🧕 Muslimalar kundaligi
10-ҚИСМ Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА Бу сўзлар Севаранинг кайфиятини туширди. Лекин шу баробарида қулоғи остида Рита опанинг сўзлари жаранглади: “У қандай қарор айтмасин, табассум билан қабул қил. Гўёки, ўзингни уни авайлаётгандек, у учун қайғураётгандек…
11-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
-Яхши бўпти, - бўш келмади Гулюз. - Сизларга овқат тайёрласам, кирларингни ювсам, уйни йиғиштирсам, қаёқданам ўқишга кираман?
Матлуба тағин “уҳ” тортди. Опаларини жимгина кузатиб ўтирган Умиднинг охири тоқати тоқ бўлди:
-Жим бўлинглар! Ойим “Бошим оғрияпти”, деди-ку!
Гулранг онасини меҳр билан қучди. Бошини силади. Юзларидан ўпди:
-Ойижоним, ўзимнинг. Ҳозир дори олиб келаман!
* * *
Севаранинг Ританикига қайтиб кўчиб ўтаман, дейиши Аббос учун хавотирли эди. Ўзидан ўн етти ёш кичик бу жувон ёввойи қуш каби энди унга ўрганиб, ошёнига қўнай деб турибди. Агар ҳозир яна ўша татар кампирнинг ҳузурига қайтса, кампир Аббосдан бошқа харидор топиб, узатиб юбориши тайин. У негадир Аббосни сира ёқтирмади. Шунданми, Аббос Севарани кампир доим айнитишга ҳаракат қилса керак, деб ўйлайди.
-Рита холаникига бормайсизлар, - шоша-пиша деди Аббос. - Шу ерда тураверасизлар. Ижара пулини тўлайман, дедим-ку!
Севара ичида мамнун бўлди. Бу қувонч юзидаям жилваланди. Жилмайганча Аббосга жавоб берди:
-Сиз қийналиб қоласиз-да, Қорбобо. Бир йилда уч қизимни ҳам узатаман деётган бўлса... Қиз узатиш осонмас. Мен ҳам ижара пули билан сизга юк бўлмай... Рита холаникида бу ернинг ярим нархига турамиз, мен бозорга чиқсам, мана, Сардор ҳам пул топиб қолди. Ўзимизни ўзимиз эплаймиз... Сиз қийналиб қоласиз.
Аббос ерга қаради. “Уҳ” тортди. Дилини ўртаётган оғриқларни негадир жувонга айта бошлади:
-Чарчадим, рўзғор ташвишларидан, муаммолардан чарчадим. Тўғриси, сиз билан гаплашсам, сал хотиржам, муаммолардан узоқ бўламан. Ортиқ у уйда яшай олмайман. Агар хўп десангиз... никоҳимга оламан. Хотиржам яшамоқчиман...
Севара мийиғида кулди. Бу ички қувончини Аббос сезишини истамасди.
-Баттар ҳаловатингиз йўқолса-чи? – ноз билан деди у. - Сизни яхши биламан, никоҳингизга олсангиз, бизни асло ташлаб қўймайсиз. Битта рўзғорнинг муаммоларидан чарчаган одамга, менам осилишим тўғримикан? Бироз шошмаганимиз маъқулми? Ҳозир муаммоларингиз кўп пайтида менам бошингизни қотиришни истамайман. Мен Рита холаникида яшаб тура қолай...
Аббос яна хўрсинди. Севара унга тикилиб турарди. Аббос беихтиёр унинг оппоқ, нозик қўлини кафтлари орасига олганди, аёл дарҳол тортиб олди:
-Унақа қилманг. Ўзи мана бундай ёлғиз ўтиришимиз ҳам яхшимас.
Аббос уҳ тортди. Бошини чангаллади. Кейин Севарага тикилганча, сўзлай кетди:
-Мен бежизга сизни бу квартирага олиб чиқмадим. Эртага иккита танишим ва мулла билан келаман, никоҳ ўқитамиз. Мен энди у билан яшамайман, дедим-ку! Жонимга тегиб кетди. Бир йилдан сўнг, қизларимни узатиб олсак, у билан буткул ажрашаман.
Севара баҳор қуёши каби майин жилмайди.
-Қорбобо... чинданам Қорбобога ўхшайсиз, - деди мулойимлик билан. - Сюрпризлар қилиб юрасиз. Овқатингизни енг, совиб қолди. Очқаб кетгандирсиз?
Аббос яна Севаранинг қўлини ушлади:
-Меҳрибоним...
* * *
Тонг ўзининг мусаффолиги, қушларнинг чуғур-чуғури, ўзгача мафтункорлиги билан барчага бирдек ёқади. Матлуба ҳам субҳга бошқалар каби ошиқ эди. Аммо бугун дилхун. Кўзга тор кўринган дунё тонгни ҳам сиқиб, хиралаштириб, гўзаллиггу тароватини олиб қўйгандек.
