🧕 Muslimalar kundaligi
Photo
#ҳадис #илм
⠀
Тиб илми олимларининг аитишларича, итдан одамга юқадиган жуда ҳам хатарли касаллик бор булиб, у қутуриш деиилади.
⠀
Ушбу касалликнинг микроби инсон жисмига тушиб қолса, томирлари тортиша бошлаиди ва охир-оқибат улимга сабаб булади. Бу касалликка иулиқиш одатда қутурган ит қопиши натижасида содир булади. Бунда итнинг сулаги одамга утгани учун итдаги касаллик одамга утади. Чунки ит қопганда одамнинг танасида жароҳат паидо булади ва уша жароҳатга сулак тегади.
⠀
Мазкур касаллик итдан инсонга утганидан кеиин ун кундан туқсон кунгача, уртача олганда қирқ-эллик кунда унинг аломатлари паидо булади. Бу муддат жароҳат қаерда эканига қараб, турлича булади. Жароҳат бош мияга қанча яқин булса, таъсир шунча тез ва кучли булади...
⠀
Ҳадиси шарифда «Бирортангизнинг идишини ит яласа...» деиилгани итнинг тили орқали унинг сулаги идишга утишини англатади. Бу ҳолатда микроб одамга идиш орқали юқади.
⠀
«Улардан (ювишлардан) биринчиси еки биттаси тупроқ билан булсин», яна бошқа ривоятда: «еттинчиси тупроқ билан булсин».
⠀
Мазкур микроблар ниҳоятда кичкина, кузга куринмас булади. Унинг ҳажми қанча кичик булса, хатари шунча кучли булади. Сув еки боша нарса билан ювганда кетмаиди, тупроқ билан ювганда эса кетади. Бу микроб ниҳоятда маида булгани учун кузга куринмаиди.
⠀
Бу ҳам Паиғамбаримиз соллаллоҳу алаиҳи васалламнинг илмии муъжизаларидир. Ҳеч қандаи микроскоп еки нозик улчов асбоблари булмаган бир даврда аитилган бу сузлар ҳозирги замоннинг ута аниқ ва нозик электрон воситалари ердамидагина уз тасдиғини топди.
⠀
📚 «Қуръон ва Суннатдаги илмии муъжизалар» китобидан
⠀
|•Eslatma☝🏻 |❗”𝗘𝘀𝗹𝗮𝘁𝗶𝗻𝗴” 𝘇𝗲𝗿𝗼 𝗲𝘀𝗹𝗮𝘁𝗺𝗮 𝗺𝗼’𝗺𝗶𝗻𝗹𝗮𝗿𝗴𝗮 𝗺𝗮𝗻𝗳𝗮𝗮𝘁 𝘆𝗲𝘁𝗸𝗮𝘇𝘂𝗿. (Zarriyot surasi, 55 )
. ❤ 𝗟𝗶𝗸𝗲 𝗯𝗼𝘀𝗶𝘀𝗵𝗻𝗶 𝘂𝗻𝘂𝘁𝗺𝗮𝗻𝗴! ✅
•🖋 𝗢’𝘇 𝗳𝗶𝗸𝗿𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇𝗻𝗶 𝗾𝗼𝗹𝗱𝗶𝗿𝗶𝗻𝗴 📩
_______
𝗦𝘂𝗯𝗵𝗮𝗻𝗮𝗹𝗹𝗼𝗵 - 𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ 𝑏𝑎𝑟𝑐ℎ𝑎 𝑛𝑢𝑞𝑠𝑜𝑛𝑙𝑎𝑟𝑑𝑎𝑛 ℎ𝑜𝑙𝑖 𝑣𝑎 𝑝𝑜𝑘𝑑𝑖𝑟...
𝗔𝗹𝗵𝗮𝗺𝗱𝘂𝗹𝗶𝗹𝗹𝗮𝗵 - 𝐵𝑎𝑟𝑐ℎ𝑎 𝑚𝑎𝑞𝑡𝑜𝑣 𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑔𝑎 ( 𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑔𝑎 ℎ𝑎𝑚𝑑𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑜’𝑙𝑠𝑖𝑛)...
