- Шунақа денг… Демак, сиз менинг қалбимдаги ҳисларни ўзимдан ҳам яхши биларкансизда шунақами? Ҳа, ахир сиздан кичкинаман-ку тўғрими? Шунинг учун сиз кўриб билиб турган нарсаларни мен қаердан ҳам билай шундайми? Сизнингча, мен ўзим ҳис қилаётган туйғуларни нималигини билмайман тўғрими? Демак, сизнинг ёнингизда юрагим қинидан чиққудек уриб кетишлари, сизни кўрганимда қалбимни қувонч эгаллаши, сизга боққанимда атрофимдаги ҳамма нарсани унутишим, сал кўрмасам соғинчдан ўртанишим, ёнимда бўлганингизда вужудимни ҳаяжон эгаллаб олишлари… буларнинг ҳаммаси ҳавас ёки эҳтирос шундайми? Унда севги нима? Агарки, оддий ҳавас ё эҳтирос шунақа бўлса, унда севги қанақа бўлади? Эски севгилисига аччиқ қилиб мендан фойдаланмоқчи деб ўйладингизми? Ахир сиз ҳақиқатни аслида қанақа эканлигини, у билан ўртамизда бўлиб ўтган гапларни тўлиқ билмайсиз-ку? Қалбимда сизга нисбатан туйғуларимни, ҳиссиётларимни самимийлигини, қай даражада эканлигини билмайсиз-ку? Билмай туриб, мен ҳақимда, менинг туйғуларим ҳақида ўз қарашлари, ўз хулосасини айтган одамга ишондингизми? Мен ҳақимда ўз фикрини билдирадиган инсонларга эмас, сизга меҳр билан, муҳаббат билан боқиб турадиган нигоҳларимга, ўзимга кўпроқ ишонасиз, деб ўйларканман. Гулноз сизга нима деган билмайман, бу мени қизиқтирмайди. Сиз ишонасизми йўқми қалбимда нима борлигини жуда яхши биламан. Ишонишингиз учун исбот ҳам қидирмайман, чунки севгим исботга муҳтож эмас. Мени ўйинчоқ қилмоқчи, кимгадир жаҳл қилиб мендан фойдаланмоқчи деб ўйларкансиз, қаршилигим йўқ, ахир кўзингизга шунақа пасткаш бўлиб кўринар эканман-ку, ўзим ҳам билмас эканман. Сизга бўлган севгимни ҳаваслигини, шунчаки ўткинчи эҳтирослигини билдириб қўйганингиз учун раҳмат! Хайрли тун, яхши дам олинг,-дея Беҳруз хонадан отилиб чиқиб кетди.
Заҳро Асадовна Беҳрузнинг бу гапларидан бутунлай карахт аҳволда эди. Бир лаҳза нималар бўлаётганига тушунолмай ҳолсизгина стулга ўтирди. Кейин Беҳрузнинг айтган гапларини хаёлидан қайта-қайта ўтказди.
Э худойим, бу қанақаси энди? Беҳруз сўнгги гапларни шундай айтдики, айтганларим дилини вайрон қилгани шундоққина кўзларида акс этиб турарди. Наҳот унинг кўнглини ноҳақ ранжитган бўлсам? Наҳот у менга чиндан ошиқ бўлиб қолган бўлса? Наҳотки? Ҳеч ким шу пайтгача мен билан бундай гаплашмаган, ҳеч ким кўзларимга боқиб туриб яхши кўраман деб айтишга ботинолмаган.
У эса… У бутунлай бошқача. Бошқаларга ўхшаб соҳта хушомад қилмайди, нима истаётганини аниқ биладиган, ҳар гапида қатъият, ишонч билан гапиради, ҳозир ҳам дилидагини очиқ-ойдин тўкиб солди. Охирги пайтларда хаёлимдан кетмай қолди. У доим нигоҳлари билан мени таъқиб қилганида хаёлларимни тўзғитиб юборади. Менга боқиб турган нигоҳларига бехос кўзим тушса юрагим алланечук бўлиб кетади.
Менга нима бўляпти, Худойим? Нега шунча оғзимни пойлаб турганларга эмас, айнан унга хаёлимни боғлаяпсан? Унинг кўзларидаги маъюслик мени қийнаяпти, наҳот унга озор бериб қўйдим. Майли озорлансин, зора қалби иложи йўқ ва мумкин бўлмаган иложсиз умидлардан халос бўлса, ўйларди Заҳро.
Беҳруз совуқ ҳавога чиқиб тўйиб нафас олди, қалби оғриқдан азоб чекаётганди. Ўзини қўярга жой тополмасди. Кейин машинасига ўтириб газ берди.
Заҳро Асадовна чиққанида унинг машинаси аллақачон кўздан ғойиб бўлди.
