This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aссалому алайкум.
Бугун 12- Якшанба тонги муборак бўлсин.
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
❄️Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
❄️Кўнглингизни хотиржам,
❄️Чеҳрангизни нурли қилсин.
❄️Танангизни саломатлик,
❄️Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жигарларим 🌹❤️
жигаримнинг парчаси!
опа, ака, ука, сингил
барчаси...🌹🤗
Яратганни ўзи сизни
ўзи асрасин🤲
Аллох қаторимиздан
хато қилмасин🤲
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
жигаримнинг парчаси!
опа, ака, ука, сингил
барчаси...🌹🤗
Яратганни ўзи сизни
ўзи асрасин🤲
Аллох қаторимиздан
хато қилмасин🤲
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👏4❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Shunday farzandlar koʻpaysin🤲😢
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢3❤1👍1👏1
Покиза ният.
Ҳаммаси бир маромда кетаётганди. Рўзғор ҳам. Бировдан олдин, бировдан кейин дегандек. Ғайрат алоҳида ҳовлида, укаси отаси билан бирга битта ҳовлида, Карима опаси поччаси, бола-чақаси билан ўзининг уйида. Опасининг турмуш ўртоғи қурилишда ишларди. Фалокат бўлиб, эрталаб ўз оёғи билан чиқиб кетган одамнинг шомда совуган танаси келди...
Укаси Музаффар мактабда меҳнат фанидан дарс беради. Отасининг нафақаси ҳаминқадар.
Ғайрат--наққош. Баъзан ҳаттотлик қилади. Иши мавсумий. Шу кунларда қўли тузукроқ пул кўрмайди. Поччаси ўлгач уйидагилари йил ўтмай, опасининг кўч-кўронини олиб келиб ташлади. Учта боласи билан. Бугунги оилавий мажлисга отаси укаси иккаласини чақирган...
Одатдаги сўрашишлардан сўнг бир лаҳзалик жимликни отасининг бироз асабий, шошиб айтган гаплари бузди.
---Сизларни йиғишдан мақсад шу—иккаланг опангга уй олиб берасанлар. Сўнг болаларининг аҳволини ўзи яхши билганиданми ерга қараб олди.
Орага жимлик чўкди...
Ғайрат уйга келгач, узоқ ўйга чўмди, йиғиб қўйган пули йўқ, ўзи рўзғорни зўрға эплаяпти, аммо, опасига уй олиб бермаса бўлмайди. Иложсизлик қурсин. Ўйлаб қараса,отаси унга ҳеч қачон бирор нарса юкламаган экан. "Дадам қарибди, энди опамга уй—жой қилиб беришга кўзи етмаяпти, нимадир қилишим керак!" Бир пайт қачонлардир олиб қўйган қимматбаҳо бўёқлари эсига тушди, уйининг ертўласига тушиб, бўёқларни ташиб чиқара бошлади. У ўзи зўрға етишган, бир олам орзулар билан олгани—бу бўёқлар ёғочга безак бериш учун келтирилган бўлиб, ўта тиниқ ва ёрқин рангларни ифодалаб бера оларди.
Эртасига бўёқларни бозорга олиб борди. Харидор ҳам топила қолди. Ундан молни сотиб олган одам кўз олдида сал нарироқдаги жойига олиб бориб икки баравар нархига пуллади.
Ғайрат анқайиб қолди, аммо сотувчи йигитга индамади. Эртасига қолган бўёқларни ўзи келтириб сотди. Харидор тадбиркор йигит бўлиб, қурилиш фирмаси бор экан, катта бир одамнинг уйларини шарқона услубда таъмирлашни бўйнига олганини, наққошлар кеча келтирган бўёқларнинг жуда ноёб эканлигини айтгандан сўнг қайтиб келганини айтиб ўтди.
Ғайрат бир юмалаб бўёқ етказиб берадиган савдогарга айланди. Шу баҳона бозорга кириб келди.
Опасига уй олиб бериш ҳаётининг мақсадига айланди. Эртадан кечгача елиб-югурар, ҳар кунги тушумини ҳисоблар, тезроқ отасини хурсанд қилгиси келарди. Нияти холислиги учунми худойим ҳам бирига минг бериб бир пасда бозорнинг паст- баландини ўрганиб олди...
У опасига таъмирдан чиққан, уч хоналик уйнинг калитини берганида қалбида ҳеч ҳис қилмагани катта бир шодликни туйди. Отаси йиғлади, қиблага қараб кафтини очди
---Тупроқ олсанг олтин бўлсин, олтин бошинг омон бўлсин. Етимларга уй олиб бердинг, чор тарафда уйинг бўлсин, болам...
Инсоннинг нияти йўлдоши бўлади
Ҳикоямиз қаҳрамони ҳозир шаҳарнинг кўзга кўринган бадавлат инсонларидан бири бўлиб, яхшилик учун ташлаган битта қадамига Аллоҳим унга минглаб эшикларни очиб берганини, отасининг битта дуоси билан шаҳардаги тўртта бадавлат инсоннинг бирига айланганини айтиб ўз ҳикоясини якунлади.
Феруза Салходжаева

