🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
“АСРНИ ЎҚИДИНГМИ?”
(эр-хотин ўртасидаги суҳбат)

- Асрни ўқидингми?

- Йўқ.

- Шомничи?

- Ўқимадим.

- Нима учун?

- Ишдан чарчаб келгандим. Шунга бироз ётиб, дам олдим.

- Тушунарли. Хуфтонга азон айтилмасидан туриб тезда аср ва шомни ўқиб ол.

Эртаси куни эр хизмат сафарига жўнади. Одатда манзилига етиб боргач, аёлига қўнғироқ қилиб қўярди. Аммо бугун қўнғироқ қилмади ёки “Етиб келдим” деб смс ёзмади. Аёл ўзи эрига қўнғироқ қилди. Эри эса телефонни кўтармади. Қайта-қайта қўнғироқ қилдию барибир тушолмади. Безовта бўла бошлади. Эрининг бундай одати йўқ эди. Бу сафар эса ўзи қўнғироқ қилмагани етмагандек, аёлининг қўнғироғига ҳам жавоб бермаяпти. Орадан бир неча соат ўтгач, эри телефон қилди. Аёл шошганча телефонни кўтариб, гапира кетди:

- Эсон-омон етиб бордингизми?

- Ҳа, етиб келдим. Алҳамдулиллаҳ.

- Қачон етиб бордингиз?

- Тўрт соатча бўлди.

Аёл ғазабланди, овози ўзгарган оҳангда деди:

- Тўрт соат бўлди? Нега хабар бермадингиз?

- Йўлдан чарчаб келгандим, ётиб бироз дам олдим.

- Мен билан бир неча дақиқа гаплашсангиз нима бўларди? Телефон овозини эшитмадингизми?

- Эшитдим.

- Эшитдингиз-у, аммо жавоб бермадингиз. Нега? Мени ўйламадингизми?

- Ўйладим. Лекин сен ҳам кеча намозга азон айтилганида Аллоҳнинг ибодатига шошилишни ўйламадинг. Бир неча дақиқада намозингни ўқиб олсанг нима бўларди?

Аёл бироз сукутдан сўнг “Ҳа, тўғри. Сиз ҳақсиз. Мен хато қилдим. Бу ишимдан пушаймонман” деб хўнграб йиғлаб юборди.

Эри аёлининг ўзидан узр сўрагандек бўлганини сезиб, бундай деди:

- Сен кечиримни мендан эмас, Аллоҳ таолодан сўра! Бошқа ҳеч қачон намозингни қазо қилма! Биласанми, менинг энг катта орзуларимдан бири – сен билан жаннатда ҳам бирга бўлишдир.

Эрининг бу насиҳатидан сўнг аёл намозларига янада эътиборлироқ бўлиб, уларни ўз вақтида адо этадиган бўлди.

Ҳа, азизлар, сизни чин қалбдан севадиган киши сизни Аллоҳ таолонинг розилиги сари ундовчи, гуноҳга қўл уришингиздан тўсувчи кишидир.

Зеро, оламлар Робби Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا لَا نَسْأَلُكَ رِزْقاً نَّحْنُ نَرْزُقُكَ وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوَى

“Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берурмиз. Оқибат тақвоникидир” (Тоҳа сураси, 132-оят).

Аллоҳ таоло барчамизни намозини ўз вақтида адо этадиган бандаларидан қилсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10❤5
* Авлиё
Karimberdi To'ramurod
😭😭😭😭

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
🧕 Muslimalar kundaligi
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) БАҲОР ҚАЙТГУНЧА 5-қисм   - Ажойибсан-а , Элнора ,- ташқарига чиққач дугонасидан ўпкалади Осиё ,- нима учун бу йигитларга исмимизни айтдинг ?   Элнора бепарво қўл силтади :   - Шунга асабинг бузиляптими…
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

БАҲОР ҚАЙТГУНЧА

6-қисм

- Биз тарафларга қайси шамол учирди ? - Осиёнинг ёдига йигитнинг ўтган сафарги сўзлари келди ,- яна дўстингизни ёнига келганмидингиз ?

