🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
ОСТОНАСИ ТИЛЛО УЙНИНГ ЭРКАГИ БАХТЛИ БЎЛАР!!!

Менинг ҳаётий муваффақиятларга эришиб, бугун етти фарзандни ўқитиб, уйли-жойли қилишимга бобом сабабчи бўлган. 32-йилдаги очарчиликни ҳам кўрган, Улуғ Ватан урушида қатнашган, бир неча бор ярадор бўлган. Атиги 7 синфни тугатган, лекин, у кишининг билими ҳозирги олий маълумотлиларда ҳам бўлмаса керак. Шу бобом менга иккита ҳаётий қоидани ўргатган. "Хотиннинг ва қозоннинг арзонига учма", деган. Мен шаҳарлик қизга уйланаман, деганимда онам "болам, ўйлаб гапиряпсанми, шаҳардаги қизларга қанча қалин пули тўлаш кераклигини биласанми, ундан кўра, ўзимизнинг қишлоқдан уйланақол"-деди.
Бобом онамни кўндирди. Совчилар келиб, қуда томон қалиндан ташқари жуда кўп сарупо сўраётганини айтишди.
Бобом:
— "Нима сўраса, шуни беринглар. Юрагим сезиб турибди, қадами
қутлуғ келади, берган буюм ва пулларингни ўрни тўлиб кетади. Остонамиз тиллога айланади, деди.
Тўйдан олдин борди-келдилар анча давом этди. Зиёли оила экан, сарупо ҳақидаги гапларнинг ҳаммаси ҳазил эканини, икки ёш бахтли бўлиб кетишса, шу улар учун энг қимматбаҳо сарупо эканини айтишибди.
Тўй бўлди. Орадан бир йил ўтиб, укам уйланадиган бўлди ва бизни янги уйимизга кузатиб қўйишди. Эртасига қўл ушлашиб, марказий бозорга қозон сотиб олиш учун бордик.
– Ҳой, йигит, нима излаяпсиз? – сўради сотувчи аёллардан бири.
– Қозон, – дедим. мен.
– Студентмисан? Менда арзон, кичкина қозон бор, – деди.
– Арзонини кераги йўқ. Менга қиммат ва каттароғи керак, – жавоб бердим мен.
– Нима қиласан катта қозонни, бола чақанг бўлмаса, хотининг икковингга кичкинаа қозон ҳам бўлаверадику?
– Бобом хотин ва қозоннинг арзонига учма, деган, – дегандим, сотувчилар кулиб юборишди.
– Унда бери кел, энг қиммат қозон менда бор.
Савдолашмай, сўраган пулини бериб, катта қозон сотиб олдим. Бу қозон уйимизга ҳақиқатдан ҳам қут-барака олиб келди. Олтита фарзандимиз бўлишини бобом сезган бўлса керак. Лекин, рафиқам қадамининг қутлуғлиги бу қозондан ортиб тушди. Чет элда ўқиб келса ҳам ишлайман демади. Биринчиси ўғил, иккинчиси қиз. Учинчиси ўғил, тўртинчиси қиз. Бешинчиси ўғил, олтинчиси қиз. Табиатнинг оқ билан қоранинг алмашиб туриш ҳақидаги диалектика қонунига қатъий риоя қилди. Бундай ақлли аёл қаерда бор? Озода уйни фаришталар тарк этмайди, деган эди бобом. Бизнинг уй доим саранжом-саришта бўлган. Ўғил болалар уйни остин-устун қилиб юборса, қизларим бир зумда тартибга келтириб қўяди, онаси буни пайқамайди ҳам. Мен институтда илмий иш билан шуғулланаман. Қийин даврларда кўп устозлар маоши кам деб бу соҳани тарк этишгани сир эмас. Бир куни Шоҳидахонга бу ҳақда гап очдим.
– Институтдан кетаман, деб ўйламанг. Мен илмий иш билан шуғуллана олмадим, сиз бу ишни ташламанг, – деб қисқа қайирди. – Майли, маоши кам бўлса ҳам гап баракада. Мана, қанча китобларингиз чиқди, ёш бўлсангиз ҳам элга танилдингиз. Мен ҳам қараб ўтирмайман, бўш вақтимда тикувчилик билан шуғулланаман.
Шунда, бобомнинг яна бир доно гапи ёдимга тушди."Шўрпешана эркакнинг хотини эрини қўрийди, шўрпешана хотиннинг эри ер қўрийди".
– Тўққиз сўтих ерини қўриб, ишламай ётган эркакдан давлат нима фойда кўради, оилачи? Юртбошимизнинг куйиб-ёниб ишлаётганини кўриб турибмиз, юртимизда тинчлик ва фаровонлик ҳукм сурмоқда, ҳар бир фуқаро эл корига камарбаста бўлиши керак, – деб маслаҳат берган эди бир куни Шоҳидахон.
Ҳаётимдан мамнунман ва бўйдоқ йигитларга бобомнинг маслаҳатини бераман: "Хотин ва қозоннинг арзонига учманглар".
Уйнинг остонаси мустаҳкам бўлмаса, йигитнинг ҳолига вой!
Уйнинг остонаси" деганида аёл назарда тутилади, албатта. Чунки, халқимиз рамзий маънода аёлни уйнинг остонасига қиёс қилади.
Дарҳақиқат, шундай. Бу ўринда келинга айтиладиган ёр-ёрни эслаш ўринли:
Йиғлама қиз, йиғлама, тўй сеники, ёр-ёр,
Остонаси тиллодан уй сеники, ёр-ёр.
Аммо, турмушга чиқаётган қизларнинг қайси бири ўзи тушган уйнинг остонасини тиллога айлантиради, қай бири эса........
👍25
Шу ҳақда гап кетганда қачонлардир эшитганим – бир ҳикоят ёдимга тушади.
Бой-бадавлат ота уч ўғлини уйлантириб, уларга бор еру мулкини тақсимлаб берибди. Орадан анча йиллар ўтгач, уларнинг ҳолидан бир хабар олиб келиш учун отланибди. Ўзини танитмай, тўнғич ва ўртанча ўғиллариникида бўлиб, уларнинг турмуши, ишларидан кўнгли тўлиб қайтибди. Учинчи ўғлиникига келиб, дарвозасини қоқибди. Унга жавобан уй бекаси "Кимсиз, эрим уйда йўқ" деб қўпол муомала қилибди. Ота тушунибдики, бу ерда келди-кетди ҳам, файзу барака ҳам йўқ.
