🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

☘️💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐☘️

Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қилиб, бизларни дўзах азобидан сақлагин. 🤲🤲🤲


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
— Qishshsh...🌨
— Ha, ammo bu muhimmas.
— Nima muhim, svetmi, gazmi?
— Yo‘q. Qishda issiq so‘zlari bilan isitadigan, yorug‘ o‘ylari bilan qalbingni yoritadigan odamning borligi... ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кимлар касал бўлмайди ёки касалликка кам чалинади?

🥀 Севганлар.
Чунки бу туйғу инсондаги барча ёмон ва негатив хисларни йўқотади, дунёни гўзал қилиб кўрсатади.

🥀 Табассум билан  кайфияти кўтаринки юрадиган одамлар. Чунки табассум ва кулгу инсонни иммунитетини кучли қилади.Ўзига ишонч бағишлайди. Бор соғлиқ ва кучини мақсадига йўналтиради.

🥀 Самимий одамлар.
Уларни дилидаги ҳаммаси тилга кўчади, ғайирликлар ҳақида ўйламайди.

🥀 Эрта саҳар тоза ҳаводан нафас олиб, нонуштага  мева ейдиган одамлар.
Уларнинг иммунитети уйдан чиқмай, гўштли таомлар ейдиган одамларникига нисбатан кучли бўлади. Табиат  заҳрини табиат неъмати қирқади. Айниқса сариқ, қуёш рангли мева ва сабзавотлар!

🥀 Улкан мақсадлари бор одамлар. Уларни касал бўлишга вақтлари йўқ.

🥀 Рақсга тушиш ва спорт билан шуғулланадиган одамлар, чунки улар танани ақлга бўйсундирган!

ЎЗИНГИЗНИ  АСРАНГ!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2👍2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Uyda utirib zerikdingizmi 🙃🙃
Xarajatlar kupayib ketyaptimi💸
Onlayn mumaygina daromadga chiqishni xohlaganlar shoshilamiz joylar soni chegaralangan faqat ayyolar uchun oyliklar😍😍😍💸💸💸 naqt beriladi sotuvchilik yuq va qonuniy 🥳🥳🥳🥳
Har oy 1 mln DAN 100 mlngacha daromadga erishasiz 💃💃🥰🥰
Murojaat uchun👇👇👇
https://t.me/+BO5tIoNDGXViM2U6
https://t.me/+BO5tIoNDGXViM2U6
https://t.me/+BO5tIoNDGXViM2U6
+998998502490 HILOLA XOLMATOVA
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Dangasa vareniki🫓
•480g kamilka tvorog
•4qoshiq shakar
•0,5 coy qoshiq tuz
•1ta tuxum
•3qoshiq un
•vanilin solib yaxshilab aralashtiramiz. Koptokcala uzvolib, unga belab, dumaloq shakl beramiz( orasiga golubika yoki malina sosayam holadi ) vilka bosamiz. Qaynab turgan suvga solib, qaynab chiqqandan kn 1minutdan kn suzvolamiz. Saryog surtib xolasela smetana va mevala bn dasturxonga tortamiz.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4👏2
ТАРБИЯНИНГ ҲАЛОЛ ЙЎЛИ

 Уйда ўтирсам анча йилдан бери қадрдон бўлиб кетган бир опам телефон қилиб қолди. Ҳол аҳвол сўраб бўлгач, муддаога ўтди.
—СИЗГА телефон қилишимдан мақсад, қўшнингизни қизини сўрамоқчи эдим. Унинг тарбияси яхшими? Кўча кўйда салом алиги қандай? Ота Онасининг қўни қўшнилар билан муомаласи ҳақида гапиринг деб саволлар билан кўмим ташлади.

