🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Менга хаёт бағишла:
Сабо энди Жасурни бу билан заҳарламоқчи эмас эди. Сабо Мишкасиз янги ҳаёт бошламоқчи аммо бу билан яна кимнидир оғуга ўргатиб эмас.
Мишка эса жим бўлиб кетмади нега бермаяпсан дея сўроқни давом эттирарди. Охирги чора эса дориларни олдию  лекин уларни Жасурга бермади. Жасур Сабони онаси билан таништирди. Олдинги келинидан куйган Ҳанифа опа бу қизни ҳам унча хушламади. Аммо ўғлига бирор нима деёлмади. Жасурни биринчи турмуши Ханифа опа ўзи топган қизга мажбурлаб уйлантирганию, Жасур хотинига кўнгли илимагани учун ҳам тез поёнига етгандир. Ўшанда Жасур бу қизга уйланмайман деб қанча оёқ тиради, фойдаси бўлмади. Онаси ўз билганидан қолмай ўглини уйлантирди. Кўнгилсиз бошланган турмуш икки йилга бормай поёнига етди.

Учрашув якунига етгач қизни уйига ташлаб кейин онаси билан ўз уйларига йўл олишди.

-Ойи сизга Сабоҳат ёқдими?
-Билмадим бир нарса дейишим мушкул. Тоғри ёмон қизга ўхшамайди аммо...

-Нима аммо?

-Жуда очиқ кийинаркан. Сени яхши кўришига ҳам шубҳам бор.

-Мени яхши кўраман демаган. Мен уни ёқтириб қолганимни айтганман ҳолос. У ҳали турмуш қуришга тайёр эмасман деб айтганди .
👍21
-Нега унда бу қизга ёпишиб олдинг?

- Мен уни ёқтираман. Ҳаётимни бирга ўтказмоқчиман.


- Бир марта мени деб куйган бўлсанг, иккинчи марта чиройига учиб хаётингни барбод қилма. Бу қиз рўзғорни эплайдиганларга умуман ўхшамайди.

- Ойи ўзиз ўргатиб оласиз.


- Ундан олдин эса ўзинг яхшилаб суриштир. Маълумот тўпла. Пулинг саба атрофингда юрган бўлмасин.

- Хўп ойи сиз айтгандай бўлади.

- Нима бўлган тақдирда ҳам шошилмасанг бўлди. Куйиб қолма яна.



Жасур ойиси билан суҳбатдан кейин анчагина ўйловда қолди. Бу қиз дарровда рози бўлмайди. Уйни ҳам зўрға олди. Ишлаб тўлайман бўлмаса олмайман деб туриб олганди. Энди эса... Ойисининг гапида жон бор. Олдин текшириш керак.

Жасур энг сўнгги русумдаги телефон олиб унга кузатув мосламаларию ким билан гаплашса ёзиб оладиган программаларни ўрнаттирди. Сўнгра эса уни шу даражада яширишдики унча мунча программистлар топа олишмасди. Жасурнинг бахтига эса укаси Ботирнинг дастурлаш бўйича профессионал бўлиб кетгани эди. Ботир анчагина тажрибага эга бўлиб жуда кўп дастурларни буза олар ўзи ҳам шпион даструлар ишлаб чиққанди. Уни бу иши кўпгина компания бошлиқларини назарига тушиб улгурган ва даромад олиши жуда яхши эди.


Давоми бор.

#маюсгина
#менгаҳаётбағишла
👍53❤8🥰6
Менга хаёт бағишла:
- Ака бу дастурни сизни телефонизга ҳам улаб қўйдим. Энди бемалол кузатасиз. Қаерда борганини ҳам билиб турсангиз бўлади.

- Рахмат ука. Ҳалиям сени шу соҳада ўқитибман. Мана фойданг тегаркан.

Жасур мамнун қиёфада укасининг елкасига қоқиб қўйди.

- Фақат ўзизни мақтайсиз. Ўзим интилмасам қаердан ўрганардим.

- Ҳазил ука ҳазил. Ахир сен дадамни пуллари билан ўқигансан.


- Ака ҳозир ўчириб чиқаман қўлиздагиларни.

- Бўлди таслимман кетдим, кетдим.



Жасур телефонни қутисига солиб чиройли қилиб ўратди, сўнгра эса Сабога қўнғироқ қилди.

- Алло. Гўзаллар гўзали қайлардасиз?

- Ассалому алейкум Жасур ака. Уйдаман.

- Унда тайёр бўлиб тур мен йўлдаман. Сени бир айлантириб келай.

- Қаерларни?

-Ўзингдек чиройли жойларни.

- Охооо гапга чечан бўлиб кетибсизку.

- Севги мени не кўйларга соляпти, ўзимга ҳайронман.


- Бўпти келаверинг. Мен тайёр бўлиб тураман.

