ҚАДРИНГНИ БИЛГАН БИЛАН БЎЛ!
Ота ўлимидан олдин фарзандини чақириб, қўлига бир соат тутқазди.
– Бу соат 200 йил олдин ясалган. Бизга бобонгнинг боболаридан мерос қолган. Сен буни маҳалла бошидаги соатсозга олиб бориб, сотмоқчи еканингни айт ва унинг жавобини менга келтир, – деди. Ўғил бориб, соатсоздан:
– Бунинг эски экан, беш доллар бераман,- деган жавобни олиб келди.
– Энди буни ноёб нарсалар сотиладиган дўконга олиб боргин, – деди ота.
У ерга борган ўғил дўкондорнинг “беш минг доллар бераман” деган жавоби билан қайтди. Ота яна ўғлини юбора туриб:
– Энди буни давлат музейига олиб бориб, сотмоқчи эканингни айт, – деди. Музейга бориб, отаси ёнига жуда ҳайратланган ҳолда қайтган ўғил:
– Музейдагилар бир мутахассисни чақиртириб, уни яхшилаб текширганларидан сўнг, шу бир парчагина темирни бир миллион доллар деб баҳолашди-я, – деди.
Шунда ота:
– Болам, сенга ўргатмоқчи бўлганим, сенинг жойинг қадрингни тўғри билишадиган жойда. Ўзингни нотўғри ерга қўйиб, қадрингга етмасалар, хафа бўлиб юрма. Қадрингни билган қадрингга ҳам етади. Ўзингга нолойиқ бўлган ерда ҳаргиз қолма!» дея насиҳат қилган бўлди.
📨Бошқаларга ҳам юборинг!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍13
ОТА
Ишдан чиқиб, ширинлик дўконига бордим. Кичкинам уч кундан буён:
- Ая, торт олиб келинг, - деб зорланади. Пулим оз эди, шу сабаб боламга яраша кичкина торт сотиб олдим. Уйга қайтишимда йўлимдан отам чиқди.
- Ишинг тугадими? - сўради дадам салом аликдан сўнг.
- Ҳа, дада.
- Қўлингдаги нима?
- Неварангизни торт егиси келибди, шунга...
- Ҳа. Тезроқ олиб бор. Йўлингни пойлаб ўтиргандир.
Отам билан хайрлашиб уйга кетдим. Дадам орқамдан қараб қолди. Уйга келгач, тортни кенжатойимнинг олдига қўйдим.
- Бобом келяптилар, - деди даразадан кўчани томоша қилиб ўтирган катта ўғлим.
- Дадам? Нега келяпти эканлар?
Фурсат ўтмай дадам келди. Ичкарига бошладим, лекин дадам кўнмади. Остонадан туриб қўлимга бир қутини узатди.
- Бу нима, дада?
- Торт. Ёдингдами, болалигингда тортни яхши кўрардинг. Қўлингдаги кичкина тортни болангга илиниб, ўзинг емаслигинг аниқ. Шунинг учун сенга ўзим торт сотиб олиб келдим. Сен болангни хурсанд қилаётганингни кўриб, мен ҳам сени хурсанд қилгим келди...
Мен йиғладим... Мен охирги пулимга боламга торт олгандим. Эҳтимол дадам ҳам шундай қилгандир. Мен боламни дедим, дадам ҳам боласини.

👍21😢9❤3
145-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- Тўғри... – тан олди Матлуба. – Хуллас, ўша бахтим ўғриси билан гаплашишим керак. Хаёлимда видеони индамай тарқатиб юборадигандек.
- Нега мунча қўрқасан, ўғирлик қилмагансан-ку!
- Аммо ўша бахтим ўғриси бирдан бақириб кетгани учун атрофдаги савдогарлар “Нимангизни ўғирлади?”, “Ўғримикан?”, “Милиция чақиринг” деб бақиришиб қолишган. Бизнинг гапларимизни ҳеч ким эшитмаган-ку! Менам қўрқиб кетганимдан тезда у ердан кетиб қолгандим. Қўрққанларим видеога тушган бўлса, аниқ мени ўғри деб ўйлашади.
- Жуда айёр, кундошинг. Қара, вазиятдан ўта усталик билан фойдаланган, яна видеони ҳам сақлаб қўйган. Балки уюштиргандир, ўзи атай?! – тахмини ўзига ёқиб кўзлари катта-катта бўлиб кетди Нигоранинг.
- Йўқ, уюштиргани йўқ. Чунки менинг боришимни билмасди, мени танимасди ҳам. Ўзим бордим, ўзим танишдим.
- Демак, унда вазиятдан яхши фойдаланиб қолибди.
- Хуллас, нима маслаҳат берасан? – кўрмаса-да, одат туфайли нигоҳларини дугонаси томон тикди Матлуба.
- Менимча, у ўз-ўзидан видеони тарқатиб юбормайди. Фойда беришига ишонганида қўйиши мумкин. Пухта аёлга ўхшаяпти, кундошинг.
- Кундошинг деяверма! Кундошим эмас у!
- Нима дей бўлмаса!
- Ўғри, унинг ўзи ўғри! Бахтим ўғриси!
