Forwarded from Сабр
Yana bir qismgina tashlasangiz katta savobga qolardizda
👍13❤1😢1
🧕 Muslimalar kundaligi
Yana bir qismgina tashlasangiz katta savobga qolardizda
Ertaga har bir postda aktiv boʻlib tursela, koʻproq qism joyliman ❤️
❤14👍9👏3🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин.
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍3🥰3❤1
ФАРЗАНД ИСИ...
Ширин орзу-ҳаваслар билан ушбу хонадонга келин бўлиб тушарканман, Аллоҳимдан ўзимга фақат ва фақат сабру- матонат ва тилимни ширин қилишини сўрадим. Аввалига жуда бахтли эдик. Бизнинг севгимиз асрларга татигудек эди. Бу оила билан тез чиқишиб кетдим. Ибратли келин, суюкли ёр бўлиш учун қўлимдан келганча ҳаракат қилардим. Ёлғиз ўғилга келин бўлганим учун ҳар тарафлама шу оилага муносиб бўлишни ўзимга ҳам қарз, ҳам фарз деб билардим. Биринчи қизимизга ҳомиладор бўлганимда Саид акам еру-кўкка ишонмасдилар, оғзимдан чиққанини мухайё қилардилар. Фарзандимиз қиз бўлишини эшитиб, менданда кўпроқ қувонардилар. Орадан икки йил ўтиб яна қиз фарзанд кўрдик, турмуш ўртоғим ўшанда ҳам мен каби жуда- жуда бахтли эдилар… Беш йил ўтгач эса яна ҳомиладор бўлдим. Бир куни ойижонимларнинг тўсатдан айтган “Агар ўғил бўлмаса олдириб ташланг” деган гаплари бошимга гурзи билан ургандай бўлди. Шу мурғаккинам яшашини жудаям истаганим учун, тинмай Аллоҳдан ўғил бўлишини тилардим. Ҳомилам катталашгач ультратовуш текширувига бордик… яна қиз… Бунинг устига докторлар менга туғишни таъқиқлашди. Юрагим яна бир бор жарроҳлик столига ётишни кўтаролмаслигини, болани олдиришим кераклигини такрор ва такрор айтишарди. Анчагина докторга бордик, ҳаммасида ташҳис бир хил. Набатдаги текширувдан сўнг кўчага чиққач кўзимда ёш қалқий бошлади, фарзандимдан айрилишни истамасдим. Хафа бўлганимни кўриб Саид акам “Юр, кетдик бозорга” деб қолдилар. Мен ҳайрон бўлиб қараб турсам “Менга кўпроқ пайпоқ оламиз, эртага қизларимиз учта бўлишса, яна талашиб юришмасин ман юваман, ман юваман деб” дея ҳазил қилиб амаллаб кулдирдилар... Шу куни холажоннинг кутилмаган ташрифлари кўп нарсани ағдар-тўнтар қилиб юборди. Аслида ойижонимларнинг қистовлари билан келган бу аёлда ҳам айб йуқ эди менинг наздимда. Уйга кириб борсак икки опа сингил гаплашиб ўтиришган экан. Тезда дастурхон тузаб, атрофларида гирдикапалак бўлдим. Ойижонимлар менга саволомуз назар ташлардилар. Охири юрак ютиб сир сақлаб юрганим қиз эканлигини айтдим. Ана шундан кейин ҳамма машмаша бошланди. - Ўғлим ёлғиз ўғил бўлса, ундан кейин чироғини ёқадигани бўлмаса. Сиз ўзингиз икки қизни ўламан деб зўрға туққан бўлсангиз, учинчисини ҳам жарроҳлик билан дунёга келтирасиз. Бошқа имкон йўқ деганику бу ахир. Ўғлимни бир ўғил ҳам кўрмай ўтиб кетишига йўл қўймайман, ёлғиз ўзим не-не орзу-ҳавасларда катта қилдим ахир. Йўқ, бўлмайди… болани олдирасиз!!! Саид акамни ҳам гаплари ўтмасди. “Она рози – Худо рози, мани десанг айтганимни қиласан” деб шарт қўйдилар уларга ҳам. Иккимиз бир хафта мижжа қоқмай ўйлаб чиқдик. Қарор килдик… у дунё юзини кўради. Фарзандсиз юрганлар озми бу дунёда ахир?!. Ҳомилам кун сайин катталашиб, нафас олишим қийинлашарди. Кўз олдимда қизларим йиғиси турар, уларни менсизликда ўсишини ҳоҳламасдим. Лекин юрагим остидаги миттивойдан воз кечолмасдим ҳам. Аллоҳимдан туну-кун икки жон саломатлигини тилашдан ўзга чорам йўқк эди. Ойлар ўтиб ой-куним яқинлашиб туғруқхонага кетдим. Саид акамга қўнғироқ қилиб бу ҳақида огоҳлантирдим. Шу қадар қўркардимки, Аллохдан фақат ва фақат ўзи оқ йўл беришини сўраб илтижо қилардим. Туғруқхонада мени Саид акам қарши олдилар. Учиб етиб келибдилар. Докторлар атрофимда парвона эди, бу қизимни ҳам жарроҳлик йўли билан дунёга келтиришим керак эди. Мени аравага ётқизиб олиб кириб кетаётганларида, улар “Қўрқма Гулим, мен шу ердаман, Аллоҳ сени ўз паноҳида асрасин” дедилар........

