🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Улар кетишди, лекин йигитлар Беҳрузнинг ортидан:

- Сен билан ҳисоблашамиз ҳали, ўшанда кўрамиз!-деди.

Улар ичкарига кириб қулайроқ жойга ўтиришди.

- Бу нимаси?!-деди аёл кескин оҳангда.

- Узр сизни олдингизда урмоқчимасдим, кечиринг. Лекин уларни сизнинг шаънингизга айтган гапларига чидаб туролмадим.

- Мен чидадим-ку! Сиз нега чидолмадингиз? Мен бунақа гапларни ҳар-ҳар ердан эшитавериб эътибор бермай қўйганман.

Бу дейман уддабурон, қатъиятли, ақлли йигитсиз десам, яхшигина безори ҳам экансиз-ку?-деди аёл.

- Безори эмасман, лекин сизнинг шаънингизга гард теккизган одамга ҳар қандай безорилик қилиш келади қўлимдан.

- Буюртма берамизми?-гапни бурди аёл.

Улар буюртма беришди, буюртма ҳам олиб келинди.

- Бирам қорним очибдики, лойиҳани тасдиқлатиш билан бўлиб эрталаб чой ҳам ичмагандим,-деди Беҳруз овқатланиб.

- Лойиҳа ва компаниямиз учун шунчалар хавотир олдингизми?

- Ишончингизни оқлай олмаслигимдан хавотир олдим,-деди Беҳруз унга маъноли қараб.

- Иккинчи тилагингиз нима экан?

- Бир шахсий савол бермоқчийдим.

- Мен шахсий саволларни ёқтирмайман.

- Бу ҳақида билдим, шунинг учун ҳам бугунги имтиёзимдан фойдаланмоқчиман.

- Нимани билишни истайсиз?

- Аслида жуда кўп нарсани, лекин биттагина имконим бор экан энг асосийсини сўрайман.

- Хўш?

- Ҳаётингизда кимдир борми? Демоқчиманки, ҳозир қалбингизни эгаллаган кимдир борми?-кўзларига қаради аёлнинг.

- Буни билиб нима қиласиз? Бу сизга нимага керак?

- Агар қизиқиб қолдим десам-чи?

- Буни маслаҳат бермайман.

- Сабаб?

- Олов билан ўйнашмоқчи бўляпсиз.

- Мен оловдан қўрқмайман.

- Нега менга бунча қизиқиб қолдингиз? Нима учун? Ахир тенгдошингиз бўлмасам, ёш қиз ҳам эмасман, мен аёл кишиман. Сиз эса ҳали уйланмагансиз. Уйланмаган йигитнинг эр кўрган аёлга, бунинг устига ўзидан 8 ёш катта аёлга қизиқиши бу мантиқсизлик. Ҳеч бир қуйишқонга тўғри келмайди бу қизиқиш.

- Бунинг менга аҳамияти йўқ, булар мени қизиқтирмайди. Қизиқтирадиган саволни эса бериб бўлдим.

- Сизни ҳам худди бошқалардек баъзида бошимга битган бало-чиройим алдаётган бўлмасин? Ҳарорат сўнса, қизиқиш ҳам йўқолади.

- Мен сиз айтаётган ҳавойи эркаклардан эмасман.

- Хўш, айтинг-чи, нега ўзингиз ҳалиям уйланмагансиз? Ахир ўқиган, қад-қоматли, ақлли, ишбилармон, хушсурат йигит бўлсангиз, наҳотки шундай йигитни ёри бўлмаса?

- Бу бошқа мавзу, сиз билан ўтаётган қисқа фурсатни қўлдан бергим йўқ. Хўш, саволимга жавоб берасизми?

- Агар ҳа кимдир бор десам, менга бўлган қизиқишни шу ерда тўхтатасизми?-деди аёл.

- Йўқ…

- Ҳаётимда кимдир бўлса ҳам менга қизиқаверасизми?!-хайрон бўлиб сўради аёл.

- Муҳаббатда ҳеч қандай чеклов, чегара бўлмайди. Ҳаётингизда кимдир бўлса ё сиз ўзгага тегишли бўлсангиз нима бўпти? Мен сизни сизга халал бермай, ҳаётингизга соя солмай севишда давом этардим. Ахир кимнидир яхши кўриш гуноҳ эмас-ку?

- Шу ерда тўхтанг, ортиқ бу мавзуда гаплашишни истамайман. Мени хафа қилишни истамасангиз сиздан илтимос, бу ҳақида бошқа гапирманг.

- Хўп, нима десангиз шу.

- Энди кетамизми, ишлар ҳам кутиб қолди.

- Албатта,-дея улар туришди.

Машинада ҳам бир сўз дейишмади, иккаласи ҳам ўз хаёллари билан эди. Машинадан тушишгач, компания томон кираверишда хайдовчи Собир ака:

- Бирор хизмат йўқми, Заҳрохон?-деди.

- Тинчликми, Собир ака, нима гап?

- Шу десангиз набирани сал мазаси йўқмуш, шунга агар хизмат бўлмаса, бугун менга руҳсат берасизми дегандим?
👍18
- Нима бўлди болага, хавотирли ҳеч гап йўқми ишқилиб? Агар мендан бирор ёрдам керак бўлса бемалол, тортинманг,-деди Заҳро самимий жонкуярлик билан.

