🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.67K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌸 Оналаримиз билсалар эди...

Хадича Кубро Тонгар


Таржимонлар: Солиҳа Маҳмуд,  Мадина Шоҳакимова


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤1🔥1
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
(давоми)
-38-

Бир пастда қий-чув бўлиб кетди. Воқеа гувоҳларидан бири хабар қилган шекилли, зум ўтмай тез ёрдам машинаси ҳам келиб қолди. Қора қонига чўмилиб ётган Шодияни дарҳол тез ёрдам машинасига ортган шифокорлар қандай учиб келган бўлса , шундай учиб қайтиб кетишди . Тез ёрдам ҳизмати билан олдинма- кетин етиб келган ички ишлар бўлимининг икки ходими аллақачон суриштириш ишларини бошлаб юборишган эди. Қўшни келинлардан бири ҳали ҳам йиғидан тўхтамаётган Марямхонни ўз уйига олиб кириб кетди.
Ёмон хабарнинг қаноти бор. Насиба опа синглисиникига бориб бир пиёла чой ичар- ичмас , қилинган қўнғироқ, унинг барча хаёлларини ост- уст қилиб юборди. Насиба опа синглиси ҳамроҳлигида тўғри туман марказидаги шифохонага йўлга тушдилар. Нозиманинг ўғлини кичик жияни Насиба опаникига олиб кетди. Шифохонага етиб , қабул хонадан бугун келган бемор Шодия Акбарова ҳақида суриштириб туришган ҳам эдики , ичкаридан ўқдек отилиб чиққан Ботирга кўзлари тушди.

- Ботиииррр, боламмм ...

Ботир улар томонга бурилди. Унинг рангида-ранг қолмаган , лабларининг пир- пир учиб туриши Шодиянинг аҳволи ёмонлигидан дарак бериб турарди .

- Ойииии ...

Ботир холасига салом беришни ҳам унутганди, зеро ҳоласи ҳам ҳозир гина қиладиган аҳволда эмасди.

- Шодия яхшими , Шодия ?!

Насиба опанинг овози ўзига ҳам зўрға эшитилаётгандек бўлди .

- Шодия... Ҳали ўзига келмади . Аммо ...

- Нима аммо ...?!

- Бола ...

- Нима бола ?!

- У нобуд бўлибди , ойи . Ўғил бола экан . Машина урган зарбидан ...

Насиба опа бўшашиб кетди . У Ботирни нима деб юпатишни ҳам билмай қолди . Шунда Насиба опанинг синглиси ўзини қўлга олди :

- Тан - жонларинг соғ бўлсин авваламбор. Аллоҳим берардан қисмасин , иншааллоҳ ўрни тўлиб кетади . Ҳозир келиннинг омонлигини яратгандан сўрашимиз энг биринчи ишимиз бўлсин...

- Шодияни ҳам аҳволи оғир дейишяпти , умуртқасида ҳам муаммо бўлиши мумкинмиш...

Улар касалхонада кун бўйи қолиб кетдилар.

* * *
Кечга бориб Шодия кўзини очди, аммо бир оғиз сўз демади. Дилидаги барча гаплари кўзларидан бир томчи ёш кўринишида сизиб чиқди.
👍22❤6🔥3
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-39-

Орадан ўн кун вақт ўтди...

Бугун Шодияга жавоб берилиши керак эди. Уни касалхонадан олиб келиш учун эрталабдан отланган Ботир тушга яқин ҳориб - толиб бир ўзи ёлғиз кириб келди.

- Келиним қани ? ! Шодия нега келмади ?!

Онасининг саволига Ботир бўшашиб жавоб қайтарди:

- Шодияни уйидагилар олиб кетишибди .

- Воооой , нимага ?! Бормадингми сен ҳам ?! Сабабини сўрамадингми ?! Олиб қайтмадингми ?! Ўзи билан гапламадингми ?!

Насиба опа эсанкираб қолганлигидан кетма- кет савол берар , саволларига жавоб эшитишни хаёлигаям келтирмасди. Йўлакда уруғ қадаш учун қоғоз стакан ясаб ўтирган Тоҳир аканинг қўли ишда- ю , бутун вужуди қулоқ бўлиб она- бола суҳбатида эди. Бу кунлар ичида Тоҳир аканинг обдон бўлари бўлган, Шодиянинг бу аҳволга тушганига , набирасининг нобуд бўлганига ўзини айбдор санаб ич- этини еб бир аҳволга тушиб қолганди.

- Бордим , ойи , бордим. Аммо Шодияни кўрмадим. Унинг ўзи мени кўришни истамадими , билмадим , уйдагилари "қизим ухлаб ётибди , келинг уйғотмайлик , ўзи шундогам кўп қон йўқотиб кам қувват бўлиб қолди" деб мени у билан кўриштиришмади. Қачон уйга олиб кетаман десам "бир ,икки кун ўтсин бир гап бўлар" деб мужмал жавоб беришди .
Ботирни эшитиб турган Насиба опанинг пешонасида ажин пайдо бўлди . Бирдан авзойи бузилиб биров тўхтатолмайдиган оҳангда бобиллаб берди :

