🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Xijab stlye 🩷🫶


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
Ramazon keldi

Uzooq kuttirib, judayam tez ketadigan, g'animat oy.

Shu g'animat vaqtingizni, qayerdadir, kimlan bilandir bahslashib, g'iybatlashib o'tqizmaslikni tavsiya qilardim.

Bilasizlar, shaytonlar kishanlandi.
Endi har bekor o'tgan soniyaningizga yolg'iz o'zingiz javobgarsiz. Shayton yo'ldan urdi deya ayblay olmaysiz.

Demak, aslida bizni nafsimizmi yoki shaytonmi yuzaga chiqadi. Nafsimizning islohiga ko'proq e'tibor qarata olamiz.

Muborak oyingiz xayrli amallarga bo'y o'tsin.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤3
Mana o'sha mashxur xammani yig'latgan nashid Dunyo ishlarini unutib…
Firdavs
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#MashaaAlloh🥹🤍
• Қиз хижобга кирганини дугоналари хурсандчилик билан, кўз ёшлар билан қарши олишди! Аллах хайрли килсин✨🦋

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤4
📚Ҳаётимсан

Муаллиф: Шаҳноза Жураева

7-қисм

- Ашулаларини ёқтираман-деди Беҳруз кулиб. –Уни билганингизга қараганда сиз ҳам уни эшитиб турасизми дейман?

- Яхши айтади. Майли унда сизга халал бермай, лекин эрталабгача ишламанг, чарчайсиз, уйга боринг.

- Анча кеч бўлиб қолди ўзингиз кетишга қўрқмайсизми? Ҳа, сизни ҳайдовчи олиб бориб қўяди а?

- Одатда ҳа, лекин баъзан шунақа кеч қолиб кетадиган кунларим уларга эртароқ жавоб бериб юбораман, машинани ўзим хайдаб кетаман. Собир аканинг уйда оила, бола-чақаси бор шу сабабли ўзим кетаверинг дейман.

- Сизнинг-чи? Сизнинг оилангиз йўқми?-савол назари билан аёлнинг кўзларига қаради Беҳруз.

- Мен шахсий саволларни ёқтирмайман, Беҳруз Шуҳратович, энди эса хайр, эртагача-дея хонадан чиқиб кетди аёл.

Беҳруз ишини давом эттирди. Хуллас, у тонгги 7 ларда ҳамма режалаштирган ишини тугатди. Елкасидан тоғ ағдарилгандек бўлди гўё, чунки кечаси билан тинмай ишлаганди. Иш бошланишига икки соат вақт бор эди, шунинг учун Беҳруз креслога суяниб бошини қўйди. Кўзларига уйқу илинди. Соат 9 ларда Заҳро Асадовна хонасига ўтиб кетаётганда очиқ турган Беҳрузнинг хонасига бир назар ташлади. Беҳруз столга бошини қўйганча ётарди.

Кейин хонаси томон кета бошлади. Демак, эрталабгача ухламасдан ишлабдида, бечора чарчабди ўзиям. Бир сўзли йигит экан. Шу каби ўйлар билан аёл хонасига кириб ишлар билан чалғиди. Соат ҳам 10 бўлди, раҳбарлар кенгаши хонасига ҳамма бўлим раҳбарлари йиғилди. Хонага саккиз киши йиғилди. Заҳро Асадовна уларга Беҳрузни таништирди ва лойиҳасини намойиш этиш учун Беҳрузга ижозат берди.

- Мен компаниянинг ишлари, режалари ва лойиҳалари билан яхшилаб танишиб чиқдим. Бир-икки лойиҳаларга сал ўзгартириш киритиб, уларга ўз таклиф ва мулоҳазаларимни киритдим. Булар билан батафсил мен сизларга тарқатиб чиққан файл-жамланмада танишиб чиқарсизлар. Энди эса асосий ғояга эътибор қаратсак. Мен Малайзияда ўз туристик фирмамизни кенг йўналишда очишни таклиф қилмоқчиман.

- Нима?! Малайзияда?!-деди Зиёд Абдуллаевич. –Сиз ўйлаб гапиряпсизми?! Буни мутлақо иложи йўқ! Қолаверса, Малайзияда ким сизга кенг йўналишда тур фирма очишингизга бемалол руҳсат бериб қўяркан?! Бу ақлга сиғмайди ҳеч!-деди асабийлашиб.

- Нима учун?-сўради Беҳруз босиқлик билан.

- Ҳали ёшлигингиз кўриниб турибди, йигит.

- Бу сабабми?

- Бу хомхаёлдан бошқа нарсамас!

