🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
#кундошлар

134-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева



Болалари эса бобосининг ёнида қолаётганидан хурсанд эди. Севара болаларидан ҳам айрилганини ҳис қилиб баттар эзилиб йиғларди. Аббос унинг кийимларидаги қон доғлари ҳақида сўрай олмади. Лекин негадир юрагидаги ғашлик кучайди.

🍃

Эрта тонгдан ҳомиладорлик тестида пайдо бўлган иккита чизиқ Гулюзнинг юзига табассум ёйди. У ингичка чўпни эслатувчи “қувонч воситаси” олиб Матлубанинг ёнига борди.
- Ойи, буни қаранг, - деди у уялинқираб.
Матлуба аввал тестга, кейин Гулюзга қаради. Бирдагина ҳеч нарсага тушунмади. Сўнг унинг ҳам юзлари кулди:
- Вой, ҳомиладор экансанми? Буни қара... неварам иккита бўларкан-ку.... – Кеча тинмай бошим айланяпти, деганимга опам “тест қилиб кўр”, деганди.
- Худога шукр, уйимизда қувончли воқеалар кўпайяпти. Мен Саломат холамдан суюнчи олай... – Матлуба шундай дея қўлига телефонини олиб, қудасига қўнғироқ қилди. – Ало, Саломат хола, ассалому алайкум.
- Ва алайкум ассалом. Матлубажон, яхшимисан? Тузук бўлиб қолдингми?
- Шукр, яхшиман. Ҳар куни бир қувончли воқеа бўлади, мен тузалмай ким тузалсин, хола.
- Йўғе-е, қандай қувончли воқелар бўляпти?
- Суюнчи беринг, хола, неварали бўларкансиз...
- Вой, Матлубажон, тилингга асал! Нима дединг? Ростдан неварали бўларканманми?
- Ҳа.
- Эсон-омон қўлига оволсин, - хурсандлигининг нуқси Саломат холанинг овозига ҳам ура бошлади. - Ўзи Мансуржонам “кеча ойи Гулюз онасиникида тураверсин. Қишлоқда ўзи зерикади”, деётганди. Бу хабарни эшитса, аниқ шаҳарда тураверсин, қишлоқда шароит йўқ дейди.

Давоми бор

❤️ бу – илҳом! Босиб ўтинг!
❤22👍6👏1
#кундошлар

135-қисм

БОНУС

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

- Сиз нима десангиз, шу, хола.
- Гулюзнинг ўзига бер, бир гаплашай.
Матлуба телефонини Гулюзга узатди.
- Ассалому алайкум, - уялибгина салом берди Гулюз.
- Ва алайкум ассалом, чиройлигим, шириним, қувонч улашгувчим, - эркалаб кетди хола келинини. – Ўзим айланай сендан. Ўзингни эҳтиёт қил, хўп. Яхши овқатлан, яхши дам ол. Кеча “Ойим яхши бўлиб қолди, ёнингизга бораман”, деётгандинг. Келиб ўтирма, болам. Шаҳарда шароит яхши. Қишлоқда нима ҳам қиласан? Ҳадемай визанг чиқса, кейин жўнаб кетгани келақоларсан.
- Хўп, ойижон раҳмат. Келинг.
- Бораман чиройлигим. Матлубани, сени кўргани бугуноқ бораман.
- Хўп, кутамиз, ойижон. Салом денг уйдагиларга...
Гулюз яна ота уйида қолиши, ишини давом эттириши мумкинлигини ўйлаб хурсанд бўлди.

🍃

Ўша қаро кунга ҳам мана ўн кундан ошибди. Севара бориб на онасини кўра олди ва на болаларини... Соғинч ва хавотирдан ўлай деяпти. Аксига олиб Малик ҳам унинг рақамини блоклаб қўйганми, боғлана олмаяпти.
Ўзини қўярга жой топа олмайди, йиғлагани-йиғлаган. Болаларини кўргани мактабига борганди, йўқ.
- Отаси келиб ҳужжатларини олиб кетди, қишлоқда ўқийди, деди-ку, - деди мактаб директори Севарага жиннига қарагандек қараб.
Бу хабар Севарага ўлганнинг устига тепгандек бўлди. Демак, уйдагилари болаларининг отаси билан бирлашган, унга илтимос қилиб, у орқали Сардор ва Самирнинг ҳужжатларини ҳам олиб кетибди. Севарани нима деган бўлса...