- Ажаб бўпти , хўп бўпти ! Кемай қўяқолсин Шодия ! Бир йилдан бери нима каромат кўргандики , энди келиб буёғига кўрса. У бояқишга аталган бир оғиз ширин сўз бормиди бу уйда ! Бирон марта "барака топ , қизим" деган гап эшитдими шўрлик ! Йўқ ! Бу уйдагиларни хаммаси одам , фақат угина одаммас . У келин ! Келин одам бўлибдими ?! Овқатни қизартириб қовуриб келса билчиллаган овқатингни итга бер деймиз.Оқиш пишириб келса , бу ардоб ювиндини ариққа тўк деймиз. Ошни гўштлироқ сузса, отамдан тилла кони қолмаган , гўштни аясанг ўласанми деймиз , гўштни аяб солса , ўладиган дунёда одамга ўхшаб овқат емай ўтиб кетарканман деймиз . Шодия бояқиш одам эмас экан, фил экан, фил . Шунча гапни фил эшитса занжирини узиб , боғлаганни янчиб ташларди. Шўрликни қўлидан бор зардобни ичга ютишдан бошқа иш келмади- я !

- Ойииии...

- Нима ойиии, нима ойиии. Э онасиз қолгурлар. Қани кўрсат менга Шодияга ўхшаган бирорта келинни . Кўрсат ! Қайнотасини далага кийиб бориб келадиган кийимига хам дазмол босадиган келин борми , яқин атрофда . Ёзни иссиқ кунида музлатгичда яхдек шарбат қилиб қўлига тутадиган борми ? Ана , девор ошиб қара, узоққа бормасдан . Сайфи амакининг келини қайнотасини кийимини оташкуракда ушлаб кир мошинага солади. Шунга қанча дуо олади биласанми ? !
Бизнинг Шодия дуо сўзини маъносиниям эсидан чиқарворган. Рахмат , болам деса бу ердагиларнинг тили танглайига ёпишиб қолади.

- Ойи, бўлди қилинг , бас....

Насиба опа изиллаб йиғлай бошлаганди:

- Бас қилмайман ! Чакагимга урма! Ўзи шундоқ ҳам неччи кундан бери ичим ёниб кетяпти. Болангни ўлигини олиб чиқиб берган шифокор нима дегани эсингдами ?! "Куйманглар , бу бола ўзи шундоқ хам ривожланмаган экан. Вақти соати етиб, дунёга келганида ҳам касалванд туғиларди" дегани эсингдами ? Она бечора ҳомиладор холатида туртки еяверса, бола шўрлик яна қандай туғилсин !? Шодия неччи марта изиллаб йиғлади- я ! "Ойижон, Ботир акамга бошқасини олиб беришинглар кераклигини билмагандим, билсам уларни йўлларини боғлармидим " деб .
Шодия энди бу уйга қайтмайди. Қайтаман деса хам мен келтирмайман ! Тур отлан , бўл тез !

- Қаерга , ойиии ?!

- Тоғангникига . Биласан . Тоғангни Тошкентда бир хонали доми бор . Ҳозир бўш . Тоғангдан сенларни ўша ерда яшаб туришларингни сўрайман. Сен хам ёмон топаётганинг йўқ. Секин - секин пул жамғариб ўзларингга битта ватан тиклаб оларсанлар. Мен ҳам укаларнинг ва синглингни уйлаб - жойлаб олсам , сеникига кетаман. Шодия билан яшашни истайман. Ўшанда бу уйда бир кунмас , ярим кун ҳам қолмайман. Билиб қўй , қадрланган ерда , азиздир инсон . Ҳаёт бир марта берилади. Бир бандани ҳаётига ҳукмронлик қилишга иккинчисини ҳаққи йўқ .

Насиба опа шундай деб , Ботирга бақирди:

- Тур дедим сенга , машинангни қиздир !
👍25❤4🔥3
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-40-

- Ойиии. Шодия энди қайтмаса керак. Шунинг учун эрта сахардан уйига кетиб қолган. Шунинг учун мен борганда атайдан хонасидан чиқмади .

- Мен ҳаммасини биламан, хабарим бор . Шодияни даволаган шифокор бор гапни айтди . "Шодия энди фарзанд кўролмайди. Фарзанд кўрсаям бу бир илоҳий мўъзижа бўлади" деди . Болам , хотининг опангни қизи деб шу аҳволга тушди . Ўша куни Марямхонни қутқариб қолмаганда ... Биз ундан бир жон қарздор бўлдик . Нобуд бўлган фарзандинг билан икки жонга қарзмиз . Энди ... Энди қайси фаросат билан "Сен туғмаслигинг мумкин экан, майли розимиз , яхшиликча ҳайрлашақолайлик" деймиз ...

Тоҳир аканинг охирги сўзлардан хабари йўқ эди. Шундоқ ҳам тавбасига ростмана таянган Тоҳир ака ҳозир эшитган сўзларидан бўшашиб кетди . Беихтиёр юрагини чангаллади.

Ботир дадасига қараб мазаси қоча бошлаганини сезди .

- Адааа , мазангиз қочяптими ? Юрак дори олиб чиқиб берайми ? Ёки Элдор акани чақириб чиқайми ?! Ойи қаранг, адамларга ?!

Насиба опа жаҳлидан тушмаганди :
- Адангга балоям урмайди , ёмонга ўлим йўқ . Юраги ёмон одам бошқа одамни бунчалик қақшатмайди . Демак , юраклари милтиқни ўқидек ...

Тоҳир ака хотинига қараб лом- лим демади. Нима ҳам дея оларди , аҳир хотини юз фоиз хақ бўлса ...

Шу вақт ошхонадан Назирани овози эшитилди :
- Тушликка нима овқат қилай ?!

