🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
🌙​РАМАЗОНДА ЭНГ КЎП СЎРАЛАДИГАН САВОЛЛАР ВА УЛАРГА ЖАВОБЛАР:

РЎЗАДОР КИШИ ИСИРИҚ, БУҒ ВА ШУНГА ЎХШАШ НАРСАЛАРНИ ҲИДЛАСА РЎЗАСИ ОЧИЛАДИМИ?

✅Рўзадорлиги эсида туриб, қасддан тутун ютса, исириқ ҳидини ютса, доривор ўтларнинг буғини оғиз-бурни билан ичига ютса, рўзаси очилади.

СУРИЛАДИГАН ДОРИ (МАЗЬ) ВА ШУ КАБИ ВОСИТАЛАРНИ БАДАНГА СУРТСА РЎЗА ОЧИЛАДИМИ?

✅Рўза очилмайди. Терининг орасидан ёғ каби нарсаларнинг ичкарига кириши рўзани очмайди.

РЎЗАДОР ШЎР СУВДА ОҒЗИНИ ЧАЙСА БЎЛАДИМИ?

✅Сув чучук бўлсин, шўр бўлсин, рўзадор у билан таҳорат олса ҳам, оғзини чайса ҳам бўлади.

КАСАЛ ВА МУСОФИР РАМАЗОН ОЙИДА РЎЗА ТУТА ОЛМАСА-ДА, ЎЗИНИ ЕБ-ИЧИШДАН ТЎХТАТИБ ТУРИШИ КЕРАКМИ?

✅Рамазон кунларида бемор бўлган ва сафарга чиққан кишилар рўзадорга ўхшаб ўзини еб-ичишдан тўхтатиб туришлари лозим бўлмайди. Лекин таомланмоқчи бўлсалар ошкора эмас, балки одамлардан холироқ жойда таомланишлари афзал.

РЎЗАДОР СУВ БИЛАН МУБОЛАҒАЛИ ТАРЗДА ИСТИНЖО ҚИЛСА, БАВОСИЛ (ГЕМОРРОЙ) КАСАЛИГА ДУЧОР БЎЛГАНЛАР ЎША ЖОЙЛАРИГА ДОРИ ҚЎЙИШСА, РЎЗА ОЧИЛАДИМИ?

✅Истинжода сув, бавосил касаллигида дорилар орқа аъзонинг ҳуқна (клизма) қилинадиган жойигача етиб борса, рўза очилади. Етиб бормай, ташқарида қолса, очилмайди. Агар истинжони муболаға тарзида қилсаю, клизма қилиш ўрнигача етиб борса, рўзаси очилади.

БИЛМАСДАН 2 МИНУТ ОЛДИН ОҒИЗ ОЧИБ ҚЎЙСА НИМА БЎЛАДИ?

✅2 минут зарар қилмайди. Валлоҳу аълам!

ТАБЛЕТКА РЎЗАНИ ОЧАДИМИ?

✅Таблетка рўзани очишлиги аниқ, томчи ва уколлар тери осига бўлиши рўзани очмайди.


ХОМИЛАДОР АЁЛЛАР РЎЗА ТУТМАСА БЎЛАДИМИ?

✅Тутиб кўради, агар зарар етиш эҳтимоли бўлса кечиктириб туради. Кейин қазосини тутиб беради. Валлоҳу аълам!

👤 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ва «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайати

Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍16❤2👎1
📚Ҳаётимсан!

Муаллиф: Шаҳноза Жураева

10-қисм

Нотаниш рақамдан бўлгани учун Беҳруздан эканлигини сезди ва ўқиди:

“Хайрли кеч, яхшимисиз? Мен уйдаман, яхшиман”
Ўқигач, дарров хабар ёзишга киришди.

З: - Жароҳатингиз яхшими, қон тўхтадими? Аҳволингиз яхшими?

Беҳруз ундан келган хабарга табассум қилди ва ўқиди. Кейин яна ёзишга киришди.

Б: - Мен яхшиман, ҳаммаси жойида. Ўзингиз яхшимисиз? Қўрқиб кетмадингизми ишқилиб?

З: - Бироз қўрқдим, сиздан хавотир олдим. Шукур, яхши экансиз.

Б: - Мендан ростданам хавотир олдингизми?

Чунки бу сўзлар Беҳрузга жуда хуш ёққанди, ўқиб юраги ёришди. Аёл бу хабарни ўқигач, унга умид бериб қўймаслик учун бундай деб ёзди:

З:- “Мени ҳимоя қиламан деб шу аҳволга тушдингиз. Сизнинг ўрнингизда бошқаси бўлганда ҳам шундай хавотир олган бўлардим”

Беҳруз хабарни ўқигач, бироз жонсизланди.

Б: - Бугун кўрганларингиз учун узр сўрайман. Сизнинг ёнингизда уришганим учун узр.

З: - Вазият шуни талаб қилганини тушунаман.

Б: - Бугунги кун учун, имтиёзлар учун сизга раҳмат! Лекин иккинчи саволимга аниқ жавоб бермадингиз ҳалиям??? Ҳаётингизда кимдир борми?

З: - Яхши дам олинг.

Яна жавоб бермади, яна жавобдан қочди. Демак, ҳеч ким йўқ. Агар бўлганида ўйланмасдан ҳам бор деган бўларди. Демак, умид қилсам бўлади. Агар кимдир бўлса ҳам буни менга аҳамияти йўқ. Мен уни яхши кўравераман, унга бўлган туйғуларим ўзгармайди барибир. Уни илк бор кўрганимда ҳаяжонлангандим.

Бунақа аёлни севадиган инсонга ҳавас қилмаган бўлардим дегандим ўшанда ичимда. У пайтда бугунга келиб ўзим уни яхши кўриб қолишимни ҳатто тасаввур ҳам қилмагандим.

Мендан катта бўлса нима бўпти? Эр кўрган бўлса нима бўпти? Мен уни шундай яхши кўрдим, борича унга боғландим. Бу пишмас савдо бўлиб кўринса ҳам мен курашаман. Энг аввало унинг қалби, севгиси учун курашаман. Қолганини вақт кўрсатади.

Эртаси куни эрталаб бирдан қор бошлади, яна яхшигина ёғишни бошлади. Ҳали қиш келмаган бўлса ҳам ноябрь ойида бунақа ҳол учраб турарди.

Беҳруз машинани қўйиб компания томон юра бошлади, ҳаво ҳам анча салқинлашибди. Кейин машинада Заҳро Асадовна келди ва у ҳам машинани қўйиб компания эшиги томон юра бошлади.

Қор кутилмаганда ёққани учун кираверишдаги зинага ҳали махсус гилам тўшалмаганди. Улар зинапояга келганда тўқнашишди.

- Ассалому-алайкум, Заҳро Асадовна, яхши келяпсизми?-деди Беҳруз.

- Салом, ўзингиз яхшимисиз? Қўлингиз қалай яхшими?

- Раҳмат, яхши,-деди қўли билан аёлга йўл кўрсатиб.