👍10👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Men ojizman.
Men kuchsizman.
Yordam ber Allohim.❤️🩹
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Men kuchsizman.
Yordam ber Allohim.❤️🩹
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4😢2
#кундошлар
129-қисм
БОНУУУС!
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
- Ҳа. Икки марта келди, совчилар. Яхши жойга ўхшаяпти. Йигит Гулранг билан битта университетда ўқийди. Фақат магистр экан.
- Зўр-ку. Яна нима керак сенга? Сени хурсанд қиладиган энг катта нарса бу соғлигинг. Миянгда атрофия кетаётганди. Яна гемотома туфайли сен жинни бўлаётгандинг. Худога шукр, ҳаммаси ортда қолди-ку! Хурсанд бўлмайсанми?
- Тўғри... – хўрсинди Матлуба.
Лекин барибир дили ёришмади.
🍃
Севара интиқлик билан кутган тонгнинг отиши шу қадар қийин бўлдики... Кечаси билан хаёлида отасидан минг хил кечирим сўради. Гоҳ тиз чўкиб, гоҳ қўлларини ўпиб сўради. Мана энди минг ҳаяжон билан йўлга тушди. Отасига яхши шим ва туфли олди. Онасига жемпер. Болаларини Малик мактабдан олиб, тўғри уйга бораган бўлди. Сўнг ҳаммалари бирга ўтиришади, ота уйида...
Севара ширин энтикиб кетди. Айниқса ота уйига кириб бораркан, юраги қинидан чиққудек урди. Дарвозани аста ураркан, онасини чақирди:
- Ойи...
- Келаверинг... – деди онаси у эканлигини билмай...
- Ассалому алайкум...
- Ва алайкум ассалом... – аввалига анқайиб қолди Ойниса хола.
Севара югуриб бориб онасини қучоқлаб олди. Тўйиб-тўйиб ҳидлади.
- Ойижон, сизни жудаям соғиндим...
Шу пайт ичкаридан отасининг йўталгани эшитилди. Севара қўрқиб кетганидан беихтиёр дарвозадан қайтиб чиқмоқчи бўлди:
- Ойи, мана бу дадамга. Ўзингиз беринг. Бу жемпер сизга...
- Сен қаёққа?
Шу пайт уйдан Эркин амаки чиқиб келди:
- Ким келган экан, Ойниса?
Давоми бор
❤️ бу – илҳом! Босиб ўтинг!

👍13❤11
#кундошлар
130-қисм
БОНУУУС!
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
- Ҳалиги... – Ойниса хола тушунтираман дегунича Эркин амаки Севарани кўрди. Ойниса хола эса югургилаб ёнига келиб, совғани тутқазди: - Қизингиз сизга олиб келибди. Ўтган сафар бериб юборган кўйлаги ҳам ёққанди. Буям ёқар...
Эркин амаки Ойниса холага ўқрайиб қаради. Севара турган жойида оёғидан жон кетиб, тиз чўкди:
- Дада, дадажон! Мени кечиринг! Жон дадажон! Сизни яхши кўраман! Сизни соғиниб кетдим, дадажон!
Севара хўнг-хўнг йиғлаб отасига тиззалаб яқинлаша бошлади. Эркин амакининг ҳам қалби юмшаганми, жим турарди. Шу пайт ердан чиқдими, кўкдан тушдими, дарвозадан Зоирнинг хотини Ҳилола кириб келди:
- Ҳа, илон! Фоҳиша! Энди бечора, содда ота-онангни аврагани келдингми?
Севара уни танимагани учун аввалига ҳеч нарсага тушунмади.
🍃
Гулюз тонг саҳардан цехга келади. Тикувчиларнинг тикканини, Гулҳаёнинг бичганини, ҳаридорларнинг олганини ҳисоб-китоб қилади. Олиб келиниши керак бўлган матолар тўпламини ҳисоблаб чиқади. Янги буюртмаларни ёзиб қолади. Хуллас, бош кўтармай ишлайди. Шунданми, икки кундан буён кўз олди қороғилашади. Боши айланади.
- Опа, рангингиз оппоқ бўлиб кетибди. Озроқ дам олинг. Ҳозир ўзим ёрдам бераман, - дейди Умид раҳми келиб.
Умид дарсдан, машғулотлардан чиқиб келгани учун иш юритувчиликнинг ҳамма юки Гулюзнинг бўйнида. Гулҳаё эса ўз ишини Зилолага ўргатяпти. Эртага туғса ҳам, Зилола давом эттираверади. Иш яхши кетаётгани учун ҳамма ишчилар миннатдор. Чунки Умид ҳамма чин дилдан ишласин, деб маошларни ҳам ўз вақтида, яхши бераяпти.
- Гулюз, - деди Гулҳаё синглисига тикилиб туриб. – Сен-чи, эртага бир тест қилиб кўр. Менимча, ҳомиладорсан.

