#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-32-
Ботирнинг тоқати тоқ бўлди:
- Чайналманглар илтимос . Гапни лўндасини айтинглар. Бу мавҳумлигингиз одамни пичоқсиз сўямоқда .
Йигитлар Ботирдан анча ёш эдилар. Унинг важоҳатидан сўзларини йўқотиб , довдирашди .
- Ҳали кўп кутаманми ?
- Шу десангиз , ака .
Биз ўз ҳизматларимизни таклиф этадиган бир фирма тузгандик . Ҳозир шу иш юзасидан расмийлаштириш ишлари кетмоқда. Ҳаммаси қонуний бўлади. Фирмамизни "Бир умрлик бахт" номини олди . Хуллас , фирмамизга битта чиройли логотип керак эди. Биз турли сайтлардан фаолиятимиз моҳиятини ўзида мужассам қилиб берувчи мос сурат қидирдик. Аммо мана бир неча ойдан бери ҳеч бир сурат кўнглимизга ўтиришмаган эди. Бугун эса ...
- Бугун эса , - шеригининг сўзларини давом эттирди сураткаш йигит , - бир неча ойдан бери ўзимиз излаган образга дуч келдик. Сиз ижозат берсангиз , келинойимнинг суратлари... фирмамизнинг логотип- бренди бўлар эди
Ботир даставвал тутақиб кетгандек қип-қизариб кетди , сўнгра жовдираб турган йигитларга қараб туриб ўзини уларнинг ўрнига қўйиб кўрди-ю , бирдан кулгиси қистаб кетди:
- Сизларники ажойиб- ку а ? Мени ... Мени шу ишга руҳсат беради деб ўйладингларми ? Умид қилдингларми ? Ҳеч- да ! Мен ҳеч қачон эндиликда ўз маҳрамим бўлган аёлимнинг сурати турли давраларда айланиб юришини ҳоҳламайман. Бундай танилишнинг менга , ... бизга кераги йўқ.
-Ака илтимос... Агар ,агар ҳоҳласангиз сизга яхшигина суммада пул таклиф қилишимиз мумкин ...
Ботир ялинч қиёфада ўзига умидвор тикилиб турган йигитларга қараб туриб , гапга хулоса ясади :
- Узр, укалар. Дунёда пулга сотилмайдиган нарсалар бор. Аниқроғи, пул билан ҳаққини тўлаб бўлишнинг иложи йўқ нарсалар . Агар сизлар бошқа нарса тўғрисида илтимос қилганингизда , гап бўлиши мумкинмасди. Аммо бу масалада ҳамма гапга "точка" ! ...
Ботир йигитлар билан хайрлашиб хонани тарк этди. Эшик тагида уни куёв жўраси ташвишли кутиб олди :
- Нима гап , оғайни ?!
- Ҳеч гап йўқ, ўзи шунчаки , тўйнинг олди- бердиси...
- Ҳааа, шундай демайсанми ?! Бўлақол , келин бола кутиб қолмасин . Юр .
Ботир жилмайди :
- Бир кутса кутибди-да . Мени қанча куттирган. Уям кутишнинг аччиқ шарбатини бир ичсин...
Ботирнинг куёв жўраси елкасига бир туширди :
- Қўйсенгчи-ей ?! Кутсинмиш .. Ўзинг ўлий деб турибсан-ку ! Айтганча, қанча куттирган эди келинбола жонингдан ўтқазиб ...
Ботир кўзлари яшнаб жавоб берди :
- Бир умр ... Мен уни бир умр кутганман ...
#давоми_бор

👍24❤1
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-33-
Шодиянинг янги уйдаги илк тонгги келин салом билан бошланди. Эрта сахардан икки янгаси Шодияни чўғдек ясантириб саломга олиб чиқишди. Келин бўлиб тушган хонасининг зинасида бошига нафис ёпинчиқ ташлаб қўйилган келинчак барчага салом сола бошлади. Салом айтишга хонадон эгалари пойтахтдаги театрда ишлайдиган ёшгина бир актриса қиз- Лолахонни таклиф қилишган экан. Қизгина бало чиқиб қолди. Ёшлигига қарамай гапларни дурдек териб салом маросимини ўтказа бошладики, четдан қараган киши уни ховлидагиларга гўёки дрижерлик қилгандек кўрарди. Лолахон ўз касбини моҳир устаси , институтниям қизил диплом билан битирган экан, сўзларни маржондек териб -тизиб, чертиб - чертиб ишлатиб, ҳаммани гўёки тахлаб - тахлаб қўйди. Қўшни аёл Лутфи келинойининг таъбири билан айтганда "Саломни қалпоқ қилиб ташлади"
Даставвал , ўн саккиз минг олам яратгувчиси якка Аллоҳга , сўнгра икки олам сарвари пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллолоҳу алайҳи вассалламга чиройли салом йўлланди. Кейин эса қўни- қўшни , хола, аммага - хулласи яқинлардан ҳаммага салом берилди . Улар келинга олиб келган совғаларини Шодиянинг янгаларига бир -бир топширдилар . Янгалари ҳам ҳар бир совға учун янги қариндош ва қадрдонларга ўзларининг ҳам туҳфаларини инъом эта бошлашди .