- Йўқ хавотирланманг, сал иситмаси бор экан, томоғи оғриган шекилли. Сиздан Аллоҳ рози бўлсин, ҳаммаси жойида раҳмат.

- Унда ҳозироқ бораверинг уйга. Машинани ҳам олиб кетинг.

- Лекин.

- Мен ўзим кетаман, машина сизга керак бўлиши мумкин. Бирор нима керак бўлса албатта айтинг, майли яхши боринг.

- Раҳмат сизга, илоҳим соғ бўлинг,-деб Собир ака кетди.

Аёлдан нигоҳларини узмай кузатиб турган Беҳруз қалби ҳам ўзига монанд беҳад гўзал, деди ичида. Аёл билан лифтда юқорига кўтариларкан Беҳруз:

- Бугун сизга мен хайдовчиман, шунинг учун уйга ўзим элтиб қўйсам майлими? Машинангиз ҳам йўқ.

- Йўқ, ўзим кетаман раҳмат.

- Учинчи тилагим шу, илтимос йўқ деманг. Машинангизни бериб юбормаганингизда асло ундай қилмасдим, тўғри тушунинг.

Лифт очилиб, улар хоналари томон юриб боришар экан Заҳро Асадовна:

- Мен бугун кеч кетаман,-деди.

- Мен сизни кутаман,-деди Беҳруз унга термулиб.

Заҳро Асадовна бир зум унга қараб туриб, ҳеч нарса демай хонаси томон юриб кетди. Беҳруз ҳам ўз хонасига кирди.
Беҳруз ишга киришди. Ҳали яна чала қолган майда лойиҳалар бор. Уларнинг устида ҳам ишлаб чиқиши керак.

Аллоҳим, ўзингга шукур, деди бирдан ишдан бошини кўтариб. Унинг ишончини оқлашимда менга мадад бўлганинг учун Ўзингга шукур! Бугунги кун учун Ўзингга шукур! У билан алоҳида ўтириб гаплашдим. Қўрқмасдан сўраган тилакларимдан уни чўчитиб қўймаган бўлсам бўлди ишқилиб.

Лойиҳа тасдиқланди, энди ташкилий масалаларни кўриб чиқиши керак. Ҳамкорлар у ерда барча шарт-шароитларни яратиб берамиз дейишди. Фақат уч кунга Малайзияга бориб келиш керак, у ердаги ҳужжат масаласи, жой ва яна шунга ўхшаш масалаларни ҳал қилиб қайтишга уч кун кетаркан. Заҳро Асадовна билан бир киши кетаркан, у ердаги қолган ишлар билан эса улар қайтгач компаниядан вакиллар бориб ҳал қилишади.

Қизиқ, у ўзи билан кимни олиб кетаркин? Албатта, анави совуқнидирда! Ахир компаниянинг ташкилий ишларидаги ёрдамчиси, у ҳам бу имконни жон деб қўлдан чиқармайди албатта!

Беҳрузнинг ўзидан ўзи жаҳли чиқди, ўша нусхани аёлни атрофида кўрса жаҳли чиқарди. Ҳозир янаям жаҳли чиқса керак, ахир мен ютиб чиқдим. Кейин у яна ишга шўнғиди.

Бу пайтда эса Заҳро Асадовнанинг хонасига Зиёд Абдуллаевич кириб келди.

- Келдингизми, Заҳро Асадовна? Хўш, нима бўлди? Кайфиятингиз йўқлигига қараганда демак, олифтанинг ишлари ўхшамаган. Мен буни бошиданоқ билгандим, лекин сиз неча йиллардан бери сизга содиқлик билан хизмат қилаётган, сиз учун ҳаммадан кўп қайғурадиган инсонга, яъни менга эмас, қаердандир пайдо бўлиб қолган олифтага ишондингиз. Ахир у ҳали сиз билан мендек тажрибали эмас, бу иш ўхшамаслиги кундай равшан эди.

- Тугатдингизми?-деди аёл жиддий қиёфада. –Унда эшитинг, лойиҳа тасдиқланди, тақдимот ҳам жуда ажойиб ўтди! Шартномани ҳам бир йўла имзолаб қайтдик.

- Нима?! Ахир қандай қилиб?

- Ана шунақа, ўша сиз таърифлаган олифта сиз билан мендек тажрибага эга бўлмаса ҳам, ҳаммага имконсиз бўлиб кўринган ишни амалга оширди. Шунинг учун ҳам шартномани имзолаб қайтдик.

- Менсиза? Бир оғиз ҳам айтмадингиз?-гина қилгандек сўради Зиёд Абдуллаевич.

- Шарт эмас деб ўйладим, қолаверса, сиз бу лойиҳага ишонмадингиз, уни ишлаган Беҳруз Шуҳратович лойиҳанинг муаллифи. Шунинг учун шартномани ҳам унга ишониб қўя қолдим. Ҳозир сизга қараб туриб эса тўғри қарор қабул қилганимга яна бир бора амин бўлдим. Шунчалар лойиҳани тасдиқланишини истамаганмидингиз? Мағлубиятни кутиб ўтирдингизми бу ерда? Ҳатто жавобни ҳам кутмасдан ўзингиз хулоса чиқариб қўяқолдингиз. Ахир мағлубиятга учраса компания ҳам катта зарар кўрарди-ку? Яна менга сиз учун кўп қайғурадиган содиқ одамман деб кўз-куз қилишингизни қаранг!

