🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
76-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Аёлингиз билан гаплашиб олишингиз керак, - деди шифокор ундан кўз узмай. – Агар аёлингизнинг битта гапида ҳам сизга нисбатан сал норозилик сезса, терговчи гумонга боради. Сизни жавобгарликка тортишса, барибир оилангизга зиён. Ҳали аёлингизнинг даволанишига, кўз нурини тикланишига анчагина вақт кетади. Яна болаларингизнинг ўқиши... Сизга дўстона маслаҳатим, аёлингиз билан гаплашиб олинг. Буни айтаётганимга ҳайрон бўлманг. Беморнинг аҳволини ўйлаш, менинг бурчим. Агар сизни жавобгарликка тортишса, оилангиз моддий томондан қийинчиликка учрайди. Бу даволаниш йўқ, дегани. Даволанмади, дегани, аёлингизнинг кўзлари кўр бўлиб қолиб кетиш эҳтимоли катта дегани.
Аббос шифокорнинг сўзларидан кейин ўйланиб қолди. Тўғри айтаяпти. Унинг сўзларида жон бор. Чиндан ҳам Матлуба билан гаплашиб олиши керак. У шу ниятда аёлининг ёнига кириб, секингина гап бошлади:
- Матлу, ҳеч қаеринг оғримаяптими?
Матлуба ётган кўйи овоз келган томонга қаради. Кўзларидан ёш оқди.
- Кўзларим... кўзларим кўрмаяпти.
- Биламан. Қўрқма, шикофор билан гаплашдим. Даволанса яна кўради, деди. Сиқилма.
- Энди нима фойдаси бор, кўрдим нима, кўрмадим нима? – Матлубанинг жаҳли чиқа бошлади. – Ўзи ўлишим керак эди. Ўлсам қутулардим ҳаммасидан. Сизам ўша ёш хотиннинг ёнига бориб яшайверардингиз.
- Ёш хотинни бу ерда тилингга олма! – бирдан жиддийлашди Аббос. – Агар болаларим ўқишини давом эттирсин, менинг кўзларим қайта кўрсин, десанг, тилингни тийиб ўтир... “Ёш хотин”ласанг, мени қамашади. Кейин ўтирасан, болаларинг билан уйдан чиқолмай...
- “Болаларинг”... улар сизга бегонами? Менинг болаларим бўлиб қолдими ҳали? Шунчаликка борасизми? Ўша ёш хотин шунчалар кўзингизни бойладими?
- Тилингни тий, дедим сенга! – янаям қатъийроқ тайинлади Аббос. – Ёш хотин менинг ишим. Сенинг ишинг бўлмасин, тушундингми? Кўзларим кўрсин, десанг, тилингни тиясан!

* * *

Матлуба ўз ёғида ўзи қоврилиб ўтирарди. Мана, бу иши ҳам Аббосга асқотадиган бўлди. Унга мазза. Энди буткул ёш хотинининг ёнига кетади. Матлуба эса кўрлигича қолади. Бошқа ўйлайдиган нарса йўқ. Шуларни ўйлаб, аёл яна ўлим истай бошлади. Шунданми у Нигорани хаёлига ҳам келтирмаган, унинг қўнғироғини умуман кутмаганди.
Умид энди дарсдан чиқиб унинг ёнига келганида телефони жиринглади. Ўғли “Ҳа-а-а, Нигора хола сизми?” деди-ю, Матлубанинг қўлига телефонини тутқазди.
- Матлу-у-у, - ваҳима билан деди Нигора. – Яхшимисан? Аҳволинг яхшими? Ўнг-сўлингга қараб юрсанг бўлмайдими? Мендан ҳайдовчини айблашимни кутма. Қонуний ҳайдовчи айбдор бўлса ҳам, мен барибир сени айблайман. Мен учун сен айбдор бўлиб қолаверасан. Чунки сенинг довдирлигингни биламан. Ҳар балони ўйлагансан-да, йўлга қарамагансан. Ҳеч қаеринг лат емадими?
Матлуба бор дардини тўкиб солишни истади. Аммо ёнида ўғли бор. Ичидагиларни сочолмасди.
- Умиджон, кўчага чиқиб сув олиб кел. Оддий, газсиз сув ол. Чанқаб кетдим, - деди у ўғлига қараб.
- Хўп, - Умид индамай хонани тарк этди.
Матлуба фурсатдан фойдаланиб дард дастурхонини ёйиб юборди:
- Ниго-о-о-р, чиндан ҳам машинада айб йўқ. Тўғрисини айтсам... мен ўзим аҳмоқлик қилиб қўйдим.
- Нима? – Нигоранинг таажжуб тўла овози эшитилди. – Нималар деяпсан?
- Аҳмоқлик қилдим. Аҳволим ёмон. Ўзимни машина тагига ташладим. Кўзим... кўзларим кўрмаяпти Нигор.
😢8👍7😇1
77-ҚИСМ

БОНУУУС!