Ниҳоят кутилган дақиқалар етиб келди. Салом айтаётган қиз Лолахон Шодиянинг қайнонаси Насиба опани даврага чорлади . Насиба опа келинига яқинлашар экан , унинг юзига ёпилган ёпинчиқни очди- ю , тикилиб туриб қолди. Шодия кутилмаган бу ҳолатдан довдираб қолди :
- Ассалому алайкум ... Ойижон ..., - деди Шодия беихтиёр .
Насиба опанинг кўзлари тўла ёш эди. У ҳаяжонланганидан саломга алик олишниям хаёлига келтирмасди.
- Болам , уйингга хуш келибсан. Кўзимнинг оқу- қораси, жигарпорам ўғлимни сенга топширдим...
Насиба опа чўнтагидан катта , қадимий, муҳташам узук чиқарди:
- Бу узукни қайнона-онамлар менга совға қилгандилар. Уларга эса ўз қайноналари . Бу узук Ботиржон дунёга келганидан бери сени кутади . Йигирма олти йилдан бери . Ол қизим.
Насиба опа узукни Шодиянинг бармоғига тақди . Қизил кўзли узук офтоб нурида қамашиб кетди. Атрофда йиғилганларнинг бари узукка маҳлиё бўлиб қолган эдилар .
- Раҳмат , ойижон , - деди Шодия аста шивирлаб .
- Болам билан қўша қаригин , қизим ...
Насиба опа Шодияни бағрига босди . Бироздан сўнг ўзидан узоқлаштириб тикилди-ю, кейин яна талпиниб икки юзидан ўпти.
- Аяжон , шу қиз энди шу уйнинг келини. Индамаса , кечгача қучоқлаб ўтирасиз , шекилли.
Даврани қиздираётган актриса Лолахоннинг овозидан Насиба опа ўзига келди . Атрофдагилардан ҳижолат тортиб жилмайди.
Лолахон ўктамлик билан давом этди :
- Энди хонадон бошлиғи қайнота - додамизларни ҳам даврага таклиф қилсак ...
Насиба опа бирдан бесаранжомланиб қолди. Унинг нигоҳларига чуқур мунг қалқиб чиқди . Насиба опа ҳовли ўртасида ,"ўзидан ўтганни ўзи билганча", бўшашиб туриб қолган , яқин- қариндошлар эса қайнота бўлмиш Тоҳир акани топиш илинжида атрофга аланглай бошлагандилар...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍28
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Т у н и н г и з о с у д а ў т с и н !
✨💫Ҳаёт ажойиб қиссадир.
Сиз унинг қайғули сатрларини ўқиётиб тўхтаб қолманг.
✨💫Аксинча, охиригача ўқинг.
Чунки қийинчиликдан сўнг албатта енгиллик келади.
✨💫Қоронғу тундан сўнг эса, албатта нурафшон тонг отади.
🌙Хайрли тун дилга яқиним.
Яқинларга Улашинг.. 🌸
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!

🔥2❤1👍1
#Psixologik_test
👠Туфлилардан ўзингизга ёққанини танланг ва қандай инсон эканингизни билиб олинг
✅ Ички холатингизни очиб берувчи 100% аниқликдаги тест
👠Туфлилардан ўзингизга ёққанини танланг ва қандай инсон эканингизни билиб олинг
✅ Ички холатингизни очиб берувчи 100% аниқликдаги тест
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊🌹
🍃🍃🍃
Бошланган яна бир мунаввар тонг хайрли келсин!
🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊
Барча эзгу ниятларингиз, яхши амалларингиз ижобат бўлсин! Ҳаммага қувонч-у шодлик улашинг... Кунингиз файзу барокатли ўтсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊🌹
🍃🍃🍃
Бошланган яна бир мунаввар тонг хайрли келсин!
🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊
Барча эзгу ниятларингиз, яхши амалларингиз ижобат бўлсин! Ҳаммага қувонч-у шодлик улашинг... Кунингиз файзу барокатли ўтсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2🥰2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤Aссалому алайкум.
