📝РУҲШУНОС. (ҳикоя)
Бир куни вилоят миқёсида ўтказиладиган семинар- тренингда қатнашишга тўғри келди. Ҳар хил бўлимлар билан ташкиллаштирилган тренингнинг охирида руҳшунос дарс ўта бошлади:
- Стол устига қўйилган қоғоз ва қаламлардан фойдаланиб, ўзингиз орзу қилган уйни расмини чизинг. Мен сизларни характерингиз ҳақида маълумот бераман.
Хамма қоғозга эгилди. Бир оздан кейин унинг столи атрофи семинар қатнашчилари
билан тўлди . Ҳамма ўзига таъриф эшитишга шошиларди. Навбат кўп. Ҳар доимги қиладиган ишим: кузат-и-и-иииб ўтирибман...
- Сизни орзулариз жуда кўп экан, келажакда уларга эриша оласиз, жаҳонда кечаётган сиёсий воқеалардан хабардорсиз, мехмоннавозсиз...
Мийиғимда кулиб ўтирибман. Тўғрида бунақа башоратни мен ҳам айта оламан.
Ўзига таъриф берилаётган йигитнинг оғзи қулоғида. Боя у чизган расмни кўрувдим, буни айтиш унча қийин эмас-ку. Нохос руҳшуноснинг кўзи менга тушди:
- СИЗГА қизиқмас шекилли?
- Аксинча,жудаям қизиқ!
- Ўхшамаяпти?!
- Нега унақа деб ўйлаяпсиз, биласизми, ҳозир СИЗ туфайли ўзимни руҳшунослигимни билиб қолдим, тўғрироғи кашф қилдим, бунинг учун СИЗГА катта раҳмат!
Рухшунос мени калака қилаяпти деб ўйлади шекилли ранги ўчди:
- Билсам бўладими бу тўхтамга қаердан келиб қолганингизни?
- Бажонидил,
Халиги йигитнинг қўлидаги қоғозга чўзилдим:
-Биринчидан, келажакда хамма орзусига эришади, буни қоғозга қарамай айта оламан, чунки олдин мақсад қўйилади, кейин харакат, тўғри айримлар эришмаслиги мумкин, лекин бу йигит эмас, уни шу семинарда қатнашаётганини ўзиям нимага қодирлигини кўрсатади. Жаҳон сиёсатини сири оддий, томида паробал турибди, меҳмон кутишни яхши кўришига келсак, биринчидан қайси ўзбек мехмон кутишни ёмон кўради, иккинчидан чизган уйининг эшигиям , деразалариям очиқ...
Руҳшуноснинг тоқати тоқ бўлди:
- Бу таҳлилни мен қилдим, қани шунақа зўр бўлсангиз буниям бир кўрингчи?
Ўхў, ўйин қизияпти-ку, менга бу ёқади! Руҳшунос атайдан мендан узоқроқда ўтирган аёлни чизган расмини столга ташлади. Мен аёлга бир назар ташладим ва расмга эгилдим:
- Хўш , бу аёл кўнгил одами (бу маълумотни аёлдан расмидан эмас кўринишидан олдим, чунки сочларини худди шоираларникига ўхшаб турмаклабди), ундан кейин ниҳоятда камсуқум ( кийимларида лоақал бирорта ҳашамат детали йўқ) , лекин вақтида жуда баланд доирада тарбия кўрган. ( кийимни ҳашаматсиз ва шунчалик келиштириб кийиш ҳаммани ҳам қўлидан келавермайди) , ўзларини аёл сифатида эмас ,мураббий сифатида кўришларини ҳоҳлайди ( сабаби бирортаям тилла тақинчоқ тақмаган, бу аёллик назокатини "бўрттирмаслик" қоидаси ), тажрибаси жуда катта( катта бўлади-да, шу ёшга кирганидан кейин).Энди расм бўйича ишлашни бошладим) кўнгли жудаям нозик ва хокисор , буни уйини олдидаги майда гуллардан ва чечаклардан билсак бўлади, мехмонларни огоҳлантиришсиз келишларини ёқтирмайди, деразалари очиқ ва эшиклари ёпиқ, кўп хаёл суришни ёқтиради, мусиқаниям, (ҳовлини бир четида мажнунтол расми чизилибди ), уйлари тоғ бағрида бўлиши керак ( икки, учта каттароқ тошларни йўл четида кўряпман), уйлари баландда, ҳовли пастроқда- у жойлар зах эканлигидан дарак, у ердан кўчмоқчи эмаслар, чунки уй атрофи жуда чиройли дизайнда безатилган Орзуларидаги уй халиям қишлоқнинг бир четида эканлига қараганда у ерда ширин ва армонли хотиралари бор, агар бу хотира қадрли бўлмаганда ёки бу хотирага боғлиқ одамни йўқотмаганларида роҳатда ўтказиладиган чоғларини шаҳар ёки туман марказида ташкил қилган бўлардилар.
Шу ерга келганда атрофимдаги нафас товушлари аниқроқ эшитила бошлади, бошимни кўтардим ва у аёлни кўзларидаги ифодани кўриб бир лаҳза тараддудланиб қолдим. Изтироб, айрилиқ, муҳаббат ... кўз ёшлари ортида мавжланарди лекин барибир охирги ҳукмни ўқишдан қайтаролмади:
- Бу аёлни кўнглини оғритган одам узоғи уч кунда жазосини олади, гарчи буни улар ҳоҳламасалар ҳам. Аёлга ўқ теккандек, бир учиб тушди. Бу гапимни тўғрилигидан дарак эди. ( Қаердан билдинг дедингизми, аёл буюк муҳаббат билан севган ва уни йўқотган, натижада у мазлумга айланган, мазлумнинг оҳи эса етти фалакни куйдиради, гуноҳкорни жазолаш нима бўлибди?)

👍16❤1🥰1😢1
- Умуман олганда бу аёл жуда
яхши тарбия кўрган ва муҳаббати туфайли у ерларга бориб қолган. , барча далиллар шу хулосага олиб келади Руҳшунос бемажол сўради:
- Қайси олийгоҳни тугатгансиз?
Мен жавоб бердим.
-Техника йўналиши бўйича.
- Лекин... Ҳайрон бўлди у .
- Амалиётни ҳаётда ўтаганман, ҳалиям ўтаяпман.