Давоми пастда

👍29❤1
12-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Агар у ҳозир оламнинг энг чиройли жойида тонгни қаршилаганида ҳам кўзлари бу гўзалликни кўрмас, қалби ҳис этмасди.
Афсуски, у пурвиқор тоғ бағрида, ё чаманзорда, ё қушлар ошён қилган боғда ҳам эмас, ўша эри билан ит-мушук бўлган кичкина ва оддий ётоқхонасида ўтирибди.Аббос ётоқ каравотида унга тескари қараб ухламоқда. Матлуба каравотнинг бир четида ўз уйида, ўз ёстиқдошига етти ёт бегонадек қимтинибгина ўтирибди. Неча ойдирки, Аббоснинг аҳволи шу. Матлубага қиё ҳам боқмайди, тескари ҳолда ухлайди.
Матлуба Аббоснинг ғайир ва тикка сочларига, гўштдор қулоқларига, йиллар чуқур из қолдирган, қуёшда қизаринқираган бўйнига қараркан, ёшлиги, талабалик даври эсига тушди.Матлуба унга тегиш учун ўзига ўзи сўз берган чоғида Аббос худди шундай тескари турар, Матлуба ортидан бориб қучгудек энтикарди. Улар тоғда эди. Курсдошлари билан бирга тоққа боришганди. Аббос тоғнинг энг баланд қоясига чиқиб бор овозида бақирганди.
-Матлу-у-у-у, сизни севама-а-а-ан!
Матлуба Аббоснинг бор овозда айтган сўзларидан қотиб қолди. Тоғнинг у ер, бу ерида юрган курсдошлари ҳам тўхтаб, аланглаб овоз келган томонга - уларга қарашди. Айрим курсдош йигитлар жим туролмай қийқирди ҳам. Ҳатто тоғ ҳам сукут қилолмади:
“Матлу-у-у-у, сизни севаман... севаман... севамаа-а-ан!” – акс-садо берди тоғу-тош.
Матлуба дилини жунбушга келтирган ҳаяжондан энтикди. Ўзига тескари қараб турган, қўлларини ёйганча бақирган Аббосни югуриб бориб қучишдан ўзини зўрға тийди. Аммо қалбига кучи етмади:
“Менам сизни... Сиздан бошқасига турмушга чиқмайман!”
Ич-ичидан янгради бу овоз.
Матлуба ҳозир ҳам ўша ҳаяжондан, муҳаббатдан кам бўлмаган ҳислар билан эрига тикилиб ўтирарди. Айни дамда ҳам худди ўшандагидек Аббосни қучиш истаги уни қамраб олди. Ўшанда уни қизларга хос ҳаёси қайтарган бўлса, энди рафиқаларга хос қайсарлик ва ғурур тўсиқ. У оғир хўрсинди. Кўзларидан оқиб тушган шўртак ёш лабларини ҳаракатга келтирди:
-Қаёққа кетди, ўша муҳаббат?
* * *
Аббоснинг тўнғич қизи Гулҳаё ўта тартибли, ҳар бир юмушни қоидаси билан сидқидилдан бажарадиган, Матлубанинг назарида тарбияли, сингиллари наздида инжиқ қиз. У одатига кўра, бугун ҳам эрта тонгдан қулай ва ўзига ярашган спорт кийимида кўчага отланди.Бир қулоғига қулоқчин тиқди, иккинчисини атрофни эшитиб туриш учун очиқ қолдириб, телефонидан мусиқа қўйди. Сўнг доимий югурадиган, ўзига яхши таниш бўлган йўлакдан енгилгина югуриб кетди. Кийимдек енгил ва жозибали ҳаракат қиларди у. Икки ёнида дарахтлар қўриқчидек жойлашган бу йўлак доим тонгги бадантарбияни севувчилар билан гавжум. Ҳар куни машғулотни узлуксиз олиб борадиганлар бир-бири билан кўришавериб, танишиб, қадрдон ҳам бўлиб кетган. Гулҳаё ҳам илк рўпарасидан чиққан ёши катта, мулойим боқувчи Юсуф амакини яхши танийди, шунинг учун унга табассум билан салом берди. Юсуф амакининг йўлида тасбеҳ.Қироат билан Гулҳаёнинг саломига алик оларкан, “Барака топинг”, деб қўйди.Гулҳаё кейин юзлашган кишилар опа-сингиллари Назокат ва Лазокат опалар эди.Уларнинг ҳам ёши элликка бориб қолгани учун Гулҳаё сингари югурмас, шаҳдам ва дадил қадамлар билан йўлакни тепкилаётгандек тез юришарди. Гулҳаё эндигина улар билан сўрашиб, югуришда давом этганди, ортидан Шоҳжаҳон чопиб етиб олди:
-Сизга етиб олиш қийин бўляпти-ку, спортчи қиз...
Гулҳаё қайрилиб қаради.Шоҳжаҳонни у бир ҳафтача кўрмаган ва аввалдан ҳам кўп гаплашиб юрмасди. Шундай бўлса-да, унга қараб жилмайди:
-Ассалому алайкум.