Тоҳир ака индамади, қизининг саволини жавобсиз қолдирди.

Назира иккинчи маротаба сўраб , онасидан балога қолди :

- "Куйдирги"дан бир лаган пишир , "заққуммингга ют" дан, ярим қозон . Яна айтайми ?!

Назира секин ўзини ичкарига олди.

Насиба опа Ботирни тезлаб уйдан олиб чиқиб кетди. Машина овози узоқлашгач , Тоҳир ака аранг хонасига кириб ўрнига чўзилди.

Тоҳир ака сал аввал ўзини аксини ойнада кўрганди . Бу сафар ойна неча йиллик умр йўлдоши Насиба опа бўлди. Унга бор ҳақиқат бошдан оёқ намоён бўлганди. Аммо уни ҳазм қилиш ... Чунки ҳақиқат жуда аччиқ эди. Тоҳир аканинг хаёлига кеча бир журналда ўқиган ва беҳад таъсирлантирган сўзлар келди . Шу топда ўша сўзлар ўзи ҳақида чиқарилган ҳукмдек уни инграб юборишга мажбур қилганди. "Аллоҳ айтар экан: мени кўрмоқчи бўлганлар мискинларнинг кўнглидан қидирсин. Мен мискинларнинг кўнглидадурман". Тоҳир ака Шодиядек қизга озор бериб ,нақадар залолат ботқоғига ботиб кетганлигини ҳис қилди- ю , бор овози билан дод солгиси келиб кетди .
" Ё, Аллоҳ , мени кечир . Мендек ўзига бино қўйган, адашган бандангни кечир. Сен мени қачонки Шодия кечирсагина кечиришингни биламан. Аммо у кечирармикан ?! Шунча берган озорларимни унута олармикан?! Қани эди у мени кечирса ?! Шодия ?! Болам ! Ношуд бир гумроҳ, осий бандани кечир , қизим. Кўзлари кеч бўлса- да очилган инсонни кечир . Мени "адажон" деб чақирган тилларингдан "кечирдим" деган сўзни эшитишга умид қила олармиканман ?! Ё , Аллоҳ! Барча мушкулларни осон этувчи зот ... Мен ҳузурингдаман ... Кеч қолдим , ва лекин келдим ... Ўзингга таслимман...

Тоҳир ака ётган жойида ростмана йиғларди. У йиғлаб кўнгли бўшаётганини ҳис қилар ва бўшаган кўнглига ажиб ҳислар тароват ила тўлаётганини англаб турарди.

Тоҳир ака бир қарорга келди . У ўрнидан турди . Кийимларини алмаштириш учун жавонга қўл узатганда ҳовлидан эшитилган таниш овоздан сергакланди:

- Тоҳиржон, болам, уйдамисан ?!!

Чақираетган овоз эгаси Гуландон амма эди ...

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍47😢4❤2🔥2
Рамазонга 9 кун қолди.


Аллоҳнинг меҳмони

Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салалм дедилар: «Ким уйида таҳорат олиб, сўнгра масжидга келса, у Аллоҳнинг меҳмонидир. Меҳмонни ҳурматлаш мезбоннинг ҳаққидир».

Имом Табароний ривояти.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍19❤2🔥1
🧕 Muslimalar kundaligi
Reaksiyalani 100❤️ dan oshirsela yana 2ta qism mandan 🤩
Ikkita postdagi reaksiyalani qoʻshganimdayam 100 ta boʻmapti😢😔
👍37🔥2❤1
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
( давоми )
- 41-

- Тоҳиржон , боламмм...

Қайта чақирди Амма.
Тоҳир ака ҳайрон бўлганча ичкаридан вазмин қадамлар билан чиқиб келди. Гуландон амманинг салкам бир йилдан ошиқ бу хонадонга қадам босмай туриб , бугун тўсатдан пайдо бўлиши таажубли ҳол эди...

- Ассалому алайкум , амма . Яхши келдингизми ?! Қайси шамол учирди ?

- Ваалейкум ассалом , Тоҳиржон. Келин қани ?!

- Насибами? Насиба Ботир билан кетганди ...Тинчликми , амма ?! - Тоҳир ака шошиб қолганди .

- Ээээ, Насииини сўравотганим йўўўқ . Ман Ботиржонни хотинини сўраяпман , ўшани ...

- Майлику-я , аммо нима учун ...


Гуландон амма чуқур уҳ тортиб , кираверишдаги кўрпачага чўкди .

- Бир пиёла чой бер . Муздагидан . Укангни махаллангда иши бор экан, мен ҳам машинасига эргашиб чиқиб олгандим. Юрагим куйиб кетяпти.

Тоҳир ака аммасига чойнакдаги совиб қолган чойдан қўйиб узатди.
Гуландон амма қўллари қалтираганча чойни ичиб олди:

- Худога шукр, сувдек сероб бўл,-

Амма шундай дея туриб бирдан елкалари силкиниб йиғлаб юборди :

- Болам, мени худо уриб қўйибти , менгинани худойим уриб қўйган экан . Бу кунимдан ўлганим яхши .

Тоҳир аканинг бадтар таажжуби ортди, Аммасининг йиғлаганини кўриб юраклари ачишиб кетди :

- Амма , жон амма, йиғламанг. Нима гап ўзи , бафуржа тушунтириб беринг...