Назаримда қизни келин қилиш мақсадида суриштирди.  Ижобий жавоб олгач яна сўради.
—Ҳалол еб катта бўлганми? Ота онаси ҳалолликда рўзғор тебратканми?
 Мен нима деб жавоб беришни билмай лол бўлиб қолдим.  Бу борада ҳеч нарсани билмайман дедим. Эҳ, шароитига қараб ҳалоллигини билиш мумкин-ку деди.
Ҳалол еб катта бўлган қизлар рўзғорига хиёнат қилмайди. Ёлғон гапирмайди. Ҳурмат иззатни жойига қўяди, ҳа буни ҳалол тарбияланиш дейди, деди менга эслатиб.
Ҳаётда ёши УЛУҒ инсонлардан ибрат олиш мумкин экан. Бу борада ҳеч ўйлаб кўрмаган эканман.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤1🔥1👏1
✨Азон эшитилганда телевизорни ўчириб турадиган, намоз учун масжидга борадиган отанинг фарзанди, албатта, отасидек намозни маҳкам тутувчи бўлади.

✨Уйга кириши билан "Ассалому алайкум" дейдиган, аёлига табассум қилиб келадиган отанинг фарзанди, албатта изн сўрашни, бировга ёлиққанида биринчи бўлиб салом беришни, одамларга табассум билан муомила қилишни ўрганади.

✨Ота-онасини ҳурмат қилганингдан отанинг фарзанди, албатта, бир кун уни ҳам ҳурмат қилади.

✨Уй ишларида аёлига ёрдам берадиган отанинг фарзанди, албатта, отасидан бошқаларга ёрдам беришни, уларни қўллаб-қувватлашни ўрганади.

✨Уйида Қуръон ўқийдиган, намозларини маҳкам ушлаган отанинг фарзанди ҳам, албатта, намозни маҳкам ушловчи, уйида Аллоҳнинг каломини тиловат қилиб юрадиган бўлади.

✨Бир-бирини яхши тушунадиган, овозларини баланд кўтармайдиган, айниқса болалари олдида бир-бирларига яхши муомила қиладиган ота-онанинг фарзандлари уйларини яхши кўрадиган, бир-бирларига муҳаббатли, бир-бирини тушунадиган бўлади.

✨Силаи раҳм қиладиган, қариндошларига яхшилик илинадиган, улар билан гўзал муомилада бўладиган, уларни яхши кўрадиган отанинг фарзандлари отасидан силаи раҳмни, яхшилик қилишни, эҳсонни ўрганади.

✨Ба‘зи ишларда аёли ва болалари билан маслаҳатлашадиган, уларни ҳам фикрларини инобатга оладиган отанинг фарзанди, албатта, отасидан ишларни маслаҳатлашиб қилишни, унинг ижобий жиҳатларини ўрганади.

✨Болалари билан доимо рост сўзлашган ота фарзандларига ростгўйликни таълим беради. Болаларига берган ваъдаларига вафо қилган ота болаларига бу борада ҳам таълим берган бўлади.

✨Покликка, интизомга, тартибга амал қилувчи ота-онанинг фарзандлари ҳам, албатта, пок ва тартиб интизомли инсонлар бўладилар.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤3👏1😭1
Forwarded from Post Bot
😍 Гўзаллик дуосини биласизми?

🤲  Юзини нурли ва чиройли, тиниқ бўлишини истаган кишилар учун Қуръони Карим оятлари ичида бир оят борки, унда ажойиб бир сир яшириб қўйилган.

❗️Бу оятни 7 кун кетма-кет ҳар кеча уйқудан олдин зайтун мойига 21 марта ўқиб дам солиб, юзига суриб ётган кишининг юзларидан ғуборлар кетиб, дилкаш ва тиниқ бўлиб, гўзаллашади. Ушбу оят матни шундай...
Давоми👇
👍5
Forwarded from 1k 30 min top @made_Durdona
𝗘𝗡𝗚 𝗦𝗢'𝗡𝗚𝗚𝗜 𝗨𝗥𝗙𝗗𝗔𝗚𝗜 𝗢𝗬𝗢𝗤 𝗞𝗜𝗬𝗜𝗠𝗟𝗔𝗥 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗜𝗡𝗜 𝗧𝗢𝗣𝗜𝗟𝗗𝗜😱😱

