🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#inshaallah

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Опа мени кечиринг...

Онамни издошни қидирар
эканману опам издош
эканларни билмабман...


Яқинлармизга юборамиз

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
8-Mart bo’lishi shart emas🥰

Asl qahramonlar bu onalar! Ular medaldanda oliy sovringa, farzandlarining cheksiz mehriga ega)

Bu videoni onalarga yuborib qo’ying!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤1
🧕 Muslimalar kundaligi
128-ҚИСМ Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА Аббос ҳеч иккиланишсиз телефонини Севарага узатди. Севара унинг телефонини олиб секингина узоқлаша бошларкан, тайинлади: - Шу ерга қўяверинг, ҳозир ўзим жойлаб ташлайман. Сўнг тезда Аббоснинг телефонидаги рақамларни кўздан…
129-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА

- Зилол... - гапни бошлашга бошлади-ю, айтишга иккиланиб қолди Гулҳаё. Аммо энди жим тура олмаслигини билиб, сўзида давом этди. - Ҳалиги... менга қара, ижтимоий тармоқлардан ёрдам сўраб кўрсак-чи?
- Йўғ-е, ҳамма жойга овози қилиб нима қилдим? - партадан кўз узмай деди Зилола.
- Ўйлаб кўр, умуман ўқимаганингдан кўра минг чандон яхши-да. Мен яна ўйлаб кўраман. Укам билан ҳам маслаҳаталашаман. Укам ҳам битта канал юритяпти-ку, анча билади, бу ҳақда.
- Ҳайронман, - уҳ тортди Зилола. Унинг кайфияти Гулҳаёга ҳам юқди. Кўнглига чироқ ёқса ёришмасди. Дарс тугаганида эса Зилола баттар дилини вайрон қилди:
- Дугон, мен деканатга кириб ўтаман. Энди келмаслигимни айтиб кетаман. Уйга бориб «шартнома»ни ойимга ҳам эслатаман. Барибир ойим ҳам ўқий олмаслигимни тушунади. Нима қиламан, йўлкирага куйиб? Кейин... ётоқхонага бориб, нарсаларимни йиғиштириб кетаман. Омон бўл, дугон... Сен энг яқин дугонамсан, унутмайман, сени...
- Зилол, жим бўл, шошмай тур, - ичидан нимадир узилгандек бўлди Гулҳаёнинг. - Укам билан гаплашай. Бирдан таслим бўлма...
- Ҳали ломбарддан қарзимиз ҳам бор. Бирор ташкилотга фаррош бўлиб ишга кирсам ҳам қарзимни узаман, сенга оғирлиги тушмайди, куйинма дугон, - деди Зилола ёш тўла кўзларини узоқ-узоқларга тикиб.
- Ҳар нимани ўйлайверма. Ломбардни бир нима қиларман, ўзим...
- Нима қиласан? Сен мени кафилликка олмагансан-ку! Нега, ўзингни ўққа-чўққа ўрасан? Ҳамма нарсани зиммангга олгинг келаверади. Бўлди, тан олишимиз керак, ўқиш пешанамга ёзилмаган экан.
Гулҳаёнинг буткул кўнгли бўшаб кетди. Ёшли кўзларини олиб қочаркан, тасалли беришдан тўхтамади:
- Эплаймиз! Ҳали ҳаммасининг икковимиз уддасидан чиқамиз. Фақат сен менга қўл узатсанг бўлди, ҳозиргидек юз ўгириб кетмасанг бўлди.
- Сендан юз ўгирмаяпман.
- Ўгираяпсан! - зарда билан деди Гулҳаё. - Мен қўл чўзяпман сенга. Қийинчиликлардан бирга ўтайлик деяпман. Сен ўзингни олиб қочяпсан.
Зилола елкалари силкиниб яна йиғлай бошлади:
- Борингга шукр! Сен бўлмасанг, ўлиб қолардим, ғамдан.
Гулҳаё уни қучоқлади:
- Сўз бер, дугон. Кетиб қолмасликка сўз бер. Имкон қидириб кўришимизга сўз бер.
- Сен қўлингдан келганини қилдинг, Гули. Бўлди, тан ол! Энди ўқий олмаслигимни, имконим йўқлигини тан ол. Агар... охирги марта мен билан юргинг келса, деканатга юр. Бирга ҳал қиламиз, - Зилол шундай дея шаҳдам қадамлар билан деканат сари кетди.
Гулҳаё бир зумгина унинг ортидан тикилиб турди. Сўнг судралиб қадам ташлаганча эргашди...

