This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌺 Aссалому алайкум...
🌺 Шанба тонги
🌺 Муборак бўлсин.
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🍂Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍂Кўнглингизни хотиржам,
🍂Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍂Танангизни саломатлик,
🍂Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍂Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!!
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
🍁 Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

👍1🥰1
👩⚕ Psixolog Tavsiyasi 🌞
🔸“Menga bo‘laveradi“ demang,
“Menga eng yaxshisi kerak“ deng!
🔸“Charchadim“ emas,
“Dam olishim kerak“ deng.
🔸“Aybdorman“ emas,
“Bu menga tajriba bo‘ldi“ deng
🔸“Vaqtim yo‘q“ emas,
“Keyinroq bajaraman“ deng
🔸“Xarakat qilaman“ emas,
“Bajara olaman“ deb ayting
🔸“Men bunga loyiq emasman“ demang,
“Men eng yaxshilariga loyiqman“ deng
🔸“Hammasi yaxshi“ deyish o‘rniga,
“Menda hammasi zo‘r“ deb ayting
❗️ Yaqinlarga ulashib qo'yamiz
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🔸“Menga bo‘laveradi“ demang,
“Menga eng yaxshisi kerak“ deng!
🔸“Charchadim“ emas,
“Dam olishim kerak“ deng.
🔸“Aybdorman“ emas,
“Bu menga tajriba bo‘ldi“ deng
🔸“Vaqtim yo‘q“ emas,
“Keyinroq bajaraman“ deng
🔸“Xarakat qilaman“ emas,
“Bajara olaman“ deb ayting
🔸“Men bunga loyiq emasman“ demang,
“Men eng yaxshilariga loyiqman“ deng
🔸“Hammasi yaxshi“ deyish o‘rniga,
“Menda hammasi zo‘r“ deb ayting
❗️ Yaqinlarga ulashib qo'yamiz
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Yaqinlaringizdan nafratlanganingizda, ularni ayblab, qanchalik yomon inson ekanliklarini, eringiz befarqligi, qaynonangiz qattiqligi va hokazolardan, sizning ego(kibr)ingiz mazza qiladi.
🟥Yana va yana, kundan kunga nafrat uchun argumentlar va sabablar topib beradi. Lekin bilingki, nafratni his qilganingizda qalbingiz yopila boradi, har noliganingizda ichingizdan quvonch ketadi, har yomonlaganingizda, sevgi, mehrni his qilmay qo'yasiz.
💔Yutqazgan faqat o'zingiz. Hayotingizdan mehr, quvonch, xotirjamlik chiqib ketadi. Sevolmaysiz. Sevilolmaysiz.
🌼Baxt, ba'zida tan olish, bosh egish va qabul qilishdir. Eng asosiysi ilohiy bosh egib muammodan chiqib ketish.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🟥Yana va yana, kundan kunga nafrat uchun argumentlar va sabablar topib beradi. Lekin bilingki, nafratni his qilganingizda qalbingiz yopila boradi, har noliganingizda ichingizdan quvonch ketadi, har yomonlaganingizda, sevgi, mehrni his qilmay qo'yasiz.
💔Yutqazgan faqat o'zingiz. Hayotingizdan mehr, quvonch, xotirjamlik chiqib ketadi. Sevolmaysiz. Sevilolmaysiz.
🌼Baxt, ba'zida tan olish, bosh egish va qabul qilishdir. Eng asosiysi ilohiy bosh egib muammodan chiqib ketish.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
ҚАЙНОНА
(ҳикоя)
Толибжоннинг оиласи серфарзанд оила. Оилада бири- бирини қувалашиб етти нафар фарзанд вояга етмоқда. Каттаси бу йил еттини тамомласа , энг кичиги энди эмаклашни бошлади.