-Волайкум! Эрта чиқяпсизми, дейман? – деди Шоҳжаҳон Гулҳаё билан югуришда давом этиб.

👍19😭2
13-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
-Ҳа, беш яримда чиқяпман. Ўқишга кеч қолмай деяпман.
-Ҳа-а-а, айтганча, сиз талабасиз, а?
- Ҳа... Ўзингиз кўринмай қолгандингиз? – ийманибгина сўради Гулҳаё.
-Ишларим кўпайиб кетди. Ломбард очдим. Шунинг югур-югури билан... Чарчаяпманми, эрталаб ухлаб қолаётгандим. Бугун турдим.
-Табриклайман, - деди Гулҳаё.
-Раҳмат. Пул керак бўлганда, тилла буюмларингизни олиб борсангиз, бир пасда ҳал қиламиз.
-Яхши.
Гулҳаё Шоҳжаҳондан тортингани учун тезроқ югуриб кетмоқчи ҳам бўлди. Аммо ундан олдинда чопқиллаб кетиш ҳам одобсизликдек туюлди.У билан бирга югуриш ҳам қанақадир ноқулай эди. У нима қилишни билмаётганди.
Аббос кечаги Севара билан бўлган суҳбатдан сўнг хотиржам тортдими, тиниқиб ухлаб турди. Ваннадан юзини ювиб чиқаётганда бугун Севара билан никоҳ ўқитиши эсига тушиб, димоғи чоғ бўлди. Ошхона томонга юраркан, Матлубага юзма-юз келишини ўйлаб қовоғи осилди.
Матлуба дастурхонга нонушта учун егуликларни бирин-кетин қўйди: новвот, сариёғ, нон... Сўнг чой дамлади. Атай ўзини кайфияти йўқдек кўрсатаётган Аббос индамай келиб ўтирди-да, телефонига тикилиб, смс ёза бошлади.
Матлуба телефондан бош кўтармаётган эрининг нима билан машғуллигини тахмин қилгани учун томоғига тиқилган аламни зўрға ютди.Пиёлага чой қуяркан, нигоҳининг қири билан эрининг қўлидаги телефонга қаради. Амаллаб Аббос ёзган хабарни ўқиб улгурди:
“Уйғондингизми?”
Матлуба чидолмади ,эрини чалғитишни истади:
-Уйда ҳамма нарса тугаган. Яна... Гулҳаёнинг контрактини тўламаган экансиз, ўқишдан ҳайдаганмуш.
Аббос ғазабнок кўзларини Матлубага тикди:
-Ҳайдашибди?
-Ҳа.
Шу пайт смс келганини билдирувчи мусиқа янгради. Аббос дарҳол телефонига қараркан, илжайиб хабарни ўқиди:
“Ассалому алайкум! Ҳа, уйғондим. Тушингизга кирдимми, Қорбобо?”
Аббос лаб-лунжини йиғиштиролмай жавоб ёза бошлади:
“Ҳа, тушимга кирибсиз. Тушимда мулла билан ёнингизга борибман...” - у шундай дея хабар орқасига “тилини чиқариб турган смайлик” қўйиб, жўнатиб юборди.
Матлуба зимдан қараб турди ва ўқиди. Ичи шилиниб тушгандек бўлиб, шалвираб қолди. Шундай бўлса-да, сўзида давом этди:
- Гулюз, Гулрангларнинг ҳам репетиторларига пул тўлаш керак. Кеча болалар ейишга тухум ҳам олишолмади.
Аббос аввалига Матлубага ғазаб билан қаради, сўнг бақира кетди:
- Онанг пул билан туққанми, сени? Мени кўришинг билан пул деб бошлайсан! Кўзингга пул бўлиб кўринмайманми, мабодо? Қаердан оламан, шунча пулни? - Аббос чўнтагини кавлаб ғижимланган, букланган қайтим пулларни олиб, Матлубага қараб отди. - Ол! Бозорни ўзинг қилиб келарсан, ё шуниям қилиб берайми?
Матлубанинг кўзлари ёшга тўлди:
- Болалар ухлаяпти, бақирманг.
* * *
Талабаларни бағрига олган университет гўё қушларни жамлаган боғ каби сершовқин. Кимдир китоб ўқиган, кимдир бақирган, бошқаси чақирган, на биров югурган. Хуллас, ўзи билан ўзи овора талабалар орасида Гулҳаё ва Зилола ҳам битта партада ўтириб олиб, дардлашарди. Зилоланинг кўзлари ёшли.

👍14❤2👏1💔1
14-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
-Йиғлама, даданг тузалиб кетади. Ҳаммаси яхши бўлади, - дугонасини овутишга уринарди Гулҳаё. - Менинг дадам кеча жуда кеч келди. Гаплаша олмадим. Ўзимнинг контрактим ҳам номаълум. Билмайман, тўланганми, йўқми?