* * *

Матлуба охирги мижозни хонадан чиқариб юборганида кун шомга яқинлашиб қолган эди. У охирги икки суҳбатни Нигорасиз ўтказди. Хаёлида эплагандек. Чунки мижозлар миннатдор кетишди. Бу Матлубага жуда катта ишонч берди. Гўё хонани беш қўлдай биладигандек ёки кўзлари кўрадигандек, сумкасини қўлига қистирди-ю, шахдам қадам ташлаб эшик томон юра бошлади. Икки қадам ташладими йўқми, кимдир ўнг оёғидан маҳкам тутгандек бўлди. Чап оёқ билан мувозанат сақлаш мушкул. У ўзини тутиб тура олмади. Бир чайқалди-ю, чинқирганча юзтубан йиқилди.
👍19
130-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Зум ўтмай қўшни хонадан Нигора югуриб келди:
- Матлу, нима бўлди? Нега йиқилдинг? Матлу, вой ўлмасам... - у Матлубанинг қўлтиғидан олишга ҳаракат қилди.
Ёнида дугонаси борлигидан хотиржам тортдими ё ўзига келиб олишни истадими, ишқилиб, Матлуба ўрнидан туриш ўрнига полга жойлашиб ўтириб олди:
- Тегмасанг-чи? Яхши ўтирибман. Ўтир сенам...
- Жинни, юрагим чиқиб кетди. Нима қилдинг?
- Оёғимдан илиндим! «Эчкиниям ўз оёғидан осишади», дермиди? Худойим, мениям оёғимдан илмоқчи бўлди. Мижозларни алдаганим учун! - қиқирлай бошлади Матлуба.
Мутлақо бунақа ҳолни кутмаган Нигора аввалига ажабланди, кейин эса дугонасини қўшилиб кулди. Ўзи ҳам стол устида турган қоғозга қўл чўзди-ю, тагига қўйиб Матлубага суянганча ўтириб олди.
- Оёғинг компьютернинг симига илинибди, шекилли, - деди кула-кула Нигора.
- Сенинг хатойинг, - кулгидан тўхтаб деди Матлуба. - Кўр психологга компьютер нима керак? Шу ҳақда ўйлаб кўрмадингми?
- Ўйладим. Фақат, кўр психологнинг бунча тез эплаб кетишини, оммалашишини ўйлаб кўрмаган эканман. Барибир эплай олмаса керак, бошқа психолог чақираман, компьютер қўя қолай деганман-да!
- Йўғ-е, кўр психологга нисбатан шунча ишончинг пастмиди?
- Мени ишончим бориди, ўзида ишонч йўқ эди. Аммо зўр эплади. Ҳатто эртага ҳам қабулига бешта мижоз ёзилди.
- Нима? - Матлуба сакрагудек бўлиб дугонасига ўгирилди. - Бешта мижоз?
- Ҳа, - дугонасини қучди Нигора. - Омадинг келди, дугон.
- Тавба... Бу қанақаси...
- Айтдим-ку, инсон ғаройиботларга интилади. Кўр психолог билан дардлашиш қизиқ туюляпти одамларга.
- Яна битта ютуғим, уларни кўрмаслигим. Мени кўрмаяпти-ку, деб тортинмай ҳамма дардини айтишяпти...
- Тўғри! Баъзилар дардини дастурхон қилишга уялишади. Сенинг кўрмаслигинг эса ана шунақаларга қўл келяпти. Нима, полда ўтираверамизми? - Матлубанинг қўлтиғидан олди Нигора. - Энди турсак, уйга борсак ҳам бўлар...
- Уйга боришни ўйласам... - нафасини ичига тортди Матлуба. - Ҳаммасини Аббосга, болаларимга айтиб бераман.
- Аббос билан анча яқинлашибсанми, дейман?
- Ҳа, бизни кеча кафега олиб борди. Мазза қилиб ўтирдик. Кейин уйда торт едик, болалар рақс тушди. Хуллас... ё бизга бўлган меҳри қайтди, ё терговдан қўрқиб сабр қилиб чидаб ўтирибди.
- Иккаласи бўлиши ҳам мумкин. Мантиқан ўйлайдиган бўлсак, Биринчи гумон тўғрироқ. Меҳри қайтган. Агар эркакда оилага нисбатан меҳр бўлмаса, уни ҳеч нарса тутиб тура олмайди. Мен буни ўнлаб мижозларнинг ҳикояларини тинглаб амин бўлдим. Биласанми, фанда ҳам, психологияда ҳам эркаклар ақлга қараб, аёллар кўнгилга қараб иш қилади дейишади-ку. Лекин мен шунча одамлар билан ишлаб хулоса қиляпманки, бунинг акси.
Нигора Матлубага бир қараб олди. Матлуба бошини Нигоранинг елкасига қўйганча, берилиб тингларди.