Шунда ота дарвоза ортида туриб:
– Келин, эрингиз уйга қайтганда, бир нотаниш киши келиб, остонаси яхши эмас экан, уни зудлик билан ўзгартиришини тайинлаб кетди, деб айтиб қўйсангиз, – деганича, отининг жиловини ортга бурибди.
Сафардан қайтган кенжа ўғил хотинидан ҳалиги гапни эшитибди-ю, унинг жавобини бериб юборибди. Зукко ўғил уйига отаси келганини ва хотинидан кўнгли тўлмай, қайтиб кетганини англаб етган экан-да.
Яна бир ривоятни бобом айтиб берганлар. Қадимда бир кишининг қизига совчи келади. Отаси “тенги чиқса текин бер” деган нақлга амал қилиб, текин бериб юборибди. Ота уларнинг дарёдан ўтишини кузатиб турса, бирдан сув тошиб, от ва унга мингашган келинга хавф туғилибди. “Отни ушла, келинни қўявер, текин келган”-дебди қудалардан бири. Шунда ота уларнинг орқасидан бориб, қизини қайтиб олиб келган экан.
Ҳа, яхши аёл йигит кишининг бахти. Остонаси тилло уйнинг эркаги бахтли яшайди.
Баҳорой ДЎСМАТОВА.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍15❤2
113-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Янаям чуқурроқ ўйга толди Матлуба. Болалари кичкина, уйлари йўқ. Ижара уйда яшашгани боис Аббоснинг топгани ҳеч нарсага етмасди. Унга енгиллик бўлиши учун Матлуба болаларини олиб қишлоққа – қайноналарининг ёнига кетарди. Аббос топганини уйнинг ижара пулига, бозордаги молини айлантиришга, ейиш-ичишига сарфларди.
- Нега жимиб қолдинг? – Нигоранинг овози унинг хаёлини бўлди.
- Қандай қилиб уриштирсам, эримни уйга қайтарсам экан, деяпман-да, - нурсиз кўзларини дугонасига тикди Матлуба. - Аслида ўйлаб қарасам, Аббос ўзи оилам бағрида бўлмаган экан. Доим мен болалар етаклаб қишлоққа чопган эканман.
- Ана-а-а, энди ўзингга келяпсан. Ўшандаям мен сенга айтардим, “Матлу, эринг билан бўл. Бу қадар енгиллик берма, оилани, болаларни ўйлашни ўргансин”, дердим. Нима қилардинг, сен? “Вой, бир ўзи қай бирини қилсин, биз қишлоқда туриб турайлик. Уй олсак, келамиз”, дердинг. Эринг бир оила бўлиб яшаш бахтини, масъулиятини деярли ҳис қилмади. Аёлнинг меҳрини, эркаликларини, нозларини кўрмади, ҳисоб. Ора-сира айланиб, ота-онаси баҳона қишлоққа бориб қолса, сен шўрлик ҳомиладор бўлиб олардинг. Бўлмаса, шу болаларинг ҳам йўқ эди, сенинг, - кулди Нигора.
- Жа, унчалик эмасди, - тўнғиллаб қўйди Матлуба.
- Шунақа эди, - чўрт кесиб гапирди Нигора. - Охирги марта қачон эринг билан мириқиб суҳбатлашдинг? Ёки ёш келиндек нозландинг? Ёш боладек эркаланиб бўйнига осилдинг? Эсингда борми? Эслай олмайсан, ҳам. Тан ол, бу ҳақиқатни! Мана шунақа муносабатлар эр-хотинни боғлаб туради, аслида. “Фарзанд - оилани боғловчи ришта, деймиз. Тўғри, бола оилани мустаҳкамлайди. Лекин оилани, эр-хотин муносабатларини мана шунақа нозлар, сирлашишлар, ширин суҳбатлар ушлаб туради. Агар бунақа бўлмаганида тирик етим болалар бўлмасди. Агар инсон ширин гаплар, илиқ муносабатлар шайдоси бўлмаганида эр-хотинлар ажраб кетмаган бўларди. Сенинг эринг ҳам ўша ёш хотинга кетмасди.
- Қизиқмисан? Унақа нарсалар ёшликда бўлади-да... – уялгандек деди Матлуба.
- Бекор айтибсан! Сен шунақа ўйлайсан! Бахтли оилаларга ҳеч эътибор қилганмисан? Чол-кампир бўлишсаям бир-бирини авайлайди, ширин суҳбатлар қуради, буришиб-тиришиб қолган бўсаям кампир чолига қараб ишва қилади, эркаланади. Бу кўнгил Матлу. Кўнгил қаримайди. Ростини айт, сен эринг билан талабаликдагидек энтикиб суҳбатлашишни истамайсанми? Ўшандагидек уни ром қилишни хоҳламайсанми?
Матлуба хўрсинди. Оғир ютинди. Ҳақиқат қаршисида бош эккандек, бўйни қисилиб, боши хам бўлди.
- Кўрдинг, - унинг ҳолатига мос равишда деди Нигора. – Ўртаняпсан. Чунки, сенинг ҳам дилингда бор шу истаклар! Аслида бизнинг энг кўп эркаланадиган, энг кўп дардимизни айтадиган, энг кўп суянадиган, энг кўп суҳбатлашадиган одамимиз эримиз бўлиши керак. Чунки энг яқин одамимиз аслида улар. Шунинг учун ҳам бунга энг кўп биз ҳақлимиз. Кўчадаги жанонлар эмас!
Матлуба енгилгина “уҳ” тортди. Гарчи кўзлари кўрмаса-да, бошини кўтариб, Нигора томонга юзини бурди:
- Гапларинг нотўғри деёлмайман. Лекин ўшанда мен қишлоққа кетмасам, эримнинг топгани етмасди, рўзғорга.