Охирги юриш қолди :
- Мениям чизган расмимни бир кўриб бера оласизми?
У расмимни журъатсизланиб қўлига олди. Расмда фақат қора рангдан фойдалангандим.
Узоқда ғира -шира уй.Уни туманлар чулғаган. Тепада қора булут, ёғай- ёгай деб турибди. Расмни икки четини тиконли узун ниҳоллар ўраб олган... Бори шу.
У буни қандай тушунтиришни билмай довдиради. Кейин ҳужумга ўтди
- Сиз жудаям ..... У сўз тополмай қийналди.
- Қитмир десангиз мос келади
Унга ёрдамга шошилдим.
- Шундай расм чизгансизки, 99 та маъно чиқарса бўлади.
Ҳа , у ҳам анча яхши ўқиган кўринади. Майли , етар шунча қийнаганим.
- Буниси тўғри фақат кайфиятга қараб,- ён босдим мен. - бугун эса ҳаммани айтганини қилишга мажбур эмасман демоқчийдим.
Ҳа айтганча,"кўнглимга кириш жуда қийин, чиқиш эса ундан ҳам"-
бу иккинчи вариант. Ҳали нақд 97 таси бор...
Семинар яхши ўтди. Ҳамма бир дарс олиб кетди. Руҳшунос ҳам...
Хазонрезги
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍3👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"ЭСТАФЕТА" Ўзингиздан бошқага етказинг!
🔹Астағфируллоҳ
🔹Субхааналлоҳ
🔹Алхамдулиллаҳ Ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Оллоҳу Акбар
🔹Лаа илааҳа иллаллоҳ
🔹Астағфируллаҳа ва атубу илайҳ
🔹Аллаҳумма солли ъалаа Мухаммадив-ва ъалаа али Мухаммад
🔹Субхааналлаҳи ва бихамдиҳи адада холқиҳи ва ридо нафсиҳи ва зийната ъаршиҳи ва мидада калимаатиҳи
🔹Лаа хавла валаа қуввата илла биллаҳи
🔹Субханаллоҳи ва бихамдиҳи, субхааналлоҳил адиим
🔹Лаа илааҳа иллаллаҳу вахдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува ъала кулли шай-ин қодиир
🍃СИЗ БУ ЗИКРЛАРНИ ҚАНЧА ОДАМЛАРГА ЖЎНАТСАНГИЗ, ЎҚИГАН САРИ СИЗГА САВОБ ЁЗИЛАДИ!
Ин Шаа Аллаҳ🤲

👍10
Forwarded from Help 4k pm
KICHKINTOY BOLAJONLARIMIZ UCHUN HINDISTONDAN BIR BIRIDAN SIFATLI VA YORQIN KIYIM KECHAKLAR
NAMASTE INDIYA 🙏
https://t.me/+WfXxhZT81io3M2Ni
https://t.me/+WfXxhZT81io3M2Ni
https://t.me/+WfXxhZT81io3M2Ni
Homiy: CHINNI BOZOR SKLAD #17
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
196-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Севара асабийлашган кўйи яна Аббосга қўнғироқ қилди. Ниҳоят нариги томондан жавоб бўлди:
- Ало, яхшимисан?
- Салом, - қисқа саломлашди Севара жаҳлини босолмай. – Сизга ишониб уй гаплашгандим. Атай жим бўлиб кетдингизми?
- Севар, қизимни чиқаряпман. Тўй билан бўлиб, цехда ҳам иш тўхтаган.
- Мен уй оламан деганимда бирдан қизингизга ҳам куёв чиқдими? Ёлғонниям оборасиз...
- Тушунмадим, - асабийлашди Аббос ҳам. – Мени “Қизимни тўй қиляпман, деб алдаяпсиз”, деяпсанми? Шунақа ёлғон айтиш ҳам мумкинми? Ўйлаб гапиряпсанми?
Туйқус бошланган тўй, ҳаражатлар, ишнинг тўхтаб қолиши, жондай қизининг узатилиши Аббоснинг тоқатини тоқ қилиб бўлганди. Шунданми, Севарага жаҳл қилганини ўзи ҳам сезмай қолди. Бунақа муомалани сира эшитмаган Севаранинг бирдан попуги пасайди:
- Қорбобо, ҳеч бўлмаса айтиб қўймадингиз менга. Шуни телефонда айтиб қўйса бўлади-ку, одамни хавотирга қўймай.
- Ўйнаб юрганим йўқ, мен! – жаҳлидан тушмади, Аббос.
Севара эса уй учун берилмаётган пулни бошқа томондан чиқариб олмоқчи бўлди:
- Қорбобо, ҳалиги молим ҳам тугади. Олиб келасизми?
- Мен нима деяпман? – Аббоснинг бақиргани эшитилди. – Цехда иш тўхтади деяпман. Ғалчамисан?
Бирдан алоқа узилди. Аббос босиб қўйдими ё ўзи узилиб қолдими, Севара тушунмади.
- “Ғалчамисан?” дедими? Менга шунақа гап айтдими? Мен... мен шунақа гап эшитадиган иш қилдимми? Демак, “товар” бериш нияти ҳам йўқ. Мени ҳар томондан сиқмоқчи бўляптими?
Севара аламдан ўзини боса олмас, нима қилишини, қандай йўл тутишини билмасди. Яхшиси, кечгача сабр қилади ва Рита холадан маслаҳат сўрайди, бунақа пайтда у яхши маслаҳатлар беради. У шундай қарорга келгани билан дам-бадам шайтон унинг ғазабини қайнатар, тинмай ғиж-ғижларди.
“ - Мен “Ғалчамисан?” дейдиган нима иш қилдим? – ўзича ўйларди у. -Менинг нима айбим бор? Қилганим битта илтимос, эди. Уйни гаплашиб келайлик дедим. Шундаям қўнғироқларимга жавоб бермади, кейин ғалчага чиқдим, яна камига мол ҳам бермоқчи эмас...”
Шу хаёллар билан у зўрға кунни кеч қилди. Кейин Рита холаникига югурди. Рита хола ҳам ҳар доимгидек қўнғироқ қилиб егиси келган нарсани тайинлади:
- Шунча ишлаб пул топаяпсан, кишмиш пишибди. Бир шох кишмиш билан иссиқ нон олиб кел, савоб бўлар, ҳақинг кетмас! Ҳақинг кетса, олиб қоларсан...