𝗕𝗘𝗞 𝗕𝗔𝗥𝗔𝗞𝗔 𝗢𝗣𝗧𝗢𝗠 𝗗𝗢𝗞𝗢𝗡

𝗬𝗔𝗡𝗚𝗜 𝗜𝗠𝗜𝗝𝗡𝗜 𝗩𝗔 𝗠𝗢𝗗𝗔𝗡𝗜 𝗦𝗘𝗩𝗔𝗗𝗜𝗚𝗔𝗡 𝗔𝗬𝗢𝗟𝗟𝗔𝗥𝗜𝗠𝗜𝗭 𝗨𝗖𝗛𝗨𝗡

𝗕𝗘𝗞 𝗕𝗔𝗥𝗔𝗞𝗔 1/689 𝗱𝗼𝗸𝗼𝗻 𝘁.

𝗕𝗢𝗦𝗛 𝗔𝗗𝗠𝗜𝗡 @Mahmud0866

https://t.me/+rWYpZbP5SNRlNDk6
https://t.me/+rWYpZbP5SNRlNDk6
https://t.me/+rWYpZbP5SNRlNDk6

𝗥𝗲𝗸𝗹𝗮𝗺𝗮 𝘅𝗶𝘇𝗺𝗮𝘁𝗶👇
@MUSTAFO_OPTOMM
@MUSTAFO_OPTOMM
11
👏1
181-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Менинг ҳам сизларга айтадиган гапим бор, - Матлуба яхши кўрмаслиги туфайли Гулҳаёнинг ҳолатини сезмади.
- Нима гап экан?
- Ҳалиги... суюнчи бер, кўз нурим қайтяпти. Сал-сал кўряпман...
- Вой, - қичқирию юборди Гулҳаё ростмана қувонганидан. – Ростдан кўряпсизми, ойи? Ростдан ҳам кўз нурингиз қайтдими?
- Ҳа, кўряпман. Шунинг учун ўзим бемалол келдим-да, Гулюзга ҳам қарамай.
- Худога шукр, Худога шукр... – Гулҳаё қучиб олганча онасини диванга етаклади. Ўтиришига кўмаклашди. – Дунёдаги энг яхши хабар бу.
- Ўзинг нима демоқчи эдинг? – яхши кўрмаса-да, кўзларини қизининг юзига тикди Матлуба.
- Менми? Меники у қадар қувончли хабар эмас... – хўрсинди Гулҳаё.
- Нима экан, гапир.
- Ҳалиги... бугун уйга совчилар келаркан... – уятдан, қайғудан, ҳаяжондан бошини эгиб олди Гулҳаё.
- Совчилар? Вой, совчи келяпти? Вой писми-и-и-и-қ, бирорта йигитга ваъда берганмидинг?
- Й-ў-ўқ, - томоғига бир нима тиқилгандек зўрға гапирди Гулҳаё. – Ўзингиз тайинлаганингиздек, ўқишдан чалғиганим йўқ. Фақат... эрталаб югуришга чиққанимда бир амаки ҳам чиқарди. Ўша...
- Тушунарли, менга қара, кимлигини кейин ҳам билаверамиз. Ҳозир тез меҳмонхонани тартибга сол. Дадангга айтайлик, бозорлик қилиб келсин. Совчилар олдида уялиб қолмайлик.
- Ҳеч нарса шартмас, ойи. Қайтиб кетса янаям яхши. Умуман кутмасангиз, ҳайдаб солсангиз ҳам майли... – йиғлагудек бўлиб деди Гулҳаё.
- Қизиқмисан? Биринчи келган совчиларга фаришталар эшик очармиз. Яхшилаб кутиб олишимиз керак. Ўзи мен... э-э-э, ҳалини Нигора холанг қизларингни эртароқ турмушга беришинг керак. Шаҳарда қийин, деганди. Ўйлаб юрувдим, яхши бўлибди...
- Нимаси яхши ойи-и-и? – зорланди Гулҳаё.
- Ўйланма, уялма, сиқилма. Биринчи совчи келганида ҳамма қиз шунақа бўлади. Ишқилиб, тузуккина жой бўлсин...
- Чол келади, ойи...
- Келаверсин, даданг гаплашади. Тур, меҳмонхонага қара...
- “Келаверсин”? “Келаверсин?” дедингизми? – қотиб қолди Гулҳаё.
Дугонаси Нигоранинг совчи бўлиши йўқ бўлганини эшитганида Матлуба қанчалар ғамга ботган бўлса, ҳозир қизининг гапидан шунчалар севинганди. Шунинг учун у қизининг нимага шаъма қилаётганини ҳам тушунмади.
- Ҳа, қизим турмушга чиқадиган вақтинг келди. Орқангда иккита синглинг ҳам бор. Биз ноз қиладиган аҳволда эмасмиз, - нима бўлганда ҳам қизини рози қилиши лозимлигини ўйлаган она тинмай гапирарди. - Менинг автоҳалокат туфайли кўр бўлиб қолганим ҳам сизларга келадиган совчиларга ғов бўлади. Шунга келаверсин, дедим. Келсин, ўзига тўқ, феъли яхши одамлар бўлса, берамизда... Сақлаб бошимга болиш қилармидим, сизларни?
Гулҳаё онасининг сўзларидан йиғлаб юборай деди.
Қизининг аҳволидан бехабар Матлуба эса тайёргарликни бошлаб юборди. Телефонини Гулҳаёга бериб, дадасига телефон қилишини сўради, сўнг Аббосга бозорлик тайинлади, кейин қизига айтиб дастурхон безатишга киришиб кетди. Кутилмаган хабардан довдираб қолган Аббос ҳам кўп куттирмади. Бир йўла бозорга кирган экан, икки сумка нарса билан кириб келди:
- Совчи дедингми? Ҳали Гулҳаёнинг ўқиши бор-ку! Ким экан? – кўзлари ола-кула бўлиб Матлубага қаради у.
- Гулҳаё югуришга чиққанда бир чол кўриб қолган экан. Ҳавас қилган шекилли. Қиз бола шунақа бўлади. Кўрган-билган сўраб келаверади. Бекорга “Қизли уй - карвонсарой”, дейишмайди-да.

