Ismi A'zam hurmati,Allohim shu postni o'qigan va dilidan o'tkizgan barcha bandalaringni duosini qabul qil...
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12🥰1
#кундошлар
18-қисм
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
“Тез ёрдам” машиналари ўзи келтирган беморларни бағридан гоҳ ётган ҳолида, гоҳ аравачага ўтқизган ҳолда шифокорлар ҳузурига йўлламоқда. Улар орасида ранги докадек оқарган Гулҳаё ҳам бор. Уни кўрган шифокор бирдан УЗИ аппаратига йўналтирди.
- Аравачага ўтиринг, ҳамшира олиб боради, - деди шифокор кўзлари кузатиб қоларкан.
- Ўзим олиб бораман, - деди Шаҳзод Гулҳаё ўтирган аравачани сураркан. Улар қўлида Гулҳаёнинг касаллик тарихи битилган қоғозларни қўлтиқлаб олган ҳамширага эргашишди. Ҳамшира улар икки эшик наридаг и остонаси ўта гавжум бўлган УЗИ хонасига олиб кирди. Навбатсиз киришаётганига эътироз билдирганларга “Ҳомиладор, ҳомила тушиш хавфи бор”, деб қўйди. Ҳамширанинг бу гапи нафақат Гулҳаёнинг Шаҳзоднинг ҳам қалбини бир қалқитди.
- Ҳомила тўққиз ҳафталик. Тушиш хавфи бор, тонус, йўлдош сал кўчган... – деди УЗИчи.
- Нима қилишимиз керак? – деди унга илтижоли қараб Шаҳзод.
- Ётади. Туғруқхонага йўналтиришади, - деди бепарво шифокор.
Гулҳаёнинг кўзлари ёшга тўлди. Зўрға ожизона овозда сўради:
- Болага ҳеч нарса қилмайдими?
- Ўзингизни эҳтиёт қилсангиз, дўхтирнинг айтганларини қилсангиз, эсон-омон бағрингизга босасиз...
- Раҳмат, - деди Гулҳаё ўрнидан туриб яна аравачага ўтираркан.
Аммо ўтиришга улгурмади, қовуғини ушлаганча икки букилиб қолди.
🍃
Аббос уйига етгунича минг хил хаёлга борди. Ўзича Матлуба яна жонига қасд қилган бўлса-чи, деди. Яна кўзи яхши кўрмагани учун йиқилгандир, деб ҳам ўйлади.
Давоми бор
❤️ бу – илҳом! Босиб ўтинг!

❤27👍19👏2
#кундошлар
19-қисм
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
Лекин Гулрангнинг “Нимадир бўлди” деган гапидан юрагида кўпроқ ғашлик туғилди. Севара билан учрашдимикан? Матлуба Севарани топа олмаслиги аниқ. Лекин Севара уни топган бўлса-чи? Анчадан буён унга пул бермай қўйди, тўй, цех, савдо деб тузукли гаплаша олмадим ҳам. Балки шунга жаҳл отига минган Севара ҳақини талаб қилиб келдимикан?
Аббос ўзининг ўйларидан қўрқиб, ўзига тасалли бера бошлади:
- Севара унақа жанжал қиладиган аёл эмас. Жуда босиқ, вазмин. Кейин жуда сабрли. Ҳаёт ҳаммани ҳар хил синайди. Бечора туҳматга қолгани учун, икки боласи билан рўзғорнинг аравасини ёлғиз тортишга мажбур. Агар унинг ўрнидан Матлуба бўлганида борми, болалари билан очдан ўлган бўларди, нўноқлигидан...
Аббос шу хаёллар билан уйига кирганида “Тез ёрдам” ходимлари Матлубани текшираётган экан.
- Ўзингизнинг айтганингиздек, автоҳалокатнинг асорати бўлиши мумкин. Чунки қон босимингиз меъёрида. Тинчлантирувчи укол қилдим. Яхшилаб дам олинг. Кўнгил хотиржамлиги учун бошингизни бир МРТ қилдириб қўйинг, хўп, - деди у Матлубага қараб.
- Хўп, - деди рангидан қон қочган Матлуба хорғингина.
- Нима бўлди? Яхшими? – деди Аббос кира солиб.
- Яхши, - деди Гулранг дадасига қараб.