𝗔𝗹𝗹𝗼𝗵 𝗔𝗸𝗯𝗮𝗿 - 𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ 𝑏𝑢𝑦𝑢𝑘𝑑𝑖𝑟...
|✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍9👏2😇1
ОНАМ ЙУК.
Кабобхонада хизматчи янги пишган кабобларни олиб келаркан, ёнимда ўтирган йигит пиқ-пиқ йиғлай бошлади. Эътибор бермасликка ҳаракат қилдим.
Коронаўлим мавсуми. Ҳар куни кимнингдир яқини вафот этяпти.
Йигит бирдан ҳўнграб юборди. Аста олдига ўтиб уни юпатишга уриндим:
— Бандалик экан, Аллоҳ сабр берсин! Яқинингизни йўқотдингизми?
Йигит йиғи аралаш:
— Йўқотганимга тўрт йил бўлди, ака... Ҳеч бу ерга келмас эдим. Бугун қорним очиб киргандим, — деди.
Йигитга мен ҳам 3 йил бурун онамни йўқотганимни, қандай қийин кунлар бўлганини гапириб, бироз овутишга ҳаракат қилдим. Лекин унинг азоби меникидан улуғроқ эди:
"Ака, беш йил аввал онам оғир дардга чалиндилар. У пайтлар менинг қўлим жуда калта эди. Бор-будимни сотиб бўлсада, онамни қаратдим. Қарзга кирдим. Танишлардан яна сўрашга уялар, ўзим топганим онамни даволашга кетарди. Онам тобора оғирлашиб борар, мен эса баттар эзилардим.
Онам овқат еёлмай қолдилар. Амаллаб, суюқлик ичкизиб турдик. Бир ҳафталар ҳеч нарса емаган онам бир кун ўзларини жуда яхши ҳис қилдиларда, сизлаб: "Ўғлим, Арабнинг шашлигидан егим келяпти. Обкебермайсизми?" деб қолдилар.
Хурсанд бўлиб, кўчага отилдим. Аммо... чўнтагимда 1 сўм ҳам йўқ эди. Югурганча яқин дўстимнинг уйига бордим. Дарвозаси ёнида "Тез ёрдам" машинаси турган экан. Индамайгина ўтиб кетдим. Хаёлимда пул олиш мумкин бўлган танишларим бир-бир ўтди. Кўпидан қарзим бор, ҳамманинг муаммоси етарли.
Бошим ғовлаб оғрир, чорасизликдан аламим ичимда эди. "Ўғлимга нега янги пойафзал олиб бердим. Эскисини ямаб кийса бўларди-ку. Хотинимнинг никоҳ узугини нега сотмадим? Уйнинг ярмини сотса бўларди-ку?"
Ўзим ўзимни қаттиқ сўроқ қилардим. Кўзимга онамнинг табассуми-ю, "Араб шашлик" деганларидан бошқа ҳеч нарса кўринмас, оёғим юриб кетар, бошимни чангаллаганимча, қаёққа кетаётганимни ҳам билмас эдим.
Шу пайтгача йигит бўлиб, ҳеч йиғламагандим. Шу маҳал негадир, хўрлигим келиб йиғладим. Кўзимни очиб қарасам, кабобхонага яқинлашиб қолибман. Шунда бир бегона йигит келди-да, "юринг, биродар" деди. Нима бўлганини ҳам сўрамади. Иккита нонга 4 та кабоб бостирди-да, қўлимга тутқизди.
Хурсанд бўлганимдан кабобни олибману, уйга қараб юугурибман. Йигитга раҳмат айтишни ҳам унутибман.
Онам ҳам хурсанд бўлдилар. Қирқма кабобнинг биттасидан уч бўлакни иштаҳа билан едилар. "Раҳмат ўғлим, энди озгина ухлаб оламан" дедилар. Бир ҳафта ухламаганмиз, хурсанд бўлиб биз ҳам ухлаб қолибмиз. Тушимга кундуз куни бўлган воқеалар кириб чиқди. Югураман, югураман, тезроқ онамга етказсам деган жойимда уйғониб кетдим. Қарасам онам ғарағара ҳолатидалар. Жон бердилар...