- Майли, Ўғрихон дейман унда. Ишқилиб, ўша Ўғрихон ҳеч нимани бой бермайди. Ўз-ўзидан видеони қўйиб юбормайди. Шунинг учун индама. У сукут сақлаганида ишларингни битиб ол. Айтганча, кўз дўхтирига бордингми? Кўзинг ғира-шира кўра бошлаганини айтингми?
- Йўқ, бормадим. Кўра бошлаганимни дўхтир билса, Аббосга айтади. Кейин Аббос қарабсанки, олдингидек биз ҳақимизда қайғурмайди. Ўша Ўғрига югуради.
- Бормаяпти, унга дединг-ку! – қизиқсиниб деди Нигора.
- Терговчидан қўрққани учун бормаяпти. Баъзида уйга кеч келади. Ўшанда бораётгандир, учрашаётгандир? Кундузи кўришишар... Мен билиб ўтирибманми? Чунки иккаласининг ҳам иши бозорда-ку!
- Аббос ўз соҳасини буткул унутди, а?
- Ҳа, у пайтлар психология ҳеч кимни қизиқтирмасди, бунинг ортидан пул топиб бўлмасди. Шунга ўзини бозорга уриб кетди-да.
- Лекин сен унинг аспирантурада ўқишига ҳам кўмаклашдинг-ку! Болаларингни қишлоққа олиб кетиб, қийналиб... Ўша пайтларда ўзингдан совутдинг, Аббосни. Меҳр кўзда деб бежизга айтишмайди.
- Домла бўлар, обрўли касб деганмизда. Аммо бизнинг ўйлаганимиз бўлмади. Биз турли режалар ўйлайверамиз, аммо Худойимнинг битиги бошқача бўлади.
- Майли сиқилма, яхши бўлади ҳаммаси. Мана Худойим ўзи қўллаяпти. Режаларимиз амалга ошяпти. Ўғлим Гулҳаёга қизиқиб қолди. Рақамини бер.
- Телефонимдан ол. Мен кўрмасам...
- Шукр қил, сал-пал кўра бошладинг-ку! – Нигора Матлубанинг сумкасини олиб, телефонини қидира бошлади. - Лекин-чи, дўхтиринг билан гаплашишинг керак. Чунки у кўриш қобилиятини янада ошириш учун бошқа дорилар берар, балки...
- Дўхтир билан келишиб олсаммикан, ё? “Эримга билдирмай туринг”, деб... – ўйланди Матлуба.

👍20❤1😭1
146-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- Менга қара, коди қанақа бу телефонингни? – телефон экранини оча олмай деди Нигора.
- Бармоғимга тут, - Матлуба кўрсатгич бармоғини узатди.
- Дўхтирни Аббоснинг таниши дединг-ку! Барибир айтади у Аббосга. Ўзининг меҳнатини, ютуғини кўрсатгиси келади. “Мана, хотинингизни кўзини очдим”, дея пул ундиргиси келади. Дўхтир билан келишаман деб, Аббоснинг кўзига янаям балодек кўриниб қолма.
- Нима қилай, унда а? Кўзим кўряпти, десам Аббос бизни ташлаб қўяди. Кўрмаяпман деб юраверсам, даво кечикиб, кўзимга акс таъсир қилиши, кўра бошлаган жойида орқага кетиши ҳам мумкин. У-ф-ф! Нима қилай, а?
- Бирам ҳаётинг чигал-ей! – норози оҳангда қошларини чимирди Нигора. – Муаммосиз тура олмайсан! Демак биттасини танлашинг керак: ё кўзинг, ё Аббос! Танла!
* * *
Гулранг қанчалик дарсга эътиборли бўлмасин, хаёли Маликка кетиб қолаверди. Айниқса, кечаги қилиғи кулгисини қистатарди: “Гулрангнинг амакисиманмиш”... “Амакилар жиянларининг телефонини текшириб туриши керак эмиш”... У ўзига ўзи мийиғида кулар, атрофга мамнун қараб қўярди. Бу унга дарс ўтаётган ўқитувчининг эътиборидан четда қолмади:
- Гулранг, сиз дарсда ташқарида юрибсиз. Хаёлингизни жамланг. Ҳозир биз нимани муҳокама қилдик?
Гулранг бир зум ўзини йўқотиб қўйди, ўқитувчиси ҳамма сиридан воқиф бўлгандек қизариб кетди. Кейин “хўп” дея бошини эгиб олдидаги китобига тикилди. Шу пайт телефонига хабар келганини билдирувчи мусиқа янгради.
Энди ундан ўтиб доска томон юраётган ўқитувчи ялт этиб қизга қаради ва жаҳли чиққанини билдирмоқчидек деди:
- Телефонларни ўчириб қўйишимиз керак эди. Менга беринг-чи? Сизга қоидаларимиз таъсир қилмайдими?