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- В-о-ой, астағфуриллоҳ, – ўзи билмаган ҳолда ваҳима билан ҳисларини ошкор қилиб қўйди Нигора. Аммо дарҳол ўзини қўлига олди: - Кўзларингга нима қилди? Бошинг билан урилдингми?
- Учиб кетиб, бошим билан тушибман. Жароҳатнинг асорати дейишяпти.
- Қўрқма, ҳамма нарсанинг шифоси бор. Ҳозир тиббиёт ривожланган, - юрагига ғулғула тушган бўлса-да, сир бой бермай гапира кетди Нигора. – Соғайиб кетасан. Фақат тушкунликка тушма. Асосийси, кўзларинг кўришига ишон. Ишонч ҳамма нарсага қодир. Буни ўзинг ҳам биласан-а!
- Қандай ишонай? – овози титраб йиғлагиси кела бошлади Матлубанинг. Атроф зимистон. Қоронғуликдан бошқасини кўрмай қолдим. Энди... Аббос буткул кетди. Бутунлай кетди. Мен тамом бўлдим, Нигор... Тамом бўлдим...
Бўлмади, Малубанинг кўзларидан ёшлар бир-бирини қувлаб туша бошлади.
- Ўзингни қўлга ол. Менга қара, Матлуба, йиғлама, тушкунликка тушма. Мен ишимни тугатиб, ёнингга ўтаман. Бирга овқатланамиз, гаплашамиз. Сенинг ёнингга ўтаман, деб тушлик ҳам қилмай ишлаяпман. Мени кўз ёшлар билан кутиб олмассан!
Матлуба баттар эзилиб йиғлай бошлади. Ўша кечки чоғ, Аббос билан кафеда гул-гул ёниб ўтирган ёшгина Севара, унинг бахтдан сармаст чеҳраси, чиройли сочлари, оппоқ, таранг юзлари... Шундоқ кўз олдига келди. Ундан кейин бозордаги ҳолат ҳам сувда тушган копток сингари яққол хотираси қатидан юзага қалқиб чиқди. Севаранинг жингалакка мойил ёйилган сочлари, кийимининг лаблари рангига уйғунлиги, тирноқларидаги бўёқлари... Ҳамма-ҳаммаси кўз ўнгида. Юрагиги ўртаб, бағрини тиғлашда давом этмоқда.
- Ўзингни қўлга ол, Матлу. Шунчалар ожизмисан? Менинг ўта иродали, сабрли дугонам қаёққа ғойиб бўлди? Талабаликда ҳаммамизни койиб, уришиб иродали бўлишга чақириб юрардинг-ку! Сен уришмасанг, ўргатмасанг, Муҳайё қайнонасига жаҳл қилиб, эри билан ажрашиб кетган, иккита боласи етим бўлган бўларди. Сен қайтармасанг, Шоҳсанам сабр қилмаган, кутмаган, жаҳл устида Сайфулла домлага пул бериб, жиноятига шерик бўлган бўларди. Хуллас, ўқишда ҳаммани тўғри йўлга бошлардинг, инсон руҳиятининг яхши билганинг учун осонгина дугоналаримизни, курсдош йигитларни бошқара олардинг. Нега ўзингга келганда, бу фикрларинг суст, қолоқ, ишламайди. Нега ўзингни ўзинг бошқара олмайсан?
Матлуба ҳамон йиғлар, дугонасининг саволларига жавоб бера олмасди.
- Йиғлама дедим, сенга? Ўғлингнинг ёнида йиғлаб, уни қай ҳолга солаётганингни биласанми?
- Умид йўқ. Чиқиб кетди, - деди Матлуба шоша-пиша кўз ёшларини артиб. – Лекин келгунича ўзимни қўлга олишим керак.
- Ол. Келади ҳозир. Болаларни энг ожиз қиладиган нарса бу оналарининг кўз ёши. Онасининг кўз ёш тўкканини кўрган бола ўзини ўта заиф, бахтсиз ҳис қилади. Болалар онасидан куч олади. Буни биласан-а?
- Ҳа, - деди пиқиллаб Матлуба. – Юзимни ювай десам, кўзларим ҳам кўрмайди. Ҳозир юз-кўзимни артиб олай...
Матлуба ён-верини пайпаслаб сочиқ қидира бошлади. Каравотининг бош томонига қўлини юрғизди. Кейин ёстиғи устини силаб қидирган бўлди. Сочиқ каравоти ёнидаги стол устида тургани боис топа олмади.
- Тополмадим, - хўрсинди у.
- Сиқилма. Мен икки соатда ўтаман ёнингга. Ўшангача талабаликдаги пишиқ ва сабрли Матлубага айлан, тушундингми?
- Хўп, - деди яна кўнгли бўшаб Матлуба. – Талабаликда ёнимда Аббос бўлган. Унинг меҳри, севгиси туфайли ўзимга ишонганман, ўзимни энг зўр, энг кучли санаганман. Ҳаммангга сўзимни ўтказа олганман. Энди... энди Аббос ёнимда эмас. Унинг жонбахш қуввати бошқа аёлга куч беряпти, бошқа аёлни руҳлантиряпти...
- У-ф-ф! Аббос “севаман” дегунча ҳам ўткиргина қиз эдинг. Ҳамма нарсани Аббосга боғлама...
👍13👏3🤗1
78-ҚИСМ

