🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
⚡️Тиббий янгиликлар.

🪁 Кофе умрни 1.8 йилгача узайтириши мумкинлиги тадқиқотларда маълум бўлди.

🪁 Диетадаги фруктоза бачадон ва кўкрак саратони авжланишига сабаб бўлади.

🪁 Интервал очлик - соч ўсишини 20 фоизга секинлаштиради. Шу туфайли соч муаммоси борларга тавсия этилмайди.

🪁 Хар куни 30 дақиқа пиёда юриш - қон босимини пасайтиришга сабаб бўлади. Узлуксиз бўлиши керак.

🪁 Микраволновкада ишлов берилган озуқа мушакларни заифлаштириб, остеартритни тезлаштиради.

🪁Витамин D иммун тизимини ошириши тасдиқланди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2😢2😭1
Маҳзун кўнгилни ҳикояси қисқа бўлади.
Сендан:
–"Нима бўлди?" - деб сўрашади.
Сен эса:
–"Ҳеч нарса..! - дейсан. Шу билан ҳикоянг тугайди.
🥀
✍️Мавлоно Румий

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хар бир нафасимиз учун Aллохга хамд айтишимиз керак...


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢4👍2🥰1
#кундошлар

101-қисм

БОНУУУС!

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

Аббос яна боргунича минг ўлиб-минг тирилди. Ана шунда оталик масъулияти нималигини, фарзанд доғи қандай бўлишини ҳис қилгандек бўлди. Худойимга шукрлар бўлсинки, у чўккан қиз ҳам Гулюз эмаскан...
Икки кунлик қидирув ҳаммани чарчатди. Айниқса, Аббос бозордан ҳам қолди, савдодан ҳам қолди, Севаранинг ҳам ёнига бора олмади.
- Бунақада ишим янаям орқага кетади. Эртадан бозорга чиқмасам бўлмайди, - деди у Матлубага қараб.
Икки кун ичида кўзига уйқу, оғзига овқат бегона бўлган Матлуба анча чўкиб, озиб ҳам қолганди.
- Ўзингиз биласиз, - деди у кўзлари ёшга тўлиб.

🍃

- Йўлин йўқотса одам – муҳаббатга суянгай,
Ғуссага ботса одам – муҳаббатга суянгай,
Чорасиз қотса одам – муҳаббатга суянгай,
Мен кимга суянгайман, биринчи муҳаббатим,
Фақат эслаб ёнгайман, биринчи муҳаббатим, - Зоир хиргойига зўр бериб кийимларини киярди. Билмасдики, у айтаётган қўшиқнинг ҳар бир сатри Ҳилоланинг юрагига ҳанжардай бориб қадалаётганини.
- Ҳа-а-а, мунча “Биринчи муҳаббатим”лаб қолдингиз, - деди у охири.
Зоир унга олайиб қарайди. Сўнг жеркиб берди:
- Нима? Энди қўшиқ айтишга ҳам қўймайсанми? Ундан кўра, рўмолча бер.
Ҳилола ҳар доим ишини озода ва тартибли қилгани учун бирдан шкаф ғаладонидан дазмоллаб тахлаб қўйган рўмолчаларидан бирини узатди.
- Бўпти, мен кетдим, - Зоир югургилаб чиқиб кетди.
- Бугун келасизми? – ортидан сўраб қолди Ҳилола.
- Билмадим, ишга борай-чи?

Давоми бор

❤️ бу – илҳом! Босиб ўтинг!
❤26👍5
#кундошлар

102-қисм

БОНУУУС! 2

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


Ҳилоланинг ичига ўт тушгандек бўлди. Яна қанча чидайди? Яна қанча эри хиёнатда давом этади. Яна қанча уни алдайди? Бунинг охири борми? Қўлида мана, ўша аёлнинг телефон рақами бор. Гаплашсинмикан? Эримни тинч қўй, деса-чи? Тинч қўймасанг, маҳаллангга бориб, шармандангни чиқараман, деса-чи? Чунки эрига гапирганидан фойда йўқ. У эркак. Кетаверади. Азалдан “Ғунажин кўзини сузмаса, буқа ипини узмайди”, дейишган. У кўзини сузаверар экан, Зоир “ипини узаверади”.
Ҳилола хўрсинганча каравотга ўтирди. Ўша куни Зоирнинг телефонидан кўриб, телефонига сақлаб олган Севаранинг рақамига бироз тикилиб қолди.