Гулранг ўқитувчига телефонни узатиш асносида экранига қаради. Келган хабар эгаси “Сардорнинг тоғаси”. Юраги “шув” этди қиз шўрликнинг. Яна ўқитувчисидан балога қоладиган бўлди. Тағин жарима ёзиб берса борми? Ўзи дадасини зўрға алдаб, қутулганди. Агар дадаси унинг хаёлида йигитлар айланиб юрганидан хабар топсами? Нақ уйдан чиқармай қўяди. Шуларни ўйларкан у ўқитувчисига кўзларини катта-катта очиб илтижоли боқди. Ўқитувчи эса гўё хабарни қиш учун олгандек телефон экранига тикилди ва хабарни очди. Гулранг баттар қўрқиб кетди. Ўқитувчи эса бир телефонга, бир Гулрангга қаради-ю, индамай бориб ўз столи четига қўйиб қўйди. Энди бечора қиз икки кўзини телефондан узмас, худдики, яхшилаб тикилса, хабарни биладигандек эди. Аммо ўқитувчи индамаганига қараганда, Маликнинг юборган хабари ишқий эмас. Агар севги изҳорисифат хабар бўлганида ўқитувчиси тутақиб кетарди. Мана шу ўйлар қизни яна дарс тинглаш, эслаб қолиш, ўрганиш қобилиятларидан мосуво қилди. Ниҳоят дарс тугади. Гулрангнинг юраги тўла ҳадик бўлгани боис, жуда секин қимирлади. Оҳисталик билан уқув қуролларини йиғиб, сумкасига жойлади ва энг охирги бўлиб ўрнидан турди. Ҳуркак оҳу мисол ўқитувчиси ёнига борди:
- Устоз, телефонимни олсам бўладими?
- Бўлади. Кейинги дарсларда ўчириб қўйиш ёдингиздан чиқмасин. Бўлмаса дарсга қўймайман. Иккинчи марта дарсга бефарқ ўтирибсиз.
“Дарсга қўймайман!” мана шу гапнинг ўзи Гулрангга етарли эди.

👍25❤2
147-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- Хўп устоз, - деди у итоаткорона. – Бошқа қайтарилмайди.
У токи синфхонадан чиқиб кетмагунча телефони экранига қарамади. Қўрқди. Чиққач эса тиртоқ қўллари билан секин очди:
“Ҳар доимги бекатда кутиб тураман. Бирга кетамиз. Амакинг...”
Гулранг ўқитувчиси нега ғазаб отига минмаганини тушуниб ўзига ўзи кула бошлади. Биргина “Амакинг” деган сўз уни қанча балолардан қутқарганини билиб эса қиз қувонди. Тезроқ Маликнинг ёнига боргиси, бўлган воқеаларни айтиб бергиси келди.
Бугун у автобусда яна қанақа томоша кўрсатса экан? Кеча телефонини текширди. Хабарларини, қўнғироқларини, телефонида сақланган барса рақамларни кўриб чиқди. Кейин эса “Йигитингни нима деб сақлагансан?” деди.
- Қизиқмисиз? Йигитим йўқ, йигит нима қилсин, менда - деди Гулранг уялиб.
Малик шу қадар хурсанд бўлиб кетдики...
- Ҳалиям йигит топмадингми? – ҳазиллаши бошлади у билан. – Демак, бирорта йигитга ёқмагансан. Қаёқдан ҳам ёқасан? Қайсар, гапуқмас бўлсанг! Ҳа майли, ўксинма, мен ўзим менга йигит бўлиб тура қоламан. Сенинг ёнингда йигитингман, дугоналаринг ёнида амакингман. Тушундингми?
- Тушундим, - кулди Гулранг ҳам.
Улар шу тарзда ҳазил-ҳузул билан уйларигача бирга кетганди. Бугун мана, яна уни кутиб ўтирибди. У ширин хаёллар оғушида икки дугонаси билан бекатга келди. Бекатда Малик кўринмасди. У атрофга аланглади.
“Бекатдаман, деганди. Бирор жойга кетдимикан?”
Қиз яна атрофга аланглади.
- Тинчликми? Кимни қидиряпсан? – ҳайрон бўлди дугонаси.
- Амаким бир китоб олиб келаман деганди. Келмабди, шекилли, - ёлғон гапирди Гулранг.
- Бўлмаса, ҳали кетмайсанми? Автобус келди, - деди бошқа дугонаси.
- Кетмайди, - унинг ўрнига жавоб берди биринчи дугонаси. – Биз кетдик. Сен амакингни кутасан барибир.
Қизлар шундай дея автобусга чиқиб кетишди. Гулранг эса анграйганча қолаверди. Тўғри қилдими, йўқми, ўзи ҳам билмасди. Асосийси, бу ташаббус ундан чиқмади. Маликнинг чиндан унинг амакиси деб ўйлаган қизларнинг ўзи кўмаклашиб юбора қолишди. Энди бекатда ўтириб кутса бўлади.
“Уни кутишим тўғримикан? Ахир “кутаман” демагандим-ку! Жавоб ҳам ёзмадим хабарига. Кутиб ўтирсам... Уят бўлади...”
Гулранг иккилана бошлади. Ўрнидан турди. Дугоналари ўтирган автобус томон икки қадам босди. Сўнг автобусга чиқса, улар олдида ёлғончи бўлиши ўйлаб яна ўтирди. Маликни кутиб ўтириш ҳам унинг ориятини қўзғаётганди. У энди тағин ўрнидан турганди автобус юра бошлади. Гулранг улов томон югурмоқчи эди, нозик қўлларидан маҳкам тутган бақувват қўл уни ортга тисарилишга мажбур қилди.
- Қаёққа? – бу Маликнинг қувноқ овози эди.