БОНУУУС!

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА

- Мен уни деб ўлиб кетай дедим, болаларим етим бўлай деди. У эса боягина келди. Кечадан буён шифокор билан Умид ва ҳайдовчи гаплашиб юрибди. Кўрмаётган бўлсам ҳам, эшитяпман, Нигор! У мени, – Матлуба аламдан бақириб юборди. - Ўйлаётгани йўқ.
- Ўғлинг келиб қолади. Бўлди қил, - Нигора уни тинчлантиришга киришди. – Мен боргунимча ўзингга келиб ол. Бўлмаса, калтак ейсан. Мижозларим кутиб қолди. Бўпти...
- Майли, Нигор. Ростдан ҳам Умид келадиган вақт бўлиб қолди. Сувга юборгандим... – деди Матлуба.
Алоқа узилганини билдирувчи қисқа гудок чалинди. Матлуба телефонни ёстиқ устига қўйиб, билаги билан ёшли кўзларини ишқалади. Кейин Умиддан ҳадиксираб у кетган томонга юзини буриб, қулоқ тутди. Аммо эшик олдида турган Аббосни, ундан нарироқда беш литрли идишда газсиз сув кўтариб қотиб турган Умидни кўрмади.

* * *

- Менинг севгимдан куч олганмиш, - ичида деди Аббос. – Севгимдан куч олган, севимни ҳис қилган одам, уйда ўтириб олиб “у йўқ, бу йўқ” демасди. Тушунишга, кўмаклашишга ҳаракат қиларди. Энди керагим бўлиб қолдими?
Аббоснинг энсаси қотди.
- Ўтиб кетай, - елкасидан туртиб ўтиб кетди Умид.
Аббос ортида Умид турганини билмагани боис бир қалқиб тушди.
- Қаерга бориб келяпсан? – деди у ўғлининг ортидан.
Умид индамади. Қўлидаги сувни кароват ёнига қўяркан, онасига юзланди:
- Мен келдим ойи. Сув берайми?
- Бер, болам, - деди Матлуба Умиднинг овози келган томонга қараб жавдиради.
- Ие, биз ҳали бирорта идиш олиб келмаган эканмиз-ку. Ҳозир, амаллаймиз... – деди Умид сув қуйиб бериш учун идиш қидирганча.
Матлуба кутилмаганда кўз нуридан айрилгани учун овоз келган томонга боқаётганда гўё эшитмай қоладигандек бошини кўп қимирлатар, қулоқ тутаётгандек ҳаракатлар қиларди. Бундан Умиднинг хўрлиги келди. Боя палатага кўчираётганида ҳам онаси кўзлари кўрмаётганига кўника олмай саросимага тушиб хўнграб йиғлаган эди. Ҳозир эса Нигора холаси билан гаплашиб баттар кўнгли бўшаган. Йиғлабди яна. Кўзлари қизариб, шишган.
- Қўшни хонадан сўраб тур, - деди Аббос Умидга қараб.
Умид яна эшитмаганга олди. Бу Аббоснинг жаҳлини чиқарди.
- Бу нима қилганинг Умид? Мен нима қилдим, сенга? Ойинг автоҳалокатга учраганда мен ишхонада эдим. Мени айблаяпсанми?
- Мен сизга ҳеч нарса демадим-ку, дада, - тўнғиллади Умид. – Пиёла излаяпман.
- Мен ёш бола эмасман, жаҳл қилиш билан пиёла излашни фарқлай оламан. Отанг эканлигимни унутма!
- Бошқаларга ҳам оталик қилганингизни, шу туфайли ойим кўр бўлиб қолганини сизам унутманг! – ўзини боса олмади Умид.