- Сўрама болам , асти сўрама . Боя соат ўнларда қўшнимиз Ҳабибахон уч- тўрт аёлни чақириб мавлуд ўқитувди. Ўша ерда Ҳабибахоннинг катта опаси : "Аммапошша , ахири қиёматли дугонангиз билан қуда бўлибсиз-да " деса анграйиб қолибман. "Қудаларим кўп, ҳозир қайси бирини айтяпсиз "десам, Тоҳиржонингиз ўғлига Руқиянгизни набирасини олиб берган- ку , ўшани айтяпман "деб қолди. Бу сўзларни эшитиб кўз ўнгим қоп- қоронғи бўлиб кетди. Хуллас , бу ёғини сўрасанг Руқиянинг қизи Ботиржонга қайнона бўлган экан.

- Амма , ҳеч нимани тушунмадим, ким у Руқия деганингиз ? Сизга қандай яқинлиги бор у аёлни ?!
👍18❤1🔥1
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-42-

- Мен , Руқия , Сафар отанг бир махалладан эдик. Мен махалланинг бошида турардим , Сафар отанг ва Руқиялар эса девор-дармиён , ён қўшни эдилар. Уларнинг оталари ҳам яқин дўст бўлишган эди. Биз бирга ўсган, бир синфда ўқигандик. Вояга етганимизда Руқия жуда келишган ва хушсурат қиз бўлганди . У жуда оғир - вазмин , мулоҳазали қиз эди. Мен эса дангал табиат ,шўх, ерга урса кўкка сапчийдиган шаддод қиз эдим. Кўнгил экан-да . Сафар отанг мени шу туришимда яхши кўриб қолди. Аммо у замонда севги, ўлдим- куйдимлар ёшлар , айниқса қиз болалар учун иснод саналарди. Шу сабабли отанг менга жуда ёқса-да , унинг изҳорларини жавобсиз қолдириб юрган вақтларим эди.
Бир куни кутилмаганда хе йўқ , бе йўқ қишлоқда " Руқия билан Сафаралини фотихаси бўлибди, яқинда тўй экан" деган хабар тарқалди. Ана ўшанда бўлардим бўлди. Дунё кўзимга қоронғи бўлиб кўриниб кетди. Муҳаббатнинг озори аччиқ бўларкан. Хуллас , чидолмадим . Дангалчи эмасман- ми, Руқиянинг олдига чопдим. Орамиздаги муносабатлардан Руқиянинг хабари бор эди. Шу сабабли бечорани "Сафаралига тегаман деб ўлиб турганмидинг , ол сенга шу йигит" деб бетига эшикни қарсиллатиб ёпиб чиқиб кетдим.
Руқия бир оғиз сўз айтмади. Кейинчалик билсам , Руқия ва Сафар отангни дўстлигини катталар бир- бирига кўнгил қўйишган деб тушинишган ва уларга ҳеч нима демай туриб отни қамчилашган экан.
Орадан икки кун ўтиб , тушлик пайти уйимизга бир аёл билан кириб келган қайнонамларни кўриб ҳайратдан оғзим очилиб қолганди. Кейин ҳаммаси бир зумда содир бўлди. Тез орада тўйимиз бўлди. Бутун қишлоқ нима сабабдан отанг ва дугонамнинг тўйи бузилганини тагига етолмай гаранг бўлишди. Шу бўйи Руқияда бир гап бордир-ов деб ҳеч ким оғиз солмай қўйди. Орадан беш йиллар ўтгандан кейингина Руқия бир Сирдарёлик йигитга узатилди. Қайнона- ойимлар ўшанда "шўрлик , ниҳоят тенггини топибди- да" деганларида ҳайратдан тош қотдим . Билишимча, дугонам мени бахтим учун қайнона- ойимга ёлғон гапирган экан. У "мени ёмон касалим бор , буни ҳеч ким билмайди , аммо сизларни ўтдек куйдиришни истамайман, кейин тўйдан кейин бари ошкор бўлса мени ҳайдаб юборсанглар , бунга чидолмайман. Шунинг учун ҳозир ими- жимида фотиҳани бузинг- да , тезда Сафаралини Гуландонга уйлантириб қўйинглар, чунки ўғлингиз аслида менимас уни яхши кўради, мени эса сиримни сақланг , илтимос " деган экан.
Шунақа, Тохиржон болам , шундай тилла дугонам бор эди. Мени муҳаббатим учун ўзининг неча йиллик умрини қурбон қилиб юборган эди-я .
Руқия аввал Сирдарёда , кейин Жиззахда яшаган деб эшитдим. Дугонам Сирдарёда яшаган вақти қизлик уйига келганида икки маротаба кўришдик халос . Турмуш қурганидан ўн йиллар чамаси вақт ўтиб эса унинг тўлғоқ вақтида нобуд бўлибди деб эшитгандим. Ундан икки қиз қолган деган гапдан ҳам хабарим бор эди. Бу қизлардан бирини узоқ қариндошларидан бири келин қилган экан . Ўша Руқиянинг кичик қизи сизларга қуда бўлганидан эса бугун хабар топдим. Бор гап шу...

- Амма , келинимиз Шодия ...

- Нимага сузиляпсан , болам , тинчликми?!

Ботир ака Шодиянинг бошига тушган барча савдоларни аммасига бир бошидан гапириб берди. Фақатгина Шодия буёғига фарзанд кўриш - кўра олмаслиги мавҳум эканлигини яширди . Тоҳир ака сўзлаб бўлиб аммасига қаради . У ҳозиргина тинглаганларидан эзилиб кетган муштдеккина аёлга қараб туриб раҳми келди ...