-Сеникини барибир даданг тўлайди-ку. Мен ўқимайман, шекилли. Учинчи курсдан ўқишни ташлаб кетиш... – Зилола ўпкаси тўлиб баттар йиғлашга тушди.
-Ташлаб кетмайсан. Мен дадам билан гаплашаман дедим-ку.
-Дадангга сенинг контактинг ҳам етиб-ортади. Қизиқмисан?
-Бўлмаса... – Гулҳаё бироз иккиланиб турди-да, яна гапира бошлади. - Битта ломбард очган танишим бор. Ўшанинг ёнига борамиз. Мана, сенинг ҳам тилла зирагинг бор, меники ҳам бор. Икковини бериб, пул олиб турамиз. Даданг т
узалса, кейин ҳаммаси ўз ўрнига тушади.
-Зирагимнинг пули етармикан? – қулоғини ушлаб деди Зилола.
-Менам зирагимни бериб тураман, деяпман-ку!
Зилола ёшли кўзлари билан Гулҳаёни қучди:
-Раҳмат, дугон. Борингга шукр.
* * *
Катта шаҳарнинг марказий кўчаларидан бири. Худди чумолиларнинг инидан то буғдойзор томон чўзилган йўл каби серқатнов. Машиналар ҳам чумолилар каби тиним билмайди. Улар орасидан ажралиб чиққан катта яшил рангдаги йўловчи ташувчи автобус бекат ёнига келиб тўхтади. Автобусдан бетартиб тушаётган йўловчилар орасида Матлуба ҳам бор. У автобусдан тушиб, бозор томон юра бошлади. Ғамгин ва паришон. Бозорнинг дарвозасига етганда тўхтаб ўйланиб қолди. Ҳамёнидан пулини чиқариб санади. Ўша эрталаб эри юзига отган пуллар. Асабийликдан қалтираётган ва чўғи кам пулни зўрға ушлаб турган қўлларига қараб, кўзлари ёшга тўлди. Бошини кўтариб, ёшли кўзларини атрофга тикди. Миясига қандай фикр келдики, ортига ўгирилиб, зувиллаб ўтиб, тўхташ билмаётган машиналарга боқди. Хўрсинди. Кейин ҳамёнини сумкасига жойлаб, орқага қайтди. У шаҳдам қадамлар билан йўлда учгудек бўлиб келаётган автомобиллар томон юра бошлади...
* * *
Кийим бозори дўкониниг ташқи томони. Севара дўконнинг ташқари деворига аёллар кўйлакларини осмоқда. Шу пайт телефони жиринглайди. Севара телефонига қараб жилмайди:
-Ассалому алайкум, Рита хола. Яхшимисиз?
-Волайкум, - Рита холанинг татарчага тортиб кетувчи сўзлари эшитилди: - Яхши, ўзинг қандай? Эрталабдан буён кутаман, телефон қилмайсан. Нима қилдинг, айтганларимни қилдингми?
-Қилдим, холажон, қилдим, - Севара айёрона тарзда овозини пастлади. - Иш берди, хола, иш берди. Бугун мулла олиб келармиш. Ҳали никоҳимизни бирга нишонлаб қолмасак эди...
- Мен сенга нима дедим? Хўп-хўп деб ширин гапириб туравер. Эркак одам ширин гапнинг гадоси бўлади. Никоҳига ўтиб ол, кейин уйинг ҳам бўлади, машинанг ҳам... - насиҳат қила кетди кампир.
- Сиз бор-ку, опажоним, - хушомад қилди Севара қувлик билан. - Йўл кўрсатиб турсангиз, бўлди.
Рита хола эса Севарадан қолишмаган ҳолда унинг ичини қиздиришга интилди:
- Яна бир режалар тузиб қўйдим. Келсанг айтаман.
- Хўп, опажоним...
* * *
Матлуба машиналар зувиллаб қатнаётган кўча ёнида туриб, такси тўхтатишга уринди. У манзилга етиш учун дадил қўл кўтарган бўлса-да, ичида иккиланиш бор эди. Ўйлаган манзилига борсинми, ёки йўқ?
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍16😭9🤗2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 ХАЙРЛИ ТУН
АЗИЗЛАРИМ!!!🌙
✨Насиб бўлди шу дамни яшамоқ бизларга ..
Ҳар оннинг шукри оламлар илоҳи ёлғиз Аллоҳга бўлсин.
🌙 Кўнгилда эртанги кунга ишонч ва борингки энг эзгу ниятлар умиди ила ул Қодир Эгамга талпинамиз .
🌙 Аллоҳ бизни қалбимизни шод этсин . Маҳзунлигимизни кетказиб, гуноҳ ва камчиликларимизни кечирсин.🤲
Яқинларга Улашинг.. 😀

👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ!
☀️ Ассалому алайкум! Душанба тонги муборак бўлсин
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎉БУГУН 21-ОКТЯБРЬ. ХАФТАНИНГ БИРИНЧИ КУНИ ДУШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🦜
🦋Янги кун, янги имкон муборак азизларим!!!