БУГУН 18-ФЕВРАЛЬ
Сешанба тонги муборак
бўлсин 😊👍
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
💜Аллоҳим ризқингизни баракали қилсин!
🌷Оилангизга тинчлик, ҳотиржамлик, бахт-саодат берсин!
💜Яхши амаллар ва ҳайрли ишлар ҳамроҳингиз бўлсин!
🌷Аллоҳ ҳаммамизга икки дунё бахт-саодатини берсин Илоҳим!
🌹Бугунги кунингиз мароқли ва ёқимли ўтсин...🤲

👍4👏2🔥1
АЛЛОҲНИНГ ИНТИҚОМИДАН ҚЎРҚ!
Табиб дўстларимдан бири айтиб берган эди: «Олдимга бир аёлни келтиришди. Унинг кўкрагида саратон (рак) касали ёйилган бўлиб ўта оғир аҳволда эди. Ёнида эса аёли бетоблигидан жуда ҳам аламли изтироб чекаётган эри турарди. Мен уни четга тортиб:
– Э аттанг, гуноҳкор бўлибсиз, – дедим.
– Нега гуноҳкор бўламан?
– Нега олдинроқ олиб келмадингиз, нега? Бу саратонни ўта хавфли тури. Агар бошланаётганида келганингизда уни олиб ташлаш, кимё терапия ва бошқа услубларда даволаса бўлар эди. Афсус энди кеч.
– Биз фалончи доктор олдига бордик. У текшириб кўрди-да, бу инфекция, шамоллаш буни ўзим даволайман, деди. Саратон деб айтмади. Шифохонасида икки йил ҳар хил антибиотиклар ва оғриқ қолдирувчи қиммат дорилар бериб даволади. Аёлим оғирлашгач бу ерга келтирдим.
– Агар икки йил аввал олиб келганингизда даволаш иложи бор эди. Энди кеч, афсус.
Эр ҳақиқатдан хабардор бўлгач, ўзини ерга отиб, бошини чангаллаб, худди мажнун инсон каби ҳаракатлар қила бошлади.
Сўнгра эса кўл кўтариб:
– Эй Роббим, мавжудлигинг ҳаққи илтижо қиламан, бу золимдан интиқом олиб бергин, – деди.
Аллоҳга қасамки, унинг бу дуосидан баданим титраб кетди. Олти ойдан сўнг аёли вафот қилди. Аёл вафотидан беш ой ўтгач, олдимга ўта ёмон аҳволдаги бир кимса кириб:
– Мен фалончи докторман. Кўкрагимдан саратон бўлганман, – деди. Бу кимса ўша аёлни алдаб пулини олган, ўлимига сабабчи бўлган доктор эди.
Аллоҳга қасамки, ўзининг айтишича кўкрак саратони айни аёлнинг эри дуо қилган вақтдан сўнг бошланган экан. Не бўлса ҳам ҳаддингдан ошма. Бировлар ҳаққидан ҳазар қил, ўзгани молидан ўта эҳтиёт бўл. Аёлинг ёки фарзандларингга бўлса ҳам зулм этма, зўравонлик қилма. Атрофдагиларингга зулм қилишдан мутлақ тийил. Ишлар оқибати мана шундай бўлади. Аллоҳ азза ва жалла баъзида зулм этувчи гуноҳкорларни бошқаларга мадад ўлароқ жазолайди. Шунингдек, баъзи эзгу амал соҳибларини бошқаларга рағбат ўлароқ мукофотлайди. Аммо мукаммал мукофот ёки жазо ҳисоби қиёмат куни бўлиши шубҳасиздир.
«Шайх Нобулсийдан қиссалар ва ҳиссалар» китобидан.

👍8❤2😢2
Расмдаги бу йигит бундан 27 йил олдин АҚШнинг Стенфорд университетида ўқиш учун грант ютади. Бироқ Ҳиндистондан у ерга учиб боришга маблағи бўлмайди. Шунда отаси ўзининг қарийб бир йиллик маошига тенг пулга унга чипта олиб беради. Йигит умрида биринчи марта самолётга чиқиб, АҚШга учиб кетади.
Ўша йигит - Сундар Пичай - 2015 йилда жаҳоннинг энг бой компанияларидан бири ҳисобланган Google ширкатининг бош директори этиб тайинланади. 2019 йилда унинг йиллик маоши 281 млн долларга тенг бўлган.
Отанинг бир пайтлар қилган катта жасорати кун келиб ўз мевасини берди.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Ўша йигит - Сундар Пичай - 2015 йилда жаҳоннинг энг бой компанияларидан бири ҳисобланган Google ширкатининг бош директори этиб тайинланади. 2019 йилда унинг йиллик маоши 281 млн долларга тенг бўлган.
