🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Берган неъматлари, берган ризқи учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! 🤲

Барчамизни яхшиликлар билан сийласин,
Покиза қалбларимзни покиза қилсин!

🌹 Бошланган кун барчамизга хайрли бўлсин!🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8
Хунук келин | Бўлган воқеа
Sakiyna
#Аудио

Хунук келин ёхуд хайрлиси шу экан...

Ижрочи: Надим

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Oynalar namlanishi va suv toʻplanishi yaqinda tinchingizni buzadi!

Siz ham qarshi choralar bilan tayyor turing. Buning uchun yuqoridagi videodan foydalanishingiz mumkin 😊

Dugonalaringizga yuborish esingizdan chiqmasin a 🤗

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Banan shirinligi😋
#десерт #детство

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
71-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Умид аввалига англамади. Шифокорнинг кўзларига тикилиб, тураверди.
Шифокор эса унга яна таъкидлади:
- Тур, ойингни кўрмайсанми? “Палата”га кўчиши керак. Бориб ёрдамлашсанг ҳам бўлади...
Шу гаплардан кейингина Умид ўрнидан қўзғалди. Шифокор эса уни нигоҳлари билан кузатиб қолди. Йигитчанинг онаси ёнига кетганига буткул ишонч ҳосил қилгач, Аббосга юзланди:
- Янгиси борми?
Аббос унга киприкларини пирпиратиб қараб тураверди. Воқеалар шунчалар тез ва кескин бўлаётганидан, шифокорнинг илмоқли саволидан ҳадиксирай бошлаганди.
- Билиб қолдими?
- Албатта, қараймиз, онасига, уни ўйлаймиз энди, - Аббос беихтиёр шифокорнинг Умидга айтган гапларига жавоб қайтара бошлади.
- Қўрқманг, мендан фақат беморнинг жароҳатлари ва аҳволи ҳақида маълумот олишади.
- Ҳа, яқинда уйлангандим... – деди Аббос шифокордан ҳеч нарсани яшира олмаслигини англаб.
- Буни келин кўтара олмабди-да... Энди бир-икки ой “иккинчи”ни унутиб турасиз. Агар хотиним соғайсин, болаларим билан орам бузилмасин, десангиз, шундай қиласиз.
Аббоснинг “қулт” этиб ютингани шифокорга ҳам эшитилди.
- Ҳаракатларингиздан яқинда уйланган кўринасиз, - деди шифокор янаям синовчан тикилиб. – Менинг ҳам бошимдан ўтган бу. Мен қилган хатоларни қилманг, деб айтяпман. Менам ўн йилча аввал ёшроғига илакишиб қолдим. Уйландим, боламиз ҳам бўлди. У билан ўзимни гўё “Лайли ва Мажнун”дек ҳис қилдим. Мен уни қанчалар севсам, уям мени шунчалик севади, деб ўйладим. Афсус... Тўрт йил аввал... уни бошқа ёшроғи билан тутиб олдим. “Чол, нимангни севай?” деди юзимга қараб. Кейин уч ярим яшар қизчамизни менга ташлади-ю, ўша ёшроғи билан кетворди. Ҳали гўдак бўлган болани қаёққаям олиб борардим? Шумшайиб биринчи хотинимнинг олдига келдим. Аввалига хотиним қарашниям истамади. Болаларимни-ку, гапирмасам ҳам бўлади. Онасиз, бегоналар орасида қийналаётган, тинмай менинг ортимдан ғингшиб эргашадиган қизчамга раҳми келдими, охири хотиним “Болада гуноҳ йўқ, гуноҳни қилган иккингиз”, деб бағрига босди. Болалар унутувчан бўларкан. Ҳозир қизчам биринчи хотинимни онам деб билади. Мактабга боряпти. Аммо аёлим, фарзандларим билан муносабатимиз яхши эмас. Бегонадекмиз. Хуллас... кейин топилган аёлнинг ҳаммаси ҳам оилам, болам демаскан. Сизни ўйламаскан. Ёш аёлни деб, ўткинчи ҳою ҳавасни деб чин оилангизни йўқотиб қўйманг, деяпман.
Аббос шифокорнинг дардига жавобан яна “қулт” этиб ютиниб қўйди.
- Кечадан буён кўряпман, ўғлингиз ўзи сиздан совуб бўлган. Худди менинг ўғилларим сингари. Унутманг, дунёда уларнинг меҳридан, ҳурматидан ҳам устунроқ, тотлироқ, бебаҳороқ неъмат йўқ. Мен ўша неъматни йўқотдим. Сиз ушлаб қолинг. Ҳозир хотинингизга яхши қараб соғайтириб олсангиз, болаларингизнинг яна сизга ҳурмати ортиши мумкин.
- Хўп, - деди Аббос ниҳоят. – У... ўша аёлингиз қайтиб келмадими?
- “Иккинчим”ми? – шифокорнинг юзида нафрат ва киноя аралаш табассум пайдо бўлди. – Чолнинг олдига нимага келсин?
Аббос индамай бош ирғаб қўя қолди.
- Аслида иккинчига уйланишнинг ёмон томони йўқ. Фақат биз... Ёшроғи ва гўзалроғини топсак, олдингисини унутиб қўямиз. Унутиш ҳам майли, кўзимизга балодек кўриниб, хўрлаб, ҳақоратлаб бошлаймиз. Гўё, топган ёш хотинимиз қаримайдигандек, хунуклашмайдигандек. Балки шунинг учун Аллоҳим ҳам “Адолат қила олсанг, уйлан”, деган бўлса керак. Ўша адолатни биз қила олмаймиз. Қила олмаганимиз сабабли жазосини ҳам оламиз.
Шу пайт каридордан Матлуба ва Умиднинг овози эшитилди. Матлуба нималардир деб йиғларди.