- Зиёд Абдуллаевич, ўзингизни босинг-деди Заҳро Асадовна. –Олдин охиригача эшитайлик, кейин бахс олиб борасиз.

- Беҳруз Шуҳратович, марҳамат давом этинг-дея Беҳрузга юзланди аёл.

- Миннатдорман, Заҳро Асадовна. Хўш, бугунга келиб туризм соҳасида тубдан ислоҳотлар, ўзгаришлар олиб борилаётгани ва давлатимиз бу соҳага жуда катта эътибор қаратаётгани барчамизга маълум. Чунки бу соҳа мамлакатга жуда катта фойда олиб келадиган соҳалардан бири.

Бежизга бугун туризмга иқтисодиётнинг стратегик сектори мақоми берилгани йўқ. Биламизки, юртимиз улкан туристик салоҳиятга эга. Буни Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Хива мисолида исботлаш мумкин. Бугунги кунда жуда кўплаб туристик фирмалар фаолият олиб бораяпти, қолаверса, компанияда ҳам 4 йилдан бери ўзининг тур фирмаси фаолият юритиб келяпти, буни биласизлар.

Лекин нимагадир даромад кўзда тутилган натижани бермаяпти. Шу муносабат билан мен ҳам ички туризм бозорида, ҳам халқаро туризм бозорида фаолият олиб борайлик деяпман. Бу билан мен Малайзиянинг пойтахт шаҳри бўлган Куала-Лумпурда ҳам кенг йўналишда туристик фирмамизни очайлик деяпман.

- Нега айнан Малайзияда?-сўради бўлим раҳбарларидан бири.
👍31❤1👏1
- Биринчидан, Малайзиянинг туризм салоҳияти жуда юқори, халқаро туризм бозорида ўз ўрнига эга бўлган мамлакат. Иккинчидан, Куала-Лумпур шаҳри ўзининг маданий хилма-хиллиги, нисбатан паст нархлари, дўконлари билан доим туристлар диққатини ўзига тортиб келади. Шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари эса Мердака майдони, Миллий музей, Марказий бозори ва дунёга машҳур Петронас-Тоwерс эгизак миноралари. Қолаверса, ушбу шаҳар дунёдаги энг кўп туристлар ташриф буюрадиган шаҳарлар ўнталигига киради. У ҳар йили деярли 10 миллионга яқин сайёҳларни қабул қилади.

Беҳруз ҳам гапириб, ҳам презентатсияни амалга ошираётганди.

- Бундан бизга нима фойда?-деди Зиёд Абдуллаевич.

- Зиёд Абдуллаевич, руҳсатингиз билан аввал лойиҳа билан сизларни таништирув жараёнини якунлаб олсам, саволларингизга албатта жавоб бераман,-деди Беҳруз дадиллик билан.

- Марҳамат,-деди тавозе билан Зиёд Абдуллаевич.

- Ташаккур. Мен ҳам айнан ўша ерда туристик фирмамизни ташкил этайлик, халқаро туризм бозорида ўрнимиз бўлсин демоқчиман. Ўша ерда фаолият олиб бориб, Ўзбекистонга келадиган туристлар оқимини кўпайтирамиз, уларни тўғридан-тўғри ўзимиз олиб кирамиз, бу ердаги фирма эса ташкилий масалалар билан шуғулланади. Барча ишларни ўзимиз ташкиллаштирамиз. Тур пакет, яъни тур маҳсулотни ўзимиз ишлаб чиқамиз, ўша ердан туриб уни реклама қиламиз, бошидан охиригача жараённи ўзимиз назорат қиламиз. Бу ердаги фирма ҳам, у ердаги фирма ҳам туристларни ҳам қабул қиламиз, ҳам юборамиз. Бундан ҳам давлатга, ҳам компанияга фойда олиб келамиз. Ҳаммаси жаҳон стандартлари талабига кўра юқори сифатли ва мукаммал даражада бўлиши керак.

- Тур пакет деганингизни чуқурроқ изоҳласангиз, мен туризм ҳақида билганим билан компаниянинг бошқа ишларидан ортолмайман, шу сабаб бу билан бизда Зиёд Абдуллаевич шуғулланиб келяпти.

