🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️ Қиш фаслининг биринчи Жумаси муборак бўлсин!

✨ Яхши амал жаннатга йўлак,
✨ Савобларнинг совғаси бўлак.
✨ Чин юракдан билдирай тилак,
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ👇

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3👏1💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌸🕋ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🕌Қутлуғ Жума айёми барчага муборак бўлсин.
Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин.

🍃Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад… 🍂🍀


Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Nega nuringizni ortingizda qoldirasiz?

© Muslim uz

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bu amallarni man ham o'zim uchun qoida qilib oldim va sizgayam foydali bo'lishi uchun qoldirdim😊
Videoni saqlab yaqinlarizga yuvorishni unutmang✅

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
سورة الملك بصوت القارئ عمر ضياء الدين | المنجية من عذاب القبر بصوت…
عمر بن ضياء الدين | Omar Bn DiaaAldeen
Mulk surasi 🎧

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
🥐 Qat-qat chiqadigan hamir va somsa tugishning zoʻr chiqadigan 33 xil usuli 👇
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Шайтон маҳзун қизларни овлайди!

У қизларга: «Сен мазлумасан, бахтиқаросан, сени ҳеч ким яхши кўрмайди» деб, васваса қилади. Уларни ғам-қайғудан «қутқарадиган» турли хил ишларга: «Уйдан қочиб кет», «Жонингга қасд қил, ўзингни ўзинг ўлдир» деб, гуноҳ ишларга бошлашади.

🎙Умида Ғаффарова

📚Абдуллоҳ Абдулмуътий Ҳуда Саъид Баҳлулнинг "Қулоғим сенда, қизим!" китобидан.
©muslimaatuz

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4😢2😭1
Forwarded from Post Bot
Siz ham oynaga qarab, oʻz aksingizdan norozi bo‘lasizmi?

Husnbuzarlar, soch to‘kilishi kabi muammolar sizni o‘zingizga bo‘lgan ishonchiniz pasayishiga sabab boʻlyaptimi?

— Husnbuzarlardan qolgan dog‘ va chandiqlarni qanday ketkazish kerakligini;
— Soch to‘kilishi va ortiqcha xollardan qutulish usullarini;
— Yuzni parvarish qilish bo‘yicha foydali maslahatlar;
—Tabiiy va professional kosmetikalar;
—Uzoq yillik tajribaga ega dermotokosmetologdan bepul maslahat olish imkoniyatiga ega boʻlmoqchimisiz?


Unda hoziroq kanalimizga qoʻshiling⬇️⬇️
👍4
БИР КУНЛИК ТАНИШ.

