🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
135-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Оғзингга қараб гапир, бузуқ! Эримни тинч қўй, тушундингми? Устингдан ёзиб бераман, маҳаллангга! Шармандангни чиқараман, кейин кўраман, ҳолингни! – Матлубанинг ўзини бошқара олмайдиган даража жаҳл отига мингани сезилиб турарди.
- Ўзинг бузуқсан! Сени ишинг ёзиб бериш! Аббос акамни ҳам шунақа қўрқитиб олдингми? Менга қара, Аббос акани терговчинг билан қўрқитишни бас қил! Бозорга, менинг ёнимга келган кунинг эсингдами? Нақ бозорчилар ўғри деб сени милицияга бермоқчи бўлганди. Ўша кунги видео менинг телефонимда турибди. Агар Аббос ака билан менинг муносабатларимга, оиламизга бурнингни суқиб, чеклов қўядиган бўлсанг, ўша видео тарқаб кетди, деявер. Кейин кўраман, ҳолингни! Ўғри хотин билан Аббос акам яшармикан? Болаларинг, қариндош уруғларинг ўғрилигингни кўтарармикан? Айниқса, ўғри хотиннинг қизларини биров келин қилармикан? Аслида яхшиликча келишиб олмоқчи эдим. Ўзинг бошладинг! – Севара жаҳл билан алоқани узди. – Ярамас! Мени бузуқ деди. Эшитдингизми, Рита хола?
- Сенам оппоқ эмассан, - ликопчадан вафли олиб ғарчиллатиб тишларкан телевизор пультини қўлига олди Рита хола. – Нималар деб ташламадинг, унга.
- Шу пультни мен кетгунча қўйиб туринг, Рита хола, - норози бўлди Севара. – Кўзимга балодек кўринманг. Ўзи асабийлашиб турибман.
- Кўзингга балодек кўриниб бўлдим, - деди Рита хола мазза қилиб оғзидаги луқмасини чайнаркан. – “ Хола”га айланганимдан маълум.
- У-ф-ф, шунақа деманг. Бир хола дейман, бир опа, нима фарқи бор?
- Фарқи бор, жонгинам. Сенга ўта керак бўлганимда “опажон” дейсан. “Муҳимлик” тахтидан тушишим билан “хола” дейсан. Кундошинг билан гаплашиб бўлдинг-да, кераксизга чиқдим.
- Сизам гина қилманг. Асаб бўлиб турибман, ўзи. Энди нима бўларкан? Аббос акага индамасмикан?
- Бу уларнинг муносабатларига боғлиқ. Агар муносабатлари яхши бўлса, айтади. “Никоҳидаман”, деди менга аёллар. Сизни севадиганлар кўп-да!” деб ҳазиллашиши мумкин.
- Шунақа даражада иноқ деб ўйлайсизми?
- Ҳа, сенга уйланганини яширибди. Демак, аёлини аяйди.
- Тўғри, - баттар асабийлаша бошлади Севара. – Аббос акани киритмайман уйга. Мени лақиллатиб юрибди, демак. Мен унга болаларим учун текканман. Болаларим қийналмасин, ижрама-ижара юрмай, уйли бўлай деб текканман. Болаларим учун ўзимни қурбон қилдим. Агар лақиллатиб юрган бўлса, менам лақиллатаман! Зоирдан фойдаланаман!
- Нима? - Рита кампирнинг қошлари чимирилди. – Зоир? Сенга Зоирни ўзингга яқинлаштирма, энди эрли аёлсан, демабмидим? Бошинг бир деворга урилиб ҳам кўзинг очилмадими, сени?
- Нима қилай, Рита опажон! – кўзлари ёшга тўлди Севаранинг. – Яқинларим учун йўқман. Отам ҳайдаб солган, қариндошларим, жигарларим юз ўгирган. Кимга суянай? Яхшиям, сиз борсиз... Биласиз, менга биттагина бошпана бўлса бўлгани. Болаларим билан тугун кўтариб саргардон бўлмасам бўлгани. Нима қилай? Баъзан шунақа йўлимни йўқотиб қўяман. Менга тўғри йўл кўрсатинг, опа!
Севара беихтиёр Рита холани қучди. Рита холанинг ҳам кўнгли юмшади. Унинг сочларини силаб, овутди:
- Ҳозир тўғри йўлдасан, болам. Энди кундошинг икки-уч ой индамайди. Шундан фойдаланиб Аббосдан ундирадиганларингни ундириб қол.
Севара бошини кўтариб Рита холага қаради:
- Ростдан ҳам индамасмикан?
- Видеодан, шармандаликдан қўрқади. Ўзи учун бўлмаса ҳам, қизлари учун қўрқади. Муроса йўлига ўтади.
👍22
136-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Илоҳим шундай бўлсин. Аббос ака яхши. Бугун икки ҳисса кўп мол олиб келибди, менга. Хотини индамай турса, уй ҳам олиб беради, - Севара хўрсинганча яна бошини Рита кампирнинг бағрига қўйди.