Севара кампирнинг буютмасини индамай сотиб олди. Чунки ҳозир унинг маслаҳатига муҳтож.
- Опкелдингми, барака топ! – Севара эшикдан кириши билан ёш боладек унинг қўлидаги елим халтага қаради Рита хола. – Ювиб кел-чи, кишмишингни...
- Тавба-а-а, - Севаранинг кампир билан ҳазиллашгиси келди. – Бошқороғи хотиндек ҳали у, ҳали бу тайинлайсиз, қойил!
- Билувдим, шунақа дейишингни. Бу янгилик, ҳамма егиси келади-да. Ол. Мана, Самир ҳам келди, унинг ҳам егиси келди, а? – деди Рита хола Самирнинг бошини силаб. – Мен ўғлингга бугун учта ҳарф ўргатдим, ёздирдим. Шу меҳнатларимга арзимайдими, бир бош кишмиш...
- Арзийди, арзийди, - Севара иссиқ нонни синдирди. – Олинг. Ол, болам.
Кейин ўзи ҳам кампир ва болага қўшилиб иштаҳа билан ея бошларкан, дардини ёрди. Ҳамма гапни айтиб берди.
- Нима бало, бирдан Аббоснинг жонига тегдингми? - деди хола Самирга қараб оларкан.

👍27❤1
197-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- Сўнг унинг қўлига бир шингил узум тутқазди-да, деди: - Самир, деразадан қара-чи, ўғлим, аканг келяптимикан?
- Жонига тегадиган нима иш қилдим?
- Ҳеч иш қилмасанг ҳам бўлди, сенга етишди, сени билди, қизиғинг қолмадимикан, деяпман-да!
- Йў-ў-ў-қ, - деди Севара ишонч билан. – Уй олиб бериш ёқмаяпти, унга.
- Сенам ҳали бир йил бўлмасдан, уй олиб беринг, деб бошладинг-да!
- Шундоқ олиб беринг, демадим-ку, Рита хола. Ўзим ҳам чумолидай ишлаб йиғяпман-ку! Бир-икки сўм қўшаман.
- Барибир ҳам эрта ҳали. Яна қиз чиқаряпти, дединг. “Қиз чиқарганга қирқ йил тегма!” деган аввалгилар. Бекорга айтмаган шуни. Турган-битгани ҳаражатда! Бирон ой индамай тур. Яхшиси, Сардордан хабар ол, шу пайтгача келмади-ку.
- Келмадими?
- Йўқ-ку, кўряпсан-ку!
- Мен бирор нима учун дўконга чиқаргансиз, дебман. Шу пайтгача келган бўларди-ку! Мижози кўпайиб кетдимикан? Мен қарай-чи? – Севара ўрнидан туриб орқа деразадан ариқ бўйига қаради. Машина ювиладиган ариқ бўйида ўғли кўринмасди. Унинг юраги орқага тортди. – Рита хола, ариқ бўйида йўқ-ку, Сардор!
Севара қўрқиб кетганидан кўчага югуриб чиқди...
* * *
Маликнинг кайфияти жуда яхши эди. Чунки у жиянининг телефони ўйнагани ортидан онасига Гулранг ҳақида айтиб берди. Тўғри, аввалига довдиради. Чунки онаси ҳам ҳар гапининг бирида “Мактаб ўқувчиси-ку, бу қиз”, деб ҳаяжонлантирди. Яна кутилмаганда сири фош бўлганидан, бу мавзуда гап очилишини хаёлига ҳам келтирмаганидан Малик анча ўзини йўқотди. Лекин барибир онаси онаси-да. Секин кўнглига қўл солди:
- Лекин маъсумагина, ювошгина қизга ўхшайди. Майли, агар ёш бўлса, бир-икки йил кутамиз. Ишқилиб кўнглига қўл солиб кўрдингми?
- Йўқ ҳали. Ўқишга топширган. Шунга чалғитмай дедим. Тестдан яхши ўтиб, ўқишга кириб олса, кейин гаплашмоқчиман.
- Яхши қилибсан, - деди онаси ҳам кўнглини кўтариб.
Энди муҳаббати борасида ҳеч қандай муаммо ҳам, тўсиқ ҳам йўқ. Гулрангнинг ота-онасини амаллаб рози қилишар, хуллас, шу бақироқ қиз ҳадемай уники бўлади. У бугун ҳам сездирмай қизни суратга туширди. Аммо барибир кўргиси келаверди. Эҳтимол, Сардорнинг ёнига машина ювдиргани келиб қолар, деган умидда ўша томон йўл олди.
- Гулранг опам келмай қўйди, ҳар куни кутаман, - деди Сардор ҳам мунғайибгина.
- Ўзи бошқа мижозларинг ҳам борми? Ишлай оляпсанми?
- Ҳа, машина ювмасам ҳам, баллон бўяб пул топяпман.
- Нима? – ҳайрон бўлди Малик.
- Машиналарнинг баллонини мана буни сепиб, бўяймиз, - узунчоқ идишга ишора қилди Сардор.
- Ие, ривожланибсизлар-ку, сизлар ҳам, - кулди Малик.
Бу орада Сардор Маликка бир гапни айта олмаётгандек тикилиб қолди. Сўнг ерга қараб астагина сўради:
- Тоға... бувим нима қиляпти? Бобом яхшими?
Ўша онда тоғ бағридан катта харсанг кўчгандек, Маликнинг юрагидан бир нима юлингандек бўлди. Секин Сардорга яқинлашди. Сардорнинг кўзларида эса қўрқув зоҳир эди. Ўзи билмаган ҳолда орқага тисланди.
Малик эса унинг елкасидан тутиб, қаршисига чўкди:
- Бувингни соғиндингми?
Сардор бош ирғади. Ерга қаради. Малик унинг кўзлари лиммо-лим ёшга тўлганини кўриб улгурди.

👍22😢2🥰1
199-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- Нималарни дўндириб келдинг? – деди у хотинидан кўз узмай.
- Тўртта мижоз қабул қилдим. Бошим оғриб кетди. Бу ойлигим яхши чиқади дегани...
- Сен ойлик ҳам оласанми? – ҳайрон бўлди Аббос.
- Текинга ишламайман-ку! Менга қабул қилган мижозимнинг тўлаган пулидан ойлик чиқариб беришади.