❤18👍3👏1
#кундошлар
131-қисм
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
Гулюз опасига кўзларини катта-катта очиб қаради.
- Нега анқайиб қолдинг? Ҳомиладор бўлиш эҳтимолинг катта-ку.
Гулюз ҳеч нарса демади. Фақат уялиб кетди. Сўнг анча вақт ўтгач, опасидан сўради:
- Опа, тест қандай қилинади? Кейин... Умиднинг олдида айтманг. Уяламан...
Гулҳаё синглисини қучоқлаб олди:
- Ўтир, яхшилаб тушунтираман. Сен эрталаб биров уйдан қувгандек, югуриб келма. Яхшилаб дамингни ол. Жа бўлмаса, ишга Гулрангни чақирамиз...
- Хўп, - Гулюзнинг қулоғига опасининг бошқа гапи кирмади. Ширин орзуларга берилиб кетди.
🍃
Ҳилолани нариги маҳаллада яшагани билан Эркин амаки ҳам, Ойниса хола ҳам яхши танирди. Айнан Зоирнинг аёли бўлгани учун ҳам яхши танишарди.
- Келин, нималар деяпсиз? – деди Ойниса хола қўрқиб.
- Ўз-ўзидан келганим йўқ! Куйганимдан келдим. Оилам бузилаётганидан келдим! – йиғлаб қичқирди Ҳилола. – Бу бузуқ қизларингни дастидан тинчлик борми, йўқми?
- Бу нима деганингиз? – ғазаби қайнади Эркин амакининг.
- Қизинг ҳалиям эрим билан ўйнашиб юрибди! Мана, исбот! – Ҳилола ўта жаҳли чиққанидан сенлаб гапира бошлади. Шоша-пиша телефонидаги Зоирнинг Севарага ёпишиб турган суратини катта қилди-да, Эркин амакининг бурни тагига олиб келди. – Йиғиштириб олсанг, ол, қизингни! Ё ёзишмаларини, овозли хабарларини ҳам кўрсатайми?

👍17❤10👏2
#кундошлар
132-қисм
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
Отанинг суратга кўз қири тушди, холос. Шунинг ўзиёқ бир ғазаби минг бўлишига етарли бўлди. Сал нарида ётган яримта пишган ғиштни олди-ю, тиз чўккан ҳолда турган қизи томонга ўқдай отилди...
У бор кучи билан Севаранинг бошини мўлжалга олганди. Лекин жон ҳолатда қизини ҳимоя қилиш учун югуриб келган Ойниса холанинг юзи рўбарў бўлди.
- Вооооҳ! – онаизорнинг аччиқ чинқириғи оламни тутгандек бўлди. Она шўрлик ўша заҳоти хушини йўқотди. Кўзининг устидан келиб тушган кучли зарба бутун юзини қонга белаганди...
Эркин амакининг қўлидаги ғишт парчаси тап этиб ерга тушди. Қизига қараб нафрат билан пичирлади:
- Даф бўл, ифлос! Оқ қилдим, сени! Оқсан! Оқсан!
- Ойи, ойижо-о-он! – бор овози билан бақирди Севара.
Эндигина дарвозадан кирган, ҳамма нарсанинг гувоҳи бўлган Малик югуриб келиб онасининг устидан Севарани тортди. Унинг кўз олдига ҳув ўша опасиникига борганида ётоғида турган эркаклар камари келди. “Опам ҳеч қачон тўғри бўлмаган, бизни, бизнинг бошимиз эгилишини ҳеч қачон ўйламаган”, деди у ичида ва аччиқ устида опасининг юз-кўзи аралаш мушт туширди.
🍃
Бир кун олдинги ёзишмалари сабабли Зоир Севарани йўл ёқасида кутиб ўтирарди. Унинг висоли учун раҳбарини ҳам “Онам касал” деб алдади. Энди у келса бўлди. Келади, ахир жуда соғинган. Соғинмаса, эрининг ёнида туриб Зоирга смс ёзмасди. Хабарни ўқиганидан буён у энтикади. Висол онларини ўйлаб, илжаяди. Тезроқ келса эди, уни олиб тўғри бирорта меҳмонхонга борарди.
Айтганча, меҳмонхона эр-хотин эмас экансизлар, деб киритмаса-чи? Унда... бирорта овлоқроқ жойга боргани маъқул.
Давоми бор
❤️ бу – бонус! Босиб ўтинг!