- Тур пакет, яъни тур маҳсулот бу қисқача айтганда туристик хизматлар жамланмаси. Туристик хизматлар таркибига эса-хизматларни буюртма қилиш, ташиш ва жойлаштириш, ҳамда барча расмийлаштириш ишлари, ташишнинг барча турлари, трансфер, овқатлантириш, экскурсия, аттраксионлар, тиббий кўрик, суғурта, таржима хизматлари, учрашувлар ва бошқаларни таъминаш хизматлари киради. Мана шуларнинг ҳаммаси туристик хизматларни ўзида жамловчи тур маҳсулот дейилади. Ҳар бир тур маҳсулотнинг хизматлар доираси талаб ва эҳтиёжларга қараб турлича бўлади, улар дастурлар билан белгиланади. Умумий тамойилларга кўра ҳар бир тур маҳсулотда энг камида иккита хизмат тури бўлади, яъни жойлаштириш ва ташиш. Қолган барча хизматлар қўшимча хизматлар ҳисобланади. Янаям соддароқ тушунтирганда, масалан сиз Малайзияга бир ҳафтага дам олиш учун бормоқчисиз. Фирма сизга турмаҳсулот таклиф этади, сиз имкониятингиздан келиб чиқиб танлайсиз. Турмаҳсулотда ҳаммаси кўрсатилган бўлади. Масалан, бир ҳафта меҳмонхонадан жой, беш юлдузлими, уч юлдузлими имкониятингиздан келиб чиқиб танланади, демак бу жойлаштириш хизматига киради. Энди овқатлантириш хизмати нонушта ва кечки овқат, хоҳланг фақат нонушта ёки нонушта, тушлик, кечки овқат ҳаммаси бўлади. Ташиш, яъни кўнгилочар ва диққатга сазовор жойларга ташриф, бу ташиш, яъни транспорт хизматлари ва экскурсион хизматлар. Гид хизматидан фойдаланаман десангиз гид хизматлари хуллас, ҳамма-ҳаммаси прайслари, яъни нархлари билан кўрсатилган бўлади. Бир ҳафталик Малайзияга дам олиш учун бориш, юқоридаги хизматлар ўртача 9-10 минг долларни ташкил этади. Бу турмаҳсулот нархи ҳисобланади.

- Нега айнан туризмни илгари суряпсиз?
👍19
- Заҳро Асадовна, биласизми, туризм кўп жиҳатдан иқтисодий формация ва категория ҳисобланади. Бу давлат учун ҳам, туристик ташкилотлар учун ҳам, тур истеъмолчилари учун ҳам кўп қиррали иқтисодий фаолият. Биласизми, туризмни “тилла тухум қўядиган товуқ”қа ўхшатишади. Агар ҳаммаси пухта ишлаб чиқилса, сарфланган харажат ўзини оқлайди ва катта даромад келтиради. Бизда туристларни жалб қилиш учун туристик обектлар етарли даражада. Лекин энг зўр тур обект учун ҳам энг аввало, хизмат кўрсатиш сифати талабга мос даражада бўлиши, эҳтиёжларни уйғунлаштириб қондирувчи туризм индустрияси ва инфраструктураси бўлиши зарур. Булар ҳам мамлакатимизда анча ривожантирилди. Агар ўша ерда фирмамизни ташкил эта олсак, у ердаги барча хизматларни ўзимиз ишлаб чиқамиз, реклама, турмаҳсулот, бошқа хизматларни ҳам ўзимиз амалга ошира оламиз. Ўша ердан туристлар юборамиз, бу ердаги тур фирмамиз эса кутиб олади, жойлаштиради хуллас ҳамма хизматлар билан шуғулланади.

- Ғоя яхши бўлгани билан жуда мураккаб, қандай қилиб у ерда тур фирма очмоқчисиз? Бунга олдин у ердаги туризм мутасадди вакилларининг руҳсати керак. Ҳали Малайзия Туризм Ассотсатсияси бунга нима дейди, булар хал этилиши қийин бўлган масалалар. Кейин бу лойиҳага анча-мунча маблағ керак, уни қаердан оласиз?-сўради реклама агентлиги бўлими раҳбари Рашид Алимович.

- Кейинги ҳафтада юртимизга хорижлик делегатлар гуруҳи келади, турли соҳаларда ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш учун катта анжуман бўлиб ўтади. Улар орасида Малайзия Туризм Ассотсатсияси раҳбари ва туризм вакиллари ҳам бўлади. Анжуманда компаниямиздан вакиллар қатнашади, улар билан учрашиб, лойиҳа билан таништириб, уларнинг эътиборини қарата олсак, умид қиламанки, биз ўша ерда ўз тур фирмамизни оча оламиз. Маблағ масаласига келсак, униям ҳисоблаб чиққанман. Ҳамкор компаниялар киритадиган инвестиция ва компаниянинг жамғармасадаги маблағ билан вазиятдан чиқсак бўлади. Банкдан ҳам кредит олиш мумкин.