- Ҳар куни тўрттадан мижоз қабул қилиб улар тўлаган пулдан олаверсанг, жуда бойиб кетаркансан-ку! Ўзинг ишингни йўлга қўйиб, мени атай “банкрот” қилган экансан-да!
- Қанақа “банкрот?” - ҳайрон бўлди Матлуба.
- Мени аҳмоқ деб ўйладингми? Ҳаммасини билдим. Сен мени "синдириш” учун қилдинг, ҳаммасини. Аввалига цехни кенгайтириб, бор пулимни тиккунимча индамай турдинг. Боримни тикканимда Гулҳаёни узатдик. Шу билан иш тўхтади. Пулим ҳам йўқ.
- Гулҳаёни нега узатганимизни ўзингиз яхшироқ биласиз! – алами келди Матлубанинг.
- Ўша Нигора ўргатдими, сенга ҳаммасини! Бунақа нарсалар сенинг товуқ миянгга келмайди. Нигоранинг гапига киряпсанми? Айтиб қўяй, эртадан ишга бормайсан! – ғазабдан титраб деди Аббос.
- Ишга бормайман? Қизиқмисиз? Ўзи ишингиз юришмаётган бўлса, яна мени ҳам юбормасангиз, нима еб, нима ичамиз? – ҳайрон бўлиб деди Матлуба.
- Ана-а-а, ўзингга келяпсан. Цех тўхтаган, сен ишлайсан, кейин менда пул бўлмайди, сендан сўрайман, қарабсанки, тилинг бир қарич, тўғрими? – ғазаб билан деди Аббос.
- Цех тўхташига менинг нима даҳлим бор? Ҳамма ишни ўзингиз қилган бўлсангиз. Тинч қўйинг, мени... – Матлуба ётоғига кириб кетди.
Унинг ортидан Аббос ҳам йўл олди. Кириб хотинига нафрат билан қараркан, тишланиб гапирди:
- Кўзинг кўрлиги ҳам баҳона бўлгандир? Юришларинг бинойидек. Ишга борасан, мижоз қабул қиласан... Пул топасан! Гапим гап! Иш-пишга бормайсан! Уйда ўтирасан!
- Ишга бораётганимнинг сизга нима оғирлиги тушяпти, тавба? Нега тирноқ ичидан кир қидиряпсиз?
- Мени банкрот қилмоқчисан! Атай қилдинг? Дугонанг билан қилдинг? – бақира бошлади Аббос.
Шу пайт уйга Умид кириб келди. Гулюзнинг жимгина ўтиргани, ота-онасининг бақиришаётгани унинг ҳам асабига тегди.
- Дадам нега ойимга бақиряпти? – деди у Гулюзга қараб.
Гулюз елка қисди. Сўнг минғирлаб қўйди:
- Ишга борма, деяпти. Рашк шекилли...
Умид опасига қараб энса қотирди. Ичида опасининг ўта бепарволигидан ғаши келди. “Рашк шекиллимиш”... Дадаси онасини рашк қилмай қўйганига, зуғум қилаётганига а-а-а-анча бўлган. Буни бирорта опаси билмайди. Гулҳаё опаси-ку, ўқишда, ишда юрарди. Энди чет элда. Гулранг опаси ҳам тинмай ўқиди. Ҳеч бўлмаса Гулюз опаси билиши керак эди-ку! Ҳар доим уйда ўтиради. У бўлса, ҳеч ҳеч нарсадан бехабар рашкни рўкач қилиб ўтирибди.

👍17🥰1😢1
200-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- Гулранг опам қани? – деди Умид беихтиёр.
- Дугонасиникига кетди. Китобларини олиб келармуш...
Ичкаридан Аббоснинг яна бақиргани эшитилди:
- Сен уйни, рўзғорни ўйламадингми? Эрим касодга учраса, болаларимнинг келажаги нима бўлади, демадингми? Яна нималарни режа қилдинг, қуданг билан?
- Дадаси, қизиқмисиз? Мен нимани режа қиламан? Қачон сизнинг касод бўлишингизни истабман? Ҳар доим сизга ён босдим, сизга шароит яратишга ҳаракат қилдим. Ўқисин, яхши ишга жойлашгунча рўзғор ташвиши ҳалал бермасин деб болаларни олиб ойлаб қишлоқда юрдим, қишлоқдаги фермерларнинг ишини қилиб, болаларингизни боқдим. Сиз бизнес йўлини танладингиз. Майли дедим. Ўзимнинг, онамнинг, синглимнинг тикув машинасини олиб келиб бердим, бошида. Шунча ёрдам қилган одам қанақа қилиб сизни касод қилишим мумкин? Нега йўқ жойдан жанжал қидирасиз?
- Бу билан нима демоқчисан? – баттар ҳезланди Аббос. – Ҳамма ишингни мен қилиб бераганман, демоқчимисан? “Мен қилиб бердим” ва “Мен йўқ қилдим”, деяпсанми?
- Болалар уйда, бўлди қилинг... – Матлуба овозини пастлади.
Бу вақтда Умид уларнинг ёнига келиб улгурган эди. У дадасига қовоғини осиб қараб турди-да, паст овозда гапирди:
- Ойимга бақираверманг...
- Сен нега аралашаяпсан, муштдай бўлиб? – бақириб кетди Аббос.
- Аралашаман! Ойимга бақирманг! Кўзини кўр қилганингиз, опамни эрга тегишга мажбур қилганингиз етади!
- Нима? Нималар деяпсан, сен? – Аббос ўғлидан бунақа гап кутмагани учун буткул ўзини йўқотиб қўйди. Аламидан яна Матлубага бақирди: - Кўряпсанми? Болани менга қарши қайраганингни кўряпсанми?
- Мени сизга қарши қайрагани йўқ, ойим! Ўзимнинг кўзим бор, қулоғим бор, ҳаммасини кўриб, эшитиб юрибман, - деди Умид жаҳлини босолмай.
Қўрқиб кетган Матлуба Умидни итариб хонаси томон олиб чиқа бошлади:
- Жим бўл, дадангга гап қайтарма! Нега аралашасан, бизнинг ишимизга? Отага қаттиқ гапириб бўлмайди, болам...
Аббос уларнинг ортидан нималардан деб бақириб қолди. Аммо Матлуба жуда қўрқиб кетгани учун эшитмади. Умидни хонасига олиб кириб тинчлантиришга уринди:
- Нега ўзи бунақа бўлиб қолдинг, сен? Бўлди, қил ўғлим...