- Кутилмаганда қор ёққани учун ҳали пойгилам тўшашмаган шекилли,-дея секинлик билан зинага қадам қўйди аёл.

- Эҳтиёт бўлинг, зина сирпанчиқ. Балки қўлингизни берарсиз, шуниси хавфсизроқ-дея унга қўлини узатди Беҳруз.

- Йўқ, раҳмат, ўзим,-деди аёл.

Ҳар эҳтимолга қарши Беҳруз аёлга яқинроқ юрди, улар зинадан чиқишди ва шу пайт Заҳро Асадовнанинг оёғи сирпаниб орқага йиқиламан деганда, Беҳруз уни белидан ушлаб тутиб қолди. Аёл ҳам унинг қўлларидан тутиб олди ва Беҳруз:

-Ммм,-деди юзлари сал буришиб ва аёлни ўзини тутишига ёрдам берди.

Чунки аёл йиқилаётганда Беҳруз унинг белларидан тутиб қолди, Заҳро Асадовна эса беиҳтиёр Беҳрузнинг айнан жароҳат жойидан тутганди.

- Узр, қаттиқ оғридими? Мен беиҳтиёр,-деди аёлнинг унга жони ачиб.

- Йўқ, ҳаммаси жойида. Ўтиб кетди.

- Раҳмат,-деди Заҳро Асадовна улар лифтга чиқишгач. –Мени яна қутқариб қолдингиз. Агар мени тутиб қолмаганингизда ҳозир касалхонада кўзларимни очган бўлармидим.

- Бунга ҳожат йўқ, қанча керак бўлса шунча қутқариб қоламан,-деди аёлга қараб.

- Нимага бунча қайсарсиз?

- Ўзингиз нега бунча мағрурсиз? Қўлингизни берганингизда сирғаниб кетмасдингиз. Сизни тутиб қолмаганимда нима бўларди, сизга жиддий зиён етганида-чи?

- Нега менга бунча жон куйдиряпсиз? Нега бунча қайғуряпсиз?!-деди аёл бироз баланд овозда.

- Ҳалиям тушунмадингизми? Яхши кўраман сизни…

Лифт очилиб, улар тушишди.

Заҳро Асадовна:

- Бу гапни сиз гапирмадингиз, мен эса эшитмадим,-деб хонаси томон кета бошлади.

Беҳруз ҳам хонасига кирди. Ярим соатлардан сўнг унинг хонасига тақиллатиб янги ёрдамчи қиз кирди. Беҳруз уни кўриши билан ғазабдан қошлари чимирилди. Чунки бу Гулноз эди.
👍28
- Сен?!

- Беҳруз…

- Бу ерда нима қиляпсан?

- Компанияда ташкилий ишлар масаласида ёрдамчиман, яқинда ишга келдим. Сизни бу ердалигингиз тушимгаям кирмаганди. Ўзингиз нега бу ердасиз?

- Бир йилга шартнома имзолаган компанияларимиз, шунинг учун вақтинча шу ердаман.

- Қўлингизга нима қилди?

- Сенга буни нима қизиғи бор?

- Бу нима деганингиз? Нега қизиқ бўлмасин, ахир бегонамасмиз.

- Кечирасан буни унутибман, бегонамасмиз дегин? Нима мени устимдан куляпсанми? Бас, сен билан ортиқ гаплашишни истамайман. Бундан буён бир жойда ишларканмиз, фақат иш юзасидан гапинг бўлса эшитаман. Қолганини менга қизиғи йўқ, буни ёдингда тут.

- Мен ҳам сиз билан апоқ-чапоқ бўламан деб кирмадим бу ерга.

- Албатта, ахир сен зўр театр саҳналаштириб бўлдинг-ку! Буёғига апоқ-чапоқ бўлишга ўрин қолганмикин?!

- Ҳалиям аламингиздан тушмабсизда?

- Нима? Аламингиздан дейсанми? Биласанми мен аламдан ё жаҳлдан сенга ундай деётганим йўқ. Мен менга бегона бўлган ҳамма қиз-аёллар билан шунақа совуқ гаплашаман.

- Бегона?

- Ҳа, бегона! Сен нима деб ўйловдинг? Аламдан гапиряпти, жаҳлидан тушса ховури босилади ва ёнимга югуриб келади деб кутганмидинг? Сен ўша куни севгимниям, туйғуларимни ҳам ўлдириб бўлгансан! Музроб бобога бориб айтсанг, севгимнинг қабрини кўрсатадилар сенга.

- Бунча заҳарли гаплар гапирмасангиз!

- Борим шу! Мақсадга ўтинг, яхши қиз, нима иш билан хонамга кирдингиз?

- Заҳро Асадовна соат 10. 00 да мажлис чақиряптилар.

- Тушундим, бошқа гапингиз бўлмаса, ижозатингиз билан ишимни давом эттирсам?

Гулноз индамай чиқиб кетди. Беҳруз тақдирнинг бундай ҳазилидан норози эди. Беҳрузнинг қалбида қизга нисбатан ростданам ҳам ҳеч қанақа ҳиссиёт қолмаганди. Айниқса Заҳро Асадовнани яхши кўриб қолгач, ҳатто нафратга жой қолмаганди қалбида.

Кейин мажлис бошланди. Заҳро Асадовна йиғилганларга Беҳрузнинг эришган ютуғи ҳақида айтди. Ҳамма уни табриклади. Беҳруз эса кўзларини аёлдан узмасди, унга меҳр кўзлари билан термулиб ўтирарди. Буни аёлнинг ўзи ҳам сезиб турарди. Қолаверса бу Гулнозанинг ҳам эътиборидан четда қолмади.

- Заҳро Асадовна,-деди ходимлар бўлимидаги Зокир.

- Эшитаман?

- Бир таклиф бор, буни ҳаммани номидан мен сизга айтаман, мени зиммамга юклатишди,-кулди Зокир.

- Хўш, нима экан у?

- Лойиҳа тасдиқланди, шартнома ҳам тузилди. Шуни шарафига икки кун ўзимизга дам бериб, тоғга дам олгани чиқайлик дегандик. Руҳсат берсангиз албатта.

- Боролганлар боради, боролмаганлар уйда дам олсин,-деди Зиёд Абдулаевич.

- Хўш, агарки, шуни истаётган экансизлар майли сиз айтганча бўла қолсин. Лекин мен бормайман.

- Йўқ, Заҳро Асадовна бунақаси кетмайди, ахир сизсиз бўлмайди,-деди Зиёд Абдуллаевич.

Беҳрузга бу умуман ёқмади, кўзлари билан уни тешиб юборай деди. Уни кузатиб турган Гулноза Беҳрузга тушунолмади. Мажлисдагилар ҳам бир овоздан Заҳро Асадовнани боришини айтишди.

- Майли хўп, борамиз. Ҳеч қўймайсизларда. Қачонга?

- Бугун мен жой масаласини гаплашаман, кейин эртадан кейин кетамиз, нима дейсизлар?-деди Зиёд Абдуллаевич.