- Нега? Сен шунақа ўйлагансан. Бир хонали уйда ижарада турарди эринг. Болаларинг билан сиғармидинг? Сиғардинг! Эринг уйга келиб овқат пиширмасди, кўчадан ўн-ўн беш мингга овқатланганми? Овқатланган! Ўша пулга нон, картошка, тухум, гуруч-пуруч олса, сен овқат қилсанг, бўлармиди? Бўларди! Ҳаммангнинг қорнинг тўярди. Хўш, сенинг кетмаслигингга имкон бўлган эканми? Ўша имконнинг сен ўзинг ўзингга бермагансан. Бора бора эринг билан узоқлашиб боравергансан. Қарабсанки, кейин биттаси ишва билан эрингнинг рўпарасидан чиққан. Ит ётиш, мирза туриш қилиб яшаб юрган киши учун саҳрода сувни кўрган каби қувонч берган.
👍27❤3
114-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- У пайтда топмаган уни. Яқинда топган. Энди уйланаман, деб қолди-ку! – эътироз билдирган бўлди Матлуба.
- Топишига замин қачон яратилган? Ким шароит қилиб берган? Сенми? Агар доим ёнида бўлсанг, ҳаётида, хаёлида бўлсанг, бошқасига қарармиди, эринг?
- Билмадим-ей, - бошқа тоқат қила олмай қолди Матлуба. – Ундан кўра менга қандай уриштиришни ўргат, мен кетай. – Гулюзнинг дарси тугаган бўлса, ҳозир олиб кетгани келиб қолади.
- Мен билмайман. Каллам ишламаяти, - асабийлаша бошлади Нигора. - Сен ўзинг, шу ерда ўтириб ўйлаб тур. Менинг ҳам мижозларим кутиб қолди. Уларни қабул қилавераман. Ҳалал бермайсан-ку!
- Қабул қилавер, ўзи сени ишдан қолдирдим.
- Ишдан қолганим йўқ, - ўрнидан турди Нигора. – Сен ҳам битта мижозим-да!
Пошнали туфлисининг “тақ-туқ” қилган овозидан Матлуба унинг эшик томон юраётганини сезди.
- Мени каридорга чиқариб қўйсанг, қизимни кутиб ўтирардим, - ўрнидан турди Матлуба.
Нигора эса таққа тўхтади. Ўрнидан туриб, атрофини пайпаслаётган дугонасини бироз кузатди. Сўнг буйруқ оҳангида деди:
- Ўзинг чиқ. Кўзим бироз сезяпти, дединг. Гулюзгаям айт, келмасин. Мустақил юришни ўрган энди. Айтганча, мен ишчи ўринларимни кенгайтиряпман. Иккита эшик наридаги хонани ҳам ижарага олдим. Эртага мебел олиб келишади. Ўша ерга келиб ишласанг бўларди.
- Устимдан куляпсанми? –қулоқлариг ишонмади Матлуба.
- Йўқ! Қачонгача уйда ўтирасан? Сен ҳам тўрт йил вақтингни сарфлаб ўқигандинг. Бакалавр дипломинг бор. Сени ўқитаман деб ота-онанг қанча заҳмат чеккан, қачон оқлайсан, у меҳнатларни?
- Мен ҳечам ишламаганман...
- Биламан. Аммо ўқигансан-ку! Одамларнинг дардини эшитишга тоқатинг етади, тўғрими? Маслаҳат, ишонч бера оларсан?! – кесатгандек деди Нигора. Кейин қадам ташлашга қўрқиб турган дугонасига деди. - Турма қаққайиб, мен томонга кел.
Матлубанинг кўзлари катта-катта бўлди. Худди муз устида сирпанаётгандек оёғини секин силжитди.
- Қўрқма, овозимни эшитяпсан-ку! Йўлингда туртинадиган ҳеч нарса йўқлигини биласан, нега қадам ташлашга иккиланасан?
- Билмайман, қўрқяпманда... – деди оҳиста қадам ташларкан Матлуба.
- Келавер, - далда берди Нигора.
Матлуба секин-секин юриб Нигоранинг олдига келди.
- Сенинг иш бошланинг ҳам ҳозирги қадам ташлашингга ўхшайди. Ҳозиргина хонамни яхши билсанг ҳам юришга қўрқдинг. Худди шунингдек, психологияни яхши билсанг ҳам ишлашга қўрқасан. Аммо сен чекинма, ҳозир қадам ташлаб ёнимга келганинг каби, яна ёнимга кел ва мен билан ишла, - Нигора Матлубанинг аввал қўлларини қаттиқ сиқди, сўнг бағрига босди. – Мен сенга ёрдам беришга доим тайёрман...
Матлубанинг кўнгли бўшаб кетди. Йиғламоқчи бўлиб турганида телефони жиринглади. Нигора уни бағридан бўшатишга мажбур бўлди. Матлуба сумкасига қўл тиқиб, телефонини қидира бошлади. Нигора эса атай уни жим кузатди. У дугонасининг ўзини ўзи эплашини, оғир кунлардан ўз кучи, иродаси билан чиқиб кетишни истарди.
- Тўғри боса олмаяпман, шекилли, - деди у охири Нигорага юзини қаратиб. Унгача телефонининг овози ҳам ўчди.
- Ўйлаб кўр, балки нотўғри тутиб тургандирсан? Сенинг ҳолатингда одам жуда хушёр бўлиши ва тез фикрлаши керак.
👍20❤2
115-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Ҳа, хақсан. Буни ўйлаб кўрмабман. Демак, телефонни тескари тутиб турибман, - деди Матлуба ва телефонини Нигорага узатди. – Энди тера олмаслигим аниқ. Териб бермасанг, бўлмайди.
Нигора телефонни қўлига олишга мажбур бўлди. Аммо дарҳол дугонасига шарт қўйди:
- Бу охирги марта ёрдам беришим. Бундан кейин телефонга жавоб бериш, қўнғироқ қилиш каби ишларни ҳам мустақил қиласан. Ҳозир анув хона четидаги диванга бориб ўтирасан ва менинг ишлашимни кузатасан. Уйингда ҳам ўзинг мустақил ҳаракатланасан. Чунки уй ўзингники, кўзингни юмиб ҳам нима қаердалигини топа оласан-ку! Ҳамма юмушни ўзинг қилишинг шарт. Бир ҳафтадан сўнг, ўзинг нариги хонада ишлайсан, тушундингми?
Қўрқиб кетганидан Матлубанинг нафаси ичига тушиб кетди.