- Автобусим кетяпти, - икки кўзи транспортда бўлган қиз ичини урди. Кейин йигитга қараб деди: Ассалому алайкум.
- Ва алайкум ассалом. Шунчалар бесабрмисан? Беш дақиқа ҳам кутмадинг, мени.
- Мен кутмадим, - уялганидан деди қиз. – Дугоналарим смсингизни кўрганди. Амакинг келади-ку, кут дейишди. Ҳеч нарса деёлмай қолдим.

👍16❤2
148-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- Шунинг учун ўрнингдан туриб кетмоқчи бўлибсан-да!
- Сиз... сиз мени пойлаб турганмидингиз?
- Ҳа, - яшириб ўтирмади Малик. – Атай сени пойладим. Менга бўлган муносабатингни кўрмоқчи эдим. Энди хурсанд бўлгандим, мени озгина бўлса-да, кутди, мени ўйлади деб. Сен эса дугоналарим айтди деяпсан.
- Ҳа, улар амакингни кутмайсанми, деб ташлаб кетишди, - шоша-пиша ўзини ҳижолатликдан қутқармоқчи бўлди, қиз.
- Ўзинг-чи? Ўзинг заррача бўлса-да, ўйладингми, мени? Ўйламадинг, а? Ўйламаганинг учун икки марта кетмоқчи бўлдинг, а? Ростини айт, ўйладингми, мени? – Малик қизнинг кўзларига тикилди.
* * *
- Сен билан шу ердан бошқа жойда ёлғиз гаплаша олмайман. Уйда ҳамманинг олдида айтиб бўлмайди, бу гапни. Хонангга кириб гаплашсам, уйдагиларда шубҳа уйғонади. Шунинг учун ишхонага чақирдим. Ўқишинг қолиб кетмадими?
- Мени қўрқитяпсиз, опа? Ўзи ялинчоқ овозда чақирганингизга кўзимга ҳеч нарса кўринмай югуриб келдим. Тинчмисиз? Нима гап? – хавотирли кўзларини опасидан узмади Умид.
- Ўқишингга нима дединг? – Гулҳаё ҳалиям укасининг ўқишини ўйларди.
- Ўқишим бўлди. Болалар билан ижтимоий тармоқ учун видео ёзмоқчи эдик. Сиз чақирганингиз учун эртага қолдирдик. Гапиринг, тинчликми?
- Тинчлик эмас, - хўрсинди Гулҳаё. Бу иккимизнинг орамизда сир бўлиши керак, Умид. Ҳеч кимга айтмайман деб сўз бер.
- Хўп, сиз аввал айтинг, нима гап?
- Мен... ҳалиги менга пул керак, Умид. Сенам пул топа бошладинг-ку! Сенинг ҳали қанча пул топишингни уйдагилар билмайди. Менга ёрдаминг керак!
- Нимага? Матони бузиб қўйдингизми? Ўрнига мато олиш керакми? – Умид опасининг олдидаги бичиш ускунасига қаради. Неча “рулон” матони буздингиз?
- Оббо! Мато бузмадим, укажон. Мато бузмайман. Ишимни яхши биламан. Фақат... бир ёмон ишга аралашиб қолдим... – ерга қаради Гулҳаё.
- Нима? – кўзлари катта-катта бўлди Умиднинг. – Бирор ўйин... ўйинда ютқаздингизми?
- Қанақа ўйин? – кулгиси қистади Гулҳаёнинг. – Мени қиморбоз деб ўйлаяпсанми?
- Ичимни қиздириб юбордингиз, опа. Гапиринг...
- Ҳалиги... дугонам Зилоланинг отаси ўлди. Йўқ, аввал касал бўлди. Саратон! “Контракт” пулини тўлай олмади. Ўқишни ташламоқчи бўлди. Кейин мен уни ломбардга бошлаб бордим. Ломбард тилла буюмларни гаровга олиб фоиз эвазига пуд берадиган жой. Хуллас, Зилола иккаламиз тилла тақинчоқларимизни ломбардга бериб, контракт тўладик ва... – Гулҳаё тез-тез ҳамма воқеани айтиб берди. Сўз охирида эса ўзига керакли пулни ҳам айтди. – Иккаламизнинг икки ойлик фоизимиз саккиз юз минг бўлган. Бу ой ҳам тўламасам, иккаламизга икки юз мингдан тўрт юз минг қўшилади ва бир миллион икки юз минг сўм бўлади қарзим. Аслида беш миллион сўм олганмиз.
Умид опасининг қарзини эшитиб, бақадек қотиб қолди.
- Беш миллион? Бу фоизи билан қанча бўлишини биласизми, опа? – хуши бошидан учиб сўради Умид.
- Билмаганимда сендан ёрдам сўрамасдим. Ошиб кетяпти, қарзларимиз. Ҳалиям менинг танишим бўлгани учун фоизини анча камайтириб берганди. Зилоланинг зираги кўзсиз эди. Каттагина. Туриши тилла. Шунинг ўзи анча пул бўлганди.
- Унақа қимматбаҳо зиракни сўрамайдими, уйдагилари? – Умид ҳайрон бўлиб сўради.
- Сўрайди. Шундан хавотирланиб сўраяпман, сендан пул.