- Умид, Умид... – атрофга аланглади Матлуба. – Дадангга гап қайтарма. Дадангнинг айби йўқ, бунда...
- Менам ёш бола эмасман. Ҳаммасини ўз кўзларим билан кўрдим. Аралашманг, ойи... – деди Умид отасига ғазабнок кўзларини тикиб. – Ўша кафеда ўтиришганини ҳам, сизни йиғлатганларини ҳам...
Аббос бу гапларини кутмагани учун ўғлининг кўзларига қараб тек қотди.
- Бу ер шифохона. Эшитганлар нима дейди? Жим бўл, ўғлим, - Матлуба ўрнидан туриб ўғлини топиш учун қулочини ёзиб қидира бошлади.
Умид югуриб келиб онасини қучди. У умуман онасининг кўр бўлиб қолганини ҳазм қила олмаётган, онасининг ҳар бир ҳаракати унинг хўрлигини келтираётганди. Томоғига нимадир тиқилиб, кўзлари ёшга тўлди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍20😢16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸🌙ХАЙРЛИ ТУН
АЗИЗЛАРИМ 🌙🌸

✨
Хайрли тун азиз қадрдон!

✨⭐️Эртанги кунга куч-қувват йиғиб, савобли амаллар қилишга қодир тарзда, соғ-омонликда, бағри бутунликда дийдор кўришмоқликни Аллоҳим насиб этсин! 🤲🤲🤲

🌙Ширин тушлар кўринг!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин... 😊

🌹Яна тонгга етказган Аллоҳ Таолога шукроналар бўлсин!

Мушкуллар осон, хожатларимиз равон, гунохларимиз мағфиратли  бўлсин!

✨Тавбаларимиз  қабул бўлсин! Кунимиз файзли ва барокотли бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍀🌺 Хайрли тонг!!!

⛅☀️ Ассалому алайкум қадрдоним!  тонг муборак бўлсин!
🌸💞🌿
Бошланаётган кунингиз хуш хабар ва хуш дийдорлар ила файзли ўтсин.
🌸💞🌿
Ҳар тонгни гўзал нарсаларнинг нияти ила бошланг... "Бугун албатта яхшиликлар бўлади!" - дея яхши гумонда бўлинг.
🌸💞🌿
Чунки тилаклар дуога айланади, дуолар эса албатта ижобат бўлади

Пайшанба тонги барчамизга бахт қувонч ОМАД олиб🌹 келсин🤲

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8
ЖИГАРЛАРНИ АЙИРМАНГЛАР!

Асли ҳаёт тўла оғир,енгилларга,
Жон келинлар имкон беринг кўнгилларга,
Акасини қарши қўйманг сингилларга,
Совуқ гаплар ришталарни қайирмасин,
Акаларни сингиллардан айирмасин.

Ташвишлардан кайфияти нураб борса,
Соғинчларин юрагига ўраб борса,
Эшик очинг жигарини сўраб борса,
Совуқ гаплар ришталарни қайирмасин,
Акаларни сингиллардан айирмасин.

Аламларга ем қилмасин ўпкасини,
Рўзғор юки чўктирмасин елкасини,
Келмай қолса,олиб боринг акасини,
Совуқ гаплар ришталарни қайирмасин,
Акаларни сингиллардан айирмасин.

Нолалари оғритмасин бошингизни,
Паналарга олиб қўйманг ошингизни,
Жон янгаси чимирманг ҳеч қошингизни,
Совуқ гаплар ришталарни қайирмасин,
Акаларни сингиллардан айирмасин.