🦋Демак янги ҳаёт бошланди! Янги ҳаётга янги орзулар билан қадам қўямиз!
🦋Ҳаётингиз гўзал бўлиши учун аввало хаёлларингиз гўзал бўлсин!
🦋Унутманг, ҳаётингиздаги ҳар бир вазият ўй-хаёлларингиз натижасидир...
🤲 Душанба кунингиз қувончли лаҳзаларга бой бўлсин!
Яқинларга ҳам улашинг!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🦋Янги кун, янги имкон муборак азизларим!!!
🦋Демак янги ҳаёт бошланди! Янги ҳаётга янги орзулар билан қадам қўямиз!
🦋Ҳаётингиз гўзал бўлиши учун аввало хаёлларингиз гўзал бўлсин!
🦋Унутманг, ҳаётингиздаги ҳар бир вазият ўй-хаёлларингиз натижасидир...
🤲 Душанба кунингиз қувончли лаҳзаларга бой бўлсин!
Яқинларга ҳам улашинг!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2🔥1
ЎЙГА ТОЛДИРУВЧИ ҲИКОЯ.
Наима аравачани кун чиқиш томонга тўғрилаб, ўзи ҳам эрининг ёнидаги ўриндиққа ўтирди.
- Қалай, энди қулайми?
- Бўлади.
Акром хотинининг майинлик билан берган саволига шундай қўрс жавоб қайтарди. Наима бунга кўникиб қолгани учунми, индамай қўя қолди.
Авваллари Акром жуда мулойим, босиқ ва самимий инсон эди. Уни дард ўз измига солиб, ҳаёт синовлари ўзгартирди.
- Ўзи мени нега эрталабки уйқудан уйғотиб, бу ерга олиб келдинг?
- Кеча санаториядаги бир-икки аёл шу ерда қуёш жуда чиройли бўлиб отишини, уни кузатиш мароқли эканини айтишганди. Буни эшитибоқ, шундай ҳодисани сиз билан бирга кўришни кўнглимга тугиб қўйгандим.
- Хўш, бу билан бирор нарса ўзгарадими?
- Ҳа, сизнинг кайфиятингиз кўтарилиб, яна аввалгидек кула бошлайсиз.
- Сен тушунмадинг, шундан кейин мен юриб кетаманми?
Наима индамади. У қўрқарди, эри яна ажрашиш ҳақида гап бошлашидан чўчиб турарди.
- Мен сенга ҳеч тушунмайман. Биз совчилар орқали топишдик, турмуш қурдик. Тўйимиздан икки ой ўтар-ўтмай мен мана шу аравага михланиб қолдим. Мана олти ойдир-ки менинг инжиқликкаримга чидаб, сабр қилиб келаяпсан. Энди менга айтчи. Буларнинг бари нима учун?
- Ахир... Биз бирга...
- Ҳа, тўғри, тўғри. Тўйимиз куни биз доим бирга бўламиз деб бир биримизга сўз берганмиз. Бироқ, энди мен буни хоҳламайман. Эшитаяпсанми, мен сен билан бир сония ҳам яшашни истамайман.
- Мен эса айнан шуни истайман. Доим ёнимда туришингизни, ҳар сония мен билан бирга бўлишингизни Аллоҳдан тилайман.
Акром оёқларини ўраб турган ёпинчиқни олиб, жахл ила ирғитиб юборди.
- Кўраяпсанми мана буни? Бу оёқлар юрмайди, чўлоқ. Менинг тақдирим шундай, аммо сен ҳали келажагингни ўзгартиришинг мумкин. Бутун умр ногирон эрнинг қош-қовоғига қараб ўтиргандан, яхши хонадоннинг гўзал келини бўлиш афзал эмасми?
Акром бошини юқорига қаратиб, осмондаги бирин кетин ғойиб бўлаётган юлдузларга қараб қолди. Наима эрининг йиғлаётганини сезиб, жимгина пастда ётган ёпинчиқни олдида, яна қайта эрининг оёқларини ўраб қўйди.
- Шамоллаб қоласиз, ўраб олинг.
- Бўлди, етар. Ҳар куни менга раҳм-шафқат кўзи билан қарашингга, ўзгалар сени "ногироннинг аёли" деб чақиришларига, гулдай умрингни мендай дардисар билан зое кетказишингга бошқа чидолмайман. Уйга қайтиб боргач ажрашамиз.
Наима энди кўринай-кўринай деб турган қуёшга қараганча сўради:
- Хўп, ажрашганимиздан кейин нима бўлади?
- Сен ўз ҳаётингда, мен эс ўз ҳаётимда яшаймиз.
- Қандай қилиб?
- Сен ҳавотирланма, мен сенсиз ҳам ўзимни эплай оламан.
- Сиз-ку ўзингизни эпларсиз, аммо мен сизсиз қандай яшайман?
Акром тўсатдан берилган бу саволдан сесканиб кетди.