❤35👍14😢4
Беш қизи бор отанинг беш қизига тўртта совчи келади. Ёшига қараб: каттаси, ундан кейингиси... Лекинг, катта қиз бош тортади. Чунки у отасига қарашни хоҳларди. Тўрт сингил турмушга чиқиб кетди. Катта опа отага қарар, парвона бўлар эди. Ота вафот этди. У болиши тагида васиятнома қолдирган экан. Унда: катта опаларинг турмушга бермагунча меросни бўлманглар. Чунки у сизларнинг баxтингиз учун ўзини қурбон қилди, деб ёзилганди.
Бироқ сингиллар васиятни амалга оширишдан бош тортишди. Уйни тезроқ сотиб улушларига эга бўлишни хоҳладилар. Опанинг қаерга бориши улар учун аҳамиятсиз эди. Уй сотиладиган бўлди. Катта опа харидорга бошидан ўтказганларни сўзлаб бериб, бошпана топгунча сабр қилиб туришини илтимос қилади. Харидор рози бўлади. Уй сотилгач, қизлар ўртасида мерос тақсим қилинади. ...
Катта опа отасига меҳрибон қаноат ва имон соҳибаси эди. Бир ойларча ўтгач, уйнинг янги эгаси келди. Тўнғич қиз энди мени чиқариб юборармикан, деб ўйлади.
- Мени кечиринг, ҳали турадиган жой топмаган эдим.
- Қўрқманг! Менинг ниятим бошқа. Уйни номингизга расмийлаштирдим. Сизга махр бўлақолсин, агар хоҳласангиз. Бўлмаса менинг номимдан ҳадя бўлақолсин.
Аёл йиғлаб юборди. Аллоҳ қилган амалларини зое қилмади. Аёл уйнинг янги соҳибига турмушга чиқди. Иккиси бахтли ҳаёт кечирдилар...
Аллоҳ таъоло қилинган яхшиликларни зое қилмайди.

👍7👏3🥰2❤1
🌙🌷Тунингиз осуда ўтсин....
Хайрли тун қадрдоним...✨
Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз...
Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин...
Сизларни Аллоҳ учун яхши кўрамиз!
Тунингиз осуда ўтсин, яхши дам олин азизларим...🌼✨

👍5
☺️Ассалому алайкум ва рахматуллоҳи ва барокатуҳ!
☺️Бугун 13-Январь Душанба куни ҳаммамизга хайрли бўлсин.!
☺️Аллоҳ ҳаммамизни қалбимизга меҳр-саховат, дилимизга ёруғлик, кўзимизга порлоқ нур, тан-у-жонимизга соғлик, яқинларимизга омонлик, яшаётган ҳар бир кунимизга қувонч-у шодлик, хонадонимизга бахт-саодат ато қилсин.
☺️Юртимиз тинч бўлсин 🤲🤲🤲
☺️Янги ҳафтанинг Душанба тонги муборак бўлсин!
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!