Автобус деярли бўш келди –охирги бекат шу эди. Йигит бир тўп коллеж
ўқувчиларидан сўнг автобусга чиқди. Ўриндиқлардан бирига чўкди-да, автобус
юришини пойлади. Соатига қараб-қараб қўяётганидан қаёққадир шошаётганини сезиш
қийин эмасди.
Ниҳоят, автобус жойидан жилиб, бир текис кета бошлади. Уч-тўрт бекатдан сўнг
доимгидек қариялар чиқиб кела бошлашди. Йигит одатига кўра, ўрнидан туриб у томон
келаётган бир аёлга жой беришга тутинди. Бироқ қаршисида ўтириб кетаётган қиз
чаққонроқ экан, аёлни кўриб унга жой бўшатди. Йигит эса қизга дарҳол “ўтираверинг”,
деб имо қилди-да, аёлни ўзининг жойига ўтказди. Қиз ҳам жойига ўтирганди ҳамки, яна
бир кексароқ кишига кўзи тушди ва унга жой бўшатди. Йигит иккиси бир-бирига қараб
кулиб юборишди.
—Қарияларга жой бериш керак! –насиҳатомуз гапириб қўйди йигит.
—Ҳа... тўғри.
Бир муддат жим кетишди. Автобус тиқилинч бўла бошлади. Йигит гапиришни
лозим топди:
—Қиш келаяпти... Энди совуқ қотсак, шарт автобусга чиқар эканмиз-да.
Қиз жилмайиб қўйди:
—Лекин ёзда чатоқ-да!
—Ҳар куни шу автобусдан қатнасангиз керак?
—Ҳа, шундай.
—Лекин аввал кўрмаган эканман. Тўрт йилдан бери қатнайман, кўп йўловчилар
таниш бўлиб кетган...
—Мен шу йилдан бери қатнаяпман. Ўқишга киргач...
—Биринчи курсман, денг.
—Ҳа. Сиз битирувчисиз, шекилли?
—Ниҳоят! –йигит кулиб қўйди. Бугунги режаси ҳам эсидан чиқиб, қизнинг меҳрли
нигоҳлари ва содда сўзларига бойланди-қўйди. Тортинган кўйи сўрашга жазм қилди:
—Исмингиз нима?
Қиз айёрона боқди:
—Исмимни нима қиласиз?
—Ҳамроҳ йўловчимга “танишганимдан хурсандман, меники Саид”, дейиш учун...
—Ўзингиз топинг.
—Эҳ-ҳе, дунёда қанча исм бор? Унгача автобус бир айланиб қайтади-ку!
—Бу осон... гуллар ичидан изланг.
—Ҳм... атиргулмаслиги тайин, хўш.... Нилуфар. Топдимми?
—Йўқ.
—Унда... Настарин? Ё Гулсафсарми?
Қиз кулиб юборди:
—Тополмадингиз.
—Ранги қанақа у гулни?
—Қизил.
—А! Топдим, Лола бўлса керак...
Қиз индамади. Кўзлари билан тасдиқ ишорасини қилди-да, эшик томон юра
бошлади.
—Тушасизми? –Саид негадир қадрли нарсасидан айрилаётгандек ҳаяжон билан
сўради.
—Ҳа... етиб келдим.
Қизнинг кўзларида маъюслик шарпасини илғаган йигит уни хафа қилиб қўйдим,
шекилли, деб ўйлади.
—Унда...-бу гапни айтмасам кейин афсусланиб юраман, аҳд қилди Саид. –Сизни
қачон кўра оламан?
Қиз унга янада ғамгин назар ташлади-да, автобусдан тушиб қолди. Саид ҳалигача
ўшанда унинг ортидан тушмаганига надомат чекади. Ахир муҳаббат йўлингда бир марта учраб, хоҳласанг тутиб қол ёки бошқа мени кўролмайсан, дер экан-да. Саид буни орадан
бир ой ўтгач тушунди. Ўша куни аслида у онаси мўлжаллаган қиз билан учрашувга шошаётганди. Дарсдан чиқибоқ, уйига бориб, сўнг учрашув манзилига бормоқчийди.
Лекин... ўша куни бормади. Уйдагиларини ҳайрон қолдирганча, севгани борлигини
тан олди. Аммо фақат исминигина биладиган бу қизни севганим дейиш ғирт аҳмоқлик
эканлигини ўзи ҳам биларди. Бироқ Лоланинг сиймоси унинг кўз ўнгидан сира кетмасди.
Эртасигаёқ ўша вақтда уни автобусда кутиб кета бошлади. Ҳамма йўловчиларни кўздан
кечирарди-да, тополмай ўйга чўмди.
Хуллас, шу тариқа бир ой ҳам ўтиб кетди. Йигит ўзини саҳродаги сувсиз йўловчига
қиёсларди. Лоланинг гулгун чеҳрасисиз сўлиб бораётган йўловчи...
Бир куни у қиз билан ўша учрашганларидаги барча арзимас ҳолатларни хотирлаб чиқди. Шунда бахтига бир нарсани эслади! Ўша куни қизнинг ёнида бир дугонаси ҳам
бор эди-ку! Тўғри, йигит эътибор бермаганди, лекин улар бирга автобусдан тушишган
ва йўл бўйлаб гаплашиб кетишганди. Саид ўша қизнинг қиёфасини эслашга уринди ва
эслади ҳам. Чунки қизнинг юзида катта холи бор эди. Йигит энди автобусда ўша қизни
ҳам излайдиган бўлди. Ниҳоят, бир куни орқа ўриндиқда ўтирган ўша холли қизни кўриб
қолди. Кўриши билан одамларни турта-турта унинг қошига шошилди.
—Салом! –ҳаяжонлаганидан йигитнинг юзи қизариб кетди, - мен сизни танийман.
—Лекин мен танимайман! –қиз бурнини жийирди.
—Йўқ... мени тушунмадингиз. Сиз Лоланинг дугонасисиз-а?
—Ҳа... нимайди?
—Мен унинг танишиман. Уни тополмаяпман, айтолмайсизми, қаерда ўқийди ўзи?
Доим шу автобусда юрарди-ку, нега.......
👍21
кўринмай қолди?
Холли қиз унга бошдан-оёқ разм солди, сўнг кесатди:
—Қанақа танишишисиз ўзи, қаерда ўқишини билмасангиз?
—Очиғи, бир кунлик танишиман, -тан олди Саид.
—Бир кунлик танишларга у ҳақда ахборот берадиган одатим йўқ, -у гап тамом дегандек юзини дераза томон буриб олди.
Йигит бироз хаёлга толди.
—Муҳаббат нималигини биласизми, яхши қиз... У ҳақдаги биргина сўз юрагимда олам яратишини биласизми? Неча ойдан бери изларини тополмай уни излаганимда, неча тунларни бедор ўтказганимда унга боғлиқ бирор инсон –сизни учратиб қолишни
Худодан ёлвориб сўраганман! –йигитнинг ҳаяжонли гапларидан автобус салонидагилар уларга қарай бошлашди.
Бундан ўнғайсизланган холли қиз ҳам овозини пастланиб гапира кетди:
—Жудаям мижғов экансиз, унда эшитинг, бир кунлик таниш, у бир ой аввал
унаштирилди. Шунинг учун бўлажак куёв уни дарсдан ўзи олиб кетади! Автобусда юрса,
рашк қилар экан сиз каби шилқимлардан! Тушундингизми, энди мени тинч қўйинг, уни
ҳам ўйламанг. Шу ҳафта тўйи бўлади...
Саид нималарни эшитганини деярли пайқамади. Фақат биргина сўз юрагига