* * *

Ўша телефон рақамини ўз оғзи билан айтганидан буён Малик Гулранг билан деярли ҳар куни гаплашди. Қиз ҳам нега ҳадеб қўнғироқ қилаверасиз, демасди. Чунки Малик қўнғироқ қила солиб, “Бугун Сардорнинг ёнига ўтасанми, йўқми? Кутсинми, кутмасинми?” деб гўё жияни учун сўраган киши бўларди. Гулранг ҳам уни Сардор учун боғланяпти, деб ўйлаб бемалол суҳбатлашади. Аслида Малик Гулрангнинг машина ювдиришга келиш-келмаслигини Сардорга айтмасди ҳам. У учун Гулрангнинг қўнғироқдек овозини бир кунда бир бор эшитса бас. Бугун Маликнинг фикри ўзгарди. Гулрангни кўргиси келди. Аксига олиб қиз ҳам Сардорнинг ёнига бора олмаслиги айтди.
- Машинанг роса кир бўлиб кетгандир? Бир ҳафтадирки, келмайсан, - юрагидагини айтди йигит.
- Дадам ўзи ювдирган, шекилли. Менга индамаяпти, - деди Гулранг хотиржам.
- Ҳозир қаердасан? – сўроқлади Малик.
- Репититордан қайтяпман.
- Айнан қаердасан?
- Йўлдаман.
- Машинадамисан?
- Йўқ, автобусдаман...
- Нечанчи автобус?
- Тинчликми? – ҳайрон бўлди Гулранг.
- Тинчлик эмас. Одамни зиқ қилиб юбординг! – портлади охири Малик. – Айнан қаерда кетаётганингни айтиш шунча қийинми? Чилонзорми? Оқтепами? Вокзалми? Ўзгаришми?
- Нима қиласиз? – йигитнинг важоҳатидан таажжубга тушди Гулранг.
- Уф-ф-ф! Бораман! Ёнингга бораман, бўлдими? Сени кўргим келяпти! – ростини айтиб қўя қолди Малик.
Гулрангнинг тили танглайига ёпишди. Жим бўлиб қолди. Ёқимли ҳислар бутун вужудини қамраб олди. Ўзига ўзи жилмайди. Сўнг яна ичида “Ҳозирдан йигитларнинг гапига учма, Гулранг. Ўқишга киришинг керак. Бу йигит бир бетайин, машина ювувчи бўлса...” деди.
- Айтасанми, йўқми? – Малик бетоқат бўлди.
- Йўқ, - деди Гулранг жиддий.
- Нега?
- Шунга! Мен сиз ўйлаган қизлардан эмасман. Мени кўришингиз ҳам шарт эмас! – Гулранг шундай дея алоқани узди.
Малик эса яна қўғироқ қилди. Гулранг эса атай кўтармади. Малик яна қўнғироқ қилди. Гулранг телефонининг овозини ўчирди-ю, автобус деразасидан ташқарига қараганча жилмайиб кетаверди.

* * *

- Бу охиргиси. Қайси фасондан бичамиз? – сўради аёл Гулҳаёдан кўз узмай.
- Ҳайронман. Дадам қайси яхши кетяпти, деганди?
- Ёқасиз кўйлакка енг қўйиш керак, деди дедингиз.
👍16❤1
116-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Айтганча, енгини узун қилиб бичишимиз керак эди. Асосийси ўша фасон эди-ку! “Клиент” ҳам бор унга. Эсимга келмабди. Роса чалғидим бугун ўзи, - бошини ушлади Гулҳаё.
- Фақат бугун эмас, кечадан буён дугонангиздан жуда хавотир олдингиз...
- Ҳа, у эса хабар ҳам ёзмади, - ҳафсаласиз деди Гулҳаё. – Бу охиргиси бўлса, камлик қилмасмикан? Эллик учта буюрма бор бунга.
- Юзтадан ортиқ чиқади, бу, - чамалади аёл.
- Битта ўлчамдан юзта чиқади-да. Қолган ўлчамлар-чи?
- Бу матодан йўқ, бошқа.
- Оббо! Энди нима қилдик? Айнан буюртма борини биринчи бичаман, деб келгандим. Шунчалар хаёлим қочди, - надомат қилди Гулҳаё.
- Бўлмаса, шундан ҳамма ўлчамларни олиб турайлик.
- Жуда оз бўлади-да. Тўртта ўлчамда йигирма бештадан чиқади. Гап эшитаман, дадамдан.
- Бошқа чора йўқ.
Гулҳаё матога тикилганча ўйланиб қолди. Кейин бичиб тайёр қилинган матоларга қаради.
- Бизда яна қанақа мато бор?
- Мана бундан бор, - стол тагида турган матонинг бир учидан тортиб кўрсатди аёл.
Гулҳаё энди ўтириб олиб, стол тагида турган матога тикилди. Сўнг аёлга қаради:
- Юзта бундан ҳам тайёрласак, қандай бўларкан? Фақат, бунга ёқа ҳам қўямиз. Тик ёқа қўямиз. Шунда ўрта ёшли аёллар ҳам, ёшлар ҳам кийса бўладиган кўйлак бўлади.
- Билмасам, сиз яхши биласиз, - елка қисди аёл.
Шу пайт Гулҳаёнинг телефонига хабар келганини билдирувчи мусиқа янгради. Қиз телефонини қўлига олди-ю, нафасини ичига тортди:
Беихтиёр Гулҳаёнинг кўзлари ёшга тўлди. Ёнидаги аёлга тикилганча жим қолди. Кейин томоғига тиқилган аччиқ аламни зўрға ютганча пичирлади:
- Бечора Зилола. Ўзи қийналиб ўқиётганди. Отасиз қолиш даҳшат.
- Смс ёзибдими? - ачиниш билан сўради аёл.
- Ҳа, - деди телефонига кўз тикиб Гулҳаё. - Энди нима қиларкан? «Контракт»ининг ярмини турибди. Ҳадемай тўлашга тўғри келади. Нима қилади, у?
- Сиқилманг, қариндош-уруғи бордир, ака-укаси бордир? Худойим ўзи қўлласин, - деди аёл овутган бўлиб.
- Оилада катта фарзанд. Ўзи зўрға тўлаётганди. Онаси ўқитмаймиз, деганида отаси «Ўзим ўқитаман», деб жўнатган экан. Кейин касал бўлиб қолди. Саратон дейишганди, - Гулҳаё Зилолага далда берадиган нимадир ёзмоқчи бўлиб телефонига тикилар, аммо мияси ишламаётганди. Чорасизликдан аёлга гапиришдан тўхтамасди. - Касал бўлмаганида, тирик бўлганида ўқитарди.
- Қийин бўлибди, унда.
Гулҳаё ўйга толди. Нафақат Зилолага, унга ҳам қийин бўлади, энди. Шу ўқув йилининг бошида Зилола ўқишдан воз кечаётганди. Шартнома пулини тўлай олмаслигига кўзи етгани учун ҳам кетмоқчи эди, ўқишдан. Гулҳаё қўймади. Уни мажбурлаб ломбардга олиб борди. Ўзининг, унинг тилла зирагини бериб, пул олди. Бир ой иккаласи ҳам тўлай олмади, ломбард қўйган фоизни. Хуллас, мана энди бўйнида катта қарзи бор.
Қарздан қандай қутилади? Дардини кимга айтсин? Кимдан ёрдам сўрасин? Боши берк кўчага кириб қолди. Ўзи-ку майли, икки ўртада Зилолани ҳам бор-йўғи бойлиги бўлган, дадаси олиб берган тилла зиракдан айирди. Нима бўлганда ҳам, онаси Зилоладан сўраб қолмасин... Дард устига чипқон бўлади, ўзиям.
- Бугун сиз ишлай олмайсиз, Гулҳаё. Жудаям тушкунсиз, - деди унга доим кўмак берадиган аёл. - Сиз эскиз билан чизиб беринг-да, уйга кетаверинг, ўзиб кесиб қўяман.
Гулҳаёнинг юзи ёришди.
- Ростдан ҳам ишлайдиган аҳволда эмасман. Зилолага телефон қилишга ҳам юрагим бетламаяпти. Уйга бориб яхшилаб ўйлаб кўришим керак. Унинг ўқишини давом эттиришнинг қандай чораси бор экан?
- Бирам куюнчаксизки... - жилмайди аёл.
Гулҳаё барибир Зилолага кўнглидагидек таскин берувчи хабар юбора олмади. «Сиқилма, жойлари жаннат бўлсин!» деди-ю, ўрнидан туриб мато устига эскизни қўйиб бичишга киришди.