* * *

Нигора дугонасининг қизариб кетган нурсиз кўзларига, шишган қовоқларига қараб ачинди. Сочларини силаб, бағрига босди.
- Сиқилма. Бир йўлини топамиз.
- Қандай йўли бор? Ҳеч бир йўли йўқ. Мен тамом бўлдим. Мен бу жангда енгилдим. Жанг қилмай енгилдим. Мени жангсиз адо қилишди. Аввалига эримни олишди, кейин кўзларим... Энди бор будим ва қизларимнинг бахтини ҳам...
Матлуба яна эзилиб йиғлай бошлади.
- Бирдан бу қадар таслим бўлма. Ҳали ҳеч гап йўқ-ку! Қуруқ гапдир? Аламдан айтгандир?
- Кўрдинг-ку, гапиришини. Ё шунақа “шантаж”чи, жанжалкаш, ўта айёр аёл эканми? Мулойим бўлиб гапирди-да, охири нима деганини қара. Бўлмаса, мен ҳеч қанақа ўғрилик қилмаганман. Фақат бозорчилардан биттаси видеога олгани, бошқалари “Ўғримикан? Нимани ўғирлабди? Милиция чақиринглар”, дегани бор. Кўрган одам мени ўғрилик қилган деб ўйлаши тайин. Емаган сомсамга ўта қиммат товон тўлатишмоқчи.
- Ҳа, ростдан ҳам гап-сўзидан шаллақилик ва “шантаж” орқали кўп ишини битирадиган аёлга ўхшади. Эҳтиёт бўлганинг яхшироқ. Аббос ростдан ҳам уни никоҳига олганми?
- Олмаганди. Кетмоқчи, бориб уйланмоқчи бўлганди. Ўшанда ялиниб олиб қолгандим-ку. Нигор, зудлик билан қизларимни турмушга беришим керак. Бир кунмас, бир кун бу аёл ўша видеони тарқатиб юборади. Бу қизларимнинг бахтига таъсир қилади. Нигор, яхши жойлар бўлса, айт. Қизларимни тезроқ турмушга берай... – Матлуба зорланиб йиғлай бошлади.
Нигора уни қучганча нима деб овутишни билмай довдирарди. Чиндан ҳам Матлубанинг аҳволи жиддий эди. Кундоши Худонинг балосига ўхшайди. Бу кетишда, Матлуба ва болаларини кўчага чиқариб қўйиши ҳам ҳеч гапмас. Одатда эркакнинг ҳақиқий аёллари эрининг хушторларига қўнғироқ қилиб пўписа қиларди. Бу хотин бўлса... Худо кўрсатмасин, Матлуба сал бўш кетса борми? Бежизга Матлуба ўзини машинанинг тагига ташламаган экан. Ким билсин, нималар қилган бу хотин?
- Нигор, оиласи яхши бўлган танишларинг қиз қидираётган бўлса, айт хўпми? – ҳамон қизларининг тақдиридан хавотирда эди Матлуба.
- Бўлди, айтаман сиқилма, дедим-ку! Гулҳаёнинг ўзим келин қиламан. Ғам чекма. Ўғлим билан учраштирайлик, бир-бирига маъқул бўлса, тўйни бошлаб юбораверамиз, - хаёлига келган фикрдан Нигоранинг ўзи ҳам қувониб кетди. – Масалан мен, анчадан буён тўйга тайёргарлик кўриб юрибман. Гулюзгаям топамиз бирор номзод. Балки икки қизингни бирдан чиқарарсан.
- Ўғлинг ўқишни битган-а? – худди кўзлари кўраётгандек нурсиз кўзларини дугонасига тикиб деди Матлуба.
- Ҳа, битирган. Мана шу марказнинг юристи. Ўзимнинг қўлимда ишлайди.
Матлубанинг юзи кулгандек бўлди. Кутилмаганда келган фикр Нигорани ҳам хурсанд эди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍23❤1🥰1
ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАРИМ!

Кўз қалбга эргашади.
Агар қалб юмшоқ бўлса, кўз ёш тўкади.
Бордию қотиб кетса, кўз ёш тўкишдан тўхтаб, қурийди!
Аллоҳ қалбларимиздаги иймон нурини равшан айлаб, ибодатига муҳаббатли қилсин!
Файзли оқшомингиз ибодат нури ила ёришсин!

Тунингиз тинч ва осойишта ўтсин қадрдонларим ширин тушлар кўринг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳ .

🌹 ЖУМА ТОНГИ     
         ХАЙРЛИ  БЎЛСИН!🌹

🕊Эрта тонгда дунёнинг жамики яхши нарсалариданда аълороқ неъматга ҳамда Аллоҳнинг ҳимоясига эришишлик бахтига муяссар бўлган азизлар!

🕊Тонгда қилинган зикр кунингизга файз бағишласин.

Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи...
Аллоҳ ибодатингизни даргоҳида қабул қилсин.

📿Субҳаналлоҳ...
📿Алҳамдулиллаҳ...
📿Лаа илаҳа иллаллоҳ...
📿Аллоҳу Акбар...

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🫀📚O'kinma darding ne bo'lsa bo'lsin.Mukkamal bir tahorat ol.So'ng honaning chekkasiga Joynamozingni sol .O'tir va yig'la .Istasang, umuman gapirma U seni va g'mlaringni o'zingdan-da yaxshi bilguvchi Zotdir, shuni unutma!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢6👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Dada, Muslima qiz bo’lgim kelyabdi ♥️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9😢2
​​Илон судралиб кетаётиб аррага туртилиб кетибди. Арранинг ўткир тиғлари терисини озроқ тилиб юборибди. Бундан ғазабга келган илон уни бир чақиб, эсини киритиб қўймоқчи бўлибди. Афсуски, арранинг ўткир тишлари илоннинг оғзини баттар тилиб, унга янаям қаттиқроқ жароҳат етказибди. Илон қўрқув ва ғазабда душманига сўнгги – ҳалок қилувчи зарбани бериш учун уни бутун танаси билан ўраб, бўғиб олибди.
Арранинг тишлари танасига чуқур ботиб, қаттиқ азоб бера бошлабди. Илон, душманни албатта енгишни жазм қилганича бор кучи билан аррани бўғибди. Арра уни бир неча бўлакларга бўлиб юборибди. Илон ҳалок бўлибди.

PS. Баъзида индамай юз ўгириб кетиш ягона оқилона йўл бўлади. Бироқ ғазаб қилсак, вақтимиз ва кучимизни ҳар бир "туртилиб" кетганимиз аррага сарфлайверсак, ўзимиз билан ўзимиз жанг қилаётган бўламиз ва ўзимизни ҳалок қилишдан бошқасига эришмаймиз.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳим! Кечиришга муносиб бўлганимиз учун эмас, Сенга кечириш ярашгани учун бизларни авф этгин!

Ҳаққимизга бизга билдирмай қилинган дуои хайрлар кўп бўлсин!