- Бўлди, гап йўқ, Зиёд ака,-деди дизайнерлик бўлимидан Наргиза.

- Ўзингизни дачангизга сиғмаймизми, Зиёд ака?-деди Зокир.

- Йўқ афсуски, ҳаммамиз сиғмасак керак. Мен аёлларга алоҳида, эркакларга алоҳида жой гаплашаман. Кундузи ҳамма бирга жамул-жам бўлсак, кечаси аёллар ўз хонасига, эркаклар ўз хонасига боради. Бўлмаса Заҳро Асадовнадан балога қоламиз,-деди кулиб.

- Худди шундай -деди аёл ҳам чиройли табассум қилиб.

Беҳруз унга шундай маҳлиё термулдики, атрофдаги гапларни эшитмасам дерди ичида. Кейин мажлис тугаб, ҳамма ишига тарқалди. Зиёд Абдуллаевич жой масаласини ҳал қилди. Эртасига кетадиган бўлишди.

Кечки пайт иш вақти тугаб, ҳамма уйга тарқалди. Пастга тушиш учун лифтни кутиб турган Беҳрузнинг ёнида Заҳро Асадовна билан Зиёд Абдуллаевич пайдо бўлди. Улар ҳам кетишаётганди.

- Хайрли кеч, Беҳруз Шуҳратович,-деди Зиёд Абдуллаевич.

- Хайрли кеч,-деди жиддий оҳангда.

- Табриклайман мувофаққият билан, қойилман!-деди Зиёд Абдуллаевич лифтга чиқишгач.

- Раҳмат!

- Эртага биз билан борасизми? Ахир шартнома сиз туфайли имзоланди, бормасангиз бўлмас,-деди яна Зиёд Абдуллаевич.
👍32
- Худо холаса курамиз.

- Заҳро Асадовна, эртага сизни уйдан ўзим олиб кетаман майлими?-деди Зиёд Абдуллаевич аёлга қараб.

Беҳрузнинг қиёфаси шундай ўзгардики, буни фақат Заҳро Асадовна сезди ва сабабини ҳам тушуниб турганди.

- Ўзимни машинамда бораман.

- Йўқ бунга йўл қўймайман асло! Сиз йўлни томоша қилиб дам олиб кетасиз, ўзим олиб кетаман сизни майлими?
Беҳруз ҳам аёлга қаради нима деб жавоб бераркин дея. Аёл буни сезди ва истамаса ҳам шундай қилиши кераклиги учун:

- Яхши, кутаман олиб кетарсиз,-деди лифтдан чиқишгач. Кейин Беҳрузга қараб қўйди.

- Мана бу бошқа гап!-деди қувониб Зиёд Абдуллаевич.

- Беҳруз, унда эртага 9 ларда шу ерда йиғиламиз хўпми?-деди Зиёд Абдуллаевич Беҳрузга қараб.

- Яхши дам олинглар,-деб Беҳруз хайрлашиб машинасига ўтирди.

Заҳро Асадовна ўз машинасига, Зиёд Абдуллаевич ҳам ўз машинасига ўтириб кетишди.
Беҳруз уйга кайфиятсиз кириб борди. Кечки овқатдан сўнг:

- Эртага коллектив билан икки кунга тоғга кетаяпмиз, ойи. Эртага эрталаб кетаман, икки кундан кейин қайтаман Худо хоҳласа,-деди Беҳруз.

- Беҳруз, аҳволинг яхшими, ишқилиб иссиғинг йўқми?-кулди буни эшитган Шуҳрат ака.

- Яхшиман, ада.

- Нега унақа дейсиза, тавба! А борсин, кўнгил ёзиб келади,-деди онаси эрига норози нигоҳлари билан боқиб.

- Мен бормасин деяпманми, нега унақа қарайсан менга?Хайрон қолдимда. Ҳеч бунинг коллективга қўшилган боламас, уни устига уйдан бошқа ерни ёқтирмасди, ҳеч қаерга бормасди дам олгани. Кўз тегмасин!

- Билиб турибман нега ўзингизни бунақа тутяпсизлар. Олдин бормасдим, қўшилмасдим, ҳозир ҳам ўзгармоқчимасман. Шунчаки боришимга сабаб бор. Бор гап шу.

- Нима экан, болам, сабаби?-кулди онаси.

- Балки ким экан, шунақами а Беҳруз?-кулди отаси.

- Балки. Майли мен бориб ётай, яхши дам олинглар.

- Ҳой, шошма, қўлингни малҳамини алмаштирайлик,-деди онаси керакли нарсаларни олиб келиш учун ўрнидан турди.

Кейин ўғлининг қўлидаги жароҳатни янгидан боғлаб қўйди.

- Эртагаям алмаштириш керак ким қилади у ерда?

- Ўзим амаллайман, ойи хавотир олманг. Раҳмат!

- Яхши дам ол, эртагача.

- Сизлар ҳам яхши дам олинглар.

Аслида Беҳрузни боргиси йўқ эди, лекин Заҳро Асадовна бораётгани учун боришга қарор қилди. Уни кўриш имкони бўлади ҳеч бўлмаганда. Лекин анави нусха уни атрофида парвона бўлиб асабига тегса керак. Эртага уйдан обкетаман эмиш! Ҳойнаҳой тоққа ҳам уни машинасида кетса керак.

Албатта, мендан ўзини олиб қочиш учун ҳам шундай қилади. Яхши менга қасд қилиб шундай қилаверингчи, буёғини вақт кўрсатади. Кейин ётди ва аёлга хабар юборди.

Бу пайтда Заҳро Асадовна ҳам ётганди, телефонига беҳалда келган смсни очиб ўқиди, қараса Беҳруздан.

Б:- "У ерлар анча салқин бўлади. Илтимос иссиқроқ кийимларингизни олиб олинг. Яхши дам олинг!”

Нега мен ҳақимда ўйлайверади бу! Ахир иложи йўқ ва умуман бўлмайдиган нарсага умид боғлаяпти. Наҳотки буни тушунмаса? Ўзига беҳуда озор бериб нима қилади.

З: -"Мен ҳақимда қайғурганингиз учун раҳмат, лекин бу шарт деб ўйламайман. Мен ҳақимда қайғуришингизни ҳам, ўйлашингизни ҳам истамайман. Сиз ҳеч қачон амалга ошмайдиган саробга умид боғлаяпсиз, бу эса фақат ўзингизга азоб беради. Олов билан ўйнашманг, Беҳруз.”

Б: -“Мен оловдан қўрқмайман, хоним!”

З: - “Кўрдим мардлигингизни, лекин бу сизга жанг эмас. Ҳеч нарсадан қўрқмайсиз шекилли?”

Б: - “Қўрқаман… Сизни Худо қалбимга солганида, тақдир сизни учратганида… сизни йўқотиб қўйишдан қўрқаман. Сизга зиён етишидан қўрқаман… Ҳис-туйғуларимни ҳали билмай туриб кўксингиздан итаришингиздан қўрқаман… ҳиссиётларимга ёмон назарда қарашингиздан қўрқаман… жудаям қўрқаман…”
👍29
Аёл жавоб ёзмади.