наштардек санчилди: “унаштирилган... тўйи бўлади”. Уйига бордию, пичирлади: “Бир
кунлик таниш... менга энди бир умр азоб берасан”.
Орадан бир йил ўтди. Саид нимадир бўлиб яна ўша автобусга ўтирди. Аслида ўша
машъум сўзларни эшитгандан буён бу автобусга бошқа чиқмаганди. Нега чиқди яна?
Билмайди. Балки бугун уни тушида кўргани учундир... ғалати туш. Тушида Лола унга
ҳудди ўша кунгидек маъюс жилмайибди-да, “исмимни топинг”, дебди. Саид “Лола-да
исмингиз”, деса, нуқул бошини сарак-сарак қилиб, йўқ ишорасини қилармиш. “Унда
нима?” деб сўраган эди, қиз “Хазонгул” деб жавоб берибди. Эрталабданоқ йигитнинг
юраги ғаш. Нимадир уни яна шу автобусга етаклаб келди. Охирги ўриндиқда ўтирганча,
автобус йўналишини икки марта айланиб чиқди. Охири ҳайдовчи уни саволга тутди:
—Қаерга борасиз ўзи? Адашиб қолдингизми ё?
Йигит ўрнидан туриб, энди тушмоқчи бўлиб турганди ҳамки, унга, ҳа-ҳа, Лолага кўзи тушди! Лоламиди ўзи? Балки кўзига кўринаётгандир? Йўқ, йўқ, ахир ўша-ку? Ана, автобуснинг биринчи эшигидан чиқиб, тутқични ушлаганча, хаёлга кўмилиб кетиб бораяпти. Қўлида бир уюм китоб. Йигитнинг назарида вақт тўхтаб қолди. Нима қиларини
билмай, унга тикилганча, тўрт бекатни ўтказиб юборди. Шунда туйқус қизнинг кейинги
бекатда тушиши ёдида тушди. Йўқ, нега энди? Ахир турмушга чиққан бўлса ота уйида
тушмас? Балки уйини кўргани кетаётгандир? Ҳа, шундай бўлса керак. Лекин ҳудди ўқишдан қайтаётганга ўхшайди: келинлик зеб-зийнатидан, қувончидан асар ҳам йўқ.
“Ё бугун ё ҳеч қачон...” шивирлади йигит ва унинг ёнида пайдо бўлди.
—Салом, гул...
Лола илкис унга тикилди. Анча пайтгача тикилиб турди. Гўё у ҳам Саиднинг
ҳолига тушгандек, гўё вақт тўхтаб қолгандек...
—Салом... Саид.
Йигит қиз ҳамон унинг исмини унутмаганидан ҳайратга тушди. Ахир унинг йўлида
неча одамлар гап отган, ўзини таништириб дил изҳори қилгани маълум-ку (чунки уни
севмай бўлмасди), наҳот шулар ичра йигитнинг исмини унутмапти?!
—Яхшимисиз?
—Раҳмат... –қиз синиқ жилмайди.
—Уйга кетяпсизми? –базўр сўради йигит.
—Ҳа...
—Ота-онангизни кўрганими?
Лола унга хайрон бўлиб тикилди, кейин кўзларини ташқарига –сап-сариқ япроқли
дарахтларга қадади.
—Шундай.
—Ўқишга ҳам бораяпсиз, шекилли? Иккинчи курсга?
—Ҳа, топдингиз. Ўзингиз... битиргандирсиз?
—Ҳа. Ишлаяпман, –йигитнинг хаёлига тузукроқ гап келмасди. –оилангиз тинчми?
–сўрашдан ўзини барибир тиёлмади.
—Оилам?
—Ҳа, айтгандек, турмушга чиққанингизни дугонангиздан эшитгандим.
—Холидаданми?
—Шундай бўлса керак.
—Ҳа... тинч.
Лола яна ўйга чўмди. Қизнинг хомушлигидан у бахтли бўлмаса-чи, деган хаёл
келди йигитга.
—Сизни кўп изладим... –йигит ўз сўзларидан сесканиб кетди.
Қиз тушишга тараддудланди.
—Аммо кечикибсиз-да...
У тезда тушиб қолди. Йигит эса унинг гапларини англолмай бироз жим турди. Сўнг шошилиб ёпилаётган автобусдан тушишга интилди: йўқ, бу гал жим қолавермайди...
Амаллаб тушиб олгач, ҳайдовчидан сўкиш эшитган йигит Лоланинг ортидан кета
бошлади. Қиз уни сезмади ҳам. Уйигача уни кузитиб борган йигит бир четда унинг чиқишини пойлади........
👍23
Кеч туша бошлагач, эртага кетса керак, деган ўй билан уйига кетди.
Эрталаб ҳам у шу ерда хозир эди. Бироздан сўнг қиз чиқиб келди ва ўқишга йўл олди...
Йигит уни бир ҳафта кузатди: қиз ўқишдан уйига, уйидан ўқишига қатнарди.
Балки у турмушга чиқмагандир, деган умид Саиднинг кўнглига кириб келиши билан
дарҳол ўша холли қизни қидира бошлади. Факультет ёнида учратди уни.
—Салом, Холида.
Қиз уни танимади.
—Мен бир кунлик таниш...
Шундан сўнг Холида уни эслади ва бу учрашувдан мамнун эмаслигини яширмади
ҳам.
—Сизга яна нима керак?
—Агар малол келмаса... Лола ҳақида сўрамоқчийдим. У турмушга чиқдими?
—Ҳа, чиққан!
—Лекин адашмасам, у ўз уйида яшаяпти, -йигит жавобдан яна умидсизликка
тушган бўлсада, бироқ бари саволларига жавоб топмоқ истарди.
—Бунга анча бўлди... у ота-онаси билан яшайди.
—Лекин нега энди?
—Бас қилинг! Яна унинг кўнглини кимдир ранжитишига йўл қўймайман! Уни
ўйинчоқ қилмоқчимисиз? Нима қиласиз буларни суриштириб? Ахир эрдан чиққан қизга
барибир уйланмайсиз-ку?
—Нима? У...
—Ҳа, тўй кунида ажрашган, тушундингизми? Энди кетинг.
—Кетмайман! Сизга аввал ҳам айтганман, у ҳақдаги биргина сўз... мен учун бир
олам! Қайта йўқотишни истамайман.
Холиданинг кўзларида ажабланиш акс этди.
—Ниятингиз жиддийми ўзи? Ахир бир кунлик танишсиз. Уни билмайсиз-ку!
—Мен уни яхши биламан. Уни минг йилдан бери биламан! Мен уни бир умр
кутганман...
—Ундай бўлса... уни бахтли қилинг. Бечора ғамдан бошқасини кўрмади...
—Ўзи... нега ажрашди?
—Эрининг бошқа хотини бор экан. Тўй куни келиб, жанжал қилди. Лоланинг
отаси ғурурли киши, тўйни бузиб қизини олиб кетди.Саид автобус бекатида уни кутарди. Лола ўзи тушадиган бекатда йигитни кўриб
ажабланди.
—Салом, гулларнинг гўзали. Сизни кутаётгандим...
Лола уни кўриб, ним жилмайди, аммо дарров юзига яна жиддийлик тусини
қўндирди. Уни кўрмагандек ёнидан ўтиб кетди. Бироқ Саид қизга эргашди. Гапга тутди...
Улар барг тўшалган йўлак бўйлаб кетиб борардилар...
Ортда қолаётган ожиз хазонлар эса яна баҳор келишидан умидвордек
жилмаярдилар...
Хулоса ўзингиздан

