🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАР...

Тундан сокинлик, тонгдан
ризқу-барокат насибадори
бўлиш насиб қилсин...

Кўринг шундай гўзал туш
Рўёб бўлсин ҳар они
Келсин уйингизга хуш
Хабарнинг завқли они!

Ўзингизни эхтиёт қилинг
Қадрдонларим...


АЛЛОҲГА ОМОНАТСИЗ! 🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Аллоҳ ўзи азиз қилган ва яқинларига азиз бўлган Азизларим !

Меҳрингиз бирдек барчага бўлсин ,
Қалбингиз иймон нурига тўлсин ,
Кунингиз доимо қувончла ўтсин ,
Янги кунингиз муборак бўлсин!

Умримизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли бўлсин !

Омонат дунёда омон бўлинг !

Аллоҳим ҳар бир қилаётган хайрли ишингиздан , босган ҳар бир қадамингиздан рози бўлсин .

Жисмингизга соғлик, қалбингизга хотиржамлик тилайман .

Ҳалол топганингиз фақат хурсандчилик , яхшиликка буюрсин .

Ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!
Шанба кунингиз барокатли ўтсин
!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🥰3
💥Бугун 6 октябр – Ўз жуфтини бағрига босиб, пешонасидан ўпиб қўйиш куни экан

Ушбу кун муносабати билан сиз ўз жуфтингизнинг пешонасидан ўпиб қўйинг ва уни яхши кўришингизни, муносабатларингиз самимий эканини яна бир бор таъкидланг!

Яқинларга улашинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6🥰1
Сиқиламан, эзиламан, аммо…


– Меҳрли алоқа тақдирга битилмагани учун эмас;
– Дунёга машғуллик дўстларимни мендан узоқлаштиргани учун эмас;
– Биродарлар мени ёлғиз ташлаб кетгани учун эмас;
– Ғам-ғусса юки оғирлик қилгани учун ҳам эмас!
Йўқ!

– Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш лаззати йўқ бўлгани учун;
– Намозимни, ибодатимни тулик адо этолмаганим учун;
– Мусибат пайтида дуони унутиб қўйганим учун;
– Бир неча кунлар Аллоҳнинг китобидан узрсиз йироқлашганим учун ЭЗИЛАМАН…

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8😢4
Фақат юзини ёшартиришни ўйлайдиган аёллар бу маълумотни ўтказиб юборинг!

Ички дунёни ҳам ёшартириш вақти келди. "Бонусига" аёллардаги барча шамоллашлар, ачишишлар ва нохуш ҳидларни 1 кечада таг-туги билан йўқ қилади.

Палон пул турадиган дори керак деб ўйласангиз ҳам адашасиз. 1 дона чеснок ва бу усулни қўллаб ички дунёизни ҳафтасига 10 йилга ёшартираверасиз...

Ухлашдан олдин 1 бўлак чеснокни қирғичдан ўтказиб, ярим чоқ қошиқ...
Батафсил 👇
👍5
Эритилган сарёғ (Топлёное масло)
кузда иммунитет тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради


✅ Қайта ишлаш жараёнида ёғдан барча зарарли моддалар эритилади ва фақат фойдалилари қолади. Эритилган сарёғ таркибида Б витаминлари, шунингдек, A, Е, Д, ПП мавжуд.

✅ Ёғнинг энг мухим жараёни конжугатсияланган линолеик кислота бўлиб, у иммунитет тизимини мустаҳкамлайди ва турли вирусли инфекциялар билан касалланиш эхтимолини камайтиради.

✅ Сизда эритилган сарёғга қарши ҳеч қандай аллергия бўлмаса, шамоллаш вақтида, бундай маҳсулотни сутга қўшиб, уни қиздириб, ичиш яхши фойда беради. Маҳсулот дастлабки нафас йўлларини "мойлайди" ва йўталдан қутилишга ёрдам беради.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
PATIR 😍❤️

Retsept:
300 gr ONA margarin
300 gr qo’y yog’i
Nomiga drojja
600 gr iliqroq suv
1 osh qq tuz
1 kg 900 gr un

Margarinni eritvolamiza. Qo’y yog’iniyam isitib solamiza (tayyori bo’lsa) yoki qo’y dumbasidan jizza qilib yog’ini ovolamiza. Ketma-ketlikda hamma massani solib, hamir tayyorlavolamiza. Qattu hamir qvormimiz. 5 minut tindirse yetadi. Zuvalachalaga bo’lib patir yasavolamiz.
180-190°C gradusda pishirvolamiz.