* * *


Севара Рита холанинг саволларидан зўрға қутулиб, бозор томон чопқиллади. Дўкончи аллақачон келган экан. У билан саломлашиб, дўкондан ўз молларини чиқариб, ташқарига оса бошлади. Юрагидаги ғулғула ҳали кетмагани учун жонсарак.
👍20
72-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Қаёққадир шошаётган кимса сингари ишида тартиб йўқ. Ҳали уни осади, буни олади, буни осиб уни солади... Хуллас нима қилаётганини ўзи ҳам билмайди. Камига Рита холанинг ваҳимали саволлари миясини чайнаётгандек:
“ - Аббосдан дарак йўқми? Бир марта ҳам қўнғироқ қилмадими? Қамаб қўйишдимикан, ё?”
“ Хотини тирикмикан, ўзи? Тирик бўлса, телефон қиларди. Ўлган, ўлгану Аббосни қамашган. Ишқилиб сени сотмасин? Севгингга ишонтирганмидинг? Сени сотмайдими, ишқилиб?”
“Учта қизи бор деганмидинг? Қизлар ёмон бўлади. Сенга тинчлик бермайди. Онасининг ўчини олади. Аббос сенга уйланганини қизлари билмасмиди, ўзи?”
“Менга қара, Аббоснинг хотини “авария”дан аввал ҳалиги видео ҳақида қизларига айтган бўлса, ўлдим, деявер. Лекин-чи? Видеода ёмон нарса бўлмаса, сақлаб қўйганинг ҳам маъқул. Айбинг йўқлигини исботлайдиган битта-ю битта далил-да, у...”
Севара ортиқ ишлай олмади. Шартта стулига ўтириб олди.
“Видеони яхшилаб кўрмасам бўлмайди. Биттама битта кўриб, текширишим керак. Агар менга қарши нарса бўлмаса, сақлаб қўйишим, қарши нарса бўлса, ўчириб ташлашим керак...”
У секин телефонини қўлига олди. Қўллари титраётганини кўриб, баттар юраги ўйнаб кетди. Бу ҳам етмагандек, кимнингдир ўзига тикилган нигоҳини ҳис қилиб қотди-қолди.
“Мени кузатишяпти. Аниқ кузатишяпти. Кимнингдир менга тикилиб турганини сезяпман. Рита хола айтганидек, Аббос ака мени сотганмикан? “Хотиним бозорга бориб келганидан кейин ўзини машина тагига ташлади”, деган бўлса. Улар мени кузатишяпти...”
Севара бир-неча дақиқа қилт этмай ўтирди. Телефонини титкилаш, видеони кўришга ҳам юрак йўқ. Чўчиди. Ўрнидан турай деса, оёқлари ҳам жонсиздек. Дўкон деворига илаётган кийимлари ҳам жой-жойида қолди.
- Сизни кўрган одам ҳайкал дейди. Ўйчан, гўзал аёл ҳайкалини ким олиб келиб қўйибди экан, деб ҳайрон қолишади, - Севара эшитилаётган қадрдон овоздан шодланишини ҳам, қўрқишини ҳам билмай қолди.
Аммо рўпарасидаги кимсага тиккан кўзлари порлаб кетганини эркакнинг муносабатидан билса бўларди.
- Ёнар кўз! Кўзларингиз фақат мени кўрса, ёнадими? – кулди Зоир.
Севара индамади. Лекин негадир дик этиб ўрнидан турди. Чеҳраси йигитни кўрганидан хурсандлигини айтиб турарди.
- Нега қўлингиз ишга бормай ўтирибсиз? Телефон рақамингизни ўзгартирибсиз, турар жойингиз ҳам ўзгарибди. Яхшики, савдо қиладиган жойингиз ўзгармабди. Бўлмаса, сизни топа олмай қоларканман.
- Изладингизми, мени? - беихтиёр Зоирнинг кўзларига тикилиб сўради Севара.
- Изладим, - Севаранинг рўпарасига келиб, яқинлаша бошлади Зоир. – Соғиндим, изладим... Нега бунча ўзгариш? Мендан қочдингизми?
👍19
73-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Шу он Севаранинг ёдига Аббос билан турмуш қургани тушиб кетди. Ўзи билмаган ҳолда йигитдан бир қадам чекинди. Бу Зоирни ажаблантирди. Севаранинг юзига таажжуб билан боқди:
- Тинчликми? Уйдагиларингиз бирор нима дедими?
- Ҳа, - деди Севара иккиланиб ўтирмай. – Биласиз-ку, уйдагилар сизнинг исмингизни эшитса... Ҳалиги... Сиздан айириш учун мени эрга беришди...
Зоирнинг кўзлари катта-катта бўлди.
- Эрга тегдингизми?
Севара бош ирғади. Зоир бунга жавобан кулди:
- Ҳечқиси йўқ. Аввал ҳам эрингиз бор эди-ку!
Севара унга еб қўйгудек қаради. Жаҳли чиққанини яшириб ўтирмади:
- Аввал ёш эдим. Бунинг гуноҳлигини, ёмонлигини билмаганман...
- Нима? – Зоирнинг энсаси қотди. – Билмагансиз? Сизми? Ўша пайтлар ҳам гуноҳга ботяпмиз, дердингиз-у, “Нима қилай, сизни севаман”, демасмидингиз?
- Адашган эканман! – Севаранинг бу гапи қатъи чиқди. У шарт ўгирилиб сотиладиган кийимларини оса бошлади. – Кетинг!
- Қўйсангиз-чи? – Зоир Севарага янаям яқин келиб, қулоқлари тагида пичирлай бошлади. – Сизам мени соғингансиз. Худди мен каби. Фақат аёллигингизга бориб изламагансиз.
- Нега сизни излашим керак?! – кескин гапиришга тиришиб Севара ортига бурилди. У Зоирнинг ўзига шунчалар яқин турганини билмаганди. У эркакнинг нафасидан нафас ола бошлади. Сигарет, тутун, тер яна алланималарнинг иси аралашиб Севаранинг бошини айлантиргандек бўлди. Эҳтимол, соғинч сабаб кўзи тинаётгандир?
- Ёнар кўз... Кўзларингиз ёниб, соғинганини айтаяпти...
Севара унинг қучиб олишидан чўчиб, нари кетди. Зоирнинг феълини яхши билади: тўпори, дангал, ботир, бироз қўпол... яна уятсизроқ... У ҳамманинг олдида қучоқлаб олишдан ҳам ҳаё қилмайди.
- Бозордамиз, ҳар хил гап айтманг! – йигитнинг ўзини тийиши учун деди Севара.
Зоир хўрсинди. Аммо Севарадан кўз узмади.
- Биламан, мендан хафасиз. Уйланганим учун араздасиз. Мана, уйлансам ҳам келдим-ку! Биру бир бўлибди, сизам эрга тегибсиз. Аммо биз бир-биримизни севаверамиз.
- Йўқ! - узиб берди Севара. – Хомтама бўлманг! У севги даврилари тугади. Энди сизнинг ҳам, менинг ҳам бошим очиқ эмас.
- Оббо... Аввал очиқ эдими, бошингиз? – пичинг қилгандек деди Зоир.
- Очиқ эмасди! Охири нима бўлди? Шунинг орқасидан болаларим тирик етим бўлди, ота-онам юз ўгирди. Бор будимдан, яқинларимдан ажрадим. Сиз-чи? Сиз ҳеч нарса йўқотмадингиз? Қайтанга мана, бир кўзи очилмаган мушукчага уйланиб олдингиз. Ўзи шу – хиёнат кўчасида бор-будини қурбон қиладиган фақат аёллар бўлади. Эркаклар ютқазмайди. Оиласи ҳам, кайф қилгани ҳам қолади.
Зоир бир сўз демай, яна Севарага қараб жилмайди. Бундан аёлнинг янаям ғазаби қўзиди:
- Кетинг! Мени ишдан қолдиряпсиз!
- Жаҳлингиз чиққани сари кўзларингиз ёняпти, мени ўзига чорлаяпти... – тағин кулди Зоир.
Севара қайсар ва тўпори Зоирни осонликча жўнатиб бўлмаслигини яхши биларди. Шунинг учун унга яқин келди:
- Одамлар қараяпти. Айтдим-ку, эрга тегдим. Телефонингиз бор-ку, менда. Кечга қўнғироқ қиламан. Кетинг!
- Уй манзилингизни ҳам...
👍18
74-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Телефон қиламан...
- Хўп, ёнар кўзим! – Зоир шундай дея жилмайиб узоқлаша бошлади.
У узоқлашгани сари Севара соғинч исканжасида қолаётганини ҳис қилди.


* * *

- Ҳаётимдаги энг узун тун, бугун бўлди, - деди нонушта чоғида Гулранг. – Яхшиям, уйқу бор экан. Бўлмаса... тунлар бизни еб қўяркан.
- Менам ухлолмадим. Дарсга бормасамми, деяпман, - ўйланиб деди Гулҳаё.
- Дарс қолдирманг, - қатъи деди Гулранг. – Ойим уришади. Менам дарсга бораман. Тушгача опачам боради, ойимнинг ёнига. Иккимиз дарсдан чиқиб борамиз. Бугун “палата”га кўчиришса, балки бирортамиз ёнида қолармиз.
- Ойимни кўрмасдан дарсга боролмайман. Умиддан сўрайлик-чи? – Гулҳаё қўлига телефонини олиб укасига қўнғироқ қилди.
- Ало, ассалому алайкум, опа, - дарҳол жавоб берди Умид.
- Ҳайрият, ва алайкум ассалом. Ойим яхшими? – енгил нафас олди Гулҳаё.
- Яхши палатага кўчяпмиз. Ҳозир ўзи сизларга қиламан деб тургандим. Мана, ойим. Ойи, опам билан гаплашинг.
Уч қиз ҳам онасининг овозини интиқлик билан кута бошлади.
- Ало, - ниҳоят Матлубанинг ҳорғин овози эшитилди.
- Ойи, нега... – Гулюз энди онасини сўроқ қилмоқчи эди, Гулранг оғзини кафти билан ёпди. Сўнг қулоғига пичирлади.
- Опача, жим. Бирдан сўраманг. Ойим ўзи бир аҳволда бўлса керак, - тушунтирган бўлди Гулранг.
Гулҳаё эса онаси билан хотиржам гаплаша бошлади:
- Яхшисизми, ойи? Ассалому алайкум! Ҳеч қаерингиз оғримаяптими? Роса сизни кўргимиз келяпти. Дарсга ҳам бормай ёнингизга учсакмикан?
- Ва алайкум ассалом. Дарсни қолдирманглар! Мен яхшиман. Тушдан кейин келсаларингиз бўлади, - Матлубанинг овози титраётгани сезилди. Шунданми, яна Умиднинг овози эшитилди. – Опа, энг биринчи ўзингиз бузғунчилик қиляпсизми? Менам ҳозир шу ердан тўғри дарсга ўтмоқчиман-ку! Сиз бормасамми, дейсиз-а? Гулюз опа, қайнатма шўрва солиб қўйинг. Тушга пишадиган бўлсин, бориб олиб келаман.
- Ўзим ҳам олиб бора оламан! – деди Гулюз бормоқчи эканлигини билдириб.
- Майли, тушдан сўнг ойим иккимизга етадиган овқат олиб келингизлар.
- Дадам-чи? Дадам емайдими? – ҳеч нарсадан бехабар бўлган Гулранг сўради.
- Уч кишига етадиган овқат олиб келаркансизлар, - деб қўйди Умид.
Шундай қилиб қизлар дарс қолдирмайдиган, тушда шифохонага ўтадиган бўлишди.
Гулҳаё биринчи парани онасини ўйлаб ўтказди. Ҳеч қаери оғир жароҳат олмадимикан? Бир кунда “палата”га кўчиришди, демак, аҳволи яхши. Лекин Умид-чи?
“Умидни ҳам шифокорга кўрсатиш керак. Ахир у ойимни машина уриб юборганини ўз кўзи билан кўрган. Агар мен кўрсам, ўлиб қолардим ўша онда...”
Гулҳаё бора солиб дадасига айтиб, Умидни шифокор кўригидан ўтказишни дилига тугиб қўйди. Сал фикрлари тиниқлаша бошлагач, ёнидаги стулда дугонаси Зилола йўқлигини пайқади.
- Зилола келмабди. Хаёл билан бўлиб, сезмабман ҳам...
Гулҳаё қўлига телефонини олиб, дугонасига хабар юборди. Нега дарсга келмаганини сўради. Зилола жим. Жавоб йўқ. Гулҳаёнинг юрагига хавотир оралади.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍24🔥1
Forwarded from Asmo's blog
Sabr qil!

Yer yuzidagi suvlar bug'ga aylanib,
samoda yig'ilgani va ma'lum bir muddat o'tgach yangi va jilovli shaklda takror yerga tushgani kabi, sening ham duolaring ayni shaklda samoda yig'iladi.

Va bir kun xuddi yomg'ir tomchilari
kabi duolaring boshing uzra yog'ganini ko'rasan.
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тун Жаннат юзли Азизларим!!!✨🌺✨

Тунингиз осуда бўлсин, пок орзу ниятларингиз
албатта ушалсин!
Хайрли тун қадрдоним.

Яхши дам олинг🤍🫶🏻

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9
Forwarded from 👑OSHXONA MALIKALARI👑
☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.

💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇🏻👇🏻

https://t.me/+BqgICANvPg83Njky
https://t.me/+BqgICANvPg83Njky
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

💐 ХАЙРЛИ ТОНГ!
💐

#дуо Роббим! Холис Ўзингга тоат қила олмасам ҳам, раҳматингдан умидворман!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
  🎈ЧОРШАНБА ТОНГИ
    МУБОРАК БУЛСИН🎈

     ⛅️ХАЙРЛИ ТОНГ🌤

💐Кунни қандай бошласак, ана шундай давом этади. Гўзал бир кун хайрли дуоларла бошланиши лозим...

💐Аллоҳ таоло дуолар ижобат бўладиган, мазмунли, ҳузурли, баракотли, файзли кун насиб этсин, иншааллаҳ!!!

💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💧 Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
🤲 «Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!

#дуо #Ёмғир

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5👏5
Таҳорат олган эдим, қалбимдаги қайғу ариди.
Сажда қилган эдим, нафсим ва руҳим хотиржам бўлди.
Шунда Роббимнинг зикрисиз юришга қурбим етмаслигига ишонч ҳосил қилдим.

لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إلَّا بِاللهِ

Laa havla valaa quvvata illa billahi

Маъноси: ўзгартириш ҳам, кувват ҳам фақатгина Аллоҳ ила бўладир.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qozonda hamir hasip tayyorlab ko’ramiz 😋🧡

1 dona piyoz
1 dona qizil sabzi
1 dona balgarskiy
1 dona qizil sabzi
Ovqat qizartiradigan
Tuz va ukrop

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
10 ЙИЛ КЕЧИКИБМАН, АФСУС...

Мени турмущ курганимга 10 йил булди 2 фарзандим бор. Хеч качон эримни оегини ювмаганман. Кеча бир группада сиз езган постни укидим. 300 та аел эрини оегини ювганлигини езган. Кечгача укидим хар хил фикрлар. Эрим ишдан келиб доим душга кириб чикади лекин оек ювиш. Мен буни синаб курмокчи булдим. Эрим ишдан келди ювинди овкатландик. Болалар ухлади. Эрим диванда утирганди. Тогорачага илик сув солиб олиб келдим. Эрим хайрон оегини сувга узим солдим. Тинчликми онаси оегим хидланиптими деди. Йук дадаси ювгим келди дедим. Эрим кулиб турди. Ювдим совунлаб . Тирнокларини олдим манюкер килдим крем суртдим. Эрим икки кузи менда. Хайрон булманг хотинлар ювиши керак дедим. Узимни енгил сездим. Эрим пешонамдан упиб дуо килди. Кузларида еш тулгандай эди. Бир кунда муносабат узгарди. Узгача мехр пайдо булди. Тонгда ишга жунар экан. Кузатиб куяр эканман эримни кузларида кувонч курдим.
Шу оддийгина ишни килмаганимга афсусландим 10 йил кечикибман.
Сизга рахмат бу менга сабок булди.

Агар билсангиз аёллар учун бунда катта ибрат бордир!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13❤1
📝Журъат

Ҳаётхон соатга қаради-ю шошиб қолди. Ҳадемай эри келади. Вужудини ҳар доимгидек қўрқувми, ҳадикми, ёқимсиз бир ҳиссиёт босди. У эрини кўришдан безиллаб қолган. Аслида, ўзи ҳам ишлайди. Тушгача мактабдаги юмушларини битириб келади-да рўзғор ишига киришади. Биринчи бўлиб қозонга овқат солади. Ҳамма нарсага аралашадиган эри овқатидан камчилик топиб олса, жағи очилади, шунинг учун эътибор, билан, турмуш ўртоғига ёқадиган овқатни қозонга солишга ҳаракат қилади. Дашном эшитмаса бўлгани!
Кейин уй-жойларини йиғиштиради.
Соат бешларда эри келади. Қовоғидан қор ёғиб. Ҳаётхон унинг эшикдан кулиб кириб келганини сира кўрмаган. Шунча ҳаракат қилмасин, эри эшикдан албатта, бақириб, ёки сўкиниб киради
—Падарига лаънат, бу тахта нимага бу ерда ётибди, оёғимни уриб олдим, шуни четга олиб қўйсанг ўласанми? У кичик ўғли машина қилиб ўйнаб йўлакда қолдирган кичкинагина тахта бўлагини бир тепади, Ҳаётхон чап бериб қолади, юрагига қалтироқ киради.
"Бошланди!"
Мактабда ўқитувчилар турмуш ўртоғининг кўчадан уйга келмаслигини айтиб нолиса, Ҳаётхон уйсевар эридан безор.
"Бир кунгина бирор жойга кетса эди!"-деб орзу қилади.
—Овқатинг пишдими? —кийимларини ечиб жаҳл билан ётоқ устига улоқтира бошлади эри.
—Тайёр, чиқишингиз билан сузаман,-деди аёли у улоқтирган кийимларни илгакларга иларкан.
Хонтахта атрофига гир айлантириб солинган кўрпачадан тортиб қатор тизилган лўлаболишларгача аёлнинг саришталигидан дарак беради.
Жобир ёстиққа ёнбошлаганча ўшқирди.
—Нимага телевизорнинг пултини жойига қўймайсанлар. Ким тегди пултга! Кейин шундоққина ёнбошида турган қурилмани олиб, овози ўчди.
Бироз туриб яна бақирди
—Бу уйда овқат бериладими, йўқми ўзи?! Ишдан итлек чарчаб келасан, битта овқатни бир соат кутасан!
Ҳаётхон эрини гапи тугамай дастурхонга овқат келтиради.
Қошиқ, вилка, салат, чой, нон билан тўла патнисни эрининг олдига олиб келади, ҳаммасини Жобирга қулай жойларга жойлаштиради.
Сўнг овқатга қўшилиб титраб туради " Ҳозир битта айб топади! "
—Бу нима? Шавла дегани ҳам шунақа бўладими? Гуручининг қаттиқлигидан тишим синай деди!
Ҳаётхон индамай бошини эгади. Аслида,шавла маромига етиб пишган, ялтиллаб турарди! Ташқаридан сигирнинг мўърагани эшитилади
У сигир соғишни баҳона қилиб, ташқарига чопади.
Сутларни сузиб, устини ёпиб кирганида эри хозиргина ёмонлаган овқатини битта қолдирмай қўйган, энди хўриллатиб чой ичаётган бўлади.
Умри шу зайлда кечади. Назарида, атрофида ҳамма шундай яшайди. Тўртта фарзандини етим қилмаслик учун кўниб яшайверади. Ўзи отасиз ўсди. Эркак шунақа бўлар эканда деб яшаб юрибди.
Ўзини шунга ишонтиради. Топган арзимаган ойлигини ҳам эрига қўшқўллаб топшириб ҳам раҳмат эшитмайди
—Шу пўчоқ пулга тилингни осилтириб ишлаб юрибсанми?
Аммо пулни олиб қўяди.
—Сен пул ишлатишни билмайсан. Пул хотин кишида турса, оилада барака бўлмайди!
Ҳаётхон тортишмайди.
Фарзандлари ҳам бирин-кетин улғаяди. Бир куни ўқитувчилар байрами олдидан ҳамкасблари Сурайёнинг уйида йиғилмоқчи бўладилар. Бир ҳафта олдин жавоб олган Ҳаётхон Жобирдан бир ҳафта дашном эшитади.
—Майли, боравер, аммо билиб қўй, кўча кўрган хотин бузилади, яхши бўлмайди. Бугун байрамга борасан, эртага гапга қўшиласан, индинга чўмилишга тоққа борадиган бўласан. Қарабсанки, расвойи жаҳонсан! Ғирт бузуққа айланасан. Бор, бор!
Ҳаётхон, барибир, ўтиришга борди, аммо тиконнинг устида ўтиргандек ҳис қилди ўзини. Дам-бадам телефонига қарар, ҳозир эри телефон қилади-ю, чақириб оладигандек бетоқат эди. Нима еди, нима ичди билмайди.
Бу аёллар ҳам ўзидек муаллима, лекин нега улар бунчалик беғам, бунча бахтиёр?! Нега уларнинг дунё билан иши йўқ?! Бундай чиройли либосларни қандай қилиб сотиб оладилар?! У ўзининг ўн йиллик кўйлагидан ҳам, бетоқат ўтиришидан ҳам ғаши кела бошлади.
Бўлмади! Ҳаммадан биринчи ўрнидан қўзғалди.
—Тўхта,— деди Марварид, — ҳозир эрим келади, уйингга ташлаб ўтамиз!
👍16
У кўнди.
Марварид турмуш ўртоғининг машинасини олисдан таниди.
Ўзи олди эшикни очиб ўтирар экан,
— Ўтир!— деди ўртоғига.
—Ассалому алайкум,-овози чиқиб-чиқмай машинага ўтирди у.
—Яхши ўтирдингларми, онаси, чарчоқларинг чиқдими?
—Ҳа, яхши,-бепарво жавоб қилди Марварид. Турмуш ўртоғи йўл бўйи Марваридни кулдиришга, кайфиятини кўтаришга уриниб келди. Эр-хотиннинг муносабатлари ўта самимий,
Марварид бахтиёр, эди.
Нега унинг нигоҳларида қўрқув йўқ?
"Тавба! Шунақа яшаса ҳам бўларкан-да! Аёлига ҳам яхши гапириш мумкин экан-да! Мени уйда нима жанжаллар кутиб турган экан!"
У минг ўй-хаёл билан уйининг остонасидан ҳатлади. Юраги сезибди, эри ҳовлида чақчайиб, нигоҳидан заҳар ёғиб, сўкиниб турарди.
—Келардинг!? Ўзинг кўча-куйда қорнингни тўйдириб юравер, бу уйдагилар очми, тўқми?...
—Овқат солиб кетдим-ку?
—Ўзинг е, ўша ювиндингни!
Эрининг овози ўчай демасди.
Аёл охири портлади!
—Ҳа, мен шунақаман! Истамасангиз, яшаманг! Тўйдим, ажрашаман сиз билан! Ҳаётхон овозининг борича бақирди.
Қизиқ эркак жим бўлиб қолди.
Ўша куни эри биринчи марта овқатини индамай ичди...
Ҳаётхон, барибир, эрига қарашга қўрқиб турар, аммо нигоҳини Жобирнинг нигоҳларига ўхшатиб олишга ўзида журъат топа олганди!
Феруза Салходжаева

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11👏2
🧕 Muslimalar kundaligi
74-ҚИСМ Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА - Телефон қиламан... - Хўп, ёнар кўзим! – Зоир шундай дея жилмайиб узоқлаша бошлади. У узоқлашгани сари Севара соғинч исканжасида қолаётганини ҳис қилди. * * * - Ҳаётимдаги энг узун тун, бугун бўлди, - деди нонушта…
75-ҚИСМ БОНУС

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Биринчи пара тугаганда қўнғироқ қилди. Узун-узун гудоклар жавобсиз.
- Тинч бўлсин, ишқилиб, - деди Гулҳаё ўзига ўзи.
Иккинчи паранинг ўрталарида телефонига хабар келди. Зилоладан: “Дадам саратон экан. Операцияга олиб кириб кетишди...”
Хабар Гулхаёнинг хаёлларини остин-устун қилиб юборди. Дугонаси ва унинг оиласига нима бўлди? Бир кунда иккаласининг ҳам бошига ташвиш тушиб турибди-я! Унинг отаси, бунинг онаси. Худойим шифо берсин. Шуларни ўйлай туриб у дугонасига хабар ёза бошлади:
“Сиқилма, дугон. Соғайиб кетади. Операциядан яхши чиқсин, даданг. Менинг ойимни ҳам кеча машина уриб кетибди. Кечаси билан ухламадик. Дадам ва укам шифохонада, ойимнинг ёнида қолди. Бугун бизам борамиз. Сиқилаверма”.
“Ойинг тузукми? Ҳеч нарса қилмабдими?”- зум ўтмай Зилоладан смс-хабар келди.
Гулҳаё онасининг яхши эканлигини ёза туриб, Зилоладан операция учун пуллари бор-йўқлигини сўрамоқчи бўлди. Яна фикридан қайтди. Ахир, “Операцияга пулимиз йўқ”, деса барибир Гулҳаё ёрдам қила олмайди-ку.
- Ҳали “Ломбард”га тўлашимиз учун ҳам пул топишимиз керак . Зилола бу ой пул бера олмаслиги тайин. Операцяига фалон сўм кетади, ундан кейин ҳам дори-дармон дегандай, – ичида деди Гулҳаё. – Демак, мен иккимиз учун ҳам пул топиб қўйишим керак. Ишқилиб, ойим тезроқ соғайсин. Бўлмаса, дадамнинг бор топгани шифохонага кетиб, биз ҳам пулсиз қолишимиз, менам “Ломбард” айтган суммани тўлай олмай қолишим мумкин. Ишқилиб, Худонинг ўзи қўлласин, бизни. Ҳали “контракт пули”мизнинг ярми турибди. Униям амаллаб тўлашимиз зарур.
Гулҳаё ўзи ва Зилоланинг катта муаммо қаршисида турганини ҳис қилгандек бўлди. Қалбида ҳадикми, ваҳимами туғилиб саросимага туша бошлади.
- Ҳам шартнома пулимиз, ҳам “Ломбард”... Зилола иккимиз боши берк кўчага кириб қолмасак эди... – беихтиёр пичирлади у.

* * *

Аббос на Матлубанинг ёнига кира олар, на бирор жойга кета оларди. У паришон ҳолда шифохона олдида айланиб юраверди. Сал ўтмай ҳамшира унга шифокор чақираётганини айтди. Аббос шоша-пиша кириб борганида шифокор бир ёш йигит билан ўтирарди.
- Келинг, Аббосжон, - деди шифокор уни кўриши билан. Бу ўғлим терговчи экан. Кечаям гаплашганман, деяпти. Сизга берадиган саволлари бор эмиш. Беморнинг олдига кираман деганди. Бугунча рухсат бермадим. Чунки беморимизнинг руҳий ҳолати яхши эмас. Кўзлари кўрмай қолган. Кўриб турган одам бирдан кўз нуридан айрилса, ёмон таъсир қилади. Эртага озроқ ўзига келиб қолади.
Аббоснинг ичига қалтироқ кирди. Кеча шу ёш йигит шунчаки ҳамма билан бирма бир гаплашиб, умумий саволлар бериб кетган эди. Энди алоҳида сўроқ қилмоқчи шекилли. У оҳиста терговчининг қаршисига ўтирди.
- Яхшимисиз, ака? Кечаям кўришгандик. Бир-иккита саволларим бор эди, - деди йигит Аббосга синовчан тикилиб.
- Майли, - деди Аббос паст овозда.
- Аёлингиз ҳалокат учраган пайтда қаерда эдингиз?
- Ишда эдим.
- Тортишиб қолмаганмидингиз?
- Йўқ, мен эрталаб чиқиб кетгандим. Кун бўйи ишладим.
- Ўзи муносабатларингиз қанақа?
- Яхши.
Йигит яна нималарнидир сўради. Аббос қандай жавоб берганини ҳам, терговчини қай ҳолатда кузатганини ҳам билмайди. Қўрқувданми, ҳаяжонданми хуши ўзида эмасди.
👍15😢4