Отанинг бир пайтлар қилган катта жасорати кун келиб ўз мевасини берди.
Энг мақбул сармоя - бу фарзанд келажагига сарфланган сармоядир!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13💔2👏1😢1😭1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат
Қариганда биласан, болам!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Қариганда биласан, болам!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8😢1💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 ULFATIJON 🙁 Ota-Onamiz Gʻanimat!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5😢3👏1
🌿 Qanoat va rozilik...
Suratni kattalashtirib, otaxon yeyayotgan taomga va yuzlaridagi tabassumga diqqat bilan razm soling... Bu nuroniy yuzdagi mamnunlik siri ana shu ikki soʻz "Qanoat" va "Rozilik" dadir...
🍁 Isyon qilmang, shukr qiling... Bo'lmaydi demang, duo qiling... Shoshmang, sabr qiling...
🍃 Robbim "bo'l" deydi va bo'ladi, Inshaalloh... )) 🙂

👍8👏3❤1
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-34-
Насиба опанинг каловланганича бор эди. Тоҳир ака бу тўйга аввал бошдан қарши эди. Тоҳир акага қолса ўғли бахтли бўлса бўлди эди- ю , аммо аммаси...
Тоҳир аканинг ота- онаси оламдан бевақт ўтиб кетишганида шу - Гуландон аммаси боқиб олганли. У Тоҳирни ўз фарзандларидан ортиқ кўрса кўрди-ки , асло кам кўрмади.
У акасидан қолган ёлғиз "туёқ" Тоҳирни меҳр билан катта қилди, ўзи емаса-да едирди, ўзи киймаса-да кийдирди. Вақтида ўқитди. Ўраб - чирмаб узоқ қариндошлари Насибага уйлантириб ҳам қўйди. Гуландом амманинг буронғи йили вафот этган чоли Сафар ота ҳам хоксоргина киши эди. У ҳам бирон марта хаёлида бўлсин Тоҳирни етим деб ажратмаганди, шу сабабли Сафар ота оламдан ўтганда Тоҳир ака отасини иккинчи бор йўқотгандек , анча вақт ўзига кела олмади . Чолидан кейин амма ҳам "айниди" . Ҳалимдек юмшоқ ва ювош аёл ростманасига "қайсар пари"га айланди У миясига келиб қолган фикр ўзига маъқул келдими , бўлди , атрофидагиларга шу фикрини , таклифини ўтказмасдан қўймайдиган кажбахс кампирга айланди.
Гуландон амма қариндошчилик ришталарини мустаҳкамлаш учун Ботирга набираси Раънони узатмоқчи эди. Амманинг орзусига Ботир тушмагурнинг бемаврид муҳаббати панд бериб қўйди. Насиба келиннинг биринчи бор Шодияларникига совчиликка бориб "қуруқ қўл" билан қайтганидан бохабар бўлган, Амма Раънони тезда келин қиласан деб оёқ тираб туриб олганда , Ботир Россияга қочиб қутилганди .
Орадан салкам бир йил ўтиб яна "Ботир ва Шодия машмашаси" бошланганда , бундан хабар топган Амма яна тўнини тескари кийиб олди.
Бари гапни миридан- сиригача суриштириб олган Амма "Ботир ўша ит искаган қовундан воз кечмаса , мани буви демасин" деб шарт қўйди.
Амма ҳолидан ҳар куни хабар оладиган Тоҳир акани ҳам тинч қўймади. Алал - оқибат Тоҳир ака Шодияни ёмон кўриб қолди.
Ботирнинг қатъий туриб олиши билан тўй ўтди. "Агар уйлансам фақат Шодияга уйланаман, бўлмаса ҳеч қачон уйланмайман" деб тўрва- халтасини секин йиғиштириб яна Россияни кўзлаётган ўғлига "хўп" деб розилик бериб юборган отанинг кўнглига чироқ ёқса ёришмасди.
Қариндош- уруғлар ўзаро келишиб , Ботирнинг тўйи бўлганини Аммадан яширишга қарор қилдилар.
"Қор ёғиб , излар босилса бир гап бўлар" деб ўзларини юпатган яқинлар , тўй ўтгач излар босилиши осон иш эмаслигини тушуниб қолишди. Ҳаммадан қийин Тоҳир акага бўлган эди. Шу сабабли Тоҳир ака эрта сахардан келин- саломгаям қўл силтаб уйдан чиқиб кетганди . Шу кетганча у ...