Бизни севганлар Аллоҳнинг энг севимли бандаси бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤2
137-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Ахир Гулҳаёни келин қилса, кам бўлмайди. Қўлида гулдек ҳунари бор. Яна ҳадемай касбли ҳам бўлади. Фақат ўғлига маъқул келса бўлгани.
- Менга қара, ҳозир Гулҳаёни чақир. Сени олиб кетгани келсин. Ўғлим ҳам шу ерда. Мен секин ўғлимга шипшиб қўяман. Ўғлим сизларни кузатиб қўяди. Шу баҳона Гулҳаёни кўриб олади. Сенам уйга боргач, Гулҳаёдан сўрайсан. Агар кўнгиллари жиз этган бўлса, шу ой тўй бошлаб юборамиз, дугон.
Матлубанинг юзини негадир табассум аралаш ҳадик эгаллади.
Онанинг кўнгли қурсин эканда. Яхшилик бўлсаям, шундан ёмонлик қидиради, ёмонлик бўлса янаям ёмон нарсаларни гумон қилади. Матлубанинг ҳам ҳадиги кўнгил ғулғуласидан эди. Нигора қизингни келин қиламан, деганига ҳали сониялар бўлди. Шу лаҳзалар ичида нималар келмади хаёлига:
“Нигора-ку, ўз дугонаси уни ўйлаб ҳамма нарсага тайёр. Мана, ҳатто бирданига қизини ҳам келин қилмоқчи. Лекин Аббос-чи? Бирдан Гулҳаёни узатишга кўнармикан? Ахир шунча келаётган даромад Гулҳаёнинг ортидан, у ўйлаб топаётган чиройли бичимда ва сўнгги модадаги либослар харидоргир бўлмаса, шунча нарсага эришишармиди? Тайёр пултопар қизини бирдан узатишга рози бўлармикан, ота? Ота ҳам қизининг бахти учун рози бўлар, аммо Гулҳаё келинлик вазифалари, кейин ҳомиладорлик, бола ва рўзғор билан бўлиб отасининг тижоратига кўмалаша олармикан? Нигора ҳам, унинг ўғли ҳам шу меҳнатни ўзимизга қилайлик, ўзимиз ҳам цех очайлик деб қолмасмикан? Пул ёмон нарса. Шунинг ортидан Гулҳаё тинч яшай олармикан?”
- Нега ўйланиб қолдинг? Ўғлимга бериш ниятинг йўқми? – Нигора унинг хаёлларини бўлди. – Мени ёмон қайнона бўлади, деб ўйлаяпсанми? Ишон, мен дунёдаги энг яхши қайнона бўламан. Ишим ҳам бўлмайди, келинларим билан. Ахир ўз ишим, ўз бизнесим бўлса...
- Тўғри, - деди маюс тортиб Матлуба. Аммо кечинмаларини дугонасидан яшириб ўтирмади. – Отасини ўйлаб қолдим. Биласан, бизнесимизни Гулҳаё юритади ҳисоб. Шуни ўйлаб Аббос Гулҳаёни узатишга рози бўлмаса-чи?
- Ўша ёш хотинга уйланмоқчи бўлса, рози бўлади. Қайтанга яхши. Олдига иккита йўл қўясан. “Ё ёш хотиндан воз кечасиз, Гулҳаё цехни юрғизади. Ёш хотинга уйланмоқчи бўлсангиз, биринчи Гулҳаёдан воз кечиб турмушга берасиз, бўлмаса бахтсиз бўлади”, дейсан.
- Бу шартни бошида қўйгандим-ку! Менинг ўйлаётганим - Аббос! “Гулҳаё ҳам ишлайди, менам уйланаман”, деб туриб олмаса деб қўрқаяпман. Агар анув мегажин видеони рўкач қилса уним ўчиб қоламан-да!
- Ҳа, шунақа дейиши ҳам мумкин. Ўйлаб кўриш керак экан. Биргалашиб ўйлайлик, - ростмана боши қотди Нигоранинг ҳам.
- Лекин ҳар қанақасига ҳам оиламиз тинч пайтида қизларимни эгаларига топшириб олишим керак. Менга бошқаси қизиқ эмас. Кейин нима бўлади, нима қўяди... – хўрсинди Матлуба.
- Тўғри айтасан, энг аввало қизларингни бахтини ўйла. Чақир Гулҳаёни, менам ўғлимнинг ёнига кирай. Бугун бир-бирларини кўрсин. Қуда бўлиб қолсак, ёмонми?
- Телефонимдан Гулҳаёга қўнғироқ қилиб бер бўлмаса, - Матлуба ўрнидан туришга ҳаракат қила бошлади.
Нигора унинг ўрнидан туришига кўмаклашди. Сўнг телефонини олиб, Гулҳаёга қўнғироқ қилади-да, қўлига тутқазди:
- Гаплаш, дугон.
- Ало, ойи, ассалому алайкум, - Нигоранинг гапи тугамасдан Гулҳаё қўнғироққа жавоб берди.
- Волайкум, Гулҳаё. Яхшимисан? Ишдамисан?
- Ҳа, ишдаман ойи. Ҳозир келдим. Зилола билан эдим. Кейин кутубхонага бордим. Кеч қолиб кетдим.
- Мен Нигора холангнинг марказида эдим. Келсанг, бирга кетармидик...
- Мен... ҳалиги ойи... – Гулҳаё каловланиб қолди. – Мен ўзи энди келдим ишга. Гулюз бормадими, ойи?
- Менга Гулюз эмас, сен кераксан.
👍31
138-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Ойи, бир дунё буюрмаларимиз қараб турибди. Дадам бугун бозорга чиққан экан, ҳамма матоларни олиб келган. Бичишим керак. Гулюзга телефон қиламан. Ё Умидга айтайми?
- Гулҳаё, менга сен кераксан, дедим қизим... – зарда қилди Матлуба.
- Холанг кўйлак тиктирмоқчи де, - гап ўргата бошлади Нигора. – Метр олиб келсин, ўлчамимни олиб кетади.
- Холанг кўйлак тиктирмоқчи экан. Ўлчамини олишинг керак.
- Ойи, яхшиси сиз холамни етаклаб цехга олиб келинг, - бўш келмасди Гулҳаё ҳам. - Ишонасизми, бир ҳафтадан буён айнан сизларбоп янги фасон ва бичимдаги кўйлакларни сотувга чиқармоқчи бўлиб турибман. Танлаб олиб, кийиб кетади.
- Мен бир мартагина кел, дедим. Баҳона қилишингни қара. Кўзларим кўрса эди... Нигора холанг менга қанча ёрдам беряпти, “стресс”дан олиб чиқди. Шу яхшиликларига яраша биргина илтимосини ҳам бажара олмасам... – ўпка-гинага ўтди Матлуба.
- Ойи, мен ёмон нарса айтмаяпман. Тиктириб овора бўлиб юрмайди, холам. Тайёр кўйлакни кийдириб юбораман. Совға қиламан, хурсанд қиламан, деяпман. Ўндан хилдан ортиқ кўйлакларим бор. Танлаб иккита олса ҳам майли. Қайтанга сизга яхши-ку, ойи. Дугонангизга шу яхшиликлари учун сарпо кийдиргандек бўласиз...
- Бирам ақллисизларки, гап топиб бериб бўлмайди, сизларга, - тўнғиллади Матлуба.
- Борамиз, де, - деб қолди кутилмаганда пичирлаб Нигора. – Гулҳаё кела олмас экан, биз борамиз. Ўғлим ўзи машинада олиб боради. Қалай?
Матлуба жилмайди ва Гулҳаёга деди:
- Энг чиройли ва сифатли тикилганларини саралаб олиб тур. Холанг билан ўлчамимиз бир хил. Ҳозир борамиз. Шу қилганингга менам оламан, кўйлагингдан.
- Олинг, ойижон, олинг... – Гулҳаёнинг кулгани эшитилди.
- Бўпти, яхши ишла, - Матлуба телефонини Нигорага тутқазди.
Нигора телефонни ўчириб, Матлубанинг сумкасига солди.
- Бўлди, кетдик. Хоналарни ёпамиз, сени мижозлар кутиб турадиган ўриндиққа ўтқизиб тураман. Ўғлимни айтиб чиқай. Уям ишим бор демасин яна. Ҳозирги ёшларга бир нима деб бўлмайди.
Нигора Матлубани каридордаги ўриндиққа ўтқизди-ю, ўғлининг хонасига кириб кетди.

