🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
#ТАНЛАНГАН

Гулнур томоғига тиқилган ҳаяжонни "қулт" этиб ютди- ю , Азизга ҳазил қилишда ўзига куч топа билди :

- Оббо укажоним-ей . қара Шаҳризодани сизчалик яхши кўрмайман дейсан- у , аммо сўзларинг кўнглингни фош қилиб қўяди. Буни Шаҳризодани кўзга, мени бурунга ўхшатишингдан ҳам билса бўлади.

Азиз Гулнурни янада маҳкам бағрига босди :

- Опоооо ...

- Ииии ,- Гулнур Содиқжон олиб берган пишириқни сумкасига солиб олган эди,- сумкамда "Наполеон" ширинлиги бор эдиии. Авайлаб олиб келгандим, пачағинини чиқариб юбординг-ов.

Азиз Гулнурни бағридан бўшатмади :

- Ҳеч қиси йўқ , опа. Пачағи чиқсаям еяверамиз, абжағи чиқсаям еяверамиз...

Гулнур Азизнинг бурнидан эркалаб чимчилади:

- Бўлди мени қўйиб юбор. Кийимларимни алиштириб кечки овқат ҳаракатини қилай.

- Овқат аллақачон пишган , опа. Мен бир қозон қилиб товуқ шўрва пишириб қўйдим. Ойижонимдан кеча овқат емаганингизни эшитиб ... йўл- йўлакай товуқ сотиб олақолдим.

- Тушунмадим ? - укасига синчков тикилди Гулнур, - овқат емаганимни товуқ гўштига нима алоқаси бор ?

- Опам- жоним ... Ўзингизни гўлликка солманг. Эшак гўшти билан боғлиқ воқеани менам эшитдим. Воқеага қайси кафе , қайси қассобхона алоқадорлиги аниқ- таниқ айтилмаётган бўлса ҳам уни бир қиз фош қилгани оғиздан - оғизга кўчиб юрибди.

- Йўғ-ей , шунақа эканми ? Қизиқ ...

.- Бизда ҳайдовчи бўлиб ишлайдиган Абдуносир аканинг укаси ўша воқеага гувоҳ сифатида жалб қилинган экан. У бугун акасига бир дунё гап етказибди. Абдуносир аканинг укасини эшитишича ички ишлар ходимларидан бир қиз кафеда ўзига келтирилган сомсани шундоқ очиб , битта ҳидлабди-ю...

Азиз сўзидан тўхтаб Гулнурга тикилди :

- Опа... Эҳтиёт бўлинг . Илтимос...

- Хўп,- деди киприк қоқмай Гулнур,- бироқ нимага эҳтиёт бўлишим керак ? Умуман бу гапларнинг менга нима алоқаси бор ?

- Опа , сиз балки бутун дунёни алдай оларсиз , аммо укангизни эмас. Ўша қиз сизлигингизни биламан. Воқеани эшитганим ҳамоно юрагим " шууув" этиб кетди. Маҳсулотнинг кўриниши ва ҳиди орқали баҳо беришда сизга етадигани йўқ. Аммо бу ва бошқа қобилиятларингиз фош бўлиб қолса ... ҳаётингиз хавф остида қолади. Илтимос , опа ... Жон опажон... Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Мен сизни ҳаммадан ҳам яхши биламан . Эгаллаган шунча малакангизни бир четга суриб , бирдан Юридик Университетга кирганингизни сабабини ҳам биламан...

Гулнур хўрсинди :

- Азиз ... Ўша иш бир ёқлик бўлсин. Кейин сен нима десанг ҳам , қандай шарт қўйсанг ҳам розиман... Барига розиман. Унгача мендан ҳавотир олма. Ишни охирига етказгунга қадар истайманми, йўқми ўзимни шундоқ ҳам эҳтиёт қиламан. Эҳтиёт бўлишим шарт !

- Опа... Биламан. Йўқ десам ҳам шу ишни охирига етмагунча тинчимайсиз. Фақат менга сўз беринг . Зарур вақтда мендан нима ёрдам керак бўлса сўрайсиз. Хўпми ?

- Хўп...

Шу пайт кўча эшик очилди .
Азиз ва Гулнур бир вақтнинг ўзида ялт этиб у томонга қарашди:

- Бўрими , тулкими , Ойижон ? - дея қувноқ оҳангда сўради Азиз онасига опаси иккиси салом бериб бўлишгач

Сожида йўлакдаги тўқима креслога ҳорғин чўкди:

- Иккаласиям эмас,- деди у сўник оҳангда,- хуллас хулоса шу-ки у оила бизга тўғри келмас экан. Бор гап шу.

Гулнурнинг чеҳрасига табассум ёйилди . Ичида "Қутилганим рост бўлсин" деган бўлса- да , ташига бутунлай бошқа сўз чиқди :

- Мен Орзу холажонимни кутаётган эдим.

- Орзу опамнинг набираларини бироз иситмаси чиқиб турган экан. Шунга бизникига келишгаям кўнгиллари бўлмай , узр сўраб уйларига кетдилар.

- Кичкина Асалчани тоби қочибдими ? Илойим тузалиб кетсин,- Гулнур шундай дея "Уч кунга жавоб тегди-ю , эртага бориб холамниям , набираларини ҳам кўриб келаман" дея кўнглига тугди ва Азизга юзланди ,- Азиз , илтимос чой қўйиб юбор. Дастурхон атрофида жамул- жам бўлиб мириқиб суҳбатлашайлик.

* * *

Шу куни тунда Гулнур Содиқжонни илк бор тушида кўрди.

Атроф митти гулчаларга тўлган ям- яшил сайҳонлик эмиш.
Гулнур у ерда тиззалаб ўтирганча гулчалардан гулчамбар тўқиётган эмиш.

/ 54
👍34💔3
#ТАНЛАНГАН

Шу пайт унинг қўлларидан тутиш учун юқоридан аллақандай қўл чўзилган эмиш.

Гулнур энгашган кўйи бу қўлнинг эгаси Содиқжон эканлигини ҳис қилган эмиш. У бошини кўтарибди ва ҳақиқатдан ҳам қаршисида ўзига жилмайиб қараб турган Содиқжонга кўзи тушибди...

* * *

Гулнурнинг Орзу холаси хақидаги режаси амалга ошмай қолди. Эртаси куни нонушта вақтида қўл телефони жиринглаб Гулнурни ажаблантирди.
Гулнур телефонни қўлига олиб унинг экранидаги "Устоз" деган ёзувга кўзи тушиб , бемалол гаплашиб олиш учун ташқарига йўл олди.