- Тўғри, биз севишиб оила қурмадик, бироқ, мен сизни турмушимизнинг илк кунлариданоқ севиб қолганман. Сизни севишимни яширмайман, буни айтишдан уялмайман ҳам.
Мени сиз билан ажрашмаганимнинг сабабини билмоқчимисиз? Бу бўйнимдаги фарзим, елкамдаги мажбуриятим, қалбим тубидаги раҳм-шавқат ҳисси боисидан эмас, балки юрагимдаги муҳаббат туйғуси туфайли.
Ёдингиздами, тўйимиз куни мен сиз учун садоқатли ёр, сабрли жуфти ҳалол бўлишга сўз берганим. Мен буни сиз ногирон бўлиб қолгунингизгача эмас, бутун умр учун айтганман.
Биласизми, мени қалбимга ҳар куни айтадиган сўзларингиз эмас, ҳаётга бўлган умидсизлигингиз кўпроқ озор беради.
Сиз умидсизланганингиз сайин, мени соғайишингизга бўлган ишончим ортаверади. Мен бунга ишонаман,
сиз албатта тузаласиз. Шунда бу ерларга пиёда бирга чиқамиз, қуёш отишини-ю ботишини ўтириб эмас, туриб қаршилаймиз. Фақат, бунинг учун биз доим бирга бўлиб, бир-биримизга елкадош бўлишимиз керак.
Аллоҳ барча бандаларини синайди, биз бу синовлардан ўтсак, барчаси ўз изига тушиб кетади.
Акром Наиманинг сўзларидан таъсирланиб кетди ва унинг қўлларини ўзиниг юрагига яқин олиб бориб паст овозда:
- Яхшиям сен борсан, - деди.
Наима эрининг сўзларидан ҳаяжонланиб, ёнида жилмайганча, мамнун ҳолда ўтирарди.
Шу онда қуёш секин бош кўтарди-ю, нури иккисининг янги кунга ишонч билан порлаб турган кўзларида акс эта бошлади.

👍12🥰2👏2❤1
Haqiqiy erkak qanday bo‘ladi?
Haqiqiy erkak hech qachon onasini hotiniga hor qildirib qo‘ymaydi.
Haqiqiy erkak hech qachon oilasidagi gaplarni ko‘chada gapirmaydi.
Haqiqiy erkak hech qachon opa-singillariga e'tiborsiz bo‘lmaydi.
Haqiqiy erkak hech qachon ojiza jufti halolini oyoq osti qilib ho‘rlamaydi.
Haqiqiy erkak hech qachon oilasi muhtoj bo‘lib qolganda uyda o‘tirmaydi.
Haqiqiy erkak hech qachon ko‘chadagi ayollarga yomon ko‘z bilan qaramaydi.
Haqiqiy erkak hech qachon nafsi yo‘lida vijdonini sotmaydi

👍3
Миш-мишни ёвуз одам ўйлаб топади. Аҳмоқ уни тарқатади. Ақлсиз, нодон уни тасдиқлайди. Сен мана шу уч тоифадан бўлмасликка ҳаракат қил!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Manti tugishni bilmaydigan yaqinlaringizga videoni yuboring👍
Video yoqsa ❤️👍bosishni unutmang
2 hil koʼrinishda antiqa manti tugish uslubi
Oddiy manti hamirini va nachinkasi faqat tugulishi oʼzgacha.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Video yoqsa ❤️👍bosishni unutmang
2 hil koʼrinishda antiqa manti tugish uslubi
Oddiy manti hamirini va nachinkasi faqat tugulishi oʼzgacha.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤3
Шифо дуоси
✅ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз аҳлларидан баъзиларга паноҳ тилаганларида ўнг қўллари ила силаб:
«Аллоҳумма! Роббан-нааси! Изҳибил баъса. Ишфи. Анташ-шаафии. Лаа шифаъа иллаа шифааука. Шифаан лаа юғодиру сақман», дер эдилар». Икки шайх ривоят қилганлар.
✅ Шарҳ: Ҳар бир дам солувчининг беморни ўнг қўли билан силаб туриб дам солиши шундан олинган. Тўғрироғи, дуони ўқиб, ўнг кафтга дам солиб, сўнг ўша ўнг кафт билан беморни силаш керак.
✅ Дуонинг маъноси қуйидагича:
«Аллоҳим! Одамларнинг Робби! Шиддатни кетказ! Шифо бер. Шифо берувчи Сенсан. Шифоингдан бошқа шифо йўқ. Ҳеч дардни қўймайдиган шифо бер!

👍9👏1
“У кунда на мол-дунё ва на фарзандлар фойда бермас. Фақат Аллоҳ хузурига соғлом дил билан келган кишиларгина (фойда берур)”.