* * *

- Асадов, сиз жавоб беринг, шу саволга, - домланинг кутилмаган ҳитоби ҳамманинг нигоҳини Маликка қаратди. Биргина Малик бу овозни эшитмади. Қўлидаги ручкани партага асабий урганча қовоғини осиб жим ўтираверди.
- Асадов, саволга жавоб беринг дедим, - янаям баландроқ овозда деди домла.
Малик биқинига тушган туркидан бошини кўтарди. Ўзига лўқ бўлиб турган нигоҳларни кўриб сергакланди.
- Домла сендан сўраяпти.
Малик дик этиб ўрнидан турди. Домлага бир қараб оларкан, узр сўради:
- Кечирасиз, домла. Қулоқ солганим йўқ дарсга. Хаёлим ўзимдамас.
- Тинчликми? Хаёлингиз ўзингизда эмаслиги учун сиздан сўрадим-да.
- Ҳозир жавоб бера олмайман, узр домла, - бошини эгди Малик.
- Тинчмисиз? Сиз бунақа эмасдингиз? – хавотир билан деди Малик. - Шунга ҳайрон бўлиб саволга тутдим. Нима бўлди? Яқинларингиз ҳаммаси тинчми?
👍14
139-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Тинч. Бир кўнгилсиз воқеа сабаб паришонман. Келаси дарс жавоб бераман...
- Яхши ўтиринг. Фақат ручкани урманг, партага. Дарсга ҳалал бердингиз...
Малик “хўп” дегандек бош ирғади ва ўрнига ўтирди. Ўтирди-ю, Гулрангнинг бепарво нигоҳи кўз олдига келди.
- У муҳаббат ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди, - пичирлади йигитнинг лаблари. – Мени хаёлига ҳам келтирмайди.
У Гулранг билан бўлган охирги учрашувини эслади. Қизнинг ортидан соядек эргашиб борди. Кейин гаплашди.
“- Сўз бер. Уйларингга кирганингдан кейин мен билан телефонда гаплашишга сўз бер, - деди у.
Гулранг унсиз йигитнинг кўзларига тикилиб қолди. Кейин хўрсинганча гапирди:
- Бунга мажбур эмасман-ку! Нега бунақа қиляпсиз? Сизга нима ёмонлик қилдим?
- Ёмонлик қилганинг йўқ, - кўнгли бўшади Маликнинг ҳам. - Мен қийналиб кетдим. Бир ҳафтадан буён кўрмадим сени. Яна жавоб бермаяпсан. Мен... қийналяпман...
Малик ҳам хўрсинганча узоқ-узоқларга тикилди. Гулрангнинг кўнгли алланечук бўлиб кетди. Аммо ғурури йигитга ширин сўз айтгани, илинж бергани қўймади:
- Бўпти, мен кетдим.
- Жавоб берасанми? Ё уйларинггача кирайми? - ортидан деди Малик.
- Жавоб беришга мажбур эмасман, - деди Гулранг қадамини тезлатиб.
- Сени яхши кўраман! - беихтиёр унинг орқасидан деди йигит. - Сенинг овозинг, сенинг хабаринг, сенинг жавобларингсиз яшашим қийин бўлиб қолди. Бўлмаса, шу ергача ортингдан келармидим? Наҳот, жавоб бериш шунчалар қийин...
Қиз яна уни эшитмади. Алами келган, юраги ёнган йигит ортига қарамай кетди. Аммо хотиржамлиги, тинчи Гулранг билан қолди. Баъзан ўзини овутади:
“Гулранг ҳали кичкина. Энди мактабни битиряпти. Муҳаббат ҳақида ўйламайди ҳам. У сенинг ҳисларингни англаётгани ҳам йўқ. Хафа бўлма...”
Лекин яна бир кўнгли ғулғулага тўлади.
Мактаб давридаёқ йигитлар билан гаплашадиган қизлар камми? Ўзининг синфдош қизларининг айримлари ҳам катта синфдаги йигитлар билан гаплашарди-ку. Ҳатто Маликнинг ўзидан уларнинг телефонини сўраб олган йигитлар нечта? Балки Гулрангнинг ҳам гаплашадиган йигити бордир? Шунга унга парво қилмаган, гаплашишни истамаётгандир? Агар озгина бўлсаям кўнгли жиз этса хабарларига жавоб ёзган, қўнғироқларини кўтарган бўларди. Демак, у қизни заррача бўлсаям қизиқтирмайди.
Малик яна уҳ тортди. Ўзини қўга олишга ҳаракат қилди ва ўзига ўзи сўз берди:
- Эртага шартта йўлини тўсаман-у, йигити бор-йўқлигини сўрайман. Йўқ, яхшиси қўлидан телефонини тортиб оламан ва титкилайман. Йигити бўлса гаплашган, хабарлашган ёзувлари чиқади. Ўз кўзим билан кўрсам, совуйман.
Йигитнинг миясида йўлда ҳам, уйда ҳам, тунда ётоғида ҳам фақат шу фикр айланди. Эртасига дарси тугашини интиқлик билан кутди. Кейин қанот чиқаргудек елиб, Гулранг автобусга чиқадиган бекатга борди. Бир соатдан зиёдроқ кутди. Ниҳоят, иккита дугонаси билан қиз бекатга яқинлаша бошлади. Малик режаси бўйича олдига бора солиб, телефонини олмоқчи эди. Лекин кечадан буён куч бераётган журъат қаёққадир ғойиб бўлди. Ўзини пана олди. Автобус келиб тўхтади.
- Нима бўлсаям, автобусда гаплашиб олишим керак. Уйигача борсам, гапиролмайман, - деди ўзига ўзи у.
Гулрангнинг ёнидаги дугоналаридан бири бўш жойга ўтирди. Унинг ёнидан Гулранг ўтирмоқчи эди, Малик бориб у билан сўрашди:
- Гулранг, қалайсан? Мана бу ер бўш экан, кел. Дугоналаринг ўзи икки киши экан-ку. Сен мен билан ўтира қол.
👍16
140-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА

Қиз аввалига анграйиб қолди. Дугоналари ҳам таажжубда эди. Малик Гулрангнинг иккинчи дугонасини ўтириб олганининг ёнига ўтказиб юборди.Ўзи эса оҳистагина Гулрангнинг қўлидан тортди:
- Кел, мана бу ерда ўтирамиз, - Малик ўзига анграйиб қараб турган қизнинг дугоналарига ҳам гапиришга улгурди: - Ҳайрон бўлманглар, амакисиман. Бир ўзи кетганидан кўра, ёнимда ўтириб кетгани яхши.
Гулранг сўзсиз унга буйсунди. Ўтириб олишгач, Малик секингина қизнинг қўлига қаради. Телефони йўқ.
“ Оббо, ўзимча тортиб олмоқчи эдим, йўқ-ку! – деди ичида. Кейин яна ўзича ўйлади. – Йўли осон буни. Мана...”
У ўз телефонидан Гулрангга қўнғироқ қилди. Қизнинг бежирим сумкачаси ичидан мусиқа овози янгади. Гулранг телефонини қўлига олиб баттар анграйиб қолди. Экранда “Сардорнинг тоғаси” деган ёзув кўриниб турарди. Малик Гулрангнинг телефони экранига қараб куларкан, гўё ҳаммаси табиийдек қўл чўзди.
- Сардорнинг тоғаси. Исмимни билмайсанми? Амакингман-ку, телефонингни кўрсам бўлади, - йигит қўлидаги аппаратни сассиз қилди-ю, хабарларни очувчи белги устига босди. Бирдан юраги дукиллаб урди:
“Агар ҳозир йигити билан ёзишган хабар чиқиб қолса борми? Нақ автобусни чаппа қилсам керак...”

* * *

Гулҳаё дунёга сиғмай бораётганди. Юрагини қамраб олган тош оғирлашиб бораётгандек. Виждон азобими, армонми, айбдорлик ҳиссими нимадир унинг буткул тинчини ўғирлаганди. Бугун Зилола дарсга келмагач, бу изтироб баттар ортгандек бўлди. Ўзини қўярга жой топа олмай қолди.
“Ойимга тушунтирдим. Ўйлай-ўйлай ойим ҳам ўқишни давом эттира олмаслигимни тан олди. Яхши ўқи, дугонажон. Мен учун ҳам ўқи. Ломбардга мен учун пул тўлама. Зирагим қолаверсин. Ойимга йўқотиб қўйдим, дерман...” – охирги парада Зилоладан келган бу хабар эса ўлганнинг устига тепган бўлди. Гулҳаё эсдан оғай деди. Нажот йўлини қидира бошлади. Дарс тугаши билан цехга қараб югурди. Биргина йўл дадаси билан гаплашиш эди унинг назарида. У келганида дадаси ўлчамлар бўйича тахланган кийимларни санаб ҳисобот қилаётган экан.
- Учта кўйлак камми ё нотўғри ҳисобладимми? – деди Аббос унинг саломига алик олгач.
- Тўғри ҳисоблагансиз, дада. Кеча кечки пайт ойим ва Нигора холам келди. Нигора холам иккита, ойим битта кўйлак олди. Холам биттасининг пулини беради, биттасини совға қилдик, ойимга ёрдам бераётгани учун.
- Яхши. Шуни ёзиб қўймабсан-да, қизим, - норози оҳангда тўнғиллади Аббос.
- Кеча вақт бўлмади шунгаям. Янги матоларни бичгандим.
- Тикувчиларни тезлаштириш керак, вилоятлардан кўп буюртма бўляпти.
- Тезлаштираман. Дада... – Гулҳаё нимадан гап бошлашни билмаётганди.
- Нима дейсан? – қалин дафтардан бош кўтармай деди Аббос.
- Ҳалиги... Зилола дугонам бор-ку, отаси ўлган.
- Ҳм...
- Ўша контракт пулини тўлай оламагани учун ўқимаяпти... Ҳалиги... Шунга ёрдам берсак-чи? Мен икки ҳисса ишлашга тайёрман...
Аббос қизига ялт этиб қаради.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍22🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тун, қадрдон...