...Анча пайтдан кейин бу ерга келиб, ўша кун ёдимга тушди. Қарзларимдан қутулдим. Бугун ҳамма нарсам бор, ака, лекин онам йўқ..."
Йигитнинг ҳикояси шу ерда тугади.
Дўстим, онангиз тириклиги сиз учун катта имконият. Уни қўлдан бой берманг! Ўзимиз тансиқ-тансиқ таомлар еймиз. Казо-казолар билан чойхона, ресторанларда ўтирамиз. Онамиз-чи? Ундан нима емоқчисиз, қаерга оборай, деб қачон сўрадик? Бугуноқ сўранг. Эртага кеч бўлмасин.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿

👍15❤2
Forwarded from Help 4k pm
𝗧𝗘𝗫𝗧𝗜𝗟𝗘 𝗙𝗔𝗕𝗥𝗜𝗞𝗔
🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰
✅Bundan narx yoʻq 👇👇
✅1-𝗤𝗢𝗟 𝗦𝗘𝗛 𝗔𝗕𝗬𝗢𝗠 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟👏
𝗕𝗘𝗞 𝗕𝗔𝗥𝗔𝗞𝗔 8-𝗤𝗔𝗧𝗢𝗥 164-𝗗𝗢𝗞𝗢𝗡
KANALGA QOʻSHILISH UCHUN 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
300ta kanal grupaga ega bolgan reklamachi
@Ferickawop
@Ferickawop
https://t.me/+tujht9N2JzYwOWJi
https://t.me/+tujht9N2JzYwOWJi
https://t.me/+tujht9N2JzYwOWJi
👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆
#17

👍3
141-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Гулҳаё отасининг ўткир нигоҳига дош бера олмай, ерга қаради. Гўё унинг бор айбини – Зилолани ломбардга бошлаб боргани туфайли оғриётган кўнгли, икки ойдан буён ҳар иккиласи икки юз минг сўмдан тўлай олмагани боис жами саккиз юз минг сўм бўйнида қарз бўлиб турганидан сиқилган юраги, дугонаси мана шу қарз туфайли зиракларидан ва ўқишдан кечганидан қийналаётган виждони ҳамма-ҳаммаси худди отасига ойна ортидан кўриниб тургандек қиз қўрқиб кетди. Агар юрак бошқа тана аъзолари масалан, кўз ёки қўл каби ташқарида жойлашганида борми, бу типирчилаши билан ҳамма сирини фош қилган бўларди.
“Яхшиям бу ҳуркак ва жонсарак юрагимиз ичимизда жойлашган. Бўлмаса у ҳамма тўйғуларинмизни сотиб қўйган бўларди...” – ўйлади Гулҳаё.
- Нима дугонангнинг контрагини тўламоқчимисан? – ажабланди Аббос.
- Ёрдам қилсак дегандим-да, - олдидаги газламанинг учини титраётган қўллари билан буклаганча деди Гулҳаё.
- Э-э-э, қизим-ей! Қизиқсан-а? Яқинда сенинг шартнома пулингни тўладик. Умиднинг, Гулюзу Гулрангларнинг репититорлари бор. Ойингнинг кўзига тинимсиз дори-дармон кетяпти. Ейиш-ичиш... – хўрсинди Аббос. - Мана бу матолар ҳам текинга келмайди. Цехдаги ишчиларнинг ойлиги, дўконнинг “аренда” пули... Буларни ўйламадингми, қизим? Бу йил иккита синглинг ўқишни битиради. Худодан сўра грант асосида кирсин. Агар улар ҳам “контракт” бўлиб қолса борми? Шунинг чамасини ҳам олиб, пул йиғиб қўйишим керак. Яна, цехга уч-тўртта тикув машинаси қўймасак бўлмайди. Бу дегани яна шунча ишчи дегани.