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍23
Forwarded from 👑OSHXONA MALIKALARI👑
💕  𝗔𝗭𝗜𝗭  𝗕𝗢𝗟𝗔𝗝𝗢𝗡𝗟𝗔𝗥𝗜𝗠𝗜𝗭   𝗨𝗖𝗛𝗨𝗡 🦄
𝙱𝚊𝚛𝚌𝚑𝚊 𝚝𝚞𝚛𝚍𝚊𝚐𝚒💖
𝗘𝗡𝗚 𝗖𝗛𝗜𝗥𝗢𝗬𝗟𝗜🦋🦋
𝙾'𝚢𝚒𝚗𝚌𝚑𝚘𝚚𝚕𝚊𝚛𝚗𝚒 𝚏𝚊𝚚𝚊𝚝𝚐𝚒𝚗𝚊 𝚋𝚒𝚣𝚗𝚒𝚗𝚐 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗗𝗔𝗡 𝚑𝚊𝚛𝚒𝚍 𝚚𝚒𝚕𝚒𝚗𝚐⭐️🦄

🎀𝕍𝔼𝕃𝕆𝕊𝕀ℙ𝔼𝔻𝕃𝔸ℝ🚲
🎀𝕆𝕊ℍ𝕏𝕆ℕ𝔸 ℕ𝔸𝔹𝕆ℝ𝕃𝔸ℝ𝕀🛍
🎀𝔼𝕂𝔼𝕂𝕋ℝ𝕆ℕ 𝕄𝔸𝕊ℍ𝕀ℕ𝔸𝕃𝔸ℝ🚘
🎀𝕋𝕌ℝ𝕃𝕀 𝕏𝕀𝕃 ℚ𝕆𝔾'𝕀ℝℂℍ𝕆ℚ𝕃𝔸ℝ
🧸

🎈𝙱𝙰𝚁𝙲𝙷𝙰𝚂𝙸𝙽𝙸 𝙱𝙸𝚉𝙽𝙸𝙽𝙶 𝙺𝙰𝙽𝙰𝙻𝙳𝙰𝙽
  
🇦 🇷 🇿 🇴 🇳 𝙽𝙰𝚁𝚇𝙻𝙰𝚁𝙳𝙰 𝚇𝙰𝚁𝙸𝙳 𝚀𝙸𝙻𝙸𝙽𝙶🧸🐇
193-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Чиндан ҳам икки хоналисини амаллаб олсам бўларкан. Душанба куни бориб кўрсам бўларкан, - деди у кўзлари ёниб.
- Бориб кўр. Аббос акани авра. Бирга бор. У ёғидан ўтиб, бу ёғидан ўтиб авраб ташламайсанми? Олдида қанча ёшсан... Бир-икки нозлансанг айтганингни қилади. Менинг бир танишим сенга ўхшаб иккинчи хотин бўлди. Уй ҳам олдирди, машина ҳам.
- Менам секин-секин олдираман-да. Мана энди ўзи алоҳида уйга чиқдим, ижара пулимни, дўконнинг ижарасини тўлаяпти. Аста-аста-да, Зари.
- Эҳ-ҳе, бўлмаса савдонинг пули бир тийин ҳам камайман ёнингда қолаётган экан-ку! Молниям сотиб олмайсан. Фақат сотасан, зўр-ку! Етади унда пулинг. Вақтни кетказма.
- Бўлди, ҳаракатни бошлайман. Ўзи энг биринчи мақсадим – уйли бўлиш. Бошланғич тўлов кўпроқ экан. Агар пулим етмаса, қарз бериб турасан, билдинг, - Заринага қарада Севара.
Зарина энсасини қотирди:
- Инсоф ҳам яхши гап. Бошдан оёқ фойдада ўтирган бўлсанг. Ҳар куни икки-уч миллион савдо қилаётгандирсан! Яна Аббос ака бор. Ўлибсан, мендан қарз сўрасанг.
- Аббос ака цехни кенгайтирди. Борини тикди шунга. Мободога, деяпман. Шундоқ ҳам уй олсам, Аббос аканинг топганининг ярми менга кетади. Майли...
- Майли. Сен бор, олавер...
- Бўлди, оламан. Бошқа нарса қизиқтирмайди, - Севара бугуноқ Аббос билан гаплашишни дилига тугди.
Шу куни кечгача Севаранинг хаёлидан уй кетмади. Аббосга соғинчли хабарлар йўллаб, атай уйига таклиф қилди. Бугун қандай бўлмасин, Аббосга уй ҳақида айтиб, янги қуриб битказилаётган уйларни бориб кўргани кўндириш керак.