Тундан сокинлик, тонгдан халол
ризқу - барокат насибадорлари бўлиш барчамизга насиб қилсин.

Аллохга  омонатсиз!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
Forwarded from 👑OSHXONA MALIKALARI👑
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
GO'ZAL VA MAFTUNKOR XONIMLAR SULTONINGIZGA ETIBOR BERISHDAN TASHQARI SHIRIN SO'Z BILAN BIR QATORDA YOQIMLI IFOR HAM TARATISHINGIZ SHART 🥰🥰❤️❤️❤️

ERINGIZNI ROM QILISHINGIZ UCHUN BIZ SIZGA YORDAM BERAMIZ 😍 BUNI ISHLATGANINGIZDAN SONG ERINGIZ YONINGIZDAN KETOLMAY QOLADI💋

SIZ XAR TOMONLAMA O'ZINGIZ HOHLAGAN DIDINGIZGA MOS RAVISHDA 😍 INTIM MAHSULOTLAR ❤️ FERAMONLI ATIRLAR 💋 XAR XIL TURDAGI SPREY VA NAFIS HIDLI GEL DLYA DUSHLAR HAM 🥰💃💃 TOPASIZ JOZIBADORLARIM😍😍❤️❤️

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+GQfZnQeRk5ozYjAy
https://t.me/+GQfZnQeRk5ozYjAy
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин!

🍂 Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.

Барчамизга кавсар сувларидан ичишлик насиб қилсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥БУГУН 2️⃣3️⃣➖НОЯБРЬ.
ШАНБА КУНИНГИЗ МУБОРАК ОЛИСДАГИ ЯҚИНЛАРИМ!🌺🌺

Аллоҳ  хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!!! 🌸🌸

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6👏2
“ҚАҲРАТОННИ ҚАЙИРГАН, МУҲАББАТИМ!”