- Ассалому алайкум ,- деди Гулнур осойишта оҳангда жавоб қайтаришга уриниб ,-қулоғим сизда , ўртоқ майор!

- Ваалейкум ассалом , қизим,- тармоқ орқали жавоб қайтарди Эркин Раимов расмиятчиликдан ҳоли тарзда ,- болам , энди айбга буюрмайсан. Ҳизматчилик. Бизга шошилинч сенинг ёрдаминг керак бўлиб қолди. Ҳозир Фарруҳни сени олиб келишга жўнатдим. Ўн дақиқаларда эшигинг қаршисида бўлади.

- Хўп бўлади , ўртоқ майор. Мен тезда тайёр бўламан.

Гулнур ойижонисини огоҳлантирди-ю , дарҳол хонасига шошилди.

У кийиниб бўлиши билан худди шуни кутиб турган каби дарвоза қўнғироғи жиринглади .

- Киринг , ўғлим,- ташқаридан Сожиданинг саломга алик олган овози эшитилди ,- Гулнур қизим тайёр бўлгунча бир пиёла чой ичиб туринг .

- Раҳмат, Ойижон,- остонадан Фарруҳнинг дилкаш овози эшитилди ,- жон деб таклифингизни қабул қилар эдим- у , аммо бизни кутишяпти- да . Гулнур опам зудлик билан бошқармага келиштириб ҳисобот ёзиб беришлари керак экан.

Гулнур масала жуда муҳим эканлигини аллазамон англаб етган эди, шу билан бирга Фарруҳнинг ойижонисини ҳотиржам қилиш учун ҳисобот ҳақида тўқиган ёлғонидан миннатдор бўлди .

- Қани укажон,- деди машинага ўтиргач Гулнур ,- қулоғим сенда.

- Опааа , мен сизга айтсам даҳшат! Биласизми , шунақанги жиноят ишига дуч келдик- ки ...

- Шумахер, аниқ маълумотларни кутяпман

- Шаҳар четидаги аҳлатхонадан тана аъзолари бўлак- бўлак қисмларга бўлиниб қора пакетга ўраб ташлаб кетилган эркак кишининг йиғма жасади топилган. Жасад аҳлатхонага
** мавзелардан келиб қолган деб таҳмин қилинганди . Шу таҳминга асосланиб тезкор қидирув натижаси гарчи эркакнинг тана аъзолари таниб бўлмас аҳволга солиб ташланган бўлса ҳам унинг шахсини аниқлашди. Энди энг охирги ва муҳим иш жиноят сабаби ва жиноятчини топиш қолди...

#давоми_бор /55

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍38👏5💔4❤1🔥1
Reaksiyalar soni 100 dan oshsa yana bitta qism joyliman ❤️❤️❤️
👍110❤11🥰3
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

18- ҚИСМ

Гулнур хаёлга толди. Афтидан у ҳозиргина Фарруҳдан эшитган маълумотларини кўз ўнгида жонлантираётган эди.

- Фарруҳ, бу воқеалар кеча тунда бўлганми ? Яъни жасад тунда топилганми ? - сўради Гулнур ўйчанлик билан .

- Жасад кеча кечки пайт соат ўн олтилардан ошганда топилган. Дастлаб майит танасининг билак қисми топилибди. Уни аҳлатхона қоровулининг ити янги тўкилган аҳлатлар орасидан титиб судраб олиб келибди. Қоровул ити "иштаҳа" билан судраб келган топилмага қизиқиб қараса-ки бу аҳвол. Шундан сўнг зумда ҳаммаёқ "тревога" бўлиб кетибди. Хуллас кеча кечаси билан майитнинг қолган тана аъзолари ҳам топилибди. Топилган тана жуда унчалик юз фоиз эмас- ку , ҳар ҳолда ундан қўлга илингудек асосий танани тиклаш мумкин эмиш.

- Ҳмм... Жасаднинг кимлиги аниқланган бўлса , демак жаноза ҳам тайиндир? - сўради Гулнур алланималарни мулоҳаза қилганча

- Жанозани пешин намозига тайинлашибди,- деди Фарруҳ ҳозиржавоблик билан ,- опа, қандайдир таҳминларингиз борми ?

- Йўқ , - Гулнур кескин бош чайқади , - таҳмин қилиш учун жиноят содир бўлган жой аниқ бўлиши керак эди. Жиноят содир этилиб , сўнг бошқа жойга келтириб ташланган жасад бўлакларига қараб "Воқеа эскизи"ни яратиш жуда мавҳум нарса. Хулоса ҳам "Мабодо" билан бошланиб "Балки" билан тугайди . Аслида буни хулоса ҳам деб бўлмайди.

- Майли , опа . Сизни ҳам қийнамай. Мен билганимча айтдим. Аниқ маълумотни устоздан оласиз,- деди Фарруҳ ва ўз сўзларига қўшимча қилди ,- одамларга нима бўляпти а , опа? Марҳумни айтаман- да , ўлдирибсан, ўлдирибсан . Шу даражада бўлаклаб аҳлатга ташлаганинг нимаси ?

Гулнур Фарруҳга жавоб қайтармади, аммо унинг кўзларига айни дамда назар ташлаган инсон бу саволнинг жавоби қизга маълумлигини ушбу нигоҳлардан англаб олган бўлар эди...

Эркин Раимов Гулнурни кутиб турган экан. Ўзаро салом - аликдан сўнг бўлимдагиларга аҳлатхонадан топилган мурда ҳақида маълумот бера бошлади.

- Мингноров Шодмон. Тошкент шаҳрида туғилган. Ёши қирқ олтида. Туманимиздаги ** - мавзеда истиқомат қилган. Уйланган . Икки қиз, бир ўғли бор. Аёли Мингнорова Ҳабиба - уй бекаси.
Мингноров тириклик чоғида "Файз" номли мебеллар билан савдо қилувчи дўконда ҳайдовчилик қилган. Охирги марта уйдагиларга "Янги товар олиб келиш учун ҳизмат сафарига кетяпман" дея олти кун аввал уйдан чиқиб кетган. Ўша куни кечга яқин бир бора қўнғироқ қилган ва йўлда эканлигини , қайтиб қўнғироқ қилмаса ҳавотир олмасликларини тайинлаган.
Мингноровнинг жасади топилгач , биз у ишлайдиган дўкон билан боғландик. Маълум бўлишича дўкон эгаси ва иш бошқарувчиси , шунингдек яна икки ҳизматчи ҳақиқатдан ҳам у айтган санада қўшни давлатга сафарга кетишган экан. Бироқ кетганлар орасида Мингноровнинг исми - фамилияси рўйҳатда бўлмаган. Биз дўконнинг барча ҳужжатларни текширдик. Бари жойида.
Мингноров эса дўкон раҳбаридан "Мен ҳам бироз дам олай" дея уч кунга руҳсат олган экан. Айнан дўкондан Мингноровни жавоб сўраган муддатидан ортиқча икки кун ўтиб кетганлиги ва унинг ишга чиқиши кераклиги ҳақидаги қилинган қўнғироқ марҳумнинг аёлида шубҳа уйғотган. Унгача марҳумнинг рақамидан аёлига барча ишлар жойида эканлиги тўғрисида қисқа- қисқа смслар келиб турган экан-да ...
Шубҳага тушган марҳумнинг аёли тезда эрига қўнғироқ қилган. Бироқ телефон ўчирилган бўлган.
Хуллас эрини бир кун ўз ҳолича қидирган аёли кечга бориб ички ишлар бўлимига унинг йўқолганлиги тўғрисида ариза беради. Ва бу айнан жасад топилган кунга тўғри келади