Давоми бор
👍14
182-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Келса-ку, майли. Лекин... Гулҳаёнинг ўқиши бор-ку! – худдики ҳозир қизини совчилар олиб кетиб қоладигандек ҳадиксираб деди ота.
Матлуба эса нима сабабдан қизини турмушга беришга мажбур бўлаётганини эрига алам билан эслатгиси, шу баҳона “тишлаб” олгиси келди:
- “Шарти” шунақа! Эртароқ қизларни турмушга бермаса, кейин ҳар хил “воқеалар” бўлиб, ҳеч ким сўраб келмай қўйиши мумкин. Яхши жой чиқса, мен беришга мажбурман. Айниқса, кўзимни кўр қилган “воқеа”лар сабаб...
- Кўзинг очилибди-ку! – бирдан аёли нимага шаъма қилаётганини англади Аббос. – Шошмасанг ҳам бўлар...
- Менга қолса, шошмасдим. Лекин айтдим-ку, “шарти” шунақа! “Шарт” бор ўртада! Тезроқ қизларимни турмушга, эримни эса бошқаларга беришим керак! – аламдан гапириб юборди Матлуба.
Аббос қўрқиб кетганидан атрофга аланглади. Бахтига Гулҳаё меҳмонхонага чиқиб кетганди.
- Оғзингга қара! Индамаса... – пўписа қилди у аёлига.
- Ёлғонми? Ҳаммаси отанинг кўнгли туфайли бўляпти-ку! Қариганда кўнгил ҳам ўлсин... – минғирлади Матлуба.
- Ўч, дедим! – Аббос Матлуба сари хезланиб келди. – Кўзинг очилиб ўзингдан кетяпсанми? Калтафаҳм!
- Ким калтафаҳм? – жаҳли чиқди Матлубанинг.
Аббос индамай ошхонадан чиқиб кетди. Ғазабини боса олмаётганди. Хаёлига Севара келди. Севара Матлубадан анча кичик. Салкам ўн-ўн икки ёшларча кичик бўлса керак. Лекин эр билан қандай муомала қилишни билади. Ҳеч қачон жаҳл қилмайди, доим меҳибон, ширинсўз, ғамхўр! Неча марта ижара пули туфайли уй, дўкон эгасидан гап эшитди, лекин бирор марта жаҳли чиқиб ҳали Аббосни беҳурмат қилмади. Ёмон гапирмади. Матлуба эса ҳар жоим нолийди, норози бўлади, жанжал чиқаради. Иковининг ўртасида осмон билан ерча фарқ бор. Шунақа бўлгандан кейин Аббос ҳам нима қилсин, интилади-да, Севарага!
Аббос Севарани, кечаги тунни эслаб энтикди.
“Матлуба ўзи айтганидек қизларни турмушга беришга киришди, - ўйлади у ўзича. - Демак, ҳадемай Севара билан бемалол яшай бошлайман. Тўғри, қизларни узатсак, бошқа ташвишим қолмайди. Умидгача гап кўп...”
Кейин эса эрталабки Севаранинг гаплари ёдига тушди:
“- Қорбобом! Сизни шунчалар яхши кўраманки... – деди Севара машина бошқариб кетаётган Аббосга кулиб қараркан. – Бирам яхшисизки...
- Нега бугун кўзингга яхши кўриниб қолдим? – кулди Аббос.
- Ҳар доим айтама-ку, Қорбобом! – нозланди Севара. – Сиздек яхши одамлар кўп бўлсайди, дунёда ёмонлик бўлмасди. Боя Рита холага айтдим. Аббос акадек одамлар кўп бўлишини истайман, туғсаммикан, дедим.
Аббос Севарага ялт этиб қаради.
- Қўрқиб кетдингизми? – хандон отди Севара.
- Нега қўрқаман? Туғмоқчимисан? – ҳайрат билан сўради Аббос.
- Кўз олдингизга келтиринг. Кичкина, ширингина сизга ўхшаган чақалоқ! Жажжи ўғлимиз! Иккимизнинг ўғлимиз...
Аббос тасаввур қилди шекилли лаю-лунжини йиғиштиролмай деди:
- Ўғил дегин...
- Ҳа. Мен қиз туғмасам керак... – ишонч билан деди Севара. – Сизга ўхшаши учун ўғил бўлгани яхши-да! Битта ўғлингиз бор-ку, тўғрими? Иккита бўларди, ёмонми?
- Ёмон эмас! – севинди Аббос ҳам.
- Лекин... – ўйланганча деди Севара. – Бу орзуни сал суриб туришимиз керак. Мен иккимизнинг ўғлимиз ижара уйда туғилишини, уй эгаси чиқариб юбормасмикан, деган қўрқув билан катта қилишни истамайман. Худога шукр, савдомиз яхши бўляпти. Топганим йиғяпман. Уй олайлик, кейин албатта ширин ўғлимиз бўлади...