👍14❤1🥰1
Узун йўлакдан кетарканман, кўз олдимга бир-биридан гўзал қизларим келар, улар учун ҳам яшашим кераклигини, не бўлганда ҳам бир кун келиб ойижонимлар бизларни кечиришларини сезардим. Жарроҳлик хонасига киргач, бироздан сўнг кўз олдим қоронғулашди, наркоз таъсирида уйғуга кетдим… Туғрукхона деразасидан атрофга назар соларканман, юракдан келаётган аччиқ томчилар нафақат юзимни, балки қалбимни ҳам ёндирарди. Ич-ичимдан инсон зотининг Аллоҳнинг бандаларига берган буюк неъматларига ношукрлик қилишларидан ажабланардим. Йўқ, аслида ажабланмасдим, бундай инсонларга раҳмим келарди. Чунки улар ҳақиқий бахт нима эканини тушунмай ўтиб кетишарди бу фоний дунёдан. Аллоҳим ўзи ҳаммамизга инсоф беришини дилимдан сураб илтижо қилдим. Ҳаёлимни телефон қўнғироғи бузди: - Қалайсан Гулим, тайёрмисан, келаяпмиз? - Ассалому алейкум Бегим, ҳа тайёрман, келаверинглар. - Хўп, ўн дақиқада етиб борамиз. Гўшакни жойига қўйиб, аста мурғаккинам олдига бордим. У шунақанги ширин бўлиб ухлардики, рости жуда ҳавасим келарди. Уни қўлларимга олдимда қулогига шивирладим “Хуш келибсан оиламизга янги меҳмоним, суюклигим Ҳабибуллоҳим!!!”. Ҳа, Аллоҳ бизга ўғил фарзанд ато этганди, у Зотнинг марҳамати кенглигига яна бир бор шоҳид бўлдим. Бизнинг пок севгимиз эса ўтли синовларда яна бир бор тобланди…
Умида Носирзода.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Умида Носирзода.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12🥰3🤗3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Shanba kuni shu ishni albatta qiling!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
Дунёда ҳар нени баҳоси бордир,
Одам қадрин билса ким, дил унга ёрдир!
Қадри паст ҳам, баланд ҳам меҳрга зордир,
Меҳр билан яшаганлар чин бахтиёрдир..
“Сизни яхши кўраман, сиз мен учун қадрлисиз..."
Бу гапни ҳар куни яқинларимизга айтишдан чарчамайлик...

👍3❤2🥰1
Forwarded from Insta retseptlar 👩🍳
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤3🥰2
• Бир онага дунёни бериб ҳам ундан фарзандини олишолмайди.
• Бола улғайса ҳам онасининг жигарпорасидир.
• Ўлса ҳам фарзанд доғи соядек у билан бирга бўлади.
• Она қариганида фарзанди ёнида бўлишини истайди.
• Онанинг наздида фарзанднинг ўрни
• Уйнинг ўрта устунига ўхшайди.
• Гўёки у кетгач уй қулайдигандек,
• Ҳаёт тугайдигандек туюлади она учун.
• Иймонли оилалар учун охиратда ҳам айрилиқ йўқ.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi┈┈┈•✿

Иҳсан Шеножак ҳафизаҳуллоҳ,
«Ислом оиласида фарзанд тарбияси», 30-саҳифа
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi┈┈┈•✿
👍6😢2❤1
КЎЗЁШЛАР
Келинчак ўтирса ўпоқ, турса сўпоқ эди. Чарх бир айланиб Қўйсин момо ўзи ўтириб туролмайдиган бўлиб қолди. Келин остона хатлаб момога ҳар гал иссиқ овқат олиб кирганида рўмолининг учини тишлаб кўзидаги ёшларни яширарди. Қўйсин момо ҳам катта оқ рўмолининг бир учини тишлаб кўзёши кўринмасин учун юзини бир четга бурарди.
Иккала аёл ҳам йиғларди. Фақат бири ярали кўнгли ачишгани ва қайнонанинг йиллар бўйи берган азобларидан. Бири жуда кечикиб уйғонган виждон азобию келинига етказган зуғумларидан пушаймонликдан...