  - Топдингиз ! - ҳозиржавоблик билан жавоб қайтарди Умид,- ишим ҳам бу сафар эртароқ битди. Шунга кайфиятим кўтарилиб кўчага чиққанимда сизни учратиб қолдим. Уйга қайтаяпсизми ?

   Осиё ростини айтайми , йўқми деб бироз тараддудланди , бироқ тез орада бир қарорга келди:

   - Йўқ , Элнораларникига кетяпман. Унинг томоғи оғриб бугун дарсга кела олмади. Хабар олиб келай . Унга жуда суяниб қолган эканман. Ўрни ярим кунда билинди.
  
  - Дугонангиз қаерда туради ?

  - Ўрикзордаги махаллада . Шундоққина кираверишда.

  - Ия , биз тарафга яқин экан-ку ? Юринг сизни ола кетаман.

   - Ола кетасиз ? Шарт эмас , ўзим кетавераман , ортиқча оворагарчиликка ҳожат йўқ, - Осиёнинг хаёлидан "Бу йигит ҳозир такси тўхтатса керак" деган фикр ўтди.

   - Нега овора бўлар эканман ? - Умид сўзидан қайтадиган кўринмасди , - ана тайёр машина , ғиз этиб олиб бориб қўяман.

   Шундагина Осиё Умиднинг пиёда эмаслигини фаҳмлади. У йигит ишора қилган тарафга қараб сутдек оппоқ нексия машинасига кўзи тушди.
   У Умидга на ҳа , на йўқ дейишга қарор қила олмай бироз ўйланди. Сўнгра кўнглида "Нима бўлса бўлар, барибир йўли ўша тарафга экан- ку ?" деган ўй билан йигитга эргашди ҳамда нексиянинг орқа ўриндиғидан жой эгаллади.

   -Ўқишлар қалай ? Чарчаб қолмаяпсизми ? - сўради Умид орқани кўрсатувчи ойна орқали Осиёга қисқа назар ташлар экан.
  
    - Йўқ , чарчашлар йўқ ,- сокин оҳангда жавоб қайтарди Осиё машина ойнаси орқали кўчани кузатиб кетар экан ,- инсон ўзи яхши кўрган касбидан чарчамас , балки завқ туйиб яшар экан. Менда ҳам шундай . Болажонларни яхши кўраман. Сиз-чи ? Сиз қайси факультетда ўқийсиз ?

  - Насиб қилса математик бўламан мен.

  - Жуда соз . Кейин-чи ? Қаерда ишламоқчисиз ? - Осиё қизиққанидан беихтиёр савол беришда давом этди .
   
  - Билмасам. Кўраман- да. Балки университетда , балки бирор ўқув марказида ишларман. Барчасини вақт ҳал қилади,- деди Умид йўлдан кўзини узмай,- бу йил бакалаврни битирсам , кейин магистратурага кираман. Демак , ҳали ўқишда давом этаман. Университетни битиргунча бир қарорга келарман.
   
   - Мен эса мактабда ишлайман. Ўқишга киришдан мақсадим ҳам аввал бошдан шу бўлган. Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактабдир" деган эди буюк тараққийпарвар аллома Маҳмудхўжа Беҳбудий . Мен ҳам у кишининг фикрларига қўшиламан.

   Умид қизни тинглаган сари унинг заковати ва зеҳнига тан бериб борар эди. "Бу қизни Аллоҳ ҳар томонлама сийлаган экан ,- дея ҳайратга тушиб ўйлар эди Умид ,- ақл десанг ақл бор, ҳусн десанг ҳусн , одоб ҳам , ахлоқ ҳам бари бир жуссада мужассам..."

   - Сиз мендан икки ёш катта экансиз-да ? - Осиёнинг саволи Уииднинг хаёлини ўзига келтирди,- демак сизга Умид ака дея мурожаат қилишим керак . 