🍃

Негадир Севарадан омад юз ўгиргандек. Мактаб форма мавсуми тугади. У яна аёллар кийимига ўтди. Лекин ҳаридор йўқ ҳисоби.
- Зарина, сенда савдо бўляптими? – Севара сал наридаги дўконга қараб бақирди.
Ичкаридан сақич чайнаб Зарина чиқиб келди.
- Келган ҳамма ҳаридоримни сиз йўлда ушлаб қоляпсиз-ку! – кулди Зарина.
- Менда умуман савдо йўқ, - деди Севара.
- Э, ўлик мавсум бошланди. Одамлар ҳамма пулига мактабга кийим қилишди. Энди кунлар совуса, бир қишки кийим олишади, бўлди. Биласиз-ку.
- Шууу... – хўрсинди Севара. Кейин телефонини қўлига олди. Турли янгиликларни кўриб ўтираркан, Гулюз ҳақидаги хабар чиқиб қолди. Яна расми ҳам бор. Севара кўзлари катта-катта бўлиб ўқийди: “Қидирилмоқда... Ёш келинчак, уйидан чиқиб кетганганча қайтиб келмаган. Алоҳида белгилари...”

Давоми бор

👍 бу – илҳом! Босиб ўтинг!
👍27👏1
#кундошлар

103-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


- Вой Гулюз-ееей! – Севаранинг қошлари чимирилди. – Мени бошим балога қолмасмикан? Ички ишларга хабар берсаммикан?
Севара ўйланиб қолади. Шу пайт хаёлини бўлиб, телефони жиринглади.
- Ало? – бегона аёлнинг овозини эшитиб, Севара сергакланди.
- Ало, ким бу? – деди Севара.
- Сиз Севарамисиз?
- Ҳа, Севараман. Сиз кимсиз?
- Мен Ҳилоламан. Зоирнинг хотини.
Севаранинг телефони қўлидан тушиб кетай деди.

🍃

Ҳаёт қайнаётган, ёшларнинг кулгиси, шижоати ва шовқини билан тўлган университетдан чиққан Гулҳаё ва Зилола автобусга ўтирди. Ярим соатча юриб, цехга етиб келган дугоналар Гулҳаё андоза чизадиган катта, кенг стол ёнига келишди.
- Менга сенинг фасонинг ёқди. Биринчи шуни чизиб, бичсакмикан? – деди Гулҳаё.
- Йўғ-е, ўзингникини қилайлик. Мен қўрқаман, сотилмай қолса...
- Яхши ният қил. Менинг ўзимникидан кўнглим тўлмагани, хаёлим жойида эмас. Миямдан ойим ва синглим чиқмаяпти. Кеча кечаси Шаҳзод ака билан ойимни кўришга, ҳол сўрашга бордик. Ойимнинг аҳволи яхши эмас. Тезроқ яхшилаб даволатмасак бўлмайди.
- Синглингни йўқолгани ҳам ойингга катта зарба бўлди-да.
- Шуу. Уни ўйлаб ҳам сиқиламан. Хуллас, шуларни ўйлаб, каллам ишламади. Шунинг учун ўзим чизган фасондан кўнглим тўлмаяпти. Сеникидан бошлаймиз.
Гулҳаё бирдан ишга киришди. Олдиндан ўзи шкафга тахлаб қўйган қаттиқ, катта қоғоздан олиб, стол устига қўйди. Сўнг Зилола чизган кўйлакнинг андозасини чиза бошлади.


Давоми бор

🔥 бу – илҳом! Босиб ўтинг!
🔥18👍10❤3👏1
#кундошлар

104-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


- Турли ўлчамлар учун алоҳида андаза оласанми? – қизиқсиниб сўради Зилола.
- Ҳа, ҳар бирига алоҳида андаза чизаман. Битта чизиб олсам, қолгани қийин бўлмайди.
Гулҳаё ўз ишини берилиб бажарди. Энди матоларни андазага мослаб тахлаш, кесиш, ва тикиш керак. Тикиш учун эса бирорта ишчи йўқ.
- Тикувчиларни чақиришим керак. Уларсиз ишимиз битмайди. Бугундан келишса, янаям яхши бўларди.
Гулҳаё телефонини олиб, ўзида рақами сақланган олдинги тикувчи аёлларга қўнғироқ қила бошлади. Иккита тикувчи бошқа иш топганини айтди. Биттаси бошқа жойда ишлаётгани, аммо ёқмаётгани, Гулҳаё билан ишлаш истагини билдирди. Яна иккитаси эса ишсиз экан, “борамиз”, дейишди. Битта тикувчи аёл эса фарзандли бўлгани ва ишлай олмаслигини айтди.
- Учта тикувчи бор. Ҳозирчага бўлади, менимча, - деди Гулҳаё. – Сенам тикишда ёрдамлашасан. Энди бизга битта яхши иш юритувчи керак. Унинг иши жуда муҳим... Иш юритувчини қаердан топарканман...
Гулҳаё ўйланиб қолди.