- Ўйлаб гапиряпсизми?!-деди бирдан асабийлашиб Зиёд Абдуллаевич. –Сиз ҳали компаниянинг бор пулларини шу ишга тикмоқчимисиз?!

- Бизнесда таваккал қилмаган одам кўзлаган мақсадига эришолмайди. Таваккал қилмасангиз синишингизни ҳам ютишингизни ҳам билиб бўлмайди.

- Лекин таваккалдаям чегара бўлади, меъёр бўлади. Сиз айтаётган нарса эса таваккалга эмас тентакликка киради.

- Зиёд Абдуллаевич, муаммо нимада?-сўради Беҳруз.

- Биз барча сармояни бу лойиҳага тиколмаймиз, буни мутлақо иложи йўқ. Қолаверса, бошқа лойиҳалар устида ҳам ҳамкорлар билан келишиб қўйганмиз.

- Бу лойиҳани бошқа лойиҳаларга таъсири бўлмайди. Парижда ўтиши режалаштирилаётган дизайнерлик кўргазмасига келсак, хавотир олманг, у мукаммал даражада ўтади. Зарур нарсалар ва ташкилий ишларни бизнинг компаниямиз таъминлаб беради. Мен раҳбаримиз Ботир Раҳимович билан бу ҳақида гаплашганман. Агар мен илгари сураётган ғояни амалга оширсак, компания бир йилдан сўнг соф фойда ола бошлайди. Ҳаммаси кутилган натижани берса, компания туризмдан олаётган 40% лик фойдани 80% га етказиб олади.

- Лекин сизнинг лойиҳангизни амалга ошириш учун чакана маблағ кетмайди, сиз бу томонларини ҳам ҳисобга олганмисиз? Биламан ёшсиз, ғояларга тўлиб-тошиб турибсиз аммо холва деган билан оғиз чучимайди,-деди Зиёд Абдуллаевич.

- Мен 18 ёшли ўспирин йигит эмасман, 29 ёшдаман. Ўртамиздаги фарқ эса 8 ёш холос, 18 ёш эмас. Муаммо менинг ёшимдами ё сиздами?

- Сиз иқтисоднинг энг асосий олтин қоидасини унутган кўринасиз, Беҳруз Шуҳратович. Бизнинг мақсадимиз кам сарфлаб, кўп даромад олиш.

- Бу фикрга мутлақо қўшилмайман! Кўп нарсага эришиш учун кўп машаққат чекилади, меҳнат қилинади, шу билан биргаликда сарф ҳам қилинади. Менинг назаримда, катта сарфламай туриб, катта фойдани кутиш бу мантиқсизлик. Катта фойда олиш учун катта сарфлаш ҳам керак.

- Бунақа ҳавойи гапларни университетда ўрганганмисиз?

- Балки бас қиларсизлар?! Сизларга нима бўлган ўзи? Намунча бир-бирингизни чўқиламасангиз?-деди Заҳро Асадовна.

- Узр, Заҳро Асадовна, лекин мен уни ортиқ эшитишга тоқат қилолмайман. Бу жуда қийин масала, уни ўзиям англамаяпти ҳали нимани илгари сураётганини!-деди Зиёд Абдуллаевич.
👍23❤1
- Сизга охиригача эшитамиз дедим,-деди аёл буйруқ оҳангида.

- Дейлик, биз кўндик ҳам, лекин сиз делегатларни қандай кўндирмоқчисиз бу лойиҳага?-сўради Зиёд Абдуллаевич.

- Улар учун махсус тур режалаштириб, унинг калкулятсиясигача ҳисоблаб ишлаб чиққанман. Уларга ғояни намойиш қилгач, ушбу турни уларга таклиф этамиз.

- Борди-ю, уларни эътиборини торта олмасак, лойиҳа тасдиқланмаса, биз катта имкониятни бой берамиз. Шуларни ҳаммасини ўйлаб кўрдингизми?-деди Заҳро Асадовна.

- Таваккал қилмасак, буни билолмайсиз, Заҳро Асадовна,-деди Беҳруз.

- Сизлар қандай фикрдасизлар?-сўради аёл қолганлардан.

- Мен қаршиман ва бу лойиҳани умуман маъқулламайман,-деди Зиёд Абдуллаевич.

- Ғоя яхши, лекин бу жуда мураккаб ва қалтисроқ лойиҳа. Қалтислиги шундаки, агар улар бу лойиҳани тасдиқлашмаса, биз улар билан ҳамкорлик қилолмаймиз, имкониятдан маҳрум бўламиз,-деди компания реклама агентлиги раҳбари.