Гулҳаё дарсга нотўғри жавоб бериб кулгуга қолган ўқувчи сингари ҳижолат бўлиб қолди. Индамай ишини қилишга киришди. Аммо барибир қалби симиллаб оғрир, Зилола хаёлидан кетмас, унга қандайдир ёрдам бериш чорасини қидирарди.
“Бирдан бир йўлим Умид қолди. Умид билан ёлғиз гаплашиб олишим керак. У ўйинлари ва тепган голлари учун мукофот яна маош ҳам ола бошлармиш...”
Қиз газламаларни бичиш асносида отасининг кетишини кута бошлади. Аббос ҳам кетай демас, ҳисоб-китоб билан банд эди. Кутилмаганда хонага ҳовлиққанча Гулюз кириб келди.
- Ассалому алайкум, - деди у сумкасини бир четда турган стулга қўяркан.
- Волайкум, - ҳайрон бўлди Аббос. – Дарсга бормадингми?
- Курсимни алмаштираман, дада. Шунга телефонда айтмай, ўзингизга тушунтирай деб келдим. Бу ўқув-курси бўлмайди. Натижалар юқори эмаскан.
Аббос қизига ҳайрон бўлиб қаради:
- Ўзинг топмаганмидинг, шуни яқинда?
- У топганимга юбормадингиз-ку, дада. Ҳалиям ўша курсга боряпман. Яхши ўргатмаяпти. Иккита абитуриент кетди гуруҳимиздан. Дада, бу йил ўқишга киришим керак-ку! Нархларда фарқ катта эмас. Бошқа жойга борай, - ялинчоқлик билан деди Гулюз.

👍20
142-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- Ана, Гулрангнинг репититорига бор. Зўр экан. Кўрдингми, анув куни олган жаримасини? Қизариб-бўзарганини кўрдинг-ку, ўзинг ҳам.
Гулюзнинг кўз олдига ўтган куни синглиси кўтариб келиб дадасига тутқазган бир парча қоғоз келди.
- Дада, мана бу қоғозга қўл қўйиб, фикр ёзиб бераркансиз, - деганди ўшанда Гулранг қизариб-бўзариб.
- Нима бу? – ҳайрон бўлди дадаси.
- Жарима қоғози. Дарсга жавоб бера олмагандим, - ердан кўз узмай деди Гулранг.
- Нега? – қошлари чимирилди Аббоснинг.
- Қийинроқ дарс эди. Бошқа бунақа бўлмайди, дада. Яхшилаб тайёрланаман, - деди Гулюз худди бошланғич синф ўқувчилари каби.
- Мен сени аълочи деб юрарканман. Ҳар битта дарсинг учун пул тўлаяпман, қизим. Ҳавога учирма бунақа. Ўқишга топширасан-а, бу йил? Ўйин билма, дарсни.
- Хўп, - деди йиғлагудек бўлиб Гулранг. У ҳаётида илк бор дарс тайёрламагани учун отасидан гап эшитаётганди. Буни Аббос ҳам таъкидлади.
- Ўн бир йил ўқиб, икки олмаган эдинг-а? Сенга нима бўлди?
- Қийин дарс эди, - ёлғон гапираётгани учун баттарроқ боши эгилди Гулрангнинг.
- Хўш, - деди Аббос имзо чекиб бўлгач. – “Хулоса” деган жойи бор экан. Бу ерга “Қизим билан гаплашдим. Қайтарилмайди”, деб ёзиб қўяман. Қайтарилмасин, қизим.
- Хўп, - деганди ийманибгина жарима қоғозини оларкан Гулранг.
Бу манзара Гулюзнинг кўз ўнгида ҳозир бўлгандек жонланди-ю, қиз бир куни учунг бошига ҳам синглисининг ҳоли тушиши мумкинлигини, ана ўшанда дадасидан гап эшитишини ўйлаб дарҳол рад этди:
- Дада, Гулрангнинг ўқитувчисини яхши билмасам. Ўзим топганга борай...