❤2👏1
🕊️NAFS VA INSON SUHBATI !
- Nafs: - "Mana senga kerak bo‘lsa taxt".
• Inson: - "Yo‘q kerakmas. Islomim bor! Men uchun bu baxt".
- Nafs: - "Balki yoqar oysuluv qizlar?".
• Inson: - "Yo‘q yorim bor, baxtlimiz bizlar".
- Nafs: - "Balki senga kerakdir boylik?".
• Inson: - "Qanoatla xolim chiroylik".
- Nafs: - "Undan ko‘ra sen o‘ynab kulgin...".
• Inson: - "Qiyomat bor sen xayo qilgin".
- Nafs: - "Bu dunyo besh kunlik bilgin".
• Inson: - "Xaqni aytding. Sen taqvo qilgin".
- Nafs: - "Balki senga yoqar kayf safo?".
• Inson: - "Halolga xo‘p, qolgani jafo".
- Nafs: - "Sharoblar bor. Mast bo‘lib ko‘rgin!".
• Inson: - "Uni qo‘y. Iymon lazzatin tuygin".
- Nafs: - "Ko‘zingni och dunyo makrdir...".
• Inson: - "Makrlarga to‘siq zikrdir".
- Nafs: - "Axmoqsan seni hayoting g‘urbat".
• Inson: - "Yo‘q umidim abadiy Jannat".
- Nafs: - "Men nafsingman yengildim senga".
• Inson: - "Kel Haq yo‘lda yordam ber menga".
- Nafs: - "Roziman ho‘p. Iymon shartlarin bildir".
• Inson: - "Maxluq borki Robbiga quldir".
- Nafs: - "Qullik qanday bo‘ladi aytgin?".
• Inson: - "Amriga yur. Nahiydan qaytgin!".
- Nafs: - "Gunohlarim kecharmi Qahhor?!".
• Inson: - "U mehribon rahmli Gʻaffor!"

👍8
Most Beautiful recitation of Surah Yaseen | Surah Rahman | Surah…
Zikrullah TV
4 buyuk sura:
Yasin
Mulk
Voqea
Rohman
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Yasin
Mulk
Voqea
Rohman
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1
💖💖💖
🌷Жаннатга охирги бўлиб кирадиган киши ҳақида
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«Жаннатга охири бўлиб бир киши киради. У Сирот устида гоҳ юриб, гоҳ қоқилиб, гоҳ ўт уни домига тортиб, шу ҳолда ўтиб келади. Ундан ўтиб олгач, ортига қайрилиб қараб: «Мени сендан қутқарган Зот буюкдир. Аллоҳ менга аввалгилару охиргилардан бирон кишига бермаган неъматини берди», дейди. Шунда унга узоқдан бир дарахт қўрсатилади.
— «Эй Роббим, мени ўша дарахтга яқинлаштирсанг, соясида ўтирсам ва сувидан ичсам», дейди.
— «Эй одам боласи, агар тилагингни сенга берсам, Мендан қайтиб бошқа нарса сўрамайсанми?» дейди Аллоҳ азза ва жалла.
— У: «Йўқ, эй Роббим (бошқа нарса сўрамайман)», дейди ва бошқа ҳеч нарса сўрамасликка ваъда беради. Банда ўзи сабр қилолмайдиган нарсани кўраётгани учун Робби унинг узрини қабул қилади ва уни ўша дарахтга яқинлаштиради. Банда дарахт соясида ўтириб, сувидан ичади. Кейин унга бундан-да чиройлироқ бир дарахт кўрсатилади. Шунда у:
— «Эй Роббим, мени бунисига ҳам яқинлаштирсанг, соясида ўтирсам ва сувидан ичсам. Сендан бошқа ҳеч нарса сўрамайман», дейди.
— «Эй одам боласи, ҳалигидан бошқа нарса сўрамасликка ваъда бермаганмидинг? Агар ҳозир сени бу дарахтга ҳам яқинлаштирсам, Мендан яна бошқасини ҳам сўрарсан?» дейди. У бошқа нарса сўрамасликка аҳд беради. Сабри етмайдиган нарсани кўраётгани учун Робби унинг узрини қабул қилади ва уни ўша дарахтга яқинлаштиради. Банда унинг соясида ўтиради ва сувидан ичади. Кейин жаннат эшиги олдида унга аввалги иккисидан ҳам чиройлироқ бир дарахт кўрсатилади.
— «Эй Роббим, мени бунга ҳам яқинлаштирсанг, соясида ўтирсам ва сувидан ичсам, бундан бошқа нарса сўрамайман», дейди банда. Шунда Аллоҳ:
— «Эй одам боласи, бошқа нарса сўрамайман, деб ваъда бермабмидинг?» дейди. Банда:
— «Ҳа, шундай қилгандим. Эй Роббим, шуни ҳам бергин, кейин бошқасини сўрамайман», дейди. У сабри етмайдиган нарсани кўраётгани учун Робби унинг узрини қабул қилади ва уни ўша дарахтга яқинлаштиради. Банда дарахтга яқинлашгач, аҳли жаннатларнинг товушларини эшитиб қолади ва:
— «Эй Роббим, мени ҳам жаннатга киргизсанг», дейди.
— «Эй одам боласи, нима қилсам сўрашни бас қиласан, бутун дунёни ва унга қўшиб яна шунчасини берсам рози бўласанми?» дейди Аллоҳ. Банда:
— «Эй Роббим, Сен оламлар Робби бўлатуриб менинг устимдан куляпсанми?» дейди…
Шу сўзларни айтиб, Ибн Масъуд кулди ва «Нима учун кулаётганимни сўрамайсизларми?» деди.
«Нима учун кулаяпсиз?» дейишди. «Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам худди шундай кулгандилар. Асҳоблар: «Нима учун кулаяпсиз, ё Расулуллоҳ?» дейишганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Банданинг: «Сен оламлар Робби бўлатуриб менинг устимдан кулаяпсанми?» деганида, оламлар Робби Аллоҳ кулгани учун», дегандилар».
…Аллоҳ бандага:
— «Сенинг устингдан кулмайман. Лекин Мен хоҳлаган ишимни қилишга қодирман», дейди».