- Зиёд Абдуллаевичнинг лойиҳаси енгилроқ эди, уни амалга оширсак бўлади. Унинг амалга ошириш кўрсаткичи таклиф қилинаётган янги ғоядан анча юқори,-деди дизайнерлик бўлими раҳбари Наргиза Адиловна.

- Қолаверса Зиёд Абдуллаевич ишнинг кўзини яхши биладиган мутахассис, мен уларни кўпроқ маъқуллайман,-деди ташкилий ишлар раҳбари Алишер Турғунович.

Зиёд Абдуллаев Беҳрузга истеҳзо билан қараб қўйди.

- Балки уриниб кўрармиз, борди-ю Беҳруз Шуҳратович лойиҳага делегатларни кўндира олса ва лойиҳа амалга ошса, компания янаям кўпроқ фойдани қўлга киритади,-деди ҳисоб-китоб ишлари бўйича раҳбар Омон Шарипович.

- Мен ўйлаб олишим керак, кенгашни тушдан кейинга қолдирамиз. Ҳозирча ҳаммага руҳсат,-деди Заҳро Асадовна.

Ҳамма тарқалди, аёл хонасига кирди. Унинг ортидан эса Зиёд Абдуллаевич ҳам кирди.
Беҳрузнинг бундан жаҳли чиқди, нимагадир бошидан шу кимсани ёқтирмади. Энди унинг ёнига кириб жон-жаҳди билан менга қарши боришга уринади, ўйлади Беҳруз ичида. Кеча ухламагани учун кўзлари ачишаётганди, шунинг учун қаҳва дамлади. Ярим соатлардан сўнг эса хонага Заҳро Асадовнанинг шахсан ўзи кириб келди.

- Безовта қилмадимми?-деди аёл ўтиргач.

- Бемалол эшитаман.

- Ўзингиз билан бир гаплашай дегандим, қарор қабул қилишим керак.

- Албатта.

- Беҳруз Шуҳратович, бўлиб ўтадиган анжумандан бизнинг умидимиз катта, чет эллик делегатлар билан ҳамкорлик ўрнатиб, улар билан иш олиб боришни режалаштирганмиз. Лекин сиз Зиёд Абдуллаевичнинг лойиҳасини четга суриб, янги бир лойиҳани таклиф қиляпсиз. Кенгаш аъзоларининг бу лойиҳага делегатларни кўндира олишингизга кўзлари етмаяпти.

- Сиз-чи? Сиз ҳам ишонмаяпсизми? Менга сизнинг фикрингиз аҳамиятли,-деди Беҳруз аёлнинг кўзларига маъноли тикилиб.

- Ўзингиз бунга ишонасизми?

- Мен туризм соҳасида ҳам ўқиганман, буни нималигини ва нимани амалга оширмоқчи эканлигимни жуда яхши биламан. Кейин мен бу ерга менга билдирилган ишончни оқлаш ва компаниянгизга имкон қадар фойда келтириш учун келганман. Сизнинг ютуғингиз менинг ютуғим, сизнинг мағлубиятингиз эса менинг ҳам мағлубиятим. Менга ишонч билдириб, имкон берсангиз бор имкониятимни ишга солиб ҳаракат қиламан. Менга сизнинг ишончингиз керак холос, қолгани мени қизиқтирмайди. Менга ишонасизми?

- Агар шу лойиҳани амалга ошириб, делегатларни бунга кўндира олсангиз,-деди аёл ўрнидан туриб. Беҳруз ҳам ўрнидан турди ва аёл гапида давом этди:

- Менинг ишончимни оқлаган бўласиз. Ҳамда ҳозир ҳаммага қарши бориб қабул қилган қарорим учун мени афсуслантирмайсиз деган умиддаман,-дея хонадан чиқиб кетаётганида Беҳруз:

- Ҳеч қачон афсусланмайсиз,-деди унга ишонч билан термулиб.

Заҳро Асадовна Беҳрузга бир лаҳза термулиб, ҳеч нарса демай чиқиб кетди.

- Ўша лойиҳа албатта имзоланади, мен бу ишончни албатта оқлайман, деди ўзига ўзи.

Кенгаш тушдан сўнг қайта чақирилди.

- Мен қароримни сизларга билдирмоқчиман. Ҳаммасини яхшилаб ўйлаб кўрдим ва…

Ҳамма унга қаради.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD4X1DsunOF6fgChXQ
👍21❤16👎1
Ramazon kundaligi (3).pdf
8.5 MB
Mohi Ramazon uchun munosib hadya

🥰  Yaqinlaringizga ham kitobcha holatida yoki uzoqdagi yaqiningiz uchun elektron holatda ulashib, xursand qilsangiz mamnun boʻlamiz.