✍ Дилбар Ражабова

👍3❤2🔥2😢1
🧕 Muslimalar kundaligi
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ -19- Олим ака , бир тўхтамга келди шекилли , қўл силтади : - Қўй, онаси . Барча гумонларни бир четга от. Тўй бўлади. Тўғрироғи Худони ҳоҳлагани бўлади. Кейин мен дўстимга ишонаман. Мана ўзимиздан қиёс. Биз қандай бўлсак , фарзандларимиз…
#ОҚШОМ_МУТОАЛААСИ
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
(давоми)
-20-
- Ука , гапни очиғини айтсангиз айтинг , бўлмаса ...
Камолиддин чуқур хўрсинди ва Олим ака билан хайрлашиб хонадан чиқиб кетди.
Олим ака кираверишдаги хонага кирганда Дилдора опа бир уй қилиб Шодиянинг либосларини ёйиб олганича битта- битта хона ўртасидаги катта картон сандиққа жойлаётган эди .
- Ха , дадаси , ким экан? Нима иш билан келибди?
Олим ака аёлини хавотирга солгиси келмади :
- Тинчлик онаси , бир иш билан келган экан. Масала ҳал бўлгач , кетди.
Олим аканинг ишхонасидан тез- тез шундай йўқловлар бўлиб туришига кўниккан Дилдора опа ортиқча савол бермади.
Олим аканинг эса юрагида шубҳа уйғонган, масаланинг мавҳумлигидан ичини ит тирнар эди.
* * *
Машҳур ёзувчининг ибораси билан айтганда " карнайнинг вот - воти билан" ош ҳам ўтди.
Туни билан югур - югур қилишган, эрта сахарлаб неча юз меҳмонга манзират кўрсатган хонадон аҳллари ва яқин қариндошлар соат ўнларга яқин уйга қайтдилар . Энди куёв навкарларини кутиб олишга тараддуд кўра бошладилар .
Куёвнинг кутиб олиш ҳаракатлари билан зумда пешин ҳам бўлди . Тушга яқин махаллани қарс-бадаванг мусиқа садоларига тўлдириб куёв навкарлар ҳам ташриф буюриб қолдилар. "Куёвларни пайғамбарлар сийлаган" . Акром ва унинг ошна- оғайниларини келин тараф обдон меҳмон қилишди. Қуюқ- суюқлар тортилиб , меҳмоннавозлик ўз ўрнига қўйилганидан сўнг, куёв Шодияни олиб кетиш учун тараддудланди . Янгалари ҳамроҳлигида йўлга чиққан Шодияни оқ фотиҳа олиш учун Олим аканинг ёнига олиб келдилар . "Қайси ота йиғламайди қиз узатса ?" . Шодия дадасига рўбаро бўлганда ўзини дадасининг қучоғига отди. Неча кунлардан бери қизининг чеҳраси ёришмаётганлигидан бир , шифокорларнинг мужмал гап ташлашларидан эса ўн куйган ота ўзини идора қила олмай қолди . У ҳарчанд ўзини тутиб тураман демасин, барибир кўзларидан ёш думалаб кетди.
Тўй деганда ҳамманинг кўз ўнгига отанинг қиз билан хайрлашиш маросими бежиз келмаса керак. Бу ҳаётий саҳнада алдов бўлмайди. Бу ҳаётий саҳнада изҳор бўлмайди. Бу ҳаётий саҳнада фақат иқрор бор . Сўзсиз ....Сукутли ... Бор кўнгил кечинмаларини ярим тишланган, қимтилинган лаблар-у, юрак нолаларини кўз ёш шаклида тутиб турган киприк ижро қилиб беради.
Шодия жуда чиройли келин бўлганди. Оқ либос кийган ҳар қандай қиз ҳаётининг унутилмас лаҳзаларида жуда гўзал бўлиб кетади. Шодиядек чиройи бир дунё қизнинг эса таърифига сўз топиб бўлмай қолганди. Оппоқ ҳарир рўмол тагидан маҳзун боқаётган келинчак Шодияга қараган ҳар кимса бор эдики , Аллоҳнинг беназир ижодига таҳсин ўқимаслик иложини қила олмасди.
Олим ака Шодияни бағрига босар экан , икки оғиз сўз айта олди :
- Бахтли бўл , қизим...

👍22❤2🥰1
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-21-
Акром Шодиянинг қўлидан тутиб машинага йўл олди.
Куёв ва келин энди ҳашаматли машиналар карвонида шаҳарга йўл олишганди. Улар шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари ва ҳиёбонларида ҳаётларидаги унутилмас кунни суратларга муҳрлашлари керак эди . Шодия ва Акромга яқин дўст ва дугоналари ҳамроҳлик қилишарди .
* * *
Келин- куёвни кузатгач , Дилдора опа ва хонадондаги қариндош аёл ва қизлар шошилинч ёзилган дастурхонларни йиғиб , идишларни юва бошладилар . Улар куёв томонда бўладиган кечки никоҳ оқшомига улгуришлари лозим эди .
Кузнинг куни бир тутам .