Кейин аттанг қайтаролмас бу йилларни,
Афсус оҳи емирмасин кўнгилларни,
Онасидек эъзозласин сингилларни,
Совуқ гаплар ришталарни қайирмасин,
Жигарларни бир биридан айирмасин.

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Oʻylab koʻring ⬇️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤1🥰1
79-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


У онасини бир зум қучоқлаб туртди-да, жойига ўтқазди.
- Турманг, ойи. Мен пиёла олиб келай...
Умид қўшни палатага ўтиб кетди. Аббос ўз хаёллари билан қолди:
“Умид нимани кўрди, экан? Кафеда Севара билан ўтирганимни кўрдимикан? Йўқ, бўлиши мумкин эмас. Яқинда ўтирганимизда у уйда эди. Менимча, шунчаки аламдан бақиряпти. Ёки Матлуба ёмонлаган... Матлуба бу қилиқларинг учун ҳам жавоб берасан ҳали...”

* * *

Севара нечта кийим сотганини, қанча фойда кўрганини ҳам билмади. Нарсаларини эртароқ йиғиштирди-ю, Рита холанинг ёнига шошилди. Ахир у Зоирга қўнғироқ қиламан деб ваъда берди. Тезроқ бориб Рита хола билан маслаҳат қилиши, бўлган воқеаларни айтиши керак. Агар кампирдан маслаҳат олиб, қўнғироқ қилмаса, Зоир етиб келишдан ҳам тоймайди.
- Уф-ф-ф, яна муаммолар ичида қоляпман. Ахир эрга тегдим. Зоирдан қутилишим керак. Аммо қандай? – ўзига ўзи деди Севара.
У кириб борганида Рита хола ва Самир кичкина ялтироқ журнал столи устига бир ликопча вафли қўйганча мультфильм кўриб ўтирарди. Кампир ҳам мультфильмни зўр қизиқиш ва иштиёқ билан кўраётгани кўзларидан аён.
- Кел Севар, ўтир, - хаёли бўлинмаслиги учун гапни қисқа қилишга тиришди у.
- Сизам Самирга ўртоқ бўлиб олибсизми? – деди Севара уларнинг ёнига ўтираркан.
- Ҳа. Қизиқ бўляпти, жуда.
Севара ҳам уларнинг ёнидан жой олди. Вафлига қўл чўза туриб деди:
- Опажон, сизда гапим бор эди-да.
- “Опажон”, дейишингдан маълум нима дейишинг? Ҳалал берма. Манов мультфильм жуда қизиқ экан. Тугасин.
- Опа-а-а-а, кампир ҳолингизда мультфильм кўрманг энди-и-и, - кампирни қучоқлаб эритишга уринди Севара. – Ёш боламассиз-ку!
- Бу мультфильм ҳамма учун. Қара, ўзимизда ишланган баъзи кинолардан зўр ишланган. Бирам қизиқ.
Севара Рита холани бағридан қўймай, қулоғига пичирлади:
- Маслаҳатингиз керак. Зоир келди, ёнимга.
Кампир бир сапчиб тушди:
- Астағфуриллоҳ! “У билан ҳаммаси тугади”, дегандинг-ку!
- Тугаганди-да. Бугун келибди. Ишонасизми, ўзи бошимга ташвиш тушиб турганига эслагандим. Хизрни йўқласам, бўларкан, қаранг, келиб турибди. Ўзи шунақа. Шу Зоир... тавба қилдим, мени ҳис қилади. Доим эсласам, келади.
Кампир Севаранинг қучоғидан бир силтаниб чиқди:
- Ўзингда бир қамчи бор. Кўряпсанми? Мендан нима маслаҳат оласан? Қучоғига ўзингни отишга тайёрсан-ку!
- Рита опаж-о-о-он... – яна қучоқламоқчи бўлди Севара.
- Мультфильм кўришнинг ҳам расвосини чиқардинг. Қучоқлама... – жеркинди кампир.
- Опажо-о-о-н!
- Севара, эсингни еганмисан? Яқиндагина эрга тегдинг, ахир. Бошида эри бор аёлнинг бошқа эркакга “суюлиши” оғир гуноҳ! Кўзинг очилмадими? Шу гуноҳнинг ортидан болаларинг тирик етим бўлди, ота-онанг уйидан ҳайдади.
Севара хўрсинганча ерга қаради.
- Тавба-а-а, - асабийлашди Рита хола. – Мен ўша уйдан ҳайдалган чоғларинг уйимга киритган бўлсам, сени бегуноҳ деб билганимдан эмас, манави гўдакларингнинг уволидан қўрққаним учун киритганман, ёрдам берганман. Эсингдадир, ҳар гапимда “Зино - оғир гуноҳ! Тўлови ҳам оғир бўлади”, дердим. Ҳам ўз оилангни, ҳам ота-онангни йўқотдинг, болаларинг тирик етим бўлди. Бу гуноҳингнинг тўлови - жазоси эканлигини биласанми?
👍29
80-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА

Севара бир сўз дея олмай, “қулт” этиб ютиниб қўйди.
- Мен сенга “Аббосга тег” деган бўлсам, яхшилик йўлида, мана шунақа “қийшиқ” қадам босма, деб тег деганман. Болаларинг келажагини ўйлаганман. Уйли бўларсан, деганман. Бўлмаса... Аббоснинг хотинига ичим ачимаган дейсанми? Билиб қўй ҳеч ким эрини бўлишгиси, бериб қўйгиси келмайди. Балки, бу ишим билан гуноҳ қилгандирман?! Нима бўлгандаям, мана шу қоракўзларинг кўчада қолмасин, сен зино ботқоғига ботма, деб қилганман. Кўзинг очилгандир, энди кимнингдир никоҳида бўлсанг, оёғинг тоймас дегандим. Сен эса... – Рита кампирнинг ростмана жаҳли чиқиб кетгани кўриниб турарди. – Айтиб қўяй, тўғри йўлда юриб, юзингни ёруғ қилиб ота-онангнинг эгилган бошини кўтариш, келажакда болаларинг мағрур юриши учун пок яшашинг ҳам ўзингнинг қўлингда. Ёки яна зино ботқоғига ботиб, одамларнинг “Аслида ҳам бузуқ экан”, дейишларига, ота-онангни гўрга тиқишга, ўғилларингнинг “Бузуқнинг боласи” деган гапдан ҳазар қилиб, сендан юз ўгиришига тайёр бўлсанг, Зоирнинг қучоғига ўзингни от!
Севаранинг сал аввалги жўшқинлиги, эркалиги, иштиёқидан асар ҳам қолмади. Боши хам бўлганча жим эди у.
- Зоир ёнимга келди, деб қийшанглашингнинг ўзи уят, - қовоқлари осилиб деди Рита хола. – Мен сени кўзинг очилган, оқ-қорани танидинг, деб юрарканман. Қанақа маслаҳат кутгандинг мендан? Аввал ҳам айтганман, у ҳеч нарса йўқотгани йўқ. “Йигитликдаги шўхлик”, деб қаралади унинг қилғилиқларига. Ота-онаси бағрида, тағин онаси ўпмаган ёшгина қизга уйланибди, дединг. Наҳот, шу ҳам сенинг кўзларингни очмади. У сенинг душманинг. Сени оилангдан, болаларингни отасидан, ўзингни ота-онангдан айирган одамни қандай дўст деб биласан? Қандай суясан? Ҳар доим ҳам кўнгилга эргашиб бўлмайди. Ақлни ҳам Худо ишлатиш учун берган. Мен сенга ҳеч қанақа маслаҳат бермайман! Уни ҳаётингга қандай киритган бўлсанг, қандай йўқотиш ҳам сенинг қўлингда!
Севара секин Рита холага қаради. Хўрсинганча иккиланиб гап бошлади:
- У жуда тўпори. Кўнглига келган ишини қилади. Тўғри уйимизга кириб келишдан ҳам тап тортмайди. Аслида шунга маслаҳат сўрамоқчи эдим. “Уни қандай йўқ қилай”, демоқчи эдим.
- Билмайман, - Рита холанинг ҳам қайсарлиги тутди. – Уни сен яхши биласан. Яхши билган одамига қандай муомала қилишни сўрашнинг ўзи аҳмоқлик. Нима қилсанг, кетишини, нима қилсанг келишини мендан минг чандон яхши биласан!
Рита хола қўлига телевизор пультини олиб, овозини баландлатди ва индамай мультфильм кўра бошлади. Севара ноқулай аҳволда қолди. Бир томондан ичини ит тирнарди. Агар бугун кечгача Зоирга қўнғироқ қилмаса, у эртага бозорга бориб ҳамма жойни остин-устун қилиши тайин...