🍃

Дарсдан қайтган Гулранг тўғри онасининг ётоқхонасига мўралади. Матлуба каравотда бир нуқтага тикилганча ўтирарди.
- Ассалому алайкум, ойижон, - деди Гулранг.
Матлуба индамади, ҳатто қараб ҳам қўймади.
- Ойи? – хавотир билан деди Гулранг.
Матлубадан яна садо бўлмади.
- Ойи... – Гулранг онасининг ёнига келди. – Тушлик қилдингизми?
Матлуба ҳамон бир нуқтага тикилганча ўтирарди.
- Ойи, мени эшитяпсизми? Ойижон, - Гулранг онасининг кўзларига қарашга ҳаракат қилди.

Давоми бор

🥰 бу – илҳом! Босиб ўтинг!
🥰28👍10😢2
LOFI Quran • Get Instant Relief From Mental Fatigue and Overthinking…
NOOR - Holy Quran
Uyqu uchun mayin Qurʼon

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4👏1
Quran for Sleep | Heal with the Soothing Power of Quran | Sleep…
Sacred Quran
Uyqu uchun mayin Qurʼon

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!

❄️6-ЯНВАРЬ
ДУШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН..! ❄️

❄️☃️Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

Ҳамиша Аллоҳнинг панохида бўлинг.

Юбориб қўйинг..! 🌹

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1
Биз хашаматни нега бунчалик яхши кўрамиз?


Ваҳоланки, 1000 йил яшаган Нуҳ алайҳиссалом "Агар умр бунчалик қисқалигини билганимда шу битта чайламни ҳам қуришга вақт сарфламаган бўлардим" деган эканлар...


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5😢2
Рўёбим | Кўзларни ёшлатган воқеа | Сабрием @SakiynaOfficial
Sakiyna
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Истардимки хар бир Аёлни халоват билан яшайдиган yйи булсин💕

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤4👍2
Нима учун ОНА ОНАЖОН, дейилади, биласизми?
Мана жавоби!
"Жоним, Сенга жон бўлсин, болам!" дейди-да!

Нима учун ОНА чиройи, кучи ва умрини йўқотади, биласизми?
Мана жавоби!
"Чиройим, кучим ва бор умрим сенга фидо бўлсин, болам!" дейди-да!

Нима учун она ҳеч овқат емайди, биласизми?
Мана жавоби!
"Сен есанг, мен егандек бўламан, ол, болам!" дейди-да...

Оналарнинг қадрига етинг! Тез-тез йўқлпб туринг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7😢2❤1
🌿 Ayol o‘g‘lini bir shapaloq urdi:
Kech bo‘lganda qayerdan kelyapsan?
Bolakay o‘ng qo‘lini kuylagining ichiga tiqib olgan edi.
Yuzida ikkilanish zohir buldi:
- Qirdan...
- Nimadir o‘g‘irladingmi? Men uyda o‘tir degandimku. Qani ko‘rsat!
Yana bitta tarsaki tushgach, bolakay qo‘ynidan bir dona boychechak chiqardi.
-- Izlab izlab bittagina topdim deya qoʻrqa pisa qo‘lini cho‘zdi onasiga....
-- Tug‘ilgan kuningiz bilan ayajon!!!.
_Onaning ko‘zlarida yosh g‘iltilladi...«kechir...onangni bolam»...!_

Moddiy boyligi bor odam boy emas ,balkim oddiy narsadan ham hikmat topa olgan odam boydir.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7🥰1😢1
#кундошлар

105-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


Фойдаси йўқ. Матлуба хайкал каби эди. Бир нуқтадан кўз узмай, қотиб турувчи ҳайкал.
- Ойи-и-и, - Гулранг йиғламсираб онасини силкилай бошлади. Матлуба бу дунёдан узилиб қолганга ўхшарди.
- Ойижон, мени кщряпсизми? Ойи... – онасининг кўзларини ўзига қаратишга уринда қиз.
Афсус, Матлуба бу дунёдан узилиб қолгандек эди. Гулранг ўзини йўқотиб, нима қилишини билмай қолди.