Давоми бор


❤️ бу – илҳом! Босиб ўтинг!
❤19👍7👏1
#кундошлар

136-қисм

БОНУУУС!

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


Касал дейишганми... Бўлмаса, мактаб директори унча-мунчага ҳужжатларни бериб юборадиган инсон эмас!
Севара бозорга ҳам чиқмай қўйганди. Унинг ҳолатини тушуна олмаётган Аббос ҳам индамаяпти.
Севара яна катта умид билан онасига қўнғироқ қилди: боғланиб бўлмади. Демак, ҳамма унинг рақамини блоклаган. Унинг кўкси ичига олов кириб олгандек куя бошлади. Эзилиб йиғлади. Кейин ўзига ўзи деди:
- Ҳаммасига ўша Зоирнинг аёли айбдор! У келмаса, отам мени кечирган бўларди! Ундан аламимни олишим керак! Ўч оламан! Қараб тур, сени туғилганингга пушаймон қиламан! Нима қилсам экан? Сен Зоир учун мени шу кўйга солдинг! Энди сени Зоирдан айираман! Буткул, Зоирсиз қоласан! Қон йиғлатаман сени ҳам! Қон йиғлайсан!

🍃

Матлуба кечки овқатни еб бўлишиб, идиш-товоқларни юваётган Гулрангнинг ёнига атай келди. Анчадан буён миясида айланаётган саволни берсамми-бермасамми деб иккиланди. Қизимнинг дилини оғритиб қўймасмиканман, деб хавотир олди. Лекин аниқлик киритмаса ҳам бўлмаслигини ўйлаб, секин гап бошлади:
- Гулранг, ўқишларинг яхшими?
- Ҳа, ойи яхши...
- Сенга совчи юборган йигитни ҳам кўриб турибсанми? Совчилари нега жимиб кетишди экан?
Гулранг уялиб кетди. Юзлари лов-лов ёниб, секин тушунтирди:
- Ойи, у йигитнинг онаси шифохонага тушиб қолибди.
- Вой, тинчликмикан? Нима бўлибди?
- Қон босими кўтарилиб, юзтубан йиқилибди, кўзи ҳам жароҳат олибди.
- Вой худойим-ей, ҳеч нарса қилмабдими? Ҳозир яхшимикан?

Давоми бор


❤️ бу – илҳом! Босиб ўтинг!
❤35👍12👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
• Қўлингиздан кетган бойликка, нарсаларга ачинманг, демак сизнинг насибангиз эмас экан...

• Ҳаётингиздан чиқиб кетган ва чиқиб кетмоқчи бўлган инсонларни қайтаришга уринманг, демак ҳаётингизда ўз ролларини ижро этиб, бажариб бўлдилар..

• Соғлиғингизга келган беморликдан кайғуга ботманг, демак Аллоҳ сизни севади, гунохларингизга каффорат бўлибди..

• Йўқотганларимиз яхши эди, демак яратган унданда яхшисини беради, ишонинг...

Ҳайрли тун, диндошим! Тунингиз осуда ўтсин! 🌙

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍3😢2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️☃️ Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин.

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

❄️ Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
❄️ Кўнглингизни хотиржам,
❄️ Чеҳрангизни нурли қилсин.

❄️ Танангизни саломатлик,
❄️ Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

❄️ Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗБЕКИСТОН МАРД ЎҒЛОНЛАРИ.

Ассалому алайкум. ⭐️

Мен сизларни барчангизни
1️⃣4️⃣ ЯНВАР ВАТАН ХИМОЯЧИЛАРИ куни билан самимий муборакбод этаман!

ТИЛАГИМ:
Хамиша қаддингиздан қадрингиз баланд бўлсин!
ЎЗБЕКИСТОННИ хамиша ишончли фахри булиб юришларингизни Аллохдан сураб қоламан.
Доимо бахтимизга омон булинглар!!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Азиз Ватан ҳимоячилари!

Сизларни бугунги қутлуғ байрам билан самимий табриклаб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, олижаноб ва масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар тилайман.