(Давоми бор...)


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍26❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қанча дуо қилдим, қабул бўлмади» эмас, «Ҳар доим хайрсизини истадим, Роббим эса раҳм-шафқати билан ҳимоя қилди» денг...

Ҳайрли тун, қадрдоним! Тунингиз осуда ўтсин! 🌙

💌 Энг яқин инсонларингизга юборинг!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌟🌙 РАМАЗОННИНГ 2-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🌹🎊

Қалбимиз тўрида иймон порласин
Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
РАМАЗОН ойи муборак бўлсин!

Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
РАМАЗОН ойи муборак бўлсин!

🌙🌹РАМАЗОННИНГ 2-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲

✨ Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Фаришталар рўзадор ҳаққига дуо қилади

Ривоятларда келишича,
Рамазон ойида бирор киши уйқудан уйғониб, ётоғида ўнгга, чапга тўлғонса, фаришта унга:
“Тур, Аллоҳ сенга барака ато этсин ва сени раҳм қилсин”, дейди.

Агар у намоз ниятида ўрнидан турса, унга тўшаги:
“Аллоҳим, унга улуғ мақомлар бер”, деб дуо қилади.

Агар кийимини кийса, кийим:
“Аллоҳим, унга жаннатинги ҳалол қил”, дейди.

Агар пойабзалини кийса, бир пой пойабзали:
“Аллоҳим, унинг қадамларини сиротда собит қил”, дейди.

Агар таҳорат олиш учун идишни олса, идиш:
“Аллоҳим, унга жаннат идишларини ато эт”, дейди.

Агар таҳорат олса, сув:
“Аллоҳим, уни гуноҳ ва хатолардан покла”, дейди.

Агар намоз ўқиш учун турса, уй:
“Аллоҳим, унинг қабрини кенг, лаҳадини нурли, роҳатини зиёда қил”, деб дуо қилади.

Аллоҳ таоло унинг дуоларини ижобат қилади.

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.
©Jaloliddinrumiyy🕊


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8🥰1
—Аёл совуққотмаса ҳам, "Совуққоттингми" деган иссиқ меҳрга муҳтож.
Чунки у меҳрга ташна қилиб яратилган!

—Аёл оч бўлмаса ҳам "Очқамадингми"-деган далдага муҳтож.
Чунки у яримта қилиб яратилган!

—Аёл-қийналмаса ҳам "Қийналмаяпсанми" деган этиборга муҳтож.
Чунки у заифа қилиб яратилган!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ифторлик учун маззали суюқ таом😋👍

Ассорти суюқ таом

✍ Керакли масаллиқлар:

🔹 2 ош қошиқ гуруч
🔹 2 ош қошиқ маржимак
🔹 2 ош қошиқ яшил гарох
🔹 2 ош қошиқ сариқ гарох
🔹 2 ош қошиқ перловка
🔹 200 гр гўшт
🔹 1 дона пиёз
🔹 1 дона катта картошка
🔹 1 дона сабзи
🔹 0.5 донадан қизил ва яшил булғор қалампири
🔹 2 бўлак чеснок
🔹 1 ош қошиқ томат пастаси
🔹 Туз ва паприка таъбга кўра
🔹 2 ош қошиқдан консерваланган гарох ва маккажўхори

👩‍🍳 Тайёрланиши:

Барча дон маҳсулотларини бир идишга солиб яхшилаб ювиб олдиндан олиб қўямиз. Қозонга ёғ соламиз, гўштни яхшилаб қовуриб оламиз. Гўшт етилиб пишгач пиёз соламиз ва пиёзни ҳам қизартириб қовурамиз. Устидан картошка, сабзи, чеснок, булғор қалампири, туз, паприка ва томат пастасини солиб яхшилаб аралаштирамиз. Тайёр бўлиб қовурилгандан сўнг сув соламиз. Сувни кетидан донли маҳсулотларни соламиз. Пишгунча қайнатамиз. Пишгандан сўнг консерваланган гарох ва маккажўхори соламиз, яна 5 дақиқа қайнатамиз.

💁‍♀ Витаминларга бой ассорти суюқ таомимиз тайёр.

😋 Ёқимли иштаха
👍5
1-KUN RAMAZON KUNDALIGI - INSON VA IYMON | Akrom Malik | @Abdukarim…
REGISTON TV
"Ramazon kundaligi" 📖
1-kun. Inson va iymon

Akrom Malik✍️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Iymon va islom | Akrom Malik | @Abdukarim Mirzayev
Abdukarim Mirzayev
"Ramazon kundaligi" 📖
2-kun. Iymon va islom

Akrom Malik✍️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
#Ифторлик_вақти
🌙 Рамазоннинг 2-куни

📆 12-март, сешанба

⏳ Ифторлик вақти: 18:28



Оғиз очиш дуоси:
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту. Фағфирли Я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту».

Маъноси: Ё Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

👉 Юртимиз ҳудудларидаги саҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути:


📲 Яқинларингизга ҳам эслатинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 "Зикр" | Муншидаат гуруҳи | #Рамазон туҳфаси.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2👍2
📚Ҳаётимсан!