👍19🥰1
131-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Нигора гарчи дугонаси уни кўрмаётган бўлса-да, жилмайиб қўйди-да, кўзини деразадан узоқ-узоқларга тикканча гапида давом этди.
- Эркаклар ҳар қандай вазиятда, ҳатто муҳаббат бобида ҳам ақлга таянади, деб ўқитишган бизни, тўғрими? Аммо амалиётда буткул бошқа нарса. Эрининг хиёнатидан нолиб нечта-нечта аёллар келади. Эшитаман. Кўрсанг, тўкис оила. Аёл - гўзал, бола бор, уй-жой, машина бор! Лекин эркак ҳаммасига қўл силтаган ажрашиб, бошқасини танлаган. Шунча йиллик оила, болаларни ўйламайди. Қани, ақл билан иш қилгани эркакнинг? Бироқ аёлни ҳурмат қилмаса ҳам, севмаса ҳам, болалари учун аёл чидаб яшашгаям тайёр! Қани энди, аёлнинг кўнгилга қараб иш қилгани? Аёл кўнглига қараб иш қилса, ўзининг роҳатини ўйлаб ана, болангни ҳам ўзинг эпла деб кетворса бўлади-ку! Энди ўзинг айт, ким ақл билан иш қиляпти?
- Эркак! - деди кутилмаганда Матлуба.
- Нима? Мазах қилма, дугон...
- Ростдан ҳам эркак ақл билан иш қиляпти, - Матлуба қатъият билан гапира бошлади. - У ўйлаб кўради, ақлини ишлатади: «Дунёга бир бор келаман, нега энди ўзимни қурбон қилиб яшашим керак. Пулим бўлса, аёлим ва болаларни ҳам, маҳбубамни ҳам таъминлашимга етса, маҳбубам билан яшайверай. Қийналиб нима қилдим», дейди. Ва ўзи учун ақлини ишлатиб, ўз манфаати учун тўғри қарор қабул қилади. Аёл-чи? Ақл билан иш қилмайди. Теран фикрлаб, «Бўлди, эрим учун биз йўқмиз энди, суд орқали бўлса ҳам болаларим келажагига етарли маблағ ундириб, порлоқ келажак сари интилай», демайди. Кўнгли айтганини, одамлар гапини ўйлаб иш қилади. Кўнгли «Болаларинг отасиз қийналади, нима бўлса ҳам отасини ҳафтада икки бор бўлсаям кўриб тушиши учун ҳаммасига чида, эрингнинг асабини бузма, шартларини рози бўл», дейди. Қарабсанки, болалари отасиз қолаётганига раҳми келиб, юраги эзилиб кўнгил измига бўйсунади.
- Қойил! Кутилмаган хулоса ва исбот! Сендан кутмагандим! Туғма психологсан, дугон! Фақат шу ақлинг ўзингга келганда ишламайди.
- Чунки аёлман-да! Аёллар ўзига келганда кўнгилга қараб иш қилади. Одамларнинг гап-сўзини ўйлайди.
- Агар ўз ҳолатингни ҳам шу ақлинг билан баҳоласанг ва қарор чиқарсанг, энг бахтли аёл бўласан, - чиндан тан берди Нигора.
- Афсус, мен ҳам айтганимдек, аёлман. Болаларимнинг қалби синмаслигини, ўкинмаслигини истайман, - хўрсинди Матлуба.
- Аммо, шукрки, Аббос ёнларингга қайтди!
- Терговчидан қўрққани учун деб ўйлаяпман. Менимча, ўша хушторига ҳам айтган. Вазиятни тушунтирган, - Матлубанинг гапини жиринглаётган телефони бўлди.
- Ҳозир, мен оламан, - деди Нигора ва ўрнидан туриб стол устида турган телефонга қўл чўзди.
- Бегона рақам экан. Олайми? - деди у Матлубага қараб.
- Ол, ол. Қишлоқдан қилишаётгандир?
- Ма, олдим, жавоб берсанг бўлади, - Нигора телефонни Матлубанинг қўлига тутқазди.
- Ало, салом, - қўнғироқ қилган одам аёл киши экан.
Матлубага овоз жуда таниш туюлди, аммо кимлигини эслай олмади. Шунданми, бироз иккиланиб сўрашди:
- Салом, яхшимисиз?
- Матлуба опамисиз? - деди овоз.
- Ҳа, Матлубаман.
- Мен Севараман. Аббос аканинг сиздан кейин уйланган хотини...
👍16
132-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Матлубанинг кўзлари катта-катта бўлди, бутун азойи бадани безгак тутгандек титрай бошлади. Унинг ҳолатини кўриб, Нигора қўрқиб кетди.