- Теширувлардан ўтиш керак, хушдан кетиш ўз-ўзидан бўлмайди, - деди “Тез ёрдам” ходими чиқиб кетар экан. – Бўпти.
- Албатта, текширтирамиз, раҳмат. Соғ бўлинг, - кузатиб қолди Аббос.
Сўнг ётоққа қайтиб кириб Матлубага қаради.
Давоми бор
👍 бу – бонус! Босиб ўтинг!

👍33🔥4👏1
#кундошлар
20-қисм
БОНУУУС!
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
Унинг ёнида қўлларидан маҳкам тутганча Умид ўтирарди.
- Аҳволинг яхшими? – деди Аббос Матлубага қараб.
- Яхшиман, - деди Матлуба ҳолсизгина.
- Ойи, тушлик қилганмидингиз? – сўради Умид. – Ёнингизда пулингиз борми?
- Пулим тугаганди. Лекин Нигора холанг тушлик оберди, - деди Матлуба.
- Айтсангиз берардим-ку пул. Ҳеч ким бермаса ҳам мен берардим, - деди Умиднинг отасига теккизиб алам билан.
- Эртага ўзим ҳам ойлик оламан, ўғлим. Ўйланма, - деди Матлуба уни тинчлантириб.
- Нима егингиз келяпти, олиб келиб бераман.
- Қорним тўқ.
- Айтинг, ойи. Нима ейсиз? Шашлик олиб келиб берайми? Ўзингиз яхши кўрадиган қовурғалидан... – чин дилдан деди Умид. – Ҳозир олиб келаман.
У Матлубанинг “ҳай-ҳайлаш”ига қарамай чиқиб кетди. Аббос ётоқ каравотининг четига чўкаркан, хўрсинди.
“Умиднинг алами ҳали ҳам тарқамаган, - деди ичида Аббос. – Нима қилсам, менга муносабати ўзгаради? Ойисига қандай меҳрибон бўлса, аввал менга ҳам шундай эди. Ҳозир юзимга қарагиси келмайди, тинмай пичинг қилади. Менимча, ҳаммаси шу Матлубанинг иши. Мени ёмон кўрсатиб ташлаган. Ҳозир ҳам бечора бўлиб “Пулим йўқ”, дейишини-чи? Ростдан пули йўқмикан, ё? Менам анча бўлди, пул бермаганимга. Э-э-э, Умидга мени ёмон кўрсатгани учун ҳам бермайман. Умиднинг кўзига яхши кўрини олиб, энди ўзини касалга солиб, “Аллада - азиз” бўлиб ўтирибди, мана. Шуни кўрсам, асабларим ўйнайди.
Давоми бор
🔥 бу – қувонч! Босиб ўтинг!

🔥34👍14
#кундошлар
21-қисм
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
Ўзи савдо яхшимас, камида уйингда бунақа “об-ҳаво”: касал, пул йўқ, пичинг... Яхшиси, Севаранинг олдига бораман. Уям мендан совиб боряпти. “Ажрашаман”га тушиб қолган. Унга кўпроқ эътибор бермасам бўлмайди. Яна ўзим ҳам ташвишлар билан бўлиб роса чарчадим. Бориб, бир ўзимга келмасам... Ўзи савдом яхши бўлса, шунинг уй олишига кўмаклашаман...”
Аббос шу ўйда ўрнидан турди.
- Мен товарга боришим керак, - деди Матлубага қараб. - Кечки овқатни ейверинглар. Агар водийга цехга кетсак, келмаслигим ҳам мумкин.
- Бўпти, - деди зўрға Матлуба.
Аббос ётоқхонадан чиққан эди ҳамки, телефони жиринглади. Экранда “Гулюз” деган ёзув кўринди. Аббос Севараникига боришни режа қилганидан кайфияти чоғ бўлиб, телефонининг яшил белгисини босди.
🍃
Майин эсаётган шамол туфайли кенг саҳнадаги қизил дурради раққоса каби бош чайқаб турган алвон атиргуллар ўртамиёна ҳовлига ўзгача зеб берган. Қийғос очилган бу хушбўй чаманзорга алоҳида меҳр берилгани шундоқ сезилиб турибди. Гуллардан сал нарига қўйилган чайқалувчи арғимчоқ-ўриндиқда гуллардан-да, чиройли бўлиб Гулюз ўтирибди. Ҳуснига акс ҳолда қовоғи солиқ, тумшуғи осилган. Атрофга бир қур назар ташлаб, эркаланиб гапиряпти.