* * *

Орадан икки кун ўтиб Нигора ишга ҳаяжон билан келди. Матлубани қидирди. Матлуба аллақачон иш бошлаб юборган экан. Унга ҳалал беришни истамагани учун ўзи ҳам мижозини қабул қилди. Биринчи мижозининг қабул вақти тугашидан сал аввал Матлубага хабар йўллади: “Салом. Иккинчи мижозингни қабул қилмай туриб, менга учраш...”
Ўн дақиқача вақт ўтгач, у Матлубанинг хонаси томон юрди ва бирдан миясина Малубанинг кўзи яхши кўрмаслиги, хабарни ўқий олмаслиги тушиб, лабини тишлади:
- Аҳмоқ! Нега хаёлимга келмади. Аллақачон иккинчи мижозини қабул қилгандир?
Нигора умидсизгина бўлиб Матлубанинг хонасига мўралади. Йўқ! Матлуба ёлғиз ўтирарди.
- Ие, мижозингни чақирмадингми? Ассалому алайкум! – деди у хурсанд бўлиб кетиб.
- Салом, дугонажон. Хабар ёздинг-ку! – деди Матлуба ҳам ҳеч бир ҳайратларсиз.
Нигора шартта тўхтади:
- Хабар ўқийдиган даражада кўзинг яхши кўряптими?
- Йўқ, сени атай ёзгансан, дебман. Мижозимдан хабарнинг шрифтини катта қилиб беришини сўрадим, кейин ўқидим.
- Қани? –қулоқлари ишонмади Нигора.
Дарҳақиқат телефон экранидаги хабарларда ёзилган ҳарфларнинг ўлчами жуда катта ва аниқ кўриниб турарди.
- Шу ерга келганда калланг ишлабди. Ўтир, сенда гапим бор, - деди Матлубага меҳр билан қараб.
👍26❤1👏1
193-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Сен! Калламни ишлашга сен мажбур қиляпсан? Нима гап?
- Эртага кечга мен, эрим, қайнона-қайнотам уйларингга бормоқчимиз. Бирдан фотиҳа ва тўй кунини белгиларканмиз. Қайнотам айтди. Келаси ҳафтага фотиҳа кунини белгиласак, ундан кейинги ҳафтага тўйни белгилаймиз, деди.
Матлубанинг бошидан хуши учиб, кўзлари косасидан чиққудек бўлди:
- Жиннимасан, икки ҳафтада тўй қилишга пулимиз йўқ бизнинг. Аббос ҳам ҳамма пулини цехга тикди.
- Ҳеч нарсаларинг керак эмас. Қайнотам ҳамма нарсани олиб, келин-куёвнинг уйини безатиб ҳам қўйибди. Биласан-ку, ҳожи ота! Қиз томондан ҳеч нарса олмайди. Яна қайнотам айтяптики, “Тўйни ихчамгина қилиб, тежалган пулга келин-куёвни тўй саёҳатига, чет элга юбораман. Агар рози бўлишса, балки Умрага юборарман”, дейди. Хуллас, қайнотамнинг орзулари бир дунё. Ахир Шаҳзод катта невараси.
- Умра? Гулҳаё ҳеч нарасани билмайди-ку!
- Шуни айтди, қайнотам ҳам. Аввал озгина илм бериши керак. Яхшиси ё Туркияга, ё Дубайга тўй саёҳатига боришади, деди.
- Мени қўрқитма, тайёр эмасман, мен.
- Сенинг нима тайёргарлигинг керак? Ахир қизларингни тез-тез турмушга бермоқчи бўлган ўзингмасмидинг?
- Тўғри...
- Хуллас, шуни айтмоқчи эдим. Аббосга айт. Икки ҳафтадан кейин Гулҳаё бизникида бўлади...
Нигоранинг гапи Матлубани ақлидан айирди. Кечки пайт Аббосга бу гапларни айтганди, эри ундан баттароқ ҳолга тушди.
- Ҳеч нарса қилмасин, деганда ҳам барибир кетади-ку, тўйга нарса... Энди нима қиламиз? Ўзи нега Гулҳаёни эрга беришимиз керак? Шартми беришимиз? Ҳали розилик бермадик-ку!
- Негалиги эсингиздан чиқдими? Тенги чиққанда бериб қўяверай, келажакка ишонч йўқ! Ҳаётимиз омонат, – пичинг қилди Матлуба.
Аббос тилини тишлаб қолди. Ҳар эҳтимолга қарши қишлоқдан ўзининг, Матлубанинг ота-онасини чақиртирди. Улар ҳам дарров йўлга чиқиб, ярим тунда етиб келишди. Маслаҳат қилишмаса бўлмасди. Эртаси тушга яқин икки томондан ҳам оиланинг катталари келиб, яхши жой бўлса, беравериш кераклигини уқдиришди.
Нигоранинг айтгани бўлди. Кечга томон улар оилавий келишди. Ёши улуғлар бирдан тил топишиб, бир-бирларига маъқул келиб тўйни бошлашга келишиб ҳам олишди. Гулҳаё ҳам хафа эмасди. Орзулар оғушида юрарди. Фақат ўйга ботган Аббос. Тўй ҳаражатлари, бу ёқда Севарага янги уй кўришга ваъда бериб қўйди. Ҳали Севара бир уйни суриштириб қўйганини ҳам айтди. Хуллас, у бошини қаерга уришни билмай қолганди.