Ана шунақа гаплар ,- ахборотни якунлади Эркин Раимов ,- энди барчамиз ишга киришсак. Мен ва Фарруҳ "Файз" дўконига борамиз. У ердаги ҳолат юзасидан батафсил маълумот йиғмасак бўлмайди. Ким билсин балки аввалроқ ёки кейинги кунларда Мингноров бирортаси гап талашиб қолганми ? Ёки харидорлар билан орасида кутилмаган келишмовчиликлар бўлганми ? Хуллас сомон ичидан игна қидириш операциясига йўл оламиз .

/56
👍30
#ТАНЛАНГАН

Айтганча Камол -"Гармсель" ҳам бугундан ишга чиқди. Мен уни вазиятдан хабардор қилиб Мингноров яшайдиган, тўғрироги яшаган маҳалла фуқаролар йиғинига жўнатдим. Хуллас у аллақачон ишга киришиб бўлди.

Энди Содиқжон ва Гулнурга келсак. Сиз иккингиз марҳум яшаган хонадонига борасиз . Хонадон аъзолари билан атрофлича танишасиз. Марҳум ҳақида маълумот тўплайсиз . Тириклик чоғида қандай инсон бўлган, аёлига , фарзандларига , яқинлари муносабатлари ҳақида. Тўғри халқимиз ўлган одамнинг ортидан ҳеч қачон ёмон гап гапирмаган. Айниқса қўни- қўшни ва яқинлари. Оила аъзолари ҳақида- ку, қўяверасиз. Ҳаммамиз барча деталларни йиғаверайлик- чи , кўрамиз охири қайси томонга қараб тош босар экан ? Бу эса бизнинг ишимизда ҳал қилувчи мезон бўлиши аниқ.

Ҳаммага тушунарлими ? Ундай бўлса тарқалишдик...

* * *

- Содиқ ака ... - кайфиятсиз оҳангда сўради йўлга тушган Гулнур йигитдан,- инсон танаси бўлаклаб ташланган бўлса ,уни кўмиш...

- Сизни тушундим , Гулнур ,- йўлдан кўзини узмай жавоб қайтарди Содиқжон ,- яқинларининг илтимосига кўра ўликхона ходимлари аъзоларни бир- бирига "улаб" "инсон" шаклига келтириб беришади. Ҳар ҳолда шунга ҳаракат қилишади. Улар жасадни яна бир йўла кафанлаб ҳам беришади.

- Бундан ҳабарим бор,- хўрсинди Гулнур , -мен ҳам шуни айтаётган эдим.
Ёшлигимда аммабувимникига борганда шунга ўхшаш бир воқеага гувоҳ бўлган эдим. Тўғрироғи эшитган эканман. Аммабувимнинг уйлари катта ҳалқа йўлига яқин эди. Бир куни қишлоқда гап тарқалди. Ҳалқа йўлида бир кишини катта юк машинаси уриб кетибди. Воқеа тунда содир бўлган. Биласиз , йирик ҳажмдаги юкларни ташийдиган машиналар асосан тунда , колонна бўлиб йўлга чиқишади. Менимча ўша куни ҳам у кишини биринчи юк машина босиб ўтиб кетгандан кейин бошқа машиналар хаттоки пайқамаганми дейман-да. Ёки билишсаям жавобгарликдан қочиб ўзларини билмасликка олишганмикан? У ёғи энди ёлғиз Аллоҳга аён.
Тонг отганда ҳаммаёқ тўс- тўс бўлиб кетганди ўшанда. Аммабувимнинг эрлари Икром поччамнинг айтишларича ички ишлар ходимлари ва маҳаллий аҳоли йигитларидан юраги бақувват бир гуруҳи ҳалокатга учраган инсон жасадининг у ер бу ерда қолиб кетган бир тутам бўлакларини трасса бўйлаб йиғиб чиқишган экан. Кейинчалик бу инсон йўлнинг нариги бетидадаги ошхонада самовар қўядиган чуваккина жуссали Илёс ака эканлиги , у киши тун қоронғисида катта йўлни кесиб уйига қайтаётганда бахтсиз ҳодисага учрагани маълум бўлди.
Ўшанда Илёс аканинг икки нафар ўғли ҳам нобуд бўлган одам ўз оталари эканлигини билмай "Савоб бўлар" деган умидда марҳумдан қолган қолдиқларини йиғиштириш ишларида қатнашишган экан.
Илёс ака кўпинча туни билан ишлаб кундуз кунлари ўз хонасида мизғиб олар , оила аъзолари ҳам шунга одатланишган эканлар. Ўғиллар "Отам ухлаяптилар, безовта қилмайлик" деб ўйлашган. Аёли эса ўша куни янги кўзи ёриган қизиникида қолган бўлган .
Хуллас Илёс аканинг уйда эмаслиги аёли уйга қайтгандан сўнг, туш вақтларида маълум бўлган
Ўшанда Икром поччам "Ўликхонадагилар шўрлик Илёснинг парча- парча бўлакларини пахтага ўраб-чирмаб одам нусҳасига киритиб беришибди . Ўғиллари дили хун бўлганча , шунисигаям шукр қилиб отасини жойига топшириб келишди" дегандилар.

- Жуда кўнгилни бузадиган воқеа бўлган экан- а , Гулнур ? - деди Содиқжон овозида билинар билинмас титроқ билан ,- тасаввур қилишнинг ўзи шу қадар даҳшатли.

Қиз Содиқжонга жавобан индамади. Аммо бу жимлик узоққа бормади.