* * *

- Сенинг кетишингни сира истамайман, қизим. Тақдир. Ота-она ўлмоғи – мерос, дейишади-у! Аллоҳ раҳматига олган бўлсин. Қўлимдан келса экан, ўзим сени ўқитардим. Афсус. Биргина йўлимиз бор – таълим кредити, - деди декан Зилолага раҳми келиб қараркан.
- Қанақа имтиёзлари бор? - жонланди Зилоланинг ёнида ўтирган Гулранг.
- Таълим кредитлари тижорат банклари томонидан Зилолага ўхшаган талабаларнинг ўқиши учун талабаларнинг ўзларига, уларнинг ота-оналарига ёки васийларига берилади, - декан столи устидаги қоғозларни титкилай бошлади.
- Неча йилга бериларкан? - деди Гулранг яна ичи қизиб.
- Ҳозир... - декан кўзига кўзойнагини қўндириб, қоғозларини кўздан кечира бошлади. - Менда ҳамма маълумотлар бориди. Бакалавриатга ўқишга қабул қилинган талабалар 10 йилгача, магистратурага ўқишга қабул қилинган талабалар эса 5 йилгача бўлган муддат олишлари мумкин. Мана топдим. Фоиз ставкалари ҳақида ўқийман, қулоқ солинглар: «Чин етимларга, «Меҳрибонлик уйлари»да тарбияланганларга ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлганларга – ноль фоиз ставкаси. Талабаларнинг қолган тоифаларига — 2020 йил 1 январдан бошлаб фоиз харажатларининг бир қисмини «Yoshlar — kelajagimiz» жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш механизмидан фойдаланиш имконияти билан бозор ставкалари белгиланади. Таълим кредитлари бўйича фоиз ставкаси Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси ўзгаришига қараб ўзгариши мумкин, бу кредит шартномасида қайд этилиши керак”, дейилибди. Ўн йилга экан. Олсанг, бўларкан қизим.
- Барибир ўн йилгача ҳам тўлаб бориш керак-ку! Мен ўзим ўқисам... Қаёқдан ҳам тўлай олардик, кредитни, - хўрсинди Зилола.
- Тушунаман қизим, - деди декан вазминлик билан. - Сен узоқни ўйлаяпсан. Билсанг, имтиёзлар ҳам бор. Сизлар боқувчисини йўқотган ҳисобланасиз. Кам таъминлаган оилага кирасиз. Кам таъминланган оилалардан бўлган талабалар учун кредит бўйича фоизларнинг 50 фоизи Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан тўланади. Мана шу имкониятдан фойдалансанг бўлади. Бунинг учун туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига мурожаат қиласан. Мен суриштириб, балки факультетдан иш ҳам топиб берарман. Стипендиянгга яшасанг, ишлаб топган пулингдан ўзинг тўларсан, кредитни...
Зилол оғир ютинди. Ўйчан нигоҳини Гулҳаёга тикди.
- Сен ўқишдан кетишга, бу ердан ҳужжатларингни олишга шошма. Уйларнгга бор. Онанг билан маслаҳат қил. Агар кредит олиб ўзимни ўзим эплайман, десанг, онанг ҳам йўқ демайди. Тушундингми? - деди декан қиздан кўзини узмай.
Зилола итоаткорона «Хўп» деди-ю, ўрнидан турди. Гулранг ҳам деканга раҳмат айтиб, эшик томон юрди. Гулрангнинг қалбида умид уйғонганди. Чиқа солиб дугонасини қўлтиқлаб оларкан деди:
- Таълим кредити оламиз, дугон. Ишга кирсанг, эплайсан. Бу йилги контрактинг тўланган. Демак, уч-тўрт ой бемалол имконинг бор, пул тўплашга.
- Сен ломбарднинг фоизини унутиб қўйяпсан, Гули, - «уҳ» торганча деди Зилола. - Агар шу ломбард бўлмаса эди, бемалол таълим кредити олсам бўларди. Иккаласига ҳам тўлаш менга оғирлик қилади. Аксига олиб, икки ойдан буён тўламаймиз, ошиб ётибди унинг ҳам фоизи.
Гулҳаёнинг ҳам боши эгилди. Ростдан ҳам у бу томонини ўйламай экан. Ичида пушаймон ҳам бўлди. Шошилиб қилган иши бу Гулҳаёнинг.
- Биласанми? Боя билсак, ломбард эмас, таълим кредити олган бўлардик. Ўйланмай ўқирдим кейин, - надомат билан деди Зилола.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍23🔥3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 ХАЙРЛИ ТУН!
✨ —Эй Аллоҳ қалбларимизни:
—Ширкдан
—Кибрдан
—Мунофиқликдан
—Риёдан
—Ғийбатдан
—Қарздорликдан
—Сенинг динингга шубҳа қилишликдан сақлагин.
—Бурилувчи қалбимизни динингга мустаҳкам қилгин.
—Ислом динини биз учун абадий қолдиргин.
© Ҳасан Басрий

🌙ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕊🕋Ассалому алайкум.🌹🕌
🌸🦋 Бошланган яна бир 🦋🌼   
     🌷мунаввар кун сизга📿
         🌤хайрли бўлсин!🌤

💐 Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини;

💐 Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

💐 Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2👍2
💥Бугун, 21-ноябрь “Халқаро саломлашиш куни“

🤝Бу байрам «Сиз саломлашинг ва сизга ҳам салом беришади» шиори остида, бутунжаҳонда нишонланади


👋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ҚАДРДОНИМ!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
💎ФАҚАТ БУЮК ОНАЛАРГИНА🧕 ҚИЗЛАРИГА МАНА ШУНДАЙ НАСИҲАТ ҚИЛАДИЛАР!

Умама бинти Хорис арабларнинг фозила аёлларидан эди ва у аёлнинг одоб-ахлоқ, панду-насиҳат бобида машҳур ҳикматли сўзлари кўп бўлган.