- Тур кетдик,- деди амма бир вақт жаҳл билан...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍24❤3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✉️ Ramazon oyini oshxonada emas, ibodatda oʻtkazishni xohlaysizmi? Unda bu imkoniyat aynan siz uchun!

✅ Har bir darsi falon pul turadigan "polufabrikat" darslari siz uchun bepul! Siz uchun Ramazon hadyasi oʻlaroq tayyorlangan retseptlar bilan oila aʼzolaringizni xursand qiling 🌹

💕 Videoni eng yaxshi koʻrgan yaqinlaringizga ham yuborib qoʻying. Ularga ham manfaatli boʻlsin! 🍬🍬

Kanal linki: ⬇️
https://t.me/+G_aYqPJa50FkZmVi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤2🔥1
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم.


  Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

             ҲАЙРЛИ ТОНГ

    Янги кун муборак бўлсин!
    Аллоҳ таоло ҳар бир лаҳзангизга файзу-баракот ато қилсин!

Аллоҳ таъоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин!

🌸 Кўзим очиб уйғонсам саҳар,
🌸 Оёқ-қўлим соғ бўлса агар.
🌸 Каломингни айтсам шу маҳал,
🌸 Иймонимдан айирма Аллоҳ!!!
🌸 Гоҳо феълим ёмон гоҳида тилим,
🌸 Шу айбимдан ўртанар дилим.
🌸 Эй Роббим кўпдир айбим,
🌸 Паноҳингдан айирма Аллоҳ
!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхшилик қилиш учун муҳтож инсонларни қидирманг, улар атрофингизда бўлиши мумкин!

Саҳоватли яхши инсонлар кўпайсин👍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ushlab turgan ipingizni ehtiyot qiling ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
Ота-оналарга тавсиялар

🔸Ўзингиз бахтли бўлинг! Фарзандларингиз сиздан ўрнак олади. Улар бошқача бўлишни билмайди...
🔸Муносабатларни самимий қуришга ўргатинг! Сизнинг атрофдагилар билан самимий муносабат қуришингиз уларни бошқалар билан самимий бўлишга ўргатади.
🔸Фарзандингиз олиб келадиган идеал натижага эмас, унинг чин дилдан қилаётган ҳатти-ҳаракатини қадрланг!
🔸Кўпроқ оптимизм! Ўзини ва оламни яхшилигини доимо хурсанчилик билан тушунтириб боринг.
🔸Ўз хис-туйғуларингизни беркитманг! Фарзандларингиз доимо нима учун йиғлаганингиз ва нима учун кулаётганингизни билишга хаққи бор ва бу уларда эмоциялар табиий ва уларни кўрсатиш айб эмаслигини, катта бўлганларида ўз хис-туйғуларини тушунишга олиб келади.
🔸Ҳаётдаги кичик нарсаларга ҳам хурсанд бўлишни ўрганинг ва ўргатинг!
🔸Ўзи учун ҳаракат қилиш кераклигини тушунтиринг! Солиштирманг ва айбламанг!

Тафаккур қилинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤2
Имконият ҳаммага берилади...

Эълонда шундай ёзилганди:
- Денгиз бўйидаги уч қаватли вилла сотилади. Бассейн ва боғи бор. Нархи бир доллар.
- Бемаънилик! - минғирлади дайди ва газетани ирғитиб юборди.
Кўчада егулик излаб юриб, деворга осилган эълонга кўзи тушди:
- Денгиз бўйидаги уч қаватли вилла сотилади. Бассейн ва боғи бор. Нархи бир доллар.
- Адашиб ёзишганмикин? - ўйлади у ва йўлида давом этди.
Шоҳкўчага чиққач, катта қилиб ёзилган эълонни кўрди:
- Денгиз бўйидаги уч қаватли вилла сотилади. Бассейн ва боғи бор. Нархи бир доллар.

Дайди ўйланиб қолди. У бундай эълонни қайси аҳмоқ ёзганлигини билишга қизиқди ва текшириб кўрмоқчи бўлди. Унинг чўнтагида бир долларидан бошқа йўқотадиган нарсаси йўқ эди. Эълондаги манзилга бориб, виллага кўзи тушди.

Эшик қўнғироғини чалди. Эшикни бир гўзал аёл очди.
- Кечирасиз, эълон бўйича келувдим. Бу ҳазилми?
- Нима деяпсиз! Асло, ҳазил эмас.
- Нархини айтаман: бир долларми?
- Ҳа бир доллар. Агар сотиб олишни истасангиз, марҳамат, кириб кўришингиз мумкин.

Кўрганларидан қувончга тўлган дайди сўнгги долларини аёлга берди ва муҳташам вилла соҳибига айланди. Лекин барибир унинг нархи нима учун бунчалик арзонлигини билишга қизиқди. Аёл унга жилмайганича жавоб берди:
- Марҳум эрим ўлимидан олдин қилган васиятида ушбу виллани сотишимни ва пулини унинг маъшуқасига беришимни айтган. Эримнинг васиятини бажаришим керак-ку. Эълон ярим йил осилиб турди ва биргина сиз ушбу эълонга қизиқиб келдингиз.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Siz qanchalik sabrlisiz... 💔

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢4
🧕 Muslimalar kundaligi
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ -42- - Мен , Руқия , Сафар отанг бир махалладан эдик. Мен махалланинг бошида турардим , Сафар отанг ва Руқиялар эса девор-дармиён , ён қўшни эдилар. Уларнинг оталари ҳам яқин дўст бўлишган эди. Биз бирга ўсган, бир синфда ўқигандик.…
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-43-

- Қаёққа , - талмовсиради тушунмай Тохир ака.