  - Ҳоҳишингиз ,- деди Умид гарчи бу таклиф ўзига мойдек ёқиб тушса ҳам

   - Хуллас , Умид ака , биз Элноранинг уйига етиб қолдик. Навбатдаги келаётган кўчадан кирилади дугонамнинг уйига. Мени кўча бошида қолдирсангиз.

   - У ерда қанча вақт бўласиз ? Қайтишда яна уйингизга олиб бориб қўйишим мумкин,- деди Умид машинанинг тезлигини аста пасайтирар экан ,- тағин сиз бу йигит роса шилқим экан деб ўйламанг , шунчаки ҳозир уйга бориб кийимларини алиштираман ва ортга қайтаман. Бугун бир курсдошимиз уйланаётган эди. Кечга ресторанда тўй.
   - Ҳаа , шундай денг ,- деди Осиё нима учунлигини ўзи ҳам билмаган ҳолда севиниб , -агар ярим , бир соатларда қайтсангиз , мен ҳам йўл бошига чиқиб тураман.
  - Келинг , яхшиси сизга қўнғироқ қиламан "Келаяпман" деб . Шунда яна қайта кўришиб оламиз. Менинг рақамимга гудок ташлаб қўйсангиз бўлди ? Ёзинг : тўқсон тўртли ...

    Осиё Элноранинг ёнида бир соатча қолди. Ўз- ўзидан Осиё дугонасидан ҳол сўраш баробаринда бугун Умид билан бўлган учрашувни ҳам яшириб ўтирмади .

   - Балосан , сен қиз , балосан ! Шундоқ йигитни юрагидан урибсан- а ?

       /12

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍39❤3😁2
❤️ Hijab

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
5 та пиде учун рецепт:

300 гр сут
1,5 кошик шакар
1 кошик дрожа
4 кошик усимлик ёги
ун
300 гр сир
тухум сариги
кунжут
220 градусда тез тез пишириб олинг

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2👏1
💧Сувни қандай қилиб фойдали қилиш мумкин?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
Бир жуфтликнинг турмуш қурганига анча бўлганига қарамай, бир неча йиллар давомида фарзандлари бўлмайди. Эр-хотин ўзларини ёлғиз ҳис этмасликлари учун немис итини сотиб олишади. Улар, бу итга жуда меҳр қўйишади ва худди ўзларининг ўғилларидек ўстиришади. Ит улғаяди ва катта, чиройли, ақлли итга айланади. Бир неча марта хўжайинининг уйини ўғрилардан сақлайди, содиқ ва ишончли бўлади.
Итни боқиб олганларига етти йил бўлганда, эр-хотин фарзандли бўлишга муваффақ бўлишади. Улар жуда бахтли бўлишади ва фарзандлари деярли уларнинг бор вақтини эгаллайдиган бўлади. Аммо итга деярли вақт етмасди. Ит ўзини кераксиз деб ҳис қилади ва хўжайинини боладан қизғона бошлайди. Бир куни жуфтлик терассага чиқиб, ухлаган болани эса хонага қўйиб чиқишади. Улар боладан хабар олишга борганларида, ит боланинг хонасидан чиқиб қолади. Унинг оғзи қон бўлган ва ишонч билан думини ликиллатиб турган бўлади.
Боланинг отаси аллақандай хаёллар билан ўша заҳотиёқ итни отиб ташлайди. Сўнгра чопиб боласининг хонасига отланади. У ерда катта илон бошсиз, қонга беланиб ётарди. Шу пайт, боланинг отасини ғалати ҳислар қоплайди ва вафодор итини ўлдиргани учун роса йиғлайди.