Video muallifi:akmalxonova_shahnoza

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Икки тоифа инсонлар борки, улар ўзлари хоҳламаган ҳолда ўзгаларга яхшилик қиладилар:
Улардан биринчиси – бахилдир. У мол-дунё тўплайди, лекин молидан хайр-саховат қилмайди.
🌙
Охир-оқибат ўз мулкини ўзгаларга қолдириб кетади.
Иккинчиси эса ғийбатчидир. У одамларни ғийбат қилиб, ўзининг савобларини уларнинг номаи-аъмолларига ўтказиб беради.

Бу иллатлардан узоқ бўлинг!
🌷
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8
Bahorimsiz onam, soyangizda hayotim goʻzal 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤3😢1
41-ҚИСМ


Шунда Азиз ака ўзини бепарво тутгани билан аслида гапларимга эътиборсиз эмаслиги аён бўлди:
— Катта цехларда ҳам ун элайдиган асбоб йўқ. Элаб ўтиришмайди ҳам. Мен хамиримиз яхши кўпчисин, нонимиз сифатли чиқсин, деб шундай қиляпман. Биринчи чиқарган нонимиз қанча яхши бўлса, ўзимизга фойда.
Унинг гаплари менга қаратилган бўлса-да, икки кўзи отамда эди. Бу қилиғидан ҳам ғалати аҳволга тушдим. Уйдагилар унинг менга муносабати ўзгарганини билиб қолгандек ўнғайсизландим. Шу пайт қўшнимиз ҳовлисида кўтарилган шовқин барчани чалғитди.
— Бошланди! — деди акам энса қотириб.
— Бу Эркин инсофга келмади-келмади. На болаларини ўйлайди, на рўзғорини, — бувим афсус билан бош чайқайди.
Азиз аканинг ҳайрон ўтирганини кўриб онам изоҳлай кетди:
— Қўшнимиз кўп ичади-да. Ароққа пул топа олмаса жанжал қилади. Болаларини, аёлини кўчага қувиб солади, калтаклайди.
— Аҳмоқ! — отамнинг жаҳли чиқа бошлади. — Уйига бир тийинлик фойдаси тегмайди. Шўрлик келин уйма-уй калиш, резинка шиппак сотиб, пул топади. Шуни ҳам бу ноинсоф тортиб олиб ичса-да.
Кутилмаганда Ойдин янганинг аянчли чинқириғи ҳаммамизни сергак торттирди.
— Ўлдириб қўймасайди, қарасанг-чи? — бувим отамга юзланди.
— Қўйинг, ҳозир тинчишади.
Аммо улар тинчимади. Болалар йиғиси, аёлнинг дод-войи кучайиб, унга сўкиш ҳам қўшилди. Кейин тўсатдан бизнинг дарвоза очилди-ю, Ойдин янга югуриб кирди. Унинг сочлари тўзиган, юзи шилинган, кўзи кўкарган эди.
— Момо, Абдулла ака, эримни қайтаринг.
У бизнинг ёнимизга етиб улгурмасдан жаҳл ва ичкиликдан қизариб кетган Эркин ака кўринди. Бақира кетди:
— Ўлдираман! Пулингни кимга сарфлаяпсан, дедим сенга? Менга бермай ўйнашингга берасанми?
— Эркин болам, ўзингни бос! Айланай ўзим сендан, — бувим ширин гапира бошлади.
— Сиз аралашманг. Ўлдираман, кел, бу ёққа! — Эркин ака хотинига яқинлаша бошлади. Мен ростмана қўрқиб кетдим. Ҳамма жимиб қолди.
Дарвозадан бирин-кетин кириб келган уч боласи баравар изиллаб йиғларди. Уларнинг бири “дада” деб бақирса, бошқаси “аяжон” деб уввос соларди.
— Аямни урманг, жон дада! — саккиз-тўққиз ёш атрофидаги Ойдин янганинг катта қизи йиғи аралаш ялина бошлади.
Эркин ака эса бу пайтда Ойдин янганинг сочидан тортқилаб уйи томон судраётганди:
— Ўлдираман! Қонингни ичаман!
Унинг қаршисига жаҳлдан қошлари чимирилган, тез-тез нафас олаётган Азиз аканинг югуриб чиққанини кўриб қотиб қолдик. Қўлида салгина олдин тарвуз сўйиш учун олиб келинган пичоқ...
— Азиз! — бувим жон ҳолатда бақириб юборди.
👍18😭1
42-ҚИСМ