🍃

Рашк, алам, нафрат ва ғазаб домида қолган Ҳилола ўзини қўярга жой топа олмасди. Бу Севара дегани шунчалар ҳам ифлос бўладими? Аввалига ўзини Зоирни танимайдигандек тутди. Ҳилола “Бозорда турасиз, эрим ёнингизга боради, қолиб кетади. Буни ҳам тан олмайсизми?” деди.
- Нима бўпти, шунга? Эринг сени севмаса, мендами айб? – дея жавоб берди Севара Ҳилолани сенсираб.
Бундан Ҳилоланинг ғазаби қайнаб кетди. Севарани тилига келганини қайтармай ҳақоратлади. Севара эса унинг аламини келтириб, асабига тега бошлади.
- Бўлдими, ҳақоратлаб бўлдингми? Аслида ўзинг шунақасан, хўпми? – деди қувноқ овозда Севара. – Шунақа бўлганинг учун ҳам эринг сенга қарамайди. Нима келади, қўлингдан? Ҳа, Зоир билан бир-биримизни севамиз! Сен Зоирнинг уйидаги чўрисисан! Мен эса қироличасиман!
- Кимни чўри деяпсан, ислос, бузуқ! – Севаранинг масҳаромуз гапларига чидолмай қичқирди Ҳилола ҳам.
- Сен-да, чўри. Ҳарқалай, менмасман!
- Чўрилигимни қаерда кўрибсан, ит! – аламдан ёрилиб кетай дерди Ҳилола!
- Кўрмасам ҳам биламан! Сен унинг сассиқ ички кийимларини, носкиларини ювиб тозалайсан. У менинг ёнимга ўша тоза кийимларни кийиб, атирга бурканиб келади. Сени сўкади, бир тийинга олмайди. Менга “асалим, жоним” деб истаган нарсамни олиб беради! Қалай?

Давоми бор

❤️ бу – илҳом! Босиб ўтинг!
👍22❤11👏1
#кундошлар

106-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

Ҳилола айнан мана шу гапларини ҳазм қила олмай йиғлаяпти. Бу гаплари учун унга ҳеч нарса дея олмади. Алам билан телефонини ўчирди, холос.
Аслида ҳам шундай эмасми? Аслида ҳам у бу уйда чўри эмасми?
Ҳилола ўксиб-ўксиб йиғларкан. Ўзига ўзи деди:
- Эндиям сени тинч қўймайман. Мана шу айтган гапларингга пушаймон қилдираман!

🍃

- Ёнаркўз, ҳамма жойни ёқиб, куйдириб савдо қиляпсизми?
Зоирнинг келишини умуман кутмагани учун Севара буткул ўзини йўқотиб қўйди.
- Сиз? – деди кўзлари порлаб қараркан.
- Мени кўрсангиз кўзларингиз ёниб кетади-я!
- Ростдан ҳам шундайми? – ишва қиларкан, ҳеч ким кўрмаяптими, дегандек атрофга қараб қўйди Севара.
- Ҳа, кўзларингиз ёнди-ку.
- Алдаманг, умуман кайфиятим йўқ.
- Нега? Тинчликми? “Газчи” сезиб қолдими, бизни? – кулди Зоир.
Севара ҳам кулиб юборди.
- Ана кайфиятингиз жойига келдими?
- Қаёқда? Эшитса, чўчқа тук ташлайдиган ҳақоратларни эшитсангиз, сиз чидармидингиз?
- Ким айтди, унақа ҳақоратларни? – тушунмади Зоир.
- Хотинингиз. Мен бузуқ эмишман, фоҳиша, ҳароми, оқпадар эмишман... – лабларини чуччайтириб, ўзини хафа кўрсатди Севара.
- Хотиним? Йўғе, у ҳеч нарсани билмайди. Сизни танимайди.
- Биларкан-да. Сизнинг ҳурматингиз учун индамадим. Ичимга ютдим. Лекин аламдан “Ҳа, эрингни севаман, гапинг борми?” дедим.
Севаранинг охирги гапи Зоирга ёқиб кетади. Севарага яқин келади, шивирлайди:
- Севишингизни бугун исботлайсизми?
Севара хиринглаб, атрофга шундай қаради-ю, ўзига тикилиб турган Аббосни кўриб қўрқиб кетди.
- Эрим... - деди пичирлаб Зоирга.

🍃

Гулҳаё Зилола ўйлаган фасонни тўрт хил ўлчамда бичди. У ишини якунлай деганида Умид кириб келди.