Давоми бор
👍8😢3
183-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Унда тезроқ уй олишга ҳаракат қиламиз! – завқ билан деди Аббос...”
Хотиралар эркакнинг сал аввалги бадкайфиятини тарқатиб юборди. Сигаретини тутатганча зиналар бўйлаб пастга туша бошлади.
- Севара барибир бошқача! Ёш бўлсаям, жуда ақлли. Матлубадек калтафаҳм эмас! – деди ўзига ўзи. – Ўзи тезроқ ҳаракат қилиб Севарага уй олиб беришим керак.
Матлуба эрини жойида “узиб” олганидан хурсанд эди. Хушкайфиятда Гулҳаёни шошилтирарди:
- Тезлаш қизим, ҳали овқат ҳам солиб қўйишимиз керак. Ишқилиб яхшигина жой бўлсин!
Шошилишгани ҳам яхши бўлган экан. Совчилар кўп куттиришмади. Истарали, нурли юзли олмишдан ошган чол-кампир кириб келди. Аббос ҳам аллақачон уйга кирган кайфияти яхши эди.
- Айбга буюрмайсиз, биринчи кунданоқ, чолим ўзи келаверди. “Аёллар борсин”, деб ўтирмадик. Орзу-ҳавасимиз бор эди, - деди кампир.
- Яхши-да, - деди Матлуба ҳаяжондан дастурхон четини ўйнаркан.
- Мен ҳаммасини ўзим қиламан, деб ният қилганман. Шунга қизингизни ҳам анчадан буён кузатардим. Жуда яхши қиз. Вақтни ўтказиб нима қилдик. Неварамни ҳам олиб келгандик, агар йўқ демасангиз уям пастда, машинада ўтирибди. Чақирайлик. Кўрингизлар, гаплашингизлар, - деди чол Аббосга қараб.
Аббос нима дейишни билмай қолди. Отахон эса унинг жавобини ҳам кутмай неварасига қўнғироқ қилди. Зум ўтмай эшикдан ёшгина йигит - куёвбола кириб келди. Уни кўрган Матлуба қотиб қолди:
- Шаҳзод?!