Оила бошлиғи Толибжон махалласидаги Соҳиббекнинг фирмасида иш бошқарувчи. Топиш- тутиши ёмонмаску-я, аммо шунча ейман, ичаман деб турган қора кўзларни боқишниям ўзи бўлмаслиги рост. Аёли Саодат фарзандларидан ортиб, бирон жойда ишлай олмайди. Ўзи уйида шундоқ ҳам иши етарли. Яхши ҳамки, Толибжоннинг саксонларга бориб қолган онаси Фазилат хола борлар. Болаларга ҳай-ҳайлаб, жиллақурса бешигини тебратиб мадор бўлиб турадилар. Улар ҳар икки гапни бирида : " Ёлғизимдан кўпайганларим, Аллоҳимнинг берганлари , кўрсатганига, етказганига шукр" - деб дуо қилганлари қилган.
Толибжон бугун ишдан чарчаб келди. Ҳар доимгидек келишига овқат тайёр экан. Саодат бугун чиройли қилиб хуштаъм хоним пиширибди. Ёнида қип- қизил сардаги ва майда тўғралган кўкатлар иштаҳани янаям қўзғарди.
Бувижоннинг "Бисмиллаҳир раҳмонир рахийм" и билан овқатга катталардан кейин бирин - кетин болаларнинг ҳам қўли узатилди...
Таом жуда ширин бўлган экан. Дастурхонга фотиҳа ўқилгач, Саодат қизи Саида билан идишларни йиғиштириб ошхонага йўл олди. Бир пайт эрини йўталганини эшитиб, юваётган идишини столга қўйиб остонадаги эрига саволомуз боқди:
- Ҳа , дадаси...?
- Бундан кейин ойимга овқатни алоҳида сузгин... қуюқ овқат бўлса ҳам.
Саодат эрининг гапларига тушунмай талмовсиради . Дили оғриди:
- Ахир .... Нимага ... ?
- Онаси, тушунгин бундоқ... Мен онамнинг қанча овқат еганларини билмадим. Ўзинг биласан...-
шу сўзларни гапираётиб Толибжоннинг овозидаги титроқ сезила бошлади,
- ойим қариб қолганлар... овқатниям секин ейдилар. Яна... кўпинча набираларига илиниб ...
- Дадаси , бўлди, ҳаммасига тушундим.
Саодат эрини ортиқ гапиртиргани қўймади, сабаби ўзининг ҳам кўнгли бўшаб кетганди.
У шу топда шундай меҳрибон ўғилни тарбиялаган қайнона- онасининг ёнига тезроқ боргиси келди...
Хазонрезги

👍16😢8❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун бизда Аллоҳдан қўрқув Борми?
♻️ Жаннатда кўришишни хохлаган яқинларингизга юборинг эслатинг
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
♻️ Жаннатда кўришишни хохлаган яқинларингизга юборинг эслатинг
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5😢5❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭐️Тортишиб ёки уришиб қолишса ҳам, бир оз вақт ўтгандан кейин ҳеч нарса бўлмагандай муомала қиладиган инсонларни қадрлайман. Меҳр - эътиборни ҳирс, кибр ва ғурурдан устун қўядиганларни севаман...⭐️
❤️Сизни жудаям яхши кураман❤️
💕Борми сизнинг шундай қадрдонларингиз? Бўлса уларни эҳтиёт қилинг. Сиздан ранжиган бўлса-да, ёш тўла кўзларига сохта ғазаб туси бериб, нигоҳлари билан "Асабимга тегсанг ҳам сени яхши кўраман!" дейдиган кишиларингизни кўнглингизнинг тўрида асранг!💕
💕💖💕💖💕💖💕💖💕💖
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤️Сизни жудаям яхши кураман❤️
💕Борми сизнинг шундай қадрдонларингиз? Бўлса уларни эҳтиёт қилинг. Сиздан ранжиган бўлса-да, ёш тўла кўзларига сохта ғазаб туси бериб, нигоҳлари билан "Асабимга тегсанг ҳам сени яхши кўраман!" дейдиган кишиларингизни кўнглингизнинг тўрида асранг!💕
💕💖💕💖💕💖💕💖💕💖
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤1
ОНАЖОН, МЕН ШАПКАМНИ КИЙГАНМАН.