Давоми бор

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍26❤2😢2💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 Х а й р л и   т у н 
         м е х р и б о н л а р и м!

      Аллохим барчамизни барча ёмонликлардан ўз панохида ўзи асрасин! Тунингиз осуда бўлсин, пок орзу-ниятларингиз албатта ушалсин!
Эртагача дийдор кўришгунча😘

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахт-саодат эшигининг энг улуғи ота-онанинг қилган дуоси ва уларнинг сиздан розилигидир.
Уларнинг дуолари сизга етадиган бало-офатлардан сақловчи қўрғон бўлса, розилиги жаннатингиздир.
Уларга яхшилик қилишни ғанимат билинг.


ХАЙРЛИ ТУН!
Тунингиз осуда ўтсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!


Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8🥰1
Bilasanmi, seni kaktusga o‘xshatardim. Avvaliga hafa bo‘lishing mumkin... lekin sababini bilgach ehtimol fikring o‘zgarar.
Kaktus juda sabrli. Na sovuqdan va na issiqdan qo'rqmaydi. Hatto suv bermasang ham sendan ranjimaydi. Qanday qilib bo‘lsa ham hayotda qolish yo'lini qiladi.
Sevishni bilsang kaktuslar aslida juda go‘zal gul. Seni kuchli, sabrli, maqsadlardan aslo voz kechmaydigan, hech qachon yarim yo‘lda tashlab ketmaydigan va har doim oldinga intiladigan deb bilaman.

Shu sabab ham kaktusga o‘xshaysan :)🌵

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🤗7👍4
🧕 Muslimalar kundaligi
Photo
O‘shanda hali bola edim.
Onam ishdan horib qaytsa-da, har kech biz uchun non pishirardi. Bir kuni vaqt allamahal bo‘lganda onaizorim shosha - pisha biz uchun kechki ovqat tayyorlardi.
Bir ozdan keyin u otamning oldiga ovqat va non qo‘ydi. Mening ikki ko‘zim nonda edi. Kimdir nonning kuyganiga e'tibor berarmikan, deb kutib turdim.
Lekin otam nonni indamasdan yedi va mendan maktabdagi kunim qanday o‘tganini so‘radi. O‘shanda unga qaytargan javobimni eslay olmasam ham, ovqatdan keyin volidamning otamga non biroz o‘tib ketganini ming hijolat bilan aytgani kechagidek qulog‘im ostida.
Otam o‘sha kuni jilmayib turib, onamga: "Azizam, kuygan non menga yoqadi-ku", dedi.
Uhlashdan oldin otamga hayrli tun tilash uchun oldilariga kirdim va undan kuygan nonni rostdan ham yaxshi ko‘rish - ko‘rmasligini so‘radim. Otam meni bag‘riga bosib, qattiq quchoqladi:
— O‘g‘lim, onang kun bo‘yi ishlab, juda charchagan. Bir marta kuygan non yesam, menga biror nima bo‘lmaydi. Lekin yomon so‘z onangni qattiq jarohatlagan bo‘lar edi, — dedi.
Barchamiz hom sut emgan bandalarmiz. Kezi kelganda, muhim sanalarni, zarur narsalarni, burchlarimizni esdan chiqarib qo‘yamiz. Shuncha yil mobaynida o‘rgangan narsam shuki, bir-birimizning kamchiliklarimiz bilan qabul qilishimiz kerak. Chunki hayot afsuslar bilan uyg‘onish uchun juda ham qisqalik qiladi.


Doktor Abdul Qalam

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Siz ham shu usulda tayyorlab ko’ring😋

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Мен улғайсам Онам қарийди... 😢

Жуда тасирли

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахтнинг асл калити...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8
Forwarded from Post Bot
❗️Yapon ayollari har kuni bizdek odiiy yuz yuvmas ekan 🧏‍♀

😍 BU USULDA YUVILGAN YUZ JUDAYAM YOSH KO'RINAR EKAN

O'zimda sinab ko'rdim va 3 kunda shunaqangi yuzlarim tiniq boldi 🙋‍♀

Siz xam bunday holatda yuzingizni yuvsangiz tiniq va yuzlaringiz chiroyi oshib boraveradi. 🫶🫶


YAPONLARNI USULI JUDA ODIIY BU...👇
👏1😭1
🧕 Muslimalar kundaligi
116-ҚИСМ Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА - Айтганча, енгини узун қилиб бичишимиз керак эди. Асосийси ўша фасон эди-ку! “Клиент” ҳам бор унга. Эсимга келмабди. Роса чалғидим бугун ўзи, - бошини ушлади Гулҳаё. - Фақат бугун эмас, кечадан буён дугонангиздан жуда…
117-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