- Сенинг ниятинг ўқишга киришми ё ўша ўқув курсида ўқишми? Ўқишга киришни истасанг, ўқитувчи яхши бўлса бўлди-да, - ҳайрон бўлди Аббос қизининг эътирозидан. – Гулрангнинг ўқитувчиси натижа учун курашяпти. Шуниси ёқди менга.
Гулюзнинг қовоғи осилиб кетди. Бирдан тўнғиллашга тушди:
- Ҳеч қачон мен бир нима десам, “хўп” демайсизлар. Ўтган йили ҳам яхши жойда ўқимаганим учун йиқилдим, ўқишдан. Битта менга келганда ҳеч нарса мумкин эмас. Гулранг ҳам мана шу ўқитувчисигача иккита репититор алмаштирди-ку! Унга индамадингиз. Ўзи мен ўгайман. Уй ишларини қилиш, ойимга қараш учун керакман ўзи! – Гулюз шундай дея тарс-турс қилганча сумкасини олиб чиқиб кетди.
- Оббо! – деди унинг ортидан қараб қолган Аббос. – Ҳеч кимга бурнидан баланд гапириб бўлмай қолди. Маслаҳат солиб ҳам бўлмайди, - кейин қизининг ортидан бақирди. – Майли, бор Гулюз!
- Кетиб бўлди, - деди Гулҳаё дадасига қараб ва чиндан ҳам бу ташвишлар сабаб дадаси Зилолага ёрдам бера олмаслиги англади. Демак, битта йўли Умид.
* * *
Севара қўли қўлига тегмай савдо қиларди. Аббос охирги марта олиб келган ўрта ёшли аёллар учун тикилган кўйлак роса харидоргир чиқди. Эрталабдан буён шунинг ўзидан ўнтадан ортиқ сотибди. Сира бунақа савдо қилмаганди. Энди секин йиғиштириб, Рита холанинг олдига борса ҳам бўлади. Йўқолиб кетди, деб ўтиргандир?

👍15
143-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
У бугунги савдодан тушган пулларни сумкасига жойлаб, молини йиға бошлади.
- Опа, “аренда” пулини бериб кетинг. Яхши савдо қилдингиз-ку, бугун, - деди дўкон ичидан чиқиб келган Рустам.
- Ҳали санамадим, янги молнинг кирди-чиқдисини қилганим йўқ. Эртага берай, - деди Севара бергиси келмай.
- Опа, доим чўзасиз. Ўзи арзон қўйганман сизни. Аслида ўзим мол оссамми деб турибман. Келган “клиент”лар сиздан оляпти-да, ичкарига кирмаяпти.
- Қўйсанг-чи, Рустам. Мен ўзим бугуннинг ўзида нечта “клиент”ни киритиб юбордим. Шукр қил-е, - деди Севара ҳазил аралаш. – Арзон қўйганман дема, уят бўлади. Сўра мана. Ҳамма дўконлар олдини ижарага олган қора кўзлар сенга қараб турибди. Улар ҳам, мен ҳам бир хил сумма тўлаймиз.
- Улар оширишди опа, - тўнғиллади Рустам дўконга кириб кетаркан. – Эрталаб пулни оламан, опа.
- Хўп, - Севара унинг ортидан бурун жийириб қаради ва минғирлади: - Очкўз, бугун савдом зўр бўлганини билибди, шекилли. Кўролмаганидан дарров пул сўради. Аббос акага айтишим керак. Шу моделдан кўпроқ олиб келсин, менга. Кейин... “аренда” пулимни ҳам тўланг дейман.
Севара тез-тез молини жойлади ва Рита холанинг уйи томон кетаётганида Аббосга қўнғироқ қилди.
- Қорбобом, ассалому алайкум!
- Ва алайкум ассалом. Қалайсан?
- Зўр. Менга охирги моделдан яна юборинг, Қорбобо.
- Яхши кетдими? – деди Аббос қизиқиш билан.