- Э Худойим, нималар деяпти бу бола! Нималар ёзаётганини ўзи англаяптимикин? Бу нимаси энди?! Бу қанақаси?! Ҳали буям борми менга? Битта ўзи шунақасидан кам бўлиб тургандим! Қачонгача кучим етаркин… Ўзинг сабр бер, ўзинг тўғри йўлни кўрсат! Енгил десам унақа йигитмас, наҳотки, наҳотки ҳаммаси рост бўлса?! Ахир бу мумкин эмас, мумкин эмас! Бу нотўғри! Нега у ҳақида ўйлаб, ўзим билан бахс олиб боряпман ўзи, нега унга, гапларига эътибор қиляпман. Ахир шу кунгача бунақа севдим деганларни қанчасини гапларини эътиборга олмай келдим, парво қилмадим.

Нега энди уни ўйлаб қолдим, нега гапларига эътибор қаратяпман? Йўқ-йўқ эътибор қилмаслигим керак, ўйламаслигим керак. Ҳа ўйламайман, эътибор ҳам бермайман. Шунда ўзини ҳафсаласи қолиб мендан умид қилмай қўяди. Ҳа, эътибор бермасам, ўзи умидини узади. Бу аниқ!

Эртаси куни борадиганларнинг ҳаммаси соат 9.00 га компаниянинг биносида тўпланишди. Ҳамма машинага ўтирди. Заҳро Асадовна Зиёд Абдуллаевичнинг машинасига ўтирди. Беҳрузнинг кайфияти ўзгарди. У билан Зокир ўтирди машинага. Бошқа бўлимдаги қизлар, аёллар ўзлари машиналарга бўлиниб олишди, уларнинг орасида Гулноз ҳам бор эди. Йўлдан барча керакли озиқ-овқатлар, масаллиқлар ва бошқа майда-чуйда нарсаларни олишди. Кейин яна йўлда давом этишди.

- Фақат биз ўзимиз кетяпмиз, қолганларни машинаси тўлибди,-деди Зокир Беҳрузга.

- Шуниси яхши-да, қулоғимиз тинчроқ бўлади,-деди базўр кулиб Беҳруз ҳам.

Чунки хаёли Заҳро Асадовна эди. Унинг машинасига ўтирганини ҳазм қилолмаётганди ҳеч. Бошқа машина қуриб қолганмиди! Мен билан кетишини орзу ҳам қилмайман, лекин нега айнан ўша нусханинг машинасида кетиши керак! Шу каби хаёллар билан машинани бошқариб кетарди Беҳруз.

- Жуда жиддийсиз, Беҳруз, сиз доим шунақамисиз? Кўпчиликни ёқтирмайсизми дейман?

- Доим шунақа жиддийман десаям бўлади, вазиятга қараб. Биласизми ёқтирмайман эмас, шунчаки табиатан ўзи шунақаман одам гавжум жойларни унчалик ҳам хушламайман, зиёфат, тадбирлардаги байрамона йиғилишлар, давраларда ўтиришни очиғи унчалик ҳам яхши кўрмайман. Бугун энди шартнома имзолангани учун бормасам ҳурматсизлик бўлади деб ўйлаганим учун боришга қарор қилдим,-деди Беҳруз аслида нима учун кетаётганини яшириб.

Ахир Заҳро Асадовнани кўпроқ кўриш, овозини эшитиш учун кетяпман демайди-ку.

- Ҳа, ўзига хос характерингиз бор экан. Мен эса компанистман, қўшилиб кетавераман.

- Мени укам шунақа, мен эса бутунлай аксиман,-кулди Беҳруз.

- Мен келинингизга ҳам юргин дегандим, истамади, ишхонангиздагиларни орасида мен нима қиламан, деди.

- Фарзандларингиз борми?

- Ҳа, худога шукур иккита фарзандимиз бор. Каттаси қиз, кичкинаси ўғил.

- Умри узоқ бўлса уларнинг.

- Илоҳим айтганингиз келсин. Сўраганни айби йўқ, ўзингиз билишимча ҳалиям уйланмагансиза?

- Шунақа. Севиб кейин уйланаман дердим.

- Ҳалиям севиб қолмадингизми?-кулди Зокир.

- Севиб қолганим бор.

- Йўғе ростданми?! Ахир бу зўр-ку! Энди уйланаркансизда Худо хоҳласа?

- Қайдам, ким билади дейсиз. Бўлишидан бўлмаслиги аниқ менимча. Ундан кўра Эверест чўққисини забт этишни иложи бор менимча,-кулди Беҳруз ҳам.

- Яхши ният қилинг, Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлади! Ахир сиз бўлишидан бўлмаслиги мумкин бўлган ишни амалга оширдингиз-ку, шартномани айтяпман. Шахсий ҳаётда ҳам шунақа эплашингизга ишонинг. Жуда қўл етмас маликага ошиқ бўлмагандирсиз?

- Умуман олганда шунақа десаям бўлади,-кулди ҳазил аралаш чин қилиб.

- Унда сиздек шаҳзодага у йўқ демайди ишонаверинг!

- Билмадим, билмадим, дўстим…

Улар анча юриб манзилга етай деб қолишди.

- Анави дала-ҳовлини кўряпсизми?-деб қўли билан кўрсатди Зокир Беҳрузга.

- Анави фасади яшил рангдагисини айтяпсизми?

- Ҳа, худди шуни. Бу Зиёд аканинг дачаси, бир-икки дам олиш учун келгандик.
👍29❤1
- Шунақа коллектив билан аёл эркаклар аралаш келганмисизлар?-деди Беҳруз маълумот олмоққа уриниб.

- Йўқ, фақат эркаклар, аёллар билан иккинчи келишимиз. Ўтган йили ёзда келгандик, лекин аёллар қолишмаган. Заҳро Асадовна қўймасдан ҳаммасини олиб кетганлар.

- Нега?

- Бизни “Маликаи Турондот”имиз жуда аҳлоққа қаттиқ турадилар, ичкиликни ёқтирмайдилар, аёллар аралашиб ўтирадиган давраларда иложи борича ичимликни таъқиқлайдилар.

- Хуллас, тартиб-интизомга қаттиқ қарайдилар денг?

- Худди шунақа! Бу сафар ётоқ хоналаримиз алоҳида бўлгани учун икки кунга руҳсат бердилар, аслида улар ҳам сизга ўхшаб жуда жиддий, бунақа давраларга ҳадеганда қўшилавермайдилар.

- Ўхшашликларимиз бор экан.

Кейин улар манзилга етиб боришди. Жойлашгач, овқат тайёрлашди. Ҳазил-ҳузил билан овқатланиб, атрофни айлангани чиқишди. Бу ер шаҳардан анча совуқ эди, чунки бу ерда тоғларга қор ёққанди.