Оббо, шу маҳалда қаерга кетди энди! Жаҳл билан машина бошқариб бир балони бошламасайди ишқилиб. Нега ундан хавотир оляпман, нега қалбим безовта… Йўқ бу мумкин эмас, мумкин эмас! Аёл ўзи билан ўзи тортишиб хонасида у ёқдан бу ёққа юрди.
Бир соат ўтди ҳамки, Беҳруздан дарак йўқ эди. Ўзи бир ками ундан хавотир олишим етмай турганди! Шу каби ўйлар билан у ухлаб қолди.
Беҳруз машинани дарё бўйида тўхтатди, атроф қоронғи бўлгани учун сувнинг оқиши эшитиларди холос. Беҳруз машинадан тушиб машинасига суяниб туриб олди. Бошида аёлнинг айтган гаплари чарх урарди, ахир бу ёлғон. Мен унга жаҳл устида ошиқ бўлмадим, кимгадир қасд қилиб уни севиб қолмадим. Уни илк бор кўрганимда юрагим бошқача бўлиб кетган, ҳаяжондан ўзимни йўқотай деганман.

👍33
Мен унга ростдан ҳам ошиқман, бу ҳавас эмас, ҳеч қандай оний эҳтирос ҳам эмас ахир! Дилимдан нималар ўтаётганини ким ҳам тушуна оларди… Шу каби ўйлар билан у яна машинага ўтирди. Дод деб бақириб юборишдан ўзини базўр тўхтатиб турарди. Кейин мусиқани баландроқ қилиб қўйди. Кўзларини юмди, бироз ўзига келиши учун мусиқага қулоқ тутди. Ҳозир ёниб турган қалбига шундан бўлак малҳам йўқ эди гўё. Бироз кўзи ҳам илинибди, кўзларини очганда соат учлардан ошганди. Кейин машинасини ўт олдириб, ортга хайдади. Ортига қайтиб борганида соат 4 лар бўлиб қолганди, у машинадан тушиб бир зум нималар бўлаётганига тушуна олмади.
Кўзи аёллар жойлашган бино ёнаётганига тушди. Одам кўп бўлмаса ҳам йиғилиб турган одамлар, ҳамкасблари иложи борича сув ташиб ўчиришга ҳаракат қилишарди. Ўт ўчирувчилар ҳали етиб келишмаганди. Аёллар ваҳима қилишар, ҳар эҳтимолга қарши етиб келган тез ёрдамдагилар ҳам одамларга тинчланишини таъкидлашарди. Беҳруз Зокирнинг олдига бориб нима гаплигини сўрай кетди.
- Зокир, нима гап, нималар бўляпти ўзи? Бу қандай бўлди?
- Беҳруз, яхшимисиз қаерда эдингиз?
- Муҳим эмас, ҳамма соғми, ҳеч кимга зиён етмаганми?
- Худога шукур ҳамма соғ-омон, ҳозир ўт ўчирув хизматидагилар ҳам етиб келишади, уларга алоқа яхши бўлмагани учун тезда тушишни ўзи бўлмади. Қолаверса манзилни тушунтиргунимизча вақт ўтиб кетди.
Беҳруз кўзлари билан Заҳро Асадовнани қидирарди, лекин уни тополмади. Юрагини дахшат эгаллади.
- Заҳро Асадовна қани? У қаерда?
- Нима ҳали у киши йўқми?! Вой Худойимей яна ичкарида қолган бўлмасинлар!!
Кейин ҳамма ён атрофига назар солиб Заҳро Асадовнани қидиришга тушди. Бино эса авжига олиб ёнарди, қутқарув хизматидагилар ҳам шу пайт келишди ва оламонни ўтказмаслик учун чегара тортишди. Беҳруз ичкарига кираман деётганида уни йўлини махсус хизмат ходимлари тўсишди, шу пайт Зиёд Абдуллаевич ҳам ичкарига кираман деб бахслашди ходимлар билан.
- Нима қилмоқчисизлар ўзи, ҳозир бизга халал берманглар, вазиятни яна-да оғирлаштирасизлар. Агар аёл ичкарида бўлса албатта топиб чиқишади сабр қилинглар,- деб қаттиқ гапирди махсус хизматнинг бошлиғи.
Беҳруз ташқарида жимгина кутиб туролмасди, шунинг учун ҳаво совуқ бўлишига қарамай челакда турган совуқ сувни устидан тезлик билан ағдардида, йўлини тўсиб турган йигитни бир итариб ичкарига ўзини урди.
- Беҳруз, нималар қиляпсиз?-ортидан бақириб қолди Зокир.
- Нима жонидан тўйганми бу йигит,-деди яна кимдир.
- Унга нима бор ичкарида? Бу ердаям ўзича қаҳрамонлик кўрсатмоқчими, олифта,-деди Зиёд Абдуллаевич.
- Эсини еганми бу бола,-деди махсус хизмат бошлиғи Азим ака деган ёши каттароқ киши.