- Қаёққа дейди-я , бу тағин . Қаёққа бўларди , қудангникига . Ман бугун набира келингинамни кўрмасам тинчимайман. Юр , йўл бошла...

* * *

Ҳовлидаги супа- кроватда қудаси билан чой ичиб ўтирган Насиба опа Гуландон амма билан бошлашиб келган эрини кўриб ҳайратдан оғзи очилиб қолди.
Дилдора опа эркак қудасини кўриб салом берди- ю , аммо у билан бирга етаклашиб келган кекса аёлни танимади. Одатга кўра салом берганида кекса аёл уни бағрига босганча " Руқияни қизи сенмисан? " деб сўради . Дилдора опа ҳеч нарсага тушунмаса-да , онасини исмини айтган бу аёлга "ҳа"деб ишора қилди. Кекса аёл "Сен-а, Руқиягинамни қизи, сенмидинг-а?" деганча Дилдора опани анча бағрига босиб турди. Насиба опа ҳам , Дилдора опа ҳам қаттиқ ҳайрон бўлиб қолишганди. Бу орада салом бериб келиб кўришган Олим ака , атрофдагилар билан бир сидра сўрашгач, хонадонига илк бор ташриф буюрган эркак қудасини ичкари меҳмонхонага таклиф қилди.
Гуландон Аммадан барча воқеаларнинг тафсилотини қисқа мазмунини эшитган Дилдора опа уни супадаги хонтахта ёнига таклиф қилди. Аммо амма бош чайқаганча рад этди :

- Мен , келингинамни кўриб олай олдин . Қани мени эрка келиним ?!

Шодия хонасида томчи укол олаётган эди . Қўшни ҳамшира системани улаб чиқиб кетган, дорининг кетишини Ботир кузатиб ўтирарди. У Шодияни қўлларини ушлаб ўтирар , шу ўтиришда иложи бўлса- ю , ҳозироқ суюкли аёлини уйга олиб кетишни режасини тузиб ўтирарди .
Хонага кириб келган амма бувисини кўрган Ботир шошиб қолди . Аммабувиси эса Ботирни ҳайрон қолдирганича , унинг саломига хам ортиқча эътибор бермай, ёстиқда беҳол ётган Шодияга талпинди. Шодия ўзини кўтаришга ҳаракат қилганда "жойингдан қимирлама, болам!" деган амрона буйруқни эшитиб яна бошини ёстиққа ташлади, зеро унинг ҳозир қилт этишга ҳам мажоли йўқ эди.
Гуландон амма набира келининг ёнидаги стулга чўкар экан :
- Руқияяя, Руқиягинам тирик экан- у ,- деганча баралла хўнграб йиғлаб юборди.
Аммани узоқ вақт овутиб бўлмади ...
Йиғлай - йиғлай ўпкасини босиб олган амма Шодияга узоқ тикилди, нима учундир кўйлагининг узун енгини шимарди ва ...

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги
👍14
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
(давоми )
-44-

Гуландон амма этлари ҳилпиллаб осилиб турган қўлидан ярақлаб турган энли билакузугини чаққонлик билан ечди ва Шодиянинг қўлига тақди. Насиба опа ўртасида мошдек тоза олмос қадалган бу билакузукни дарҳол таниди. Билакузук жуда қиммат турарди . Амма тўрт нафар қизини узатган вақтда ҳам бу билакузукни ҳеч бирига сеп сифатида бермаган эди . У ҳар доим "Бу билакузук энг яхши кўрган қиз набирамники бўлади, ким бенасиб қолса ўзидан хафа бўлсин " деб таъкидлашни яхши кўрарди .

- Болам , жон қизим ,- деди Гуландон амма ярим йиғи товушда , - мени кечир. Биламан сенга берган шунча озорларим учун кечиримга лойиқ эмасман. Аммо барибир сўраб қўяй деяпман-да. Аввало гумроҳлигим учун узр сўрайман. Тўғри , хаммаси қаричиликдан деб айбни ўзимдан соқит қилсам бўларди, лекин Аллоҳ билиб турганни бандасидан яширганимдан не фойда. Сенинг кечиришингни осон эмаслигини ҳам биламан. Билиб туриб нега сўрайсиз десанг , айтай . Ўлим қош билан қовоқ орасида . Бирдан омонат жонимнинг ҳаридори келиб қолса , жиллақурса битта юкни елкамдан соқит қилиб кетай деяпман- да. Яратган эгамга , мен хокисор , мўмина бандангдан кечирим сўраш имкони бўлиши билан дарҳол ўша ҳаққини адо қилганман дейман...
Амма гапиролмай қолди. Хонага оғир сукунат тушди. Дилдора опа ҳеч нарсага тушунмас, бўлаётган гап - сўзларга ағрайиб қараб турарди, чунки Шодия бирор марта ҳам эрининг уйидагиларнинг унга нисбатан қилган муносабатидан арз , шикоят қилиб келмаган эди...
Шодия Аммага жавоб қайтариши кераклигини тушунди:

- Бувижон, нега кўнгилни бузадиган гапларни гапиряпсиз. Ахир... Мен Руқия бувимни кўрмаганман . Ҳатто ойижоним ҳам жуда ёш етим қолганман деб кўп армон қилардилар. Бугун билсак, яна битта бувимиз бор эканлар. Сизни энди топганда ... йиғлаб вақтни ўтказмайлик. Онам она , мен буви дийдорига тўйишни истайман... Сиз келгунингизча Ботир акам ( Шодия беихтиёр "Ботир акам" деди- ю , ўз сўзларидан уялиб кетди) ... набирангиз "Бир тоққа чиқиб ҳаво алмаштириб келсак- чи?" деб турган эдилар.
Бувижон , ҳаммамиз бирга тоққа борайлик ...