- Содиқжон ака ,- деди у жиддий оҳангда , - айтинг-чи мана шу иш бўйича нималарнидир тахмин қила оляпсизми ? Нега Мингноров жасадини айнан бўлакларга бўлишган деб ўйлайсиз ? Нима учун ерга кўмишмаган , сувга ташлаб юборишмаган. Ёки шаҳардан
узоқроқ жойга олиб бориб ташлашмаган ? Нега ?

- Билмадим ...- елка қисди Содиқжон, - билмадим қотил нималарни хаёл қилган экан ?

- Бу воқеа менга оммавий ахборот воситаларида жуда катта шов - шув бўлган бир жиноят ишини эслатиб юборди.

/57
👍36❤2
✨ Х А Й Р Л И Т У Н

🌙 Билинг ғаниматмиз бир биримизга
Дунёда мехрдан кучли нима бор.
Ширин сўз айтишдан тўхтаманг зинхор
Бизни боғлаб турсин Меҳр ва Дийдор.

Хайрли тун азизим! Тунингиз осуда ўтсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
🌤 Ассалому алайкум! Гўзал тонг муборак бўлсин

☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ
☘️ 🌸 🍀 🌸 🍀

Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲

☘️ Хайрли тонг! ☘️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌷Дунёда бўлиши мумкин бўлган ҳодисалар учун, сабаб оламида саноқсиз эҳтимоллар ухлаб ётади.
Сиз оғзингиздан чиқараётган сўзларингиз билан, у эҳтимолларни уйғотасиз. Гўзал калималар сўзланг ки, гўзал эҳтимоллар уйғонсин. Инсоннинг тақдирига бўладиган таъсири мана шу ўриндадир.
🌺

Мавлоно Жалолиддин Румий


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
#Бугунги_кун

❗️Бугун 26 июнь халқаро кечириш ва кечирим сўраш куни экан

Шу кун муносабати билан кимни хафа қилган бўлсам, дилини оғритган бўлсам мени Аллоҳ учун кечиринг, мен хам сизларни кечирдим🤲

Яқинларга юбориб енгил бўлиб олинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🥰1
Бир инсон  ногиронлар аравасида ўтирган киши билан гаплашиб қолибди. Ундан "Аравага михланиб яшаш қийинми?"- деб сўрабди.
Шунда у: “Мен аравага михланиб қолмаганман, мен шу арава туфайли эркинман. Aгар мана шу аравам бўлмаганида мен хозир хонамдан чиқолмай тўшакка михланиб ётган бўлардим"- дея жавоб берган экан...

Аслида ҳамма гап онгимизда.
Кимдир муаммони кўради,
Кимдир ножотни кўради...

Назарингизни назорат қилинг.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7😢3
МЕЗОН

Одмигина кийинган бу кишига аввалига ҳеч ким эътибор бермади, давранинг бир четига бориб ўтирди. Суҳбат авжига чиқди...
Сўнг... Уни кийимига қараб кутиб олганлар, ақлига қараб кузатиб қўйдилар.

ХАТО
Оилада унинг айтгани айтган, дегани деган бўлди. Ҳар нарсани ўзи ҳал қилиб, ўзи хулоса чиқарди. Фарзандининг ҳаёт йўлиниям белгилаб берди ва хато қилди. Шундай хатоки, тузатиб бўлмади. Тузатиш учун умриям етмайди. Энг ёмони, бирники мингга татиди, хатонинг жабрини бутун оила “баҳам” кўрди.
Унинг айтгани айтган эди...

ҚАСР
У қаср қурди. Тепасига қараган кишининг бошидан дўпписи тушади. Ичига кирган киши адашиб кетади. Ҳашамдор, жимжимадор, ўзига хос ва бетакрор!
Ҳамма шароит муҳайё, ҳамма нарса бор!
Фақат... Китобдан бошқа...

ВАТАН
Тўлқинлар бир жуфт балиқни қирғоққа ирғитиб юборди. Типирчилай-типирчилай жон берди шўрликлар.
Балиқнинг Ватани уммон эди.

ВАҚТ
У бу бинога кириб келганида ҳамма ўз иши билан андармон эди. Кимдир қоғоз кўтариб йўлак бўйлаб шошиб кетган, кимдир ёнидаги кишига ниманидир уқтирган. Қай бир эшик очиқ, қай бири берк. У бирпас атрофга аланглади. Сўнг ҳассасига таянганича аввал биринчи қаватни, сўнг иккинчи қаватни кезиб чиқди. Тўрдаги хонага яқинлашганида юрак уриши тезлашди. Ҳазилми, қарийб ўттиз йиллик умри шу жойда муҳрланган. Шу хонада ўтириб ишлаган. Худди ҳозиргилардай елиб-югурган. Қувонч-у ташвишларига шу хона гувоҳ.
У секин ичкарига мўралади. Креслода ўтирган ёшгина жувон нима биландир машғул эди. Уни кўриб, келинг, хизмат, деди.
“Мумкинми, бирпас ўтирсам?”.
“Албатта, ўтиринг”.
У ўтирди. Хаёлини хотиралар чулғаб олди: илк ишга келган куни, куч-қувватга тўла навқирон йигитлиги, гоҳ мақтов эшитиб, гоҳ танбеҳ олгани, чоп-чоплар ичида умри ўтиб боргани, кексаликнинг нуқси уриб, сочларига оқ оралагани, шижоати сусайгани, пенсия­га чиққани ва болалари қўймай аёли иккисини пойтахтга олиб кетишгани...
...Қишлоғига қайтганидан буён икки хаёли шу томонда. Нимадир уни шу томон етаклади. Нимадир уни ўзига тортди. Келишга келди-ю... Ҳеч ким уни танимади, у ҳам ҳеч кимни танимади... Ўша “нима”ни тополмади... Кўргани ва танигани фақат ўша савлатли ва салобатли бино бўлди...
Бино ҳануз навқирон, ҳануз ҳашаматли, ҳануз ғоздай керилиб турибди.
У эса...
Қўлидаги ҳассасига қаради. Инсон қанчалар омонат. Инсон қанчалар ожиз. Вақт қанчалар бешафқат.
Юраги қалқиб кетди унинг...

ЕР ҲИДИ
Қишлоқдан шаҳарга келин бўлиб келди у. Қутичадайгина ҳовли, бежирим, бекам. Тўрт томони баланд уйлар. Деворларидан тортиб ерларигача мармар билан қопланган, сип-силлиқ, ялтирайди. Супуришниям ҳожати йўқ, бир сув қуйилса бас, ҳамма жой чиннидай ялтирайди. Хуллас, ҳеч нарсадан ками йўқ.
Фақат... Ернинг ҳидини соғинади у.