👍15❤3🔥1
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
(давоми)
-35-
Тоҳир ака Аммасининг уйига боришдан ҳам мосуво бўлиб қолганди. Борса Аммаси яна Ботир билан Раънодан гап очар, бу суҳбат Тоҳир аканинг ярасига туз сепгандек бўлар эди. Аммасидан тўйни беркитиб қилишгани бошларига яна бир даҳмаза бўлди. Ахир касалини яширса иситмаси ошкор қилади-ку .
Тоҳир ака чуқур уф тортганча даласига кетиб борарди. Қизиқ устида кечадан бери туз тотмаганини ҳам билмасди. Аммо инсон жисми унинг кўнглига бўйсунаркан-ми ? Умуман олганда кўнгил ҳам, тана ҳам ўз ишини садоқат билан бажармоқда эдилар. Тоҳир ака шу топда аллақаерда ўқиган сатрларини ёдга олди : "Отанг ўлса уйқу келар экан- ку, қорнинг очса уйқу келмас экан". Бошида бу сўзлар унинг ғашига теккан эди. Ҳозир ўйлаб кўрса бу сўзларда жон борга ўхшайди . Тушга бориб бир ишга қўли бормай шийпонда ётган Тоҳир аканинг қорни чидаб бўлмас даражада очиб кетди. Ҳар сафар эрининг кулидан кириб, косовидан чиқадиган Насиба опанинг ҳам дили оғринган шекилли , эридан "кимсан, нимасан ?!" деб бир оғиз хабар олмади. Жиллақурса ўғилларидан бирига тугун тугиб ош, нон жўнатмади.
Насиба опа кеча тунда эрига обдон ялинганди :
- Жон ,дадаси, келинимиз ёмон қиз эмас, балки айтиш мумкин бўлса тилла қиз . Биламан, бу никоҳ сизнинг кўнглингизга қарши бўлди. Аммо сиз ҳам тушунинг, Аллоҳ тақдир- насиб қилмаган бўлса бу никоҳ қаерда эди ? Сиз ҳам Яратганнинг иродасига қарши борманг. Илтимос , эртага тонгда бўладиган келин-саломда чиройингизни очиб , мана бу ойингиздан қолган узукни келинингизга ҳадя қилинг...
Насиба опа қутичадаги узукни эрининг ёстиғининг остига тиқиб қўйди. Тоҳир ака эса хотинига жавобан на ҳа деди, на йўқ деди.
Сахарлаб уйган Насиба опа эрини жойида кўрмади . Дарров ҳовлига чиқиб , Тоҳир акани зир айлана қидирди. Насиба опа алланималарни тушунгандек бўлди:"Демак, адаси кўнглидаги озорларни енга олмабдилар". У эрининг ёстиғи тагидан кеча ўзи берган узукни олди-ю , унга унсиз тикилиб қолди.
Насиба опанинг энди ростмана ҳўрлиги келди.Бор аламларини олиш учун шунча йиллик турмуши давомида илк бор эрини қаерда деб йўқламади , йўқлатмади.
Келинсалом тугаб , ҳовлида уй эгаларидан бошқа ҳеч ким қолмаган вақтда тунд қиёфада кириб келган эрини кўрган Насиба опа , уни кўрмасликка олди, индамай ётоғига кириб ўзини ухлаганга солиб ётиб олди.
Бор гапдан хабардор катта қиз Нозима отасига тушлик тайёрлаб берди. Тоҳир ака овқатнимас, "овқат Тоҳир акани еди".
Орадаги дилхиралик эртаси куниям тарқалмади. Эрталабки нонушта вақти Тохир ака янги келин Шодиянинг салом бериб узатган чойини "Валееей " деди-ю, дўқ этиб столга қўйди. Узатган чойига нисбатан кўрсатилган бу "марҳамат"дан Шодия эсанкираб қолди.
Аввалига ҳеч нимага тушунмаган Шодия, Тоҳир ака- "адажон"нинг авзойисига қаради-ю, кўзлари жиқ ёшга тўлди.
Шодия чойнакнинг бўшаганини баҳона қилиб хонадан секин чиқиб кетди.
Шодиянинг изидан Ботир эргашди. У отасини бунчаликка боради деб ўйламаганди. Ботир шу топда тўйгача кунда бўлиб ўтган дилҳираликлар тўйдан кейин барҳам топса керак деб чучварани хом санаганини тушунди .
- Шодииии .
Шодия эрининг чақирига жавоб бермади . Ошхона бурчагида ўгирилганча идишларни юваверди.
- Шодиии...
Ботир Шодиянинг елкасидан ушлаб ўзига қаратди .
Шодиянинг кўзлари тўла ёш эди. Ботир унга юраги ачиб термулди .