- Дада, энди нима қиламан?
- Бир йўлини қиламиз, Гулюз. Шунгаям йиғлаш керакми?
- Ўзи сизларни соғиниб кетдим. На сиз телефон қиласиз, на ойим телефонимга жавоб беради. Яна бу муаммо чиқиб ўтирибди.

👍32🔥18👏4🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭐️Хайрли тун, қадрдонларим!🌟
Ниятим холисдир соғ бўлинг доим,
Истаган бахтларга етинг илохим.
Бу дунёда қоқилманг, ғам чекманг асло,
Сизга панох бўлсин ёлғиз Аллохим.
✨🌺✨Барчамизни Аллоҳим доимо Ўз паноҳида асрасин!
✨🌺✨Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин!
Яқинларга улашинг ❤️⤵️

👍4👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥БУГУН 1️⃣6️⃣➖ДЕКАБРЬ. ДУШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН💐❄️
🌸Бахтли инсонлар орасида биз
хам яна бир тонгни қарши олдик!
🤲Соғ–саломат уйғотган
Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
❄️Бугунги кунингиз кечаги
кунингиздан хайрли, файзли,
манфаатли ва баракалироқ
бўлсин, азизлар!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🌸Бахтли инсонлар орасида биз
хам яна бир тонгни қарши олдик!
🤲Соғ–саломат уйғотган
Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
❄️Бугунги кунингиз кечаги
кунингиздан хайрли, файзли,
манфаатли ва баракалироқ
бўлсин, азизлар!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Қадрдонларим
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва файз-барака ҳамроҳ бўлсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва файз-барака ҳамроҳ бўлсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Кекса отахон ҳар куни маҳалладаги бир болакайнинг яланг оёқ, резина тўп билан футбол ўйнаётганига кўзи тушарди. Бир куни дўконга бориб пойабзал олди ва болага тутқазди:
— Буни кийиб ол, болажоним, сенга деб олдим.
Болажон қувончдан қийқириб юборди ва шу заҳоти пойабзални кийиб олди. Сўнг соч-соқоли оппоқ бобога ҳайрат билан тикилиб:
— Сиз Аллоҳмисиз? — дея сўради. Кекса кишининг қўл-оёғи қалтираб, лабини тишлади ва:
— Астағфируллоҳ, болам, ундай демагин.
Қўл-оёқчалари кир, қалби дунёдаги энг тоза нарсадан ҳам покиза болакай яна ҳайрат тўла нигоҳларини бобога қадади:
— Унда сиз Аллоҳнинг дўсти экансиз-да! Чунки мен кеча тунда Аллоҳга пойабзалим йўқлигини айтгандим, менга пойабзал юборгин, дея йиғлагандим...
Отахон кўз ёшларини кўрсатмаслик учун болани бағрига босди...
Дарҳақиқат, ҳаётимизга яхшиликлар Аллоҳнинг суйган бандаларидан келар эканда? Биз ҳам яхшилик илинжида буни илиндик. Сиз ҳам шерик бўлинг...

👍11🥰4😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥 Бугун 16 декабр – Халқаро Ҳолажонлар куни
Онамдайин энг меҳрибоним - ҳолажоним!
Онамга ўхшаган нурли юзлигим,
Тўйиб эркалатган ширин сўзлигим,
Осмонда юлдузим, оҳу кўзлигим,
Меҳр-ла сийлаган, гулим жонажон.
Жониз омон бўлсин, жоним Ҳолажон!
Байрамингиз муборак азиз ҳолажонлар!
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Онамдайин энг меҳрибоним - ҳолажоним!
Онамга ўхшаган нурли юзлигим,
Тўйиб эркалатган ширин сўзлигим,
Осмонда юлдузим, оҳу кўзлигим,
Меҳр-ла сийлаган, гулим жонажон.
Жониз омон бўлсин, жоним Ҳолажон!
Байрамингиз муборак азиз ҳолажонлар!
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
🌿 Ayol kishi xursand bo’lsa…
Uyda ham xursandchilik hukm suradi. Ayol tabassum qiladi, hammaga yaxshi gapiradi, uylar toza va tartibli bo’lib, mazali taomlar tayyorlanadi.