Кинданинг подшоҳи Хорис бин Амрга бу аёлнинг қизи Умму Иёс бинти Авфни турмушга бериб, келинни, куёвнинг уйига олиб кетадиган зифоф кечасида жуда  ҳам қимматли, бебахо сўзлар билан қизига  васият қилган эди:

Эй қизалоғим!🌹

Агар бир инсоннинг насли, улуғлиги ёки обрўси баландлиги учун унга васият қилмай қўйилганида, сизга васият қилмаган бўлар эдим. Лекин васият ақилли одамга эслатма, ғофилга эса танбеҳдир.

Эй қизалоғим!🧕

Агар бирор аёл отасининг бойлиги учун эрсиз ўтиши мумкин бўлганда, мен эрсиз ўтар эдим. Лекин аёллар эркаклар учун, эркаклар аёллар учун яралганлар.

Эй қизалоғим!🧕

Сиз тинч-тотув яшаб турган аҳлингизни ташлаб, танимаган билмаган манзилга, танимаган  кишилар ҳузурига кетмоқдасиз. Куёвингиз бу хаётда сиз учун подшоҳга айланди! Агар сиз унга чўри бўла олсангиз  у сизга қул бўлади!

Эй қизалоғим!🧕

Мендан ўн васиятни ёдлаб олинг, улар сизга озуқа ҳам обрў бўлади:

1️⃣ Қаноатли бўлинг, қаноат қалбнинг роҳатидир.

2️⃣ Эрингизга чиройли қулоқ солиб, чиройли итоат қилинг,  Аллоҳнинг ризоси чиройли ҳаётдадир.

3️⃣Унинг кўзлари тушадиган ерга эътибор беринг, сиздан ҳеч қачон хунук нарсани кўрмасин. (Аёл киши ўзида бор зийнатини турмуш ўртоғигагина кўрсатсин) зийнатнинг гўзали сурмадир.

4️⃣ Димоғи сиздан фағат ширин ҳидларни топсин, хушбўйликнинг афзали сувдадир.

5️⃣-6️⃣ Таомланиш ва дам олиш вақтига бепарво бўлманг, очлик инсон ичидаги аланга, чарчоқ эса ғам-ғуссадир.

7️⃣ Унинг ота-она, қариндошларини ҳурмат қилинг, бу гўзал тадбирдир.

8️⃣ Унинг молу-мулкини сақланг, бу тартиб интизомдир.

9️⃣ Унинг сирини сақлашга ўрганинг, йўқса уни ўзингизга душманга айлантириб оласиз.

1️⃣0️⃣ Буйруқларига итоатли бўлинг, йўқса, қалбини гинага тўлдириб қўясиз.

Ва яна унинг ғамгин ҳолида шодланишдан, шодлигида ғамгин бўлиб қолишдан сақланинг, чунки унинг ғамлигида шодланишингиз ақлингиз қосирлигига далолат қилади, шодлигида ғамгин бўлиб олишингиз тотув ҳаётингизни булғайди.

Унга қанчалар ҳурматда бўлсангиз сизга шунчалар иззатда бўлади, унга қанчалар келишимли бўлсангиз ҳаётингиз шунчалар тотув давом этади.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10👏2❤1
МАЙЛИМИ?!

🧛‍♀️ Семириб, озиш учун минг бир усулларни қўллаб, олдингизда хижолат тортиб турганимда:
➖ "Бунча семириб кетдинг-э-э-э демасдан, менга қандай бўлсанг шундай ёқасан ➖деб айтинг...
Майлими?!

🧛‍♀️ Хотин, "Ў " "Эй" "Ҳей" "Фишт" деб чақирманг. Эркатойим, онаси, қизи ➖ деб ҳеч бўлмаса исмимни айта қолинг...
Майлими?!

🧛‍♀️ Касал бўлганимда "Касалдан бошинг чиқмайди" деб иддао қилманг. Шу дориларни ичиб ол, "Аллоҳим суйган бандаларига дард беради" кўрмагандай бўлиб кетасан деб гапларингиз билан тузатиб юборинг...
Майлими?!

🧛‍♀️ Хато қилиб қўйсам, жаҳлингизни чиқарсам яхши гаплар билан тушунтириб, "Ўзинг ақллисан-ку онашим" денг...
Майлими?!

🧛‍♀️ Менга "Сочинг узун, ақлинг калта" деманг. Ўқи, излан, ривожлан. Олдимда олима ақилли аёл туришини хоҳлайман дея менга бир уй китоблар олиб келиб беринг...
Майлими?!

🧛‍♀️ Йиғласам, "Асабимини бузма, увиллаб" деманг. "Йиғламагин ягонам, ҳар бир тўккан кўз ёшинг учун Аллоҳдан сўраламан" денг, хўпми... Майлими?!

🧛‍♀️ Мени Аллоҳ учун, қарилигимда ҳам, бетоблигимда ҳам, чиройим кетганида ҳам ардоқланг!!!
Майлими?!

АЁЛИНГИЗ!!!

Дўстлар, камол тиласангиз, камолингиз ➖аёлингиз,
Кўзгуга ҳеч боқманг, асли жамолингиз ➖аёлингиз.

Сизга боғлиқ унинг барча аччиқ➖чучук феъл➖атвори,
Гоҳи майин шаббода, гоҳ шамолингиз ➖ аёлингиз!