- Аҳмоқ! Ўзи нобуд бўлиши мумкин-ку,-деди Гулноз.
- Мени ҳам йўлимни тўсманг, уни мен қутқаришим керак,-жаҳл қилди Зиёд Абдуллаевич овозини кўтариб.
- Ҳой, ҳеч бўлмаса сиз ақл билан иш қилинг, ахир бу мусобақа эмас-ку, ҳаётингиз билан ҳазиллашяпсизлар!-деди Азим ака.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍41❤4
Рамазон ойининг биринчи Жумаси муборак бўлсин.
Қутлуғ Жума айёми барча мўмин мусулмонларга муборак бўлсин. Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин.
Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Қутлуғ Жума айёми барча мўмин мусулмонларга муборак бўлсин. Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин.
Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1🥰1
Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...
Дуоси мустажоблар бор...
Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...
Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...
ДУО ҚИЛИНГ:
Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...
Шифосини кутаётганлар...
Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...
Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокинлик, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...
Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг!
Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига ҳам дуо қилаверинг!
Фаришталар хар дуоингизда
"Сенга ҳам бўлсин" деб айтади...
Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади...

👍5❤1🥰1
اللهمَّ صَلِّ وَ سَلِّمْ علَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ ﷺ
Аллоҳумма солли ва саллим алаа Набиййинаа Муҳаммад ﷺ
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Аллоҳумма солли ва саллим алаа Набиййинаа Муҳаммад ﷺ
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
#Қуръонга_муҳаббат
Қуръон тиловати билан машғул бўлганимда руҳий лаззатни ҳис қилдим. Шунда бир солиҳ инсоннинг гапини тушуниб етдим: «Биз шундай лаззатлар ичидамизки, агар подшолар уни тотиб кўрганларида, бу лаззатга эришиш учун бизга қарши қилич кўтариб жанг қилардилар», деган эди.
Билдимки, ана шу лаззат боқий қолади. Ҳар қандай лаззатнинг чегараси бор, фақатгина руҳий лаззатда чегара йўқ.
Aли Tантовий раҳимаҳуллоҳ

👍6👏2❤1
Sen chin erkak bo‘lsang, u haqiqiy ayol bo‘ladi!
Sen chin er bo‘lsang, u haqiqiy xotin bo‘ladi!
Sen podshoh bo‘lsang, u malika bo‘ladi!
Sen oshiq bo‘lsang, u sevadi!
O‘zing «hech narsa» bo‘la turib, undan har narsa kutma!
Hoy erkak, senga jon berilgan vaqtda ayol qornida eding, yig‘laganingda, ayol bag‘rida eding, oshiq bo‘lganingda esa ayol qalbida eding!
Ayol omonatdir. Uni xorlama!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇

👍3
📚Ҳаётимсан
Муаллиф: Шаҳноза Жураева
12-қисм
Беҳруз ичкарига кириб аёлни чақира бошлади. Тутун бўлгани учун ҳамма нарсани тезда кўз илғаши қийин эди. У ҳамма хоналарга кириб яхшилаб разм соларди. Ора-ора аёлни бақириб чақирарди. Э Худо, унга ҳеч нарса қилмаган бўлсин! Илтимос уни топишимга ёрдам бер, ўзинг ёрдам бер Худойим! Ва ниҳоят Беҳруз уни топди, дарров унинг ёнига келиб, пулсини текширди.
- Заҳро Асадовна, Заҳро Асадовна! Кўзингизни очинг, илтимос, Заҳро Асадовна!
Аёл йўталди ва:
- Беҳруз?-деди базўр.
У ҳолсиз эди, кеч ухлаб қолгани учун, қаттиқроқ ухлаб қолган экан. Кейин ис газидан бироз хушини йўқотганди, шу сабабли ўрнидан ҳам туролмаганди.
- Э Худойим Ўзингга шукур, ўзингга шукур! Ҳозир, ҳозир бу ердан чиқамиз, ҳаётим, яна бироз сабр қилинг илтимос,-дея Беҳруз, атайлабдан сув қуйган курткасини аёлнинг устига ташлади, юзларини ҳам авайлаб ёпди, тутун ва исталган пайтда тепадан тушиб қолиши мумкин бўлган куйган тўсинлардан ҳимоя қилиш мақсадида.
Кейин уни кўтардида, хонадан олиб чиқди. У эҳтиёткорлик билан ҳаракат қиларди, аёлни соғ-саломат ва безиён олиб чиқиши керак эди. Кейин амаллаб бинодан чиқиб олди ва тезда тез ёрдамда келганларнинг ёнига олиб борди. Улар тезгина аёлга биринчи ёрдам кўрсатишди, Заҳро Асадовна йўталиб-йўталиб ўзига келди. Унга сув беришди, бироз ўзига келди.