Гуландон амманинг юз - кўзи яшнаб кетди :

- Бўлди , сен нима десанг шу , асал қизим... Ҳаммамиз борамиз. Аммо айтиб қўяй, аёллар эркакларга ҳизмат қилмайди. Овқат пишир, уни обкеб бер , буни узатвор демайди. Хуллас аёллари қўлларини совуқ сувгаям урмайди.Шу шартга кўнган эркаклар , марҳамат, биз билан юрсин...

Ботир кулиб гапга қўшилди :

- Вой- бў аммабуви , замон сизларники бўлар экан- ку. Майли , мен розиман. Аммо тоққа дам олгани неччи кунга кетяпмиз ?!

- Нимага сўраяпсан , болам?!

- Ҳа энди , неччи кунга чидар эканмиз деяпман-да . Овқат қилиш , идиш ювиш ... хуллас ҳаммаси бўйнимизга тушаяпти-ку, шуни ҳисобини оляпман ...

Барчанинг юзига табассум югурди. Шу вақт эшик очилиб Олим ака қудаси Тоҳир акани бошлаб кирди ...
👍22❤1🔥1
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-45-

Шодия қайнотасини кўриб ўнғайсизланди. Ўтирган ўрнидан туришга интилди. Келинининг оппоқ оқариб кетган юзлари, киртайиб ич- ичига ботган кўзларига қараб, шундоқ ҳам бўлари бўлиб турган Тоҳир аканинг юраги эзилиб кетди. Гуландон амма Шодияга "қўзғалма" ишорасини бериб Тоҳир акага ёнидан жой кўрсатди.

- Ассалому алайкум ..., адажон .

- Ваалейкум ассалом , тузук бўлиб қолдингизми , болам ?!

- Раҳмат...

Тоҳир ака Шодиянинг кровати ёнида турган, сал аввал Ботир узиб ташлаган томчи дорининг идиши ва шнурларига қаради:

- Уколларингиз тугамади?!

Шодия унинг саволи замирига тушунмади:

- Йўўўўқ , ҳали яна тўрт кун олдиганим бор.

- Ҳеч қиси йўқ. Қолганини уйда оласиз ,- Тоҳир ака ҳайрон бўлиб қараб турганларгаям бир йўла тушунтириш бериб қўяқолди :- ўз уйингизда,- сўнг Ботирга дадил овозда буюрди :

- Йиғиштир , келинни ...қизим Шодияни ҳамма нарсасини йиғиштир . У биз билан кетади.

Шодия Тоҳир акага бир қаради- ю, аммо уялиб дарров кўзини ерга тикди. Ботир Шодиянинг ўпкаси тўла бошлаганини сезди.
Дилдора опа қудасига эътироз билдирмоқчи бўлиб оғиз жуфтлаганди , Олим ака кўзи билан буйруқ берди :
"Аралашма ..."

Ярим соатда Шодия ўз уйи, ўз ётоғида ётар эди . Унинг буюмларини тез -тез жойлаган Ботир дадасининг буйруғи билан Раҳмат қассобни излаб кетганди. Тоҳир ака эса "қизимнинг қуввати йўқ, у боқувдаги қўчқорнинг гўштидан тўйиб еса ўзига келиб қолади" дея уйида алоҳида иштиёқ билан боқилаётган тўрт нафар қўчқорларидан энг семизини танлагани томорқа этагига тушиб кетганди ...

* * *

Кеч кирганда Ботир бир коса қайнатма шўрва , бир ликопчада юмшоқ қилиб қовирилган гўшт кўтариб хонага кириб келди.
Шодия хонасида телевизор кўриб ётарди. Телевизорни боягина Гуландон амманинг кичик ўғли ойисининг телефондаги буйруғига кўра ташлаб кетган, уни амма "чиғиллаб " Ботирга Шодиянинг хонасига тез ўрнаттириб берган эди .
Шодия Ботирни кўриб меҳр билан жилмайди. Ёнидан пультни олиб телевизорни ўчирди.
Ботир қўлидагиларни тумба устига жойлади :
Сўнг ерга чўккалаб ўтириб олди- да , суюқ овқатга қошиқ солди:

- Қорнинг ҳам очиб кетгандир- а ? Кел, сени ўзим овқатлантириб қўяман . Қани бир деганда оғзингни очасан , хўпми ? Бошладик , биииир...

Шодиянинг ҳақиқатдан ҳам қорни очиб кетганди . Эътирозсиз оғзини очди. Ботир узатган овқатни хўплади. Яна оғзини очганди , Ботир ҳазиллашди :

- Иккинчи марта "биииир" демадим- у?!
Шодия унга қўшилди:

- Ман шу косадани овқатга бир марта "бииир" десангиз керак деб ўйлабман, - сўнгра ликобчадаги овқатга ишора қилди ,- унисига иккинчи марта ...
Икковлари кулиб юборишди.