👍29❤1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙✨ Х а й р л и т у н
м е х р и б о н л а р и м! ✨🌙
Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг.
Тунингиз осуда утсин. Ширин тушлар хамрохингиз бўлсин!!!
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤ХАЙРЛИ ТОНГ🌿🌺🌿
🌱🌷 Ассалому алайкум
🌱🌷ва раҳматуллоҳи
🌱🌷ва барокатуҳ.
🕊. 🕊.
☘☕️🌸 Душанба тонги муборак
🌼Қадрли қадрдоним, сизга ва оилангизга дунёдаги энг яхши тилакларни тилайман, умрингиз ва ризқингиз зиёда бўлсин ИН ША АЛЛОҲ ! 💐💐
БУГУНГИ КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ИШЛАРГА БОЙ БЎЛСИН!!! 🌻
Яқинларга улашинг ❤️⤵️

❤2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌱 Aссалому алайкум. Душанба
тонги муборак бўлсин.
🌷 Аллоҳим тонгингизни
нурафшон,
🌹 Кўнглингизни хотиржам,
🌺 Чеҳрангизни нурли қилсин.
🌸 Танангизни саломатлик,
🌼 Юзингизни эсa табассум безаб
турсин!!
☘Бошланган кунингиз файзли
ўтсин!
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
тонги муборак бўлсин.
🌷 Аллоҳим тонгингизни
нурафшон,
🌹 Кўнглингизни хотиржам,
🌺 Чеҳрангизни нурли қилсин.
🌸 Танангизни саломатлик,
🌼 Юзингизни эсa табассум безаб
турсин!!
☘Бошланган кунингиз файзли
ўтсин!
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👏1
ХАСТА БОЛАНИНГ ОРЗУСИ....
Она лейкоз (оқ қон) билан оғриган олти ёшдаги ўғлига қараб, юрак бағри ўртанарди. Қалби изтироб ичида бўлишига қарамай, нимадир қилиб ўғлини севинтиришн ўйларди. Барча ота-оналар каби у ҳам фарзандининг улғайишини, орзуларининг рўёбга чиқишини истарди. Аммо бундай бўлмаслиги аниқ, хасталик чангалида боласи эзғиланаётгани ҳаммага аён эди. Шунинг ҳам она ўғлининг орзуларини рўёбга чиқаришга уринарди.
– Меҳмет, катта бўлганингда қайси касб эгаси бўлишинг ҳақида ҳеч ўйладингми? Катта бўлганингда қандай яшашингни орзу қилдингми?
Меҳмет узоқ куттирмай жавоб берди:
– Ойижон, мен катта бўлсам ёнғин ўчирувчи бўламан!
Она кулимсиради ва:
– Орзуингни рўёбга чиқаришга ҳаракат қилиб кўрамизми?- деди.
Кейин шаҳардаги ёнғин ўчириш мудирлигига борди ва ёнғин ўчириш хизмати ходимлари билан танишди. Уларга ўғлининг сўнги истагини етказди. Боласини ўт ўчириш машинасига миндириб, шаҳар айлантиришга имкон бор-йўқлигини сўради.
– Бундан ҳам кўпроғини қила оламиз,- деди ёнғин ўчириш хизмати ходимларидан бири. – Агар ўғлингизни чоршанба куни эрталабда уйғотиб, кийинтириб турсангиз у бизнинг шарафли меҳмонимиз бўлади. Ўғлингизга ўт ўчирувчилар кимлигини кўрсатамиз. Биз билан бирга ёнғин ўчириш маҳкамасига келади, бирга овқатланамиз. Ёнғин ўчириш амалий машғулотларида қатнашади. Бизга унинг ўлчовларини берсангиз, унг лойиқ хизмат кийимлари тиктириб кийдирамиз.
Уч кундан сўнг ёнғин ўчириш хизмати ходими Меҳметнинг олдига борди. Унга аталган махсус кийимчаларни кийдирди ва ётоғидан ўт ўчириш машинасигача кўтариб олиб бориб, машинага ўтқизди. Меҳмет ёнғин ўчириш хизматчиси ҳамроҳлигида ўт ўчириш машинасида маҳкамага борар экан, ўзини ниҳоятда бахтли ҳис қиларди.
Ўша куни шаҳарда учта ёнғин фалокат рўй берди. Меҳмет ҳар хил ўт ўчириш машиналарига минди, ҳатто маҳкама мудирининг хос машинасига ҳам ўтириб шаҳар айланди. Телевизорда одамлар жажжи ёнғин ўчирувчи- Меҳметнинг жасоратини тоомша қилдилар. Орзусининг рўёбга чиқиши, унга кўрсатилган муҳаббат ва эътибор Меҳметни шунчалик севинтиргандики, у докторлар айтган муддатдан яна уч ой кўп яшади.
Бир кечаси Меҳметнинг аҳволи оғирлашиб, сўнги дақиқаларини яшаётганида, умрининг охирида болакай ўзини ёлғиз ҳис этмаслиги учун бош ҳамшира оиласини касалхонага чақиртирди. Кейин Меҳметнинг ёнғин ўчириш хизмати ходимлари билан ўтказган кунини эслади ва ёнғинга қарши курашиш маҳкамасига қўнғироқ қилиб, Меҳмет ёруғ дунё билан видолашаётганида унинг олдида ёнғинга қарши кураш маҳкамасининг бирор хизматчиси, хизмат кийимида туришини илтимос қилди.