Орадан икки соат ўтмай уфқ қизара бошлади. Куёв томон келин томонга катта автобус жўнатганди. Аёллар отланиб йўлга тушганларида , Олим аканинг эшиги тагига тез ёрдам машинаси келиб тўхтади. Автобус ойнасидан машинани илғаб қолган Дилдора опанинг юраги "шув" этиб орқага тортиб кетди .
* * *
Аёлларни кузатиб кўча эшиги тагида ясатиғлик стол атрофида бир пиёла қайноқ чойни ҳотиржам ичишга шайланган Олим ака ёнгинасида тўхтаган тез ёрдам машинасини кўриб даставвал каловланди, сўнгра диққати ошди. Машинадан туман марказий клиникасининг бош врачи Яшнарбек Умаров виқор билан тушиб келди. Аммо бош врачнинг авзойи бузуқ, юзига аллақандай ташвиш кўланка солиб турарди.
Яшнарбек ака ҳамма билан кўришгач Олим акага юзланди :
- Сизни алоҳида мумкинми ?
Олим ака меҳмонни ичкарига бошлади. Яшнарбек ака ичкарига киргач лом - лим демади . Ўтирган кўйи ён чўнтагидан кичиккина букланган қоғоз чиқарди . Қоғозни қўлида текислаган бўлди ва Олим акага узатди . Олим ака беихтиёр қўлларини қоғозга чўзди, уни олгач ўқишга тутинди .Зум ўтмай Олим аканинг ранги ўчди . Қўллари титрай бошлади. У қийшая бошлаган лабларини тишлаб олди.
Яшнарбек ака бу сафар бошқа чўнтагидан худди шунга ўхшаш қоғоз олди ва биринчи сафардаги каби Олим акага узатди. Олим аканинг бу сафар иккинчи қоғозни олишга қуввати етмади. Яшнарбек ака қоғозни ўзи унинг кўз олдига келтириб, ўқишига ҳаракат қилди.
Иккинчи қоғоз биринчисидаги маълумотнинг тўғри эканлиги ва шубҳага ўрин йўқлиги ҳақидаги қайта текширув натижаси эди.
Олим ака бутунлай адо-и тамом бўлди .
Яшнарбек ака аста ўрнидан турди ва бошини чангаллаб ўтирган Олим аканинг елкасига қўлини қўйди. Олим ака бошини кўтариб чексиз изтиробга тўлган кўзларини унга тикди .
- Бу охирги юриш , Олим. Мен айтишим мумкин бўлмаган маълумотни сизга кўрсатдим. Биласизми нимага ? Чунки... Мен ҳам отаман. Менинг ҳам қизим бор. Сизнинг ўрнингизга ўзимни қўйиб кўрдим ва бу менга мислсиз азоб тақдим этди.Бу биринчи сабаб .
Иккинчи сабаб эса ... Бундай савдо менинг бошимга иккинчи маротаба тушди. Ўшанда касбимга бўлган садоқат ва мени дадилсизлигим бир қизнинг бевақт жувонмарг бўлишига ... сабаб бўлди. Бундай юк билан яшаш оғир экан. Жуда оғир экан...
Яшнарбек ака эшик томонга юрар экан Олим акага қайрилди:
- Касбимизда баъзан арзимас дақиқалар катта роль ўйнайди . Бундай вазият ҳаётда ҳам бўлиб туради. Кўп ҳолларда дақиқаларни бой бериш ҳаётни бой беришга тенг бўлиб қолади.
Мен елкамдаги юкдан қутилдим . Бугун тинч ухласам керак ваниҳоят ... Сизнинг буёғига тинч ухлашишингиз эса ...
Яшнарбек ака сўзини тугатмади. Шаҳдам қадамлар билан хонани тарк этди...
* * *
Акром Шодия билан шаҳарни айланиб , кўнгилочар жойларда фотосессия қилиб тўйхонага келганда атрофга қоронғилик тушиб қолганди. У тўйхона ёнига келганда уларни мусиқа садолари билан кутиб олишмаганига ажабланиб, машина ойнасидан тўйхона эшигига термулди .

👍26❤3🥰1
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-22-
Тўйхона атрофи одамга тўлиб кетган, аниқроғи келган мехмонлар ичкарига киришмаган эди . Уларнинг чеҳралари қандайдир саросимали эканлиги Акромда шубҳа уйғотди. Машина тўхтагач бир четда йиғилиб тургани эркаклар қаторидан Олим ака ажралиб чиқди. Акром Олим акага кўзи тушган заҳоти, бари тамом бўлганини ич- ичидан ҳис қилди. Олим ака шаҳд билан машинанинг Шодия ўтирган тарафини очди . У ҳеч нимага тушунмай довдираётган қизининг қўлларидан тутиб машинадан туширди ва бир четда турган ўз нексиясига етаклаб бориб ўтказди. Олим ака қизи Шодия гарансираб нексияга ўтиргач , машина эшигини шундай жаҳл билан ёпдики , атрофдаги йиғилганларнинг барини нафаси ичига тушиб кетди . У ҳеч кимга бир оғиз сўз демай машинани ҳайдаб кетди.