«Тавба, энг яқин одамингнинг бошиға ғам тушса-ю, бирор жўяли гап айта олмасанг. Бегоналарга ҳам алланималар деб гапириб ётардим-ку. Негадир Зилолага келганида, унинг қайғусини аритиш учун нима қилишга ақлим ноқислик қилиб турса-я. Юракка яқин одамингнинг бошига ташвиш тушса ўзингникига тушгандек бўлармикан, ё?»...
Гулҳаё турли ўйлар гирдобида ишини қандай тугатганини, уйига етиб келганини ҳам билмай қолди. Гулюз ҳали дарсдан келиб яна қаёққадир кетганмуш. Онаси ёлғиз, ўйчан ўтирарди.
- Нега хомушсиз, ойи? Биргап айтайми? - тинмай гап сотаётган ғийбатчи хотиннинг оғзи каби атрофга тўхтовсиз буғ пуркаётган чойнакнинг тагини ўчириб, ўзи ва онасига кофе дамлашга киришди.
- Айт, - у томонга юзини бурди онаси. - Чой дамлаяпсанми?
- Кофе. Чой ичмоқчимидингиз?
- Кофе беравер. Асабимни тинчлантирай.
- Ким асабингизни бузди? - ҳайрон бўлиб қаради Гулҳаё.
- Ҳеч ким бузмади. Нигора холанг билан кўришгандим. У мен билан ишлайсан, деб туриб олди. Кўзим кўрмаса... Қандай ишлайман, ахир? Яна Ўқишни битирганимдан буён бирор марта ишламаган бўлсам...
- Ойи, - чеҳраси ёришиб кетди Гулҳаёнинг. У кофени стол устига қўяркан, онасининг ёнига ўтирди. - Зўр таклиф-ку, бу. Бир умрлик орзунгиз! Ўзингизни энди ўқишни битирган талаба деби тасаввур қилинг ва бораверинг.
- Бўлмайди. У ерга жиддий мижозлар келади. Яна қиммат жой. Битта суҳбат учун мендан олмиш минг сўм олишган. Ўйлаб кўряпсанми? Битта суҳбатга шунча тўлайдиган мижоз менинг кўрмайдиган кўзларимга тикилиб чиқиб кетадими? Қўй, қани кофе, бер-чи? - қўлини чўзди Матлуба.
Гулҳаё онасининг қўлига авайлабгина кофели идишни тутқазди. Кейин онасига қараб табассум қилди:
- Ойи, психологлар ҳузурида бўлиб, битта суҳбат учун олтмиш минг сўм тўлаш, энг арзони. Холамларнинг маркази ўзи арзон ва мутахассислари яхши жой. Шунинг учун мижозлари кўп. Сиз қўрқманг. Холам бор-ку, нимадан қўрқасиз?
- Қўй, - жеркиб берди Матлуба. - Оч қорним тинч қулоғим. Яхшиси, ўзинг гапир. Нима демоқчи эдинг?
- Ҳа-а-а, ҳалиги... Зилола дугонам бор-ку, ўшанинг отаси ўтиб қолибди.
- Вой Худойим, ёмон бўлибди-ку!
- Энг ёмони, менга ўхшаб шартнома асосида ўқийди. Шу йил ярмини зўрға тўлаганди. Энди ўқишни ташлаши мумкин.
- Нега ташлайди, эрга тегсин, эри тўлайди... - хотиржам деди Матлуба.
- Қаёқдан биласиз, эри тўлайдими, йўқми? Кейин... бугун дадаси ўлиб, эртага эрга тегмйди-ку. Аза деган нарсалар бор, кўнглигаям сиғармиди тўй? Ундан кейин ўқиши бор қизга совчи кам келади. Битирса, келиши мумкин.
- Тўғри... Қиз боланинг савдоси қийин... - ўйга толди Матлуба. Кўз олдига ўша Аббос билан бўлиб ўтган жанжал келиб, юраги орқага тортиб кетди.
Ўшанда Матлуба тиззалаган ҳолатда қилт этмай ўтирарди. Аббос унга нафрат билан қаради. Эрининг нигоҳини сезган Матлуба ёшли кўзларини унга тикди:
- Қизларингизни узатиб олайлик, кейин майли...
- Нима? Қизларингни узатиб бўлгунингча мен билан яшанг демоқчимисан? – Аббоснинг капалаги учди.
- Бошқа чорамиз, йўқ дадаси. Агар ҳозир сиз кетсангиз, ажрашсак, қизларингизни ҳеч ким сўрамайди. “Ота-онасининг аҳволи бу бўлса, қизлари қанақа бўларди”, дейди. Битта ўша манжалақи... ни.. деб... Қизларингизни бахтсиз қилмоқчимисиз? Илтимос, қизларингиз учун рози бўлинг...
Аббоснинг у пайтда кўзига на оиласи, на қизлари кўринарди. Шу уйдан кетса, Севаранинг ёнида бўлса бўлгани эди. Буни билган Матлуба янаям қаттиқроқ ялинганди эрига:
- Агар ҳозир кетсангиз, сизни деб қизларингиз бахтсиз бўлиши тайин. Ҳеч ким сўраб келмайди. Ё хотини ўлган сўрайди, ё иккинчи хотинликка сўрашади. Бор гап бу.
Аббос аёлининг гапларидан ўйга толди.
👍31❤1
118-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Матлуба бундан жонланди:
- Дадаси, майли болаларингиз ҳаққи, менга уч йил муҳлат беринг. Уч йилда уларни узатаман, кейин қаёққа кетсангиз кетаверинг.
Аббоснинг кўзлари катта-катта бўлади. Аёлининг юзига гапига тушунмагандек гарангсиб қаради.
- Нима? Уч йил? – деди кейин довдираган ҳолда. - Сен билан яна уч йил яшашимни сўраяпсанми?
- Майли, дадаси, майли. Бир йил... Бир йил сабр қилинг. Бир йил одамлар кўзида бахтли оила бўлиб яшаб турайлик, шу бир йил ичида мен учта қизингизни ҳам узатаман. Илтимос, дадаси, қизларингиз ҳаққи!
Мана, нималарни ваъда қилиб қўйганди, Матлуба. Шу ваъдага ишониб, Аббос жим юрибди. У эса на қизларини ўйлаяпти, яна куёв топишни.
Бу воқеаларга ҳам икки ойдан ошай дебди. Демак, Матлубанинг бисотида ўн ой қолган. Ўн ой ичида уч қизини узатиш...
Аёлнинг юраги орқага тортиб кетди...