- Бўлди қилмайман! Нима бўлса биз айбдор, ойимчаси оппоқ! Биз ёқмаётган бўлсак, бориб яшасин, ойимчасининг ёнига! – бақирди Умид.
Қўшни хонада турган Аббос унинг гапларидан буткул ўзини йўқотди. Қулоқларига ишонмади: наҳотки шу Умид?
* * *
Малик то уйларига келгунича дадил эди. Ҳатто ич-ичидан хурсанд ҳам бўлаётганди. Аммо дарвоза олдига яқинлашгани сари юраги орқага торта бошлади. Онасини ўйламади, кўпроқ отасидан чўчиди. Ўзини койиб беришидан эмас, агар “Кўзимга кўрсатма, болани!” деб қувиб солишса, Сардор қай аҳволга тушади? Малик кейин нима қилади? У мана шундан қўрқди. Жуда қўрқди. Ҳатто дарвозадан киришида “Отамнинг ғазабини ўчир, Худойим”, деб илтижо ҳам қилиб олди. Сездирмайгина Сардорга қараб қўйди. Сардор қувонганидан учиб-қўниб келаяпти. Беш-олти марта “Ўзи бувим ва бобом уйдамикан?” деб сўраб олди. Ишқилиб, боланинг кўнгли синмасин...
Малик секингина дарвозадан кирди. Отаси ҳовлига ёйиб қўйилган маккажўхориларнинг донини ситиб ўтирган экан.

👍25❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг
❄️ Aссалому алайкум ва рахматуллоҳу ва барокатуҳ!
Ҳафтанинг Якшанба дам олиш куни муборак бўлсин😊
🍁❄️ Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🍂❄️ Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
Бошланган янги кун барчага файзли ва омадли келсин! 🤲
Дам олиш кунингиз мароқли ўтсин!
Яқинларга Улашинг.. 🌸

👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌹Якшанба дам олиш кунингиз мароқли ва барокатли бўлсин.!
🍃🌹Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин.
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🍃🌹Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин.
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги билан барча юртдошларимизни муборакбод этамиз!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги билан барча юртдошларимизни муборакбод этамиз!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Ўзбек аёли..
#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA
-эрга тегадиган қиз..докторга кўриниб юрмаймизку! Одамлар нима дейди?
Қиз оғриётган қорнини секин ушлади.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-эрта туриб ҳамма ишни қил! Энди сен келинсан..
Онасини гапини эшитган янги келин совуқда ҳам иссиқда ҳам тинмади.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Ҳомиладорлиги оғир ўтган келинни бирортаям соғ тиши қолмади..туғгач даволанаманда деб ўзини овутди.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-хотин ҳозир пул йўқ! Ўзи кашанг памперсинг..
Хотин охирги соғ тишини авайлаб босиб индамади.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-қўшни эҳтиёт бўлинг! Бола чақа деб соғлиқни унутманг!
Болаларини репетитори мактабидан пул орттира олмаётган аёл қўшнисинг гапига жилмайиб қўйиб оғриётган белини маҳкамроқ сиқди.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-ха нима? Эркакман ана одамларга ўхшаб тўрттасига уйланганим йўқку?
Эрини хиёнат устида ушлаган аёл санчиётган юрагини маҳкам сиқди.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-ойи ўзи бизга нима қилиб бергансизлар? Ҳаммасига ўз кучим билан эришяпман!
Ўғлининг гапидан юраги парча-парча бўлган аёлни деярли кўрмай қолган кўзларидан иссиқ ёш сизиб чиқди.
🌺🌺🌺🌺🌺
-қизингиз иш қилишни билмайди! Битта туғиб бўлди деяётган бўлса чучварани хом санабди!
Бешик тўйи қиламан деб охирги тиллаларини сотган аёл.қудасининг гапидан сўнг юришга қийналаётган оёқларини оғриғини ҳам унутди...
🌺🌺🌺🌺🌺
-ёш кетдида!
Жанозага йиғилганлар марҳума ҳаққига дуо қиларди..
Эр 3 ой ўтиб уйланиб олди..ўғли ўз ишига қизи эса оиласи билан бўлиб кетди..
Ўт босган қабр тепасида эса дуо қиладиган ҳеч ким кўринмасди...
Тамом

😢21👍13😭2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qizlar va ayollar oshxonadi ishlaganizda Siz rakavinaga qaynoq suvni oqizasizmi?
Bir shayx qaynoq suvni biror chuqurlikka quyishdan oldin Bismillah der ekan. Undan so’rashibdi nega bunda qilasan deb, shunda shayx javob beribdi:
“Bir kuni bir oilaga chaqirishdi borsam, ularni jinlar bilan bog’liq muammosi bor ekan. Shayx jindan so’rabdi “nega aybi yo’q odamlarni tinchini buzyapsan?”
Jin javob qilibdi :
“Bu odam rakavinaga qaynaga suv quydi va suv bolalarimnk ustiga tushdi bittasini o’ldirdi”
Shayx aytibdi:
“Lekin bilasanku u sani bolalaringni ko’rmagan, insonlar jinlarni ko’rolmaydilar”
Shunda jin aytibdi:
“Ha nega unda u Bismillah demadi”
Qachonki biz Allohni nomi bilan gapirsak, jinlar ogoh bo’ladi va qochadi, bu ularga signal bo’ladi.
Jinlar notoza joylarda bo’ladilar, quvurlar ham notoza joy hisoblanadi. Ehtiyot bo’lamiz.
Har doim uyga kirayotganda, kiyimni almashtirayotganda, oyoq kiyimni kiyayotganda, qaynoq suvni to’kayotganda Bismillah deyishni unutmaylik azizlar.

👍16❤2
201-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- Ассалому алайкум, - деди Малик юраги тез уриб.
- Воолайкум, - деди отаси, аммо у томонга қарамади.
- Ассалому алайкум, - чўчибгина салом берди Сардор.
Отасининг ҳаракатдаги қўллари тўхтади ва ялт этиб улар томон қаради. Қошлари чимирилди. Маликнинг юрагини ваҳм қоплади. Сардор ўзи сезмаган ҳолда Маликнинг ортига чекинди.
- Сизни сўрайверди, ота... Соғинибди... Шунга...