Айланишди, расмга тушишди. Беҳруз ҳеч кимга сездирмай Заҳро Асадовнани телефонига расмга олди. Буни ҳатто аёлнинг ўзи ҳам сезмади.

Лекин буни Гулноз кўрганди. У Беҳрузга хайрон қолаётганди, ахир Беҳруз ҳеч ўзига ўхшамаётганди. Шуни аниқлаштириш учун ҳам Гулноз бу ерга келганди. Энди қулай фурсатни топиб Беҳруз билан гаплашиб олиши керак.

Беҳруз нега ўзини бундай тутаётганини сўраши керак.
Кеч ҳам тушди, Беҳруз машинасидан онаси жароҳатини қайта боғлаши учун солиб қўйган керакли нарсаларни олиш учун борди. Ҳамма ўзи билан овора бўлгани учун Гулноз ҳам сездирмай унинг ортидан борди. Беҳруз машинадан нарсаларни олиб, ортга қараса Гулноз турарди.

- Нима қиляпсан бу ерда?

- Сизни кутиб турибман.

- Тинчликми?

- Гаплашиб олишимиз керак.

- Наҳотки? Гаплашадиган гапимиз қолдими?

- Ҳадеб заҳарли кинояларингизни сочавермай эшитсангиз яхши бўларди. Кўнглига оғир ботади деб ҳам ўйламайсиза? Сизни таниёлмаяпман, бутунлай ўзгаргансиз.

- Ўзгардим, сен ўзгартирдинг мени! Нимани кутгандинг, аввалгидек ширин сўзлаб бошингни силашимними?! Оғир ботяпти дейсанми? Сен кўнгил оғриғи ҳақида гапирма, оғиз очма бу ҳақида! Хаққинг йўқ! Сен кўнгил оғриғи ҳақида нимани биласан?!

- Ахир мен сизни деб

- Ёлғон! Бу сабаб бўлолмайди, бу шунчаки ўзингни ишонтириш учун ўзинг ўйлаб топган баҳона! Аслида сен ўзингни ўйлагансан. Шу аҳволимни билса у менга қандай қарайди, мени севмай қўяди, менга ачинганидан ёнимда бўлади деб қўрққансан! Сен кўнгил оғриши, ўртаниши ҳақида мендан сўра, йўқ яхшиси мен телбага ўхшаб ҳар куни қатнаган, гаплашган, дардлашган қабрда сўра! Агар тилга киролса, ўшанда оғриқ нималигини биласан!

- Мен бунчалик бўлишини қаердан билибман?! Уйланиб оила қуриб кетасиз деб ўйлагандим.

- Ҳа, сен қаерданам билардинг?! Ахир ҳаммаси сен тузган режа бўйича кетиши керак эди-ку тўғрими? Ҳаммаси сен саҳналаштирган театр сценарийси бўйича ижро этилиши керак эди а? Лекин кутилмаганда бир аҳмоқ қаҳрамон бир йил ҳар куни ўлиб-тирилади, азоб чекади. Ҳатто видолашолмадим ҳам деб надомат чекади, бир лаҳзагина кўрсам деб қон ютади. Сен буни нималигини ҳатто тасаввур ҳам қилолмайсан! Сен қаерданам билардинг тўғрими?! Ахир сен кимнидир юрагини билмайсан-ку, лекин ҳамма учун ҳукм чиқаришни жуда зўр биласан, ҳатто қойиллатасан буни! Мен кимман тўғрими? Мен учун ҳам сен қарор қиласан, сен ҳукм қиласан!

- Шунга менга жаҳл қилиб Заҳро Асадовнага бошқача кўз билан қараяпсизми? Буни атай қиляпсизми? Ҳозир аламзадасиз, шунинг учун ҳаммаси барибир деб оила қурган ёлғиз ва буни устига сиздан ёши катта бўлган аёлга ўзгача қараяпсизми?

- Сенга жаҳл қилиб? Қаердан олдинг бу гапни?

- Унда бу қанақа қараш? Эҳтиросми?

- Сенга нима?

- Беҳруз жавоб беринг!

- Яхши, унда эшит. Сен ҳозир яна вазиятга ўз қарашларинг, ўз хулосаларинг билан баҳо беряпсан. Мен аламзада эмасман, сенга жаҳл ҳам қилмаяпман. Нима бўлган бўлса ҳаммаси ўтди-кетди, ахир ўзинг шуни истагандинг-ку! Мана марҳамат! Кейин у аёлга бўлган туйғуларимни сенга дахли йўқ!

- Туйғу?! Нималар деяпсиз, Беҳруз?

(Давоми бор...)

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍49❤5
​​​​#Тафаккур

УМРИМ  ҲАҚИДА

Габриэль Гарсиа Маркес:

15 ёшда англадимки, яхши нарсаларни кўпроқ оналар билишади, баъзида эса оталар.

20 ёшда англадимки, эгри ишнинг ҳеч қандай нафи йўқ, у ҳатто ўта моҳирлик билан бажарилган бўлса ҳам.

25 ёшда англадимки, бола онани саккиз соатлик кундуздан, отани эса саккиз соатлик кечадан маҳрум қиларкан.

30 ёшда англадимки, эркакнинг жозибаси кучида, аёлнинг кучи эса жозибасидадир.

35 ёшда англадимки, келажак – инсонга мерос қоладиган нарса эмас, балки ўзи яратадиган нарса.

40 ёшда англадимки, бахтиёр яшаш сири ўзинг севган ишинг билан шуғулланишда эмас, балки қилаётган ишингни севишдадир.

45 ёшда англадимки, инсон ҳаётининг 10 фоизи бошига тушган балолардан, 90 фоизи эса уларга бўлган муносабатдан иборат.

50 ёшда англадимки, китоб – инсоннинг энг яқин дўсти, кўр-кўрона тақлид эса энг ашаддий душманидир.

55 ёшда англадимки, кичик қарорлар мия билан қабул қилинади, катта қарорлар эса юрак билан.

60 ёшда англадимки, севгисиз қурбонлик бўлиши мумкин, лекин қурбонликсиз севги бўлмайди.

65 ёшда англадимки, инсон ҳаётдан завқ олиши учун керакли нарсадан ташқари ўзи хоҳлаганини ҳам ейиши керак.

70 ёшда англадимки, ҳаётдаги энг муҳим нарса қўлингизда яхши карталар бўлиши эмас, балки ёмон карталар бўлатуриб яхши ўйнай олишингиздир.

75 ёшда англадимки, инсон ўзини комил ҳисобламагунча ҳаракатда давом этади, ўзини комил санаган заҳоти эса ҳаракатдан тўхтайди.

80 ёшда англадимки, севиш ва севилиш дунёдаги энг тотли лаззатдир.

85 ёшда  англадимки, ҳаёт ҳақиқатан гўзал.

Раҳмат Бобожон таржимаси

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍24❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️❤️❤️❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
🌙 Ramazonning 4-kuni (14-Mart)

⏳ Saharlik vaqti: 05:18

Og'iz yopish duosi:
Navaytu an asuma sovma shahi ramazona minal fajri ilal mag‘ribi, xolisan lillahi ta’ala. Allohu akbar.