Tayyorlovchilar:
© Jasmina Anarbayeva
© Bahodir Bozorov

Kundalikdagi maʼlumotlarni yozishda foydalanilgan adabiyotlar:

1. Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusufning «Ramazon va roʻza» kitobi («Hadis va hayot» toʻplamidan)

2. Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusufning «Moʻminning qalqoni - mufassal roʻza» kitobi

3. islom.uz sayti

4. «Ey farzand» kitobi

❗️Tijorat maqsadida foydalanmang, zero bu ish savob yoʻlida qilingan.
O'zgalarning mehnatini qadrlaysiz degan umiddamiz!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
🌿 Yolg‘onchi

- Qo‘rqma qizalog‘im, men yaxshiman, - deya yupatdi isitma aralash hansirayotgan ayol. Besh-olti yoshlar atrofidagi qizcha yig‘lashdan to‘xtab bir muddat onasiga tikildi. Ammo yaxshiligiga ishonmadi shekilli yana yig‘lay boshladi. Shu payt dadasi kelib qoldi. Yuziga umidvor tikilib turgan qizalog‘iga nima deyishini bilmay bir oz o‘ylanib turdi.
- Onam o‘ladimi? - so‘radi qizcha to‘satdan.
- Kim aytdi bu gapni?
- Kecha o‘lsam, uylansangiz ham qizimni zinhor bolalar uyiga bermang, menga o‘xshab mehrga zor bo‘lmasin, dedilar-ku.
- Onang yolg‘on gapiribdi, hali uzoq yashaydi.
Qiz bolaligidagi shu xotiralarni eslab mehribonlik uyi derazasiga tikilar ekan, haqiqiy yolg‘onchi kim ekanligi haqida o‘ylardi.

— Saida Ibodinova

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😭6👍4❤2🔥2
La Ilaha Illa Allah: Islamic Meditation for the Soul
Fadael
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
Илмнинг аввали чиройли эшитиш, сўнгра тушуниш,
ундан сўнг амал қилиш ва охиргиси тарқатишдир.

Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳисалом

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✨ Ramazon oyiga xurmodan shirinlik
Saharlik va iftorlikda yeyilsa quvvat, foyda bo'lsin InshaAllah

#ramazan

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🥰1
📚Ҳаётимсан

Муаллиф: Шаҳноза Жураева

8-қисм

- Ва Беҳруз Шуҳратовичнинг лойиҳасини тасдиқлашга қарор қилдим-деди қатъий қилиб.

- Миннатдорман, Заҳро Асадовна,-деди Беҳруз.

- Лекин Заҳро Асадовна, -деди Зиёд Абдуллаевич норози оҳангда.

- Ҳозир бундай таваккал қилишнинг мавриди эма,с-деди яна кимдир.

Лекин аёл уларга қарорим қатъий дегандай:

- Мен қароримни муҳокама қилмоқчимасман, ўртоқлар, мен қарор қабул қилиб бўлдим. Энди ҳаммага руҳсат,-дея аёл мажлислар хонасидан чиқиб, ўз хонасига кирди. Қолганлар ҳам тарқалишди. Беҳруз бориб аёлнинг хонасини тақиллатди ва:

- Мумкинми?-деди.

- Кираверинг, эшитаман?

- Раҳмат сизга! Менга ишонч бидирганингиз учун ташаккур!

- Уялтириб қўймайсиз деб умид қиламан.

- Ҳеч қачон бундай бўлмайди!-деди Беҳруз ишонч билан. –Сўрасам майлими?

- Марҳамат.

- Нима учун ҳаммага қарши чиқиб, менинг лойиҳамни тасдиқладингиз?

- Кечасидан то тонггача мижжа қоқмай қилган меҳнатингизни пучга чиқаргим келмади. Жон куйдириб ишлаганингизни кўриб туриб, бу лойиҳани тасдиқламаганимда адолатсизлик бўларди.

- Раҳмат! Энди ишга киришсам. Руҳсатингиз билан,-деб Беҳруз хонадан чиқди.

Заҳро кўзларини юмди, ўйлади. Ишқилиб ҳаммаси у айтгандек амалга ошсин. Юзимни ёруғ қил, Худойим, дўст-душманим олдида бошимни эгма. Ундаги ўзига бўлган ишонч, қатъият мени унга ишонишимга ундаяпти. Унинг ўткир нигоҳлари, дадиллиги, қатъияти, ўз фикрини ҳимоя қила олиши, ўзини тутиши негадир мени унга имкон беришга ундаяпти, дея хаёлидан ўтказарди Заҳро.