* * *
Олим ака кетишини кутиб тургандек тўйхонада тўсатдан тўс - тўпалон бўлиб кетди. Бир зумда сигналини чалиб тез ёрдам машинаси етиб келди. Ичкарига ҳовлиқиб югургилаб кириб кетган икки нафар оқ халатли йигитлар зум ўтмай носилкада кимнидир кўтариб чиқиб тез ёрдам машинасига ортишди. Бу инсон кесакдак қотиб, беҳуш бўлиб ётган Самия келинойи эди.
Зум ўтмай тўйхона атрофида Акромнинг ҳеч нимага тушунмаган оғайниларидан бошқа ҳеч ким қолмади.
Дилдора опа ва бошқа яқин қариндош аёлларни Олим аканинг ака- укалари битта - битта машиналарига солиб кўздан нари бўлдилар.
Акром ўша гезарганча турар , оғайнилари ҳам бир сўз қотишга мажол тополмай , бир - бирларига саволомуз термулишарди.
Бир вақт ичкаридан Соҳиб амаки гандираклаб чиқиб келди. У ёнида суямоқчи бўлган қўшниси Маннопни итариб юборди ва Акромга бетма- бет келиб сўзсиз тикилиб қолди.
"Шааарраааақққ !"
Акром отасининг бор кучи билан тортган тарсакисидан чайқалиб кетди .
Ўзини ўнглаганда рўпарасида яна отасини кўрди.
Соҳиб амаки ўғлига ўксиниб тикилиб турар экан, бу сафар Акромни бағрига босганича хўнграб йиғлаб юборди :
- Болааааммм... Нима ишлар қилиб қўйдинг...
Соҳиб амаки ўғлини қучиб турганча , бирдан кўзлари олайиб ёнбошга қулади. Акромни дўстлари уни дарҳол кўтариб четга олишди . Акром эса турган жойида серрайганича қотиб тураверарди...
Куёв жўра Козим Соҳиб амакининг қўлидан бир парча қоғоз тушиб қолганини кўриб уни олди ва беихтиёр унга кўз югуртирди.
Тиббий-кўрик натижаси
Такрорий
Саломов Акром Соҳиб ўғли
ОИТВ инфекцияси
қон таҳлили - сана...
Таҳлил натижаси - Ижобий
сана...
Козимнинг пешонасидан совуқ тер чиқиб кетди. У қоғозни ғижимлаб чўнтагига солди. Акромнинг дўстлари шундоқ ҳам барчасини тусмоллаб , бир қарорга келиб бўлишганди. Улар Акромни машинада олиб келиб дарвозаси ёнига тушуришди, ҳовлига киришга журъатлари етмади.
Акромнинг юраги ёнарди . У ичида йиғилган барча аламларини кимдандир олгиси келарди. Акромнинг отар ўқига бу воқеа занжиридаги энг бегуноҳ инсон Шодия нишон бўлди. Акромнинг айтган сўзлари Шодиянинг бутун ҳаётини измидан чиқаришга етарли эди. Акром ўйламасдан , тўғрироғи атайдан бор ихтиёрини шайтоннинг измига топширди. У четга чирт этиб тупурди ,сўнг заҳархандалик билан кулди ва ҳаммага эшитарли қилиб :
- Будуший дадам билмайдилар-да, ахир Шодия ...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги

👍32❤5🔥2
#ОҚШОМ_МУТОАЛААСИ
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
(давоми)
-23-
Йигитларнинг қулоқлари динг бўлди. Бугунги кун шунчалик янгиликларга бой бўлгандики, навбатдагиси учун ҳам ҳамма гўё мазахўрак бўлиб қолгандек эди.
Акром йиғилганларнинг назарини ҳис қилиб турса-да, ҳудди уларга эътибор бермагандек вишиллади:
- Шодия мени хотиним . Эскичасигаям , янгичасигаям . Биз аллақачон ЗАГСдан ўтганмиз, икки кун олдин никоҳимиз ҳам ўқилди. Ким мени қонуний хотинимни тортиб оларкан ? Буни Шодияни ўзиям истамайди. Биз нафақат қоғозда, балки ҳаётдаям аллақачон эр - хотин бўлиб бўлганмиз ...
Акромнинг дўстлари бир - бири "эҳ-ҳееей" деган маънода қарашди. Аммо улардан бирортасиям Акромга "нима бўлса бўлгандир , ҳозир шу гапларни ўрними ?" демади, тўғрироғи дея олмади. "Бировнинг пардадаги қизига туҳмат қилганни худо уради" демоқчи бўлган битта дўстиям ўйлаб кўриб қўлини силтади: "Худо аллақачон уриб бўлган бу йигитни" . Акромнинг ошна- оғайнилари тезроқ бу ердан кетишни ҳаракатини қилаётгандилар. Уларнинг жонига Акромнинг ўзи оро кирди. У дарвозани очиб ичкарига битта- битта қадам босиб кириб кетди.