* * *

Умиднинг бугун машғулоти чўзилди. Мураббий ўз устиларида кўпроқ ишлашлари зарурлигини айтиб, роса югуртирди, машқ қилдирди. Хуллас, йигитлар роса терлашди, чарчашди.
- Бугун чиқолмадим, видео қўёлмаймиз, - деди у қўнғироқ қилган синфдош дўстларига.
- Ҳар куни янги нарса қўямиз дегандик. Ўзи энди рекламалар чиқяпти, - норози бўлди Суннат.
- Менам нима қилай? Машғулотни ташлаб кета олмайман. Ўзи фақат менга суяниб қолишларинг нотўғри. Яна бошқа бирларинг ҳам нимадир қилишларинг керак. Алмашиб ишлардик, шунда, - деди Умид.
- Сендан бошқа ким ҳам чиройли трюк кўрсата оларди? – тан олди Шаҳбоз.
- Хуллас, бугун бора олмайман. Ҳамма ўз ишини қилаверсин, - деди Умид ва ўзи ҳам уйлари томон йўл олди.
Хаёли яна опаси – Гулҳаёга кетди. Бир марта ёрдам сўраганди. Ука бўлиб эплолмади. Ўзи ўша кундан буён Умид опасига пул топиб бериш ҳақида ўйлайди. Ҳар куни кўряпти, опаси асабий ва кайфиятсиз юради. Шундан биладики, қарзи кўпайиб боряпти. Кўп нарсани ўйлади, аммо қўлидан нима ҳам келсин. Оддий мактаб ўқувчиси бўлса. Яна футбол машғулотларидан ортмаса. Агар озгина бўлса ҳам вақти бўлганида мардикор бозорга бориб бўлса ҳам ишлаб опасига пул топиб берган бўларди.
“- Аслида ҳаммасига дадам айбдор! – яна отасига нисбатан қаҳри кела бошлади Умиднинг. – Опамни ишлатади, лекин опамнинг меҳнати ортидан келган пулни ўша ёш хотинига сарфлайди. Гулюз опамни ҳам истаган ўқишига юбормади. Онамни даволатишни эса зўрға қиляпти. Менга ҳам ошириб-тошириб бериб қўйган жойи йўқ. Дадамга ўша хотини ва иккита ўғли бўлса бўлгани...”
👍18❤1😢1
184-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Йигитча шуларни ўйларкан, баттар отасини ёмон кўриб кетди. Кўз олдига ўша ўзи кабоб егиси келиб онасига билан кўчада юргани, отасининг эса ўша ёш хотин ва болалари билан кафела ўтирган манзара келди.
“Нега шунча пул уларга бўлиши керак экан? Нега опам ишласаям қарзи учун дадамдан пул сўрамас экан? Бу ноҳақлик! Шундай қиламанки, пули қаёққа кетганини дадамнинг ўзи ҳам билмайди.
Умид шундай дея қоронғи туша бошлаган бўлса-да, цехга йўл олди. Цехда опаси ҳам, отаси ҳам кўринмас, саноқли аёлгина тикиш қилиб ўтирарди.
- Опам уйга кетдими? – иш бошқарувчидан сўради Умид.
- Ҳа, анча бўлди кетганига.
- Дадам-чи?
- Дадангизни ҳам уйга чақиришди. Меҳмон келадиган экан. Шошиб кетди, шунга.