Отам ўрнидан ирғиб турди:
— Азиз, ўзингни бос!
Бу гаплар Азиз аканинг қулоғига кирмади. У секин Эркин акага яқинлашди. Негадир ҳозиргина шердек ўкираётган Эркин аканинг ҳам уни ўчиб қолганди. Азиз ака пичоқни оҳиста унинг бурни тагига олиб борди. Буни кўриб турган болалари чинқириб юборишди. Ҳалиги катта қизи югуриб келди:
— Тенгманг, дадамга! Тегманг, дедим!
— Кўряпсизми, қизингизни? — Азиз ака тишлари орасидан Эркин акага гапира бошлади. — Сизга қанчалар жони ачияпти. Сиз учун ўз жонини хатарга қўйиб, ёнимга югуриб келди. Сиз-чи? Бирор марта шу фарзандларингиз учун жон куйдирганмисиз? Уларни ўйлаганмисиз? Сизга фақат пул ва ароқ керак, а? Бошқа нарса қизиқтирмайди. Аёлингизни ўлдирмоқчимисиз? Ушланг, пичоқни! Олинг, ҳозироқ ўлдиринг. Ҳеч ким қарши эмас! Мана, аёлингизнинг ўзи ҳам индамай турибди. Ўлдира оласизми? Болаларингизни ўз қўлингиз билан етим қилишга журъатингиз етадими?
Эркин аканинг кўзлари атрофга олазарак боқди, мастлиги ҳам тарқаб кетгандек эди. Секин хотинининг сочларини қўйиб юборди.
— Нега ўлдирмоқчисиз, уни? Сизга, болаларига нон бўлсин деб бир сўмни икки қилолмаётгани учунми? Йўқ! Ароққа пул бермагани учун тўғрими? Мана, ўлдиринг! Кейин нима қиласиз? Сиз ва онаси учун жони ачиётган мана бу гўдакларни ўзингиз боқасизми?
Эркин ака “қулт” этиб ютинди-ю, болаларига бир қараб олди.
— Мана шу қилиғингиз билан уларнинг юрагида нима уйғотаётганингизни биласизми? Сиз ураётган бу аёл уларга она! Агар сизнинг онангизни кимдир урса яхши кўрармидингиз? Отаси бўлсангиз ҳам, онасини урганингиз учун улар сизни яхши кўришмайди. Уларнинг мурғак юрагига нафрат ва алам соляпсиз. Ўзингиздан совутяпсиз! Улар ҳам, сиз ҳам доим шу ҳолда турмайсиз. Болалар улғаяди, сиз кексаясиз! Ҳозирдан уларнинг дилига нафрат уруғини экиб борсангиз, эртага нима оласиз? Келажакни ҳам ўйлаш керак, акам! Боринг! Ҳайф, сизга оталик!
Эркин ака индамай бош эгганча чиқиб кетаркан, ҳадик билан қараб турган хотинига “юр” деб қўйди.
Авзойи бутунлай бузилган Азиз ака эса индамай уйга кириб кетди. Ҳаммамиз жимиб қолдик. Сал ўтиб отам бир томоқ қирди-да, укамга деди:
— Тарвузни сўй-да, Азизни чақир.
“Тарвуз егим йўқ”, дебди Азиз ака.
— Унинг бир дарди бор. Бизга айтолмаяптимикан, ё? — ўйланиб қолди отам.
— Шаҳар боласи, бунақа нарсани кўрмаган. Чидаб туролмади-да! — бувим ҳам хўрсиниб қўйди.
— Тезроқ йиғиштириб, супага жой солинглар, ётиб дамини олсин. Ўзига келиб қолар, — отам у киши учун ташвишланиб қолганди.
— Бугун ухламаймиз, — деди ичкаридан иш кийимини кийиб чиққан Азиз ака. — Мен билан ким боради? Хамир қориш, тақсимлаш, пишириш керак.
— Ҳаммамиз борамиз! — шошиб қолди отам.
— Ҳозир иш ўрганиш учун ҳамма керак. Аммо эртани ҳам ўйлайлик. Навбат қилмасак, тунги иш жуда ҳолдан тойдиради.
👍23❤1
43-ҚИСМ