- Сени ҳали улар билан кўришиб юрибсанми? – бақириб юборди ота.
Маликнинг “қулт” этиб ютингани бутун дунёга эшитилгандек бўлди. Гапини йўқотиб қўйди. У ўзиги келгунича Сардор унинг ортидан чиқиб бобосига қаради:
- Мен ариқ ёқада машина юваётгандим. Ўзим сизни сўрадим. Тоғамни уришманг. Мен соғиниб кетдим, сизни бобо...
Сардорнинг кўзлари ёшга тўлди, овози қалтиради. Аммо бобосидан кўз узмади. Бобонинг боши эгилди. Кўзларини олиб қочди. Сардор эса соғинчини боса олмай унга интилди. Югурди. Бобо ҳам беиҳтиёр қучоқ очди. Сардор бобосининг бўйнидан маҳкам қучиб, ўксиб-ўсиб йиғлади. Бобонинг ҳам елкалари силкинди. Ичкаридан чиқиб келган онаси ҳам бобосини қучиб турган неварси томон ўзини отди. Бобо болани қўйиб юборишни истамагани учун буви ҳар иккаласини қўшиб қучганча ҳўнграб йиғларди. Малик Сардорни олиб келиб хато қилмаганини англаган чоғида телефони жиринглади. Опаси! Ҳойнаҳой Сардорни қидириб қўнғироқ қилаётгандир? Малик тезда уйга кирди ва паст овозда жавоб берди:
- Опа, хавотир олманг, Сардорни мен уйга олиб келдим.
- Нима? – буни умуман кутмаган опаси ҳам жим бўлиб қолди. Малик билдики, опаси ҳам эзилиб йиғламоқда.
- Йиғламанг, опа. Қўрқманг.Сардор ойим ва дадам билан.
Севара гапирмас, фақат унинг бурун тортгани, ҳиққиллагани эшитиларди.
- Майли опа, - деди Малик ота-онасига қараб оларкан. – Бугунча Сардор қолади, эртага олиб бориб қўяман.
- Хўп, - дея олди Севара зўрға. Маликнинг телефонни қўйиб қўйишидан қўрқдими шошиб гапирди: - Малик... раҳмат сенга укажоним... Бугун шу қадар катта яхшилик қилдингки...
Севара яна гапира олмай қолди. Ҳиқиллаб йиғлашда давом этди. Маликнинг ҳам кўксида нимадир азоб берди. Балки опасига тасалли бера олмаётганидан қийналаётгандир? Бироздан сўнг яна Севара тилга кирди:
- Мени кечир... Бошларингни эгганим, юзларингни ерга қаратганим учун кечир...
- Майли опа, - Малик ортиқ Севарани эшита олмади. Ўша опаси шармисор бўлган тун кўз олдига келиб, ғазаби қайнагандек бўлди.
- Бўпти, раҳмат...
Малик алоқани узди. Ичида нимадир опасини кечириб юборишига тўсқинлик қилишини англади. Лекин жиянларига бўлган меҳрига бу тўсқинлик қила олмасди. У энди бувисини қучиб олган Сардорга меҳр билан қаради: “Болада айб йўқ! Ота-онасининг қилган ишлари учун улар айбдор эмас. Аммо афсуски, бунинг жабрини улар ҳам тортди. Нақ икки йилдан ошиқроқ улар буви ва бобосини кўрмади...Самир ҳам соғиниб юргандир? Бир куни Самирни ҳам олиб келар... Аммо опаси...”
Малик беихтиёр отасига тикилди. Отаси кечира олармикан, опасини?
* * *
Гулҳаё ҳаётида кутилмаганда бўлиб кетган янгиликлардан сармаст ва бахтиёр эди. Шукрки, ҳаммаси изига тушди. Бир ой аввал дунёга сиғмай юрганди.

👍23
202-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Бўйнидаги қарзи, дугонасининг олдидаги айбдорлик ҳисси, етарлича пул топа олмаётгани ҳаммаси уни эзиб қўйганди. Кутилмаганда ҳаётига Юсуф амаки аралашди-ю, булутли кунда чиққан офтобдай ҳамма томонни ёритиб юборди. Қарзидан қутилди, дугонаси ўқийдиган бўлди, муҳаббатини топди. Энди эса мана етти ухлаб тушига кирмаган ҳорижда ҳам дам олиб қайтди. Шаҳзод ҳар доим атрофида парвона, уйдагилари меҳрибон. У жуда бахтли. Бунинг учун қайнотасидан бениҳоя миннатдор бўлса арзийди. Фақат ора-сира ишини ўйлаб қўяди. Чет эл сафаридан қайтган кунлари синглисидан сўради. “Цехни дадам ёпиб қўйибди”, деди Гулранг.
- Ҳеч бўлмаса, сенга бичишни ўргатмаган эканман, - деди у надомат чекиб. – Иш тўхтаб қолса бўлмайди. Роса буюртма кўп эди. Ишчиларимиз орасида шунинг орқасидан рўзғор тебратаётганлари бор эди. Нима қиляпти экан, улар?
- Билмасам, - елка қисди Гулранг. – Ўргатаман десангиз, ҳозир ҳам ўрганавераман.
- Хўп, ўргатаман, - деди Гулҳаё.
Гулюз эса ўшандаям гап қўшмай кайфиятсиз ўтирганди. “Жуда қийин тест саволлари тушди, менга”, дея изоҳлади у буни. Ўзининг аҳволини билган экан. Тест жавоблари чиққан куни Гулҳаё биринчи бўлиб Гулюзга қўнғироқ қилди.
- Ҳали кўрганим йўқ, - тўнғиллади Гулюз.
- Қанақа қилиб ичинг қизимай ўтирибсан? Ай-Ди рақамингни менга айт, ўзим кўриб оламан, - деди Гулҳаё ичи қизиб.
- Ўзим кўраман, айтаман кейин, - алоқани узди синглиси.
Гулҳаё эса иккинчи синглисига қўнғироқ қилди.
- Суюрчи беринг опа-а-а-а! – бақирди Гулранг. –Ҳозир ойимга қўнғироқ қилгандим. Грант асосида кирибман! Ўқишга кирибман!
- Во-о-ой! – қичқириб юборди Гулҳаё ҳам. – Табриклайман, сингилжоним. Қойил! Биринчи ўқишга топширган йилингдаёқ грант асосида кирибсан! Зўр! Омадингни берсин! Гулюз кўрмадими, ҳали?