Азму шижоатли Ўзбекистон ҳарбийлари – Ватанимиз посбонларига шон-шарафлар бўлсин!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3👍1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому Алайкум!

14 январь «Ватан ҳимоячилари» куни муносабати билан Ўзбекистоннинг барча мард ва жасур йигитларини муборакбод этамиз!

Бахтимизга соғ бўлинглар!

   ✈️   🇺🇿   🛩   🇺🇿   🛰   🇺🇿

Бирингиз ўғилсиз, бирингиз ёрсиз, 
Бирингиз инимиз, ишда хамкорсиз. 
Оғиримиз енгил қилиб доимо, 
Яхши хамки бахтимизга сиз борсиз.....

Мухтожлик сезамиз химоянгизга, 
Ва лек чидолмаймиз киноянгизга. 
Ер ва кўкка сизни ишонмай, 
Доим айланурмиз хамсоянгизга!


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍7🔥1
Каждый день по 100 раз - Салават, Истигъфар, Таhлиль, Йа Аллаh,…
Nashid Records
Zikr va salovatlar

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1
Уйимиз сутони, оила файзи,
Метиндек мустаҳкам ҳар айтган лабзи,
Фарзандлар отаси, рўзғорим нақши,
Бегим: байрамингиз бўлсин муборак!

Бизни деб тонг саҳар ишга отланиб,
Кун бўйи юрасиз: чарчаб, қийналиб,
Фарзандлар сизни деб юрар мақтаниб,
Бегим: байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳар куни синовлар йўллайди ҳаёт,
Баъзида ғолиб-у , баъзан қилар мот,
Жоним ўзингизни қилинг эҳтиёт!
Бегим: байрамингиз муборак бўлсин!

Бургутдай сарбаланд, лочиндай мерган,
Сиз шерсиз наъраси ёв дилин тилган,
Шукур сизни менга Аллоҳим берган!
Бегим: байрамингиз муборак бўлсин!

Сиз арслонюраксиз, қоплонюраксиз,
Тинчликдан, бахтлардан асл дараксиз,
Бизга, халқимизга жуда кераксиз,
Бегим: байрамингиз муборак бўлсин!


✍Мумтозбегим

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баъзан хаёт ташвишлари одамни эзганда, яқин инсонингизни бир оғиз "Ёнингда мен борман" деган сўзи сизни хаётга умид, ишонч билан боқиб ўзингизни тиклашга етарли бўлади.
Бир-биримиздан мехрни аямайлик Қадрдон, ахир умримиз жуда хам қисқа...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤2🥰1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤2
Forwarded from Post Bot
😍 Гўзаллик дуосини биласизми?

🤲  Юзини нурли ва чиройли, тиниқ бўлишини истаган кишилар учун Қуръони Карим оятлари ичида бир оят борки, унда ажойиб бир сир яшириб қўйилган.

❗️Бу оятни 7 кун кетма-кет ҳар кеча уйқудан олдин зайтун мойига 21 марта ўқиб дам солиб, юзига суриб ётган кишининг юзларидан ғуборлар кетиб, дилкаш ва тиниқ бўлиб, гўзаллашади. Ушбу оят матни шундай...
Давоми👇
#кундошлар

137-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

- Ҳа, яхши экан, ойи....
- Қон босими ёмонда. Худо бир асрабди. Жуда яхши, мулойим аёл эди. Илоҳим тузалиб кетсин. “Янаги келишимизда фотиҳани бергилаймиз”, деганди. Шунга айниб қолишдимикан, деб тургандим.
- Менимча, шифохонадан чиқишса, келишса керак.
Матлуба қизининг гапидан кейин хотиржам бўлгандек бўлди.