* * *

Гулҳаё охирги бир ҳафта фақат Зилола тарқатган видеодан кейин пайдо бўлган муносабатларни йўқотиш билан овора бўлди. Ўша куни курсдошлари ҳам бирданига жонли эфир қилишганди, зўрға илтимос қилиб ўчиртирди. Вазият тушунтирди. Ўзи адашганини, айнан ўша чол қайнота-бобоси бўлиб қолиши мумкинлигини айтди. Бу гапдан кейин курсдошлари бошқа ижтимоий тармоқларга ҳам тарқай бошлаган Зилоланинг видеосини ўша тармоқда канал очган муаллифларга илтимос қилиб, вазиятни тушунтириб ўчиришга ёрдам беришди.
👍19
194-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА

Нақ бир ҳафтада видео машмашаси тинчигандек бўлди. Гулҳаё барибир хавотирда эди. Ахир Шаҳзод бир марта ўқишига келиб уни учрашувга олиб кетди. Зилола билан танишди. Агар Зилола жонли эфир қилган видеони кўриб қолса борми? Гап ким ҳақда кетаётганини билади, дарҳол. “Бобомни нима дединглар?”, деб хафа бўлиши, айниқса, фариштамисол Юсуф амакининг қулоғига етса дили оғриши мумкин. Мана шундан Гулҳаё хавотирда эди. Тўйинг тезлашиб кетиши эса уни янаям ҳаяжонга солди. Энг қизиғи, қайнота-бобоси чет элга саёҳатга юбораман дебди. Бунинг учун ҳужжатларни тайёрлаш, тиббий кўрикдан ўтиш, никоҳ учун ҳужжат топшириш хуллас, Шаҳзод иккаласи деярли ҳар куни ўқишни ташлаб, югур-югур билан овора бўлишди.
- Ўқишингизга ҳам нимадир деб қўйинг. Тўйдан кейин икки ҳафта бўлмайсиз, - деди Шаҳзод баттар шошириб.
- Имтиҳонларни топишириб бўлай деганман-ку! Бу ёғи ёз бўлса, - деди Гулҳаё салгина хотиржамлигини билдириб.
- Айтганча, ўқишлар тугаяпти, бахтимизга. Мен иш билан бўлиб, фасл алмашаётганини ҳам унутибман, - кулди Шаҳзод.
Ҳамма ўзи ташвишини ўйлаганидек, Зилола ҳам Гулҳаёни кўриши билан саволга тутади:
- Гули, менга қачон иш ўргатасан! Ёзи билан бекор қолиб кетмай, иш ўргат. Пул топишим керак ахир. Ўзинг цехга ишчи қилиб олдинг, лекин ишламаяпман-ку!
- Нега ишламайсан? – тутақади Гулҳаё. – Мен ўқишга келмасам ҳам дарсдан кейин цехга бор. Иш юритувчига учрашсанг, ўзи иш беради, ўргатади. Мен айтиб қўйганман-ку! Мен ўзим билан ўзим овора бўлиб қолдим. Илтимос, бор ишга.
- Бўпти, ўзим боравераман, - аразлаган бўлади Зилола ҳам.
Хуллас, Гулҳаёнинг цехга боришга қўли тегмагани сари, буюртмалар ошиб, ҳаражатлар ҳам кўпайиб бораётганди. Гулҳаё бичиб бермас экан, цехд иш тўхтайди, ахир. Буни Гулҳаёнинг ўзи ҳам яхши билади. Шунинг учун дадасига тайинлади:
- Дада, мени кечки пайт бўлсаям ишга олиб боринг. Ишчилар бекор қолиб кетишмасин. Уйқум келсаям икки соатча ишлаб келарман.
- Менам шуни айтмоқчи эдим. Ишчилар ишсиз қолиб бўлди ўзи. Бугун иш юритувчига ўзингиз бўлсаям бичиб туринг, дегандим, - деди дадаси.
- Яхши қилибсиз, - деди Гулҳаё.
Лекин у кечки пайт ишхонага борганида дадаси тўғри иш қилмаганини англади. Чунки иш бошқарувчи Гулҳаёнинг ярим тунда келиб ишлашини билмаган, кундузи бир той матони бичишга қўйган, ўлчамни нотўғри олгани учун беўхшов кесилган ва яроқсизга айланган матони яширишга ҳам улгурмай, катта бичиш столи тагида қолдирганди.
- Эсиз... – ичидан бир нима узилгандек бўлди Гулҳаёнинг. Шунча мато увол бўлибди. – Эҳ-ҳе, қанча кўйлак бўларди?! Қанча фойда қилса бўларди? Ўзи ҳаражатнинг устида турганимизда... Дадам кўрмасин энди буни... Қаерга қўйсам экан? Бунинг зарарини тўлаш учун иш бошқарувчи нақ бир ярим ойлик маошидан кечиши керак... Ишқилиб дадам жаҳл устида уни ишдан ҳайдаб юбормасин. Бўлмаса, нақ цехда иш тўхтайди...
Гулҳаё ярим соат яроқсиз матони қаерга беркитиш ҳақида бош қотирди. Ҳеч имконини қила олмади. Ишининг тезроқ унишини ўйлаб кейин матони бичишга киришди. Ишини тугатиб бўлган эди ҳамки, дадаси омбордаги молларни ҳисоб-китоб қилиб чиқиб келди ва стол тагидаги матони кўрди.
- Бу нима?
- Ҳа, буми... – иккиланиб қолди Гулҳаё. – Ҳалиги... иш бошқарувчи бичган экан. Ўзи келиб охирига етказади. Мен бошқа матодан фойдаландим...
Гулҳаё қанчалик сездирмасликка уринмасин, неча йиллардан буён мато, кўйлаклар билан ишлаб юрган Аббос бирдан билди:
- Бу нотўғри бичилган-ку! Балки, шунинг учун шу ерга қўйгандир? Аҳмоқ, бир той матони яроқсиз ҳолга келтирибдими? Эртагаёқ жавобини бераман!
Жаҳли чиқиб кетган Аббос Гулҳаёни бошқа гапиргани қўймади.
👍22❤1
195-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Эртасига иш бошқарувчини ишдан бўшатди. Гулҳаё уч кунга етгулик мато бичиб бергани билан, уни тақсайлайдиган, тикишга топширадиган, назорат қилиб қабул қиладаган иш бошқарувчи йўқ эди. Шу билан ҳафта охирида цехда иш тўхтади.