КЕЛИНДОРЛИК
Рўзғор деб аталмиш араванинг барча юкига бир келин елкасини тутди. Бозор-ўчаргаям улгурди, сигир бузоғу қозон-ўчоққаям. Қайнонасининг қўлини совуқ сувга урдирмади, қайнотаси ҳурматини жойига қўйди. Вақтида кир ювди, вақтида овқат қилди, хуллас, ҳамма ишни бир ўзи эплади.
Хонадонга иккинчи келин келди. Сўнг учинчи... “Сенга сол, менга сол”, бошланди. Уйдаги келин ҳам “айниди”. Бировига бола баҳона, бировига эр, бошқасига беморлик...
Чўпон кўпайганди, қўй ҳаром ўлди...

ҚОЗОН
У қозонни кавлагани кавлаган бўлди, гўшт қидириб. Аслида қозонда гўштнинг ўзи йўқ.
Чўмичгаям бор нарса чиқади-да.

ЛОЙҚА
Унинг суви лойқа келди. Атрофидан кимдир сувлар тинишидан умид­вор қилиб далда берса, бошқаси томошабин бўлиб турди. Яна бири чўп суқиб, сувни бадтар лойқалатди.
Вақт келиб сувлар тиниди, ҳаммаси жойига тушди. Фақат у ёнидагилар кўнглини китобдай ўқийдиган бўлди.

МАРРА
У фақат осмонга қараб юрди, кўк­рагини кериб, тумшуғини кўтариб. Оёғи остига қарамадиям. Аммо унга оёғи остидан чиқиб чил беришди. Қайта туролмайдиган бўлиб йиқилди.
Маррани узоқ олди-ю, яқинни кўздан қочирди у

Лола Ўроқова

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍23😭2
🧕 Muslimalar kundaligi
#ТАНЛАНГАН Айтганча Камол -"Гармсель" ҳам бугундан ишга чиқди. Мен уни вазиятдан хабардор қилиб Мингноров яшайдиган, тўғрироги яшаган маҳалла фуқаролар йиғинига жўнатдим. Хуллас у аллақачон ишга киришиб бўлди. Энди Содиқжон ва Гулнурга келсак. Сиз…
#ТАНЛАНГАН

- Қандай жиноят иши ? - сўради Содиқжон рулдан нигоҳини олиб бир зум Гулнурга савол назари билан боқди.

- Бу воқеа ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида собиқ иттифоқ давлатларидан бирида бўлиб ўтган эди.

Воқеа қаҳрамонлари тиббиёт соҳасида кўп учрайдиган санитар лавозимида ишлайдиган икки нафар йигит эди. Бу икки йигит узоқ қишлоқдан шаҳарга келиб шаҳар руҳий касалликлар касалхонасида санитар бўлиб ишга киришган эди.
Синашта бўлиб қолган бу икки йигит бир ердан ижарага ҳонадон олиб бирга яшар ҳам эканлар.
Дам олиш кунларининг бирида улар биргаликда "дам" олмоқчи бўлишибди. Шу мақсадда бор пулларига аямай бозорлик қилиб дастурхон ёзишибди. "Қиттак - қиттак" қилиб қизишиб олган йигитлар давраларида кимдир камлик қилаётганини фаҳмлаб қолишибди. Йигитлардан бири кўп ўйлаб ўтирмай шаҳар боғида "Тирикчилик" мақсадида йўл пойлайдиган "Тунги капалак"лардан бирини савдолашиб уйга олиб келибди. Қиз келгач зиёфат янада авжига чиқибди. Кайфлари тарақ бўлган уччала ёш ўйнашибди , кулишибди, қувнашибди . Шунда йигитлардан бири бехосдан ўртада "думба рақси" тушаётган қизнинг бўғзига пичоқ санчиб олибди. Фавворадек отилаётган қон эса йигитларни янада жунбушга келтирибди. Улар кайф ичида қизнинг тиззиллаб оқаётган қонидан тотиб кўрибдилар. Хуллас шу тариқа зиёфат "бир дунё таассурот" билан ўз ниҳоясига етибди.
Зиёфат соҳиблари эса қизни жасадини бўлаклаб ўраб, шаҳарнинг тўрт тарафидаги аҳлатхонага бўлиб ташлаб келиблар.
Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас экан. Орадан бир ҳафта ўтгач йигитларни яна зиёфат хумори тутибди. Аммо бу хуморнинг сабабчиси айнан қиз ва ...

Хуллас хафта оралаб шаҳарнинг кутилмаган бурчагидан қизларнинг бўлакларган жасадлари топилавергач ,аҳоли яшайдиган барча нуқталарда ваҳима тарқалиб кетибди. Орада ўзини сотиб пул ишлайдиган фохишалар ички ишлар идораларига тобора сафлари камайиб кетаётгани , якшанба куни "иш"га чиққан дугоналаридан биттаси ортга қайтмаётганлигидан мажбуран шикоят қилиб келиб қолишади. Ҳиёбондаги қизлар дарҳол бошқа , яъни ички ишлар муассасада ишлайдиган қизлар билан алиштирилади.

Кўп ўтмай руҳияти бузуқ манъяк йигитлар қўлга олинадилар.

- Астағфируллоҳ, - деди Содиқжон ўзини боса олмай, - "Саёқ юрсанг таёқ ейсан" деган бекорга айтилмаган-да .

У шундай деб одамлар тўпланиб турган яшил дарвоза тарафга имо қилди:
-Анаа , манзилга ҳам етиб келдик.

Гулнур билан Содиқжон Мингноровларнинг ҳонадонига келган вақтда хафтанинг одатий иш куни бўлишига қарамай кўча юзи ва хонадон ичкариси одам билан лиқ тўлган эди.

Содиқжон кўча юзида қолди. Оила яқинлари бўлмиш аёллар Гулнурни ичкарига олишди.
У ердаги аёллар Гулнурнинг ўзига ярашиқли бежирим кийинишига қараб Мингноров ишлайдиган дўкондан деб ўйлашди чоғи "Ишхонаданмисиз?!" деган савол беришди- ю , жавобини ҳам кутмай "Қандоқ йигит эди- я , Шодмонжон!" дея уввос солиб йиғлай кетишди.

Гулнур уларга "Йўқ , мен ишхонадан эмасман" демай аста аёлларни кузата бошлади.

- Ўғлимнинг кўрган кўзингиздан ўргилай...

Гулнур ўзи тарафга қучоқ очиб бўғиқ , ҳирқироқ овозда йиғлаб келаётган етмиш ёшлардаги аёлни кўзи тушиб , беихтиёр ўрнидан туриб кетди ...