(рэтро)
Мен ўзим илк марта мустақил равишда шапкамни кийдим, чунки кўча совуқ. қор. Биласизми бошимга босиб кийдим "номига" илдириб киймадим. Кўрябсизми, мен катта бўлдим!
Энди овқатимни катта катта еяпман. Баъзан жуда кўпам еб юбораман - хатто биров тўхтата хам олмайди. Айтганча, менинг тилшунос -филолог дўстларим мени услубий хатоим учун койишмас. Чунки "еб юбораман" жумлам бироз қўрқинчли туюлиши мумкин. Ха я сиз ўғлимнинг қанақа дўстлари экан деб бош қотирманг,барибир уларни ўзим хам танимайман.
Реал ҳаётимда хам виртуал ҳаётимда хам баҳоларим яхши. Бир марта хатто "Қора осмон" асаримни ёзганимга 15 мингта лайк босишган кун хам бўлди. Хамма тинмай камментариялар ёзишди.
Ҳонам энди топ тоза батартиб. Шунчаки бир куни кир чирлар билан яшаш нақадар машаққатли эканини тушундим. Аввалари трусигимни нақ ярим соат излардим - нақадар уятли манзара эканини тушуниб етдим. Энди чангютгич билан хам кастрюл духовка билан хам "дўст" бўлиб қолганман. Тўғри чангютгични сизнинг қадрдон супургингизга алишмасдим аммо уйга хали келин келмаган шу сабаб дангаса ўғлингизни бир сафар кечирарсиз.
Мен анча нарсани ўрганиб олдим. Масалан , овқат пишириш - оддий нарсалардан хам антиқа таомлар пишириб ташлаябман. Албатта фақат бу овқатни мендан бошқа хеч ким емайди. Энди тўй тантаналарга тез тез қатнашиб турибман, мотам азаларда хам эл қатори тик тураман. Мен ўз қайғуимни кулгу ортига яширишни ўрганиб олдим.
Айтганча, эслайсизми, мен доим маъсулятли бўлишдан катта бўлишдан қўрқардим? Бир куни уйқудан турдим. Ва бошқа кўзимга уйқу келмади. Келажак ва рўзғор хақида чуқур ўйлар энди уйқу бермай қўйди...
Аммо энди мен сизни кўпроқ тушунаябман. Тушунаябман, аммо таҳлил қила олмаябман. Айтишларича, бу хам катта бўлишнинг бир даври экан - ота она ўрнига ўзингни қўйиб кўриш каби. Ғамхўрлик қилиш, қадрлаш, тез тез ҳавотир олиб қўнғироқ қилиш, камроқ нолиб кўпроқ борига шукр қилиш ва муҳими сенинг ҳаётингда шукрона келтиришингга сабабчи одаминг борлигини ҳис қилиш экан.
Мен энди тез тез ёдга оладиган бўлиб қолдим. Аввалари хаммаси жуда оддий ва яхши бўлган экан. Ота-она руҳсат бердими мен хам қарор қилардим. Улар руҳсат беришмадими менга хам уни бузиб ўтишга ҳақим йўқ бўлган экан. Ана энди мен фақат ўзим учун қарор қабул қиламан, ва ўз ўзимга мана шу қарорим учун жавобгарликни оламан. Мана шу катта бўлиш бўлса керак.
Энди хамма нарсани ўзим ҳал қилаябман, аммо ҳар сафар қабрингиз узра шу сўзларимни айтиб уйга қайтарканман, худди қабристондан эмас мактабдан қайтган бўламан . Ошҳона тарафдан сиз пиширган ловияшўракнинг ҳушбўй иси таралгандек бўлади-ю, мен сизни тусатдан ўшандагидек гўёки 32 ёшдагидек ўзимни эса яна эндигина 9 ёшга тўлгандек сеза бошлайман. Ва ана шунда мен атай сизнинг жиғингизга тегиш учун атай бошяланг қорга чиқиб кетаман ва оғзимни каппа каппа очиб қор парчаларини юта бошлайман. Сизни эса ҳавотирли ғамҳўр қарашларингизни кўриш яна ва яна дераза тарафга қарайвераман.