🍃

Аббос ва Севара бозордан бирга уйга қайтишди. Севара тезда қозонга димлама солди-ю, ўзи ваннага кириб кетди. У кириши билан телефон жиринглади. Аббос ўзининг телефонига термулиб ўтиргани учун парво қилмади. Аммо Севаранинг телефони қайта-қайта жиринглайвергач, қаради. “Зоир” деб сақланган рақам экан. Аббос жавоб бермади, аммо ўйланиб қолди. Севаранинг Зоир деган таниши борлигини билмас экан. Шу пайт Зоирдан хабар келди:
“Эрингизни бирор жойга жўнатинг...”
Смс очилмагани боис фақат шу ёзувлар кўриниб турарди. Аббос хабарни очиб, тўлиқ ўқимоқчи бўлди. Аммо Севаранинг телефонини очадиган кодни билмади. Ичига чўғ тушгандек, ўтира олмай қолди.
Ким бу Зоир? Нега Аббос шу пайтгача исмини эшитмаган? Нега у бунақа хабар юборди? Аббос ҳозироқ Севарани ваннадан чиқариб олгиси, саволга тутгиси келди. Лекин бироз ўтиргач, калласи ишлай бошлади. Яхшиси, арқонни узун ташлайди. Севарани кузатади... Аммо тоқати етармикан? Нима бўлсаям, ўзини босиши керак. Ҳозир билдириб қўйса, ҳеч нарсани аниқлай олмайди.

Давоми бор

❤️ бу – илҳом! Босиб ўтинг!
❤23👍14👏1💔1
#кундошлар

138-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

Аббос Севаранинг ваннадан чиқишини бесабрлик билан кута бошлади. Ниҳоят Аббос кутган лаҳзалар ҳам келди. Севара ваннадан чиқди, овқатидан бирров хабар олди-ю, телефонини қўлга олди. Аббос ўзини телефон кўраётган қилиб кўрсатиб, ўзи ёш хотинини кузатарди. Севара смсни очиб ўқиди шекилли, илжайди. Аббос секин ўрнидан турди. Ўзини худди ҳожатга бораётган киши қилиб кўрсатиб, секин Севаранинг орқа томонига ўтди. Кўз қирини ташлади. Севара жавоб ёзарди:
“Эртага обедда учрашамиз...”
Аббоснинг миясига қон тепгандек бўлди, аммо индамай ҳожат томонга кетди. Демак, эртага Севарани пойлаш керак.

🍃

Цехдан хориб, чарчаб келган Гулюз ва Умид ҳар куни Гулрангга бир ҳил савол беришади:
- Бугун нима овқат?
- Бугун манти қилдим? – деди Гулранг қувноқ овозда. У хаёлан ўзини рўзғор ишларига, келинликка тайёрлай бошлаганди.
- Опача, телефоннингиз, - деди Умид Гулюзнинг сумкачасига ишора қилиб. - Олинг, жиринглаяпти.
- Ие, - Гулюз телефонини олди. Саодат хола қўнғироқ қилаётган экан. Дарҳол жавоб берди: - Ассалому алайкум, ойижон!
- Ва алайкум ассалом! Чиройлигим, асал қизим яхшимисан?
- Яхши, ўзингиз яшими?
- Суюнчи бер! Бугун даданг бориб келганди. Визанг чиқибди!
- В-о-о-ой! – хурсанд бўлиб кетди Гулюз. Кейин синглиси ва укасига қараб деди: - Менга виза чиқибди...
- Ў-ў-ў, - деди Умид ҳам хурсанд бўлиб.
Гулранг эса опасини қучоқлаб олди.

🍃

Бозор арининг уясидан ҳаридор билан гавжум бўлса-да, савдони у қадар зўр деб бўлмасди. Шунинг учун Севара тушлик пайти кийимлар осилган ўз бурчагига бўз пардасини тортди-да, кўчага қараб йўл олди. Айтишича, уни Зоир бозор дарвозасининг ёнида кутиб турибди.

Давоми бор

❤️ бу – илҳом! Босиб ўтинг!
👍27❤8👏1
#кундошлар

139-қисм

БОНУУУС!