Шодия Ботирга секин шивирлаб савол берди :
- Нимага ?!... Нима учун ?! Айбим нима ....

👍25❤1🥰1
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-36-
- Кейин ... Кейин тушунтираман. Аммо бунда сенинг айбинг йўқ ... Гап бошқа ёқда . Илтимос , уйга кир . Чойингни ичиб ол . Ойим чақиряптилар ...
- Ахир , дадангиз ... Дадажон ...
- Улар далага кетдилар . Юрақол.
- Хўп ...
- Тўҳта- чи .
Ботир Шодияни йиғлаганлиги учун бўялган юзида қалам изидан ҳосил бўлган бўёқни қўли билан артди :
- Ана бўлди ! Ойпарчадек келин бўлдинг.
Шодия жилмайди . Аммо кўзлари жуда маъюс эди...
Ўғли билан келинидан хавотир олган Насиба опа икки ёшнинг шу туришига кўзи тушиб қолди. Келини Шодиянинг юзидаги ифодани кўриб юраги эзилиб кетди. У масъумгина Шодияга бир кундаёқ қаттиқ меҳр қўйишга улгурганди.
Ёшлар эшикка йўналганини кўрган Насиба опа , ўзини четга тортди...
* * *
Ойни этак билан ёпиб бўлмайди. Гуландон амма Ботирни уйланганини ахири эшитди . Ва... Қилди тўпалон , қилди тўпалон. Саксон ёшида худо, обло деб ўтиришни ўрнига ҳаммани бир бошдан "оқ" қилиб ташлашга тушди. Нишонга биринчи бўлиб Тоҳиржонини авраган "сувилон" Насиба опа олинди. Насиба опа яхшиям ўз уруғларидан чиққани, бўлмаса аҳволи нима кечиши ёлғиз ўзига- ю, Аммага аён эди. Шундаям "чиройли" улушидан бебаҳра қолмади. "Ит искаган қовун"- Шодия қаттиқ жазога раъво кўрилди. Унинг пешонасига барча қариндош- уруғ ва айниқса Амманинг хонадонига бир умр қадам ранжида қилмаслик тавқи лаънати урилди. Ботир суюкли набира бўлганлиги учун авфи- умумийга илинди. У ҳақда : "Нима қилсин бола бояқиш , бўйдоқни юраги икки кўзида бўлади- да , майли ҳали ҳам бўлса кеч эмас " дея умид қилинди .
"Қизни бузган онаси" мақоли янги талқинда қуйидагича жаранглай бошлади :" Тоҳир акани бузган Аммаси"
Одам ўзгараман деса ҳеч гап эмас экан . Айниқса , биров "буров" бериб турса. Тоҳир ака биб- бинойи шогирд чиқиб қолди. У Шодияга кун бермай қўйди. Халқда "онасининг боласи" ( маменький синочек) деган ибора бор. Шахс бўлиб шаклланганда ҳам онасининг етовидан чиқолмайдиган, мустақил қарор қабул қилолмайдиганларга қарата айтилган одилона ибора бу . Тоҳир ака ҳам ёши элликка борганда "Онасининг боласи", йўғей, "Аммасининг боласи" бўлди - қўйди . Умринг узоқ бўлгур Амма ўз уйидан туриб , бемалол Шодияни кунини кундан кўрсатишни қойилмақом уддалай бошлади.
Насиба опа "ойдек" эрининг бирдан айниганини ҳеч ҳазм қила олмас, "инсон қаригани сари бутун аслияти шўрванинг кўпигидек юзага чиқаверар экан-да" деб ҳуноби ошарди. У доим Шодияга далда бўлар , "Болам, эримга ёқдим- элимга ёқдим " дейишган. Ботиржон сизни деяптими , қолган майда- чуйда кўнгилсизликлар бахтингизга соя солишига йўл қўйманг " қабилидаги сўзлар билан келинига мадад бўларди.
Гарчи Ботир дастлабки кунданоқ Шодияга барчасини бафуржа тушунтириб берган бўлса-да, Шодиянинг қайнотаси томонидан мудом турткиланиб келиши, унинг яхшигина руҳий толиқишига олиб келганди. Кўчатга сув берилса у илдиз отади , гуркирайди , гул ва мева беради. Инсон ҳам шундай. Яхши сўз билан униб- ўсади. Ёмон сўз эса ...
Шодия барча дилхираликларни ичига ютар , кунда туртки еяверганидан юраксиз, зада бўлиб қолганди.