* * *

- Битта нарсани такрорлайвериш томошабинни бездиради, - деди ўртоғи Муҳаммадали. - Бугун голни ҳам, голдан кейинги рақсни ҳам бермаймиз. Бошқа нарсани тасвирга оламиз.
- Нимани оламиз? - сўради Суннатилла.
- Бошида бошлагандик-ку, машҳур футболчиларга хос «трюк»лар... Ўшалардан қиламиз. Неймарни кўрсатсанг-чи, Умид? - ёнида жимгина қулоқ тутиб турган Умидга қаради Муҳаммадали.
- Неймарга ўхшаб ўйнайманми? - тушунмади Умид.
- Ҳа, Неймар қанақа қилиқ қилса, шунинг ҳаммасини қиласан.
Умид ўйланиб қолди. Сўнг «эпласа бўлади», дегандек бош ирғади.
- Кетдик унда. Айни томошабинлар кўпайган пайтда кўпроқ нарсалар қўйишимиз керак.
Ҳамма Муҳаммадлининг ортидан эргашди.
- Умид, рюкзагингда телефонинг жиринглаяпти, - деб қолди орқада келаётган Шаҳбоз.
Умид тўхтаб теефонига қаради.
- Янги мураббийим.
У жавоб бергунича телефони ўчди. Умид қайтиб ўша рақамни терди. Устози дарҳол кўтарди.
- Қаёққа кетиб қолдинг? Сенга клубга бор дейилди-ку! Тақдирлаш бўлади, - деди устози жаҳл қилгандек бўлиб.
Умиднинг хуши бошидан учди. Чиндан ҳам унинг илк ўйинида бўлган ғалаба учун клуб ҳали ҳеч бир тадбир уюштирмаганди. Афтидан бугун бўладиган кўринади.
- Ҳозир етиб бораман, - деди Умид мураббийга ва алоқани узиб, ўртоқларига деди: - Кимдир мен борсин. Бир киши фақат. Ҳаммани олиб кира олмайман. Кулбнинг ўзида тақдирлаш бўларкан. Тасвирга олсак, шу тадбирни қўярдик каналимизда.
- Суннатилла боради. Унинг телефони зўр, - дарҳол қарор қабул қилди Муҳаммадали.
Шу билан Умид ўртоғини эргаштириб клубга йўл олди. Улар етиб борганида ҳамма нарса ҳозир эди. Сал ўтмай тадбир бошланди. Клуб ва мактаб маъмурияти терма жамоага ташаккур айтиб, рағбат учун мукофот пули ажратилганини эълон қилди ҳамда мураббийга берди. Сўнг Умиднинг исм-шарифи жаранглади ва уни ҳар битта урган голи учун мумайгина мукофот пули билан тақдирлашди.
Умид ичига сиғмай кетди. Бу унинг ҳаётида биринчи бор пешана тери билан ишлаб топган ҳалол пули. Энди буни нима қилиш ҳақида бош қотириши керак.
👍24
119-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