Аллоҳ чевар, ҳар вужуднинг ўзига мос либос бичгай,
Барча қилган яхши-ёмон аъмолингиз ➖аёлингиз!

Хаёлларни кўча➖кўйда дайди қилмай, йиғинг эсни,
Шу тақдирга кўнинг, ширин хаёлингиз ➖ аёлингиз.

Дилингизда не➖не савол борки, унинг жавоби бор,
Лек дунёда бир бежавоб саволингиз ➖ аёлингиз!

Эй, Ботирлар, Ҳақ сизга бир ҳалол неъмат берган бўлса,
Унутмангиз, ўшал битта ҳалолингиз ➖ аёлингиз!
Бу тақдирни биров эмас Аллоҳ она қорнингизда пешонангизга ёзган.

🍁Кўп тарқатинг барча эркаклармиз ўқисин!!!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Saqlab qo'ying, foydali bo'ladi 🌼

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qon ko'paytiruvchi tabiiy va foydali ichimlik😍

2ta qizil lavlagi
2ta olma🍎🍏
200gr mayiz🍇
2-3bo'lak novvot
2litr qaynab turgan suv

Mazali va foydali, tayyorlab koring😋

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1🥰1
•Ўлим келиб тўсатдан,
••Бир йигит барвақт ўлди.
•••Гуноҳлари кўп экан,
••••Қабри оташга тўлди.
•••••Йиллар ўтди орадан,
••••••Йигит қийноқда ётар.
•••••••Кўтарилмас азоблар,
••••••••Кундан-кун бўлар баттар.
•••••••Аммо, бир кун қабрга,
••••••Келди икки фаришта.
•••••Зулмат босган бу қабр,
••••Бирданига ЁРИШДИ.
•••Фаришталар дедилар.
••Битди қабр азоби
•Энди сизга бўлмагай.
••АЛЛОҲнинг ҳеч ғазаби,
•••Бу совғалар сиз учун,
••••Бўлсин сизга муборак.
•••••Бизларнинг келишимиз,
••••••Сизга ЖАННАТдан дарак!
•••••••Йигит деди: Малаклар,
••••••••Сизлар шошиб қолибсиз.
•••••••Лойиқмасман совғага,
••••••Сиз адашиб келибсиз.
•••••Орзуларим кўп эди,
••••Ўлиб кетдим армонда.
•••Лойиқмасман совғага,
••Қилманг мени шарманда.
•Ётавериб бир жойда,
••Кўникдим-ку САБРга.
•••Олиб бориб беринглар
••••Уни бошқа бировга.
•••••Фаришталар дедилар:
••••••Биз қилмаймиз ҳеч хато,
•••••••Бу совғалар сиз учун,
••••••••Сизга қилинган АТО.
•••••••Жон олувчи фаришта,
••••••Жонингизни олганди.
•••••Ўша пайт бешикда,
••••Фарзандингиз қолганди.
•••Инсонларга фарзандлар,
••Берилади омонат.
•Омонатга ҳиёнат
••Ўртамаса диёнат.
•••Аёлингиз тарбия,
••••Қилди ёлғиз болани.
•••••Фарзандингиз ўрганди
••••••Шу бугун БИСМИЛЛАҲни.
•••••••Қабрингизни тарк этар
••••••••Энди азоб-ғавғолар.
•••••••Диёнатли фарзанддан
••••••Келаверар совғалар.
•••••Яхши қолгин эй йигит,
••••Сўзимиз ростдир ишон.
•••Фаришталар кетдилар
••Қабр бўлди НУРАФШОН.
•Охиратни унутдик
••Дунёларга берилиб.
•САВОБ ишни ор билиб
••ГУНОҲ қилдик керилиб.
•••БИСМИЛЛАҲни ўрганиб
••••Шунча савоб бўлса гар.
•••••Қанча савоб бўларкан,
••••••ҚУРЪОН ўқисак агар.
•••••••ДУО қилинг азизлар,
••••••••Фарзандлар ОЛИМ бўлсин,
•••••••Улашинг бу мақолани,
••••••Бошқалар хам билишсин...
Пайғамбаримиз ҳақига ўн марта саловот айтинг илтимос
Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад
Имкони борича мақолани тарқатинг эринманг қанча кўп одам ўқиса шунча сизнинг ҳаққингизга саловат йиғилади балки қиёматда шафоатингиз бўлиши мумкин! Иншаоллоҳ🤲


Албатта  Яқинларингизга хам юборинг!!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12❤1😢1
🧕 Muslimalar kundaligi
132-ҚИСМ Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА Матлубанинг кўзлари катта-катта бўлди, бутун азойи бадани безгак тутгандек титрай бошлади. Унинг ҳолатини кўриб, Нигора қўрқиб кетди. * * * - Сенинг кетишингни сира истамайман, қизим. Тақдир. Ота-она ўлмоғи – мерос…
133-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Менам шуни ўйладим. Бир хил ўйлабмиз, - деди Гулҳаё. - Мени деб бўлди, ҳаммаси. Айбимни ювишга ҳаракат қиламан, дугон. Ё дадам билан, ё укам билан гаплашаман. Лекин сен ўқийсан, дугон.
- Айтма, гап эшитасан. Биз кичкина пул олмаганмиз - деди Зилол йиғлабсираб. - Беш миллиондан ошиқ пул олганмиз. Яна у пулни контрактга тўлаб ҳам бўлганмиз. Агар уйдагила билса, иккаламиз ҳам тамом бўламиз.
Олинган пул миқдорини эслагач, Гулҳаё анча хушёр тортди.