Аммо энди бу фақат армон. (2018-йил февраль)

👍10😢4
7-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Аббос хўрсинди. Қалин қошлари чимирилди.
-Ҳозир борай, айтаман.
-Нима ейсиз, Қорбобо? Нима пиширай?
-Фарқи йўқ.
-Фарқи йўқ деган овқатни рецептини смс қилиб юборинг, хўп. Келгунингизча пишириб қўяман.
Аббос ниҳоят ёйилиб кулди:
-Мастава қила қолинг.
-Хўп, Қорбобом.
* * *
Гулранг дарров ҳалиги болакай билан чиқишиб кетди. У билан бирга машинасини тезроқ ювишга тиришарди. Агар ҳозир машинани тезроқ олиб бормаса, отасидан нақ боши балога қолади. Қайтиб машинани ҳайдагани бермайди. Шунга Гулранг болакайни ҳам шоширди:
-Тезлашамиз, болажон. Отинг нима эди ўзи?
-Сардорман.
-Сардор, кўчада машина ювсанг, уйдагиларинг уришмайдими?
-Ойим бозорда ишлайди. Бир ўзи пул топади. Ойимга ёрдам бўлсин, деб ишлайман.
-Ўхўўў, сени ёш бола десам, йигит экансан-ку! Рўзғорга ёрдам беряпман, де.
Сардор ғурурланиб кулди.Унинг беғубор кулгуси Гулрангга ҳам юқди, уям жилмайди ва савол беришдан ўзини тутиб туролмади.
-Яхши пул топяпсанми, ишқилиб?
Сардор ерга қаради:
-Қаёқда? Ёш бола деб менга ювдиришмайди. Сизнинг ҳам боя ювдиргингиз келмади-ку!
Гулранг Сардорга ўйчан тикилади. Раҳми келди.
-Сардор, менга сенинг машина ювишинг ёқди. Мен сенинг доимий мижозинг бўламан, хўп. Ҳар куни бўлмасаям, йўлим тушганда ювдириб тураман.
Албатта, Сардор бунақа таклифни кутмаганди. Шунданми, жуда хурсанд бўлиб кетди:
-Ростданми?
-Рост.
-Унда-чи, мен сизнинг машинангизни ҳар доим саккиз мингга юваман. Доимий мижозимсиз-ку!
Гулранг қиқирлаб куларкан, Сардорга қўлини чўзди.
-Қўл ташла, келишдик!
Иккаласи бир-бирининг кафтларига шарақлатиб уриб, келишиб олишди.
* * *
Ошхонада қулоғига қулоқчин тиқиб, мусиқа эшитганча, Матлубанинг иккинчи қизи – Гулюз картошка тўғрарди. Негадир мусиқа эшитаётган бўлсаям юзи тунд.
Давоми пастда

👍13
8-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Матлубаникига ўхшаб кетадиган бироз қийиқ кўзлари норозиликданми, чарчоқданми қисилган, отасиники каби қалин қошлари эса негадир чимирилган. Шу пайт дунёга сиғмай кетаётган Матлуба гўё шу ерда нажот бордек, ошхонага кириб келди:
-Овқат бошладингми, қизим? Нима қилмоқчисан?
Гулюз қулоғидаги қулоқчинни ечди:
-А-а-а-а? Нима-а-а?
-Нима овқат қиляпсан, дедим.
Гулюзнинг юзи буришди:
-Нима ҳам қилардим? Уйда картошка, пиёз, макарон бор. Сабзиям йўқ. Макарон димлайман.