У ширин хаёллар оғушида уйига келди. Шунчалар хурсанд эдики, ўртоғи Суннатилла билан қачон хайрлашганини, унинг қаерда қолганини ҳам эслай олмади. Эшикдан кириб конвертдан жой олган пулнинг ярмини олиб, сумкасига яширди. Қолганини эса шу ҳолида кўтариб кирди. Ошхонада опаси Гулҳаё овқат қилар, онаси хона тўридаги диванда жимгина ўтирарди.
- Ойижоним, - тўғри бориб онасини қучди у. - Мени табрикланг! Мен бугун умримда биринчи марта пул ишлаб топдим.
Умид онасининг кафтларини очди ва қўлидаги конвертни тутқазди. Ҳаяжонланиб кетган Гулҳаё қўлида чўмичи билан уларнинг ёнига югуриб келди.
- Қаерда ишлаяпсан? Қачон ишга киргандинг? Писмиқ укам, айтмагандинг-ку, ишга кирганингни?
- Мусобақада ютгандик-ку! - изоҳ берди Умид. - Мен иккита гол ургандим. Шунга клубнинг ўзи рағбатлантирди.
Матлуба нима бўлаётганини англамаётгандек эди. Бир Гулҳаёнинг овози келаётган томонга, бир Умид турган томонга бошини бурарди.
- Ойи, конвертни очинг, ўғлингиз сизга биринчи ишлаб топган пулини олиб келди.
Кутилмаган янгилик ва қувончдан Матлуба йиғлаб юборди:
- Ўзинг қанисан, ўғлим? - қўлини чўзди у. Умид дарҳол онасини қучди. Матлуба унинг елкасига бошини қўйиб йиғлади: - Ўзимнинг топарман боламдан. Пул олиб, менга олиб келишни ўйлаган боламдан... Болажонимдан...
- Э-э-э, йиғламанг, ойи. Йиғлашингизни билсам, бермасдим, - хафа бўлгандек гапирди Умид.
- Хурсанд бўлганимдан йиғлаяпман, болам, - Матлуба бошини кўтариб ўғлини бағридан қўйди. - Буни менга эмас, дадангга берсанг бўларди.
- Йўқ! - бирдан қичқириб юборди Умид.
Унинг бу ҳитоби Матлубани қўрқитган бўлса, Гулҳаёни ҳайратга солганди...
Укасининг кутилмаган ҳолатидан Гулҳаё ҳайрон бўлди. Икки кўзи укасида анграйиб турарди.
- Бермайман дадамга! - Умид ғазабланган чеҳрасини онаси ва опасидан яширмоқчи бўлгандек шарт бурилиб нафрат тўла нигоҳини деразадан ташқарига тикди - Унга берадиган пулим йўқ.
Гулҳаё эса унинг қилиғини тушуна олмай, хавотир билан онасига қаради. Ахир укасининг туйқус қилган қўполлиги, отасига нисбатан беҳурматлиги онасининг дилини оғритиши тайин.
- Унақа дема, болам. Дадангнинг ҳаққи бу. Хурсанд бўлади... - айбдордек маъсумалик билан деди Матлуба.
Гулҳаё баттар ажабланди.
- Шундоқ ҳам дадам ўзини хафа қилаётгани йўқ. Менга сиз хурсанд бўлсангиз бўлгани, - Умид шундай дея онаси томон бурилди ва Матлубанинг қўлларини кафтига олди. - Биринчи ойигимга ўзингиз истаган нарсангизни олинг.
- Ҳамма нарсам бор. Нимаям оламан. Яхшиси, даданг, опаларинг келса, уйда бирга нишонлаймиз. Гулҳаё, - Матлуба қизи турган томонни тусмоллаб юзини ўша томонга бурди. - Балки бу пулга торт олиб келарсан...
- Уйда нишонламаймиз! - қатъи деди Умид. - Опа, қозонингизнинг тагини ўчиринг. Бугун мен ҳаммани меҳмон қиламан. Бирорта кафега борамиз.
- Бўлмаса, бу пулни ўша кафега тўлаймиз, - Матлуба эрисиз бу пулга эгалик қилишдан чўчиётгандек, тезроқ қўлидан олишларини истаётгандек кимгадир беришга шошарди.
- Бу пул сизга дедим, ойи, - Умид онасининг конверт тутган қўлларини қисди. - Кафега тўлай учун ҳам пулим бор.
- Вой-ву-у-у, бойиб кетдингми? - ҳайратини яшира олмади Гулҳаё.
- Ҳа, ахир иккита гол урганман, - ғурурланиб деди Умид. - Битта голимнинг пулини ойимга атадим, биттасига ўтирамиз. Ҳали маошим турибди.
- Пул керак бўлса, сендан сўраб турсак ҳам бўларкан, - Гулҳаё хурсанд бўлиб кетди.
- Албатта, - кўнгли очиқлик билан деди Умид. - Ҳали ижтимоий тармоқлардаги каналимизга реклама келса кўрасиз, бойишимизни.
- Укажоним, ижтимоий тармоқларниям ёриб юбордингиз-да, голларингиз ва рақсингиз билан. Кеча курсдошларим бир-бирига кўрсатиб мақтанишаётган экан. «Ким?» деб қарасам, сенинг берган интервьюни ўқишаётган экан. «Менинг укам бу!» дебман-у, интерьюнгни ўқишга киришиб кетибман. Қара, эсимга солмасанг, табриклаш ҳам ёдимдан чиқибди. Табриклайман, укажон! - Гулҳаё укасини бағрига босди.
👍24❤2😢1
120-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Смс юбордингиз-ку, табриклаб. «Сен билан фахрланаман», дедингиз... - уялинқираб деди Умид.
- Йўғ-е, ўқиётиб ёзгандим шекилли. Шунга нима деганимниям билмайман, - кулди гулҳаё.
- Интервью дейсизларми? Менгаям айтинглар, - ичи қизиб кетди Матлубанинг.
- Вой ойи, сизга айтмабман. Зилолнинг қайғуси билан бўлиб, ўзимизнинг қувончимиз эсимдан чиқибди. Янгиликлар бериб борадиган машҳур сайт бор. Ўша сайт Умид билан интервью қилган. Сизниям гапирган Умид, - тўлқинланиб деди Гулҳаё.
- Қани? Ўқиб бер-чи, - сабрсизланди она. - Мени нима дебди?
Гулҳаё қўлига телефонини олиб, титкилай бошлади. Ўзига ўзи гапириб, укасининг интервьюсини топишга уринди:
- Ҳозир, ўқиб бераман ойи. Бирам ғурурланиб кетасиз. Мана, топдим. Қулоқ солинг...
Гулҳаё ўқишни бошлаганида Умид уялиб ётоқхонасига чиқиб кетди. Унинг қалбида ғалаба суруридан фахрланиш, ғурурланиш бўй кўрсатиб завқлантирганидан атрофга қараб илжайиб қўярди. Мактаб кийимини алмаштириб чиққанида Гулҳаё интервьюнинг охирини ўқиётганди:
- «Ойижонимнинг ҳалокатга учраши бизни жудаям қўрқитиб юборди. Айниқса, мени. Ойижоним агар уйғонмаса, опаларимга нима дейман, деб даҳшатга тушдим. Ўша куни мен опаларим учун фақат ука эмас, қандайдир лаҳзаларда акадек елка тутишим кераклигини англадим. Яна, ойижонимни шу чоққача хурсанд қилишга уринмаганимдан ўкиндим. Агар ойимжоним ўзига келса, ҳаётимн уни хурсанд қилишга бағишлайман, деб ўзимга сўз бердим. Айни кунларда қилаётган барча ҳаракатларим ойижонимнинг кўнглини кўтариш ва хурсанд бўлиши учун қўйилаётган қадамлар. Мен нима яхши иш қилаётган бўлсам, билингки, ойижоним учун...»
Гулҳаё қолганини ўқий олмади. Онасининг ҳиқиллаётганини кўриб унинг ҳам кўнгли юмшаб кетди. Она-бола қучоқлашиб озгина кўз ёши қилиб олишди. Матлуба Умидни ҳам бағрига босиб бироз йиғлади. Хиёл вақт ўтмай уйга оиланинг бошқа аъзолари ҳам келди. Умид тантанали равишда уларга қараб деди:
- Бугун мен учун қувончли кун. Ҳаётимда биринчи бор пул топган куним. Шуни оилавий нишонлайлик, демоқчи эдим. Нима дейсизлар?
Умид бирма-бир ҳаммага ва энг охири дадасига қаради.
- Пул топдинг? - ажабланди Аббос. Унинг хаёлига бир ойча аввал Умиднинг мижозлардан қарзларни суришгани ёдига тушганди.
Унинг овозидаги ҳайрат Матлубага таъсир қилди. Шартта чўнтагида турган конвертдаги пулни Аббоснинг овози келган томонга узатди:
- Мана, дадаси. Ўғлингиз кеча иккита гол урган, командаси ютган. Шунга бугун мукофот пули беришибди. Сизга беришга тортинди. Манг, ўғлингизнинг биринчи топган пули...
- Йўғ-е, - чеҳраси ёришди Аббоснинг. - Табриклайман, ўғлим!
У ўғлини қучоқлаб табриклади. Умид негадир ўзини ўнғайсиз ҳис қилди.
- Бўлмаса, бу пулни олиб қўямиз, - деди Аббос қувончини яшира олмай. - Ўтириш, нишонлаш менинг ҳисобимдан...
- Нишонлаш ўзимнинг ҳисобимдан, - деди Умид. - Сиздаги битта голимнинг пули, иккинчи голимнинг пулига ўтиармиз.
- Ўҳ-ў, менинг ўғлим бойвачча бўлиб кетибди-ку! - қийқириб юборди Аббос. - Яша, болам! Омадингни берсин! Кетдик, бўлмаса! Ҳамма кийинсин!

* * *

- На телефон қилади, на хабаримга жавоб ёзади. Бу хотини кўр бўлсаям иссиқ-совуқ қиляпти, шекилли. Қайтанга аввал менинг ёнимда бўлишга ошиқарди. Энди чақирсам ҳам келмайди, - ўзига-ўзи уйнинг у бурчагидан бу бурчагига бориб-келиб гапирарди Севара. - Менимча, хотини роса қўрқитяпти. Шу тергов баҳона буткул мен билан алоқасини уздирмоқчи. Бирор йўлини қилишим керак. Жим турсам, ҳеч нарсага эриша олмайман. Ҳадемай, менга «товар» ҳам бердирмай қўяди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍30👏2