Agar, teskarisi bo’lsachi? Ayol kulmagan uy shu qadar befayz bo’ladiki, baxt ham bu uydan ancha uzoqlashadi.
So’lib borayotgan bir gulga quyilgan suv va berilgan mehr uni jonlantirib, go’zallashtirganidek, ayolga ham berilgan e’tibor va mehr uni jonlantiradi, go’zallashtiradi, yuzida guldek tabassum ochilishiga vasila bo’ladi.
Bir erkak baxtli bo’lmoqchi bo’lsa, ayolini qadrlasin. Unga evazini kutmagan xolda mehr bersin. Shundoq ham u ayol o’sha mehrni unga ortig’i bilan qaytaradi, yuzi kuladi, tilidan faqatgina shirin so’zlar to’kiladi.🌺

👍4🔥1😢1
Фарзанд жазо эмас,мукофот...
Тўртинчи фарзандим дунёга келганда ҳар бир ота-она каби Оллоҳга шукроналар айтиб ўзимизни бахтиёр ҳис этдик.
Ўғлимнинг келажаги ҳақида орзуларга берилар эканман, дунёда мендан-да бахтлироқ инсон йўқ эди, чамамда. Болалар шифокорининг “болангиз касалманд туғилди, гапиролмаслиги, юролмаслигиям мумкин”, деган гапи мени турган жойимда михлаб қўйди. Хаёлимда “нега айнан менинг болам?”, “наҳотки шунчалар гуноҳларим кўп бўлса”, деган аянчли савол чарх урарди.
Ўтирсам ҳам, турсам ҳам ўзимни айбдордек ҳис этишдан воз кечолмасдим. Туну кун Оллоҳга илтижо қилиб, болам учун дуолар қилардим.
Уйга рухсат беришган кунда турмуш ўртоғимни болаларим билан хурсанд, қўлида гул билан кўриб, кўнглим анча хотиржам бўлди. Кейинроқ билсам, докторлар турмуш ўртоғимга боладан воз кечишни таклиф қилишган, турмуш ўртоғим эса Оллоҳнинг неъматини рад этадиган ғофил эмаслигини айтган экан.
Болам 2 ойлик бўлганида юрагида туғма нуқсон борлигини ҳам билдик. Яна ичак фаолиятида ҳам бузилиш бўлиб, ичидан қон келиши юрак-бағримни эзарди. Аммо эр-хотин тушкунликка тушмай, Оллоҳнинг марҳаматидан умидвор бўлаверар эдик.
Болам ўсган сари соғлиги ёмонлашиб борар, юраги жарроҳлик амалиётисиз тузалмаслиги аён бўла бошлади. Турмуш ўртоғим тижорат билан шуғуллансалар-да, рўзғордан пул орттириб, амалиёт учун пул тўплаш осон эмас эди. Ҳеч ким ўзидан ортмай қолган бу замонда бировдан қарз кўтариш ҳам осон иш эмасди. Эр-хотин кеча-ю кундуз Оллоҳга таваккал қилиб, яхши кунларга умид қилдик. Турмуш ўртоғим шу фарзандимиз туғилганидан бери ишларига қут-барака кирганини айтганларида Меҳрибон Зотнинг марҳаматини ҳис этдим.
Тез-тез касалликка чалинаётган мурғаккина гўдагим жонлантириш бўлимида ўзига келарди. Нимжонгина вужуди билан яшаш учун курашаётган болам бир ярим ёшида ҳам икки-уч ойлик гўдакка ўхшарди.
Докторлар ўғлимнинг юрак амалиёти мураккаблигини, имконият бўлса, чет элда қилдиришимиз лозимлигини айтишди. Ягона нажоткоримиз Оллоҳга илтижоларимиз, дуоларимиз сабаб секин-аста имкониятларимиз эшиги очила бошлади.
Ҳужжатларни тўғрилаш ишлари билан югуриб юрганимизда турмуш ўртоғимнинг жарроҳ танишларига дуч келиб қолдик. Бизнинг мақсадимизни эшитган бу жарроҳ гап бошлади: “Ака, очиғини айтаман сизга, яхшилаб ўйлаб кўринг… бу бола шунча харажат қилишга арзирмикан?.. Ҳам ичаги, ҳам юрагида муаммо бўлса… Дейлик, ҳаммаси тузалди, лекин бу боланинг яшаб кетишидан сизга нима фойда?..”