Maʼnosi:
Ramazon oyining ro'zasini subhdan to kun botguncha tutmoqni niyat qildim. Xolis Alloh uchun. Alloh Buyukdir.

(Reaksiya qoldirishni unutmang...😇)

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤3🥰1
#Ассалому_алайкум

Рўза тутаман деб сахарликка турганларга Аллоҳнинг Жаннати бўлсин

Сахарлик учун чироғи ёнган уйларга Аллоҳнинг раҳмати, мағфирати, барокоти ёғилсин🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1🥰1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саҳарликга турган энг яқиним 🕊
Ассаламу алайкум!!!

Азиз Рўзадорим Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман!!!

┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6🥰2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎊🌹РАМАЗОННИНГ 4-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🎊

✨АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!✨

💐ТОНГНИНГ хуш онлари, унинг лаҳзалари шивирлайди..
Тонг не дейди? фақат уни тингланг а қалбдан.
Бизни янги фурсатларга чорлайди.
💐 Ҳақиқий кунинг бугун,кеча ўтмиш, эртага гумон.
💐Саҳар вақти бизни энг гўзал онлармиз бошланиши...
💐Дилга яқиним тонгни эзгу ниятлар ила, ибодат ила бирга қарши олайлик!
Ушбу дамни насиб этмиш меҳрибон Аллоҳга ҳамдлар айтайлик..

🌹Эрта саҳар турганларга,
🌹Рўзаларни тутганларга ,
🌹Бомдод ўқиб, дуо қилиб,
🌹Дўст холини сўрганларга
🌹Яхшимисиз? - деганларга
🌹АЛЛОҲ суйиб БАНДАМ десин ,
🌹ЖАННАТ СИЗГА СОВҒАМ десин.

☀️ Янги тонг муборак бўлсин қадрлигим....


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Makaron jarkop"

Kerakli masaliqlar:

🔸 piyoz
🔸 yog'
🔸 makaronlar
🔸 go'sh yoki qiyma
🔸 chesnok
🔸 bulg'or qalampiri
🔸 qizartiradigan
🔸 ko'k piyoz
🔸 pomidor
🔸 sabzi
🔸 kartoshka
🔸 priprava
🔸 tuz
🔸 suv

🥧Tayyorlanishi 👩🏻‍🍳

1.Skavarodkaga yog',piyoz solib qo'vuramiz,go'sht yoki farsh, ko'k piyoz, pomidor,chesnok,bulg'or qalampiri,sabzi,kartoshka,tuz,priprava,qizartiradigan solib qo'vuramiz.Suv solamiz biroz qaynatamiz.
2.Makaronlarni qo'shib pishirib olamiz.
Yoqimli ishtaxa 🫶🏻

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11❤1
АСЛО БУНДАН ДУО ҚИЛМАНГ!

• Дунёдаги барча яхшиликни тилайман деманг
• Дунё ва Оҳиратдаги барча яхшиликни тилайман денг

• Бошинг тошдан бўлсин деманг
• Аллоҳ паноҳида бўлгин денг

• Топганинг тўйларга буюрсин деманг
• Кўп ҳайр-эҳсон қилувчи бойлардан бўлгин денг

• 100 йил, 1000 йил яша деманг
• Оҳирги нафасингда Аллоҳ сени иймонли, ибодатли ҳолатингда қилсин денг

• Қўша қаринг деманг
• Жаннатда ҳам бирга бўлинг денг

• Тагингдан шамол ўтсин деманг
• Аллоҳ ризқингга барака берсин денг

• Қўчқордай ўғил сўраманг
• Аллоҳдан қўрқадиган тақволи ўғилни сўранг

• Фарзандимни бешик тўйини кўрай деманг
• Фарзандларимни никоҳ тўйини кўрай денг. Исломда бешик тўйи йўқ!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😓 Astagʻfirulloh

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😭4👍2❤1
🤲(ИФТОРЛИК) ОҒИЗ ОЧИШ ДУОСИ..

«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».

Яқинларингизга улашинг❤️


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
📚Ҳаётимсан


Муаллиф: Шаҳноза Жураева

11-қисм

- Ҳа туйғу, мен уни яхши кўраман! Уни илк кўрганимдаёқ қалбимда туйғу гуллаган. Ўша сен ўлдирган қалбим уни кўриб қайта дунёга келди қайта яшнади. Менга қасддан шундай қиляпти, жаҳл устида ўзини яхши кўрадигандай тутяпти деган бемаъни хаёлларни унут! Мен уни чин дилдан яхши кўраман! Шуни билмоқчимидинг?

- Ишонмайман! Бир йил мени деб қабристонга қатнаб, бошқага қиё боқмаган инсон бир зумда шунча азобни унутиб яна ошиқ бўлганига ишонмайман!

- Ишонишингга муҳтож эмасман. Қолаверса, ўша пайтда қалбимда сен бор эдинг, лекин сени тутган йўлинг, ёлғонинг қалбимдаги сенга бўлган ҳамма нарсани ўша куни ўлдириб бўлган. Ўзингга шунчалар бино қўйгансанки, фақат ўз қаричинг билан ўлчайсан ҳамма нарсани! Сенингча, нима қайта севиб қолишим мумкин эмасмиди?

- Мен ундай деганим йўқ, мен ҳозир ҳам бахтли бўлишингизни истайман. Фақат ўз тенгингиз билан. Мени тақдирим аллақачон бир ёқли бўлиб бўлган. Сиз бахтли бўлинг дейман холос! У сизни тенгингиз эмас ахир?! Бу тентаклик наҳот тушунмаяпсиз?! Сиздаги бу эҳтирос холос!

- Ҳа, шунақа тентакман! Қолаверса мен қалбимдаги ишқми эҳтиросми сендан яхши биламан, менга ўргатишни бас қил! Кейин ким мени тенгимлигини ўзим ҳал қиламан, қўйиб берасанми ёки буниям мени ўрнимга ўзинг ҳал қилиб қўяқоласанми? Балки сен кўрсатган номзод билан яшашим керакдир нима дейсан? Шунақа режанг бўлса айт мен ҳам билай?!

- Ахир у сиздан катта, буни устига эр кўрган!

- Бас! Ҳаётимга бошқа аралашма! Уни ёши ва оила қургани мени қизиқтирмайди, мен уни яхши кўраман тамом! Ҳеч бўлмаса шу сафар ўзимга қўйиб берарсан? Энди эса кет, иш юзасидангина гапимиз бўлади холос, шуни ёдингда тут! Хайрли кеч,-дея Беҳруз ундан узоқлашди.