Муаллиф: Шаҳноза Жураева

9-қисм

- Заҳро Асадовна, илтимос кечиринг, мен ундай демоқчи эмасдим. Мен шунчаки

- Илтимос мен чарчаганман, муҳим гапингиз бўлмаса кейинроқ гаплашамиз. Ҳа айтганча, кейинги ҳафта Малайзияга уч кунга бориб келишимиз керак, у ерда ҳамкорларимиз билан учрашиб, ҳужжатбозлик ишларини ҳал қилиб қайтамиз.

Кейин қолгани билан туризм бўлими шуғулланади. Самолётга икки кишилик чипта буюртма қилиб қўйинг, қолган керакли ҳужжатлар ҳам тайёр бўлиши керак.

- Ҳўп, бўлади. Ҳаммаси сиз айтгандек бўлади, хавотир олманг. Унда мен кейинги ҳафтага режа қилинаётган баъзи лойиҳалар ва кўргазмани сал кейинга сураман.
Сабаб? Ахир сиз билан мен бўлмаймиз-ку?

- Мен бўлмайман, сиз эса шу ерда қолиб лойиҳа ва кўргазма ишларини ҳал қиласиз.

- Унда иккинчи чипта кимга, яъни сиз билан ким боради?

- Лойиҳа муаллифи Беҳруз Шуҳратович. Ишни бошлаган у, демак, охиригаям ўзи етказади. Эътирозингиз борми?

- Йўқ, эътирозим йўқ-деди Зиёд Абдуллаевич бирдан ўзгариб. –Унда мен борай,-деб хонадан чиқиб кетди.

- Э Худойим, ўзинг сабр менга! Ҳаммасининг мақсади битта! Ё менга етишиш ё компанияга, давлатимга. Ҳаммаси бир кўришда ё чиройимга ошиқ бўлади ёки мансабимга. Чарчадим… жудаям чарчадим… 8 йилдан бери эркак зотига ишонмайман.

Эри Хушнуд билан ажрашганига ҳам саккиз йил бўлибди. Вақт жуда тез ўтгандек туйилади-ю… лекин уйига борганида соат миллари гўёки тўхтаб қолади. Қалбингни севадиган, сен учун ҳамма нарсага тайёр, ҳатто жонини ҳам аямайдиган бирор мард йўқ, ҳаммаси ё эҳтироснинг ёки нафсининг қуллари. Бугунгиси ҳаммасидан ҳам ўтиб тушди. Беҳруз ўзи келганидан бери менга бошқача қараётганини сезгандим, лекин бугун ўзим тўхтанг, демасам севгиям изҳор қиларди.

Бу қандай гап! Бу қанақаси энди?! Ўзи саккиз ёш кичкина, бунинг устига ҳали уйланмаган. Ёш қизлар туриб мендек ўзидан катта аёлга ҳам қизиқадими, тавба! Бу шунчаки ҳавас, уйланса ўтиб кетади деб умид қиламан. Нимага ўзи шу ёшгача уйланмаган хайронман. Ёмон йигитга ўхшамайди, ақлли, ўқимишли, фикрлари теран, ўйлаб гапиради, қатъиятли, вазмин, жиддий, бунинг устига тан олишим керак жуда келишган, нигоҳлари ўткир, бўй-бастли, гавдали, хуллас ёринг борми деса бор дегулик йигит. Шундай йигитга нима қиз қуриб қолганми? Ўзи битта шу етмай турганди менга!

Зиёд Абдуллаевичдан қутулолмай юрибман-у, энди буям бормиди менга? Зиёд деганлариям менга ўзича бир кўришда ошиқ бўлиб гулдек хотини ва фариштадек қизидан воз кечиб ўтирибди. Бировга вафо қилмаган менга вафо қилармиди! Ҳаммага инсоф бер, Аллоҳим, инсоф бер…
👍20
Орадан вақт ўтиб анча кеч тушди, соат миллари ҳам кечки 10 ни кўрсатаяпти. Аёл хонасидан чиқди, қараса Беҳрузнинг хонаси қоронғи, эшик ҳам ёпиқ. Худога шукур, кетибди, ўйлади Заҳро Асадовна.

Кейин лифтда пастга тушди, қараса пастда юмшоқ ўриндиқда Беҳруз ўтирибди.

- Ҳалиям кетмадингизми?-деди аёл жиддий оҳангда ўрнидан турган Беҳрузга.

- Кутаман дегандим-ку.

- Нега? Нима учун ундай қиляпсиз? Ўзим ҳам кета оламан, ёш бола эмасман-ку?!-деди аёл бироз асабийлашиб.

- Хавотир олдим, машинангиз ҳам йўқ, вақт алламаҳал бўлди.

- Хавотир олдим? Наҳотки? Мени умуман билмайсиз, деярли танимайсиз, бегона бўлсак, қандай қилиб хавотир олиш мумкин?! Ҳаммага шунақамисиз, ҳаммадан шундай хавотир оласизми?-деди аёл бироз киноя оҳангида.