Биз тез-тез инсонларни ноҳақ айблаймиз. Одатда, ўйламасдан, кейин нима бўлишини хаёлимизга ҳам келтирмасдан гапириб қўямиз. Нимага инсонлар бундай қилганининг сабабини билишга ҳам уринмасдан хулоса чиқарамиз холос. Бизга уларнинг қандай ҳис қилганлари, нима бўлганининг қизиғи йўқ. Шошилиб, қанақадир қарор қабул қилганимиздан яқин келажакда афсус чекишимиз мумкинлигини ўйлаб ҳам кўрмаймиз.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10
❤7👍2
БАҲОР ҚАЙТГУНЧА

- Э қўйсан-чи ?! - ўнғайсизланди Осиё ,- ана энди сенга гап топилди. Умид ака билан тасодифан учрашиб қолдик. Бор гап шу.

 - Тасодифан ? - муғомбирона кулди Элнора, - билиб қўйки , азизам , тасодифлар тасодифан бўлмайди. Мени тушунмадинг- а ? Биринчи учрашувинглар тасодифан бўлган эди , бу рост. Аммо бунисига шубҳам бор. Ундан кейин у йигит озми кўпми сенга ёққан кўринади. "Қаердан билдинг" дейсанми ? "Умид ака" миш... Тоже мне ...

  - Жуда яхши-да ! Сен бўш ўтирмагин деб астойдил ҳаракат қилдим, - Осиё Элнорага тақлидан жавоб қайтарди ,- тезроқ тузалиб ўқишга бормасанг , бундан ҳам кўпроқ сюрприз тайёрлаб қўймайин яна ...

   Элнора Осиёни маҳкам қучди :

  - Хафа бўлма , асалим, аммо ростини айтаман. Шу йигит жуда бошқача кўринди кўзимга. Нима десам экан ? Худди сен ва у ... Бир бирингиз учун яралгандек. Узукка кўз қуйгандек ?!

  Менга қара ? - Элнора Осиёга кўз қисар экан ,- мабодо уни бугун қайта учратганда юрагинг "жиииз" этмадими ? Айтишларича юрак ҳаёт йўлларидаги бир умрлик ҳамроҳини таниса шунақа "жиииз" этаркан. Сендаям шунақа бўлса унда тамом! Қўлга тушибсан , қизи !

   - Э бор- ей?! Ўзи шундан бошқа мавзу йўқми сенга ? Кел , бошқа яхши гаплардан гаплашайлик. Уни буни қўй, қачон ўқишга борасан ? Бир кун бормаганингга ўрнинг шунчалик ҳувиллади- ки ...

  - Аммо бормаганимни фойдасиям бўлиб-ку ? Қара қанча янгилик ? Бўпти, бўпти хўмрайма. Ўзим ҳам бир кунда зерикиб кетдим. Ойижонимни биласан- ку "Йўталинг зўрайиб бир ишни бошлама тағин" деб ўқишга юбормадилар. Эртага боришга ҳаракат қиламан. Руҳсат олиб олай.
     Шу пайт Осиёнинг телефони жиринглади . У телефон экранига қараб дув қизарди . Осиё Элнорага нима дейишни ўйлар экан , дугонасининг ўзи унинг мушкулини осон қилди :

  - Сен гаплашиб тур , мен тезда қайтаман. Ошхонада зўр пирожний бор эди. Менга мумкинмас , сенга эса айни муддао ...

  Элнора хонадан чиқиб кетгач , Осиё тармоққа уланди :

  - Алло ...

  - Осиё, қачон йўлга чиқсам бўлади ? Ярим соатларда ўша сизни қолдирган жойга борсам бўладими ?

  - Ҳаа , бўлади . Айтган вақтингизда ўша ерда бўламан.

  - Яхши ... Дугонангизга салом денг.

  - Хўп...

   Осиё эшикдан қўлидаги ликобчада пирожний олиб келаётган Элнорани кўриб телефондаги суҳбатни тезда тугатди...

* * *
   
    Умид Осиёни кўчаси бошига элтиб қўйиб , тавоъзе билан хайрлашди.