Севара энди мақтаниш учун оғиз жуфтлаганди, яна ўзини тўхтатди. Ахир ҳозир савдо зўр бўлганини айтса, Аббос жой учун ижара пулини бермай қолиши мумкин. Шунинг учун у гапни айлантирди.
- Бир “клиентим”га ўтказмоқчиман. Ҳали кўргани йўқ. Эртага ёнимга келиши мумкин. Қўлимда мол бўлса, бир йўла олиб кет, деб аврайман-да!
- У моделдан ҳали тайёр бўлмади. Қўлингда борини бериб тура қол.
- Қўлимда ҳам кўп эмас-ку! Мен кўпроқ ўтказай дегандим. Чунки... ҳалиги... – янаям мулойимлашди Севара. – Уйнинг ижара пулини ҳам, савдонинг жойига ижара пулини ҳам тўлайдиган пайт келди. Агар “оптом” ўтказсам, қўлимда дадилроқ пул тушарди. Сизниям овора қилгим келмаяпти. Сизга ёрдамим тегсин, деяпман.
- Ўзим бераман, уларни ўйлама, - деди Аббос хотиржам.
- Жойнинг “аренда”сини Рустам эрталаб бермасангиз, ўзим мол осаман жойингизга деди.
- Нима? – ҳайрон бўлди Аббос.
- Пулни тўланг деяпти-да.
- Бугун кечга ўтаман, бериб келаман, унда. Фақат кечроқ бораман. Цехда иш кўп, буюртма кўп, - деди Аббос.
- Кутаман, Қорбобом, - деди ноз билан Севара ва телефонини сумкасига жойлаб қадамини тезлатди.
- Ўша қари эркак билан қанча яшамоқчисиз?
Ортидан келган таниш овоз жувоннинг оёқларини бирдан ерга михлади. У бир зум қотиб қолди ва сўнг ортига ўгирилди.
- Мени тинч қўйинг, дедим-ку, сизга! – Севара Зоирни кўриб энтикканини ўзи ҳам сезмай қолди.
- Ачиняпман сизга, - деди Зоир унга секин яқинлашаркан. – Ўша қари одам билан яшашга нима мажбур қиляпти сизни? Мен таъминлайман, дедим сизга. Йўқотинг уни! Ижара пули учун мажбур яшаяпсизми? Хоҳласангиз, никоҳимга оламан, дедим. Иккинчи хотиним бўлиб мазза қилиб яшайсиз дедим.

👍22❤2
144-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Севаранинг тилини айланмай қолди. Ўзини оқлаш, Зоирни ҳайдаб солиш учун сўз ҳам, баҳона ҳам топа олмаётганди.
- Шунча кузатдим, ўргандим ҳаётингизни. У эркак ёнингизга келишга ўлиб бораётгани ҳам йўқ. Бугуноқ унга “келма” денг. Чунки мен бугун сиз билан бир қарорга келмагунча уйингиздан ҳеч қаёққа кетмайман!
* * *
- Вой, мижозинг чиқиб кетишини бирам интиқлик билан кутдим-ей, - суҳбати тугаган аёл чиқиб кетиши билан Матлубанинг ёнига Нигора кириб келди. – Суюнчи бер! Шуни айтгунча ёрилиб кетай дедим.
- Нима гап? – ҳайрон бўлди Матлуба.
Нигора Матлубанинг ёнига келиб, унинг олдида турган столнинг бир четига ўтирди-да, дугонасининг қўлидан тутганча деди:
- Ўғлим Гулҳаёнинг телефонини сўради...
- Нима? – Матлуба нурсиз, хира кўзларини дугонасининг юзига тикди. – Нима деди?
- Боя ёнига секин кирдим. Бир мижозим ўн дақиқа кеч қолганидан фойдаланай дедим-да. Кейин секин гап бошладим. “Кеча бежизга бормагандик. Холангнинг қизини кўрдингми? Ёқмадими, сенга?” дедим. Нима дейди, де. “Холамнинг қизини биринчи марта кўришим эмас-ку!” дейди.