Қолаверса, аёлнинг ўзи ҳам лойиҳага қизиқиб қолганди, бу ҳақиқатдан ҳам кутилмаган ғоя бўлди, шу билан биргаликда жуда мураккаб. Ҳаммаси кейинги ҳафтада ўтадиган анжуманда аниқ бўлади.

Орадан бир ҳафта ўтиб, хорижлик делегация гуруҳи Ўзбекистонга ташриф буюрди. Анжуман бошланди. Анжуманда икки давлат ўртасидаги кўплаб соҳаларда олиб борилиши кўзда тутилган лойиҳалар намойиш этилди.

Туризм соҳасида ҳам ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш ва барқарорлаштириш ҳақида сўз юритилди. У ерда кўплаб фирма ва ташкилотлардан вакиллар тўпланишди.

Компаниядан эса Заҳро Асадовна ва Беҳруз иштирок этишди. Кейин Беҳруз компаниянинг вакили сифатида ўзининг лойиҳасини намойиш этди, таништирди. Лойиҳа кўплаб саволларга ва бахсларга сабаб бўлди. Беҳруз уларнинг ҳар бирига аниқ исботлар ва изоҳлар билан жавоб берди.

Айниқса у таржимонсиз тўғридан-тўғри Малайзия Туризм Ассосатсияси етакчиси ва вакиллари билан мулоқотга киришгани унинг меҳмонлар олдида ҳам, Заҳро Асадовнанинг кўз ўнгида ҳам салоҳиятини яна-да оширди. Уни кузатиб ўтириб Заҳро Асадовна у билан фахрланди ва ичида “Баракалла” деди.

- Жаноблар, ҳозир намойиш этилган Ўзбекистоннинг маданий гавҳарлари билан жонли танишишга сизларни лутфан таклиф этамиз. Истаган пайтингиз меҳмонимиз бўлишингиз мумкин. Эътиборингиз учун раҳмат,-дея Беҳруз сўзини тугатди.

- Мистер, Беҳруз,-деди МТА етакчиси-бизга таклифингиз маъқул келди. Лойиҳа жуда ажойиб ва биз икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни яна-да мустаҳкамлаш, туризм соҳасини барқарорлаштириш мақсадида лойиҳангизни қўллаб-қувватлашга, тасдиқлашга ҳамда компаниянгиз билан ҳамкорлик шартномасини тузишга қарор қилдик. Сизни табриклайман! Анжумандан сўнг шартномани имзолашимиз мумкин.

- Албатта, ташаккур изҳор қиламан, раҳмат!-деди Беҳруз.

Кейин ўз жойига бориб ўтирди.

- Табриклайман! Баракалла!-деди Заҳро Асадовна Беҳруз ўтиргач.

- Раҳмат!

- Тинимсиз меҳнат қилдингиз, курашдингиз, охири мақсадингизга эришдингиз.

- Энг аввало Худо, кейин сизнинг менга билдирган ишончингиз маҳсули бу.

- Энди шартномани имзоласак бўлди. Буёғигаям ўзингиз бош бўласиз.

- Лекин бу Зиёд Абдуллаевичга ёқмаса керак. Шартномалар имзоланаётганда доим у ёнингизда турган.

- Бу менинг қарорим, лойиҳа эса сизники. Шунинг учун ҳозирги шартномани имзолаш жараёнида ҳам ёнимда туришингизни истайман.

- Сиз бир оғиз айтсангиз бўлди, ҳамиша ёнингизда туришга тайёрман,-деди Беҳруз унинг кўзларидан нигоҳларини узмай.

Аёл кўзларини олиб қочди, шу пайт анжуман ҳам якунланди.
👍31❤4
Кейин Беҳруз ва Заҳро Асадовна ҳамда ҳар икки давлатнинг туризм соҳаси етакчи вакиллари билан музокаралар олиб боришди ва шартнома имзоланди. Кейин меҳмонлар билан илиқ хайрлашиб анжуманлар саройидан чиқиш учун эшик томон юриб боришар экан Заҳро Асадовна:

- Яна бир марта сизни табриклайман!

- Ишончингиз учун сизга раҳмат!

- Тиланг тилагингизни!-деди аёл жуда чиройли табассум билан.

- 3 та тилак айтсам майлими?-деди Беҳруз кулиб.

- Жуда кўп эмасми?

- Бугунги омадли кун учун бир эркалик қилгим келди.