👍32❤2🔥1
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-37-
Шодия турмушга чиққач, барча тикув ишларини уйда бажара бошлаганди. Махалласидаги аёл ва қизлар учун кийим- кечаклар , келин саруполари , пардалар тикиб ҳамманинг дуосини ола бошлаганди. Аммо Тоҳир ака "Мани уйим ҳамма кириб чиқадиган карвонсароймас" дея Шодияни севимли машғулотидан ҳам мосуво қилди . Ҳар сафаргидек Шодия яна сабр билан жавоб қайтарди.
Шу алфозда орадан ойлар ўтди. Шодия юкли бўлди. Баҳорга чиқишганда Шодиянинг юзларига доғлар тушган, ҳомиладорлигининг олтинчи ойларига бориб , ўзи ҳам анча вазмин ҳаракат қиладиган бўлиб қолганди.
Ботирнинг укалари Зокир ва Кабирлар шаҳарда талабалик гаштини суришарди. Кичик синглиси Назира эса саккизинчи синфни битирай деб қолган эди. Насиба опага ўхшаш очиқ кўнгил бу қизалоқ Шодияга нафақат қайинсингил , балки яқин дугонадек қадрли бўлиб улгурганди. У ҳамма вақт : "Шодия келинойи, адамлардан хафа бўлманг, уларининг кўнгиллари жуда очиқ , фақат шу аммабувим сизга ўхшаб уларниям қон қивордилар-де , илтимос эътибор берманг" дея доим юпатгани юпатган эди. Шодия унга : " Йўғей , Назира ман нега адажондан хафа бўлай, одам ўз адасидан ҳам хафа бўларканми ?" дерди кўнгли чеккан озорларни яшириб.
Бирдан ҳаёт ўз чамбарагини кутилмаган томонга буриб юборди. Тоҳир аканинг ҳам Шодияга бўлган муносабати бутунлай ўзгаришига сабаб бўлган воқеа анча ... ҳасратли эди ...
* * *
- Дадажон , илтимос , Марямхонга ярим соат қараб туроласизми ? Мен шундоқ тишимни кўрсатиб келардим. Шодия ҳам унгача келиб қолар.
Тоҳир ака тўнғич қизи Нозиманинг гапларига "хўп" деб бош ирғади- ю , Марямхонни унинг қўлидан олди.
Бир хафтадан бери Нозима отасини уйида эди. У туман марказидаги қўли енгил шифокор дугонаси Ҳамидага тиш қўйдириш учун эридан рухсат олганди
Бугун эрта сахардан Насиба опа ўғли армия ҳизматини битириб қайтган синглисиникига йўл олган, ҳарна ёрдам деб Нозимани катта ўғлини ўзи билан олиб кетганди.
Шодия бугун ҳомиладорлиги учун аёллар шифокори текширувидан ўтиши керак эди. У ҳар икки хафтанинг душанба кунлари хонадонларидан бир бекат оралиқда жойлашган қишлоқ врачлик пунктига қатнаб турарди.
Тоҳир ака уч яшар ювошгина Марямхонни ўзи билан олиб қолар экан, қизига шифокор қабулига бемалол бориб келишини тайинлади. Нозима ҳотиржам тортиб уйдан чиқиб кетди.
Тоҳир ака бир қанча муддат Марямхонни ўйнатиб ўтирди. Орада кеча болға билан уриб олган бармоғига спиртли компресс қилиш ёдига тушиб қолди. Кеча уйдаги жавонни таъмирлайман деб бармоғи лат еганди. Фелдьшер қўшниси Элдор зумда кўкариб қонталаш бўлиб кетган бармоғини "ҳеч қиси йўқ" деб бинт билан яхшилаб боғлаган ва спиртга туз солиб устидан обдон шимгунича қуйганди. Тоҳир акага ҳам кунига уч маҳал шундай қилишни тайинлаб, туз солинган спиртни овқатланадиган хоналари токчасида қолдирган эди .
Тоҳир ака даҳлизда лего ўйинчоқларини сочиб ўйнаб ўтирган Марямхонга назар ташлади- ю , спирт турган хонага йўл олди.
Тоҳир ака бармоғини муолажа қилиб ортга қайтганида Марямхонни жойида кўрмай юраги орзиқиб кетди. Шоша - пиша ховлига чиқди . Беихтиёр кўча эшигига қаради. У очиқ эди. Тоҳир аканинг бўғзига нимадир тиқилгандек бўлди-ю , эшик томон жадаллади . Ярим йўлга етмай машинанинг қаттиқ чийиллаб берган томоз ва ниманингдир гурсиллаган овози эшитилди. Тоҳир аканинг оёқларида мажол қолмади. Қулоқларига Марямхоннинг йиғи товуши чалинди . Аранг кўчага чиқди- ю , кўз ўнгидаги манзарадан кўзи тиниб кетди.