- Ҳа, кичкиналигида меҳмонга борганда бир-биримизникига олиб борардик-ку!
- Менам шуни айтдим-да. “Болаликда кўрганинг бошқа”, дедим. “Тўғри”, дейди ўғлим. Бўйлари узун, чиройли қиз бўлганмуш, Гулҳаё. Бунақа қиз бўлишини кутмаганмуш. Атай эътибор қилганмуш, - киноя ва завқ аралаш гапирарди Нигора. - Қара, айтмасам ҳам ўғлим қизиқибди қизингга. “Нега цехда ишлаб юрибди? Ўқишга кира олмаганми?” деб сўраса де. “Ўқийдиям, ишлайдиям”, деб ҳамма маълумотни бердим. “Сенга ёқмадими? Гаплашиб кўрсанг, келин қилармидим”, десам... “Телефонини олиб беринг, аввал ўзим гаплашиб кўрай”, дейди.
- Вой тавба... Гулҳаё нима деркан, энди? Уям эътибор қилдимикан? Кеча гапира олмагандим. Бугун сўрайман, деб тургандим, - ҳаяжон билан деди Матлуба. – Тавба, худди ҳозир ўғлинг қизимни олиб кетиб қолагандек, титрашимни қара.
- Наҳот, қуда бўламиз Матлу! – қувониб деди Нигора. – Бошқа дугоналаримиз шок бўлади эшитса.
- Ҳали индамай, тур... – баттар ҳаяжон босди Матлубани.
- Бошқа чоранг йўқ-ку, дугон. Кундошинг бошқа телефон қилмадими, видео масаласида.
- Ўзим унга телефон қилмоқчиман, - деди қатъият билан Матлуба.
Бу гапни кутмаган Нигора дугонасига қизиқсиниб тикилди:
- Нима дейсан?
Матлуба бутун гавдасини кўтариб, нафас оларкан, чуқур хўрсинганча деди:
- Билмайман дугон. Сендан маслаҳат сўрамоқчи эдим. Қизларимни узатиб олгунимча бизни тинч қўй, кейин майли эрим сеники десаммикан, деб турибман. Тўғрисини айтсам, видеони тарқатаман деганидан кейин, қизларимдан бошқаси кўринмай қолди, кўзимга. Аббосни ҳам қизғанмай қўйдим.
- Ўзинг учун муҳим деб билган инсонларни ақл билан ажрата бошлаяпсан, - ўз нуқтаи назаридан, касбидан келиб чиқиб хулосалай бошлади Нигора. - Шунинг учун қизларинг биринчи “план”га чиқди. Аббос кейинги “план”га ўтди. Яна англадингки, Аббос барибир буткул сизларни тарк этмайди. Бошида рашк кўзингни кўр қилиб буни англамагансан.
- Ҳа, бошида нима хоҳлаётганимни ҳам билмасдим. Аммо ўшанда ҳам қизларимни ўйлагандим.
- Ўйламадинг! Болаларингни ўйласанг, ўзингни қурбон қилмас, кўзинг кўр бўлмасди. Фарзандлар учун энг керакли инсон биз – оналармиз. Баъзан шуни унутиб қўямиз.

👍31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕊🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА
РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКАТУҲ
🌧🌦ХАЙРЛИ ТОНГ🌦🌧
🕊Бугунги БАХТ муборак бўлсин
🪷Тонгингиз ХАЙРли бўлсин!
🌺🌺Ҳаётингизнинг янги
сахифаси ЯНГИ ТОНГ, ЯНГИ КУН,
муборак бўлсин.
Яқинларга улашинг ❤️⤵️

Мехри дарё мехрибонларим Якшанба тонги муборак бўлсин!!!
💐💐💐💐
Илохим хеч кимса бемор бўлмасин .
💐💐💐💐
Дард қалбини ўртаб бедор бўлмасин
Икки дунё саодати насиб этсину
💐💐💐💐
ўзингдан ўзгага мухтож қилмасин!!!