▪️▪️▪️

  Шу тунда Осиё яна ўша тушни кўрди. Қиз бу сафар ҳам от йўрттириб кетаётган эмиш. Олдиндаги манзилда ўзини кимдир кутаётганини ҳис қилиб қувончдан юраги ўйноқлар эмиш унинг.

  Ана...
  У манзилга етай деб қолди. Ҳозир уни кўради . Ўзи дийдорига ошиқаётган ўша сирли кимсани . Оз қолди. Бир неча қадам ... Саноқли қадам ...

- Осиё ! Қизим , уйғонақол. Ўқишга кеч қоласан ,- эшик ортидан Латофатнинг куюнчак овози эшитилди , - яна туни билан алламаҳалгача дарс қилдингми дейман ? Эрталаб кўзингни уйқудан очолмаяпсан ? Осиё , уйғон деяпман ?!

  - Ҳозир , ая . Мана туряпман...

    Осиё аясига шундай дерди-ю , аммо ўзи кўзини уйқудан очгиси келмасди.

   У шу алфозда бироз ётди-да , бирдан ўрнидан  сакраб турди :

 "- Эсим қурсин! Бугун биринчи пара домла Сайфиевани дарси- ку ?"

  Осиё Латофатни ҳай- ҳайлашига қарамай ярим чашка кофени нари - бери ичди-ю , бошқа ҳеч нарса емай ташқарига отилди.

  У шошилиб бекат томон кетар экан шундоққина ёнгинасида тўхтаган машинага эътибор бермади .

#давоми_бор

13

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍35🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
_✨🌙✨ Азизларим бировнинг кимлигини билишни истасангиз, хамманинг уша инсон хақидаги гапигамас...
Уша одамнинг хамма хақидаги гапига қулоқ солинг!
_✨🌙✨ Азизларим иссиқ кунларда узингизни эхтиёт қилинг! Агар мехр - мухаббатли яқинларингиз,
қадрдонларингиз атрофингизда экан, иссиқни асло сезмайсиз.

_✨🌙✨ХАЙРЛИ ТУН
ҚАЛБЛАРИ МЕХРГА - МУХАББАТГА ТУЛА ЯХШИЛАРИМ!!!✨🌙✨_

___✨🌙✨ Тунингиз осуда утсин, яхши дам олинг.
Ғойибона дийдорга қадар омон булинг.🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
🌸🕊АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌸🕊

ХАЙРЛИ ТОНГ🌥

💞Қадрли Меҳрибоним, узоқдаги Яқиним!
Сиз билан тонгни қаршилашни ўзи бир бахт. Алҳамдилиллаҳ!

Англадимки гўзаликни ҳис қилиш учун кўзни очиш кифоя...
Яшаш учун севиш кифоя...
Бахтли бўлиш учун эса ҳар лаҳзани ҳис қилиш ётарли!❤️

Ҳаммангизнинг ҳар бир кунингиз бахтли лаҳзаларга бой бўлсин. Яна бир бор хайрли тонг дуога қўл очиб гўзалликни қаршилаган яхшиларим.🦋

🌞Кун давомида хуш кайфият Сизларни асло тарк этмасин Қадрдонларим!💞

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🥰1
Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтдилар:

«Аллоҳнинг сендан дунёни тўсиб, сенга шиддат ва балоларни кўпайтираётганини кўрсанг, билгинки, Унинг ҳузурида азизу мукаррам экансан, У Зотнинг ҳузурида ўрнинг бор экан. У Зот сени Ўзининг дўстлари ва сайлаган бандалари йўлига йўлламоқда. У Зот сени кўриб турибди. Ахир, У Зот таолонинг «Роббингнинг ҳукмига сабр қил. Албатта, сен кўз ўнгимиздасан» деган сўзини эшитмаганмисан?

(Тур сураси, 48-оят).

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен бахтлиман деяверинг қайта - қайта
Тонгдан бошлаб тунга қадар айтинг бот - бот
Тинглайвериб сизни бахтли қилишликдан
Бошқа чора топмай қолсин золим Ҳаёт


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
🤍🤍🤍🤍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤1