🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
82-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Сен масаланинг иккинчи томонини унутиб қўйяпсан! Шу аҳволда тушишингда Аббоснинг айби борлиги, у жазога маҳкум этилиши мумкинлигини унутма! Унинг ҳаёт-мамоти сенинг қўлингда! Чой йўқ, а? – деди Нигора Матлуба ўтирган каравот ёнидаги тумба устига аланглаб.
- Билмайман. Олдимда нима бор, нима йўқ билмайман. Кўрмайман-ку! – алам билан жавоб қайтарди Матлуба.
- Сув бор экан, сув ича қоламан, - Нигора Умид олиб келган сувдан қўйиб ичди. Унгача Матлуба қўлидаги сомсадан икки тишлам еди-ю, атрофини пайпаслай бошлади.
- Нима қилмоқчисан?
- Егим келмаяпти, - Матлуба Нигоранинг овози келган томонга қўлидаги сомсани узатди.
- Ейсан! Шу пайтгача, гапимга қулоқ солмадинг! Энди гапимга қулоқ соласан, айтганимни қиласан, тушундингми? – Нигора Матлубанинг ёнига жойлашиб ўтириб олди. – Энди яхшилаб қулоқ сол. Аббос айбдор! Шунинг учун “Қўрқоқ олдин мушт кўтарар” қилиб сенга пўписа қилишга ўтган. Сен қўрқма, аксинча уни қўрқит. Қўқиб турган одам ҳамма нарсага ишонади. Бежизга “Қўрққанга қўш кўринар” дейишмайди. Сен қўрқмай Аббосга “Агар мени кўзим кўргунча даволатмасангиз ва болаларимни ўқиши учун таъминлаб қўймасангиз, ҳаммасини терговчига айтиб бераман”, де. “Терговчига айтиб берсам, қамаласиз-кетасиз, мен ҳеч нарса йўқотмайман. Гулҳаё янги кийимлар яратаверади, мижозлар олиб кетаверади, биз мазза қилиб яшайверамиз. Агар қамалмай десангиз, мен билан ҳисоблашасиз”, де. Фақат ишончли қилиб айт.
- Айтиб берсам, ростдан қамаладими? – негадир қўрқиб кетди Матлуба.
- Мен қаёқдан биламан? Қўрқит деяпман-ку! Сен ҳамма нарсадан аввал Аббосни ўзингни даволатишга мажбур қилиб ол. Кейин ўша кундошингнинг думини тугиш йўлларини ҳам қиламиз.
- Айтолмайман-о-о-ов, - чўчибгина деди Матлуба.
- Айтмасанг айтма, - бепарво деди Нигора. – Айтмасанг, ўша кундошинг ва Аббос ғалаба қилади. Болаларинг ўқимайди, қизларинг ўз тенгига тушмушга чиқмайди, сен кўрлигингча қолиб кетасан. Йиллар давомида эришган бизнесларингнинг роҳатини эса ўша ёш ва гўзал кундошинг кўраверади. Тушундингми? Сенинг олдингда иккита йўл бор: ё ишонч билан гапириб Аббосни қўрқитасан, ё Аббоснинг айтларини қилиб бор-будингдан айриласан!
Матлуба Нигоранинг овози келаётган томонга қараб “қулт” этиб ютиниб қўйди.
- Лекин билиб қўй. Айтган гапларимни ишончли қилиб айтолмасанг, Аббос шунчаки пўписа эканлигини сезиб қолса, баттар хўрлаши мумкин сени! Бўпти, дугон, мен энди борай. Иккимиз мазза қилиб сомсахўрлик қиламиз дегандим, емадинг ҳам. Яна беш-олтида сомса бор. Умид келса еб олсин. Мен борай...
Нигора Матлубанинг юзларидан ўпиб қўйди. Унинг қадам товушлари узоқлашгани сари, Матлубанинг юраги дукиллаб Аббос билан бўладиган суҳбатдан ҳаяжонга туша бошлади.

* * *

Сардор ариқ бўйида ўтириб олиб Гулрангни кута бошлади. Унинг тахминига кўра бугун келиб қолиши керак. Кеч туша бошлаганига қараймай, кўринмаяпти.
- Бугун ишинг яхши бўлмадими, жиян, - Маликнинг овозидан у чўчиб тушди.
- Ассалому алайкум, тоға, - Сардор ўрнидан турди.
- Волайкум. Жанжалкаш опанг келмадими? – деди Малик жияни билан кўришаркан.
- Йўқ.
- Ўзи бирорта машина ювдингми?
- Ҳа, битта машина ювдим. Гулранг опам ҳам бугун келиб қолса керак.
Сардорнинг бу гапидан Малик негадир мийиғида кулиб қўйди. Сўнг сал нарига бориб ўтирди-да, телефонини титкилаб, ўша кунги олган суратига тикилди. Суратда бошқа тарафга кўзларида ёш билан қараб турган Гулранг акс этганди. Маликнинг беихтиёр лабига табассум югурди. Гулрангни йўл ҳавфсизлиги ходими тўхтатгани, унинг қўрқиб кетгани кўз олдида жонланди:
“- Чумчуқдек юрагинг билан қанақа қилиб машина ҳайдаб юрибсан?
- Биринчи марта тушишим... - Гулрангнинг овози ҳам титраб чиқди.
Малик ундан кўз узмай тураркан, қўллари қалтираётганини кўрди. Ариқни ҳатлаб ўтиб, унинг ёнига чўкди ва Гулрангнинг қўлларини кафтлари орасига олди:
- Чумчуқюрак, қўлларингнинг титрашини қара...
👍25🥰1
83-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Қўрқиб кетдим, деяпман-ку! - Гулрангнинг кўзларидан бир томчи ёш оппоқ юзига томди.
Малик гул япроғидаги шурдинг каби каби турган кўз ёшига қараркан жилмайди:
- Э-э-э, бу қиз йиғлоқи ҳам экан? Сардор, сув олиб кел, опангга...
Гулранг Сардор томонга қаради. Малик пайтдан фойдаланиб Гулрангни суратга олди ва ўзига кўрсатди:
- Қара, кўз ёшингнинг ўзинг каби титраб туришини кўр!
Суратда Гулюз хиёл ён томонга қараб турар, гўзал юзида бир томчи кўз ёши олмосдек товланарди...”
Малик ширин хаёл оғушида жиянига қаради:
- Сардор, опангнинг телефон рақамини олмаганмисан?
- Телефоним йўқ-ку, тоға, - деди Сардор ва ҳайрон бўлиб сўради: - Нима қиласиз?
Малик бу саволни кутмаганди. Ҳислари таъсирида ўтириб, жиянига туйғуларини ошкор қилиб қўйиши мумкинлигини тушунди. Дарҳол, гапни буришга тиришди:
- Телефонини олиб қўйсанг, бунақа кутиб ўтирмайсан. Шартта мана бу олдингдаги телефони бор болаларнинг телефонини олиб туриб, опангга “Келасизми, йўқми?” дейсан. Келмаса, уйингга кетаверасан. Бу ерда бекор вақтингни ўтказмай, дарс-парс ҳам қилиш керак-да, жиян.
- Келса сўраб оламан... – деди Сардор ишонувчанлик билан.
- Ўзи-чи, битта қоғоз ва ручка олиб юр. Келган мижозларингни рақамини сўраб ёзиб қўясан.
- Хўп, шундай қиламан, тоға. - Сардор тоғасининг ўзига нисбатан муомаласи яхшиланганидан хурсанд эди.
Малик эса ҳадемай Сардор орқали Гулрангнинг телефон рақамини қўлга киритиш мумкинлигини ўйлаб, севиниб кетди.
Хурсандчилик инсонга куч-ғайрат, иштиёқ, эзгу ҳислар бериши бор гап. Малик ҳам тез орада Гулрангнинг рақамини олишини суҳбатлашиши мумкинлигини ўйлагани сари кайфияти кўтарилиб, Сардорни яхши кўриб кетди. Айнан Сардорнинг ёнида тўхтаган матиз эгаси бўлган йигитга ҳам ширин гапириб, жиянини қўллаб-қувватлади:
- Бу дейман, тўғри келиб тўхташингиздан Сардорнинг мижозисиз, шекилли?
- Ҳа, - деди йигит ҳам жилмайиб. – Ҳар доим Сардорга ювдиряпман. Тоза ювади, яна ҳар доим шу ерда бўлади. Илгари бир болага ювдирардим, у бир келсам бўларди, бир келсам йўқ. Шунга Сардорга ўтиб кетдим.
- Сардор менинг жияним. Бошида қаршилик қилувдим. Ойимга, рўзғорга ёрдам беряпман, деганига, индамай қўя қолдим. Гоҳида келиб, кўмаклашиб ҳам кетяпман.
- Ўзим ҳам ҳайрон бўлаётгандим, - кулди йигит. – Бу йигит ҳам машинамни ювишга қўшилиб кетяпти, кимга ҳақ тўларканман, деб.
- Сардорга тўлайверасиз, мен ёрдамчиман, холос, - деди Малик шижоат билан машина юваркан.
Улар икки киши бўлишгани учун дарров ювиб бўлишди. Ҳайдовчи йигит Сардорга меҳнат ҳақини бериб, мамнун кетди.
- Қойил, жиян, доимий мижозлар орттирибсан. Бунга ҳар доим шу ерда бўлишинг ёрдам берган. Шунақа ишлашда давом эт, - жиянининг меҳр билан бошини силаб қўйди, Малик. – Лекин ўқиш ҳам эсингдан чиқмасин, хўп. Келаси сафар китобларинг билан кел. Мен текшираман. Мижоз кутиб ўтирганингда ўқиб ўтирасан.
- Хўп, - Сардорнинг ҳам юзи кулиб турарди.
- Мен кетдим, жиян. Э-э-э, гап билан бўлиб ҳозирги йигитнинг телефон рақамини олмабмиз-ку! Мен сенга ўзим кичкинагина ёндафтарча совға қиламан. Рақамларини ёзиб борасан.
- Раҳмат, тоға, - жилмайди Сардор.
👍23
84-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Лекин сен келган мижозингни келгандай рақамини олиб, қоғозга бўлсаям ёзиб тур. Мен ён дафтар олиб келсам, кўчириб оласан.
- Хўп.
- Мен кетдим. Ўзим сендан бир хабар олай деб келувдим. Бўпти.
- Хайр. Бобомларга салом айтинг, - беихтиёр деди Сардор.
Малик кетаётган жойида ялт этиб жиянига қаради. Қошлари чимирилди. Сардорнинг юзига ҳам қўрқув соя солди, боши эгилди. Боланинг қўрқиб кетганидан Малик таъсирланди. Сардорнинг ёнига келиб, қўлларидан ушлаб, тиззалаб ўтирди:
- Бобонгни соғиндингми?
Сардор шу лаҳзаларда бобоси, бувиси, дадасини соғинганини ҳис қилди. Кўзлари ёшга тўлиб, шивирлади:
- Бувимниям... Ҳаммани соғиндим...
Маликнинг ҳам кўнгли алланечук бўлиб кетди:
- Бирор кун бирга борамиз. Ўзим олиб бораман...
- Ҳайдаб юборсалар-чи? – тоғасига жавдираб қараганча деди Сардор.
- Ҳайдамайдилар. Бобонг ойинг билан уришиб қолган, сизлар билан эмас. Шуни унутма, хўп.
Сардор бош ирғади. Малик ўрнидан туриб уни қучди:
- Хафа бўлма. Ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Бирга борамиз. Энди уйларингга бор. Кеч бўлиб қолди.
- Хўп, - Сардор ўзидан узоқлашаётган тоғасига қўл силкиди. Жуда-жуда унга эргашиб бобосининг ёнига боргиси, бобосини қучгиси келди.

* * *
- Кафиятсиз тепяпсан, - Умиднинг футболчи ўртоқларидан бири Суннат эътироз билдирди. – Бунақада томошабинларимиз камаяди. Ишонасанми, ҳали икки марта видео жойлаган бўлсак ҳам, мингдан ортиқ томошабин кўрган. Бу зўр натижа.
- Биринчисида кам эди-ку! – ҳайрон бўлди Умид. – Мен иккинчисини кўра олмадим.
- Бошингда, пешанангда коптокни ўйнатардинг-ку, шуни олсак-чи, бугун... – деди бошқа бир ўртоғи Шаҳбоз.
- Йўқ, Умиднинг машҳур футболчиларга тақлид қилиб тепаётгани, қилиқларини қилаётгани ҳаммани қизиқтирган. Шунда давом этишимиз керак, - қаршилик қилди Муҳаммадали.
- Лекин унақада Умид тақлидчи бўлиб қолади, орада ўзининг “трюк”ларини қўйиб боришимиз керак. Унинг ўзиям зўр ўйинчи эканлигини билсин, одамлар, - Шаҳбоз фикридан қайтмади.
- Биринчи Мессига қилган тақлидини қўйдик. Кейин Роналдуни қўйдик. Роналдуга тақлид мингдан ошиқ томошабин йиғиб берди. Иккинчи видеода шунақа натижага эришиш жуда зўр деди акам, - деди Муҳаммадали. – Энди Неймарними, Суаресними қўйишимиз керак.
- Жа зўр натижа эмас. Бир хиллар битта видео билан дунёга танилиб кетади, - энса қотирди Суннат. – Ишлашимиз керак. Ҳар сафар олдингидан қизиқроқ видео қўйишимиз керак.
- Қўямиз, бошладик, - Умид копток билан турли ҳаракатлар қила бошлади. Ҳаракатлари ўта енгил ва чаққон, баъзиларини кўз илғамай ҳам қоларди.
Футболчи йигитлардан уч-тўрттаси Умиднинг ёнида томоша қилиб, олқишлай бошлади. Иккитаси эса видеога олишни бошлаб юборди. Умид тўхтамай копток билан турли машқлар қилар, ўта енгил ва чаққон ҳаракатлари атрофидаги болаларни ростмана ҳайратга солаётган эди. Шундай бўлса-да, видеога олаётган болалардан бири эътироз қилди:
- Умид, кайфиятсиз ўйнаяпсан. Сал табассум билан ўйнасанг-чи...
- Бугунча борим шу, ошна. Ойим шифохонада. Автоҳалокатга учради. Мен айнан бизга мухлис бўлаётган томошабинларнинг ишончини оқлаш учун келдим. Хаёлим ойимда. Кўп гапирмай тезроқ ол, мен ойимнинг ёнига кетай. Биттагина ўғлиман. Мени кўрмай қолса, тинчи йўқолади...
👍22
85-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Вой, яхшими, ойинг? Нега айтмадинг, бизга? – деди Муҳаммадали.
- Яхши. Аммо бошидан жароҳат олгани боис, кўзлари кўрмаяпти... - Умид коптокни ўзидан сал нарида турган Шаҳбозга тепди-да, деди: - Шунга сиқилиб кетяпман. Бугунга етар, кетдим мен.
Умиднинг буткул кайфияти тушиб кетгани, ҳатто кўзлари ёшга тўлгани у ёнгинасидан ўтиб кетган ўртоғининг телефони видеотасвирига муҳрланди.

* * *

Матлуба гарчи кўзлари кўрмаётган бўлса-да, қўллари теракнинг шамолдаги барглари каби титраётганини ҳис қилиб ўтирарди. Ишқилиб, қўлларини Аббос кўриб қолмасин, сири фош бўлиб қолади. Нигора айтганидек, ё ишончли гапириш, ё хор бўлиш... Айни пайтда қай бирини танлаш ўзининг қўлида.
- Нималар деяпсан, сен? – Аббос шифохонада эканлигин ҳам унутиб бақириб юборди.
- Секинроқ, - худди уйидаги каби қўшнилар ва фарзандларининг эшитиб қолишидан чўчигандек деди Матлуба. – Ҳар бир бақиришингиз атрофдагиларда шубҳа уйғотади. Терговчи сўраб қолса, “Ҳа, хотинига барқираётганди” деса, қарабсизки, ўзингизга қарши гувоҳларни кўпайтирган бўласиз.
Матлуба хаёлига келган гаплардан ўзи ҳам ҳайратга тушди. Аббос ҳам бирдан овозини пастлади.
- Нима қилишим керак, мен?
Матлуба Аббоснинг шарпасидан унинг ёнига келганини сезди. Зум ўтмай кароват силкинди, чўкди, яъни эри унинг ёнидан жой олди. Бу Матлубани баттар ҳаяжонга солди.
“Энди шартларимни айта олмаслигим аниқ. Эй Худо, расво қиламан, ҳаммасини...”
Матлуба бир хўрсиниб, чуқур нафас олиб олди. Бу бироз бўлса-да, енгиллаштиргандек бўлди.
“Ўзимни қўлга олишим керак. Ўзим майли... Болаларим келажаги учун, бор маҳоратимни ишга солишим шарт...”
- Нега индамайсан? Ҳозиргина булбулигўёдек сайраётган эдинг-ку! – Аббоснинг овози унинг ёнгинасидан келаётган эди.
- Мен ўзимни ўйлаётганим йўқ. Шу ҳолимда ҳам сизни, болаларингизни ўйлаяпман, - Матлуба миясига қуйилиб келаётган фикрлардан ўзи ҳам куч ола бошлади. Аллоҳ мени қўллаяпти, деб ўйлади. – Ўзингиз ўйланг. Сиз гумондасиз. Агар мен уйланганингизни, бизни, болаларингизни ташлаб қўйганингизни айтсам, жонимга қасд қилишимда айбдор бўласиз. Сизни қамашади. Қамалишингиздан менга фойда бўлса борки, зиён йўқ. Чунки қамалиб кетган тақдирингизда ҳам Гулҳаё цех ишини юрғизаверади, Умид мижозлар билан ишлайди. Қарабсизки, уларнинг ўқиши ҳам кетаверади, рўзғоримиз ҳам бут бўлади. Ундан кейин болалар биринчи навбатда мени даволатишади. Дўхтир айтди, яхши даволансам, кўзим кўриб кетаркан. Менам соғайиб кетаман. Жабр кўрган сиз бўлиб қолаверасиз. Шундай экан, менга зуғум қилишни, рўзғорни пулдан қисишни, болаларни ўқишига бефарқ бўлишни бас қилинг. Мен энди қараб ўтирмайман...
Аббоснинг оғир ютингани Матлубага ҳам эшитилди. Унинг жим бўлиб қолгани эса, Матлубанинг гапларига ишонаётганидан дарак эди. Бу аёлга янада қувват берди. Фикрларини янада теранлаштиргандек бўлди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍29
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🧡🧡🧡🧡🧡🧡 🧡🧡🧡

✨✨✨ТУШИНГИЗГА МУХАММАД САЛЛОЛОХУ АЛАЙХИ ВАССАЛАМ КИРСИНЛАР✨✨✨✨

💎ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ
ҚАДРДОНЛАРИМ💎

🌹🌹ЭРТАГАЧА 🌹🌹

🌸➖➖➖🌸➖➖➖🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃Aссалому алайкум.
Шанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БУГУН  9- НОЯБРЬ ШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН🌺

🪷🍀 Бошлаётган кунингиз,
хайрли-барокатли ўтсин!

🌹🌱 Ризқингиз кенг, ҳар бир
босган қадамингиз тавфиқ,
тавбаларингиз қабул,
дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲

🌿🌺ШАНБА кунингиз хайрли
ўтсин, азизларим

Юбориб қўйинг..! 🌹

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🧕Солиҳ зурриёт сўрашлик борасида келган етти оят ёдлаб олин

(وأصلح لي في ذريتي)


Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин.

(Ахқоф: 15)💓

(وإني أعيذها بك وذريتها)


Мен бунга ва унинг зурриётига даргоҳингдан қувилган шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ беришингни Сендан илтижо қиламан».

(Оли Имрон: 36)📖

(ربنا هب لنا من أزواجنا وذرياتنا قرة أعين)

«Роббимиз, Ўзинг бизларга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан шод-хуррамлик ҳадя этгин ва бизларни тақводорларга пешво қилгин».

(Фурқон: 74)💥

(رب اجعلني مقيم الصلاة ومن ذريتي)


Роббим, мени ва зурриётимдан (бўлган болаларимни) намозни тўкис адо этгувчи қилгин.

(Иброҳим: 40)📖


(ربنا واجعلنا مسلمين لك ومن ذريتنا)


Роббимиз, бизни Ўзингга бўйинсунгувчилардан қилгин ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга итоат қиладиган кишилар чиқаргин.

(Бақара: 128)📖

(رب هب لي من لدنك ذرية طيبة)


Роббим менга ҳам Ўз ҳузурингдан бир покиза фарзанд ато эт!

(Оли Имрон: 38)📔

(واجنبني وبني أن نعبد الأصنام)


Мени ва болаларимни бутларга ибодат қилишдан йироқ қилгин.

(Иброҳим: 35)📖

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Manfaat olgan bo’lsangiz yaqinlaringizga ham ulashing😊🌷

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Farzandingiz uchun duo 🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11
“МАШААЛЛОҲ”, “ИНШААЛЛОҲ”, “СУБҲАНАЛЛОҲ”...

УШБУ ВА БОШҚА СЎЗЛАР МАЪНОСИНИ БИЛАМИЗМИ?

Келинг, сўзларнинг маъноси билан танишамиз.

“Бисмиллахир Роҳманир Роҳим” – мусулмон одам, нима қилишидан қатъий назар, амали ушбу сўзлар билан бошлайди. Маъноси:
“Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳ номи билан бошлайман”.


“СубҳанАллоҳ”(Фасубханаллоҳ) – бу ажабланиш, хайрат ифодасидир. Туйғуларини изҳор қилиш ёки эътибор жалб этиш. Маъноси: “Аллоҳ ҳар қандай нуқсонлардан покдир”.

Аллоҳу Акбар – Аллоҳ буюкдир.

“МашаАллоҳ” деб, одатда нимадандир ажабланганда ёки завқ олганда, қойил қолганда айтилади. “Вой-вўў” ва шу кабиларнинг ўрнига назарлантириб қўймаслик учун “МашаАллоҳ” дейилади. Маъноси: – “Аллоҳнинг иродаси билан”, “Аллоҳ ҳохлаганидек”...

“Алҳамдулиллаҳ” – “Аллоҳга хамдлар бўлсин!”
Ютуқлар, муваффақиятлар ҳақида гапирилганда, шунингдек, “ишлар қандай?”, “соғлиғинг қандай?” каби саволларга жавоб берилганда қўлланилади.

“Астағфируллоҳ” – “Аллоҳ мени кечирсин!”, “Аллоҳ сақласин” – “Аъузу биллаҳ – яъни Аллоҳ бизни бундан асрасин!”.

“ИншаАллоҳ” – “Агарда бунда Аллоҳнинг иродаси бўлса”, “Аллоҳ ҳохласа”... Бирон бир ишни бажаришга киришаётганда Яратганнинг изнисиз бўлмаслигини билдириш мақсадида айтилади.

“Ҳасбуналлоҳ” – “Аллоҳ бизга етарлидир”, “Аллоҳ бизга кифоя қилади”.

“Маъазаллоҳ” – Аллоҳ ҳимоя қилиши учун айтилади. “Аллоҳ ҳимоя қилсин”.

“Аъузу биллаҳ” – “Аллоҳнинг ҳимоясига қочаман”.

Мусулмон киши аксирганда “Алҳамдулиллаҳ”, дейиши керак, унинг олдида бошқа мусулмон бўлса – “Ярҳамукаллоҳ” деб жавоб қайтариши лозим, ўз навбатида аксирган одам бунга жавобан – “Яҳдикумуллоҳ”, дейди.

“СубҳанАллоҳ” – сўзма-сўз олганда “Аллоҳ покдир”. Ажабланганда айтилади.

“Субҳаноҳу ва таоло” – бу ибора Яратган номи айтилганда қўлланилади. Мисол учун, “Аллоҳ субҳоноҳу таоло” – “Аллоҳ Қудратлидир, У буюкдир”.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13
Юзга ажин соя солмасин

☑️ Ҳар қандай ёшда ҳам ёш ва гўзлал бўлиб қолишни истайсизми? Унда мен тавсия қилмоқчи бўлган воситалардан фойдаланиб кўринг. Бу сизга юздаги қуёш нури таъсирида ва ёшга доир пайдо бўлган ажинлардан халос қилишга ёрдам беради.

☑️ Бунинг учун кичкина шиша идишга 1-ошқошиқ асал, 1-ошқошиқ канакунжут ёғи (касторный масло), 1-чойқошиқ вазелин ва 2-томчи 5-фоизли йод томизилади. Обдан аралштирилади.
Тайёр аралашма ажинлар устига суртилади. Ярим соатдан сўнг илиқ сувда ювилади. Муолажа ҳар куни бир маҳал бажарилади. Давомийлиги — бир ҳафта

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
🧕 Muslimalar kundaligi
85-ҚИСМ Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА - Вой, яхшими, ойинг? Нега айтмадинг, бизга? – деди Муҳаммадали. - Яхши. Аммо бошидан жароҳат олгани боис, кўзлари кўрмаяпти... - Умид коптокни ўзидан сал нарида турган Шаҳбозга тепди-да, деди: - Шунга сиқилиб кетяпман.…
86-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Тутилмай дадил гапида давом этди:
- Шунча қилғилиқларингизга чидадим. Болаларимга қилган адолатсизлигингизга қараб тура олмайман. Уйда болаларим оч ўтирганда сиз кафеда ўша мегажиннинг болаларига шашлик едирдингиз. Буни Умид кўрибди. Айнан ўша куни Умид сизга “Шашлик егим келяпти, дада”, деганди. Буни эшитиб мен қанақа аҳволга тушганимни биласизми? Гулҳаёни эшакдай ишлатасиз, бечора қизим ҳам ўқийди, ҳам фасон ўйлайди, анов цехдаги қизларингиз тушунмаса, тикиб ҳам кўрсатади. Бор пулингиз унинг меҳнатлари орқасидан келяпти. У ўйлаб топган фасонлар туфайли бозорингиз юришиб кетди. Сиз эса унинг шартнома пулини тўламай, ўқишдан ҳайдалишигача олиб бордингиз! Бечора Гулюз яхшироқ ўқув курсида ўқий деганди, дарров унини ўчирдингиз...
Аббос жим. У Нигора айтганидек ҳамма гапга ишонаётган ва Матлубанинг сўзлари ҳақиқат эканлигидан кўз юма олмаётган эди. У болаларига қилган адолатсизлиги сабаб эмас, балки, ўзининг қамоқхона билан ўртасида бир қадам масофа қолганини тасаввур қилиб, нафаси ичига тушиб кетганди. Унинг сукути жангда мағлубиятдан чекинган аскарларни кўриб жонланган қарши томон сингари Матлубани рағбатлантириб юборди. Янада бурро ва аниқ гапира бошлади:
- Болаларингиз кўзингизга кўринмай қолган пайтда, мен нима қилай? Мени эшитармидингиз? Чидолмадим, ўзимни машина тагига отганимни сезмай ҳам қолдим. Энди эса... жабрини тортаяпман. Шу ҳолимда қўлимдан нима келади? Соғ пайтимда мени назар-писанд қилмаётгандингиз, энди қилармидингиз? Энди болаларим учун курашаман! Бор-будимни ўша мегажинга бериб қўймайман. Меҳнатни менинг болаларим қилармиш-у, роҳатини бир мегажин билан унинг болалари кўрармиш! Бекор айтибсиз! Мен терговчига ҳаммасини айтаман. Керак бўлса, Гулҳаёнинг ўқишидан “контракт”ни тўламаганингизни, Умиднинг клубидан ҳам пули тўланмагани ҳақида маълумотномалар келтиртираман. Айтсам, терговчининг ўзи ҳам олаверади...
- Матлу, - қўрқув таъсиридами, бехос гапиришга тушди Аббос. – Мен сенга ҳали бир нима демадим-ку! Биламан, бир адашдим. Лекин сен автоҳалокатга учрагач, кўзим очилди. Хатоларимни тушуниб етдим. Бунақа жаҳл қилишинг шарт эмас. Мени қаматганда нима барака топасан? “Эрини қаматиб юборибди”, деган маломатга қолмоқчимисан?
Аббос шундай сокин ва мулойим гапираётгандики, сал аввалги жеркиб сўзлашларидан асар ҳам йўқ. Матлуба эса қулоқларига ишонмасди. Эрининг шаштидан тушаётганидан, Нигоранинг маслаҳати иш бераётганидан қалбига бир ёруғлик кириб келаётгандек бўлди. Шундай бўлса-да, сир бой бермади.
- Нега барака топмас эканман? Сиз ўша ёш хотинингизга югуришингиз, ташишингиз тайин. Менга эса болаларимнинг келажаги муҳим. Болаларим учун энди ҳеч нарсадан тап тортмайман. Одамлар қачон гапирмаган? Гапирса, гапираверсин! Агар сиз қамалмай, ўша мегажиннинг ёнига кетсангиз ҳам “Бечора Матлуба кўр бўлиб қолди, эри ёш хотинни топиб кетди”, деб гапиришади. Хўш, одамларнинг қайси гапидан фойда менга? Энди ўзим билганимдан қолмайман! Терговчи келса, ҳаммасини айтаман...
- Матлу, ўзингни бос. Мен хатоларимни билдим, деяпман-ку! Бўлди, бошқа такрорланмайди. Ўзим сени даволатаман. Болаларнинг ўқиши, рўзғор мен учун биринчи ўринда туради. Ўйлаб кўр...
- Бу гапларингизга қандай ишонай? Эрта иш ёпилгач, яна эски ҳунарингизни бошламаслигингизга ким кафолат беради?
👍21
87-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА

- Менга ишонмаяпсанми?
- Бўлмаса... мен бошқача йўл тутаман. Терговчининг айтишича, жиноят ишларини бир йил ичида қайта кўриб чиқиш мумкин экан, - Матлуба қонуни билмаса-да, Аббоснинг ишонаётганидан фойдаланиб, ичидан тўқиб гапира бошлади. - Агар сал ўзгарсангиз, мен терговчига қайта ариза топшираман. “Мени жим юришим учун таҳдид қилганди, кўзим кўрлигидан фойдаланганди”, деб ариза ёзиб бераман. Шунда икки ҳисса жазонгиз оғирлашади.
- Майли, агар ўзгармасам, ёзиб берасан. Фақат ҳозир, терговчига менинг айбим йўқлиги айт... Матлу... Эсингни йиғ... Мен ўзгараман, аввалги Аббосга айланаман...
Матлубанинг бир зумда қалбидаги гиналари тарқаб кетгандек бўлди. Эрига раҳми келди. Агар сал яна Аббос юмшоқроқ гапирса, у “Бўлди, сиқилманг, буларнинг ҳаммаси ёлғон, Нигора ўргатди”, деб эрини қучоқлаб олишга тайёр...

* * *

Севаранинг бошида яна қора булутлар айланаётгандек. Бир хафтадирки, ичига чироқ ёқса ёришмайдиган даража ғамнок. Аббос на ижара уйига келади, на қўнғироқ қилади. Севаранинг қўрққани ўша куни у Зоирга қўнғироқ қилмадим. Зоир эса худди ўзи ўйлаганидек эртасигаёқ бозорга келди ва жанжал қилди.
- Биламан, сизам мени севасиз, ичингизда ўлиб турибсиз! Фақат хотинимдан ажрашиб, сизга уйланишимни исташингизни айтолмаяпсиз, тўғрими? Чунки охирги марта шундай дегандингиз. Уйланганимга жаҳлингиз чиққан, “Қачонки, ажрашиб ёнимга келсангизгина кечираман”, дегандингиз... Демак, ҳалиям ўша гапингизда турибсиз...
- Ҳечам, - Севара Зоир бақириб кетиб, ҳамманинг эътиборини тортмаслиги учун секинина тушунтиришга уринди. – Мен сизга ўзбекчалаб айтдим, турмушга чиқдим, эрим бор. Энди йўлларимиз бошқа-бошқа...
- Қўйсангиз-чи? Ўшанда ҳам эрингиз бор эди...
- Ўшанда ёш эдим. Кўзим очилди. Сизни деб ота-онам юз ўгирди, мендан, болаларимдан отаси воз кечди, - Севара Рита хола айтган гапларни тўтиқушдек қайтара бошлади. – Мен сизни деб ҳамма нарсамдан ажралдим, кўчада қолдим. Сиз-чи? Ўша пайтда менга ёрдам бера олдингизми? Йўқ! Қайтанга ота-онангиз сизни онаси ўпмаган қизга уйлантириб қўйди. Энди ундан зерикканингизда мени йўқлаб қолдингизми? Мени бошқа безовта қилманг! Бўлмаса, оиламни бузяпти, деб милицияга ёзиб бераман!
- Нима? Миилицияга ёзиб берасиз? Айтиб қўяй, милицияга ёзиб берган кунингизоқ мен бу эрингизга ҳам мен билан юрганингизни айтиб бераман. Ҳойнаҳой, у сизнинг “Муҳаббат тарих”ингизни билмаса керак. Менга пўписа қилолмайсиз! “Ўзи осиляпти менга”, дейман! Тушундингизми? Бу эрингиз билан ҳам ажратиб, хор қилиш қўлимдан келади. Шундай экан, мени қўрқитишга уринманг!
Севара тилини тишлаб қолди. Чиндан ҳам бу мавзуда аёлларни айблаш жуда осон. Аёлларнинг айнан шунақа пайтларда ўзини оқлаб олиши ҳам қийин. Ҳамма бирданига “Ғунажин кўзини сузмаса...” деб бошлашади. Шунинг учун Зоир билан муроса қилган маъқул.
- Сиздан илтимос, Зоир. Мени тинч қўйинг.
Йўқ, Зоир уни тинч қўймаяпти. Ўша куни пўписа қила-қила телефон рақамини олди. Энди тинмай хабар юборяпти. Аббосдан эса дарак йўқ. Гўё у Севаранинг Зоир билан алоқалари тикланаётгандан хабардор.
“Ё Зоир Аббос акага айтдимикан? Шунинг учун жимиб кетгандир? Йўқ, эркак зоти индамай кетмайди. Ҳеч бўлмаса “Ўйнашинг бор экан-ку”, деб мени айблаши керак эди, - ўйга толди Севара. – Демак, Аббос бошқа нарса билан банд. Эҳтимол, уни қамашгандир? Ҳа, аниқ қамашган. Хотинининг иши бўйича қамашган. Шунинг учун у менга хабар беришга ҳам улгурмаган. Нималар бўляпти, а? Уф-ф-ф!”
Севара шу хаёллар билан ўтирганди, телефони жиринглади.
- Ассалому алайкум! Келин, яхшимисиз? Аббос ака қўнғироқларимга жавоб бермаяпти. Ижара пулини беришларингиз керак. Муддати ўтиб ҳам кетди. Жавоб бермагани учун сизга қилдим. Эртага эрталаб ўтаман. Бошқа пайтда уйда бўлмайсизлар-ку! Ижара пулини тайёрлаб қўйинг!
Севара нимадир дейишгаям улгурмади. Уй эгаси гапирди-гапирди ва алоқани узди.
- Ан-а-а, энди бошингни қайси тошга урасан? Кимдан ёрдам сўрайсан? – ўзига ўзи деди Севара.
👍28
88-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


У дарҳол Аббосга қўнғироқ қилди. Узун-узун кетган гудоклар жавобсиз қолди.
- “Смс” ёзсаммикан? Йўқ, агар қамалган бўлса, мени ҳам текшириб қолишлари мумкин... Яхшиси, индамай қўя қоламан. Уйга деб йиғаётган пулимдан ижарага бераман, шекилли, - жувоннинг кайфияти тушиб кетди. – Агар Аббос ака келмаса, бу ижара уйдан чиқиб кетишим керак. Бунақада бирим икки бўлмайди. Яна Рита холаникига кўчаман, шекилли...
Севаранинг анча вақтгача уйқуси келмади. Хаёлан пулларининг ҳисоб-китобини қилди. Ҳаражатлари даромадидан ошиб кетиши мумкинлигини ўйлаб, бироз асабийлашди. Шу пайт телефонига хабар келганини билдирувчи мусиқа янгради.
“Нима қиляпсиз? Ҳали ухламагансиз, а? Ўйлаб кўрдингизми?”
Зоир ёзган хабар Севаранинг юрагини тепиб юборгандек бўлди. Бўғзига келиб қолди гўё.
- Нимани ўйлаб кўраман? Нега тинч қўймайди, бу, а? – тўнғиллаб бошқа ёнга ёнбошлаб ётди Севара.
“Мен ўша дамлардаги ёш Зоир эмасман, ўз ишим, ўз уйим бор...”
Зоир жувоннинг юрагини копток қилиб ўйнамоқчидек, смс юборишда давом этади.
- Ўшандаям ишлардингиз? – тўнғиллади Севара. – Фақат ойингиз “Сени уйлантиришим керак”, деб олиб қўярди.
“ Пулим етарли. Биламан, мени эрга тегдим, деб алдаяпсиз. Тегмагансиз. Биз барибир бирга бўламиз...”
- У-ф-ф-ф! – қалбининг тўёнларидан ўзини тутолмай ўрнидан туриб ўтириб олди Севара. – Нима қилиш керак, бу болани?
Севара алам билан лабларини тишлади. Телефонига тикилиб, хабарларни қайта ўқиди. Ҳаяжон ва ўкинчдан чуқур хўрсинди. Дунёга сиғмай кетаётгандек, ўрнидан туриб, дераза пардаларини очиб юборди. Ётоқ кровати устида қолган телефони эса яна уни ўртаб овоз чиқарди.
- Зоир, Зоир, Зоир... Жим ётсангиз-чи, ўрнингизда!
Севара келиб яна телефонини қўлига олди:
“Сизни ҳамон ўшандек севаман. Сизам мени севасиз. Ахир бизни айрилишга мажбур қилишди-ку!”
Севара ўпкаси тўлиб хўрсинди.
- Ҳа, айрилишга мажбур эдик. Бошқа йўлимиз йўқ эди, гуноҳкор эдик...
Аёл беихтиёр ўша воқеаларни хотирлади...

* * *

Сокин тун. Узоқ-узоқларда итларнинг ҳуриши, чигирткаларнинг чириллаши, ҳатто бехос ҳанграган эшакнинг овози ҳам бугун Севара учун гўзал. Чунки эри йўқ. Бугун навбатчи, кетган. Эри туманда “Тез ёрдам” машинаси ҳайдовчиси. Эрталаб чиқиб кетди, энди эртага эрталаб келади. Ҳар уч кунда шунақа навбатчилик қилади. Эрининг ишга кетиши Севара учун байрам. Сабаби, ўша навбатчилик тунида уни Зоир йўқлайди. Зоир тўпори, содда, жаҳлдор, аразчи йигит. Илк бор кўрганидаёқ унинг мушакдор гавдаси, бир қошини кўтариб қараши, одатга айланиб қолгани сабаб, бошини аввал ўнг кейин сўл томонга буриб қисирлатиб олиши... ҳамма-ҳаммаси Севарани мафтун этганди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍17
89-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Севара келин бўлиб тушганида у ҳарбий хизматга кетган экан. Биринчи фарзандига ҳомиладор чоғида бу қўшни йигит хизматдан қайтди, уларникига келди. Гарчи ҳомиладор бўлса-да, Севара йигитнинг ўзига тикилиб-тикилиб қараганини сезди. Севара ҳам унинг келишган келбатига, хушрўйлигига, салобатига гирифтор бўлди. Севара иккинчи боласини туққанида ҳам улар салом-аликдан нарига ўтмасди. Ҳаммаси Севараларнинг кранидан сув чиқмай қолганида бошланди. У ҳар куни Зоирларнинг ҳовлисидан сув ташишга мажбур эди. Ҳар кун йигит билан кўришар, сўрашар, суҳбатлашар, бора-бора ҳазил-ҳузул қиладиган ҳам бўлишди. Баъзан Зоир унинг сувини кўтаришиб ҳам келарди. Бу яқинлик охири ҳаддан ошишга, гуноҳга ботишга сабаб бўлди. Шу-шу улар Севаранинг эри – Жавлон ишга кетганида ҳижроннинг уйига ўт қўйиб, бу олов тафтидан ўзлари исиниб, роҳатланадиган бўлишди.
Ўша тунда ҳам Севара Зоирни интиқ кутаётган, атир-упага бурканиб висол учун тайёргарлик кўраётган эди. Энг жозибали, калта ҳарир тунги кўйлагини кийди. Лекин Зоир ҳар доимгидек унга хабар юбормади.
- Телефонининг пули тугагандир? – гумон қилди аёл.
Ниҳоят ҳар доимгидек дераза оҳиста, кетма-кет икки бор, уч сониялик сукутдан сўнг яна икки бор тақиллади.
- Келди, - ўзини ойнага солиб жилмайди Севара.
Кейин уй чироғини ўчирди. Аста дераза олдига келиб, ўта эҳтиёткорлик билан оча бошлади. Ташқаридан “Ўзингизмисиз?” деган овоз эшитилди. Ҳаяжон ичидаги Севара овознинг бошқачалигига эътибор қилмади.
- Ўзимман, кўп гапирмай кирсангиз-чи? – кўмаклашиш учун қўлини чўзди Севара.
Шу онда нималар бўлганини ўзи ҳам англамай қолди. Сониялар ичида бақувват қўл унинг ўзини ташқарига тортиб олди. Сўнг деворга тираб бўйнидан бўғди:
- Ўлдираман, қанжиқ! Ўлдираман!
Севара уни тортиб олган одам эри эканлигини билгач, нақ юраги товонига тушди. Бу ҳам етмагандек томоғи қаттиқ бўғилганидан нафас ололмай хушини йўқотар даражага келди.
- Ака, ўлдириб қўясиз, ака... – Жавлоннинг қўлига ёпишган Зоир эди.
- Ўлдирмоқчиман! Ҳа, ичинг ачияптими, ифлос! – бўкирди Жавлон.
Қиёмат қўпгандек бўлди. Шовқиндан югуриб чиққан Севаранинг қайнона-қайнотаси Жавлоннинг қўлидан Севарани ажратиб олишди. Ҳарир тунги кўйлаги унинг шармандали жисмини бекитолмаётганидек, қаро тун ҳам уларнинг гуноҳларини яшира олмади. Ҳаммаси ошкор бўлди. Жавлон ўша ернинг ўзида, ўша онда, ярим яланғоч Севарани болалари билан ота-онасининг уйига олиб келиб ташлади. Бор гапни айтди. Бир ойда буён уларнини кузатганини, ҳатто бир-бирига юборган хабарларини расмга тушириб олганини, пухта режа асосида Зоирни дераза олдида қўлга туширганини, кейин Севаранинг ўзи деразани очганини қайнотасига айтди-ю, хотинига талоғини бериб, изига қайтди. Тун салқинидан, қўрқувдан дир-дир қалтираб турган жувон шу ҳолида ота уйига сиғмади, болалари билан кўчага қувғин бўлди:
- Сендай қизим йўқ! Бир нима қилиб қўймасимдан кўзимдан йўқол! – ғазабдан титраб деди отаси.
Шундоқ ҳам уятдан ерга киргудек, қўрқувдан юраги қинидан чиққудек бўлиб турган Севара ҳеч нимани тушунмай уйқусираб, жавдираб турган болаларини етаклаб кўчага отилди. Ортидан эргашган онаси қизининг устига халат ёпишга улгурди, холос...
Ундан кейин Севара ота-онаси олдига бош эгиб, гуноҳидан ўтишларини сўраб кўп бора борди. Аммо шундоқ ҳам эл ичида бош кўтара олмай қолган ота уни кўчага қувиб солаверди...

* * *

Жувон ўша пешанасига “енгилтак” тамғаси босилган кунларни эслаб сергаклангандек бўлди. Оловли, куйдургувчи ҳисларга асир бўлмасликка тиришди. Ўзича ичида “Зоирни асло ўйламайман, хаёлимдан чиқариб ташлайман”, деб ўзига сўз бермоқчи ҳам бўлди.

Давоми бор

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍28
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МАШАЪОЛЛОХ

Ҳаммани ҳам фарзандлари ота онасини Ҳаж зиёратига юбориш насиб қилсин🤲 🕋 деб битта лайк босиб қўямиз ❤️👍

Аллоҳ рози бўлсин

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10❤5👏4🥰1
❤️Хайрли тун қадрдоним❤️

⭐️Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз...
⭐️Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин...

⭐️Сизларни Аллоҳ учун яхши кўраман!
⭐️Тунингиз осуда ўтсин, яхши дам олинг азизларим...

🌺🌺🌙🌺🌺🌙🌺🌺🌙🌺🌺

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.

✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#nonushta

🔺Kerakli masalliqlar:

2 ta tuxum
40 gr shakar
90 gr un
20 gr suv
1 choy qoshiq razrehlitel
1 osh qoshiq asal


🔺Tayyorlanishi:

Idishga tuxum,shakar va asal solib aralashtirib olamiz. Un va razrexlitelni elakdan otkazib solib aralashtiramiz. Oxirida suv solib aralashtirib olamiz. Pastroq olovda quruq tovada ikki tarafini qizartirib pishirib olamiz.
Nachinkasi uchun hohishga koʻra shokilad pastasi yoki jemlardan foydalansela boʻladi.
Retsept yoqqan boʻlsa Nodirangizni duo qilishni unutmang.❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6