– Буни аъло даражада бажарамиз,- деди ёнғинга қарши кураш маҳкамаси мудири.- Беш дақиқада ўша ерда бўламиз. Сиз бизга бу борада ёрдам бера оласизми? Яъни машиналаримиз сиреналарини чалиб касалхона атрофида айланганида, раҳбариятингизга ҳеч қандай ёнғин рўй бермагани, шунчаки бир болани хурсанд қилиш учун унинг зиёратига келганимизни хабар бериб, Меҳметжон ётган хонанинг деразасини очиб бера оласизми?
Беш дақиқалардан сўнгра ўт ўчирувчи машиналар сиреналарини чалганча касалхонага етиб келишди. Ўн тўртта ёнғин ўчириш хизмати ходимлари Меҳмет ётган учинчи қаватдаги хона деразасига тирмашиб чиқишди ва онасининг изни билан болакайни бағирларига босдилар. Улар Меҳметжонни жуда яхши кўришларини айтиб, болакайни эркаладилар. Ўлим билан юзма-юз турган Меҳмет ёнғин ўчириш хизмати мудирига қаради ва:
– Жаноб, мен энди чиндан ҳам ёнғин ўчирувчиманми?- дея сўради.
– Албатта! Ё бунга шубҳанг борми, Меҳметжон?- жавоб берди мудир.
Шу сўзлардан сўнг Меҳмет кулимсиради ва кўзларини бир умрга юмди…
Турк тилидан Умида АДИЗОВА таржимаси

😢8👍6💔1😭1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўғил онага яқинми қизми🥹
Ота оналаримиз бахтимизга соғ бўлишсин ❤️
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Ота оналаримиз бахтимизга соғ бўлишсин ❤️
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5🔥3👏2
Forwarded from Help 4k pm
😍Parichka Tursiklar 30.000 😍
🤍Penyuvarlar 45.000 🤍
💋 Lifchiklar 15.000 💋
💙Tapochkalar 35.000 💙
❤️ Tursiklar 5.000
🔊Teeez shu kanallaga qo'shilib Harid qilishni boshlang🔊
https://t.me/optompinni
https://t.me/optompinni
https://t.me/Sevara_Collection2022
https://t.me/Sevara_Collection2022
ISHONCHLI REKLAMACHI MUROJAAT: @Milaniichka 17💃

👍4
149-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- Опа, менинг маошим сизнинг қарзингиздан ўн баробар кам. Ҳали эндигина кирдим-ку, клубга. Униям дадам, ойим сўраши мумкин. Ойлигинг қани, деса нима дейман? Интернет каналларимизга реклама беришмоқчи бўлишаётган экан, болаларнинг айтишича, аммо уям ҳали гумон. Берсаям, у пулни болалари билан бўлишамиз.
- Демак, сендан умид йўқ экан-да, - хўрсинди Гулҳаё. – Бу ҳақда ҳеч кимга айтма, укажон.
- Кимга айтаман, опа? Мендан шубҳа қиляпсизми?
- Айтиб қўйдим-да.
- Аммо қўлимдан келганча ёрдам қиламан,- чин дилдан деди Умид.
- Қаёқдан ҳам ёрдам қилардинг? Бошқа чора топишим керак.
- Дадамдан ташқари, ошиқча кийим тикиб, ўзингиз сотсангиз-чи?
- Жиннимисан? Бир “той” матодан тахминан нечта кўйлак чиқишини билади, дадам. Кейин савдогарлар айтмайди, дейсанми?
- Тўғри, - тан олди Умид. – Қизингиз алоҳида сотяпти, дейишса борми? Лекин-чи, опа, ҳеч бўлмаганда дадамга билдирмай бир кунда битта кўйлак ортиқча ишлаб чиқарсангиз ҳам бир ойда ўттизта кўйлак. Юз минг сўмдан сотсангиз ҳам уч миллион бўлади. Икки ойда қутуласиз, қарзингиздан.
Гулҳаё укасидан гапидан сўнг бироз ўйланиб қолди. Чиндан ҳам бир “рулон”дан битта кўйлак ортиқча чиқара олади. Битта кўйлак фарқини отаси сезмайди. Лекин у кўйлакни қаерга сотади?
- Нега ўйланиб қолдингиз? – янаям опасининг ичини қиздирарди Умид. - Бунақа пул билан ўша дугонангизнинг ўқишини қайта тиклаб олсангиз ҳам бўлади. Контрагини тўлашга ҳам қурбингиз етади. Ойимни дадамнинг қўлига қарамай ўзимиз даволатсак бўлади.
Гулҳаё укасининг охирги гапларидан ҳайрон бўлди, аммо берпарволарча сўради:
- “Дадамнинг қўлига қарамай” деганинг нимаси? Дадам бирор нимага зориқтирмоқчи бўлдими? Дори олиб бермайман, дедими?
Шундагина Умид опасининг ҳеч гапдан хабари йўқлигини, унинг наздида отаси фаришта эканлиги ва онасининг унга “опаларинг билмасин”, дея тайинлаганини эслаб, гапни бурди:
- Йўғ-а, дадамга ҳам бу ёрдамимиз “сюрприз” бўлади демоқчиман-да.