— Бир-икки кун ўргангунча амаллаб турамиз. Тушда ухлаб оламиз. Кетдик!
— Аввал ўтириб ким нима иш қилишини келишиб олайлик. Озроқ тушунча берай, — Азиз ака сўрининг бир четига чўккалади. — Жаҳон, дафтар ва ручка олиб кел. Иложи бўлса, янги ва қалин бўлсин. Ҳисоб-китоб дафтари бўлади.
Жаҳонгир югургилаб уйга кириб чиқди.
— Биринчи маҳсулотнинг тақсимоти ҳақида билиб олишларингиз зарур. Буни дафтарга ёзиб қўяман. Юз кило ундан икки юз ўттизта нон чиқади, — Азиз ака шундай дея дафтарни қоралашга киришди. Унинг жиддийлиги, жон куйдириб гапириши, қалин, қора қошларини чимириб туриши қандайдир ўзига тортарди. — Хўш, юз кило ундан меъёрдаги нон чиқариш учун қанча туз, қанча сув керак бўлади? Буни ҳам ёзиб қўямиз. Эсдан чиққанда қараб олсизлар. Хуллас, юз кило унга икки килограмм туз, бир юз йигирма беш грамм ачитқи, олтмиш литр сув керак бўлади. Нон кўнгилдагидек чиқиши учун ҳар сафар икки кило тузни қайнаган сувга солиб, намакобга айлантиришдан эринманг. Албатта хамирга ҳам қайнаган сув ишлатамиз. Печимизга бир пиширишда тўқсонта нон кетади. Айтганча, тоға торози олдингизми? Мен айтгандек, хамир ўлчайдиган.
— Олдим, олдим, — дафтардан кўз узмай гапирди отам.
— Шуни унутмангки, хамир ачигандан кейин уни олти юз эллик граммли зувалаларга бўлиб чиқиш керак. Шунда нонлар бир хил бўлади. Яна бир гап, олти юз эллик грамли хамир, пишгач олти юз грам бўлиб қолади.
— Вой, зиёнимизга пишаркан-да! — деди акам.
— Йўқ, сиз бундан ҳеч нарса йўқотмайсиз. Ҳозир бориб аввало, сув қайнатамиз, кейин хамир қорамиз. Бугун эллик кило ундан нон пиширамиз. У ачигунча, мизғиб олиш мумкин. Тонгда бир юз ўн бешта нон қўлимизда бўлиши керак. Аннажон, қани, бир дуо қилинг! Ишимизнинг барорини, топганимизнинг баракасини берсин!
Бувим узоқдан-узоқ дуо қилиб омад тилагач, эркаклар қўзғалди. Улар дарвозадан чиқиб кетишганида хонтахта устида қолган дафтарга кўзим тушди.
— Вой, дафтарлари қолиб кетибди, — уни олиб дарвоза томонга югурарканман, Азиз аканинг ҳустихати эътиборимни тортди. Қанақадир таниш эди у.
“Менинг хатларимдаги ёзувга ўхшарканми? Йўғ-е, мактубдаги каби чиройли эмас. Аммо ўхшашдек...”
Дафтарни укам қўлимдан олди. Аммо менинг ёдимга яна жондан азиз номаларим тушганди...

* * *

“Онамга бормас мактуб!
Ассалому алайкум, ойижон! Мана икки кундирки, ўғлингиз чин маънода Ватанни, чегарани ҳимоя қилмоқда. Яна ажал билан юзма-юз туриб. Анча-мунча қуролдошларимиздан айрилдик. Ҳали йигирмага кирмаган йигитлар жувонмарг бўлди. Уларни деб нечта онанинг бағри қон бўлишини ўйлаб эзилдим. Биласиз, мен ҳеч бир онанинг “болам” деб кўз ёш тўкишини истамайман.
Бизга ким ҳужум қилгани, ким билан курашаётганимиз энди маълум. Ғафлатда қолибмиз. Сарҳадларимиз билан туташ тоғнинг энг баланд чўққисига ақидапарастлар ўрнашиб олибди. Ғорга “ин” қуришган. Вақти-вақти билан отишма бўляпти. Улар буни атай мустақиллик байрамига “туҳфа” тарзида тайёрлашган.
👍22😢5
44-ҚИСМ