/58
👍30❤3
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

19- ҚИСМ

Аёл Гулнурга яқинлашиб унинг бағрига ўзини отди :

- Болеееем , онасини ўтда куйдириб кетган болееем...

Аёлнинг фиғонидан Гулнурнинг ҳам кўзларига беихтиёр ёш қалқди. Шодмоннинг онаси эса ҳали ҳануз гапириб йиғлашдан тўхтамас эди :

- Менга боламни кўрсатишмагунча уни ўлди деб тан олмаймайман. Нега уни мендан беркитишяпти ? Бир марта бўлса ҳам совуқ дийдорига тўяй. Шунда олов босган юрагимнинг тафти сал бўлса-да босилармиди ? Ҳой яхшилар ?! Барака топгурлар? Сизлар ҳам ота , сизлар ҳам онасизлар- ку ! Дийдорнинг имкони бўла туриб уни қиёматга қолдирадиган тошюрак инсон эмасдирсизлааар ?!!

Шу пайт бечора онани Гулнурнинг қучоғидан икки аёл аста ажратиб олишди.

- Қурбонгул опа ! Ундай деманг ! Шодмонжонингизни олиб келишлари билан сизга кўрсатишади. Ҳозир телефон қилдик. Ҳадемай келиб қолишар экан

Гулнур бу аёлларнинг ўзларини тутишидан махалла фаолларидан бўлса керак деб ўйлаганди , адашмабди:

- Илтимос, дод солиб кучингизни кетказиб қўйманг. Йўқса ўғлингизни қошида қандай қад тутиб турасиз ? Юринг нариги хона салқингина экан. Ўша ерда бироз оёғингизни чўзинг. Ойнасидан кўча ҳам, келди- кетди ҳам кўриниб тураркан.

Аёлларнинг иккинчиси айтган охирги сўзлар Қурбонгул опада эътирозга ўрин қолдирмади . Иккинчи аёл шериги ёрдамида уни нарига хонага олиб чиқиб кетди.

- Бечора она , ҳалиям ўғлини бўлаклаб ташланганидан хабари йўқ,- деди Гулнурнинг ёнида ўтирган ўрта ёшлардаги аёл ёнидаги ўзига жуда ўхшаб кетадиган аёлга қараб шивирлаб,- она-да она ! Онага боласи ҳар доим яхши ! Ичидан тушган иссиқ илон бўлади бола дегани !

Гулнур юз ифодасини ўзгартирмаган бўлсада , бу гаплардан Шодмоннинг тириклик чоғида кўпам дуо олаверган йигитлардан бўлмаганини пайқаб қолди.

Ёнидаги аёл эса бошқаларнинг диққатини жалб этмаслик учун бошини ҳамсуҳбатининг сўзларини маъқуллаётгандек аста силкиб қўйиш билан кифояланди.

Гулнур эса гап ташлаётган аёлни "ҳуркитиб" юбормаслик уларнинг суҳбатига эътибор бермаётгандек , икки кўзини эшикка қадаб чуқур ўйга толган кишидек мум тишлаб ўтираверди.

Бироқ шу зайл ўтиришда ҳам деярли шивирлаб гаплаётган аёлларни суҳбатини берилиб тинглай бошлади.

Афтидан гап бошлаган аёл тўлиб турган экан шекилли , эҳтиёткорликни унутгандек эди:

- Ака деган ҳам укасига шунчалик бемеҳр бўладими? Тавба қилдим . Қизим келин бўлиб тушганига бир ой бўлмасдан , чилласи чиқмаган куёвни "Тўйингга қанча пул сарфладим, талай қарзга ботдим , энди уларни қайтариш керак" деб Россига жўнатиб юбормагунча тинчимади. Бу қарз ўлгур қандай аждарҳо бало экан- ки , икки йилдаям узилмаса ? Бўлганда бу ёқда бир- бирини яхши кўрган икки ёшни юраги узилиб бўлди. Қизим шўрлик келин бўлиб бир ой ҳам яйрамади- я бу хонадонда.
Эрга теккан - эр йўқ. Эртадан кечгача фақат оила аъзоларининг ишини қилади . Қўли косов, сочи супурги .
Билмадим булар ўғилини нега уйлантиришди экан?
Бир бирини дийдорига тўймаган икки ёш бўлса "Сан унда зор , ман бунда зор" ...

- Опа , бўлди қилинг?!- зорланди унинг ёнида ўтирган бошқа аёл паст овозда ,- шу гапларнинг мавридими , ҳозир?

- Сора , нима қилай ? Мен ҳам куйганимдан гапираман- да. Тўлиб кетдим. Ҳаммаям болам дейди. Мафтунага қара тўкилиб тугади- ку ?

- Опа , чивиндек жони омон бўлсин. Одам бир терини ичида неча бор озиб, неча бор семиради . Мана бунақа фалокатлардан асрасин. Акаси ўлгандан кейин куёвингиз ҳам юртга қайтар. Бир уй аёл эркаксиз ўтирмаса керак .

- Ҳаа ,- бирдан бўшашди аёл,- ўзи худо инсоф бериб икки хафтадан буён қизим ҳам ишга бораётганди. Шу қайноғаси "Сиз ҳам уйда ўтиравериб сиқилиб кетдингиз" деб аллақаердан иш топиб келган экан. Бир офтоб чиқиб қолганди-да қизимга ҳам ! Энди бўлса бунақа гаплар бўлиб ўтирибди. Майли эди, қўли пул кўрмаса ҳам ҳарна айланиб овуниб келарди қизим.

- Нега қўли пул кўрмас экан ? Ишлагандан кейин қўли пул кўради-ю?

- Эээ , қоҳат- ку булар ? Тийинни устида ўн марта ўмбалоқ ошадиган.

/59
👍59❤6👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qatlama yahshi koʼrasizmi?
Manga piyozligi yoqadi😋👍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
ОЛТИН ҚУТИЧА

Бир одам ёшлигида қария қўшниси билан жуда дўст эди. Вақт ўтди, ўқиш ва қизиқишлар, кейин иш ва шахсий ҳаёт пайдо бўлди. Ёш эркакнинг ҳар бир дақиқаси банд, ўтмишни эслашга, ҳатто яқинлари билан бирга бўлишга вақти йўқ эди.