Кейин ҳамма аллақачон ётгани хоналарига тарқашган деб ўйлаб, овқатланишган хонага кирди. Ростдан ҳам ҳеч ким йўқ эди. Женферини ечиб қўйди, у енги калта футболкада эди. Кейин секинлик билан бинтни ечди, сал ачишаётгани учун юзини буриштирди. Аблаҳлар, яхшигина жароҳатлашибди, ҳалиям ачишяпти, ўйлади Беҳруз. Ечишга ечдим, энди қандай боғлайман, деди ўзига ўзи. Жароҳат тирсагининг сал юқори қисмида бўлгани учун унинг ўзига боғлаш ноқулай ва жуда қийин эди.

Зокирга айтай деса, нима бўлди, нима қилди деб савол беради, гап кўпаяди. Яхшиси ўзим амаллайман, лекин эплай олармикинман Худо билсин. Уринишлари ўхшамади қайтага ярасига қаттиқроқ тегиб кетгани учун баттар ачишди. Оббо, деди кейин. Шу пайт таомхонанинг чироғи ёқиғлигини кўриб, кимдир унутган кўринади ўчириб қўйиш керак деган хаёлда Заҳро Асадовна кириб келди.

- Сиз? Бу ерда нима қиляпсиз?-деди аёл Беҳрузни кўриб хайрон бўлиб, яна шунақа салқинда енги калта футболкада кўриб.

- Ҳалиям ухламадингизми? Ҳамма ухлаган деб ўйлаб шу ерга киргандим.

- Ётиш олдидан ҳамма ерни кўздан кечирай деб чиққандим. Жароҳатингизни боғлаяпсизми?

- Шунақароқ, лекин ечишга ечиб, боғлолмаяпман.

- Ўзи қўлингиз яхшими?

- Яхши, раҳмат.

- Менга беринг,-деб аёл

Беҳрузнинг ёнига яқин борди ва қўлидаги бинтга ишора қилди.

– Ўзим боғлаб қўяман.

- Раҳмат,-дея қўлидагини аёлга берди Беҳруз.

- Яхшигина пичоқ кесибди-ку, ачишяптими?-сўради Заҳро
Асадовна авайлабгина боғлаб.

- Унчаликмас, ўтиб кетади,-деди Беҳруз ўзига яқин турган аёлнинг нигоҳларидан кўзини узмай.

Беҳруз баданига ёпишиб турадиган футбокада бўлгани учун унинг қомати ва мушаклари яққол кўзга ташланиб турарди. Заҳро Асадовна ўзига тикилиб боқиб турган Беҳрузнинг кўзларига қарамади, чунки қандайдир ҳаяжон бор эди ичида. Ярани боғлаётганида ҳам шундай эҳтиёткор боғладики, қўллари унинг қўлларига бехос тегиб кетаётганда юзлари қизиди, ичидан олов чиқиб кетай деди.

- Э Худо, менга нима бўляпти, деб орада ўзини сўроқ қилишга ҳам улгурди ҳатто.

Беҳруз эса ҳамон унга термуларди, нигоҳларини узолмасди. Унинг нигоҳлари эҳтиросдан эмас, меҳрдан порлаб турарди.

- Мана бўлди-деди аёл тугатгач, Беҳруздан сал узоқлашиб.

- Раҳмат,-деди Беҳруз меҳр билан.

- Арзимайди. Эртагаям боғлаш керакми?

- Ҳа, охирги марта.

- Унақада эртагаям айтсангиз боғлаб қўяман. Барибир ҳеч кимга айтишни истамай бу ерга кирибсиз. Ўзингиз боғлолмайсиз, эртага айтсангиз боғлаб қўяман.
👍27
- Сизни овора қилиб қўймайманми?

- Йўқ, ахир мени деб шу ҳолга тушдингиз-ку.

- Қайғурганингиз учун раҳмат, миннатдорман.

- Бунга ҳожат йўқ, ҳамма ходимларимга ҳам керак бўлса шундай ёрдамни кўрсатардим. Қолаверса, бутунлай нотаниш ва бегона одамлар бўлганида ҳам ёрдам берган бўлардим одамгарчилик юзасидан,-деди аёл жиддий оҳангда, лекин маънодор қилиб.

- Албатта, буни унутибман, узр.

- Хайрли тун,-дея хонадан чиқиб кетди Заҳро Асадовна.

Бир кун келиб албатта меҳрингизни қозонаман, албатта муҳаббатингизга эришаман, деди ичида Беҳуз. Кейин боғланган жароҳатини оҳиста ушлади, лабларига табассум югурди. Жароҳатим борлигига ҳам шукур, агар жароҳатланмаганимда унинг қўллари тафтини ҳис этолмасдим. Унга бунчалар яқиндан термула олмасдим.

Эртаси куни ҳам куни билан яйрашди, атрофни томоша қилишди. Овқат қилишди, ҳазиллар билан чиройли давра қуриб ўтиришди. Беҳруз деярли гаплашмасди, унча қўшилмасди ҳам суҳбатларга. У фақат Заҳро Асадовнага пинҳона термуларди, унинг нигоҳи беиҳтиёр Беҳрузга тушиб қолса, дарров кўзларини бошқа томонга олиб қочарди, ўзини қўярга жой тополмасди. Юраги ҳаяжондан вужудида исён қиларди.

Тушдан сўнг ҳамма сайр қилгани чиқди, тоғ-чанғи кўтаргичи (горнолыжный подъёмник) бўйлаб учамиз деб аёллар қўйишмагач, ҳамма шунда учиш учун жойлашди. Жуфт-жуфт бўлиб ўтириш кераклиги учун ҳамма хоҳлаган одами билан жойлашди. Заҳро Асадовнанинг ёнига Зиёд Абдуллаевич бориб ўтириб олди. Заҳро Асадовна Беҳруз кузатиб турганини сезгани учун ҳам индамади, агар бошқа вазият бўлганида у бунга асло руҳсат бермаган бўларди. Бу Беҳрузга умуман ёқмади, шу сабаб қанча чиқинг дейишса ҳам у чиқмади. Кейин ҳеч кимга билдирмай секин кўздан ғойиб бўлди. Ҳамма мазза қилиб айланиб қайтгач, Беҳрузни сўроқ қилиб кетишди.

- Беҳруз, қаерга йўқолиб қолдингиз десак, бу ерга қайтиб келган экансизда,-сўради дизайнерлик бўлимидаги Наргиза.

- Сиз билан одам зерикиб қоларкан, деярли ҳеч нарсага қўшилмас экансиз,-деди бухгалтерияда ишлайдиган Анна деган қиз.

-Ҳа, Беҳруз, анча жиддий одам, ўзига хос феъли ҳам бор,-деди Зокир ҳазил қилиб.

Беҳруз уларга жавобан табассум қилиб қўяқолди.

-Балки баландликдан қўрқарсиз,-деди Зиёд Абдуллаевич.

- Мен ўтиришни истаган жойни эгаллаб олишгани учун шунчаки бирдан чиққим келмай қолди,-деди кўз қири билан Заҳро Асадовнага қараб.

- Қани, кечки овқатга тайёргарликни бошлаш керак,-деб Заҳро Асадовна гапни ҳам қолганларнинг фикрини ҳам бошқа томонга олиб қочди.

Шу билан кечки овқат тайёр бўлиб, ширин суҳбат билан овқатланиб ҳам бўлишди. Кейин ҳар хил ҳазиллар билан кечки 11 ларгача ўтиришди. Кейин эртага ишга бориш кераклигини ўйлаб ҳамма хайрли тун тилаб хонасига тарқалди. Таомхонада Беҳруз қолди. Кейин машинадан нарсаларни олиб келди. Бироздан сўнг Заҳро Асадовна ҳам келди.

- Тайёрмисиз?

-Ҳа,-деб Беҳруз женферини ечди.

Кейин Беҳрузни қўлидаги эски бинтни ечиб, янгисини боғлаш учун бинтни кесди. Беҳруз ҳамон ундан нигоҳларини узолмасди.

- Сиз ҳалиям саволимга жавоб бермадингиз?

- Нимани айтяпсиз,-деди боғлашда давом этиб.

- Қалбингизда, ҳаётингизда кимдир борми?

- Буни сизга нима қизиғи бор? Бунча шу саволга ёпишдингиз?

- Бу жавоб эмас. Унда мендан нима учун ўзингизни олиб қочяпсиз?

- Ундай эмас қаердан олдингиз бу гапни?

- Келганингиздан бери юзимга қарамадингиз, ҳамма билан гаплашиб менга ҳатто бирон сўз демадингиз? Нима учун?

- Сизга шундай туйилган. Сиз ҳам худди бошқалар каби мен учун фақатгина ходимимсиз холос.

- Унда Зиёд Абдуллаеч сизга яқин одамми? Сизни яхши кўраман деганим учун атай шундай қиляпсиза? Шунинг учун у билан бирга келдингиз шунақами?

- Бу қанақа бемаъни савол?! Сиз ҳаддингиздан ошиб кетяпсиз! Нега сизга ҳисоб беришим керак, ўзингизни ким деб ўйлаяпсиз? Мен билан ҳеч ким бунақа гаплашмайди!

- Сиздан ҳисоб сўрайдиган даражада ҳадсиз эмасман. Шунчаки сўрадим холос, ахир ҳозир ишда эмасмиз-ку? Менга сизни яхши кўришни таъқиқлаб қўёлмайсиз-ку? Ўз қалбимга ўзим таъқиқ қўёлмаяпман-ку, сиз қалбимдаги сизга бўлган ҳисларимни қандай ўзгартирасиз?

- Бас! Ортиқ гапирманг бу ҳақида, сизни ҳисларингиз мени мутлақо қизиқтирмайди!
👍18❤8
- Қизиқтирмаса унда нима учун бунча безовта бўляпсиз?

- Мақсадингиз нима ўзи,-деди аёл ишни тугатгач ундан узоқлашиб.

- Сизни ёнингизда бўлиш, сизни ҳимоя қилиш, сизни бахтли кўриш.

- Наҳотки?! Нима шунчалар кўзингизга ожиз кўринаманми ё бахтсиз деб пешонамга ёзиб қўйилганми?!

- Аксинча жуда кучли, иродали кўринасиз. Лекин бунақа куч, ироданинг ортида ожизлик яширинган бўлади доим. Сиз доим шунақа кўринганингиз билан аслида ич-ичингизда ожизликни ҳис қилмайсизми ҳеч? Атрофдагиларнинг гап-сўзлари, дуч келган эркакларнинг сизга айтадиган ҳар хил гаплари сизни толиқтирмаганми ҳеч? Ёлғизлик, доим ўзини кучли кўрсатиш, аёл бошингиз билан доим ҳаммага қатъий чегара қўйиб ва ўша чегарани кимдир бузиб ўтмаслиги учун курашиш наҳотки сизни қийнамаган бўлса?!

- Нима сиз психологмисиз?! Ҳозир олдингизда дард-ҳасрат қилишимни кутяпсизми?!

- Психолог эмасман, лекин биттаси менга сиз психологга муҳтожсиз деганди.

- Ким айтган бўлса ҳам, жуда тўғри айтибди! Сизга ростдан ҳам психолог керак!

- Телбасан демоқчимисиз?

- Сиз айтаётган гапларни соғ одам гапирадими ҳеч?! Чунки гапларингиз буни тасдиқлаб турибди. Ахир қандай қилиб мени севиб қолишингиз мумкин?! Ақлимга сиғдиролмайман буни ҳатто! Мендан кичкинасиз, буни устига ҳали оила ҳам қурмагансиз, мен эса эр кўрган аёлман! Сиз эса ҳаммасини билиб туриб ҳазм қилиб бўлмас гапларни гапиряпсиз!

- Шуми? Ўртамиздаги тўсиқ фақат шуми? Муаммо шундами?

- Нима?! Шуми дейсизми? Нима сизнингча бу арзимаган сабабми?! Сизнингча бу ҳеч нарсами?! Эсингиз жойидами ўзи?!

- Мени бу қизиқтирмайди! Мен учун ёшингизни ҳам, оила қурган қурмаганлигингизни ҳам аҳамияти йўқ!

- Нималар деётганингизни ҳатто ўзингиз ҳам англамаяпсиз! Мени ким деб ўйлаяпсиз?! Мен сиз ўйлаган енгил аёллардан эмасман! Мени ўйинчоқ қилмоқчимисиз?

- Бу ҳатто хаёлимгаям ҳам келмаган! Мен шунчаки сизга яқин бўлмоқчиман холос.

- Нима учун?! Нимага ахир?!

- Сизни яхши кўраман… Бунинг учун сиздан нимадир таъма қилмоқчи эмасман! Шунчаки дўстингиз, яқинингиз суянчингиз бўлишни истайман! Ҳаммадан ҳимоя қилсам, асрасам дейман…

- Мен сизнинг ҳимоянгизга ҳам, ғамхўрлигингизга ҳам муҳтож эмасман! Ҳаддингизни билиб юринг, менга ортиқ бунақа гапларни айтманг, ҳеч қачон! Қолаверса сиз буни севги деб ўйлаяпсиз, аслида эса ундай эмаслигини иккимиз ҳам яхши биламиз, шундаймасми? Иккимиз ҳам ақлли, ўқиган, ишбилармон одамлармиз, шундай экан бир-биримизни ёш бола қилишни нимага кераги бор, Беҳруз? Сиздаги бу эҳтирос холос, бу шунчаки ҳавас ёки… ким учундир қасддан қилинаётган ўткинчи ҳиссиёт!

- Шошманг, сиз нимага шаъма қиляпсиз?

- Гулноза менга ҳаммасини айтиб берди. Кимнидир қаттиқ севиб, кейин бирдан менга ишқингиз тушиб қолиши сизнингча сал ғалатимасми? Ундан аламзада бўлиб, орани очиқ қилганингиз ва жаҳл устида менга ошиқ бўлиб қолганингиз бу тўғри эмас. Сиз мени севиб қолдим деб ўйлаяпсиз холос. Аслида бориб турган тентаклик эканини тан олгингиз келмаяпти.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍29❤1