- Яхши, розиман.

- Ваъдами?

- Мен ваъда бермайман, лекин айтган гапимга жавоб бераман.

- Беҳад миннатдорман! Хўш унда биринчи тилагим,-дея улар эндигина бинодан кўчага чиқишган эди ҳамки кимдир орқадан:

-Мистер, Беҳруз-деди.

Улар тўхтаб ортга қарашди, бу анжуман меҳмонларидан бири, туризм агентлигидан таржимон қиз Элзара Галкина эди. Уни кўпчилик туризм вакиллари яхши танишарди.

- Элзара Галкина,-деб қиз ўзини таништириб Беҳрузга қўл узатди, кейин Заҳро Асадовнага қўл узатди.

- Беҳруз Шуҳратович,-деди ўзини Беҳруз ва:

- Компаниямиз раҳбари Заҳро Асадовна,-деди.

- Танишганимдан хурсандман,-деди қиз табассум билан. Сизни табриклайман, ғоянгиз ва намойишингиз жуда ажойиб бўлди, браво!-деди.

- Раҳмат,-деди Беҳруз жиддий қиёфада.

Ҳозиргина гаплашиб келаётганларида юзлари кулиб турган Беҳрузни нега бирдан қиёфасига жиддий тус берганига Заҳро Асадовна тушунолмади.

- Сиз билан тушликни бирга қилсак дегандим, ғоянгиз ва туризм ҳақидаги фикрларингиз мени қизиқтириб қўйди.

- Биласизми, таклифингизни рад этишга мажбурман. Чунки ҳозиргина Заҳро Асадовна мени тушликка таклиф қилгандилар.

Шу пайт Заҳро Асадовна Беҳрузга ялт этиб қаради.

Беҳруз қизга қараб:

- Узр бошқа сафар, хайр, –деди ва ундан узоқлашишди.

- У сиз билан тушлик қилишни истаганди, нимага қиз бечорани рад қилдингиз? Менимча у лойиҳангиздан ҳам кўпроқ ўзингизга қизиққан шекилли.

- Мен истамадим.

- Айтганча, сизни қачон тушликка таклиф қила қолдим?-дея аёл киноя қилди.

- Ундан қутилишим учун шу баҳонадан бошқаси келмади хаёлимга. Таклиф қилмаган бўлсангиз, ўзим сизни тушликка таклиф қиламан. Қорним ҳам жуда очди, эрталаб нонушта ҳам қилмагандим.

- Тушликка?

- Бу биринчи тилагим. Хўш?

- Яхши.

- Унда хайдовчига жавоб беринг, шу яқинда бир яхши жой бор, тушлик қиламиз. Барибир тушдан сўнг компанияга қайтамиз. Ҳозирча сизга ўзим хайдовчилик қилиб турай. Майлими?

- Яхши,-дея аёл хайдовчига компанияга бораверишини айтди. Ўзи эса Беҳрузнинг машинасига ўтирди.
Улар боргач, машинадан тушишди, кейин ресторанга қараб юришди. Шу пайт машинасига суяниб турган икки йигитнинг ёнидан ўтиб кетишаётганида йигитлардан бири:

- Вау! Кетворган эканми! Одам қараб ютаман дейди!-деди шеригига қараб.

- Бир кечани у билан ўтказсанг борми, ўлдирса керак!-деди йигит аёлга суқланиб қараб.

Буни аёл ҳам Беҳруз ҳам эшитди. Аёл бунақанги гапларни эшитавериб охири парво қилмай қўйганди, шунинг учун уларга ҳатто эътибор ҳам бермади. Лекин бу Беҳрузнинг жон-жонидан ўтиб кетди. Шартта ортга қайрилиб йигитнинг ёқасидан олди.

- Нима дединг, ў ғижим?! Ким билан кечани ўтқазгинг кеб қолди!-унга бутун ғазаб тўла нигоҳларини қадади. –Оғзим бор деб тилингга келганини қайтармай гапираверасанми?!

- Ўзини босвол ў, ўпка!-деди уни қўлларини тушириб.

- Ока, ўзиззи босволин,-деди йигитнинг шериги вазият чигаллашганини кўриб.

- Сен-чи, сен кимни ютвормоқчийдинг?

- Нима бўпти шунга энди?-дейиши билан Беҳруз йигитнинг жағига мушт туширди.

Бундай бўлишини кутмаган аёл дарров Беҳрузнинг қўлидан четга олиб кетишга ундади.

- Бу нимаси, Беҳруз, бу нима қилганингиз? Кетдик юринг, ичкарига кирайлик-деди аёл.
👍22