Сабо доим ҳам сўнгги русумда кийиниб ҳаммани ўзига қаратишни ёқтирарди. Аммо Жасур билан танишиб олиш учун озгина бўлсада бу одатидан тийилишга тўғри келганди. Бугун эса яна одати бўйича кийинди.


Жасур Сабонинг уйи ёнига етганда қўнғироқ қилди. Қиз эса ҳозир тушаман дея қўнғироқни якунлади.

Эшикдан чиққан Сабони кўриб Жасурнинг оғзи очилиб қолди.


- Яхши йигит оғзизни ёпинг тағин...


- Бўлди ,бўлди. Сен мени жинни қиляпсан. Бу туришда сени ўғирлаб кетсам керак.

- Воой Жасур ака нега унақа дейсиз.

- Кўзимни ўйнатайпсанда. Сени олдингда зўрға ўзимни тийиб ўтирибман. Балки бугун...

Жасур қизга маъноли кўз қисиб қўйди.

- Бўлди қилингеее. Кап катта одамни гапини қаранг. Уялмайсизми?

Сабо ёлғондакам қовоғини уйди.

- Ана тан олдинг. Катта одамлар буюк ишлар қилиши керак. Сен рози мен рози.

- Хўш.

- Битта мулла, уч сўм пул бир калла қанд.

- Бўлди, бўлди бунга ҳали эрта.

- Нега эрта экан. Сал кам бир йилдан бери бир биримизни биламиз. Сен эса висолингга зор қилиб юрибсан мени.

- Қўйинг шунақа гапларни аразлашиб қоламиз.

Улар  боғларни айланиб кўнгил очар жойларга бориб кунни кеч қилишди. Сабони уйига олиб келиб қўяркан Жасур унга совғани узатди.

- Бу сенга.

- Воооой бу. Бунча зўр. Менгами?


- Ҳада сенга.

- Рахмат. Жуда хурсанд қилдиз.

- Қани кўз олдимда рақамингни қўйчи.


- Хўўўп мана ўзиз қўйиб берақолинг.

Жасур ўзининг режаси хоҳлаганидек амалга ошаётганидан хурдсанд бўлиб сим картани ўрнатиб Сабога телефонни қайтариб берди. Мана олақол. Бу эса эски телефонинг.

- Рахмат сиздан бир умр миннатдорман.

- Телефоннингга рақамимни " Севгилим" деб ёзиб қўйиш эсингдан чиқмасин.


- Жинни. Яхши етиб олинг хайр.

Сабо хайрлашиб кириб кетди. Жасур эса уни ортидан ўйланганча қараб турдида сўнгра машинасини ҳайдаб кетди.

****

Чаман момо бемор кўришга борганди. Қайтишида хотинлар билан гапга тушдию янгиликдан оғзи очилиб қолди. Аниғини билиш учун уйига шошилди.

- Лочин, ҳооов Лочин. Қаердасан?


- Лаббай чеча. Нимага бунча шошилиб юрибсиз? Тинчликми?

- Ўшани сендан сўрамоқчи эдим.


- Сўранг.

- Самад қассобни қизи билан дон олишиб юрганмишсан.

- Ким ўзи у?


- Сен тоғда оёғини қайириб олганда ёрдам бергандингку. Ўша қиз.

- Салом алик бор. Савол берса жавоб бераман. Аммо сиз айтганчаликка борган эмасман.

- У эса сен билан ахду поймон қилганини ҳаммага айтиб юрганмиш

- Нега? Жинни бўлганми у?

- Самад қассоб ёшилигидан бери Карим полвон билан қадрдон. Иккааласи қуда бўлмоқчи эди. Афсуски қизи оёқ тираб туриб олибди. Лочин акамга тегаман фақат деб.

- Аҳмоқ. Менга унга севги изҳор қилмаган бўлсам. Тузук танимасам. Ҳайронман бу гап қаердан чиқди.

- Сендан бошқага тегмас экан. Самад қассоб асаби таранг бўп юрибди. Тағин йўлингдан чиқиб қолса оғирроқ бўл. Уриб нетиб юрма.

- Хўп чеча. Лекин сиз айтмадизми, Лочинни у қиз билан неча пуллик иши бор деб?

- Мен уни ёқтирган бўлсанг мендан уялиб айтмагандирсан деб жим бўлдимда

- Ўзим бориб гаплашаман шекилли у қиз билан.

- Сени кўрганлар яна гап қилишмасин.
👍34
- Ҳавотир олманг. Ўзим жой, жойига тахлайман ҳаммасини.

Чаман момо Шириннинг олдига кирди. Ширинда ўзгариш анча кучайган бармоқлари сезиларли даражада қимирлайдиган бўлганди.

- Болам зерикмай ўтирибсанми?
Сенинг гиёҳлар жонингга теккандир? Бу кунлар ҳам ўтади. Мен сенга берадиган дорилар яна неча йилларгадир ёшара борасан. Юзингдаги ажинларни ҳам анчагина текислашга эришдик. Кўзгуда ўз аксингни кўриб қўрқиб кетмаслигинг учун сени соғая боришинг билан чиройингни ҳам ўз ҳолига қайтара боряпман. Сочингни калталаймизми?