- Йўқ ҳаммага ундай эмасман, эҳтимол ҳақдирсиз, сизни билмасман, яхши танимасман, сизга бегонадирман, лекин сиз менга бегона эмассиз! Шунинг учун ҳам хавотир олдим. Биламан, ёш бола эмассиз, сиз истаган одам эмаслигимниям жуда яхши биламан. Яна шуниям аниқ биламанки, мен сиз ўйлаётган енгил йигит ёки эҳтиросга берилиб кетаверадиган ҳавойи эркаклардан эмасман! Мен нимани истаётганимни, ўз туйғуларим қанақа эканлигини жуда яхши биламан. Ҳавас билан ишқни яхши фарқлайдиган ёшдаман. Хавотирга келсак, доим хавотир оламан, зарур бўлса доим ҳимоя ҳам қилавераман. Жаҳлингизни чиқарётган нарса шу бўлса, кўнглингиз тўқ бўлсин, сизга осилиб ғашингизга ҳам тегишни истамайман. Мен ҳаддимни биламан, хотиржам бўлинг. Энди эса илтимос, қаршилик қилманг, уйингизга олиб бориб қўяман ва кетаман,-деди Беҳруз жиддий қиёфада.

Заҳро Асадовна бироз гангиб қолди, чунки Беҳруз шундай гапиргандики, на саволга, на бир эътирозга ўрин қолдирмади. Самимий гапираётгани шундоққина кўзларидан билиниб турарди. Унга ҳали ҳеч ким бундай гапларни айтмаганди, ҳеч ким бунга ботинолмасди ҳам. Лекин Беҳруз… у ҳақиқатдан ҳам бошқача, бошқаларга ўхшамайдиям.

Аёл бир сўз демай, Беҳрузнинг машинасига ўтирди.

- Қаерга борамиз?

- Дружбага.

- Хўп,-дея машинага газ берди Беҳруз.

Йўл бўйи иккиси ҳам бир сўз дейишмади. Аёл унга ноҳақ қўпол гапирдим, дилини оғритиб қўйдим, деб ичидан афсусланди. Лекин индамади. Улар етиб боришгач:

- Шу ерда тушаман, қолганига ўзим,-деди аёл Беҳруз машинани тўхтатгач.

- Шошманг, илтимос, охиригача ўзим олиб кириб қўяман, шу ердан кирамизми?-сўради Беҳруз.

- Ҳа, шу ердан кирасиз.

Беҳруз кўп қаватли уйларнинг ҳудудигача кириб борди ва тўхтаб машинадан тушди. Кейин бориб аёл ўтирган орқа ўриндиқ эшигини очди.

- Раҳмат-деди аёл тушгач.

- Энди уйга боринг, хавотир олишаётгандир,-деди кейин.

Атроф қоронғироқ эди, кечаси бўлгани учун атроф жимжит эди. Шу пайт бир машина Беҳруз кириб келган йўлдан тезлик билан келиб тўхтади ва ичидан 5 та йигит тушди. Машинанинг фарасини ёқиб машинадан тушди, хайдаб келган йигит. Шунда Беҳруз уларни кимлигини ва нима мақсадда келганини тушунди. Улар боя Беҳруз урган икки йигит ва шериклари эди. Заҳро Асадовнанинг юраги шувиллади, чунки атрофда ҳеч ким йўқ, бунинг устига қоронғи эди. Камига беш киши эди улар, бешта одамга Беҳруз бас келолмайди, ишқилиб охири бахайр бўлсин, деб ўйлади дилида.

- Қалесан, муштимзўр?-деди йигитлардан бири Беҳрузга.

Гапирган йигит мушт еган йигит эди.

- Камлик қилдими?-деди Беҳруз.

- Вой ў, шунчали зўрмисана?-деди ёнидаги кулиб.

- Заҳро Асадовна, сиз уйга киринг.

- Лекин Беҳруз.

- Илтимос уйга киринг.

- Йигитлар, шуни яхши йўл билан ҳал қилайлик, беш киши бир кишигаям қарши чиқадими, уят эмасми?-деди аёл Беҳруздан хавотир олиб.

- Истасангиз икки киши сиз билан ҳам овора бўлиб туришимиз мумкин,-деб совуқ илжайди кимдир.

- Овозингни ўчир, ў мараз! Яна бир оғиз уни шаънига сўз айтсанг жағингни синдираман билиб қўй!-ғазабланди Беҳруз.

- Беҳруз, илтимос, ўзингизни босинг,-дея уни қўлидан ушлаб тўхтатди аёл.

- Яхшиликча кетларинг, бўлмаса,-деди Беҳруз.

- Хўш нима қиласан?

- Жононингдан ташвишланма, ўзимиз эшигигача кузатиб қўямиз,-деди бошқаси кулиб.

- Балки ётоғигача,-деди яна кимдир кулиб.

Беҳруз ортиқ чидаб туролмади, бориб битасини жағига тепди. Зарбнинг қаттиқ бўлганидан инграб йиқилди.
👍18
Кейин қолганлар билан муштлашди, тайквандо билан профессионал даражада шуғуллангани боис бу бешта кўча безориларини ерга қулатиш унга қийин бўлмади.

Кимнидир жағи синди, бошқасини қўлини синдирди, кимнингдир кўзлари кўкарди. Шу пайт бирдан биттаси ўрнидан туриб пичоқ чиқарди

- Беҳруз,-деди аёл қўрқиб.

- Қўрқманг.

Яна бир йигит ўзини ўнглаб икки томондан унга ташланишди. Биттасини қорнига уриб ўзидан нари қилди, лекин пичоқ тутган йигит бир ҳамла қилганди, пичоқ Беҳрузнинг тирсагини юқори қисмини яхшигина тирнаб ўтди.