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


Алдамабди. Ўзи Зоир ҳеч қачон алдамаган! Бораман, дедими, келади. Севара тўғри бориб унинг ёнидаги олд ўриндиғига ўтирди.
- Салом, - деди Зоир унга чуччайтириб лабларини тутаркан.
Севара ҳам индамай унинг лабларидан бўса олди.
- Аввал овқатланамизми? – деди Зоир Севарага ўтли қараб.
- Йўқ десама-а-а! – ишва билан деди Севара. – Нарсаларим очиқ қолди. Висол нафсни ҳам, қоринни ҳам тўйдиради-ку!
Унинг гапларидан Зоир қаҳ-қаҳ отди. Машинасини жойидан жилдираркан ҳазиллашди:
- Иштаҳангиз жуда карнай, шунга яраша жойни қандай топарканман?
- Топинг, топинг, - Севара сумкасидан Зоирнинг ўзи совға қилган атирни кўз-кўзлаб сепаркан деди.
- О-о-оҳ, - ҳавони ҳидлаб деди Зоир. – Ўлдираркансиз-да, бугун...
Зоир узоққа бормади, бозор яқинидаги меҳмонхонани гаплашди. Икки соатга чўзилган висолдан сўнг ҳам уларнинг ажралиши қийин бўлди.
- Биз бирга яшашимиз керак! – деди Зоир яланғоч бағрига Севарани маҳкам босаркан.
Бу пайтда Севара телефонини ёқиб, ўзларини видеога олаётган эди.
- Нима дедингиз, жоним? – атай сўради у.
- Бирга яшашимиз керак! Бўлмаса бизни ҳижрон ўлдиради! – деди Зоир кўзларини юмиб.
Севара эса уни сўзларигача тўлиқ видеога олди. Зоир эса кўзларини юмуқлиги сабаб кўрмади.
Сўнг иккаласи апил-тапил ювиниб, яна ўз ишлари томон шошишди.

🍃

Аббос тушлик вақти бўлишини сабрсизлик билан кутди. Ҳатто тушлик вақтигача ҳам икки марта келиб, узоқдан Севарага қараб кетди.


Давоми бор

❤️ бу – илҳом! Босиб ўтинг!
👍23❤10🥰1👏1
#кундошлар

140-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

Учинчи марта келганида Севара ўрнида йўқ эди. Аббоснинг ичига олов тушди. Яхшиям, дўконини ёпиб келган экан. Қўлига кофе оволди-ю, секин хўплаб, ўша атрофда айланиб юраверди. Ҳар бир ўтаётган сония, ҳар бир ўтаётган дақиқа Аббоснинг умрини емираётгандек ҳолсизланиб бораётганди. Икки соат ўтди ҳамки, Севарадан дарак йўқ. Ниҳоят кун кеч бўлай деганида у югургилаб етиб келди. Аббос бирдан унинг ёнига бора олмади. Бироз узоқроқдан кузатиб турди. Кейин гўёки, ҳеч нарсадан хабари йўқдек унинг ёнига келди.
- Қорбобо? – унга ҳайрон бўлиб қарайди Севара. Кайфияти зўрлиги юзидан яққол сезилиб турарди: – Мазангиз йўқми? Рангингизда ранг йўқ.
- Ҳа, - деди Аббос Севарага диққат билан қараркан. – Сал мазам йўқроқ. Шунга уйга кетамизми, деб келгандим...
- Сиз бораверинг, мен озроқ савдо қилай. Ўзи бугун савдо бўлмади, - деди Севара осилган кийимларига қараркан.
Аббос ўгирилиб турган Севаранинг орқа сочлари нам эканлигини кўрди. Юзлари ҳам пардозсиз, ювилгани учун ўчиб кетганди.
- Эрталаб ярим соат пардоз қилганди, - деди Аббос ичида. – Қани ўша бўёқлар? Ювинган... Ҳа, ювинмаса соч қаёқдан нам бўлади... Демак...
Аббос хиёнат ҳақида ўйлашга ҳам қўрқаётганди. Бўғзига тиқилган аламни зўрға ютаркан Севарага деди:
- Кетдик уйга! Яхшилаб гаплашиб олишимиз керак...
Севара унга қараб гезариб қолди.

🍃

Ойниса холага бугун шифохонадан жавоб берадиган бўлишди. Уни олиб кетгани Малик келди.
- Мунча кеч қолиб кетдинг, болам, - деди хола Маликни кўриши билан.

Давоми бор

❤️ бу – илҳом! Босиб ўтинг!
👍42❤13🔥1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қулга бало келмас,
Ҳақ ёзмагунча!
..

Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍14❤3🥰3😢2
Ramazon oyida qaysi hayvon Ròza tutadi 😳

Javobi ❗❓
👍44❤5🥰3😭3💔2😇2🤗2🔥1👏1😢1