* * *

Кутилмаган Гулҳаёнинг тўйи бошланиб кетганини Умид ҳазм қила олмаётганди. У цехни бориб кузатиб келганидан буён опасининг қўлидан ҳар куни бир ўрам кўйлак олишни режа қилиб юрганди. Бир ўрамда тўрт ўлчамдаги кўйлак бўлади. Шунинг фойдасининг ўзигаям Умид опаларию, онасини таъминлай олиши мумкин. Ўйлашича бунга ҳаққи бор. Ҳа, нима ўғил сифатида ўз улушини оляпти. Отаси нариги иккита ўғлига топганини ташиб ётган пайтда, Умид бутун оиласи учун бир ўрам кўйлак олса нима бўлибди? Лекин айни опаси билан гаплашаман деб юрганида тўй бошланиб кетди. Бу Умидга ўша ота-онаси жуда қаттиқ жанжаллашган кунни эслатиб юборди. Ҳамон кўз ўнгида:
“Жанжал бўлаётган ётоқхонани биттагина девор ажратиб турган кичикроқ хонада Умид ўтирарди.Умид уларнинг уч қиздан сўнг тилаб олган ёлғиз ўғли.Шу чоққача унинг айтгани-айтган, дегани-деган бўлганини хонасига қўйилган ҳашамдор каравот, стол-стул, ингичка экранли компьютер ва мусиқани баландроқ чиқариб берадиган ялтироқ колонкалардан ҳам билса бўларди.Умид каравотида ўтирар, чўзинчоқ юзи ва отасиники каби қалин қошларининг ҳолатидан жаҳлдами, хомушми, паришонми билиш қийин.Мушт бўлиб тугилган қўллари ва аниқ эшитилиб турган онасининг овозидангина унинг ғазабда эканлигини англаш мумкин. Матлуба ҳар қандай юракни ўртаб юборадиган овозда йиғламсираб гапирарди:
- Кундузи майли уникида яшанг, майли нималарнидир болаларингизга баҳона қилиб, ўшаникида қолсангиз ҳам майли. Фақат... қизларингиз билмасин, уларни узатиб олайлик. Бўй етиб қолди, ахир...
Умид алам билан ютинди, пишқириб нафас олди…»
- Ҳаммасини дадам қиляпти, - жаҳлдан нафас олиши тезлашди Умиднинг. – Цехни кенгайтирди, опамни бирдан эрга беряпти, кейин даров икки опамниям тўй қилиш пайига тушади. Чунки цех катта, даромад катта. Кейин… кейин бизни ташлаб кетади. Ўша ёш хотиннинг ва ўғилларининг ёнига кетади.
Умид оғир ютинди. Кўзлари ёшга тўлди. Қўллари мушт бўлиб тугилди.
Ўзини жуда бахтсиз ва ожиз ҳис қилди.
“- Салгина катта бўлсам эди, ўзим билардим нима қилишни... – деди Умид хаёлида. – Дадам опамни итдек ишлатади, аммо тузукли пул бермайди, шунинг учун қарз бўлиб мендан пул сўраганди. Гулюз опамни дурустли марказга ҳам юбормади. Менга-ку, сўрамасам бир тийин бермайди. Яхшиям, ўзим пул топа бошладим. Ойим бечора ҳам кўзлари кўрмаса-да, ишлашга мажбур бўлди. Чунки опамларни турмушга бериши, сарпо-суруқ қилиши керак. Дадам бу ҳақда ўйламайди. Дадам менимча ўша ёш хотини ва кичкина ўғилларига ташмалагани- ташмалаган...”
Умид ўзи ўйлаган, хаёлига келган фикрларни ҳақиқат деб билар ва баттар отасига нисбатан ичида адоват пайдо бўлаётганди.