Ширин йўқ ишорасини қилгач ўйланиб қолди.

- Сен шунча ойдан бери ётганингда тузук овқатламмаслик, стресслар таъсирида анча сийраклашиб кетган. Жилосини йўқотган. Барибир танинг ҳасталиги сочингга ҳам таъсир қилмай қолмаган. Ўша учун бироз калталатиб, бирор хил ниқоб қиламан. Розимисан?

Бу сафар Ширин розилик ишорасини берди. Чаман момо Ширинни ҳар куни массаж қилиб, энди энди ўтиришига эришди. Ширинни суяб қўйса ўтирадиган ҳолатга келганди.

Самад қассобни қизи, Жамила эндигина 19 ёшга кирган бўлиб қишлоқда кўп йигитлар оғиз солганди. Аммо унга қишлоқнинг тўпори йигитларидан кўра қадамидан ўт чатнайдиган ўзидан деярли ўн ёш катта Лочин ёқиб қолганди. У Лочинни кўриш учун атайин Чаман момонинг уйи ёнидан ўтар мободо Лочинга дуч келиб қолса саволларга кўмиб ташларди. Жамила мендай чиройли қизга барибир бефарқ бўла олмайди деб ўйларди.
👍23🤗1
Менга хаёт бағишла:
- Жамила нега Лочин билан аҳдлашиб юрибсан?

- Ойи яна бошладизми? Мен ундан бошқасига тегмайман. Мана кўрасиз совчилари келади.

- Сен қиз эсингни еб қўйибсан? Уни ёши катта бўлса. Кейин у ҳақда ҳеч нима билмаймиз.

- Мана уч йилдан бери бип бинойидай юрибдию.

- Сен шундай дейсанда. Аллақачон уйланиб бўлгандир.

- Уйланган бўлса шу вақтгача бу ерларда юрмасди.

- Отанг Лочин билан гаплашаман деяпти. Нимага қизимни бошини айлантираркан деб жахл отига минган.

- Унга ҳеч нима қилмасин. Ман оъзим гаплашиб олишим керак олдин.

- Жаа ўзингдан кетиб қолмадингми?


- Ойи нимага тушунмайсиз. Ҳабибга тегиб бахтли бўлолмиман. Уни турқи ёқмайди.

- Лочинингда турқ бормиди? Ўзи қаёданам унга илакишиб қолдинг?

- Эееҳ сиз буни тушунмайсиз. Бобом сизни 17 ёшизда мажбурлаб эрга берганла севги нималигини билмай ўтяпсиз.

- Жим бўл аҳмоқ қиз. Даданг билан яхши яшаяпмизку.

- Дадам сизни яхши кўрганларида тўғри муомала қилардила. Доим қўпол гапирганлари гапирган. Сиз эса мажбуран яшаб келяпсиз. Менга ҳам шу ҳаётни раво кўряпсизми?

- Ҳабиб дадангдай қўпол йигит эмаску.

- Дадам умрилари давомида яхши гапирадиган одамлари фақат мен бўлсам керак. У ҳам бўлса тилаб олган ягона фарзанд бўлганимга.

- Барибир сени Лочинга бермайдилар оввора бўлма.

- Кўрамиз ҳали буни.


Жамила оилада жуда эрка бўлгани сабаб ҳам жуда кўп айтганларини қилдирар отаси билан ҳам теппа тенг олишарди. Битта гапдан қолмасди. Самад қассоқ ҳам қизини эркалигини кўтарар бирор марта унга қаттиқ гапирган эмас. Хотинини эса унчалик ёқтирмасди. Юрган йўлидан айб қидириб чарчамасди. Озгина кулганини кўрса катта даврадами ёлғизми фарқи йўқ жеркиб берарди. Тишингни оқини кўрсатма оғзингни ёп, куйдирилган каллага ўхшаб қолдинг, аёлдай бўл нуқул пишшилаб юрганинг юрган. Сен билан кўчада бирга юришга ор қиламан ахволингни қара. Бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин.  Хотин эмас ҳуддики бир хизматкордай кўриб муомала қиларди.
Буларнинг яна бир сабаби хотини Кароматнинг камбағал оиаладан чиққанида ҳам эди. Каромат шунча гап, шунча сўз, хўрликларга, калатакларга бир оғиз гап айтмай чидаб келади. Қонга беланиб ётган вақтлари ҳам отасини уйига қайтиб бормаган.

Шундай соддагина аёлнинг қизи шаддодгина чиқди.  Мана Лочинга тегаман деб ўтирибди. Каромат аралашишга ҳаққи йўқ . Барибир уни сўзини аҳамиятга олишмайди.