- Раҳмат, - Умид шундай дея тайёр моллар тахланадиган хонага кирди. Ҳамма жойни кўздан кечирди. Ўзи опасига айтганидек, ҳар куни иккита ортиқча кўйлак тикса ҳам, уни Умид мижоз топиб сотса ҳам анчагина пул бўлади. Иккита кўйлакни юз мингдан сотса, бир кунда икки юз минг. Ўн кунда икки миллион, бир ойда – олти миллион! Бунча пул билан опаси нафақат қарзини уза олади, балки Умид ҳам бирор нималар қилса бўлади. Асосийси, онасини ҳам даволатиб олиши мумкин.
“Мижоз топиш қийин эмас – ўзига ўзи далда берди Умид. - Дадам бир юз йигирма минг сўмдан сотаётган кўйлакни юз мингдан сотсам, олаётган мижоз ўзининг фойдасини ўйласа ҳам оғзига маҳкам бўлади...”
У каридорни, бошқа хоналарни ҳам шунчаки айланган киши бўлиб кўздан кечирди. Ўзича кўйлакларни қаерда сақлаш, олиб чиқиб кетиш ва сотишнинг режасини туза бошлади.
“Опамга айтаман бориб, ҳар куни иккитагина ортиқча кўйлак тикса бўлгани. Қолганини ўзим эплайман. Опамнинг қарзини ҳам узамиз, Гулзю опачам ўзи истаган курсда ўқийди, ойимнинг кўзи тузалади...”
У ҳаммаси ўйлаб, режа қилиб қўйди ва иш юритувчи билан хайрлашиб уйга кетмоқчи бўлди.

* * *

Зилола уйига бир аҳволда кириб келди. Кўзига дунё тор кўринаётганди. Шунчалар ҳам ношуд ва омадсиз бўладими? Шунчалар ҳам бахтсиз бўладими?
У йиғлаб юборай деб кийимларини алмаштирди. Онаси эса унинг акси ўлароқ ҳар кунгидек йиғламсирамас, яхши кайфиятда юрганди.
- Эрта келибсанми, қизим? Ишга бораман, дегандинг? – сўради онаси ундан.
Эрталаб чиндан ҳам Зилола ўқишга учиб-қўниб кетганди. Онасига ҳамма-ҳаммасини айтиб берганди. Гулҳаёдек ғамхўр дугонаси борлиги, ўқиши тикланганлиги, энди дугонаси билан бирга ишлаши ҳамма-ҳаммасини айтганди.
- Дунёдаги энг бахтли қизман! – деганди у ўқишга кетаётиб онасига. – Дадам вафот этиб, ўқишим тўхтаб қолган бўлса-да, мана қайта тиклаб, ишга олиб, шартнома пулим учун ҳам жон куйдирадиган дугонам бор. Анув чолам тасодифан учраб қолган. Худойимнинг берган омади бўлди мен учун...
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍23👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍂🌙ХАЙРЛИ ТУН
МЕХРИБОНЛАРИМ 🌙🍂


✨Уйқу киприкларга осилди келиб,
Вақт ҳам алламаҳал, тун бўлди ярим,
✨Эрталаб уйғонинг энг бахтли бўлиб,
Ҳар он ардоқласин Аллоҳи Карим!