- Қолганлар саломатми, ҳеч кимга ҳеч нарса қилмадими?-сўради ҳолсизгина бошқалар учун қайғуриб.
- Заҳро, ҳозир ўзингиз ҳақингизда ўйланг, қолганлар яхши, ҳеч ким зиён кўрмади. Ҳаммамиз сиздан қаттиқ хавотир олдик, бизни қўрқитиб юбордингиз,-деди Зиёд Абдуллаевич.
- Шифохонамизга борасизми?-деди фелдшер.
- Йўқ, бунга ҳожат йўқ, мен яхшиман. Бироздан сўнг янаям ўзимга келаман Худо хоҳласа раҳмат.
Кейин ўтни ҳам ўчириб бўлишди. Ёнғин техник носозликдан келиб чиққан экан. Ҳамма тарқалди. Тез ёрдам ҳам кетди, махсус хизмат бўлимидагилар ҳам кетишди. Ҳамма Заҳро Асадовнага парвона бўлди, биргина Беҳруз индамай унга термулиб турарди. Ичида эса қайта-қайта Худога шукроналар айтарди. Кейин кийимларини ўзлари жойлашган бинога кириб ўзгартириб чиқди, нарсаларини ҳам олиб, машинага олиб борди.
- Ҳамма нарсаларимиз ҳам ёниб кул бўлгандир,-деди аёллардан бири.
- Вой, жонимиз омон қолганига шукур десангиз-чи,-деб ҳазил қилишди ҳаммалари.
- Беҳруз, қойил қолдик сизга! Шундай совуқда яна музлаб турган челакдаги сувни бир кўтаришда устингиздан қуйдингиза!-деди Наргиза кулиб.
- Гапирманг, Наргиза опа, яна ҳалиги йўл бермаётган йигитни бир итариб ичкарига кириб кетганлари-чи!
- Заҳро Асадовнани олиб чиққанингиз таҳсинга лойиқ! Энди сиз уларнинг қаҳрамонларисиз!-деб баравар кулишди.
Бундан Зиёд Абдуллаевичнинг асаби ўйнарди. Аёлни у қутқариши керак эди, лекин манави олифта шу ерда ҳам олифталигини қилди, ярамас, ўйларди ичида у.
Заҳро Асадовна бу гапларни эшитиб Беҳрузга қаради ва:
- Раҳмат,-деди оҳиста.
Беҳруз бунга жавобан бошини қимирлатиб қўйди.
- Мен уйга кетаман,-деди Заҳро Асадовна сал ўзига келгач, оҳиста ўрнидан туриб. Лекин барибир ҳали анчагина ҳолсиз эди.
Беҳруз унинг ёнига яқин бориб аёлни тутиш учун қўлларидан ушлаб:
- Ўзим олиб кетаман сизни,-деди.

👍23🥰2
Заҳро Асадовна буни кутмагани учун атрофдагилардан бироз ҳижолат бўлди. Ҳамма Зиёд Абдуллаевичга қаради.
- Сиз керагидан ортиқ қаҳрамонлик кўрсатдингиз! Буёғига ўзим қарайман, сиз энди ташвишланмасангиз ҳам бўлади,-деди Зиёд Абдуллаевич ясама хушфеъллик билан.
- Мен машинани қиздириб қўйганман, уларни уйга ўзим элтиб қўяман,-деди Беҳруз ҳам қатъий.
- Сиз тушунмадингиз чоғи, йигит?-деди Зиёд Абдуллаевич базўр ўзини босиб.
- Беҳруз. Мени исмим Беҳруз,-деди маъноли қилиб.
- Майли, сизлар келишиб туринглар, унгача қани кетдик нарсаларни йиғайлик, кейин биз ҳам йўлга тушамиз,-деди Зокир вазиятни юмшатган киши бўлиб.
Шундан сўнг ҳамма Заҳро Асадовна билан хайрлашиб, кейинги бинога чиқиб кетишди.
Заҳро Асадовна агар ҳозир бирор қарор айтмаса вазият оғирлашишини ҳис қилиб турарди.
- Зиёд, сиз шу ерда қолиб қолганларга бош бўлиб кетасиз. Қолаверса бу ердаги бахтсиз ҳодисани ҳам ишини ҳаммасини ҳал қилиб кетиш керак. Шунинг учун сиз ҳозир бу ердан кетолмайсиз. Мени Беҳруз уйга элтиб қўяди. Эртага ҳаммаси ҳал қилинган бўлиши керак, ҳеч қандай муаммо бўлмасин хўпми, ҳисобини эртага компанияда кўришганимизда берасиз.
- Хўп, тушунарли. Ҳаммасини ҳал қиламан, муаммо бўлмайди ташвишланманг.
- Яхши, унда яхши етиб олинглар. Биз кетдик,-деди Заҳро Асадовна.
- Яхши боринг,-деди Зиёд Абдуллаевич Беҳрузга ёвқараш қилиб.