****

Сарвар дўстларим билан Туркияга бир ҳафталик саёҳатга кетамиз деб қолди.

- Сарвар ака менчи?

- Сенга нима бўлган?

- Мени олиб бормайсизми?

- Иеее сенга нима бор у ерда?

- Уйда ёлғиз қўрқаман.

- Ҳеч нарсадан қўрқмайсан. Қулфлаб ўтираверасан. Ҳовли бўлса экан ташқарига чиқишга қўрқади десам. Тепада қўшни пастда, ён томонингда қўшни бор нимадан қўрқасан?

- Барибир ҳомиладор аҳволимда ёлғиз қолдирасизми?

- Бошқа илож йўқ. Бир ҳафтада ўлиб қолмайсан. Кейин сени қўрқитишга келганни ўзи сени кўриб юраги ёриладию.

Диёра Сарварнинг гапларидан хафа бўлди. Сўнг индаамай қўя қолди.


Икки кун ўтгач Сарвар ростдан ҳам ўртоқлари билан жўнаб кетди. Кетаётганда ҳам Диёрани қалбини яралашни унутмади. Диёра ёшлигидан ҳам буйрагида оғриқ бўлгани сабаб даволаниб турарди.

Ҳомиладорлик 6 ойдан ӯтишни бошлаганда Диёрада ҳам буйрак санчиқлари кузатила бошлади. Шифокорга борганида зудлик билан ётмаса бўлмаслигини айтди. Ўшанда Сарварнинг кетганига уч кун бўлган эди. Хомиладор аёллар бўлимига ётқизилди. Ёнидаги шерикалрига қараб жуда ҳавас қиларди. Қани эди мени ҳам шундай яқинларим сўраб келишса деб. Аммо яқинлари тугул эри йўқлаб турмасди.




Давоми бор.

#менгаҳаётбағишла

#маюсгина

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍44🔥5😭4👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕊🌸 ЯНГИ ХАФТА ЧОРШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН🌷🌸🍃

​​​​​Аллоҳим бу дунёда юрган йулимиз хидоят дунёда
Эса сирот бўлсин
🤲🏻

🌼Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, у дунёда эса
Жаннату аьло бўлсин .

🌸Бу дунёда назаримиз каломинг, у дунёда эса Жамолинг бўлсин.

🌺Икки дунёда тақво, солиҳ амал ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин.

🌤Яна сизлар билан ғойибона дийдор насиб бўлганига!
Аллоҳ берган яна бир кун Муборак!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌸

🌸 Аллоҳ розилиги ила бугунги янги кунини қаршилаётган қадрдонлар , ҳаётингизда рўй берган барча қийинчиликлар, ташвишлар ортда қолган бўлсин илоҳим.

🌸 Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

🌸 Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

🌸 Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Аллоҳ доим ҳамрох ўзи паноҳига олсин.

🍀🌸ХАЙРЛИ ТОНГ!🌸🍀

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤1
К У Л И Б Ю Р И Н Г

Бугун бошланг бир ўзгача ажиб кунни,
Ёдга олманг ҳеч зулматли қора тунни,
Унутинг сиз барча алам, ғам-қайғуни,
Кулиб юринг, кулиш сизга ярашади.

✍Каримбек Асатуллаев

Қаҳ-қаҳ уринг кулгулардан порлаб осмон,
Чарақласин кўзингизда яшин ҳамон.
Ёноқларда табассумлар бўлинг омон,
Кулиб юринг, кулиш сизга ярашади.

✍Олия Равшанова

Кўнгил очинг, қовоқ ўйиб сиз турмасдан,
Жах,л қилиб, асаб бўлиб, сиз юрмасдан,
Барчасини ичга ютиб сиз турмасдан,
Кулиб юринг, кулиш сизга ярашади.

✍Каримбек Асатуллаев

Табассумлар ярашибди ёноқларда,
Порлаб турган ул қора кўз қароқларда.
Севинч яйрар қалблардаги адоқларда,
Кулиб юринг, кулиш сизга ярашади.

✍Олия Равшанова

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДУМҒАЗА» ТАОМИ
Керакли масаллиқлар:


🥓 1-2 та мол думи
🧂 Туз, мурч, зира
🧂Лавр япроғи, кашнич уруғи
🥔 1-2 кг картошка
🧅 4-5 дона пиёз

 Мариновка учун:

🧂 Туз, мурч, зира, кашнич уруғи

Тайёрланиши:
  1 кун олдин мариновка қилинган мол думини қайнатиб, сувини тӯкиб юборамиз. Яна 3 стакан сув солиб, 3 соатга димлаб қӯямиз. Орада туз, мурч ва лавр япроғи солиб, яна қопқоғини ёпиб қӯямиз. Суви тортилиб, думғазанинг ёғи чиққач, ӯз ёғида қизартириб қовурамиз.
Картошкаларни артиб, туз, зира ва кашнич уруғи сепиб, алоҳида қозонда бутунлигича қизартириб қовуриб оламиз.
Думғазанинг устидан тӯғралган пиёз, зираворлар ва 1 пиёла сув солиб, 15 дақиқага димлаб қӯямиз.
Вақт ӯтгач, бир марта аралаштириб олиб, қизарган картошкаларимизни соламиз ва яна аралаштирамиз. 0,5 пиёла сув солиб, яна 15 дақиқага димлаб қӯямиз.