- Сезиб қолса борми, ростмана “сюрприз” бўлади, - хавотир билан деди Гулҳаё. – Ойим ҳам, дадам ҳам қаттиқ ранжийди.
- Тўғри, хафа бўлишади, лекин бошқа йўлингиз ҳам ҳам йўқ. Агар “Ҳа, ҳар куни биттадан кўйлак ортиқча тикиб йиға оламан”, десангиз, мен бозордан дадамни танимайдиган бирорта харидор топаман, - беихтиёр атрофга аланглаб деди Умид: - Майли, юз минг сўмдан бермасак, етмиш мингдан берармиз. Шуям кичкина пул бўлмайди.
Гулҳаё ўйланиб қолди. Қарзлардан қутилиши ва келаси йилга бемалол шартнома пулини тўлаб, Зилолани ўқишга қайтариш мумкинлигини ўйлаб розилик бергиси келди. Сирлари фош бўлса, ота-онаси томонидан бўладиган барча эътироз ва гиналар дугонасини ўқишга қайтариш бахти олдида арзимасдек туюлди.
* * *
- Мана бу машинангиздан тўртта, “оверлок”дан ҳам тўртта берасиз... – Аббос тикув цехи учун олмоқчи бўлаётган тикув машиналарининг нархини хомчўтга солиб кўраркан ўзига ўзи деди: - Бу ой ҳар қандай ортиқча ҳаражатдан тийилар эканмиз. Ҳозир олмасам бўлмайди, айни савдо зўр бўлаётган пайт. Янаям кўпроқ маҳсулот чиқарсам, янаям кўпроқ даромад дегани.
- Бугун оласизми? Ҳозир олиб кетасизми? – деди сотувчи кенг ва ёруғ хонадаги тикув анжомларига кўз югуртирар экан.

👍20❤1
150-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- Ҳа, қаерга тўлов қиламан? Ҳозироқ олиб кетиб ўрнатишим керак.
- Касса биринчи қаватда. Ўзимиз олиб бориб, ўрнатиб берамиз. Ундан хавотир олмасангиз ҳам бўлади.
- Жуда яхши, - севиниб кетди Аббос.
У кассага тушиб тўлов қилди, кейин цех манзилиги қолдириб, ўзи машинасига ўтириб, ишхонаси томон кетди. Тезроқ бориб цехдан яна саккизда машина учун жой ажратиши, ходимларга яна тикувчи топиш лозимлигини айтиши керак. Гулҳаё эртага бир соат вақт ажратиб, келган янги ишчиларни синовдан ўтказса, ишга олса, индинига бемалол кўпроқ буюртма қаубл қилиш мумкин. Ўзи бугун учта буюртмани рад этди. Чунки тайёр мол йўқ. Битта мижоз Севара. Унинг буюртмасини ҳам рад этишга мажбур. Бир ҳафта ичида қабул қилса бўлади. Яна Севара ижара учун пул ҳам сўраганди. Афсус, бера олмайди. Шунча ҳаражатга тушиб ўтирибди. Ўзи-ку, Севара тушунган аёл. Шундоқ ҳам мол билан таъминлаб турса, ўзи тўламоқчи бўлаётганди. “Цехни кенгайтирдим”, десам у тушунади. Кечроқ уйига ўтиб, ҳамма янгиликларни айтиб, вазиятини билиб келарман...
Аббос ишхонасига келиб, Гулҳаёнинг ёнида ўғлини кўриб бироз таажжубланди:
- Ҳа ўғлим, қандай шамол учирди, сени?
- Машғулотим, эрта тугаганди, шунга сизларни кўрай, ёрдамлашай дедим, - ўзига ҳадик билан қараб турган опасини хотиржам қилиш учун ёлғонлади Умид.
Гулҳаё енгил тортгандай бўлди. Аббос эса уларни ўзига эргаштирди:
- Қани иккаланг ҳам ортимдан кел. Умид кўнглинг сезибди, ўғлим. Ёрдаминг керак. Ҳозиргина дўкондан тўртта тикув, тўртта “оверлок” сотиб олдим. Цехни қайтадан тартибга солиб, янги машина ва ходимлар учун жой очиш керак.
- Нима? Тўртта тикув машинаси... Бир оғиз сўрамабсиз-да, - отасининг ортидан югургилади Гулҳаё. – Бизга тикув машинаси керак эмасди. “Оверлок”нинг ўзи бўларди.
- Энди аввалгидек ишламаймиз, Гулҳаё. Тўғри, илгари ўзим айтганман, чокнинг ҳаммасини “оверлок”да тикинглар деб. Чунки ҳамма шундай қиларди. Лекин энди катта цех бўляпмиз, - ғурур билан гапира бошлади Аббос. - Ўз йўналишмиз, ўз услубимиз ва молимизга эгамиз. Энди сифат учун курашишимиз керак. Энди тўғри чок ҳам берамиз.
- Аллақачон қилиш керак эди. Либосларни фақат “оверлок” чокида чиқаришга бошидан қарши эдим.