Акром йўлакда Нозила аммасига дуч келди. Аммаси бор гапдан хабар топган шекилли , Акромга индамай йўл бўшатди.
Дадаси ховлида кўринмасди. У онасининг ёнига кетган чоғи , эртаси тушлик вақтигача уйда кўринмади. Акром дадаси билан шом чоғи тўқнашди. Туни билан ухламаган Акром кун бўйи ёстиқдан бошини кўтармади. Кўзини очганида тепасида дадасини кўрди.Соҳиб ака дард - аламдан қорайиб кетган, юзидаги ажинлари чуқурлашиб, қават-қават бўлиб осилиниб қолганди . У Акромга тикилиб турар , аммо нигоҳларидан ҳеч бир маънони илғаб бўлмасди .
- Дадааа...
Соҳиб ака "керакмас" дегандек ишора қилди ва ўғлининг хонасини тарк этди . Акром дадасинининг бир кунда чўкиб қолган қоматига қараб , ўзининг ўша машъум дардни орттириб олган кунини алам билан эслади.
* * *
Акром ва уч нафар юртдоши Аризонанинг марказида бир квартирани ижарага олишганди . Уларнинг жўрабошилари Зиёд ака қирқ ёшлардаги намозхон киши эди. Зиёд ака йигитларга қаттиқ турарди. Квартиранинг озодалигини мунтазам назорат қилишдан чарчамас, йигитларнинг ҳар бир бўш қатъий назорат қиларди. Зиёд ака еяётган луқмаларининг ҳалоллига эътибор берар , йигитларнинг кўраётган кинолар-у, ўқиётган нашрларини ҳам текширишдан эринмасди.
Табиатан эрка ўсган Акром ўқиш вақтидагина ўзини эркин ҳис қиларди. Зиёд аканинг шунча асраб - авайлаши бир воқеа сабаб бекор кетди. Зиёд аканинг супермаркет омборхонасида гўшт майдалаётиб электр мосламасидан кучли жароҳат олиб қолгани бунга сабаб бўлди. Зиёд аканинг кўзини металл парчаси зарарлаган, у шифохонада жарроҳлик амалиётни бошидан кечирган эди.
Фалокат босган ўша кунда Акром квартирада ёлғиз эди . У ишдан қайтиб ўзи учун музлаткичдан у- бу егулик олиб кечки овқатга тайёргарлик кўриш пайида эди. Бугун икки ҳамҳонаси тунги сменада ишлайдиган кун бўлганлиги учун Акром ёлғиз қолган эди. У замонавий бир қўшиқни хиргойи қилиб бутерброд тайёрлар экан, эшик қўнғироғининг жиринглаши хаёлини бузди .
"Кўзча"дан қараган Акром эшик ортида бесаранжом турган бир қизни кўриб ҳайрати ошди
- Хаааай . - деди қиз эшик очилиши билан . Сўнг Акромнинг осиёликларга хос чеҳрасига бир оз иккиланиб тикилди ва сўзлай кетди ,
- Хелло . А эм Кейт. Ду ю спик инглиш .
- Ес , ай дуу .
Акромнинг жавоби Кейтни ҳурсанд қилиб юборди .

👍25❤1🥰1
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-24-
Кейт вижир- вижир қилиб кир ювиш машинасини эшигига нарса қисилиб қолганлигини , очишга кучи етмаганлигини айтиб ёрдам сўради . Акром ҳам ўз навбатида ундан қаерда туришини сўраганида рўпарадаги эшикни кўрсатди.
Акром ярим соат уриниб машина эшигига қисилиб қолган темир тугмани суғириб олди.
Кейт миннатдорона боқиб Акромни ошхонага, бир чашка қаҳвага таклиф қилди . Улар анча суҳбатлашиб қолдилар . Орадан бир оз вақт ўтгач анча тиллашиб қолганларида эса Кейт унга чиройли фужерда товланиб турган ичимлик таклиф қилди. Акром "ичимликни рад қилиш йигит шаънимга уят" деб ўзини оқловчи ўйни ўйлади -ю, қизнинг қўлини қайтаргиси келмади.
"Йигит билан қиз ҳилватда қолса учинчиси шайтон бўлади " деган сўзлар нақадар одилона айтилган. Шу учинчиси , яъни шайтон ўша куни ҳамма ташаббусни ўз измига олди...
Эрталаб бегона жойда кўзини очган Акром, қўшни хонадан чиқиб келган Кейтни юзида одатий ифодани кўриб , кўнгли жойига тушди.