Хайрли тун азиз инсоним!
Тунингиз осуда ўтсин!✨


Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
⛅️ Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

❤️🍁
⛅️ Аллоҳим бугунги кунингизни файзли ва барокатли қилсин!🤲

⛅️ Қадрдон, ўткинчи нарсалар учун сиқилманг, бугун яшанг, чунки кеча энди йўқ, эртага ёки бўлади ёки йўқ, ҳамманинг ўз ҳақиқати бор...
Ҳаммасига Аллоҳ хакам...

🥰 Ҳаётда энг муҳими бу - Меҳр, Қадр - Қиймат,  Дийдор , Муҳаббат..!  Қолгани эса... уткинчи, ахамиятсиз...

🌥Унутманг, инсоннинг муаммоси фақат ўзининг қалбида бўлади...

🍁Ҳар бир лаҳзадан завқ олишга ва яқинларингизга хушкайфият улашишга ҳаракат қилинг...

🕊Доим шуни ёдда тутинг-ки, хар бир ўтган вақт умрингизнинг бир бўлагидир... Уни фақат яхшиликка сарфланг, кулиб яшанг...

☘Кайфиятингиз зинхор тушмасин, билингки, сизнинг харакатингиз билан бугунги кун ҳаётингизнинг энг яхши куни бўлиши мумкин.

🍂Кунингиз яқинларингиз билан файзли ва завқли ўтсин!

        🌦 ХАЙРЛИ ТОНГ 🌸


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тонг!

☘️ Кунингиз барокатли бўлсин! ☘️

«Ким тонгда ва кеч кирганда етти марта «Ҳасбияллоҳ» деса, Аллоҳ унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларига кифоя қилади» (Имом Ибн Сунний ривояти).

Маъноси: «Менга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, бошқага эҳтиёжим йўқ, муҳтож ҳам қилмасин».

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
🌿 Ona muhabbati...

Madinadagi Baqi qabristoni. Qiyomat kuni Isrofil alayhissalom sur chalganida, ushbu qabristondan Islom tarixidagi eng aziz va moʻtabar insonlar chiqib keladilar..
Mana shu ayolni o‘g‘li ham besh yil
burun avtohalokatga uchrab mazkur qabristonga qo‘yilgan. O‘shandan buyon ona xar juma mozorga besh yuz km uzoqlikdan kelib Qur’on tilovat qiladi, o‘g‘li bilan gaplashadi.. U tushkunlikka tushmaydi, o‘g‘li bilan yana ko‘rishishini biladi. Mahshar kuni bo‘ladigan uchrashuvni intiqlik bilan kutadi..

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢4😭4💔3❤1👍1
Яхши томонга ўзгаришни бошлашга ёрдам берадиган ўн беш маслаҳат:

1. Ўзингизга нисбатан ростгўй бўлинг.
2. Муаммолардан қўрқманг.
3. Керакли одамлар билан вақт ўтказинг.
4. Бахтингизни биринчи ўринга қўйинг.
5. Ҳалол ва мағрур бўлинг.
6. Ҳозир ҳис этишни ва яшашни ўрганинг.
7. Хатолардан чиқариладиган сабоқларни қадрланг.
8. Ўзингизга яхши муносабатда бўлинг.
9. Ўзингизда бор нарсалардан завқланинг.
10. Бахтни топишни ўрганинг.
11. Ўз ғояларингиз ва орзуларингизга имконият
беринг.
12. Кейинги босқичга тайёр эканингизга ишонинг.
13. Янги муносабатлар ўрнатишни бошланг.
14. Инсонларга имкон беринг.
15. Фақат ўзингизнинг олдинги ҳолатингиз билан рақобатлашинг!

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8