Матлуба қизига қараб хўрсинди. Гулюз онасига яна бир бор қараб олди.Матлубанинг кўзлари қизарган. Лекин Гулюз нима учундир буни пайқамади, индамай ишида давом этди:
-Анув икки қизингизгаям айтинг, мен уларга чўримасман. Овқатини қиламан, уйни йиғаман, кирни юваман. У иккови юради. Менам яхшироқ репититорга боришим керак, ўқишга тайёрланишим керак.
Матлуба оҳиста юриб, стулга ўтирди. Гулюз энди пиёз тўғрай бошлаганди. У ҳамон гапирар, қулоғида қулоқчин борлиги учун баланд овозда сўзларди.
-Ойи, дадамга айтинг, мени бу йил суперконтракт билан бўлсаям ўқишга киритади. Мен билмайман. Бошқа болаларингиз ўқиш билан овора, мен эса уйда буларнинг чўрилигини қилиб ўтираман.
Матлуба қизига тикилганча, уҳ тортди. Кўзлари ёшга тўлди.
Гулюзнинг онаси билан иши йўқ, фикру хаёли пиширмоқчи бўлган таомида. Пиёз ёшлаган кўзларини билаги билан ишқалаганча, ишида давом этарди. У онасига қараб ҳам қўймас, аммо cавол беришдан ҳам тўхтамасди:
-Дадамга “Гўшт олиб келинг”, демадингизми? Бозорлик қилиб келсалар бўларди. Цехга кетдилами?
Матлуба бошини эгди. Бурнини бир тортиб оларкан, шу ҳолида бошини “Ҳа” дегандек ирғаб қўйди. Гулюз энди ўз дардига ўтди.
-Ойи, эшитдингиз-а? Менам бу йил ўқийман. Бир йил ҳамманинг хизматкори бўлганим етади.
Матлуба қулоғида тиқилган матоҳ туфайли бақириб гапираётган қизига норози қаради, бурнини жийирди. Кейин бор аламини ундан олмоқчидек, қўлини Гулюз томонга сермаганча, туйқус бақирди:
-Секинроқ гапир!
Ўз юмуши билан банд Гулюз онасининг кутилмаган ҳаракатидан ҳайратда.Кўзлариникаттаочганча, қулоғиданқулоқчининиолди:
- А-а-а? Нима дедингиз?
- Секинроқ гапир, дедим. Шанғиллаяпсан, боядан буён.
- Ҳ-а-а, мен “Майли, ўқийсан қизим”, деяпсизми, дебман, - ҳафсаласи пир бўлди қизнинг. Яна олдидаги тахтачага тикилганча, ишида давом этди: - Пулингиз бўлса, Умидга тухум олиб келдиринг. Овқатнинг устига қовуриб қўяман.
Матлуба хўрсинди. Қизига бироз тикилиб, гапириш учун оғиз жуфтлади. Нима демоқчи эди, ўзи? Бирдан фикрлари тумандек тарқаб, нима демоқчи бўлганини эсдан чиқариб қўйди. Қошини чимирганча қизига тикилиб тураркан, паст овозда деди:
-Нимайди? Ҳалиги... Ҳа-а-а, дадангдан пул олиб қолмабман...
-Телефон қилинг, - амирона оҳангда деди онасига Гулюз. - Уйга келаётганида олиб келсин.

👍22
9-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Матлуба қизига бироз хаёлчан қараркан, оғир ютинди. Сўнг ўрнидан туриб, кета бошлади. Унинг қадамлари оёқлари ботқоққа ботган одамники каби оғир ва жонсиздек. У кета туриб, ўзига ўзи минғирлади, овози титрарди:
-Даданг келадими, йўқми?
-А-а-а-а? – онасининг ортидан бақирганча қолди Гулюз.