Бир куни у қўшниси ўлгани тўғрисида эшитди ва эслади: қария унинг марҳум отаси ўрнида кўп нарсага ўргатганди.
Ўз айбини фахмлаб, дафн этишга борди. Маросимдан кейин, кечқурун у марҳумнинг бўшаб қолган уйига келди. Барча нарсалар аввалгидек турарди...
Қария айтган эди: Унинг учун биргина энг қимматбаҳо нарса – кичкина олтин қутича. Ҳозир у столда йўқ эди. Қариянинг кам сонли қариндошларидан бири олгандир, деб уйдан чиқди.
Лекин икки хафтадан кейин у посилка олди. Унда марҳум қўшниси исмини кўриб ҳайратланди ва уни очди. Ичида ўша олтин қутича, қутичада эса олтин соат бор
экан. Орқасидаги ўйма ёзувни ўқиди: “Мен билан ўтказган вақтингиз учун раҳмат.” У тушунди: қария учун энг қимматли нарса – у билан ўтказган вақти бўлган.
Йигит ўша пайтдан бошлаб хотини ва ўғли билан иложи борича кўпроқ бирга бўлишга интилди.

ХУЛОСА: Яқинларимиз, дўстларимиз биз учун ғанимат, уларнинг борида қадрига етайлик, уларга кўпроқ вақт ажратайлик...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
​​Келин салга сўлиб, салга эгилади. Дунёга келганига эндигина йигирма йил бўлган новда у. Элликка, олтмишга кириб биз адашамиз-у, у адашмасинми?
Ота-онасининг иссиқ бағрини ташлаб, сизнинг боғингизни кўкартиргани келди у!
Аёлликнинг қаттиқ азобларини бўйнига олиб, ўғлингизни ўзидан кўпайтиргани келди у!

Қудаларингиз ойда-йилда бир кўринадиган куёвга эга бўлса, сиз умрингизнинг охиригача ёнингизда бўладиган қизлик бўлдингиз!

Очиқсангиз ош, чанқасангиз чой тутадиган, кексайиб бошингиз ёстиққа етса, дардингизга дармон бўладиган шу келин. Қизларингиз келса, уларни кутиб оладиган ҳам, кетаётганида қўлига тугун тутадиган ҳам шу – келин.

Ўзингиз тўнгланиб турсангиз ҳам, қизларингизни келинларга ҳиммат ва меҳр кўрсатмоққа чорланг, ҳатто мажбур қилинг. Биздан кейин жигарларни бир-биридан жудо қиладиган ҳам, бирлаштирадиган ҳам шу келинлар.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12❤4
🧕 Muslimalar kundaligi
👆👆👆👆 аввалги қисмлар #ТАНЛАНГАН 19- ҚИСМ Аёл Гулнурга яқинлашиб унинг бағрига ўзини отди : - Болеееем , онасини ўтда куйдириб кетган болееем... Аёлнинг фиғонидан Гулнурнинг ҳам кўзларига беихтиёр ёш қалқди. Шодмоннинг онаси эса ҳали ҳануз…
#ТАНЛАНГАН

Аммо ўзининг хотинини ишлатмаган қайноғаси қизимга келганда кўнгли юмшаганига шукр қилиб юрувдим.

- Доно опа , бўлди . Ҳамма аламингизни шу ерга тўплаб келувдингизми? Қадимгилар бекорга "Азага борган одам ўз дардини айтиб йиғлайди" дейишмаган шекилли а ?

- Сора ... Ичим зардобга тўлиб кетгани ўзимгаям билиняпти. Аммо нетай- ки, ўзим ўзимга қарши чиқолмаяпман. Шу Мафтуна жиянинг "Ўламан саттор , Хуршид акамдан бошқасига тегмайман" деб туриб олмаганда шу кунлар бошида йўқ эди. Шундай бўлсаям ростини айтаман. Хуршид куёвим бутунлай бошқа бир дунё. Акасига умуман ўхшамайди . Ғурурли , мард ва танти йигит у . Шодмон бўлса унинг акси эди. Нега марта аёли Ҳабибани ҳам "Бузуқсан" деб сочини қўлига ўраб олиб дўппослаганини эшитганман. Йўқ , бу гапларни Мафтуна уйга етказиб олиб бормаган. Унга эрга тегишдан олдин : "Ўзинг пиширган ош. Энди айланиб ҳам ичасан , ўргилиб ҳам ўзинг ичасан. Ғиринг деган кунинг барига каттакон қилиб нуқта қўямиз" дегандим-да ўзим ҳам. Шу-шу бўлди қизимни дами чиқмади. Билган гапи : "Бизда хаммаси яхши" бўлди . Аммо қони қочган сўлғин юзидан , оч пушти рангга кириб кетган лабларидан , титраётган бармоқларидан айнан ўша "ҳаммаси яхши" эмаслигини билиб турардим.
Менга бу хонадондаги гапларни шу маҳаллалик бошқа инсонлар етказиб туришган. Уларнинг айтиши бўйича марҳум Шодмон анчайин ҳулқи бузуқ йигит бўлган экан. Ўйлашимча ким ўзи қандай бўлса бошқаларни ҳам шунақа деб ўйлайди . Ҳабиба бояқиш ройишгина бўлгани билан калтакни тагида яшашга мажбур бўлган, сабаби бўйи етай деб қолган учта боласи билан қаергаям сиғарди дейсан?

- Опа , жиминг. Ҳабиба келяпти.

Гулнур Ҳабиба деганларини марҳумнинг турмуш ўртоғи эканлигидан хабардор бўлиб улгурган эди. У сал аввал ёнидаги аёллардан эшитган сўзларга асосланиб уни "Ўзига қарамай қўйган , қаримсиқгина аёл бўлса керак" деб тахмин қилганди. Бироқ Ҳабиба деганлари қирқ ёшлар атрофидаги оқ юзли , қош - кўзлари пиликдек, дўмбоқлиги ўзига беҳад ярашган аёл экан.

"Шодмон деганлари аёлини бекорга рашк қилмаган экан,- ўйлади Гулнур,- бу аёлга хатто керак бўлса аёлларнинг суқи кирар экан- у . Мен бўлсам эридан калтак еганидан бўшашган, шалвираган аёл бўлса деган нотўғри фикрга борибман"

"Эрни бермоқ , жон бермоқ" . Яхшими , ёмонми аёл кишининг бош эгаси бўлгани маъқул экан. Ҳар ҳолда "эр" деган номининг ўзи аёл учун ўқ ўтмас қўрғон- да . Ҳабиба ҳам шу каби мулоҳазаларни яхши идрок этган аёллардан бўлса керак- ки , тириклигида ўзини кўп бора хўрлаган эри учун йиғлайвериб пишиб кетибди .

Гулнур ўттиз беш нари борса ўттиз саккиз ёшлар атрофидаги Ҳабиба билан кўришар экан димоғига валидол аралаш нозик атир ҳиди урилди .

"Бояқишнинг юраги ҳам бесаранжом шекилли ,- ўйлади Гулнур ,- ҳалитдан бевалик деб аталувчи бошига келажак қора кунларни ўйлаб , жисми ҳам кузда гуллаган дарахтдек дилдираяпти чоғи" ...