Беҳруз ҳам унинг ёнидан ўтиб кетгунча “меҳр”ли нигоҳларини ундан узмади.
- Ўзим юраман,-деди аёл Беҳруздан қўлларини тортгандай бўлиб.
- Агар бунга ишончим комил бўлганида ишонинг, қўлларимнинг учи ҳам сизга адашиб тегмаган бўларди. Ҳозир сизни қўйиб юборсам, сизга бирон зиён етиши мумкин. Шунинг учун илтимос машинагача сизни суяб кетишимга қаршилик қилманг,-деди Беҳруз аёлнинг елкасидан тутиб тураркан.
- Ўзим сизни ушлаб оламан,-деб аёл Беҳрузнинг қўлидан елкасини тортди ва бир қўли билан унинг тирсагидан омонатгина ушлаб олди.
Беҳруз аёлнинг қайсарлигидан бошини қимирлатиб қўйди. Худди мен уни еб қўядигандек тавба-тавба,-деди ичида ўзига.
Кейин машинанинг орқа эшигини очиб, аёлга ўтиринг,-дея қўли билан имо қилди. Улар машинага ўтиришгач, Беҳруз газ бериб машинани хайдаб кетди. Йўлда иккиси ҳам бир оғиз гап айтишмади, иккиси ҳам ўз хаёллари билан банд эди. Улар ниҳоят, Заҳро Асадовнанинг уйига етиб боришди. Соат тонгги олтидан сал ошган бўлса ҳам атроф ҳали ёришмаганди. Улар машинадан тушишгач, Беҳруз аёлга тутиб олиши учун қўлини тутди.
- Ҳозир қайсарликни ўрни эмас, тушунинг. Уйга олиб кириб қўяман кейин кетаман, ҳозир бироз ҳолсизсиз ахир,-деди Беҳруз.
Заҳро бир сўз ҳам демай, унинг тирсагидан омонатгина ушлади. Кейин ён-атрофга безовта қараб қўйди, чунки у яшайдиган жой, буни устига шу пайтгача ҳали бирор марта ҳам шаънига доғ туширмаганди. Шунинг учун кимдир кўриб қолса нотўғри хаёлга боради деб чўчирди. Беҳруз у нимадан ташвишланаётганини яхши тушуниб турарди.
- Хавотирланманг, атрофда ҳеч ким йўқ, буни устига ҳали кун ёришмаган. Кўпчилик ҳали ухлаяпти,-деди аёлдаги безовталикни сал босиш мақсадида.
Кейин улар зинадан 3-қаватга кўтарилишди.
- Ҳамма нарса ёнғинда қолгани учун калитингиз ҳам йўқ, уйга қандай кирамиз?
- Битта калит доим қўшнимда туради. У ёлғиз ўзи яшайдиган бир кампир. Анча йилдан бери жондек қўшнимиз шу сабаб ҳар эҳтимолга қарши битта калитни уларга бериб қўяман. Ҳозир улардан оламан, лекин сиз…
- Мен кўзга кўринмай тураман,-дея Беҳруз пастки қаватга тушди.
Аёл кампир билан гаплашиб, унга бироз вазиятни тушунтириб калитни олди. Кейин эшикни очиб уйга кирди ва Беҳрузга:
- Келинг, кираверинг,-деди.
Беҳруз ҳам уйга кирди ва эшикни юзига ёпди.
- Тузукмисиз, аҳволингиз яхшироқми? Ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?
- Яхшироқман, сал ўзимга келиб қолдим.
- Балки шифокорга бир кўринарсиз? Истасангиз ҳозироқ олиб боришим мумкин?
- Йўқ, бунга ҳожат йўқ. Бугун дам олсам ўтиб кетади. Агар мени вақтида олиб чиқмаганингизда билмадим ҳозир қай аҳволда бўлардим, балки аллақачон…
- Йўқ! Охиригача айтманг, илтимос давом эттирманг. Буни ҳатто тасаввур қилолмайман! Буни истамайман ҳам! Сизга ҳеч нарса бўлмасди! Бунга йўл қўймасдим!

👍25👏3🥰2
- Нимага ундай қилдингиз? Нега мен учун жонингизни хавфга қўйдингиз?! Ахир нобуд бўлишингиз ҳам мумкин эди-ку?!
- Унда нима қилишим керак эди? Қачон сизни у ердан қутқаришаркин деб, юрак ховучлаб кутиб ўтиришим керакмиди? Ўша лаҳзаларда хаёлимга нималар келганини қаердан ҳам билардингиз… Сиз у ерда қолганингизни билиб эсдан оғай дедим!
- Нима учун бунча қайғураверасиз мен учун?! Бу қачон тугайди ўзи?! Сизга бир гап бўлганда ота-онангиз нима қилишарди, шу ҳақида ҳеч ўйладингизми?! Мени виждон азобида қолдирмоқчимисиз?!
- Ўша лаҳзада кўзимга сиздан бошқаси кўринмасди, сиз у ерда олов ичида ётганингизда мен қандай ўзим ҳақимда ўйлашим мумкин эди?!
- Мендан нима истайсиз ўзи?! Мақсадингиз нима ахир?! Нега айнан мен?! Шунча тенгингиз турганда нима учун айнан мен?!-асабийлашиб кетди аёл.
- Ўзимга қолса шундай бўлсин дебманми? Сизни бунчалик севиб қолишимни ҳатто тасаввур ҳам қилмагандим.
- Бас! Етар энди! Ҳаётимни сақлаб қолганингиз учун сиздан қарздорман шундайми? Сизга ўзимни бағишласам орамиз очиқ бўладими? Шунда мени тинч қўясизми, шунда кўнглингиз жойига тушадими? Ахир сиз ҳам худди бошқа эркаклар сингари мендан шуни истайсиз-ку шундаймасми? Мақсадингиз мен билан бирга бўлишми, менга етишишни истайсизми?! Жуда соз! Ахир бир неча бор ҳаётимни қутқариб қолдингиз! Менга ошиқ бўлганларнинг ҳеч бири бунақа фидойилик қилишмаган, лекин сиз мени қаҳрамонимсиз-ку! Ҳали ҳеч кимга бундай имкониятни бермаганман. Шундай экан, мақсадингизга ҳозир эришишингиз мумкин! Ахир сиз ҳам мендан фақат шуни истайсиз-ку?! Шу билан ҳаммаси тугаса, сизни ёндираётган оташингиз сўнса, мен розиман. Мана марҳамат, мен қаршингиздаман, бошланг!-деди аёл кескин оҳангда-кўзларидаги ёшни зўрға ушлаб турар экан.
- Сизни илк бор кўрганимда юрагим бошқача уришни бошлаганди. Кулгуларингиз эса мени шунчаки ақлдан оздирарди. Сизга бирон зиён, бирор гард юқишини истамасдим! Мен сизга шунчаки қалбимни бердим. Мен нафақат чиройли ҳуснингизга, балки чиройингиз ортида беркинган чиройли қалбингизга ҳам ошиқ бўлдим. Сизни нафақат мағрур ва кучли суратингизга, балки бу суратнинг ичига яширинган ожизлик сийратингизга ҳам ошиқ бўлдим. Мен сизни севдим, чин қалбимдан севдим, бутун вужудим билан яхши кўрдим. Сизни шунчалар авайлаб, гулга ўраб севаманки, сизга бирор гард юқмасин, ҳеч бир зиён етмасин дея ҳамиша жоним ҳалак. Билмадим нима гуноҳ қилган эканманки, кўзингизга шу қадар пасткаш бўлиб кўринар эканман… Бу гапларни менга айтганингиздан кўра юзимга бир шапалоқ туширсангиз яхшироқ эди… гапларингиз қанчалар оғир ботганини билмайсиз, ҳатто бошимдан муздек сувни ағдарганимда ҳам ҳеч нарсани сезмагандим. Лекин сизни айтганларингиз ўша сувдан ҳам муздек… Алам қиладигани нима биласизми? Сизни шунчалар қаттиқ севаманки, ҳатто шу аччиқ ва оғир гапларингиздан кейин ҳам сизга бўлган ҳисларим ўзгаргани йўқ. Лекин кўзингизга шунчалик пасткаш, тубан бўлиб кўринар эканман, соф ҳисларим сиз учун жинсий майл бўлиб туйилар экан, нима ҳам қила олардим…
Беҳруз чиқиб кетди. Унинг юраги қаттиқ оғрирди, ичига чироқ ёқса ёришмасди ҳозир. Кўнгли шунчалар мулзам эдики, бутун вужуди азобдан қақшаётгандек эди гўё… У машинага ўтириб тўғри қабристонга йўл олди.
Беҳруз чиқиб кетгач, Заҳро Асадовна тўхтатиб турган кўз-ёшларига эрк берди. Унинг кўзларидан сизиб чиқаётган ёшлар юзларини ювиб турса ҳам уни артишга ҳафсала қилмасди. У жуда узоқ йиғлади, анчадан бери йиғламаганлиги учун тўйиб-тўйиб йиғлади. У йигитнинг қалбига озор берганини биларди. У йигитнинг ҳислари самимий ва чин бўлиб чиқишидан қўрқаётганди. Унинг севгисидан қўрқаётганди. Чунки бу муносабатнинг келажаги бўлмаслигини ва бунинг зинҳор иложи йўқлигини биларди. Умидсиз туйғулар, ушалмас кечинмалар билан яшашдек азобни Беҳрузга раво кўрмасди. Чунки бундан кўпроқ Беҳруз азобланишини, қийналишини биларди. Лекин йигитнинг қийналишини истамасди, айниқса бунинг сабабчиси ўзи бўлса.