Беҳрузнинг жаҳли чиқиб йигитни айлантириб чунонам тепдики, зарбадан у ҳам ерга йиқилди. Аёл жон ҳолатда Беҳрузнинг қўлига ёпишди.

- Нима қилди, нима бўлди? Қаранг қонаяпти!-деди жони ачишиб.

- Қўрқманг, ҳеч нарса қилмади, шунчаки сал тирнаб ўтди холос.

Бу пайтда йигитлар амал-тақал машинага ўтириб қочиб қолишди.

- Йўқ, юринг касалхонага борамиз.

- Нималар деяпсиз, дарров мелиса етиб келади, кейин шаънингизга ҳар хил гап кўпаяди.

- Ҳозир жонингизни ўйласангиз-чи!

- Сизнинг шаънингиз жонимдан ҳам устун туради. Кейин бу ҳеч нарса эмас, 2-3 кунда битиб кетади. Кўрганларингиз учун узр сўрайман.

- Аслида сизга раҳмат! Энди ҳеч бўлмаса уйга киринг, ярангизни боғлаб қўяман.

- Йўқ, ҳаммаси жойида. Сиз уйга киринг, кейин менам кетаман.

- Қайсарлик қилманг, қонаяпти ахир?

- Ҳечқиси йўқ уйга етволаман. Энди кирақолинг, илтимос.

Аёл бўйнидаги харир рўмолни ечди.

- Нима қилмоқчисиз?

- Қўлингизни боғлаб қўяман, қонни тўхтатиб туради.

Кейин унинг қўлини сиқиброқ боғлаб қўйди.

- Уйга боргач менга хабар беринг, яхшилигингизни билай,-дея сумкасидан шахсий рақами ёзилган қоғозни унга берди.

- Хўп, раҳмат!

- Эҳтиёт бўлиб кетинг,-деб аёл ундан узоқлашди.

Беҳруз у киргач, машинасига ўтириб уйга кетди. Уйга кириб борганда вақт ҳам 11дан ошганди. Ота-онаси ҳали ухлашмаган экан, телевизор кўришётганди.

- Ассалому-алайкум, мен келдим. Яхши ўтирибсизларми?-деди Беҳруз.

- Вой, болам, бу нима аҳвол? Қўлингга нима қилди, қонми?!-деди онаси жон ҳолатда

Беҳрузнинг ёнига келиб.

- Ойи ваҳима қилманг, ҳаммаси жойида,-деди Беҳруз.

- Ҳой, адаси, ўтиравермасдан сиз ҳам келсангиз-чи бундай!

- Ҳа, нима гап ўзи тинчликми?-деди Шуҳрат ака ҳам келиб.

- Қаерда бўлди, ким қилди, нима бўлди ўзи?!-деди онаси саволларни қаторлаштириб.

- Онаси битта-битта сўрагин. Беҳруз нима бўлди?

- Кўча безорилари, ада.

- Бўронда қолгурлар, яхшигина жароҳатлашибди, болам,-деди онаси костюмини, кўйлагини ечган Беҳрузга.

Онаси ҳамшира бўлиб ишлагани учун дарров керакли нарсаларни олиб келди. Кейин жароҳатни тозалаб артиб, малҳам суриб боғлади.

– Докторга кўрсатиш керак -деди онаси кейин.

- Кераги йўқ, мен яхшиман, ойи. Қолаверса ўзингиз ҳам врачдан қолишмайсиз-ку,-кулди Беҳруз.

- Ҳозир куладиган пайтми? Худога шукурки, унча қалин кесмабди, борди-ю жиддийроқ жароҳат олганингда нима қилардик?!

- Қани энди гапир-чи? Нима бўлди ўзи?-деди Шуҳрат ака хотини ишни тугатгач.

- Ишдан чиқсам, кўча безорилари машинам атрофида ўралашиб туришган экан, йўлимни тўсишди. Кейин уришдим, ҳаммаси шу.

- Улар кўпчиликмиди? Сен унча-мунчага жароҳат олмайсан?-деди дадаси.

- Бешта эди.

- Ярамаслар, беш киши бўлиб сенга ёпишишдими?-деди онаси.

- Адаси, милисага хабар қилиш керак-деди кейин эрига қараб.

- Ойи, қанақа мелиса, нима деяпсиз? Арзимаган нарсагаям мелисага борасизми энди? Мен яхшиман, ҳаммаси жойида. Қолаверса, ҳаммаси насибасига яраша олди, уларнинг аҳволи олдида меники анча яхши.

- Ишқилиб жиддийроқ ҳеч нарса қилмадингми?-деди отаси.

- Бир-икки ойда кўрмагандек бўлиб кетишади.

- Вой, адаси, худди ўғлингиз бир-икки марта кўчада муштлашиб юргандай сўрашингизни қаранг! Ўзини ҳимоя қилганда болам.

- Бир ўзинг бўлмагансан шекилли?-деди отаси Беҳрузнинг қўли боғланган ҳолда келган рўмолга ишора қилиб?