Давоми бор

❤️ бу – илҳом! Босиб ўтинг!
❤17👍12👏1
#кундошлар

107-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


- Хорманг, опалар! – деди у.
- Саломат бўл.
- Нима бўлди?
- Бичдим, энди тикиш керак. Тикувчилар билан ҳам гаплашдим. Ҳозир иккитаси келади. Олиб кетадиган, уйида тикканича тикиб келадиган бўлди.
- Бошланибди-да, иш.
- Ҳа, бошланди. Фақат энди сенга яхши иш юритувчи керак. Иш юритувчи матонинг ҳажмини, тиққан кийим сонини, тикувчига берилганини ёзиб, ҳисоб-китобини олиб бормаса, бўлмайди.
- Эски иш юритувчимиз-чи? – деди Умид.
- Уни дадам ишдан ҳайдаганди. Дадам ҳайдаганни ишга олсак, дадамнинг юзига оёқ қўйгандек бўламиз, - деди Гулҳаё.
- Бошқасини қандай топамиз?
- Билмадим, таниш бўлгани яхши. Матодан, тайёр молдан ўғирламайдиган, ҳалол одам бўлиши керак.
Опа-ука ўйланиб қолди.

🍃

Севара ҳам, Зоир ҳам Аббоснинг олдида устозининг қаршисида дарсга жавоб бера олмаган ўқувчи каби жавдираб турарди. Аббос Севарага яқин келди:
- Нима бўлаяпти, бу ерда?
Севаранинг ичига титроқ кирди.
- Бу ким? – деди Аббос Севарага еб қўйгудек қараб.
- Бу... бу Зоир... – тили айланмасди Севаранинг.
- Нима қиляпсиз, бу ерда? – Аббос Зоирга қаради.
Зоир ҳам генерал қаршисида турган аскардек қотди-қолди.
- Бу-у-у... – тили калимага кела бошлади Севаранинг. Бу - долларчи. Доллар оламан, деганимга келди.
- Долларчи?
- Ҳа, доллар олишим керак эди... - шошиб гапирди Севара.
Аббос Зоирга бошдан оёқ қаради.
- Доллар сотадиган одамлар бозордан ташқарида юрарди.

Давоми бор

❤️ бу – илҳом! Босиб ўтинг!
👍17❤14👏1
#кундошлар

108-қисм

БОНУУУС!

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

- Чақирдим, Қорбобо, ўзим чақирдим, - эгаси қаршисида турган лайчадек ялтоқланди Севара.
Шу пайт Аббоснинг телефони жиринглади. Аббос “Гулранг” деган ёзувни кўриб, жавоб бериш учун яшил бергини босди.
- Дада... ойим... ойим ҳеч нарсани билмаяпти. Келинг, дадажон, - Гулранг йиғлаб юборди.
- Ҳозир бораман... – Аббос алоқани узиб, Севарага қаради. – Кечга ўтарман. Гаплашиб оламиз. Бўпти. Ишим чиқиб қолди.
- Хўп, - Севаранинг эса юраги товонига тушиб кетди.
Аббос шундай дея Зоирга қарай-қарай улардан узоқлашди. Аммо юрагида ғашлик пайдо бўлди. Ичидаги гумон яна ғимирлаб қолганди.

🍃

Малик бугун ўқишда Гулрангни кўра олмади. Шу қиз жуда бошқача-да. Нима қилиб бўлса ҳам, Маликка чап беришга, тутқич бермасликка ҳаракат қилади. Бугун уддасидан чиқди. Баъзан у Гулрангнинг шу қилиғини яхши кўради. Агар “Ҳа”, дегандан “Ма” деб йигитнинг ёнидан жилмай юрадиган қиз бўлганида нима қиларди? Лекин бир кун кўрмаса, қизни соғинадиган Малик айрилиққа ҳам чидолмайди. Бугун икки кўзи орқасида келди, уйига.
- Кеч қайтибсан? - деди онаси ўсмоқчилаб.
- Ўзим.
- Дарсларинг кўп бўлдими?
- Шундай деса ҳам бўлади.
- Шундайми ё қизларнинг ортидан эргашиб кеч қолдингми? – кулди Ойниса хола.
- Йўғ-е, ойи, - деди Малик бошини эгиб.
- Анув мактаб ўқувчинг нима бўлди? Кичкинагина қизни расмини кўтариб юргандинг-ку.
- Уми? У талаба бўлди, ойи, - ғурурланиб деди Малик.
- Ана-а-а, келин тайёр экан-ку. Сенам магистратурангни бошлаб олдинг. Ўша қизнинг манзилини билиб кел, борайлик.
- У ҳали биринчи курс ойи... – деди Малик нима дейишни билмай.
- Нима қилибди? Иккаланг бирга қатнайверасан ўқишга. Уйда кеннайинг бўлса, мен борман. Рўзғорнинг иши қолиб кетаётганмиди?


Давоми бор

❤️ бу – илҳом! Босиб ўтинг!
👍32❤19👏1💔1