Айрим воқеалар ҳаётимизда ўчмас из қолдиради. Уларнинг аксариятини ёдга ҳам олмаймиз, гоҳо. Лекин ўша чуқур хотира қолдирганларини эса ўзимиз ҳам эсга олишни, кўз олдимизга келтиришни истайверамиз. Сиз билан боғлиқ ўша дамларни мен ҳар сония хотирласам дейман...
Бундан етти-саккиз йил илгари эди, чамамда. Барчанинг эсида бўлса керак, қиш жуда қаттиқ келди. Қалин қор эримайдигандек, аёзнинг дами сира кесилмайдигандек туюларди бизга. Айниқса, биз тоғ-ён бағрида яшамаймизми, гўё совуқ ўлкаларда яшаётгандек бўлиб қолгандик. Тинимсиз ёғаётган қор, қуёшнинг чиқишига йўл бермас, бундан худди қутираётгандек бўлаётган совуқ шамол увиллаб, баттар кучайиб қорни ўзи истаган томонга улоқтириб ўйнарди. Устига ёпган кўрпаси тобора қалинлашиб бораётган ер эса янада оғирлашиб қолгандек, уйқуга кетгандек бирор жойдан бўй кўрсатай демасди. Тоғу тошлар, дашту адирлар, ҳамма-ҳамма жой оппоқ ва совуқ эди.
— Қор яна бир кун ёғса, туман маркази билан ҳам алоқамиз узилади. Йўллар шундоқ ҳам беркилиб бўлди, — деди бир куни ишдан ҳориб қайтган отам ташвишланиб. — Туғруқхоналарда чақалоқ туғилиши билан уйига жавоб бериб юбораётган экан. Бу совуқда музлаб қолиш ҳеч гапмас-да... Ишқилиб, бизнинг қишлоқда яқин орада кўзи ёрийдиганлар йўқмиди? Ҳозир туғруқхонага ҳам олиб бориб бўлмайди.
— Менам шуни ўйлаб қўйгандим. Ишқилиб, бу қаҳратон кунлари бирортани тўлғоқ тутиб қолмасин! — деди онам ҳам хавотир билан. — Кўпчиликнинг ўтини ҳам тугабди. Ҳовлисидаги дарахтларни кесиб, ёқишни бошлашибди.
— Қиш қаттиқ келди. Бунақасини ҳеч ким кутмаган-да. Нимасини айтасан, бугун эшитдим, қайсидир қишлоқда бир одамнинг машинаси қорда юрмай тўхтаб қолибди. Ўзи ҳам бирорта хонадонга кирмай, машина ичида ётиб қолаверибди. Эрталаб кўришса, музлаб қолганмиш... — қайғуга ботиб деди отам.
— Вой-вой-ей, одамлар ҳам қизиқ. Бирортаникига кирсанг, сени кўкрагингдан итарармиди? Кеча қўшнилар айтишганди, бир алкаш киши ҳам йиқилиб, ётиб қолган жойида кечаси билан қолиб кетиб, музлаганмиш...
Бу воқеалар худди эртакдан эшитилар, аммо ҳақиқат эканлигига ҳеч бир шубҳасиз ишонадик. Чунки ташқарида буралаб ёғаётган оппоқ қор “Ҳар нарсага қодирман”, дегандек тобора авж оларди. Одамларнинг ҳатто ҳовлини курашга ҳам ҳафсаласи қолмади. Чунки кураб тугатмасдан орқасини тағин қалин қор қопларди-да. Ҳар кунлик ишимиз фақат уйни иситиш, овқатланиш ва мол-ҳолдан хабар олишдан иборат бўлиб қолди. Бошқа иш қилишнинг ҳам иложи йўқ.
— Бирорта такси йўқ. Йўллар муз боғлаган. Буям етмагандек, шамол қорни йўлга уюб ташлабди. Йўллар ёпиқ. Ишга боролмадим, — деб қайтиб келди эртасига отам.
— Телефон қилиб қўйган бўлсангиз бўлди. Тушунишар, ўзлари ҳам кўриб ўтиришибди-ку! — онамнинг овозида шукрона бор эди. — Шукр, қайтиб келибсиз. Бу совуқда қандай бориб-келаркансиз, деб хавотирда эдим. Бир томондан яхши бўлибди. Йўллар очилиб, музлар сал эриса, кейин борарсиз. Кеча Саттор подачининг ўғли йўлдан чиқиб кетиб, қорга қулабди. Ҳалиям ҳеч кимга ҳеч нарса қилмабди. Бўлмаса, машина тўла одам бўлган экан. Ҳар хил гапни эшитиб, қўрқиб ҳам қолдик.
Ўша куни отам ҳам биз каби уйдан чиқмади. Ҳаёт тўхтаб қолгандек, вақт совуқда музлагандек эди гўё. Кун қисқа бўлса-да, сира кеч тушмаётган ўхшарди.
— Бекорчилик одамни жуда ёмон чарчатади-да. Шунақа сиқилиб, ҳоридимки... — деди отам бошидаги ёстиқни икки буклаб ёнбошларкан. — Ишлаган яхши-да! Бу совуқ қачон сал юмшаркан-а?
— Ҳалиям ёғяпти-ку! — дедим қўлимдаги каштамни нари суриб. — Кашта тикишга вақт тополмай юрардим. Мана, безор ҳам бўлдим.
— Ношукр бўлма қизим. Биз эркакларга мана шу иш ҳам йўқ, — деди сира бўш ўтирмайдиган отам вақтига ачиниб.
У қилдик, бу қилдик амаллаб кунни кеч қилдик. Қоронғи туша бошлагани сари менинг юрагимни ҳам ғулғула қоплай бошлади. Чунки қорнимда турган оғриқ, ўқтин-ўқтин кўнглимни ҳам айнитмоқда эди........
👍13❤1
— Ёқмайдиган нарса егансан-да, ма, ич оғриғини қолдирадиган дори. Ичиб ўраниб ёт, қолади, — деди онам сариқ тусли, заҳардан ҳам аччиқроқ хапдорини қўлимга тутқазиб.
Лекин оғриқ пасайиш ўрнига авж олаётгандек эди. Кўнгил айнишим ҳам кучайиб, қайт қила бошладим. Ярим тун бўла бошлаганида иссиғим ҳам кўтарилди.
— Нима бўлди, сенга? Нима егандинг? — онам оромини йўқотиб қўйди.
— Чоп, Маъмур дўхтирни айтиб кел! — акамга буюрди отам. — Қизим-ей, нима бўлса ҳам тинч ўтир. Бу совуқда шифохонага ҳам олиб бориб бўлмайди, сени.
Биздан у қадар узоқда бўлмаган шифокорникига кетган акам худди бир йил қолиб кетгандек бўлди менга. Жоним азобда, ҳамма юзимга тикилар, бирор дармон бўладиган нарсанинг ўзи йўқ эди.
— Бу шамол овозингни бошқа томонга олиб кетади. Дўхтирни уйғотгунимча ҳам бўларим бўлди, — деди икки юзи анор тусига кирган акам дир-дир титраб.
—Эшитмабман, шамолни кўрмайсизми? — деди Маъмур ака ҳам хижолат бўлиб. — Нима бўлди, ўзи?
Онам менга ишора қилиб, йиғлаб юборди.
— Қачон бошланди оғриқ? — дўхтир қорнимни пайпаслай туриб саволга тутди.
— Эрталаб сал-пал бор эди. Кейин кучайди, — деди зўрға.
— Кўричакка ўхшаяпти. Зудлик билан туман марказий шифохонасига олиб бориш керак.
— Қандай қилиб? — отамнинг қути учди. — Бугун мен йўлларни қор босгани учун ишга ҳам бора олмадим. Ундан буён ҳам озмунча ёғдими?
— Менам бормадим. Лекин қизингизни сақлаб туролмаймиз.
— Бирор йўли йўқми? — онамнинг пиқиллагани эшитилди.
— Йўли — фақат шифохонага олиб бориш...
— Мен ўртоқларимни чақираман, йўлни кураймиз, машинага йўл очамиз, — акам йўлини топгандек шошиб деди.