- Ҳа буни айтяпсизми? Ҳалиги ёнимда раҳбарим ҳам бор эди, Заҳро Асадовна, безорилар билан муштлашаётганимда компаниядан чиқиб қолди. Уйга кетаётган экан, машинасига ўтирай деганда менга кўзи тушиб, ёнимга келди ва аҳволимни кўриб қон кетмасин деб шуни боғлаб қўйди-дея ёлғон гапиришга мажбур бўлди Беҳруз.
👍22
Агар ҳозир ростини айтадиган бўлса, гап кўпаяди, онаси ҳам ваҳима қилиб юборади. Кейин уларга нима дейди, аёлни ҳимоя қилдим, унинг номига номаъқул гаплар қилишганида ўзимни босолмадим, ғазабдан уларни бўғиб қўйгим келди дейдими? Шунинг учун ҳозир бу гапларнинг мавриди эмас, деб ўйлади Беҳруз.

- Нима шунча пайт ишлайдими раҳбаринг, оиласи йўқми?-деди онаси.

- Йўқ, у ёлғиз аёл. Эридан ажрашган, анча йиллардан бери ёлғиз.

- Шундоқ нуфузли ва катта компаниянинг раҳбари ёлғиз бўлса қизиқ.

- Энди тақдири шунақада, ойи.

- Ундай аёллар раҳбарлик қилиб буйруқ беришга ўрганган бўлади, ундайларга қайси эр чидарди?

- Ойи, билмасдан нималарни ўйлаб топасиза? Ҳечам ундай эмас. У эри билан ажрашган пайтларда компания бунақа бўлмаган, кичик фирма бўлган холос, кейин у ҳали раҳбар бўлмаган ўша пайтларда. Қолаверса, Заҳро Асадовна манмансираган раҳбарлардан эмас, у бошқаларга ўхшамайди.

- Бунча ёнини олдинг тавба! Ўзи ишлаётганингга бор-йўғи икки ҳафта бўлди. Қисқа фурсатда худди уни яхши билиб олган қадрдонларидек ҳимоя қилишингни қара,-деди онаси.

- Бўпти, гапни тўхтатинглар, анча кеч бўлди, ухлаш керак,-деди отаси.

- Болам, яхшимисан? Ишқилиб ёмон оғримаяптими?-куйинчаклик билан сўради Дилором опа.

- Оббо, энди юз марта сўраб, тепасида парвона бўлади! Қиз болами сенга, пичоқ сал тирнаганга шунчами? Йигит кишига бу ҳеч нарса эмас. Сен ундан кўра мендан ҳол сўрагин, менга парвона бўлгин,-деди Шуҳрат ака кулиб.

- Эрталабдан кечгача бирга ўтирсак, нимангизга парвона бўламан тавба!

- Шунақаде мана, олдингдан оққан сувни қадри йўқ!

- Майли, яхши дам олинглар, мен хонамга кетдим. Ойи, раҳмат. Яхши дам олинглар.

- Нимасига раҳмат дейсан, болам, бирор нарса безовта қилса албатта чақиргин хўпми, Беҳруз?

- Хўп, ойи, хўп, сиз хавотир олманг, дам олаверинг.

- Ҳа, бемалол чақиравер, барибир онанг энди эрталабгача сени ўйлаб ухламайди,-деди Шуҳрат ака кулиб киноя қилиб.

Кейин Беҳруз ўз хонасига, ота-онаси ўз хонасига боришди.

- Сизга ўзи фақат гап бўлса бўлди!-деди Дилором опа хонага киргач.

- Яна нима дедим?

- Боламни бу аҳволда кўриб жоним бўғзимга келай деди, сиз нималар дейсиза!

- Нима бўпти аҳволига, йигитчилик бўлади шунақа ҳолатлар ҳам.

- Дунёни сув олса тўпиғингизга чиқмасин! Нима бўпти, шунақа бўлиши керак эканда деб ўтираверасиз.

- Нима қил дейсан унда?

- Уйлантириш керак ўғлингизни, аллақачон шундай қилиш керак эди ўзи. Мана энди уйга ҳам кеч келадиган бўлиб қолди, олдин доим бир пайтда кириб келарди. Хавотир олиб йўлига кўз тикиб ўтирмасдим. Ҳозир кечгача ишида қолиб кетади. Хазина топгандай ишида ўтираверади.
👍13❤1
- Ҳа ишлаяпти-ку, бекорга кўча кезиб юраётгани йўқ-ку?

- Энг аввало оила қуриши керак, адаси, нега тушунишни истамайсиза? Ахир ёш йигит эмас энди, оила қуриб, фарзандли бўлиши керак. Фарруҳни қаранг, оиласи ёнида, худога шукур мана иккита фарзанди бор. Ишиям яхши, оиласиям, келинингиз ҳам яхши.

- Энди Фарруҳ мени ўғлимда! Беҳруз сеники, сени суянган тоғинг, ҳаммаданам ишонганинг, арзанда ўғлинг. Шунинг учун сенга ўхшаган инжиқроқ.

- Нимаси арзанда экан, бир ақлли, вазмин, қатъиятли, мустақил йигит бўлса. Кейин мен ҳеч қачон ўғилларимни бирини биридан ортиқ кўрмаганман, мен учун иккисининг ҳам ўрни бошқача. Энди Фарруҳ кичкина бўлса ҳам акасидан олдин уйлантиришга мажбур бўлдик. Чунки Беҳрузни биласиз, қайсар ва айтганини қиладиган йигит. Севиб қолмагунимча оила қурмайман деб туриб олди-ку ўшанда. Кейин Гулноза билан икки йил гаплашди, кутилмаганда бунақа гаплар бўлиб кетди. Кейин қайсарлиги мендан бўлиши мумкин, лекин инжиқлиги худди ўзингиз!