- Опачам ошхонада эди. Ҳали айтмадим, ўқишга кирганимни. Ойимга айтдим, дадамдан ҳам суюнчи олдим. Ойим билан гаплашиб бўлганимда сиз телефон қилиб қолдингиз.
- Роса хурсанд қилдинг...
Шу пайт Гулранг ошхонага борди шекилли унинг “Опача суюнчи беринг, ўқишга кирдим”, дегани эшитилди. Гулюзнинг эса нимадан норозилиги сезилди. Кейин эса Гулрангнинг овози аниқ-тиниқ эшитилди:
- Менга нима дейсиз? Мен нима қилдим, сизга?
Кейин Гулюзнинг ҳам овози келди:
- Уйнинг ишини мен қилганимдан кейин, ҳаммангнинг чўринг бўлганимдан кейин кирасан-да, ўқишга! Дадам ҳамма айтганингни қилса. Мени битта ўзим хоҳлаган марказга ҳам юбормади. Мана, ўтирибман йиғлаб...
- Вой ўқишга киролмадингизми, опача? – сўради Гулранг.
- Гўрдан кираманми, овқатингни қилсам, кирингни ювсам, уйни йиғсам... – алам билан бақирарди Гулюз. - Сенга ўхшаб ўзим хоҳлаган жойда ўқиганимда эди, кирардим. “Гулюз овқат суз, Гулюз чой дамла, Гулюз кийим қани?” Мен хизматкорман-ку, бу уйда!
Гулҳаёнинг қулоғига бошқа гап кирмади. У алоқани узди. Ўзига ўзи пичирлаб, синглисига ачинди:
- Бечора Гулюз, иккинчи йили ҳам йиқилди. Дадамдан роса гап эшитади, энди. Омади сира чопмади, шунинг. Лекин ўзи ҳам ёпишиб ўқимади-да! У китобини қучоқлаб хонамизга кириб кетса, ҳеч ким иш буюрмасди. Ўзи қачон қарама, ошхонада ўтирарди.Уф-ф-ф! Энди уни нима деб овутамиз?
Гулҳаё қайтиб Гулюзга қўнғироқ қила олмади. Ҳол сўрашга ҳам, овутишга ҳам юраги бетламади. Лекин кун бўйи шу синглиси хаёлидан кетмади.

👍26❤1
203-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
“Энди уни уй юмушларидан озод қилиш керак. Лекин қандай? Мен турмушга чиқиб кетдим, ойим ишга кирди, Гулранг ўқишга...”
Гулҳаё шу хаёлда ўтирганида онаси қўнғироқ қилиб қолди.
- Ассалому алайкум, ойи? Яхшимисиз?
- Ва алайкум ассалом. Ўзларинг яхшими? Куёв яхшими? Зерикмай ўтирибсанми?
- Гулюз яхшими? – биринчи бўлиб синглисини сўради Гулҳаё.
- Йиғлаб ўтирибди-да. Ҳаммадан норози. Шуни деб қўнғироқ қиляпман. Менга қара... – Матлуба бироз иккиланиб турди. Сўнг паст овозда сўради. – Ҳалиги... куёвнинг яхшигина ўртоқлари йўқмикан, шу Гулюзни узатворардик...
- Нима? – Гулҳаё қулоқларига ишонмади. – Сизга қиз узатиш ёқиб қолдими, дейман?
- Сақлаб ўтириб, бошимга болиш қилармидим? Икки йил кўнглига қарадим. Ўқишга киролмади. Энди сақлаб нима қиламан? Қиз болани вақтида турмушга бериш керак. Агар куёвнинг яхши ўртоқларини билсанг, синглингни таништиришга ҳаракат қил, хўп.
- Хўп, - беихтиёр итоат қилди Гулҳаё.
Онаси билан гаплашиб бўлгач, Гулҳаё ўйланиб қолди:
“Гулюз турмушга чиқишга кўнармикан? Ўзи роса инжиқ эди. Қовоқ-тумшуғи осилиб ўтиргандир, уйда. Дадам билан гап талашиб қолмаган бўлса, бўлгани... Дадамга тайинлай, ҳеч бўлмаса икки-уч кун кўнглига қараб туринг”, дей.
Гулюз дарҳол дадасига қўнғироқ қилди. Кичкина синглисидан хушбарни эшитган заҳоти дадасини табриклаган бўлса-да, яна бир карра табриклаб қўйди:
- Яни бир марта марта табриклайман, дада. Гулранг қизингизнинг талаба бўлгани билан.
- Раҳмат. Талаб бўлмагани асабни бузиб ётибди-да! Ҳозир бақириб олдим, - асабий ҳолда деди отаси.
- Дада, шунга телефон қилаётгандим. Икки-уч кун шунга хўп деб туринг. Биласиз-ку, кейин ўчади.
- Э-э, гаплари теппа сочингни тикка қилади-да, ўқишга кира олмайганига мен айбдор эмишман. Ўзи хоҳлаган марказга юбормабман. Ойинг ҳам айбдор эмиш. Уйнинг ишларини қилдирибди. “Гулранг борган жойга бормадинг-ку, ўзинг. Ўша ердан опанг кирди ўқишга, мана Гулранг кирди, ўзинг менсимадинг. Аслида ўзинг тайёрланишни истамадинг”, десам ҳам уй ишини қиламан, ҳам бошим балога қолади, дейди. “Супер контракт”га ўқийман дейиши ортиқча.
- Нима? Супер-контрактга ўқирмишми?
- “Пулингиз борми, дада?” деб сўрамайди. Цех ёпилиб ётган бўлса, иш тўхтаган бўлса, мижозларни йўқотиб бўлдим. Сен энди, сал вақт топа оласанми? – хўрсинганча сўради Аббос.
- Билмасам, дада. Дарсдан кейин куёвингизнинг ўзи уйга олиб бориб қўйяпти. Чет элдан келганимиз учун тинмай меҳмон келяпти, уйга. Яна мени ўзимни ҳам қариндошлари меҳмонга чақиряпти. Эртага ҳам битта жойга ўтиришимиз керак. “Дарсдан келиб, сомса пишириб турасизми?” деганди ойижон. Ҳар куни битта иш чиқяпти, шунақа. Лекин хаёлимда цех. Гулюзгами, Гулранггами, ўргатмаган эканман, деяпман.