(Shu’aro surasi, 88 oyat)
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
(Shu’aro surasi, 88 oyat)
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8👏2
🧕 Muslimalar kundaligi
14-ҚИСМ Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА -Йиғлама, даданг тузалиб кетади. Ҳаммаси яхши бўлади, - дугонасини овутишга уринарди Гулҳаё. - Менинг дадам кеча жуда кеч келди. Гаплаша олмадим. Ўзимнинг контрактим ҳам номаълум. Билмайман, тўланганми, йўқми? -Сеникини…
15-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Борса, бирор натижага эришиши, эрини ўша мегажиндан қайтариб олиши мумкин. Лекин эрталаб эридан олган озгина пул - болаларининг ризқи. Мана ризқни у ҳозир совуриш пайида. Шунинг учун ҳам у иккиланаётганди.
Матлубанинг олдига машина келиб тўхтади. Аёлнинг қарори қатъийлашди. Ўйлаган манзили сари йўл олди.
Узун каридор, навбат кутиб ўтирган одамлар Матлубанинг сирини сезиб қолгандек мунғайтириб қўйди. У эшигига “Нигора Асқарова Абдужабборовна ПСИХОЛОГ” деб ёзилган хона рўпарасига келиб ўтирганларга қаради:
- Охири ким?
- Мен, - деди башанг кийинган аёл.
- Сиздан кейин менман, - қўйилган ўриндиққа чўкди Матлуба.
То ўзининг навбати келгунча имтиҳон топширишга кираётган талаба каби айтадиган гапларини ичида такрорлаб ўтирди. Психолог ҳузурига кирганида эса юраги юмшаб кўзлари ёш келди. Нигора ўзининг дугонаси эмасми, қучоқлаб хўнграб ҳам берди. Нигоранинг нақ юраги чиқаёзди.
- Тинчликми? Нима бўлди? Навбат кутиб ўтирдингми, киравермадингми? Тану жонинг соғми? - хавотирга тўла кўзларини Матлубага тикиб сўради Нигора.
Матлубанинг навбат кутиб ўтирганда ўйлаб ўтирган ҳамма гапи эсидан чиқди. Бошидан ўтганларини пойинтар-сойинтар тарзда йиғлаб гапира кетди. Сўзини тугатаркан, нажот билан Нигорага тикилди:
- Шунақа қилиб зўрға олиб қолдим. Энди нима қилай? Шунга келдим.
- Матлу, сенинг хушинг жойидами? - дугонасининг сўзларидан буткул ўзини йўқотди Нигора. - Қайси калланг билан бир йил муҳлат сўрадинг?
- Нима қилай? Уч йил десам, кўнмади-да!
Нигора кинояли кулди:
- Уч йил деганмуш. Уч йилга кўнмаганмуш. Бунақа нарсалар қаёқдан каллангга келади, а? Ҳеч замонда одам эри билан ажрашиш учун ҳам мухлат сўрайдими? Ўзи нега тиз чўкиб ялиндинг? Ана шу ялинишинг унга янаям куч берган. Инсон психологияси ўзи шунақа. Бош эгганинг сари кеккаяди, куч олади. Сен эрингни осмонга чиқариб қўйгансан, бу қилиғинг билан. Шуни тиз чўкмай, мухлат сўрамай, оддий тушунтирсанг ҳам бўларди-ку!
Эндигина тинчлана бошлаган Матлуба яна йиғлай бошлади:
- Нима қилай? Нарсаларини йиғиб, кета бошлади. Кетмасин деб айтдим-да.
- Аҳмоқсан! Ғирт аҳмоқсан! Одам ҳеч замонда ҳам қизларини қачон узатишини олдиндан режа қила оладими? Бир йилда уч қизимни узатаман, деганмуш. Қиз бола совғамидики, дуч келган одамга мана бу сизга, деб топширсанг. Қиз болани ўзинг истаган пайтда узата олмайсан.
- Нима дейишим керак, эди? Қўлимдан нима келарди? - ҳиққилади Матлуба.
- Кетавер, демайсанми? - жаҳлини босолмай деди Нигора. - Болалари бўй етганда, уларнинг бахтини ўйламаган эрни бошингга урасанми? Қатъи туриб, кетаверинг дейишинг керак эди. Кейин ўйланиб қоларди.
Матлуба кўзларидан дув-дув тушаётган кўзёшларини артиб, мўлтирабгина деди:
- Кейин қандай яшаймиз? Қизларнинг ўқиши бор, Умиднинг футболи бор. Мен ишламасам...
Нигора оғир хўрсинди. Лекин дугонасига боқиб, хотиржам гапира кетди:
- Барибир, бир йил мухлат сўраб нотўғри қилгансан. Катта қизингнинг контракти бор. Ким келин қилади? Ҳеч ўйлаб кўрдингми? Кичкина қизинг ҳали ўн олти ёш-ку! Келаси йил ўн еттига киради. Узатишинг учун ўн саккизга кириши керак. Бир йилда узата олмайсан, уни...