* * *
Кўп қаватли уйларнинг икки хонали оддий хонадони. Эски ва кичкина гилам, унинг устидан жой олган чармсифат диван ва стол гарчи кўримсиз бўлса-да, озодалиги ва тартибли жойлашуви туфайли эътиборни тортадиган даражада. Буларни ҳозиргина супуриб, артган Севара ошхонада овқатнинг тузини кўрарди. Унинг беш-олти ёшлардаги ўғли - Самир ошхона деразасидан бўйнини чўзиб тарқарига қараб турарди:
-Ойи, акам нега келмаяпти?
Севара қўлида қошиғи билан ўғлига ўгирилди, жилмайди:
-Аканг яна машина ювгани кетибди-да! Рита холанг ҳам бор бўлсин, қаёқдаги нарсаларни ўрганди, акангга.
Шу пайт эшик жиринглади. Севара қошиқни стол устида турган косага солди-ю, югургилаб бориб эшикни очди. Аббос турарди, унинг рўпарасида.
-Ассалому алайкум, яхши келдингизми? - аёл унга табассум қилганча, эшикни каттароқ очди.
Онасининг ортидан эргашиб келган Самир ҳам Аббосга қараб жилмайди:
-Қорбобо келибди-ку! Мен акамми, дегандим.
Аббос қўлидаги сумкани очиб, бир дона шоколад олди ва Самир узатди. Сумканинг ўзини эса Севарага. Самир шоколаднинг қоғозини очаркан, тағин Аббосга қаради:
-Раҳмат. Қорбобо, акам келмаяптимикан?
Аббос болага таажжуб билан, кейин Севарага савол назари ила қаради:
-Сардор йўқми?
-Яна машина ювишга кетган шекилли, - ошхона томон юраркан, жавоб берди Севара: - Қийналиб кетди, шу болам бечора. Борма дейман, барибир боради.
Шу пайт яна эшик жиринглади. Севара яна ортига қайтиб эшик томон одимларкан, Аббосга деди:
-Ана, келди Сардор ҳам. Ўтиринг, овқатим ҳам пишган.
Эшикни очган Севара катта ўғли Сардорнинг кайфияти чоғлигини кўрди.
- Вой ўғлим-ей, яна машина ювишга кетдингми?
- Ҳа, бугун иккита машина ювдим, ойи, - кўзлари ёниб деди Сардор. - Битта опа менга доимий мижоз бўлди. Зўр юваркансан, деди. Манг, ўн саккиз минг.
Севара ўғлини қучди:
-Ўзимнинг топармон ўғлим! Энди бормасанг ҳам бўлади. Тўғрими, Қорбобо. Мен ҳозир овқат солай...
-Бормасам бўлмайди, ойи, - норози бўлди Сардор.- Мижозларим кутиб қолади.
Унинг беғубор ва самимият билан айтган гапидан Севара кулиб юборди. Аббосга қараганди, у ҳам Севарага қараб жилмайди. Ака-ака дарҳол онаси ва Аббосни унутиб, ўзаро чуғурлаша кетди. Севара овқат сузиб, патнисда кўтариб келаркан, ўғилларига деди:
-Сардор, сизларнинг овқатларингизни ошхонага қўйдим. Самир, бор аканг билан ичиб олинглар.
Болалар ошхона томон югуриб кетишди.
-Нима бўлди, ҳал қилдингизми? – деди Севара овқатни ва салатларни стол устига қўя туриб.
Аббос бир зум Севарага тикилиб қолди. Сўнг хўрсинганча сўзлай бошлади:
-Бир йилсиз ажрашмайман деяпти. Қизларга совчи келяпти, узатиб олайлик, дейди. Ажрашсак таъсир қилади, дейди.

👍15😢6🔥3🥰1
10-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Бу сўзлар Севаранинг кайфиятини туширди. Лекин шу баробарида қулоғи остида Рита опанинг сўзлари жаранглади: “У қандай қарор айтмасин, табассум билан қабул қил. Гўёки, ўзингни уни авайлаётгандек, у учун қайғураётгандек ўзингизга қулайини қилаверинг, де. Унга меҳрибон кўрин. Аслида чиндан меҳр кўрсатсанг ютқазмайман. Меҳр берсанггина, меҳр оласан...”