* * *

Гулрангнинг кечадан буён қулоғига дарс кирмасди. Хаёли паришон. Кўз ўнгидан Маликнинг бошини эгганча ортига қарамай кетган қиёфаси кетмайди. Ўша кетганидан буён тағин на қўнғироқ қилди, на хабар юборди. Ундан хабар кутгани сари қизнинг ҳардамхаёллиги ошар, юраги тез уриб, ҳаловатини йўқотарди.
«Мен хато қилдим. Дўстлардек гаплашиб турсам бўларди-ку, - ичида ўйларди қиз. - Ҳе йўқ, бе йўқ, гаплашмай, қўнғироқларига жавоб бермай қўйдим. Ҳали жа жиддий севги изҳор қилмаганди ҳам. Ўша айтган гапини ҳазилга олиб кетсам бўларди-ку! Нега бунча ўзимга жиддий олдим...»
Қиз роса ичини урди. Аксига олиб репетитор домласи ҳам айнан ундан битталаб дарс сўради. Қани, фикрини жамлаб айта олса?!
- Дарс тайёрлаай келганларга жарима борлигини биласиз-а? - койигандек деди домла. - Мен дадангизга бугун қизи 25 минг сўм жаримага тушганини ёзиб юбораман.
- Домла, ҳозир айтиб бераман. Хаёлга берилиб кетибман, - деди уялиб Гулранг.
Қиз парта устида турган китобга бир қаради-ю, ўқитувчисининг саволини эшитмаганини англади. Шу қадар хуши ўзида эмаскан. Шунчалар Малик хаёлини ўғирлабди. У бирибир жавоб бера олмади. Домласи эса қизининг дарс қилмаганини, ўқиганларини ўзлаштирмаганини англатувчи 25 минг сўм бериб юбориши ёзилган жарима қоғози Гулрангнинг қўлига тутқазди. Гулранг эса дадасининг қанчалар хафа бўлиши, койишини ўйлаб кайфияти тушди. Ҳатто, бу ерга Гулрангни олиб келганида айтган гапи ҳам қулоқлари устида янгради:
- Қизим, бу домланинг ўқитиш услуби зўр экан-а? Боланинг ўқимаётганини ота-онага билиш қийин эмаскан. Шартта жарима ёзиб бераркан. Айнан жаримага тушмаслик учун ҳам ўқийди-да, бола. Зўр ўйлабди, лекин...
Бу қоғозни олиб борса, дадаси, ойиси ва ҳатто опаларидан ҳам гап эшитиши мумкинлигини ўйлаб, Гулранг сиқилди. Унга жарима қоғозини тутқазиб турган домласига илтижоли термулди.
- Олинг, ота-онангизга берасиз.
- Домла, йигирма беш минг сўмни ўзим ҳозироқ берсам-чи? – Гулранг маломатдан қутулиш чораси топилганидан хурсанд бўлиб сўради.
- Менга сизнинг йигирма беш минг сўмингиз муҳим эмас, менга сизнинг дарс қилмаганингизни отангиз билгани муҳим, - кўзларини лўқ қилиб деди домла ҳам. – Мана бу ота-она имзоси деган жойига ё отангиз, ё онангиз имзо чекади. Мана бу хулоса деган жойига сиз билан гаплашгач, қандай хулосага келгани, сизнинг дарс қилмаганингизга нима сабаб бўлгани ҳақидаги хулосасини ёзади. Тушундингизми?
Гулранг хўрсинди. Бу қоғоз бутун оила аъзоларини нақадар хафа қилишини аниқ-тиниқ ҳис қилди. Ахир отаси ва опаси Гулҳаё уларнинг ўқишига тўлаш учун тинмай ишлаб пул топади. Онаси ўзи хаста. Гулюз ҳам ўқийди, ҳам рўзғорни эплайди. Умид ҳам ўқийди ва мана яқиндан пул топа бошлади. Фақат Гулранг, Гулрангина гоҳ машинани олиб қочади, гоҳ йигитлар билан гаплашади, гоҳ дарс қилмайди... Мана энди...
- Уф-ф-ф, - ўзи билмаган ҳолда бошини ушлаб ўқитувчисига қаради Гулранг. – Домла, биринчи марта кечиринг. Дадам хафа бўлади. Илтимос, биринчи марта ўзимдан олиб туринг пулни.
👍24
134-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Ўқитувчи унга қовоқ осиб қаради. Сўнг жаҳли чиққандек деди:
- Менинг луғатимда “Биринчи марта кечираман”, деган гап йўқ. Эртага ўқишдан йиқилсангиз, ота-онангиз менга “Биринчи марта яхши ўқитмаганингиз учун сизни кечираман”, демайди. Мен битта сизни деб бошқа қанча-қанча абитуриентларимдан кечишни истамайман. Битта сизнинг ўқишдан йиқилишингиз, менга келаётган қанча абитуриентнинг ҳафсаласини пир қилади. Аксинча, кирсангиз, атрофингиздаги ҳамма абитуриент менга келади. Мана, нима учун менда “биринчи марта кечираман”, деган гап йўқ. Менда ўқиётган ҳар бир абитуриент бу – натижа дегани. Шу пайтгача натижам Худога шукр ёмон бўлгани йўқ. Ёмон бўлмагани учун ҳам сиз мени қаёқлардандир топиб келгансиз. Ёқса ўқинг, ёқмаса ҳозироқ кетишингиз мумкин. Аммо менга мана шу жарима қоғозини ота-онангизнинг фикри ва имзоси билан олиб келинг.
Гулранг мулзам бўлди. Бошини эгганича жойига ўтирди. Биларди, домласининг феълини. Бошқа абитуриентларга айтган гапларини ҳам эшитганди, яна нимани умид қилди?
Гулранг домласининг бир сўзли эканлигини билгани учун жарима қоғозини авайлабгина дафтарининг орасига солиб қўйди. Онасининг кўзлари кўрмайди, демак, ёзолмайди. Хуллас, дадасидан гап эшитишга тайёр бўлиб бориши керак. Яна дарс қилмагани учун жўяли баҳона ҳам топиб қўйиш даркор. Аслида ҳаммасига Малик айбдор. Эс-хаёли унда бўлди. Қиз бир зумда дарсдаги муаммони унутди-ю, хаёлларга берилди:
“Тавба, йигит киши ҳам шунақа аразчи бўладими? Ақалли бир бор хабар юборса бўларди. Лекин юракни ўртайдиган қилиб севги изҳор қилди-ю, кетди. Унинг овози қулоғим остидан кетмаяпти. Уф-ф, севги билан чалғимаслигим керак. Айниқса, Маликнинг севгиси билан. Ахир у бор-йўғи машина ювувчи. Яна ўқишга киришга ҳаракат ҳам қилмаяпти. Мен эса ўқишим керак. Ойим бизга уқтирганидек ҳали йўлимизда не-не йигитлар чиқади, дил изҳори қилади. “Ҳа деганига, ма деб кўнгил бериб қўйманглар, синанглар, ўрганинглар”, деганди ойим. “Ма”, деб кўнглимни бера олмайман, унга...”