- Ҳа, сен айтгандинг. Лекин у пайтда бозор кўтармасди, бунча ҳаражатни. Лекин энди “Гулҳаё” цехи бренд даражасига чиқяпти. Бозорда ҳам сен тиккан кўйлакларга харидор кўп. Кўриниш ва дизайнер билан бозорни забт этдик, энди ушлаб қолиш учун сифатни ҳам ўйлаш вақти келди.
- Унда тикув машинасини кам олибсиз, - деди Гулҳаё.
- Биламан, - изоҳ берди Аббос. – Ҳозирча бор пулимга олиб турдим. Шу ҳафтанинг даромадини йиғай, яна оламиз. Тикув машинасининг ўзини оламиз. “Оверлок” етарли.
- Ўзи ходимларингиз кам эди. Чунки хона катта, машиналарингиз бемалол жойлашади, - деди Умид тикиш билан банд бўлган катта хонадаги ходимларга қараб оларкан.
- Қандай жойлаштиришни ўйлашимиз керак, - Аббос синчковлик билан хонани кузата бошлади. - Ходимлар бир-бирига ҳалал бермасин ва келаси ҳафта оладиган тикув машинамизга ҳам жой бўлсин.
- Шунча машинага пулингиз етадими, дада? Ишга яраша мато ҳам олишингиз керак, - деди Гулҳаё.

👍22❤1
151-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- Чамалаб кўрдим. Бу ой максимал даражада тежаб ишлатамиз пулни. Фақат цехга “урамиз” даромадни. Қолган ҳамма чиқимлар тўхтаб туради. Бошқа чора йўқ. Ҳатто, репититорларнинг пулини ҳам келаси ой қўшиб бериш билан шарти билан гаплашиб келмоқчиман. Ҳеч қачон кечиктирмаганмиз пулни. Рози бўлишар, а? – болаларига қаради Аббос.
- Менда муаммо бўлмайди, - деди Умид.
- Менда шундоқ ҳам тўловлар йўқ. Шартнома пулимни тўлаб бўлгансиз.
- Ҳамма “пул беринг” дейувчилар уйда экан-ку, - кулди Аббос. – Гулюз, Гулранг ва ойинг... Уччовининг ҳам ҳаражатларини чеклаймиз.
* * *
- Эҳ, Зоир, Зоир... Мени ҳам уйнинг, ҳам сотув жойининг ижара пулидан айирди. Шу пайти Аббос ака пул берган, менинг даромадим эса ёнимга қолган бўларди, - Севара Рустамга жойнинг ижара пулини бергани ёдига тушиб, ичини урди. – Бугунги савдом билан қўшсам, анча пуд йиғардим. Агар шунақа савдо бўлиб турса, Аббос ака ҳам ёрдам қилса, Худо хоҳласа, келаси йилларга уй олишим ҳам мумкин. Айтганча, уй ва жойнинг ижара пулини ҳали тўламадим, десам бўлади-ку, Аббос акага. Телефон қилиб бугун келинг, дейман...
Унинг кечига ҳийласи ёдига тушиб, ўзича уялган бўлди. Ахир нима қилсин, Зоир оёқ тираб туриб олгач, мажбур бўлди-да. Шундай яхши одам бўлган эрини алдади. Телефон қилиб, хижолатомуз гапирди:
- Ало, ассалому алайкум. Қорбобом, яхшимисиз?
- Волайкум ассалом. Яхшиман. Ўзинг-чи? – Аббоснинг шошиброқ гапираётгани сезилди.
- Бугун бораман, деганингизга жуда хурсанд эдим. Бозорга киргандим, энг ширин овқатларни пиширай деб. Аксига олади, Қорбобо. Шундоқ Самирни олай деб Рита холаникига келсам, инқиллаб ётибди. Қон босими ошиб кетибди. Шу ҳолида ташлаб кета олмайман. Мен Рита холаникида қоламан, Қорбобо.
- Яхшими, хозир Рита хола? Дори керак эмасмикан?
- Яхши, дори олиб келдим.
- “Тез ёрдам” чақирмадингми?
- Чақирдим. Укол қилиб кетди. Жуда баланд экан, қон босими. Ўрнидан турмасин, деди, - Севара бундан анча илгари Рита холанинг мазаси қочганида шифокорлар айтган гапларни эслаб айта бошлади. – Ҳаракат қилдирманг, деди. Шунга қараб турай дедим.
- Яхши. Унда эртага кўришармиз, - деди Аббос ва алоқани узди.
Севара ёлғони ишончли чиққанидан енгил тортди. Зоир билан гаплашди. Зоир тинмай унга турмушга чиқишни таклиф қилди.
- Бошим очиқ эмас, эрга текканман. Энди кеч, - тушунтиришга уринди Севара.
Зоир эса муҳаббати сўнмаганини уқтиришдан, Аббоснинг қарилигини таъкидлашдан чарчамади. Аббосдан ажрашишини сўраб туриб олди. Ўзига қолса Севара шундай қиларди ҳам. Аммо бир нарса уни доим қайтаради: ота-онасининг дийдори!
У ҳали ҳам ота-онаси уни кечиришидан умидвор! Агар у яна Зоир билан бирга бўлса, Рита хола уқтирганидек унга ота-она эшиги тақа-тақ ёпилади. Тўғри, ҳозир ҳам очиқ эмас, аммо, ҳар ҳолда умид бор.

👍23❤1🥰1👏1