📖Бухорий (6571) ва Муслим (187) ривояти.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10😢2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Agar siz roʻmol oʻrasangiz...
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤1🔥1👏1
#Ибрат
ОНА УЧУН НАФАҚА
Онасининг нафақаси арзимаган пул эди. Аммо ҳар ой почтачи у аёлнинг қўлига кўпроқ пул тутқазиб кетарди... буни ўша аёлнинг фарзанди ўз ёнидан почтачига беришини содда аёл билмасди.
"Шу пулни ўз қўлинг билан онангга ўзинг берсанг бўлмайдими?" деб сўрадим. У эса "Онамга қанча пул керак бўлса бераман, берган пулимни оғриниб қолмасинлар, деган истиҳолада қаерга сарф қилганларини сўрамайман хам, аммо барибир ўзининг пули ўзиники-да, одам бемалол ишлатади. Онам бемалол, бехижолат ишлатсин деб нафақаларини ўз ҳисобимдан бир неча боробар кўпайтириб қўйганман, боламнинг пули, деб иқтисод қилиб юрмасинлар дейман" - деди.
Амина

❤10👍7😢1
#кундошлар
133-қисм
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
Машинаси уларга висол кемаси бўлади. Ўў-ў, бу соғинчдан кейин иккиси ҳам жой танламаса керак. Фақат Севара тезроқ келса бўлгани. Нега у қадар қолиб кетди экан?
Сабрсизлана бошлаган Зоир машинасидан тушиб, атрофга аланглади.
🍃
Аббос Севарани отасиникидан чиқиб, тўғри бозорга келса керак деб ўйлаганди. Лекин кун бўйи кутди, Севарадан дарак бўлмади. Телефон қилганди жавоб бермади.
“Ота-онасининг ёнида қолди, шекилли. Майли, безовта қилавермай, мазза қилиб ўтирсин”, - деди ўзига ўзи Аббос.
Шу билан кечгача у аёлини безовта қилмади. Уйга келганида эса Севаранинг ҳолини кўриб, қўрқиб кетди. Севара уйнинг ўртасида ўтирар, йиғлаганидан кўзлари шишиб кетган, пешанаси, кўзининг атрофи кўкарган, ҳаворанг кўйлагининг енглари ва олдида қон доғлари яққол сезилиб турарди.
- Севара? Сенга нима бўлди? – қўрқиб кетди Аббос.
Севара унга қараб бир пас жим турди. Кейин эзилиб, унсиз йиғлай бошлади.
- Тинчликми? Нега юзинг кўкарган? Ким урди?
- Шўрим қуриб қолди. Отам кечирмади. Жаҳл устида уриб юборди... – ҳиққиллади Севара.
- Нега уради? Жаҳлини чиқарадиган гап айтдингми? Анча жаҳлидан тушиб, совғаларингни олаётганди-ку. Нега уриб кетади, тушунмадим...
- Сўрайверманг. Юрагим куйяпти ўзи, - йиғлай бошлади Севара.
- Болаларинг қани? – чидолмай сўради яна Аббос.
- Ота-онам олиб қолди... – баттар йиғлади Севара ва қулоғи остида отасининг ғазаб билан айтган гапи янгради:
“Болаларга тегма! Чиқ йўқол! Гулдек гўдакларга наҳсинг урмасин, йўқол! Йўқол, кўзимга кўринма, ифлос!”

❤17👍10😢1