Э, воҳ, Оллоҳим, кўнгил кўзи сўқир бу бандаларингни ўзинг кечир! Бизни ҳам шунақалар сафида қилмаганинг учун ўзингга ҳамд-у санолар бўлсин! Кўнглимда шу кечинмалар билан турмуш ўртоғимга қарадим. У киши танишига лом-мим демай сукут сақлади-да, секин мени йўлакка бошлади…
Ва ниҳоят, Ҳиндистоннинг нуфузли клиникаларидан бирида ўғлимнинг жарроҳлик амалиёти ўтадиган бўлди.
Бир ойлик муддатга мўлжалланган сафар олдидан турмуш ўртоғим тижоратни тўхтатиб туришга мажбур эдилар. Аммо, дўконнинг ижара пули, бироз олинган қарзларни узиш мажбуриятидан турмуш ўртоғим сиқилаётганини, аммо менга ўзини хотиржам кўрсатаётганини ҳис қилардим. Бир томондан мусофир юрт, нотаниш одамлар орасига бориш ҳадик берса, иккинчи томондан беозоргина кулиб турувчи мушфиқ гўдагимнинг барча қийинчиликлардан қутулишини ўйлаб таскин топардим. Яна ҳамма-ҳаммасини Ҳасиб зотга таваккал қилиб, эр-хотин ўғлимизни олиб йўлга тушдик.
Аэропортдан хушмуомала таржимон йигит бизни кутиб олиб, меҳмонхонага олиб кетди. Шифо умидида келган юртдошларимиз билан бир жойга жойлашдик. Кейинги куни дарҳол мен ва ўғлимни клиникага ётқизишди. Икки кунлик текширувдан сўнг, ўғлимни жарроҳлик амалиётига тайёрлай бошлашди. Доктор мени чақириб амалиёт оғир ўтишидан, ўғлим ойлаб жонлантириш бўлимида ётиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Боламнинг тепасида туриб, Яратганга дуо қилишдан бошқа нарса ҳаёлимга келмасди. Амалиёт кунида эр-хотин фақат яхши кунларга умидвор бўлиб, илтижолар қилдик. Боламизнинг келажаги докторлар айтгани каби бўлмаслигига, ҳаммаси Қодир Зотнинг қўлида эканлигига умидвор эдик. Шунинг учун тинмай дуо қилар эдик........

👍20
Зеро, ота-онанинг фарзанди ҳаққига қилган дуоси, қолаверса, мусофирнинг дуоси ижобат бўлишини яхши билардик.
Алҳамдулиллоҳ, ўғлимнинг юрак жарроҳлиги амалиёти жуда омадли ўтди. Докторлар ўғлимнинг кутилганидан тез тузалаётганидан ҳайратда эдилар. Бир ҳафта деганда бизни жонлантириш бўлимидан оддий палатага ўтқазишди. Доим беҳолгина бўлиб ётволадиган, камҳаракат ўғлимнинг анча тетиклашгани, кўзларида порлаб турган яшаш умидини кўриб, бўғзимга йиғи тиқиларди. Ҳамшираларнинг ўғлим тепасида парвоналигини кўриб кўнглим тоғдек кўтарилади.
Амалиётнинг 14-кунида бизга рухсат беришди. Яна бир ҳафта шу ерда қолиб, ҳар куни докторлар назоратига келиб туришимиз керак эди. Қиш Дехлида ҳам қишлигини қилар экан. Кунлар анча-мунча совуқ эди. Шу боис ўғлим шамолламасин дея турмуш ўртоғим касалхона биносигача такси чақиртирган эканлар. Уччовлон яна меҳмонхонага қайтдик. Келгач, турмуш ўртоғим касалхона харажатларидан ташқари кам маблағ қолганини, ҳали олдинда меҳмонхона тўлови, бир ҳафталик ****-ичиш, боламиз учун харажатлар борлигини айтиб қолдилар. Касалхона ва меҳмонхона орасидаги масофа анча олис бўлгани боис ҳар куни таксида муолажа учун қатнашимиз кам пул эмас эди. Боламиз тузалганидан хурсандчилигимиз билан мусофир юртда пулсиз қолиб кетиш ҳадиги баробар қалбимизга кириб келганди. Меҳмонхонада бирга турган юртдошларимиздан ёрдам сўраш жуда ноқулай эди.