💐💐💐💐
Ассаламу алайкум ЯХШИЛАРИМ!!!
Кунингиз Хайрли ўтсин
БАХТ ВА САОДАТ
Хамиша ҳамрохингиз бўлсин!!!
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
💐💐💐💐
Илохим хеч кимса бемор бўлмасин .
💐💐💐💐
Дард қалбини ўртаб бедор бўлмасин
Икки дунё саодати насиб этсину
💐💐💐💐
ўзингдан ўзгага мухтож қилмасин!!!
💐💐💐💐
Ассаламу алайкум ЯХШИЛАРИМ!!!
Кунингиз Хайрли ўтсин
БАХТ ВА САОДАТ
Хамиша ҳамрохингиз бўлсин!!!
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1
Бир донишманддан "Сени ким яхши кўришини қандай биласан?" дея сўралди.
Донишманд шундай жавоб берди:
— Ким дардимга ҳамдард бўлса, ким ҳол-аҳволимни сўраса, ким хатойимни авф этса ва ким Роббимни менга эслатса, демак, у мени севади!..
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Донишманд шундай жавоб берди:
— Ким дардимга ҳамдард бўлса, ким ҳол-аҳволимни сўраса, ким хатойимни авф этса ва ким Роббимни менга эслатса, демак, у мени севади!..
Севганларимиз омон бўлсинлар!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤3
АСЛ ЭРКАК
Бир куни машинамда ўтиргандим. Машинам олдига бир болакай яқинлашди:
- Амаки машинангизни ғилдиракларини ювиб берайми?? Кўп сўрамайман. Қанча берсангиз ҳам розиман...
Бой эмасман. Лекин ўзимга тўқман, хаётда. Ёнимдан 1000 сўм чиқариб унга узатдим. Болакай пулни кўргач юзи тундлашди:
- Амаки мен тиланчи эмасман.
Шундай дея орқасига қараб кета бошлади. Чақирдим, олдимга келди. Ҳаётда биринчи марта шунақа ноқулай вазиятга солган болакайни учратгандим. Юзлари бироз қорайган, жемферининг тирсакларига ямоқ қўйилган боланинг қўллари эса мағзаваданми, ҳар ҳолда бошқа жойларидан оқроқ эди. Ўзим қилган ишимдан ҳижолат бўлиб болакайга “менга машина фаралари ва ойналарини артиб бер” дедим, у бўлса яна мени ҳайратга солишда давом этди:
- Амаки менинг латта ва совуним фақат ғилдирак ювишга мўлжалланган. Мен ойналарингизни хунук қилишни хоҳламайман...
- Хоп унда ғилдиракларни ювақол - дедим..
У ғилдиракларни юваркан ундан оиласи хақида сўрадим. Кам гапирди. Отаси бундан ярим йил олдин вафот этганини, онаси бўлса бетоб бўлиб қолганини, боқувчи бўлиб фақат ўзи ишлаётгани, топганини рўзғорга ва онасининг дори дармонига сарфлаётганини айтди. Эпчиллик ва хафсала билан қилган меҳнатини кўриб ва унинг шароитини билиб ёрдам бўлар деб ёнимдан 15минг чиқардим..
- Амаки бир ғилдиракни 500дан баҳоланг. Менга 2000 берсангиз етади. Меҳнатим бераётган пулизга арзимайди...
Томоғимга бир нима тиқилиб қолди... Қўярда қўймай, илтимос қилиб пулни бердим. Болакай пулни чўнтагига жойлаб “рахмат” айтиб, кейинги машина томон илдам юриб кетди. Орқасидан қарарканман қўлида оддий челак ва латта билан ҳалол пул топаётган, шимларини шимариб олган ва аҳён аҳён бурнини тортиб қўядиган бу йигитча кўз олдимда михланиб қолди. Машинани ўт олдирар эканман Яратганга илтижо қилдим:
Аллоҳим шундай ЭРКАКни дунёга келтирган аёлнинг дардига ўзинг шифо бер..!

👍16😢4