- Нимани ўргатасан? Сен ўйлаб топадиган фасонларни ўйлаб топа олармиди, улар? Мижозларни ҳам йўқотдик.
- Бичишни дада. Зилолга бўлсаям ўргатаман, энди.
- Ҳайронман қизим. Ишимиз буткул тўхтаб қолди. Қандай яшаймиз? Бу ёғи синглинг ва укангнинг ўқиши бор, сенинг шартнома пулинг... Ишни юрғизиб олмасам, мижозларни йўқотяпмиз.
- Дада, менинг шартнома пулимни ўйламанг. Бобом “Ўзимиз тўлаймиз, энди бизнинг қизимизсиз”, деди.
- Шунақами? – ичида бир енгиллик бўлди, Аббоснинг. – Барака топсин, бобонг. Майли, салом де, уйдагиларингга. Вақтинг бўлганда айт. Ҳеч бўлмаса, ярим кун вақт ажратсанг, бичиб бериб кетсанг, мени ишчиларни чақирардим.
- Хўп, дада, майли салом айтинг.
Гулҳаё отаси билан гаплашиб бўлгач, ўйланиб қолди. Усиз цехнинг иши битмайди. Аммо ҳозир келинлик уйидан ҳам чиқиб кета олмайди.

👍24
204-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Ҳамма ишда бўлади. Бобоси ва бувисининг ош-овқатига Гулҳаё қараб ўтирибди. Қилмасаям бўмайди, янги келин. Яна уни ўз қизларидек яхши кўришади. Бундан ташқари, бобосининг унга қанча яхшиликлари бор? Тағин кунора меҳмон келяпти, уларга бирор пишириқ пиширмаса, дастурхон ҳозирламаса бўлмайди. Хуллас, шу кунларда цех учун умуман вақт ажрата олмаслигини Гулҳаё тушунди. Лекин бу отасининг касод бўлишига олиб келиши мумкин. Нима қилиш керак, а?
* * *
Севара кечаси билан йиғлаб чиқди. Тўйиб-тўйиб, ўксиб-ўксиб йиғлади. Кўзларидан тинмай ёш оқаётган бўлса-да, ичига, юрагига қувватбахш бир нур кириб келган эди:
- Сардор ота-онамнинг ёнида қолди. Маликдан сўрай олмадим, ўзлари олиб кел, дейишдимикан? Албатта айтган. Ахир Сардор бош неваралари. Жонидан ортиқ кўришарди. Соғинишибди. Мени ҳам, Самирни ҳам соғинишганмикан?
Сеавара ёнгинасида ётган Самирнинг бошларини силади. У уйқуда ҳам хўрсиниб қўяди. Узун киприклари намли. Озмунча йиғладими, ахир? Севара Сардорни Малик олиб кетганини ичига сиғдиролмади. Самирга айтди. “Сардор бобонгларникига кетибди”, деди. Айтиши билан Самир “Мени ҳам олиб боринг”, деб йиғласа... Кўндириб, тушунтириб бўлса экан унга бирор гапни.
- Менам бобомга бораман, менам соғиндим, - деб роса тўполонни қилди.
- Сени эртага юбораман, - деди ноилож қолган Севара.
“Маликка қўнғироқ қиламан. Энди Самирни олиб бор, йиғлаяпти”, дейман. Ота-онам Самирниям соғинган. Албатта, борса хурсанд бўлади. Эй Худойим, уларнинг кўнглини юмшатганинг рост бўлсин! Мени ҳам кечиришсин, илоҳим...”
Севаранинг кўзлари яна ёшланди. У шу қадар хурсанд ва енгил эдики, таърифлаб бўлмасди. Ахир салкам икки йилдан буён ота-онасини кўрмайди, овозини эшитмайди, ҳолини билмайди. Бу жуда катта бахтсизлик эканлигини Севара жуда кўп бор англаган. Яқинларининг меҳрисиз, кўмагисиз, уларнинг ўзисиз ҳеч бир одам ўзини тўкис ҳис қилмаслигини тушунган. Севара ҳам мажруҳдек гап эди. Тик юргани, ишлагани, елиб-югургани билан қаеридир хаста, ноқис ва безовта эди. Бу кемтиклик унинг ҳаловатини олган, нима қилмасин, нима демасин барибир тўлмасди. Бугун билдики, бунинг ҳаммаси ўша ота-онасизлик, тирик бўла туриб бора олмаслик, гаплаша олмаслик туфайли экан. Буни бугун Севара тўлиқ ҳис қилди. Яқинларингнинг меҳрини салгина ҳис қилсанг ҳам тоғни талқон қиладигандек қувват оларкансан. Севара ҳозир ҳар қандай юмушни зўр иштиёқ билан қилишга шай. Барча ташвишлари унут бўлди, кучини йўқотди. Кечагина уй ола олмаётганидан, Аббос билан муносбатлари бузилаётганидан, моли камайиб бораётган бўлса-да, Аббос бермаётганидан жуда сиқилган, кўзига ҳеч нарса кўринмаётган эди. Ҳозир-чи? Уйи бўлмаса нима бўпти? Бу йил олмаса, кейинги йил олар? Аббос совуқ гапирса осмон узилиб ерга тушармиди? Қайси эркак доим ширин гапирган?

👍22
✨🌙 Хайрли тун!!!
Қалби қордай оқларга,
Самимий, қувноқларга.
Бедорлар, уйғоқларга
Оқшом хайрли бўлсин!
Шукри бехисобларга,
Қалб кўзи офтобларга.
Алплар, моҳитобларга,
Оқшом хайрли бўлсин!
Осуда тун қаршилар,
Сизга меҳрим бахшида,
Кўнгилдошим, яхшилар,
Оқшом хайрли бўлсин!
Эртагача...
Хайрли тун Азизларим!!!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Қалби қордай оқларга,
Самимий, қувноқларга.
Бедорлар, уйғоқларга
Оқшом хайрли бўлсин!
Шукри бехисобларга,
Қалб кўзи офтобларга.
Алплар, моҳитобларга,
Оқшом хайрли бўлсин!
Осуда тун қаршилар,
Сизга меҳрим бахшида,
Кўнгилдошим, яхшилар,
Оқшом хайрли бўлсин!
Эртагача...
Хайрли тун Азизларим!!!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢2👍1🥰1