Заҳро унга боғланишдан, уни севиб қолишдан жуда чўчирди. Шу сабаб уни ўзидан итариш учун доим унга қўполлик қилди, ҳаммага яхши бўлиши учун шу йўлни маъқул кўрганди.

👍24
Лекин ҳозир Беҳрузни қалбини жароҳатлаганидан қаттиқ изтиробда эди. Чунки Беҳруз ҳеч иккиланмасдан ўзини оловга отгани, уни жонҳолатда излаб топиб, уни оловдан зиёнсиз олиб чиқиш учун ўзини ҳам ўйламасдан аёлни устига курткасини ёпиб уни қутқарганидан сўнг Беҳрузнинг севгиси ва туйғуларига тўлиқ ишонч ҳосил қилганди. Шунинг учун уни адоқсиз азоблардан қутқариш учун жаҳл устида унга шу гапларни айтишга мажбур бўлганди. Лекин ўзи ҳам Беҳрузга бефарқ эмасди, у ҳеч кимга ўхшамасди. Уни ўйламасликка қанчалар уринмасин буни иложини қилолмасди. Унинг ўткир, нигоҳлари, меҳри, доим уни ҳимоя қилишга уринишлари ва қатъияти қалбида Беҳрузга нисбатан илиқлик уйғотганди. Лекин уни пинҳон тутиши керак, ахир бу ҳеч қачон амалга ошмайдиган туйғулар. Эй Худойим, уни қалбимдан чиқаришимга, унинг туйғуларига енгилмаслигимга ўзинг ёрдам бер…
Беҳруз қабристонга қай аҳволда етиб борганини билмайди. У Музроб бобони кўришни, у билан гаплашишни истарди. Кейин қабристонга кирди ва чолга кўзи тушди. Ёнига яқинлашиб салом берди.
- Ассалому-алайкум, бобо.
- Беҳруз?! Болам, ўзингизмисиз?-деди Музроб бобо бу ташрифни умуман кутмагани учун хайрон қолиб.
- Ўзимман, бобо.
- Очиғи охирги суҳбатимиздан кейин бу ерга умуман келмасангиз керак деб ўйлагандим.
- Сиз билан гаплашгани келдим, суҳбатларингизни соғиндим,-деди Беҳруз мулзам аҳволда.
- Тинчликми, ишқилиб? Кўринишингиз бир аҳвол, бирор гап бўлдими?
- Ким биландир гаплашмасам, юрагимдагиларни кимгадир очмасам портлаб кетай деяпман, бобо.
- Қани, бу ерга ўтиринг-чи,-деб чол ўриндиқлардан бирига ўтирди.
Беҳруз ҳам ўтирди.
- Уйда ҳамма саломатми ишқилиб?
- Худога шукур, ҳамма яхши. Холам яхшимилар, ўзингиз яхшимисиз?
- Худога шукур. Мендан ранжигансиз деб ўйлагандим.
- Мени кечиринг, ўша куни сизни беихтиёр хафа қилдим, дилингизга озор бердим, бобо, буни истамагандим.
- Мен ҳаммасини тушунаман, ўша пайтда ҳар қандай одам ҳам шундай аламзадалик қилган бўларди. Қолаверса, мендан гина қилишга асосингиз бор эди.
- Олдинроқ келмоқчи эдим, бироқ бугунга насиб қилган экан. Бошқа компанияда вақтинчалик ишга юборилгандим. Ўша ернинг югур-югурлари билан ёнингизга ҳам келолмадим.
- Шундай денг, илоҳим омадингизни берсин! Хўш, қани энди гапиринг, нима бўлди?
- Бобо, мен яна севиб қолдим…
- Ростданми?! Сиз яна севиб қолдингизми?! Ахир бу яхши-ку?
- Бу сафар шу қадар севиб қолдимки, ҳатто унинг айтган гаплари қалбимни тилкапора қилаётганига қарамай, жонимга тикандек ботаётганига қарамай, дунёларни кўзларимга тор қилганига қарамай, чунонам азоб бераётганига қарамай, уни севишдан ўзимни тўхтата олмаяпман. Кўнглим қаттиқ оғриётган бўлса-да, унга кўзим тушиши билан, унинг кулгуларини кўришим билан қалбим яна ёришиб кетади. Қанчалар уринмай ундан ранжий олмайман.
- Буни ошиқлик дейдилар, болам. Муаммо нимада, нега бунақа тушкун кайфиятдасиз?