Севара дарҳол табассум қилди-ю, яхши кайфият билан мулойим гапира кетди:
-Тўғри айтибди. Қизларни узатиб олиш керак. Шунинг учун ҳам асбийлашиб, кайфиятингизни бузманг. Ўзингизга қулайини қилаверинг. Фақат... Мен сал шошибман-да, а, Қорбобо? Рита хола билан яшаб тураверсам бўларкан. Сардор ҳам ишлашга мажбур бўлмасди, менам Самирни Рита холага обориб, опкелиб юрмасдим. Шу ой тугаса, Рита холаникига яна кўчиб ўтамиз унда.
-Йўқ, йўқ, - Аббос негадир қўрқиб кетди.
* * *
Кенг ошхона. Ошхона мебели атрофида Матлуба қизлари ва ўғли билан ўтирар, дастурхонда димланган макарон ғарибона кўриниб турарди. Матлуба умуман кайфиятсиз. Кўзлари қазарган ва шишган. Болалари эса ўз феълига мос ҳолда ўзи дарди билан овора. Гулранг овқатга синчиклаб қараркан, опаси Гулюзга юзланди:
-Нега тузукроқ овқат қилмадингиз, опа? Макарон егим келмаяпти. Тухум қовуриб ейман.
Гулранг дик этиб ўрнидан турди. Матлуба унга қараб хўрсинди. Онасининг юрагидан чиққан бу “оҳ” Гулрангни қайрилишга мажбур этди. У жойига қайтиб ўтирди-ю, онасига термулди:
-Ҳа, ойижон? Тухум қовураман, деганимга хафа бўляпсизми?
Гулрангнинг бу гапидан Гулюзнинг энсаси қотди.
-Тухум бўлса, менам қовуришни билардим, - шанғиллади у синглисига. - Овқат қилиб ҳам бошим балога қолади, энди. Тухум йўқ уйда.
Энди Матлуба иккинчи қизига боқиб оғир ютинди. Бу яна Гулрангнинг эътиборидан четда қолмади:
-Сизни ким хафа қилди, ойижоним? Йиғладингизми?
-Йўқ, аллергиям қўзиди, шекилли... – кўзларини олиб қочди Матлуба.
-Мен аллергиянгиз билан хафа бўлганингизнинг фарқига бораман, ойижоним. Нима бўлди?
Матлуба яна хўрсинди. Нигоҳлари Гулрангда. Кейин бошини ушлаганча ёлғонлади:
-Бошим оғрияпти, жим бўл, қизим.
-Дори ичинг. Айтганча, ойи, дадам қаёққа кетди? - уларни кузатиб турган катта қизи Гулҳаё гап қўшди: - Контракт пулимни айтдингизми? Тўламаган экан...
Матлуба чуқур “уҳ” тортди.Бошини орқага ташлаб, деворга суяди. Бу орада Гулюз ҳам ўз “дард”ини айтиб қолишга улгурди:
-Мен бошқа репетиторга бораман. Яхшироғига.
Матлуба бошини кўтариб, Гулюзга ҳайрон қаради:
-Ҳозир бораётганинг-чи? Опанг ўшанга бориб кирди-ку, ўқишга.
-“Контракт”гами? – энсасини қотирди Гулюз. - Менга “контракт”га кирғизадиган репетитор керакмас.
Синглисининг тап тортмай айтган гапи Гулҳаёга ўзига нисбатан айтилган ҳақоратдек туюлиб кетди. Кўзлари катта-катта бўлганча синглисига жаҳл қилди:
-Ўзингни, бил. “Контракт”каям киролмадинг-ку!