Халқни байрам билан андармон пайтида ғафлатда қолдирмоқчи бўлишган. Аммо биз бунга йўл қўймаймиз. Бизни чўчитаётган биргина нарса — бегуноҳ чўпонлар. Ақидапарастлар ҳамон йўлда учраган чўпонни асир олмоқда. Нимани режа қилганини ҳозирча билмаймиз. Хуллас, уруш...
Бу ҳақда бутун Ўзбекистон хабардор. Телевизор ва радиоларда ҳам “Сариосиёда бошланган уруш” ҳақида тинмай айтишмоқда. Хавотирдаман. Адам ва акаларим юрак ҳовучлаб ўтиришгандир? Ахир улар менинг айнан Сурхондарёнинг Сариосиё туманида хизмат қилаётганимни билишади. Шунинг учун кеча уларга ўзимни ҳеч нарсадан хабарим йўқдек тутиб, мактуб йўлладим. Ойижон, дуо қилинг, Ватанни ҳимоя қилаётган ҳеч бир жон ўлмасин, токи оналар кўзидан ёш оқмасин! Мен сизнинг кўзёшларингизни ҳали унутмадим. Руҳингиз шод бўлишини Худодан сўраб...
МАН. 02.09.2000

* * *

Тонгни укам Жаҳонгирнинг овози билан қаршиладим. У биз ухлаётган уйнинг дераза ойнасини чертиб, бувимга шивирларди:
— Туринг, биз пиширган нонни бир кўринг. Азиз ака айтдики, биринчисини сиз синдириб, дуо қиларкансиз. Кейин қолганини биз туман марказига олиб кетарканмиз.
Бу хабардан биргина бувим эмас, мен ва Моҳрўй ҳам ирғиб турдик. Барчамиз учун қишлоқда пишган “буханка” нонини кўриш жуда қизиқ.
— Қани, қаерга қўйдинг? — дедим ҳовлиқиб ҳовлига чиқарканман.
— Аввал юз-қўлингизни ювмайсизми, тавба! Энг биринчи аннам кўради.
— Соат неча бўлди? Ҳали тонг ёришгани ҳам йўқ-ку!
— Тўрт бўлди.
— Намунча, эрта пиширмасанглар?
— Тўқсонтаси пишди. Яна йигирма бештаси бор. Унинг пишишига ҳам қирқ беш дақиқа вақт кетаркан. Яна нон сал совуши керак, деди Азиз ака.
— Кечаси билан ухламадингларми?
— Вой, боринг, юзингизни ювинг! Кейин берасиз, саволларни! — жўртага жаҳл қилган бўлди укам. — Ювилмаган юзини менга тикиб гапиргани-гапирган. Менинг юзим ҳам нондек азиз. Кечаси билан уларнинг тафтидан нафас олдим.
— Ўзимнинг нонвой укагинам-ей, — дедиму юзимни ювгани шошилдим. Қайтганимда сўрида бувим, ойим, дадам, синглим ва укам ўтирарди. Иссиқ булка ноннинг ҳиди димоғимга урилди.
— Наҳот, шу нонни сизлар пиширдингиз? Эсиз, кўргани бормаган эканман-да! — дедим иссиқ ва иштаҳани очгудек қизариб пишган нонни қўлимга олиб.
— Азизга қойил! Ишининг устаси экан. Нарзулла бекорга юбормаганига амин бўлдим. Жонини бериб ишлайди, — деди отам чин дилдан миннатдор бўлиб.
Бувим дуога қўл очди, сўнг нонни синдирди. Сариёғ суркалган иссиқ нон ҳаммамизга манзур бўлди.
— Энди кетдик, Жаҳон, — деди отам. — Аканглар кутиб қолмасин. Улар туман марказига нонни тарқатгани кетишади.
Биз ҳам уй юмушларига шўнғиб кетдик. Қишлоқда ҳамма жуда эрта уйғонгани учун бемалол бир-бирининг ҳам уйига келаверишади. Ҳали соат тонгги олтига яқинлашмасдан дарвозамиздан қишлоқдошлар кела бошлади:
— Абдулла ака борми? Цехда иш бошланган эмиш. Ишчи керак эмасми, деб...
— Цехда иш бўлса, менам ишламоқчи эдим.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍21❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шундай кўнгиллар бор, улар билан гаплашган саринг гаплашгинг келади...

