деди беписанд.
-узр Шербек акаа..уйғотвордимми?-деди қиз ҳижолат бўлиб.
-тинч ухлашга ҳам қўймайсанку!
-унда кейинроқ қилайми?-деди Наргиза йигит ҳафа бўлиб қолмасин деб.
Шербек ёнида ётган Сафирага жим ишорасини қилиб ўрнидан турди.
-нега қилувдинг?
-онангиз яхшимилар?-деди Наргиза ҳавотир билан.
-сал бўлса ҳам яхши!
-жудаям ҳурсандман сиз учун!-деди қиз ҳурсанд бўлиб кетиб.
-онанг ҳитланмадими?
Наргиза оғриётган жойларини ушлаб жилмайди.
-ҳеч қиси йўқ кечирадилар!
-жудаям ақллисанда!-деди йигит уни мақтаб қўйиб.
-энди қачон учрашамиз?
Шербекни энсаси қотди лекин овози ўзгармади.
-эртага жоним хўпми?
Ортидан Сафира уни маҳкам қучди.
-хўп Шербек ака кунингиз яхши ўтсин!-деди Наргиза ҳаяжон билан.
Сафира Шербекни юзидан ўпди.
-бечора роса сизни ишқингизда девонаку!-деди кулиб.Шербек қизни қўлини силаб қўйди.
-эртага у мени меҳмоним бўлади!
Сафира жиддий тортди.
-эҳтиёт бўлинг уйланишга тўғри келиб қолмасин яна!
Шербек энса қотирди.
-Наргиза нима десам кўнади!

Давоми бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3🔥1