— Ўйлаб гапиряпсанми? Бўйинг тенги бўлган қорни кураб бўларканми?
— Булдозер топиш керак... — деди отам.
— Лекин қани ўша? — сиқила бошлади Маъмур ака ҳам. — Битта йўли бор. Амаллаб катта дўхтирникига олиб боришимиз керак. У уйида операция қилиши ҳам мумкин.
— Вой ўлмасам... — онамнинг ҳуши бошидан учди.
Мени ваҳима босди. Катта дўхтир лақабли Холмат акани кўз ўнгимга келтириб, бир зум оғриқни ҳам унутдим.
— Тезроқ олиб борайлик. Кўричак ёрилса, оқибати ёмон бўлади, — Маъмур ака шоширди.
— Ўғлим, қўшнини уйғот, машинасини қиздирсин. Дўхтирнинг уйи бекатнинг ёнида-ку, бекатгача кўп машина юрган. Қор қалинмасдир?
Отамнинг гапидан сўнг акам югуриб кетди. То улар келгунча ҳам ўттиз-қирқ дақиқа ўтди. Кўнглим тинмай беҳузур бўлаётгани боис, ичакларим оғзимдан келадигандек ҳаловатимни йўқотдим. Инграб, иссиқда куяётган танамнинг оғриғини босишга уринардим.
— Зудлик билан шифохонага олиб бориш керак, — деди Катта дўхтир қорнимни пайпаслаши билан. — Операция қилмаса бўлмайди.
— Қандай олиб борамиз, шифохонага? Машинада юриб бўлмайди, — отам ожизлигидан кичрайиб бораётгандек эди.
— Ҳайронман. Бугун ишга ҳам боролмадим, шу қорни деб, — хўрсинди шифокор. — Лекин олиб бормасак, ёмон бўлади.
Маъмур ака ва Катта дўхтир кўз уриштириб олди.
— Уйда операция қилолмайсизми? — отамнинг овози ўта ишончсиз чиқди.
— Йў-ў-қ, — дедим мен жон ҳолатда.
— Уйда? Йўғ-а! Уйда ҳеч нарсам йўқ менинг... — шошиб деди катта дўхтир.
— Нимадир қилинг, дўхтир... — отамнинг овозида ялиниш оҳанги сезилди.
— Шифохона! Қишлоқнинг бор одамини йиғиб бўлса ҳам йўлни очиш керак. Лекин... Лекин қор курашнинг ўзи бўлмайди. Йўлни очгунча қизингиз... Нима қиламиз, а? Сенда нималар бор? Қишлоқ амбулаториясида операцияга ярайдиган нарсалар борми? — умид билан Маъмурга қаради Холмат ака.
— Йўқ, бу ерда операция қилманг, — дедим даҳшатга тушиб.
Отам чўкаллаб ўтириб қолди. Пешанамни меҳр билан силаётганида кўзлари ёшга тўлганини кўрдим. Ахир мен отамнинг уч ўғилдан кейин туғилган эрка қизиман-да!
— Нимадир қилайлик, дўхтир... — деди титраб-қақшаб.
— Ҳозир... Бугун “Тез ёрдам”да ким навбатчи экан? — Катта дўхтир дарҳол телефонини титкилашга тушди. Мен ётган хонадан чиқаркан, ким биландир узоқ гаплашди. Нималарнидир тушунтирди. Сўнг бироз тинчлангандек кўринишда кириб келди: — Шогирдим экан. Бир йўлини қилади. Лекин Маъмур, бизам қараб турмаслигимиз керак. Қишлоқ тиббий пунктидан борингни олиб келиб қўй.......
👍13❤1
Акам ва Маъмур ака кўз уриштириб оларкан, шошиб чиқиб кетишди. Мен Катта дўхтирнинг уйида операция бўлиш пешанамда бор экан-да, дея тақдиримга кўна бошладим.
— Уйда бўлса, хавфли эмасми? — отамни энди ваҳима босаётганди.
— Жим қараб тургандан хавфсиз, — кўзини олиб қочди Катта дўхтир. Шу пайт телефони жир
инглади. Гаплаша туриб кўзлари чақнаб кетди. Кейин отамга қараб деди: — Зўр бола-да! Уддабурон! Қўлидан келмайдиган ишнинг ўзи йўқ. Калласи ишлаганини қаранг, фавқулотда вазиятлар бошқармасига телефон қилибди. Улар йўлни очадиган машина берадиган бўлибди. “Ярим соатда борамиз, касални тайёрлаб туринг”, дейди.
— Барака топсин! — отамнинг дуоси юрак-юракдан чиқди.
— Зўр йигит! Келса кўрасиз. — дўхтир ака кайфияти кўтарилганидан менга ҳазил ҳам қилди. — Жуда келишган йигит. Ҳамма ҳамширалар шунинг оғзини пойлаб туради. Лекин у ҳеч бирига қиё боқмайди.
Ўша лаҳзаларда жоним билан бўлиб ётган бўлсам-да, халоскоримни кўришга бўлган қизиқиш юрагимни бир пармалаб ўтди. Кириб келганида эса, оғриқларни ҳам унутдим.
— Йўлда текшираман! Вақтни йўқотмайлик. Устоз, кўричаклиги аниқ-ку, а? — деди у замбилининг бир учини ерга қўйиб, Катта дўхтирга қараркан. — Кетдик!
Биз “Тез ёрдам” машинасига чиққанимизда тонг ёриша бошлаганди. Ҳамма фавқулотда вазиятлар бошқармасининг машинасини томоша қилиш билан овора бўлса, мен уддабурон халоскоримдан кўз узмасдим. Ростдан ҳам келишган, чаққон ва қатъиятли йигитлиги шундоқ кўриниб турарди. У дарҳол қон босимимни, иссиғимни ўлчашга, тилим ва кўзларимни кўришга киришиб кетди.
— Кўричак бўлишга топган вақтингизни қаранг! — деди у касалим аниқлигига ишонч ҳосил қилиб. — Бунақа совуқда қайси журъат билан касал бўлдингиз?
— У юзида акс этган ташвишни ҳазил билан бекитишга уринаётганини сездим, лекин индамадим.
Йигит кўзларимга тикилиб, жилмайди. Сўнг ҳайдовчига деди:
— Тезроқ ҳайданг.
— Улгурамизми? — деди ҳайдовчи ёнидан жой олган Катта дўхтир.
— Худо хоҳласа! — деди у мендан кўз узмай. Сўнг иссиқдан куйдирар даражага етган қўлимни ушлади. — Шунча чидадингиз, охирига чидаб берасиз-а?
Қолган воқеаларни билмайман. Нима бўлди? Қачон шифохонага келдим? Қай аҳволда келдим? Кўзимни очганимда эса яна унинг кулиб турган чеҳрасини кўрдим:
— Охиригача чидамадингиз-а? Қутқарилдингиз, чиройли қиз! — деди у тағин кўзларимга тикилиб.
Бу сўзлар гўё танамга куч бергандек, тетиклашдим. Аммо уялиб кетганим боис, юзимни дераза томон бурдим:
— Қуёш чиқибдими?
— Ҳа, сиз шифохонамизга келишингиз билан қуёш ҳам чиқди! — деди у.
Мен эса бошқача фикрда эдим: “Сиз қалбимга кириб келишингиз билан олам ҳам мунаввар бўлди! Муҳаббат қаҳратонни ҳам қайира олди!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍16❤3🥰3👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✓ Retsept:

• 1 ta mol oldi tuyog’i
• 1 kg go’sht
• 2 dona sabzi
• 1 dona piyoz
• 2 dona lavr yaprog’i
• Tuz
• 6 litr suv

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1🔥1