* * *

- Мен ҳам никоҳидаги аёлиман. Шариатда эркак никоҳидаги аёлларини тенг кўриши керак. Бунга аёллари ҳам қаршилик қилмаслиги керак. Сиз эса менга қаршилик қиляпсиз. Шунга келишиб олайлик деб, телефон қиляпман, – кўзларини Рита холадан олмай тўтиқушдек гапирарди Севара. У атай Матлуба билан гаплашиш учун бугун бозордан эрта қайтганди.
- Сиз менинг оиламни бузмоқчи бўлиб, яна менга ақл ҳам ўргатяпсизми? Икки кун эрим ёнингизга борганига ўзингизни хотинидек тутиб қолдингизми? Ҳали сизни никоҳига ҳам олгани йўқ-ку! Мен ёлғонларингизга ишонадиган аҳмоқ эмасман. Нима, шу гапларни айтсам, эри билан жанжаллашади, оиласи бузилади, деяпсизми? – Матлубанинг тутақиб гапиргани эшитилди.
- Мен ёлғон гапираётганим йўқ! Эрингиз мени никоҳига олган! – алам билан деди Севара ҳам.
- Эрим кўчада бўйнига осилган аёлнинг ҳаммасини никоҳига олавермайди. Кўчада илашган, кўчада қолади. Нималарни орзу қилувдинг! – жаҳл билан сенсирашга ўтди Матлуба.
- Сенламанг мени. Сиз эрингизга қандай хотин бўлсангиз, менам шундай хотиниман! Хоҳлайсизми, йўқми, мен унинг ҳаётида борман! Ва... мени севади! – Рита холага қараб энса қотирганча деди Севара.
- Ширин хаёллар оғушида юравер! Йўлингда учраган ҳамма эркакка осилиб кўр, зора бирортаси ростмана никоҳига олса... – Матлубанинг бор овозда бақириб гапиргани Севарага ҳам сезилди. – Лекин унутма, енгилтак аёлларни эркаклар ҳеч қачон никоҳига олмайди! Ва миллион марта никоҳидаман, деганинг билан никоҳига кириб қолмайсан!
- Эй лақма! – ғазаби қайнаган Севара ҳам тилига эрк бера бошлади. – Эринг мени никоҳига олганига а-а-анча бўлган. Сени балки никоҳимга олмадим, деб лақиллатгандир! Лақиллаганингни билганинг учун ўзингни машина тагига ташлагандирсан?
👍27❤1