Акром унинг уйида яна икки марта "меҳмон" бўлди. Орадан икки хафта ўтиб Кейтни қоп- қора танли бир барзанги билан етаклашиб хонасига кириб кетаётганини кўрганида эса кўнгли ағдарилиб кетди ва қайтиб Кейтни безовта қилмади. Афтидан Кейтнинг хам Акромсиз куни яхши ўтаётган эди чоғи , у ҳам йигитни қайтиб эсга олмади.
Бу воқеалар Акром юртга қайтишидан беш ойлар чамаси аввал содир бўлганди. Кейт билан бўлиб ўтган воқеалар Акромнинг кўнглини баъзан ғаш қиларди- ю, аммо "йигитчиликда нималар содир бўлмайди" деб ўзига ўзи юпанч бериб қўярди.
Аммо ... Ҳамма гап ана шу аммода .
" Сиз уруғни қаерга экканингизни ёдингиздан чиқаришингиз мумкин , аммо ер уни ундириб барини ошкор этади" . Бу сўзларни айтган инсон заб аллома бўлган экан-да.
Акром Шодия билан тиббий кўрикга таҳлил топширишганига орадан уч кун ўтиб , бундан бир неча ой аввал Аризонада эккан дони униб чиққанини , униб чиққанда ҳам ўзини буткул абгор қилишга мажбур этишидан топди.
Тирик одам бир кун ўлишини билади . Лекин бу тарзда эмас ... Бир нафасда Акромнинг бошига тоғ эмас , тоғлар қулаб кетди . Ҳаммадан ҳам ёмони у Шодияни севиб қолгани эди. Акром умрида кўп қизларга "ошиқ" бўлганди. Шодияни учратганида эса у ошиқликлари бир ҳавас эканлигини , Шодия ҳаётининг мазмунилигини ҳис қилди. Шунинг учун хам шифокорларнинг бу никоҳдан воз кечиш хақидаги таклифларига "хўп" деди-ю, аммо ўзи билганидан қолмади.
Акром хонасининг деразасидан қуёшнинг ботишига термулиб ётаркан , "умримда қуёшнинг қайта чиқишини яна неча маротаба кўрар эканман?! " деб ўйлар эди ...
* * *
Ёмон хабарнинг қаноти бор.
Одамзод шундай ҳилқатки , кўп ҳолларда яхшиликни тез унутади, аммо ёмонликни ... Баъзан эса шу ёмон хабарларга қўшиб , чатиб ўз хиссасини қўшмаса кўнгил аталмиш "алланимаси" жойига тушмайди. Қилғилиқни қилган ким- у , жавобини берган ким .
Айбсиз доим айбдор бўлади. Бу - ҳаётнинг ёзилмаган қонуни.
* * *
" Шодия Акром билан тўйдан олдин..." Гап - сўз обдон болалади . Бирор мард топилмади-ки , "Ҳей, мусулмон, сениям ўғлинг, қизинг бордир , бировнинг қоғоздаги ўроғлик қантдек қизига билар- билмас ҳукм чиқарма" , дейдиган. Бирон мард топилмадики, "куёв йигит аламзадаликдан шу гапни айтгандир, билмасдан гапириб гуноҳимизни янада кўпайтирмайлик" дейдиган. "Кўз ўнгимизда ўсган қиздан шундай қилиқ чиқармиди ?!" деб мулоҳаза қиладиган валломатдан дарак бўлмади. Бир, иккита шундай ўйлаганлар ҳам "Ҳа , нима ?! Кўз ўнгимиз эмиш. Кўз ўнгимизда ўсган йигитни кароматини-ку кўрдик , қиз ҳам шунинг бири- да " деб ёнаётган ўтга ўзлари яна шох- шабба босиб қўяқолишди .

👍44🔥2❤1🥰1
Тангри ёмонликка дучор этмасин,🌷
Номардлар қўлида ночор этмасин.🌷
Ҳеч инсон дилига бермангиз озор,🤩
Сизга ҳам ҳеч зотдан озор етмасин.🌹
Хайрли тун.😴💫✨
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Номардлар қўлида ночор этмасин.🌷
Ҳеч инсон дилига бермангиз озор,🤩
Сизга ҳам ҳеч зотдан озор етмасин.🌹
Хайрли тун.😴💫✨
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2👍1🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲 Соғ-саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
⛅️ Аллоҳим тонгингизни нурафшон;
⛅️ Кўнглингизни хотиржам:
⛅️ Чеҳрангизни нурли қилсин;
⛅️ Танангизни саломатлик;
⛅️ Юзингизни эса табассум безаб турсин!!
😊Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2👍2👏1
Қизи бор оталар учун 5 та ажойиб маслаҳат
1. Қизингизга имкон қадар кўпроқ яхши кўришингизни айтинг. Отаси яхши кўрган қиз, албатта, келажакда турмуш ўртоғи томонидан ҳам яхши кўрилади.
2. Уни ҳар доим ҳимоя қилинг. Келажакда бунақа қизлар қўрқмас бўлиб катта бўлади.