- Сиз ҳам ичинг...

Ботир "ҳўп" деб бош силкиди

Суюқ овқатни ичиб бўлгач , Ботир Шодиянинг лабларини сочиқ билан артиб қўйди . Кейин иккинчи овқатни қўлига олди:

- Мени роса эрка хотин қилиб юборяпсиз... Бўлди жойига қўйинг , ўзим ея оламан.

- Менга-чи ?!

- Нима сизга?!

- Менга едириб қўяқол унда ...

Шодия бирдан кулиб юборди .

- Нега куласан ?!
👍25❤1🔥1
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-46-

- Ўзим , бояги гап эсимга тушиб кетди. Бувижон айттиларку, тоққа чиқсак , аёллар эркакларни ҳизматини қилмайди деб. Мен бунчалик мазза бўлади деб ўйламовдим .

- Яхшику-я, аммо тоқдан келгандан кейин аёллар хонзодаликдан туша олмай роса қийналишади- да .

- Фақат мен эмас, Ботир ака. Қани қувватим етса- ю , ўзим сизни овқатларингизни пишириб берсам , ўзим..

- Тшшш, пауза. Ҳали сизни кўп ишлар кутяпти , қироличам . Унгача "опоқ" бўлиб олинг. Давомини ўшанда кўрамиз . Келишдикми , маликаи Турандот .

- Ботир акааааа ....

- Ҳоооооов ...

- Мени маликаи Турандот деманг , ...( Ботир унга ҳайрон бўлиб тикилди )
Хонзодахооооон деяқолинг...

Ботирнинг кулгуси ҳовлигача эшитилди ...

* * *
Насиба опа ўзича гапирган бўлди:

- Болам бояқишни дамиям ичига тушиб кетувди- я?! Мана "Шодиии" си келди , у билан кулгусиям қайтди. Худойим ҳаммани қўшгани билан қўша қаритсин- да.

Аёлини гапини эшитган Тоҳир ака индамади, аммо юз-кўзидан унинг фикрларини тасдиқлаб тургани шундоққина кўриниб турарди.

Эртаси куни қизидан хавотирланиб хабар олишга келган Дилдора опа Шодияни парваришини ўрнига қўяётган қудаларини ҳаракатини кўриб кўнгли жойига тушганча ортга қайтди...

* * *
Тоҳир ака юз эллик градусга ўзгариб кетди. У ўзидаги ўзгаришлардан уялиб ҳам ўтирмади . Халқда "бир уришқоқ - бир ярашқоқ" бўлади деган гап бор . Тоҳир ака шундайлардан чиқиб қолди. У Шодияга шундай меҳр кўрсата бошлади- ки , бир ой аввал уларнинг муносабатини кўрган одам "йўўўўқ, ё қайнота, ё келин алмашган, бундан бошқа барча гап ўринсиз" деган бўларди.
Шодиянинг исми Тоҳир ака учун Шодия ёинки "келин" эмас, балки " онаш " ёки "ононий қизим" эди. Шодияга бахт бу хонадонда бир йил деганда тўла- тўкис кулиб боқди десак муболаға бўлмас эди.

* * *

Орадан тўрт ой вақт ўтди. "Ширин сўз- жон озиғи". Ширин сўз ва меҳрли парвариш ўз самарасини кўрсатди. Шодиянинг юзларига қон югуриб , юзлари кулчадек тўлишиб қолди.
Ҳамма ишлар кўнгилдагидек эди- ку... Шифокорларнинг фарзанд кўриш тўғрисидаги гумонлари кўнгилга ғашлик солиб турарди. Шифокорлар шунингдек, Шодияга уч йил ичида фарзанд кўриш мумкин эмаслиги ҳақида , мабодо ҳомиладор бўлиб қолса , автоҳалокат таъсирида олган жароҳатлари ҳаётига жиддий хавф солиши мумкин эканлиги ҳақида огоҳлантирган эдилар.
Аммо ноябрнинг фарахбахш тонгларидан бирида Шодия ўзининг юкли эканлигини сезиб қолди. Шифокорларнинг огоҳлантиришини фарзандининг ҳаёти учун таҳдид деб қабул қилган Шодия, барчадан , хатто Ботирдан ҳам ҳомиладорлигини яширди. Бахтига Шодия бошиқоронғилик "юки"ни ҳам сезмади. Шу тариқа ҳомила тўрт ойликдан ошади.
Шодия кейинги кунларда боши бот- бот айланаётганга , сал ҳаракат қилса пешонасини муздек тер босиб кетаётганлигига аҳамият бермасликка тиришарди. У кўпроқ овқат ейиш ва шу орқали куч тўплашга интиларди.

* * *

Эрта сахарда уйқудан кўзини очган Ботир ёнида Шодия йўқлигига ҳайрон бўлди. Нонушта тайёрлаш ва супир- сидир ишларига ҳали барвақт бўлганлиги сабабли , уни "келиб қолар" деб ўн беш дақиқача кутиб ётди, аммо Шодия қайтавермагач , бирдан юрагига ваҳм оралади. Апил - тапил қўлига илинганини эгнига ташлаб ташқарига отилди . Уйдан чиқишда шундоққина ҳовли юзида Шодиянинг беҳуш ётганини кўрган Ботир бор овозда бақириб юборди :

- Шодииииии....

#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍39😢5❤2