Шундай диллар бор, уларнинг олдида бир нафас ўтирсанг, дунёнинг ташвишлари унут бўлади...

Инсонлар ўлмайди, улар қалбларда яхшиликлари билан мангу қолсалар, мана шу хақиқий яшаб ўтилган умр ҳисобланади...

КЎНГИЛЛАР ИЧРА СЕВИМЛИ БЎЛИНГ...
Хайрли тун...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤2🔥1
☘🌹Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

☘ХАЙРЛИ ТОНГ ҚАДРДОНЛАРИМ☘


🌸Бир донишманд кишидан:
«Дунёда мўъжизалар борми?» деб сўралганда, у шундай жавоб берди:

💐«Ҳар тонг қуёш чиқиб, тун киришининг ўзи асл мўъжизадир».

🌹Янги тонгга саломатликда етказган Аллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин.

🌿🌺Илоҳим, танимиз соғ, жисмимиз бут бўлсин, дастурҳонимизда барокат, томирларимизда ҳаракат тўҳтамасин...

🌼Юрагимиз зикрни ўқисин, тилимиз шукрни айтсин, фарзандларимиз кўз олдимизда улғайиб, роҳатини роҳатларда кўрсатсин!

🌷Аллоҳ таоло ушбу кунда барчамизни ҳайрли ишларга камарбаста этсин!🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Бир рассом гўзал расм чизди. Ва уни кўпчилик йиғиладиган жойга қўйиб, синаб кўрмоқчи бўлди. Расмни қўйиб, тепасига ёзиб қўйди: "Кимда-ким бу расмда озгина бўлсада камчилик кўрса, устига қизил қалам билан белги қўйсин".

Кечқурун келиб қараса, расм қизил бўёққа тўлиб кетибди. У устози олдига бориб расмдан воз кечмоқчилигини айтади.
— Йўқ, — деди устози унга. — Сен яхшиси иборани ўзгартир: ким расмда камчилик кўрса, уни тузатсин, деб ёзиб қўй.

Рассом устозининг айтганини бажарди. Буни қарангки, орадан бир неча кун ўтса ҳам, расмга ҳеч ким яқинлашмади.
— Кўрдингми, — деб кулди рассомнинг устози. — Бу ҳаётда ҳамма нарсадан хато топадиганлар кўп, бироқ шу хатони тузатадиган — ислоҳ этадиганлар жуда кам.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тонг

Расулимиз Муҳаммад с.а.в: «Қайси бирингиз тонгда уйқудан уйғонганда оиласи тинч, тани coғ ва уйида бир кунлик егулиги бўлса, билсинки, унда дунёдаги барча неъматлар мужассам экан», дедилар.
✔️ Унутманг қадрлигим! Сиз дунёнинг барча неъматларига эга бўлган, энг бадавлат инсонсиз. Неъматлар борлигида қадрига етинг. Аллоҳ гоҳида биз қадрига  етмаган неъматларни биздан қайтариб олар экан.

Соғ–саломат уйғотган ва яна бизга имкон берган Роббимизга хамдлар бўлсин!
Кунингиз бахт ва барокатга тўла бўлсин!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12
Чучвара тугиб, момоларга берса, тугунлари ечиладими?

Яқин кунларда фарзандим дунёга келади, она бўламан. Яқинларим: "Чучвара қилиб, момоларга бергин, тугунлари осон ечилади", дейишмоқда. Ахир, ҳар қандай тугунни Аллоҳ Ўзи ечади-ку! Ёки яқинларимнинг гапи ҳам тўғрими? Менга маслаҳат беринг.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло қизингизга чақалоғини эсон-омон бағрига босишини насиб этсин. Барчангизнинг кўзингизни қувончга тўлдирсин.

Улар айтаётган нарсалар тўғри эмас. У бидъат-хурофотдан бошқа нарса эмас. Уларга қулоқ солманг. Ҳар қандай муаммони ечадиган Зот Аллоҳ таолонинг Ўзидир. Кўпроқ ибодат қилиб, дуода Унинг Ўзидангина сўранглар. Кейин вақтида тиббий кўрикдан ўтиб туришсин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7