🍽 "Думғаза" таоми тайёр! Ёқимли иштаҳа!!!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
Бир адибдан сўрашди:
- «Ҳикматларнинг энг гўзали қайси?»
- У деди: «Етмиш йилдан бери китоб ўқиб, мана бу сўзлардан гўзалроғини топмадим:
- «Тоатнинг машаққати кетади, савоби қолади.
Гуноҳнинг лаззати кетади, жазоси қолади».
- Хўш, сен ўзинг учун қайси бирини танладинг?


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9
💥Бугун, 4-сентябр Дунёдаги энг чиройли ва мехрибон Опалар куни нишонланмоқда

Опа - бу иккинчи она, меҳрибон сирдош, ҳеч қачон сотиб кетмас ишончли дўст

Опаларимиз доимо соғ-омон бўлсинлар...

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😭 Juda taʼsirli, albatta eshitib koʻring

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6🥰1
Менга хаёт бағишла:
Диёра борган сари Шириндан нафраталана борарди. Қаердан ҳам Сарвар акам билан учрашиб қолган ҳаммасига у айбдор дея ўйларди. Сарвар эса кетган кунидан бошлаб бир марта бўлсада Диёрани йўқлаб қўймади. Мессенжерига йўлланган хабарига ҳам қисқагина " Менда ҳаммаси яхши, 10 кундан сўнг бораман", деган жавоб келган эди ҳолос.

Аёлни эътиборсизлик ўлдирар экан.  Диёра эса камситилишу эътиборсизликдан неча бора озор чекарди. Эри унинг ёнгинасида ўзгасини эслаб турадию қандай озор чекмасин. Аммо буларнинг барига қўл силтаб ҳам кета олмайди. Борадиган ери йўқ. Ҳомиладор ҳолида ким ҳам уни қабул қиларди. Ўзига очилиши керак бўлган эшикларни аллақчон худбинлиги эвазига ёпиб бўлди.

Қайнонаси ҳам уни кўришни хоҳламайди. Ҳаммага ўша писмиқ Ширин керак. Ширинни ўлдириб қўйганда яхҳси бўлар экан. Тинчгина Сарварга эгалик қилиб юраверарди. Ҳеч ким ундан нафратланмасди. Қайтага жон жон деб келин қилишарди. Диёра шошди. Озгина шошқалоқлиги оқибати мана нималарга олиб келди. Энди минг бора пушаймон бўлмасин фойдаси йўқ. Ҳаттоки гапини ўйламай гапирадиган беўй опаси ҳам Диёрадан юз ўгиирб ўтирибди. Укасидан эса умид қилмаса ҳам бўлади.

- Диёрахон, уйдагилариз келишмайди. Неча кундан бери кузатаман. Кўнглизга олманг- у, бормилар аслида?

Диёра ўзи шундан қўрқиб турганди. Битта яримтаси сўраса нима деб жавоб бераман дея ўйларди.

- Улар узоқдалар. Ўшанга айтмай қўя қолгандим.

- Ҳмм, тўғри қилибсиз. Лекин нега телефонда ҳам гаплашмайсиз?

Диёра ичидан зил кетди. Ҳамхонасининг бу гаплари уни асл Диёрага қайтарди.


- Тушунмадим. Бу билан нима демоқчисиз? Ўзи умуман сизни мен билан нима ишингиз бор? Мен сиздан бирор нима сўрадимми, терговчилик қиласиз? Ундан кўра камроқ ғийбат қилиб жимгина ётинг.

- Воой во тилликкина экансизу, мен сизни жим юради соддагина деб ўйлаб адашибманда.

- Бўлди қилинг. Бировни ҳаёти билан сизни ишингиз бўлмасин.

Хонада уч киши жойлашиб олишганди. Диёра ўзи билан ўзи овбора бўлиб улар билан унчалик ҳам ҳамсуҳбат бўлган эмасди. Шериклари эса ундан сал олдин келишгани учун анчагина синашта бўлиб қолишган, суҳбатларини кети узилмасди.

- Тўғри гап туққанингга ёқмайди. Сизга ёқармиди?

- Огоҳлантириб қўяй, агар ҳозир чакагингни юммасанг, қайнонанг келганда уни нималар деб ёмонлаганингнию ишдан қочиб шу ерга келиб ётганингни ҳаммасини айтиб бераман. Кўрамиз кейин ким ёмон бўлиб қоларкан.

- Тавба, тавба. Бўлди гапирмадим.
Диёрага гапириш бефойдалигини билдими Лазиза тескари қараб краватига ётиб олди.