Матлуба даҳшатга тушди. Қўрқиб кетганидан кўзлари катта-катта бўлди. Баттар йиғлай бошлади:
- Энди нима қиламан, Нигор? Қизларимни қандай узатаман? Маслаҳат бер, нима қилай? Сенинг ёнингга нажот излаб келдим, ахир.
- Ҳамма ишни қилиб бўлиб энди маслаҳат сўраганингга ўлайми? Айтайми, сенинг ҳолатинг кимга ўхшайди, - ўйланиб қолди Нигора. - Топдим. Қотилликни қилиб бўлиб, энди нима қилай, ёрдам беринг, деган жиноятчининг ҳолати билан бир хил. Қотиллик қилиб бўлди, энди унга нима маслаҳат берасан? Жазосини олади, тамом. Бошқа йўли йўқ. Худди шундай сенам. Ҳамма ишни ҳал қилиб бўлдинг. Эрингдан бир йил мухлат олдинг, шу вақт ичида қизларни узатасан, кейин у кетади. Мен нима деб маслаҳат бераман энди, сенга? Жабрини тортасан, тамом.

👍25🔥1
16-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- Бошқа йўлим йўқ эди деяпман, сенга, - ҳиққилаб деди Матлуба. - Кетаётганди...
- Матлу, ҳеч қачон биз битта йўл қаршисида қолмаймиз. Доим бизда танлов бўлади. Фақат тўғри йўлни танлай билишимизда. Сен эса тўғри йўлни танлай олмадинг!
Матлуба баттар йиғлади. Гўё ҳаммасига Нигора айбдордек унга ола қараб ҳам қўйди. Нигора ҳам ўйчан унга тикилиб ўтирар, чора топа олмаётганидан сиқилаётганди.
- Бир йўлини кўрсат...
Нигора энди чуқур хўрсинди. Дугонасига раҳми келиб тикилди:
- Менга қара, сенга жуда қийин бўлади. Аввало, айтганингдек, қизларингни яхши жойларга узатишга тиришасан. Ундан кейин шу бир йил ичида эрингнинг кўнглига қайта йўл топасан. Ўзинг айтганингдек, қизлигингда Мажнунинг бўлган-ку! Ўша Мажнунни Лайлисига қайтарасан.
- У бошқа Лайли топган, - тумтайди Матлуба.
- Оббо! Бир пас қулоқ сол, - жаҳл қилди Нигора. - Бизнинг замонда ҳамма Мажнунлар бошқа Лайлиларга ҳам қарайди. Юриб кетган битта сенинг эринг эмас. Қаердадир хато қилгансан ва Мажнун Лайлидан совиган. Менга қара, аввало, кундошингни ўрганасан. Нимаси билан эрингни ўзига қаратган, қай томони сендан устун?
Матлубанинг кўзлари косасидан чиққудек бўлди:
- Қанақа қилиб ўрганаман? Уни танимасам...
- Уффф! Танимасанг, танийсан! Унинг борлигини қаёқдан билувдинг?
- Ёзган смсларини кўриб қолувдим.
- Ҳмммм, - ўйга толди Нигора. - Эрингнинг телефонини титкилагансан, тўғрими?
- Ҳа, унда телефони оддий эди. Ҳозир очолмайман. Фақат эримнинг кўзига тутсанг очилади.
Нигора ўзи билмаган ҳолда қаҳ-қаҳ отиб юборди:
- Нима? Телефон эрингнинг кўзига кодланганми? Даҳшат-ку!
- Эрим анойи эмас! Нима деб ўйловдинг? - Матлуба дугонасидан аразлагандек қовоғини очиб олди: - Иложи бўлса, шу пайтгача билардим-да! Тағин... телефонини сира ёнидан қўймайди.
-Ўҳўўў! - ўзини креслосига ташлади Нигора. - Агар қуролинг бўлса, эринг темир зирҳ кийишдан ҳам тоймаскан. Шу ўзимизнинг Аббосми?
- Ўзгарган Аббос...
- Хуллас, билмайман, - ўзини бепарво тутиб гапирди Нигора. - Кундошингнинг ўзингдан устун томонларини ўрган ва унингдек бўлишга интил. Кейин... аввал эринг қайси жиҳатларингни яхши кўрган. Ўшаларни қайта кўз-кўз қил...
Матлуба ўтирган жойида эгилиб, ўз гавдасига қаради. Сўнг Нигорага тикилди:
- Фигурам ёқарди. Бу фигурани энди...
- Оббо... - ҳафсаласи пир бўлди Нигоранинг. - Мен характер, фазилат жиҳатидан айтяпман. Эркаланишинг ёққандир, жилмайишинг ёққадир, ширин гапиришинг ёққандир, ростгўйлигинг... Хуллас, шунга ўхшаш... Тушундингми? Яна фигурангни тўғирлашга ҳам урин. Уйингга борасан, энг биринчи эрингга ёқишга уринасан! Кейин... кундошингни ўрганасан. Тур, йиғлама, мени мижозларим кутиб қолди. Билганларингни келиб айтсанг, шунга қараб иш қиламиз.

👍22