- Гап шундаки, у менинг самимий севгимга, ҳисларимга ишонишни истамайди. Унингча, бу мумкин эмас, мендаги туйғуни севги эмас ҳавас, ўткинчи эҳтирос деб ўйлайди. Сабаби у жудаям, ҳаддан ташқари гўзал! Атрофидаги унга шайдо бўлганларнинг саноғи йўқ. Уни кўрганларнинг аксарияти албатта унга ўзича ошиқ бўлади, у билан бирга бўлишни истайди. Лекин, бобо, мен ўзимни, ҳисларимни нималигини жуда яхши биламан. Бу у ўйлагандек эҳтирос ё ҳавас эмас. Бунга ҳамма шундай қарайди, ҳатто Гулноз ҳам шундай ўйлаяпти. Мен ўша куннинг ўзида у билан орани очиқ қилганман. Бу ишини ҳеч қанақасига ҳазм қилолмадим. Тасодифни қарангки, у ҳам ҳозирда мен ишлаётган компанияда ишлаяпти. Унинг ўйлашича мен унга қасд қилиб ўша аёлга кўнгил берганмишман. Бу ҳақида ҳатто Заҳро Асадовнага ҳам айтган. Ҳатто у ҳам мени ҳисларимга ишонишни истамаяпти.
- Заҳро Асадовна?
- Ҳа, у компания раҳбари. У оила қуриб бир йил ҳам яшамай ажрашган экан. Ўшандан бери ёлғиз ўзи яшайди. Бошқа оила қурмаган, 9 йилдан бери ёлғиз. У 36 ёшда, мендан 8 ёш катта. Лекин мен уни ҳеч нарсага қарамай севиб қолдим бобо. Мен учун унинг ёшини ҳам, оила қурганини ҳам мутлақо аҳамияти йўқ тушуняпсизми? Кейин у жудаям аҳлоқли аёл, ҳеч қачон номига гард юқтирмаган.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
👇

👍34
"Умрдан яна бир куни тугади."
Яқинларим бугунги ўтган кунингиздан мамнунмисиз?
Ибодатларингизни қила
олдингизми?
Яқинларингизга "яхшиям борсиз" деб айтдингизми?
Қандай яхшилиг-у, қандай хато қилдингиз?
Уйқуга кетишдан олдин ўзимизни тафтиш қилиб, эртага бугундан яхшироқ бўлишни мақсад қилайлик.
Истиғфор ва шукр айтиш эсингиздан чиқмасин
Аллоҳимга омонатсиз
Кадрлигим!
Тунингиз хайрли бўлсин!

👍7
#Ассалому_алайкум
Рўза тутаман деб сахарликка турганларга Аллоҳнинг Жаннати бўлсин
Сахарлик учун чироғи ёнган уйларга Аллоҳнинг раҳмати, мағфирати, барокоти ёғилсин🤲

👍2🥰2❤1
Яна бир саҳарлик, гўзал тонг отди,
Хўрозлар севинчдан хандалар отди,
Рамазон юзлардан ўпиб уйғотди,
Яратган Эгамга шукрлар бўлсин!
Қаранг, соатларнинг бонгги бошқача,
Юракнинг уруши, онгги бошқача,
Гўзал Рамазоннинг тонги бошқача,
Яратган Эгамга шукрлар бўлсин!
Қаранг бу биз учун ҳиммат эммасми,
Мўминга эҳтиром, ҳурмат эмасми,
Рамазонга етиш жаннат эмасми,
Яратган Эгамга шукрлар бўлсин!
Керакмас ҳаётдан ўксиниб,нолиш,
Ўткинчи ғамларни юракка олиш,
Нолисак гуноҳдир, Аллоҳдан ҳар иш,
Яратган Эгамга шукрлар бўлсин!
Кўзларим шу тонгни кўргани учун,
Юрагим тўхтамай ургани учун,
Яна бир қутлуғ кун бергани учун,
Аллоҳим ўзинга шукрлар бўлсин!
Мактуба ШАЙДО
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Хўрозлар севинчдан хандалар отди,
Рамазон юзлардан ўпиб уйғотди,
Яратган Эгамга шукрлар бўлсин!
Қаранг, соатларнинг бонгги бошқача,
Юракнинг уруши, онгги бошқача,
Гўзал Рамазоннинг тонги бошқача,
Яратган Эгамга шукрлар бўлсин!
Қаранг бу биз учун ҳиммат эммасми,
Мўминга эҳтиром, ҳурмат эмасми,
Рамазонга етиш жаннат эмасми,
Яратган Эгамга шукрлар бўлсин!
Керакмас ҳаётдан ўксиниб,нолиш,
Ўткинчи ғамларни юракка олиш,
Нолисак гуноҳдир, Аллоҳдан ҳар иш,
Яратган Эгамга шукрлар бўлсин!
Кўзларим шу тонгни кўргани учун,
Юрагим тўхтамай ургани учун,
Яна бир қутлуғ кун бергани учун,
Аллоҳим ўзинга шукрлар бўлсин!
Мактуба ШАЙДО
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
❤3👏2🔥1🥰1