Диёра хонадан ўзига овқат олиб келиш учун чиққанди у кетиши билан икки ҳамхона яна ғийбатни бошлаворишди.

- Лазиза дугон тили заҳар эканда буни.

- Нимасини айтасиз Хамидахон. Жим юргани билан ичидан пишган экан.

- Ҳа асти сўраманг. Қўлларида жарақ жарақ пул. Ҳамишараларни ҳам оғзини мойлаб қўйишга улгурган бу.

- Қайсидир бойни ўйнаши бўлса керакда. Мана ҳеч кимга кераги йўқ бўлиб ўтирибдию.

Ана шу пайт пули эсидан чиққани учун қайтган Диёра эшик ортидан ҳаммасини эшитди. Охирги гаплар эса уни қуюшқондан чиқишига сабаб бўлди.

- Ифлос. Манжалақи, сен кимни ўйнаш деяпсан. Кўрсатиб қўяман сенга мени бузуққа чиқариш қанақа бўлишини. Ташқарида уйингдагилар келганди. Мендан кўрасан энди.

- Илтимос ўзизни босинг. Билмай гапириб қўйибмиз.

- Сен умуман жим бўл. Сариқ машак. Сени ҳам масалангни ҳал қиламан ҳали.
Диёра шундай деганча Лазизага ҳам эътибор бермай уни қайнонаси олдига кетди.

- Лазиза қайнонанг унга ишонсачи?

- Кийиняпманку бораман. Гапиртиргани қўямайман.

Бахтга қарши Диёра хонадан чиқиб, шифокор ҳузурига кирди. Лазизани қайнонасига гапириш ниятида ҳам эмасди.
Врачни хонасига келиб эшикни таққилатди.

- Ассалому алейкум. Доктор кирсам майлими?

- Келинг Диёрахон. Нима гап? Бирор жойингиз безовта қиляптими?

- Йўқ ҳозир анча яхши бўлиб қолдим. Илтимос мени бир кишилик хонага ўтказинг.

- Ие нега?

- Хонадошларим жуда кўп гапирар экан менга тинчлик керак.
👍37❤2😭1
- Хўп мен унда айтиб қўяман сизни яккалаш хонасига ўтказишади.

- Хўп рахмат доктор.

****


Лочин Чаман момони бемор кўришга элтиб ўзи машинасида ортга қайтаётганида олдинидан Жамила чиқиб қолди. Лочин бееътибор ўтиб кетмоқчи бўлганди аммо қизнинг ўзи қўл кўтариб қолди. Балки гаплашишни мавриди келгандир дея Лочин машинасини Жамиланинг олдида тўхтатди.

- Ассалому алейкум Лочин ака яхшимисиз?

- Ваалайкум салом. Рахмат яхши. Менда бирор гапинг бормиди.

- Йўлим сизлар тарафда эди мени ҳам ола кетинг. Ўша кундан бери оёғим оприб турадиган бўлиб қолган.

Лочин хушламасада Жамилани машинасига ўтказишга мажбур бўлди.

- Ўтирақол. Фақат тезроқ бўл уйда қиладиган ишим бор.

- Лочин ака нега бунақа совуққонсиз? Олдинлари бунақа эмасдиз?

- Мен сени тушуна олмаяпман. Сенга севги изҳор қилдимми? Ёки бўлмаса уйланаман дедимми? Нега ортимдан ҳар хил гапларни гапириб юрибсан?

- Сиз ҳам менга бефарқ эмассизку.

Қиз йигитнинг гапларидан ёшланган кўзларини артди.

- Сен эсингни еб қўйибсан. Сенга яхши гапирганим бу кўнглим бор дегани эмас. Ёшсан чиройлисан, ўзингга мосроғини севсанг бўлмайдими?

- Нима қилай ўшс кундан бери ҳаёлимдан чиқмайсиз. Бу гапларимдан кейин мени енгилтак деб ўйларсиз. Нима деб ўйлашингиз мени қизиқтирмайди. Муҳими мен дилимдагими айтдим.

- Буни унут. Мен сени севмайман. Мени аёл кишига бўлган ишончим сўниб бўлган.

- Менга бир бора имкон беринг. Ҳаммаси яхши бўлади мана кўрасиз. Сиз ҳам севиб қоласиз.

- Сен ҳали ҳаёт нималигини билмайсан. Ҳаётинг олдинда. Уни устига мен уйланганман. Сен эса бўз йигитга муносибсан.


Лочиннинг бу сўзлари Жамила учун уйланган бўлмаганимда сенга мос бўлардим деган маънони англатди. Қалбидаги оташ янада кучайди.


- Етиб келдик. Ўзи қаерга бормоқчи эдинг?

- А? Ҳая Гулнигорлани уйига кетяпман. Рахмат сизга.

- Гапларим эсингда турсин. Ҳали ўзингга мосини учратасан.