* * *

- Мени ўйинчоқ қиляпти. Мени мазах қиляпти. Ортиқ чидай олмайман! Ишончимга кириш учун индамай ижара пулларимни берган экан-да! – ғазабини боса олмаётганди Севара. – Айни уйни кўриб келганимда, гаплашиб келганимда яна телефонимга жавоб бермайди, қорасини кўрсатмайди. Демак, менга уй олиб бериш нияти йўқ. Нима қилсам экан?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍32
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌹 Ассалому-алайкум азизлар. Соғ-омонмисиз?🍃🌹

🌸☘Хонадонингизга тинчлик,
🌸☘рузгорингизга барака,
🌸☘ишларинги oмад,
🌸☘чўнтагингизга даромад тилаб, яна бир кунни бошлаймиз.

🌹Кунингиз барокатли ўтсин азизлар!

🪴🪴🪴🪴🪴🪴🪴🪴🪴🪴🪴🪴
Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Бахт ҳаммага ярашади. Бахтсизлик эса ҳеч кимга. Чунки бахт учун сабаб керак. Бахтсизлик учун топилган миллионта важ бору, бахт учун битта сабаб топилмайдида! Қизиқми? Қизиқда! 🥰 А, СИЗ бахтли бўлиш учун сабаб қидириб яшасангиз, бахт олдингиздан зингилллаб ўтиб кетади, азизим. 🤣
Келинг, бугун бахт деган куйлакни киямиз. Сабаб изламаймиз. Бахтли бўламиз. 🥰Одамлар ҳам бу синоатни сабаби недур деб бир қизиқсин. 😉
Хайрли кун, мени чин дилдан хурсанд бўлгувчи азизларим.

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰3👍1👏1
Айбдор...

(ярми ҳазил, ярми чин)

—Вой, бу тарвуз нега кўчада қолди, музлаткичга жойласангиз бўлмасмиди, келин, увол-а, увол! Қайнонаси жаврай-жаврай молга тўғраётган тарвузни кеча ярим кечаси аллақаёқларда дайдиб келган қайниси чала еб, ташлаб кетганди. Албатта, келин айбдор бўлади-да, кечаси билан ухламай, ким нима еса орқасидан йиғиштириб юрмаганидан кейин.

—Бу нимага йўталяпти? Битта болани эплолмайсан. Қарамагансан. Вирус дейсан-ми? Чанглар вақтида артилмагандан кейин вирус юқтиради-да! Ҳаммасига сан айбдорсан. Бола касал бўлса, даволатиш керак эмас, айбдорни аниқлаш керак! Айбдор эса, аниқ. Келин! Боласига   яхши қарамаган. Энди зудлик билан ота-онасининг уйига жўнатиш керак. Даволатиб беришсин, қизлари касал қилганидан кейин!

—Келинойи, манти қилиб беринг, жўвалаб. Фақат бу сафар тузлари жойида бўлсин. Ўтган сафар олиб борган овқатимни ҳеч ким емади, бориб бошқа овқат қилдим. Қайнисинглиси тўғри айтяпди. Яхши иш бўлмабди, у бечорада нима айб, келинойиси яхши овқат қилмаган бўлса. Айбдор келин, у раҳматга эмас, мана шундай маломатга, таҳқирга лойиқ.

—Битирган ўқувчиларингизнинг ўттиз фоизи ҳам ўқишга кирмабди! Уларга тўғри йўл кўрсатмагансиз! Мана, сизнинг айбингиз деб мактаб "қизил" га тушди. Албатта,  у айбдор. Ҳамма фандан ўзи дарс бермаса ҳам ўттизта ўқувчини дарсида ўтириши, уйига бориб дарс қилдириши керак эди! Яхши бўлди, айбдор топила қолди.

У маҳалласига кираверишда тўпланиб туриб ниманидир зўр бериб муҳокама қилаётган қўшни аёлоарга кўзи тушди. Бирор кор-ҳол бўлганга ўхшайди, "Ҳойнаҳой нима бўлса ҳам мени айбдор қилишмасин! Салом ҳам бермай тез ўтиб кетиши керак!"

—Бу келин нимага салом бермай ўтиб кетди. Шу бир нарсани билади-ёв. Ҳой,  келииин!

Феруза Салходжаева

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11🥰3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қон тортади ва экканингни ўрасан...

❗️Барча, айниқса ота-онаси борлар эшитсин


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🥰2