Эр-хотин ўйлаб-ўйлаб, охири, қўлимиздаги бор пулни ишлатиб турайлик-чи, жуда бўлмаса, банк орқали қариндошларимиздан пул олиб турамиз деган қарорга келдик. Буёғи яна ўзига таваккал…
Кейинги куни эрталаб меҳмонхона ёнига такси чақиртирдик. Ҳаво анча изғирин, совуқ кучли бўлгани боис ўғлимни иссиқ кийинтириб тезда мошинага чиқволдик. Доктор ўғлимнинг аҳволи анча яхшилигини кўриб, ҳар куни келмасангиз ҳам бўлади. Яна уч кундан кейин соат саккизда келсангиз жарроҳлик ипини олиб ташлаймиз, деди. Айтган соатида бормасак, доктор жарроҳлик амалиётига кириб кетади ва биз тўрт-беш соатлаб кутишга мажбур бўламиз. Шунинг учун вақтида боришимиз шарт эди. Айтилган кунда соат 06:30 да такси чақиртирдик. Аммо соат 7 га яқинлашса ҳам таксидан дарак йўқ эди. Қайта-қайта қўнғироқ қилишлар ҳам ёрдам бермади. Ортиқ кутишга вақт йўқ эди. Шунда ўғлимни кўтариб совуқ кўчага чиқишга мажбур бўлдик. Жароҳати битмаган боламни бу аҳволда совуқда олиб юриш жуда оғир эди. Эр-хотин иккаламиз ҳадикда, боламни яна касал бўлиб қолишидан қўрқсак-да, бир-биримизга билдирмасликка ҳаракат қилардик. Турмуш ўртоғим тинимсиз такси тўхтатар, аммо масофа олислиги боис ҳамма ҳайдовчилар ҳам у йўналишда юргиси йўқ эди. Ҳам кечикиш ташвиши, ҳам боламни шамоллатиб қўйиш хавотири ич-этимизни тирнарди. Ичимдан мусофирчилик қурсин, дея ҳўрлигим келарди-ю, турмуш ўртоғимга билдирмасдим.
Шу пайт ёнимизга оддий таксилардан фарқ қиладиган салобатли мошина келиб тўхтади. Ҳайдовчи машинадан тезда тушиб машинасини эшигини очди-да, бизни ичкарига таклиф қилди. Ҳеч нарсани ўйламай ўзимизни машинага урдик. Совуқ, хавотир гангитиб қўйган эканми, машинанинг иссиқлигидан ўзимга кела бошладим. Бу орада турмуш ўртоғим юра бошлаган машинага қаерга боришимизни тушунтирдилар. Йўлда сукут ичида кетар эканмиз хаёлимдан “бу ҳайдовчи оддий таксилардан анча-мунча баландроқ нарх талаб қилади–ёв, бу ёғи нима бўларкин” дея бот-бот хўжайнимга қараб қўярдим Йўл ярмидан ошганда ҳайдовчи қайси меҳмонхонада туришимизни сўради. Кейин ёнгинамиздаги кўчада ўзининг меҳмонхонаси борлигини, агар турган жойимизнинг шароити ёқмаса ўша жойга кўчиб ўтишимиз мумкинлигини айтди. “Ҳа, демак меҳмонхонасини реклама қилиб юрганлардан экан-да, мусофирлигимизни билиб мўмайгина пул ишламоқчи бўлибди-да дея ўйлай бошладим. Клиникага келганимизда бизни кўчада қолдирмасдан стоянкага пул тўлаб ичкарига кирди “Ҳм, шу тўловини 10 баробар қилиб ундириб олади-да ҳозир бу ёғига хўжайиним нима қиларкинлар” дея баттар эзила бошладим. Хайдовчи касалхона эшиги тагида тўхтаб машинадан тушди. Хўжайиним ҳам бу ёғи қанчага тушдийкин дегандек чўнтакларини ушлаб турибдилар. Иккаламиз ҳам ҳайдовчининг оғзига термулиб турибмиз У тўғри келиб қўлимдан ўғлимни олди-ю, қўлига кўтарди........

👍20🥰1