- Опа, Мафтунангизни қаранг , ўзини жуда олдириб қўйибди- ку, қаттиқ қўрққанидан юраги тушганми дейман? - Гулнур хаёлларини йиғиштира олмай Сора деганларининг овози ёнгинасидан эшитилди

Гулнур ҳалитдан буён ташвиши чекилаётган "Мафтуна ким экан деб ?!" беихтиёр эшик тарафга аланглади ва...

Доно опанинг "қизим"лаб дили ёниб, куйганича бор экан... Мафтуна деганлари бир қошиқ сув билан ичгудек гўзал , тенгсиз малак экан. Оппоқ кулча юзларида гард йўқ. Қош- кўзлари попукдек. Сочлари тақимини ўпаман дейди.
Гулнур қизга қаради- ю "Кўнгилга деганларга ҳам ҳайронман. Бадбўй батқоқликда нилуфар гул унгани каби чиройда шунчалик тенгсиз қиз нахотки шундай хонадонни ўзига муносиб билган бўлса?! Демак , у турмуш ўртоғини шунчалик севган экан- ки , ўртамиёнадан ҳам пастроқ оилага келин бўлишга ҳам рози бўлибди. Аммо онаси ва холасининг гап- сўз, кийиниши ва ўзини тутиши анча "баланд оҳурдан ем еган"идан дарак бериб турибди.

Мафтуна ҳам овсини каби йиғилган аёллар билан кўришар экан турган жойида мункиб кетгандек бўлди. Гулнур ўзига яқин турган йигирма уч ёшлар атрофидаги келинчакни тирсагидан ушлаб қолди :


/60
👍40❤3
#ТАНЛАНГАН

- Эҳтиёт бўлинг , -деди у Мафтунанинг қўлларидан тутар экан. Мафтуна "Узр" дегандек қўлини кўксига қўйиб бош силкиди.

Айни дамда кўча тарафдан "Олиб келишди , марҳумни олиб келишди деган шовқин тутди. Қурбонгул опанинг ёнидаги аёллар дарҳол ичкаридан ҳовлиқиб чиқиб қолишди.

- Тшшш,- дедилар улар атрофдагиларга кўрсаткич бармоқларини лабларига босганча,- Қурбонгул опани уйғотиб юборманглар. Ўзи "зўрға ухлатдик" .

Эркакларнинг маслаҳати билан Қурбонгул опани барибир уйғотишди :

-Майли ўғлини юзини кўрсин , бўлмаса бизларни икки дунёда кечирмайди ,- дейишибди ёши улуғлар.

Аёллар тинчлантирувчи дорилар таъсири тебраниб турган Қурбонгул опани икки қўлтиғидан олиб аранг етаклаб чиқишди. Уни ўғли кафанланиб тобутга солиб ётқизиб қўйилган хонага олиб кириб кетишди.
"Онаси учун кафанни бош қисмини очиб беришармиш" шивир- шивир кучайди ҳовлида.
Аммо уч йигит ҳушидан кетган онани тезда қайтариб кўтариб олиб чиқишди. Уни қўшни хонага олишлари заҳоти махалла раисининг кўрсатмаси билан тобут хонадондан олиб чиқиб кетилди.

Барча тобутнинг орқасидан андармон бўлиб турган пайтда Гулнур ҳовлида кўринмай қолган эди.

Орадан бир- бир ярим соатлар вақт ўтганда Содиқжонни йўқлаб Гулнурни ўзи қўнғироқ қилиб қолди:

- Мен чиқяпман...

Содиқжон илгари Гулнурни бундай аҳволда кўрмаганди. Қизнинг икки юзи олмадек қизариб бўртиб кетибди. У Содиқжоннинг "Яхшимисиз ?!" деган саволига қисқача "Ҳа!" деб жавоб қайтарди- ю, машинага ўтириб унинг эшигини қарсиллатиб ёпди.

- Гулнур , яхшимисиз ? Кўринишингиздан бирор муҳим маълумот топганга ўхшайсиз а ? - деди Содиқжон йўлга тушар экан.

Гулнур индамади. Ҳурпайганча сумкасини маҳкам чангаллаб ўтираверди .

Содиқжон қизнинг жавоб бермай ўзини бу таҳлит тутишидан ноқулай аҳволга тушиб қолганди .

Улар анча йўлгача шу тариқа жим кетишди . Йўлнинг ярмидан ошганда Гулнур :

- Мени шу ерда ташлаб кетинг ! - деди кескин буйруқ оҳангида

- Гулнур ...

Машинани тўхтатган Содиқжоннинг гапи оғзида қолди .

- Нима Гулнур ? Нима Гулнур? Мен ҳам оддий одамман . Валломат эмасман !- Гулнур титраб, қақшаб гапира бошлади , - мен чарчадим. Очиғи юрагим чарчади. Кўрганларимни ҳазм қилиш менга оғирлик қиляпти. Тушундингизми оғирлик! - у шундай деб чуқур тин олди,-
Бугунга менга руҳсат... Идорадагиларга бирор нима деб баҳона қилиб юборарсиз ! Хайр...

Гулнур машинага қандай чиққан бўлса , шундай жаҳл билан тушиб бор аламини эшикдан олгандек қарсиллатиб ёпди, сўнг ортига қарамай асфальт йўлда бигиз пошналарни тақиллатиб юрганча йигитдан узоқлашди.

Содиқжон қизнинг бу қилиғидан дастлаб эсанкираб қолди. Сўнг Гулнурнинг муомаласи йигитлик ғурурига теккан бўлди-ю , машинасини чапдастлик билан буриб негадир келган йўли - орт тарафга йўл олди .

Бироқ орадан кўп ўтмай Содиқжон изига қайтди. У Гулнурдан машинасини икки метрча берида чийиллатиб тўхтатди.

Гулнур унга эътибор бермай ҳамон юлқинганча кетиб борарди. Содиқжон машинадан тушиб қизга югургудек бўлиб етиб олди. У Гулнурнинг билагидан ушлаб ўзи тарафга силтаб тортди.

Гулнурнинг шаҳло кўзлари тўла жиққа ёш бўлиб, бу ёшлар қизнинг юзларини беармон юва бошлаганди.

Содиқжон ўйлаб ўтирмай қизни бағрига маҳкам босди:

- Бу ...
Бу шунчалик оғриқлими , Гул ? - деди у Гулнурнинг қулоқларига шивирлаб ,- сен яна қотилни топиб бўлибсан-да ...

#давоми_бор /61

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤49👍36😢10💔4