Кўчанинг бир чети ариқ бўйида Марямхон чириллаб йиғлаб ётар , сал нарида асфальт ранг нексия , унинг ёнида довдираган бир йигит турарди. Тоҳир ака йигитга қараганда унинг нигоҳи бошқа ёқдалигини кўрди. Беихтиёр ўша тарафга қаради-ю ...
Йўлнинг ўртасида Шодия ҳаракатсиз узала тушган, атрофида ҳалқоб бўлиб қон йиғилиб қолганди...

👍38😢6❤1💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
_✨🌙✨Шундай мехр берингки, хеч хам тугаб битмасин...
Хеч бир дилдан дилга озорлар хам етмасин.
Сиз умрингиз богини шундай
безаб куйингки...
Яшаб утган умрингиз, хеч хам
хазон булмасин!
_✨🌙✨ХАЙРЛИ ТУН
ОЛИСДАГИ ДИЛГА ЯКИНЛАРИМ!!!✨🌙✨___
___✨🌙✨ Тунингиз осуда ва сокинликда утсин, яхши дам олинг, ширин тушлар хамрохингиз булсин.
Тонгда яна гойибона дийдорга кадар хайр деб коламиз Азизларим.🤲
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Хеч бир дилдан дилга озорлар хам етмасин.
Сиз умрингиз богини шундай
безаб куйингки...
Яшаб утган умрингиз, хеч хам
хазон булмасин!
_✨🌙✨ХАЙРЛИ ТУН
ОЛИСДАГИ ДИЛГА ЯКИНЛАРИМ!!!✨🌙✨___
___✨🌙✨ Тунингиз осуда ва сокинликда утсин, яхши дам олинг, ширин тушлар хамрохингиз булсин.
Тонгда яна гойибона дийдорга кадар хайр деб коламиз Азизларим.🤲
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1🔥1
🌿🪷Ассалому Алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!🍃
🌺🌿🌺ХАЙРЛИ ТОНГ 🌺🌿🌺
🍃🌸 Чоршанба тонгингиз
муборак бўлсин!🌸🌿
🌺🍃🤲🏻Бугунги кун давомида
Аллоҳ таоло барчамизга:
🌼Яхшилик эшикларини,
🪷Омонлик эшикларини,
🌼Соғлик эшикларини
🌸Неъмат эшикларини
🌼Барака эшикларини,
💐Куч-қувват эшикларини,
🌼Дўстлик эшикларини,
🌹Раҳмат эшикларини,
🌼Ризқ эшикларини,
🌺Илм эшикларини
🌼Мағфират эшикларини
🌸Муҳаббат эшикларини
🌼Жаннат эшикларини
сиз ва биз учун!
очиқ қилсин!🤲
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!🍃
🌺🌿🌺ХАЙРЛИ ТОНГ 🌺🌿🌺
🍃🌸 Чоршанба тонгингиз
муборак бўлсин!🌸🌿
🌺🍃🤲🏻Бугунги кун давомида
Аллоҳ таоло барчамизга:
🌼Яхшилик эшикларини,
🪷Омонлик эшикларини,
🌼Соғлик эшикларини
🌸Неъмат эшикларини
🌼Барака эшикларини,
💐Куч-қувват эшикларини,
🌼Дўстлик эшикларини,
🌹Раҳмат эшикларини,
🌼Ризқ эшикларини,
🌺Илм эшикларини
🌼Мағфират эшикларини
🌸Муҳаббат эшикларини
🌼Жаннат эшикларини
сиз ва биз учун!
очиқ қилсин!🤲
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ё Роббим, Буюк Аллохим, 🤲
Бизни дуоларида эслайдиган яқинларимизга ЖАННАТ хадя қил АМИЙН ! 🤲
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Бизни дуоларида эслайдиган яқинларимизга ЖАННАТ хадя қил АМИЙН ! 🤲
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰3👍2❤1
Диққат Тарқатинг
❗️💆♀️ Бугун 19-февраль аёллар ўзларига эътибор бериш куни
Бугунги кунда мутлақо барча аёллар ўзларига кўпроқ эътибор беришлари ва кундалик ташвишлардан дам олишлари мумкин.
Хурматли аёллар бугун эрингиз учун ўзингизга эътибор беринг, чиройли либосларни кийинг, ширин атирларни сепинг

👍5❤1🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Қайнонамнинг дуоси сабаб Каъба йўлим бўлди...
Солиҳа Эрдим
Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим
©Muslimaatuz
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Солиҳа Эрдим
Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим
©Muslimaatuz
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤2😢2