👍24😢4🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🕊🍁ХАЙРЛИ ТУН 🍁🕊🌙
🌟Ҳаётингиздаги ҳарбир ўтаётган кунингизга шукрона келтиринг, ташвишли кунларда бўлсангиз ҳаётингиздан асло нолиманг!
🌟Яратган суйган бандаларини ҳар қандай синовлар билан синайди.
Шу кунларидан сабр билан шукрона келтириб ўтган инсонларга эса, албатта энг ширин мукофотларини дариғ тутмайди! Бахт калити сабрда!
💫Тунингиз осуда ўтсин азизларим!
Яқинларга Улашинг.. 🌸

👍4❤2
Хайрли тун 🌙🌙
✨ТУШИНГИЗГА МУХАММАД САЛЛОЛОХУ АЛАЙХИ ВАССАЛАМ КИРСИНЛАР✨
💎ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ ҚАДРДОНЛАРИМ!

❤4👍2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг
🌤 Ассалому алайкум! Янги тонги муборак бўлсин
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Файзли тонг муборак бўлсин, қадрдон!
Бугун якшанба, кўпчилик хафтанинг бу кунини интиқ кутади. Ота-она, яқинлар йўқланадиган, соғинч изхорила кўнгил олинадиган кун бу кун... Оила аъзолар хаммаси бир дастурхон атрофида йиғиладиган кун бу кун...
Оила МУКАДДАС ва у АЛЛОХ томонидан берилган улуғ неьматдир. Аллох ушбу неъматини қадрлаш ва эъзозлаш идрокидан бенасиб қилмасин.
Барчангизга ушбу дам олиш куни яқинларгиз даврасида серфайз ва сермазмун ўтишини тилаймиз.

МУКАММАЛ АЁЛ
🥀
Шогирдлар устоздан сўраб қолишди:
— Сиз шунчалар доно ва муҳтарамсиз. Ҳамма сизни ҳурмат қилади ва сизга ўхшашни истайди. Бизда бир савол пайдо бўлди — нега хотинингиз йўқ?
Устоз хижолат чеккандек, бироз жим турди-ю кейин сўз бошлади.
— Биласизларими, мен ҳамиша ҳар томонлама мукаммал аёлни изладим. Уни топиш учун кўп юртларни кездим. Бир куни чиройли қизни учратдим. У жуда соҳибжамол эди. Ҳуснини кўрган ҳар қандай эркак унга мафтун бўлмай қолмасди. Лекин унинг қалби гўзал эмас эди. Натижада биз ажрашдик. Кейин яна бир ёш қизга дуч келдим. У гўзал, доно ва билимли эди. Лекин, бахтга қарши феъл-атворимиз тўғри келмади. У билан ҳам чиқишолмадик. Умуман, ҳаётимда жуда кўп яхши аёлларни кўрдим, лекин хотинликка бекам-кўстли аёлни истагандим.
— Нима, шундай аёлни учратмадингизми?
— Учратдим. Бир вақтлар шундай аёлга дуч келгандим. У аъло даражада эди — ақлли, гўзал, дилбар, юқори маърифатли, меҳрибон, келишган, бир сўз билан айтганда — мукаммал.
— Унга уйландингизми? — бетоқатлик билан сўрашди шогирдлар.
— Йўқ! Бахтимга қарши у мукаммал эркакни излаётган экан.

👍21🥰1
Сурат эгаси айтяпти:
“Сочларим оқарди, йиллар ўтди. Уйдан чиқсам, онам ҳамон ўз ҳолларича айвонда туриб, кўчанинг охирида кўздан ғойиб бўлгунимча менга боқиб туришлари керак (яъни, бу одатларини ҳеч тарк этмай, мени шу кўринишда кузатиб қўядилар). Дуолари эса узоқлашгунимча қулоғимда жаранглаб туради. Она ўрнини ҳеч бир инсон боса олмайдиган зотдир"...

👍12😢7🥰1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўша арзонгина ромашка дамласининг қиммат самара берадиган фойдалари ҳақида биласизми?
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4😭1