3. Ҳеч қачон уни бошқалар билан солиштирманг. Солиштирилган фарзандларнинг ўзига бўлган ишончи паст бўлади.
4. Ҳеч қачон уни танқид қилманг. Уни ҳар доим мақтанг. Бу унда ўзига бўлган баҳонинг юқори бўлишига сабаб бўлади.
5. Энг асосийси, қизингизни доим иккинчи ўринга қўйинг. Биринчи ўринга эса унинг онасини. Шунақа муҳитни кўрган қиз оиласи ҳам шуни такрорлайди.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
1. Қизингизга имкон қадар кўпроқ яхши кўришингизни айтинг. Отаси яхши кўрган қиз, албатта, келажакда турмуш ўртоғи томонидан ҳам яхши кўрилади.
2. Уни ҳар доим ҳимоя қилинг. Келажакда бунақа қизлар қўрқмас бўлиб катта бўлади.
3. Ҳеч қачон уни бошқалар билан солиштирманг. Солиштирилган фарзандларнинг ўзига бўлган ишончи паст бўлади.
4. Ҳеч қачон уни танқид қилманг. Уни ҳар доим мақтанг. Бу унда ўзига бўлган баҳонинг юқори бўлишига сабаб бўлади.
5. Энг асосийси, қизингизни доим иккинчи ўринга қўйинг. Биринчи ўринга эса унинг онасини. Шунақа муҳитни кўрган қиз оиласи ҳам шуни такрорлайди.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤2🔥1🥰1
Унутма қасрда яшаганинг билан абадий ётадиган жойинг қора тупроқдир..
Йиғлатган йиғламай қолмас.
Шўролар даврида шаҳримиздаги деҳқон бозорини кенгайтириш юзасидан йиғилиш ўтказиладиган бўлди. Мен ҳам ёшлар қўмитаси вакили сифатида таклиф қилинган эдим. Бир қатор корхона ва ташкилот раҳбарлари билан бозорга бордик. Савдо-сотиқ авжида. Шу пайт четроқда эски кийим-кечак, пойабзал ва чинни буюмлар сотиб ўтирган онахонга кўзим тушди. Ўша пайт шаҳарда ҳуқуқ-тартиботга маъсул “акахонлардан” бири“катталар”га яхши кўрингиси келди, шекилли, аёлга: “ Ҳой кампир, йеғиштир латта-путталарингни!” деб бақирди.
Онахоннинг қулоғи оғирми ёки тушунмадими, ишини давом эттиравер. “Акахон” яна ўшқирди ва жаҳл билан тепган эди, буюмлар синиб, ҳар ёққа сочилиб кетди. Кампир эса: “Мен сенга нима қилдим, ўғлим? Ахир, бу вафот этган эримдан қолган нарсалар, холос. Нонга пул бўлар деб сотяпман”, деди йиғлаб. . .
Йиллар ўтди. Бир куни олдимдан соч-соқоли ўсган, уст-боши жулдур, кир-чир, бошига уриниб кетган шляпа кийган гадойсифат одам чиқди. Қўлларини чўзиб: “Ака, юз сўм беринг”, деди. Овози таниш туюлди. Разм солиб қарадим. Не кўз билан кўрай, бу ўша “акахон” эди. Юрса, товони ерни тешай дейдиган, одамга ҳамиша кибр билан боқувчи одамдан асар ҳам йўқ, афтодаҳол турарди. У ҳам мени таниди. “Сизни қаматиш учун бир пайтлар ортингиздан одам қўйган эдим. Аслида, ҳалол ишлашингизни билардим. Олдингизда гуноҳкорман, мени кечиринг. Қилмишларим сабаб не ҳолларга тушмадим - хотиним вафот этди, ўғлим автоҳалокатга учради. . . ” дея ўксиб йиғлай бошлади. Кўнглим бир хил бўлиб кетди. Сочилиб кетган буюмларини йиғлаб-йиғлаб тераётган онахон кўз олдимга келди. . .
Бу одамдан юз ўгириб кетолмадим. Қўлига пул тутқазиб: “Йиғламанг, ака” , деёлдим, холос.
Йўл бўйи ўйланиб кедим. Бошлиқ бўлган кезларим онам раҳматли : “Ўғлим, мансаб тегди, деб одамларни камситманг. Уларга яхши муомала қилинг. Бир куни пушаймонга олиб борадиган ишлардан эҳтиёт бўлинг. Чунки бировни йиғлатган йиғламай қолмайди” , деб тайинлардилар.
Бояги одамнинг ҳолида катта ибрат бор эди. Улуғлар бежиз айтишмаган экан: “Қўлингдан келса, чумолини ҳам ранжитма, чунки ҳар бир жонворнинг жони ўзига жирин. Ожизларга зўравонлик қилиб, уларни қийнасанг, бир куни чумоли каби оёқ остида бўларсан”.

👍10🔥2❤1🥰1