- Лекин Гулноза ҳақида умуман гапирмай қўйди, олдинги мулзам аҳволи ҳам йўқ сездингми? Сал ўзгариб қолган, кайфияти ҳам яхши кўз тегмасин.

- Нимасини айтасиз, адаси, ўша кутилмаган воқеадан сўнг болам бечора яна тушкунликка тушиб қоладими деб роса қўрққандим. Руҳий аҳволига ёмон таъсир кўрсатмасин деб жоним ҳалак эди. Худойимга шукурки, у ўзини тезда ўнглаб олди.

- Қизни иши шунчалар кўнглига оғир ботибдики, ҳатто бирор марта гапирмади ҳам уни. Муҳаббат ҳам бир зумда нафратга айланиб қолаверарканда.

- Беҳрузга бу жуда қаттиқ таъсир қилди, ахир чакана қийналдими болам. Ҳар куни қабрига борди, девоналардай қабр билан гаплашди, ҳеч қаёққа бормади, ҳеч кимга қўшилмади.

- Унинг ўзи табиатан унча-мунча жойга қўшилмайди. Фарруҳ эса акси ҳаммага қўшилиб кетаверади, ҳамма жойга бораверади.

- Энди ўғлингиз яна қачон севиб қолади-ю, қачон тўйини кўраркинмиз.

- Сабр қил, онаси, буям насиб қилар Худо хоҳласа.

- Илоҳим, адаси, илоҳим.

Беҳруз хонасига киргач, аёлнинг рақамини телефонига ёзиб қўйди, кейин лабларига табассум югурди. Ахир унинг шахсий рақами эди бу. Беҳруз учун шу арзимаган нарса ҳам катта туҳфадек эди гўё.
Кейин аёлга смс ёзишга киришди.

Бу пайтда аёл Беҳруздан хавотир олаётганди. Ишқилиб уйга яхши етиб олган бўлсинда, жароҳати қонаётганди. Бунинг устига машинада эди, ишқилиб жиддий ҳеч гап бўлмасин. У ўзини айбдор ҳис қилаётганди. Унинг шаъни учун ҳеч нарсадан қўрқмаган, ҳатто жонини ҳам ўйламаган, бунақа сўзида қатъий турадиган инсонни ҳали Заҳро Асадовна учратмаганди.

Беҳруз кутаман деди кутди, уйга олиб бориб қўяман деди уйгача олиб келди. Аксинча уни дилини мен оғритдим. Ахир у мени ўйлаб, мени деб ўз жонини хатарга қўйиб мени ҳимоя қилди. Менинг шаънимни шунчалар ҳимоя қилдики, менинг шаъним учун шунчалар қайғурдики, ҳаттоки қўлидан қон оқиб турганда ҳам мени гап-сўзга қўймаслик учун уйга ҳам кирмади. Умрим бўйи мен учун бу даражада куйинган эркакни ҳали кўрмадим. Фақат отам раҳматлигина мен учун шунақа қаттиқ қайғурардилар. Менга ошиқ бўлган юзлаб инсонларнинг эса доим ўз манфаати, ўз хоҳиш-истаклари бўлган. Беҳруз эса… у ҳеч кимга ўхшамайди. У бугун безорилар билан шундай олишдики, худди киноларда кўрсатиладиган қаҳрамонлардай эди гўё. Бештасига бир ўзи туриб бердия! Ҳечам кутмагандим буни. Тўғри у баланд бўйли, гавдали, салобатли йигит, ҳам жуда келишган, хушсурат. Ўқимишли, вазмин, жиддий бўлгани учун рости ундан бунақа профессионал олишувни кутмагандим. Қизиқ, ҳар томонлама мукаммал кўринган бу йигитга наҳотки қиз зоти қуриб қолган бўлса?! Наҳотки шунча ёш қизлар турганда унинг кўнгли мендек ўзидан катта ва эр кўрган ёлғиз аёлга тушган бўлса?! Ишониш қийин… жудаям қийин… бебошлик деса Беҳруз ҳам ёш йигит эмас, сал кам ўттиз ёшда. Чиройимга алданяпти десам, нигоҳлари ўткир, қарашлари самимий ва ўзи жуда жиддий. Мансабим учун хушомад қиляпти десам ўзининг лавозини ҳам ёмон эмас. Э бўлди, нега фақат у ҳақида гапиряпман ўзи? Аёл ўз хаёллари бн ўтирганида телефонига смс-хабар келди.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍26❤7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Х А Й Р Л И Т У Н✨🌺✨

🌟 Билинг ғаниматмиз бир биримизга 🌷✨✨
Дунёда мехрдан кучли нима бор.
Ширин сўз айтишдан тўхтаманг зинхор ✨✨🌷
Бизни боғлаб турсин Меҳр Оқибат.✨🌷✨

Хайрли тун азизим! Тунингиз осуда ўтсин!✨🌷✨

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
#Ассалому_алайкум

Рўза тутаман деб сахарликка турганларга Аллоҳнинг Жаннати бўлсин

Сахарлик учун чироғи ёнган уйларга Аллоҳнинг раҳмати, мағфирати, барокоти ёғилсин🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1🥰1