* * *

- Ўзи қаерда ҳозир? – Нигора оғзи куяётгани боис иссиқ сомса бўлагини лунжининг у томонидан бу томонига тез-тез ўтказиб чайнаркан, атрофга аланглади.
- Қаёқдан биламан? - атрофга аланг-жаланг қилганча жавоб берди Матлуба. – Сенга кўзларим кўрмаяпти, дедим-ку! Ё ишонмаяпсанми?
- Э-э-э, - сомсани яна ғарчча тишларкан деди Нигора. – Миямга сингдиролмаяпман, кўзинг кўрмаётганини. Эҳтимол, бирор жойга кетаётганини айтиб кетгандир, Умидга ўхшаб. Умид “Хола, сиз борлигингизда дўстларим билан учрашиб келаман”, деди-ку!
- Қаёққа кетарди? Ўша ёш ғуножиннинг олдига кетгандир-да! – овози титради Матлубанинг.
👍24❤2🥰1👏1
81-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Балки, жа ёшмасдир? Бир марта узоқдан кўрганингга шунча тушкунликка тушдингми?
- Сен кўп нарсани билмайсан, - деди Матлуба хўрсиниб. – Мен шу ҳолга тушишимдан олдин унинг ёнига боргандим. Уни кўрдим, гаплашдим. У жуда ёш, жуда чиройли.
Матлуба томоғига тиқилган аччиқ аламдан гапира олмай қолди. Нурсиз кўзлари ёшланди. Чуқур хўрсиниб оларкан, оғзини кафти билан беркитди.
- Қаерда кўрдинг?
- Бозорда?
- Нима? Бозорда учрашиб қолдиларингми?
- Сенинг гапларингдан кейин катта эҳтимол билан цехни қидирдим, кейин бозорга бордим. Шу-у-унча катта бозорда айнан унинг ёнидан чиқиб қолибман. Аввалига иккиландим. Бошқадир дедим. У менга сотаётган кўйлакларини кўрсатди. Моллари ичида Гулҳаё фасонини ўйлаб топиб, цехга тиктирган либосни кўриб қолдим. “Қаердан олдингиз?” десам, “Цехимиз бор, эримнинг цехи”, дейди. Хуллас, шунга ўхшаш гапларидан билиб олдим. Лекин... – Матлуба бир зум жим бўлиб қолди. “Қулт” этиб юритаркан яна секин давом этди. – Шунақа чиройли эди. Ишонасанми, лаб бўёғи, кофтаси ва оёқ кийимининг ранги бир хил эди. Шунақа дид билан кийинган. Сочлари ёйилган, нимжингалак... Хуллас... мен унинг ёнида кампирман... Кўр кампир...
Матлуба кафтлари билан юзини тўсиб олди. Елкалари силкинаётганидан йиғлаётгани маълум. Нигоранинг ҳам кўнгли бузилди. Еётган сомсанинг охирги бўлагини оғзига солгач, дугонасини қучди.
- Йиғлайверма! Йиғлаш – сўнгги ва натижасиз чора. Курашиш керак.
- Қандай курашаман, Нигор? Аҳволимни кўриб турибсан-ку! – ҳиқиллаб деди Матлуба.
- Ағволинг жуда ёмон эмас. Кўзингни даволаса кўрасан, кейин ишлайсан, ўзингга қарайсан, қарабсанки, у билан тенглашасан.
- Йўқ, - деди қатъи Матуба. – Курашмайман. Мен қизларимни чиқариб олсам бўлди. Ўзи шунинг учун муддат сўрагандим, бир йил ичида уларни узатсам, қизларим бахтли бўлса бўлди. Лекин... уларнинг бахтига ўзим ҳам зомин бўлдим. Энди одамлар “Онаси ўзини машинанинг тагига ташлаган экан, жинними, соғми?” деб ҳам қизларимни келин қилмайди.
- Оббо! Одамларнинг гапини ўйлашни бас қил. Ўзингни ўйла.
- Хўп, аммо курашмайман ҳам. Курашадиган аҳволда эмасман. Аббос, “Агар кўзларим кўзсин десанг, тилингни тий”, деди. Мен енгилдим, таслим бўлдим.
- Нима учун тилингни тийишинг керак, экан? Сен Аббос билан яна жанжаллашдингми? Ё ўша ёш хотини билан жиқиллашдингми?
- Жанжаллашдим ҳам, жиқиллашдим ҳам. Энг ёмони, мен жонимга қасд қилганим учун терговчи келяпти. Агар Аббоснинг ажрашмоқчилиги туфайли шу ҳолга тушганимни терговчи билса нима бўлишини биласанми? Шунга Аббос ўшанақа деди.
- Вой тавба, - Нигора қоғоз халтадан яна битта сомсани олиб тишларкан деди. – Қилғилиқни қилган у, яна сенга пўписа ҳам қиляптими? Қайтанга энди сен шарт қўйишинг керак. Сен шарт қўй. Менга қара, ма...
У қоғоз халтадан яна битта сомса олиб Матлубанинг қўлига тутқазди. Ўзи эса оғзидани луқмасини мазза қилиб чайнаркан, гапида давом этди:
- Шу сомсаниям е. Оч ўтирмай. Мен тушлик қилмай ишладим, очман. Есанг-чи, иккимизга олдим. Билсанг, ҳозир фақат сен шарт қўя оласан. Аббоснинг аҳволи танг. Шу пайтдан фойдаланиб, болаларинг келажаги учун замин яратиб ол.
- Унинг қўлига қараган одам бўлсам, қанақа қилиб шарт қўяман? - Матлуба ҳам иштаҳасиз қат-қат бўлиб ғижирлаб турган сомсага тиш ботирди. Егиси келмагандек зўрға кавшади-да, яна гапира кетди. – Ҳароб бўлиб бўлдим, мен. Шунча бошоғриқ етмагандек, қизларимнинг келажагига ҳам болта урдим. “Жонига қасд қилган онанинг қизлари қанқа бўларди?” деб энди қизларимни биров сўраб ҳам келмайди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍35
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тун қадрдоним...🌙

Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз...
Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин...

Сизларни Аллоҳ учун яхши кўрамиз!
Тунингиз осуда ўтсин, яхши дам олин Узоқдаги яқиним.

Тунингиз осуда бўлсин, қадрдонларим.

❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 Ассалому алайкум
ва Роҳматуллоҳ
ва Барокатуҳ

ЖУМА МУБОРАК
▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔
🌺 Гўзал ЖАННАТ бизга бўлмасин армон,
🌸 Тарк этмасин сира қалбларни ИЙМОН,
🌸 Бу кун САВОБларидан насиб айласин
💐 ЖУМА айёмингиз муборак бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг
Дуолар ижобати бериладиган кун Жума ахли қадрдонларим

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу кунинг файзу барокати сизга бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
КАҲФ СУРАСИ
(Таржимаси билан)

🎙Муҳаммадлойиқ қори.


#Кун_хадиси
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг ҳар икки жума орасидаги хатолари кечирилади” , деганлар.


Аллоҳ жума кунини
барчамизга муборак қилсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак
Ассалому алайкум!

Жума кунги салавотнинг таъсири буюк! Набий ﷺ салавот айтувчи ҳақида: «У сабаб ғаминг кетади, гуноҳинг кечирилади» дедилар.

🌹Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДУО

Кўпчилигимиз дуо ўқийдиган пайт нима дийишни билмай мулзам бўламиз, шундай пайтда ушбу дуони кўнглингиздагини ифодалаш учун қўлланма деб қабул қилинг...


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Баракани сири ота - онага яхшилик қилишда... ☺️

Дуоларини олинг, хизматига шай туринг, мол - дунёни эса ўйламанг ўзи оқиб келади.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🧅 Кунлар совиб, одамлар орасида шамоллаш тарқалишни бошлайди.

Буни уй шароитида даволаш усулларидан бири…

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8
САБОҚ

Ишга кечикмай, ўз вақтида борадилар. Врач қабулига ёзилганман деб, касалхонага вақтлироқ борадилар.
Аэропортга эса вақтидан анча олдин борадилар.

Ҳамма ишларини ўз вақтида қиладилар-у, лекин ибодат ва фарз намозларини кечиктираверадилар, бомдодга ухлаб қолаверадилар. Топган баҳоналари эса: "Ишим жуда кўпайиб кетди-да, чарчагандим", "Уйқум жуда қаттиқ-да", дейди.

Йўқ асло!
Сизнинг ҳолатингиз "Аъло" сурасининг 16-оятига тушади:


«БАЛКИ, СИЗЛАР ДУНЁ
ҲАЁТИНИ УСТУН ҚЎЯСИЗЛАР!»

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12😢4❤2😭2