- Мен фикримдан қайтмайман.

- Эсингни йиғиб ол.
 
Жамила тушгач Лочин машинасини Чаман момони дарвозасига келтириб тўхтатди. Унинг шошаётгани бежизга эмас Ширинни дорисини вақти келганди. Шунинг учун ҳам

30 дақиқалик йўлни 15 дақиқада босиб ўтди.

Ширинни хонасига кирганда эса уни йиғлаб ўтирганига гувоҳ бўлди.


- Ширин нега йиғлаяпсиз? Бирор жойингиз безовта қиляптими?

Ширин индамай ўтираверди.

- Бўлди йиғламамг ҳаммаси яхши бўляптику, анча соғайиб қолдингиз. Яна озгина чиданг ўтиб кетади.


Ширин эса яна кўз ёшларига эрк берди.

- Кўнглимни бузиб юбораяпсиз. Бўлди йиғламанг. Бўлмаса қаеридир оғриган деган фикрга келаман.

Ширин ўзи билмаган ҳолда йўқ деб юборди.

Лочиннинг кўзлари катта бўлиб кетди.
Хурсандчиликдан

Бақириб юбораёзди.

Гарчи Ширин паст боғиқроқ бўлсада гапирганди.

- Ё Аллоҳ ўзингга шукр. Ширин... Ширин сиз гапирдингиз! Уддаладингиз.

Ширин эса энди хурсаднчиликдан йиғларди.

- Йиғлоқи қизалоқ. Бўлдида энди. Бўлмаса анави аччиқ тарвуздан яна ейишга мажбур қиламан. Қани ақлли қиз бўлиб ўтирингчи. Мен ҳозир дамламангизни олиб келай.

Лочим мисоли қуш бўлиб учиб дамламани олиб келиб Ширинга ичирди. Бемаза бўлган бу тамлардан зериккан қиз афтини бужмайтирди.

- Ана ўзгариш катта бўляпти. Аллоҳ хоҳласа ўн кунга бормай тузалиб кетасиз. Кейин менга ўнг қўлизни ўйнатиб бир паловхонтўра пишириб берасиз. Сизни пазанда деб  чечам ҳадеб мақтайдилар. Мен асл жавоҳирнинг қадрига етаман. Қани мени имтиҳонимдан ўта олармикансиз.

Ширин бирозгина жилмайиб қўйди. Қани эди ўша кунлар келса . Бир ош эмас бошқа овқатларни ҳам пишириб берарди. Чунки унга ҳаёт бағишлаётган инсонларга хизмат қилиш у учун ҳам шараф.

****


Жамилани кўпчилик ўша куни Лочин билан кўрганди. Бу эса қишлоқда яна ҳам гап сўзлар урчишига сабаб бўлди. Энди ким кўрса Лочиндан тўй қачон деб сўрайдиган бўлди.

Жамила бўлса Лочинни ўйламай туролмас, ҳар бир орзусини ўзича Лочин билан боғларди.
👍25
Лочин Гулнигорни акаси билан биргаликда чўпонлик қиларди.  Мирали билан анчагина синашта бўлиб қолганигами бемалол ҳамма мавзуда гаплашишарди.

- Лочин бу дейман Самад қассобга куёв бўламан дебсанда?

- Яна шу гапми? Қаердан чиқди яна бу гап?

- Ўзинг Жамилани машинангда олиб юрар эканингку. Кейин синглимга айтибди уйланганман деб менга ўзларини тенг кўрмас эканлар. Лекин менга фарқи йўқ сиздан воз кечмайман дедим дебди.

-Ғирт жинни эканку бу. Мен унга ўзингга моси учрайди дедим. Мендан умид қилма дедим. Тўғриси у қиз мени умуман қизиқтирмайди. Мен аёлларга ишонмайман. Кейин уйланиш ниятим йўқ ҳали.

- Унда бирор йўлини топда у билан орани очиқ қил.

- Сенам ғалати гапирдингку. Орада ҳеч гап бўлмаса қандай очиқ қиламан.
👍12❤1
Менга хаёт бағишла:
- Бунча гап қаердан чиқяпти бўлмаса?

- Бир куни тоғдан қайтаётганда оёғи қайрилиб кетганди ўшанда ёрдам берганман. Кейин бир икки саломига алик олдим савол берди жавоб бердим шу.

- Уйланиб қўяқол унда. Бутун умр сўққабош ўтмайсанку.

- Сен барибир тушунмайсан. Менга уйланишни кераги йўқ. Шундай юрганим яхши. Ҳеч қандай муаммоларсиз.

- Жамила ҳам билсанг кўчада қолмаган. Қишлоқни энг олди қизи. Сал эркалигини айтмаса уйлансанг бўлади.

- Бу гапни бошқа гапирма. Мени принсипларимга мос эмас у.

- Қарада, тағин ўзинг биласан. Яхши қизни қўлдан чиқарма дейман. Мени қара иккита болам бор. Яқинда учта бўлади. Сен билан ёшимиз тенг бўлсада сенда битта ҳам йўқ. Ҳеч бўлмаса ота- онангни ўйла. Улар ҳам сени болаларингни ўйнатгилари келади.

- Укам фарзандли бўлган. Неваралари бор бундан кўнглим тўқ.

- Бўпти мен тоғни у тарафини қарайчи битта яримта қўйни илиб кетишмасин.

- Борақол. Эҳтиёт бўл.




Шу билан Жамила мавзуси тугамади. Уйига қайтганда Мирали синглисига тайинлади:

- Жамилага айт беҳудага Лочиндан умид қилмасин. Қиз бола сал ғурурли бўлсин. Лочин унга уйланмоқчи эмас. Ўзи умуман уйланиш нияти йўқ.  Гап сўз кўпаймасидан бу мавзуни ёпсин.


Шу куни Гулнигор бу гапларни Жамилага етказди. Аммо Жамила барибир сўзидан қайтадиганга ўхшамасди. Унинг ҳаёлига ўзининг фикрича зўр режа келди.

Дугонаси кетганидан сўнг дорихонадан бориб уйқу дори олиб келди. Дори блестеридан ҳаммасини бўшатиб олдию аммо икки донасини ичиб қолганини яширди. Бироз вақтдан сўнг уйқуга кетди. Хонага кирган онаси бўшаган дори блестерини кўриб бақириб юборди.

****


Чаман момо намоздан сўнг доимгидай Ширинни ёнига ўтириб олиб яна " ясин" ни ўқишни бошлади. Жиянига эътибор бериб қараса унинг лаблари пичирлаб қўшилиб ўтирган экан.  Чаман момо қарадию аммо сурани ўқишда давом этди. Охирига тугаш жойига келганда эса Ширин ҳам овоз чиқариб қўшилиб айтиб юборди. Келганига тўрт ой бўлганда унинг овози чиқди.

- Болам сен гапиряпсан. Сен кучлисан, қара анча жонланиб қолгансан.

- ра. ххма..ат амма.

Ширин дудуқланиб бўлсада рахмат айтди.

Чаман момо Ширинни қаттиқ қучиб олди.

- Ўзингга шукр. Аллоҳим ўзингга шукр. Ўзинг буюксан. Ҳамма нарсага қодирсан.
Чаман момо ҳам йиғларди. Севинч ёшлари эди бу.

Шундай хурсандчилик устига Лочин ҳам кириб келди.

- Ширин мен сиздан чечамни қизғона бошлаяпман. Ҳалитдан оёққа турмай туриб ёниздан кетқазмаяпсиз. Турсайиз умуман мен чечемсиз қолар эканманда.

- Лочин болам, гапинганг бор бўлсинда. Қара икковимизни меҳнатимиз бу. У гапиршни бошлаяпти.

- Хурсаднман. Ана энди асабини бузишимга одам топилди.

- Тентак, Ширинни қўрқитма. Қўрққанидан яна мум тишлаб олмасин.

- Ҳазиллашдим Ширин. Яна мендан хафа бўлиб юрманг.

- Хўў.ўп.

Ана шу пайт дарвозанинг қаттиқ таққилагани эшитилди. Ташқарига чиққан Лочин дарвозани очиши ҳамон юзига теккан муштдан орқага чекинди.

- Мараз кел бу ёққааа. Уяланмас экансан нега қизимни йўлдан урдинг? Жонигa қасд қилибди.

Давоми бор.

#менгаҳаётбағишла
#маюсгина


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍48❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨✨ХАЙРЛИ ТУН✨✨

Хаётда кўп хатолар қилиб - қадрли инсонларимизни йўқотамиз...

Бошкаларга ёқишга харакат қиламизу - ўз яқинларимиздан қочамиз...

Арзимаган инсонларни кўкларга кўтарамизу - ўзимизга содиқ инсонларга панд берамиз...

Бизни қадрлаган инсонларни хафа қиламизу - аммо ўзимиз уларнинг узр сўрашларини кутамиз...

Уларга хозироқ хайрли тун тилаб узр сўранг!🌹❤️🌹

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН АЗИЗЛАРИМ.🌿🌺🌿

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Ассалому алайкум...
ва раҳматуллоҳи вабарокатуҳ!


🌹 Ҳайрли тонг! Пайшанба тонгги
муборак бўлсин...🌤

🌹Аллоҳ хар бир тонгни саодат
ила қарши олишингизни насиб
айласин

🌺ХАЙРЛИ КУН АЗИЗ ИНСОНИМ !

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Отанинг уволи ҳақида таъсирли воқеа...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Инсон учун омаддан  кўра  дуо афзалдир.
Омад қидирган  инсоннинг  бахти у  омадга эришиши билан  тугайди.
Дуо топганлар бахти  улар билан бирга  юраверади.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤3